ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Umumiy bo'lim => Umumiy => Mavzu boshlandi: Orifjon Hanafiy 01 Sentyabr 2015, 16:04:07

Nom: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 01 Sentyabr 2015, 16:04:07
КАМПИРНИНГ ГАПИГА КИРГАН ЧОЛ ҲИКОЯСИ
   Ривоят қилишларича бир чол бозордан қўзичоқ сотиб олибди. Кейин шу қўзи катта бўлса қурбонликка сўяман деб ният қилибди. Иттифоқо қўзи шунчалик тез ривожланибдики, Қурбон ойи келгунча каттагина, кўрган одамнинг суқи кирадиган қўчқор бўлиб етилибди. Буни кўриб кампир чолига айтибди:
-   Бунинг ўрнига бозордан бошқа қўй олиб сўяйлик.
-   Йўқ, мен шуни ният қилганман, – депти чол.
-   Қўй бўлса бўлди-да, барибир сўямизу, – депти кампир ва жаврай-жаврай охири чолни кўндирибди.
Ана энди чол бозорга борди. Ўртача катталикдаги қўйни танлаб анча савдолашди. Охири баҳосини келишгандан сўнг пулни санаб бермоқчи бўлиб чўнтагига қарса – пул йўқ! Ўғрилар “шилиб” кетишипти. Жаҳли чиққан чол ўзига ўзи: “Шу мияси айниган кампирнинг гапига кириб адашибман. Ҳозироқ тўғри уйга бориб кампир билан маслаҳатлашиб ўтирмай ўша қўчқорни сўяман!” деб уйга равона бўлди.
Келиб шошилиб қўйхонага кириб қараса, нима бўпти денг? Қўчқор ҳаром ўлиб ётган экан.
Қўшимча. Ўтган йили рамазонда бир маҳалладошим ифторлик қилишни ният қилган, бироқ бир одамга аччиқ қилиб ифторликни бермади. Мен унга юқоридаги ҳикояни айтсам, ўзи иқрор бўлдики, бу киши ҳам ўша куни (ёки эртасига) пулини йўқотиб қўйибди. Бу ҳақиқатан бўлган гап.
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 01 Sentyabr 2015, 16:05:14
БИРОВНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТИШ
   
   Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик етибди. Одамлар тўпланиб, Мусо алайҳис салом ҳузурларига келиб:    - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Раббингга дуо қил, бизга ёмғир ёғдирсин, - дейишди.
   Мусо алайҳис салом улар билан бирга бир саҳрога чиқдилар, улар етмиш минг ёки ундан зиёда эдилар. Мусо алайҳис салом дуо қилиб:
   “Илоҳим, бизга ёмғирингни ёғдир ва раҳматингни тушир, эмадиган гўдаклар, ўтлайдиган ҳайвонлар ва қарияларнинг сабабидан бизга раҳм қил” - дедилар.
   Дуодан сўнг осмон янада очилиб, қуёшнинг ҳарорати зиёдалашди. Мусо алайҳис салом таажжубга тушиб, Аллоҳ таолодан бунинг сабабини сўраган эди, Аллоҳ таоло ваҳий қилиб:
   “Ичингизда қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Менга осий бўлиб келаётган банда бор. Айт, шу банда орангиздан чиқсин, мен унинг сабабидан ёмғирни тўхтатиб турибман” - деди.
   Мусо алайҳис салом:
   “Илоҳим, мен бир заиф банда бўлсам, овозим ҳам кучсиз бўлса, қаерга ҳам етарди, ахир, улар етмиш мингдан зиёддир” - деди. Аллоҳ таоло:
   “Сендан нидо, етказиш эса биздан”, - деб ваҳий қилди. Шунда Мусо алайҳис салом туриб:
   “Эй қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Аллоҳга осий бўлиб келаётган банда, ичимиздан чиқ, сенинг сабабингдан ёмғир тўхтаб турибди” - деб нидо қилди.
    Гуноҳкор банда ўнг ва чап ёнларига қаради лекин ҳеч кимнинг чиққанини кўрмади, билдики, талаб қилинаётган киши ўзи экан.
   Ночор қолган гуноҳкор киши, агар жамоатдан чиқсам, шарманда бўламан, чиқмасам, менинг сабабимдан ёмғир ёғмайди, деб ўйлади ва гуноҳларига қаттиқ пушаймон бўлиб, Аллоҳга илтижо қила бошлади:
   “Парвардигоро, қирқ йил гуноҳ қилдим, муҳлат бердинг. Энди эса сенга итоат қилиб сўрайман, тавбамни қабул қилгин”, - деди.
   Ҳали гапини тугатмасидан осмонга булут келиб, мешнинг оғзидан сув тўкилгандай ёмғир ёға бошлади. Мусо алайҳис салом:
   “Илоҳо, уноҳкор банданг ичимиздан чиқмади-ку, нима учун ёмғир ёғдиряпсан?”, - деди. Аллоҳ таоло:
   “Эй Мусо мен ана шу банда сабабидан ёмғир ёғдиряпман”, - деди. Мусо алайҳис салом:
   “Илоҳо, менга ўша бандангни кўрсат”, - деди. Аллоҳ таоло:
   “Мен уни гуноҳ қилиб юрган вақтида шарманда қилмадим, энди итоатгўй бўлганида шарманда қиламанми?” - деди.

