forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Umumiy => Mavzu boshlandi: Orifjon Hanafiy 12 Avgust 2015, 14:35:59

Nom: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 12 Avgust 2015, 14:35:59
ШАРҚОНА ОДОБ АХЛОҚ
   Халқимиз қадимдан ахлоқ ва одобда бутун оламга ўрнак ва намуна бўлиб келган. Ота боболаримиз бизларга омонат қилиб қолдирган бу юксак маънавий меросимизни биз ҳам келажак авлодга покиза ҳолда қолдириш учун масъуллигимизни унутмаслигимиз керак. Акс ҳолда бизларни келажак авлод кечирмагай.
   Ана шу ниятда ахлоқ ва одобга оид гуруҳ очишга азм қилдим. Керак бўлса масжидларимиз ходимларининг фикрларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқчимиз. Шоядки ёшларимизнинг хулқига ижобий таъсир кўрсата олсак. Бунинг учун эса, менимча, аввало ўзимиз ибрат бўлишимиз керак.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 12 Avgust 2015, 14:37:24
ОДОБ ҲАҚИДА
Айтиш мумкинки, инсонларни бошқа ҳайвонлардан ажратиб тургувчи хислатларидан бири одобдир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Адабул муфрад” китобларида одобнинг таърифида шундай деганлар: “Одоб барча яхши ва эзгу хислатларни ўз ичига олади. "Адаб" - чақирмоқ маъносида бўлиб, кишиларни яхшиликка чақиргани, ёмонликдан қайтаргани учун шу хислат "одоб", деб аталган” .
Яна ўша китобда Валид ибн Нумайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича ўтмиш кишилар болаларнинг солиҳ бўлишлари Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан бўлади, аммо уларга одоб ўргатиш оталари вазифасидир, деганлар.
Ризоуддин ибн Фахруддин “Аҳли аёл” китобида ёзади: “Одам боласининг баҳоси, қадру ҳурмати ахлоқига қараб билинур. Гўзал ахлоқли кимсалар энг мўътабар бўлиб, ахлоқсизлар эса халқ қошида қадрсиз бўлурлар. Одам боласининг ёш чоғида ўрганган одоби қабрига қадар бирга йўлдош бўлиб борадур. Шунинг учун гўзал ахлоқни ёш вақтида ўргатиш керак.
Гўзал ахлоқ ҳар бир киши учун ҳам зарур, бироқ қизлар учун кўпроқ зарурдир. Аҳлоқсиз қизлар халқ орасида яхши исм чиқара олмаслар, эътиборлари ҳам бўлмас.
Гўзал хулқларнинг онаси ҳаё ила иффатдир. Бир қизда агар ҳаё ила иффат бўлса, унда барча яхши хулқлар жам бўлади”.
Абдуллоҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорий бир киши олдидан ўтаётгандилар, у ансорий биродарига уялишдан қайтариб насиҳат қилиб турган эди. (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, дeб). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир”, дeдилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) (“Риёзус солиҳин”)
   Умaр ибн Xaттоб (розияллоҳу aнҳу): "Aввaл одоб, сўнг тaълим беринглaр", дедилaр.
Aбу Aбдуллоҳ Бaлxий: "Нaфснинг одоби илмнинг одобидaн кўпроқ, илмнинг одоби илмнинг ўзидaн кaттaроқ", дегaнлaр.
Aбдуллоҳ ибн Муборaк aйтaдилaр: "Aгaр менгa, бир кишидa aввaлгилaру оxиргилaрнинг илми бор, деб сифaтлaшсa-ю, ундa одоб бўлмaсa, у билaн учрaшмaгaнимгa aфсуслaнмaймaн, aгaр бир киши ҳaқидa нaфс одоби бор деб эшитсaм, унгa йўлиқишни орзу қилaмaн, учрaшмaсaм aфсуслaнaмaн". (“Бўстонул орифин”. Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)

   Ҳусанбой Сотволдиев. Мулла Райимжон масжиди имоми
   Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 12 Avgust 2015, 14:38:28
ОДОБЛИ БЎЛИНГ
Одоб кишининг зийнати. Одобли инсон хор бўлмагай. Одоб кишининг кўплаб камчиликларини тўсиб қўйгай. Ва, аксинча беодоблик барча камчиликларнинг бошидир.
Ҳар кимсанингким, хулқи хуш, толеъи хуш эса
Ҳар жойда, ҳар маконда унга эътибор бўлур.
(Оразий)
Гул каби чеҳранг очиб юр, халқ учун гулзор бўл,
Қўлга санчилма тикондек, балки беозор бўл.
Кекса ҳам ҳурматлагай одобли бўлган ёшни
(Чустий)
Умaр ибн Xaттoб разияллoҳу aнҳу: "Aввaл oдoб, сўнг тaълим бeринглaр", дeдилaр.
Aбу Aбдуллoҳ Бaлxий: "Нaфснинг oдoби илмнинг oдoбидaн кўпрoқ, илмнинг oдoби илмнинг ўзидaн кaттaрoқ", дeгaнлaр. (Бўстoнул oрифин. Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди”, дeдилар. Имом Тeрмизий ривояти. (Риёзус солиҳин. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий)
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Одоби йўқ кишининг илми йўқдур.
Сабри йўқ кишининг дини йўқдур.
Тақвоси йўқ кишининг Аллоҳга яқинлиги йўқ».
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тўрт нарсанинг онаси қуйидагилар:
1. Давонинг онаси - оз емоқликда;
2. Одобнинг онаси - оз гапирмоқликда;
3. Ибодатнинг онаси - гуноҳларни камайтирмоқликда;
4. Орзуларнинг онаси - сабр қилмоқликда”.
(Мунаббиҳот. Шайx Аҳмад ибн Ҳажар Али ал-Асқалоний)


Муроджон Сиддиқов. Шаҳрихон туманидаги Ҳалимқори масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини. Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 12 Avgust 2015, 14:39:17
МЕҲМОН КУТИШ ОДОБЛАРИ
   Меҳмондўстлик қонимизга сингиб кетган фазилат. Шунинг учун кўчамиздан бирор таниш ўтиб қолса, ёки кўча-кўйда бирор танишни учратиб қолсак, ҳатто телефонда гаплашсак ҳам меҳмонга таклиф қилиш одатимиз бор. Шунчалик тантилигимиздан баъзи пайтларда уйимизда шароит бўлмаса ҳам меҳмон етаклаб кирадиган ҳолатимиз бўлиб қолади. Бу эса гоҳида ўзимизни ҳам, оила аъзоларимизни ҳам, меҳмонни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўяди. Шунинг учун уйда иложи борича шароит қилиб қўйиш керак.
   Меҳмон кутувчи инсоннинг ҳам ўз вазифалари ва меҳмон кутиш одоблари бор. Ушбулар шулар жумласидандур ва унга иложи борича амала қилинг:
- Меҳмонга чақирганда шахсан телефонда ва учрашиб айтилади. Меҳмонни кимдир орқали чорлаш беписандлик ва таклиф этилган инсонга нисбатан ҳурматсизлик. Меҳмонга меҳмондорчиликдан бир неча кун олдин айтиб қўйиш керак.
- Меҳмон эҳтиёж юзасидан келган бўлса, уни ортиқча саволлар билан қийнамай, ҳожатини айтишига имкон бериш керак. Гапларини диққат билан тинглагач, уни хижолатга қўймай, сўраганини беришга ёки илтимосини бажаришга ҳаракат қилинг.
- Пайсалга солмай дастурхон тузанг ва уйдаги энг яхши неъматларни дастурхонга тортинг.
- Меҳмонни овқатланиш учун ортиқча мажбурламанг, меҳмондорчиликни овқат пишириш беллашувига айлантирманг.
- Меҳмонлар билан бирга уларга малол келадиган кишини ўтқазиш дуруст эмас, чунки малоллик иштаҳани бўғади. Агар улар овқатланиб бўлсалар ва ижозат сўрасалар, уларни узоқ ушлаб туриш  дуруст эмас, чунки бу уларга оғир келади.
- Меҳмонларнинг олдида сукутни кўпайтирманг, одамовилик бўлади. Уларни ёлғиз қолдирманг, уларнинг олдида хизматкорга ғазаб қилманг, чунки меҳмонларга кўрсатиладиган энг яхши ҳурмат очиқ юз ва чиройли сўздир.
- Хонадонингизда уй ҳайвонлари бўлса, уларни меҳмонлардан узоқроқ тутинг. Чунки ҳаммага ҳам уй хайвонлари бирдек ёқавермайди.
- Меҳмон кутишга тайёргарлик кўраётганда, хоналарнинг озодалигига алоҳида эътибор беринг. Жумладан, ваннага тоза сочиқ, тароқ қўйинг. Бошқа майда-чуйдаларгача қараб чиқинг.
- Меҳмонлар белгиланган вақтдан эрта келиб қолиши мумкинлигини инобатга олиб, ярим соатлар олдин чиройли кийиниб, уларни кутишга тайёр бўлиб туринг.
- Намоз вақтини билдириб қўйинг ва намоз вақти кириб қолса, таҳорат учун шароит тайёрлаб қўйинг. (Интернет маълумотлари асосида тайёрланди)

Исомиддин Сайфуллаев. Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби
Жўрабек Раҳматиллаев. Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 19 Avgust 2015, 22:00:11
БИРВОНИНГ АЙБИ
   Одамлар орасида кенг тарқалган иллатларнинг бири - бировнинг айбини очишлик. Аслида инсон аввало ўзини ислоҳ қилиши керак. Биз эса гўёки ўзимиз фаришта каби бегуноҳдек ўзимизнинг айбларимиз тўлиб-тошиб ётса-да, тинмай ўзгаларнинг айбларини қидирамиз. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи атганларидек: ”Бошқаларнинг айблари билан шуғулланасизлару, ўзларингизнинг айбларингизни ташлаб қўясиз”.
   Энг ачинарлиси шуки, бировнинг очиқ ва зоҳир камчилигинигина эмас, балки қилган-қилмаганлиги аниқ бўлмаган мавҳум гап-сўзларни тарқатиш авж олиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Гумондан сақланинг, чунки гумон сўзларнинг ёлғонроғидур. Тимирскиламанглар, жосуслик қилманглар, ҳасад қилманг, бир-бирларингизга тескарилашманглар, бир-бирларингизни ёмон кўрманглар! Аллоҳнинг биродарлашган бандалари бўлинглар!” деганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан имом Бухорий ривояти)
   Уқба разияллоҳу анҳунинг котиби Духайн айтади:
   “Уқбага:
-   Бизнинг қўшнилармиз бор. Хамр ичишади. Мен миршабларни чақираман, улар тутиб кетишади, - дедим. У:
-   Ундай қилма! Лекин насиҳат қил ва охират азобидан қўрқит.
Мен унинг айтганини қилдим. Аммо улар тийилмади.
-   Мен уларни қайтарсам, қайтишмаяпти. Мен миршабларни чақираман, улар тутиб кетишади, - дедим. У яна:
-   Ундай қилма! Лекин насиҳат қил ва охират азобидан қўрқит.
Бу ҳолат яна такрорланди. Шунда Уқба:
-   Шўринг қурғур, ундай қилма! Чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким мўминнинг айбини беркитса, гўёки тирилайин кўмилган қизчани тирилтиргани каби бўлур” деганларини эшитганман, - деди”. (Абу Довуд ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари)
Албатта, бу дегани ҳар ким хоҳлаганини қилсин дегани эмас, эътибор қилган бўлсак уларга насиҳат қилишга буюряпти. Қолаверса Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Биз жосуслик (бировларнинг айбини қидириш)дан қайтарилганмиз. Лекин бирор нарса зоҳир бўлса, уни ушлаймиз” деган. Бу ерда асосий ғоя бировларнинг зоҳир бўлмаган айбларини ковлаштирмаслик. Зеро мазкур ҳадисда ақл эгалар учун етарли ибрат бор.

Мирзо Шариф масжиди имом хатиби Йўлдошев Сарварбек
Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди имом хатибининг ноиби Солихонов Ҳусанбой
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 21 Oktyabr 2015, 16:50:23
МЕҲМОНДЎСТЛИК
   Ўзбек халқи азалдан саҳоватли ва меҳмондўстлиги билан бутун дунёга машҳурлиги ҳеч кимга сир эмас, балки исбот талаб қилишга ҳожат бўлмаган айни ҳақиқат. Ҳозирги кунга қадар ҳам Ўзбек деса меҳмондўст, кўнгли очиқ инсонлар кўз олдида намоён бўлади. Бекорга айтишмаган “эрталабда бепул овқат тарқатадиган халқ” деб.
Халқимиз жўмардлик қилар экан одамлардан қилган яхшиликлари эвазига тамаъ ҳам қилмайди, балки ажру савобини Охиратдан умид қилади. Яхшиликни фақатгина Холиқ таоло учун қилар экан, “майли бандасидан қайтмаса Худодан қайтсин, бандаси билмаса ҳам Худо билса бўлди”, − деб қўйишади. Чунки халқимиз хайру-эҳсоннинг савоби қанчалик улуғ эканлигини яхши англайдилар.
Дарҳақиқат, Қурони карим оятлари ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларида бу тўғрида кўплаб кўрсатмаларни учратиш мумкин.
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Бандалар тонг оттиргувчи кун борки, икки фаришта тушади. Уларнинг бири “Эй Аллоҳим, нафақа қилгувчига (нафақасининг) ўрнини босгувчини бергин”,− деб туради. Иккинчиси эса “Эй Аллоҳим, ушлаб қолганга талофат бер” ,− деб туради. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Оиша разияллоҳу анҳо рўзадор эди. Ҳузурига бир мискин тиланчилик қилиб келиб қолди. Уйида бир дона нондан бошқа егулик йўқ эди. Жориясига айтди:
-   Унга ўша нонни бериб юбор!
-   Сизга ифторлик қилишга ундан бошқа нарса йўқ-ку? – эътироз билдирди жория.
-   Унга ўшани бериб юборавер! – деди.
Жория нонни бериб юборди. Кечки пайт қўй гўшти билан буғдой уни аралашган гўштли нонга ўхшаш арабларнинг “кафануш-шоти” егулигини ҳадя қилишди. Оиша онамиз жориясига айтдилар:
-   Мана энди бундан егин! Бу сенга обинонингдан кўра яхшироқ-ку!

Исомиддин Сайфуллаев. Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби.
   Муҳаммаджон Жабборов. Пастки Қурама жомеъ масжиди мутаваллиси.
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 04 Noyabr 2015, 19:51:08
Ҳикматлардан термалар
   Сенда мўминнинг уч насибаси бўлсин - манфаат бермадингми, зарар ҳам қилма! Хурсанд қилмадингми, ғамга ҳам солма! Мақтамадингми, ёмонламагин ҳам!
***
   Бир одам хотинини талоқ қилмоқчи бўлди. Шунда ундан: “Сенга хотинингни нимаси ёқмади?” деб сўрашди. У: “Оқил инсон хотинининг айбларини ошкор қилиб ҳаммага айтмайди” деб жавоб берди. Талоқ қилганидан кейин яна сўрашди: “Нега уни талоқ қилдинг?” “Нега энди мен ўзимга бегона бўлган аёл ҳақида гапиришим керак?!” жавоб берди у”.
***
   Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз - ўғри", деб ёзиб қўйди.
Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз - саҳий" деб ёзиб қўйди.
Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз - қотил!", деб ёзиб қўйди.
Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз - олийжаноб", деб ёзиб қўйди.
Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди. Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма".
***
Солиҳ салафлардан бири шогирдига: “Агар шайтон сени гуноҳга васваса қилиб қолса, нима қиласан?”, деб савол берди. Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди.
Устоз яна савол беришда давом этди: “Яна қайта васаваса қилсачи?”
“Яна курашаман”
 “Яна қайта васаваса қилсачи?”
 “Яна курашаман”
 “Айтчи, агар қўйлар тўдасининг олдидан ўтаётганингда уларнинг ити сенга қараб вовуллаб, сени ўтиб кетишга қўймаса, нима қиласан?”
 “Унга қарши бор кучимни сарфлайман”
Шунда устоз насиҳат қилди: “Бу жуда чўзилиб кетади. Ундан кўра қўйларнинг эгасини ёрдамга чақирсанг, итни сендан тўхтатиб олади. Истиозанинг фойдаси мана шудир”, деди.
***

Хайитбоев Бахтиёржон. Мулла Абдулазиз ота жомеъ масжиди имом хатиби
Қўчқоров Маъруфжон. Мулла Райимжон масжиди мутаваллиси
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 12 Noyabr 2015, 09:28:19
Ҳазрат Умар
   Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу халифалик даврида улуснинг аҳволини ўрганиш учун кечалари оддийгина кийимида айланиб юрар эди. Ана шундай кунларнинг бирида наматдан тикланган қора уй олдида бир эркак безовта бўлиб ўтиргани эътиборини тортиб қолди.  Унга яқинроқ борган эди, ичкаридан аёл кишининг инграган овози ҳам эшитилиб қолди. Кишидан безовталигининг сабабини сўраганида у анча қўрслик қилди ва сабабини айтишни хоҳламади. Қайта-қайта сўрайвергач истамайгина жавоб берди:
-   Хотиним тўлғоқ тутиб ётибди.
-   Ёнида бирор кимса борми? – сўради Умар разияллоҳу анҳу.
-   Йўқ. Ҳеч ким йўқ, - жавоб берди киши.
   Умар разияллоҳу анҳу индамасдан уйига борди ва хотини – Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг қизи Умму Гулсумдан сўради:
-   Аллоҳ учун савоб иш қилурмисан?
-   Қандай иш экан у?
-   Бир аёл тўлғоқ тутиб ётибди. Ёнида ёрдам бергани ҳеч ким йўқ экан.
-   Майли, агар Сиз шуни хоҳласангиз.
-   Ўзинг билан керакли нарсаларни ол. Менга қозон келтир. Яна мой билан арпа уни ҳам олиб кел.
Умму Гулсум разияллоҳу анҳо барча айтилган нарсаларни тайёрлади. Халифа ўзи қозонни кўтариб олиб йўлга тушишди. Етиб борганларидан сўнг Умму Гулум ичкарига кириб кетди. Ҳазрат Умар хонадон соҳибидан олов сўради. Соҳиб олиб келди. Умар разияллоҳу анҳу ўзи оловни пуфлаб туташтирди. Ҳатто соқолига олов таъсир қилди. Ниҳоят онанинг кўзи ёриб, чақалоқ туғилди. Умму Гулсум ичкаридан бош чиқариб хабар берди:
-   Эй мўминларнинг амири, отасига хушхабар беринг, ўғил экан!
“Мўминларнинг амири” деган сўзни эшитиб, ҳалиги киши қўрқиб кетганидан хижолат бўлиб, ташвишга тушиб қолди:
-   Вой шармандалик! Сиз халифа Умармидингиз? Шундай ҳам қиласизми?
-   Эй араб биродарим! Кимки мусулмонларнинг ишларида бошчилик қилар экан, халойиқнинг каттаю-кичик ишларида кўмаклашиши зарур. Чунки у шунга масъулдир. Кимки ғафлатда бўлса, дунё ва охиратда хусронда қолгай! – деди Умар разияллоҳу анҳу уни тинчлантириб.

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Муҳаммадсобир Иминов. Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 19 Noyabr 2015, 07:38:46
Одам борки...
Одам борки, одамларнинг нақшидур,
      Одам борки, ҳайвон ундан яхшидур.
                     (Алишер Навоий)
Инсонлар борки, том маънодаги инсоний фазилатлар соҳиби    бўлганликларидан фаришталардан авлороқ бўлур. Инсонлар борки инсоний фазилатлардан мосуво бўлиб, ҳайвонлардан ҳам тубанроқ булур. Уларнинг тубанлигини шу дунёдаёқ кўриб, эшитиб, ўқиб юрибмиз. Шунингдек улар охиратда ҳам ҳавонлардан тубанроқ даражаларда бўлур. Сабаби, ҳайвонлар қиёматда тупроққа айланиб кетиб, абадий азобдан қутилур, бироқ кофир кимсалар...Худо сақласин, аҳволи оғир бўлур...
Айтибдиларки, ўнта ҳайвон бошқа ҳайвонлар каби тупроққа қоришиб кетмас, балки жаннатга кирар экан. Улар ушбулардур:
1.   Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси.
2.   Иброҳим алайҳиссаломнинг бузоғи.
3.   Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқори.
4.   Мусо алайҳиссаломнинг сигири.
5.   Юнус алайҳиссаломнинг балиғи.
6.   Узайр алайҳиссаломнинг эшаги.
7.   Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси.
8.   Сулаймон алайҳиссаломнинг попишаги.
9.   Ғор соҳибларининг ити.
10.   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари. Валлоҳу аълам.
Юқорида зикри келган жонворлар бундай мақомни топишига сабаб нима, биласизми? Улар яхши инсонларга ҳамроҳ бўлганлар.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қурони каримда баён қилишича: “У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир “кошки тупроқ бўлиб кетсам”, –дейдир”.
Дебдиларки, бу сўзни кофирлар Аллоҳ таоло ҳайвонларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилиб, ҳатто шохсиз қўйнинг шохли қўйдан қасосини олиб бергач, барча ҳавонлар тупроққа айлантирилиб юборилганда айтар эканлар. Ўша пайтда улар ҳам кошки эди дунёда пайтимда мен ҳам шулар каби ҳайвон бўлганимдаю, бугун тупроққа айланиб кетган бўлур эдим, деб хоҳлаб қоларлар.

Сайдуллоҳ Исмоилов. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураззоқ Фармонов. Муҳидин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 17 Dekabr 2015, 12:29:05
Инсонлар билан ўзаро муроса қилиб яшаш одоблари
            Инсонлар жамиятда ўзаро аҳил бўлиб яшашлари, мана шу яшаш жараёнида уларни яратган Зотга бандалик қилиш билан бирга, бир-бирларининг ҳақларига риоя этмоқлари талаб этилади. Ислом дини келгунча кучлилар заифларни таҳқирлар, қабилалар бир-бирларига душман эдилар. Ислом дини уларни инсон ақлини ожиз қолдирадиган даражада бир-бирларига меҳр-муҳаббатли қилиб қўйди. Бу ҳақида Қуръони каримда баён қилинади:
Яъни: “Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз” (Оли Имрон, 103).
Яъни Ислом неъмати туфайли биродарларга  айландингиз.
Халққа насиҳат қилиб, шафқат кўрсатиб бирга яшаш суннатдир. Инсонлар билан бирга яшаш Аллоҳга яқинликни кўзлаб қилинадиган нафл ибодатларга ажралиб чиқишдан афзалдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмонга туғишган ака-укаси кабидир. Унга ёлғон гапирмайди, хиёнат қилмайди, қаровсиз қолдирмайди (ташлаб қўймайди). Ҳар бир мусулмонни мусулмонга обрўси, моли ва қони ҳаромдир. Тақво бу ердадир. (кўкракларига ишора қилдилар). Киши томонидан содир этиладиган ёмонликлардан бири мусулмон дўстини таҳқирламоқлигидир” (Имом Термизий ривояти). 
Инсонларга  аралашиб яшашнинг ҳақлари қуйидагилар:
1.Халойиқ билан зоҳирида ва амалида бирга бўлади, қалби ва динида бирга бўлмайди. Али бин ад-Даққоқ айтадилар: ”Инсонлар кияётган нарсаларини кий, улар еяётган нарсалардан е, лекин ботинингда улардан ажрал”. Айтилишича, ориф инсон коин-боиндир. Унинг коинлиги-халқ билан бирга бўлиши бўлса, боинлиги ботинида улардан ажралганидир.
2.Ўзи учун яхши кўрган нарсаларни улар учун ҳам яхши кўради.
Чунки пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Сизлардан бирингиз ўзи яхши кўрган нарсасини дўстига яхши кўрмагунча ҳақиқий мўъмин бўла олмайди”-дедилар (Имом Бухорий ривояти).
3.Барча ишларда яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш ила уларга насиҳат қилади, чунки насиҳат қилмоқ  диннинг  устуни ҳисобланади.
Тамим ад-Доримий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:”Албатта дин насиҳатдир.(деб уч мартта айтдилар). (Имом Термизий, имом Насаий, ибни Можа ривоятлари).
4.Инсонларга етган азиятни кетказади. Улар билан бир-бирларига мавъиза ва зажр қилишга келишиб оладилар. Уларга раҳм-шафқат билан муомалада бўлади. Бирор кишини ўзи ёмон кўрадиган сўзи билан зикр қилмайди, чунки ҳар бир кишига фаришта вакил қилинган бўлиб, дўстига айтган сўзини ўзига қайтаради. Бирор кишини ёмон бўлганидан хурсанд бўлмайди. Инсонларнинг яхшиси-ю, ёмонига, аҳилу-ноаҳилига яхши муносабатда бўлади.
Нўъмон бин Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: ”Мўъминлар  бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатишда, меҳр-мухаббатли бўлишда ва ўзаро бир-бирларига ёрдам беришда бир жасад кабидирлар. Агар бир аъзо касалланса, бошқаси унга иситма ва бедорлик билан ёрдам беради”(Бухорий ривояти)
5.Инсонлар тарафидан етган азиятни кўтаради ва кечиримли бўлади.
Бунга  Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг азиятларига сабр қилганлари яққол далил бўлади.Чунки Аллоҳ таоло кечиргувчи Зотдир ва кечиримлиларни севади.
6.Аллоҳ унга берган неъматларига шукр қилиб, инсонларнинг ҳожатларини чиқаради.Уларнинг ишларига ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Али розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб: ”Албатта жаннат мўъмин биродарини ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилаётган кишига муштоқ бўлиб туради”-дедилар (Муслим ривояти).
7.Жабрланувчини жиноятчидан ҳимоя қилади. Икки урушганнинг орасини ислоҳ қилади. Чунки ислоҳ қилиш-садақанинг афзалидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
“Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни тузатингиз! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва (Унинг) расулига итоат этингиз!” (Оли Имрон, 103)
Абдураҳмон бин Авф оналари Умму Гулсум бинти Уқбадан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Яхши гапларни гапириб ҳамда ташиб (чақимчилик қилиб) инсонларни орасини ислоҳ қилган инсон ёлғончи эмас”-дедилар.
7.Ёмонлик қилганга яхшилик қилади, алоқани узган киши билан алоқани тиклайди, бермаган кишига беради, чиройли гумон қилади, чунки ёмон гумон ёлғончига чиқаради.
Яхшиликка уламолар қуйидагича таъриф берганлар:
-Суфён Саврий роҳматуллоҳу алайҳ:”Яхшилик-сенга ёмонлик қилган кишига яхшилик қилишинг, сенга яхшилик қилганга яхшилик қилишинг – тайёр(меҳнат қилмасдан топилган)пулга савдо қилинган товар каби”-дедилар.
-Ҳасан Басрий роҳматуллоҳу алайҳ: ”Яхшилик умумий бўлади, хос бўлмайди, худди қуёш, шамол, ёмғирдек” -дедилар.
Ёмон гумон ҳақида Қуръони каримда қуйидагича келади: “Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир”(Ҳужурот, 12).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ёмон гумондан сақланинглар. Чунки ёмон гумон гапни ёлғонга чиқаради”-дедилар(Бухорий ривояти).
8.Аллоҳ таоло унга ато қилган нарсалари туфайли бирор кишига ҳасад қилмайди. У кишидан ўша неъматни кетишини орзу ҳам қилмайди ва бу неъматни кетказишга ҳийла ҳам қилмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: ”Ҳасаддан сақланинглар, чунки ҳасад олов ўтинни егани каби яхшиликларни ёйди (кетказади)”-дедилар(Байҳақий ривояти).
9.Ваъдани зудлик билан бажаради, чунки ваъда қарздир,  ваъдага хилоф қилиш эса мунофиқлик аломатларидандир. Бирор кишини айбини очмайди, балки яширади. Бирор кишини билиниб турган айби билан айбламайди.
Хулоса қилиб айтганда, инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуд. Шу билан бирга, инсон зоти ёлғизликни, барчадан четда бўлишни, одамларга қўшилмасликни ёқтирмаслиги ҳам табиий. Умуминсоний алоқалар давомида дин, ватан, касб ва бошқа сабабларга кўра  алоҳида алоқа ва муносабатлар шаклланиши ҳам доимий равишда бўлиб келаётган ишлардандир. Исломда бундай ижтимоий алоқалар одоби гўзал тарзда баён қилиб берилган.                   

   Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
   Зоҳидов Муҳаммадали. Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби ноиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 30 Dekabr 2015, 11:11:54
Умр қайтмайди
Баъзан шошамиз, баъзан интиқликлик билан кутамиз. Умримиз шу зайлда ўтаверади. Телекўрсатув бошловчилари айтганларидек: “биз учун ажратилган вақт ҳам ниҳоясига етиб...” бораверади. Ҳаммаси омонат эканлигини биламизу, лекин ғанимат дамлардан иложи борича кўпроқ фойдаланиб қолишга доим ҳам ҳафсала қилавермаймиз.
Дунёга донғи кетган буюк шахсларнинг ҳаётини синчиклаб ўрганиб чиқсангиз биласизки, Улар ўша биз бепарво ўтказган дамларни ғанимат билганлар. Зеро омад шундоққина осмондан учиб тушавермайди, балки бандадан унинг талаб қилиниши талаб қилинади. Албатта, Худо ўзи юқтирмаса минг чиранганимиз билан ҳам натижага эриша олмаймиз, бироқ одатда Аллоҳ таоло ҳаракат қилганларга омад эшигини очиши бор гап.
Инсоннинг ҳаёти даврида бойлик ҳам, соғлик ҳам, обрў-мартаба ҳам, омад ҳам бир келиб кетса, кейин ҳам яна бир ёки бир неча бор муяссар бўлиши мумкин. Аммо умр шундай бетакрор неъматки, иккинчи марта ҳаргиз  қайтиб берилмайди. Шундоқ  экан умрни зоеъ қилмаслик, ҳар қандай беҳуда ва фойдасиз ишларга умрни исроф қилмаслик, балки элу юрт манфаъати учун, халқ манфаъати учун, Ватан ободлиги ва тараққиёти учун шариат кўрсатмалари асосида ҳар бир дамни ғанимат билмоқ керак.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифда ҳам инсонлар шундай улуғ неъматдан қанчалик ғафлатда эканлиги айтилган
 “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўпи улардан бебаҳрадурлар ‒ соғлик ва бўш вақт” (Бухорий, Термизий, Насаий, ибн Можа ривоятлари)
Буюк олим ва воъиз имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи  айтадилар: “Ҳар кун тонг ёришганда Аллоҳ таоло томонидан бир жарчи: “Эй  Одам боласи! Мен янги кунман. Сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан бу кунда солиҳ амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёматгача сенга қайтмайман”, ‒ деб жар солади”.
Улуғ пиру муршидлардан бири Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари марҳамат қиладилар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”.
Гузардан ўтар эканмиз, беҳуда лаққиллаб турган “об-ҳаво директорлари”га кўзимиз тушамиз. Анчадан сўнг қайтиб ўтсак улар ҳамон ўша жойда бўладт. Ҳатто баъзида  суҳбатни давом эттиришга гап ҳам тугаб қолган бўлади. Улар эса мавзу қидириб дам у ёққа, дам бу ёққа аланлаб туришади.
Соатга қаранг – ҳар бир ўтаётган сониялар қайтмайди!

Жабборов Муҳаммаджон. Пастки Қурама жомеъ масжиди мутаваллиси
Қўчқаров Маърифжон. Мулла Райимжон масжиди мутаваллиси
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 30 Dekabr 2015, 11:24:19
Дунёнинг қадри

   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинишича дунёнинг пашша қанотичалик обрўси бўлганда эди, кофирга бир қултум сув берилмаган бўлур эди. Ҳақиқатан ҳам, агар дунёнинг заррача қадри бўлса эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдек дунёнинг яралишига сабаб бўлган зотга дунёни бериб қўймасмиди?
   Аммо афсуслар бўлсинки, вазифаси инсонлар ибодат қилишига қувват ва имконгина бўлган дунёга керилишади. Ҳолбуки, дунё банданинг хизматидаги матодур.
   Ривоят қилибдиларки, Ҳорун ар-Рашид Шақиқи Балхий ҳазратлари билан суҳбат қилиб ўтириб:
   - Менга насиҳат қилинг, - деди.
   Шақиқи Балхий ҳазратлари сўради:
   - Эй мўминларнинг амири, фараз қилингки, поёнсиз чўлда адашиб қолдингиз. Сувсизликдан ўлар ҳолатга етдингиз. Ногаҳон бир инсон қўлида бир идишда сув билан келди. Сиз ундан сувни сўрадингиз. У эса бу сув учун ярим бойлигингизни талаб қилди. Ростини айтинг, нима қилган бўлур эдингиз?
   Халифа узоқ ўйланиб қолди. Сўнг иқрор бўлди:
-   Рози бўлур эдим.
-   Ана энди Сизнинг чанқоғингиз босилди. Лекин бир қанча муддат ўтгач шу сувни бадандан чиқиш вақти келди. Бироқ Сиз нимадур бўлиб унинг имконини топа олмадингиз. Табиийки, оғриқдан ўлар ҳолатга етдингиз. Шунда бир табиб келди. У Сизни даволаш эвазига қолган ярим молингизни сўради. Нима қилган бўлур эдингиз?
-   Агар ҳақиқатан ҳам даволаб юборса қолган бойлигимни ҳам берур эдим, - иқрор бўлди халифа бир оз тафаккурдан сўнг.
-   Кўрдингизми, эй мўминларнинг амири. Бутун бойлигингиз бир марта сувни ичиб, чиқарганга арзимас экан, бойликдан кибрланиш нега?


Сайдуллоҳ Исмоилов. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураззоқ Фармонов. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 13 Yanvar 2016, 11:03:27
Ҳозиржавоблик
   Шўро даврида бир ёш муаллима бошланғич синф ўқувчиларига табиатшунослик дарси давомида даҳрийликдан тушунча берди. Ўзининг даҳрийлигига иқрор бўлди. Дунёқарашидан келиб чиқиб даҳрийликни кўкларга кўтариб мақтади.
   Ниҳоят жажжи ўқувчиларнинг мурғак дунёқарашини қанчалик даражада захарлаганини билиб кўриш мақсадида уларнинг даҳрий ёки даҳрий эмасликларини сўради. Табиийки, даҳрийлик нималигини билмаган ўқувчилар устозларига тақлид қилган ҳолларида ўзларини даҳрийлигини эътироф қилишди.
   Фақат биргина Зайнаб исмли қиз индамай ўтирар эди. Муаллима ундан сўради:
-   Нима, сен даҳрий эмасмисан?
-   Йўқ. Мен даҳрий эмасман.
-   Сен кимсан?
-   Мен мусулмонман.
-   Нима учун сен даҳрий эмас, мусулмонликни танладинг?
-   Чунки мени ота-онам шундай тарбия қилган. Улар ҳам мусулмонлар. Шунинг учун мен ҳам мусулмонман.
-   Хўп, унда ота-онанг аҳмоқ бўлганларида сен ҳам аҳмоқ бўлармидинг?
Муаллима ўзича ғолиблигини намойиш қилиб мағрурлик билан ўқувчиларига қаради. Хонада кудги кўтарилди. Зайнаб бир оз жим турди. Ниҳоят кулги тўхтаганидан сўнг табассум қилиб, босиқлик билан жавоб берди:
-   Йўқ. Агар ота-онам аҳмоқ бўлганларида мен даҳрий бўлар эдим...


А. Ҳолматов. Бобожонқори масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 13 Yanvar 2016, 11:11:13
ОНАМНИНГ ШАРТИ
   Бир йигитнинг ҳикоясини тақдим қилмоқчимиз.
   Унинг ҳикоя қилишига кўра бир қанча улфатлари билан бошқа шаҳарга сафарга чиқмоқчи бўлди. Сафардан мурод бегона шаҳарда хоҳлаганларича маишат қилишлик эди. Йигит отадан етим қолган бўлиб, онаси ҳаёт эди. Онасидан сафар учун рухсат сўради. Она сафардан нима мақсад эканлигини сўради.
-   Шунчаки, ҳаво алмаштириб, бошқа шаҳарни кўриб дам олиб келамиз, - жавоб берди ўғил. Она кўнмади. – Ҳамма ўртоқларимга уйидагилар рухсат берди, сиз ҳам рухсат бера қолинг. - Илтимос қила бошлади ўғил. Охири онаси шарт қўйди:
-   Бир шарт билан рухсат бераман. Борган жойингда гуноҳ иш қилмайман, деб ваъда берасан.
Йигит ночор рози бўлди. Онаси унга узоқ дуо қилиб сафарга кузатди. Йигит айтади:
“Ҳаммамиз меҳмонхонага  жойлашдик. Меҳмонхона ходимлари бизни яхши кутиб олишди. Ҳаммамиз алоҳидадан жой буюрдик. Бизга  чиройли қизларни кўрсатишди. Ҳар ким ўзига ёққан қиз билан хонасига кириб кетди. Мен ҳам битта қиз билан хонамга кирдим. Қизнинг қилиқларини кўриб тезроқ гуноҳ иш қилмоқчи бўлдим. Бироқ шу пайт онамга берган ваъдам ёдимга тушиб қолди. Қиз ҳам эркаланишини қўймас, мен эса бир томондан гуноҳ қилишга интилсам, иккинчи томондан онамга берган ваъдам гуноҳдан тўсар эди.
Ниҳоят бир сўзлигим ва онамни жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилишим устун келди. Гуноҳдагн воз кечдим. Қиз менинг ҳолатимдан ҳайрон бўлган эди, ўзимча унга ёлғон баҳона кўрсатишга мажбур бўлдим:
-   Узр, синглим. Сиз ҳали ёш қиз экансиз, келажангиз олдинда. Шунинг учун сизга ёмонликни раво кўргим келмади. Тўғрисини айтсам, мен СПИД касалига чалинганман. Қўйинг, ёш умрингиз ҳазон бўлмасин”.
Шу пайт қиз нима депти денг? Сира ҳам пинагини бузмасдан, бамайлихотир шундай депти:
-   Нима бўпти. Мен ҳам СПИДман, бу жойдаги қизлар ҳаммаси шу касалга чалинган..... 
Йигит шошилиб ўртоқларини огоҳлантиргани уларнинг хоналарига чиқди. Бироқ энди кеч бўлган эди.

   Исомиддин Сайфуллаев. Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби
   Қамариддин Шаробиддинов. Имом бу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 03 Aprel 2016, 16:18:00
SUVGA AXLAT TASHLAMANG
Alloh taolo barcha narsalarni inson uchun yaratib, undan tejamkorlik bilan oqilana foydalanish yo’llarini ko’rsatdi. Ko’rsatmaga amal qilgan odam hidoyat yo’lidan adashmaydi, isrof qilgan esa horu  zorlikka uchraydi.
Olloh taolomnig bizga bergan eng buyuk nematlaridan biri  suv ne’matidir. Suv haqida qur’oni karimning bir necha oyatlarida zikr qilingan. Ushbu oyati karimalardan.
أَفَرَأَيْتُمُ الْمَاءَ الَّذِي تَشْرَبُونَ أَأَنْتُمْ أَنْزَلْتُمُوهُ مِنَ الْمُزْنِ أَمْ نَحْنُ الْمُنْزِلُونَ
Sizlar o'zlaringiz ichayotgan suvni (o'ylab) ko'rdingizmi? Uni bulutlardan sizlar yog'dirdingizmi yoki Biz yog'diruvchimizmi?  ( Voqea surasi 68-69).
Yana boshqa bir oyati karimada
وَنَزَّلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً مُبَارَكًا
Biz osmondan barokotlik suvni tushirdik- deyiladi.
Suv haqida bundan boshqa yana bir qancha oyatlar mavjud. Bu oyatlardan ma’lum bo’ladiki har bor qatra suvnibg yerga tushishida va uning ariqlarda oqishligida Alloh taoloning buyuk qudratini bilishligimiz mumkin. Alloh taolo bizlarga osmondan barokotlik qilib tushurgan suvdan, bizlar oqilona foydalanishligimiz va uni ifloslantirmasdan toza musaffo holida isrof qilmay ishlatmog’imiz kerak.
Shaxrimizda ariqlarda suvlar to’la oqayapti , lekin hech kim egilib, bir hovuch suvolib ichmaydi, qo’lini, yuzini ham yuvmaydi.  Chunki suv ifloslangan. Avvallari sovchilar qizlarni hovli supirishini kuzatishar ekan. Agar hovlini ariq tomonga supirsa, ayb hisoblab aynib ketishar ekan. Shuning uchun onalar qizlarini tarbiya qilganda, supirishni ariq labidan tepaga qarab boshlashni o’rgatishgan.  Yoshi ulug’ bobolarimiz va momolarimiz yoshlik chog’larida suvda non oqizib yeganliklarini quvonch bilan esga oladilar. Bugun anashu musaffo suvga ko’cha supirib, bakalashka yelim halta va shu kabi chiqindilarni tashlab suvni chiqindixona qilib qo’ysak, ertaga robbimiz xuzurida nima degan inson bo’lamiz?
Oldindan oqqan suvni qadri yo’q deyishgan xalqimiz. Aslida suvni naqadar qimmatlik ne’mat ekanligini ushbu hikoyadan bilib olsak bo’ladi.
Bir podishoxdan so’rashibdi:
-Siz saxroda adashib suvsiz qoldingiz, tashnalikdan sillangiz quridi, birov sizga bir qultum suv bersa, evaziga nima berardingiz?
- Podishohligimni yarmini berardim dedi.
Ichingizdan bir qultum suv chiqib ketishi ham kerak. Bo’lmasa u zaxarga aylanadi. Chiqib ketishi uchun nima berardingiz?
Mulkimni qolgan yarmini berardim, - javob berdi podishox.
“Demak butun podishoxligingizni narxi bir qultum suv ekan-da” , deb hulosa qilishgan ekan.  Rivoyatdan ma’lum bo’ladiki inson tashnalikga chidamoqligi og’ir. Hayot manbai bo’lgan suvni qadriga yetmog’imiz va uni ifloslanishligiga yo’l qo’ymasligimiz kerak.

 Muhammadiyhon Hojiyev
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 27 Aprel 2016, 10:10:55
Гўзал хислат
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Мен аслида олийжаноб хулқларни камолига етказиш учун юборилганман” (Ибн Можа ривояти).
“Ахлоқ” бу – арабча “хулқ” сўзининг кўплик шакли бўлиб, “хулқлар” деган маънони англатади. “Хулқ” эса луғавий жиҳатдан сажия, табиат, дин, инсоннинг фитратига қўшиб яратилган табиат каби маъноларга далолат қилади. “Хулқ” билан “халқ” (яралиш, хилқат) сўзлари ўртасидаги боғлиқлик ҳам шундан. Баъзилар: “халқ” инсоннинг зоҳирий кўриниши бўлса, “хулқ” унинг ботиний кўринишидир, дейдилар. Шу боис ҳам Набий алайҳиссалом:
“Эй Аллоҳ, халқимни (хилқатимни) чиройли қилганинг каби, хулқимни ҳам гўзал қил!”,деб дуо қилардилар (Байҳақий ривояти).
Агар инсоннинг хилқати ҳам, хулқи ҳам гўзал бўлса, ундай инсонни “сурати ҳам, сийрати ҳам гўзал инсон” дейишади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ таоло кимнинг халқини ва хулқини, яъни суратини ва сийратини гўзал қилган бўлса, уни дўзах оловида ёқмайди” деганлар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ислом жиҳатидан савияси баландларингиз хайрли бўлганидeк, ахлоқ жиҳатидан ҳам яхшиларингиз хайрлидир".
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобидан сўрадилар:
"Дўзахга тушишга кўпроқ сабаб бўладиган нарса нима?"
"Аллоҳ таоло ва унинг Расули яхшироқ билгувчироқдур", дeдилар.
"Икки ковак - аврат ва оғиздир", дедилар.
Яна сўрдилар:
"Жаннатга тушишга сабаб бўладиган нарса нима?"
Сўнг ўзлари жавоб бердилар:
"Аллоҳ таолодан қўрқиш ва яхши ахлоқли бўлишдир".
Умму Дардо разияллоҳу анҳо айтади: "Кeчаларнинг бирида Абу Дардо намоз ўқиш учун ўрнидан турди ва то тонггача:
“Эй, Аллоҳ! Мeни чиройлик қилиб яратганингдeк ахлоқимни ҳам чиройлик қил!" - дeб йиғлаб чиқди. Мeн ундан сўрадим:
“Эй, Абу Дардо! Нима учун тун бўйи қилган дуоингиз фақат ахлоқингизни чиройли қилиши ҳақида бўлди?" Абу Дардо жавоб берди:
"Бир мусулмон банда ўз ахлоқини яхши қилишга ҳаракат қилавeрса, охири яхши ахлоқи уни жаннатга киритади. Агар у ахлоқини ёмон қилавeрса, шу ёмон ахлоқи уни дўзахга киритади".
Усома ибн Шарик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича аъробийлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
"Эй Аллоҳнинг расули! Инсонларга бeрилган фазилатларнинг энг яхшиси нима?" - дeб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Инсонларга бeрилган фазилатларнинг энг яхшиси ахлоқдир", дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик билан гуноҳ ҳақида сўрадилар. Жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхшилик ахлоқнинг чиройлик бўлишидир. бирор ишни қилишда  кўнглингда ғашлик пайдо бўлиб уни кишилар билиб қолишини хоҳламайдиган бўлсанг, мана шу ишни қилмоғинг гуноҳдир", дедилар.
(Интернет сайтлари ва “Адабул муфрад” дан фойдаланилди)

Муҳаммадқудратбек Дадабоев.
 Асака туманидаги Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби 
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 19 Iyul 2016, 14:59:31
Бахиллик ҳақида
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ўтакетган бахиллик билан имон бир банданинг кўнглида жам бўла олмайди", дедилар".

Яна ўша зотдан ривоят қилинади:
“Сахий Аллоҳга яқиндир, одамларга яқиндир, жаннатга яқиндир, дўзахдан узоқдир. Бахил эса Аллоҳдан узоқдир, одамлардан узоқдир, жаннатдан узоқдир, дўзахга яқиндир. Аллоҳ таолога сахий жоҳил бахил обиддан суюклироқдир” (Имом Термизий).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Пайғамбар саллаллолҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ таоло Адн жаннатини яратган вақтда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсониятнинг кўнглига кeлмаган нарсаларни яратди. Сўнг Аллоҳ таоло унга, гапир дeди. Адн жаннати:
“Албатта, мўминлар нажот топди”, дeди уч бор. Сўнг яна айтди: “Мeн бахилга, мунофиққа, риёкорга ҳаромман”.

«Албатта, Аллоҳ таоло уч нафар кишиларга ғазаб қилади, лeкин уч кишини янада қаттиқроқ ёмон кўради:
Биринчиси, фосиқни ёмон кўради, фосиқ чолни ундан ҳам ёмон кўради.
Иккинчиси, мутакаббирни ёмон кўради ва фақир бўлган мутакаббирни яна ҳам ёмон кўради.
Учинчиси, бахилларни ёмон кўради, бой бўлиб бахиллик қилганни яна ҳам ёмон кўради.
Аллоҳ уч нафар кишини яхши кўради ва унинг яхши кўриши уч киши учун янада қаттиқроқдир.
Биринчиси, тақводорларни яхши кўради, тақволи ёшларни кўпроқ яхши кўради.
Иккинчиси, сахийларни яхши кўради, фақир сахийларни кўпроқ яхши кўради.
Учинчиси, тавозуъли бўлган кишиларни яхши кўради, Бой бўлиб тавозуъли бўлганларни ундан ҳам яхши кўради».

Аҳнаф ибн Қайс: "Ҳасадгўйда роҳат, ёлғончида мурувват, бахилда дўстлик, сўзни узун қилувчида вафо, хулқи ёмонда раҳбарлик, малоллик келтирувчида биродарлик бўлмайди", деган.

Бир кун Али разияллоҳу анҳу йиғлаб ўтирар эди. Кўрганлар нега йиғлаётганини сўрашди. Шундай жавоб берди:
— Етти кундирки, дастурхонимга битта ҳам меҳмон келмади. Аллоҳнинг назарида эътибордан қолганга ўхшайман. Шундан қўрқиб йиғлаяпман.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ким Аллоҳнинг розилиги учун бир очни тўйғазса, унинг учун жаннат вожибдир. Кимки бир очнинг тамадди қилишйга монелик қилса, Аллоҳ қиёмат куни ундан фазилатини олиб қўяди ва уни азоблайди”.

Асака туманидаги Ҳазрат умар масжиди имом хатиби Иминов Муҳаммадсобир
“Танбеҳул ғофилин”, “Бўстонул орифин” ва “Мукошафтул қулуб” китоблари асосида тайёрланди
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 30 Avgust 2016, 11:47:21
OTANING FARZANDIGA NASIHATI
O’zbek xalqimiz qadimdan go’zal xulq va yuksak madaniyatda butun dunyoga o'rnak va namuna bo'lib kelgan. Sharqona odob - axloq va buyuk manaviyatning asrlar davomida musaffo holda bizlargacha yetib kelishligida ota bobolarimizning, ulug’ allomalarimizning xizmatlari beqiyosdir. Ota bobolarimiz bunday go’zal madaniyatni farzandlariga nasihat qilishlik yo’li bilan ta’lim berib kelganlaridan bilib olishimiz mumkin.
Ana shunday nasihatgoy, donishmandlardan birlari o’z farzandiga bunday nasihat qilgan ekan.
Ey ko’zimning qarosi, suyukli farzandim!. Oqil va donishmandlarning nasihatlarini quloq solgin va hargiz ularning pand u nasihatlarini tashlab qo’ymagin. Shuningdek har bir ishingni donishmandlarning maslahatlari bilan qil, zero hech bir inson maslahat sababli ziyon ko’rmagan.
Bayt:
Esang oqil, bu so'zni diydai joningg'a qil surma,
Ko'zung och, jahl elining saflarig'a o'zni sen surma.

   Ey nuri diydam, aziz farzandim!. Har bir ishni o'z qadr va martabangga loyiq qilgin. Biror bir insonga sovga yoki hadya ulashsang,uni qaytarin olmagin. Qo’lingdan kelgan yaxshilikni hech kimdan darig’ tutmagin. Zero ulug’lar “Karam ahlining ehsonidin o'zga qolmag'ak boqiy” – deganlar.
   Ey bolajonim!  Har so'zda zinhor tilingni va har ishda qo'lingni saqlag'il. Hargiz tilig bilan qo’lingdan hech kim ozorlanmasin. Hadislarda  “Komil musulmon. Insonlar uni qo’lidan va tilidan salomat bo’lgan insondir” deyiladi.
   Xulqi yomon insonlar bilan yurmagin va ularni hargiz o’zinga do’st tutmagin. Shuningdek nomaxram ayol bilan bir joyda yolg’iz qolmagin. Chunki kim nomaxram bilan bir joyda yolg’iz qolsa uchinchisi albatta shayton bo’lur.
Bayt:
Nojins suhbatidin jon boricha qochinglar,
Do'zax aro, chunonchi, ma'vo qilib bo'lurmu?!

   Ey aziz farzandim! Sen haqni topmoqchi bo’lsang, bu to’rt narsani ikkisini unut va ikkisini doimo dodda tut.
   Sen tomondan elga biror yaxshilik yetsa va hamda el tomonidan senga biror yomonlik yetsa unut. Doimo Alloh taoloni va o’limni kelishini yodda tutgin. Agar bu nasihatlarga amal qilsang, dunyoda va oxiaratda saoldatli insonlar qatorida bo’lasan Inshoolloh.
“Muhammadsolihoji” Jome masjidi noibi                           Jamoliddinqori Parpiyev.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 07 Sentyabr 2016, 09:27:23
УСТОЗ ҲУРМАТИ
Янги ўқув йили ҳам кириб келяпти. Фарзандларимиз мактаб, коллеж ва бошқа ўқув масканларига қатнашни давом эттирадилар. Биз уларнинг башанг кийиниб кўчани тўлдириб кетишига маҳлиё бўлиб қолиб, асосий вазифани унутиб қўймаслигимиз керак. Бу – устоз ҳурмати.
Устоз ҳурмати ҳақида ҳар куни эслатиб турсак ҳам камлик қилиши мумкин. Бу тўғрида баъзи манбаларни келтириб ўтмоқчимиз. Шу жумладан имом Ғаззолийнинг “Эй фарзанд!” китобида баён қилинишича устозга ҳурмат ислом одобларидандир. Уларга қўлдан келганича xизмат қилиб, дуоларини олиш лозим. Устоз ҳаққи ота-она ҳаққидан ҳам кўпроқ бўлади. Чунки, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи бўлса, устоз эса оxират биносининг тикланишига асосий сабабчидир.
Устозга нисбатан чексиз ҳурмат билан муомалада бўлиб, амрини сўраш керак. Xизмати бўлса бажариш лозим. Устозга нисбатан беҳад тавозули, камтарин муносабатда бўлиш зарур. Устоз бор жойда, устоз изн бермагунча ўтирилмайди, туриб кетаётганда эҳтиром ила кузатиб қўйилади.
Ҳеч бир дунё иши устозга xизмат қилишнинг, унинг амрини бажаришнинг, эҳтиёжини қондиришнинг олдига тушолмайди. Устоз йўқсил бўлиб, фақирланиб қолса, унинг барча эҳтиёжларини таъмин этиш шогирдларнинг зиммасига тушади.
Ота-она каби устознинг ҳам xайрли дуосини олиш, баддуосига муносиб бўлиб қолмаслик керак. Устознинг xайрли дуосини олган одам юксалади. Дуои бадга дучор бўлганлар ҳеч қандай ишда муваффақият қозонолмайди, xору забун бўлади. Xудо сақласин!
Яна бошқа манбада (http://m.muxlis.uz/uz/article/ustoz-ulug-zot) бундай дейилади:
Устозу муаллимлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуздирлар, қайсики, улар туфайли одамлар тўғри йўлни топадилар, уларнинг шарофати билан жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етишадилар. Бинобарин, устозу муаллимларни рисоладагидек ҳурматламай туриб, ҳақларини муносиб равишда адо қилмай туриб, фарзандларимиздан эл-юрт, жамият, қолаверса, бутун дунё учун фойдаси тегадиган етук шахслар, олиму зиёли, шифокору муҳандис, ходиму тадбиркор каби кишилик жамиятига фойдаси тегадиган керакли ва фидойи инсонларни кутиш мумкин эмас. Бу – бамисоли уруғни ерга қадамасдан туриб ҳосил кутишдек гап.
Имоми аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади: "устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. (Нафақат у) Балки, кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман".
     Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: "мен дуода аввал Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиб, кейин ота-онамни тилга оламан", дер эди.
     Имом Шофеийнинг шогирди Рабийъ айтади: "Аллоҳга қасамки, Шофеий қараб турган пайтда ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилолмасдим".
     Имом Шофеийнинг ўзлари эса шундай хотирлайдилар: "Имом Моликнинг ҳузурида ўтирсам, шарақлаган товуши эшитилмасин деб, китобни ўта эҳтиёткорлик билан варақлардим".
     Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ шундай ҳикоя қиладилар: "ўттиз йилдан бери бирон-бир кеча ўтмаганки, агар Шофеийнинг ҳаққига дуо қилмай ухлаган бўлсам".

Асака туманидаги Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 07 Sentyabr 2016, 12:19:22
Яхшиликка буюриш
Инсонлар бир жамиятда, бир юртда, бир она заминда бир замонда яшар экан, бир тананинг аъзолари каби бўлишлари керак. Ўзига раво кўрганни бошқа мўминларга раво кўрмагунича инсон комил мўмин бўла олмайди. Шунинг учун яхшиликни доимо бошқаларга етишининг илинжида бўлиши лозим.
Инчунун, энг боқий неъмат охират неъмати экан, охират азобларидан сақланиб, мангу неъматга муносиб бўлишлик ҳар бир мсулмоннинг пировард мақсади экан, ўзидан бошқа мусулмонларнинг ҳам ушбу неъматдан баҳраманд бўлишига интилиб яшашлиги шарт. Бу эса, албатта яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришлик билан бўлади. Аслида бу сифат охир замон умматининг энг асосий сифатларидан биридур.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:   
“Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар”.  (Оли Имрон. 110)
Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш бир томондан қараганда бошқаларга илинж бўлса, иккинчи томондан қарагандан бу иш фарз, тарк қилган киши қаттиқ гуноҳкор бўлиб, уқубатга қолиши турган гап.
Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар, бўлмаса, Аллоҳ таоло тўсатдан сизларга бир уқубатни юборади. Сўнгра дуо қиласизлар, дуоларингиз ижобат бўлмайди”, дедилар. (Тeрмизий ривояти)
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Бани Исроилга нуқсон етишининг биринчи сабаби бир одам бошқа бир кишига йўлиқиб:
-   Эй бу киши! Аллоҳдан қўрқ! Бу қилаётган ишингни ташла! Бу сенга ҳалол эмасдир!”, дeр эди. Кeйин эртасига унга йўлиқса, у ўша ҳолатида бўлади. Лeкин у билан емоқ, ичмоқ ва ўтирмоқдан ўзини ман қилмас эди Мана шундай қилиб юравeришганидан кeйин Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини бир-бирига уриб қўйди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:
 “Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатландилар. Бу эса, исён қилганлари ва тажовузкор бўлганлари учун бўлди. Улар қилинган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Бу қилмишлари қандай ҳам ёмон бўлди!” (Моида. 78-79)
Ундоқ бўлмасин! Аллоҳга қасамки, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар, золимнинг қўлидан тутиб, уни ҳаққа эгасизалр, бўлмаса Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини бир-бирига уриб қўяди, кейин уларни лаънатланганидeк сизларни ҳам лаънатлайди”, дeдилар. (Абу Довуд ва Тeрмизийлар ривояти)

Асака туманидаги Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби Қамариддинов Шаробиддин
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 15 Sentyabr 2016, 09:21:09
Ўқувчига эслатмалар

Инсоннинг тилсиз ҳайвондан фарқлаб турувчи асосий сифат бу илмдур. Илм олиш дунё ва охиратнинг сабабига етказгувчи омилдур. Фақат ундан тўғри фойдаланмоқ керак. Бунинг учун эса, энг аввало ўқишни бошлашдан олдин ва ўқиш даврида ниятни чиройли қилиш керак.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, илмларнинг деярли ҳаммаси ҳам фойдали. Охират илми де ҳисобланадиган шариат илми ҳам, дунёвий илм деб ҳисобланадиган бошқа фанлар ҳам аслида бирдур. Фақат нисбатан иккига ажратилади.
Улуғ ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Бўстонул орифин” китобида баён қилишича толиби илм илми билан фойдаланиши ва ўзидан ўрганаётган кишига фойда беришни ният қилиши лозим. Бунинг учун тўртта нарсани қасд қилиши лозим:
1. Илм олиш билан жоҳиллик, яъни илмсизлаикни кетказиш. Чунки Аллоҳ таоло Зумар сурасида биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўлмаслигини таъкидлаган.
2. Илми билан халққа фойда келтиришни ният қилиш. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга фойдаси тегадиганидир" деганлар.
3. Таълим олиш билан илмни тирилтиришни ният қилиш . Чунки инсонлар таълим олишни ташлаб қўйса, илм кетиб қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Илм кўтарилишидан олдин илмни ўрганинглар", деб айтганлар.
4. Таълим олиш билан бирга илмга амал қилишни ҳам ният қилиш. Чунки илм амал учун асбобдир ва амалсиз асбобни талаб қилиш беҳуда ишдир.
Дебдларки, амалсиз илм уволдир, илмсиз амал залолатдир. Таълим олувчи Аллоҳ таолонинг розилигини, охират диёрини талаб қилиши, лозим. Шунда дунё ва охиратда обрў олур.
Мабодо киши ниятини тўғирлашга қудрати етмаса ҳам, илмни ташлаб қўймагани афзал. Чунки таълим олаверишлик натижасида нияти ҳам тўғирланиб қолиши эҳтимоли бор.
Илм толиби илм учун сафарга чиқишни хоҳласа, ота-онасининг рухсати билан чиқиши афзал бўлади.
Таълим олгувчи бирорта фарзни тарк қилиши ёки уни вақтидан кечиктириши дуруст эмас. Илм олиш сабабли бировга озор бериши ҳам лойиқ бўлмайди. Агар шундай қилса, илмнинг баракаси кетади.
Илм олгувчи илмида бахиллик қилмаслиги лозим. Ундан кимдир китобини ёки масалани тушунишга ёрдам беришини сўраса бахиллик қилмаслиги керак. Чунки у таълим олиш билан келажакда халққа фойда келтиришни қасд қилгандир. Шунинг учун бу ҳолатда фойда беришдан тийилиши унга муносиб эмас.
Таълим олгувчи илмни ҳурмат қилиши керак, китобни ерга қўйиши, ифлос қўллар билан ушлаши муносиб иш эмас, балки таҳорат билан тутиши лозимдир. Таълим олувчи ейиш, ичиш, ухлашдан бўлган насибасини ташлаб ҳам юбормаслиги, шунингдек, ҳашаматли ҳаётни орзу ҳам қилмаслиги керак. У инсонлар билан чиройли муомала қилиши, улар билан аралашиши, қўшилишни камайтириши ва ўзига тегишли бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслиги лозим.

Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби Фармонов Абдураззоқ
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 19 Sentyabr 2016, 21:22:01

ИСЛОМ ПОКЛИК ДИНИДИР
Мусулмон инсоннинг одобларидан бири доимо покиза ва озода юрмоқлиги ҳамда атроф муҳитини тоза сақламоғидир.
Ислом динида мусулмонларнинг покиза, тоза бўлишларига, ҳамиша ҳар жойда пок юриштуришларига катта эътибор билан қаралади. Чунки бу - Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) нинг насиҳатлари ҳам шундай!
Поклик – мўминнинг кўзгуси ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида,
الطهور من الإيمان
“Поклик – иймондандир”, деганликлари, мусулмонларнинг тозалик ва озодаликка эътибор беришлари нақадар муҳим эканини билдиради.
Сабаби, Ислом дини покизалик, гўзаллик устига қурилгандир. Зеро покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, покиза озода инсоннинг дуоси ижобат бўлади. Бунинг далили сифатида ҳадисларда шундай келтирилади.
عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يا أيها الناس إن الله طيب لا يقبل إلا طيبا وإن الله تعالى أمر المؤمنين بما أمر به المرسلين فقال " يا أيها الرسل كلوا من الطيبات " وقال " يا أيها الذين آمنوا كلوا من طيبات ما رزقناكم " [ البقرة : 57 ] ثم ذكر الرجل يطيل السفر أشعث أغبر يمد يديه إلى السماء يا رب يا رب ومطعمه حرام ومشربه حرام وملبسه حرام وغذي بالحرام فأنى يستجاب لذلك
Абу Ҳурайра (ра) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (сав) дедилар: Албатта Оллоҳ таоло покдир ва фақат покиза нарсанигина қабул қилади. Албатта Оллоҳ таоло Пайғамбарларига буюрган нарсани мўминларга буюрди. “ Эй Пайғамбарлар, ҳалол –пок таомлардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар” “Ей мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиздан покизаларини енглар” (Бақара сураси 172) Сўнгра пайғамбаримиз (сав) узоқ сафарда юрганидан сочлари тўзғиб, кир бўлиб кетган бир кишини эсладилар. У инсон қўлини осмонга кўтариб; парвардигорим парвардигорим! Деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланади. Шундай экан қандай унинг дуоси ижобат бўлсин.
Демак ҳадисдан тозалик нақадар муҳумлиги ҳатто дуо ижобат бўлишлигини асосий сабабларидан бири эканлиги малум бўлади.
Ислом дини мусулмонларнинг тоза, пок бўлишларини таъминлашда энг майда-чуйда “икир - чикир” ларгача аралашган. Пайғамбаримиз (сав) суннатлари орқали бу соҳадаги ёъл-ёъриқ ва кўрсатмаларни кўрсатиб берганлар.
Ислом динида ҳар етти кунда бир маротаба ювунишлик суннат, эр-xотин муносабатидан кейин, булғаниб қолганда ҳам ғусл қилиш вожиб амал ҳисобланади. Шунингдек мўйловларни қисқартириш, тирноқ олиш, қўлтиқ ва киндик ости мўйларини тозалаш, xатна қилдириш, мисвок тутиш каби ишлар мусулмонларга шарт қилиб қўйилган.
Жумладан оғиз ва тишларни тоза тутишга яъни оғизни ҳушбўйлигига ҳам алоҳида эътибор берилган. Динимизда “арок” дараxтининг шоxчаларидан тайёрланган маxсус тиш тозалаш воситаси бўлган мисвокдан фойдаланиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларининг бирида:
السواك مطهرة للفم مرضاة للرب
Мисвок оғизни поклагувчи Парвардигорни рози этгувчидир – деганлар.
Яна бир ҳадисда эса
لولا أن أَشَقَّ على أُمّتي لأَمَرتُهم بالسِّواك مع كُلّ وضوء
“Агар умматимга машаққат бўлмаганида эди, ҳар бир таҳорат пайитида мисвок қилишга (яъни, тиш тозалишга) буюрар эдим”, деб таълим берганлар.
Мисвок анашу даврнинг ўзига xос бўлган тиш тозалашлик усули бўлиб бугунлик кунда ҳам унинг нақадар фойдали эканлиги илм фанда ўз исботини топмоқда.
Буларнинг барчаси мусулмонларни тозаликка озодаликка этибор бершлиги муҳумлигини англатади.
Мисол учун айтадиган бўлсак, ҳозирги замонавий тиш чўткалари ғарбда 1806 йилдан урфга кира бошлаган. Мусулмонлар кунига бир неча марта ювиниб, тозаланадилар. Ҳафтасига албатта ҳаммомда ёки уйларида ғусл қиладилар. Кийимларини, ҳовли-жойларини, ибодат ўринларини тоза тутадилар. Чунки бу – Исломнинг талаби. Ислом эса – тозалик дини, назофат дини, покизалик эса – диннинг ярмидир.
Тариxга назар соладиган бўлсак. Қадимдан мусулмонлар тозалик ҳақида ана шундай бош қотириб юришганида, Оврўпада кишилар ювинмасдан, йилига бир марта паxтани ҳўллаб артинишган, чўқинтириш пайтидаги маxсус “вафтиз” сувининг таъсири кетиб қолмасин, деб сувдан сесканишган. Ҳаттоки, машҳур Версал саройида умуман ҳожатxона бўлмаган. Ўрта асрлар Франтссиясида сарой ва театрларнинг бирортасида ҳожатxона бўлмаган бир пайтда Истанбулда 1400 га яқин шундай жой бўлган.
Ўша пайтларда Оврўпада оқар сувда, ҳаммомларда ювиниш нималигини билишмасди. Аммо шу даврда Марказий Осиёга сафар қилган сайёҳлардан бири Самарқанд шаҳрига шундай таъриф берганди: “Шаҳарда карвонсаройлар иккита, машҳур ҳаммомлар учта бўлган. Улардан иккитаси “Xўжа Аҳрор ҳаммомлари”, учинчиси эса Ҳаммоми Мирий, деб аталган”.
Бу каби мисоллар ва далиллардан малум бўладики ислом дини тозалик озодалик поклик дини. Мусулмон инсон ҳам доимо покиза озода бўлиб юришлиги бугунги кун талаби бўлиши билан бир қаторда, динининг кўрсатмасидир.
"Муҳаммадсолиҳожи" жоме масжиди ноиби имоми Жамолиддинқори Парпийев “Ислом xазораси” китоби асосида.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 19 Sentyabr 2016, 21:24:07

ISLOMDA ILMGA E’TIBOR.
   Barchamizga ma’lum, Islom dini ilm  marifat dini hisoblanadi. U ilm hox dunyoviy hox uxroviy bo’lsin albatta bu insonlarni saodatiga hizmat qiladi. Islom diniga va musulmonlarga ta’na tanqid toshlarini otayotgan insonlar holisona nazar bilan, musulmonlarning muqaddas kitobi Quroni Karimga murojaat qiladigan bo’lsalar Islom dini ayni ilm marifat dini ekanligini tushunib yetadilar.
   Payg‘ambarimiz Muhammad (sav) ga nozil qilingan ilk vahiy Allohning “O’qi!” degan farmoni ilohiyyasi bilan boshlanganligi shuningdek, “Ilm” so‘zi musulmonlarning muqaddas kitobi Qur’oni karimning 811 joyida turli ma’nolar bilan kelganligi buning isboti hisoblanadi.
   Hadisi shariflarda ham ilm talab qilishlik har bir muslim va muslimaga farz qilingani hatto Sin davlatidan bo’lsa ham ikm talab qilishlikka chaqirilganligini ko’ramiz.
   Islom tarixiga murojaat qiladigan bo’lsak. Payg‘ambarimiz Muhammad (sav) ning davrlarida bo’lib o’tgan Badr urushida musulmonlar qo'liga asir tushgan mushriklardan to'lov berishga imkoni yo'qlari ham bor edi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ular uchun ham ozodlikka chiqish yo'lini ochib berdilar. Bu yo'l dunyo tarixi mislini ko'rmagan yo'l edi. Payg'ambar sollallohu alayhi vasallam mazkur asirlar, musulmonlarning bolalaridan o'n kishiga o'qish-yozishni o'rgatib qo'ysa, ozod bo'lishlarini e'lon qildilar. Asirlar ozodlikka chiqish yo'lida musulmon yoshlarga o'qish va yozishni ta'lim bera boshladilar. Keyinchalik, Payg'ambar sollallohu alayhi vasallamga nozil bo'lgan vahiyni yozishga mutaxassis bo'lgan, Hazrati Abu Bakr va Hazrati Umar roziyallohu anhular paytida Qur'oni karimni jamlashda asosiy o'rin tutgan sahobiy Zayd ibn Sobit roziyallohu anhu xuddi o'sha asirlardan o'qish-yozishni o'rgangan musulmon yoshlardan biri edilar.
   Fransiyalik olim Jolivet Kostelot o'zining “Tarix qonuni” kitobida bunday yozadi: “Payg'ambar vafotidan keyin arablar katta taraqqiyotga erishdilar. Islom yoyilishi zamon talabi edi. Shu bois musulmonlar taraqqiyoti juda tezlab ketdi. Natijada aqlni lol qoldiruvchi Islom madaniyati yuzaga keldi. Islom madaniyati hamma joyga yoyildi. Islom madaniyatining asari san'at, adabiyot, she'r va ilmlarda aks etdi.
   Qadimdan Musulmonlarchalik ko'p olim yetishtirgan millatni tarix bilmaydi. Shuningdek, ilm o'rganuvchilar ham ko'p bo'lgan. Bu holatni yaxshilab o'rgangan g'arblik sharqshunoslardan biri insof qilib “Musulmonlar barcha a'zolari madrasaga qatnaydigan butun boshli bir millat bo'lgan”, deb yozgan. Musulmon hokimlar va boylar ham ilm yo'lida xizmat qilish uchun katta himmat ko'rsatishgan. Nafaqat ular balki, har bir musulmon shaxs ilm yo'lida qo'lidan kelgan ishni qilgan.
   Dehqonlar madrasalarning vaqf yerlarida navbat bilan fiisabililloh-xolis, haq olmay ishlab berganlar. Hunarmandlar hunari bilan, chorvadorlar chorvasi bilan, xullas, har kim o'z imkoniga qarab bu ishga ozmi ko'pmi hissasini qo'shgan. Shunday qilib xalq ilmiy ishlarni yo'lga qo'yishda faol qatnashgan. Ularning bu ishlarda fidokorlik ko'rsatishdan birdan-bir maqsadlari doimiy ravishda savobi uzilmay yetib turadigan amallar bo'lgan. Alloh taolo, albatta ularni noumid qilmagan.
   Misol uchun, yurtimizdan yetishib chiqgan ulug’ alloma Muhammad Al- Xorazmiy algebra faniga asos soldi, “algebra” istilohi uning “Al-kitob al-muxtasar fi hisob AL-JABR al-muqobala” risolasidan olingan. Olimning nomi esa “algoritm” shaklida fanda abadiy o‘rnashib qoldi. U zotning “Zij”i Ovro‘pada ham, Sharqda ham falakshunoslik (astronomiya) rivojlanishiga katta turtki bo‘ldi. Allomaning arifmetikaga oid risolasi XII asrdayoq Ispaniyada Seviliyalik Ioann tomonidan qayta ishlanib, shu asosda darslik yozilgan.
   Algebraga doir yana bir risolasi ham 1145 yili Seviliyada Robert Chester tomonidan lotinchaga tarjima qilingan. g‘arb olimi J. Sarton o‘zbek olimini “o‘z davrining eng buyuk matematigi va agar barcha shart-sharoitlar nazarga olinsa, davrlarning ham eng buyuklaridan biri”, deb atagan.
   Shuningdek Ahmad al-Farg‘oniyning asosiy falakshunoslik asari “Samoviy harakatlar va umumiy ilmi nujum kitobi” XII asrda boshqa Ovro‘pa tillariga tarjima qilinib, “Alfraganus” degan lotincha nom bilan g‘arb universitetlarida bir necha asr mobaynida astronomiyadan asosiy darslik sifatida o‘qitilgan.

   Yana bir olim Abu Nasr Forobiy G‘arbda “Sharq Arastusi” nomi bilan mashhur bo‘lgan va uni Arastu (Aristotel)dan keyingi “Ikkinchi muallim” deb atashgan. Xozirda Abu Nasr Forobiy, Abu Ali ibn Sino, Abu Rayhon Beruniy kabi mitafakkir olimlarning asarlari butun dunyo bo’ylab o’rganilmoqda. Bizlar manashunday buyuk olim va allomalarni vatandoshi bo’lganimizdan faxrlanishligimiz hamda bularni ilmiy meroslarini o’qib o’rganmoqligimiz lozim.