   Абдуқосим Ҳолматов. Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 21 Oktyabr 2015, 13:28:08
ТАШҚИ КЎРИНИШ
Исоннинг гавҳари қалбда бўлади. Ташқи кўриниши доим ҳам қалбини изҳор қилавермайди. Бироқ негадир инсоннинг ташқи кўринишига қараб муомала қилишга одатланганмиз. Бу эса баъзида бизларни хижолатга ҳам солиб қўяди.
Нафақат бугунги кунда, балки қадимдан бери кишининг ташқи кўринишига қараб баҳо бериш бор. Валийлик мақомига етган машҳурлар кийимга қараб ҳурмат қилинганларида тўнини ушлаб: “Ол, тўним! Е, тўним!” деганларини ўқиганмиз ёки эшитганмиз. Бундай ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Ҳатто, ташқи кўриниш бизнесининг шартларидан бирига айлангани ҳам маълум.
Нима ҳам дердик, бу ҳам замон талаби десак, аждодлар давидан қолган анъана экан. Шароитга қараб муроса қилишга тўғри келади. Умуман олганда маданиятга қараб кийиниш одоб меъёрларидан эканлигини инкор қилмаймиз, лекин унутмаслик керакки, оддий кийимнинг ичида ҳам олийжаноб қалб соҳиблари бўлиши мумкин.
Шайх Али Тонтовийни Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинлашди. У дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди. Дарсга кириб келганида уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга дарс ўтаётган эди. У анча қўпол муомалалик инсон эди. Инчунун шайхни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб дўқ қилди:
- Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?
Шайх Али камоли одоби ила ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди. Ўқитувчи гапини келган жойида давом этдирди:
- Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, машҳур шоир Али Тонтовий келади. Унинг олдида юзимни ерга қаратиб қўйманглар.
Кейин улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади. Шайх Али ҳам бошқаларга каби оддий талабадек жавоб берар эди. Ўқитувчи унинг зукколигидан ажабланди ва:
- Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан
Ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми? - деб савол берди.
Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.
Ўқитувчи ҳайратга тушиб:
- Сен янги талабага ўхшайсан, исминг нима? – деб сўради.
- Исмим Али Тонтовий, - жавоб берди шайх. Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.
   
   Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
   Алишер Эргашев. Мулла Абдулазиз ота жомеъ масжиди мутаваллиси
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 21 Oktyabr 2015, 14:47:50
Ўз оёғи билан келган табиб
(Интернет ҳикояларидан)
   Аллоҳ таоло бизларга дуодек нодир неъматни ато қилганки, вақти келиб чорасиз қолиб нажот йўли топилмаганда бизларга тасалли бўлади. Вақти келса ҳар қандай чора билан ҳал бўлмаган ишларимиз ҳал бўлади. Фақат унинг учун дуони чин дилдан, Аллоҳ бизни кўриб тургандек илтижо билан қилишимиз лозим. Шундагина дуоларимиз ижобат бўлиши мумкин.
Аммо биз кўпроқ ғафлат билан дуо қиламиз ёки бошқа пайтларда бизни йўқдан бор қилган Худони эсламай, бошимизга мушкул тушгандагина дуога киришамиз. Ўзимиз Худонинг ҳақини адо қилмаймиз, шунинг учун дуолар кўпинча ижобат бўлмаганини кўрамиз. Ҳа, биз Аллоҳ таолонинг буйруқларини ўз вақтида адо қилсак, шубҳасизки, Аллоҳ таоло ҳам бизга ўз вақтида ёрдам беражак.
Атишларича покистонлик Доктор Ишон Ҳусайний кўрсатган хизматлари учун халқаро тақдирлаш маросимига кетаётган эди. Самолётга чиқди. Об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли самолётни яқин орадаги аэропортга қўндиришга мажбур бўлдилар. Кейинги самолёт эса 16 соатдан кейин учиши керак эди. Бундан жаҳли чиқиб, “Мажлисга албатта етиб боришим лозим, 16 соат кута олмайман”, дея бақира бошлади.
Аэропорт ходимлари унга кетаётган шаҳри бу ердан 6 соат узоқликда эканини, хоҳласа ижарага машина олиб, у ерга кетавериши мумкинлигини айтдилар.
   Доктор шоша-пиша йўлга чиқди-ю. Бироқ аксига олиб йўлда ҳам шиддатли ёмғир қуя бошлади. Селнинг қаттиқлигидан йўлда ҳеч нарса кўринмас ва машина ҳам қимирлай олмайдиган ҳолга келди. Доктор йўл юзидаги эски бир уйнинг эшигини тақиллатиб, ўзини ичкарига отди. Уйнинг ичида бир кекса аёл ўтирарди. Доктор ҳовлиқиб:
-    Менга телефон беринг, бир жойга зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, -  деди. Аёл кулимсираб:
-   Кўрмаяпсанми ҳолимизни болам, бу ёқларда на телефон, на электр токи бор. Кир ичкарига, бир оз дамингни ол, овқатлан, чой ич. Ундан кейин ишларингни ҳал қиларсан, - деди.
   Доктор чорасизликдан аёлнинг айтганларини қилди, бир оз исиниб, овқатланди. У чойини ичиб бўлгунича кекса аёл намозини ўқиб, узун-узун дуолар қилди. Буларни диққат билан кузатиб турган доктор, аёлнинг бир бешикни тебратаётганини ва бешикда бир гўдак ҳаракатсиз ётганини кўриб:
-   Онажон, бу кимнинг боласи, тинчликми, нима сабабдан кўз-ёшлар билан дуо қилдингиз?, - деб сўради. Кекса аёл эса:
-   Бу менинг ҳам отасидан, ҳам онасидан етим қолган неварам. Оғир ҳасталикка чалинди, бу атрофларда ҳеч қайси шифокор чора топа олмади. Ишон Ҳусайний деган бир доктор бормиш, фақатгина ўшагина буни муолажа қила олади деб айтишди. Бироқ, у жуда ҳам узоқда бўлгани учун унинг олдига боргани чора топа олмай, жигарбандимнинг ишини осон қилсин дея бир неча кундан бери Аллоҳга илтижолар қиляпман, - деди.