   Ha o’tgan musulmon olimlari shuningdek yurtimizdan yetishib chiqgan Allomalar butun dunyo ilm faniga, madaniyatiga ilmiy rivojiga juda katta buyuk xizmatlarni qilib o’tganlar. Alloh bu zotlardan rozi bo’lsin ilmlaridan barchamizni baxramand aylasin
   
   “Muhammadsolihoji” jome masjidi noibi imomi Jamoliddinqori Parpiyev “islom hazorasi” kitobi asosida.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 10 Oktyabr 2016, 16:58:59

ISTEDOD - BUYUK FAZILAT.
Istedod insonniong o’ziga xos tabiy sifati bo’lib uning faoliyati ijtimoiy jamiyatda namoyon bo’ladi. Istedod Alloh taoloning insonga bergan inomidir. U shunday bo’lishiga qaramay kishilik jamiyati bilan bevosita bog’liq insonlarga xos fazilatlardandir. Manaviayati, madaniyati rivojlangan jamiyatda har qanday istedod shakllanadi kamol topadi.
Istedod – xalq boyligi uni asarab avaylash, to’liq nomoyon bo’lishi uchun barcha shatr vsharoitlarni yaratish kerak. O’tmishda sharq madaniyatining, manaviyatining yuksalishi va uni butun dunyoda tanilishida istedodli insonlarni hissalari beqiyosdir. Betakror insoniy zakovat va istedod egalari bo’lgan Abu Nasr Farodiy, Muhammad Muso al Xorazmiy, Ahmad Farg’oniy, Abu Aliy inb Sino, Abu Rayxon Beruniy, Alisher Navoiy, Mirzo Ulug’bek, Zahiriddin Muhammad Bobur xazratlari kaibi buyuk insonlar Movorounnahrning dovrugini butun dunyoga tanitdilar.
Istedod jamiyatning manaviy omili hisoblanganligi sabab, yurtimnizda yoshlarimiz orasida yosh istedod egalari uchun barcha imkoniyatlar, shart sharoitlar muhayyo qilindi, buning samarasini bu yilgi yozgi Rio alimpiada o’yinlarida yaqqol kop’rishimiz mumkin.
Shayx Sadiy Guluston asaridagi hikoyalarining birida shunday keltiradi. Bir podishoh o’glini bir olim tarbiyasiga topshirib: “Bu sizga omonat, o’z farzandlaringizni qanday ta’lim tarbiya bersangiz bunga ham shunday talim tarbiya bering” - debdi. Olim shaxzodaga bir necha yillar davomida zaxmat chekib talim tarbiya beribdi. Olimning barcha shogirtlari salohiyatli zehn zakovatli bo’lib ulg’aygan bo’lsada, lekin barcha mexnatlari zoye ketib shohning o’glidan salohiyatli odam chiqmadi. Buni ko’rib podishoh olimni koyib “siz vadangizni buzib, vadangizga vafo qilmadingiz” – debdi. Shunda olim “Ey podishohim tarbiyani qoidasi bir hil bo’lur va lekin istedod esa turlicha erur” degan ekan.
“Mirza Xoliq ota” jome masjidi imomi Muhammadiyxon Xojiyev.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 05 Dekabr 2016, 19:12:19
INSONPARVARLIK.
INSONPARVARLIK.
Qadim – qadimdan o’zbek xalqining qon qoniga singgan go’zal va milliy ananalaridan biri insonparvarlikdir. Bu esa jamiyatdagi yakka yolg’iz insonlarga, nogironlarga, serfarzand oilalarga va yordanga muxtoj boshqa insonlarda xurmat – etibor va xayr – sahovat ko’rsatish o’z aksini topadi.
Insonparvarlik va bag’rikenglik – bu o’zbek xalqining milliy ruhiyatini ajralmas fazilatidir. Shafqatsizlik va zo’ravonlik uning tabiatiga yotdir. Bizning xalqimiz o’zining voqealarga boy ko’p ming yillik tarixi davomida ko’p narsalarni boshidan kechirdi – madaniyat, ilm fan sohalarida dunyo tamaddunuga beqiyos allomalarni yetishib chiqardi.
Bugunlik kunda bu yurtda yashayotgan turli din, millat va elat vakillari bir birlari bilan do’stona munosabatda, ahil – inoq bo’lib yashamoqdalar. Bundan malum bo’ladiki o’zbekistonda istiqmat qilayotgan insonlar uchun barcha sharoitlar yaratib berilmoqda. Hatto Konstitusiyamizda «O'zbekiston Respublikasida barcha fuqarolar bir xil huquq va erkinliklarga ega bo'lib, jinsi, irqi, millati, tili, dini, ijtimoiy kelib chiqishi, e'tiqodi, shaxsi va ijtimoiy mavqeidan qat'i nazar qonun oldida tengdirlar», - degan qoidaning mustahkamlab qo'yilgani bunday bunga bir misol bo’la oladi.
Odamlar o’rtasidagi munosabat xamjihatlik sarchashmasidan parvarish topgan kishining ko’ngli hamiha to’g’ri bo’ladi va har qanday og’ir mushkulot ham ososnlikcha bartaraf etadi.
O’tmishda yashab o’tgan donolarimizdan Ahmad Yassaviy xazratlari insonparvarlik, odamiylik, sahovat, g’ariblarga yordam masalasia alohida e’tibor beradi. Buni bir qancha hikmatlarda ko’rish mumkin:
G’arib, faqir, yetimlarni Rosul surdi,
O’shal tuni me’roj chiqib diydor ko’rdi.
Qaytib tushib g’arib yetim izlab yurdi,
G’ariblarni izin izlab tushdim mano.
Yoki:
G’arib, faqir yetimlarni Rosul surdi,
Xaqlar qilib aziz joning ayla qurbon.
Taom topsang joning  irla qilgin ehson,
Haqdin eshitib, bu so’zlarni aydim mano.

Ahmad Yassaviy nuqtai nazaridan insonning dunyosi insonparvarlik bilan obod. bu esa kishilarning bir birlariga nisbatan mexr oqibatida namoyon bo’ladi. Xalqimizning manaviy qiyofasini belgilaydigan mexmondo’stlik, kattalarga xurmat, serfarzand oilalarga g’amxorlik qilish, to’y va marosimlarda o’zaro yordamlashish, xashar oilada bir birlariga ko’maklashish va oilani darz ketishiga yo’l qo’ymaslik kabi udumlar insonparvarlikni asosini belgilaydi.
Mir Alisher Navoiy xazratlari shunday deydi:
Odamiy ersang gar demagil odamiy,
Anikim xalq g’amidin yo’q g’amiy.
Insonparvarlik va bag’rikenglik bir samo ostidagi barcha millat va elatlarni bir birini xurmat qilishligini va ogirini yengil qilishini anglatishligini xazrat Mir Alisher Navoiyning bu baytlari juda ham yorqin tarzdabayon qilib bergan.
Alloh taolo aziz va mustaqil yurtimizda yashaѐtgan barcha dindorlarni tinchlik, totuvlik o'zaro hurmat va e'tiborda istiqomat qilishlarida madadkor bo'lib, Ona-Vatanimizni turli balo va ofatlardan xifzu himoyasida saqlasin.
Muhammadiyxon Xojiyev.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 05 Dekabr 2016, 19:13:21
HAYO BUYUK XISLATDIR.
Hayo axloq – odob fazilatlarining ulug’i bo’lib, nafsni tiyish, yomonlikni tark etish, behoyolardan o’zini olib qochish, ehtiyotlkorlik qilish va uyalish, or – nomus, sharfini saqlash kabilarni anglatadi. Hayo inson hayotini bezagi, ziynati hisoblanadi. Hayo, ibo komil xulqga ega bo’lgan kishi ruhining tafakkuri, manaviy timsolidir.
Payg’ambarimiz Muhammad (sav)ning hadislarida hayo eng ulug’ insonlarni hislatlaridan ekani bayon qilinadi.
عن أبي أيوب رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : أربع من سنن المرسلين، الحيا ء و الطعتر و السواك و النكاح. رواه الترمزي
Abu  Ayyub  raziyallohu  anhudan  rivoyat qilinadi,  Rosululloh (sav) aytdilar:  “To'rt narsa payg'ambarlarning  odatlaridandur  –  hayo; xushbo'ylik;  misvok  va nikoh” (Termiziy rivoyati)
Hayo insonning qalbida, tuyg’usida, tashqi ko’rinishida nomoyon bo’luvchi, iffat va nazokatini oshuruvchi aql farosat gulshanining toza gulidir. Qadim – qadimdan ayol – hayo timsoli sifatida tasvirlangan. Rivoyat qilishlaricha “O’limga maxkum etilganlar orasida bir ayol bo’lib, ularni o’limga olib ketishayotganda u ayol yo’lda ip va igna berishlarini so’rabdi.
-          Ip va ignani nima qilasan? – so’rabdi posbonlardan biri.
-          Tizzamning yonidan choki so’kilibdi, shuni chandib olay – debdi ayol.
-          Axir sen xozir o’lasanku -  debdi posbonlar.
-          Men ayolman, sharm hayoimni saqlay. O’lim sari ketayotgan bo’lsam ham, nomusim haqqi xaloyiq oldiga ayolday chiqishim kerak – debdi ayol.
Hayoli ayol oilani nomusi, erining xuzur – xalovati, farzandlarining mexriboni, odamlarning duru gavxaridir. Hayoli ayol xonadon ravnaqidir. Chunki u oila azolarini tushunadi, osoyishtalik bilan ish olib boradi. Hayotning achchiq – chuchuklariga chidab, mexr va ishonch bilan yashaydi. Bunday ayollarni xalqimiz hayoli va vafoli deb bilishgan.
Shuning uchun ham qadimdan o’zbek ayollari uchun hayo momolaridan muqaddas meros bo’lib kelmoqda. Manashu manaviy nur bilan xonadonlarini munavvar bo’lmoqda. Hayoli odamlarda rostgo’y, shirinso’z bo’lish, yaxshilikka yaxshilik qaytarish,  o’z yoriga sadoqat, do’stlikni qadrlash kabi bir qancha manaviy axloqiy fazilatlar mujassamlangan bo’ladi.
“Mirza Xoliq ota” jome masjidi imomi    Muhammadiyxon Xojiyev.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 05 Dekabr 2016, 21:04:31
Фирдавсни мерос қилиб олувчилар
Мўмин – мсулмонлардан қилиб яратганига чиксиз шукрлар қиламиз. Мўмин инсон борки икки дунёда саодатли бўлишни орзу қилади. “Муъминун” сурасининг 1-11 оятларда мусулмонлар  комилликка эришиш  учун  зарур бўладиган сифатларнинг бир нечтаси баён қилинади. Келинг, ушбу оятлар билан танишамиз.
“Мўминлар нажот топдилар”.
“Мўмин” сўзи луғатда: “тасдиқ қилувчи” демакдир. Шариат истелоҳида: “Муҳаммад соллоллаҳу алайҳи авсаллам олиб келган шариатни тил билан иқрор ва қалб билан тасдиқ қилишдир”. Кимки икки шаҳодат калимасини айтиб, тилда иқрор ва қалбда тасдиқ қилса, мўмин ҳисобланади.
“Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар”.
“ўзларини камтар тутувчидирлар” жумласи “хошиъун” калимаси билан баён қилинган. Хушуъ(камтар тутишлик)нинг тарифи:”Қалби қўрқиб, аъзолари сокин туришидир”. Айтилади:”Хушуъ намозда қастни жамлаш ва уёқ буёққа алангламаслик”.
“Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар”.
Уламолар бу оятдаги беҳуда нарсаларга ботил ишлар, гуноҳлар  ва ширк келтиришни ҳам қўшганлар.
“Улар закотни адо этувчидирлар”.
Муфассир уламолар “закот” икки хил тафсир қилинишини айтадилар. Биринчиси: закотни одо қилиш доимий равишда нафсни ширкдан ва гуноҳлардан поклашдир. Иккинчиси:молининг закотини бериш. Зеро, ҳар иккиисида ҳам нафсни поклаш бор.
“ Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Бас, кимки шундан ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар”.
Комил мўмин шаҳвоний хоҳишини ўз аёлидан бошқа билан қондирмайди. Уламолар шаҳватини ўз аёлидан бошқа йўллар билан қондиришнинг барча турлари ҳаромлигини  ушбу оятдан олганлар. Шунингдек,ушбу оят  мутъа(вақтинча) никоҳнинг мумкин эмаслигига ҳам далил бўлади.
Улар (мўминлар) (одамларнинг берган) омонатларига ва (ўзаро боғлаган) аҳд-паймонларига риоя этувчидирлар.
Аҳд-паймон деганда аввло алмисоқда Аллоҳ таолога берган имон келтиришга ва ибодат қилишга бўлган вада, қолаверса, инсонлар ўртасидаги савдо-сотиқ, никоҳ ва бошқа аҳд-паймонлар тушинилади.
  Улар намозларини асрагувчи (вақтида адо этувчи)дирлар. Айнан ўшалар меросхўрдирлар –Фирдавс (жаннати)га ворис бўлишиб, улар у ерда (жаннатда) мангу қолувчидирлар.
Дунёда яшарканмиз ҳар биримиз уй,авто улов, зебу зийнат ва яна бошқа нималаргадир эгалик қиламиз ва буни даъво ҳам қиламиз. Қиёмат куни эса ягона мулк эгаси Аллоҳ таолодир. Бандаларнинг эса устида бир қарич мато ҳам бўлмайди. Анашундай кунда Аллоҳ таолонинг абадий меросхўрлари юқридаги сифатларга эга бўлган бандалардир.
Фирдавсни муфассирлар меваларнинг турли навларини ўзида жамлаган боғ ёки жаннатнинг энг тўриси деб тафсир қиладилар.
Манашундай сифатларга эришиб, Фирдавс жаннатларини мерос қилиб олиш барчаларимизга насиб этсин.
Асака туман “Тошбой Халфа” масжидиимом-хатиби Зоҳидов Муҳаммадали тафсир китоблари асосида тайёрлади.


 

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 06 Dekabr 2016, 10:43:43
G’IYBATCHILIK.
Insonlar orasidagfi eng qabix ishlardan biri bu - g’iybatchilik bo’lib, qadimdan diyonatli insonlar bu ishdan nafaratlanib kelganlar.
Insonlar g’iybatchilarni ustlaridan kuliushgan va hamda ulardan o’zlarini uzoq tutushga harakat qilishgan. Chunki, g’iybatchilik kishiga baxtsizlik keltiradi.
G’iybatchilar o’zining qadrini baland tutib o’zgani qadrini yerga uradi. Bunday odamlarda hasad, o’zgani ko’ra olmaslik kabi salbiy hislatlar mavjud bo’ladi. Ularning har bir ishi o’ziga maqul. O’zini “aqlli” “kamchiliklardan holi” “donolar donosi” - deb biladi.  G’iybatchi odam o’ziga bino qo’yadi.  Boshqalarni doimo kamsitadi. 
G’iybatchilar xalq orasidagi  ahillikni, xurmatni, muhabbatni yemiradilar. Buning natijasida qanchadan – qancha oilalar parokanda bo’ladi. Ota og’lini oq qiladi, qiz onasidan yuz o’giradi. Bir umrlik do’stlar yuz ko’rmas bo’lib ketadilar. Ustoz shogirtidan voz kechadi. Rahbar va xodim o’rtasida bir birini tushunmaslik boshlanadi. Shuning uchun ham gi’ybatchi va hasadgo’y doimo g’iybat botqog’ida yashaydi.
Sahobai kiromlardan Abu Hurayra (ra) dan rivoyat qilingan hadisda shunday marhamat qilinadi.
عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال اتدرون ما الغيبة قالوا الله ورسوله أعلم قال ذكرك أخاك بما يكره قيل أفرأيت ان كان في أخي ما أقول قال إن كان فيه ما تقول فقد اغتبته وإن لم يكن فيه ما تقول فقد بهته
“Payg’ambarimiz (sav) G’iybat nima bilasizlarmi?. – deya so’radilar. Shunda sahobalar Alloh va Rosuli bilguvchidir deya javob berdilar. Payg’ambarimiz (sav) og’ayningizni u yotirmagan narsasi (hislati) bilan zikr qilishligingiz o’sha g’iybatdir dedilar.
Sahobalar agar o’sha insonda biz aytayotgan narsa bo’lsachi? – dedilar.
Agar siz aytayotgan narsa unda bo’lsa haqiqatdan g’iybat qilibsiz. Agar siz aytayotgan narsa unda bo’lmasa batahqiq unga bo’xton qilibsiz” - dedilar.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم-  كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ مَالُهُ وَعِرْضُهُ وَدَمُهُ حَسْبُ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ
Abu Hurayra (ra) dan rivoyat qilingan hadisda “Payg’ambarimiz (sav) har bir musulmonni musulmonga moli, obro’si va qoni haromdir. Kishini musulmon insonni haqoratlashligi uni yomonligiga kifoya qiladi” – dedilar.
Aslida g’iybat ham hasadgo’ylikdan kelib chiqadi. Shuning uchun hasadgo’y odam kishilarning yutug’idan xursand bo’lishi o’rniga yuragi eziladi. Nega u yaxshi yashamoqda yoki ishlamoqda geb, ko’ra olmaydi. Xasadgo’y inson hech qachon birovlarga yaxshilik qilmaydi, aksincha ularni giybat qilib obro’sizlantirmoqchi bo’ladi. O’ziga o’xshagan giybatchilar bilan til biriktiradi. 
Alloh taolo barchalarimizni hasad g’iybat kabi illatlardan uzoq bo’lishimizni nasib qilsin.
“Muhammadsolih hoji”  jome masjidi noibi J. Parpiyev
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 06 Dekabr 2016, 21:48:38
MEXNAT – RIZQNING KALITIDIR.
Halol mexnat, peshona teri evaziga tirikchilik qilish va yashash inson hayotini eng oliy bezagidir. Shuning uchun dono xalqimiz “Mehnat – rohatning poydevori”, “Mehnatsiz rohat yo’q” “Yoshlikdagi mehnat qarilikda davlat keltirar” “Mehnat bilan qarisang, rohat bilan yashaysan” degan maqollarni bejizga aytmagan.
Buyuk alloma Bahouddin Naqshbandiy  “Dil ba yoru dast ba kor” yani “Qo’ling mexnatda bo’lsin diling esa Allohda” degan mashxur ta’limotlari bugunlik kunda ham o’z  ahamiyatini yo’qotmagan. U zotning o’zlari hayoti davomida bu hikmatga amal qilib kelganlar va madrasalariga talaba qabul qilishlik paytida, talabadan “biror kasbing bormi?” - deya so’rar ekanlar. Xunarsiz insonni o’zishga qabul qilinmagan. Buning sababini shunday izohlaganlar “Agar kishi xunarli bo’lsa, u bilimini haqiqatga bag’ishlaydi, o’z mexnati ila kun kechiradi.bordiyu kasbi bo’lmasa bilimni kun kechirishga sarflaydi mehnatni unitib qo’yadi” - deganlar.
Darhaqiyqat muqaddas islom dini talimotlarida ham insonlarni halol mehnat orqali rizq topishlikga chaqiriladi.
Alloh Haq subhanahu va taolo biz bandalarini halol kasbga targ'ib qilib, Qur'onni azimush sha'nda marhamat qiladi:
فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Bas, namoz tugagandan so'ng er yuzi bo'ylab tarqaling va Allohning fazlidan talab qiling va Allohni ko'p eslang, shoyadki yutuqqa erishsangiz”
Allohga bandachilikni ado qilgach, ya'ni ertalab bomdod namozini o'qigach, “Allohim, Sen Razzoqsan, rizq Beruvchisan. Men bo'lsam Sen bergan rizqni iste'mol qilguvchiman. Mening qiladigan bu harakatim faqat halol rizqingni topishlikka bir sababdir, xolos! Parvardigorim, O'zing menga kuch-quvvat ber, O'z fazlu karaming ila meni halol rizqingdan rizqlantirgin” deb Allohga sahar chog'i iltijo qilinadi. Chunki Mo’minlar onasi Oisha onamiz Rasululloh (s.a.v) dan ushbu hadisni keltirganlar:
عَنْ عَائِشَةَ ، قَالَتْ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : بَاكِرُوا طَلَبَ الرِّزْقِ ، فَإِنَّ الْغُدُوَّ بَرَكَةٌ وَنَجَاحٌ.
“Rizqlaringizni va hojatlaringizni erta saharda talab qilinglar. Chunki saharda ham baraka, ham najot tarqatiladi”.
Ushbu hadisi sharifadan, har bir inson erta tongda uyquda uyg’onida Allohga shukronalar keltirib, ibodatida rizqi keng bo’lishini talab qilmog’i va baraka so’ramoqligi yaxshi xayrlik amallardan ekanligi malum bo’ladi.
Hikoya qilibdurlarki qadimda kundalik rizqini hammollik orqali topuvchi bir yigit namozlarida:
“Yo Rabbim, menga nima beradigan bo'lsang xayrlisini ber. Bir burda non bo'lsa ham xayrlisidan nasib et”, deb duo qilar ekan.
Hammolning mudom bir xil duoni takrorlayverishi atrofidagilarning e'tiborini tortibdi. Ulardan biri so'rabdi:
– Ey do'stim, nima uchun sen namoz o'qib bo'lgach, "Yo Rabbim, menga nima beradigan bo'lsang, xayrlisini ber. Bir burda non bo'lsa ham xayrlisidan nasib et", deb Allohga iltijo qilasan. Nonning ham xayrsizi bo'ladimi?
Hammol javob beribdi:
– Birodar, mening boshimga tushgan savdoni bilsayding, sen ham shunday duo qilgan bo'larding.
Atrofidagi odamlar qiziqib so'rabdilar:
– Boshingdan o'tgan voqeani so'zlab ber, biz ham eshitaylik.
Hammol so'zlab beribdi:
– Bir kuni og'ir yuk ko'tarib qiyalikdan yuqorilayotgan edim. Holdan toyib, ustimdagi yukni bir muddatga yerga tushirishga majbur bo'ldim. Peshonamdan oqayotgan terni artar ekanman, ich-ichimdan faryod chekdim: "Ey Alloh, nasibam bo'lgan bir burda nonni qanday qiyinchiliklar bilan berasan-a! Meni jiqqa terga botirmay, yeydigan nonimni o'tirgan joyimdan qo'zg'atmay, ehson qilib qo'ya qolsang bo'lmaydimi?!"
Bu iltijo og'zimdan chiqar-chiqmas, birdan qarshimda ikki kishi bir-birini savalayotganini ko'rib qoldim. Jim qarab tura olmay, ularni ajratishga urindim. Shu payt ulardan biri shunday musht tushirdiki, og'zi-burnim qonga bo'yaldi. Yetib kelgan mirshablar meni ham janjalkashlarga qo'shib, hibsga oldilar.
Qamoqdaligimda mirshablar har kuni non olib kelardilar. Shiftga termulgancha yotar ekanman, qayg'uga botganim uchun tomog'imdan bu tekin non o'tmasdi. O'z-o'zimga: "Endi yuk ham tashimayapsan, peshonangdan ter ham quyilmayapti. Mana senga tekinga kelgan non. To'yguningcha yeb ol”, derdim. Chunki ozodlikda manglay terim evaziga topilgan kulcha tutqunliqda berilgan tekin nondan lazzatli edi.
Noto'g'ri duo qilganimni tushunib yetdim. O'sha kundan e'tiboran duoimni o'zgartirdim. Allohdan doim xayrli rizq berishini so'rayman. Alloh taolo barchalarimizni umrimizga va rizqimizga baraka bersin.
Muhammadiyxon Xojiyev.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Dekabr 2016, 15:49:25
ҒИЙБАТ
Аллоҳ таоло Қурони каримда бизларни ғийбат қилишдан қайтарган. Ҳатто ғийбат қилишлик ўша ғийбат қилинган кишининг ўлигининг гўштини ейишга мисол қилган:
“Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. (Ҳужурот. 12)
Ҳақиқатан жирканч манзара. Лекин негадир шуни билиб туриб ҳам ғийбатда бардавом бўлаверамиз. Бунга деярли омма гирифтор бўлган днсам ҳам муболаға бўлмагай. Шоядки, аввало ўзимизга, қолаверса оммага нафи етса деб шу ҳақдаги маълумотларни баҳам кўришни ирода қилдик.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мурҳамат қиладилар:
“Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли, иффати ва номуси бошқа мусулмон учун ҳаромдир.
Ғийбатдан сақланинг! Ғийбат зинодан ҳам ёмондир. Зеро, киши зино қилиб, охири тавба қилса, Аллоҳ афв этиши мумкин. Ҳолбуки, ғийбат қилганни тўғридан-тўғри кечириши қийин. Фақат ғийбат қилинган киши кечиргандан кейингина афв этиши мумкин.
Дерларки, ғийбат қилган киши майдонга бир тўп қўйиб, ўнгу сўлни замбарак ўқидан совурган кимсага ўхшайди. Ғийбат қилганда, унинг қилган гўзал амаллари ўнгга-сўлга совурилган бўлади. Ким мусулмон биродарининг номига доғ тушириш мақсадида уни ғийбат билан қийнаса,қиёмат куни Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида турғизади. Қилган ғийбати қайтиб олинмагунча у ўша жойдадир.
Ғийбат биродарингнинг ортидан ўзи эшитиб қолса хафа бўладиган айб-нуқсонини айтишингдир”.
Бу ҳадис кўп қамровлидир. Кишининг жисмоний камчилигини, зоти, хатти-ҳаракатлари, сўзи, диний ва дунёвий жиҳатлари, ҳатто либоси ва уловининг қусурини айтмоқ, уни кавлаштирмоқ демакдир. Дастлабки соф мусулмонларнинг баъзи бирлари биров тўғрисида «Кийими қисқа ё кийими узун!» тарзида айтилган сўзни ҳам ғийбат деб ҳисоблаганлар. Шундай бўлгач, нега энди кишини хафа қиладиган сўз айтилганда, бу ғийбат бўлмасин?!
Бир кун пакана бир хотин баъзи бир масалаларни сўрамоқчи бўлиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни йўқлаб келади. Билолмай қийналиб юрган нарсаларини билиб олиб, чиқиб кетгандан кейин  Ойша разияллоҳу анҳо:
— Мунча ҳам пакана хотин экан! — деб қолади. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Ғийбат қилдинг, эй Ойша! — дедилар.
Ғийбатдан сақланинг! Чунки унда уч офат бор:
1. Ғийбатчининг дуоси қабул қилинмайди.
2. Қилган хайрли ишлари қабул этилмайди.
3. Ғиибатчининг устида гуноҳлар бирлашади.
Ҳикоя қиладилар:
— Абуллайс Бухорий ҳажга кетаётганда чўнтагига иккита пулни ғамлаб олади ва ўзига-ўзи шундай шарт қўяди:
— Агар Маккага кетаётганимда ёки у ердан келаётганимда бировни ғийбат қилсам, шу икки пулни садақа қиламан.
— Маккага бориб келади, лекин икки пули чўнтагида қолади. Сўраганларга шу жавобни беради:
— Юз марта зино қилганимдан бир марта ғийбат қилганимнинг гуноҳи ёмонроқдир!
Ғийбат қилган кишининг зиммасига тушган юк шундан иборатки, у ғийбат қилган даврасидан туриб кетмасдан бурун ва қилинган иғво иғво қилинганнинг қулоғига етмасдан бурун тавба-истиғфор қилсин, чунки қилинган ғийбат ғийбат қилинганнинг қулоғига бормасдан аввал тавбаси-истиғфор қилинса, афв этилади! Лекин, қилинган ғийбат ғийбат қилинганнинг қулоғига етиб боргандан кейин афв этилмайди, фақат иғво қилинган киши билан розилашгандагина афв этилади. (фойдаланилган манба: Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий. www.ziyouz.com кутубхонаси)

Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби Абдураззоқ Фармонов
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 Dekabr 2016, 10:58:47
АЁЛ – МУКАРРАМ!
   Аёл зоти мукаррам. Улар ҳурмат ва эҳтиромга сазовор зотлар. Зеро, ҳар биримизнинг онамиз аёлдир! Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадур”. Яна тарихдан маълумки, буюк инсонларни кўпроқ оналар тарбия қилганлар.
Аёллар бизларнинг покдомон қизларимиздир. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидек улар жаннатда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлишимизга сабаб бўлурлар.
Улар ҳақида сон-саноқсиз ашъорлар ва осорлар битилган. Ҳамон битилмоқда. Ва иншооллоҳ, қиёматга қадар улар мадҳ этилажакдур. Мана, улардан намуналар:
Токим ер юзида битта бўлса ҳам аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин. (Станислас де Буффлер)
Эр кишини саводли қилиш – бир эркакни саводли қилишни, бир аёлни саводли қилиш эса, бутун бир авлоднинг саводли бўлишини англатади. (Бригҳам Янг)
Аёлнинг донолиги, бу – бебаҳо хазина. Боз устига, бу хазина оқилалик ва гўзаллик билан сийланган бўлса, бу – катта қудратдир. (Жорж Мередит)
Аёл самимийлиги камдан-кам учрайдиган, аммо ҳеч бир гўзаллик билан тенглаштириб бўлмайдиган ҳолат. Аёлнинг сохта феъл-атвордан ҳоли бўлиши ундаги ҳар қандай кам-кўстни ёпиб кетади. Мен мана шундай содда, самимий аёлларда чинакам гўзалликнинг гувоҳи бўламан. (Стив Мараболи)
Бир ҳақиқатни унутманг – буюк кишилар ортида буюк оналар ёки фидойи рафиқалар турган бўлишади. Шундай экан, дунёда буюк аёллар ҳам сон-саноқсиз. (Дороти Саерс) (Манба: http://www.ayol.uz)
Қуёшнинг муаннас (женский род)га мансублиги ҳам уни хиралаштира олмаганлиги сингари Ойнинг музаккар (мужской род)га мансублиги ҳам унинг даражасини ошира олмайди”. (Мавлоно Жомий)
Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот – аёл, аниқроғи, она ҳисобланади. Бу ҳол Пайғамғар алайҳиссаломнинг “Жаннат – оналарнинг оёғи остидадир”, деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади”. (Олмониялик таниқли олима Аннамарие Шиммел хоним)
Барча замонларда аёллар шаънига бўлмағур туҳматлар, камситишлар қилиб келинди, улар хўрланди, жаҳолатга отилди. Аммо Аллоҳ таоло уларни хўрлатиб қўймади, аксинча, уларнинг мақомини юқори кўтарди. Инсониятга Исо алайҳиссаломни ҳадя этган бокира аёл Марям, куфр ва кибрга берилиб, ўзини буюк қудрат соҳиби атаган Фиръавнни бу разил йўлидан қайтармоқчи бўлган хотини Осиё, охирги пайғамбар Муҳаммад  алайҳиссаломга чексиз ёрдам кўрсатган, юпанч ва содиқ-ҳамдард бўлган Хадичаи Кубро каби аёллар “жаннатий” мақомини олишди. аёллар орасида сўфийликнинг тамал тошини қўйган Робиъа ал-Адавийя, Имом Жаъфари Содиқнинг келини, олима ва авлиё Саййида Нафиса, нишопурлик йирик сўфий олима Фотима, хотирасига Аградаги “Тож Маҳал” обидаси тикланган малика Мумтоз Маҳал, сиёсат, илм-фанлар бобида жавлон урган юзлаб, минглаб аёлларнинг шижоати, заковати, тақвоси кимларни лол қолдирмаган, дейсиз? (манба: “Аёл мукаррамдир”. Фотимахон Сулаймон қори қизи. www.зиёуз.cом кутубхонаси)

Сарварбек Йўлдошев. Асака туманидаги Мирзо Шариф масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 21 Dekabr 2016, 15:34:24
MEXNATNI TAGI ROHAT
Inson hayoti davomida halol kasb orqali mexnat qilib tirikchilik qilmog’i muqaddas dinimizning talablaridan biridir. Inson mexnati sababidan o’zidan tamagirlik yalqovlik hislatini ketkazadi va hayotini farovon bo’lishiga zamin xozirlaydi.
Alloh tabotak va taolo bandalarini rizq topishlik uchun halol kasb qilishliga bururib deydi:
هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُور
“U sizlarga erni bo'ysundirib qo'ygan zotdir. Bas, uning turli joylarida yuring va Uning rizqidan yeng va qabrdan chiqib borish ham Uning huzuriga bo'ladir”.
Ulamolarimiz ushbu oyati karimani Islomda qadimdan mehnatga chorlash, rizqni terib yeyish, yer yuzinining turli joylarida harakat qilish zarurligiga dalil qilib keltiradilar. Darhaqiqat, Alloh taolo yerni insonga bo'ysundirib qo'ygan. Bu haqiqat hozirgi asrimizda kelib yaqqol ko'zga tashlandi. Inson yerdan foydalanishning barcha turlarini ishga soldi. Bu oyatdagi “yuring” degan xitob musulmonlarni doimo kasbi-korga undagan va dangasalik, bekorchilikdan chetlatadi. Shu bilan birga rizq Allohdan bo'lishini unutmaslik zarurligini eslatadi.
Alloh taolo bizning zimmamizga O'z haqlarini vojib qilgani kabi, xonadonlarimiz ahllarining ham haqlarini zimmamizga vojib qilgan. Bu haqlar esa haloldan topib, halolga sarflash bilangina ado etiladi. Shu sababli har bir kishiga halol rizq talab qilish, ya'ni rizqni halol yo'l bilan topish yo'lini qidirish farzdir.
Payg’ambariziz (sav) o’z hadislarida insonlarni kasb kor qilishlikga targ’ib qilib shonday deganlar:
عن عبد الله قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : كسب الحلال فريضة بعد الفريضة
“Halol kasb qilishlik – farzlardan keying farzdir”.
O’tgan Payg’ambar alayhissalomlarning barchalari kasb xunar bilan shug’ullanganligi barchamizga ma’lum. Birlari dehqonchilik, birlari cho'ponlik, birlari temirchilik, birlari duradgorlik bilan hayot kechirdilar.  Hatto Payg’ambarlarning sayyidi Payg'ambarimiz Muhammad (sav) ham yoshliklarida qo'y boqqanlar, keyinchalik tijorat qilganlar, Madinai Munavvaradan bir necha mil uzoqlikdagi Jurf degan joyda dehqonchilik qilganlar, muallim bo'lganlar.
Xullas, dunyoda qanaqangi halol kasb bo'lmasin, keyinchalik taraqqiyotga uchragan bo'lsa ham, asli boshlanishida biror payg'ambarning kasbi bo'lgan. Kim biror kasbni qilayotganida men bu kasbni Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ergashib qilyapman, zimmamdagi haqni ado qilyapman, deb niyat qilsa, ana shu ishga sarf qilgan har daqiqa vaqti ulkan ibodat darajasiga ko'tariladi.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ushbu hadisi shariflarida ulkan bir qoidani – halol kasb bilan halol rizqni talab qilish, Islom dinining birinchi o'rinda turadigan farzlaridan keyingi farz ekanini bayon qildilar. Dinimizning asosi sanaladigan, iymon, namoz, ro'za, zakot, hajning farzligini barcha biladi. Kasb kor bilan halol rizqni talab qilish esa mana shu farzlardan keyingi farzdir. Ushbu hadisi sharifdan bir necha narsani o'rganib olamiz.
Avvalo, halol rizq talab qilish qaysi yo'l bilan bo'lmasin, xoh tijorat bo'lsin, dehqonchilik bo'lsin, korxona-zavodda ishlash, biror dargohda muallimlik qilish bilan bo'lsin – barchasi dinning bir bo'lagi ekani; namoz, ro'za kabi farzlardan keyingi farz ekani; bersang yeyman, bermasang o'laman deb qo'l qovushtirib o'tirish, ko'chama-ko'cha tilanib, duch kelganga qo'l cho'zish Islom diniga zid ekani, musulmonga xos ishlardan emasligi ma'lum bo'ladi.
Demak har bir inson qilayotgan ishi, kasb kori yoki tijoratidir barchasini sidqidildan qilmog’i va o’zining kasbini ulug’lamogi hamda sharaf bilan bajarmog’i kerak.
Muhammadiyxon Xojiyev
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 21 Dekabr 2016, 15:42:27

DUNYO AZIZLIGI - ILM BILANDIR.
Dunyoda insonni aziz va mukarram bo’lishiga asosiy sabablardan biri bu ilmdir. Ilm o'rgangan kishi darajasi oliy maqomlarga ko'tariladi. Ilm o'rgangan inson ma'naviyat yuksak, fahmu farosati o'tkir bo'ladi.
Tarixga nazar soladigan bo’lsak qadimdan yurtimiz o’zining olim, alloma, kashfiyotchi insonlari bilan dunyoda tanilganligi va bu yurt, bu zamin qancha qancha ulug’ daxo insonlarni beshik bo’lgani hech kimga sir emas. Darhaqiqat olimlarni ulg'aytirib o'stirgan yurt qiyomatga qadar ma'ruf va mashhur bo'ladi.
Musulmon o'lkalarga borsak Imom Buxoriy bilan tanilamiz. G'arb yurtlariga borsak Ibn Sino va Al Xorazmiy bilan faxrlanamiz. Dunyodagi so'fiylar oldida Bahouddin Naqshband bilan e'zozlanamiz. Faqihlar nazdida Abu Hafs Kabir, Imom Qozixon va boshqalar tillarida doston. Bularnig barchasi molu dunyo bilan emas, balki ilm o'rganib, unga amal qilish orqali bo'lgan. buni ular mashhur bo'laman deb qilishmagan, balki Alloh taoloning O'zi ularning maqomu martabalarini ko'tarib qo'ygan. Bu haqda Alloh taolo O'zining kitobi Qur'onda marhamat qilib deydi.
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ٌ
Yani: “Alloh taolo sizlardan iymon keltirganlarning va ilm berilganlarning darajalarini ko'taradi”
Donishmandlar "Kasalga obu taom berilmasa, o'lgani kabi qalbga ham uch kun ilm berilmasa, u ham o'ladi" – deydilar.
Payg’ambarimiz (sav) ning hadislarida ham ilm olishga targ’ib qilinib shunday deyiladi.
عن أنس بن مالك ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « اطْلُبُوا الْعِلْمَ وَلَوْ بِالصِّينِ ، فإنَّ طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ »
“Ilmni Xitoyda bo'lsa ham o'rganinglar, chunki ilm o'rganish har bir musulmonga farzdir”.
Boshqa bir hadisda esa
عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « مَنْ طَلَبَ الْعِلْمَ كَانَ كَفَّارَةً لِمَا مَضَى ».
“Kim ilm talab qilsa, o'tgan gunohlariga kaforrat bo'ladi” – deyiladi.
Abdulloh ibn Muborak aytadilar: Olimlar - komil insonlardir, chunki insonni hayvondan ajratib turuvchi xususiyat - bu ilmdir.
Insonni afzalligi quvvatda emas – tuya quvvatliroqdir.
Insonni afzalligi jismining kattaligida emas – fil kattaroqdir.
Insonni afzalligi shijoatda emas –yirtqich hayvon shijoatliroqdir.
Insonni afzalligi eb – ichishda emas – ho'kiz ham eyuvchiroqdir.
Insonni afzalligi jinsiy aloqada emas – chumchuq jinsiy aloqada insondan quvvatliroqdir.
Hikoya qilishlaricha: Sulton Salim Misrni bosib olgandan keyin Istambulga qaytib kelganida askarlar, mulozimlar va ustozlar bilan sayrga chiqdi. Sohibi ilm bo'lgan Ibn Kamol podshoh bilan yonma – yon oldinda ketar edi. Bir vaqt Ibn Kamolning oti hurkirab sakradi va podshohning kiyimiga loy sachradi. Sulton vaziriga: bu to'nni loyi bilan saqlanglar, toki bizdan keyingi avlod olimlarning qadri qancha baland ekanligini bilishsin – dedi.
Jamoliddinqori Parpiyev

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 03 Yanvar 2017, 22:07:42
MANFAATLI YETTI XISLAT.
Faqih Abu Lays Samarqandiy alayhi rohma o’zlarining kitoblarida keltiradi: Abu Hurayradan r.a. rivoyat qilinadi: “Kimda kim yetti narsa bilan rizqlansa, yettita narsadan mahrum bo'lmaydi:
1. Kimiki shukr bilan rizqlansa, mulki ziyodalikdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi:
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُم
 “Qasamki, (bergan ne'matlarimga) shukr qilsangizlar, albatta, sizlarga ziyoda qilaman” (Ibrohim surasining 7 oyati)
2. kimiki sabr bilan rizqlansa, savobdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi:
إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ
“Hech shak-shubha yo'qki, sabr-toqat qiluvchilarga ajr mukofotlari hisob-kitobsiz to'la-to'kis qilib berilur” (Zumar surasi 10oyat)
3. Kim tavba bilan rizqlansa, tavbasini qabul bo'lishdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi:
وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ
“U bandalaridan tavba – tazarru' qabul qiladigan Zotdir” (Sho'ro surasi 25 oyat).
4. Kim istig'for bilan rizqlansa, mag'firatdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi.
اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا
“Robbilaringizdan istig'for so'ranglar, albatta, U Zot kechiruvchidir”. (Nuh surasi 10 oyat).
5. Kim duo bilan rizqlansa, ijobatdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi:
ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“ Menga duo – iltijo qilinglar, Men sizlarni (duolaringizni)  ijobat qilaman” (G'ofir surasi 60 oyat).
6. Kim infoq ehson – nafaqa qilish bilan rizqlansa, uning o'rni to'lishdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi:
وَمَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُه
 “Ne bir narsani infoq-ehson qilsangiz, bas, Alloh taolo uning o'rnini to'ldirir” (Saba' surasi 39 oyat).
7. Kimga (ilm olishda) jiddi jahd qilish berilgan bo'lsa, tavfiqdan mahrum bo'lmaydi. Alloh taolo aytadi:
وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِين
“Bizning yo'limizda kurashgan zotlarni, albatta, o'z yo'llarimizga hidoyat qilurmiz” (Ankabut surasi 69 oyat).
“Mirza Xoliq ota” jome masjidi imomi  Muhammadiyxon Xojiyev.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 10 Yanvar 2017, 21:51:09
BARAKA KELTIRGUVCHI AMAL.
Musulmon inson uchun hayotidagi eng yaxshi, fazilatli hislatlardan biri bu - qarindoshlari bilan chiroyli, go’zal munosabatda bo’lishidir. Zero muqaddas Islom dini ta’limotlarida ham qarindoshlik aloqalarini bo’glash bilan bir qatorda uni mustahkamlashlikga chaqiriladi.
Xudoi taborak va taolo Qur'oni azimush sha'nda shunday marhamat qiladi:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُواْ رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيرًا وَنِسَاء وَاتَّقُواْ اللَّهَ الَّذِي تَسَاءلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا
“Ey odamlar! Sizlarni bir jondan yaratgan va undan uning juftini yaratib, ikkovlaridan ko'plab erkagu ayollarni taratgan Robbingizdan qo'rqinglar! Shuningdek, o'rtalaringizdagi o'zaro muomalada nomi keltiriluvchi Allohdan qo'rqingiz va qarindoshlar aloqasini uzishdan qo'rqingiz! Albatta, Alloh taolo sizlarni kuzatib turuvchidir”
Xudoi taolo yuqoridagi oyatda qarindoshlik rishtalarini uzmaslikka, balki uni yanada mustahkamlashga undayapti. Shunday qilib musulmonlarga yana bir farz amallaridan silai rahm – qavmu qarindosh aloqalari haqida eslatilayapti.
“Silai rahm” degani “sila” bu bog'lash, ulash ma'nolariga ega, “rahm” esa bu bachadon, ya'ni onaning qorni. Silai rahm so'zi birgalikda: “qorindoshlik aloqalarini bog'lash” degan ma'noni bildiradi. Dinimizda qarindoshlarni ziyorat qilib turish, ularga mehr shafqat ko'rsatish, qarindosh-urug'chilik vazifalarini ado qilish farzdir. Bu aloqani uzish esa haromdir.
Abdulloh ibn Amr (ra) dan rivoyat qilingan hadisda. Payg’ambarimiz (sav) shunday marhamat qilganlar:
عن عبد الله بن عمرو قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم الراحمون يرحمهم الرحمن ارحموا من في الأرض يرحمكم من في السماء الرحم شجنة من الرحمن فمن وصلها وصله الله ومن قطعها قطعه الله
“Atrofidagilarga rahmli bo'lganga Rohman rahm qiladi. Sizlar yerdagilarga rahm ko'rsatinglar va osmondagi zot sizlarga rahm ko'rsatadi. Rahm Rohmanning ismidan olingan. Kim uni bog'lasa, Alloh ham uni bog'laydi. Kim uni kessa, Alloh ham uni kesadi”.
Gohida inson “qarindoshlarni hadeb ko'rishga borversam yoki ularga doim xayru ehson qilsam, sharoitim tang holga kelib, kambag'al bo'lib qolaman” - deb o'ylasa, xavotirlanmasin.  Silai rahm qilguvchi insonni Alloh umriga rizqiga baraka beradi. Anas Ibn Molik (ra) dan rivoyat qilingan hadisda Payg'ambarimiz s.a.v. marhamat qiladilar:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ - رضي الله عنه - قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - "مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ وَيُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ" مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ
“Kimda – kim rizqi keng va farovon bo'lishini va hayoti uzun bo'lishini istasa, qarindoshlaridan o'zini uzmasin”.
Agar qarindoshlaria hech narsa berolmasa yoki ularni og’irini yengil qila olmasa, ularni xafa qilmasin, chiroyli muomalada bo'lsin, bu Parvardigorning amri:
وَإِمَّا تُعْرِضَنَّ عَنْهُمُ ابْتِغَاء رَحْمَةٍ مِّن رَّبِّكَ تَرْجُوهَا فَقُل لَّهُمْ قَوْلاً مَّيْسُورًا
 “Agar ularga Parvardigoringdan marhamat xohlab, hech narsa berolmaydigan bo'lsang, ularga (qo'pollik qilmasdan) muloyim gapir” (Isro surasi 27 oyat).
Hadisga etibor berlsa “Kimda – kim rizqi keng va farovon bo'lishini va hayoti uzun bo'lishini istasa, qarindoshlaridan o'zini uzmasin” - deyilmoqda. Bu hadisni  Ibn Hajar Asqaloniy bunday sharh keltirgan: “Umrning uzayishi deyilsa, bandani toatga yo'llash va oxirat uchun foydali amallarni bajarishga ishtiyoq berish, vaqtini bekorga o'tkazishdan saqlash orqali umrini barakotli qilib qo'yish tushuniladi.
Demak silai rahm qilguvchi insonni umriga rizqiga baraka berilishligi uni uzoq umr ko’rishligida emas balki anashu umr davomida barakali hayot kechirishida bo’ladi.
Misol uchun Imom Navaviyning hayotini olaylik. U zot 39 yoshda vafot etganlar, ammo shuncha hadis, tafsir va boshqa ko'p kitob yozganlarki, hisoblab chiqishsa, buncha kitob yozish uchun bir insonning 200 yil umr kerak ekan. Ajabo bularning umri qanday barakali ekan.
Qadimda yashab o’tgan zotlardan Umar ibn Abdulaziz bor-yo'g'i 40 yosh umr ko'rganlar. O'ttiz oy xalifa bo'lganlar xolos. Lekin dunyo u kishidan keyin adolatda u zotga tenglashadigan xalifani ko'rmadi.
Sa'd ibn Mu'oz roziyallohu anhu vafot etganlarida 37 yoshda bo'lganlar. Yetti yil sahoba bo'lib, yetti asr yashagandek jasorat ko'rsatdilar.
Darhaqiqat insonni umrini barakali bo’lishi, inson anashu umri davomida foydali va manfaatli umr o’tkazishiga bog’liq bo’ladi. Alloh taolo barchalarimizni umrlarimizga, rizqlarimizga baraka bersin. Qarindosh urug’larimiz bilan bo’lgan munosabatlarimizni bundanda mustahkam aylasin.
“Muhammadsolihoji” jome masjidi noibi imomi  J. Parpiyev.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 08 Fevral 2017, 08:19:17
СУВНИНГ ҚАДРИ.
Парвардигори оламнинг бизларга қилган марҳамати ила қанча-қанча неъматларини устимизга сочиб юборган. Дарҳақиқат, у неъматлар шунчалик даражада кўпки, уни санаб адоғига етолмаймиз, ҳатто айримларини неъмат эканлигига ақлимиз қосирлик қилади.
Аллоҳ таоло Қурони каримда бу неъматларни нақадар буюклигига ишора қилиб шундай мархамат қилади;
وَهُوَ الَّذِيَ أَنزَلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَأَخْرَجْنَا بِهِ نَبَاتَ كُلِّ شَيْءٍ فَأَخْرَجْنَا مِنْهُ خَضِرًا نُّخْرِجُ مِنْهُ حَبًّا مُّتَرَاكِبًا وَمِنَ النَّخْلِ مِن طَلْعِهَا قِنْوَانٌ دَانِيَةٌ وَجَنَّاتٍ مِّنْ أَعْنَابٍ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُشْتَبِهًا وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍ انظُرُواْ إِلِى ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَيَنْعِهِ إِنَّ فِي ذَلِكُمْ لآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
“У, осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у (сув) ила турли набототлар чиқардик. Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги ғўрасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят – белгилар бордир”  (Анъом сураси 99 оят)
Роса чанқаб турган пайтимизда, олдимизга сув олиб келинса-да, лабимизга яқин келтириб, ё Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, ё қилмасдан бир сония ичида томоғимиздан ўтиб кетади. Мана шу ҳар бир тирик жонзотга зарур бўлган сувни, чанқаган кишининг бир сония ичида томоғидан ўтиб кетган сувни қаердан келганини сўралса нари борса тафаккури сув жўмрагигача боради холос.
Келинг, чанқоғимизни қондирадиган, овқатларимизга ишлатиладиган, кирларимизга зарур бўлган, ҳожатларимиз учун керак бўлган бир оддий сувни бизгача қаердан етиб келишлигини фикр қилиб кўрайлик, дунёда қуруқликдан кўра сувлик кўп, бу албатта Парвардигори оламни мувозанатни сақлаб туришлик учун қилган, ундан кейин бу сувларни бир жойда сақлашлик учун Аллоҳ таоло денгизу уммонларни яратиб қўйди. Ўша денгиз сувлари бир жойда туровириб, ачиб қолмасин деб ичини туз билан тўлдириб қўйган, яна унинг ичида жониворларни яратиб қўйдики, кечаю кундуз уни тозалаб турадилар, яна бу жониворларни ўлигию тириги бўлиб ҳидланиб қолмасин деб, денгизни у ёқдан бу ёққа мавж бериб, чайқалтириб қўйди. Аллоҳ таоло одамзодга бор пақирингни олда қаерда бўлсанг ўша денгиздан олиб кел демади. Чунки у сувнинг шўрлигидан ичолмай хароб бўларди. Ўзининг қудрати ила у сувни парлантириб булут ҳосил қилди. Парланганда эса, шўрлиги қолиб чучук сув ажралиб чиқди. Энди бу ҳомиладор булутлар Парвардигорининг амри билан бандасининг ҳожати учун дунёнинг у чеккасидан бу чеккасига сайр қилиб, Аллоҳ амр қилган жойларга сепади. Энди яна Аллоҳ таоло: “Бандам, узоқ-узоқ жойлардан олиб келиб, шўр сувдан чучугини ажратиб, булутларда олиб келдим, энди пақирингни олиб чиқ, катта-катта идишларнигни чиқариб, бир йилгача сувларингни жамлаб қўйгин” демади. Деганида ҳам биз бандалар бунга чидолмасдик ва бунга имкониятимиз ҳам йўқ. Шунинг учун Парвардигори олам бу узоқ-узоқлардан олиб келинган сувни ер шимиб кетмасин ёки бирор нарса зарар етказмасин деб, қаттиқ қилиб, яъни қор шаклида тоғларнинг ҳе тепасида, бировнинг қўли-ю оёғи етмайдиган жойларда ёғдириб сақлаб қўйди. Яна Аллоҳ таоло: “Бандам, шунча ишни қилиб қўйдим, ёмғирни ёғдириб қўйсам ер шимиб қўйиши мумкин эди. Мана тоғларни тепасига қор қилиб қўйдим. Энди ўзинг бориб, кераклигича кесиб-кесиб олиб ишлатавер” дейишлика ҳаққи бор эди. Йўқ, Аллоҳ таоло бундай демади марҳамат қилиб, тоғлардаги қорлар устига қуёшни келтириб, кам-кам тагидан эритиб, оқизди. Яна баланд-баланд тоғларннг тепасига сақладики, эриганда шундай тезлик билан оқсинки, ҳар қандай ўнқир-чўнқирлардан ўтиб бандаларнинг эҳтиёжигача етиб борсин. Энди булар сой бўлиб, дарё бўлиб, ариқ бўлиб бизнинг эшигимизнинг олдигача етиб келади.
Ёки яна бир кўриниши Аллоҳ таоло дунёнинг у четидан бу четига оқиб оқиб юрадиган ер ости дарёларини ҳам яратиб қўйдики, уларни ер табақаларидан тозалаб-фильтирлаб, хоҳлаган ерингизни кавласангиз сув чиқиб туради. Мана шу ишларда бизларнинг ҳеч қандай хизматимиз йўқ. Ҳеч бўлмаса, бир 10 метрлик қувур олиб эшигимиз олдигача келтиришимиз мумкин, холос. Ўшангна неча кун уринамиз. Лекин Худои таоло қанча-қанча махлуқотларни хизмат қилдириб қўйиб, эшигимизни олдигача олиб келгандан кейин, энди наҳот биз шунча неъматларни муҳайё қилган Парвардигорни исмини олмасдан сувни ичишимиз мумкин. Ахир бу номардлик эмасми?!
Барчамизга маълумки мана шу сувлар, ёмғирлар бизларнинг деҳқончилигимизга, чорвачилигимизга нақадар зарур. Аллоҳ таоло деҳқону чорвачиликда хизмат қиладиган, келингки, барча ер билан ишлайдиган халқига мурожаат қилиб дейдики:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاء وَالأَرْضِ
“Агарда қишлоқ аҳолиси иймон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф сураси 96 оят).
Демакким, ҳар бир деҳқон қилаётган ишини иймон тарозисига ўлчаб, Худои таолога тақво қилган ҳолда, ибодат ва итоат билан ишини адо этса, Аллоҳ таоло Ўзи ваъда бераяптики барака эшикларини ҳам осмондан, ҳам ердан очиб қўяман деб.
عَنْ مُعَاوِيَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ:"الدُّنْيَا حُلْوَةٌ خَضِرَةٌ، فَمَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا بُورِكَ لَهُ فِيهَا"
“Дунё ширин ва гўзал, бас кимики ундан меъёрида истифода қилса, Аллоҳ таоло уни барокатли қилур”
Барчаларимиз Аллоҳ таоло томонидан берилган барча неъматларни қадрига етиб улардан унумли ва оқилона фойдалагишлигимиз барчаларимизга лозимдир.   
“Муҳаммад Солеҳ хожи” жоме масжиди ноиби имоми Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 08 Fevral 2017, 10:07:47
ИБРАТЛИ ЗОРБУЛМАСАЛ.
Бир балиқчи бебахо олмос топиб олибти... Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни хузурига келибти.. Заргар олмосга узооқ термулиб дебди:...
-   "Бу олмос бебаходир.. Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам хам, олмосни нархини ярмига хам етмас... Сизга маслахатим.... сиз яхшиси одил подшох хузурига боринг... Фақат уларгина сизни олмосингизга лойиқ нарх ва бойлик беришлари мумкин"..
-  Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабти...
-   Одил подшох ва уни хазинабони бақлиқчи келтирган олмосга узооқ термулиб, шундек одил қарорга келишипти..
-   "Келтирган олмосинг бебаходир.. Биз бу олмосга шундек нарх қўйдик..
-  Биз сени ихтиёрингга уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соат мухлатда хазинахонамиздан хохлаганча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз.. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан"..
-   Балиқчи одил подшох қароридан росса хурсанд бўлиб, унга рахматлар айтибди.. Хазинабон балиқчи ихтиёрига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди..
-    Хазинахонадаги тилла - ю, бебахо дуру - гавхарларни кўрган балиқчи эсидан оғай депти..
-  "Хали вақт бор.. Икки соатдаям қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" - дептида... Бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлапти:..
-  "Энди дунёдаги энг бой одамга айландим.. Атрофимда хизматкорлар гирди~капалак бўлишади... Бир нечта ёш хотинларга уйланаман... бир нечта ховли~жой ва уловларга эга бўламан" ~ каби орзулар қўйнида ғафлат уйкусига кетиб, ухлаб қолипти...
Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш:.
 - "Уйғон... Тур ўрнингдан.... чиқ хазинахонадан...вақтинг тугади сени."..
Балиқчи шошилиб:.. "Вой, ғафлат уйкусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олиб олай" дермиш...
- хазинабон:... "қанақа тилла... сени вақтинг тугади... чиқ хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."..
-      Балиқчи:.. "бир ховучгина тилла олволей"..
-  хазинабон кулиб дебди:.. "бир ховуч эмиш... бир дона хам олмайсан... Ўз мухлатинг ичида қоплаб олгин эди.. Энди йўқ... Чиқ хазинахонадан"..
Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилипти...
-Азиз диндошим.!.. Ким айбдор.??...
Ақл эгаларига мушохада....
Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар...
Одил подшох - Аллохдир..
Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё..
Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллох учун ибодат ва яхши амаллар..
уч соат мухлат - бизга берилган умр..
Балиқчини ғафлат уйқуси - бизни бу дунёни хою - хавасларига берилишимиз..
Хазинабон ўлим фариштаси..
Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани - умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз...
- Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда.... бандани сажда қилиб, ибодат қилишига ялинишидир.
“Мухаммад Солеҳ хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 08 Fevral 2017, 10:09:17
АКА – УКА ОҚИБАТИ.
Қадим ўтган замонда бир – бирига жуда меҳрибон икки ака – ука бўлиб, каттаси оилали, фарзандлари ҳам сероб бўлиб, кичиги ҳали бўйдоқ экан. Ота-оналарининг вафотидан сўнг, улар алоҳида яшаб,  улардан қолган меросни тенг тақсимлашга қарор қилишибди. Узоқлашиб кетмаслик мақсадида қўшни бўлиб яшаш учун кичигига биргаликда уй қуришибди. Ака – укалар кошоналарининг орасини фақатгина дон сақлаш учун ишлатиладиган омбор ажратиб турар эди. Омборнинг ўнг томонидаги ўра акасига, чап томонидаги ўра эса, укасига тегишли эди.
Ҳар кеча тунги намоздан сўнг ака яширинча омборга кириб,  ўз ўрасидан маълум миқдорда  дон олиб укасининг ўрасига ташлаб қўяр экан. “Аллоҳ менга итоатли ва сабрли аёл, бамаъни фарзандларни ато этган. Хўжалик юритишда менга бирмунча кўмаклашиб туришибди. Улар мени қариб қолган чоғимда ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйишмайди. Аммо укам ёлғиз, мендан кўра бу донларга муҳтожроқ. Шу донлар унга бўлақолсин. Зеро, Аллоҳ қўшниларга яхшилик қилишга буюрган. Бунинг устига қўшни мўмин – мусулмон бўлиб, орада қариндошчилик алоқаси ҳам бўлса, тегадиган ажр ҳам икки ҳисса бўлади. Чин ихлос билан Аллоҳнинг берган неъматига ҳамдлар айтаман. ЧункиАллоҳ – ризқ ато этгувчидир”,  деб ўйлар эди ака.
Буни қарангки, укаси ҳам эрта тонгда омборга кириб ўз ўрасидан акасиникига маълум миқдордаги донларни ўткизиб қўяётиб шундай ўйлар экан:  “Мен ахир бўйдоқ бўлсам. Бунча кўп дон тўплашга менда зарурат ҳам йўқ. Зеро, Аллоҳ қўшниларга яхшилик қилишга буюрган, бунинг устига қўшни мўмин – мусулмон бўлса, қолаверса, орада қариндошчилик алоқаси бор. Тегадиган ажр ҳам икки ҳисса бўлади. Чин ихлос билан Аллоҳнинг берган неъматига ҳамдлар айтаман. ЧункиАллоҳ бандалрни ўзи яратди ўзи  ризқ ато этгувчидир” 
Ака – укалар бу савоб амални шунчалик пинҳона амалга оширар эдики, бутун умрлари мобайнида ҳар икалалари ҳам бу ишни мен ўз жигаримга қиляпман, деб ўйлашар эди. 
Бу оға – иниларга бир – бирларига нисбатан хурмати ва оқибати сабабли, Аллоҳ  кундан-кунга ҳар иккалаларининг ҳам бойликларига бойлик қўшиб, зиёда қилиб берар экан.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Fevral 2017, 15:06:05
БЕМОР ЗИЁРАТИ
Инсонлар бир жамиятда истиқомат қилар эканлар, турмуш фаровон бўлиши учун ўзига яраша қонун ва таълимотлар мавжуд. Шариатимиз кўрсатмаларида бунга эътибор юқори. Жумладан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бeштадир:
1. Саломга алик олиш;
2. Касални бориб кўриш;
3. Жанозага эргашиш;
4. Чақириққа ижобат илиш;
5. Акса урганга жавоб қайтариш”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Ўша ҳақларнинг бири касал бўлган беморларни кўриб, уларнинг ҳолидан хабар олиш наадар зарурат экани, айниқса ҳозирги давримизда яна ҳам яққол билинади. Шунингдек беморни зиёрат қилиш  нафақат турмуш фаровонлиги, балки охиратда нажот топиш учун ҳам зарур. Бу нарса қуйидаги ҳадисда яна ҳам балоғат ва фасоҳатда ифода қилинган. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар. Аллоҳ таоло Қиёмат куни: «Эй одам боласи, касал бўлдим, мeни кўргани бормадинг», дeйди.
Шунда у киши: «Эй Раббим, қандай қилиб сeни кўргани бораман? Сeн оламларнинг Рабби бўлсанг», дeйди. Аллоҳ эса: «Билмайсанми, фалончи бандам касал бўлди, лeкин уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда ҳузуримдан уни топар эдинг», дeйди.
Аллоҳ: «Эй одам боласи, сeндан овқат сўрадим, мeнга уни бeрмадинг», дeса, у киши: «Эй Раббим, қандай қилиб сeни овқатлантираман? Сeн оламлар Рабби бўлсанг», дeйди.
Аллоҳ эса: «Билмайсанми, фалончи бандам сeндан овқат сўради, лeкин сeн унга таом бeрмадинг. Агар унга овқат бeрганингда ҳузуримдан уни топар эдинг», дeйди.
Аллоҳ: «Эй одам боласи, сeндан сув талаб қилдим. Лeкин мeни сув билан сийламадинг», дeса, у киши: «Эй Раббим, нeчук сeни сув ила сийлайман? Ваҳоланки, сeн оламлар Рабби бўлсанг», дeйди.
Аллоҳ эса: «Фалончи бандам сув талаб қилди. Сeн унга сув бeрмадинг. Билмайсанмики, агар сув билан сийлаганингда, уни мeнинг ҳузуримдан топар эдинг», дeйди. Имом Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Касал кўришнинг ҳам ўз одоблари бор. Машҳурлари ушбулардур:
1.Одобда бўлишлик. Масалан, эшикни аста қоқиш, хонага киргач  ҳаммаёққа аланг-жаланг қилиб разм солмаслик.
2.Зиёрат учун беморга қулай бўладиган вақтни эътиборга олишлик.
3.Беморга табассум салом беришлик. Қўл бериб кўришилади. Агар бемор хавфли юқумли касаллик билан оғриган бўлса, қучоқлашилмайди. Ширинсуханлик ва самимият билан суҳбат қурилади. Зиёратчи бемордан ҳол сўраши, ўзининг умидбахш сўзлари билан унинг дардини енгиллатишга, дилига шодлик олиб киришга ҳаракат қилмоғи лозим. Уни безовталантирадиган, кайфиятини туширадиган нохуш нарсалардан гапирмаслиги керак.
4.Бемор ўрнидан туролмайдиган касал бўлса, бош томонида ўтириб, қўлини унинг пешонасига қўйган ҳолда, ҳол-аҳвол сўрайди.
5.Зиёратчи касалдан “тузукмисиз?”, “аҳволингиз қандай?”, “ўзингизни қанақа ҳис қиляпсиз?” каби саволлар билан ҳол сўраши ҳам машруъдир.
6.Касал кўргани келган киши беморга Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари суралар билан дам солиб, унинг ҳаққига дуо қилиш.
7.Зиёратчи беморнинг ҳузурида жуда узоқ ўтириб қолмаслиги лозим. Аммо беморнинг ўзи зиёратчини яхши кўрганидан, у билан кўпроқ суҳбатлашгиси келганлигидан яна бироз қолишини илтимос қилса шароит тақозоси билан узоқроқ ўтирса бўлади.
8.Зиёратчи беморнинг соғайишга бўлган умидини кучайтириши, ушбу мусибатида сабр билан безанишга чорлаши ва умидсизликдан қайтариши лозим.
9.Беморга таскин бериши, албатта соғайиб кетиши ва Аллоҳ хоҳласа ҳали кўп яшаши ҳақида гапириб кўнглини кўтариши лозим.
10.Зиёратчилар бемор ҳузурида шовқин-сурон кўтармасликлари, бир-бирлари билан талашиб-тортишмасликлари лозим.
11.Юқумли касалга мубтало бўлган киши бошқа бировни – хоҳ у бемор бўлсин, хоҳ соғлом бўлсин – зиёрат қилишдан сақланиши лозим.
12.Имкони бўлса қўлидан келганича совға-салом қилишлик.
13.Бемордан ўз ҳаққига дуо қилишини сўрамоқлиги ҳам мустаҳаб амаллардан саналади.

Сотволдиев Ҳусанбой. Асака туманидаги Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Fevral 2017, 15:17:59
Ҳарат Умар
Умар разияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилганларини кўриб, ўтириб олиб уйига нигоҳимни қаратдим. Аллоҳга қасамки, уйларида уч дона ошланмаган теридан бошқа кўзга кўрингулик нарса кўрмадим. Шунда:
-   Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, умматингизга кенгчилик берсин. Ҳолбуки, Форс билан Румга кенгчилик бериб қўйибди, дунёни ҳам берибди. Ва ҳолонки, улар Аллоҳга ибодат ҳам қилмайдилар. – деган эдим, суяниб олган Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтириб олдилар-да:
-   Эй Хаттобнинг ўғли, сен ҳали гумондамисан? Шубҳасизки, улар ўз яхшиликларига дунё ҳаётидаёқшошилган қавмдур! – дедилар.
Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун Аллодан мағфират сўранг. – дедим”.
Вақти келиб ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу халифалик қилган даврга келиб мусулмонларга ҳам кенгчилик бўлди. Кўплаб фатҳ ва нусратлар бўлди. Ислом кенг миқёсда таралиб, кучли давлат барпо бўлди. Атрофдан бойликлар оқиб кела бошлади. Лекин халифа ўзи учун камтарона рўзғордан ортиғига сира кўнмас эди. Ниҳоят мусулмонлар ўзларича маслаҳатлашиб мўминларнинг онаси, ҳазрат умарнинг қизи Ҳафса разияллоҳу анҳонинг ҳузурига киришди.
-   Аллоҳ таоло мўминларга мўл-кўлчиликни бериб қўйди. Умар эса ўзи учун бўйра-ю, тиркчиликка аранг етгулик маишатдан ортиғига кўнмаяпти. Энди у ҳам байтул молдан хоҳлаганича олсин, мўминлар жамоаси бунга рози бўляпти, - дейишди улар.
Ҳафса разияллоҳу анҳо уларнинг таклифларини қабул қилгандек бўлди. Умар разияллоҳу анҳу уйга клганида одамларнинг сўзларини етказди. Умар разияллоҳу анҳу:
-   Эй Умарнинг қизи Ҳафса! Қавмингнинг маслаҳатига қулоқ солиб, отангга фириб қилмоқчи бўлдингми?! Аҳлимнинг ҳаққи ўзимнинг зиммамда ва ўз молим ҳисобидан бўлади. Аммо диним ва омонатимга ҳеч кимни аралаштирмайман! Эй Ҳафса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қанчалик қийнчиликда яшаганлари эсингдан чиқдими?..
Ота ва қиз ўтмишни эслашиб узоқ вақт йиғлашди.


   Қамариддин Шаробиддинов. Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 Fevral 2017, 10:55:53
ҚАРЗНИНГ ОҒИРЛИГИ
Ҳозирги кунда одамлар ўртасида энг кўп тарқалган муомалалардан бири – қарз олди-бердиси. Чунки инсонлар кундалик турмушда бу нарсага тез-тез эҳтиёж сезадилар. Кимнингдур маблағи камлигидан қарз сўрашига тўғри келиб қолиши мумкин. Бироқ пули кўп одамнинг харажати ҳам шунга яраша бўлади.
Оишa разияллоҳу анҳо қaрз сўрaрдилaр. "Сиз қaрзни нимa қилaсиз?" дейишгaндa: "Мен Рaсулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимнинг бўйнидa қaйтaриш нияти билaн олгaн қaрзи бўлсa, унгa Aллоҳдaн ёрдaм бўлaди", дегaнлaрини эшитгaнмaн. Мен ҳaм Aллоҳнинг ёрдaми билaн юришни xоҳлaймaн", деб жaвоб бергaнлaр.
Пaйғaмбaр саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ризққa пешвоз чиқинглaр, aгaр у ғолиб келсa, Aллоҳ вa Унинг рaсули номидaн қaрз сўрaнглaр", дегaнлaр.
Муҳaммaд ибн Aли қaрз олaр эдилaр. Унгa: "Шунчa мол-дунёнгиз бор, қaрз олиб нимa қилaсиз?, дейишди. "Чунки Пaйғaмбaр саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Aллоҳ қaрздор киши билaн то қaрзини узгуничa биргa бўлaди", дегaнлaр. Мен ҳaм Aллоҳ мен билaн биргa бўлишини xоҳлaймaн", деб жaвоб бердилaр.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, қарз олишдан мақсад фирибгарлик бўлмаслиги керак. Шунингдек ўз вақтида қайтариш керак. Акс ҳолда қарз инсонни хор қилади.
Aбу Қaтодa Пaйғaмбaримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдaн ривоят қилaдилaр: “Эй Аллоҳнинг расули! Aллоҳ йўлидa ўлдирилгaн кишининг xaтолaри кечирилaдими?" деб сўрaшди. "Ҳa, aгaр иймонли, сaбрли ҳолaтидa чекинмaсдaн ҳужум қилиб ўлсa. Лекин қaрзлaри қолaди. У ўзигa aзоб бўлaди", дедилaр.
Луқмони Ҳaким дейдилaр: "Темирни, тошни кўтaриб кўрдим, бироқ қaрздaн кўрa оғирроқ нaрсaни кўтaрмaдим".
   
   Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имоми
   Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини
   Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 Fevral 2017, 11:45:49
ҲАЗРАТ УМАРНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ
Ислом тарихида тилларда достон бўлиб, ўзининг адолати билан нафақат мусулмонларни, балки бутун башариятни лол қолдирган Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу қандай қилиб мусулмон бўлганини биласизми? Ҳолбуки шундай улуғ инсон, тириклик пайтида жанат башорати берилган зот бир пайтлар мусулмонларга шунчалар душманлик қилганки, унинг бундай шарафли мақомга мушарраф бўлиши бировнинг хаёлига ҳам келмаган эди.
Муҳаммад Хузарийнинг “Нурул яин” китобида ёзади:
“Ҳабашистонга жўнаб кeтган Лайло бу ҳақда шундай ҳикоя қилади: Умар ибн Хаттоб мусулмон бўлганимиз учун бизни жуда ёмон кўрарди. Мeн сафарга отланиб, эндигина туяга минганимда Умар кeлиб қаёққа кeтаётганимни сўради. Мeн, ислом динига кирганимиз учун сизлардан кўп жабр кўрдик, энди бирон тинчроқ жой топиб, жонимизни асрамоқчимиз, дeдим. Умар оқ йўл тилаб қолди. эрим кeлгач, унга Умарнинг тўсатдан ширинсўз, мулойим бўлиб қолганини айтдим. Омир: "Умарни имонга кeлади, дeб умид қилмай қўя қол. Худо ҳаққи, эшаги мусулмон бўлмагунча Умар имон кeлтирмайди", дeди.
Омир Умарнинг мусулмонларга нисбатан қўпол ва шафқатсизлитани яхши билгани учун шундай дeган эди. Мана шу бeраҳм одам расулуллоҳнинг қилган дуолари хосияти гуфайли исломга кирди. Пайғамбар алайқис-салом: "Эй худо, Умар билан ислом динини қувватлантиргин", дeя дуо қилган эдилар. Орадан кўп ўтмай Умар мусулмонлар тўпланадиган Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида имон кeлтирди. Парвардигор Умарнинг дилига имон солиш билан расулуллоҳнинг орзусини рўёбга  чиқарди.
"Саҳиҳ-ул-Бухорий"да ривоят қилинишича, Умар исломга киргач, мусулмонлар кучайиб, ўзларига ишонч пайдо бўлган ва унинг талабига биноан номозни масжидда ўқий бошлашди.
Умарнинг мусулмонлар сафига ўтганини кўрган мушрикларни ғам босди, ундан қандай ўч олишни билмай охири ўлдиришга қарор қилишди. Бир тўда мушрик тил бириктириб Умарнинг уйи атрофида изғиб юришганда бани саҳимлик Ос ибн Воил кeлиб қолди ва уй эгасидан нима бўлганини сўраб-суриштирди. "Мусулмончиликни қабул қилганим учун сeнинг қавминг мeни ўлдирмоқчи", дeди Умар. "Мeн бундай шармандаликка йўл қўймайман", дeди Ос ва сeлдeк оқиб кeлаётган қутурган оломоннинг йўлини тўсиб чиқди. "Биз динини сотган Умарни ўлдирмагунча қўймаймиз, йўлдан қоч", дeди кўзи қонга тўлган жоҳиллар. "Жонидан тўйган одам Умарнинг уйига яқинлашсин", дeди Ос қиличини яланғочлаб. Унинг важоҳатини кўрган оломон орқасигачeкинди”.
Яна Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасот” китобида ёзилишича Умар ибн Хаттоб қиличини яланғочлаган ҳолда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни ва асҳобларини излаб йўлга чиқди. Улар Сафо атрофидаги уйда тўпланиб ўтиришгани ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, амакилари Ҳамза, абу Бакр Сиддиқ, Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳум билан биргаликда эркак ва аёл жами қирқ киши чамасида эканини эшитган эди.
Бу пайтда Қурайшлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни қатл қилган кишига мукофот ажратган эди. Умар ибн Хаттоб ҳам ана шу иш қасдида чиқди. Йўлда унга Наъим ибн Абдуллоҳ рўпара келиб қолди.
-   Эй Умар, қаёққа кетяпсан? – сўради у.
-   Динидан юз ўгириб, Қурайш халқига тафриқа солиб, етук инсонларни аҳмоққа чиқариб, динини айблаб, илоҳларимизни ҳақорат қилган Муҳаммадни ўлдирмоқчиман!
-   Аллоҳга қасамки, батаҳқиқ, сен ўзингни ғорат қилибсан, эй Умар! Бану Абдуманофни кўряпсанми? Сен Муҳаммадни ўлдирсанг улар сени ер юзида қолдириб қўядими?! Аҳли байтингга борсанг-чи, уларнинг ишларини кўрар эдинг!
-   Қайси аҳли байтим?
-   Куёвинг, амакингнинг ўғли Саъид ибн Зайд ибн Амр ва синглинг Хаттоб қизи Фотима. Аллоҳга қасамки, улар мусулмон бўлишган! Муҳаммаднинг динига эргашган. Ўшаларнинг олдига бор!
Умар синглиси ва куёвининг олдиларига борди. У жойда Хубоб ибн Арт Тоҳо сўраси ёзилган саҳифани ўқиётган эди. Умарнинг шарпасини сезиб, Хубоб парда ортига беркиниб олди. Фотима саҳифани олиб, сонининг остига яшириб қўйди. Умар уйга яқин келганида улар нимадир ўқиётганларини эшитишга улгурган эди.
-   Мен эшитган нарсам нима эди?!  Сўради Умар.
-   Ҳеч нарса эшитганингиз йўқ! – жавоб беришди эр-хотин.
-   Аллоҳга қасамки, сизлар Муҳаммаднинг динига эргашганингизнинг хабарини эшитиб қолдим! Шу гап тўғрими?! – сўради куёвидан.
Фотима эрини ҳимоя қилиб ўртага тушди. Уни бир урган эди, зарба теккан жой ёрилиб кетди. Шундан сўнг улар иқрор бўлишди:
-   Ҳа, мусулмон бўлдик! Аллоҳга ва Уиннг расулига имон келтирдик! Мана энди хоҳлаганингни қилавер!!
Ниҳоят синглисининг жароҳатида қон оқаётганини кўргач, ўафқати қўзиди, қилган ишига надомат қилди.
-   Ҳозирроқда ўқиган нарсангларни менга бир кўрсатинглар-чи? Нима экан у- Муҳаммад олиб келган нарса, бир кўрай-чи?
Умар хат ёзишни билар эди.
-   Йўқ, уни Сизга беришдан қўрқамиз, - дейишди.
-   Қўрқманглар, - деб албатта қайтариб беришликка илоҳалари номидан қасам ичди.
Шунда Фотима шоядки, Исломга рағбат қилиб қолса, деб умид қилди ва:
-   Эй акажон, Сиз мушриклигингиз сабабидан нажассиз. Буни эса таҳоратсиз ушлаб бўлмайди, - деди.
Умар ўрнидан туриб ғусл  қилди. Шундан сўнг Фотима Тоҳо сураси битилган саҳифани берди. Умар уни ўқиб:
-   Қандоқ ҳам гўзал ва мукаррам бу Калом! Қурайш шундан қочиб юриптими? Қурайшнинг ҳолига вой! – деб юборди. Унинг бу сўзларини эшитган Хубоб беркинган жойидан чиқди.
-   Эй Умар! – деди у, - Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоси билан сени хослаган бўлишлигини хоҳлар эдим. Чунки кеча мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Эй Аллоҳ! Икки Умарнинг бири билан – Амр ибн Ҳишом ёки Умар ибн Хаттоб билан Исломга нучрат бер!” деганларини эшитдим. Аллоҳга қасамки, эй Умар, сен ўзиб кета қол!
-   Эй Хубоб, мени Муҳамад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнига етаклаб бор, Исломни қабул қилмоқчиман, - деди Умар ибн Хаттоб.
-   Улар Сафо яқинидаги Арқамнинг ҳовлисидалар.
Умар ибн Хаттоб қиличини ўйнатганча уларнинг олдиларига бориб эшик қоқди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан бири туриб, эшикнинг тирқишидан мўралаб:
-   Эй, Аллоҳнинг расули, бу Умар экан! Қиличини ўйнатиб турибди, - деди.
Ҳазрат Ҳамза ибн Абдулмутталиб сўз қотди:
-   Изн беринг, эй, Аллоҳнинг расули! Агар у яхшилик билан келган бўлса, боримизни нисор қилурмиз. Ёмонлик масадида келган бўлса, ўзининг қиличи билан чопиб ташлармиз!
-   Изн бер, унга! – дедилар Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Унга рухсат беришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кутиб олдилар. Ридосининг этагидан ушлаб олқиш сўзларини айтдилар:
-   Эй Хаттобнинг ўғли! Қандай қилиб келдинг! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сени фалокатга гирифтор қилмасдан бурун бас қилганингни кўрмоқдаман!
-   Эй, Аллоҳнинг расули! – деди Умар ибн Хаттоб, - Мен Аллоҳга, Унинг расулига ва расули Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нима олиб келган бўлса шуларга имон келтириш учун келдим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам такбир айтиб юбордилар. Уй аҳллари ҳам Умар ибн Хаттоб мусулмон бўлганига гувоҳ бўлдилар.
-   Эй, Аллоҳнинг расули! Исломни ошкор қилгани юборилдингизми ёки сир тутганими? – сўради Умар разияллоҳу анҳу.
-   Ошкор қилгани, - жавоб бердилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Ундай бўлса махфийлик нечун?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, асҳоблари ва эндигина мусулмон бўлган Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳум, Каъбага бордилар. Умар разияллоҳу анҳу баланд овозда:
-   Эй Қурайш жамоаси! Кимки онаси боласидан жудо бўлиб, боласи етим, хотини бева қолишини истаса мана шу водий ортидан менга рўпара келсин! Чунки мен гувоҳлик берурман – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ! Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир! – деб овоза қилди.

Абдураззоқ Фармонов. Асака тумандаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 15 Fevral 2017, 08:49:25
ҚЎШНИЧИЛИК.
   Қадим – қадимдан ҳалқимиз орасида қўни – қўшничилик ва қариндош - уруғчилик муносабатлари жуда хам яхши ҳолатда ривожланиб келган. Бундай муносабатларни ривожланишида муқаддас Ислом дини таълимотлари асосий омил бўлган десак муболаға бўлмайди.
   Аллоҳ таоло бандаларини қўшничилик ришталарини боғлаш ва мустаҳкамлашга буюриб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا
   “Ва Аллоҳ таолога ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ таоло ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас” (Нисо сураси 36 оят).
   “Бир банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ўша банда ёрдамидадир”.
عَنْ زَيْدِ بن ثَابِتٍ ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : لَقَدْ أَوْصَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ
   “Жаброил менга ҳамиша қўшни ҳақида васият қилар эдики, мен қўшнига яқинда мерос берилади, деб ўйлар эдим”.
   Қушниниг ҳақларидан яна бири мухтож бўлса ёрдам беришликдир.
عَنْ رِبْعِىٍّ عَنْ حُذَيْفَةَ - رضى الله عنه - قَالَ سَمِعْتُ النَّبِىَّ - صلى الله عليه وسلم - يَقُولُ « إِنَّ رَجُلاً كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ أَتَاهُ الْمَلَكُ لِيَقْبِضَ رُوحَهُ فَقِيلَ لَهُ هَلْ عَمِلْتَ مِنْ خَيْرٍ قَالَ مَا أَعْلَمُ ، قِيلَ لَهُ انْظُرْ . قَالَ مَا أَعْلَمُ شَيْئًا غَيْرَ أَنِّى كُنْتُ أُبَايِعُ النَّاسَ فِى الدُّنْيَا وَأُجَازِيهِمْ ، فَأُنْظِرُ الْمُوسِرَ ، وَأَتَجَاوَزُ عَنِ الْمُعْسِرِ . فَأَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ » .
   “Сизлардан олдинги қавмлардан бир кишини фаришта келиб жонини қабз қилганда, унга айтилди: “Нима яхшилигинг бор?” У эса: “Билмадим”, деди. “Эсла, яхшилаб эсла”, дейилди. “Ҳеч қанақа тузук амалим йўқ, аммо одамлар билан савдо-сотиқ қилганимда, бировга қарз берсам, қарзимни узишга қурби етадиган бўлса, вақтинча узолмай турган кишига муҳлат берардим, аммо ночор киши, мени қарзим тўлолмайдиган бўлса, қарзимни кечиб юборардим”, деди. Шу боис Аллоҳ таоло унинг гуноҳидан кечди ва жаннатига киргизди”
   Бошқа бир хадисда эса шундай дейилган:
عن عبد الله بن عمرو بن العاص عن رسول الله صلى الله عليه و سلم أنه قال : خيرُ الأصحابِ عند الله تعالى خيرُهُم لصاحبه وخيرُ الجيران عند الله خيرُهُم لجاره
   “Аллоҳ таолонинг наздида, дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик қиладиганидир. Қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига энг кўп яхшилик қиладиганидир”
   Айтадиларки қўшнилар уч қисимдир. Биринчиси қариндош ва мусулмон қўшни. Унинг 3 та ҳаққи бордир.
1) ислом ҳаққи;
2) қариндошлик ҳаққи;
3) қўшничилик ҳаққи.
Иккинчиси мусулмон қўшни. Унинг 2 та ҳаққи бордир.
1) ислом ҳаққи;
2) қўшничилик ҳаққи.
Учинчи ғайридин қўшни. Унинг 1 та ҳаққи бордир.
1) қўшничилик ҳаққи.
   Хикоя қилишларича қадимда бир – бирига жуда меҳрибон икки ака – ука бўлиб, каттаси оилали, фарзандлари ҳам сероб бўлиб, кичиги ҳали бўйдоқ экан. Ота-оналарининг вафотидан сўнг, улар алоҳида яшаб,  улардан қолган меросни тенг тақсимлашга қарор қилишибди. Узоқлашиб кетмаслик мақсадида қўшни бўлиб яшаш учун кичигига биргаликда уй қуришибди. Ака – укалар кошоналарининг орасини фақатгина дон сақлаш учун ишлатиладиган омбор ажратиб турар эди. Омборнинг ўнг томонидаги ўра акасига, чап томонидаги ўра эса, укасига тегишли эди.
Ҳар кеча тунги намоздан сўнг ака яширинча омборга кириб,  ўз ўрасидан маълум миқдорда  дон олиб укасининг ўрасига ташлаб қўяр экан. “Аллоҳ менга итоатли ва сабрли аёл, бамаъни фарзандларни ато этган. Хўжалик юритишда менга бирмунча кўмаклашиб туришибди. Улар мени қариб қолган чоғимда ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйишмайди. Аммо укам ёлғиз, мендан кўра бу донларга муҳтожроқ. Шу донлар унга бўлақолсин. Зеро, Аллоҳ қўшниларга яхшилик қилишга буюрган. Бунинг устига қўшни мўмин – мусулмон бўлиб, орада қариндошчилик алоқаси ҳам бўлса, тегадиган ажр ҳам икки ҳисса бўлади. Чин ихлос билан Аллоҳнинг берган неъматига ҳамдлар айтаман. Чунки Аллоҳ – ризқ ато этгувчидир”,  деб ўйлар эди ака.
Буни қарангки, укаси ҳам эрта тонгда омборга кириб ўз ўрасидан акасиникига маълум миқдордаги донларни ўткизиб қўяётиб шундай ўйлар экан:  “Мен ахир бўйдоқ бўлсам. Бунча кўп дон тўплашга менда зарурат ҳам йўқ. Зеро, Аллоҳ қўшниларга яхшилик қилишга буюрган, бунинг устига қўшни мўмин – мусулмон бўлса, қолаверса, орада қариндошчилик алоқаси бор. Тегадиган ажр ҳам икки ҳисса бўлади. Чин ихлос билан Аллоҳнинг берган неъматига ҳамдлар айтаман. ЧункиАллоҳ бандалрни ўзи яратди ўзи  ризқ ато этгувчидир” 
Ака – укалар бу савоб амални шунчалик пинҳона амалга оширар эдики, бутун умрлари мобайнида ҳар икалалари ҳам бу ишни мен ўз жигаримга қиляпман, деб ўйлашар эди. 
Бу оға – иниларга бир – бирларига нисбатан хурмати ва оқибати сабабли, Аллоҳ  кундан-кунга ҳар иккалаларининг ҳам бойликларига бойлик қўшиб, зиёда қилиб берар экан.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев.


Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 15 Fevral 2017, 08:52:28
ҚЎШНИЧИЛИК.
   Қадим – қадимдан ҳалқимиз орасида қўни – қўшничилик ва қариндош - уруғчилик муносабатлари жуда хам яхши ҳолатда ривожланиб келган. Бундай муносабатларни ривожланишида муқаддас Ислом дини таълимотлари асосий омил бўлган десак муболаға бўлмайди.
   Аллоҳ таоло бандаларини қўшничилик ришталарини боғлаш ва мустаҳкамлашга буюриб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا
   “Ва Аллоҳ таолога ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ таоло ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас” (Нисо сураси 36 оят).
   “Бир банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ўша банда ёрдамидадир”.
عَنْ زَيْدِ بن ثَابِتٍ ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : لَقَدْ أَوْصَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ
   “Жаброил менга ҳамиша қўшни ҳақида васият қилар эдики, мен қўшнига яқинда мерос берилади, деб ўйлар эдим”.
   Қушниниг ҳақларидан яна бири мухтож бўлса ёрдам беришликдир.
عَنْ رِبْعِىٍّ عَنْ حُذَيْفَةَ - رضى الله عنه - قَالَ سَمِعْتُ النَّبِىَّ - صلى الله عليه وسلم - يَقُولُ « إِنَّ رَجُلاً كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ أَتَاهُ الْمَلَكُ لِيَقْبِضَ رُوحَهُ فَقِيلَ لَهُ هَلْ عَمِلْتَ مِنْ خَيْرٍ قَالَ مَا أَعْلَمُ ، قِيلَ لَهُ انْظُرْ . قَالَ مَا أَعْلَمُ شَيْئًا غَيْرَ أَنِّى كُنْتُ أُبَايِعُ النَّاسَ فِى الدُّنْيَا وَأُجَازِيهِمْ ، فَأُنْظِرُ الْمُوسِرَ ، وَأَتَجَاوَزُ عَنِ الْمُعْسِرِ . فَأَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ » .
   “Сизлардан олдинги қавмлардан бир кишини фаришта келиб жонини қабз қилганда, унга айтилди: “Нима яхшилигинг бор?” У эса: “Билмадим”, деди. “Эсла, яхшилаб эсла”, дейилди. “Ҳеч қанақа тузук амалим йўқ, аммо одамлар билан савдо-сотиқ қилганимда, бировга қарз берсам, қарзимни узишга қурби етадиган бўлса, вақтинча узолмай турган кишига муҳлат берардим, аммо ночор киши, мени қарзим тўлолмайдиган бўлса, қарзимни кечиб юборардим”, деди. Шу боис Аллоҳ таоло унинг гуноҳидан кечди ва жаннатига киргизди”
   Бошқа бир хадисда эса шундай дейилган:
عن عبد الله بن عمرو بن العاص عن رسول الله صلى الله عليه و سلم أنه قال : خيرُ الأصحابِ عند الله تعالى خيرُهُم لصاحبه وخيرُ الجيران عند الله خيرُهُم لجاره
   “Аллоҳ таолонинг наздида, дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик қиладиганидир. Қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига энг кўп яхшилик қиладиганидир”
   Айтадиларки қўшнилар уч қисимдир. Биринчиси қариндош ва мусулмон қўшни. Унинг 3 та ҳаққи бордир.
1) ислом ҳаққи;
2) қариндошлик ҳаққи;
3) қўшничилик ҳаққи.
Иккинчиси мусулмон қўшни. Унинг 2 та ҳаққи бордир.
1) ислом ҳаққи;
2) қўшничилик ҳаққи.
Учинчи ғайридин қўшни. Унинг 1 та ҳаққи бордир.
1) қўшничилик ҳаққи.
   Хикоя қилишларича қадимда бир – бирига жуда меҳрибон икки ака – ука бўлиб, каттаси оилали, фарзандлари ҳам сероб бўлиб, кичиги ҳали бўйдоқ экан. Ота-оналарининг вафотидан сўнг, улар алоҳида яшаб,  улардан қолган меросни тенг тақсимлашга қарор қилишибди. Узоқлашиб кетмаслик мақсадида қўшни бўлиб яшаш учун кичигига биргаликда уй қуришибди. Ака – укалар кошоналарининг орасини фақатгина дон сақлаш учун ишлатиладиган омбор ажратиб турар эди. Омборнинг ўнг томонидаги ўра акасига, чап томонидаги ўра эса, укасига тегишли эди.
Ҳар кеча тунги намоздан сўнг ака яширинча омборга кириб,  ўз ўрасидан маълум миқдорда  дон олиб укасининг ўрасига ташлаб қўяр экан. “Аллоҳ менга итоатли ва сабрли аёл, бамаъни фарзандларни ато этган. Хўжалик юритишда менга бирмунча кўмаклашиб туришибди. Улар мени қариб қолган чоғимда ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйишмайди. Аммо укам ёлғиз, мендан кўра бу донларга муҳтожроқ. Шу донлар унга бўлақолсин. Зеро, Аллоҳ қўшниларга яхшилик қилишга буюрган. Бунинг устига қўшни мўмин – мусулмон бўлиб, орада қариндошчилик алоқаси ҳам бўлса, тегадиган ажр ҳам икки ҳисса бўлади. Чин ихлос билан Аллоҳнинг берган неъматига ҳамдлар айтаман. Чунки Аллоҳ – ризқ ато этгувчидир”,  деб ўйлар эди ака.
Буни қарангки, укаси ҳам эрта тонгда омборга кириб ўз ўрасидан акасиникига маълум миқдордаги донларни ўткизиб қўяётиб шундай ўйлар экан:  “Мен ахир бўйдоқ бўлсам. Бунча кўп дон тўплашга менда зарурат ҳам йўқ. Зеро, Аллоҳ қўшниларга яхшилик қилишга буюрган, бунинг устига қўшни мўмин – мусулмон бўлса, қолаверса, орада қариндошчилик алоқаси бор. Тегадиган ажр ҳам икки ҳисса бўлади. Чин ихлос билан Аллоҳнинг берган неъматига ҳамдлар айтаман. ЧункиАллоҳ бандалрни ўзи яратди ўзи  ризқ ато этгувчидир” 
Ака – укалар бу савоб амални шунчалик пинҳона амалга оширар эдики, бутун умрлари мобайнида ҳар икалалари ҳам бу ишни мен ўз жигаримга қиляпман, деб ўйлашар эди. 
Бу оға – иниларга бир – бирларига нисбатан хурмати ва оқибати сабабли, Аллоҳ  кундан-кунга ҳар иккалаларининг ҳам бойликларига бойлик қўшиб, зиёда қилиб берар экан.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 22 Fevral 2017, 16:52:26
АСР ВАБОСИДАН САҚЛАНАЙЛИК.
Аллоҳ таоло инсонлар учун еру осмонларни барпо қилиб, унда инсонни барча махлуқотлардан азиз ва мукаррам қилиб яратди. Инсон хам ҳаёти давомида манашу мукаррамликни сақлаган ҳолда умргузаронлик қилиши керак бўлган ишлардандир.
Барчамизга маълумки, Шариати Исломия инсон зотини бу дунёда азизу мукаррам бўлиб яшашда давом этиши учун “олти заруриёт” деб аталмиш нарсаларни жорий этган. Улар:
1) “Дину диёнатни, соғлом эътиқодни сақлаш”
2) “Жонни, соғлик-саломатликни муҳофаза қилиш”
3) “Ақлни саломат сақлаш, онгни турли заҳарли ғоялардан асраш”
4) “Насл-насабни покиза сақлаш”
5)  “обрў эътиборни, номусни сақлаш”.
6) “Мол-мулкни муҳофаза қилиш. Шу жумладан ўз мулкини, умумий мулкни, халқ мулкини зое бўлиб, нобуд бўлишидан сақлаш”.
Мана шу олтита қоида Ислом дини қонунлари келиб чиққан. Ушбу 6 қоидани барчасини совуриб ташлайдиган яна бир ҳолат бўлиб, у хам бўлса, бугунги кунда келиб аср вабоси деб номланаётган гиёхвандликдир.
Гиёхванд моддалар инсон ҳаёти учун зарарли екани барчамизга маълум. Афсуски, бугун орамизда Аллоҳ манъ этган иллатларга ружу қўйиб, бир бор берилган умрининг, азиз ҳаётининг қадрига етмасдан, гуноҳ йўлга кириб, тубанлик ботқоғига ботган инсонлар ҳам озми-кўпми учраб турганлиги ачинарлидир.
Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Ўзларингизни ўзларингиз ҳалокатга ташламанглар”, деб марҳамат қилган. Бундан кўринадики охири ўлимга олиб келадиган ҳар қандай одатлардан инсон боласи четда бўлмоғи лозим.
Ҳадиси шарифларда “Ҳар бир маст қилгувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир” – дейилади.
Ҳар қандай нарса инсонни маст қилса, ақлини кетказса у ҳаром бўлади. спиртли ичимликми, гиёҳванд моддаларми, нашаларми ёки бирор моддаларни ҳидлаб маст бўладими озми - кўпми барибир ҳаммаси харомдир.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хоҳ у кўп бўлсин, хоҳ у озгина бўлсин барбир ҳам ҳаром” – дейилган.
Бугунлик кунда гиёҳвандликни инсониятга солаётган хавфи ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу офатга қарши айни пайтда халқаро миқёсда мислсиз кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, дунё бўйича тахминан 80 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган. Шифокорларнинг таъкидлашича, гиёҳвандлар ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан жуда ҳам тез қарийди. Айниқса, гиёҳвандлик балосига дучор бўлганларнинг ҳаёти охир-оқибат аянчли якун топаётганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
“Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган яхшироқ", дейди доно халқимиз. Ана шундан келиб чиқиб, гиёҳвандлик иллатининг олдини олиш учун биз катталар жавобгар ва масъул эканлигимизни унутмайлик. Ушбу иллатни таг-томири билан йўқ қилиш учун зарур чора-тадбирларни кўришимиз, бу ҳаракатдан ҳеч ким четда қолмаслиги лозим. Дархақиқат ўсаётган ҳар бир ўғил-қизимиз жисмонан, ақлан соғлом ва баркамол вояга етиши, гиёҳвандлик иллатига аралашиб қолмасликларини таъминлайлик.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 22 Fevral 2017, 16:53:05
СОЛИҲ АМАЛЛАР - ГУНОҲЛАР УЧУН КАФФОРОТДИР.
Хар бир инсон ўзи билмаган ҳолда гохида билиб билмасдад гуноҳлар содир этиб қўйиши мумкин. Аллоҳ бандага шу қадар меҳрибонки, уни бу гуноҳлардан поклашни банданинг ўзига боғлиқ қилиб, гуноҳларни кечирилиши учун жуда ҳам кўп солиҳ амаллардан иборат сабабларни пайдо қилиб қўйган.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил, ёмонлик ортидан яxшиликни эргаштир. Шунда уни ўчириб юборади ва одамлар билан чиройли xулқ ила муомалада бўл!” - дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Юқоридаги ҳадисда банда баъзида ўзи билмаган ҳолда кичкина гуноҳ содир этиб қўйганида, анашу гуноҳ иш ортидан савобли амал қилиш зарурлиги, ва шу билан ўша гуноҳ ўчирилиши, хамда Аллоҳ таоло тарафидан мағфират қилиниши айтилмоқда.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен: “Ей Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг!” дедим. Шунда у зот: “Аллоҳга тақво қил. Агар бирон ёмон иш содир этсанг, ортидан дарров яxши иш қил. Шунда уни ўчириб юборади”, дедилар. Мен: “Лаа илааҳа иллаллоҳ ҳам ҳасанотларданми?” деб сўрагандим, у зот: “У ҳасанотларнинг энг афзалидир” -  дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Мана динимизниг гўзаллиги. Банда ўзи билмаган ҳолда гуноҳ содир этса, тавба қилиш билан бирга хар қандай яxши савобли иш қилса, яъни бу савобли иш қўни – қўшни, қариндош – уруғга яхши муомалада бўлиш бўладими, ёки Аллоҳ таолога буюрган ибодатларни қилиш бўладими, ҳатто чин иҳлос билан таҳорат олиш хам савобли амаллардан бўлиб гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилади: “Ким бу Байтни ҳаж қилса ва нолойиқ сўз ва амал ҳамда бузғунчиликдан сақланса, (уйига) онаси туққан кундагидек (гуноҳлардан пок бўлиб) қайтади” (Имом Буxорий ва имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилади: “Агар мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб, юзини ювса, юзидан икки кўзи қараб қилган барча гуноҳлари сув билан ёки сувнинг оxирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар қўлини ювса, икки қўли ушлаб содир этган ҳамма гуноҳлари сув билан ёки сувнинг оxирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар оёғини ювса, оёғи (билан) юриб содир этган жамики гуноҳлар сув билан ёки сувнинг оxирги қатраси билан чиқиб кетади. Шундай қилиб у гуноҳлардан (бутунлай) покланади” (Имом Муслим ривояти).
Дарҳақиқат банда учун гуноҳларни кечирилишига, номаи аъмолларини тўлдирилишига сабаб буладиган савобли амаллар жуда ҳам кўп бўлиб, анашу амалларда бардавом бўлишлик барчаларимизга  лозимдир.
“Муҳаммад Солиҳ хожи” жоме масжиди ноиби имоми: Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 01 Mart 2017, 06:50:45
ОТА-ОНА РИЗОСИ
Бу дунёда инсонга энг яқин ва энг меҳрибон зотлардан бири, албатта унинг  ота-онасидир. Ҳеч қайси бир инсон уларчалик фарзандига ғамхўр ва мушфиқ бўла олмайди. Қайси хонадонда ота-она ёки улардан бири ҳаёт бўлса, ўша оиладаги фарзандлар бахтлидир. Чунки ота-она оиланинг кўрки, бирор нарсани тамаъ қилмасдан тўғри маслаҳат берувчи, ҳар доим хабар олиб турувчи ва фарзанлар учун Аллоҳни розилигини топишга сабаб бўлувчи зотлардир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишингизни амр этди”. (Исро сураси 23 оят).
Бошқа бир оятда эса“Биз ота-онага яхшилик қилишни буюрамиз”, дейилади. Юқоридаги оятдан малум бўладики ота-она хизматини қилишлик, уларни розилигини топишлик фарзанд учун фарз ва жуда ҳам муҳим эканлигига далолат.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ҳадиси шармфларида шундай дейилган: “Бир мўмин-мусулмон кишининг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшикни очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан онаси ёки отаси рози бўлмагунча, Аллоҳ рози бўлмайди” дедилар. Бир киши: “Ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳамми?”, деб сўради. Расулулоҳ с.а.в.:“Агарчи ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам”, деб уч маротаба такрорладилар”.
Пайғамба¬римиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Қайси бир солиҳ фарзанд ўз ота-онасининг юзларига меҳру шафқат назари ила боқса, Ҳақ таоло у кишининг ҳар бир қилган назарига бир ҳаж қилганнинг савобини бергай.
Ҳазрати Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Эй ўғлим, ким ота-онасини рози қилса, Роҳманни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Роҳманнинг ғазабини чиқарган бўлади. Эй болам, албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор”
Ўткан улуғ зотлардан Бобораҳим Машраб хазратлари ота- онаниг мақоми нақаадар улуғ эканлигини билдириб, шундай байтларни айтган:
Дини имонинг билан урсанг бу йўлда дасту по,
Зўри бозинг бирла этсанг ўттиз уч минг хонақо,
Осмондин тушса Исо, қилса ҳаққингга дуо
Муршидинг Хизри замон бўлса, бўлолмас раҳнамо,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.
Яъни: Эй фарзанд иймон эътиқод билан қанча ибодат қилсанг хам, молу дунёинг билан ўттиз уч минг масжид-у хонақо барпо қилсанг хам, Қиёматга яқин осмондан Исо (а.с) тушиб, сени ҳаққингга дуо қилса хам, ҳатто пир-у муршидинг Хизри замон бўлса хам Отанг сендан рози эмас экан. Сени тавбанг қабул эмасдир.
Ота-оналаримизнинг борлиги биз учун катта давлат. Улар хонадонларимизни кўрки, уйларимизнинг фаришталари. Хонадонларимизга Аллоҳ таолони раҳмат-у барокотларини ёғилишини сабабларидир. Аллоҳ таоло ота-оналаримизни умрлармга, ризқлармга барака берсин. Вафот этканларини охиратларини обод қилсин.
“Мирза Холиқ Ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 01 Mart 2017, 06:51:21
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДУР.
Бу дунёда барчаларимиз учун энг қадрди, атрофимиздагилардан кўра меҳрибонроқ, ҳақиқатни рўй-рост айтадиган дўст, яхши кунимизда биз билан бирга қувнайдиган, ёмон кунларда биздан ҳам зиёдроқ ташвишланадиган зотлар, албатта бу бизларнинг ота-оналаримиздир.
Аллоҳ таоло мана шу зотлар ҳақида биз мусулмонларга буйруқларидан бирини буюриб шундай дейди:
“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ѐқимли сўз айт!” Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”. (Исро сураси, 23-24-оятлар).
Фарзанд ота – онасини қанча хизматини қилса хам, шунча оздир. Шунингдек ота-оналардан онага булган эҳтиром ўзгача хисобланади. Чунки она фарзандини улғайиб, камол топишида енг кўп мехнат қилган инсондир.
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай марҳамат қилган:
“Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”. (Луқмон сураси 14-оят).
Демак, фарзандаларини дунёга келтириш, кейин боқиб катта қилишда бемисл матонат ва фидойилик кўрсатувчи оналаримизнинг ҳурматини жойига қўйиш, улар олдида ҳамиша ўзини хоксор, хор тутиш, уларга ёқимли гапларни сўзлаш, уларнинг ҳаққига дуолар қилиб туриш фарзанднинг энг муҳим бурчларидандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким яхшилик қилишимга ҳақлироқ?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Отанг», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Уламолар ушбу ҳадисдан шундай фойдалар олганлар: фарзанд учун аввало онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар ортиқ эканлиги. Иккинчидан онанинг норози бўлиши ёки оқ қилиши отанинг норозилигидан ёки оқ қилишидан кўра Худога яқинроқ эканлиги.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ўз ҳадиси шарифда оналарнинг муқаддас аёл эканини билдириб: “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, - деб марҳамат қилганлар.
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Ҳузуримга бир мискина аёл икки қизини кўтариб келди. Шунда унга учта хурмо бердим. У ҳар бир қизга биттадан хурмо берди. Бир дона хурмони емоқчи бўлиб, оғзига тутди. Икки қиз уни ҳам беришини сўрашди. У ўзи емоқчи бўлган хурмони иккига бўлиб, икковига берди. Унинг ҳоли мени ажаблантирди. Унинг қилганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. «Бунинг учун Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан озод қилди», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Ривоят қилишларича: Абу Жунайд Бағдодийнинг ҳузурига бир кампир фарзанди Рум урушида кофирларга асир тушиб қолганини айтиб йиғлади ва фарзанди учун дуо сўради. Шайх сабрга чақириб, Аллоҳ насиб қилса қайтиб келишини айтиб тасалли берди. Бир неча кундан сўнг кампир яна келиб йиғлади. Охири шайх сукунатга кетиб, муштипар онанинг фарзанди ҳақида қилган дуоси ижобат бўлишини сўраб илтижо қилди.
‒ Эй онахон, энди уйингизга боринг. Худо хоҳласа ўғлингиз қайтиб келади, ‒ деди.
Айни ўша пайтда ўғилни душманлар қўл-оёғида кишанлар билан асирлар қаторида олиб келаётган эди. Бир маҳал занжирлар ўз-ўзидан ечилиб кетди. Қайта занжирлашган эди яна шу ҳолат такрорланди. Йигитни подшоҳнинг ҳузурига олиб боришди. Подшоҳ  ҳам воқеани ўз кўзи билан кўрди ва аъёнларидан бу ҳолатнинг сабабини сўради. Улар ўзаро машварат қилишгач каттароғи йигитдан сўради:
‒  Сенинг ота-онанг борми?
‒  Онам бор, жавоб берди йигит.
‒  Онанг сендан розими?
‒ Ҳа албатта, рози. Хизматини яхши қилганман. Ортимдан ҳам дуо қилиб қолган.
‒ Шоҳим, бу йигитни тезда қўйиб юбормоқ керак. Бўлмаса, қўрқарманки, онасининг дуолари билан юртимиз вайрон бўлмаса деб, ‒ жавоб берди аъён.
Аллоҳ таоло барчаларимизни оналаримизни эъзозлайдиган, хизматларини қилиб дуоларини оладиган ва шу билан ўзимизга жаннатни вожиб қилиб оладиган солиҳ бандаларидан бўлмоғимизни насиб қилсин.
“Муҳаммад Солиҳ ҳожи” жомеъ масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 08 Mart 2017, 16:39:00
ДЎСТЛИК ХАҚИДА.
Ҳалқимиз “Дўст билан обод уйинг, гар бўлса у вайрона хам. Дўст қадам қўймас экан, вайронадур кошона хам” – дея бежизга айтмаган. Дўсти кўп инсонларни, дўстлари яхши ёмон кунида хеч қачон ёлгизланиб қўймайдилар. Шунингдек солиҳ, яхши дўстлар доимо бир бирларига кўмакдош ва суянчиқ бўладилар.
Бу хақда ҳадиси шарифларда “Мўмин киши дўстликда, меҳрибонликда ва биродарчиликда худди бир жасадга ўхшайди. Агар жасаднинг бир аъзоси шикоят қилса, бошқалари ҳам унга иситма ва бедорлик билан ҳамдард бўлишади”.
Донишмандлар кишини ҳаётда саодатманд бўлиши учун аввало уни ёнидаги дўстлари ва қадрдон инсонлари яхши инсонлар бўлишлигини тавсия қиладилар. Бу тавсия Пайғамбаримиз (с.а.в) ушбу ҳадисларида ўз тасдиғини топади. Ҳадисларда “Киши Машҳаргоҳга дўстининг динида келади, бас, ҳар бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин” – дейилади.
Дўстлик деганда фақатгина синфдошлик ёки тенгдошлик емас, балки барча катта кичик инсонлар билан яхши муомала ва дўстона муносабатда бўлишликда хам бўлади.
Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз (с.а.в) “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди бошига  бир машаққат тушганда уни ташлаб ҳам кетмайди. Кимики биродарининг ҳожатини раво қилиш учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унинг ҳожатини раво қилиш учун ҳаракат қилади. Бир мусулмон мусулмон биродарининг бошига тушган қийинчилигини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло уни қиёматдаги қийинчиликларидан қутултиради. Кимики бир мусулмоннинг айбини ёпса, Худои таборак ва таоло ҳам қиёматда унинг айбини ёпади.” – деганлар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича комил мўмин бўла олмайди», деганлар.
Бу ҳадисда дўстни дўстида молиявий ҳаққи бор экани маълум бўлади.
Ҳикоя қилишларича: Бир куни бир киши пулга муҳтож бўлиб дўстининг уйига келди-да муродини айтди. Дўсти уйига таклиф қилган эди, хижолатлиги туфайли дўстининг таклифини қабул қилмади, уйига кирмади. Дўсти ичкари кириб айтилган пулни олиб чиқиб бериб, биродарининг кўнглини кўтарадиган, хижолатликдан холи қиладиган яхши сўзларини айтди. Муддаоси ҳосил бўлган киши изига қайтгач, дўст уйига кирди-ю, йиғлай бошлади. Хотини  “эрим кўпроқ пул бериб юбориб, ачиниб йиғлаяпти шекилли”,- деган хаёлда “Бирор нарсани баҳона қилиб пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди, энди пушаймонлигингиздан нима фойда?” –  деб таъна қилди.
Шунда дўст деди-ки: “Йиғлаётганим сабаби сен ўйлаганча эмас, мени ғафлат босибди, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмабман. У келиб сўрамасидан олдин ўзим бориб, мушкулини осон қилишим керак эди” - деган экан.
Аллоҳ таоло барчаларимизни дўстлигимизни бардавом қилиб, оқибатларимизни бунданда мустахкам айласин.
“Муҳаммад Солиҳ  Ҳожи” жомеъ масжиди ноиби Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 08 Mart 2017, 16:41:03
ДЎСТЛИК ҚАДРИ.
Аллоҳ таоло барча инсонларни бир ота – онадан, яъни Одам Ато ва Момо Ҳавводан яратди. Мана шу туфайли Аллоҳ таолонинг мўмин бандалари бир-бировларига оға-ини бўлишди. Парвардигори олам бани Одамни шу зайлда яратиб, инсонлар бир-бирини тушунсин, бир-бирига ёрдам берсин, аҳил яшасин деб яратди. Шунинг учун Аллоҳнинг динида у инсон қандай ирққа мансуб бўлмасин, қайси рангда бўлмасин, тили маскани фарқи йўқ. Ҳамма бир ота-онадан, ҳамма бир динда эътиқод қилади, демак буларнинг барчаси оға-ини биродардирлар.
Қурони каримда “Албатта мўминлар биродардирлар” - дейидади.
Ҳадиси қудусийда Аллоҳ таоло деди: “Менинг ризолигим учун севишганлар, ака-ука тутинганлар ва ўтириб суҳбат қурганлар ва бир-бирларига ёрдам берганлар ва бир-бирларини зиёрат қилганлар Менинг севгимни қозонгайлар”.
Ҳақиқий дўст дегани Аллоҳ учун бир-бировини севади, қиёматлик ака-ука тутинади, ўтириб дунё матоҳини эмас, балки Аллоҳнинг зикрини, ораларидаги муаммолар ечимини гаприб суҳбат қилишади ёки қандай қилиб оғайнисига ёрдам бериш мумкинлигини машварат қилишади. 
Донишмандлар айтадилар:  Дўстлар икки хил бўлади.  Биринчилари – ўз ихтиёрлари билан самимий дўст бўлганлар. Иккинчилари – мажбурият ва зарурият юзасидан дўст бўлганлардир. Буларнинг мақсади фойда кўрмоқ ва зарардан қочмоқдир. Лекин Аллоҳ йўлида, садоқатли дўстлик ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар шароитда ишончли бўлади.
Донишмандлардан бири шундай деган экан: - Дўстнинг ҳақиқийсини билмоқчи бўлсанг, синаш учун унга тилингда ғазаб қилиб ёки қовоғингни солиб кўр. Дўстинг сенга қанчалик муҳаббати борлигини билмоқчи бўлсанг, унинг энг яхши кўрган нарсасини сўра. Шу иккаласидан сўнг ҳам у қовоғини солмаса, бундай дўстни бошга кўтариш, ширин жон билан баробар тутиш керак.
Бир одамнинг қадрдон уч дўсти бор экан. Тақдир тақозоси билан у одамнинг уч дўсти ҳам учта бошқа-бошқа шаҳарда яшар эди. У дўстларининг садоқатини синамоқни хаёл қилди. Аввал бирига хизматкорини жўнатди. Хизматкор хожасининг иши юришмай, қарзга ботганини айтди. Дўст уни юпатиб, у айтган қарзни тўлашга етгулик миқдордаги пулни бериб, изига қайтарди. Синовчи дўст биродарининг бу карамидан қувониб, хизматкорини иккинчи шаҳарга жўнатди. Иккинчи шаҳардаги киши ҳам дўстининг қарзга ботганини эшитиб ғоят қайғурди. Эртасига хизматкорнинг қўлига қарзни қоплайдиган ва яна ўн йил давомида тирикчиликка асқотадиган маблағ бериб жўнатди. Синовчи дўст бундан ҳам қувонди, шундай дўстлар берганига Аллоҳга шукрлар қилди. Учинчи шаҳарга жўнатишдан олдин хизматкорга қаттиқ тайинлади: “Бу дўстим бадавлат эмас, ўзи олим одам. Унда илмдан бошқа нарса йўқ. Шу сабабли “хўжайинимнинг аҳволи хароб, катта қарзга ботган”, деб ваҳима қилма. “Ишлари ёмон эмас, фақат беш тангагина қарзлари бор, Худо хоҳласа яқин кунларда қарздан қутилиб, ишлари авж олиб кетади”, - дегин.
Хизматкор олим дўст ҳузурига бориб хожасининг буюрганини билдирди. Олим дўст бу хабарни эшитиб, бошини эгди. Сўнг ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Хизматкор ўтирган уйига назар солди: йиртиқ палосу эски кўрпачадан бошқа ҳеч вақо йўқ экан. “Ҳеч бўлмаса беш тангаси бордир”, деб ўтирганида уйга нотаниш одам кирди-да: “Хожаси беш танга қарз бўлиб қолган хизматкор сенмисан?” – деб сўради.
-   Ҳа, - деб жавоб берди хизматкор.
-   Мана сенга беш танга, буни шу уй эгаси бериб юборди.
-   Ўзлари қанилар?
-   Ўзи меникида. У қул бозорида ўзини менга беш тангага сотди.
Бу гапдан хизматкор ҳам ажабланди ҳам даҳшатга тушди. Қулдорга эргашиб унинг уйига борди ва олим дўст қаршисида тиз чўкиб:
-   Ундай қилманг, пулни қайтариб берайлик, - деб ялинди.
Мен бу одам билан шартлашиб, беш танга эвазига беш йил ишлаб беришга ваъда берганман. Ваъдамга хилоф қила олмайман. Дўстимни муҳтожликдан қутқариш учун беш йил ишлаб бериш мен учун ҳеч гап эмас, - деган экан олим дўст.
Хўжаназар Ҳувайдо шундай байтларни айтганлар:
Яхшини оёғини остида ўлсанг ор эмас,
Тўтиёу тожисар қилсин ёмон даркор эмас.
Ўлгунча яхши билан ўлтиргину бўл ҳамнафас,
Яхшидан, эй дўстлар, ҳаргиз кўнгил озор эмас.
Яхши бўлмайдир, ёмон ҳар чанд насиҳат айласанг,
Яхшига панду насиҳат айламак даркор эмас.
   Аллоҳ таоло барчаларимизни дўстларимиз ила дўстлигимизни мустахкам ва бардавом бўлишини насиб қилсин.
“Мирза Холиқ Ота” жомеъ масжиди имоми М. Хожиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 15 Mart 2017, 09:27:39
ҲАСАД НАДУР?
Aбу Ҳoмид Ғaззoлийнинг “Иҳёи улумид-дин” китобида: “Шaйтoннинг қaлбгa кириш ўринлaрини фaқaт қaлб кўзи билaди. Aгaр қaлб кўзини ҳaсaд вa ҳирс тўсиб қўядигaн бўлсa, у ҳoлдa ҳeч нaрсaни кўрoлмaй қoлaди. Aнa шу пaйтдa шaйтoн ўзигa қулaй фурсaт тoпaди” дейилган.
Aҳнaф ибн Қaйс: "Ҳaсaдгўйдa рoҳaт, ёлғoнчидa муруввaт, бaxилдa дўстлик, сўзни узун қилувчидa (тилигa эрк бeрувчидa) вaфo, xулқи ёмoндa рaҳбaрлик, мaлoллик кeлтирувчидa бирoдaрлик бўлмaйди", дeдилaр.
Учтa нaрсaнинг дaвoси йўқ, дeйилaди. Биринчиси, ҳaрoм aрaлaшгaн кaсaллик, иккинчиси, ҳaсaд aрaлaшгaн aдoвaт, учинчиси, кaсaллик aрaлaшгaн кaмбaғaллик.  (Aбу Лaйс Сaмaрқaндий. “Бўстонул орифин”)
Муҳaммaд ибн Исҳoқ илм aҳллaрдaн ривoят қилиб aйтгaнлaрки, Oдaм алайҳис салом xaтo қилиб қўймaсдaн oлдин билaн жaннaтдa ўзaрo яқинлик қилгaн пaйтлaридa Мoмo Ҳaвo Қoбил вa унинг синглисигa ҳoмилaдoр бўлиб қолaди. Уларни туғишда машаққат кўрмаган экан.
Ергa тушгaнларидан кейин Oдaм алайҳис салом Мoмo Ҳaвo билaн янa яқинлик қилишади, Ҳoбил вa унинг синглиси туғилади.
Ўшa пaйтлaрдa шaрoит тaқoзoсигa кўрa ўғиллaрини ўз сингиллaригa уйлaнтиришaр эди. Лeкин ўзи билaн эгизaк бўлиб туғилгaн синглисигa эмaс, бaлки бoшқa эгизaк жуфтликкa никоҳ қилинар эди. Қoбил вa Ҳoбилнинг oрaларидaги фaрқ икки ёш эди. Aллoҳ тaoлo Қoбилни Ҳoбилнинг эгизи Юзaгa, Ҳoбилни эсa Қoбилнинг эгизи Иқлимaгa уйлaнишини буюрди. Иқлимa Юзaдaн кўрa чирoйлирoқ эди. Oдaм алайҳис салом Aллoҳнинг aмрини aйтгaнлaридa Ҳoбил рoзи бўлди, Қoбил эсa дaрғaзaб бўлиб: "Иқлимa мeнинг синглим, мeн унгa уйлaнишгa ҳaқлирoқмaн. Биз жaннaт бoлaлaримиз, улaр эсa ердa бўлгaн бoлaлaр" деди.
Ибн Журaйж aйтaдилaр: "Қoбил Ҳoбилни ўлдиришни қaсд қилгaнидa, қaндaй ўлдиришни билмaгaн эди. Шундa Иблис (aлaйҳи лaънa) унгa кўриниб, бир қушни oлиб унинг бoшини бир тoшгa қўйиб, кeйин эсa бoшқa тoш билaн уриб ўлдириб кўрсaтди. Қoбул ундaн қaндaй ўлдиришни ўргaнди вa ўшандaй қилиб ўлдирди.
Қoбил Ҳoбилни ўлдиргaч, ишигa пушaймoн бўлди. Ҳoбилни елкaсидa узoқ муддaт кўтaриб юрди. Кейин қарға келиб бир қарғани ўлдирди ва ерни ковлаб ўлган қарғани кўмиб қўйди. Шунда Қобил ҳам биродарини нима қилишни англади.
Мaзкурдирки, Қoбил шу ишидaн кeйин, Ямaн ўлкaсидaги Aдaн шaҳригa қoчиб кeтди. Иблис уни тoпиб, янa ёмoн йўлгa етаклaди: "Укaнг Ҳoбилнинг қурбoнлигини ўт тушиб куйдириб қaбул қилгaн эди. Чунки у oлoвгa ибoдaт қилaрди. Сeн ҳaм ҳудди шундaй қил" деди. Қoбил шaйтoннинг сўзигa кириб, oлoвгa ибoдaт қилди.
Ҳaдисдa кeлишичa, ҳeч бир жoн-нaфс зулмaн ўлдирилмaйди, aгaр ўлдирилсa, бу жинoятдaн Қoбилгa нaсибa бoрдир. Чунки, у ўлдирилишни бoшлaб бeргaн илк кишидир.
Aйтишлaричa, oсмoндa энг aввaл ҳaсaд қилгaн мaxлуқ мaлъун иблис эди. У шу ишигa ўз жaзoсини oлди - қувғин бўлди. Ердa биринчи ҳaсaд қилгaн эсa Қoбил эди, у ўзининг иниси Ҳoбилгa ҳaсaд қилди. У ҳaм aбaдий тaвқи лaънaтгa қoлиб, бaднoм бўлди. Aқлли кишигa шу иккисининг ҳoлaти кифoя қилур.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр: "Aлбaттa, Aллoҳ нeъмaтлaрининг душмaнлaри бoр". "Эй Аллоҳнинг расули! Улaр кимлaр?" дeб сўрaшди. Рaсулуллoҳ сoллaллoҳу aлaйҳи вaсaллaм aйтдилaр: "Улaр Aллoҳ ўз фaзлидaн инсoнлaргa бeргaн нaрсaлaргa ҳaсaд қилaдигaн кишилaрдир".
Бaъзи ҳaкимлaр aйтишaди: "Энг кaттa xaтoлaр учтaдир: ҳaсaд, ҳирс вa кибр".
Ҳaсaд эсa, илк бoр Қoбилдaн сoдир бўлди, у ҳaсaд қилиб, иниси Ҳoбилни ўлдирди вa кoфир бўлди".
Aбу Лaйс Сaмaрқaндий aйтгaнлaрки: "Уч кишининг дуoси ижoбaт қилинмaйди, ҳaрoм егувчи, ғийбaт қилувчи, қaлбидa мусулмoнлaргa нисбaтaн ҳaсaд ёки нaфрaти бўлгaн киши".

(Усмoн ибн Ҳaсaн ибн Aҳмaд Шoкир Xубaрий “Дуратун носиҳин”)


Жалолиддин Исмоилов. Асака туманидаги Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 29 Mart 2017, 12:26:51
Аёллар шаъни
Муқаддас динимиз таълимотларида аёл шарафи, иффати, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб берган. Ислом дини бундан ўн беш аср муқаддам аёлни юқори мартабага кўтарди. Улар ҳурмат ва эҳтиромга сазовор зотлар. Зеро, ҳар биримизнинг онамиз аёлдир! Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадур”. Яна тарихдан маълумки, буюк инсонларни кўпроқ оналар тарбия қилганлар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, ҳақ-ҳуқуқларини белгилаб беришда фақат Ислом умматига эмас, балки бутун кишилик жамиятига ибрат бўлдилар. Мусулмонлар аёлга бўлган муносабат қандай бўлишини бутун дунёга исботлаб қўйди. Исломда эркаклар зиммасига ўз аёлларига яхшилик қилиш, хуш муомала бўлиш, озор бермаслик, илм олишига ва динини ўрганишига имкон бериш, таом, кийим, бошпана ва рўзғор ашёлари билан таъминлаш, никоҳда маҳрини бериш каби кўплаб мажбуриятлар юкланган. Қуръони каримда аёл ҳақида кўп оятлар нозил қилинган. Ҳатто сураларнинг бири Нисо (Аёллар) дея номланиб, буларда асосан аёлларга тааллуқли илоҳий ҳукмлар баён қилинган.
   Ҳанафий мазҳаби уламолари маҳр, никоҳ ва талоқ ҳақида кўп китоблар ёзганлар. Буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида ҳам аёлларга бағишланган фиқҳий масалалар ўз аксини топган.
Ислом динида аёлларнинг ҳам фикр мулоҳазаларини инобатга олиш назарда тутилади ҳамда бунинг муҳим эканлиги таъкидланади.
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам аёллар диний, ижтимоий масалаларда Ул зот саллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилиб турганлар.
قَدْ سَمِعَ اللَّهُ قَوْلَ الَّتِي تُجَادِلُكَ فِي زَوْجِهَا وَتَشْتَكِي إِلَى اللَّهِ
   “Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган аёлнинг сўзини эшитди”. (Мужодала сураси, 1-оят)
   Ушбу оятда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига эрининг нотўғри муносабатидан шикоят қилиб келган аёлнинг масаласи унинг раъйига мувофиқ ечиб берилгани ҳақида баён қилинади. Муҳими эса бу оят билан Аллоҳ таоло аёлларнинг шаънини улуғлайди. Илм олишда аёл ҳам эркак ҳам тенг ҳуқуққа эга. Бу Қурони карим ва ҳадиси шариф илми қатори дунёвий илмларни ўрганишни ҳам ўз ичига олади.
Барча замонларда аёллар шаънига бўлмағур туҳматлар, камситишлар қилиб келинди, улар хўрланди, жаҳолатга отилди. Аммо Аллоҳ таоло уларни хўрлатиб қўймади, аксинча, уларнинг мақомини юқори кўтарди. Инсониятга Исо алайҳиссаломни ҳадя этган бокира аёл Марям, куфр ва кибрга берилиб, ўзини буюк қудрат соҳиби атаган Фиръавнни бу разил йўлидан қайтармоқчи бўлган хотини Осиё, охирги пайғамбар Муҳаммад  алайҳиссаломга чексиз ёрдам кўрсатган, юпанч ва содиқ-ҳамдард бўлган Хадичаи Кубро каби аёллар “жаннатий” мақомини олишди. аёллар орасида сўфийликнинг тамал тошини қўйган Робиъа ал-Адавийя, Имом Жаъфари Содиқнинг келини, олима ва авлиё Саййида Нафиса, нишопурлик йирик сўфий олима Фотима, хотирасига Аградаги “Тож Маҳал” обидаси тикланган малика Мумтоз Маҳал, сиёсат, илм-фанлар бобида жавлон урган юзлаб, минглаб аёлларнинг шижоати, заковати, тақвоси кимларни лол қолдирмаган, дейсиз? (Жума тезислари, “Аёл мукаррамдир”. Фотимахон Сулаймон қори қизи. www.зиёуз.cом кутубхонаси, ва бошқа интернет маълумотларидан фойдаланилди)

Абдураззоқ Фармонов. Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 29 Mart 2017, 22:22:07
НИКОҲГА ЭЪТИБОР.
Аллоҳ таоло дунёдаги ҳар бир махлуқотини жуфт – жуфт қилиб яратиб, махлуқотлари ичида инсон зотини никоҳ сабабли барча махлуқотларидан фазидатли қилди. Шу боис, инсон никоҳланиб оила қурсин ва унинг оиласи саодат қўрғонига айлансин.
Ўзбек халқи қадимдан никоҳни муқаддас ришта деб билиб, бунга жуда катта аҳамият берганлар. Шунинг учун ўғилларни уйлантириб, қизларини турмушга чиқаришда тўй-у томошалар қилишликни ўзларига шараф деб билганлар.
Аллоҳ таоло Қурони каримда марҳамат қилади:  “Ва ўзингиздан оиласизларни, қул ва чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг, агар фақир бўлсалар Аллоҳ ўз фазлидан уларни бой қилур. Аллоҳ кенг ва ўта билимдон зотдир”. (Нур сураси 32 – оят).
Шунингдек никоҳга тарғиб қилгувчи бир қанча ҳадислар ҳам ривоят қилингандир. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Эй, йигитлар жамоаси! Сизлардан кимки никоҳга имкон қила олса уйлансин. Чунки, у нарса ҳақиқатан кўзни тўсгувчи ва фаржни сақлагувчироқдир. Ва кимки имкон қила олмаса унга рўза лозим, зеро у нарса унинг учун бичгувчироқдир”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Ушбу ҳадисдаги “никоҳга қодир бўлса”, деб таржима қилинган ибора арабчада “албаата” дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.
Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли – жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ёки маънавий жиҳатидан қудрати этмаган, сарф – xаражатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўxтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак.
Шу йўл билан улар шаҳватини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бошқа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади.
Муқаддас Ислом дини таълимотларида келин танлашлик ва муносиб киёвни ихтиёр қилишлик каби кўрсатмалар мавжуд. Булардан бири келин танлашликдаги тавсиялар. Ҳадиси шарифаларда: “Аёл тўрт нарсаси учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, диёнатлигисини танла, барака топасан” - дейилади.
Бошқа бир ҳадисда эса: “Ким насаби обрўйи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни зиёда қилади. Ким унга молу мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақирликни зиёда қилади. Ким унга чиройи учун уйланса, Аллоҳ унга пасткашлакни зиёда қилади. Ва кимики, аёлга фақат кўзини ҳаромдан тўсиш ва авратини ҳаром ишлардан сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб, уйланса, Аллоҳ унга ва аёлига барака беради” - дейилади.
Муносиб киёвни танлашликдаги тавсиялар. Ҳадиси шарифаларда: “Агар сизларга, тақволи ва яхши хулқли кишидан совчи келса, унга турмушга чиқаринглар. Бундай қилмасангизлар, ер юзида фитна ва фасод тарқалади”. Ё Расулуллоҳ, агар у камбағал бўлса ҳамми? Ёки ундай бўлса ҳамми бундай бўлса ҳамми? – деганларида. Пайғамбаримиз с.а.в. юқоридаги сўзларини 3 маротаба қайта-қайта такрорлавердилар: “Агар сизларга, тақволи ва яхши хулқли кишидан совчи келса, унга турмушга чиқаринглар. Бундай қилмасангизлар, ер юзида фитна ва фасод тарқалади”. 
Демак ҳадислардан маълум бўладики  келин ва киёв танлашликдаги асосий эътибор Дин-у диёнат, иймон эътиқод ва хулқ одобдир.
“Мирза Холиқ ота” жомеъ масжиди имоми М. Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 29 Mart 2017, 22:23:14
СОВЧИЛАРГА ТАВСИЯ.
Ҳар бир ота – она борки фарзанди улғайиб никоҳ ёшига етар экан, фарзанди ўғил бўлса муносиб келин олишликни, агар қиз фарзанди бўлса муносиб киёвга никоҳлаб узатишни мақсад қилади.
Муқаддас Ислом дини таълимотларида ва бизнинг урфимизда одатдагидай, никоҳнинг бошланиши совчи юборишлик билан бошланади.
Совчилик одобларидан бири, фаҳм фаросатли, мулоҳазали инсонни совчиликга юбормоқликдир. Чунки икки хонадон бир бирлари билан қариндошлик ва куда андалик муносабатларини боғламоқчи бўладилар, албатта бунинг учун совчиликга, элчиликга юборилгани каби теран фикрли, мулоҳазали инсонни юборишлик мақбулдир.
Шунингдек бошқанинг совчисининг устига совчи юбормаслик лозим. Ҳадисларда “Бирор киши ўзининг биродарининг совчисининг устига совчи юбормасин” - дейилади.
Совчи қўйиладиган қизга ёки аёлга шариатда “махтуба” дейилади. Унга қараш, назар солиш шариатимизда жоиз. Чунки бу нарса улар орасида меҳр -муҳаббатни уйғотади. Аммо бунда ҳаддан ошмаслик ёки сускашликка йўл қўймаслик лозим.
Айрим мутассиблар,  динни нотўғри талқин қиладиган жоҳил инсонлар борки, “Номаҳрамга қараш мумкин эмас, Аллоҳга таваккал қилиш керак, тамом” деб у қиз бўлажак куёвга ёқадими йўқми ёки қизнинг таъбига бўлажак куёв тўғри келадими йўқми  буни эътиборга олишмайди. Бу борада Хазрати Умар (р.а) шундай деганлар: “Қизларингизни хунук кишига эрга берманг, чунки йигитларни қизлардаги нима ажаблантирса, қизларни ҳам йигитлардаги шу нарса ажаблантиради”.
Ёки акси ўғил ва қизга эътиборсизлик қилиб, бемалол, кузатувсиз, ёлғиз қолиб бирга юришга рухсат бераверадилар. Бундай ҳолат оғир оқибатларга олиб келиб, қиз шаънининг поймол этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Сизлардан бирортангиз номаҳрам аёл билан танҳо қолмасин, чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади”.
“Агар бирортангиз аёлга совчилик қилса ва у аёлга уйланишдан олдин (ҳусни жамолига) қараш имкони бўлса, шундай қилсин (қарасин)”
Бу хам бўлса бир маротаба бўлажак келин киёвни яқин инсонлари гувоҳлигида бўлмоғи лозим.
“Муғийра (р.а) бир аёлга совчи қўймоқчиликларини Расулуллоҳ (с.а.в) га айтдилар, шунда Пайғамбаримиз (с.а.в). “Уни кўрдингми?” – деб сўрадилар. Муғийра (р.а) “Йўқ” – деди. Расулуллоҳ (с.а.в) “Уни бориб кўр, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир”. – дедилар.
Уламолардан имом Нававий айтадилар: “Бу нарсада эркакка яхшилик учун уйланмоқчи бўлган аёлнинг юзига қараш мустаҳаб эканига далил бор. Аёлга қараш деганда, фақат унинг юзи ва кафтиларига қараш мумкин. Чунки юз, гўзаллик ёки унинг зиддига ва кафтлар соғломлигига далолат қилишга етарли. Жумҳур мазҳаб уламоларининг фикри шуки, махтуба аёлга, яъни бўлажак келиншавандага қараш жоиз, унинг розилиги шарт қилинмайди, ҳатто махтубага билдирмасдан туриб ҳам, уни кўриш мумкин”.
Шайх Муҳаммад Али Собуний: “Уйланишни ният қилган йигит қизнинг қомати, юриш-туриши ҳақида қўшниларидан сўрайди. Қиз йигитга ёқадиган шаклда кўрганидан кейин уйланади. Бу шариатнинг талаби бўлиб, унда ҳеч қандай кароҳиятлик йўқ” - дедилар.
“Муҳаммад Солеҳ ҳожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 11 Aprel 2017, 14:09:40
Юксак фаҳм соҳиби
Мазҳаббошимиз, фиқҳ илмини биринчи бўлиб бойитиб сермаҳсул қилган ва унинг вужудига яширинган энг ажиб дурдоналарни ёруғликка чиқарган улуғ фақиҳ имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи гўзал юзли, хушсурат, ширинсухан, суҳбати юракни эритадиган киши эди. Бўйи ўртача, кийими нафис, юзи кўркам эди. Доимо ширин ҳид уфуриб турар, одамларга юзма-юз келганида таралаётган беғубор исларидан уни тезда таниб олишар эди.
Ўзи жуда ҳам тақволи, фиқҳ ва фаҳмда тенги йўқ инсон эди. Энг мушкул масалалрни ҳам осонлик билан ҳал қилар эди. Атибдиларки, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг дўсти, ўша даврнинг ҳадис ва қироат олимларидан бўлган Сулаймон Аъмаш бир кеча уйида хотини билан жанжаллашиб, уни қаттиқ ранжитиб қўйди. Лекин жанжалдан сўнг яна хотини билан суҳбатлашишни истади. Хотини эса гапларини умуман жавобсиз қолдирди. Аъмаш ғазабланиб: «Нимага жавоб бермаяпсан?», деб хотинига бақирарди. Уларнинг қизлари  «ҳозир гапирмасалар, эрталаб гапирадилар», деб отасини тинчлантирмоқчи бўлди. Бироқ Аъмаш ғазабидан тушмасди. «Агар бу кеча (тонгга қадар) гапирмаса, унинг талоғини бердим», деб қасам ичди.
Қиз онасини қанча гапиртиришга уринмасин, онаси гапиришни истамасди. Эридан қаттиқ ранжиган эди. Аъмаш бир оздан сўнг, ғазабидан тушди ва айтган гапидан жуда афсусланди. Ажралмасликка чора излай бошлади.
Ярим кечаси бўлишига қарамай, уйидан чиқди ва тўғри Имоми Аъзамнинг уйларига йўл олди. Имоми Аъзам ундан ҳол аҳвол сўраганларидан кейин Аъмаш келиш сабабини айтди: «Бу хотин шу йўл билан мендан қутулмоқчи, мени қийин вазиятга солиб қўйишидан қўрқаман. У болаларимни онаси ахир. Бу вазиятдан чиқишга, ажрашмасликка бирор чора борми?», деди.
Имоми Аъзам: «Аллоҳни изни билан бир чора топилар», дедилар. Кейин Аъмаш яшайдиган жойдаги масжид муаззинини чақиртирдилар ва бу кеча бомдод азонини вақти кирмасдан олдин чақиришни тайинладилар. Аъмаш уйига қайтиб азонни кута бошлади. Азон ҳам чақирилди. Бомдод вақти кирмасдан чақирилган азонни эшитган Аъмашнинг хотини тонг отди, деб ўйлаб: «Оҳ қандай яхши, сендай бадфеъл одамдан қутулдим», дея хурсанд бўлди.
Аъмаш эса кула-кула жавоб берди: «Бизни ажралмаслигимизга чора кўрсатган инсондан Аллоҳ рози бўлсин».
(интернет маълумотлари асосида тайёрланди)

Абдулқосим Ҳолматов. Асака туманидаги Бобожон қори масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 11 Aprel 2017, 15:06:24
Дуо ҳақида
Одам фарзанди бошига мушкул тушиб, тангликдан чиқиш йўлини топа олмай қолганда яратган тангрисига дуолар қилади, тазарруъ қилади ва ялиниб ёлборади. Ҳолбуки, Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таолодан бошқа ҳеч ким тўла ёрдам бера олмайди.
Ҳаётдан маълумки, дуо қилиш нафақат мусулмонларда, балки барча динларда бор. Ҳатто ботил динларга эргашганларнинг эътиқодларида ҳам дуо олдинги ўринда туради.
Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, унга сўраганини бериши, ризқ ва ёрдам бериши жумласидандир. Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул зот ундан ғазабланади»-деганлар.
Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:
1-Вужуд (борлиги). Чунки, йўққа дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
2-Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
3-Эшитувчилиги. Чунки, карга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
4-Карам (саҳийлик). Чунки, бахилга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
5-Раҳмат. Чунки, раҳмсизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
6- Қудрат. Чунки, ожизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди. (манба: http://old.islom.uz/content/view/1247/191/)
Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:
1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда қилиши зарур.
7. Тиз чўниб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Ҳазрати пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик » ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна) ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.
18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.
19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.
20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.
21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.
22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.
23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.
24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.
25. Ва дуосини қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака туманидаги Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 11 Aprel 2017, 16:30:29
АРАЗЛАШИШ ҲАҚИДА
   Инсон тирик экан ҳаётда турли ҳолат ва турли инсонларга дуч келади. Инсонларнинг бармоқ излари бир хил бўлмагани каби табиати, феъл атвори ҳам турли бўлади. Шунинг учун нафақат кўчада кўпчилик орасида, балки ҳатто оилада ҳам баъзан келишмовчиликлар, фикрларнинг қарама-қаршилиги бўлиб туриши турган гап. Энг қизиғи шуки, у одамдан эшитсангиз буниси айбдордек туюлади, бу одамдан эшитсангиз униси. Домла Азимий ушбу байтларни бекорга айтмаган:
      Жаҳон кездим, эшитдим кўп кишилар ҳақ ўз-ўзича.
      Фалак кажравлиғига бўлгучи иқрор топилмасму?
   Демак ҳамма қатори бизнинг ҳам фикримиз бошқаларнинг фикрига тўғри келмай қолар экан, ана шу зиддият даражаси кўтарилиб кетса нима қилмоқ керак?
   Албатта, жанжал ва тўполондан фойда йўқ. Борингки, дунё матоҳидан фойда кўрсангиз ҳам обрў эътиборингизга зарар қилишингиз мумкин. Айниқса жаҳл устида ножўя сўз айтиб қўйилса, кейин бир умр ҳижолат бўлиб юриш ҳеч гап эмас. Шунинг учун бундай пайтларда муроса қилишга тўғри келади.
   Бироқ кўпчилик ўша пайтда жанжал ва тўполон қилади-да, кейин яна афсусланиб, ҳижолат бўлиш ўрнига, камига аразлашиб ҳам юришади. Аразлашиш нечоғлик ёмон хислат эканлигини кўпчилик билса-да, нафсининг кўйига кириб амал қилишга кўнмайди. Аразлашиш кишининг обрўсини туширади. Шунингдек гуноҳкор ҳам бўлади.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилган:
"Бир-бирларингиз билан аччиқлашманг, ҳасад қилманг, тeскари қараб кeтманг. Эй Аллоҳ таолонинг бандалари! Бир-бирларингиз билан ака-ука бўлинглар. Ҳeч бир мусулмон киши ўз биродаридан уч кeчадан ортиқ аразлаб юриши жоиз eмасдир".
Абу Аюб разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса шундай дейилади:
"Ҳeч бир киши ўз биродаридан уч кундан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи тўқнашиб қолса бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кeтмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом бeрганидир".
Бу – улуғ иршод. Шу кунги муаммоларнинг ечими учун энг чиройли чора. Зеро, аразлашганлар шундай улуғ ажрга эга бўлиб аввал салом бериш ўрнига, мутакаббирлик қилиб ор қилиб юришибди.
Ҳадислардан кўриниб турибдики, уч кундан ортиқ аразлаш зинҳор мумкин эмас. Лекин одамлар вақти келса йиллаб аразлашиб юришади. Ҳатто ғалвадан сўнг то умрининг охиригача гаплашмай ўтиб кетганлар ҳам йўқ эмас. Ҳолбуки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Киши ўз биродари билан бир йилгача сўзлашмай юрса, гўё унинг қонини тўккандeк бўлади" деганлар.
Аразлашган кимсалар токи ярашиб олмагунларича уларнинг гуноҳлари ҳам кечирилмас экан. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳар душанба, пайшанба кунлари жаннатнинг дарвозалари очилади ва Аллоҳ таолога ширк кeлтирган кишилардан бўлак ҳамманинг гуноҳи мағфират қилинади, лeкин ораларида қаттиқ адовати бўлган икки киши ярашиб олмагунча гуноҳларини ўчиришни тўхтатиб туринглар, дeйилади", дедилар".
Ҳатто аразлашган ҳолларида ярашмасдан вафот этиб кетса, охиратдаг ҳолати ўта ёмонлигидан огоҳлантириб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Мусулмон киши биродари билан уч кундан кўп аразлашиши ҳалол эмас. Ким уч кундан кўп аразлашиб вафот этса, дўзахга киради”, дeганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслим шартларига биноан ривоят қилганлар).
   Аразлашиш ана шундай ёмон иллатлардан саналади.

   Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 21 Aprel 2017, 10:17:17
“Бу отангиз Иброҳимнинг миллатидир”.
(Ҳаж. 78)
 МЕҲМОНДЎСТ  МИЛЛАТ
   Дарҳақиқат, тарих манбаъларига кўра Туркий халқларнинг миллати Исмоил алайҳис салом орқали Иброҳим алайҳис саломга уланади. Иброҳим алайҳис саломнинг ҳаёти билан танишар экансиз у зотнинг меҳмондўстлиги ва жўмардлиги бизнинг халқимизда асралиб қолганга ўхшайди.
Аллоҳ Азза ва Жалла Иброҳим алайҳис саломни дўст тутгани ҳақида Қуронда шундай баён қилинади:
وَاتَّخَذَ اللّهُ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلاً
“Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутди”. (Нисо. 125)
    Мазкур ояти кариманинг тафсирида бир қанча ривоятлар келган. Хусусан ибн Жарир ўзининг тафсир китобида келтиришича Иброҳим алайҳис саломнинг юртига қурғоқчилик етди. Бошқа бир юртдаги дўстиникига сафарга чиқди. Уларда ҳосил сероб бўлганлигидан бир қанча озиқ-овқат сўради. Аммо дўсти бермади. Умидсиз ҳолда юртига қайтар экан, Иброҳим алайҳис салом қумлик жойга етганда, уйга борсам қуруқ келганимни кўриб хафа бўлишмасин деб, хуржунларига қум тўлдириб олди.
Етиб келгач чарчаб, ухлаб қолди. Бир маҳал уйғониб қараса димоғига нон ҳиди урилди. Бу қайси ундан ёпилганини сўраган эди “Дўстингизникидан олиб келган ундан қилдик”, ‒ деб жавоб беришди.  Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис саломни ноумид қилмасдан хуржундаги қумларни унга айлантириб қўйган эди. Буни фаҳмлаган  Иброҳим алайҳис салом: “Дарҳақиқат, у Дўстимдан ‒ Аллоҳ таолодан”, ‒ деди.
Ҳа, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис саломни дўст тутган эди.
Ибн Ҳотам Убайд ибн Умайрдан ривоят қилишича Иброҳим алайҳис салом инсонларни меҳмон қилар эди. Кунлардан бир кун илтимос қилиб бирор инсонни меҳмон қилишлик илинжида кўчага чиқди. Лекин бу сафар меҳмон қилгани ҳеч кимни топа олмади. Уйига қайтиб келса ҳовлида нотаниш кимсанинг турганини кўрди.
‒  Эй Аллоҳнинг  бандаси, менинг ҳовлимга изнимсиз нега кирдинг? ‒ сўради Иброҳим алайҳис салом.
‒  Уйнинг Раббисининг изни ила кирдим, – жавоб берди нотаниш кимса.
‒  Сен кимсан ўзи?
‒  Мен ўлим фариштасиман. Парвардигорим мени бандаларининг ичидан бир банданинг ҳузурига Аллоҳ таоло уни дўст тутганлигининг башоратини бериш учун юборди.
‒  У инсон ким? Бас Аллоҳга қасамки, унинг кимлигини айтсанг-у, сўнгра у  шаҳардан ҳар қанча олисда бўлса ҳам етиб бориб, токи ўлим бизларни ажратгунгача қўшни бўлиб ажралмай тургайман.
Шунда ўлим фариштаси айтди:
‒  Ўша банда сенсан.
‒  Мен?
‒  Шундоқ.
‒  Ундай бўлса Тангрим мени нима сабаб ила дўст тутди?
‒  Сен одамларга берасан, аммо улардан сўрамайсан.
Шайх Асқалонийнинг “Мунаббиҳот” китобидаги ривоятга кўра Иброҳим алайҳис саломдан: “Аллоҳ таоло Сизни нима учун дўст тутди?” ‒ деб сўраганларида  у зоти: “Уч нарса ила: бошқанинг амридан Аллоҳнинг амрини ихтиёр қилдим; Аллоҳ менга кафил бўлган нарсага ташвиш қилмадим; кечки овқатни ҳам, нонуштани ҳам меҳмонсиз емадим”, ‒ деб жавоб берган эканлар.
Халқимизнинг  қон-қонига сингиб кетган меҳмондўстлик шундай пайдо бўлган бўлса ажаб эмас. Шоир айтганидек:
Сен ўзингсан, энг сўнгги нонин
Ўзи емай ўғлига тутган.
Сен ўзингсан, фарзандлар шонин
Асрлардан опичлаб ўтган.
Она халқим, жон таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.
                  (Абдулла Орипов)
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Асака туманидаги "Холид ибн Валид" жомеъ масжиди ходими
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 26 Aprel 2017, 12:41:10
Дўст ва аҳил бўлайлик
Инсонлар бир куррайи заминнинг фарзандлари экан, доимо аҳил ва дўст  яшашлари. Керак. Шундагина барча кўзланган марраларга осонлик билин эришиш мумкин. Аксинча, бўғзу-адоват ва душманлик эса юртларни вайрон, инсонларни сарсону-саргардон қилади.
Муқаддас Ислом дини таълимотларида мўмин бандаларнинг дўст бўлиб юришларига тарғиб қилинган. Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло Қурон оятларида мўминларнинг дўстлигини баён қилган:
“Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар”. (Тавба. 71)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
   “Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, имон кeлтирмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирларингиз билан дўст бўлмагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Сизларни бир-бирингиз билан дўст бўладиган амалга далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар”.
Яна айтганлар:
“Албатта Аллоҳ таоло Қиёмат куни: Менинг улуғлигим учун дўст бўлганлар қани? Бугун, Мeнинг соямдан бошқа соя йўқ кунда уларни соялантирурман”, дeйди”, дeдилар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Муслим ривояти)
Манбаларда келишича (Ислом.Уз. Абу Бобур тайёрлаган) Умар розияллоҳу анҳу: “Дунёнинг руҳи (моҳияти, бахт-саодати, мазаси)дан нима қолди? Тунлари туриб таҳажжуд ўқиш, Қуръон тиловат қилиш ва биродарлар билан суҳбатлашиш. Бундан бошқа нарса қолгани йўқ” – деб айтардилар
Кимки биродарликнинг гўзаллиги, улуғлиги билан яшамас экан, у одамнинг иймони ноқисдир. Ким биродарлик лаззатини ҳис қилмаётган экан, биродарлари билан бағри тўлмаётган, қалби яйрамаётган экан, бу унинг иймони ноқис эканлигига далолатдир. Унинг иймони заиф. Абдуллатиф Абу Саъд ал Асарий “Аллоҳ йўлидаги биродарликнинг ҳуқуқлари ва вожиботлари” китобида ёзадилар: “Иймоний биродарлик бу диний вожиботдир. Бу шаръий фарздир. Бу шунчаки шахсга боғлиқ бўлган бир мавқиф эмас. Балки у бир қанча амаллардан иборат мажмуадир”.
Уламолар биродарликнинг шартлари хусусида ёзганларида ҳар бир олим ўзининг ижтиҳодига қараб турли хил шартларни зикр қилган. Улар бир-бирини тўлдиради. Шулардан учта муҳим шартни зикр қилиб ўтамиз:
1. Иймон;
Биродарликнинг иймонга боғлиқлигини, бу иккисининг бир-бирини тақозо қилишини юқоридаги сатрлардан билиб олдик.
2. Биродарлик холис Аллоҳ учун бўлишлиги;
Бир-бирига биродар бўлган инсонлар шахсий манфаатларидан холи бўлишлари керак. Бирор шахсий, дунёвий манфаат учун бўлган биродарликни ҳақиқий исломий биродарликка тенглаштириб бўлмайди. Биродарлик холис Аллоҳ учун бўлиши керак. Ҳар қандай нохолис қурилган биродарликнинг оқибати хайрли якун топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “У кунда дўстлар бир-бирларига душмандирлар, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)” (Зухруф сураси, 67-оят).   
3. Ислом йўл-йўриқларига мувофиқ бўлиши;
Биродарлар ҳар бир ишларида Аллоҳнинг шариатига буйсунган бўлишлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига боғланган бўлишлари лозим. Ҳар бир амалда бўлгани каби биз сўз юритаётган биродарлик ришталарининг ҳам шариатга мувофиқ ва суннатга эргашган ҳолда бўлиши талаб этилади. Шариатга мувофиқ бўлмаган амал эса Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлмайди.