   Доктор Ҳусайний кўз ёшларини тўхтата олмас эди. Сўнг айтди:
-   Ўрнингиздан туринг онажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилди. Сизнинг дуоларингиз осмондан чақмоқ чақтириб учоқни ҳам ерга қўндирди, селлар оқизди ва ниҳоят мени сизга йўллади, доктор Ҳусайний менман онажон. Аллоҳ Ўз бандаларининг истакларини шундай ҳолда бажариб қўйишига иймоним комил бўлди. Бутун йўлларингиз тўсилиб қолган тақдирда ҳам, осмонлар-у ерни яратган Зотга сиғининг. Унинг марҳамати дуо биландир, - деди.

   Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди ноиб имоми Ҳусанбой Солихонов
   Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби Муҳаммадқудратбек Дадабоев
   Асака тумани
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: okahon.8800 28 Oktyabr 2015, 11:27:20
HAZRATI UMARNING KAMTARLIKLARI
Bir kecha yana Umar (r.a.) odatlariga binoan kechalari odamlarni ko’zdan kechirib, holidan xabar olib yurardilar. Madinaga yalangliklaridan o’tayotgan edilar, bir uydan ayol kishining ingrayotgani eshitildi. Uy eshigida bir kishi o’ltirib olgandi. Umar (r.a.) unga salom berdilar va kimligini so’radilar. U badaviy kishi ekanini, amirul mo’mininning fazli-marhamatidan bahramand bo’lish uchun kelganini aytdi. Umar (r.a.) yana: “Uydan eshitilayotgan ovoz kimniki?”, deb so’radilar. Haligi odam u kishi amirul mo’minin Umar ekanliklarini bilmay: “Alloh marhamat qilgur, bor ishingni qil, senga foydasi bo‘lmagan narsa haqida savol berma”, dedi. Umar (r.a.) buning tagiga yetishni xohlaganlaridan qayta-qayta so’rayverdilar. Oxiri u kishi: “Bu yerda tug’ishi yaqinlashib qolgan bir ayol bor, uning oldida hech kim yo’q”, deb javob qildi. Umar (r.a.) uylariga qaytdilar. Xotinlari, hazrati Alining qizlari Ummu Kulsumga (r.a.): “Alloh senga tomon haydagan ajrga ega bo’lmoqni xohlaysanmi?” dedilar.
 Ummu Kulsum: «U – nima?» deb so’radilar. Umar (r.a.) unga voqeani tushuntirib berdilar va o’zi bilan birga yangi chaqaloqqa kerakli kiyimlardan, xotin kishining ehtiyoji bor yog’lardan, yana qozon, uning ichiga bug’doy va yog’ olvolishni buyurdilar. Xotinlari aytgan narsalarini hozir qildi. U kishi qozonni ko’tarib yo’lga tushdilar. Xotinlari orqalaridan yurdi. Haligi uyga yetib kelgach, xotinlariga: “Sen ayolning oldiga kir”, dedilar va o’zlari uning eri bilan qoldilar.
O’t yoqib, o’zlari bilan keltirgan narsalarni pishirdilar. U odam bo’lsa, Umarning kim ekanligini bilmay уsohibingizga o’g’il bilan sevinch xabarini bering”, dedi.
   A’robiy bu so’zni eshitib, u kishining amirul mo’minin ekanliklarini bildi. Go’yo u dahshatga tushgandek, orqaga tisarila boshladi. Umar (r.a.) unga: “Joyingdan qo’zg’alma”, dedilar, so’ng qozonni ko’tarib, xotinlariga ayolni ovqatlantirish uchun qo’llaridan qozonni olmoqqa buyurdilar. Xotin ovqatlanib bo’lgach, qozonni u odamga uzatdilar-da: “Ye, baraka topgur, chunki tunning hammasini uyqusiz o’tkazding”, dedilar. So’ng xotinlari chiqdi. Ketar chog’larida, u odamga: “Ertaga bizning oldimizga bor, senga kerakli narsalar berishni amr qilamiz”, dedilar. Ertasiga u odam keldi va uning farzandiga nafaqa ajratib berildi.
.
“MIRZAXOLIQOTA”  JOME MASJIDI IMOMI HOJIYEV MUHAMMADIYHON.
 

Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 05 Noyabr 2015, 07:10:56
HAZRATI UMARNING KAMTARLIKLARI
U odam bo’lsa, Umarning kim ekanligini bilmay уsohibingizga o’g’il bilan sevinch xabarini bering”, dedi.
   A’robiy bu so’zni eshitib, u kishining amirul mo’minin ekanliklarini bildi.


Керакли жойи тушиб қолибдими, қори ака?