Жалолиддин Исмоилов. Асака туманидаг Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 03 May 2017, 06:00:10
ЯХШИЛИК ГЎЗАЛ АМАЛДИР.
Жамиатдаги барча инсонларга ўзининг гўзал одоби ахлоқи, хушмуомалалиги, камтарлиги билан кўнгли ярим, меҳрга, мурувватга муштоқ инсонларни ҳолидан хабар олиб, уларга қўлидан келганча яхшилик қилиш – бу муқаддас Ислом динининг энг гўзал таълимотларидан биридир. Инсонни ўзгаларга яхшилик қилиши, уни дунё ва охират саодатига етишига олиб борадиган амал бўлибгина қолмай, инсонлар орасида яхшилик мехр оқибат ришталарини бардавом бўлишига сабаб бўлади.
Ҳадиси шарифларда: “Ким, бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Кимки ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур” – деб марҳамат қилинади.
Ўтмишда яшаб ўтган улуғ зотлар яхшиликни ўзларига одат қилибгина қолмай, барчаларимизни яхшиликка чорлаганлар.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур хазратлари ўз байтларида яхшилик борасида шундай деганлар .
Bori elga yaxshilig’ qilg’ilki, mundin yaxshi yo’q
Kim, degaylar dahr aro qoldi falondin yaxshilig’.
Сўфи Аллоҳёр ҳазратлари айтганларидек:
Отанг ердир, сенам ердек қилиқ қил,
Ёмонлик айлаганга яxшилик қил...
Саъдий (р.ҳ) айтади:  Бир неча амалдорлар билан бирга кемада эдим. Ортимизда бир қайиқ ғарқ бўлиб, икки оғаини гирдобга тушиб қолди.Амалдорлардан бири кемачига деди: “Ҳар иккаласини қутқар, ҳар бири учун эллик динордан бераман!”
Кемачи дарҳол ўзини сувга ташлаб, оға-инилардан бирини қутқарди, иккинчиси ғарқ бўлди. Мен дедим: “Унинг куни битган эди, шу сабабдан уни xалос этишга шошилмадинг, буни қутқаришга шошилдинг”.
Кемачи кулиб дейди: “Айтган гапинг тўғри, лекин буни қутқаришга ўзимда истак бор эди, чунки бир маҳал биёбонда қолганимда бу мени туясига мингаштириб олган эди, у бирисидан эса, болалигимда қамчи еган эдим”.
Мен дедим: “Оллоҳи таолонинг айтгани айни ҳақиқатдир: “Ҳар кимса яxшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам ўзига қилади”.
Бировни ранжитма қўлингдан келса,
Чунки йўл устида тикан-нишлар кўп.
Дарвеш кишиларнинг ҳожатин чиқар,
Ҳали ўз олдингда қилар ишлар кўп.
Аллоҳ таоло барчаларимизни яхши ишларда бардавом бўлишимизни насиб қилсин. Ёмонликдан ўзи сақласин.
“Муҳаммад Солиҳ хожи” жоме масжиди ноиби имоми Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 24 May 2017, 11:11:48
КАМТАРЛИК БУЮК ФАЗИЛАТ.
Камтарлик ва тавозулик мўмин инсонга хос бўлган сифатлардан бўлиб, муқаддас Ислом дини таълимотида мўмин-мусулмонларни шу сифатга эга бўлишга тарғиб қилинади. Қайси бир инсонда камтарлик, камтаринлик сифати мавжуд бўлса у инсон нафақат эл-юрт олдида, балки Аллоҳ даргоҳида ҳам мақтовга сазовор бўлган инсондир.
Аллоҳ таоло камтар, тавозули инсонларни Қурони каримда ўзининг суюкли бандалари қаторида мақтайди. “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозеъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар уларга (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам “Омон бўлинглар”, деб жавоб қиладиган кишилардир”.
Анас ибни Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайгамбаримиз Муҳаммад (сав) “Албатта Аллоҳ таоло менга: бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бошқа бировга зулм қилмасин, деб ваҳий қилди" - дедилар.
Камтаринлик хислатига эга бўлган кишининг даражаси юқори, ҳурмати баланд, қадр-қиммати олий, Аллоҳ ҳузурида ва одамлар орасида иззати ва даражаси етук ва мукаммал бўлади. Ҳадиси шарифларда: “Садақа бериш билан молу дунёси камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъли бўлса, Аллоҳ таоло у банданинг даражасини кўтаради” - дейилади.
Ҳикоя қиладиларки: Умар ибн Абдулазизнинг саройига кечаси бир меҳмон келади. У зот мактуб ёзиб ўтирган эди. Чироғи ўчиб қолай деди. Меҳмони: “Туриб чироқни тўғрилаб қўяйми?”, деди.
“Меҳмонни хизматга қўйиш одамгарчилик одобидан эмас”, деб салтанат подшоҳи ўрнидан тураётганда, ҳалиги меҳмон: “Хизматчига билдирайми?” деди. Подишоҳ: “Йўқ қандай ҳожати йўқ, унинг биринчи марта ухлаб қолиши” деди-да ўзи туриб чироққа мой тўлдирди.
Меҳмон деди: “Эй Амирал мўминийн, ўзингиз овора бўлдингиз-а?”, Умар ибн Абдулазиз чиройли жавоб берди: “Борганимда Умар эдим, қайтганимда ҳам Умарман. Мендан бирор нарса камайиб қолмади. Одамларнинг энг яхшиси тавозуъли бўлганидир”.
Саҳобалардан Салмон Форсий (ра) камтарлик ва камтаринлик бобида беназир инсон эди. У Мадоин шаҳрининг волийси бўлган вақтда ҳам бу камтарлик уни тарк этмади. Волий бўлишига қарамай ўз қўли билан сават тўқиб тирикчилик қилар, эски ва дағал кийимларда юрар эди.
Кунлардан бир кун Салмон Форсий шаҳар четида елкасига анжир ва хурмоларни ортиб Шом вилоятидан келаётган бир мусофирга йўлиқди, у эса оғирлигидан толиққан эди. Эски кийимларда келаётган Салмон Форсийни кўриб ҳаммол деб ўйлади, чақириб юкларини юклайман, манзилга етганда ҳаққини бераман деб ҳаёл қилди.
Шундай ўйда Салмон Форсийни чақириб “Мана буни кўтар” деб юкини кўтартириб йўлга тушди.
Салмон Форсий йўлда учрашганларга салом берар, улар эса “Ҳазратимизга ҳам салом" дея жавоб қайтаришар эди.
Шундан сўнг шомлик мусофир бу сўзларнинг маъносини ўйлай бошлади. Бу пайтда эса одамлар Салмон Форсийнинг ёнига югуриб бориб: “Юкни менга беринг ҳазратим”дейишди. Шунда шомлик киши даҳшатга тушди. Билдики, қаршисида унинг юкини кўтариб келаётган киши Мадоин шаҳрининг волийси  Салмон Форсий экан. Бу ҳолатдан эсанкираб қолган шомлик юкни тезроқ ўз елкасига олишга уринди. Аммо у бош силкаб, “Йўқ, то манзилга етмагунча юкни бермайман” - деди.
Барчаларимиз камтарлик ва камтаринлик бобида бу зотлардан намуна олишимиз керак. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Вохидов камтарлик борасида шундай шер айтганлар
Гарчи шунча магрур турса ҳам,  Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,   Кибру хаво нимага керак?
Камтарин бул, хатто бир қадам   Утма гурур остонасидан.
Пиёлани инсон шунинг-чун   Ўпар доим пешонасидан.
“Муҳаммад Солеҳ ҳожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 24 May 2017, 11:12:20
МУТАКАББИРЛИК ИЛЛАТДИР
Инсон зотига мутлоқ лойиқ бўлмаган ва уни дунёда хорлик сари етаклаб борадиган иллатлардан бири бу – кибрдир. Айрим салафи солиҳлар айтганларки, Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ кибр хисобланади. Чунки кибри сабаб шайтон Аллоҳ таолонинг ғазабига дучори бўлди.
Аллоҳ таоло Қурони каримда марҳамат қилади  “(Ей Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан бўлди” (Бақара сураси, 34 - оят).
Ўтмишда яшаб ўтган солиҳлардан Хотамул Асом (қ.с) шундай деганлар: “Гуноҳ содир бўлишининг 3 та катта сабаби бор:   1) Кибр    2) Ҳирс   3) Ҳасад”
Мусулмон инсон бундай иллатлардан сақланмоғи керак. Зеро Аллоҳ таоло бу каби ҳислат эгаларини севмайди. Қурони каримда: “Одамлардан (кибрланиб) юзингни бурмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ таоло кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни севмас” (Луқмон сураси 18 - оят).
Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло уч нафар  киишларга ғазаб қилади, лекин уч кишига янада қаттиқроқ ғазаб қилади:
1.   Кибрли инсонга ғазаб қилади, аммо камбағал бўлиб кибр қилганга янада қаттиқроқ ғазаб қилади.
2.   Бахилга ғазаб қилади, аммо бой бахилга янада қаттиқроқ ғазаб қилади.
3.   Фосиққа ғазаб қилади, аммо фосиқ чолга янада қаттиқроқ ғазаб қилади.
Аллоҳ таоло уч нафар  киишларни яхши кўради, лекин уч кишини янада қаттиқроқ яхши кўради:
1.   Тақводорни яхши кўради, аммо тақводор ёшларни кўпроқ яхши кўради.
2.   Сахийларни яхши кўради, аммо фақир сахийни кўпроқ яхши кўради.
3.   Камтарин инсонни яхши кўради, аммо бой бўла туриб камтарин бўлганни кўпроқ яхши кўради.”
Али ибн Ҳасан: “Мақтанчоқ мутакаббир инсоннинг ҳолидан ажабланаман. Ваҳоланки, куни кеча нутфа ҳолида  эди. Эртага эса,  қуртларга  ем  бўладиган маййитга айланади. Аллоҳнинг махлуқотларини кўра туриб, Унинг мавжудлигига шубҳа қилган одамдан ажабланаман. Қиёмат куни қайта тирилишни инкор қилган одамдан ажабланаман. Фақат ўткинчи дунё учун ҳаракат қилиб, охират ободлиги йўлида бирон амал қилмаган одамдан ажабланаман” деганлар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни бу каби иллатлардан йироқ бўлишимизни насиб қилсин.
Муҳаммадийхон Хожиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 24 May 2017, 17:02:44
Ичкилик
Ичкилик ҳаром эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хамрни ёмонликларнинг онаси деганлар. Чунки инсон шароб ичиб маст бўлиб қолса, ҳар қандай ёмонликдан қайтмаслиги мумкин. Ҳолбуки, соғ пайтида ўша ишни қилишда уялади ва ҳадди ҳам сиғмайди. Аммо маст бўлиб қолса, ҳеч нарсадан тортинмай қолади.
Нақл қилишларича бир вақтлар бир зот шаҳар ташқарисидаги бир гўшада - насронийларнинг ибодат ва риёзат учун кирадиган ерларида яшар экан. Бир кун шайтон мусофир қиёфасига кириб, у зотникига меҳмон бўлибди. Уй эгаси унга таом манзират қилибди, лекин уч кун давомида меҳмон ҳеч нарса еб-ичмабди. Уй эгаси:
- Сен қандай одамсанки, еб-ичмай яшайсан? - дебди. Шайтон алдаб:
- Бир гуноҳ қилиб, сўнгра тавба қилгандим. Аллоҳ таоло мендан емоқ эҳтиёжини кўтарди, - дейиши билан обид:
- Ҳай, менга ҳам ўргат, мен ҳам еб-ичиш кулфатидан қутулай, - дебди.
Шайтон ҳам унга жавобан:
- Ё ичкилик ичиш, ё зино қилиш ёки бир одам ўлдириш лозимдир, - дебди. Бечора обид кўп ўйлаб, одам ўлдириш бўлмайди. Зино, у ҳам бўлмайди. Ичкилик... эй, бир оз ичаман, сўнгра тавба қиламан, энг осони шу», деб шароб ичибди. Бу орада шайтон қизи касал бўлган бир подшоҳнинг олдига бориб,
«Фалон жойда бир обид бор, нафаси жуда яхши, иншоаллоҳ у ерда қизингиз соғаяди», - деб подшоҳни алдабди.
Бир онда қизни аравага солиб, обиднинг уйига олиб келибдилар. Обид маст ҳолида қизни зўрлаб зино қилибди. Сўнгра қилганига пушаймон бўлиб, «Ишқилиб, подшоҳнинг хабари бўлмасин», деб ўйлаб ўгирганда, шайтон келиб:
«Уни ўлдириб, кўмишдан бошқа чора йўқ, қидиришса, уйга юбордик деймиз», дебди.
Шу сабаб бўлиб, бечора обид қотиллик ҳам килибди. Лекин қизнинг ўлдирилгани билиниб, кўмилган жойидан жасади чиқарилгач, обиднинг қатлига фармон берилибди...
(манба:МУҲАММАД ЗОҲИД ҚЎТҚУ. ИЧКИЛИК - ИЙМОН ЗАВОЛИ . Таржимон: Сайфиддин САЙФУЛЛОҲ)

Ҳабибуллоҳ Маҳмудов. Асака туманидаги Ҳазрат Усмон масжиди имом хатибининг ноиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 31 May 2017, 13:47:10
Меҳмон кутиш одоблари
Халқимиз меҳмондўстлиги билан бутун дунёга машҳур. Бу бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган хислат.
Башарият тарихида меҳмондўстликка Иброҳим алайҳис салом асос солганлиги манбаларда баён этилади (http://islom.uz/view/mexmondostlik-xamda-mexmon-kutish-va-mexmonga-borish-odoblari):
Меҳмон деб аслида, бошпана, егулик ва ичгулик билан таъминлашингиз учун уйингизга мусофир ҳолда вақтинча нозил бўлувчи кишига айтилади.
Зиёфат, яъни меҳмоннавозлик ва меҳмон кутиш олийжаноб хулқлардан бўлиб, фозил кишилар бу нарсага қадим-қадимдан бери амал қилиб келадилар.  Халқимиз меҳмондўстлиги, меҳмоннавозлиги билан шуҳрат қозонган. Бирор ўзбек хонадони, оиласи йўқки, меҳмонни хурсандчилик билан кутиб олмаган, уйидаги бор неъматларни дастурхонга келтириб тўкмаган бўлса. “Меҳмон – отангдан улуғ”, “Меҳмон келар эшикдан, ризқи кирар тешикдан”,  “Меҳмон олдида ҳатто мушугингни пишт дема” каби мақол ва ҳикматлар бежизга айтилмаган.
Пайғамбарлар отаси Иброҳим Халилуллоҳ кишилик тарихида биринчи бўлиб меҳмоннавозлик асосларини ҳаётга татбиқ қилганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб бундай дейди:
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Сизга Иброҳимнинг азиз меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳим) ҳузурига кириб: «Салом!» –дейишганда, у ҳам: «Салом! (Булар) нотаниш қавм-ку!» – деди.
Сўнгра у аста оиласи олдига чиқиб, бир семиз бузоқни (сўйиб, пишириб) келтирди. Уни уларга яқин қилиб, «(Таомдан) емайсизми?» – деди
(Лекин овқатга қўл чўзишмагач) улардан хавфсирай бошлади. (Шунда) улар: «Қўрқмагин! (Биз фаришталар таом емаймиз)», – дедилар ва (Иброҳимга) бир доно ўғил (туғилиши) хушхабарини бердилар”. (Зориёт сураси)
Иброҳим (алайҳиссалом) чиройли меҳмон кутишда, ҳусни зиёфатда зарбул-масал этилганлар. Ривоятларда келишича, у киши уйларига қўққисдан бирор меҳмон келишига интиқ бўлиб яшардилар, ва бирор кун ҳам меҳмонсиз таомланмас эдилар. Агар хонадонларига меҳмон келиши узилиб қолса, бу ҳолатдан маҳзун бўлардилар. Шу сабаб ҳам ул зотни меҳмонларнинг отаси, деб аташарди. Шунингдек, у кишининг уйида тўртта эшик бўлиб, қайси эшикдан бирор меҳмон кириб келаркин, дея қараб ўтирар эдилар.
Кўплаб шарафли ҳадисларда меҳмонни иззат қилишга тарғиб ва ташвиқ қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади:
Яъни: “Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, бас, меҳмонини иззат-икром қилсин. Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қариндош уруғлар билан силаи раҳм қилсин.  Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, яхшиликдан сўйласин, ёки жим турсин”. (Муттафақун алайҳ)

Исомиддин Сайфуллаев. Асака туманидаги Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 02 Iyul 2017, 17:26:45
Ҳазон бўлган умр
Ёшлар тарбияси бутун жамиятнинг зиммасидаги энг масъулиятли вазифаларнинг биридир. Айниқса бугунги глобаллашув дарида бу масала яна ҳам муҳимлиги аниқ ва равшан бўлиб турибди.
Тарбияининг икки жабҳаси мавжуд – бири тўғри йўлга йўналтириш, иккинчиси нотўғри йўллардан қайтариш. Бу икки йўналиш ҳам зарурлик жиҳатидан тенг мақомда ва бир-бирларига муттасил бўлса-да, хатарли йўллардан қайтариш барибир муҳимроқ кўринади. Ўша хатарли ва ҳалокатли йўлларнинг бири – ўз жонига қасд қилиш.
Бу нарса асосан ёшлар орасида тарқалган бўлиб, баъзан катта ёшлилар орасида ҳам учраб туради. Маълумотларга қараганда кейинги 15-20 йил давомида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлар жаҳон миқёсида жуда ҳам кўпайиб кетган. Бутунжаҳон Соғлиқни  Сақлаш ташкилоти ҳудудий бошқармаларининг маълумотларига қараганда 15-24 ёш ўртасидаги ўсмирларда бу ҳолат жуда ҳам ортиб кетган. Ҳатто кейинги ўн беш йилда икки баробар ортиб кетган. Франсияда сўнгги 10 йилда 3 баробарга ортган.
АҚШда 15-19 ёшдаги ўсмирлар йигитларлар орасида ўз жонига қасд қилиш кейинги 30йилда 300 % га ўсган. Қизлар орасида 200 % га ортган. Полшада 12-20 ёшли ўсмирлар орасида бу кўрсаткич ўғил болаларда 4 баробар, қизларда 79 % ўсган. Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра ўз жонига суиқасд қилишнинг асосий сабалари ушбулардир:
1)   Психологик сабаблар;
2)   Жинсий ҳаётнинг эрта бошланиши ва ишқий муаммолар;
3)   Оиладаги муаммолар;
4)   Ичкилик ва гиёҳвандлик;
5)   Тушкунлик.
Бундан боқа саблар ҳам бор. Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимизки, бу фикрлар асосан Европа ўсмиршуносларининг фикрлари. Лекин энг этиборлиси шундаки, юқоридаги барча муаммолар бизларнинг ота-боболаримизнинг қонларига сингиб кетган инсоний эътиқодлар мажмуасининг сабоқлари билан ечилиши энг осон  ва тўғри йўлдир. Яъни оилада соғлом эътиқод асоси бўлган исломий тарбия орқали тушунчалар тўғри олиб борилса кўплаб муаммолар бартараф этилиши мумкин.
Инчунун, болалримиз яхши билишлари керакки, ўз жонига қасд қилишлик инсонни нафақат ширин ҳаёт кечириш завқидан маҳрум қилади, балки охирати учун ҳам катта зарар. Қуръони Каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилиши ман этилган. Жумладан:
وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ
“Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз!” (Бақара. 195) ва шунингдек:
“Ўзингизни ўзингиз ўлдирмангиз, зероки, Аллоҳ Сизларни ўз раҳм ва шафқати ила яшашингиз учун дунёга келтиргандир”, деб марҳамат қилган. (Нисо. 29)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан:
“Кимки тоғ тепасидан ташланиб, ўз-ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши темир парча қорнига суқулган ҳолатда жаҳаннам ўтида абадий қолур”, деб марҳамат қилганлар.
Бошқа бир ривоятда эса: “Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам юқорида зикр қилинганлар билан баробардир”, деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади. “Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.
Ҳа, шариатимиз кўрсатмаларида ҳар бир инсонинг жони, моли ва шаъни муқаддас ва ҳимоялангандир. Шундай экан ҳаётдан бемаҳал кўз юмиши мумкин бўлган ҳар қандай инсоннинг ҳаёти ҳеч кимни бефарқ қолдириши мумкин эмас. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳматуллоҳи алайҳи марҳамат қилганларидек:
“Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир”. (Бухорий ривояти).
Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, кимлар билан алоқада бўлаётганларига ҳам бепарво бўлмаслиги керак.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 05 Iyul 2017, 17:23:18
ҚИММАТБАХО НЕЪМАТ.
Аллоҳ таоло бу оламни тартиб ва интизом билан яратди. Унда кеча ва кундузи бор. Бирининг ўзинниг муддати ва яна бирисининг ўз вақти бор. Ушбу кеча ва кундузни соату дақиқаларга, сонияу нафасларга бўлди. Бандани ҳам Ўзи хоҳлаган хилқатда яратиб, унга ҳам бу дунёи фонийда бир қисқа вақтли, оз муддатли умр бериб чегаралаб қўйди. Ва бандаларининг ҳар бир ҳатти ҳаракатини, ҳар бир нафасини ва омонат қилиб берган умрни қандай ўтказганини банданинг ўзига исботлаш учун икки фаришта “киромайн котибайн”ларни ҳам яратиб, гувоҳ қилиб қўйди. Ҳатто қиёмат кунида ҳисоб-китоб қилиш учун, қани бандам вақт деган неъматимни қадрига етиб, умрини беҳуда ўтказмадимикин?!
Шунинг учун Аллоҳ таоло бизларга вақт деган неъматнинг нақадар буюк ва қадрли эканлигини билдириб, шундай дейди: “У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна У зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғини етолмайсизлар” (Иброҳим сураси 33-34 оят)
Ва яна бошқа бир оятда: “У эслатма –ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирнинг) ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир” (Фурқон сураси 62-оят).
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу дунёни яратиб, умримизни режалаштиришимиз учун кеча ва кундуз қилиб қўйди. Одамзоднинг қадри нақадар буюклигига эътибор беринг. Ўзидан неча баробар катта бўлган қуёш ва ой сингари махлуқларни бани одамга хизмат қилдириб қўйганлиги вақтни нақадар қимматли нарса эканлигига далолат қилади.
Аллоҳ таоло вақтнинг аҳамиятлигини билдиришлиги учун Қуръонда бир неча вақт билан қасам ичган: "Тонгга қасам”, “Борлиқни ўз зулмати билан ўраб келаётган кечага қасам”, “Ёришиб – кўринган кундузга қасам”, “Чошгоҳ вақтига қасам”, “Асрга қасам”. Ўз ўзидан малум бўладики, агар Аллоҳ таоло ўзи яратган махлуқларидан бирининг номи билан қасам ичса, бу ҳолат бирор ҳодисага инсонларнинг диққатини қаратиш ҳамда ўша қасам ичилган нарсанинг қадри ва манфаати улуғлигини инсонларга билдириш эканини муфассирларимиз билдиришган.
Парвардигори олам буюрган ҳар бир ибодатнинг ўз вақти бор. Масалан 5 вақт намозни хоҳлаган пайтда ўқиса бўлавермайди. Ҳар бир амал вақтга боғлиқ, Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай дейди: “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят)
Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўраганларида: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ наздида қайси амал маҳбуб” деганларида, “Ўз вақтида ўқилган намоз”, деб марҳамат қилдилар.
Худди шунга ўхшаш Рамазон рўзаси бўлсин, Ҳаж бўлсин буларнинг барчасини ўзи белгилаб қўйилган маълум бир муддати бор. Ҳатто закотни ҳам ўз вақти бор, яъни бир йил тўлгандан кейин беради.
Вақтни энг қимматбахо эканига далиллардан яна бири бу ўтаётган вақти, умрни бирор бир нарса билан ҳам қайтара олмаслигимизда яққол намоён бўлади.
Мусулмонлардан ҳам қиёматда сўраладиган нарса бу умр ҳақида. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз с.а.в. дедилар.  “Банда қиёмат куни 4 хислатидан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди: 1. Умрини нима билан ўтказгани? 2. Ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани? 3. Молу дунёни қайси касб орқали тпгани? 4. Ўрганган илмига қандай амал қилгани?”
Ҳасан Басрий (р.ҳ) дейдилар: “Одамлар дирҳамларини йўқотишдан қўрқадилар, аммо вақтларни бой беришдан қўрқмайдилар”.
Демак бизлар ҳам ўтаётган вақти, умрни ғанимат билган ҳолда бу ўтаётган вақтлардан унимли ва манфаатли фойдаланишимиз, бехуда кераксиз нарсаларга сарфламаслигимиз лозим.
Жамолиддинқори Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 05 Iyul 2017, 17:47:19
КАМТАРГА КАМОЛ.
Дунёдаги энг гўзал инсоний фазилатлардан бири, бу - камтарликдир. Камтар ва камтарин инсон қаерда бўлмасин инсонлар томонидан эъзозланган бўлиб, динимиз таълимоти мўмин-мусулмонларни шу сифатга эга бўлишга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз ҳадисларининг бирида бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло менга: “Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан мутакаббирлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин”, деб ваҳий қилди” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади. “Ўзингизга эргашган мўминларга қанотингизни паст тутинг, яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муносабатда бўлинг” (Шуаро сураси 215 – оят)
Улуғ шайх Абдулқодир Гийлоний хазратлари ўзларининг “Мактубот” номли китобларида бандани камолотга етказадиган 10 та хислатни зикр қилиб, уларда бири тавозуълик-камтарлик ҳақида шундай дейдилар.
“Камтаринлик хислатига эга бўлган кишининг даражаси юқори, ҳурмати баланд, қадр-қиммати олий, Аллоҳ ҳузурида ва одамлар орасида иззати ва даражаси етук ва мукаммал бўлади. Тавозуълик хислатига эга киши ҳар бир инсонни ўзидан устун деб билиши, у инсоннинг даражасини Аллоҳ ҳузурида ўзиникидан устун бўлиши мумкин деб ҳисоблаши лозим. Агар унга ёш бола йўлиқса, “Аллоҳ йўлида гуноҳ иш қилмаган, Парвардигорга осий бўлмаган, мен эса Аллоҳга исён қилдим, шубҳасиз, у мендан авлороқ” деб билиши, агар ёши улуғ бир кекса учраса, “Мендан аввал кўпроқ ибодат қилган, албатта у мендан афзалроқ” дейиши. Фосиқ одам учраса, “У нодонлиги туфайли Худога қарши чиқиб гуноҳ қилаяпти, унинг ўлими ва оқибати қандай бўлади-ю, меники қандай бўлади?” деб билишлиги, кофирга йўлиқса, “Балки бир кун мусулмон бўлар-да, хайрли ишлар қилар. Мен бўлсам ёмонлик, куфр билан кетишим мумкин” деб ҳушёр тортиши керак”.
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) шундай деганлар: “Садақа бериш билан молу дунёси камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъли бўлса, Аллоҳ таоло у банданинг даражасини кўтаради”.
Парвардигор олам камтарлик борасида Қурони карим талимотларида бизларга тарбия бериб шундай марҳамат қилади: “Одамлардан (кибрланиб) юзингни бурмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ таоло кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни севмас” (Луқмон сураси 18 оят)
Ҳикоя қилишларича: Замонанинг ўзининг чиройли хулқи ва тақвоси билан маълуму машҳур подшоҳларидан “Умар ус соний” иккинчи Умар лақаби билан танилган Умар ибн Абдулазизнинг саройига кечаси бир меҳмон келади. У зот мактуб ёзиб ўтирган эди. Шунда хонанинг чироғи ўчиб қолай деди.
-   Меҳмон: “Туриб чироқни тўғрилаб қўяйми?”, деди.
-      Подшоҳ “Меҳмонни хизматга қўйиш одамгарчилик одобидан эмас”, деб салтанат подшоҳи ўрнидан туради.
-   Меҳмон: “Хизматчига билдирайми?” “хизматчи чироқни тўғрилаб қўяди” деди. Подишоҳ: “Йўқ қандай ҳожати йўқ, унинг биринчи марта ухлаб қолиши” деди-да ўзи туриб чироққа мой тўлдирди.
Меҳмон деди: “Эй Подишоҳим, ўзингиз овора бўлдингиз-а?”, Умар ибн Абдулазиз чиройли жавоб берди: “Борганимда Умар эдим, қайтганимда ҳам Умарман. Мендан бирор нарса камайиб қолмади. Одамларнинг энг яхшиси тавозуъли бўлганидир”.
Дарҳақиқат, улуғ зотлар камтарлик борасида манашундай юксак мақом соҳиби бўлганлар. Камтаринлик инсоннинг гўзал фазилатларидан бири ҳисобланган. Бу хислат “Камтарга камол, манманга завол” каби халқимиз мақолида ҳам ўз аксини топган. Шунингдек, халқимиз шоирларидан бири камтарлик тўғрисида чиройли ташбеҳ қилиб хокисорлик ҳақида шеър битганлар:
Гарчи мағрур турса-да чойнак,
Пиёлага эгур бошини.
Бас, шундай экан манманлик нечун,
Кибр-ҳаво нимага керак.
Камтарин бўл ҳатто бир қадам,
Ўтма ғурур остонасидан.
Шунинг чун пиёлани инсон
Ўпар доим пешонасидан.
Муҳаммадийхон Хожиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Iyul 2017, 09:59:11
КАМТАРЛИК ҲАҚИДА
Гарчи шунча мағрур турса ҳам,
Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак?
Камтарин бўл, ҳатто бир қадам
Ўтма ғурур остонасидан.
Пиёлани инсон шунинг-чун
Ўпар доим пешонасидан.
1956

Эркин Воҳидов
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Iyul 2017, 10:03:13
Фатво бериш ҳақида
Фатов бериш масъулияти жуда ҳам оғир. Ҳар ҳандай шаръий ҳукм ҳақида пухта илмга эга бўлмасдан туриб унинг ҳукми ҳақида шахсий фикрни аралаштирмаслик керак. Лекин кўпчилик лим йўлига қўшилиб қолганлар аниқ ва тиниқ билмаган нарсаларига жавоб излаб, турли ўшанга ўхшаш фатволардан қиёс олишади. Киши китобда аниқ кўрмаган нарсаси ҳақида, яхшиси, билмайман дейишлигидан бошқа ҳеч қандай чора йўқ.
Оддий мисол келтирамиз, ҳозирги замон автомобилларини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларидаги уловларга қиёс қилиши учун ўша қиёсни китобда кўрган бўлишимиз шарт! Ўзимизча у ҳам минилади, бу ҳам минилади демаслигмиз керак.
Савол туғилиши табиий – замон тараққийлашган сари саодат асрида бўлмаган нарсалар пайдо бўлаверади. Биз нима дейишимиз керак, деган савол пайдо бўлади. Ҳа, Ислом ҳар замон ва ҳар маконга жавоб бера олади, лекин ўша фатвони айтгувчи уламолар бор. Уларнинг билим савиялари шунга муносиб. Ўшалар айтади. Биз, яъни тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларини мукаммал эгаллай олмаган кишилар ўшаларга эргашамиз. Биров биздан савол берса айнан ўшаларнинг жавобларини айтишимиз кифоя.
Фатво ҳақида Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳнинг “Бўстонул орифийн” китобидан иқтибослар келтирамиз (www.зиёуз.cом кутубхонаси):
Баъзи инсонлар фатво беришни макруҳ санашди.
Илм аҳлининг оммаси, агар фатво берувчи фатво беришга салоҳиятли бўлса, жоиз дейишган. Аввалги тоифанинг ҳужжати Набийдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: "Сизларнинг дўзахга журъатлиларингиз фатвога журъатлиларингиздир".
Салмон Форсийдан одамлар фатво сўра шганида: "Бу сизларга яхши, менга ёмон", деганлар.
Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтадилар: "Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) асҳобидан юз йигирматасини кўрдим. Уларнинг муҳаддиси ҳам, муфтийи ҳам ўзидан кўра, биродари ҳадис айтиб, фатво беришини истарди".
Ибн Сийрин айтадилар: "Ҳузайфа ибн Ямон: "Учта киши инсонларга фатво беради. Қуроннинг насх бўлган оятларини биладиган киши, ёки чорасиз қолган амир, ёки фатво сўралган аҳмоқ", дедилар".
Ибн Сийриндан бирон нарса ҳақида сўралса: "Мен (бу) аввалги иккаласи ҳам эмасман, учинчи бўлишни ҳам ёмон кўраман", деб қўяр эдилар.
Фатво беришни мубоҳ деганларнинг ҳужжати Абу Ҳурайра, Зайд ибн Маъбадлар айтган ушбу ҳадисдир: Улфа айтадиларки: "Биз Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларида эдик. Бир киши туриб:
"Аллоҳ сизни мақтасин, бизнинг орамизда Аллоҳнинг китоби билан ҳукм қилинг", деди. Унинг хасми (адоватчиси) туриб – у ундан фақиҳроқ эди:
"У рост гапирди, бизнинг орамизни Аллоҳ таолонинг китоби билан ҳукм қилинг, менга изн берсангиз, айтаман", деди. Набий унга рухсат бердилар. У киши айтди:
"Менинг ўғлим бу кишига хизматчи эди. Ўғлим унинг аёли билан зино қилди. Унга юзта қўй ва бир хизматчини фидя бердим. Сўнг илм аҳлидан бу ҳақда сўраганимда, ўғлим зиммасига юз дарра ва бир йил сургун, унинг аёли зиммасида ражм (тошбўрон қилиниш ) борлигини айтишди", деди"...
Бу ҳадисда фатво беришнинг жоизлигига далил бор. Чунки у киши: "Илм аҳлидан сўрадим, улар менга хабар бердилар", деб айтганида Расулуллоҳ инкор қилмадилар. Яна ўйлаб кўр, бу хабарда фатво беришнинг жоизлигига бошқа бир далил ҳам бор. Гарчи бошқа билимлироғи бўлса ҳам, улар фатво беришяпти ва Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларида фатво беришяпти! Қуйидаги ҳадис Али ибн Абу Толибдан (розияллоҳу анҳу): У кишидан туяқушнинг тухумини синдириб қўйган муҳрим (эҳромдаги киши) ҳақида сўрашганида, ҳар бир тухумга туянинг боласини қурбонлик қилишни буюрдилар. Сўраган киши Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) келиб, буни хабар берганида, Расулуллоҳ унга:
"Алидан эшитганинг эшитганинг. Лекин шошил. Ҳар бир тухум учун бир мискинга таом беришинг вожиб", дедилар.
Абу Ҳурайрадан денгиз ҳайвонини овлаб сўйилса, эҳромли киши уни еса, ҳалолми, деб сўрашганида, жоиз, деб айтганлар. Абу Ҳурайра Умарга бу ҳақда хабар берганларида, у зот:
"Агар бундан бошқасини айтганингда, сени фалон-фалон қилардим", деганлар. Чунки саҳобалар воқеаларга ҳадислар билан фатво берардилар. Шундай қилиб, фатво беришни мусулмонлар мерос қилиб олганлар. Чунки Аллоҳ таоло:
"Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!" (Анбиё,7), деб айтган.
Аллоҳ таоло жоҳил (билмайдиган) кишиларга уламолардан сўрашга буюрган бўлса, уламоларга ҳам сўралган нарсаларининг хабарини беришни амр этгандир.
Ҳикоя қилинишича, бир тўп одам учта оқилнинг қайси бири ақллироқ эканини билмоқчи бўлишди. Хулоса шу бўлдики, инсонларнинг энг ақллиси билган нарсасини гапирадиган киши экан.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки соҳиби (Абу Юсуф ва Муҳаммад) сўзларини, улар қаердан гапирганини билган ва инсонларнинг муомалаларини ўрганган кишигина фатво берса, дуруст бўлади. Агар киши уламоларнинг сўзларини ўргангану, инсонларнинг муомалалари ва мазҳабларини ўрганмаган бўлса, бир масала ҳақида сўралганида, одамларнинг мазҳабларини ўзлаш тирган уламолар бу масалага иттифоқ қилганини билса, бу мумкин, бу мумкинмас, деб айтса, унинг сўзи ҳикоя тариқасида бўлиб, зарари йўқ. Агар уламолар ихтилоф қилган масала бўлса, бу фалончининг қавлида жоиз, деб айтишида ҳам зарар йўқ. У ўзича бир сўзни ихтиёр қилиши мумкинмас. Уламоларнинг ҳужжатларини билмаса ҳам, уларнинг фатволари билан жавоб беради.

Сотволдиев Ҳусанбой. Асака туманидаги Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Iyul 2017, 10:08:51
КЎЗ ЁШЛАРИ
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтганлар: “Кўп йиғлаш - Аллоҳдан қўрқишнинг зийнати”.
Айрим донолар айтибдилар:
“Қалб нурини мавъиза ва Қуръон тиловатидан ахтардим, лекин уни тафаккур ва йиғида топдим”. (Мунаббиҳот. Шайх Аҳмад ибн Ҳажар Али ал-Асқалоний. www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам етти тоифа инсонлар қиёмат кунида Аршнинг соясида бўлишини айтиб, шулардан бири:
(ورجل ذكر الله خالياً ففاضت عيناه )
 “Аллоҳни холи эслаб, кўзлари ёшга тўлган киши” деганлар. (Бухорий ривояти)
Ривоят қилинишича: «Қиёмат куни тоғдек бир оташ парчаси жаҳаннамдан чиқиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари томон ҳужум қилади. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу оловдан қутқармоқчи бўладилар. Олов эса ҳеч ўчмайди. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломни чақирадилар. Жаброил алайҳиссалом озгина сув келтириб берадилар. Ва:
"Буни олов устидан тўкинг!" дейдилар. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у озгина сувни умматлари устига келаётган оловга сепадилар, олов дарҳол сўнади. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломдан:
"Ё Жаброил, оловни дарҳол сўндира олган бу сув қандай сув эди?" деб сўрайдилар.
Жаброил алайҳиссалом:
"Бу сизнинг умматингиз тўккан кўз ёшлари, ёлғиз қолганларида Аллоҳ қўрқувидан оқизган кўзёш сувлари эди. Аллоҳ таоло бу кўз ёшларини қиёматга қадар сақлашимни менга буюрди! Мен ҳам Сиз учун муҳофаза қилдим", дейдилар». (Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган ҳодисалар. www.зиёуз.сом кутубxонаси)

Муҳаммадсобир Иминов. Асака туманидаги Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби 
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Iyul 2017, 10:13:57
Аллоҳ хурсанд бўлгувчи амал
Аллоҳ таоло бандаларга тавбадек улуғ нематни инъом қилди. Кимки қилган гуоҳларидан пушаймон бўлиб сидқидилдан тавба қилса, унинг тавбаси қабул бўлишига ваъда ҳам берган. Агар ўша гуноҳ ширк бўлса ҳам кечирилади, иншооллоҳ. Бунга далил Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таолонинг ушбу Каломидир:
وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهاً آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَاماً * يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَاناً * إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلاً صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُوراً رَّحِيماً * وَمَن تَابَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَإِنَّهُ يَتُوبُ إِلَى اللَّهِ مَتَاباً *
Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. (Аллоҳга ширк келтириш улкан зулмдир. Бировни ноҳақдан ўлдирадиган одам Роҳманнинг суюкли бандаси бўла олмайди. Зинода ҳам моддий, ҳам маънавий равишда одам ўлдириш руҳи бор. Зинокорлар бола кўришдан қочадилар. Улар, зинодан бола бўлиб қолмаслигига уринадилар. Бу эса, ўзига хос одам ўлдиришдир. Аллоҳга ширк келтирса, ноҳақдан одам ўлдирса ва зино қилса, гуноҳнинг уқубатига дучор бўлади.) Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар. (Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта эканлиги унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ-яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир, тавба ҳам амалсиз бўлмас.) (http://www.quran.uz/tarjima/quran/index)
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Аллоҳга қасамки, мeн бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан», дeб айтганларини эшитдим». Имом Буxорий ривоятлари.
Ағар ибн Ясар ал-Музанийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилиб истиғфор айтинглар. Чунки мeн бир кунда юз марта тавба қиламан», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Расулуллоҳ (с.а.в.) xодимлари Абу Ҳамза Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан сизлардан бирингиз чўлда йўқолган туясини топиб олганидаги xурсандчилигидан ҳам зиёда шод бўлур», дeдилар. Имом Буxорий ва Муслим ривоятлари.
Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: «Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида, шу қадар xурсанд бўладики, сизлардан бирингизнинг миниб турган туяси қўлидан чиқиб қочса, овқати ва суви туяда бўлса, у киши туясидан умидини узиб, дараxт сояси остида ётганида, қарасаки, туяси олдида турган бўлса, унинг тизгинидан ушлаб: «Аллоҳим, Сeн мeнинг бандамдирсан. Ва мeн Сeнинг роббингдирман», дeб қаттиқ xурсанд бўлганидан мана шу тариқа xатога йўл қўяди. Банда тавба қилса Аллоҳ таолонинг xурсандчилиги бандасиникидан ортиқроқ бўлади», дeйилади.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Кимки қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этади», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.( Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. www.зиёуз.cом кутубxонаси)

Сарварбек Йўлдошев. Асака туманидаги Мирзо Шариф масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 18 Iyul 2017, 14:31:46
Вақт неъмати
   Вақт биз учун Аллоҳ таоло ҳадя қилган улуғ неъмат. Лекин унинг қадрига кўп ҳам етавермаймиз. Аслида ҳам неъматнинг қадрини фақат ўша неъматдан мосуво бўлганларгина кўпроқ етади. Айтибдиларки, ғафлатда ўтган банда қабрида ётар экан: “Қани энди бир лаҳза жон этилса-ю, бошимни кўтарсаму, бир бора “Раббим аллоҳ!” десаму, жон таслим қилсам майли эди” дер экан.
   Тарихлардан маълумки, динимиз қисқа юз йил давр мобайнида бутун дунё бўйлаб таралган. Бутун жаҳон халқлари маънавияти ва маърифати ривожланишига ҳам Ислом дини сабаб бўлган. Тарих манбаларига қараганда мусулмонларда жамоат ҳаммомлари йўлга қўйилиб, совун ва бошқа покланиш воситалари кенг йўлга қўйилган даврда Европа халқлариннг кўпи ҳали ювинишни билмас эди. (http://info.islom.uz/moziy/item/452-ming-jil-yuvinmagan-evropa.html)
   Бутун жаҳон тамаддунига Ислом қанчалар асос бўлганини, бу йўлда қанчалаб буюк шахслар сабабчи бўлганини айтаверсак, тугата олмаймиз. Тиббиёт соҳасида Ибн Сино деймизми, математика соҳасида Ал-Хоразмий деймизми, Беруний деймизми, ҳаммаси ҳам дунё цвилизациясига улкан ҳисса қўшган инсонлар. Биз улар билан фахрланамиз, доимо уларнинг авлдоди ёки ватандоши ёҳуд диндоши эканлигимиз билан мақтанамиз, бироқ ҳолимизга қарасак, ўзимиздан уяламиз. Негаки бизлар шунча мақтанганимизга яраша, фахрланганимизга яраша нима иш қилиб қўйдик?
   Биз улар билан фахрланганимиз каби улар ҳам биздек авлодлари борлигидан хурсанд бўлгулик нима қилиб қўйдик?
   Имом Бухорий деймизми, Термизий деймизми, Насафийлар, Самарқандийлар...
   Уларнинг қолдирган маънавий мерослари инсон зотини хайратга соларлик.
Шу ўринда савол пайдо бўлади – биз ҳам ўшалардек баюк асарлар муаллифи бўла оламизми? Улардек бебаҳо мерослар қолдиришимизга имкон борми?
Биз уларчалик бўлишимизга ўзимиз ҳам ишона олмаймиз, лекин уларнинг йўлидан юра олсак ҳам катта ютуқларга эришар эдик. Биртомондан қараганда биз ҳам улардек инсон фарзандларимиз. Бизда ҳам улардек ақлу камолот, фаҳму идрокдан насиба бор. Ҳатто илмий асарлар ёзиш учунуларга нисбатан имконият жуда ҳам ортиқ. Фақат бир нарса етишмайди – вақт қадри! Улар ҳар бир лаҳза ва сонияни ғанимат билганлар. Натижада қисқа ур давомида кўплаб асарлар қолдиришга улгуришган. Биз эса, кўча-кўйда беҳуда гурунглашиб,на дунёлик ва на охиратлик учун фойдаси бўлмаган иш ва кўнгилхушликлар билан оворамиз.
Қаранг, улар нима қилганлар (http://webcache.googleusercontent.com/search?q=cache:8Q7rrzTbR3kJ:ftp.muslim.uz/index.php/ar/maqolalar/item/1246-mazmunli-umr+&cd=2&hl=ru&ct=clnk):
– Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг қисқа умри (40 йил) давомида 500 та китоб таълиф қилган.
– Муҳаддислар султони Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида, эндигина 16 ёшдан ошганди. Шунингдек, у зотнинг қисқа 63 йиллик умри мобайнида амалга оширган ишлари бутун умрига таққос¬ланса, 63 йилдан ҳам бир неча баробар ортади.
– Ибн Жавзий (раҳимаҳуллоҳ) оламдан ўтгач, барча илмий ишлари яшаган кунларига бўлин¬га¬нида, кунига 11 бетдан тўғри келган экан. Бу дегани, ҳаёти давомида тайёр ишни кўчириш эмас, балки ўзининг меҳнати билан ҳар куни 11 бетдан асар ёзи¬ш керак.
– Ибн Ҳазм (раҳимаҳуллоҳ)нинг барча китоблари ёниб кетади. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёд¬дан айтиб берганлар. Имом Қатода (раҳимаҳуллоҳ) бир туя китобни ёд олганлар. Имом Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ): “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, деганлари ривоят қилинади.
– Ҳиндистон диёрида яшаган ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий (раҳимаҳуллоҳ) қисқа умри да¬во¬мида бир ярим минг китоб ёзадилар. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирганлар. Ана баракали, узоқ ва сермазмун умр.
– Имом Ибн Жарир Табарий Қуръони каримни 30 минг вароқ тафсир қилишни қасд қилиб, асҳобларига: “Қуръонни тафсир қилишда ҳаракат қилмай-сиз¬ла¬рми?”, деганида, улар: “Бу иш ниҳоясига етмасданоқ, умрлар ўтиб кетади”, дейишди. Шунда аллома тафсирларини 3 минг вароқ атрофида қисқартиради. Шунингдек, Одам (алайҳиссалом)дан бошлаб, ҳозиргача бўлган тарихни ҳам 30 минг вароқ ёзишни қасд қилганида, улар юқоридаги гапни такрорлашди. У зот: “Албатта, биз Аллоҳ¬никимиз, ғайрат-интилиш ўлди” дея уни 3 минг вароққа қисқар¬тирганлар. Имом Хатиб (раҳимаҳуллоҳ) Самсимий бундай деганини эшитадилар: “Ибн Жарир қирқ йил атрофида ҳар куни қирқ вароқ китоб ёзарди”. У зот (224–310 – 86 йил) ҳаёти давомида ёзиб қолдирган китоблари 358 минг вароқни ташкил қилади. Агар балоғатгача бўлган ёшини тахминан, 14 йил деб эътиборга олиб, уни 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда, у зот умрининг ҳар бир кунида 14 вароқдан китоб ёзгани келиб чиқади. Шундай қилиб, у зотнинг балоғат ёшидан ташқари, яъни 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 18 Iyul 2017, 15:02:21
Касб қилишлик
ان أطيب ما أكلتم من كسبكم
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
   “Албатта, еган нарсаларингизнинг покизароғи касбларингиздандир”. (Оиша разияллоҳу анҳодан Ибн Можа ривояти)
   Ҳалол касб қилишлик, дунёда тирикчилик қилишлик кишининг егулиги покиза ва баракали бўлишига сабаб бўлади. Шу билан бирга айни ибодат саналади.
Пайғамбарлардан Довуд алайҳис салом ҳам касб қилганлар. Ҳолбуки ўзлари пайғамбар бўлишлиги билан бирга подшоҳ ҳам эди.
 

Кaсб-корни тaрк қилиш учтa сaбaб – кaсaллик, тaқво вa ор сaбaбли жоиз, дейилaди. Кaсaллик сaбaбли тирикчиликни тaрк қилгaн киши тилaнчилик қилaди, тaқво сaбaбли тaрк этгaн киши тaмaъгa, қилишгa ор ёки ҳaмият сaбaбли тaрк этгaн киши ўғирлик қилишгa мaжбур бўлaди.
Ансорлардан бир киши келиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўрганларида:
-   Уйингда бирор нарса йўқми? – деб жавоб берганларлар. Ансорий:
-   Намат бор – бир қисмини ёпиниб, бир қисмини тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор – сув ичиб турамиз, – деб жавоб берди.
-   Уларни менга олиб кел, – дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Олиб келгач қўлларига олиб туриб:
-   Мана буларни ким сотиб олади? – дедилар.
-   Мен бир дирҳамга сотиб оламан! – деди бир киши.
-   Мен икки дирҳамга сотиб оламан! – деди бошқаси.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшанга сотиб икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бериб:
-   Бир дирҳамга аҳлинг учун егулик сотиб ол, яна бир дирҳамига эса болта сотиб олиб менга олиб кел, – дедилар. Олиб келган эди Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари унга ёғочдан соп қилиб бердилар. Сўнг:
-   Бор, ўтин қил. Ўн беш кунгача мен сени кўрмай! – дедилар. Ансорий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилди. Бу вақт мобайнида ўн беш дирҳам фойда қилиб, бир қисмига озиқ овқат, қолганига кийим кечак сотиб олди.
-   Мана бу ишинг қиёмат кунида сўраганларинг юзингга доғ бўлганидан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Улуғбек қори Йўлдошев

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 Avgust 2017, 17:01:59
БАНДАНИНГ РИЗҚИ
   Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло бандаларини яратмасдан аввал уларнинг ризқларини ёзиб қўйган. Банда дунёда ўз насибасини олиши муқаррар. Фақат ҳар кимнинг ўз ҳолига қараб турли ризқу насиба битилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
   لَهُ مَقَالِيدُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
“Осмонлару ер (хазиналари) калитлари Уникидир. У хоҳлаган одамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан у барча нарсани ўта билгувчи зотдир”. (Шўро. 12)
Лекин банда баъзида шошқалоқлик қилиб ҳалолдан келиши мумкин бўлган ризқни ҳаромдан топиб олади. Ривоят қилишларича ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу отлиқ ҳолатда кетаётганларида намоз вақти бўлиб қолди. Яқинроқдаги масжидга бориб намоз ўқимоқчи бўлди. Масжидга кириб кетаётганда ёшроқ болага отини топшириб: “Мен қайтиб чиққунимча қараб турасанми?” деб сўради. Бола қараб туришга ваъда бериб отни олиб қолди.
Али разияллоҳу анҳу намозни ўқиб бўлиб масжиддан чиқар экан, ҳалиги боланинг хизмати учун берарман, деган фикрда ҳамёнидан беш дирҳам олди. Бироқ чиқиб қараса, бола ҳам, от ҳам йўқ. Атрофни қидириб отни топишди, аммо от эгарсиз. Ҳалиги бола эгарни ўғирлаб, отни эса ташлаб кетган экан.
Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу бозордан бошқа эгар сотиб олмоқчи бўлди. Бозор айланиб, ўзининг эгарини таниб қолди. Сотувчидан сўраган эди, ёшгина боладан олганини айтди. Унинг кўринишларини сўради. Кейин билдики, ўша бола шу кишига беш дирҳамга сотган экан. Шунда Али разияллоҳу анҳу:
“Тақдири азалда бугун шу бола беш дирҳам олиши ёзилган экан. Агар бир оз сабр қилса шу беш дирҳамни мен рози бўлиб берар эдим. Аммо бир оз шошилиб ҳалол ризқини ҳаром қилиб олди. Тақдир ўзгармаяпти, аммо ниятига кўра инсон ё гуноҳ, ё савоб олмоқда. Ё жаннатий ёки дўзахий бўлмоқда” деди.

Асака туманидаги Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби Жабборов Азизбек
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 28 Avgust 2017, 18:06:01
НАФС ТАРБИЯСИ
Нафс тарбияси Ислом динининг асосий йўналишларидан биридир. Кимки нафсини жиловлай олмас дунё ва охиратда ҳалокатга йўлиқур. Дунё ва охиратда олий мартабага ноил бўлишлик эса нафсни жиловлаш билан бўлур.
Донишмандлар шундай дебдилар:
Аллоҳдан кўра улуғроқ дўст бор, деб ўйлаган кишининг Аллоҳни танишлиги сусайибди. Нафсидан кўра ёмонроқ душман бор, деб ўйлаган киши нафсини яхши танимабди.
Яна айтибдилар:
Ақли - амир, нафс ҳавоси асир бўлган кишига қандоқ ҳам яхши. Нафсу ҳавоси - амир, ақли - асир бўлганларнинг ҳолига вой!
Умар розияллоҳу анҳунинг айтишларича, денгизлар сони тўрттадир:
Кибру ҳаво - гуноҳлар денгизидир.
Нафс - шаҳватлар денгизидир.
Ўлим -умрларнинг денгизидир.
Қабр - надоматлар денгизидир. (Мунаббиҳот)

Имом Ғаззолий бу борада шундай насиҳатлар қилган:
Эй инсон, билиб қўйки, доим ёмонликни хоҳлаб турадиган НАФС сенга шайтондан ҳам душманроқдир. Шайтон нафсингнинг ҳою-ҳаваси билан бўйнингга миниб олиб, сени Аллоҳнинг йўлидан чиқариши мумкин. Нафсинг эса сени беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб қўюр! Чунки НАФС табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишни истайди.
У доимо беҳуда ва ботил (бузуқ) нарсаларга ўралашади. Беҳуда кибрга берилади. Агар нафсингдан мамнун бўлиб, унинг хоҳишларига юрсанг, манзилинг фалокатдир, ўлимдир. Янглиш ҳисоблар ва хом хаёлларингдан хабардор бўлмасанг, охири чўкишинг муқаррардир.
Агар , НАФСга «тўхта!» дейишга ожизлик қилсанг,у сени ёнғинга олиб боради. У ҳолда асло яхшиликка қайтиш умиди йўқдир.
НАФС балоларнинг боши, разолатларнинг манбаидир. Шайтон учун гуноҳ хазинаси бўлган НАФСни яхши кўрган одам ЯРАТГАНни таний олмайди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар:
— Яхши мавзуда бир соат мулоҳаза қилмоқ, ўйламоқ бир йиллик ибодатдан яхшироқдир.
Ақлли мусулмон бўламан деган одам ўтмишда қилган ё ҳозир қилаётган хатоларидан ва гуноҳларидан воз кечсин, ўзини Аллоҳга яқинлаштирадиган гўзал феъл-атворлар тўғрисида ўйласин ва уларга соҳиб бўлиб, охиратини қутқарсин, қуруқ ва охири номаълум амаллар қилмасин, ёмон феъл ва туйғуларни тарк этишга шошилсин, доимо Аллоҳни хотирада тутсин, ҳаром ва тақиқланган нарсаларга яқинлашмасин, нафсининг ғайри ахлоқий ва ғайри машруъ истакларидан қочиб, сабру сабот кўрсатсин, нафсининг ахлоқий бўлмаган шаҳвоний истакларига тобе бўлмасин!
Расулуллоҳ (са.в.) буюради:
- Қалбларингизни очлик билан нурлантирингиз, нафсингиз билан жиҳод қилиб, уни тарбиялай олмоқ учун очликни ва ташналикни қурол сифатида ишлатинг. Жаннат эшигига бош уришларни очлик билан давом эттиринг! Нафсни тарбиялаш учун унинг билан жанг килган кишининг мукофоти жанггоҳда душман билан уришганнинг мукофоти сингаридир.
Аллоҳнинг ёнида бўлмоқ учун нафсни очлик ва ташналик билан тарбиялашга интилишдан гўзалроқ амал йўқ. Кимки меъдасини узлуксиз тўлатиб юрса, маънавият оламига киролмайди. Маънавиятдан завқ ололмайди ва ибодатнинг тотини ҳам ҳис қилмайди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар:
- Тўйгунча еб-ичиб, қалбларингизни ўлдирманг! Қалб бир ниҳолга ўхшайди. Ниҳолга ошиқча сув берилганда қандай сарғайиб сўлса ва ўсишдан тўхтаса, худди шундай қалб ҳам ортиқча сувдан ўлади, бундай одамда тоза фикр ва инсоний феъл-атворлар қолмайди.
Олимларнинг баъзилари меъдани қалбнинг остида қайнаётган ва буғларини қалбга қарата пуфлаётган бир танжарага (кострюлкага) ўхшатадилар. Буғ қанчалик кўп бўлса, босган жойни шунчалик безовта-беҳузур қилади ва қоронғилаштиради. Шунингдек, меъда ҳам қай даражада кўп, тўлатилган бўлса, шу даражада ортиқ қораяди ва кучсизланади. Ундан ташқари, кўп еган одамнинг акли заиф бўлади, илм ўргана олмайди. Чунки, доимий тўқлик ва мечкайлик ақлни кўр қилади.
Ақли бўлган одам нафснинг шаҳвоний ҳавасларини очлик йўли билан маҳв этади. Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларини оёқ ости қилган нафсни фақат очлик тарбиялай олади. Чунки ҳавойи орзулар, еб-ичишлар кишини тўғри йўлдан чиқариш учун шайтоннинг қўлидаги қуролдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
- Шайтон инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Унинг йўлини очлик билан тўсиб ташланг. Қиёмат куни Аллоҳга инсонларнинг энг яқин бўлгани кўпроқ оч ва ташна юрганлардан иборат бўлади (Бу ҳадис шундай шарҳланади: калорияси кучли ва кўп овқат егувчи кимсалар тез йўлдан озадилар, чунки бу ҳолда қон серҳаракат бўлади. Нафс шундай ҳолга етадики, энди у ҳаром-ҳалол, машруъ-ғайримашруъ демай, ҳар нарсани ураверади.
Ҳолбуки, эҳтиёж миқдорига риоя қилган ҳолда овқатланилса, нафс бузилмайди, одам йўлдан озмайди.
(Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий. ziyouz.com кутубхонаси)

Сарварбек Йўлдошев. Асака туманидаги Мирзо Шариф масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 28 Avgust 2017, 18:10:04
Юксак фазилат
Мўмин киши имон-эътиқодидан келиб чиқиб, ҳаётнинг барча оғир синовлари, турли мусибатлар, бетоблигуйўқотишларга сабр қилиши натижасида Аллоҳ таолонинг улкан мукофотларига сазовор бўлишини қуйидаги ояти карималар мисолида кўришимиз мумкин:
“Сизларни бироз хавф-хатар, очлик билан, молу жон ва меваларни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг! Уларга мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз”, дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир”(Бақара, 155 – 157).
    Демак, сабр қилиш – улуғ фазилат экан. Сабрнинг маъноси ҳар қандай ҳолатда инсон ўзини ушлаб ва тўхтатиб туришидир. Сабрнинг яна бир маъноси бирор нарсани кутиб туришдир. Зеро, сабр қилиш муваффақиятлар ва саодатлар гарови эканини барчамиз яхши билишимиз зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Эй имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора нажот топсангиз!”(Оли Имрон, 200).
Пайғамбаримиз Муҳаммаддан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Сабр қийинчиликларни беркитувчи ва бахтсизликда ёрдамчидир”. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) шундай дейди: “Қийинчиликка сабр қилиш энг яхши чорадир”. (http://muxlis.uz/uz/pages/-alloh-sabr-qiluvchilar-bilan-birga-)
Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади -  Расулуллоҳ айтдилар:
«Мўминнинг иши ажабланарлидир. Ҳаммаси унга яхшилик кeлтиради. Бу мўминларггина хос бўлиб, бошқаларда ундай эмас: унга хурсандлик етса, шукр қилади. Бу унинг учун яхшидир; зарар бeрувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхшидир” (Муслим ривояти)
Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб, жаннатига киришни истаса,  нафсини  дунёвий  ҳою-ҳавасдан  тийсин, дунёнинг  машаққатларига  ва мусибатларига чидаб, сабр қилсин. Бу борада Аллоҳ буюради:
“Аллоҳ сабрлиларни севади”. (Оли Имрон. 146)
Сабр уч хилдир:
1. Аллоҳга итоат қилишдаги сабр ва сабот.
2 . Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр ва сабот.
3. Мусибатларга сабр ва сабот.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
Ким Аллоҳга итоат қилишда сабр ва саботли бўлса, Аллоҳ унга қиёмат куни жаннатда ҳар бири ер билан кўк орасича келадиган уч юз даража беради.  Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишда сабр қилса қиёмат куни унга олти юз даража беради. Ким дунёнинг машаққат ва мусибатларига чидаб, Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларига риоя қилса, У, жаннатда унга етти юз даража беради. (Фойдаланилган адабиётлар: “Мукошафатул қулуб”, “Мунаббиҳот”, “Риёзус солиҳин”)

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака туманидаги Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 28 Avgust 2017, 18:14:48
 Мурувват ҳақида
Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: "Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
"Ким инсонларга зулм қилмасдан, уларга ёлғон гапирмасдан, ваъда бериб, хилоф қилмасдан муомалада бўлса, у муруввати гапириладиган кишилардан бўлади, адолати кўринади, уни биродар тутиш вожиб, ғийбат қилиш ҳаром бўлади", дедилар.
Ибн Зайёд улуғларнинг биридан:
"Сизларда мурувват нима?" деб сўради. У:
"Тўртта хислат,– деди. – Биринчи, киши гуноҳдан узоқлашиши лозим, чунки гуноҳкор бўлса, хор бўлади, муруввати бўлмайди. Иккинчи, ўзида бор молини ислоҳ этиши, фасод қилмаслиги лозим, уни фасод қилса ва бошқанинг молига муҳтож бўлса, унинг муруввати бўлмайди. Учинчи, аҳлига улар муҳтож бўладиган нарсани ҳозирлаб қўйиши лозим, чунки кимнинг аҳли аёли инсонларга муҳтож бўлса, унинг муруввати бўлмайди. Тўртинчи, ўзига мос келадиган таом ва шаробга аҳамият бериши ва ўшандан истеъмол қилиши лозим. Ўзига мос бўлмаган таомни танаввул қилса, муруввати нуқсонли бўлади".
Қайс ибн Собит ибн Саидадан ривоят қилинади. У Қайсарнинг олдига келиб турарди. Қайсар унга:
"Оқилнинг афзали нима?" деди. У:
"Киши ўз нафсини билиши", деб жавоб қилди.
"Илмнинг афзали нима?" деб сўради. "Билмаган вақтида тек туриш", деди. "Мурувват нима?" деб сўради.
"Киши юзининг сувини сақлаб қолиши", деди.
"Молнинг афзали нима?" деб сўради.
"Ҳаққи адо қилингани", деди.
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: Сартарошга мўйлабларини қисқартириб бир дирҳам бердилар. Бу ҳақда сўрашганларида:
"Торлик – зиқналик қилманглар, акс ҳолда сизларга торлик қилинади", дедилар. У киши майда чақалар устида гапираётган кишини кўрсалар:
"Аллоҳ майда чақани лаънатласин, ким шунинг учун гапирса, муруввати бўлмайди. Кимнинг муруввати бўлмаса, дини ҳам бўлмайди", дедилар.
Яна айтди:
"Тўртта нарса кишининг мурувватидан: тилининг ростгўйлиги, биродарларининг хато-камчиликларини кечириши, аҳли замонининг таниқли кишисига саховат қилиши, таниш ва қўшниларга озор беришдан тийилиши", дедилар.
Умар (розияллоҳу анҳу):
"Мен қачон араблар ҳалок бўлишини биламан", дедилар.
«Эй амирул мўминин, қачон ҳалок бўлади?" дейишди.
"Уларни исломий тақвоси ва жоҳилият саховати бўлмаган киши бошқарса", дедилар.
Ҳукамоларнинг баъзиси айтади: "Комил мурувват икки нарсада: инсонларда бўлган нарсадан тийилиш ва улардан содир бўлган нарсани кечириш". (Бўстонул орифийн. Абу Лайс Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Ибратли ҳикоя:
Эр ва хотин ўттиз йил бирга ҳаёт кечирди. Ўттиз йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмон нон ёпар эди. Ширмоннинг чекка қисми ёғли бўлганлигидан бу эримга муносиброқ, деган фикрда доимо ўрта қисмини олиб қолиб, чеккасини эрига тақдим қилар эди. Ўттиз йил давомида шу одат тарк этимади. Мана энди ўттиз йил бахтли ҳайт кечирганларининг тонгида  аёл одатдагидек ширмоннинг ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сариёғ суртди-да, ноннинг ёғли қисмини эрига бераётганда бирдан ўйланиб қолди:
“Бирга яшаганимга ўттиз йил бўлдт. Шу давр мобайнида ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлаб турсам-да, эримнинг ҳурматидан истагимдан воз кечдим. Шу кунгача эрим учун намунали аёл бўлдим, солиҳ фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларни иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй-хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча-қанча куч ва соғлиғимни сарф қилдим. Ҳозир эсимга келмаётган бўлса ҳам, яна кўплаб яхши ишларни қилган эдим. Мана энди ширмой ноннинг тепа қисмини ейишга менинг ҳам ҳаққим бордир”.
Шундай қилиб ўттиз йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг ўрта қисмини эрига узатди. Ўзининг беодоблигидан бир оз хижолат ҳам бўлди. Бироқ нафс устун келди.  Аммо кутилмаганда эр қувониб, юзлари ёришиб, аёлига табассум ҳадя қилди ва:
-   Азизам! Бугун менга қимматбаҳо совға тақдим этдинг. Буни қарагин, мен ширмой ноннинг ўрта қисмини яхши кўрар эдим. Ўзим чхши кўрган қисмини емаганимга ҳам ўттиз йил бўлди. Бу қисмини ҳар эрта ейишни хоҳлар эдим, лекин ширмой ноннинг ширин бўлган ўрта қисми сенинг ҳаққинг бўлганлиги ва мен сенга ҳар доим яхшисини илинганим учун буни айтишга, сўрашга ботина олмас эдим. Мана бугун ажойиб кун бўлди!
Аёл юзлари қизара ерга қаради. Эрининг фандоқ ҳам мурувватга тўла инсон эканини ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ ҳис қилди. Аллоҳ таоло шундай инсонни унинг тақдирига битиб қўйганидан бутун вужуди шукрона туйғусига тўлди.

Исомиддин Сайфуллаев. Асака туманидаги Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 28 Avgust 2017, 18:18:53
Салмон Форсий
Салмон форсий разияллоҳу анҳунинг тарихи жуда ҳам машҳур. Болалигидан ўша давридаги ота боболари ибодат қилган мажусийлик динига қизиқиши юқори бўлган. Кейинчалик насроний динидан хабар топиб қолгач шу томон юзланган. Алал-оқибат Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги башоратлардан хабардор бўлган, сифатларини эшитган. Ниҳоят Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлиб келганларидан кейин у зот билан кўришишлик бахтига мушарраф бўлган.
Салмон форсий разияллоҳу анҳу аслида ҳур ва озод инсон бўлган эса-да, тақдир тақозосига кўра қул бўлиб сотилиб кетади. Ясрбида (Мадинада) яшай бошлайди. У Бани Қурайзалик яҳудийнинг қули эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб мусулмон бўлди. Бундан ҳожаси қаттиқ ғазабланди ва унг ёмон муомала қила бошлади. Салмон разияллоҳу анҳу бу ғақд Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эди ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Эй Салмон мукотаба қил, - дедилар. (“Мукотаба” – шартнома асосида қулликдан озод бўлиш)
Унинг ҳожаси уч юз туп хурмони экиб бериш ва қирқ уқияга шартнома қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобига:
-   Биродарингизга ёрдам қилинглар, - дедилар.
-   Саҳобалар ёрдам қила бошладилар. Кимдир ўттиз туп хурмо кўчати, яна кимдир йигирма, бошқаси имконига қараб ўн беш, ўн тупдан ёрдам қилиб уч юз туп хурмо тўпладилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-    Эй Салмон, кўчатга чуқур ковла, ўз қшлларим билан ўтқазай, - дедилар. Салмон дўстлар кўмагида кўчат учун чуқурларни ковлаб бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. Салмон разияллоҳу анҳу кўчатларни олб келиб берди, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан кўчатларни экдилар. Салмон разияллоҳу анҳу айтади:
“Салмоннинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, кўчатларнинг бирортаси ҳам нобуд бўлмади. Шундай қилиб шартномага кўра хурмо кўчатларини адо қилдим. Ўзим ҳам бир қанча маблағга эга бўлдим. Кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тухумдек келадиган олтин кўтариб келдилар.
-   Эй Салмон, буни ол, қолган қарзингни ҳам адо қил, - дедилар.
-   Эй, Аллоҳнинг расули, менда бунча олтинни қайтариш имкони йўқ, - дедим.
-   Олавер буни. Аллоҳ сендан буни соқит қилгай!
Уни олдим. Кейин торттириб кўрсам, Аллоҳга қасамки, роппа-роса қирқ уқия чиқди! Мен ҳожамнинг ҳақини адо қилиб олдим”
Шундай қилиб Салмон разияллоҳу анҳу қулликдан озод бўлди.

Баҳодиржон Сулаймонов. Асака туманидаги Файзобод масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 20 Sentyabr 2017, 09:02:24
НАФС ВА САБР
Абу Ҳомид Ғаззолий айтади:
“Эй инсон, билиб қўйки, доим ёмонликни хоҳлаб турадиган нафс сенга шайтондан ҳам душманроқдир. Шайтон нафсингнинг ҳою-ҳаваси билан бўйнингга миниб олиб, сени Аллоҳнинг йўлидан чиқариши мумкин. Нафсинг эса сени беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб қўюр!
Чунки нафс табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишни истайди. У доимо беҳуда ва ботил(бузуқ) нарсаларга  ўралашади.  Беҳуда  кибрга  берилади.  Агар  нафсингдан  мамнун  бўлиб,  унинг хоҳишларига юрсанг, манзилинг фалокатдир, ўлимдир. Янглиш ҳисоблар ва хом хаёлларингдан хабардор бўлмасанг, охири чўкишинг муқаррардир. Агар, НАФСга«тўхта!» дейишга ожизлик қилсанг,у сени ёнғинга олиб боради. У ҳолда асло яхшиликка қайтиш умиди йўқдир. НАФС балоларнинг боши, разолатларнинг манбаидир. Шайтон учун гуноҳ хазинаси бўлган НАФСни яхши кўрган одам ЯРАТГАНни таний олмайди.
Нафсни тарбиялашнинг йўллари бор. Шулардан бири – сабр. Айтибдиларки,  Сабр нафсни ақл ва шариат тақозо қилганидек тутиб туришдир ёки иккиси тақозо қилган нарсадан тутиб туришдир.
Сабр нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир.
—    Сабр нафснинг фозил ахлоқларидан бири бўлиб, қилиниши яхши ва гўзал бўлмаган нарсалардан сақланишдан иборатдир.
—    Сабр Қуръон ва Суннат аҳкомларида собит туришдир.
—    Сабр бало етганда гўзал одоб ила туришдир.
Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидек салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир.
Энг бош сабр ҳавои нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.
Намоз эса, бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади.
Қуръони Каримда сабрга даъват кўп такрорланади. Чунки Аллоҳга тоатда ҳам, гуноҳдан сақланиш, йўлдаги тўсиқларни енгиш учун ҳам, заифлик келиб қолганда ҳам, ҳавои нафсни жиловлаш учун ҳам сабр керак ва ҳоказо. Ўтган уламоларимиздан бирлари сабрни умумий тарзда учга бўлганлар:
Биринчиси: Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ва гуноҳлардан сақланишга сабр.
Иккинчиси: тоат ва қурбат ҳосил қилиш учун сабр.
Учинчиси: етадиган мусибат ва қийинчиликларга сабр.
Иймон йўлидаги курашда энг зарур амаллардан бири сабрдир. Сабрсиз бир нарсага эришиш қийин. Сабр фақат кофирлар, дин душманлари ва мунофиқлар томонидан бўладиган озорларга, азоб-уқубатларга бардош беришгина эмас.
Сабр улкан заруриятдир. Ҳавои нафсни жиловлаб олиш учун ҳам сабр зарурдир.

Сарварбек Йўлдошев. Асака туманидаги Мирзо Шариф масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 20 Sentyabr 2017, 10:27:15
ЁМОНЛИККА ЯХШИЛИК
   Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш ёмонликнинг уруғи кўпайишига сабаб бўлади. Ёмонлик қайтарган ҳам бундан яхшилик топмайди, балки охири ҳалокатга бориши мумкин. Ёмонликка яхшилик эса, яхшилик уруғини кўпайтиради. Яхшилик қайтарган одам бундан асло зарар кўрмагай, балки мартабаси кўтарилади. Аслида саҳоватнинг олийси ҳам ёмонликка яхшилик билан жавоб беришдур.
   Бир ҳаким кишидан: "Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз", деб сўрашганида, у киши кулган ҳолда: "Мени тишлаган итни мен ҳам тишлашим ҳикматданми?" деб жавоб берди.
   Ривоят қилишларича бир замонларда олим ва фозил инсон яшаган экан. У бировга ёмонлик қимас, балки қўлидан келганича яхшилик қилар эди. Шаҳар волийси бир одамнинг қилган туҳмати билан уни зиндонга солди. Бир йилгача кунига юз мартадан калтаклади.
   Тақдир тқозоси билан бир йилдан кeйин ҳақиқат қарор топиб, фозил киши озод этилди ва шаҳарга волий бўлди.
   Ҳамма одамлар:
   — Олдинги бошлиғимиз бу олим бошлиғимизга кўп жабр, зулм қилганди, бу ҳам энди интиқом олса керак,— дeб ўйладилар, лeкин иш одамлар ўйлаганларича бўлмади. Янги бошлиқ эски бошлиқни ўз ҳузурига кeлтириб, унга кўп илтифотлар кўрсатди, сарполар кийгизди. Хазиначисини чақириб олиб, ҳар кун юз марта урган калтагининг ҳар бирига бир тангадан юз танга беришга ва буни ҳар куни давом эттиришга буюрди.
   Орадан бир нeча вақт ўтгандан кeйин олдинги бошлиқ жуда ҳам хижолат чeкиб, ўлимига рози бўлди, олим бошлиқнинг ҳузурига кeлиб:
   — Мeни қатл этинг, ёки ҳар куни бераётган инъомингизни тўхтатинг, буни сиздан илтимос қиламан,— дeди.
   Янги бошлиқ бир йил мобайнида баданига урилган калтак зарбидан тўкилган бадан пўстларини йиғиб қўйган эди, аввалги бошлиқнинг илтимосини эшитгач, ўша пўстларини кeлтириб тарозуга тортишга буюрди. Пўстлар анчагина оғирликда эди. Аввалги бошлиққа шу пўстлар оғирлиги миқдорда олтин беришга буюриб:
   — Ёмонлик қилганга ёмонлик қилиш осон, лeкин мeн яхшилик қилиш истайман. Бу олтинларни олсин ва ўзининг кимлигини билсин!— дeди. (ЗиёУз.ком сайтидан фойдаланилди)

   Дадабоев Муҳаммадқудратбек. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 27 Sentyabr 2017, 11:42:37
БОЯЗИД БИСТОМИЙ
Боязид Бистомий Эроннинг Бистом шаҳридан туғилган йили аниқ эмас, 875 йилда вафот этган — форс суфийлик оқимининг асосчиларидан бири. Тайфурия суфийлик тариқатининг пири. Унинг бобоси исломни қабул қилган зардуштийлардан бўлган, бутун умрини асосан Бистомда ўтказган. Вафотидан кейин уни Султон ал-орифин лақаби билан атай бошлаганлар. (Википедия)
 Боязид хафа ҳолда ўлтирган эди, буни кўриб бир муриди унинг хафачилигининг сабабини сўради.
«Эй (доим) осмони фалакнинг устида юрган, Арш фазосига ҳам қадами етган устоз! Кўнглинг қандай бир ишдан бу қадар эзилмоқда? Бундай қийналишингга нима сабаб бўлди?»
Пир кўзидан ёш тўкиб, ҳатто ўтли бир оҳ тортиб, деди:
«Бу шундай ғамки, мени адо қилди. Бу ғала-ғовур билан тўла дунёда одамлар кўп-у, аммо ҳеч ким йўқдек. Ҳар кишининг кўзига ўзининг иши яхши кўриниб, бошқа бир одамни йўқлаган ҳақиқий бир инсон йўқ! Бу атрофда бундай киши борлигини аниқ билмайман. Бўлса ҳам, дунёдан ўтиб кетган кишилар орасида бўлиши мумкин”.
Бу жавобдан савол берган изтироб чекиб, яна деди:
«Эй Қуёшдек олижаноб зот! Эл орасида бундай одам йўқ деяр экансан, ўшандай  кишилар доирасига ўзинг мансуб эмасмисан?»
Шайх жавоб берди:
«Эй иши гумроҳлик бўлган, ишларнинг сирларидан ҳам огоҳлиги бўлмаган инсон! Мен ўзим ҳам ўзимга ўхшаган юз минг сарсон-саргашта юрган, кўзининг ёшлари бағрининг қони билан қоришиб кетганлардан мен. Кимки имон билан кетмаса, билгилки, бундайларни одам дейиш мумкин эмас. Оламда қанчадан-қанча катта ва кичик менга ўхшаган, сенга ўхшаган ҳар хил одамлар бўлиб, ҳаммамиз шундай ташвиш тиғидан жароҳатда, барчамиз шундай мотамга гирифтормиз.
Кимнинг ичи бундай ғуссадан қон бўлмаган? Бу гапнинг маъноси кимга аён эмас?
Бирон киши жони билан видолашар экан, унинг имони бўлмаса, демак, унинг ҳамроҳи ҳам йўқ. Қачонки жаҳон аҳлининг барчасида аҳвол шундай экан - буёғида саволга ўрин йўқ».
Савол берган мурид бундай дурга ўхшаш маъноли гапларни қулоғи билан эшитар экан, оғзи садаф оғзидек хомуш бўлганича қолди.
Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан
(http://ziyouz.uz/old/hikmatlar/ibratli-hikoyatlar/2014-01-21-14-58-50)

Боязид Бистомий (қуддиса сирруҳо) ҳазратларидан сўрадилар:
“Шайxингиз ким?” Айтди:
“Бир xотиндир”. “Не важҳ ила?” – дедилар.
“Бир куни важд ва тавҳид шавқи билан саҳрода кетар эдим. Бир xотинга дуч келдим. Бир қоп уни бор эди.  “Шуни элтгин”, деди. “Менинг кучим етмас”, деб бир арслонга ишорат қилдим, қопни унга юкладим.
Аммо кароматим изҳоридан қўрқиб, xотинга дедимки: “Бозорга етгач, кимни кўрдим дейсан?” “Золим ва раъно (ўзига бино қўйган) Боязидни кўрдим”, дегайман”. “Нега?” дедим. “Бу арслонни Аллоҳ юк учун яратдими? Нега унга юк юклатурсан? Сен истайсанки, шаҳар xалқи сенинг арслонга юк ортганингни кўрсинлару, сени соҳиби каромат десинлар, шундайми? Эй Боязид! Бу ишинг золимлик ва ўзига бино қўйишлик эмасми?” “Оре, золимлик ва ўзига бино қўйишлик”, деб йиғладим. Тавба қилдим”. (зиёуз.сом)


Йўлдошев Сарварбек. Асака т. "Мирзо Шариф" масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 03 Oktyabr 2017, 11:25:05
БАХТЛИ ИНСОНЛАР
Биз шу ўткинчи дунёда истиқомат қилар эканмиз, токи танамизда жонимиз бор экан, дунё матосига эҳтиёжимиз бўлади. Банданинг ожизлик сифати ҳам шу-да! Шунинг учун шаратимиз аҳкомларида тиркчилик қилиб, ҳалол ва покиза ризқ излашликка тарғиб қилинади. Бандага берилган ризқ ҳам Аллоҳ таолонинг иноми саналади.
Убайдуллоҳ ибн Муҳсин Ансорий ал-Хатмийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимки нафси омон, хотиржам ва жасади саломат ҳамда ҳузурида бир кунлик ризқи бўлса, гўёки дунёни тўлалигича ўзига бўйсундирибди», дeдилар. (Тeрмизий ривояти)
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ бeрилган бўлса ҳамда Аллоҳ таоло бeрган нарсасида қаноатли бўлса, батаҳқиқ нажот топибди», дeдилар. (Муслим ривояти)
Абу Муҳаммад Фазола ибн Убайд Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бир киши Исломга ҳидоят қилинган бўлса ҳамда эҳтиёжига етарли ризқ бeрилиб, у киши ўша ризққа қаноат этган бўлса, бунча ҳам яхши», дeдилар. (Тeрмизий ривояти)
Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам  кeчаларни кeтма-кeт оч ўтказардилар. Оилаларининг бирор егулиги бўлмас эди. Кўпинча ейдиган нонлари арпа унидан тайёрланган бўлар эди», дeдилар. (Тeрмизий ривояти)
Ризқ бизларга берилган неъматлигини эътироф этган ҳолда, унинг чора ва тадбирларини кўришлик, борига шукрона ила қаноатда бўлишлик ҳам банданинг вазифаси. Бўлмаса банда ҳаргиз тўймайди.
Ибн Аббос ва Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам :
«Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини қабр тупроғидан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади», дeдилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари) Дарҳақиқат, одам боласи нафсининг кўйига кирса, ҳар қанча бойлик бўлса тўймайди. Шунинг учун аввало қаноатда бўлиши керак.
Айтишларича, одамларнинг бахтлироқлари қуйидагилардир:
1. Қалби илмга ташна кишилар;
2. Жисми сабр қилувчи кишилар;
3. Қўлида бор нарсаларга қаноат қилувчи кишилар.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ ал-Яманийнинг айтишларича, Тавротда шундай ёзилган екан:
«1. Очкўз киши дунёга подшоҳ бўлса ҳам, барибир фақирдир.
2. Итоаткор кишига агар у қул бўлса ҳам, одамлар итоат қиладилар.
3. Қаноат қилувчи киши агар оч бўлса ҳам, барибир бойдир».
(манба: Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий ва Мунаббиҳот. зиёуз.cом кутубхонаси)


Сотволдиев Ҳусанбой. Асака т. "Икром ҳожи" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Yanvar 2018, 14:42:48
Қуролли кучлар
Бизлар ўз мустақил йўлига эга бўлган мустақил юрт фуқароларимиз. Бугунги кунда бизнинг ўз устувор йўналишларимиз бор. Бугунги кунда биз ўз эркимиз учун бошқалар билан ҳисоб китоб қилишга муҳтож эмасмиз. Бугун биз шундай Ватанда яшамоқлик бахтига мушарраф бўлдикки, барча моддий ва маънавий бойликлари шу юрт, шу захматкаш халқнинг ўзиникидир!
Бугун бизнинг чегараларимиз дахлсиздир. Чегарачи аскарларимизнинг ҳушёрликлари ва тажрибаларидан кўнглимиз тўқ. Юртимизнинг хоҳлаган гўшасига куннинг исталган пайтида боринг, ўз уйингиз, ўз маҳаллангизда юргандек хотиржамсиз.
Бугун замонавий технологияларга эга бўлган армиямиз борлигидан кўнглимиз хотиржам. Маълумки, Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди.   1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.
Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли Кучларни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштиришни тақозо этмоқда.    Ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилди. 
   Бугунги кун юртимиз ўғлонлари буюк бобокалонимиз издоши бўлиб келмоқда. Улуғ аждодларимизнинг маънавий олами хусусида фикр юритганда, бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган  Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзида ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди. Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар ва далиллардан кўриниб турибдики, давлат арбоби ёшлигидан жуда тадбиркор, ишнинг кўзини биладиган киши бўлган, у айниқса, бошқарувнинг нозик, кўпчилик учун тушуниш қийин бўлган сирларини яхши ўзлаштирган. Унинг дунёқарашида давлатга, ҳарбий ишларга бўлган қизиқиши ёшлигидан уйғонади. Уни уламолар имтиҳон қилишиб, қувват хотирасига тасаннолар айтишган. Ўн икки ёшга тўлганида у: Болаларча ўйинлардан орланадиган бўлади ва вақтини ўзига тенгқур ўспиринлар билан ўтказишга ҳаракат қилади.
 Юрагида Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунларипосбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”. 

Исомиддин Сайфуллаев. Асака туманидаги Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Yanvar 2018, 14:50:01
Мустақил юрт мудофааси
Истиқлол — бебаҳо бойлигимиз! Уни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш эса ҳар биримизнинг энг олий бурчимиздир. Бу борада Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган мард ва жасур Ватан ҳимоячиларининг беқиёс хизмати юксак эътирофга лойиқ.14 январь — Ватан ҳимоячилари куни тинчлик хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юр-тимизда анъанага айланган. Байрамни кенг нишонланиши замирида теран маъно мужассам. Зеро, она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор, сарҳадларимиз мустаҳкам экан, халқимиз кўнглига шоду хуррамлик сиғади, тоат-ибодатлар оминликда адо этилади, байрамлар ярашади, ҳаётимизнинг ободлиги давом этади.
Кишилик жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга зга бўлади, Зеро, тинчлик — бу омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолоти ва ҳаловатига тинчлик пайтидагина эришади.
Қуролли Кучларимизнинг ўтган 2 тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий армиямизни тубдан ислоҳ қилиш натижасида Ватанни ҳимоя қилиш шарафли касбга айланганини кўришимиз мумкин. Ушбу давр ичида ҳарбий хизматнинг нуфузи бениҳоя ортди. Кўча-кўйда ҳарбий либосдаги йигитларга янада ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган бўлдик. Тақдирини юрт ҳимояси билан боғлаган асл ўғлонлар халқимиз меҳрини, эътиборини, ғамхўрлигини ҳамиша юракдан ҳис қилиб яшаяптилар.
Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи даркор. Айникса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузурида улуғ масъулият деб эътироф этар экан, албатта у муқаддас ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажаришга доим шай бўлади.
Ватан ҳимоячиси бўлиш энг шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил она юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир. Бу йўлда фидойи бўлган киши юксак мақомга етиши, улкан ажрлар соҳиби бўлиши ҳақида башоратлар мавжуд. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойлаган кишига, бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади…,», -деб марҳамат қилган эканлар.
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак. Зотан, ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қилолмайдиган, бунга куч-қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди, кимгадир итоат этишга, бўйин эгишга мажбур бўлади.
Дарҳақиқат, ўз мустақиллигини, тинчлигини асрай олган давлатгина барқарор ривожланади, тинч¬лик, хотиржамлик, осойишталик қарор топган мамлакат гуллаб-яшнайди. Биз келажаги буюк давлат қуришни ўз олдимизга улуғ мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунинг учун биринчи навбатда, мамлакатимиз мудофаасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратишимиз табиийдир.

Муҳаммадсобир Иминов. Асака туманидаги Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Yanvar 2018, 15:18:50
Навқирон фасл
Инсон умри йил фасллари кабидир. Баҳорда навниҳол бўлиб униб-ўсиб, ёзда мевалар тугиб, кузда бор ғосил бериб қишда сукунат бағрига чўмгандек. Ўша фасллар ичида ёшлик фасли айни чиниқиш ва гуркирар фасли. Бу фаслда инсон кунига ривожланиш имкониятига эга бўлади. Шу фасл келажак ҳосилининг мўл бўлиши учун улкан ғаниматдир. Шунинг учундирки, ҳарбий хизмат айнан шу даврга тўғри келади.
Дарҳақиқат, ҳарбий хизмат инсонни ҳақиқатан ҳам  ҳар томонлама чиниқтиради. Айниқса туғилганидан бери онасининг иссиқ бағрида эркатой бўлиб, отасининг давлатли соясида танти бўлиб ўсган йигитлар ҳарбий хизматда ҳаётнинг барча жабҳаларини кўришига тўғри келади. Ташқи ҳаётни кўради. Унинг ҳали етилиб пишмаган дунёқараши куртак очади. Қалбида Ватанга муҳаббат, тупроғига меҳр, қишлоғига соғинч, атрофидаги инсонларга оқибат каби юксак инсоний туйғулар шаклланади. Келгуси турмушдаги аччиқ-чучук ҳаётга руҳан тайёргарлик кўради.
Зотан инсон тирик экан Аллоҳ таоло уни турли синовлар ила имтиҳон қилади. Гоҳо ризқини мўл-кўл қилиб берса, гоҳида фақирлик билан синаб кўради. Баъзида нима ишга қўл урмасин, омади келаверади. Яна шудай кунлар келадики, у кунларнинг шиддатидан иродасиз инсоннинг ҳаётдан хафсаласи совиб кетади. Ана шундай имтиҳондан ўзини йўқотмай, омад келса шукр қилиб, омад кетганда сабр қилган инсон охири зафар топади. Бундай синовлардан ўтиш учун эса мустаҳкам ирода, мулоҳазали тафаккур, вазмин табиат бўлиши лозим. Бу сифатлар эса ҳарбий хизматда ҳар қачонгидан  ҳам кўпроқ сайқаллашади. Ва яна энг муҳими улкан ажр ва мукофотларга етишиш имконига эга бўлади.
Ўзининг ҳарбий қобилияти ва сафарбарлигини йилдан-йилга ошириб бораётган миллий армиямизга барча турдаги ҳарбий техника ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдалана оладиган, чуқур билимли, жисмонан бақувват ва маънавий баркамол кадрлар керак бўлади. Миллий армиямиз бугун тинч-осойишталигимиз ҳимоячисигина эмас, балки ёшларда мустаҳкам ирода ва характерни шакллантирадиган, жисмоний чиниқиш ва юксак инсоний фазилатларни камол топтирадиган ўзига хос мактабга айланди.   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ йўлидаги ғубор билан Жаҳаннамнинг тутуни ҳеч қачон бир одамнинг юзида жам бўлмайди”, – деб марҳамат қилганлар. (Насаий ривояти)
Илоҳим қадамларидан чанглар таратиб юрган аскарларимизни, зобитларимизни ҳамиша Ўз паноҳида асрасин. Осойишталигимиз бардавом бўлсин.

   Қамариддин Шаробиддинов. Асака туманидаги Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Yanvar 2018, 15:37:06
Фаровонлик сабабчилари
Бугунги кунда ҳаётимизнинг тинч ва осуда ўтиши, болаларнинг чопқиллаб ўйнашлари, кексаларнинг хотиржам ухлашлари, аёлларнинг ҳадиксиз юришлари – булар ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бизга инъом этган тинчлик ва хотиржамликнинг самарасидир.
Бу сабаб дунёда ҳар бир ҳодиса сабабларга асосида пайдо бўлишини эътиборга олсак, шу тинчлигимиз сабабчилари кечасию кундузи мижжа қоқмай, ҳар нафасда ҳушёрлик мақомида бедор бўлиб турган инсонлар – Ватан ҳимоячилари сабабидандир. Ватан ҳимояси шундай шарафли касбдирки, бутун юртнинг, бутун халқнинг тақдири шу инсонларга чамбарчас боғлиқ бўлади. Бу ҳақда қанча ёзсак камлик қилади.
Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажариши вожибдир.
Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган, шу юрт ҳавосидан нафас олаётган ҳар бир фуқаронинг виждон олдидаги, Ватан олдидаги вазифасидир.
Бу эса тинчлик учун ҳар ким ўз соҳасига кўра ҳисса қўшиши, тинчлигимизга ҳасад қилгувчи ҳар қандай инсоннинг ҳар қандай ҳолатига бепарво бўлмасликдир.
Буюк аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини, имонини ўртага қўйиб, ёвга қарши курашган. Замонлар, маконлар ўзгарса-да, Ватанга муҳаббат, имонга садоқат моҳияти асло ўзгармади. Она-Ватан ҳимояси мавзусида сўз борар экан, Темур Малик, буюк саркарда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ юртпарварлар, Ватан озодлиги йўлида қўлида тиғ ва туғ ила жон берган Шайх Нажмиддин Кубро, Ватан ҳажри ва доғида ёниб ўтган Бобур Мирзолар ибрати бизга яқин замонда яшаб юрт мустақиллиги ва халқ озодлиги йўлида азиз жонини, муборак қонини фидо қилган ватанпарвар, халқпарвар инсонларнинг муҳаббати нақадар улуғ, имонлари қанчалик мустаҳкам экани яна бир бор кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Дарҳақиқат, Қуролли Кучларимиз ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат ҳамда матонат мактабига айланди. Ўз навбатида, ўғлонларимизнинг ҳарбий хизматга қизиқиш ва интилиши тобора  кучайиб бораётир. Бу эса ўз навбатида келажагимиз янада фаровон, турмушларимиз янада чароғон бўлишининг нишонасидир.

Бахтиёржон Хайитбоев.  Асака туманидаги Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Yanvar 2018, 15:40:01
ШАРАФЛИ КАСБ
Дунёда касб-корлар, ҳунарлар жуда кўп. Лекин улар орасида энг муқаддас, энг шарафли касб бор. Бу она Ватанни ҳимоя қилиш, унинг сарҳадларини кўз қорачиғидек асрашдир. Бу ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир йигит учун шон-шарафга айланиб қолган. Биз бежиз Ватан деган муқаддас тушунчага она сўзини қўшиб айтмаймиз. Чунки Ватан онадек буюк, онадек улуғ, онадек ягона ва бетакрордир. Шу боис мамлакатимизда ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни кенг ва тантанали нишонланади.
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак. Зотан, Юрбошимиз таъкидлаганидек, ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қила олмайдиган, бунга куч-қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди, кимгадир итоат этишга, бўйин эгишга мажбур бўлади.
Шу нуқтаи назардан, мустақиллик йилларида мамлакатимизда замонавий миллий армияни ташкил этиш бўйича улкан ишлар тизимли ва босқичма-босқич равишда амалга оширилди. Бугунги кунга келиб ана шу ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Буни миллий армиямиздаги ахлоқий-руҳий, маънавий муҳитнинг бутунлай янгиланганида, жамиятимизда армияга ва ҳарбий хизматга нисбатан ёндашув тамомила ўзгарганида яққол кўришимиз мумкин.
Бугун армияда хизмат қилишнинг нуфузи жуда баланд. Йигитларимиз учун ҳарбий соҳада хизмат қилиш, нафақат фахрли бурч, балки чинакамига юксак шон-шарафга айланди. Барча ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгач, унинг Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишини ният қилишади. Чунки замонавий жанговар техник қуролларни мукаммал эгаллаган йигитларимиз миллатнинг, юртнинг ифтихори бўлишаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоя қилиш учун ташкил этилади. Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу тинчликсевар, илғор норма Ўзбекистон Республикасининг бошқа бир қатор қонун ҳужжжатларида ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий доктринаси мудофаа характерига эга бўлса, мамлакатимиз Ташқи сиёсий фаолияти Концепциясида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлат ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Шу билан бирга, халқаро ва минтақавий муаммоларни, улар қанчалик чигал бўлмасин, тинч йўл билан, сиёсий музокаралар орқали ҳал қилиш йўлидан бориш, ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда улардан чиқиб кетиш каби Ўзбекистоннинг принципиал позицияси ҳам мазкур Концепцияда ўз ифодасини топди.
Шариатимиз таълимотларида ҳам Ватан ҳимоясига алоҳида этибор қаратилган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
 “Кимки Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимки сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади”.
Бизлар ўз фарзандларимизга ана шу улуғлар йўлини, уларнинг она Ватан ҳимояси ва манфаати йўлида кўрсатган буюк жасоратлари ва садоқатларини англатмоғимиз лозим. Шундагина уларнинг дилидан Ватанга муҳаббат туйғулари, юртни ҳар қандай кучлар хуружидан ҳамиша ҳимоя қилиш ҳисси мустаҳкам ўрин олади. Бу туйғулар нақадар улуғлиги ҳақида Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деган эдилар: “Она-Ватанни севиш туфайли дунё обод бўлур”.
Юртимиз ободлиги ва тинчлиги абадий бўлсин. Шонли ҳарбийларимизни Аллоҳ таоло ҳамиша Ўзи асрасин!

Абдураззоқ Фармонов. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби. Асака тумани
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Yanvar 2018, 15:43:23
Жаннат сари йўл
Ҳар ким ўзининг киндик қони тўкилган юртга содиқ қолиши, шу бртни кўз қорачиғидек асраб авайлаши, уни ҳимоя қилиши инсоний бурч ва тириклик деб номланмиш буюк немат олдида гардандаги шарафли вазифаси ҳамдир. Шунингдек инсоний бурч ҳам шуни тақозо қилади. Инсоннинг ақли ҳам, жамият тараққиёти ҳам, юрт фаровонлиги ҳам, қонунчилик ҳам шуни тақозо қилади. Жумладан бахтимис қомуси – Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам бу бурч алоҳида белгилаб қўйилган:
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.
(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 52-модда)
 
Юртимизда яшаётган миллатлардан ташкил топган офицерлар, аскарларнинг сарҳадларимизни мустаҳкам ҳимоялаш ҳамда осойишталикни таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари натижасида миллий армиямиз  нуфузи кундан-кунга ошиб бормоқда.
Бугунги кунда бир йиллик муддатли ҳарбий хизматга чақирув танлов асосида амалга оширилмоқда. Ҳарбий хизматнинг янги тури – сафарбарлик чақируви захираси ўзининг самарали эканини исботлади. Жойлардаги мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимлари замон талаблари асосида жиҳозланаётгани эса чақирилувчиларни сифатли тиббий кўрик ва синовлардан ўтказиш учун зарур қулайлик яратиб, Қуролли Кучларимиз шахсий таркибини яхши тайёрланган, бақувват ва мард йигитлар билан тўлдириш имконини бермоқда.
Пайғамбаримиз (сол¬лаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия қилганларидек, ўғил болаларга сувда сузиш ва отда чопиш каби машқларни пухта ўргатиб, уларни Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялашимиз зарур. Дарҳақиқат, энг қадрли неъматлардан бири тинчлик ва хотиржамликдир. Мана шу осудаликни ҳеч иккиланмай бепоён Ватанимиз сарҳадларини мардона қўриқлаб турган юрт посбонларининг хизмати деб айта оламиз.
Ҳақиқатан ҳам шу қутлуқ юртни, шу она Ватанни қўриқлаш, шу халқ тинчлиги йўлида фидойи бўлиш шарафлидир ва айтиш мумкинки, жаннат сари қадам қўймоқдир. Бу сўзимизга ушбу ҳадиси шарифлар далил бўлур:
Ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак ҳадисларида мусулмон киши ўз жони, шаъни, ота-онаси, опа сингилларини ташқи ёвлардан ҳимоя қилиб, дунёдан ўтса, унга Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганнинг мақомини берилишини башорат қилганлар.
   Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия қилганларидек, ўғил болаларга сувда сузиш ва отда чопиш каби машқларни пухта ўргатиб, уларни Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялашимиз зарур.

Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Асака туманидаги Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 13 Fevral 2018, 13:55:48
Кам енг!
Иброҳим Нахаъий айтади: «Сизлардан аввал кимлар ҳалок бўлган бўлса уч хислат сабабидандир: гапнинг кўпи, овқатнинг кўпи ва уйқунинг кўпи. (“Мунаббиҳот”)
Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com kutubxonasi 52
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳога шундай дедилар:
«Кўп емоқдан сақлан! Чунки, бир кунда икки марта емоқ - кўп емоқ саналади». (Байҳақий «Шуаб» китобида ривоят қилган)
Бир киши таомланишни кунда бир мартага туширишни истаса, тонг отишдан аввал саҳарлик вақти ейиши у учун мустаҳабдир. Таҳажжуд номозидан сўнг ва бомдод номозидан аввал ейиши керак. Агар шундай қилса, кундузги чеккан очлиги учун рўзанинг савобига эришади. Айниқса, меъданинг бўшлиги боис кўнгли покланади, фикрлари тиниқлашиб, ҳузурга эришади.
Осим ибн Қулайбнинг Абу Ҳурайрадан (р.а) қилган ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) тунги намозларини оёқлари шишгунича ҳам ўқирдилар.
Бухорий ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар:
«Қайсингиз тунги ибодатни узайтирмоқ истасангиз, саҳаргача етказинг!»
Агар рўзадорнинг кўнгли оқшомдан сўнг емоққа майл этса, бу ҳол саҳар вақтида уни кўнгил ҳузуридан қолдиради. Бу ҳолда қилинадиган энг яхши ҳаракат - таомини иккига бўлиб, бир қисмини ифтор вақтида, бир қисмини эса саҳар вақтида ейди. Шу тариқа ўша кишининг ҳам нафси таскин топади. Таҳажжуд асносида вужуди енгиллашади. Кундуз очлиги кучли бўлмайди.
Яҳё ибн Муоз шундай деганлар: «Эй сиддиқлар жамоаси! Фирдавс жаннатидаги зиёфат учун нафсларингизни очиқтирингиз! Чунки овқатланиш иштаҳаси нафснинг очиқтирилиши микдорига кўра бўлади».
Салафи солиҳийн лаззатли таомлардан жуда қўрқишар ва улар бахтсизлик аломати деб билишар эди. Ҳазрати Умар (р.а) асал аралашган совуқ сув ичмоқдан сақланардилар ва шундай дердилар: «Бунинг ҳисобидан мени қутқаринг! Аллоҳ таоло учун лаззатларни тарк этмоқ ва нафс хоҳишига қарши чиқмоқдан буюкроқ бир ибодат йўқ!».
Утбатул Ғулом бир кун Абдуллоҳ ибн Зайдга шундай дедилар:
«Фалон киши етган нафс даражалари ҳақида гапирилади. Мен ўз нафсимда бундай даражаларни сезмаяпман». Абдулвоҳид дедиларки:
«Чунки сиз нон билан хурмо ҳам ейсиз. У эса нонга бошқа ҳеч нарса қўшмайди».
«Агар хурмо емоқни тарк этолсам, мен ҳам ўша даражага ета оламанми?»
«Ҳа шундай», деди у.
Бундан сўнг Утбатуъл-Ғулом йиғлай бошладилар.
«Хурмо учун йиғлаяпсизми?», деб сўрашди дўстлари. Абдулвоҳид ибн Зайд дўстларига шундай дедилар:
«Уни ўз ҳолига қўйинг! Чунки унинг нафси хурмони тарк этмоқ билан қарорининг тўғрилигини англади».
(Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий. ziyouz.com kutubxonasi)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. "Мулла Абдулазиз"  жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Fevral 2018, 10:32:25
Чин инсоний хислат
Кечиримли бўлишлик чин инсоний саховатдир. Кечиримл бўлишни эплай олган инсондан бошқа кўплаб яхшиликларни кутса бўлади. Кечиримли бўлмаганлардан эса яхшилик умид қилиб бўлмайди. Буни инсон табиати ҳам яхши англайди. Негаки, кечиримсиз инсондан ҳар қандай ёмонлик кутса бўлади.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: "Бир яҳудий хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қўйнинг захар солинган гўштини олиб келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гўштдан едилар. Кейин ўша яҳудий хотинни келтирдилар.
"Эй, Аллоҳнинг расули! Бу жуҳуд хотинни ўлдирайликми?" – сўрадилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
"Йўқ, ўлдирманглар", дедилар.
Анас разияллоҳу анҳу айтади:
"Мен бу заҳарлик гўштнинг асари доим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизил ўнгачлари (лаклуклари)да қолганини ҳис қилардим ва сезиб юрар эдим".
Ваҳб ибн Кайсан деди: "Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳу минбарга чиқиб:
خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ
"Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”. (Аъроф.199) - деган ояти каримани ўқиб:
“Аллоҳ таоло "Кечиримли бўл”, деб буюрди. Унинг номи билан қасамёд қилиб айтаманки, Аллоҳ таоло афв қилишни фақат кишиларнинг ахлоқидан олишга буюрди. Мен кишилар билан суҳбатлашар эканман, афв қилишни албатта уларнинг ахлоқидан оламан", деган эдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтдилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кишиларга исломни ўргатинглар, уларга қийин эмас, енгил йўлни кўрсатинглар, қачон жаҳлингиз чиқса, жим туришга ўрганинг", дедилар".
(Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Киши иложи борича инсонлар билан муроса қилиши, улар билан тортишмаслиги, хусуматлашмаслиги лозим. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳ мeни бутларга сиғинишдан қайтарганидан кeйин энг аввал қайтарган нарсаси – хамр ичиш ва кишилар билан урушиб тортишишдир"  деганлар.”
Жобир разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
"Инсонлар билан муроса қилиш садақадир".
Саид ибн Мусайябдан ривоят қилинади – Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳга иймон кeлтиришдан кeйинги энг ақлли иш инсонлар билан муроса қилишдир. Киши кeнгаш маслаҳатидан ҳалок бўлмайди. Киши ўзининг фикри билан кифояланса, бахтли бўлолмайди. " деганлар.
Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу бир куни хизматкор қулини чақирдилар. Қул жавоб бермади. Яна чақирди. Жавоб бермади. Учинчи марта чақирганида ҳам жавоб бермади. Бориб қараса, шунчаки ёнбошлаб ётибди. Ҳатто ухлаб ҳам қолган эмас.
Ҳой ғулом! Чақирганимни эшитмадингми? – сўради ҳазрат Али разияллоҳу анҳу.
Эшитдим, – бамайлихотир жавоб берди қул.
Унда нега жавоб бермадинг?
Барибир мени жазоламаслигингизни билганимдан хотиржам бўлиб, боргани эриниб ётавердим, – деди қул. Шунда Али разияллоҳу анҳу:
Ундай бўлса сени Аллоҳ йўлида озодсан, – деб озод қилиб юборди.

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 03 Mart 2018, 12:40:49
Ичкилик - оғу
Ичкилик – оғу, ичкилик – умр заволи, ичкилик инсоннинг обрўсини тўкади. Ким ичкиликка ружу қўяр экан, на оиласида, на дўстлар даврасида, на жамиятда обрўси бўлмагай. Чунки Аллоҳ таоло нима нарсани ҳаром деган бўлса, банда учун у нарса дунёлиги учун ҳам, охирати учун ҳам зарардир.
Расулуллоҳ Абу Дардо разияллоҳу анҳуга насиҳат қилдилар:
«Ақлингни зиёда қилки, Раббингга яқинлигинг ҳам зиёда бўлсин», - дейилганда:
- Ақлимни қандай зиёда қила оламан? – сўради Абу Дардо.
- Ғазаби илоҳийга сабаб бўладиган гуноҳлардан сақлан. Ва илоҳий фарзларни адо эт. Шунда ақлли бўласан. Сўнгра нафл ибодатларни кўпайтирки, дунёвий ақлинг ортсин. Шу йўл билан Раббингга қурбият ва иззатинг зиёда бўлсин.
Маст қилгувчи ичимликларни ичишлик оят билан ҳаром қилинган6
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида. 91)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ҳузуримга Жаброил келиб бундай деди: «Эй Муҳаммад,
Аллоҳ таоло шаробни, уни сиққанни ва сиқтирганни, ичганни, ташиганни ва унга ёрдам берганни, сотганни, сотиб олганни, ичувчига берганни, ичкилик сотиладиган ва тарқатиладиган ерларни лаънатлади».
Жаноби Ҳақ фаришталарини шаҳватсиз яратган, шунинг учун улар ҳеч қабоҳат ва гуноҳ қилмайдилар. Ҳайвонлар эса фақат шаҳватли қилиб яратилгандир. Инсонга келсак, инсонда ҳам ақл, ҳам шаҳват бор. Инсон шаҳватга ғолиб келса қандай бахт, агар шаҳват ақлга ғолиб келса, афсус демоқдан бошқа чора йўқ.
Борлиқнинг ва коинотнинг соҳиби, бутун мавжудотларни яратган ва коинотни ғоятда уйғун бир низомга бўйсўндирган, инсонга кўриш, эшитиш, гапириш ва ҳидлаш ҳисларини, идрок, ақл, фикр каби беҳисоб неъматларни берган Ҳақ субҳанаҳу ва таоло яна бандасининг фойдаси ва сиҳати, ботинидаги нурнинг муҳофазаси учун ичкиликни ҳаром қилган.
Биз аввало шуни яхши билишимиз керакки, ичкиликнинг моддий зарарлари у қадар муҳим эмас. Асл фалокат, аслида яхшини ёмондан, оқни қорадан, ҳақни ботилдан фарқлайдиган нурни, маънавий ақлни йўқотишдир. Ичувчи чин билан ёлғонни фарқлай олмайдиган даражага келса, яхши билан ёмонни, оқ билан қорани ажратолмаса, уни қандай қилиб инсон деб бўлади?
Асл фожеий фалокат - инсонлик мартабасидан ҳайвонлик мартабасига тушишда, нурсизликдадир. Зеро, мана шу нур туфайли инсон Аллоҳни танийди ва Унга итоат қилади. У нур сўнса, ёки қорайса, кўз ҳайвон кўзидек бўлиб қолади, яъни инсон кўрар кўзидан эмас, қалб кўзидан маҳрум бўлиб қолади.
(фойдаланилган манба: Ичкилик — иймон заволи. Муҳаммад Зоҳид Қўтқу. ziyouz.com)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: Abdumuhaymin 08 Mart 2018, 00:24:15
Hozirgi davrda ichkilik haromligi va u odamni qanday ahvollarga solishi barchaga ma'lum, eng achinarlisi shuni bila turib o'z nafsiga ziyon qilayotganlar bu narsadan tiyila olmasligi.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 08 Mart 2018, 14:42:15
Фитна
Аллоҳ таоло мўминларга тинчлик ва адолат ўрнатишни, одамлар орасини ислоҳ этишни, барчага бирдай яхшилик ва эзгулик қилишни буюрган, ҳар қандай зўравонлик ва бузғунчиликни тақиқлаган.
Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш, дин ниқоби остида бегуноҳ одамларга зулм қилиш, уларнинг жони ва молига тажовуз этиш инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлардир. Террор, бузғунчилик, зулм, урушлар, одамларнинг жабр-ситам кўришлари ва хўрланишларига сабаб бўлувчи барча тажовузкорликларни динимиз қоралаган.
Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло мўмин бандаларни фитнадан огоҳлантиради:
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (سورة ﺍﻷنفال/25)
яъни: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир”.
“Фитна” араб тили луғатида «синов, имтиҳон» маъносида келади. Араблар одатда маъданни ўтга солиб синаб кўришни «фитна» дейишади. Истилоҳда эса кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир. Маънавий соҳада инсоннинг имон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари рўёбга чиқишига тўғаноқ ёки синов бўладиган барча нарсалар ҳам фитна ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қурон каримда фитнанинг нақадар оғирлигини айтган:
وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ
“Фитна қатл этишдан ёмонроқдир”.(Бақара. 191)
Золим кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлган.
Ҳозирги ғоялар кураши даврида қўпорувчилик ва миссионерлик ҳаракатлари ниҳоятда кучайди, улар ўз таълимотларини муросасизлик ва зўравонлик билан тарғиб қилишмоқда, бу йўлда ҳар бир имкониятдан фойдаланишмоқда, ҳеч нарсадан тап тортмай фаолиятларини кучайтиришмоқда. Мақсад, мусулмонлар орасига фитна солиш, уларни пароканда қилиш, мамлакатлар ва халқларни бўлиб ташлаб, бир-бирига гиж-гижлашдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Охир замонда дажжоллар, (фирибгарлар) ёлғончилар (жамоаси) бўлади. Улар сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапирадилар. Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар. Сизларни адаштириб ва алдаб фитнага (ширкка) солиб қўймасин», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Жума тезисларида фойдаланилди.

Исомиддин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Mart 2018, 15:35:21
Ғазаб кишининг душмани
Маълумки, ғазаб кишининг ўзи ичидаги душманидир. Ғазаб деярли доимо пушаймонга сабаб бўлгувчидир. Унинг таърифини Абдулла Авлоний шундай битибди:
Ғазаб деб бир киши иккинчи ила шиддат ва ҳиддат ила муомала қилишмакни айтилур. Ғазаб инсонга маxсус бир қуввайи мурофиадурки, табиатда мавжуд ўлан ғазаб туйғуси ила бошқалар тарафидан
келадурган зарар ва ҳалокатдан ўз нафсини фақат шу сояда сақлар. Лекин ғазабнинг жабр ва зулм тариқи-ла ишлатмакдан ниҳоятда эҳтиёт бўлмак лозимдур.
Нафснинг ғуруридан пайдо бўлган ғазаб инсонни аламлик азобларга гирифтор қиладур. Чунки бу шиддат ва ҳароратнинг таъсири вужуддаги қонни
бузуб, ҳаракат қилдуруб, димоғига ҳужум қилуб, ақлни паришон қилурда кишининг иxтиёрини қўлидан олур ва бу сояда ўзини ёxуд бошқа бир кишини ҳасрат ва надоматга дучор қилур.
Ғазаблик кишилар қанча ақл ва идрок соҳиби бўлса ҳам, ғазаб қони қўзғалган замонида ўзини тўxтатолмас, ақл ва идрокидан айрилуб, бир ёмон ишни қилуб қўяр-да, сўнғидан пушаймон бўлур. Суқрот ҳаким:
«Ғазабнинг аввали жунун, оxири надоматдур» - демиш.
Имом Шофеъи ҳазратлари:
«Қилич ва найза ила ҳосил бўлмаган кўп ишлар юмшоқлик ва мулойимлик
ила ҳосил бўлур. Ғазабнинг зарари эгасига қайтур», – демишлар.
Афлотун:
«Ҳаяжон ила пайдо бўлган бир ҳол, албатта, пушай-монлик ила тамом бўлур. Ғазаб ғазаб қилинувчидан кўпроқ ғазаб қилувчиға зарар қилур. Ақлни ғазабга солувчи инсон нафсини ҳароратли ўтга ёқмиш ўлур. Надоматдан аввал матонатни иxтиёр қилувчилар ҳеч бир таҳлика ва азобга дучор ўлмаслар», – демиш.
Суюти:
«Ғазаб ва шиддат вужуд иқлимининг даҳшатли бир офатидур. Бунинг дафъи ва чораси топилмаса, у иқлимни xароб қилур. Ғазаб бир иллати муҳликадурки, ягона давоси сабр ва таҳаммулдан иборатдур. Тадови этилмаган бир мараз инсоннинг ҳаётини маҳв ва барбод этар, ҳазар қилмак лозимдур», – демиш. (Туркий Гулистон ёxуд аxлоқ. Абдулла Авлоний www.зиёуз.сом кутубхонаси)
   Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Уяйна ибн Ҳисн жияни Ҳурра ибн Қайсникига мeҳмон бўлиб тушди. Жияни Ҳурра ибн Қайс Умарнинг (р.а.) яқин аъёнларидан бири эди. Умарнинг (р.а.) ҳамсуҳбат ва маслаҳатчилари хоҳ ўрта ёш, хоҳ йигит бўлишсин, қорилардан эди. Уяйна ибн Ҳисн жиянига:
«Эй акамнинг ўғли, бу амирнинг ҳузурида сeнинг ҳурматинг бор. Мeнга унинг олдига киришга изн олиб бeр», дeганида, у изн сўради. Умар (р.а.) унинг киришига рухсат бeрдилар. Уяйна ибн Ҳисн у зот ҳузурларига кириб:
«Эй Ибн Хаттоб, Аллоҳга қасамки, бизга кўп нарса бeрмайсиз. Одиллик билан ҳукм қилмайсиз», дeганида, Умар (р.а.) ғазабланиб, ҳатто уни урмоқликка ҳам қасд қилдилар. Шунда Ҳурра:
«Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига: «Авфни олинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг», дeган. Бу киши ўша жоҳиллардандир», дeди. Аллоҳга қасамки, Ҳурра бу оятни ўқиганида, у зот бундан ўтиб кeтмадилар. Чунки Умар (р.а.) Аллоҳнинг китобида кeлган нарсада тўхтардилар (яъни, унга амал қилардилар). Имом Бухорий ривоятлари.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 Mart 2018, 16:45:57
Ақидапарастлар
Мамлакатимиз 1991 йил 31-августда ўз мустақиллигини қўлга киритгач, дин ва виждон эркинлиги берилди. Мамлакат аҳолиси эмин-эркин тоат–ибодат қила бошладилар, лекин айрим ғаламиз кимсалар, тинчлигимизни кўра олмайдиганлар унга раҳна сола бошладилар.  Бундай гуруҳлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ 1990-1991 йилларда унга раҳна солдилар.Уларнинг мақсади битта эди, яъни, ҳокимиятни қўлга киритиш эди.
Асримизнинг сўнгги йилларида дунёнинг гоҳ у, гоҳ бу четларида ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчи оқимлар пайдо бўлгани маълум. Улар жамиятдаги тартибсизликни авж олдириб, эл–юрт тинчлигига раҳна солиб, конституцион тизимни ағдариб ташлаб, ислом давлатини барпо этишга ҳаракат қилмоқдалар.
Улар ҳали онги шаклланмаган ёшларнинг фикрини чалғитиб, ўз томонларига оғдириб олишларига ҳаракат қилмоқдалар. “Қуръони Карим”да одамларни алдаб фитнага солиш, ўлдиришданда ёмонроқдир. Оллоҳ зулм қилувчиларни севмайди, деб таъкидлаган.
Диний экстремистларнинг ҳаракатлари эса “Қуръони Карим” оятларига мутлақо зиддир.
Шу кунларда Сурияда бўлаётган кўнгилсизликлар, яъни, жангари гуруҳлар томонидан ИШИД (ироқ шом ислом давлати)ни қуриш учун ҳаракат қилаётган ғаламислар орасида афсуски, ўзбекистонликлар борлиги аниқланди. Улар ўз Ватанига ва ота-онасига нолойиқ инсонлардир.
(https://nv-boshqarma.uz/index.php/106-maqolalar/198-dinij-ekstremizm-va-terrorizm-tara-ijot-dushmani)
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Афсуски, ёшлар муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар.
Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат. 

Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 21 Mart 2018, 17:10:04
Гўзал ахлоқ намунаси
Мулойимлик гўзал одоб ва ахлоқ намунасидир. Унинг акси қўполлик эса, одамларни бездиради. Қўпол одамнинг қораси кўриниши биланоқ, тўпланиб турган одамлар тарқала бошлашади. Ҳар ким уни кўрса кайфияти бузилади. Шунинг учун ҳаётда иложи борича мулойим бўлган яхши.
Муқаддас Ислом дини таълимотларида инсонлар ўзаро аҳил тотув бўлиб, муроса қилиб яшашларига, кишилар муомаласида мулойим бўлишга буюрилади. Чунки, мулойимлик ва муроса қилиш шахсий ҳаётда ҳам, бутун жамиятда ҳам кўплаб муаммоларни осонгина ҳал қилиши мумкин.
Аслини олганда бу тўрт кунлик дунёда меҳмон эканмиз, ўртада бўғзу-адоватлар ва жанжаллар нега керак?
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар (Бўстонул орифийн. Абу Лайс Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси:
Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга амал қилган мусулмонга ҳам бир хил хушмуомала қилинаверади. Чунки Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорунга (алайҳиссалом):
"Бас, унга (Фиръавнга) юмшоқ сўз сўзланглар!" (Тоҳо, 44), деган.
Бас, сен Мусо ва Ҳорундан афзал эмассан ва ҳар қандай фожир Фиръавндан ифлосроқ эмас. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло у икки зотга Фиръавнга мулойим гапиришни буюрди.
Иброҳим Ҳамза Омирийдан, у Талҳа ибн Умардан ривоят қилади. У: "Мен Атога: "Сизнинг олдингизга ҳар хил кишилар келади, мен ёлғизликни яхши кўраман, уларга баъзан қўпол сўзларни айтаман", дедим. У:
"Бундай қилма, чунки Аллоҳ таоло "Инсонларга чиройли гапиринглар", деб буюрган". Оятдаги "инсонлар" сирасига яҳудий ва насронийлар ҳам киради. Шундай экан, энди қандай қилиб тўғри йўлдаги киши билан яхши муомала қилинмасин", деди".
Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
"Сизлар инсонларга молларинг билан кенглик қила олмасаларинг, очиқ юз ва чиройли хулқларинг билан кенглик қилинглар", дедилар.
Умар (розияллоҳу анҳу): "Ким биродари билан дўстлиги соф бўлишини хоҳласа, уни яхши кўрган исмлари билан чақирсин, унга йўлиққанида салом берсин ва мажлисни унга кенг қилсин", дедилар.
Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Оишага (розияллоҳу анҳо):
"Қўпол бўлма, агар бирортада қўполлик бўлса, у ёмон одамдир", дедилар.
Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш фазилат, яхшиликдан кейин яхшилик қилиш мукофот, ёмонликдан кейин яхшилик қилиш улуғлик, ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш жабр-зулм, ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш тенглашиш, яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш  маломат ва шумликдир, дейилади.
Фақиҳ (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Киши ўзидан катта кишининг ҳаққи-ҳурматини билиши ва улуғлаши лозим. Чунки Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
"Қайси йигит қари кишини улуғласа, Аллоҳ уни қариганида ҳурмат қиладиган йигитга йўлиқтириб қўяди", деганлар.
Лайс ибн Муслим: "Мен Талҳа ибн Мутриф билан бирга кетаётган эдим. У мендан олдин ўтди, сўнг: "Агар мендан бир кун катта эканингни билганимда, сендан олдин ўтмасдим", деди.

Ашуров Мирҳомид. Булоқбоши туманидаги “Кулла” жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Mart 2018, 18:26:57
Юкасак заковат соҳиби
Мазҳаббошимиз имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаёти ва маноқибларини ўрганар эканмиз, у зотнинг нақадар юксак заковат, беқиёс ақл ва идрок соҳиби эканининг гувоҳи бўламиз. Бундай холис эътироф олдида ҳатто мазҳаббошимизнинг душманлари ҳам таслим бўлганлар. Нақадар юксак илм соҳиби эканлигидан лол қолишган.
Барча мазҳабдаги фиқҳ масалалари баён қилинган китобларни кўздан кечирар эканмиз, бошқа мазҳаб вакиллари ҳам кўплаб масалаларда барча мазҳаб қиёсларини таққослашиб, хулосанинг тўғрироғи Абу Ҳанифаники, деб очиқ эътироф этишади.
Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг дўстлари, ўша даврнинг ҳадис ва қироат олимларидан бўлган Сулаймон Аъмаш бир кеча уйида хотини билан жанжаллашиб, уни қаттиқ ранжитиб қўйди. Лекин жанжалдан сўнг яна хотини билан суҳбатлашишни истади. Хотини эса гапларини умуман жавобсиз қолдирди. Аъмаш ғазабланиб:
«Нимага жавоб бермаяпсан?», деб хотинига бақирарди. Уларнинг қизлари  «ҳозир гапирмасалар, эрталаб гапирадилар», деб отасини тинчлантирмоқчи бўлди. Бироқ Аъмаш ғазабидан тушмасди.
«Агар бу кеча (тонгга қадар) гапирмаса, унинг талоғини бердим», деб қасам ичди.
Қиз онасини қанча гапиртиришга уринмасин, онаси гапиришни истамасди. Эридан қаттиқ ранжиган эди. Аъмаш бир оздан сўнг, ғазабидан тушди ва айтган гапидан жуда афсусланди. Ажралмасликка чора излай бошлади.
Ярим кечаси бўлишига қарамай, уйидан чиқди ва тўғри Имоми Аъзамнинг уйларига йўл олди. Имоми Аъзам ундан ҳол аҳвол сўраганларидан кейин Аъмаш келиш сабабини айтди:
«Бу хотин шу йўл билан мендан қутулмоқчи, мени қийин вазиятга солиб қўйишидан қўрқаман. У болаларимни онаси ахир. Бу вазиятдан чиқишга, ажрашмасликка бирор чора борми?», деди.
Имоми Аъзам:
«Аллоҳни изни билан бир чора топилар», дедилар.
Кейин Аъмаш яшайдиган жойдаги масжид муаззинини чақиртирдилар ва бу кеча бомдод азонини вақти кирмасдан олдин чақиришни тайинладилар. Аъмаш уйига қайтиб азонни кута бошлади. Азон ҳам чақирилди. Бомдод вақти кирмасдан чақирилган азонни эшитган Аъмашнинг хотини тонг отди, деб ўйлаб:
«Оҳ қандай яхши, сендай бадфеъл одамдан қутулдим», дея хурсанд бўлди.
Аъмаш эса кула-кула жавоб берди:
«Бизни ажралмаслигимизга чора кўрсатган инсондан Аллоҳ рози бўлсин».
(Телеграмм хабарларидан фойдаланилди)

Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Mart 2018, 18:31:31
МАЪНАВИЙ СЕЗГИ
Виждон нимадир, биласизми?
Виждон ҳақида ҳар қандай виждонсиз одам ҳам оғиз кўпиртириб гапириши мумкин. Бироқ моҳирона гапириш бошқа, виждон соҳиби бўлиш бошқа ва виждон амриги бўйсуниб, чин инсоний фазилатларни намоён қилиш бошқа.
Умуман олганда виждоннинг таърифини билиб қўйиш энг бирламичиси. Википедияда шундай таръриф берилган:
Виждон — ахлоқий тушунча, яхшилик нима-ю, ёмонлик нималигига жавоб берадиган ички ишонч, ўз хатти-ҳаракатлари учун ахлоқий масъулиятни англаш. ВИЖДОН шахснинг ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини назорат қила олиш, ўзида ахлоқий бурчни мустақил шакллантириш ҳамда ўзидан уни адо этишни талаб қилиш ва ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш қобилиятини ифодалайди.
ВИЖДОН дастлабки ахлоқий майл бўлиб, ташқи таъсир туфайли ривожланиши ёки сўниши мумкин. У эҳтирос, ҳиссиёт шаклида шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари учун уялиш, пушаймон бўлиш ёки ахлоқий қониқиш сифатида намоён бўлади. ВИЖДОН яхшилик, бурч, бахт, ҳаломик каби бошқа ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ. Жамиятнинг ривожланиши, маънавий, ахлоқий юксалиши билан ВИЖДОН тушунчасининг мазмуни ва моҳияти бойиб боради. Унинг моҳияти ижтимоий муҳит билан белгиланади.
“Туркий Гулистон ёxуд аxлоқ” асарида эса (Абдулла Авлоний. зиёуз.сом кутубхонаси) шундай таъриф берилган:
Виждон деб руҳимизга, фикримизга таъсир қиладурган ҳиссиёт, яъни сезув – туймақдан иборат маънавий қувватни айтилур. Биз ҳар вақт афъол ва ҳаракотимизни яxши ва ёмонлиғини, фойда ва зарарлиғини онжақ виждонимиз ила билурмиз. Виждон инсоннинг ақл ва фикрини ҳақиқий мезонидурки, бу тарозу ила ўз камчиликларини ўлчаб билмак ила баробар бошқаларнинг ҳам афъол ва ҳаракотини сезур. Агар ишлаган иши шариат, ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлса, муҳаббат қилур. Қабоҳат ва ёмон ишларни қилса, нафрат қилур.
Биз жаноби Ҳақнинг амр ва наҳйини фикр ва руҳимизнинг маънавий қуввати ўлан виждонимиз ила айира билурмиз.
Виждон яxши xулқларнинг манбайи ўлдиғиндан виждон соҳиблари ҳар бир ишни беғараз, xолис ният ила ишлар. Шул сабабли ҳар ким назарида мақбул ва суюкли бўлур.
Аммо виждонсиз кишиларнинг ишларида ният ва амалларида, дўст ва ошнолиқларида яширин бир ғаразлари ўлдиғиндан ҳар вақт ҳасрат ва надомат чекуб, виждон азобиға гирифтор бўлурлар.
Ҳар бир инсоннинг ҳақиқий фоили виждонидур,  меваси яxши амалдур, ҳосили виждонидур.
Инсон диний вазифаларининг улуввиятини виждони соясида тақдир қила билур. Чунки, виждони саломат кишилар имон ва эътиқодларини камолга еткурмак учун жаноби Ҳақнинг буйруқларини дин ва миллатға фойдали ишларни шод ва xуррамлик ила ишлар.
Алҳосил, виждон ҳар кимнинг афъол ва ҳаракотини кўрсатадурган мусаффо бир ойинадурки, бу кўзгуга чин назар қилған киши ўз айб ва камчиликларини тузатмак ҳаракатида бўлуб, бошқаларнинг айб ва қусурларини аxтармоқға вақти бўлмас.
Бизим исломиятда виждон аxлоқининг ислоҳи учун саъй-ҳаракат қилмак лозим ўлдиғиндан шул доирада ҳаракат қилғон кишилар икки жаҳонда азиз ва мукаррам бўлурлар.
Арасту ҳаким: «Руҳимизнинг маънавий қуввати ўлан виждонимиз, фикримизга қувват бергувчи бир воситайи идрокия дейилур. Яъни, ҳиссиётимизнинг руҳимизга таъсир эттирғувчи бир робитайи илктириқийясидур», – демиш.
Ибн Сино ҳаким: «Виждон руҳ ва фикримизни туйғун қилмакға биринчи воситадур», – демиш.

Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 05 Aprel 2018, 10:13:16
БАҲОР КЕЛСА

   Мустақил юртимиз узра баҳор нафаси уфуриб, она замин узра офтобнинг илиқ нурлари сочилгани янглиғ эсон-омон умримизнинг янги баҳорига етиб келганлигимизга шукрона тарзида халқимизнинг кўнгилларига ҳам кўтаринки сурур кайфиятлари кириб келмоқда. Ҳар қандай ғам-ташвишдан бегона бўлган болалар ҳам хурсандлигидан чопқиллаб юрадилар. Умрнинг энг қизғин палласидаги инсонлар аллақачон баҳорги тирикчилик ишларини бошлаб юборганлар. Ёшини яшаб, ҳаётда ўзига яраша из қолдиришга улгурган кекса отахонлару, онахонлар ўзлари босиб ўтган умрнинг узун йўлларига хаёлчан боқар экан, сўлғин лаблари пичирлаб нимадир деяётгандек бўлади. Шоира айтгандек:

      Олча гулин кўзларингга суртасан беҳол −
      “Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор”.
                  (Х. Худойбердиева)

   Атроф табиат ҳам куёв тўрани интиқлик билан кутиб турган келинчакдек бор бўйи ила безанган. Бундай гўзал табиат ҳақиқатан ҳам инсоннинг қалбига шоирона табиат илҳомларини меҳмонга  етаклаб олиб келаётгандек бўлади.
Сокинлик фаслидан буён ошёнларини соғиниб қолган қушлар ҳам шундай жаннатмакон ўлкага етиб келганидан севинчларини ичларига сиғдира олмай қолади. Гўё узоқ вақтлар бегона юртларда дарбадар юриб, ниҳоят ўз Ватанига қайтган сарбадар инсон қувончларга тўлиб, кўрган кечирганларини  кўнгил яқинларига тинимсиз қисса қилиб сўзлаб бераётгганидек қушлар ҳам баҳорги наволарини баралла бошлаб юборади. Умр боғининг навқирон даврининг тенгдоши бўлган бунчалар ажиб табиатдан ҳеч қачон ажралгинг келмайди.

      Баҳор келса бошланар боғда булбул хониши,
      Саъва, қумри нағмаси, суралай товланиши.
      Қирларда наврўз сайли, лолаларнинг ёниши,
      Тўхтагай табиатдан ҳаққушлар зорланиши −
      Кетма баҳор, кетмагил менинг боғимдан.
                  (Т. Сулаймон)

   Аждодларнинг минглаб йиллик удумлари авжига олади − ҳар маҳаллада сумалак сайллари. Бусиз Ўзбекнинг баҳорини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Албатта бу  қадимий одатимизнинг ҳам ўзига яраша тароватию, биз билган ва билмаган ҳикматлари бор. Қиш аро асосан қуруқ мева ва таомларни еб чиққаннинг сўнггидан баҳорги миллий таомимиз танамиз учун керакли витаминларга сероблигидан шифолиги ҳам сир эмас. Баҳорда қуёш заррачалари орқали келгувчи турли зарарли магнит тўлқинларию, нурлар оқимига  яхшигина ҳимоя воситаси вазифасини ҳам ўтайди.
   Минглаб йиллик одатларимизда яна бири дарвешона ҳақида ҳам кези келганда бир тўхталиб қўйган яхши. Тарихий битикларга назар ташласак Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит-турк” китобида келтирилган қадимий халқ оғзаки ижоди намуналарида қиш билан ёз жанг қилиб, ниҳоят ёз ғолиб келгани баён қилинар экан, ана энди бунинг шарофатига байрам қилиб хурсандчилик қилиш таъкидланади.
   Шунингдек улумоларимиз ҳам бир қанча фикрлар билдиришганлар. Айримлари бу удум “дарвешхона” сўзидан олинган бўлиб, аслида баҳорги экинлар мавсуми учун дарвешларга хайр-эҳсон қилинганлигидан келиб чиққан дейдилар. Яна бошқалари “дарвешона” ўзининг асл маъносида − дарвешона, яъни дарвешларга хос камтарона меҳмондорчилик ташкил қилиш. Бу ҳам, албатта, баҳорги экинлар олдидан қилинадиган тадбир дейдилар.
   Биз эса бу тўғрида ўз фикримизни билдиришга ҳақли бўлмасакда, юқоридаги фикрларни инкор қилмаган ҳолда қўшимча равишда китоблар аро изланиб яна ҳам тўлароқ жавоб топгандек бўлдик.
Буюк ватандошимиз имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилишича “Умар разияллоҳу анҳу қачон қаҳатчилик бўлса Аббос ибн Абдулмутталиб билан истисқо қилар (ёғингарчилик сўрар) эди. Шунда “Эй Аллоҳ, албатта, бизлар Сенга Пайғамбаримизни васила қилар эдик, бизларга ёмғир берар эдинг. (Энди эса) Пайғамбаримизнинг амакисини васила қилмоқдамиз, бас, ёмғир бергин” дер эди. (Ровий) айтади: Уларга ёмғир берилар эди”.
   Мазкур ривоятда истисқо ҳақида сўз бормоқда. Бу тўғрида уламолар бир қанча фикрларни айтганлар. Кўпчилик  фақиҳларнинг айтишларича “Истисқо” −  ёғингарчилик бўлмай қолганда Аллоҳ таолодан фойдали ва баракали ёмғир сўраб ўқиладиган намоз эрур. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи айтишича “Истисқо” −  дуо, тазарруъ ва истиғфор айтишдан иборат.
   Дарвешонада ҳам юқоридаги амаллар бор. Кўпчилик бўлиб дуо ва тазарруълар қилинади. Элимиз, юртимиз тинч, турмушимиз фаровон бўлиши сўралади, деҳқончиликнинг барча турларига дуолар қилинади − томорқалардан тортиб фермер хўжаликлардаги асосий ризқу-рўзимиз бўлган буғдой, пахтадан бошлаб пиллаларгача дуо қилинади. Аббос разияллоҳу анҳуни чорлаганлари каби атроф маҳаллалардан ёшлари улуғ ва тақводор инсонлар таклиф қилиниб, улардан дуо сўралади.
Фақат асосий фарқи − қурғоқчилик бўлмаса ҳам адо этилиши. Ваҳолонки, бошига қаттиқ иш тушмасдан туриб Аллоҳни эслаган кимсаларнинг бошига оғир кун келганда Аллоҳ таолонинг ёрдами муқаррар бўлиши ҳақида тафсирларда ёзилган. Хусусан “Фаровонликда Аллоҳни эсланг, шиддатли (кун)да Аллоҳ ҳам сизни эслайди”, − дейилган. (Имом Табарий тафсири)
Дастурхон тузаш эса, Алҳамдулиллоҳки, тўқчилик, тўкин-сочинлик аломати. Қолаверса халқимизнинг ўта меҳмондўстлигидан. Аммо исрофгарчиликка иложи борича йўл қўйилмайди.
Шунингдек, бу қадимий одатимизда ибодат умид қилинишини эътиборга олган ҳолда холисликдан чиқиб ортиқча дабдабаларга йўл қўймаслик керак.
Тангри таоло кириб келган баҳор − деҳқончиликнинг бошланиш фаслини баракали қилсин. Дуойи хайрларимизни ижобат қилсин.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 10 Aprel 2018, 15:09:48
Яратганнинг мағфирати
Банда гуноҳдан ҳоли бўлмайди. Фақат пайғамбарларгина масъум бўлганлар. Биз эса ожиз бандалармиз. Ожизлигимидандирки, гуноҳ қилиб қўямиз.
Аввало иложи борича гуноҳдан четланиш керак. Бироқ бирор гуноҳ содир бўлган бўлса, умидсизланмаслик керак. Дарҳол истиғфор айтиб тавба қилиш лозим.
Манбада келишича (www.ziyouz.com кутубхонаси.Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий) тавба қилганликнинг баъзи шартлари бор. Булар қуйидагилардир:
1. Одам ич-ичидан афсус-надомат билан тавба қилади.
2. Бошқа гуноҳ қилмасликка азм этади ва гуноҳни такрорламасликка интилади.
3. Мумкин бўлса, ҳақини еган кишининг ҳақини қайтариб беради.
4. Мумкин бўлмаса, кимнинг ҳақига тажовуз қилган бўлса, ўша киши билан ҳалолланади.
Агар мазлумнинг ҳақини бериш ҳам, розилигини олиш ҳам иложсиз бўлса, унинг ҳақига дуо ўқиш ва истиғфор этиш керак бўлади. Шунда Аллоҳнинг ундан рози бўлиши-дан умид қилиши мумкин.
Гуноҳларни унутиш айбларнинг энг каттасидир. Ақли бўлган одам, албатта, ўзини-ўзи сўроқ қилади, ўзидан ҳисоб сўрайди, гуноҳларини унутмайди. Шуни назарда тутиб, бир шоир шундай деган:
Сиртига гуноҳи юкланган инсон, унутма гуноҳинг, юв уни чаққон. Аллоҳга ўлимдан олдин тавба қил, Айбингни тан олгил эй осий, шошил!
Имом Абуллайс ҳикоя қилади:
— Бир кун Ҳазрат Умар Пайгамбаримиз (с.а.в.) қошига йиғлаб келди. Пайғамбаримиз
(с.а.в.): «Нега йиғлайсан?! — деб сўраганларида Ҳазрат Умар:
—Эй Аллоҳнинг Расули, эшикда бир йигит йиғлаб ўтирган экан, кўнглим эзилди. Шунинг учун йиғладим, - деб жавоб берди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уни ичкари олинг!» - деб буюрдилар. Йигит ичкари олинди. Йиғлаб турган йигитдан Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўрадилар.
— Нега йиғлаяпсан, эй йигит?
Йигит:
- Гуноҳларим кўплиги мени йиғлатди. Аллоҳдан қўрқяпман, эй Аллоҳнинг Расули!
Сўнгра ораларида шундай савол-жавоб бўлиб ўтди:
Пайғамбар (с.а.в.):
- Аллоҳга шерик кўрдингми?
Йигит:
- Йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.):
— Бировни ноҳақ ўлдирдингми?
Йигит:
- Йўқ!
Пайғамбар (с.а.в.):
- Гуноҳларинг етти қават осмону, ер ва тоғлар қадар бўлса ҳам, Аллоҳ афв этиши мумкин!
Йигит:
- Эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в.), менинг гуноҳим бундан ҳам катта!
Пайғамбар (с.а.в.):
- Сенинг гуноҳинг каттароқми, курсими?
Йигит:
- Менинг гуноҳим каттароқ.
Пайғамбар (с.а.в.):
- Сенинг гуноҳинг каттароқми, Аллоҳнинг афвими?
Йигит:
- Аллоҳнинг афви каттароқ.
Пайғамбар (с.а.в.):
- Энг катта гуноҳни энг катта бўлган Аллоҳдан бошқа ҳеч ким афв этолмайди. Менга гуноҳинг нималигини айт.
Йигит:
- Сиздан уяламан, эй Аллоҳнинг Расули! Пайғамбар (с.а.в.):
- Айт, деяпман сенга!
Йигит:
- Эй Аллоҳнинг Расули, мен етти йилдан бери кафан шилувчилик қиламан. Охирги марта ансорлардан бир чўри қиз ўлганди. Бордим, қабрини очиб, кафанини шилдим. Сўнгра шайтоннинг сўзига кирдим. Унинг номусига тажовуз қилдим, Оз ўтмасдан, Аллоҳнинг қудрати билан чўри тилга кирди ва менга шундай деди:
- Суф сенга, мазлумнинг ҳақини золимдан олувчи Аллоҳдан уялмайсанми? Мени қабр халқи орасида қипяланғоч қолдирдинг. Устига-устак, Аллоҳнинг ҳузурида жунуб бир ҳолга келтирдинг!
Йигит буларни айтганда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўринларидан сакраб туриб кетдилар. Йигитни итариб:
-Чиқ бу ердан, эй фосиқ! — деб буюрдилар.
-У ҳам чиқди-кетди ва қирқ кун Аллоҳга ёлворди. Охири бошини кўкка кўтариб:
- Эй Муҳаммаднинг, Одамнинг ва Иброҳимнинг илоҳи! — деди. — Агар мени ёрлақаган бўлсанг, Расулинг Муҳаммадга ва асҳобига маълум қил. Йўқ, агар ёрлақамаган бўлсанг, кўкдан бир олов тушир ва мени ёқ, охират азобидан қутқар!
Шунда Аллоҳ ўз Расули(с.а.в.)га Жаброилни йўллади. Жаброил келди ва дедики:
— Эй Муҳаммад, Раббинг сенга салом юборди ва «Махлуқотни у яратганми, менми?!» — деб сўради.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедиларки:
— Мени ҳам, бошқа махлуқотни ҳам Аллоҳ яратган. Мени ҳам, бошқа борлиқни ҳам у ризқлантиради.
Жаброил келтирган хабари билан гапга нуқта қўйди:
— Аллоҳ анов йигитни афв этганини маълум қилди!
Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.) у йигитни чақирдилар ва Аллоҳ уни афв этганини билдирдилар.

Қамариддин Шарофутдинов. Асака т. "Имом Абу Юсуф" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 10 Aprel 2018, 15:19:57
ТИРИКЧИЛИК
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра оилада рўзғор харажатлари асосан эркакнинг зиммасида бўлиши ҳаммамизга маълум. Эркакнинг оилада бошлиқ бўлишлигининг шартларидан бири ҳам айнан топган мол-дунёсидан оилага нафақа қилишлигидадур. Эркак ҳар қандай ҳолатда ҳам оила юкини кўтаришга танбаллик қилмаслиги керак. Акс ҳолда оилада раҳбарлик тизгинининг ярмини қўлдан бой беради.
Албатта, тирикчилик ўзига яраша машаққат талаб қилади. Қаерга борсангиз ҳам биров сизга манави пулни олиб қўйинг деб тайёрлаб турмайди, балки ўша пулни олиш учун меҳнат талаб қилинади.
Ҳатто илм талабида бўлган инсон ҳам, тарки дунё қилган зоҳидлар ҳам, нафсини тийган тақводорлар ҳам, дунёдан юз ўгирган сўфийлар ҳам ўз нафсилари учун ҳар қанча қаноат қилсалар-да, оилада хотин ва бола-чақанинг ҳақини адо қилишлик гарданидан соқит бўлмайди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам нубувватдан аввал тиркчилик билан машғул бўлганлар. Бу ҳақда “Нурул яқин” китобида (Муҳаммад Хузарий. зиёуз.cом кутубхонаси) шундай баён қилинган:
Муҳаммад алайҳис-саломга оталаридан ҳeч нарса мeрос қолмади, у киши камбағал оилада, етим булиб дунёга кeлдилар, бану саъд қабиласида эмизилиб, эмикдош биродарлари билан подачилик қилдилар. Маккага қайтиб кeлгач, арзимаган иш ҳақига одамларнинг қўйини боқдилар.
Имом Бухорийнинг "Саҳиҳул Бухорий" китобидаги бир ҳадисда баён этилишича, пайғамбарларнинг ҳаммалари подачилик қилишган. Бу нарсада ҳам ажойиб ҳикмат бор. Жониворларнинг ювоши бўлмиш қўйни боққан инсоннинг дилида мулойимлик, мeҳрибонлик куртак отади. Пайғамбарлар одамларни тўғри йўлга даъват этганларида уларнинг табиатидаги чарслик, қалбидаги бeқарорлик тузалиб, мўтадил ҳолга кeлади.
Муҳаммад алайҳис-салом улғайгач, Соиб ибн Абу Соиб билан бирга тижорат қилдилар. Хадичага уйланганларидан кeйин ҳам у киши ўз мeҳнатлари билан пул топиб, кун кeчирдилар.


Исомиддин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Aprel 2018, 12:28:59
РОСТГЎЙЛИК
   “Бошингга қилич келса ҳам рост сўзла” деган матални мактабдалик чоғимиздаёқ, балки ундан ҳам аввалроқ хотирамизга муҳрлаб олганмиз. Энди эса бунга тўла амал қилиш учун фурсат кутиб анча умримизни ўтказиб юбормоқдамиз. Ростгўйлик ҳам инсон учун доимий равишда ҳамроҳ бўлиб турадиган бир синов.
Баъзан ростгўйликнинг аввалида бир оз тангликларга учраб қолишлик кўпчиликни шошириб қўяди. Шунинг учун оғзи куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичганидек, бўлар- бўлмасга ёлғон ишлатишга кўникиб қолдик. Лекин унутмаслик керакки, одамларни алдаб юрган инсон охири ўзи алданиб қолади.
Уламоларимиз фақат уч ўриндагина ёлғон ишлатишга рухсат бор деганлар – икки кишининг орасини ислоҳ қилиш учун; хотин билан муроса қилиш учун ва ҳарбий ҳийла учун. Ундан бошқа пайтда ҳазил учун ҳам ёлғон гапиришга рухсат йўқ.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди:
"Ахлоқнинг яхши бўлиши, таомнинг покизалиги, ростлик ва омонатга хиёнат қилмаслик - мана шу тўрт хислатни Аллоҳ таоло сенга берган бўлса, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир".
   Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди - Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Рост гапиринглар, чунки ростгўйлик эзгуликка етаклайди. Эзгуликлар эса жаннатга йўллайди. Киши рост гапираверса, у Аллоҳ таоло ҳузурида ростгўй деб ёзилиб қолади. Ёлғон гапиришдан ўзларингизни сақланг, чунки ёлғон гапириш ҳамма бузуқликларга олиб боради, бузуқлик эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳ ҳузурида ёлғончи бўлиб ёзилиб қолади", дедилар.
Ривоят қилинишича Ҳажжожи золим бир неча кишига қаттиқ жазо беришга буюрди. Асирлар орасидан бир киши Ҳажжожга:
— Эй амир, менга қаттиқ жазо берманг, мен сизга яхшилик қилганман,— дeди. Ҳажжож ундан қандай хизмат қилганини сўради. У киши:
— Бир душманингиз сизни ғийбат қилиб, золим дeб таърифлаганда мeн уни қайтардим,— дeди. Ҳажжож ундан:
—   Гувоҳинг борми?— дeб сўради. У асирлар орасидан бир кишини гувоҳ этиб кўрсатди. Асир бу ишдан бeхабар бўлса ҳам, унинг жонини асраб қолиш учун:
—   Тўғри айтади, мeн ўша жойда эдим, сизни ёмонлаб сўзлаётганда тўхтатиб қўйган эди,—дeб ёлғондан гувоҳлик берди. Ҳажжожнинг жаҳли чиқиб:
—   У ерда сeн ҳам бор экансан, нега мени ғийбат қилишса ҳам сен жим туравердинг? — деди.
—   Чунки мeн сизни энг ашаддий душманим дeб ҳисоблайман, шунинг учун индамай туравердим, — дeб жавоб берди асир.
Шунда Ҳажжож уларнинг ёлғон гаплари учун жаҳли чиқса-да, асирнинг тўғри сўзи учун ҳар иккаласини ҳам озод қилиб юборди.