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 11 Noyabr 2015, 20:45:38
Амр ибн Ос масжиди
Ривоят қилибдиларки, Анушервони одил ўз даврида қаср қурмоқчи бўлди. Меъморларнинг лойиҳаларига кўра қаср тўғри тўрт бурчак шаклда чиқиши учун қасрга қўшни ҳовли халақит берар эди. Ҳовли бир кекса кампирга тегишли бўлганидан кампирдан ҳовлини сотишини илтимос қилишди. Лекин у таклифни қабул қилмади. Келган вакилларга:
-   Мен подшоҳга қўшни бўлувчи ҳовлини олтин баробарига ҳам сотмагайман. Агар менинг сўзимдан ғазаби келса, ихтиёр ўзида. Нима чора кўрса кўраверсин!
Ходимлар Анушервонга кампирнинг сўзларини етказишганида, у ҳеч иккиланмасдан:
-   Майли, ҳовлиси ўзида қолаверсин. Бино қинғио чиқса ҳам қурилишни давом эттираверинглар, - деди.
   Қурлишни охиригача етказишди. Кампирнинг уйи ҳам ўз жойида қоли. Лекин қасрнинг кўриниши қинғир бўлиб қолди. Буни кўрганлар бинонинг шу жойи текис бўлганида чиройли чиқар эди, дейишса, Анушервон:
-   Ана шу кинғирлиги билан яна-да чиройли туради, - деди.
Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу халифалик даврида Миср волийси Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу масжид қурдирди. Бу қурилишда ҳам бинога қўшни бўлган аёлнинг уйи масжид тўғри бурчак чиқишига тўсқинлик қилар эди. Натижада волий унинг уйини масжид ихтиёрига олиб қўйди. Аёл унинг устидан шикоят қилиб Умар разияллоҳу анҳунинг ҳузурига келди. Халифа бир сополга ушбу мазмунда мактуб ёзиб Амр ибн Осга юборди: “Биз Анушервондан кўра адолат қилишга муносиброқмиз”.
Аёл Мисрга келиб Амр ибн Осга салом берди. Халифанинг ҳурматини бажо қилиб мактубни боши узра кўтариб, унга тақдим қилди. Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу хатни олиб ўқигач, фармонга итоат қилиб аёлдан олинган ерни  қайтариб берди. Натижада масжид биноси нотекис чиқди. Кейинчалик, анча даврлардан сўнг муроса йўли ила бино тўғриланган. Свчжидга Амр ибн Ос номи қўйилган

Ҳусанов Эркинжон. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураҳимов Маҳмуджон. Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 25 Noyabr 2015, 10:40:00
124 ёшлик онахон
1888 йилда туғилган фаластинлик Марям Ҳамдан Аммаш 124 ёшга етиб, франциялик 122 ярим йил умр кўрган Жанна Луиза Калман деган аёлнинг рекордидан ўтиб кетди.
Айтишларича, Марям буви тўрт босқич авлодини кўрган. Ҳатто унинг набиралари ҳам набира кўрган бобо бўлганлар. бироқ шундай катта ёшига қарамай невара, эвара ва чевараларининг ҳар бирини яхши танир, уларнинг ҳаёти билан қизиқар эди.
Кекса онахон оқила ва доно бўлиб, бу катта оиланинг етакчиси эди. Ҳамма у билан маслаҳатлашар эди. Кампир беш маротаба ҳаж ва ўн марта умра қилган. Ёши катта бўлишига қарамай жуда ҳаракатчан эди. Бу муслима қария қишлоқда муҳтарам энага ва доя ҳам эди.
Марям бувининг набираси Маҳдий Ҳамдан Аммашнинг Gulf News рўзномасига айтишича, Гиннес гуруҳи Марям бувинининг олдига ўтган йил март ойида зиёрат қилгани келган ва Марям бувини рекордлар китобига ёзишни билдирган. Унинг айтишича, Гиннес гуруҳи намояндаси уни рекордлар китобига ёзиб бутун Ер юзида машҳур қилишини айтганида, онахон ундан сўради:
-   Мен шу билан бахтли бўламанми?
Рекордлар китоби вакили бу кутилмаган саволдан довдираб қолди ва бу нарса
уни ва унинг оила аъзоларини бахтли қилиши мумкинлигини айтди. Онахон яна сўради:
-   Ёшингиз нечада?
-   Қирқ учга кирдим...
-   Мусулмонмисиз?
Ходим мусулмон эмаслигини эътироф этди.
-   Демак Сиз ёшингиз катта бўлгани билан ҳақни ботилдан ажрата
олмас экансиз. Ё ҳалиям ёшлик қиласиз ёки ақлингиз заифдир. Чунки “ўзи каби ўлажак инсонлар орасида машҳур бўлишдан бахтли бўласан” деган сўзга фақат ёш бола ёки ақли заиф кимсагина ишонади. Ваҳоланки бунинг орқасида ўз Холиқи ҳузурида шарманда бўлишлик ҳам бордир. Хўш мен қайси бирини танлай – бахти қаро, шарафсиз кимсалар орасида машҳур бўлишликними ёки Оламлар Роббиси ҳузуридаги бахтиёр инсонлар орасида машҳур бўлишликними?
Гиннес ташкилоти намояндаси нима дейишни билмай қолди. Марям буви унга:
- Агар айтишга жавобингиз бўлмаса, боринг катта бўлиб ақл юрита бошлаганингизда ёнимга келарсиз. Мен эса сиз қайтиб келгунча ўлмай туришга ваъда бераман, - деб ҳазиллашиб ҳам қўйди.
Шундай қилиб унинг ўғиллари ва набиралари Гиннес гуруҳи билан учрашишдан бош тортишди, чунки ойнаи жаҳонда кўрсатиш учун тасвирга тушириш чоғида бу аёл бошидан рўмолини ечиб қўйиши шарт қилинган эди.