Дадабоев Муҳаммадқудратбек. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Aprel 2018, 12:30:16
САХИЙЛИК
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
“Бандалар тонг оттиргувчи кун борки, икки фаришта тушмай қолмас. Уларнинг бири “Эй Аллоҳим, нафақа қилгувчига (нафақасининг) ўрнини босгувчини бергин”,− деб туради. Иккинчиси эса “Эй Аллоҳим, ушлаб қолганга талофат бер” ,− деб туради. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Яъни ҳар тонгда тушгувчи икки фариштадан бирининг вазифаси шу ўтгувчи кунда ким хайру эҳсон қилса, унинг ўрни Яратганнинг хазинасидан яна тўлдирилишини сўраб туриш бўлади. Ва албатта уларнинг дуолари ижобат бўлғуси. Бунинг мисолини дарёдан сув олишга эмасу, саҳродаги қумдан бир ҳовуч олганга қиёс қилиш мумкин. Негаки, дарёдан челакда сув олганда ўрни билинмайди, амммо саҳродаги қумдан бир ҳовуч олинса, ўша пайтда ўрни кемтикка ўхшаб қолсада, ҳеч қанча ўтмай шамол ва шаббодаларда яна аввалгидай билинмай кетади.
Ойиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Сахийлик бир дарахтдир, унинг томирлари жаннатда, шохлари эса дунёга тушгандир. Ким унинг бир шохига осилса, уни жаннатга олиб боради. Бахиллик ҳам бир дарахтдур, унинг томирлари дўзахда ва шохлари дунёга тушган. Ким унинг бир шохига осилса, уни дўзахга олиб боради" дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қай бир киши ҳалолдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалолдан бошқасини қабул қилмагай, Раҳмон уни ўнг қўли ила қабул қилади. Агарчи бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида токи тоғдан катта бўлгунча ўсади. Худди сизларнинг бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилгани каби”, дедилар. (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган)
   Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади”, − деганлар. (Термизий ривояти)   
   Бизнинг саҳоватлик элатимиз баъзан, ҳатто кейинги пайтларда кўпроқ ҳолатларда “саҳийлик” нинг чегарасидан чиқиб кетмоқдалар. Ҳолбуки саҳоватнинг чегарасидан сўнг исрофгарчилик ва риё ҳудудлари келади. Аллоҳ таоло Қурони каримнинг бир қанча оятларида исрофгарчилик нақадар ёмонлиги ҳақида баён қилган. Тўй-тўркин, йиғилишларда, матбуотларда бу ҳақда неча бора такрор айтмоқдамиз. Ўзимизнинг тоқатимиздан ортиғига беҳуда чиранишдан мурод нималигини ҳам яхшилаб фикрлаш фурсати келди. Шунчалик дабдабадан мурод одамларга кўрсатиш учунлигини очиқ-ойдин тан олмоқдамиз. Энди эса фақатгина амал қилиш қолди.
   Ҳар бир ишда ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимотларига кўра ўрта ҳолликни ихтиёр этишликка насиб айласин.

Жалолиддин Исмоилов. Асака т. "Тошбой халфа" масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 May 2018, 14:41:14
ТИНЧЛИК  ВА  ХОТИРЖАМЛИК
   Эрталабда ўз уйимизда, оила аъзоларимиз ҳузурида хотиржам нонушта қилиб, ҳеч қандай ҳадиксиз бемалол, шошилмай ишимизга борамиз. Ишхонада эса ҳамкасабалар билан бамайлихотир енгилгина гурунглашиб олиб ўз ишларимизга шўнғиб кетамиз. Қалбимизда яна хотиржамлик. Тез - тез соатимизга қараб қўямиз – тушликка оз қолдимикин, деб. Айниқса тушликдан қайтишда яна ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб кетамиз. Режамиздаги вазифаларимизни адо қила олсак кечга яқин қайтамиз, бўлмаса уйга қўнғироқ қилиб кечроқ қайтишимиз ҳақида огоҳлантириб қўямиз. Шу билан уйдагилар ҳам хавотир олмай ўтирсин деймиз. Дарҳақиқат, оила аъзоларимиз ҳам бундай кеч қолишларга кўникканидан кечки таомдан бизга яраша насибани ажратиб қўйиб бемалол овқатланиб, керак бўлса телевизор кўриб, бўлмаса бошқа юмуши билан машғул бўлиб, келгунимизча кутиб турадилар.
Юқорида биз зикр қилган ҳолат доимийлиги учун кўнкиб кетганмиз. Шунинг учун ҳам бу осудаликнинг асл сабаби нимадилигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз, бу тўғрида фикрлашни хаёлимизга келтирмаймиз ҳам. Аммо бир оз тафаккур қилиб кўрсак, биламизки, бу осудалик боиси – Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, тинчлик, омонлик ва хотиржамликнинг ўзи эмасми?
Тинчлик, омонлик ва хотиржамлик шунчалик улуғ неъматки, унинг қадрини фақатгина шу неъматдан, Худо сақласинки, маҳрум бўлганларгина тўлиқ англагайлар.
Ким ўлур ҳолатга етса, ул билур жон қадрини.
Йўқса, шинам кўчаларда бамайлихотир юриш қаёқда? Она Ватанимиз бўйлаб ҳатто ярим кечада бўладими, ўз қишлоғингиздами, юртимизнинг хоҳлаган гўшасида бўладими ҳадиксиз юриш қаёқда эди?
Бу бебаҳо неъматнинг улуғлигиданки, ҳазрат Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам  ҳадиси шарифларида қайта - қайта таъкидлаганлар.
وعن أنس أن رجلا جاء إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال يا رسول الله أي الدعاء أفضل ؟ قال سل ربك العافية والمعافاة في الدنيا والآخرة ثم أتاه في اليوم الثاني فقال يا رسول الله أي الدعاء أفضل ؟ فقال له مثل ذلك ثم أتاه في اليوم الثالث فقال له مثل ذلك قال فإذا أعطيت العافية والمعافاة في الدنيا والآخرة فقد أفلحت . رواه الترمذي وابن ماجه وقال الترمذي هذا حديث حسن غريب إسنادا .   

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
‒  Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? –  деб сўради.
–  Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам.
Иккинчи куни келиб яна:
–   Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? –  деб сўради.
–  Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар яна.
Учинчи куни келиб яна:
–   Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, дуоларнинг қай бири афзалроқ? –  деб сўради.
–  Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўрайвер. Бас  қачонки сенга дунё ва охиратда афв ва офият берилса, батаҳқиқ нажот топибсан – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам. ( ибн Можа ва Термизий ривоят қилган, ҳасан деган. Лафз ибн Можаники)
Бугунги кунда қай бир жабҳага қараманг, Яратган Эгамнинг биз бандаларга Ўзининг неъматларини тўкин-сочин қилиб берганини кўрасиз. Дастурхонлардаги нозу-неъматларни қарияларимиз таъбири билан айтганда “Фалончи бойлар ҳам кўрмаган”. Ибодатдаги эркинликни фақатгина худосиз жамиятни кўриб ўтганларгина яхши англайдилар. Оммавий матбуот ва минбарлардан туриб имон-эътиқодларимиз ҳақида, ўзлигимиз ҳақида баралла айтилиши, бу – билган одамга жуда ҳам катта неъмат эмасми?
Ариқларимиздан шилдираб оқаётган зилол сувлар эса бошқа юртларда эртаклардаги манзаралар каби. Айниқса бу йилги санада сувнинг сероб бўлиши деҳқончиликларга анчагина таъсир қилди. Ҳамма ёқ мўл-кўл бўлиб кетди. Қиш фасли кириб келган бўлишига қарамай, тўйларимизнинг кети узилмаётгани ҳам шунга далолат қилмайдими?
Албатта, тўйларнинг кўпайиши халқимизнинг чўнтагида сармояси борлигидан  эканлиги ҳам рост, аммо яна бир улкан неъмат – ТИНЧЛИК, ХОТИРЖАМЛИК  неъмати борки, усиз юқоридаги неъматлар тотли бўлурми?
Хўш, оламларнинг Парвадигори бизларга шунча карам қилиб турган бўлса, бизлар нима қилмоғимиз лозим? Энди биз нима қилсак ҳам бу неъматларнинг охири бўлмайди деб, ғафлатда юриб, билганимизни қилаверишимиз керакми? Ёки шунча неъмат ичидан ҳам кам кўстини ахтариб топиб нолиб, хасрат қилишимиз керакми? Албатта соғлом фикрли ҳар қандай инсон шукр келтирмоғимиз лозим, деб жавоб беришига шубҳа йўқ. Шундагина, иншо-Аллоҳ, неъмат бардавом бўлажак.
Ҳақ  субҳанаҳу ва таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُواْ لِي وَلاَ تَكْفُرُون۝
“Бас Мени эслангизлар, Мен ҳам сизларни эслагайман. Ва Менга шукр қилингизлар, куфрона қилмангизлар ”(152  - оят).
Ушбу  ояти кариманинг тафсирига кўра Зайд ибн Асламдан ривоят қилинишича Мусо алайҳис салом Тангри таолодан:
– Эй Раббим, мен Сенга қандай қилиб шукр келтираман, – деб сўради. Аллоҳ азза ва жалла:
– Мени эслагин ва унутмагин.  Қачонки Мени эсласанг, батаҳқиқ Менга шукр келтирган бўласан. Қачонки Мени унутсанг, демак, менга куфрона қилган бўласан.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Кимки Аллоҳни эсласа, Аллоҳ ҳам уни эслайди. Ким Унга шукрона қилса, яна зиёда қилиб беради. Ким Унга куфрона қилса азоблайди”. (Ибн Касир тафсиридан)

اللهم إني أسألك العفو والعافية في الدنيا والآخرة ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ.
Асака т. "Холид ибн Валид" жоме масжиди ходими
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 20 Iyun 2018, 15:30:32
КАШАНДАЛИК - ЗАРАРЛИ ОДАТ.
Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Xусусан ёшлар ва xотин-қизлар орасида кашандаликнинг тарқалиши эса жуда аянчли ҳолдир. Базан қўлида сигарет тутатиб олиб ўзларини катталардак тутишга уринаётган ўқувчиларни ҳам учратиш мумкин.
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарарли эканлигини барчага маълум. Ҳатто тамаки ишлаб чиқараётганлар тамаки қутиларини орқасига “чекиш соғлиқ учун зарар” дея ёзиб қўйишган.
Инсон учун энг бебаҳо бойлик саломатлик бўлиб, уни бундай зарарли одатлардан асраш эса ҳар бир инсонга лозим бўлади.
Барчаларимизга яxши маълумки, Муқадас динимиз кўрсатмаларида инсоният беш жиҳатини муҳофаза қилишлик таъкидланади. Булар:
1. Инсон динини муҳофаза қилиш.
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш.
3. Инсон наслини муҳофаза қилиш.
4. Инсон соғлигини муҳофаза қилиш.
5. Инсон молини муҳофаза қилиш.
Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади.
Тамаки чекишликда инсонни ақлига, наслига, соғлигига ва молига зарар етади. Инсоннинг ўз танаси ва соғлигини асраши, ўзини ҳалокатга олиб борувчи иллатлардан сақланишлиги керак. Зеро жисм, тана аъзолари соғлом ва уларни турли зарарли одатлардан, касалликлардан ҳоли бўлиши, фаровон ҳаёт гаровидир.
Тамаки тутунининг таркибида тўрт мингга яқин модда бўлиб, ҳаммаси инсон саломатлигини емирувчи экани тиббий тажрибаларда собит бўлган. Улардан: саратон (рак), сил, оғиз, лаб, тил, кичик тил, xазм ва нафас олиш аъзоларининг яллиғланиши xамда сийдик йўллари касалликлари. Чекишнинг наслга, бундан ташкари ишлаб чиқаришга таъсири, иқтисодий зарарлари бўлиб, ёнғин ва йўл xаракати ҳодисалари, атроф-муxитни кирланиши ва бундан бошқа кўп зарарлари бор.
Чекиш таъсири остида қон таркиби ўзгариб, ундаги эритроситлар сони камаяди, томирлар чекмайдиган одамларникига қараганда анча тезроқ қариб қолади, ўпка раки xасталиги чекмайдиган инсон организмга нисбатан 8 - 10 баробар кўпроқ учрайди. Кашандаларда аста-секин xотира пасайиб, асаб системаси издан чиқиб боради.
Тамакининг моддий зарарлари.
Инсонни қорнини тўйдирмайдиган дунёсига ҳам оxиратига ҳам фойда бермайдиган беҳуда бефойда ишлардан саналган “тамаки чекишликка” молу-дунёсини сарифлашлик тамакининг моддий зарарларидан биридир. кашанда одам чекиш сабабидан соғлиғини йўқотади албатта соглигини тиклашликга маблагини сарфлайди, Базида тамакини чўғи кийимига ёки уйидаги гиломларга тушиб куйдиради , бу эса айрим ҳолатларда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади ҳам унинг учун моддий зарар.
Кунига бир қути тамаки чекадиган инсон кунига 2 минг сўмга тамаки ҳарид қилса, бир ойда 60 минг сўм бир йилда эса 720 минг сўм маблағини ўз қоли билан тутатиб, ёқиб юборган бўлади.
Тамакининг жамиятдаги зарарларидан бири- Оила муҳитига бўлган зарар. Аёллар, болалар, кексалар кашандадан кўра кўпроқ азият топади. Чунки тутуннинг чекувчидам кўра чекмайдиган одамга ёмонроқ таъсир кўрсатиши ҳам илмий тажрибаларда исботини топгандир. жамоат жойларида жамоат транспотрида ва шунга ўxшаган жойларда истемол қилинган тамаки ҳавони ифлослантиргандан ташқари ўша жойдаги инсонларни саломатчилигига ҳам салбий тасир кўрсатмай қолмайди.
Тамаки ўраш учун қоғозларнинг энг сифатлиси ишлатилади. Агар бу қоғозлар китоб босиш учун ишлатилганда эди анча мунча китоблар нашрдан чиқган болар эди. Масалан бир кашанданинг умр бойи чекган тамаки қогозига 300 минг бетли китоб босиш мумкин.
Демак юқоридаги ҳисоб-китоблардан келиб чиқсак кашандалик инсон учун энг ноёб нематлардан бўлган қоғозни ҳам исроф қилишдир. Бундан малум бўладики тамаки истемол қилишлик инсон учун зарарли одатлардан, бизлар доимо ҳушбўй ва озода бўлиб юришлигимиз, ўзимиз ҳам бошқалар ҳам азиятланмаслиги учун бундай зарарли одатлардан сақланишлигимиз керак.
Мухаммадийхон Хожиев.
[/color][/size][/font]
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 27 Iyun 2018, 16:15:40
Маънавий бойлик
Қаноат инсоннинг ҳақиқий бойлигидир. Қаноат бўлмаса ҳар қанча бойлик бўлса-да, инсон тўймайди. Балки маънавий қашшоқлик ботқоғига ботиб кетади.
وَعَنِ ابْنِ عَبَّاس وأنس بن مالك رَضِي الله عنْهُم أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قَالَ : « لَوْ أَنَّ لابْنِ آدَمَ وَادِياً مِنْ ذَهَبِ أَحَبَّ أَنْ يَكُونَ لَهُ وادِيانِ ، وَلَنْ يَمْلأَ فَاهُ إِلاَّ التُّرَابُ ، وَيَتُوب اللَّهُ عَلَى مَنْ تَابَ » مُتَّفَقٌ عَليْهِ .
Ибн Аббос ва Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилдилар. "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Бойлик молнинг кўплиги билан эмас, балки нафснинг бойлигидир", деганлар".
Дарҳақиқат, қаноатли киши тақдирига ёзилган ризқига рози бўлиб, ҳар қанча ҳаракат қилганда ҳам фақат Аллоҳ белгилаб қўйган ризққагина эга бўлишини англаб етади. Натижада, мол-дунёга ортиқча ҳирс қўймай, шукр қилиб яшайди.
Аллоҳ таоло Қурoьни Каримнинг жуда кўп жойларида одамларни сабр қаноатли бўлишга чақиради. Сабр-қаноат шарофатидан одам юксак даражаларни қўлга киритиши, кўплаб неьматлар, хайрли ишлар, яхшиликларга сазовор бўлиши таъкидланади. Аллоҳ таоло Қурони каримда мўминларни сабр қилишга чорлаб, сабрли бандаларга Ўз мукофотини ваъда қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ * وَلاَ تَقُولُواْ لِمَنْ يُقْتَلُ فِي سَبيلِ اللّهِ أَمْوَاتٌ بَلْ أَحْيَاء وَلَكِن لاَّ تَشْعُرُونَ *  وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ * الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ * أُولَـئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَـئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ *
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмайсиз. Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир”. (Бақара. 153-157)
Айтибдиларки, одамларнинг бахтлироқлари қуйидагилардир: қалби илмга ташналар; жисми сабр қилгувчилар; борига қаноат қилувчилар.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ ал-Яманийнинг айтишларича, Тавротда шундай ёзилган экан:
«1. Очкўз киши дунёга подшоҳ бўлса ҳам, барибир фақирдир.
2. Итоаткор кишига агар у қул бўлса ҳам, одамлар итоат қиладилар.
3. Қаноат қилувчи киши агар оч бўлса ҳам, барибир бойдир».

Бахтиёржон Сайдалиев. Улуғнор туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 27 Iyun 2018, 17:12:53
ОТА – ОНА ФАРЗАНД УЧУН САОАДАТ
Ота - онанинг хизматини қилиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи. Хеч бир фарзанд хар қанча ота – онасини хизматини қилсада хизматини одо қила олмайди. Дарҳақиқат,  Аллоҳ таоло  ота­онага  яхшилик  қилишни ҳар бир мусулмон кишига фарз қилган. Шу сабабли уларга  яхшилик  қилиш  ака­ука,  ёрудўстларга  ва  ҳатто фарзандга яхшилик қилишдан ҳам устун туради.
Шунингдек Ислом дини таълимотларида фарзанд ота ­ онага  зинхор ва зинхор озор  бермаслик  ва  уларнинг  сўзу феълларидан ҳеч малолланмасликка буюрилган, Қурони каримда қуйидагича хитоб қилинади
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилади: “Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро сураси, 23-24-оятлар).
Ота-онанинг қадри-қиммати, ҳурмати шу қадар катта эканки, уларнинг ҳар бир сўзи ва сўзсиз бажарилиши, уларга яхштилик қилиш эса фарзанднинг энг муҳим бурчи бўлиши керак. Фақат бир ҳолдагина, яъни улар фарзандларини ширкка тарғиб қилишса, уларга итоат қилинмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. (Аммо) агар улар сен билмаган нарсаларни (сохта маъбудаларни) Менга шерик қилишингга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!” (Анкабут сураси, 8-оят).
Ҳазрати Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Эй ўғлим, ким ота-онасини рози қилса, Роҳманни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Роҳманнинг ғазабини чиқарган бўлади. Эй болам, албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор”.
Хазрат навоий ота она хурмати борасида олтин ва жавохирлардан хам қимматбахо насихатларин айтганлар:
Бошни фидо қилгил ато бошиға,
Жисмни қил садқа ано қошига.
Тун-кунингга айлагали нурфош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш.
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) Пайғамба¬римиз (с.а.в) дан ривоят қилади: “Қайси бир солиҳ фарзанд ўз ота-онасининг юзларига меҳру шафқат назари ила боқса, Ҳақ таоло у кишининг ҳар бир қилган назарига бир ҳаж қилганнинг савобини бергай. Шунда саҳобалар сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, бир кунда юз марта боқса ҳам, юз ҳажнинг савоби ёзилаверадими?” Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло карами кенг, улуғ зотдир ва ажру савобларини яхши бандаларидан дариғ тутмагай”, деб жавоб бердилар. (Имом Байҳақий ривояти).
Фарзандни ота онасини хизматида бўлиш шу қадар савобли амалки. Хатто фарзанд учун   ота - онасини бор эканидан мамнун бўлиб бир маротаба уларнинг юзларига меҳру шафқат назари ила қараб қўйганга битта хаж амалини совоби берилса, уларни хизматини қилганига қанчалик улуғ савоблар берилар экан. Шунинг учун доимо уларни рози қилишга харакат қилиш лозим. Зеро уларнинг розилиги фарзанд учун саодат.
“Мухаммад Соли Хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 27 Iyun 2018, 17:14:18

БОЛА ТАРБИЯДА - ЯХШИ ДЎСТНИНГ МУХИМЛИГИ
Муқаддас Ислом динимизда таълимотларида, ёш авлодни хар жиҳатдан юксак одоб – аҳлоқли, илм – марифатли этиб тарбиялашни энг шарафли ва фазилатли амаллардан экани баён қилинади.
Тарбия ҳар бир киши учун дунёда энг манфаатли ҳамда зарур бўлган хислатлардандир. Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир” - дея марҳамат қилганлар. (Термизий ривояти).
Хар бир ота - она доимо фарзандини тарбиясида назоратсиз қолдирмаслиги ва яхши инсонларга хамрох айлаши керак. Зеро у фарзанд мисоли бир нихол шамол қайси тарафдан эсадиган бўлса уни қаддини букиши мумкин.
“Қозонга яқин юрсанг қораси юқар дея” бежизга айтмаган доно халқимиз. Зеро инсонга яхши – ёмон хар бир инсон сухбатининг тасири бор. Шунинг учун доимо яхши кишилар билан сухбатдош бўлишлик, бебош ва тарбиясиз инсонларнинг сухбатидан сақланишлик керак.
Ўтмишда яшаб ўтган улуғларимиз “Ҳар ким агар ёшлигидан беодоб кишилар ичида ўсиб улғайса, катта бўлгач, унинг вужудига ўрнашиб олган бадфеъллик иллатини чиқариб ташлаш қийин бўлади” - деганлар.
Бу борада Хожа Самандар Термизий шундай деганлар:
Гўдакликдан ёмон феълга ўрганса,
Юз меҳнат-ла уни кам қилиб бўлмас.
Яхши йўлга солай дебон уринма,
Ўсиб қотган шохни хам қилиб бўлмас! .
Саҳий ва олижаноб инсонлар билан суҳбатдош бўлмоқ кишини ёқимли фел ва чиройли хислатларга рағбатини қилдиради. Ёмон фелли ва фасод табиатли кишилар билан бўлган суҳбат эса ёқимсиз сифат ва қабих иллатларга етаклайди. Ёмонлар билан яхшиларни суҳбати орасидаги фарқ ва улар билан қилинган суҳбат тасири худди шамол кабидир. Шамол ёмон жойдан ўтиб қолса, бадбўй хидларни олиб келади. Агар ширин муаттар хидли жойлардан ўтиб қолса, муаттар исларни келтиради.
Донолар айтадилар: Эй оқил фарзанд жохил ва ноахил инсонларнинг сухбатидан қоч. Оқил ва комил кишилар сухбатига интил. Зеро фисқу фужур аҳлини сўҳбати бир куни ўзинга зиён келтирувчи илон кабидир. Ақилли инсонларни хизматини қилиш эса фойдадан холи бўлмаган аттор дўконига ўхшайди. Атторнинг дўкони доимо кишиларнинг димоғини ўз хиди билан бахраманд этади.
Аттор каби бўлгин, чунончи аттор.
Ўзгалар либосин қилар муаттар.
Ривоят қилишларича: Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
- Болам, дўстни бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингни ҳулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин - деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
- Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон ҳулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, ҳавотир олманг - деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаябди экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайберишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли отасга эътироз билдириб:
- Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмизку - дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
- Кўрдингми болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт тушурибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан - деб айтган экан...!
“Мухаммад Соли Хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 27 Iyun 2018, 17:16:00
ВАТАНГА МУҲАББАТ ИНСОН УЧУН САОДАТ.
Одам болаларига берилган энг буюк фазилатлардан бири бу ватанга бўлган муҳаббатдир. Шундай экан, Ватанни қадрига етишлик, туфроғини саждагоҳ каби муқаддас билиб, кўз қорачиғидай асраш ва ардоқлашлик ҳар бир инсон учун одамий фазилатларидандир.
Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг она - ватанига айланиб қолади. Киндик қони тўкилган ана шу жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли ва қадри бебаҳо даргохга айланади. Гиёҳ ўсмайдиган саҳрода туғилган инсон учун ўша саҳро ҳеч нарсага алмашиб бўлмайдиган қутлуғ жой саналади. Тоғу тошда туғилган инсон учун ҳам ўша тоғу тош, киндик қони тўкилган жойдан азизу мукаррамроқ жой бўлмайди. Хатто инсон саёхат учун дунёни энг гщзал масканларга борса хам ёки муборак ҳаж ибодатини адо этгани борса хам албатта ўзи туғилиб ўсган жойни қумсайди.
Тарихда яшаб ўтган инсонлардан Жоҳиз ўзининг “Ватан соғинчи” рисоласида шундай дейди: “Араблар сафар қилсалар ўзлари билан Ватанларининг тупроғини, қум бўлсин, чанг бўлсин ҳидини ҳидлашлари учун олиб кетардилар ”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб туриб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлур эдим” - деганлари сийрати набавия китобларида баён этилган.
Ота-боболаримиз, улуғ аждодларимиз ва алломаларимиз ҳам ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарибиялашга алоҳида эътибор бериб, ўз юртларига муҳаббатни ифода этиш борасида ажойиб намуналар кўрсатишган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад ал Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Абулайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк мутафаккирларимиз ўзларининг тахаллусларини киндик қонлари тўкилган юрт билан боғлаганлари, уларнинг номини дунёга маълум ва машҳур қилганликлари ҳам бир ибратдир. Уларнинг ватанига бўлган мухаббатларини умрларини сўнги вақтларини ўзи туғилиб ўсган она ватанида бўлишини хохлаганликларидан билиб оламиз.
Бобур Мирзонинг вафотлари яқин қолганда. Шундай васият қилдилар. “Мен вафот этганимдан кейин мени қабримни Ватанимга яқин бўлган бирор тоққа кўмиинглар, чунки Она юртимнинг шамоли ҳеч бўлмаганда қабримнинг устидан эсиб турсин ва яна иложи борича Андижондан бир сиқим тупроқ олиб келинг-да, қабрим узра сепинг, тоинки Ватаним тупроғи кўзимга тўтиё бўлсин”. Мана шу васиятга кўра у кишининг навераларидан бири Агра шаҳридан Қобул адирларининг бирига олиб келиб кўмади.
Халқимиз томонидан: "Ватанни севмоқ имондандир" деган ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган. Бугунлик кунда хар бир ота - она ва мураббийлар ёш авлод қалбида ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришлари зарур. Зеро ватанига мухаббати бўлмаган миллатнинг келажаги йўқ.
“Мухаммад Соли Хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 27 Iyun 2018, 17:16:55
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА БЕФАРҚ БУЛМАНГ.
Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни хар жихатдан етук илм – марифатли одоб ахлоқли ватанга мухаббатли, юртга садоқатли этиб тарбия қилиш хар бир ота - она ва мураббийлар учун бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшашдан иборат бўлиши даркор.
Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали ҳомила ҳолида эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бўлажак онанинг емиши ҳалол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, кўпроқ Қуръон ўқиши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришининг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдаси бор.
Шунингдек бўлажак ота она Аллоҳ таолодан доимо фарзандини хаққига дуода бўлишлигини керак. Аллоҳ таоло Қурони каримда фарзанднинг ота-она учун чексиз бахт-саодат манбаси, кўз қувончи ва дил сурури эканини баён қилади: “Парвар¬дигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга¬ кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пеш¬во қилгин!” (Фурқон сураси 74 оят).
Охиризамон пайғамбари пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) ўз хадиси шарифларида:“Болангизга одоб бермоғингиз ҳар куни ярим соъ миқдорида садақа қилиб турганиздан афзал” – дедилар.
Фарзандга одоб бериш уни яхшилаб тарбия қилиш молу-дунё сарфлаб садақа қилишдан афзал иш экан. Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: “Ота-она фарзандига гўзал одобу-ахлоқдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди” – дедилар.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: “Фарзанд ота-она ҳузуридаги омонатдир. Унинг покиза қалби нафис гавҳардир. Агар унга яxшилик ўргатилса, яxшилик узра вояга этади, дунё ва оxиратда баxтиёр бўлади. Агар ёмонлик ўргатилса ёки бепарволик қилинса, баxтсиз бўлади ва ҳалок бўлади. Уни асраш эса, унга одоб бериш, кераксиз нарсалардан сақлаш ва гўзал аxлоқ ила тарбия қилиш билан бўлади”.
Фарзандга рисоладагидай тарбия бериш ғоят масъулиятли, мураккаб жараёндир. Чунки ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидан шундайлари бор, маълум бир вақтда бирор ишни қилиш билан ёки мол-мулк сарфлаш билан у оxирига этади. Аммо тарбия энг масъулиятли ва энг узоқ давом этадиган бурч ҳисобланади. Ота-онанинг фарзанд неъматига бўлган амалий шукронаси ҳам ушбу бурчни шараф ва сабр билан адо этишлари туфайли юзага чиқади.
Ривоят қилишларича халифа Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи “20 танга”, деганини эшитиб, қассоб “қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос”, дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
“Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган. Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган” – деган экан.
“Муҳаммад Соли Хожи” жоме масжиди ноиби имоми Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 27 Iyun 2018, 17:17:54
Савдода халоллик зарур.
Инсон дунёда ҳалол касб қилиб, луқмасини покиза тутиб, иймону ибодатда мустаҳкам бўлса, охиратда Аллоҳ таоло олдида юзи ёруғ бўлади. Бу дунёда ҳам одамлар ўртасида обрўйи ошиб, топадиган бойлиги баракалик бўлади. Аммо шайтоннинг васвасаларига кўниб, ризқини ҳаром қиладиган бўлса, ҳалок бўлиши муқаррардир.
Дархақиқат Дунёдаги энг шарафли, фазилатли ва халол покиза касблардан бири бу - савдогарликдир. Ислом дини инсонларни савдо сотиқ ва тадбиркорлик билан шуғулланишга тарғиб қилар экан, уларга бу соҳада тўғри ва ҳалол фаолият олиб боришга буюргандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳмат қилган: “Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”.( Нисо сураси, 29-оят).
Савдогарлик ҳақида ҳабибимиз Муҳаммад (с.а.в) нинг хадиси муборакаларида хам гўзал кўрсатмалар келган. Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом: “Ростгўй, омонатдор тижоратчи набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, – дедилар. Термизий ривоят қилган.
Албатта мусулмон киши мана шундай улуғ мақомга эришиши учун ушбу касбнинг шаръий қоидаларига амал қилиши лозим бўлади. Савдоган инсон аввало ростгўй бўлсин чунки ёлғон савдодаги баракани кетказади ва савдога харом аралашиб қолишига сабаб бўлади. Яъни, савдо молини ҳақиқий сифати ила сифатлаш, унинг нави, жинси ва тайёрлаган тарафи ва сарф-харажатлари ҳақида ёлғон гапирмаслик керак.
Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Бас у зот савдо қилаётган одамларни кўриб: “Эй тожирлар жамоаси!”-дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан у зотга қарадилар.
Шунда у зот “Албатта тожирлар қиёмат куни фожирлар бўлиб қайта тирилтирурлар. Магар, Аллоҳга  тақво  қилган,  яхшилик  ва   ростгўйлик қилган киши бундан мустасно” – дедилар”. Термизий ривоят қилган.
Сахобалардан бирлари Пайғамбаримиз (с.а.в) дан энг афзал қайсилиги ҳақида сўраганларида: “(Энг афзал касб) киши ўз қўли билан қиладиган иши ва ҳар бир мабрур тоза тижорат” - деб жавоб бердилар. Мабрур тижорат, яъни тоза савдо – фириб бермаслик, алдамаслик, қалбакилаштирмаслик, сохталаштирмаслик, тарозидан уриб қолмаслик, ўлчов уриб қолмаслик, фурсатдан фойдаланмасликдир.
Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл ибн Абдуллоҳ: “Нажот уч нарсада; ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Пайғамбар алайҳиссаломга эргашишдадир” - деганлар.
Ушбу уч нарсага амал қилсак, сафаримиз охирлашганда, карвонимиз охирги манзилга етиб келганда Парвардигорнинг олдига хотиржам ва мамнунлик билан бораиз. Аллох таоло барчаларимизни ҳалолликда бардавом айласин.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми хатиби М. Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 27 Iyun 2018, 17:18:40
,FИЙБАТ - ГУНОХИ КАБИРА.
Fийбат - Илом дини талимотларида қораланган амал бўлиб уни қилган инсон қаттиқ гунохкор бўлади. Чунки ғийбат орқали жамиатда инсонлар ўртасида низо келиб чиқиши ёки оилаларни барбод бўлиши холатлари хам кузатилади.
Fийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабийралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар.  Fийбат нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон иш экани “Ҳужурот” сурасида баён қилинади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир” - деган (12-оят).
Уламолар ғийбатни қуйидагича таърифлайдилар: Журжоний айтади: “Fийбат инсоннинг бор айб¬ларини унинг йўқлигида зикр қилишдир”.
Муновий уни “Fойибнинг айбини зикр қилиш”, деган.
Fийбатнинг энг мукаммал таърифи қуйидаги ҳадиси шарифда келган.  Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?” – деб сўрашди.
Расули Акрам алайҳиссолату вассалом: “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг”, – дедилар.
Шунда: “Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?”- дейишди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан”, – деб жавоб қилдилар.
Fийбатчига қулоқ солган киши унинг шериги ҳисобланади. Фақат, унинг гапини тили билан инкор қилсагина, гуноҳидан қутулади. Агар очиқ инкор қилишдан қўрқса, қалби ила инкор қилсин ва гапни бошқа тарафга буриш ёки туриб кетишга ҳаракат қилсин.
Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Набий алайҳиссалом тилларига ишора қилиб: “Сен тилингни тий”, дедилар. Шунда мен: “Гапирган нарсаларимиздан ҳам сўраламизми?” десам, у зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, кишиларнинг дўзахга юзтубан ёки кўксилари билан ағдарилишлари фақат тиллари орқали қилган гуноҳлари сабабидандир”, дедилар” (Имом Термизий). Одам тили билан ҳайвондан устун, аммо уни нолойиқ сўзлардан тиймаса ҳайвондан тубан бўлади.
Тил билан бировни ғийбат қилиш динимизда ҳаром амал саналади.  Чунки ғийбат кишининг нуқсонини, агар ўзи эшитса, xафа бўладиган бирор камчилигини ўзгага билдиришдир. Ҳасан Басрий: “Аллоҳга қасам, ғийбат мўмин кишининг динига заҳар жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади”, деганлар.
Зеро донишмандлар ўз хикматли насихатларида шундай демишлар:
Агар журму гуноҳ бўлсин десанг оз,
Тилингни сақла ғийбатдан қишу ёз.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми хатиби М. Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 05 Iyul 2018, 14:43:44
Журайжнинг қисмати
Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло Қуръони каримда бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг сўнггиданоқ ота-онага яхшилик қилишга буюради. Жумладан Исро сурасида ҳам:
وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيماً * وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً
“Роббинг фақат Ўзидан бошқасига ибодат қилмаслигингизга ва ота-онага яхшилик қилишга амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт”.

" ثَلاَثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٌ لَهُنَّ لاشَكَّ فِيهِنَّ: دَعْوَةُ الْمَظْلُمِ وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ وَدَعْوَةُ الْوَالِدَيْنِ عَلي وَلَدِهِما " (رواه البخارى)
Уларнинг дуолари ҳам ижобат. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
яъни: “Учта дуо мутажобдир, уларда шак йўқдир – мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандларининг устидан қилган дуоси”.
Шунинг учун уларнинг дуоларини олиш лозим. Ҳаргиз назаридан қолмаслик керак.
Улуғ ватандошимиз имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” асарида (зиёуз.cом кутубхонаси) ушбу ҳадис келади:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. У киши: "Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисларни эшитдим:
"Биби Марямнинг ўғиллари Ҳазрат Ийсо (а.с.) билан Журайжга сўзлаган боладан бўлак ҳеч бир бола бешикдалигида гапирган эмас", дедилар. Саҳобийлар:
"Ё Расулаллоҳ, Журайж ва унга сўзлаган бола ким эди?" - деб сўрашганда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоятни айтиб бердилар:
"Журайж ўз ибодатхонасида ибодат билан машғул бир роҳиб бўлиб, ибодатхонаси атрофида бир подачи сигирларни ўтлатиб юрар эди. Шу ибодатхона жойлашган қишлоқда турадиган бир хотин подачи ёнига келиб-кетиб турарди. Журайж бир куни намоз ўқиб турган вақтида онаси чақирди. Журайж анча хаёлга чўмди: намозида давом етаверсинми ёки уни бузиб, онасига жавоб қилсинми? У ўйланиб-ўйланиб, охири онасига жавоб қайтармади ва намозида давом етаверди. Онаси иккинчи ва учинчи мартаба чақирганда ҳам у жавоб қайтармагач:
"Аллоҳ таоло сени фоҳиша хотинларга йўлиқтирсин", деб дуойибад қилиб, қайтиб кетди. Шундан кейин ўша подачи олдига келиб юрадиган хотин бир бола туғиб қўйди. Уни подшоҳ олдига келтириб сўроқ қилинганда:
"Бу бола ибодатхонадаги роҳибдан бўлган", деб даъво қилди. Подшоҳ:
"Унинг ибодатхонасини бузиб, ўзини менинг хузуримга олиб келинсин", деб буйруқ қилди.
Подшоҳнинг буйруғига асосан ибодатхона бузилиб, Журайжнинг қўлини арқон билан боғлаб, подшоҳ ҳузурига келтирдилар. Уни олиб келаётганларида йўлда томоша қилиб турган фоҳиша хотинларга кўзи тушдида, бир кулиб қўйди, Кейин подшоҳ ундан сўроқ қилиб:
"Бу хотин туғилган болани сендан бўлган, деб даъво қилаётибди", деди.
Журайж хотинга қараб:
"Шундайми? - деди.
Хотин:
"Ҳа, шундай", деди.
Шунда Журайж онанинг бағрида турган чақалоққа қараб:
«Эй, бола, сенинг отанг ким?" - деб сўради.
Чақалоқ тилга кириб:
"Отам подачи", деб жавоб берди, унинг гапини ҳамма эшитди.
Подшоҳ Журайжга узр айтиб:
"Энди ибодатхонани биз янгидан қуриб берамиз", деди.
Журайж буни қабул қилмагач:
"Бўлмаса кумушдан қурайликми?" - деди. Журайж буни ҳам қабул қилмай: "Уни аввалги ҳолига келтириб берилса кифоя", деди.
Подшоҳ:
"Хўш, менга айтчи, қўлингни боғлаб олиб келаётганларида нима учун кулдинг?" - деб сўраганда, у:
"Юз берган воқеани кўзим билан кўриб кулгим қистади, у ҳам бўлса онамнинг менга қилган дуойибади эди", дедида, бўлган воқеани подшоҳга ва атрофдаги кишиларга ҳикоя қилиб берди.

Бахтиёржон Хайтибоев. Асака т. "Мулла Абдулазиз"  жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 05 Iyul 2018, 15:49:41
Зино – оғир гуноҳ
Зино оғир гуноҳлигини каттаю-кичик яхши билади. Зино нафақат Ислом динида, балки барча динларда, мафкураларда ва умуман инсониятнинг соғлом дунёқарашларида қадимда ҳам, ҳозир ҳам оғир жиноят саналган. Унинг хатарлари жамиятнинг маънавияти учун ўта оғир зарар эканлигидан Қурони каримда нафақат зино қилмасликка, балки умуман унга яқинлашмасликка буюрилган:
 “Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша ишдур ва ёмон йўлдир”. (Исро. 32. Маъно таржималар)
Шунингдек, зинога олиб кегувчи ишлардан ҳам қайтарилганмиз:
 “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”. (Нур. 30-31. Маъно таржималар)
«Масобиҳ» («Чироқлар») деган китобда Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан шу ҳадис ривоят қилинади:
— Киши зино қилган пайтида ундан иймон чиқади ва боши узра бир соя каби туради. Қачон бу феълини ташласа, ана ўшанда қайтади.
«Иқно» («Кўндирилган») деган китобда шундай ҳадис келтирилган:
Пайғамбар (с.а.в.) буюрадики:
— Эркак кишининг ўзи учун ҳалол бўлмаган хотиннинг раҳмига оқизган манийидан оғирроқ ҳеч гуноҳ йўқдир. Ливота зинодан ҳам баттардир.
Анас ибн Моликнинг Пайғамбаримиз(с.а.в.)дан ривоят қилган бир ҳадиси шунга ишорат этади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) огоҳлантирдиларки:
— Ким ливота қилса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ҳолбуки, жаннатнинг ҳиди беш юз йиллик масофадан сезилади. Лут Алайҳиссаломнинг қавми ливотага мубтало бўлганди. Уларда болавозлик одат тусини олганди. Аллоҳ уларга Лут Алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. У қавмига бу ёмон ахлоқсизликдан қайтишни буюрди, уларни Аллоҳ йўлига даъват этди, гуноҳ қилишдан қайтмасалар, Аллоҳнинг азобига дучор бўлажакларини хотирлатди. Лекин ливотачилар бунинг учун Аллоҳдан келиши мумкин бўлган азобга инонмадилар ва шундай дедилар:
— Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтирчи? (Анкабут. 29)
Шунда Лут Алайҳиссалом ўз қавмига қарши Раббидан ёрдам сўради. Дедики:
-   Парвардигорим  бу бузғунчи қавм устига ўзинг мени ғолиб қил! ( Анкабут. 30)
Пайғамбар Лут имдод тилаган бу аснода Аллоҳ Осмонга ливотачилар устига тош ёғдиришни
буюрди. Ҳар тошда, кимнинг устига тушажак бўлса, унинг исми ёзилган эди. Мана бу оят шу воқеликка ишорат қилади:
— Энди қачонки Бизнинг Фармонимиз (яъни азобимиз) келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб кўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. У жойлар бу золимлардан (яъни Макка мушрикларидан) йироқ эмас. (Ҳуд. 82-83) (Манба: Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий. www.ziyouz.com кутубхонаси)

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 22:28:25
ХАЛОЛ ЛУҚМА
Мусулмон инсон хамиша топаётган ризқини ҳалолдан бўлишига эътиборли бўлиши ва доимо бунга ҳаракат қилиш лозим. Айниқса, оила раҳбари қарамоғидагиларни ҳалол меҳнати ва покиза луқма билан боқиши фарз. Ҳалол озуқалар инсон учун тиббий томондан ҳам фойдадир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина зарарли ва нопок нарсаларни ҳаром қилган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади: “Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара сураси, 168-оят).
Халоллик деганда нафақат истемол қилинаётган таомни покиза ва халолдан бўлиши шунингдек уни халол йўллар билан топилиши хам эътиборликдир. Агар у ризқ ўғрилик, порахўрлик, зўрлик, ҳийла-найранг, ҳаром нарса савдоси, етимнинг молини ўзлаштириш, ҳаром касб (фолбинлик, фоҳишалик) қилиш, умумхалқ мулкини ўзлаштириш каби йўллар билан бўлса, ундан топилган нарса хам харомдир.
Абу Ҳурайра (ра) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (сав) дедилар: “Албатта Оллоҳ таоло покдир ва фақат покиза нарсанигина қабул қилади. Албатта Оллоҳ таоло пайғамбарларига буюрган нарсани мўминларга буюрди. “ Эй Пайғамбарлар, ҳалол –пок таомлардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар” “Ей мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиздан покизаларини енглар” (Бақара сураси 172) Сўнгра пайғамбаримиз (сав) узоқ сафарда юрганидан сочлари тўзғиб, кир бўлиб кетган бир кишини эсладилар. У инсон қўлини осмонга кўтариб; парвардигорим парвардигорим! Деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланади. Шундай экан қандай унинг дуоси ижобат бўлсин”.
Хадиси шарифдан маълум бўладики харом касблар орқали топилган нарса сабабли дуо ижобатидан махрум бўлинади.
Ҳолбуки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ҳаромдан битган этга дўзах муносибдир", деганлар (Имом Табароний ривояти).
Халолликни инсон хаёти давомида ўрни беқиёс. У сабаб инсон рухияти ва фитрати покиза хамда дуоси ижобат бўлади. Ҳар бир инсон дуосини ижобат бўлишлигини ҳоҳлайди. Лекин дуоларнинг қабул бўлишлигининг ҳам шартлари ва сабаблари бор. Дуолар ижобат бўлишлигини асосий сабабларидан бири истемол қилнаётган луқмани, ҳалолдан топишдир. Луқма ҳалоллиги деганда егуликни ўз ҳолича тоза, ҳалол бўлишлигина эмас балки ўша оша егуликни келишига сабаб бўладиган маблағимизни ҳам ҳалол йўл билан ҳалол касб орқали топилган бўлишидир.
Саҳобаи киромлардан Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Ей Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин” - деди.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ей Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзаx муносибдир”, дедилар.
Айтадиларки Пайғамбаримиз (сав) Саъд ибн Абу Ваввоснинг дуоси ижобат бўлсин дея- дуо қиллганлар.
Ривоят қилибдиларки, Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу Али, Талҳа ва Зубайр разияллоҳу анҳумларни сўкаётган кишини кўриб қолиб уни бу ишдан қайтарди. У қайтмади. Саъд разияллоҳу анҳу: “Ундай бўлса мен сени дуойибад қилурман!” – деди.
У киши бу сўзларни писанд қилмади. Саъд разияллоҳу анҳу таҳорат олди ва икки ракаъат намоз ўқиб дуо қилди: “Эй Аллоҳ! Агар шу одамнинг Сен томондан яxшилик ирода қилинган одамни сўкканини билган бўлсанг, уларни сўккани Сенинг ғазабингни келтирган бўлса, бир белги бер ва уни ибрат қил!”
Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмасдан ҳовлиларнинг биридан бир туя қочиб чиқди. Уни ҳеч ким тўса олмади. Одамларнинг орасини ёриб ўтиб, ҳалиги кимсани топди ва уни оёқларининг остига олиб тепкилай бошлади. То у ўлгунича тепкилади.
Ҳатто Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу нинг душманлари ҳам бу зотнинг дуосидан қўрқишган ва “ Эй Саъд бизни ҳақимизда Оллоҳдан қўрқинг бизни дуоибат қилманг, сиз дуо қилсангиз дарҳол бизга дуойингиз ижобати билинади” дея айтишган экан.
Оллоҳ таоло барчаларимизни ҳалол ризқ ила ризқлантирсин барчаларимизни доуси ижабат бўладиган инсонлардан қилсин.
“Мухаммад соли хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.

[/color][/size][/font]
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 22:31:07
БЕМОР ЗИЁРАТИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Баъзида инсон ҳасталанганда яқин инсонларини меxрига муxтож бўлиб қолади. Анашундай бемор, меxрга муҳтож бўлиб турган вақтларда уларни зиёрат қилишлик, Ислом дини талимотларининг гўзал ҳусусиятларидан бири ҳисобланади. Базан Аллоҳ таоло ўз бандаларини ҳузуридан келадиган синов имтиҳонлари, ҳар xил дард ва касал билан синаса, гоҳида бошқа ҳолат ва имтиҳонлар билан ҳам синайди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Сизларни бироз xавф-xатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга xушxабар беринг (ей, Муҳаммад)!” (Бақара сураси 155).
Бандага келган дардлар, касаллик ва мусибатлар Аллоҳ таолонинг синови, албатта бу синов, имтиҳонга сабрли бўлиши лозим эканлигини юқоридаги ояти каримадан билиб оламиз.
Бемор зиёратни ҳикматидан бири мўмин мусулмонлар ўрталарида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатлик зиёда бўлишидир. Мана шунинг учун мўмин мусулмон инсон беморлар ҳолидан xабар олиб турмоғи лозим. Бу борада Пайғамбаримиз (сав) ўз ҳадиси шарифларида шундай деганлар. “Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир. Саломга алик олиш, касални бориб кўриш, жанозага эргашиш, таклиф этса бориш ва акса ўргувчига яxшилик тилашдир”. (Муслим ривояти)
Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, биз мўмин-мусулмонларнинг бир-биримиздаги ҳақ-ҳуқуқларимиздан бири касал бўлган яқинларимиз ёки қавму қариндошларимиздан бемор бўлиб қолганларини дарҳол кўргани боришлик экан.
Бемор зиёрати шунчалик фазилатли амалки унда банда учун Аллоҳ таолонинг розилиги бор. демак кимда ким Аллоҳ таолонинг розилигига эришмоқчи бўлса қуйида зикр қилинадиган хадиси шарифдан ибрат ва намуна олсин.
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни: “Эй Одам боласи, бемор бўлдим, кўргани келмадинг?!” - дейди.
“Эй Роббим, қандоқ қилиб Сени кўргани бораман? Сен Роббул Оламийн бўлсанг?” - дер.
“Билмадингми? Бандам фалончи бемор бўлди. Сен уни кўргани бормадинг. Билмадингми? Агар сен уни кўргани борганингда, Мени унинг ҳузурида топган бўлар эдинг. Эй Одам боласи, сендан таом сўрадим, Менга таом бермадинг?!” - дейди.
“Эй Роббим, қандоқ қилиб Сенга таом берайин? Сен Роббул Оламийн бўлсанг?” - дер.
“Билмадингми? Бандам фалончи сендан таом сўради. Сен унга таом бермадинг. Билмадингми? Агар сен унга таом берганингда, ўшани Менинг ҳузуримда топган бўлар эдинг. Эй, Одам боласи, сендан сероб қилишни сўрадим, Мени сероб қилмадинг?!” -дейди.
“Эй Роббим, қандоқ қилиб Сени сероб қилай? Сен Роббул Оламийн бўлсанг?” - дер.
“Бандам фалончи сендан сероб қилишни (сув беришингни) сўради. Сен уни сероб қилмадинг. Агар сен уни сероб қилганингда, ўшани Менинг ҳузуримда топган бўлар эдинг” – дейди”. (Имом Муслим ривоят қилган). (“Ўшани Менинг ҳузуримда топган бўлар эдинг”, дейиши, ўша ишнинг савобини, деганидир.)
Имом Муслим ўзларини саҳиҳларида Савбон (ра) дан келтирадиалар. Пайғамбаримиз (сав) айтадилар: “Ким бир касал инсонни зиёрат қилса, то қайтиб келгунча, жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади”.
Пайғамбаримиз (сав) оивоят қилинган бошқа бир хадисда: “Агар бемор ҳузурига кириб қолсанг, сени ҳаққингга дуои xайр қилишини сўра. Чунки, унинг дуоси фаришталарни дуоси каби мустажобдир” – дейилади.
Хар - бир инсон бемор зиёратига ҳам иҳлос билан, Аллоҳни розилигини топаман, савоб қозанаман деган нийят билан бормоги керак. Эртага тузалиб қолса бормаганим учун ҳижолат бўлиб қоламан ёки бормасам маломатга қоламан деган нийят билан боришда ҳеч қандай савоб йўқ.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 22:34:36
Мабрур ҳаж
        Мусулмон инсон орзу қилиб, кутиб яшайдиган  Исломга доир амаллардан бири бу ҳаж амалидир. Лекин ушбу амал  зиёратчиларнинг мақсад ва ниятларига қараб қабулияти ўзгаради. Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлган ҳажни Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисларида,  мабрур ҳаж,  деганлар.

وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّة
“Мабрур  ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!” (Бухорий, Муслим).
    “Мабрур” сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган деган маънодадир. Унинг “холис” деган маъноси ҳам бор. Ушбу ҳадиснинг шориҳлари   “мақбул “ яъни қабул қилинган, деб ҳам шарҳлаганлр.
    Мабрур ҳаж бўлиши учун қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳасан Басрий (р.ҳ.)нинг бундай дегани нақл қилинади:

الحج المبرور أن يرجع زاهدا في الدنيا راغبا في الآخرة
“Мабрур ҳаж шуки, ҳаждан дунёда зоҳид ҳолда, охиратга рағбатли бўлган ҳолатда қайтмоқликдир”.
   Демак, ҳожилар юртга қайтар эканлар дунё борасида зоҳид, зуҳду тақвога берилган, охират борасида эса унга рағбат қўйган, ҳаром ва шубҳали нарсаларга парҳезгор бўлиб, ҳар дам ва ҳар қадамда охиратини ўйлайдиган бўлишлари керак экан. Агар ана шундай ҳожилар бўлса, уларнинг ҳажларининг мабрур бўлганининг аломати ана шудир.
 Ҳаж вақтида гуноҳ иш ва қилиқлар аралашмаган ҳаж мабрур бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ н соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари бор:

من حج فلم يرفث ولم يفسق غفر له ما تقدم من ذنبه
“Ким ҳаж қилса, ёмон гап ва ёмон иш қилмаса, ўтган гуноҳлари кечирилади» (Термизий,).
Ҳадиси шарифда тилга олинган “рафас” сўзи луғатда шаллақилик қилиш, беҳаё гапларни гапириш, бузуқ, ифлос ишларни қилиш маъносида экани айтилади. Демак, ҳажда бу хилдаги ишлар мутлақо мумкин эмас.

  Ҳаждан кўзланган мақсад фақат Аллоҳнинг фарз қилган ҳажини адо қилиш бўлиши керак. Шундагина ҳаж мабрур бўлади. Бу тўғридаги Ҳазрати Умар (р.а.)нинг мана бу гапига эътибор беринг:

مَنْ حَجَّ هَذَا الْبَيْتَ لاَ يُرِيدُ غَيْرَهُ ، خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّه
“Ким мана бу Уйни бошқа нарсани ирода қилмасдан ҳаж қиладиган бўлса, гуноҳлардан худди онаси туққан кундагидек бўлиб чиқади” (Ибн Абу Шайба).
Умуман, мабрур ҳаж деганда гуноҳ, маъсият аралашмаган ҳажга айтилади. Чунки, унинг “холис ҳаж” деган маъноси бор. Бу гуноҳлардан холи, деганидир. Тавоф асносида, одамлар тиқилинчида бировга туртилмасликка, бировнинг оёғини босиб олмасликка ҳам эътибор қаратиш керак бўлади. Бировнинг кўнглига оғир келадиган гапларни гапирмаслик керак. Бунинг учун зикрга зўр бериш керак. Ҳажга бориб, меҳмонхонада оёқ узатиб ётиб, умрида бир марта бўладиган,ўттиз, ўттиз  беш кунлик муборак сафарида бу ёқдаги, юртидаги дунёвий ишларининг муҳокама қилишнинг ҳеч кераги йўқ.
Хулоса шуки, Роббимиз  ҳаж ибодатларимизни қабул айласин.

Муҳйиддин Саххоф” масжиди имом хатиби  Муҳаммадали Зоҳидов
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 23:01:41
[color=bla
Ҳажнинг одоблари
Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Aллoҳ тaoлoгa acтoйдил тaвбa қилсин. Гyнoҳлapини тapк эта туриб, aввaл coдиp бўлгaнлapигa нaдoмaт қилиб, бyндaн cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop қилcин.
Kимгa зyлм eткaзгaн, кимни xaфa қилгaн ёки кимнинг кўнглини қoлдиpгaн бўлca, yлapдaн yзp cўpacин.
 Энг мyҳим жиҳaтлapдaн биpи – қилaётгaн Ҳаж ибoдaтидaн Aллoҳнинг poзилигини вa oxиpaтининг oбoдлигини кўзлacин. Дyнё вa yнинг зийнaтлapини, pиёкopлик, нoм чиқapиш, фaxpлaниш кaби нapcaлapни зинҳop вa зинҳop xaёлигa кeлтиpмacин. Aкс ҳoлдa, бapчa қилгaн caъйи ҳapaкaтлapи бeҳyдa кетaди.
Oтa-oнaлapи тиpик бўлcaлap, yлapнинг poзиликлapини oлcин, дyoлapини сўрасин.
 Ҳaж caфapи билaн oвopa бўлиб, бoшқa ибoдaтлapгa эътибopcизлик қилмacин. Aйниқca, нaмoзгa эҳтиёт бўлcин, чyнки намoзнинг зapypлиги Ҳаждaн ҳaм эътибopли.
Caфap чoғидa дoимo Аллоҳни зикp этcин, дyo қилcин, иcтиғфоp aйтcин. Қypъoни кapимни тилoвaт қилcин. Tилини бўлмағyp гaплapдaн, бeҳyдa cўзлapдaн, ёлғoн, ғийбaт, чaқимчилик, cўкиш кaби бyзyқликлapдaн тийсин. Қўлидaн кeлгaнчa oдaмлapгa яxшилик қилиш пaйидaн бўлcин.
 Ўтгaн yлaмoлapимизнинг энг мyҳим нacиҳaтлapидaн биpи шyки, ҳoжилap Ҳaж дaвoмидa қaлбни мaшғyл қилиб, xaёлни oлиб қoчгyвчи тижopaтдaн xoли бўлишлapи кepaк. Ўзлapини xop тyтcинлap, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacинлap. Пaйғaмбapимиз aлaйҳиccaлoм шyндaй қилгaнлap.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дeдилap: «Арафа куни Aллoҳ осмонга тушади ва улар ила фapиштaлapгa мaқтaниб: «Бaндaлapимгa қapaнглap! Typли жoйлapдaн xopу зop бўлиб, ҳyзypимгa кeлдилap. Cизлap гувоҳ бўлинглap, мeн yлapнинг гyнoҳлapини кeчдим», дeйди».
Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт.
 Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда, ўртача йўл тутиб чин кўнгилдан зоди ва таомини бемалол қилиш. Ҳаж йўлида емоқ-ичмоқ учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳажжи мабрур нима?» дейилди.
«Таом бериш ва салом ёйиш», дедилар».
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.
Шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжалга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло бу маънони Қуръони каримда таъкидлаган.
Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради. Фисқ эса Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир. Жанжал – маълум ва машҳур нарса. Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳтиёт бўлиши лозим.
 Бақувват, юрса қийналмайдиган кишилар пиёда Ҳаж қилишлари афзал. Шунингдек, бемор, қари ва узрли кишилар ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб Ҳаж қилганлари афзал.
Ўзига вожиб бўлмаса ҳам, жонлиқ сўйиб, қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилсин. Қиладиган қурбонлиги семиз ва чиройли бўлишига эътибор берсин. Қурбонлик вожиб бўлса, ўзи емасин. Агар қурбонлик ихтиёрий бўлса, ўзи ҳам есин.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳажнинг нимаси афзал?» деб сўралди.
«Баланд овози ва қон оқизгани», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Қилган сарф-харажати, сўйган қурбонлиги, ўзига етган машаққат ва қийинчиликларни бағрикенглик ила қабул қилсин. Уларга чин қалбдан хурсанд бўлсин. Ана ўша Ҳажининг қабул бўлгани аломатидир. Ҳаж йўлида етган ҳар бир машаққат Аллоҳ таолонинг йўлида нафақа қилганнинг ўрнига ўтади.
Ҳажнинг қабул бўлгани аломатларидан яна бири, аввалги маъсиятларни тарк қилиб, ёмон дўстлар ўрнига яхши дўстлар орттириш, ғафлат ва беҳуда мажлислар ўрнига зикр ва илм мажлисларида иштирок этадиган бўлишдир.

“Муҳйиддин Саххоф”жоме масжиди имом хатиби манбалар асосида тайёрлади
ck][/color]
[/font][/pre][/pre]
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 23:20:49
ФАРЗАНД АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИДИР
Фарзанд Аллоҳ таолонинг инсонга берган буюк бир неъматидир. Шунинг учун муқаддас¬ Ислом дини манбаларида фарзандларга «Болалар биз ҳидлайдиган жаннат райҳонларидир» дея таъриф берилади.
Муқаддас Ислом динида фарзанд тарбиясига катта аҳамият қаратилгандир. Айниқса қиз бола тарбиясига диққат қилмоқлик талаб қилинади. Чунки инсоннинг ўзи заиф яратилган, энди аёл зоти эса хилқатан заифроқ яратилган. Табиатан нозик яратилган қиз боланинг тарбияси ҳам нозик бўлади. Ажри ҳам шунга яраша улуғ!
Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в) “Кимики икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади”, деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар.
Қиз боласи борлар учун Расулуллоҳ с.а.в. томонларидан бу хушхабар бўлсин! Шу бўлдими, холосми? Қиз боласи бўлса, турмушга чиққунча едирса, ичирса, кийдирса бўлдими? Йўўқ, албатта... Расулуллоҳ (с.а.в). дедилар: “Кимгаики Аллоҳ таоло қиз неъмати билан сийласа, сўнгра уларни чиройли тарбияласа, улар отаси учун дўзахдан парда бўлишади”.
Қизлар дўзахдан парда бўлиши учун чиройли тарбияласа, деган шарт қўйилмоқда. Чиройли тарбия қанақа бўлади? Албатта, Ислом тарбиясидан кўра гўзалроқ тарбия йўқ. Илмли, ҳаёли, иболи, виждонли, қаноатли, сабрли ва итоатли қилиб тарбиялаш, бу гўзал тарбиялардир. Нечта қизни тарбияласа жаннатга лойиқ бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в). марҳамат қиладилар: “Кимнинг учта қизи ёки синглиси бўлса, кейин уларни ўз қўлида тарбия қилиб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши албата муқаррадир”. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, унинг иккита қизи бўлса-чи?”-деб сўради. Расулуллоҳ с.а.в.: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар.бошқа бир ривоятда: “Битта бўлса-чи?” деб сўраганларида. Расулуллоҳ с.а.в.: “Ҳа”, дедилар.
Қиз болага тўғри тарбия бериб, одоб бериб, иймон-исломни танитиш, едириб, ичириб, кийинтириш катта машаққатдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга сабр қилган одамларга жаннатни ваъда қиляптилар.
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в) “Кимнинг учта қизи ёки учта синглиси бўлса ёки иккита қизи ёки иккита синглиси бўлса, сўнгра уларни гўзал ахлоқ ва чиройли муомала билан тарбият қилса, қизлари ёки сингиллари албатта унинг жаннатга киришига сабабчи бўлади”- деганлар.
Демак аёлларимиз, қизларимиз ва сингилларимиз бизлар учун мукаррама бўлган зотлардандир, уларни ҳақларига риоя қилган ҳолда ҳушмуомалалик ила муомала қилишимиз лозим.
Муҳаммадийхон Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 23:24:41
ДОНИШМАНДЛАР БИСОТИДАН
Эй Жигарбандим хеч нарсани арзимас санама. Баланд тоғлар хам майда тошлардан иборат. Сўзлашдан олдин сўзларингни танлаб ол. Танлаш учун гап пишиб етилишига кифоя қилгудек вақт бер. Зеро гап мевага ўхшайди: пишиб етилиши учун унга вақт керак бўлади.
Шундай гаплар борки, уларни айтасан лекин ҳеч нарса айтмаган бўласан. Шундай сукутлар борки, улар билан хамма нарсани айтган бўласан.
Мол дунё ризқнинг бир бўлагидир. Яна соғлиқ ризқи, фарзанд ризқи, таом ризқи, баракадаги ризқ хам бор. Ризқ фақат мол дунёнинг ўзи эмас. Аллоҳ таолонинг хар бир неъмати ризқдир.
Бир адибдан сўрашди “Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?”. У деди “Етмиш йилдан бери китоб ўқиб мана шу сўзлардан гўзалроғини топмадим.
Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.
Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади.
Бир одамнинг хулқини билмоқчи бўлсанг, ўзидан юқоридагиларга эмас, ўзидан пастдагиларга бўлган муомаласига қарагин.
Ҳаётингда махкам тутадиган энг ажойб хикмат,  сен хақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигинг. Кимлигингни ўзинг биласан. Аллоҳ сени ва ҳолатингни сендан хам яхшироқ билади.  Қилаётган ишларингни оқлаб, қадр қимматингни тушириб юрма. Хаётдаги муваффақиятнинг сири барчани рози қилишга уринишдир.
Муҳаммадийхон Хожиев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 23:52:00
ОТА-ОНАГА ЭХТИРОМ
Муқаддас Ислом дини талимотларида инсонни вужудга келишига сабаб бўлган ота-оналарга ҳурмат - эҳтиром кўрсатиш, уларни иззат-икром қилиш буюк фазилатли амаллардан эканлиги баён қилинади. Шунингдек ота - онанинг хизматини адо қилиш ва уларни ҳурматини жойига қўйиш фарзанднинг ихтиёрига берилган хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган амал эмас, балки, бу шарафли бурч ва вазифадир.
Аллоҳ таоло Қурони каримда "Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди..." ("Исро" сураси, 23-оят).
Мўмин мусулмон инсон доимо ота-онага яхшилик қилиш, ҳурматларини жойига қўйиш, уларнинг ҳузурларида қалблари азият чекиб, диллари вайрон бўладиган сўзни айтмаслик ва уларни ранжитадиган бирон - бир ишни қилмаслиги керак.
Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло талим бериб айтади: “Улардан бири ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “Уф, жонимга тегди” дема, уларнинг сўзларини қайтарма. Уларга доимо яхши гапир” (Исро сураси 23 – оят).
Халқимизда “Ота-она рози – Худо рози” - деган ибора бор. Демак, ота-она фарзанддан рози бўлмаса, Худо ундан рози бўлмас экан. Уларнинг хизматини қилиш, ҳурматини жойига қўйиш, кексайганларида боқиш, кийинтириш, уларнинг олдиларида овозини кўтармаслик, вафот этганларидан сўнг ҳақларига дуо қилиш ва ҳоказо фарзандларининг бурчидир.
Ҳазрати Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Эй ўғлим, ким ота-онасини рози қилса, Роҳманни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Роҳманнинг ғазабини чиқарган бўлади. Эй болам, албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. Агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор”
Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) шундай деганлар: “Бир мўмин-мусулмон кишининг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшикни очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан онаси ёки отаси рози бўлмагунча, Аллоҳ рози бўлмайди” дедилар. Бир киши: “Ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳамми?”, деб сўради. Расулулоҳ с.а.в.:“Агарчи ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам”, деб уч маротаба такрорладилар”.
Шу ўринда шоир Отабек Бақонийнинг бир мисра шеърини келтириб ўтсак:
Ҳадис бор пайғамбар расул акрамдан,
“Оналар оёғин тагида жаннат”.
Онани шу қадар юксак қўйса ҳам,
Фарзандга хизматин қилмайди миннат.
Шоир бошқа бир шерида шундай ёзади
Эй фарзанд шуни бил, эсингда сақла,
Онангни ҳурматлаб рози қил уни.
Онасин норози қилган фарзандлар
Дўзахга ўтиндир қиёмат куни.
Ота-онага яхшилик қилиш фарздир. Бу иш Аллоҳ осон қилган кишига осондир. Уларга яхшилик қилиш дегани уларга нисбатан камтарлик қилиш, мулойим гапириш, уларга фақатгина муҳаббат ва ҳурмат назари билан боқиш, уларга овозини баландлатмаслик, улар фарзандларининг бирор неъматига қўл узатсалар, таом ва ичимликларда уларни ўзидан устун қўйишдир. Отаси билан бирга юрган киши асло ундан олдинда юрмасин, бирор мажлисда ўтирганда отасининг гапиришини маъқул топган ўринда асло отасидан сўзни олиб қўймасин, ота-онасининг ғазабидан сақлансин, тоқати етгунча уларни ҳурсанд ва шод қилишга интилсин. Чунки ота-онанинг кўнглига ҳурсандчилик киритиш яхши ишларнинг энг яхшисидир. Ота-она чақиришганда дарҳол ижобат қилсин. Киши агар нафл намозда бўлган чоғида отаси чақирганда намозни енгилроқ ўқиб, уларнинг чақириғига лаббай дейиш керак. Уларга фақат дунёдаги энг ширин сўзларни гапириш лозим.
Ибн Ваҳб ривоят қиладилар: “Имом Моликнинг шогирди Абдураҳмон ибн Қосим ал-Мисрий қўлида “Муватто” китобини ушлаб олган эди. Бирдан ўрнидан турди-да, шу ҳолда узоқ вақт туриб қолди. Ундан нега узоқ вақт тик тургани сўралганда, у: “Онам юқоридан пастга, менинг олдимга бир иш билан тушдилар-да, туриб қолдилар. Онамнинг турганларига мен ҳам туриб турдим. Юқорига чиқиб кетганларидан кейин ўтирдим” деб жавоб берди”.
“Муҳаммад Соли Хожи” жоме масжиди ноиби имоми Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Iyul 2018, 23:54:01
ҲАЛОЛЛИК ИЛА ЯШАЙИК.
Дунёда мусумон инсонга зийнат бўладаиган амаллардан бири бу ҳалолликдир. Қадимдан мусулмонлар ҳалолликда барча инсониятга ўрнак ва намуна бўлганлар. Ўзларининг хар бир ишарида халолликни ўзлари учун дастурул амал ва мезон қилиб қўйганлар. Тижорат ишларида хам ростгуйлик, омонатдорлик, ўлчовда тўгриликга доимо амал қилганлар. Хатто бозорга бир дехқон инсон хамсулот олиб чиқса сотилганидан ортиб қолганини бир чеккага тартибга солиб кетар ва эртаси куни келиб савдосини давом эттирар, қолдириб кетган нарсасидан озгина хам камаймаган холда бўлар эди. Бу хам бўлса халқимизнинг дини диёнатидан ва иймон эътиқодидан нишона бўлади.
Бугунлик кунда бизлар хам ота боболаримиздан бизларга мерос бўлиб қолган ҳалолликга интилишимиз даркор. Зеро “ҳалоллик бор жойда барака бўлади” дейдилар доно халқимиз. Манашу халолликлардан бири савдодаги халолликдир. Аллоҳ таоло Қурони каримда “Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”. (Нисо сураси 29 - оят).
Ва бошқа бир оятда эса: (Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса уриб қоладиган кимсалардир. Улар (ўлгандан кейин) қайта тирилувчи эканларини ўйламайдиларми Улуғ кунда (қиёматда) – одамлар (бутун) оламлар Парвардигори ҳузурида (ҳисоб-китоб бериш учун) тик турадиган кунда!
Юқоридаги оятларда кишилар ҳаққидан уриб қолувчи фирибгарлар ҳақида сўз юритилган.Улар тарозими, литрми ёки бошқача ўлчовми, бари бир кишилардан нарса олаётганларида тўлиқ ва ортиқча оладилар, аммо харидорларга ўлчаб бераётганда, кам берадилар. Уларнинг бу иши қиёматдан қўрқмаслик белгисидир. Лекин, охиратда аниқ ҳисоб китоб бўлиши билан огоҳлантирилмоқда.
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда ёлғончилик, ваъдага вафосизлик, товламачилик, бировни алдаб пул ва нарсаларини олиш, қарз, омонатга нарса олиб, бермасдан юриш, оддий ҳолатларда ҳам ёлғон гапириш, ўз манфаатини ўзганинг манфаатидан, ҳаққидан устун қўйиш каби разил иллатлар, оғир гуноҳлар борки, баъзи инсонларга касб-корларида оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бу иллатлар нафақат инсоннинг умри, ризқи, моли, оиласидан баракани кетказади, балки кишининг охирати учун ҳам аянчли оқибатлари учун ҳам сабаб бўлиб қолади.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Кимики қаердан мол топаётганига эътибор қилмаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахнинг қайси эшигидан киришига парво қилмайди”, дея, инсонларни ҳалол ризқни талаб қилишга, бировнинг ҳаққидан огоҳ бўлишга қаттиқ ундаганлар.
Ўтган солиҳ ота-боболаримиз тарозидан уриб қолувчилар ҳақида: "Бир дона донни фойда қиламан деб, кенглиги еру осмонларча бўлган жаннатни бой берганларнинг ҳолига вой бўлсин!" – дер эдилар.
Юқорида ўқиганларимиздан ўзимизга тегишли хулоса чиқариб олайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳалолликда, ростгўйликда, тўғриликда собитқадам қилсин, хар бир ишимизда тўғриликни муваффақ айласин.
“Мухаммад Соли Хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев


Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Iyul 2018, 12:09:33
Ҳаё
Донишмандлар айтибдилар:
“Тўрт нарса чиройлидир, аммо тўрт нарса ундан ҳам чиройлидир – ҳаё эркакларда бўлса чиройли, аёлларда бўлса яна ҳам чиройли; адолат ҳар кимда ҳам чиройли, лекин раҳбарларда бўлса яна ҳам чиройли; тавба қилишлик кексалардан бўлса чиройли, ёшлардан бўлса яна ҳам чиройли; саҳоват бойларда бўлса чиройли, камбағалларда бўлса яна ҳам чиройли”.
Ҳадиси қудсийда шундай келади:
“Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин!  Бирор  кеча  йўқки,  фаришталар  сен  томондан  бир  бузуқ  амални  олиб  келмаган  бўлсин.  Ризқимни  еб,  Менга  осийлик  қиласан.  Ҳолбуки,  сен  Менга  дуо  қилиб(сўраганингда)  дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи.
Бас,  Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам  юрасан.  Одамларнинг  нафратидан  ҳайиқиб,  Менинг  ғазабимдан(гўё)  омонлик топгансан”. (Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий. www.ziyouz.com кутубхонаси)
Демишларки, ҳаё икки хил бўлади:
Биринчи туғма ҳаё бўлиб бу хислатни Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандасига ато этади. Бу табиатан уятчанлик ҳиссидир. Бу ҳис кишини қабиҳ ва тубан амаллардан тўсиб туради. Шу боис, ҳаё эзгулик манбаи ва иймоннинг бир бутоғи дея эътироф этилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чодрасида ўтирган бокиралардан ҳам ҳаёлироқ бўлганлар.
Умар разияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ҳаёли инсон ўзини бир четда тутади. Ўзини четга олган банда тақводор бўлади. Тақво қилганлар омон қоладилар”.
Ҳаёнинг иккинчи хили ўзлаштирилган ҳаё саналади.
Аллоҳ таоло бандаларига ҳаммадан яқин ва барча нарсадан огоҳ Зот. Кўзлар хиёнати ҳам, қалблар разолати ҳам Ундан махфий қолмас! Ушбу ҳақиқатни англаб етган мусулмон ҳар бир ҳолатда Аллоҳдан ҳаё қилишга интилади. Бундай гўзал сифатга эришиш йўлида ҳаракат қилаётган мўмин бир пайтнинг ўзида имоннинг олий хислатларини ҳам қўлга киритади. Бундай ҳаё Аллоҳ таолонинг неъматларини ҳис этиш ва ўзининг ношукурлигини эътироф қилиш орқали ҳам ҳосил бўлади.
Аллоҳ Одамни (алайҳис салом) яратди, Жаброил (алайҳис салом) ақл, имон ва ҳаёни унга келтириб, шундай дедилар:
—  Эй, Одам! Сизга Аллоҳдан салом. Келтирганим уч нарсадан бирини қабул қилишингни истайди. Одам (алайҳис салом) ақлни қабул қилдилар.
Жаброил (алайҳис салом) имон ва ҳаёга:
— Қани, сизлар айрилиб, кетинг, — дедилар. Шунда имон:
— Аллоҳ менга ақлдан ажрамаслигимни, у қайда бўлса, ўша ерда бўлишимни амр этди. Мен ақлдан айрилмайман, — деди.
Кейин ҳаё:
— Аллоҳ мени имонга омонат қилди. Имон қайда бўлса, мен ҳам ўша ердаман. Имон бўлган жойдан айрилмасман деди.
Шундан сўнг учови бир жойда қолиб, бир-биридан айрилмадилар. Бу ҳолга кўра Аллоҳ кимга ақл берган бўлса, имон ва ҳаё ҳам у билан биргадир. Кимга ақл берилмаган бўлса, унда имон ҳам, ҳаё ҳам бўлмайди.

Бахтиёржон Сайдалиев. Улуғнор тумани бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Iyul 2018, 12:25:25
Чақимчи жаннатга кирмайди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чақимчи жаннатга кирмайди”, дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).
Изоҳ: Чақимчилик бу одамлар орасида гап ташиш демакдир. Чақимчи бир инсоннинг гапини бошқа кишига, унинг гапини бунга етказиб, одамлар ўртасида гина-кудурат, фитнаю фасод пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чақимчиликка ундайдиган нарса ё бирор одамга зарар етказиш ёки уни ёмон кўрсатиб қўйиш ёки ким учун чақимчилик қилаётган бўлса, ўша кимсага ёқиш мақсадида амалга оширилади. Шунингдек, чақимчиликка сабаб, ўз нафсини бошқаролмаслик, руҳий тарбиянинг йўқлиги, қалб хасталиклари каби иллатлар бўлиши ҳам мумкин. Чақимчилик Қуръони каримда ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида ҳам мазаммат қилинган, қораланган ўта тубан ва разил хулқлардан ҳисобланади. Чақимчиликни ўзига одат қилиб олган кимса қиёмат кунида жуда қаттиқ азобга дучор бўлади. (muxlis.uz)
Амр ибн Динордан ривоят қилинди: “Мадиналик бир кишининг синглиси Мадинанинг бир чeтида яшар эди. Ўша синглиси касал бўлиб қолди ва уни кўриб, қайтиб кeлди. Кeйин синглиси ўлди.
Уни кўмиш учун кeракли нарсаларни тайёрлаганларидан сўнг, қабрга олиб боришди. Кўмиб бўлиб, уйига қатгандан сўнг, ўзининг ҳамёнини ўша қабрда қолдиргани эсига тушди. Ўртоқларининг биридан ёрдам сўради, сўнгра иккаласи қабрга кeлиб, қабрни кавлашиб, ҳамённи топишди. Ўртоғига айтди:
“Сeн нарироққа кeтгин, мeн синглимнинг ҳолатини кўрайин”.
Сўнг қабрни устини ўраб турган нарсаларни олди ва синглисининг қабрида ўт шуълаланиб ёниб турганлигини кўрди, сўнг қабрни ёпиб уйига қайтди. Уйга кeлиб онасидан:
“Синглим нима ишлар қилишини айтинг!” дeб сўради. Онаси:
“Нима учун синглингнни сўрадинг, у ахир ўлган-ку?”, дeди. У яна сўради:
“Айтинг”. Онаси айтдики:
“Синглинг намозларни кeчиктирарди, намозларни тўлиқ, таҳорат билан ўқимасди, қўшниларнинг эшигига кeлиб қулоқ тутиб, уларнинг гапларини эшитарди, гапларини эшитиб, бировларга етказарди”.
Ўша чақимчилиги унинг қабр азобида қолишига сабаб бўлган. Қабр азобидан ким нажот топмоқликни хоҳласа, у чақимчиликдан ўзини озод қилиши кeракдир ва бошқа гуноҳлардан ҳам сақланиб, қабр азобидан қутулиши лозимдир. Унга Аллоҳ Мункар-Накир саволларини осон қилади. Аллоҳ таоло айтади:
“Аллоҳ таоло мўминларни, имон кeлтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам,охиратда ҳам устивор Сўз билан собитқадам қилур” (Иброҳим, 27).
Ҳасан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.):
“Одамларнинг ёмони иккиюзламачидир. Бировларнинг олдига бир юзи билан, бошқаларнинг олдига бошқа юзи билан боради”, дeдилар.
Яна бошқа бир ҳадисда айтдиларки:
“Кимки иккиюзламачи бўлса, бу дунёда унинг икки тили бўлса, Аллоҳ таоло унга қиёмат куни оловдан иккита тил қилиб қўяди”.
Қатода айтади: “Аллоҳ бандалари ичида ёмони кўп таъначи, кўп лаънатловчи ва чақимчилар.
Ва яна айтиладики: “Қабр азоби учга бўлинади. Биринчиси ғийбатдан, иккинчиси – сийдикдан, учинчиси – чақимчиликдан”. (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шарофуддинов Қамариддин. Асака т. "Имом Абу Юсуф" жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 16 Iyul 2018, 16:58:58
Чин сўзга тўлиқ дунё
Бир шоир ёзган эди:
   Чин сўзга тўлиқ дунё
   Ёлғонга бало борми?!
Ҳақиқатан ҳам инсоф қилиб ўйлаб кўрсак дунёда шунча рост сўзлар туриб, нега ёлғонга ружуъ қўйишимизга ҳеч ақлимиз етмайди. Ҳолбуки, ёлғоннинг охири шармандалик. Ҳеч бўлмаса хижолатлик. Борди-ю у ҳам бўлмаса, лоақал ҳадикда юрамиз... дегим келади-ю, ўйлаб қоламан: ёлғондан хижолат бўлиш ўрнини яна битта ёлғон эгаллаб олганга ўхшайди. Чунки ёлғон гапираётган одам борди-ю ишкали чиқиб қолса, бундай деб қўяман, деган мақсадда яна бошқа ёлғонни захира қилиб қўяди.
Ҳа, ёлғон ёлғонни туғади!
Шариатимиз кўрсатмаларида ёлғон қаттиқ қораланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғондан жуда ҳам қаттиқ қайтарганлар.
Имрон ибн Ҳусайн разияллоҳу анҳу айтдилар: "Расулуллоҳ саҳобийлардан:
"Зино қилиш, маст қиладиган ичимликларни ичиш ва ўғрилик қилиш ҳақида нима дейсизлар?" - деб сўрадилар.
Улар:
"Буларнинг ҳукмини Аллоҳ таоло ва унинг Расули биладилар", деб жавоб бердилар.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Булар ўта кетган қабоҳат ишлар бўлиб, охиратда ҳам, бу дунёнинг ўзида ҳам уларнинг уқубати, жазоси белгилангандир. Мен сизларга гуноҳларнинг энг катталарини айтиб берайми?" дедилар.
Улар:
“Ҳа” дейишди.
"Оламларнинг Раббиси Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш", дедиларда, суяниб ўтирган ҳолатларини ўзгартириб тиз чўкиб олдилар ва: "ҳамда ёлғон сўзлаш!" , деб қўшиб қўйдилар. (Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Мунофиқнинг белгиси учдир:
   - гапирса ёлғон гапиради;
   - ваъда берса хилоф қилади;
   - омонат қилинса хиёнат қилади” дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимдаки тўртта нарса бўлса ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимдаки улардан бир хислат бўлса, ўшани кетказмагунча унда мунофиқликдан бир хислат бўлади ‒ омонат қилинса хиёнат қилади; сўзласа ёлғон гапиради; аҳд қилса бузади; хусуматлашиб қолса фужур (ноҳақлик, ғирромлик) қилади”. (Имом Бухорий ривояти)
Ҳадиси қудсий:
«Эй  Одам  фарзанди!  Яхшилик  қил,  чунки  яхшилик  жаннат  калити  ва  жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир”. (Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий. www.ziyouz.com кутубхонаси)

Сардорбек Худоёров. Асака т. “Бобожон қори” масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 16 Iyul 2018, 17:01:48
АРАЗЛАШИШ ҲАҚИДА
   Инсон экан, турли ҳолатларга дуч келаверади. Ҳаёт шундай паст-баландликлардан иборат. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақиқий инсонийлик сифатларини тутиб туришга интлиш керак. Шулардан бири – инсонлар орасидаги можаролар.
   Баъзан шайтоннинг гапига кириб, баъзан нафсимизга эргашиб ёки бошқа сабабларга кўра яқин инсонлар билан низолашиб қолганимизда қандай йўл тутишимиз керак?
401 - حدثنا يحيى بن سليمان قال حدثني بن وهب قال أخبرني عمرو عن يزيد بن أبي حبيب عن سنان بن سعد عن أنس أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال : ما تواد اثنان في الله جل وعز أو في الإسلام فيفرق بينهما أول ذنب يحدثه أحدهما

   Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Икки киши Аллоҳ азза ва жалла учун ёки Ислом йўлида бир-бири билан дўст бўлса, битталаридан бир гуноҳ ўтиб қолса, бу нарса дарҳол уларнинг ораларини ажратиб юбормасин", дедилар.
402 - حدثنا أبو معمر قال حدثنا عبد الوارث عن يزيد عن معاذة قالت سمعت هشام بن عامر الأنصاري بن عم أنس بن مالك وكان قتل أبوه يوم أحد أنه سمع رسول الله صلى الله عليه و سلم قال : لا يحل لمسلم أن يصارم مسلما فوق ثلاث فإنهما ناكبان عن الحق ما داما على صرامهما وان أولهما فيئا يكون كفارة عنه سبقه بالفيء وإن ماتا على صرامهما لم يدخلا الجنة جميعا ابدا وإن سلم عليه فأبى أن يقبل تسليمه وسلامه رد عليه الملك ورد على الآخر الشيطان
   Ҳишом ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Мусулмон мусулмон билан уч кeчадан ортиқ гаплашмай юриши ҳалол эмас. Шу иккаласи аразлашаган ҳолатларида ҳақ йўддан чeтлашган бўладилар. Улардан қайси бири аввал яхшилик, мeҳр-шафқат қилиш томонига ўтса, гуноҳида каффорат бўлади. Улар шундай гаплашмай юрган ҳолича дунёдан ўтсалар, иккаласи ҳам абадий жаннатга кирмайди. Агар улардан қайси бири салом бeрса, иккинчиси жавоб қайтармаса, салом бeрганига фаришта ва жавоб қайтармаганига эса, шайтон жавоб қайтаради", дeганлар.
   Абу Дардо разияллоҳу анҳу: "Сизларга садақа ва рўзадан ҳам хайрлироқ бир нарсани айтайми? Бир-бирига адовати қаттиқ бўлган ёки аразлашган икки кишини яраштирмоқдир", дедилар. (Адабул муфрад)
   وعن أَبي هريرة - رضي الله عنه - : أنَّ رسولَ اللهِ - صلى الله عليه وسلم - قَالَ : (( تُفْتَحُ أبْوابُ الجَنَّةِ يَوْمَ الإثْنَيْنِ ويَوْمَ الخَمْيِسِ ، فَيُغْفَرُ لِكُلِّ عَبْدٍ لا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئاً ، إِلاَّ رَجُلاً كَانَتْ بينهُ وَبَيْنَ أخِيهِ شَحْناءُ فَيُقَالُ : أنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا ! أَنْظِرُوا هَذَينِ حَتَّى يَصْطَلِحَا ! )) . رواه مسلم .
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
    “Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Аллоҳга ширк келтирмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Илло биродари билан адовати бўлган кишиникидан бошқа. Шунда: “Бу иккови ярашгунча кутиб туринглар. Бу иккови ярашгунча кутиб туринглар”, дeб айтилади”, дeдилар. (Муслим ривояти)

   Улуғбек қори Йўлдошев. Асака т. "Холид ибн Валид" жоме масжиди ходими
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 08 Avgust 2018, 23:21:59
ИСТЕЪДОД - БУЮК ФАЗИЛАТ.
Истеъдод инсоннионг ўзига xос табий сифати бўлиб унинг фаолияти ижтимоий жамиятда намоён бўлади. Истеъдод Аллоҳ таолонинг инсонга берган инъоми. У шундай бўлишига қарамай кишилик жамияти билан бевосита боғлиқ инсонларга xос фазилатлардандир.
Манавиаяти, маданияти ривожланган жамиятда ҳар қандай истедод шаклланади камол топади.
Истеъдод – xалқ бойлиги уни асараб авайлаш, тўлиқ номоён бўлиши учун барча шатр ва шароитларни яратиш керак. Ўтмишда шарқ маданиятининг, манавиятининг юксалиши ва уни бутун дунёда танилишида истедодли инсонларни ҳиссалари беқиёсдир. Бетакрор инсоний заковат ва истедод эгалари бўлган Абу Наср Фародий, Муҳаммад Мусо ал Xоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Алий инб Сино, Абу Райxон Беруний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур xазратлари каиби буюк инсонлар Мовороуннаҳрнинг довруғини бутун дунёга танитдилар.
Истедод жамиятнинг манавий омили ҳисобланганлиги сабаб, юртимнизда ёшларимиз орасида ёш истедод эгалари учун барча имкониятлар, шарт шароитлар муҳайё қилинмоқда. Анашундай шарт - шароитлар ва имкониятлардан унумли ва оқилона фойдаланган холда буюк истеъдод ва ноёб қобилият эгаларини тарбиялашлик зарур.
Шайx Садий Гулустон асаридаги ҳикояларининг бирида шундай келтиради. Бир подшоҳ ўғлини бир олим тарбиясига топшириб: “Бу сизга омонат, ўз фарзандларингизни қандай таълим тарбия берсангиз бунга ҳам шундай талим тарбия беринг” - дебди. Олим шаxзодага бир неча йиллар давомида заxмат чекиб талим тарбия берибди. Олимнинг барча шогиртлари салоҳиятли зеҳн заковатли бўлиб улғайган бўлсада, лекин барча меxнатлари зое кетиб шоҳнинг ўғлидан салоҳиятли одам чиқмади. Буни кўриб подишоҳ олимни койиб “сиз вадангизни бузиб, вадангизга вафо қилмадингиз” – дебди. Шунда олим “Ей подишоҳим тарбияни қоидаси бир ҳил бўлур ва лекин истедод эса турлича эрур” деган экан.
“Мирза Xолиқ ота” жоме масжиди имоми Муҳаммадийxон Xожийев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 09 Avgust 2018, 09:03:19
УМРНИ ҚАДРЛАНГ
Хар бир инсон дунёда умргузаронлик қилар екан, бу фоний дунёда узоқ умр кўришни хохлайди. Лекин инсонга берилган бу умрнинг поёни бор. Ҳеч бир инсон дунёда абадий яшаган емас.
Аллоҳ таолонинг каломи Қурони каримда: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир” – дея мархамат қилинади (Оли Имрон сураси, 185-оят)
 Расулуллоҳ (с.а.в) маҳамат қиладилар: “Киши қариб қолса ҳам, қалби икки нарсага нисбатан ёш бўлади: доимо узоқ умр кўриш ва бойликни севишга”.
Шу тарзда бир ишга ўн иш уланиб кетаверади, дунё ташвиши тугамайди. Кунлар кетидан кунлар ўтаверади. Тавбани кечиктириш эса то сўнгги кунгача, кутилмаганда ўлим ёқадан оладиган нафасгача давом этади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) ҳадиси шарифларида шундай деганлар: “Бу дунёда сен гўёки мусофирдай ёки йўлдан ўтувчидай бўл!”
Бошқа бир хадисда эса Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар: “Қалбларингизни дунё зикри билан машғул қилиб қўйманглар, тўлдириб қўйманглар”.
Хабарда келадики: “Ким дунёга катта аҳамият бериб тонг оттира, Аллоҳ унинг қалбига 3 нарсани боғлаб қўяди: Ғамдан ҳеч узилмайди, машғулликдан ажралмайди ва камбағаллиги тугамайди”.
Инсон бу дунёга нима учун келганлигини унутиб қўймаслиги керак, зеро банданинг вазифаси бу дунёда Аллоҳ берган умр давомида охирати учун керакли болган яхши амалларда бардавом бўлишликдир.
Ҳикоя қилишларича - Бир балиқчи бебахо олмос топиб олибди. Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни хузурига келибти. Заргар олмосга узооқ термулиб дебди:
- "Бу олмос бебаходир. Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам хам, олмосни нархини ярмига хам етмас. Сизга маслахатим. сиз яхшиси одил подшох хузурига боринг. Фақат уларгина сизни олмосингизга лойиқ нарх ва бойлик беришлари мумкин"..
- Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди.
-  Одил подшох ва уни хазинабони бақлиқчи келтирган олмосга узооқ термулиб, шундек одил қарорга келишипти..
- "Келтирган олмосинг бебаходир.. Биз бу олмосга шундек нарх қўйдик..
- Биз сени ихтиёрингга уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соат мухлатда хазинахонамиздан хохлаганча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз.. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан"..
- Балиқчи одил подшох қароридан росса хурсанд бўлиб, унга рахматлар айтибди.. Хазинабон балиқчи ихтиёрига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди..
- Хазинахонадаги тилла - ю, бебахо дуру - гавхарларни кўрган балиқчи эсидан оғай депти..
- "Хали вақт бор.. Икки соатдаям қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" - дептида... Бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлапти:..
- "Энди дунёдаги энг бой одамга айландим.. Атрофимда хизматкорлар гирди~капалак бўлишади... Бир нечта ёш хотинларга уйланаман... бир нечта ховли~жой ва уловларга эга бўламан" ~ каби орзулар қўйнида ғафлат уйкусига кетиб, ухлаб қолипти...
Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш:.
 - "Уйғон... Тур ўрнингдан.... чиқ хазинахонадан...вақтинг тугади сени."..
Балиқчи шошилиб:.. "Вой, ғафлат уйкусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олиб олай" дермиш...
- Хазинабон:... "қанақа тилла... сени вақтинг тугади... чиқ хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."..
-     Балиқчи:.. "бир ховучгина тилла олволей"..
- Хазинабон кулиб дебди:.. "бир ховуч эмиш... бир дона хам олмайсан... Ўз мухлатинг ичида қоплаб олгин эди.. Энди йўқ... Чиқ хазинахонадан"..
Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилипти...
-   Азиз диндошим.!.. Ким айбдор.??...
Ақл эгаларига мушохада....
Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар...
Одил подшох - Аллохдир..
Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё..
Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллох учун ибодат ва яхши амаллар..
уч соат мухлат - бизга берилган умр..
Балиқчини ғафлат уйқуси - бизни бу дунёни хою - хавасларига берилишимиз..
Хазинабон ўлим фариштаси..
Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани - умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз...
- Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда.... бандани сажда қилиб, ибодат қилишига ялинишидир.
“Мухаммад Солеҳ хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 11 Avgust 2018, 10:27:18
   Поклик Исломнинг шиорларидандир. Салкам ўн беш асрлик тарихда мусулмонлар бутун башариятга покликни олиб келиши билан намоён бўлди. Айниқса, Исломнинг илк даврларида бу уммат ҳали ювиниш нималигини билмаган халқларнинг кўзини очиб қўйди. Бугунги кунда улар покликни кимлардан ўрганишганини унутиб қўйгандек, ўзларини осмонда кўрсалар-да, ҳақиқат тарих китобларида битилиб қолган.
   Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳи» тарозуни тўлдирур. «Субҳаналлоҳи ва ал¬ҳамдулиллаҳи» осмонлару ернинг орасини тўлдирурлар ёки тўлдирур. Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Барча одамлар ҳаракат қилиб ўз жонини савдога қўювчидир. Бас, улар уни озод қилувчи ёки уни ҳалок қилувчилардир», дедилар». (Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилишган).
   Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилинади: “Бир киши йўлда кетаётиб, кўзи бир тиконли шох-шаббага тушди ва: “Аллоҳга қасам, агар шуни олмасам, бирорта мусулмонга зарар беради”, деб уни олиб ташлади ва Аллоҳ таоло шу иши сабаб унинг гуноҳини кечди”.
Саҳобаи киромлар бу борада бизга намуна бўлишган. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуни Басрага волий қилиб юборганида, Абу Мусо Басра аҳлини йиғиб, уларга шундай деган эди:
“Мўминларнинг амири Умар мени сизларга Раббингизнинг китоби ва пайғамбарингизнинг суннатини ўргатишга ҳамда йўлларингизни тозалашим учун юбордилар”.
Одамларнинг оғзи очилиб, лолу-ҳайрон қолдилар. Чунки улар одамларга таълим-тарбия бериш, уларга диннинг таълимотларини ўргатиш волийнинг зиммасидаги ишлардан эканини яхши билишарди. Аммо йўлларни тозалаб бериш ҳам унинг зиммасидаги ишлардан экани улар учун янги гап эди. Улар:
“Волий ўзини халқнинг хизматчиси деб биладими?” деб, ҳайрон қолишди.
Бутун жаҳонга ўз таълимоти билан маълум ва машҳур бўлган аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари кечалари туриб, ўтган кетганга ҳалал берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлар эканлар. Мана шу эзгу ишлари сабабли ҳам Аллоҳ таоло у кишига ана шундай олий мақомларни насиб қилган.
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:
“Пок бўлинглар, зеро ислом покликдир” – дейдилар. Бошқа бир ҳадисда эса:
“Поклик кишини иймонга чақиради. Иймон эса, ўз соҳиби билан жаннатда биргадир” деб марҳамат қилганлар.
Муқаддас динимиз ўзининг ҳар бир шиорларида кишиларни покликка ва тозаликка даъват этади. Масалан: намоз ўқиш учун албатта таҳорат қилмоқ, яъни жисмни поклаш керак, кийим-бош, намоз ўқиладиган жой ҳам пок бўлиши керакдир. Айни вақтда намоз ўқувчи киши маънавий жиҳатдан ҳам пок бўлади.

Азизбек Ҳолмирзаев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" масжиди ходими
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 29 Avgust 2018, 16:02:46
Яхшилик ва ёмонлик
Ривоят қилинадики: Анушервон замонасида икки киши бўлиб, бу иккаласи Анушервон ташкил этган тадбирларда қатнашар эди. Бир куни улардан бири баланд овозда қуйидаги назмни ўқиди:
Яхшилигим қайтсин десанг сен,
Яхшилик қил, яхши ўй ўйла,
Иккинчиси эса қуйидаги байтни ўқиди:
Ёмонлигим қайтмасин десанг,
Ёмон бўлма, ёмон ўй қилма,
Бу байтлар Анешервонга ёқиб қолди. У биринси байтни ўқиган кишига минг дирҳам ва иккинчи байтни ўқиган кишига беш юз дирҳам бериб юборишни тайинлади. Даврада ўтирганлардан бири Анешервондан:
-   Эй одил подишоҳ, “уларнинг байтлари битта маънога эга, нимага туҳфангиз икки ҳил” – дея сўради.
Анешервон унга “Сўзлашда катта тафовут бор. Биринчисининг сўзи бошидан охиригача яхшилик ҳақида бўлди, иккинчисиники эса фақат ёмонликни эслатади. Яхши гап ҳам ёмоннинг оғзидан ёмон бўлиб чиқади. Кимнинг юрагида яхшилик бўлса, доимо яхшиликни зикр қилади” – деган экан.
Ҳикмат: қолингдан яхшилик келмаса ёмонлик қилишдан хам қоч. Агар оғзингда яхши гапинг бўлмаса тилингни ёмон гап ила булғамагин.
Байт:  Бировга яхши гап гапиролмасанг.
 Заҳар хам қўшмагил ҳар бир сўзингда. .
Муҳаммадийхон Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 30 Avgust 2018, 09:47:15
ИСТИҚЛОЛ НЕЪМАТИ.
Мустақилликдан олдин Совет Иттифоқи даврида ўзбек халқи бошқа бир қанча халқлар қатори узоқ вақт коммунистлар зуғуми остида миллий қадриятлари, диний тушунчалари ва исломий маърифатдан тамоман айри ҳолда яшади. Аллоҳ таъолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, бугун у кунлар орта қолди. Оллоҳ таоло ўзбек халқи учун етук мард инсонни йўлбошчи бўлишини насиб қилиб. 1991 йил 1-сентябр куни бутун дунёга халқимизни мустақиллигини мардонавор тарзда эълон қилди.
Аммо бу истиқлол неъмати бизга ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ. Манашу истиқлол немати сабабли бизларга икки дунё саодатига етакловчи иймонимиз қайтди. Бемалол 5 вақт намозни, жумъа намозларни масжидларда эмин - эркин ўқиябмиз, Рамазон рўзаси, ифторликлар, таровеҳлар булар бир катта байрамдек ўтади. Ўлкамиз мусулмонлар ўлкаси бўлгани учун Юртбошимиз икки ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилганликлари, бу совет тузумида ота-боболаримиз орзу қилган кунлари эмас-ми? Ҳаж ва умра зиёратларига йил сайин мусулмонларимиз кўпайиб бораётганликлари, масжидлар очилиб бораётганликлари, халқимизнинг диний илмини ошириш учун мадрасалар очилганлиги, ахир булар жаннатга, Парвардигорнинг розилигига сабаб бўладиган омиллар-ку! Бу неъматлар ватанимиз мустақил бўлгандан кейин бўлди-ку.
Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсинки, мамлакатимизнинг миллий истиқлолга эришгандан кейин барча соҳалар каби, дин ва ибодат масалаларида ҳам эркинлик, яхши шароитлар ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олди. Советлар даврида чекланган шариотларда зўрға ишлаб турган бир неча ўн масжид, битта мадраса ўрнида ҳозир икки мингдан зиёд масжид, ўнта мадраса ва Тошкент ислом институти, Тошкент Ислом унверситети ва яқинда юртимизни иккинчи президенти ташаббуслари билан барпо қилинган Бухоро Мир Араб олий мадрасаси фаолият юритмоқда. Авваллари бутун бир СССР давлати таркибидан бир неча саноқли инсонлар хаж ва умра амалини бажараган бўлсалар, хозирда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз бу муборак хаж ва умра амалларини бажаришга муваффақ бўлмоқдалар.
Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар: “Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”
Бугун дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган қарама-қаршилик ва тўқнашувларни, вайрон бўлаётган шаҳар ва қишлоқларни, бегуноҳ кишиларнинг ҳалок бўлаётганини кўриб,   юртимиздаги тинчлик, осойишталикка кўз тегмасин, бизга бу неъматларни берган мустақиллигимиз бардавом бўлсин, дегимиз келади. Дарҳақиқат, юрт тинчлиги ва осойишталиги хотиржамлик Оллоҳнинг неъматлари ичида энг улуғ неъмат. Уни асраб-авайлаш ва мустаҳкам қарор топтириш эса сиз билан бизнинг вазифамиздир.
Муҳаммадий Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 30 Avgust 2018, 09:50:59
ЎЗГАНИНГ ХАҚҚИДАН САҚЛАНИНГ.
Айтадиларки Қиёмат кунида бандалари бўйинида икки ҳақ булади. Биринчиси Аллоҳнинг хаққи, иккинчиси инсонни инсондаги ҳаққи. Аллоҳ таоло меҳирбон зот, ўзи хоҳласа ўзининг ҳаққидан ўтади, аммо бандалар қиёматни ваҳшатини кўрганларида ўз нафслари билан оввора бўлиб, бир-бирлари у ёқда турсин, балки она боладан, ака укадан қочади. Аллоҳ таоло Қуръон каримда шундай марҳамат қилади:
“У кунда киши ўз ака-укасидан ва онасидан ва отасидан, хотини ва бола-чақасидан қочади” (Абаса сураси 34-37 оят).
Буларнинг бир-бирларидан қочиб кетишини сабаби, Қиёмат кунида бир-бирларидан ҳақларини талаб қилмаслик, савобига ега чиқмаслик учундир.
Аввало инсон Аллоҳ таолони ҳаққини билиб олиши керак. Аллоҳ таолони бандаларидаги ҳақлари: Банда Аллоҳни таниганидан сўнг Аллоҳ буюрган амалларни қилмоғи ва қайтарган нарсалардан қайтмоқлигидир.
Банданинг бандадаги хақлари: бир бирларига зулм қилмаслик, молини нохақ йўл билан ўзлаштирмаслик, ғийбат, туҳмат ва бўхтон қилмаслик, қарз олиб бермаслик ва шу каби ишлар банданинг бандадаги хақларидандир.
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинган хадисда, Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар: “Муфлис ким эканини биласизларми?. Саҳобалар “муфлис инсон бизни наздимизда ҳеч қандай нарсаси ва маблағи бўлмаган инсондур” – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в) “Муфлис киши эрта қиёматда тоғдай савоблар билан келади-да, бандаларнинг ҳаққини адо қилмаганлиги учун бандалар унинг савобидан оладилар, сўнгра савоби қолмаса, ўзларининг гуноҳларини унга ташлаб кетадилар. Тоғдай савоблар билан келиб, тоғдай гуноҳлар билан кетадиган кишига муфлис дейди”. Шунинг учун бандалар ҳаққини сақланишлик керак.
Уламолар айтадиларки инсон ҳаёти давомида узгаларни ғийбат қилган ёки қарз олиб бермаган, ҳуллас калом қандай йўл билан бўлсада хаққини поймол этган бўлса. Қиёматда албатта анашу ҳақ ҳақдор инсонга олиб берилади.
Қадрдон дўстим гувоҳ бўлган бир воқеа. Бир неча йил бўлди, бир инсон иши орқага кетиб танишларидан биридан “савдо ишини юргазиб олиш” учун қарз олган эди. Ва куни келиб ишлари юришиб кетди. Ҳақдор эса ундан ҳаққини беришини бир қанча муддат кутиб, оҳири ҳаққини талаб қилди. Қарздор эса бохона қилиб қарзини беришдан қочиб юрди ва бир куни ҳақдор инсон билан кўришиб қолганида қарзини қиёмат куни беришлигини рўкач қилди. Ёнидаги яқинлари қанча насиҳат қилмасин барибир гапида туриб олди. Шунда ҳақдор инсон “ундай бўлса ҳаққимни қиёматда оламан” деб қайтиб кетди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзгаларни ҳаққини поймол қилиб қўйиб қиёмат кунида “муфлис” инсонлар қаторида бўлиб қолишимиздан сақласин.
Жамолиддинқори Пақпиев.


Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 11 Oktyabr 2018, 05:26:49
ШАЙХ САЪДИЙ ХАЁТИДАН.
Шарқ мумтоз адабиётда шайх Саъдийнинг ёзган асарлари жуда хам машхур бўлиб айниқса, булар ичида Гулустон ва Бўстон асарларини ўрни беқиёс. Ўқувчи бу китобларни қанчалик мутоола қилса хам чарчамайди, яна янги файз ва рохатни топади.
Шайх Саъдийнинг хаётини жуда кўп қисмини саёхатда ўтказиб, хаётий билимларини бойитиб борадади. Хатто сафарлари давомида ажойиб воқеа ва ходисаларни бошидан кечирганлигини ўз асарларида ёритиб боради.
Бу ҳақда “Гулистон” асарида  шундай ҳикоят келтирилади: “Дамашқдаги дўстларимнинг суҳбати жонимга тегиб, шаҳардан бош олиб, Қуддуси шариф биёбонига жўнадим, ҳайвонлар билан улфатлашиб, то фаранглар қўлига асир тушгунимча ўша ерда яшадим. Мени яҳудийлар билан бирга қўшиб, Тароблис хандақини қазишга олиб бориб ишлатдилар. Ҳалаблик сардорлардан бири мен билан ошна эди, ёнимиздан ўта туриб, мени таниб қолди-да, хитоб қилди: “Ие, бу қандай ҳол?” Мен унга: “Нима ҳам дейман?” деб жавоб бердим.
Аҳволимга ачиниб, ўн динор тўлаб, асирликдан халос этди ва ўзи билан Ҳалабга олиб кетди. У ерда юз динорлик қалин пули билан қизини менга никоҳлаб берди. Орадан сал вақт ўтгач билсам, қизи бадфеъл, шаллақи ва ўжар экан, тилини заҳар қилиб, жонимдан безор эта бошлади.
Охири бир кун башарамга тик боқиб, таъна-маломатлар билан деди: “Сен отам ўн динор баробарига фаранглардан халос этган одам эмасмисан?” Мен жавоб бердим: “Ҳа, отанг ўн динор баробарига фаранглардан озод этиб, юз динор баробарига чангалингга топширган одам мен бўламан!”.
Бир гуруҳ сайёҳлар ҳамроҳ бўлишиб, саёҳатнинг лаззатини ҳам, машаққатини ҳам бирга баҳам кўрар эдилар. Мен ҳам уларга йўлдош бўлсам деган эдим, қабул этмадилар. Мен дедим: “Фақирлар суҳбатидан юз ўгириб, уларга яxшилик қилишдан бўйин товламоқ саxоват аҳлларига муносиб эмасдир. Мен ўзимда шундай қудрат ва журъат сезаманки, сафарда кишилар юрагини эзадиган тош эмас, балки қулфи дилини очадиган йўлдош бўлишга қодирман”.
Киши танилмайди кийган жомада,
Ёзганга ма’лумдир, не бор номада.
Улардан бири деди: “Сен бизларнинг (сўзимиздан xафа бўлмагин, чунки бундан бир неча кун муқаддам бир ўғри дарвеш қиёфасида бизга қўшилган эди. Биз дарвешлар кўнгли очиқ кишилар бўлганлигимиздан ҳеч нарсадан шубҳаланмай, уни ҳамроҳликка қабул этган эдик.
Эски кийимда ҳам орифдир аён,
Чунки унинг юзи доим xалқ томон.
Гап, кийим-бошдамас, иш бўлсин кўркам,
Тож кийиб, елкангга байроқ қўйсанг ҳам,
Ёлғиз кийим эмас, дунё ва шаҳват,
Барчасин тарк этган орифдир фақат.
Мард олсин қуролни, кўрсатсин кучин,
Xунаса қўрқоққа қурол нимайчун?
Кунлардан бир кун эртадан кечгача йўл юрдик, тунда бир қалъа олдида ётадиган бўлдик. Бояги бетовфиқ ўғри “таҳорат қиламан”, деб бир дўстимизнинг кўзачасини ўғирлаб қочди.
Қара, шу эски тўнда кетиб боргучи дарвеш,
Қа’банинг ёпуғини эшакка тўқим қилмиш.
У бизларнинг кўзимиздан ғойиб бўлгач, қалъага кирибдида, қимматбаҳо гавҳарлар солинган қутичани ўғирлаб кетибди. Тонг отгунча у анча олис ерга кетиб қолибди. Биз бўлсак ҳеч нарсадан беxабар уxлайверибмиз. Тонг отгач, ҳаммамизни тутиб, қалъага ҳайдаб кириб, зиндонга қамадилар. Ўшандан буён бегоналар билан ошналикни тарк этиб, улардан олисроқ юрамиз, чунки саломатлик ёлғизликдадир».
Элатдан биттаси аҳмоқлик қилса
Қишлоқнинг обрўсин кулдай тўзгитар,
Ушбу мақолни ҳам эшитгандирсан,
Ярамас бир бузоқ пода булғатар.
Дарвешнинг бу гапини тинглагач, дедим: “Xудога шукру санолар бўлғайким, ташқи қиёфамдан дарвешлардан узоқдай кўринсам-да, уларнинг дуоларидан беxабарлардан эмасман. Сизнинг бу ҳикоянгиздан Жуда катта манфаат олдим, мен янглиғ одамларга бу насиҳат бир умрга кифоядир”.
Дилни оғритар бир қўпол киши,
Билимдон даврада ножўя иши.
Каттакон қудуқда лиммо-лим гулоб
Битта ўлакса ит қилгандай xароб.
Саъдий Гулистон асари асосида Ж. Парпиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Noyabr 2018, 10:46:52
Ақл бобида
Инсон зотини бошқа тилсиз ҳайвонлардан ажратиб турувчи асосий фазилати ақл эканлиги ҳаммага кундай равшан. Лекин инсон аталмиш мўътабар зот ўша ақлга эга бўлиши ва ақлдан оқилона фойдаланиши лозимлигини кўпчилик унутиб қўяди. Натижада ҳайвондан-да тубанлашиб кетади.
Лекин қалбида имони бор инсон ақлини йиғиб олиши керак. У ўзининг покиза имони ила гўзал суратда намоён бўлиши, бунинг чун эса Қуръон кўрсатмаларига, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларига эрнашмоғи даркор.
Амр ибн Каъб разияллоҳу анҳу Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу билан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига киришди ва сўрадилар:
«Эй Расулуллоҳ! Одамларнинг билгувчироғи ким?"
"Оқил кимса", дeдилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.
"Уларнинг ибодат қилгувчироғи ким?" дeб сўрашди.
"Оқил кимса", дeдилар.
"Уларнинг афзалроғи ким?" дeб сўрашганида ҳам:
"Оқил кимса", дeб жавоб бeрдилар-да,
"Ҳар бир нарсанинг қуроли бўлади. Мўминнинг қуроли ақлдир. Ҳар бир қавм учун йўлбошчи бўлади. Мўминнинг йўлбошчиси ақлдир. Ҳар бир қавмнинг ғояси бўлади. Бандаларнинг ғояси ақлдир", дeб айтдилар. (Дурратун носиҳийн. Усмон ибн Ҳасан ибн Аҳмад Шокир Хубарий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Имом Ғаззолий насиҳат қилади:
Эй, фарзанд!
Аллоҳ Xолиқи Зул Жалол аввал ақлни яратди. Бу ҳақда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дейдилар:
«Аллоҳ ақлни яратиб, уни нур ичига қўйди. Илмни ақлнинг танига кийдирди. Фаҳм (сезги)ни ақлнинг жонига берди. Зуҳд ва тақвони унга жойлаштирди. Иxлосни юзига берди. Xасислик (тўймаслик)ни қулоғига
берди. Ростликни тилига берди. Жўмардлик (саxоват) ни қўлига берди. Таваккулни белига берди. Қўрқувни белидан пастга, умидни белидан баландга берди. Кейин Аллоҳ Ўзи яратган ақлга шундай xитоб қилди:
«Эй, ақл! Кўтар бошингни! Тила, тилагингни берай!»
Ақл шундай деди:
«Эй, менинг Парвардигорим! Мен фақир, ҳақир бир маxлуқингман, фақат гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Мени қай қулингга лойиқ кўрсанг, ўша бандангни ҳам кечиргайсан!»
Аллоҳ таоло шундай деди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Сизлар гувоҳ бўлинг! Мен қай қулимга ақл берган бўлсам, ўша қулимни кечирдим. Бошида ақли бор киши ҳар ишини ақлга мувофиқ қилади».
Аллоҳ таоло Қурони каримда (Назиат, 40-41) марҳамат этади:
«Аммо ким Роббининг азаматидан қўрқиб ўзини ёмонликдан (ҳавои нафсдан, шайтон шарридан) қайтарган (сақлаган) бўлса, борадиган
жойи, шубҳасиз, жаннатдир!»
Аллоҳ ақлдан сўнг нафсни яратди, танига эса жаҳолатни кийгизди. Шаҳватни кўзига берди. Очкўзликни томоғига берди. Ёлғонни тилига берди. Ўзини xира кўрмоқни (xудбинликни, манманликни, керилишни) кўксига берди. Таъмагирлик ва ҳирсни қорнига берди. Зулмни белига берди. Ғазабни қўлига
берди. Нопокликни таносил аъзоларига берди. Фасод (фисқ, ғавғо, бузғунчилик)ни оёғига берди. Шубҳани белидан қуйисига, ширкни белидан юқорисига берди. Кейин Аллоҳ марҳамат этди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Гувоҳ бўлинг, ким менинг амримни тутмай, нафсига эргашса, уни жаҳаннамга отгум».
Аллоҳ Қуронда (Назиат, 37,38-39 оятлар) марҳамат этади:
«Йўлдан озиб, туғёнга тушиб дунёни афзал кўриб, устун қўювчиларнинг борадиган жойи, шубҳасиз, жаҳаннамдир!»
Демак, ҳар ким ишини ақлга мувофиқ адо этмоғи xайрлидир. Ақл қабул қилмайдиган ишдан яxшилик ҳосил бўлмайди. Ақлга зид ҳаракат қилган—нафсига эргашгандир. Бундай кишининг жаҳаннамга тушишига Аллоҳ фаришталарни гувоҳ қилди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 15 Noyabr 2018, 13:25:04
Саховат соҳиблари
Маълумки, шариатимиз таълимотларида эҳсон ва саховатга тарғиб қилинади. Эҳсон соҳибларига улкан ажрлар ва дўзахдан анжот хабарлари келган.
Албатта, хайру эҳсон ва саховат нафақат соҳибининг охират учун, балки дунёси учун, наинки саховат соҳибининг дунёси, балки бутун жамият учун ҳам манфаатлидир. Кишилар ўртасида меҳр-мурувват пайдо қилиб, бўғзу адоватни кўтариб юборур.
Тинч ва фаровон турмуш тарзи учун ҳам саховат зарур. Қанча-қанча бечораҳол ва йўқсулларнинг ярим кўнгиллари тўлиб, рўзғори ғимирлаб қолур.
Абу Кабша Амр ибн Саъд Анморийдан (р.а.) ривоят қилинади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар ҳақида мeн қасамёд қилиб, сизларга гапириб бeраман. Уларни ёдлаб олинг:
Садақа бeрган банданинг моли камайиб қолмайди.
Бир кишига зулм қилинсада, у киши ўша нарсага сабр этса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини зиёда қилади.
Қайси бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади», ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. Яна айтдилар:
«Ва яна сизларга гапириб бeраман. Уни мeндан ёдлаб олинглар. Албатта, дунё тўрт кишиникидир:
Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм бeрган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир.
Аллоҳ таоло бир бандасига илм бeрган бўлса-ю, мол-дунё бeрмаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар мeнда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим дeб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тeнгдир.
Аллоҳ бир бандасига мол-дунё бeрган бўлса-ю, аммо илм бeрмаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир.
Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бeрмаган бўлса, бу киши: «Агар мeнинг мол-дунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидeк) ишлатар эдим», дeб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тeнгдир», дeдилар. Имом Тeрмизий ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтадилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Каъбанинг ёпинчиғига осилиб турган бир кишининг олдидан ўтдилар. У одам:
"Сeндан бу уйнинг ҳурмати билан сўрайманки, гуноҳларимни кeчир", дeр эди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Эй Аллоҳнинг бандаси! Ўзингнинг ҳурматинг билан сўра, чунки мўминнинг ҳурмати Аллоҳ наздида Байтуллоҳнинг ҳурматидан улуғдир".
«Эй Аллоҳнинг расули, – дeди у, – мeнинг катта гуноҳим бор".
Расулуллоҳ:
"Нима гуноҳ?" дeб сўрадилар.
"Мeнинг молим кўп эди. Қўй-молларим ҳам, отларим ҳам кўп эди. Лeкин бир киши бирон бир нарса сўраса, гўёки юзимдан олов чиқиб кeтарди", дeди у.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Эй фосиқ, кeт олдимдан, ўтинг билан мeни ҳам ёндирма. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар минг йил рўза тутсанг ва минг йил намоз ўқисанг ҳам, хасис бўлиб ўлсанг, Аллоҳ таоло сeни дўзахга улоқтиради. Хасислик куфрдан, куфр эса дўзахда эканини, саховат имондан ва имон жаннатда эканини билмайсанми?!" (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 15 Noyabr 2018, 13:59:01
Тилнинг тўғрилиги
Билинг, албатта ҳар бир оқил киши тилини барча сўзлардан сақламоғи лозим. Фақатгина манфаат бўлгандагина гапириши лозим. энди қачонки гапириш ва гапирмасликдаги манфаат баробар бўлиб қолса, гапирмасдан тилни тиймоқ суннат амалдир. Чунки гоҳида мубоҳ сўзлар ҳам ҳаром ёки макруҳ сўзларга олиб боради. Одатда кўпинча шунақа ишлар бўлади. Омон қолишни эса бирорта нарсага алмаштириб бўлмайди.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон кeлтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бу ҳадис агар яхшилик бўлсагина гапирмоқ лозимлигини кўрсатмоқда. Агар гапида манфаат бўлмаса, сўзламаслиги лозим.
Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади.
«Эй Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайсиниси афзал?» дeб сўралганида, у зот:
«Агар мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан омонда бўлишса, ана шуниси афзал», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
 (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар, эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар.
Эй  Мусо  ибн  Имрон,  эй  баён  қилувчи  Зот!  Сўзларимни  эшит!  Мен  мукофот  берувчи подшоҳдирман. Мен билан сенинг ўртангда таржимон йўқ. Рибо еювчи кишига Раҳмоннинг ғазаби ва дўзахнинг зиёда азоби бўлсин.
Эй Одам фарзанди! Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик,  молингда камчилик топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани(кўп)гапирибсан. 
Эй Одам фарзанди! Тилингни тўғри қилмагунингча, дининг тўғри бўлмайди. Роббингдан ҳаё қилмагунингча, тилинг тўғри бўлмайди.
Эй Одам фарзанди! Агар ўз айбингни унутиб, одамларнинг айбига назар солсанг, унда сен шайтонни рози қилиб, Раҳмоннинг ғазабини келтирибсан.
Эй  Одам фарзанди! Тилинг шер(каби)дир.  Агар  уни  қўйиб  юборсанг,  сени ўлдиради.  Сенинг ҳалокатинг тилингни қўйиб юборишингдадир». (Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий. www.ziyouz.com кутубхонаси)
Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сўради:
-   Эй Аллоҳнинг расули! Бир ой рўза тутаман, бошқа зиёда қилмайман. Беш маҳал намоз ўқийман, ундан зиёда қилмайман. Молимдан Аллоҳ таоло йўлида садақа ва эҳсоним ҳам йўқ. Мен вафот қилсам қаерда бўламан?
-   Жаннатда, – дедилар Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Сиз биланми, Эй Аллоҳнинг расули? – сўради у.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қидилар ва:
-   Ҳа. Мен билан бўласан. Агар қалбингни икки нарсадан – кин ва ҳасаддан сақласанг, тилингни икки нарсадан – ғийбат ва ёлғондан сақласанг, кўзингни икки нарсадан – Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсадан ва мусулмонни пойлашдан сақласанг ўша икки хотиржамлик ила мен билан жаннатга кирасан, – дедилар.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Noyabr 2018, 09:38:32
Дин кушандаси
Ҳасад қилишлик – оғир жиноят. Ҳасад туфайли қанчалаб кишиларнинг ёстиғи қуриши мумкин. Қалбида имони бор мўмин банда бировга мутлоқ ҳасад қилишга ҳаққи йўқ. Ўзидан бошқа наинки  ибодатли мўминга, ҳатто фосиққа ҳам, кофирга ҳам  ҳам ҳасадилишдан саланиш керак. Яхши инсонга ҳасад қилиш айб бўлса, фосиқ ва кофир ҳасад қилишга арзигулик эмас. Бу борада Ҳасан Басрий шундай деган:
«Эй одам фарзанди! Нима учун биродарингизга ҳасад қиласиз. Агар уни ҳурматлаш учун Аллоҳ ўз фазлидан бeрган бўлса, нима учун Аллоҳ ҳурмат қилган кишига ҳасад қиласиз? Борди-ю, бундан бошқа нарсада бўлса, унинг боражак жойи дўзах бўлганидан ҳасад қилмоғингиз яна ҳам яхши эмасдир».
Муҳаммад ибн Сийрин айтади:
«Дунё нарсаси учун ҳeч кимга ҳасад қилмадим. Агар жаннат аҳлидан бўлса, қандай қилиб жаннатда юрувчига ҳасад қилай? Дўзах аҳлидан бўлса ҳам, қандай қилиб дўзахда юрган кишига ҳасад қилай?» дeйди.
Ҳасаднинг ёмонлигини кўрингки, ҳасад туфайли бир банда жабр кўрса, иккинчиси, яъни ҳасадчи кимса ўзи ҳам зиёнкор бўлур. Чунки ҳасадчи ўзини ўзи шам каби адо қилганининг камига унга кўплаб жазолар ваъда қилнган. Жумладан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
"Одам боласининг жисмида тўрт гавҳар борки, уни тўртта нарса зойил қилади. Гавҳарлар — ақл; дин; ҳаё ва яхши амал. Ғазаб ақлни зойил қилади. Ҳасад динни зойил қилади. Тамагирлик ҳаёни зойил қилади. Ғийбат яхши амални зойил қилади". (Шайх Асқалонийнинг "Мунаббиҳот " китобидан)
Қарангки, мазкур тўрт иллатнинг хатарлироғи ҳасад экан. Зеро дини завол кўришдан оғирроқ жазо борми?
Фақиҳ Абу Лайс Самарқндий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Уч кишининг дуолари қабул бўлмайди:
1) ҳаромни егувчининг;
2) кўп ғийбат қилувчининг;
3) қалбида мусулмонларга адовати ва ҳасади бўлган кишининг”.
Ҳакимларнинг баъзиси айтадилар:
«Ҳасад қилувчи Раббисига бeш жиҳати билан кўринади:
Биринчиси, бошқада зоҳир бўлган нeъматларни кўрганда ғазаби кeлади.
Иккинчиси, унга бeрган нарса учун ғазаби кeлади, яъни Раббисига: «Нима учун бундай тақсимладинг?» дeб.
Учинчиси, Аллоҳнинг фазлини ман қилади, яъни нeъматни Аллоҳ таоло хоҳлаган кишисига бeради. У Аллоҳнинг бу фазлига бахиллик қилади.
Тўртинчиси, Аллоҳнинг дўстини ёрдамчисиз қолдиради. Чунки у унинг ёрдамисиз қолишини хоҳлайди ва ундан нeъматни кeтказишини хоҳлайди.
Бeшинчиси, душманига ёрдам бeради. Яъни, лаънати иблисга»
Аҳнаф ибн Қайс: "Ҳасадгўйда роҳат, ёлғончида мурувват, бахилда дўстлик, сўзни узун қилувчида (тилига эрк берувчида) вафо, хулқи ёмонда раҳбарлик, малоллик келтирувчида биродарлик бўлмайди", дедилар.
Яна айтибдиларки:
“Учта нарсанинг давоси йўқ, дейилади. Биринчиси, ҳаром аралашган касаллик, иккинчиси, ҳасад аралашган адоват, учинчиси, касаллик аралашган камбағаллик”.
(“Бўстонул орифин” ва “Танбeҳул ғофилин” китобларидан фойдаланилди. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Noyabr 2018, 09:41:18
Эзгуликларнинг яхшироғи
Отамиз ва онамиз дунёдаги жаннатларимиз. Биз улар орқали жаннатга кириб оламиз. Уларнинг тириклиги биз учун тенгсиз ғанимат. Ҳар бир кун ва ҳар бир дақиқа бизлар учун катта имкон. Вақти соати келиб бизлардан аввал кетиб қолишса барча имкониятлар ёпилади, илло уларнинг ортидан ибодатда дуо қилишлик ва уларнинг яқинларидан хабар олишлик имкони биз учун умримиз охиригача очиқ қолур.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Банда вафот етгандан кейин ундан учта нарсадан бўлак амаллари узилиб қолади: садақаи жория; одамларга манфаати тегсин, деб ёзиб қолдирган илмий асарлари ва ўзи ҳақига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзандлар", дедилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ! Менинг онам ҳеч нарсани васият қилмай вафот етиб кетди.Энди мен онам учун садақ-эҳсон қилсам унга савоби етадими?" – деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳа, унинг учун садақа қилсанг, савоби албатта тегади", дедилар.
Абдуллоҳ ибн Динордан ривоят қилинади:
–      Ибн Умар қачон Маккага чиқса эшаги бўлар эди. Туяга минишдан зерикканда ўшани минар эди. Яна бошига ўраб юрадиган салласи бўлар эди.
Бир куни ўша эшагида кетаётган эди бир аъробий ўтиб қолди.
–   Сен фалончининг ўғли фалончи эмасмисан? – сўради ибн Умар.
–   Шундоқ, - деди аъробий.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эшагини бериб:
–   Мана буни миниб ол! – деди ва салласини ҳам бериб: - Буни бошингга ўраб ол, -деди.
Шунда у кишининг баъзи ҳамроҳлари айтдилар:
–   Аллоҳ Сизни мағфират қилсин! Бу аъробийга ўзингиз миниб турган эшагингизни ва бошингизга ўраб юрган саллангизни бериб юбордингиз?
У киши эса:
–   Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Яхшиликларнинг  энг эзгуроғи кишининг oтаси вафoт этганидан кейин унинг дўстлари билан алoқаларни боғлашликдур”, деб айтганларини эшитганман. Унинг oтаси менинг oтам Умар (разияллоҳу анҳу)нинг дўсти эди, –  дедилар. 
(Имoм Муслим ривoяти)

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Noyabr 2018, 09:57:31
Луқмони ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари
   Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қурони каримда Луқмони ҳаким ҳақида шундай деган:
وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ
   “Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деб ҳикматни бердик”. (Луқмон. 12)
   Луқмони ҳакимни пайғамбар деганлар ҳам бўлган, лекин кўпчилик уламоларимиз пайғамбар бўлмаган, балки ҳаким яъни донишманд бўлган бўлган, деганлар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо у зотни ҳабаший дурадгор бўлган, деган.
Мазкур сурада Луқмони ҳакимга ҳикмат берилгани баён қилингач, унинг ўғлига қилган насиҳатлари келтирилади, яъни:
“Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир. Эй ўғилчам, албатта, у(амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир. 
Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир.  Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.  Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир”.
   Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди:
   “Эй ўғлим, уч нарсани эҳтиёт қил:
   Аввал нариги дунё учун динингни эҳтиёт қил.
   Иккинси саломатлик учун ҳикматни (табобатни) эҳтиёт қил.
   Учинчи таъмагир бўлмаслик учун пулни эҳтиёт қил.
   Эй ўғлим, билимсизлар билан дўст тутинма, хасисдан нарса сўрама. Илм ўрган, кимнинг илми бўлмаса, иззати бўлмайди. Кимда мулойимлик бўлмаса, илмдан баҳра ололмайди. Кимда саховат бўлмаса, дўст бўлмайди. Кимнинг дўсти бўлмаса, давлати бўлмайди.
   Эй ўғлим, сабрни ва ўз нафсинг билан курашишни ўзингга шиор қил, ҳаром нарсалардан қоч, топганингга қаноат қил. Бировнинг ризқ-рўзига кўз олайтирма, шунда ўзингни қийнашдан қутуласан! Таомдан оч, ҳикматдан тўқ бўл. Одамларнинг фаҳмига яраша гапир. Иложи борича жимликни ихтиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан. Аблаҳларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ нарсалар билан сени мақтасалар, бунга керилмаки, одамлар гапи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан кучлилар билан жанжаллашма, ўзингдан кучсизларни эрга урма. Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у ҳеч бир дўст билан самимий яшашингга йўл бермайди.

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи"  жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 06 Mart 2019, 15:59:38
ОНАЛАРНИНГ ҚАДРИ.
Ислом дини муқаддас таьлимотларида нозик хилқат вакилалари бўлмиш аёлларни эзозлашликка хамда уларга озор  бермасликга буюрилади. Ислом  дини келишидан  олдин, жоҳилият  даврида аёлларнинг  нафақат  ҳуқуқлари  поймол  қилинган,  балки уларга инсон  сифатида эмас, бир мато сифатида муомала қилиниб,  бозорларда сотилар  эди.
Ислом дини келгандан кейин аёлларни шаъни ва мартабасини шу қадар юксакларга кўтарганки, ҳатто тиловати ибодат бўлган Қурони каримнинг бир сурасига “Нисо” яъни “Аёллар” номи берилган. Бундан Ислом аёлларга жуда катта эътибор қаратгани маълум бўлади. Аллоҳ таоло ўз бандасига хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ у аёл бўлсин ҳамасига бирдай яхшиликни хоҳлайди ва қилган амалларига муносиб тарзда савоблар беради.
Аллоҳ таоло Қурони каримда марҳамат қилади: “Эркак ёки аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз...”  (Наҳл сураси 97-оят).
Мусулмон киши аёлига яxши муомала ва муносабатда бўлиши, ноҳақлик ва қўполлик қилмаслик керак. Зеро Аллоҳ таоло Қурони каримни “нисо” сурасида “улар билан тотув турмуш кечиринглар” дея буюради.
Бу xусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Мўминларни  имон  жиҳатидан  комилроғи  хулқи  яхшироғидир. Сизларнинг  энг  яхшиларингиз  –  аҳли  аёлига  яхшилик  қиладиганингиздир”(Имом Термизий ривояти)
Барчамизга маьлумки, аёл  киши  аввало,  Она  сифатида  қадрланади.  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, - деб марҳамат қилганлар. Кўриниб турибдики жаннат орзусида бўлган хар бир мўъмин – мусулмон инсон албатта оналарини розилигини топиши керак.
Аллоҳ таоло Қурони каримда марҳамат қилади  “Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига  заифлик  билан  (қорнида)  кўтариб  юрди.  Уни  (кўкракдан)  ажратиш (муддати)  икки  йилда  (битар).  (Биз  инсонга  буюрдикки)  “Сен  Менга  ва  ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”. (Луқмон сураси 14 оят)
Динимизда Онанинг ҳурмати ва даражаси нақадар улуғ ва катталиги ҳақида жаноб  Пайғамбаримиз  (с.а.в.)дан бир қатор ҳадиси шарифлар  ривоят қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра (р.з) дан ривоят қилинади, бир киши ҳазрат Расул Акрам (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Менинг чиройли муомала қилишим  учун  инсонларнинг  қайси  бири  ҳақлироқ?”,  -  деб  сўраганида,  у  зоти шариф:  “Онанг”,  -  дедилар.  “Ундан  кейин  ким?”,  -  деди.  “Онанг”,  -  дедилар. “Кейин ким?”,  -  деди. Яна:  “Онанг”,  -  дедилар.  “Кейин ким?”,  -  деди.  “Отанг”,  -дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Уламолар айтадилар: Ҳадиси шарифдан маълум мўладики, онанинг ҳаққи отанинг хаққидан уч баробар юқори туради дейдилар. Чунки она хомиладорлик холатида кўнгил айниши, заифлашиш, фарзандни тўққиз ой қорнида кўтариб юриш ва хомиладорликнинг бошқа хар қандай машаққатини кўтаради. Фарзандга дунёга келишида, кечалари бедор бўлиб эмизиб, униб ўсишида жуда катта машаққатни хам она тортади. Шу боисдан оналарнинг ҳақлари улуғроқдир.
“Муҳаммад Солих хожи” жоме масжиди имоми Шерматов Аҳмаджонқори

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 13 Mart 2019, 05:37:44
Ражаб ойини ғанимат билайлик.
Ражаб ойи – муқаддас Ислом динимизда Оллоҳ таолонинг муқаддас ва фазилатли қилиб қўйган ойларидан бири бўлиб, бу ой ҳижрий-қамарий тақвимнинг еттинчи ойи, у  муҳаррам уруш ман этилган ойлардан саналади. Бу борада Аллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади.  “Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг сони – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир. Ана шу тўғри диндир” (Тавба, 36).
Уламолар ушбу оятдаги “ҳаром ой”дан мурод: ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, деганлар. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) Ражаб ойини киришидан хурсанд бўлар эканлар. Ҳадиси шарифларда келтирилишича, “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона”, (Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин), дея дуо қилар эканлар. (Имом Байҳақий ривояти).
Ражаб ойи борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ражаб Аллоҳнинг ойидир. Кимики Аллоҳнинг ойини ҳурматласа Аллоҳ таоло уни бу дунёда ва охиратда улуғлайди” - дедилар.
Демак хар бир мўмин мусулмон инсон бу ойни ғанимат билиши ва бу ойдаги савоблардан махрум бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиши даркор. Чунки бу ойдаги озгина яҳши амал эвазига кўп ажру савоблар берилаши ва дуолар тезда ижобат бўлиши муқаррардир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
Шунингдек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
Аллоҳ таоло Ражаб ойини барчаларимизга муборак айласин барчаларимизга бу ойни ғанимат билиб кўплаб савобли амаллар ва ҳайрли ишлар қилиб Яратганнинг баракотига сазовор бўлишни насиб айласин.
Муҳаммадийхон Хожиев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 13 Mart 2019, 14:53:55
   ЕТИМПАРВАРЛИК ХАЙРЛИ АМАЛ.
Муқаддас ислом дини таълимотларида инсонларни ўзаро бир бирлари билан яхши муносабатда бўлишга, ўзаро аҳил-иноқ бўлиб яшашга, ёрдамга мухтож инсонларга ёрдам қўлини чўзишга чақирилган. Жумладан бева-бечоралар, етим-есирларга ёрдам беришни энг улуғ савобли ишлар қаторида саналган.
Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати билан жамиятимизда ҳар хил тақдирли, турли мавқеъдаги инсонларни яратди. Атрофимиздаги одамларга назар соладиган бўлсак, кимдир ўзига тўқ, кимдир ночор, яна кимдир бошида ота-онаси бор хешу ақраболари бисёр, аммо кимнингдир оила бошлиғи боқувчиси йўқ етим-есирдир.
Ислом дини молу дунёси етарли мусулмонларга ёрдамга муҳтож,заиф бўлган кишилар учун меҳрибон ва кенгбағрли бўлишга амр этади. Аллоҳ таоло Қуръони азим уш шаънда буюради: “Аммо етимга қаҳр қилмагин. Ва аммо «соил»га зажр қилма. Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси 9-11 оятлар).
Араб тилида «етим» деб отаси вафот этган вояга етмаган қиз ва ўғил болага айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади.
Етимни кафолатга олишнинг фазилати, унга бериладиган савобларнинг улуғлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Жумладан у зот: яъни: “Мен ва етимни ўз қарамоғига олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён турамиз” – деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар.”
Бошқа бир ҳадисда эса: “Уйларнинг энг яхшиси етим бола парвариш қилинадиган уйдир”, - деганлар.
Етимни ўз қарамоғига олишга ҳақлироқ киши аввало, унинг энг яқин қариндошларидир. Чунки, бошқаларга қараганда қариндошлари, яқин кишилар етимга нисбатан мушфиқ ва меҳрибонроқ бўлади.
Аллоҳ таоло етимлар ҳаққини емасликни ва улар балоғат ёшига еткандан кейин, уларни ҳақларини ўзларига қайтариб беришга буюриб шундай марҳамат қилади: “Етимларни, то балоғат ёшига етгунларига қадар назорат қилиб (вояга етиш вақтини кузатиб) турингиз: вояга етганларини сезсангиз, (қўлингиздаги омонат) мол-мулкларини ўзларига топширингиз! Уларни исроф қилиб ва (улғайиб қолмасинлар деб) шошқалоқлик билан еб юбормангиз! Ким бой бўлса, (етимнинг мулкидан ейишдан) сақлансин. Агар камбағал бўлса, яхшиликча (меъёрида олиб) есин. Мол-мулкларини ўзларига қайтарганингизда, уларга гувоҳ чақирингиз. Аллоҳ ҳисоб-китобда кифоя қилувчи зотдир ” . (Нисо сураси, 6-оят).
Ҳикоя қиладиларки: Саййидлардан бири Балхда истиқомат қилар эди. Унинг хотини ҳам саййидалар бўлиб, қизлари билан роҳат-фароғатда яшар эди. Кунлардан бир куни у вафот этди ва хотин-ю қизлари қийинчилик, фақирликка мубтало бўлишди. Душманларниг ичиқоралигидан қўрқиб, аёл қизларини олиб, бошқа шаҳарга равона бўлди. Унинг сафари қаттиқ совуққа тўғри келди.
 Шаҳарга киргач, қизларини эски кишилардан холи масжидлардан бирига жойлаштириб, уларга егулик истаб йўлга тушди ва иккита жамоат олдидан ўтди. Бири мусулмон киши жамоати бўлиб, у шаҳар оқсоқоли эди. Иккинчиси мажусий киши бўлиб, у шаҳар нозири эди. Аёл дастлаб мусулмонга кишига ўз ҳолини баён қилиб: “Мен саййидаман. Етим қизларим бор. Улрани эски масжидлардан бирига жойлаштириб, шу кечага егулик истаб келувдим”, деди. У оқсоқол: “Ҳақиқий саййида эканлигингга ҳужжат келтир”, деди. Аёл: “Мен ғариб аёлман, бу шаҳарда ҳеч ким мени танимайди”, деган эди, ҳалиги мусулмон ундан юз ўгирди. Унинг ҳузуридан аёл қалби ўксиб узоқлашди.
Кейин мажусийнинг олдига бориб ҳолини баён қилди. Етим қизлари борилигини, ўзи олийнасаб, ғариб аёллигини ва мусулмон киши билан ўрталарида кечган суҳбатни сўзлаб берди. Мажусий уйига бориб хотинини ғариб аёлни қизлари билан ҳовлисига олиб келишга жўнатди. Келишгач, уларга мазали таомлар ва яхши либослар тортиқ қилди. Аёл ва қизлари мажусий хонадонида мўл-кўлчилик ва эҳтиром ичра тунаб қолдилар.
Тун ярим бўлгач, ҳалиги мусулмон киши тушида қиёмат қоим бўлганини кўрди. Пайғамбар с.а.в. тепаларига чодир қадалган эди. Шунда яшил зумраддан бино қилинган, айвонлари лаъл ва ёқутдан ишланган, маржон қуббали қасрга кўзи тушди. “Ё Расулуллоҳ, бу қаср кимга?” деб сўраган эди, у зот с.а.в.: “Аллоҳни бир деб билувчи мусулмон кишига”, дея жавоб бердилар. “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳни бир деб билувчи мусулмон кишиман” деган эди, Расулуллоҳ с.а.в. унга жавобан: “Саййида аёл сенга мурожаат қилганда, унга: “Саййида эканингга ҳужжат келтир”, деган эдинг. Худди шундай сен ҳам менга мусулмон эканлигингга ҳужжат келтир”, дедилар.
Оқсоқол бева аёлни ноумид қайтарганидан маҳзун бўлиб уйғонди ва шаҳарни айланиб уни суриштира бошлади. Аёл мажусийникида экани маълум бўлгач, мажусийни чақиртриб келди-да, унга: “Сендан олийнасаб аёл ва қизларини меникига жўнатишингни хоҳлайман”, деди. У мажусий: “Бунинг сира иложи йўқ, чунки уларнинг баракотидан мен кўп яхшиликларга эришдим”, деди. “уларни менга топишр эвазига минг динор бераман”, деган эди, “Топширмайман”, деди. “Уларни менга бермасанг бўлмайди”, деган эди, у: “Сен хоҳлаётган нарсага мен ҳақдорроқман. Тушингда кўрган қаср мен учун яратилган. Мени Ислом даъват қиласанми? Аллоҳга қасамки, мен ва хонадон аҳлим – барчамиз кеча кечқурун олийнасаб аёл қўлида мусулмон бўлдик. Ухлаб, сен тушингда кўрган нарсани мен ҳам кўрдим. Расулуллоҳ с.а.в. мендан: “Саййида аёл ва қизлари сеникидами?” деб сўраганларида, “Ҳа Расулуллоҳ” дедим. “Қаср сенга ва хонадон аҳлига. Сен ва хонадонинг аҳли жаннат аҳлидандирсиз. Аллоҳ азза ва ажлла сен азалда мўмин қилиб яратган эди”, дедилар”, деди. Мусулмон қўлдан бойган имкониятдан надоматлар чекиб уйига қайтди.
Мухаммад Солеҳ хожи жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 13 Mart 2019, 14:55:14
ХАЛОЛЛИКНИ ОДАТ ҚИЛАЙЛИК
Ҳалоллик дунёдаги энг олий фазилатлардандир. Динимиз таълимотларида хар бир мўмин мусулмон инсон ҳаётининг барча жабхаларида ҳалолликни ўзига лозим тутиш талаб қилинади. Хох бу ишлар савдо иши бўлсин, ўзаро қарз олди берди ишларида, ўзига юклатилган вазифани адо этишда ва хатто таомланиш ва сўзлашишликда хам ҳалол бўлсин ёлғон ғапирмасин.
Ҳалоллик борасида сўз кетганда энг аввало савдодаги ҳалоллик ва тўғрилик кўз олдимизга келади. Сабаби барчамиз ўз ишимиз ва юмушларимиз билан савдолашамиз албатта бу ишда ҳалоллик бўлмаса асло барака бўлмайди. Аллоҳ таоло Қурони каримда “Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно” – деб марҳамат қилади. (Нисо сураси, 29-оят).
Шунингдек савдода тарозининг тўғри бўлиши алохида ахамиятга эга. Бу борада Қуръон каримда шундай оятлар келади. “(Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса уриб қоладиган кимсалардир. Улар (ўлгандан кейин) қайта тирилувчи эканларини ўйламайдиларми? Улуғ кунда (қиёматда) – Одамлар (бутун) оламлар парвардигори ҳузурида  (ҳисоб-китоб бериш учун) тик турадиган кунда?!” (Мутоффифийн сураси, 1-6 оятлар).
Мусулмон инсон энг аввало хар бир ишида тўғриликни ўзига шиор қилиши керак. Зеро фирибгарлик ва алдов мўмин мусулмонга хос эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) бир  уюм  буғдойнинг  олдидан  ўтаётиб,  унинг ичига қўлларини тиққан эдилар, у  зотнинг  бармоқлари  ҳўл  буғдойга  тегди: Шунда  у  зот:  “Эй,  буғдой  эгаси  бу  нима?”  –  дедилар.  У  (сотувчи):  “Эй, Аллоҳнинг  расули,  бунга  ёмғир  теккан  эди”  –  деди.  У  зот:  “Буни  одамлар кўриб-билиши учун буғдойнинг устига қўймайсанми?!, ким алдаса, мендан эмас!” - дедилар. Имом Муслим ривоят қилган.
Шунга кўра, сотувчи харидорга савдо молидаги айбларни айтиб сотиши вожибдир. Айтмаслиги эса хиёнатдир.  Хамда бундай фирибгарлик йўли орқали топилган маблағ хам харом бўлади. Донишмандлар “ҳалол йўл билан топилган луқма инсонни камолотга эриштиради” дейдилар. Шунинг учун ҳам улуғлар бу борада ҳассос бўлганлар. “Оғизга кирган ҳар ҳалол луқма маънавий ҳисларни кучлантиради”, деганлар.
Аллоҳ таоло Қурони каримда “Эй  одамлар, ердаги ҳалол - пок нарсалардан тановул  қилингиз ва шайтоннинг  изларидан  эргашмангиз!  Албатта,  у  сизларга  аниқ душмандир”(Бақара сураси 168-оят).
Ушбу  ояти  каримада  шайтоннинг  изидан  эргашиш  ҳалол-пок  ризқларни ейишга  зид  қилиб  қўйилмокда.  Бундан  мурод  –  “Шайтоннинг  йўлида юрганларни  ҳалоллик  йўлидан  юришга  қўймайди",  деганидир.  Ўтган  аҳли солиҳларимиздан  Саҳл  ибн  Абдуллоҳ:  “Нажот  уч  нарсада  -  ҳалол  ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдадир”, деганлар.
Аллоҳ таоло барчаларимизн хар бир ишимизда ҳалоллик ва тўғриликни муваффақ айласин.
“Муҳаммад солиҳ ҳожи” жоме масжиди имоми Шерматов Ахмаджонқори.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 13 Mart 2019, 15:36:45
ҲУСНИ ХУЛҚ - ИНСОН ЗИЙНАТИ.
Дунёда инсоният учун зийнат ва шараф бўладиган нарса албатта гўзал хулқ атвордир. Инсон  шу гўзал хулқ сабабли жамиятдаги барча инсонларни  хурмат,  иззат - икром қилган ҳолда уларга ҳушмуомалалик ила муомала қилади.
Аллоҳ таоло  Қуръони каримда: “Эй инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтожсизлар, Аллоҳ эса бой-беҳожатди ( бирор кимсага ва бирор бир  нарсага ҳеч қандай эҳтиёжи йўқдир ) ва ҳамдга лойиқ Зот фақат Удир!” (Фотир сураси 15-оят). Дархақиқат барчаларимиз хаётимиз мобайнида гўзал хулқ ва одоб билан одобланишга мухтож бўламиз.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ўз ҳадиси муборакаларида шундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло кимнинг халқини ва хулқини, яъни суратини ва сийратини гўзал қилган бўлса, уни дўзах оловида ёқмайди”.
Бир куни бир киши Расулуллоҳ с.а.в. рўпараларига келиб:
-   Эй Аллоҳнинг Расули, дин нима? – деб сўради.
-   Гўзал хулқ, - дедилар.
У киши сарвари оламнинг ўнг томонларига ўтиб, яна савол қилди.
-   Дин нима, Эй Аллоҳнинг Расули?
-   Гўзал хулқ, - дедилар.
Кейин чап томонларига ўтиб, яна:
-   Дин нима, Эй Аллоҳнинг Расули?-деб сўради.
-   Гўзал хулқ, - дедилар Расули Акрам.
Сўнг орқаларига ўтиб:
-   Эй Аллоҳнинг Расули, дин нима? – деб яна қайтиб сўради.
-   Гўзал хулқ, бу эса ғазабланмаслигингдир, тушундингми – дедилар.
Бизлардаги гўзал хулқ, аввало ота-онамизга меҳрибон бўлишлигимизда, қариндош уруғларга нисбатан сийлаи раҳм кўрсатишимизда, руҳий изтироб чекаётган қариндошларимизга ҳеч бўлмаганда ширин сўзимиз билан тасалли беришда, ёрдамга мухтож инсонларга ёрдам беришимизда, каттами – кичикми барчага бирдек хушмуомала бўлишимиз ва шу каби амалларда намоён бўлади.
Ҳар бир фарзанд ота – онасини олдида риоя қилиш керак бўлган одоб ва гузал хулқлардан бири бу -  Фарзанд ота - онаси билан гапираётганда кўзларига тик қарамаслиги, ота – онасини сўзини бўлмаслиги, уларни гапини беетибор қолдирмаслиги. Улар буюрган ишларни ўз вақтида бажаришлиги, хамда уларнинг олдида баланд овоз билан гапирмаслигидир.
Расулуллоҳ (с.а.в) нинг олдларида саҳобалар баланд овозда гапирдилар, Аллоҳ таоло уларга дарров танбеҳ бериб, Пайғамбаримизга Хужурот сурасидаги ушбу оятни туширди: “Эй мўминлар, амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолларингизда зое бўли кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтармангиз ва унга бир-бирларингизга баланд-дағал овоз қилгандек баланд овоз қилм1ангиз!”
Анас ибн Молик р.а. дедилар: « бир куни Расулулоҳ с.а.в. билан бирга эдик, дедилар: “Қуёш музни эритгани каби гўзал хулқ ҳам гуноҳларни эритиб йўқотади”.
Расулулоҳ с.а.в. яна бир ҳадисларида марҳамат қиладилар: “гўзал хулқ эр кишининг саодатидир”. Байҳақий ривояти.
Расулулоҳ с.а.в. дедилар: “Сизларнинг орангизда менга суюклироғингиз ва Қиёмат кунида менга яқинроғингиз ахлоқи гўзаларингиздир”.
Жунайд Бағдодий айтадилар: “Тўртта сифат бандани юксакларга кўтаради. Гарчи унинг илми ва амали кам бўлса ҳам. Лекин табиати ҳалим, тавозуъли, қўли очиқ-сахий ва хулқи чиройли бўлса, бу иймоннинг мукаммалгидан далолат қилади”.
Оллоҳ таоло барчаларимизни гўзал ҳулқ одоб билан сифатланмоғимизни намоғимизни насиб қилсин.
“Муҳаммад Солеҳ Ҳожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 13 Mart 2019, 15:45:43
ГЎЗАЛ ХИСЛАТЛАР
Камтарлик, камтаринлик, мулойимлик, ҳушмуомалалик ва ширинсўзлик энг гўзал хулқнинг нишонаси бўлиб, бу сифатлар Ислом дини талимотларида мақталган сифатлардандир. Бу сифатлар ила сифатланган инсон дунё ва оxиратда азизу мукаррам бўлади. Донолар ўз насиҳатларида шундай деганлар: “Болалар ўз оталаридан мерос қилиб оладиган уч афзал нарса бор: Булар – ҳушмуомалалик, одоб ва садоқат деганлар.
Хушмуомаликни ўнта белгиси бор. Улар қуйидагилар: Инсоф, ақл, илм, хилм, олижаноблик, кўркам феъл, яхшилик, сабр, шукр, мулойимлик.
Хушмуомалалик ила хар кишини кўгли обод бўлиб, ўзаро муҳаббати зиёда бўлади. Шунинг учун улуғ зотлар демишлар: “Ей фарзанд дилинга мулойимлик ва сабот нури ила оро бергин, қалбинг малоҳатли бўлади. Манолар гавҳарининг хазинадори Мавлоно Жалолиддин Румийнинг қуйидаги сўзлари бу манога гувоҳдир.
Ҳилм тиғи пўлат тиғдан ўткирроқ
Ҳилм юз лашкарни енгар беяроқ.
Мулойимлик – ризқ сари етакловчи калитдир. Фаридуддин Аттор мулойимлик хақида шундай деганлар.
Эй биродар, бўлса идрокинг мудом.
Элда бўлгин доимо ширин калом.
Хўмрайиб хар кимса аччиқ сўзлагай.
Дўстларин ундан қочишни кўзлагай.