Қизиғи шундаки, орадан етти ой ўтгач рекордлар китоби ходими Исломни қабул қилди. Бундан тўрт ойдан кейин эса Марям Ҳамдан вафот этди. Унга қадар эса кекса онахон билан бир неча маротаба учрашиб, анча вақт суҳбатлашишган.

Сайфуллаев Исомиддин. Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби
Шаробиддинов Қамариддин. Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 25 Noyabr 2015, 20:57:19
Бир туш таъбири
Ҳозирги кунда беҳуда ёмон гумонга боришлик кенг тарқаб кетди. Аниқ кўз билан кўрмаган, ўзимиз устида гувоҳи бўмаган ишларга бўлар-бўлмас гап-сўзлар тарқатишдан қачон тийилар эканмиз, ҳайронман. Иш шунчаликка бориб етдики, ҳатто бугунги куннинг энг кенг тарқаган ахборот воситаси бўлмиш интернет орқали ҳам бу фикрларни кўпчиликка тарқатиш оддий ҳолат бўлиб қолган. Европаликларга ўхшаб машҳур кишилар ҳақида беҳуда гаплар тарқатиш пайдо бўлиб қолди. Бундан сақланиш керак.
Аслида биз ёмон гумонга борган ишларнинг замирида кўпинча биз кутмаган натижалар борки, уни кўрмасдан туриб бир бегуноҳ инсонни бадном қилиб қўйишимиз мумкин.
Атибдиларки, қадим замонларда бир подшоҳ сал ғалатироқ туш кўрибди. Тушининг таъбирини топа олмабди. Ўйлаб-ўйлаб, охири вазирини чақирибди. Унга оддий кийимларни кийиб, юрт айланишини айтибди. Шу ҳолатда иккаласи юриб-юриб, бир қишлоққа боришса, кўпчилик бир жойда тўпланиб, ниманидир муҳокама қилишаётган экан. Бориб қарашса, бир одам ўлиб ётган экан. Подшоҳ одамлардан сўради:
— Бу кимнинг жасади? Уни танийдиганлар борми?
Бир киши марҳум ҳақида берилиб гапира бошлади:
— Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўр киши эди. У менинг қўшним эди. Моҳир тақачи эди. Эртадан кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаерда ароқ бўлса, сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини олиб кетар эди. Масжидга умуман чиқмас, демак намоз ҳам ўқимас эди.
Бу сўзларни эшитган одамлар аста-секин тарқаб кетишди. Вазир ҳам подшоҳга қайтиб кетишни таклиф қилди. Подшоҳ эса:
— Мен ҳали тушимнинг ҳикматини тушунганим йўқ. Жасадни олиб кетамиз. Уни ювиб, кафанлаб кўмишимиз керак. Ахир мен юртдаги ҳар бир инсон учун жавобгарман-ку!
Жасадни кўтариб, нариги қишлоқдаги масжид сари йўл олдилар. Уни кафанлашаётиб юзидаги нурни, лабларидаги маъноли табассумни кўриб ҳайратланишди. Барча ишлар битгач, вазир:
— Шоҳим, ҳалиги одам марҳум тўғрисида тўғри айтдимикин? Уни бир суриштириш керак шекилли, — деди.
— Тўғри айтасан, — деди подшоҳ. — Сен шу ерда тур, мен унинг уйига бориб келаман.
Подшоҳ сўраб-суриштириб, марҳум яшаган уйни топди. Эшикни таққиллатган эди, бир мастура аёл чиқди. У подшоҳнинг сўзларини эшитгач кўзидан оққан ёшларини тия олмай қолди. Сўнг эри ҳақида айтиб берди:
— Менинг эрим ўзи бир олам эди. Эртадан кечгача тиним билмай ишлаб, топган пулига ароқ олиб келарди. Кейин буларни ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва “Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдим-а?” деб сўрарди. Улардан тасдиқ жавобини олгач, “Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар”, дерди. Мен эса уларга имон-эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир қилганича ўргатардим. Эрим қишлоғимиздаги масжидга бормас, ибодат учун қўшни қишлоқдаги масжидга қатнарди. Сабабини сўрасам, “Шундай имомнинг ортида туриб ибодат қилиш керакки, қулоқ қоққанингда қаршингда Каъбани кўринсин”, дер эди. Одамлар эримнинг ишларини нотўғри тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман.
Бир куни:
— Одамлар сиз ҳақингизда ёмон ўйлашяпти, ишқилиб жанозангиз кўчада қолмаса эди, — дедим. Шундан кейин эрим ўзи учун қабр ковлаб қўйди. Мен яна эътироз билдирдим:
— Қабр кавлаш билан иш битмайди, ахир сизни ким ювиб, ким кафанлаб, ким кўмади? — десам: “Одамлар кўммаса, Худо бор-ку”, деб кулиб қўйди-да, кейин ўйланиб қолди. Мен гапларим таъсир қилди шекилли деб турган эдим, ҳайратланиб: “Лекин ҳайронман подшоҳга нима борикин?...” деб қўйди.

   Турсунов Каримжон. Олтинкўл туманидаги Кўтармачек масжиди ноиб имоми
   Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 25 Noyabr 2015, 21:06:29
Ғафлат
Дўстлик инсоний фазилатлар ичра алоҳида аҳамиятга молик туйғудир. Бу юксак туйғу азалдан инсониятга ва жамиятга ҳамроҳ. Барча замон, макон, миллат ва элат, ҳар қандай жамиятда ҳам бу хислат эътибордан қолмаган. Исдлм динида яна ҳам эътиборга олинган. Бу ҳақда нафақат ҳадиси шариф, балки оятлар ҳам бор. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қурони каримда марҳамат қилади:
Яъни: “Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар”. (Тавба. 71)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва мeҳрибонликлари худди жасадга ўхшайди. Агар ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа (аъзолари) бeдор бўлиб, иситмага мубтало бўлади”, дeганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Айтибдиларки, бир киши пулга муҳтож бўлиб қолиб, нажот умидида дўстининг уйига бориб, эшигини тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди. Уйга таклиф қилди, лекин у таклифни қабул қилмади. Анча ҳижолатчилик билан, кўзларни ерга қадаган кўйи тиллари тутила-тутила мақсадини айтди:
-   Дўстим, шу десанг, озроқ маслаҳатли иш чиқиб қолди... Бир кишидан юз минг сўм қарз олган эдим, шуни қистаб қўймаяпти. Ишлар бир оз юрмагани учун ҳеч имкон бўлмаяпти. Шунинг учун ёнингга келувдим, шароитинг қанақа? Озроқ ёрдам қилишнинг иложи борми?
Дўст бир оғиз ҳам сўз айтмай, уйга кириб юз минг сўм олиб чиқиб, унинг қўлига берди. Сўнг қўшиб қўйди:
-   Дўстим, бирор нарсага мухтож бўлиб қолсанг, тортинмай келавер. Қўлимдан келганча ёрдам қилишга тайёрман.
Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб, уйга қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетгандан кейин уйига кириб йиғлаб юборди. Хотини ҳайрон бўлди:
-   Нимага диққат бўласиз? Унинг ўрнига бирор нарсани баҳона қилиб, пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди?
-   Э, йўқ. Мен унга пул берганимга йиғлаётганим йўқ. Балки дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмаганимдан йиғлаяпман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб ундан ҳол-аҳвол сўрашим керак эди. Дўстимнинг муҳтожлигидан ғафлатда қолганимга йиғлаяпман, - жавоб берди дўст.

Жумабоев Яҳёбек. Олтинкўл туман Миробод масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 17 Dekabr 2015, 12:38:13
Бор элға яхшилиқ қил
   Ҳазрат Бобурнинг бир байти бор:
      Бор элға яхшилиқ қилғилки, ондин яхши йўқ
      Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиқ.
   Дарҳақиқат, ким бировга яхшилик қилса унинг ажрини нафақат охиратда кўради, балки, иншоаллоҳ, шу дунёнинг ўзида ҳам мукофотини кўради. Унинг аксича бировга ёмонлик қилган одамнинг охиратдаги аҳволи жуда ҳам оғир бўлади. Зеро, банда билан банданинг ўртасидаги гуноҳни Аллоҳ таоло кечириб юбориши мумкин, агарчи тоғдек бўлса ҳам. Чунки Аллоҳнинг раҳмати ҳаммасидан буюк. Аммо банда билан банданинг ўртасидаги гуноҳларни то ўша банда кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам кечмаслигига далиллар бор.
   Яхшилик – яхши. Яхши нарса эса қанча кўп бўлса шунча яхши.
   Ёмонлик – ёмон. Ёмон нарсанинг ози ҳам ёмон.
   Шунинг учун ҳам имконимизда бор яхшиликни қилиб қолишга уриниш лозим. Ҳолбуки, баъзида биздан арзимас меҳнат эвазига  кимдир жуда ҳам катта манфаат топади. Бизнинг озгина эринчоқлигимиз ёки лоқайдлигимиз бошқаларга қанча қимматга тушишлигини баъзида тасаввур ҳам қила олмаймиз.
   Яқинда интернет саҳифаларида бир ҳикояни ўқиб қолдим. Уни сизларга ҳам илиндим. Унда ёзилишича, бир одам ишдан қайтарди. Кайфияти аъло даражада. Икки кунга дам олиш учун рухсат олган. Машинада кетар экан, тезроқ уйга етиб олишни ўйлаб, қандай қилиб тезликни ошириб юборганини ўзи ҳам пайқамай қолди. Чоррахага етганда тўсатдан олдидан бир ёшгина бола ўтаётганини кўриб қолдди. Шошилиб тормозни босди.... Лекин энди анча кеч бўлган эди.
   Машинадан тушиб ерда қонга бўялиб ётган ўн-ўн бир ёшлардаги болакайни кўтариб, дарҳол машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифохонага етиб борганида бола тирик эди. Беморни қабул қилган навбатчи боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тезда жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини айтди. Бунинг учун ўша соҳанинг катта шифокорига учраш керак экан.
   Ҳайдовчи ўша шифокорга учраб ундан ёрдам сўради. Шифокор совуққонлик билан унга жарроҳлик харажатлари учун анча пул сўради.
-   Хўп. Мен ҳозир тезда уйга бориб айтган пулингизни олиб келаман. Лекин Сиз тезроқ бошламасангиз бўлмас экан. Боланинг аҳволи оғир, - деди ҳайдовчи.
-   Сиз олиб келинг. Кейин бошлаймиз, - бамайлихотир жавоб берди врач.
-   Менга ишонаверинг. Уйда пул тайёр турибди. Фақат бировнинг фарзанди нобуд бўлмасин деяпман
-   Бизга Сизга ўхшаганлар кўп келади. Биз ҳаммага ҳам ишонаверсак, зарарни ким қоплайди.