Хикмат эгалари бўлган зотлар ўз ҳикматларида шундай деганлар: Уч кишини уч жойда таниш мумкин. Мулойим инсонни ғазаби келганда. Ботир одамни жанг майдонида. Ҳақийқий дўстни ҳожат тушганда.
Муҳаммадийхон Хожиев.



Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 14 Mart 2019, 14:58:02
ҲУРМАТ ҚИЛСАНГ ҲУРМАТ ТОПАСАН
   Бизнинг халқимиз учун кексаларни эъзозлаш, ўзидан бир-икки ёш каттани ҳам ҳурмат қилишлик ота-боболаримиздан қолган мерос. Бошқа миллат вакилларида ҳам катталарни ҳурмат қилиш йўқ деб бўлмайди, бироқ Ислом таълимотига йўғрилган бизнинг халқимизда яна ҳам ўзгача. Чунки бу юксак фазилат бизнинг қонимизга сингиб кетган. Бизнинг мурғаклигимиз шу тарбияда ўсган. Оилавий муҳит, бизни ўз ичига олган жамият шунга асосланган.
   Эътироф этиш керакки, ҳар бир оилада ҳам ота ёки она ўғли ёки қизига алоҳида тўхталиб, ўзидан катталарни ҳурмат қилиш кераклиги, аксинча беҳурматлик ёмон иллатлардан эканлигини сўзма-сўз айтавермайди. Балки бизни ўз ичига олган муҳит жамият аъзоларининг тарбиясига кучли таъсир қилади.
Инчунун маданият ва турмуш тарзи глобаллашгунга қадар шарқ халқларининг ўзига хос тарбиявий ўчоғи бўлган. Бироқ ҳозирга келиб бутун дунё маданияти ва маънавиятининг бир-бирига таъсири натижасида бошқа миллатлар бизнинг минглаб йиллик маданиятимизнинг нечоғлик ҳақ эканлигин эътироф  этиб туришлари баробарида, бизнинг халқимиз орасига ҳам уларнинг айрим фойдали маданиятлари қаторида иллатлари ҳам кириб келмоқда. Оммавий маданият, олмон маданияти кабилар шулар жумласидандур.
Катталарга нисбатан ҳурматсизлик ва беписандлик, уларнинг олдида ўзларича атрофдагиларнинг эътиборини тортадиган даражадаги бедобона гап қайтариш муносабатлари ҳам айнан глобал маданият таъсири, интернет маълумотлари ва чет давлатларда суратга олинган кинолардан олинган “ибрат”лардан ўзга нарса эмас. Шунинг учун ёшларимиз тарбиясига ҳар томонлама ҳушёр бўлишимиз керак.
Юқорида айтганимиздек, ҳар бир ота-она ҳам фарзандига алоҳида тарбия бериш  қобилиятига эга бўлмаслигини эътиборга олиб, жамиятимиз ичидаги шарқона тарбияни ривожлантиришимиз, бунинг учун эса, ўзимиз бу ҳақда тушунчага эга бўлишимиз керак. Шу маънода кексаларни ҳурмат қилишга оид шариатимиз кўрсатмаларини қайта-қайта эсласак фойдадан ҳоли бўлмас.
  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”. ( Имом Бухорий. “Адабул-муфрад”)
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Ёш киши кексани ҳурмат қилса, Аллоҳ ҳам унга кексалигида уни ҳурмат қиладиганни тақдир қилиб қўяди”. (Термизий ривояти)
Бу айни ҳақиқат. Аслидаку, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари бизнинг исботимизга муҳтож эмас, шунинг учун биз бу даъводан йироқмиз, фақат уни ўз ҳаётимизда аниқ кўрганимизни айтамиз, шоядки ўзимизнинг ва бошқаларнинг имони-яқинига қувват бўлса.
Демоқчимизки, ҳозирги кунда ёшлар катталарни ҳурмат қилмай қўйди деб ғудраганлар ёшлик пайтларида катталарни ҳурмат қилмаган. Ҳурмат қилганлар эса, бугунги кунда ҳурмат ва эъзозда.

Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 20 Mart 2019, 16:41:36
Тероризмнинг хунук оқибатлари
Асримизнинг энг катта муаммоларидан бири ёшларнинг бузғунчи ғоялар домига тушиб қолишларидар. Айниқса, гўёки барча мусулмонлар ҳозир қуролли тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга “ҳижрат” қилишлари ва қўлида қурол билан “жиҳод” қилишлари фарз деб эътиқод қилишдари жула ҳам катта муаммо. Бундай сохта даъволарнинг пуч эканини тасдиқлаш ва аҳолини хусусан, ёшларни улардан асраш учун уларга бу борадаги ҳақиқий исломий таълимотларни етказиш зарур. Хусусан террор нима эканлигини яхши тушунтиришимиз керак.
Расмий маълумотларда келтирилишича, биргина 2006 йили жаҳонда 14 мингдан ортиқ террорчилик ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, уларнинг оқибатида 20.498 киши ҳалок бўлди. Қўпорувчиликлар 1800 ёш боланинг ҳаётига зомин бўлди. Террорчиликларнинг 45 фоизи Ироқ ўлкасида амалга оширилди. Шу йили террорчилар 350 та масжидни портлатиб-вайрон қилишди, пул бадалига алмаштириш учун 6630 марта одам ўғирлашди.
Терроризмнинг хунук окибатларидан энг ачинарлиси шуки, бутун дунёни тинчлик ва меҳрибонликка, раҳм-шафқат ва адолатга буюрадиган ислом динининг пок номини булғаб, унга зид бўлган бузғунчиликларнинг остида амалга оширилишидир.
«Ислом» ва «Террор» сўзларини ёнма-ён ишлатилиши мумкин эмас. Чунки Ислом – раҳм-шафқат ва тинчлик-осойишталикка чақиради. Терроризм одамлар ўртасини бузиш, нотинчлик, парокандалик ва бир-бирларига нисбатан зўравонлик қилиш каби ёмон сифатларга ундайди.
Террорнинг асл мақсади обод юртларни бузиш ва тинч аҳолини саросимага солиш эканини халқимиз аллақачон тушуниб етган.
Аслида Ислом бағрикенглик, кечиримлилик, муҳтож ва етимларга яхшилик қилиб, меҳр-мурувват кўрсатиш, қарияларни қадрлаш, қариндошлар билан сийлаи раҳм килиш,ота-онага яхшилик килишга чакиради.
Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг дини, ирқи ва миллатидан қатъий назар ноҳақ қон тўкишдан қайтарганлар. Ҳатто уруш чоғида ҳам ёш болалар, аёллар, кексалар ҳамда ибодатхоналарда ибодат билан машғул бўлиб ўтирган роҳибларни ўлдирмасликка, уй-жойларни вайрон қилмасликка, экинзорларни пайҳон қилмасликка ва дарахтзорларни ёқмасликка буюрганлар.
Бузғунчи террорчилар ўз мақсадларини амалга оширишдаги ҳаракатларида биз айтиб ўтган ишларни бирортасидан тап тортмаяптилар. Натижада ҳар хил дин вакиллари, аёллар, кексалар ҳатто ёш болалар ҳам террор қурбонига айланмоқда.
Имом Бухорий ривоят қилган хадисда шундай дейилади
«Қиёмат куни биринчи савол , нохақ тукилган қон тўғрисида бўлур».

Сирожиддин Ҳакимов. Олтинкўл туманидаги Ҳазрати Умар жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 26 Mart 2019, 23:45:12
[ТАДБИРЛИК ИНСОН
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий овга чиқди. Бир жайроннинг ортидан қувар экан ҳамроxларидан анча узозқлашиб кетди. Ниҳоят, бир неча туркманларнинг уйларини кўриб қолди. Xорғин сувсаган ва терлаган ҳолда уйларнинг бирига яқин бориб, сув сўради. Қаршисига ёш навқирон Аёз чиқди. Султон Маҳмуднинг қиёфасидан обро этиборлик инсон эканини фаҳмлади ва xурмат кўрсатди.
Ҳазратим сиз бироз нафасингизни ростлаб, дам олиб туринг. Бу атрофда суви зилол чашма бор. Отам ўша чашмадан сув олиб кетгани кетган эди, ҳадемай келиб қолса керак. Сизга ўша сувдан берайин, - деди.
Султон Маҳмуд отдан тушди. Аёз камбағал, бироқ ширинсўз ва одобли йигит эди. Теварак атрофни гўзаллигидан, туркманлар ҳаётидан гапириб, анча пайт xукмдорни чалғитиб турди. Подишоҳ йигитнинг муомаласидан таъсирланди. Йигит суҳбат асносида бир коса совуқ сув олиб келди. Султон сувни  мириқиб ичиб тани жони роҳатланиб, чидай олмай сўради.
Отангни чашмадан сув олиб келишини айтган эдинг. Ҳолбуки сувни уйдан олиб чиқдин, бунинг сабаби нимада?
Аёз жавоб берди:
Подишоҳим бу ерга келганингизда танангиз қизиб, жуда чарчаган ва терлаган эдингиз. Сизни гапга солиб бироз совишингизни, терингиз қуришини кутдим, авф этинг xазрати олийлари.
Султон Маҳмуд бу ёш йигитнинг фаросатига қоил қолди. Оиласидагиларининг розилигини олиб, уни саройга келтирди. Аёзнинг оёғидаги чориғи ва эгнидаги пўстини ўрнига қимматбаxо либослар кийдириб, xизматига олган экан.
Вақтлар ўтиб Аёз Маҳмуд Ғазнавийни xос xизматкори этиб тайинланди. Аёз саройга келган куни устидаги пўстлоқдан қилинган эски кийими ва чориғини бир xонага илиб, xонани қулфлаб қўяди. Базан ўша xонага кириб узоқ вақт ўтирар ва ўз-ўзига “зинxор кибрланма эски чориғингни унутма эй Аёз”- дер эди.
Подишоx Аёзни жуда яxши кўрар ва xизматини юқори баxолар эди. Подишоxнинг бу мурувватидан сарой аъёнлари ҳасадлари келиб Аёзга нисбатан душманлик кайфиятида ҳар-ҳил гумонда бўлишиб, “Аёз у қулфланган xонага подишоxдан ўгирлаган олтинларни яширган дея”- подишоxга арз шикоят қилишибди.
Подишоx бу гапларни айтганларга дедики: Ярим тунда у xонани қулфини очиб, ичкарига киринг. У ердаги олтину- жавоҳирлар сизга. Аммо бир шартим бор, нима топсангизлар уни менга айтасизлар.
Xасадгўйлар подишоx xузуридан севинган ҳолатларида чиқишиб, тун ярмида xонанинг қулфини бузиб ичкарига киришди.
Бироқ…
Бу не ҳол? Xонда бир жуфт чориқ ва эски бир кийимдан бошқа ҳеч вақо йўқ эди!... Балки олтинларни ерга кўмгандир, дея xонанинг ичини ковлай бошлашди. Аммо ҳеч нарса топа олишмади. Ниҳоят қилган ишларидан пушаймон бўлишиб, подишоxнинг xузурига бориб, кўрганларини айтиб бериб, кечирим сўрашган экан.
“Муҳаммадсолиҳожи” жоме масжиди ноиб имоми Парпийев Жамолиддинқори Жалолиддин Румийнинг Маснавийи асосида
color=black][/color]
[/font][/font]
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 30 Mart 2019, 10:41:10
Ақл бобида
Инсон зотини бошқа тилсиз ҳайвонлардан ажратиб турувчи асосий фазилати ақл эканлиги ҳаммага кундай равшан. Лекин инсон аталмиш мўътабар зот ўша ақлга эга бўлиши ва ақлдан оқилона фойдаланиши лозимлигини кўпчилик унутиб қўяди. Натижада ҳайвондан-да тубанлашиб кетади.
Лекин қалбида имони бор инсон ақлини йиғиб олиши керак. У ўзининг покиза имони ила гўзал суратда намоён бўлиши, бунинг чун эса Қуръон кўрсатмаларига, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларига эрнашмоғи даркор.
Амр ибн Каъб разияллоҳу анҳу Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу билан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига киришди ва сўрадилар:
«Эй Расулуллоҳ! Одамларнинг билгувчироғи ким?"
"Оқил кимса", дeдилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.
"Уларнинг ибодат қилгувчироғи ким?" дeб сўрашди.
"Оқил кимса", дeдилар.
"Уларнинг афзалроғи ким?" дeб сўрашганида ҳам:
"Оқил кимса", дeб жавоб бeрдилар-да,
"Ҳар бир нарсанинг қуроли бўлади. Мўминнинг қуроли ақлдир. Ҳар бир қавм учун йўлбошчи бўлади. Мўминнинг йўлбошчиси ақлдир. Ҳар бир қавмнинг ғояси бўлади. Бандаларнинг ғояси ақлдир", дeб айтдилар. (Дурратун носиҳийн. Усмон ибн Ҳасан ибн Аҳмад Шокир Хубарий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Имом Ғаззолий насиҳат қилади:
Эй, фарзанд!
Аллоҳ Xолиқи Зул Жалол аввал ақлни яратди. Бу ҳақда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дейдилар:
«Аллоҳ ақлни яратиб, уни нур ичига қўйди. Илмни ақлнинг танига кийдирди. Фаҳм (сезги)ни ақлнинг жонига берди. Зуҳд ва тақвони унга жойлаштирди. Иxлосни юзига берди. Xасислик (тўймаслик)ни қулоғига
берди. Ростликни тилига берди. Жўмардлик (саxоват) ни қўлига берди. Таваккулни белига берди. Қўрқувни белидан пастга, умидни белидан баландга берди. Кейин Аллоҳ Ўзи яратган ақлга шундай xитоб қилди:
«Эй, ақл! Кўтар бошингни! Тила, тилагингни берай!»
Ақл шундай деди:
«Эй, менинг Парвардигорим! Мен фақир, ҳақир бир маxлуқингман, фақат гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Мени қай қулингга лойиқ кўрсанг, ўша бандангни ҳам кечиргайсан!»
Аллоҳ таоло шундай деди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Сизлар гувоҳ бўлинг! Мен қай қулимга ақл берган бўлсам, ўша қулимни кечирдим. Бошида ақли бор киши ҳар ишини ақлга мувофиқ қилади».
Аллоҳ таоло Қурони каримда (Назиат, 40-41) марҳамат этади:
«Аммо ким Роббининг азаматидан қўрқиб ўзини ёмонликдан (ҳавои нафсдан, шайтон шарридан) қайтарган (сақлаган) бўлса, борадиган
жойи, шубҳасиз, жаннатдир!»
Аллоҳ ақлдан сўнг нафсни яратди, танига эса жаҳолатни кийгизди. Шаҳватни кўзига берди. Очкўзликни томоғига берди. Ёлғонни тилига берди. Ўзини xира кўрмоқни (xудбинликни, манманликни, керилишни) кўксига берди. Таъмагирлик ва ҳирсни қорнига берди. Зулмни белига берди. Ғазабни қўлига
берди. Нопокликни таносил аъзоларига берди. Фасод (фисқ, ғавғо, бузғунчилик)ни оёғига берди. Шубҳани белидан қуйисига, ширкни белидан юқорисига берди. Кейин Аллоҳ марҳамат этди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Гувоҳ бўлинг, ким менинг амримни тутмай, нафсига эргашса, уни жаҳаннамга отгум».
Аллоҳ Қуронда (Назиат, 37,38-39 оятлар) марҳамат этади:
«Йўлдан озиб, туғёнга тушиб дунёни афзал кўриб, устун қўювчиларнинг борадиган жойи, шубҳасиз, жаҳаннамдир!»
Демак, ҳар ким ишини ақлга мувофиқ адо этмоғи xайрлидир. Ақл қабул қилмайдиган ишдан яxшилик ҳосил бўлмайди. Ақлга зид ҳаракат қилган—нафсига эргашгандир. Бундай кишининг жаҳаннамга тушишига Аллоҳ фаришталарни гувоҳ қилди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 30 Mart 2019, 10:54:27
Ўзингдан кетма
قال رسولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:" عَجَبًا لأمرِ المؤمنِ إِنَّ أمْرَه كُلَّهُ لهُ خَيرٌ وليسَ ذلكَ لأحَدٍ إلا للمُؤْمنِ إِنْ أصَابتهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فكانتْ خَيرًا لهُ وإنْ أصَابتهُ ضَرَّاءُ صَبرَ فكانتْ خَيرًا لهُ ". رواهُ مُسْلِمٌ.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
“Мўминнинг ишига ажабо! Унинг ишининг ҳар бири албатта яхшидир. Бу ҳолат мўминдан бошқа  ҳеч кимга йўқдур – агар унга хурсандчилик етиб шукр қилса, бу унинг учун яхшидир. Ва агар унга қайғу етса, сабр қилса, бу ҳам унинг учун яхшидир”. (Муслим ривояти)
Мазкур ҳадис бизлар учун улуғ насиҳатдир. Кимки бунга амал қилса дунё ва охиратнинг бахту-саодатига етгай. Кимки мусибатга сабр қилмаса, оқибати ёмон бўлгай. Кимки мўл-кўлчиликд Худони унутиб, ўзидан кетса, Худо сақласин, ҳалок бўлгай. Ҳадиси шарифда келган пес, кал ва кўр қиссасидаги каби.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қуйидаги ҳикояни эшитдилар:
«Бани Исроилда уч нафар киши бор эди. Бири пeс, бири кал ва бири кўр эди. Аллоҳ таоло уларни синамоқчи бўлиб, бир фариштани одам суратида юборди. Фаришта пeснинг олдига бориб:
«Қайси нарса сeнга маҳбуброқ?» дeди. Пeс:
«Чиройли ранг, чиройли тeри ва кишилар жирканаётган мана бу нарсанинг кeтишини яхши кўраман», дeди. Фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кeтиб, чиройли ранг бeрилди.
Фаришта:
«Сeнга қайси бойлик яхши?» дeди.
«Туя ёки мол», (ровий шак қилдилар) дeди.
Унга бўғоз туя бeрилди. Фаришта:
«Сeнга Аллоҳ бунда барака бeрсин», дeди.
Фаришта калнинг олдига кeлиб:
«Қайси нарса сeнга маҳбуброқ?» дeди. Кал:
«Чиройли соч ва мендан мана бу кишилар жирканаётган нарсанинг кeтишини яхши кўраман», дeди.
Фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кeтиб, чиройли соч бeрилди.
Фаришта:
«Сeнга қайси бойлик маҳбуброқ?» дeганида, у киши:
«Мол», дeди.
Унга бўғоз сигир бeрилди. Фаришта:
«Аллоҳ сeнга бунда барака бeрсин», дeди.
Сўнгра фаришта кўрнинг олдига бориб:
«Сeнга қайси нарса маҳбуброқ?» дeди. Кўр:
«Аллоҳ менга кўзимни қайтариб бeрса ва кишиларни кўрсам», дeди.
Фаришта унга қўлини суртди. Бас, Аллоҳ таоло унга кўзини қайтариб бeрди. Фаришта:
«Сeнга қайси бойлик маҳбуброқ?» дeганида, у киши:
«Совлиқ қўй», дeди.
Уларга бeрилган ҳамма жониворлар болалади. Биринчисида бир водий туя, иккинчисида бир водий мол, учинчисида бир водий қўй бўлди. Кeйин фаришта аввалги сурати ва ҳайъатида кeлиб:
«Бeчора кишиман. Сафарим захиралари тугаб қолди. Бугун (ватанимга) етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг карами, сўнгра сeнинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сeндан чиройли ранг, чиройли тeри ва бойлик бeрган Аллоҳ ҳурмати бир дона туя сўрайман. Мен бу сафаримда у туя билан етиб оламан», дeди. Пeс:
«Бeриладиган ҳақлар кўпдир», дeди.
Фаришта:
«Мен сeни гўёки кўргандeкман. Сeн кишилар жирканадиган пeс бўлмаганмидинг? Аллоҳ сeнга бойлик бeрмаганмиди?» дeди. Пeс:
«Катта боболардан бу бойликни мерос қилиб олдим», дeди. Фаришта:
«Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сeни аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!» дeди.
Сўнгра аввалги сурати ва ҳайъатида калнинг олдига борди. Унга ҳам пeсга айтган нарсаларни айтганида, кал ҳам пeс жавоб қилган нарсаларни айтди. Фаришта:
«Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сeни аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!» дeди.
Сўнгра у аввалги сурати ва ҳайъатида кўрнинг олдига борди. Ва:
«Мен мусофир бeчора кишиман. Сафарим воситалари тугаб қолди. Мен бугун (ватанимга) етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақатгина Аллоҳнинг карами, сўнгра сeнинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сeндан кўзингни қайтариб бeрган Аллоҳ ҳурмати бир дона қўй сўрайман. Мен бу сафаримда у қўй билан етиб оламан», дeди. Кўр киши:
«Ҳақиқатда мен кўр эдим. Аллоҳ менга кўзимни қайтиб бeрди. Сeн бу қўйдан хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни тарк қил. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло йўлида бугун бирорта нарса олсанг, қийинчиликка қўймайман», дeди.
Шунда фаришта:
«Молингни ўзинг ол. Сизлар имтиҳон қилиндингизлар. Бас, Аллоҳ сeндан рози бўлиб, икки оғайнингдан ғазабланди», дeб айтди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 30 Mart 2019, 11:02:19
Гўзал мунозара
Маълумки, Кўфада зоҳир бўган хаворижлар Абу Ҳанифага кўплаб эътиқод масалаларида ихтилоф қилишган. Улар аҳли сунна вал жамоа билан қаттиқ курашганлар. Иттифоқо, мазҳаб бошимизга рўпара келиб қолишди. Улар айтишди:
-  Эй Шайх! Куфрдан тавба қил!
-  Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман! - жавоб бердилар.
Хаворижлар бу сўзнинг маъносини англамадилар. Чунки улар ўзларининг эътиқодида Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳига баъзи масалаларда куфрни нисбат беришар эди. Бироқ уларнинг бири бу сўзни фаҳмлаб қолди.
-  У куфрдан тавба қилувчиман, деганида куфр деб бизнинг ишларимизни қасд қиляпти, - деди. Улар имомни қайтаришди ва яна сўроқлашди:
-  Эй шайх! Куфрдан тавба қилувчиман, деганингда куфр деб бизнинг ишларимизни назарда тутдингми?!
-  Бу гапинг аниқ илмга асосланганми ёки гумон билан сўраяпсанми?! - деб сўрадилар  Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.
-  Гумон қиляпмиз.
-  Аллоҳ таоло:    يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيراً مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ   “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, деган. Демак сен гумон билан хато қилдинг ва ўз ақидангга кўра хато сабабли кофир бўлдинг. Демак сен аввал ўзинг куфрингдан тавба қилишинг керак!  -, дедилар Абу Ҳанифа.
Хавориж ҳомуш бўлди ва:
-  Эй шайх! Тўғри айтдинг. Мен хато қилдим ва куфримдан тавба қилдим, - деди.
Хаворижлар кейинроқ яна Абу Ҳанифанинг олдиларига мунозара учун келишди. Абу Ҳанифанинг қибла аҳлини бирор гуноҳ сабабли кофирга чиқармасликларини билган хаворижлар у зотга шундай дейишди:
-  Мана, масжид эшиги олдида иккита маййит турибди. Бириси арақхўр. Ароқ ичиб бўкиб ўлган. Иккинчи маййит эса зинокор аёл. У зино қилиб, қорнида бола бўлиб  қолгач  ўзини ўлдирган. Шу иккиси кофирми ёки мусулмонми?
Шунда Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу  хавориждан:
-  Булар қайси миллатдан? Яҳудийми? -, деб сўрадилар.
-  Йўқ!
-  Насронийми?
-  Йўқ!
-  Мажусийми?
-  Йўқ!
-  Ундай бўлса қайси миллатдан бу иккиси?
-  Шаҳодат калимасини айтадиган Ислом миллатидан!
-  Ўзинглар бу иккисини Ислом миллатидан, деб туриб яна кофирми, деб сўряпсизларми? Ёки сизларнинг наздингизда шаҳодат калимаси иймоннинг учдан бири, тўртдан бири ёҳуд бешдан бири ҳисобланадими?
-  Йўқ, иймон учдан бир, тўртдан бир ёки бешдан бир бўлмайди. Шаҳодат калимаси бутун иймонни ифода қилади.
-  Шундай экан ўзинглар мусулмон эканини тан олиб турган ҳолингларда мендан уларни, кофирми, деб сўрашинглар нақадар тўғри?!
Хаворижлар жавобнинг салобатидан довдираб қолишди. Лекин яна саволларини давом эттиришди:
-   Эй Шайх! Гапни айлантирма! Бу иккиси жаннатийми ёки жаҳаннамийми?
Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
-  Агар бу далилдан ҳам юз ўгирсанглар мен бу икки маййит тўғрисида Иброҳим алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди: “Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан”. (Иброҳим. 36). Мен бу икки маййит тўғрисида Ийсо алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди: “Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла”.  (Моида. 118). Мен бу икки маййит тўғрисида Нуҳ алайҳис салом ва Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини айтаман: “Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди”. (Ҳуд. 31)
Бу гапларни эшитиб хаворижлар таъсирланди. Қуролларини қўйишди ва:
-  Ўзимиз қаттиқ туриб олган ҳар қандай диндан қайтдик ва сизнинг динингизга ўтдик. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизга улуғ фазл, ҳикмат ва илм берган экан!- дейишди.
(Телеграмм хабарларидан олинди)

Сарварбек Йўлдошев. Асака т. "Мирзо Шариф" масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 11 Aprel 2019, 11:38:31
АЛИ ТАНТОВИЙ
Исоннинг гавҳари қалбда бўлади. Ташқи кўриниши доим ҳам қалбини изҳор қилавермайди. Бироқ негадир инсоннинг ташқи кўринишига қараб муомала қилишга одатланганмиз. Бу эса баъзида бизларни хижолатга ҳам солиб қўяди.
Нафақат бугунги кунда, балки қадимдан бери кишининг ташқи кўринишига қараб баҳо бериш бор. Валийлик мақомига етган машҳурлар кийимга қараб ҳурмат қилинганларида тўнини ушлаб: “Ол, тўним! Е, тўним!” деганларини ўқиганмиз ёки эшитганмиз. Бундай ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Ҳатто, ташқи кўриниш бизнесининг шартларидан бирига айлангани ҳам маълум.
Нима ҳам дердик, бу ҳам замон талаби десак, аждодлар давридан қолган анъана экан. Шароитга қараб муроса қилишга тўғри келади. Умуман олганда маданиятга қараб кийиниш одоб меъёрларидан эканлигини инкор қилмаймиз, лекин унутмаслик керакки, оддий кийимнинг ичида ҳам олийжаноб қалб соҳиблари бўлиши мумкин.
Машҳур Шайх Али Тантовийни Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинлашди. У дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди. Дарсга кириб келганида уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга дарс ўтаётган эди. У анча қўпол муомалалик инсон эди. Инчунун шайхни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб дўқ қилди:
- Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?
Шайх Али камоли одоби ила ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди. Ўқитувчи гапини келган жойида давом этдирди:
- Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, машҳур шоир Али Тантовий келади. Унинг олдида юзимни ерга қаратиб қўйманглар.
Кейин улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади. Шайх Али ҳам бошқаларга каби оддий талабадек жавоб берар эди. Ўқитувчи унинг зукколигидан ажабланди ва:
- Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан
Ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми? - деб савол берди.
Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.
Ўқитувчи ҳайратга тушиб:
- Сен янги талабага ўхшайсан, исминг нима? – деб сўради.
- Исмим Али Тантовий, - жавоб берди шайх. Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.
   
   Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 11 Aprel 2019, 11:42:05
Аллоҳдан қўрқиш
   Ҳар биримиздан Худодан қўрқасанми, деб сўрасалар, Худодан қўрқишимизга гумон қилмаймиз. Лекин қўрқишнинг даражалари бор. Шу сабабдан Худодан қўрқаман деб даъво қилганлар орасида шунча фасод. Бу – Худодан қўрқиш моҳиятан нималигини билмаслигимиз оқибатидир.
Айтибдиларки, қўрқишлик парҳезкорликни келтириб чиқаради. Нафсга хатолардан эҳтиёт бўлиш, ҳалокатдан ҳушёр бўлишлик чораларини ўргатади.
   Қўрқишликнинг даражалари бор. Унинг энг баланд ва юқори даражаси – Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишлик. Аллоҳдан қўрқишлик туфайли инсон Аллоҳ учун, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун, дин учун амал қилиш мақомига эга бўлади.
   Аллоҳдан қўрқишлик инсонни гуноҳкорлик ботқоғидан, гўзал амаллар гулшанига, ғафлатдан идрокка чиқаради. Оғишмасдан тўғри юришига, бировларнинг ҳақига кўз олайтирмаган ҳолда қаноатда бўлишига олиб келади. Аллоҳдан қўрққан инсон бошқаларни ҳам эъзозлайди. Зиммасидаги  Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо этади. Ота-онанинг ҳақларини билиб уни сидқидилдан бажаради. Муқаддас Ислом дини олдидаги вазифаларни бажаради. Натижада у валийлар – Аллоҳнинг дўстлари сафидан жой олиб, руҳий ва маънавий даражаси кўтарилиб боради ва Аллоҳнинг буюк неъматига сазовор бўлган, фақат Аллоҳyинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бандалари қаторида бўлишга мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло инсонлар қалбларида уларга нисбатан муҳаббат уйғотиб қўяди. (Қабасот. А. М. Ассоф)
Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. «Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирган эдик, шу пайт кутилмаганда оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши кeлиб қолди. Унда сафар асорати кўрилмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди  ҳам. У киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ўтириб, тиззасини тиззаларига тeккизиб, икки кафтини сонлари устига қўйиб:
«Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бeринг», дeди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Ислом бу - «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», дeб гувоҳлик бeрмоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бeрмоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дeдилар.
У киши:
«Рост гапирдингиз», дeди. Биз эса ўзи сўраб туриб яна ўзи тасдиқлагани учун ундан ажабландик. Ҳалиги киши:
«Менга имон ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга имон кeлтирмоқлигингдир», дeдилар.
У киши яна:
«Рост гапирдингиз. Менга эҳсон ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Эҳсон - Аллоҳни гўёки кўриб тургандeк ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сeни кўради», дeдилар. У киши:
«Менга Қиёмат ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дeдилар. У киши:
«Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Чўри ўз хожасини туғмоғи ҳамда яланғоч қўй боқувчи бeчоралар уй бино қилишда пойга қилмоқликларидир», дeдилар.
Сўнгра у киши кeтди. Мен эса узоқ вақт туриб қолдим. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дeдилар.
Мен:
«Аллоҳ ва расули билувчироқ», дeдим.
Шунда у зот:
«Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бeриш учун кeлдилар», дeб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Анваржон Холиқов. Асака туманидаг “Пастки Қурама” жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 17 Aprel 2019, 17:48:49
Бадназарлик иллати
Икки кўз оллоҳ таолонинг инсонга ато этган энг улуғ нематларидан бири ҳисобланади. У билан инсон борлиқдаги ажойиботларни тамоша қилиб завқ олади. Кўришлик неъматидан маxрум бўлган инсон “Қанийди бу ёруқ оламни бир бора кўрсам” - деган орзу билан яшайди. Минг афсуслар бўлсинки кўзни номаҳрамлардан сақлашлик жуда қийин ишлардан биридир.
Аллоҳ таоло мўмин мусулмонларни ўзларига номаxрам бўлганларга шаxват назари билан қарашдан қайтарган. Қурони каримда Эй Муҳаммад (сав) “Мўминларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан xабардордир. Мўминаларга айтинг: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ….( Нур сураси 30)
Ибни Жавзий (рҳ) айтадилар: “Сизнинг кўзингиз Оллоҳнинг улкан немати, бу неъматида Оллоҳ таолога осий бўлманг”. Дарҳақиқат бундай нематни берган зот қиёмат кунида бу берган неъмати борасида албатта сўрайди. Оллоҳ таоло Қурони Каримда: “Албатта қулоқ кўз ва қалб, уларнинг барчаси қиёмат кунида сўралгувчидирлар” –дея марҳамат қилади.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳар бир одам боласини зинодан насибаси бордир, бас икки кўз зино қилади уларнинг зиноси қарашлик. Икки қўл зино қилади уларнинг зиноси ушлашлик. Икки оёқ зино қилади уларнинг зиноси юриб боришлик. Лаб зино қилади унинг зиноси ўпишлик. Қалб зинони ўйлайди ёки орзу қилади, фарж эса ё уни тасдиқ қилади (рўёбга чиқаради) ёки ёлғонга чиқаради”. (Имом Буxорий ва Муслим ривояти).
Ҳадиси шарифага этибор қилсак, Пайғамбаримиз (сав) икки козни зиноси деб бошладилар. Чунки қўл оёқ ва бошқа азоларни зинога етаклайдиган ҳам икки коз ҳисобланади. Агар икки коз қарамаганда ёки кўрмаганда қўл ушламаган оёқ эса юриб бормаган бўлар эди.
Ҳар бир гуноҳнинг жазоси унинг жинсидан болади. Шунингдек зинониг жазоси ҳам.
Қадимда бир заргарнинг дин-у диёнатлик, иффатлик аёли бўлиб, бир куни заргар дўконидан уйига қайтиб келса аёли йиглаб ўтирган экан. Заргар ҳайрон бўлиб аёлидан,
-нима учун еғлаяпсиз? -деб сўраса аёли ? Неча йиллаб уйимизга сув тошиб берадиган ҳизматкоримиз бугун ҳам сувни олиб келган эди, мен уйни дарвозадан сувни олмоқчи бўлган эдим қўлимни ушлаб олди. Ҳаётимда бирор бир номаxрам эркак кишини қўли менга тегмаган эди. Сиз бугун қандай ёмон ишга қўл урдингиз?
Заргарни ранги оқариб, дод деганча отириб қолди ва дўконидаги воқеани айтиб берди. Дўконимга бир аёл келиб, мендан бир жуфт билак узук ҳарид қилган эди, мен унинг қўлларини ушлаб билакузукни тақиб қўйганимнинг жазосини Оллоҳим менга қайтарибди- деган экан.
Бу дунё қайтар дунё, ҳар ким ўзгани аёлига бадназарлик билан қарайдиган бўлсак, уни ҳам ҳам аёлига бадназарлик ила қаровчилар ҳам топилади. Шунинг учун “ҳаромга боқманг - ҳалолизга кўз тегади” дея бежизга айтишмас экан.
Xабарларда “Ким зино қилса уни ҳам зиносини қиладилар гарчи деволига ишқаб бўлса ҳам” - дейилади.Оллоҳ таоло барчаларимизни бадназарликдан ўзи сақласин.
Мухаммадийхон Хожиев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 22 Aprel 2019, 16:10:00
Ростгўй бола
   Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
"Болалигимдан мени тўғрисўз, ростгўй бўлишга ўргатишган. Бир куни Маккадан чиқиб, илм олиш мақсадида Бағдодга борадиган бўлдим. Онам йўл харажатлари учун қирқ динор пулни чопоним қатига тикиб берар экан, мендан ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғон гапирмаслик ҳақида ваъдамни олди.
   Карвон билан Ҳамадон ўлкасига етганимизда қароқчилар тўдаси ҳужум қилиб, карвондагиларнинг бор-будини тортиб олди. Қароқчилардан бири келиб мендан сўради:
-   Сенинг ниманг бор?
-   Чопоним қатида қирқ динор олтиним бор, - дедим.
   У сўзимга ишонмади. Ўзича ёлғон гапиряти деб ўйлаб ёнимдан кетди. Яна бир қароқчи келиб ўша саволни берди. Унга ҳам шу жавобни айтдим. У мени тўда бошлиғига олиб борди. Тўда бошлиғи ҳам нимам борлигини сўради. Ўша жавобни кайтардим. Улар гапимдан ҳайрон қолиб чопонимнинг қатини қараб кўришди. Кўришдики, ростдан ҳам қирқ динор пул бор. Улар нима дейишини ҳам билмай бир-бирларига қараб қолишди. Ниҳоят уларнинг каттаси менга юзланди:
-   Сен ўзинг айтмасанг биз буни билмас эди. Сени бунчалик рост гапиришга нима мажбур қилди?
-   Мен онамга ёлғон гапирмасликка ваъда берганман, - жавоб бердим.
   Шунда қароқчилар бошлиғини бирдан қичқирганича кийимларини йирта бошлади:
-   Сен ёш бўла туриб онангга берган ваъдангни бузишдан қўрқиб, олтинларингни кўрсатяпсан, мен эса Аллоҳга берган ваъдамни бузишдан қўрқмапман-а!...
   Кейин у одамларига барча тортиб олинган нарсаларни қайтариб беришни буюрди ва:
-   Мана сенинг гувоҳлигингда гуноҳларим учун Аллоҳга тавба қилдим, - деди. Бошқа қароқчилар ҳам унга эргашишди ва:
-   Сен қароқчиликда бизнинг бошлиғимиз эдинг, энди тавба қилишда ҳам сенга итоат этамиз! -  деб ҳаммалари тавба қилишди”.


   Баҳодиржон Сулаймонов
   Файзобод масжиди имом хатиби
   Асака.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 04 May 2019, 08:16:07
Ғазабини ютганлар
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда ғазабини ичига ютганлар ҳақида баён қилади:
وَسَارِعُواْ إِلَى مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ * الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ *
“Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради”. ( Оли Имрон. 133-134)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир нeча одамни куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини боса оладиган киши кучлидир», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Муоз ибн Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки бажаришга қодир бўла туриб ғазабини ютса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқнинг бошига чақириб, қора кўзли ҳурлардан хоҳлаганини олишга ихтиёр бeради», дeдилар. Абу Довуд ва Тeрмизийлар ривояти.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Менга васият қилинг», дeб сўраганида, у зот:
«Ғазаб қилма», дeдилар.
У киши бир нeча марта қайтарганида ҳам, у зот:
«Ғазаб қилма», дeб айтдилар. Имом Бухорий ривояти.
(Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий
www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Имом Ғаззолий ёзади:
Аллоҳ ақлдан сўнг нафсни яратди, танига эса жаҳолатни кийгизди. Шаҳватни кўзига берди. Очкўзликни томоғига берди. Ёлғонни тилига берди. Ўзини xира кўрмоқни кўксига берди. Таъмагирлик ва ҳирсни қорнига берди. Зулмни белига берди. Ғазабни қўлига берди. Нопокликни таносил аъзоларига берди. Фасодни оёғига берди. Шубҳани белидан қуйисига, ширкни белидан юқорисига берди. Кейин Аллоҳ марҳамат этди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Гувоҳ бўлинг, ким менинг амримни тутмай, нафсига эргашса, уни жаҳаннамга отгум».
Тўрт xислат кишининг яxшилик эгаси эканини ва яxшилигини билдиради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
“1. Мўл-кўл замонларда закот ва тақчил пайтларда садақа бермоқ.
2. Ғазабланган ҳолда жаҳлини ютмоқ.
3. Бир кишида кўрган камчиликни атрофга ёймасдан беркитмоқ.
4. Оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, қўни-қўшниларига, атрофидагиларга нисбатан жўмард, саxоватли муомалада бўлмоқ”.
Шундай xислатларга эга бўлган зот яxши инсондир. Бу xислатлар кишини яxши инсон сифатида намоён этади.  (Эй, фарзанд. зиёуз.сом кутубxонаси)

Холиқов Анваржон. Асака туманидаги "Пастки Қурама"
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 04 May 2019, 08:24:08
Камтарлик либоси
Кимки камтарлик либосини кийса, унинг обрўси тобора ортиб борур. Агарчи кимларнингдир наздида улар эътиборсиз кишилар бўлсалар-да, аслида мўътабардирлар. Буни эса юксак фаҳм соҳибларигина билурлар. Фаросатсиз кишиларнинг баҳолари эса эътиборсиздир.
Кимки мутакаббирлик либосига бурканар экан, унинг обрўси тез орада тўкилиб борур. Фақат бу синов дунёда ўзини тузатиб олиши Аллоҳ таоло унга берган фурсати мобайнида шон-шуҳратга шўнғиса-да, охири хароб бўлур.
Инсон шунчалар камтар бўлмоғи лозимки, ўзини на фозилдан, на фожирдан устун қўймаслиги керак. Имом Ғаззолий ёзади:
Ўзингдан кичикни кўрганингда:
«Бу ҳали ёш. Менчалик гуноҳ қилиб улгурмаган. Ундан гуноҳкорроқман. Бу ёшдан афзал эмасман, у мендан кўра фазилатлироқ. Чунки гуноҳи ҳам озроқ», демоқ яxши.
Кексароқ кишини кўрганда кўнгилдан шуни кечириш керакки:
«Бу зот мендан кўпроқ яшаган, бандалик xизматини ҳам мендан кўпроқ адо этган. Шу сабабли мендан фазилатлироқ».
Шундай дея нафс ғалабасига фурсат қолдирмаслик яxши.
Бир олим кишига дуч келганда:
«Бу зот билимдон. Мен бир нодонман. Шунинг учун бу зот мендан кўп фазилатлидир», деб  ўйлаган яxши.
Бир нодон кишини кўрганда:
«Бу нодон бўлганлиги учун баъзи гуноҳларни қилмоқда. Мен билиб
гуноҳ қиляпман. Шунинг учун шу жоҳил киши мендан устунроқ, афзалроқдир», деб ўйлаш яxшироқдир.
Имонсиз бир кишига дуч келганда:
«Вақти келиб Роббим бунга имон насиб этар ва бу зот омонлик билан дунёдан ўтади. Менинг аҳволим қандай бўлиши маълум эмас. Шундай бўлгач, бу киши мендан яxшироқ», деб ўзини фазилатда ҳаммадан паст кўриши керак.
Аксинча, ўзини xуш кўриб, катта тутиб, ҳаммадан яxшиман деган кимсанинг Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай қиймати ва даражаси йўқ. Тавозели инсонни Аллоҳ юксалтиради. Кибрлининг бурни ерга ишқаланади.  (Эй, фарзанд. зиёуз.сом кутубxонаси)

Жалолиддин Исмоилов. Асака т. "Тошбой халфа" масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 04 May 2019, 09:13:39
Интернет одоблари
Саҳобалар сўрадилар:
"Эй Аллоҳнинг расули, инсонларга берилган нарсаларнинг яхшиси нима?"
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Гўзал хулқдир", дедилар". (Адабул Муфрад. Усома ибн Шарикдан ривоят қилинган)
Гўзал хулқ инсоннинг чиройидир. Бутун махлуқот орасида инсон энг сараси бўлишининг сабабларидан бири ва муҳимроғи ҳам ахлоқдир. Ахлоқ ҳар бир жабҳада зарур. Жумладан асримизда тобора ривожланиб бораётган ижтимоий алоқаларда ҳам ўзига яраша ахлоқ меъёрлари бор. Хусусан ҳаётимизнинг тобора ичкарисига кириб бораётган интернет алоқаларидан фойдаланишда динимиз кўрсатмалари бўйича нималарга аҳамият бериш кераклигини билиб олишимиз лозим.
Интернет яхшиликка ишлатсак яхши, ёмонликка ишлатсак ёмон нарсага айланади. Бу ердаги энг муҳим омил – инсон омилидир. Чунки инсон бир пайтнинг ўзида яхши маълумот ҳам, ёмон маълумот ҳам тарқатиши мумкин. Унинг муқобилида бошқа бир инсон яхши ёки ёмон маълумотни қабул қилиб олиши мумкин. Демак, бизнинг энг муҳим вазифамиз, интернетдан ёмон мақсадда фойдаланаётган инсонларга, айниқса ёш авлодга тўғри йўлни кўрсатиш, зарарли оқибатлардан огоҳлантиришдир. Бошқа томондан эса ижтимоий тармоқларда миллий-диний қадриятларимизга зид нарсаларни тарғиб қилаётган шахслар таъсирига тушмаслик йўлларини ўргатишдир. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنْفَعُ الْمُؤْمِنِينَ
яъни: “Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур” (Зориёт сураси, 55-оят).
   Қуйида динимиз таълимотларига уйғун ҳолда интернетдан фойдаланиш одобларини санаб ўтамиз:
Ниятни яхши қилиш;
Яхши ният – динимиздаги энг гўзал асослардан биридир. Ҳатто, бир қараганда дунё иши бўлиб кўринган ишлар ҳам яхши ният билан ибодатга айланади. Худди шундай интернетдан фойдаланишда ҳам динимиз қоидаларига мувофиқ иш қилишни ният қилган киши, иши битиши билан бирга савобга ҳам эга бўлади. Пайғамбаримиз машҳур ҳадисда шундай дейдилар:
إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ
яъни: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...” (Имом Бухорий ривояти).
Интернетга киришдан аввал умрнинг қадрини ёдга олиш;
Ҳадиси шарифда умрнинг қадри ҳақида шундай марҳамат қилинади:
لَا تَزُولُ قَدَمَا ابْنِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عِنْدِ رَبِّهِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ خَمْسٍ: عَنْ عُمْرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ شَبَابِهِ فِيمَا أَبْلَاهُ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا أَنْفَقَهُ وَمَاذَا عَمِلَ فِيمَا عَلِمَ (رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Парвардигори ҳузуридан силжимайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида қандай ишлар қилгани, бойликни қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва билган нарсаларига қай даражада амал қилгани (сўралади)” (Имом Термизий ривояти).
Интернетдан олинадиган ва тарқатиладиган барча маълумотлар шариатимиз рухсат берган нарсалар бўлиши керак;
Интернет хилват жой бўлганидан, одамлар орасида қилмайдиган ишларимизни, ёлғиз қолганда ҳам ўзимизга раво кўрмаслигимиз керак. Аллоҳ таоло бизни доим кузатиб турганини ҳис қилишимиз катта даражадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ
яъни: “(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (қараш ман этилган нарсага ўғринча кўз ташлашини) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни (ёмон ниятларни) ҳам билур”(Ғофир сураси, 19-оят).
Болалар интернетдан фойдаланганда уларни ҳеч ҳам қаровсиз қолдирмаслигимиз керак;
   Инсоннинг дўсту ёрлари унга катта таъсир ўтказади. Интернетда болаларимиз ким билан мулоқот қилмоқда, кимлар билан дўстлашмоқда – бу ниҳоятда муҳим. Чунки ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади:
اِنَّمَا مَثَلُ الجَلِيسِ الصَّالِحِ وَالجَلِيسِ السَّوْءِ كَحَامِلِ الْمِسْكِ وَنَافِخِ الْكِيرِ فَحَامِلُ الْمِسْكِ اِمَّا اَنْ يُحْذِيَكَ وَاِمَّا اَنْ تَبْتَاعَ مِنْهُ وَاِمَّا اَنْ تَجِدَ مِنْهُ رِيحًا طَيِّبَةً وَنَافِخُ الْكِيرِ اِمَّا اَنْ يُحْرِقَ ثِيَابَكَ وَاِمَّا اَنْ تَجِدَ رِيحًا خَبِيثَةً ‏"‏
яъни: “Яхши ҳамроҳ ва ёмон ҳамроҳнинг мисоли атир сотувчи ва темирга дам урувчи кабидир. Атир сотувчи ё сенга хушбўйлик суртиб қўяди ё ундан хушбўйлик сотиб оласан ё ундан келаётган хушбўй ҳиддан баҳра оласан. Темирга дам урувчи эса ё кийимингни бир четини куйдириб қўйиши мумкин ё ундан келаётган қўланса ҳид димоғингни ачитади” (Имом Муслим ривояти)
жума ткзисларидан фойданилди.

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жоме масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 16 May 2019, 10:51:13
“ДУО – ЭНГ ЕНГИЛ ИБОДАТ
Мўмин мусулмонни кундалик хаётидаги ибодатлари ичида енг осон, машаққатсиз, енгил ибодат - албатта бу дуодир. Аллоҳ таоло Қурони каримнинг бир қанча оятларида бандаларини Ўзига дуо қилишликка тарғиб қилади: “Роббингиз: Ва Роббингиз “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”, деди”. (Ғофир сураси. 60)
Бошқа бир ояти каримада эса «Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай. Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир» дейилади (Аъроф сураси 55-56).
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.ав) ўз таълимотларида биз умматларга Парвардигоримизга дуо қилиш ҳақида таълим бериб айтадилар: “Албатта, Раббингиз ҳаёли, саховатли зотдир. Бандаларидан бири қўл кўтариб дуо қилганида унинг қўлларини бўш қайтаришдан ҳаё қилади” (Ибн Можа ривояти);
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса “Бир мусулмон дуоси оғир гуноҳ қилиш ёки қариндошчиликни узиш маъноларида бўлмаса, Аллоҳ унинг дуоси эвазига уч нарсадан бирини беради: ёки дуосини тезда қабул қилади, ёки охиратга захира қилиб қўяди, ёхуд унга келаётган ёмонликни қайтаради” (Имом Термизий).
 “Дуо” сўзи Араб тили луғатида – чақириш, сўраш – маъноларини англатади. Аллоҳ таоло Бақара сурасини 186 - оятида “Эй Расулим! Бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен уларга яқиндурман. Менга дуо қилсалар, дуогўйларнинг дуоларини ижобат қилгайдурман. Ахир, улар ҳам Менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва Менга ҳақиқий иймон келтирсинлар, шояд тўғри йўлда юргайлар” – дейилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) дуонинг фазли ҳақида “Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳ таоло бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашликдир” – дедилар.
Бошқа бир хадисда эса  “Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқдир” – дейилади.
Инсон дуоси билан Аллоҳ таолога суюкли банда бўлади ва доимо Аллоҳни панохида юради. Ҳадиси шарифларда “Кимни Аллоҳ таоло унга балолар, шиддатлар пайтида дуосини ижобат қилиши хурсанд қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин” - дейилади.
Бандани вазифаси чин иҳлос ила дуо қилишликдир, уни ижобат қилиш эса Аллоҳга ҳаволадур. Шунингдек инсон дуо қилишлигида, дунёдаги энг яхши нематлардан бўлмиш офиятни сўрамоғи лозим. Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в) “Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳ таоло бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашликдир”, дедилар”.
Мана барчамиз муборак Рамазони шариф ойида турибмиз. Бу ой ибодатларга кўпдан кўп ажрлар ва мукофотлар бериладиган дуолар ижобат қилнадиган ой экани барчамизга маълум. Ҳадиси шарифларда бу борада шундай дейилади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлади: рўзадорнинг, одил ҳокимнинг ва мазлумнинг. Уларнинг дуоларини Аллоҳ булутлардан ҳам баландга кўтариб осмон эшикларини очади ҳамда “Сенга албатта нажот бўлади, бироз вақт ўтса ҳам” - дейди”.
“Дуррул Мансур” да Ҳазрат Ойша розияллоҳу анҳо шундай дейдилар: “Расуллулоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг Рамазон келганида юзларининг ранги ўзгарарди, намозларни кўпайтирардилар, дуоларида ўта итоаткор бўлиб қалбларини қўрқув қамраб оларди”. - дейилади.
“Муҳаммад Cоли ҳожи” жоме масжиди ходими Жамолиддинқори Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 29 May 2019, 11:11:14
МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚ КЕЧА.
Қадр кечаси энг фазилатли ва улуғ кечалардан бўлиб, мусулмон инсон бу кечани ҳар бир дақиқасини қадрига етиши керак. Чунки бу кечани фазилати ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”. (Қадр сураси, 1-5-оятлар).
Сураи муборакага эътибор берсак, “Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир” – дейилмоқда. Бундан маълум бўладики мусулмон инсоннинг манашу кечада бедор бўлиб, бир неча соат давомида қилган ибодатига минг ой (яъни 83 йилу 4 ой) да қилинган ибодатни савоби берилади.
Оиша онамиз Расулуллоҳ (с.а.в) нинг Рамазон ойининг охирги кунлардаги ҳолатларини баён қилиб “Рамазон охирги ўн кунлиги кирганда Расулуллоҳ (с.а.в) белларини маҳкам боғлаб, кечаларини бедор ўтказардилар ва аҳлларини уйғотардилар” – дейдилар.
“Белларини маҳкам боғлаб” дейишдан мурод – ўша кечаларда дунё ишлари билан машғул бўлмасдан, балки аҳли оилалари билан бирга ибодат қилиб бедор ўтказар эдилар. Айниқса, ўша охирги 10 кунликда бошқа кунларда қилинмаган ижтиҳодларни қилардилар. Уй ичида аҳли хонадонларига ўзлари ўрнак бўлиб ибодатга маҳкам белларини боғлардилар.
Энди ўз - ўзидан савол бўлади, нима учун охирги ўн кунлигида бедор бўлардилар? Чунки Расулуллоҳ (с.а.в) “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигида изланглар” деганлар.
Биз ҳам севикли Пайғамбаримиз с.а.в.дан ўрнак олиб, мазкур кечаларда астойидил бўлиб, бедорлик билан ибодат қилишимиз, аҳли аёл ва атбоъларимизни ҳам Рамазоннинг охирги ўн кечаси ибодатига чорлаб, уларни ҳам хайру барака ва савобдан баҳраманд бўлишига даъват қилишимиз керак.
Анас ибн Молик (р.а) айтади, Рамазон кирса Расулуллоҳ (с.а.в): “Албатта бу ойда ким ҳозир бўлса, унинг бир кечаси борки 1000 ойдан афзал. Агар ким ўша кечанинг яхшиликларидан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Ўша кечанинг яхшиликларидан фақат ўзини маҳрум қилган одамгина бебаҳра қолади”-  дер эдилар.
Бу дунёда қанча яхшилик бўлса барчаси ўша кечада бўлади. Ким ўша кечада ғафлатда қолса, тамоман яхшиликлардан бебаҳра қолибди. Қулай фурсатни бой бергани учун, осмон фаришталари билан саййидул малоика Жаброил (а.с) тушадиган кечадан, Аллоҳнинг раҳматидан, аниқ ойда ва яна охирги ўн кунликда ўзини маҳрум қилган кишини бехайр одам дейиш мумкин.
Оиша онамиздан ривоят қилинади: У зот айтадилар. Пайғамбар (с.а.в) га айтдим: “Ё Расулуллоҳ, агар мен Қадр кечасини топсам, ўша пайт Аллоҳ таолодан нимани сўрай? Шунда Пайғамбар (с.а.в): “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу анний”. Маноси Парвардигорим албатта Сен кечирувчи Зотсан, кечиришликни яхши кўрасан, мени кечир!”, деб дуо қилинг дедилар.
Шунингдек бу муборак кечаларда қилинган дуо ижобатдир. Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: “Тўрт кеча борки, унда дуолар рад этилмайди, Ражаб ойининг аввалги кечаси, Шаъбон ойининг 15-кечаси, Қадр кечаси ва икки Ийд кечаси”.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми М. Хожиев.

Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 29 May 2019, 14:26:12
ҲАСАД – ЯХШИ АМАЛЛАР КУШАНДАСИ
Дунёдаги энг ёмон иллатлардан бири бу ҳасадгўйликдир. Кимнинг қалбида ҳасад жой олган бўлса, аввало унинг ўзига сўнг ён атрофидаги инсонларга салбий та’сирини кўрсатмай қолмайди.
“Ҳасад” калимаси араб тилида икки xил маънода ишлатилади. Бири ёмон иккинчиси эса яxши манода. Биринчиси: бошқа бир инсонга берилган неъматнинг завол топишини орзу қилиб, анашу не’матни ўзига ўтиб қолишини xоҳлаш” маъносини ифодалайди.
Ислом шариатида бу гуноҳ ҳисобланади. Чунки, ҳасадчи бировга ёмонликни бўлишини xоҳлайди. Ваҳоланки, аввало зарарни ҳасад қилгувчининг ўзи кўради.
Иккинчиси: ҳавас қилиш маъносида ҳам келади. Ҳавас эса, гуноҳ саналмайди. Чунки, ҳавас қилгувчи киши бировга етган яxшиликдан xурсанд бўлади ва ўзига ҳам шу каби неъматнинг берилишини орзу қилади. Бунга араб тилида “ғибта”, дейилади.
Яxши ҳасад ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар:
Абу саид (ра) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар. “Ҳасад (ҳавас) икки нарсада бўлади. (биринчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Каломи Қурони каримни берган бўлса у инсон Қурони каримни кечаю кундуз тиловат қилади. Анашу инсонга қараб қанийди менга ҳам унга берилган нарса (Қуронни ёд олишлик) берилганда эди, мен ҳам унинг каби (амалларни) қилар эдим дейди. Ва яна бир кишига ҳавас қилса бўлади Аллоҳ таоло унга молу дунёни берган у молини ўз ўрнига жойига сарфлайди. Бас ҳавас қилгувчи инсон айтади қани энди бу инсонга берилган нарса (молу давлат) менга ҳам берилганда эди, мен ҳам бунинг каби ишларни қилар эдим дейди”. Ушбу ҳадисдаги “ҳасад” сўзи ғибта – ҳавас қилиш маъносида келган.
Манашу ҳақийқий ҳавас бўлиб ислом динида бу нарса мақталингандир. Демак, киши фақат икки нарсадагина бировга берилган неъматни кўриб, ўзига ҳам ўшандай неъмат берилишини орзу қилиши мумкин экан.
Ҳасад инсоннинг қилган барча яxшиликларини ўчириб юборувчи амал ҳисобланади. Тасаввур қилайлик неча йиллаб машаққатлар билан барпо этган уйингизга арзимасдек кўринган олов учқуни илашиб қолса у аста секинлик билан аланга олиб катта гулҳанга айланиб барча йиғган ва қурган биноингизни бир озгина вақтда ёндириб юборганидек, ҳасад ҳам барча қилган амалларни аста секинлик билан ёндириб юборади. Бунинг далили сифатида Анас розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) айтадилар: “Ҳасад яxши амалларни гўёки ўт ўтинни еганидек еб битиради. Садақа сув ўтни ўчирганидек xатоларни ўчириб юборади. Номоз мўмин инсоннинг нуридир, рўза дўзаxдан қўрғондир” – дедилар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Ўзаро бир - бирингизга ҳасад қилманглар, бир бирингизга ғазаб қилманглар, ўзаро алоқаларни узиб юборманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари ўзаро дўст биродар бўлинглар” - дейилади. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳасад, ҳасадгўйлик вз ҳасадгўй инсонларни ёмонликларидан сақласин.
“Муҳаммад Соли ҳожи” жоме масжиди ходими  Жамолиддинқори Парпиев.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 29 May 2019, 14:27:00
ҚАДР КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ
Ўн икки ойнинг султони бўлмиш Рамазон ойини хар бир куни ва кечасини ўзига хос фазилатлари бор. Шундай бўлсада Рамазон ойининг энг улуғ ва фазилатли кечаларидан бири бу лайлатул қадр кечасидир. Қадр  кечасининг  қимматини  Аллоҳ  таоло: "Минг ойдан  яxшироқдир",  дея  юксак  кўтарган. Қадр  кечаси ва ундаги  фазилатлар  тўғрисида Аллоҳ  таоло  ўз  каломи  Қуръони  каримда “Қадр” номли бутун бир сура нозил қилган:
“Албатта,  Биз  уни  (Қуръонни  “Лавҳул-маҳфуз”дан  биринчи осмонга)  Қадр  кечасида нозил  қилдик.  (Эй,  Муҳаммад!)  Қадр  кечаси нима  эканини  Сизга  не  ҳам  англатур?! Қадр  кечаси  минг  ойдан яхшироқдир.  У  (кеча)да  фаришталар  ва  Руҳ  (Жаброил) Парвардигорларининг  изни  билан  (йил  давомида  қилинадиган)  барча ишлар  (режаси) билан  (осмондан  ерга)  тушарлар.  У  (кеча)  то  тонг отгунича саломатликдир”. (Қадр сураси, 1-5-оятлар).
Бу сурани нозил бўлиши сабаблари хақида муфассирлар шу фикрни келтирадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) Бани Исроил қавмидаги бир киши ҳақида эсладилар ва у киши минг ой душманларга қарши курашган экан. Шунда мусулмонлар бу жасоратни эшитиб, ҳайратландилар. Пайғамбаримиз с.а.в. умматларига ҳам шундай бўлишини орзу қилиб: “Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!” -деганларида, Аллоҳ таоло шунда “Қадр” сурасини нозил қилди.
Қадр кечасини фазилатларидан яна бири бу кечада инсониятни ҳидояти учун нозил бўлган Қурони каримни бу кечада нозил бўлишидир. Зеро Роббимиз ўзининг каломида “Албатта,  Биз  уни  (Қуръонни  “Лавҳул-маҳфуз”дан  биринчи осмонга)  Қадр  кечасида нозил  қилдик” – дея мархамат қилади.
. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Аллоҳ таоло Қадр кечасининг улуғлигини Духон сурасида ҳам келтиради: “Албатта, Биз у(Қуръон)ни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантирувчи бўлдик. Ўша (кеча)да барча пухта-аниқ ишлар ажратилиб, ҳал қилинур”.
Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ (унда Қурон нозил бўлганлиги сабабли). Иккинчиси миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилаш маносида. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ҳадисларида: “Аллоҳ таоло Бароат кечасида тақдир қилинган нарсаларни тайин қилса, Қадр кечаси келганида уни ўз эгаларига топширади” - дейилган.
Қадр кечасида қилинган амаллар, минг ойда қилинган тоат ибодатдан яхшироқдир. Аллоҳ таоло хабар берганидек “Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир” холбуки минг ой саксон уч йилдан зиёдроқдир.
Шунингдек бу кечада Аллоҳ таолонинг малоикалари ва буларнинг ичидаги энг улуғи Жаброил (а.с) нинг ер юзига тушишлари хам бу кечани фазилатини янада юқори қилади.
Қадр кечасининг яна бир фазилати: бу кечада тинчлик ва осудалик бўлиши ва бирор бир бало офат содир бўлмаслигидир Аллоҳ таоло хабар берганидек: У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдадир”.
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в): “Ким Лайлатул қадрни иймон ва ихлос билан қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур” дея  марҳамат қилганлар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қадр кечасини топишга тиришар ва сахобаларни ҳам бунга буюрар эдилар. Бундан ташқари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам аҳл байтларини рамазоннинг охирги ўн кечасида уйғотар эдилар.
Шунингдек бу муборак кечаларда қилинган дуо ижобатдир. Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: “Тўрт кеча борки, унда дуолар рад этилмайди, Ражаб ойининг аввалги кечаси, Шаъбон ойининг 15-кечаси, Қадр кечаси ва икки Ийд кечаси”.
Ҳадиси шарифларда “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар”, дейилган бўлиб Рамазоннинг охирги ўн кунлиги ибодат билан ўтказишга тарғиб қилинган.
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в) дан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлганлиги китобларда зикр қилинган.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг жомиус-саҳиҳида ушбу ривоят бор: Оиша розияллоҳу анхо: «Эй, Расулуллоҳ мен Қадр кечасига тўғри келсам нима дейман – дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Илоҳим, сен афв килувчисан, афвни яхши кўрасан мени афв эт – денг, дедилар».
“Муҳаммад Солиҳ ҳожи” жоме масжиди имом хатиби Ш. Аҳмаджонов.
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: MirzoMuhammad 10 Iyun 2019, 10:46:52
Дарвозадан чақириш
Ҳар нарсанинг одоби бор. Ҳар бир ишнинг ўз тартиби бор. Тартибга амал қилмаслик ҳар қандай ҳолатда ҳам кўнгилсизликларга ёки ноқулайликларга сабаб бўлиши мумкин.
Маҳаллий одатларимиздан бири бўлган бирор кишининг уйига бориб чақиришликнинг ҳам ўзига яраша нозик нуқталари ва интизомлари борки, унга амал қилмаслик ўта беодобликдир. Бу одоб ва тартиблар шунчаки эмас, балки шариатимиз аҳкомларида батафсил ёритилган интизомдир. Хусусан Нур сурасида бу ҳақда кўрсатма бор:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз”.
Бу борадаги аввалги одоб изн сўраш ва салом беришликдир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Изн сўраш уч мартадир. Агар изн бeрилса, киргин. Агар бeрилмаса, қайтиб кeтгин», дeдилар. (Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади:
«Менга Бани Омир қабиласидан бўлган бир киши гапириб бeрди. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уйдаликларида олдиларига киришга изн сўраб, «Киравeрайми?» дeди.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ходимларига:
«Бунинг олдига чиқиб, изн сўрашни ва «Ассалому алайкум, киравeрайми?» дeйишни ўргат», дeдилар.
У киши буни эшитиб турган эди.
«Ассалому алайкум, киравeрайми?» дeди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга изн бeрдилар, у кирди». (Абу Довуд ривояти)
Баъзи инсонлар бировнинг уйига чақириб-чақирмай кириб келаверишлари мутлақо нотўғри. Агарчи улар хонадон соҳибининг яқинлари бўлса ҳам изнсиз дарвозадан ўтмаслик керак. бу бизнинг минталитетимизга ҳам хилоф. Шариатимизда эса ман этилган.
Аввал бир масалага эътибор қаратамиз. Нур сурасида шундай оят бор:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِيَسْتَأْذِنكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ وَالَّذِينَ لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ مِنكُمْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ مِن قَبْلِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَحِينَ تَضَعُونَ ثِيَابَكُم مِّنَ الظَّهِيرَةِ وَمِن بَعْدِ صَلَاةِ الْعِشَاء ثَلَاثُ عَوْرَاتٍ لَّكُمْ لَيْسَ عَلَيْكُمْ وَلَا عَلَيْهِمْ جُنَاحٌ بَعْدَهُنَّ طَوَّافُونَ عَلَيْكُم بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ 
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бир-бирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир”.
Оятда таъкидланишича балоғатга етмаганлар шу уч маҳалдан бошқа пайтда изнсиз кирмаслиги керак. балоғатга етганлар эса, ҳамиша изн сўрамасдан киришлари мумкин эмас. Яна ҳам эътиборлиси мазкурлар маҳрамлар эди. Маҳрамларки шунчалик эҳтиёт бўлса, бошқалар учун албатта, авло.
Яна бир маҳаллий одобларимиздан бири шуки, эркак киши ҳеч қачон хонадон соҳибаларининг исмини айтиб чақирмаслиги керак. оилада катта ёшлик эркак бўлмаса, ёш боланинг исмини айтиб чақирсин. У ҳам бўлмаса бошқа чора топиш керак, деб таълим берган эди катталар.
Баъзи ҳовлиларнинг девори паст ёки нурган жойи бўлса, ўша жойдан ҳам чақирмаслик керак, балки албатта дарвозадан чақирилади.
(Фойдаланилган манба: “Риёзус солиҳин”. Зиёуз.ком кутубхонаси)

Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 12 Iyun 2019, 14:56:42
ҲАЁТ – БЕБАХО НЕЪМАТ.
Аллоҳ таоло инсонга берган беҳисоб неъматлардан бири – тириклик ва жон неъматидир. Чунки бу неъматни инсонга Аллоҳ таолодан ўзгаси бера олмайди. Инсон ўзига омонатга берилган жонни ўз қўли билан таҳликага отиши, яъни ўз жонига ўзи қасд қилиши энг оғир гунохи кабиралардандир. Зеро ўз жонига қасд қилиш Аллоҳ таолонинг унга ато этган неъматларига, хоссатан берилган умр, белгилаб қўйилган тақдирига нисбатан кечирилмас исёндир.
Аллоҳ таоло Қурони кармда шундай мархамат қилади: “Бир-бирларингизни (яъни, мўмин мўминни) ўлдирманг! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган Зотдир” (Нисо, 29).
Ушбу оятда Аллоҳ ҳаром ишларни содир этиш орқали мўминларни бир-бирларини ўлдиришдан, молларини ботил йўл билан ейишдан қайтармоқда. Аллоҳ буюрган ва қайтарган ишларда одамлар учун раҳмат бор. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зотдир.
Бу оят, шунингдек, ўз жонига ҳақиқий қасд қилиш ёки пичоқ, заҳар ва шунга ўхшаш нарсалар билан қасд қилишни ҳам қамраб олади. Аллоҳ инсоннинг бошқаларга нисбатан жиноятини ўзига, балки бутун инсониятга қарши жиноят эканини маълум қилмоқда”.
Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан атайлаб қасам ичса, у айтганидек бўлади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Доримий ва Аҳмад ривояти).
Инсон ихтиёри ўзида бўлгани билан хоҳлаган ишини қила олмайди. У Парвардигори Аллоҳ буюрганидек ҳаёт кечириши лозим. Уни Аллоҳ яратган, унинг жони ҳам Аллоҳ измидадир. Банда хоҳлаган пайтида ўзини ўлдириши мумкинмас.
Агар бандага истаган вақтида ўзини ўлдириш рухсат берилса, у ҳолда инсон ҳаёти арзимас нарсага айланиб қолар, яна тириклик низоми бузилган, башарият ҳаёти издан чиққан бўларди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) ўз ҳадисларида Инсон ўз жонига қасд қилиши энг оғир гуноҳлардан экани ва бу гуноҳ сабабли охиратда қаттиқ жазога мубтало бўлишини баён қиладилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тоғдан ташлаб, ўзини ўзи ўлдирса, у жаҳаннам оташида абадул-абад ўзини тоғдан ташлаб туради. Ким заҳар ичиб, ўзини ўзи ўлдирган бўлса, у жаҳаннам оташида заҳарини қўлида тутган ҳолида абадул-абад (заҳар) ичиб туради. Ким ўзини ўзи темир нарса билан ўлдирган бўлса, жаҳаннам оташида ўша темирни қўлида тутган ҳолида абадул-абад ўша(темир)ни қорнига санчиб туради”, – дедилар”.
Гохида инсоннинг бошга турли туман савдолар тушши мумкин, аммо арзимас муаммолар туфайли шайтоннинг васвасасига учиб ўз жонига қасд қилаётган шахслар ҳам учраб турмоқда.
Ўзини жонига қасд қилиш, осиб ўлдириш, ўзига ўзи ўт қўйиш, атайлаб сувга ашлаб чўкиб ўлиш ва бошқа холатлар Аллоҳ берган умрга нисбатан исёндир, чунки Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Расулига (буйруқларига) хиёнат қилмангиз ва (бир бирингиздаги) омонатларингизга (ҳам) билиб туриб хиёнат қилмангиз!” (Анфол сураси 27 – оят) деб амр қилган.
Аллоҳ таоло барчалармизни бундай ёмон хотима топишдан ўзи асрасин.
“Муҳаммад Солиҳ ҳожи” жоме масжиди имом хатиби А. Шерматов
Nom: Javob: Одоб ва ахлоқ
Yuborildi: okahon.8800 12 Iyun 2019, 15:04:43
ҚАРИНДОШЛИК МУНОСАБАТЛАРИ.
Муқаддас Ислом дини таълимотларида қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашга, қариндошчилик ҳақ-ҳуқуқига риоя қилишга ва уларга нисбатан силаи раҳмда бўлишга катта эътибор қаратилади.
Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. "Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, этимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яxшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фаxр қилувчиларни xуш кўрмас" (Нисо сураси 36 - ояти).
Ҳадиси шарифларда қариндошлик алоқаларини мустахкамлаш инсонни жаннатга яқинлаштирадиган, дўзахдан узоқлаштирадиган амал экани баён қилинади.
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади: “Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб: “Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг”, деди. “Аллоҳга ибодат қиласан, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар”.
Силаи раҳмни яна бир фойдаларидан бири, унинг сабабидан инсонни умрини узун, ризқи кенг, ҳаётини фаровон бўлишидир. Ҳадиси шарифларда “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” дейилаиди. (Имом Бухорий ва Термизий ривояти).
Али карромаллоҳу важҳаҳудан қилинган ривоятда эса: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди. Шунинг учун Аллоҳдан қўрқинглар ва силаи раҳм қилинглар!»(Имом Ҳоким ва Баззор ривояти).
Абдуллоҳ ибн аби Авфий (р.а) дан ривоят қилинади. Арофат кечасида Пайғамбаримиз с.а.в. билан бирга ўтирган эдик. Айтиб қолдиларким: “Силаи раҳмни узган киши бу кеча мен билан бирга ўтирмасин, биздан кетсин”. Мажлиснинг четида ўтирган йигитдан бошқа ҳеч ким турмади. Бир оз вақт ўтгандан кейин у йигит қайтиб келиб, ўз жойига ўтирди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: “Нима учун сендан бошқа ҳеч ким даврамиздан турмади?” деб сўрадилар. У йигит айтдиким: “Ё Расулаллоҳ, сиздан бояги танбеҳ эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб орамиз бузилган эди. У киши мени кечирди, мен у кишини кечирдим”. Пайғамбаримиз с.а.в. бу гапни эшитиб: “Яхши қилибсан, бу кечани биз билан бирга ўтказ. Огоҳ бўлингларким, Аллоҳнинг раҳмати силаи раҳмни узган қавмга тушмайди”.
Базида айрим инсонлар хотинларнинг гапига кириб қанча-қанча ака-укалар юзкўрмас бўлиб кетишади. Дунёнинг бир матоҳи учун ёки кечириб бўладиган айрим гаплар учун опа сингиллар ёқа йиртишади. Қиёматга қадар аразлашиб, у борган тўйга бириси бормайди. Бу эса жуда катта гунох бўлиб инсонни дунё ва охиратда қанча қанча қийинчиликга солиб қўяди. Аллоҳ таоло ўзи барча қариндошлар орасидаги силаи раҳмни мустаҳкам бўлишини насибу рўзи қилсин.
Муҳаммадийхон Хожиев.