Қараса, тортишувдан фойда йўқ. Вақтни қўлдан бой бермаслиги учун уйига шошилди. Пулни олиб келиб шифокорга берди. Шифокор пулни олганидан кейин шошилмай бола ётган хонага кирди. Навбатча унга бола ҳозиргина вафот этганини айтди. Ҳар қанча беписанд бўлса ҳам, ҳар ҳолда бир боланинг умри завол бўлганидан озроқ бўлас-да афсусланган бўлиб хижолатчилик билан боланинг мурдасига бир назар солди. Шунда у бирдан дод солиб юборди.....
Бола врачнинг ўғли эди.


Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
Маҳмуджон Абдураҳимов. Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 23 Dekabr 2015, 14:32:50
ОНАМНИНГ ШАРТИ
   Аллоҳ таоло ҳалол қилган барча неъматлар инсоннинг ўзи учун ҳам, бутун кишилик жамияти учун ҳам фойдали бўлгани каби шариатимиз кўрсатмаларида ҳаром ва маъсият саналган барча гуноҳ ишлар ҳам зарарлидур. Гуноҳларнинг зарари гуноҳнинг даражасига боғлиқ. Қанчалик катта гуноҳ бўлса, шахсият учун ҳм, жамият учун ҳам шунчалик зарари кўп бўлади.
   Ана шундай катта гуноҳлардан бири - зино. Зинонинг оқибатлари ҳақида кўплаб ёзилган. Биз эса бир йигитнинг ҳикоясини тақдим қилмоқчимиз.
   Унинг ҳикоя қилишига кўра бир қанча улфатлари билан бошқа шаҳарга сафарга чиқмоқчи бўлди. Сафардан мурод бегона шаҳарда хоҳлаганларича маишат қилишлик эди. Йигит отадан етим қолган бўлиб, онаси ҳаёт эди. Онасидан сафар учун рухсат сўради. Она сафардан нима мақсад эканлигини сўради.
-   Шунчаки, ҳаво алмаштириб, бошқа шаҳарни кўриб дам олиб келамиз, - жавоб берди ўғил. Она кўнмади. – Ҳамма ўртоқларимга уйидагилар рухсат берди, сиз ҳам рухсат бера қолинг. - Илтимос қила бошлади ўғил. Охири онаси шарт қўйди:
-   Бир шарт билан рухсат бераман. Борган жойингда гуноҳ иш қилмайман, деб ваъда берасан.
Йигит ночор рози бўлди. Онаси унга узоқ дуо қилиб сафарга кузатди. Йигит айтади:
“Ҳаммамиз меҳмонхонага  жойлашдик. Меҳмонхона ходимлари бизни яхши кутиб олишди. Ҳаммамиз алоҳидадан жой буюрдик. Бизга  чиройли қизларни кўрсатишди. Ҳар ким ўзига ёққан қиз билан хонасига кириб кетди. Мен ҳам битта қиз билан хонамга кирдим. Қизнинг қилиқларини кўриб тезроқ гуноҳ иш қилмоқчи бўлдим. Бироқ шу пайт онамга берган ваъдам ёдимга тушиб қолди. Қиз ҳам эркаланишини қўймас, мен эса бир томондан гуноҳ қилишга интилсам, иккинчи томондан онамга берган ваъдам гуноҳдан тўсар эди.
Ниҳоят бир сўзлигим ва онамни жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилишим устун келди. Гуноҳдагн воз кечдим. Қиз менинг ҳолатимдан ҳайрон бўлган эди, ўзимча унга ёлғон баҳона кўрсатишга мажбур бўлдим:
-   Узр, синглим. Сиз ҳали ёш қиз экансиз, келажангиз олдинда. Шунинг учун сизга ёмонликни раво кўргим келмади. Тўғрисини айтсам, мен СПИД касалига чалинганман. Қўйинг, ёш умрингиз ҳазон бўлмасин”.
Шу пайт қиз нима депти денг? Сира ҳам пинагини бузмасдан, бамайлихотир шундай депти:
-   Нима бўпти. Мен ҳам СПИДман, бу жойдаги қизлар ҳаммаси шу касалга чалинган..... 
Йигит шошилиб ўртоқларини огоҳлантиргани уларнинг хоналарига чиқди. Бироқ энди кеч бўлган эди.

   Исомиддин Сайфуллаев. Имом Муҳаммад жомеъ масжиди имом хатиби
   Қамариддин Шаробиддинов. Имом бу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 23 Dekabr 2015, 20:32:44
Ислом ва машҳурлар
   Илм ва фан қанчалик тараққиёт топган сари, қанчалик юқори чиққани сари, қанчалик янги-янги марраларга етгани сари бир ҳақиқатга дуч келаверади. У – Ислом неъмати. Дунёга машҳур инсонларнинг кўпчилиги чуқур тафаккурга борар экан, охирги ҳақиқий инсонпарвар йўл Ислом эканлигини тушуниб англайди. Жумладан бутун Оврупанинг тарих чархпалагини остин-устун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳам ўша тушунчалардан мосуво бўлмаган экан.
   Наполеон Бонапарт Исо алайҳис саломнинг устунга михлаб ўлдирилганига ишонувчилар доирасида катта бўлган. Онаси кўксида хос осиб юрарди. Шундай экан, Наполеон аввало насроний бўлган. Бироқ тарих манбаларига қараганда у Ислом динини ва мусулмонларни жуда қаттиқ ҳурмат қилган.
   Мисрга ҳужум қилиш арафасида қўмондонларига бундай дейди: “Биламанки, кўпчилигимиз иймонли кишилар эмасмиз. Лекин биз урушадиган ўлка мусулмонлар мамлакати. Биз уларнинг динини ҳурмат қилишимиз, урф-одатлари ва байрамларига аралашмаслигимиз керак”.
   У Миср халқига шундай мурожаат қилган: “Эй қозилар, шайхлар, имомлар! Халқингизга бизнинг ҳам мусулмонлигимизни айтинг. Гувоҳлик берамизки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг элчисидир”.
   Наполеон Мисрдан Франсияга жўнаётиб фаранг адиби Хатю Брайэндга (1768-1848) ушбу сўзларни айтган: “Мен мисрликларни чўлда қиблага қараб тавозеъ ичра рукуъ ва сажда қилаётганларини сира унута олмайман. Уларнинг Парвардигори сурати ва тимсоли йўқ олий бир қудратдир”.
   Наполеоннинг дўсти Жоржнинг хотираномасида битилишича Наполеоннинг бўғиқ овозда Қуръон ўқиганини ва ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дини барча динларнинг энг олийи деган. Жорж бошқа бир хотирасида эса Наполеоннинг: “Барча динлар мўъжизаларга ва биз кўра олмайдиган қудратга таянади, лекин, менимча энг олий дин Исломдир, чунки унда тотемчилик (ҳайвон ва ўсимликларга сиғиниш) ва бутпарастликка йўл қўйилмайди”, деган сўзларини келтиради. Бу далилларнинг ўзиёқ императорнинг Исломни бошқа барча динлардан устун кўрганини исботлайди.
   Наполеон Бонапарт динлар ҳақида шундай бир холисона фикр билдирган: “Аллоҳ таолонинг бирлигини ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди”. Яна шундай деган: “Бир миллатнинг эркаклари мард ва жасур, аёллари иффатли ва ҳаёли бўлса, у миллатни ҳеч бир куч мағлуб этолмайди, бу миллат мусулмонлар миллатидир”.
   Наполеон император бўлишига қарамай, унинг адабиётга муносабати фавқулодда кучли эди. Унинг “Маскалий” номли театри ҳам бор эди. Бу театрнинг бир дастурида Наполеон билан мисрлик уч уламо ўртасида қуйидаги мунозара кечади: Наполеон уламолардан бири Сулаймонга: “Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадар Расулуллоҳ, шаҳодат этаманки, мен иймонлиларданман”, дейди. Сулаймон унга жавобан: “Ассаламу ала Расулуллоҳ, сизга салом бўлсин, эй музаффар қўмондон”, дейди. Наполеон эса: “Эй навқирон олим, саломинг учун кўп раҳмат. Сенга шуни очиқ айтишим керакки, Қуръон қалбимни очди, кўзимни нурлантирди. Ҳазрати Муҳаммадга муҳаббатимнинг чеки-чегараси йўқ. Иншааллоҳ, яқинда Байтуллоҳни ҳаж қилурман, буни тезлатишга ҳаракат қиламан. Бироқ Аллоҳнинг иродаси ва истаги мени сипоҳиларни қўлга олиш учун Мисрга жўнатди”, дейди.
   Юқоридаги сўзлар аслида оддийгина саҳна асари бўлса-да, бу асар орқали саркарда ўз дил изҳорларини бутун оммага изҳор қилган дейиш мумкин.
   Наполеон умрининг охирларини Сайнт Хейлайн оролида сургунликда ўтказган. Умри поёнига етиб вафот этганида ёстиғининг остида Қуръон каримни кўришган.
   

   Шаробиддинов Қамариддин. Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
   Иминов Муҳаммадсобир. Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби
   Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 10 Yanvar 2016, 13:22:50
Хотам Той
   Хотам Той ўзининг саҳовати билан оламга машҳур ва маъруф бўлган. Халқлар орасида у ҳақда кўплаб ривоятлар тарқалган. Шулардан бирида айтилишича Хотам Тойнинг эгизак укаси бўлган экан. Акасининг эл-юрт орасида обрў-эътибори юқорилигини ҳавас қилиб у ҳам ўзича саҳоват қилган. Бироқ қанча ҳаракат қилмасин Хотам Той каби обрў ва шуҳратга эриша олмади. Шунда у хуноб бўлиб онасига нолиди:
-   Нега одамлар акамни мақтайверади, мен ҳам акамга ўхшаб саҳийлик қиламан-ку?
-   Сен аканг каби саҳийлик қила олмайсан. У сендан кўра анча саҳоватлироқ, - жавоб берди онаси.
-   Йўқ, мен ҳам у каби саҳийман. Ана – қирқ дарчалик қўрғонча қилиб қўйдим. Ҳар бир дарчадан эҳсон ва садақалар бераман.
Шундан сўнг онаси бошқа сўз айтмади.
   Эртасига ука ўз одатича қўрғончасига борди. Юзига рўмол тортган бир кекса кампир келиб садақа сўради. Садақани берди. Кейин нариги дарчани кимдир таққиллатди. Бориб қараса, яна ўша кампир. Ҳайрон бўлди-ю, лекин садақани берди. Ундан кейин учинчи дарча таққиллади. Қарса – яна ўша кампир! Қошларини чимриди-ю, лекин яна садақа берди. Ниҳоят тўртинчи дарчадан ҳам ўша кампир кўрингач, тоқати қолмади:
-   Сен ўзи қанақа одамсан?! Уч марта садақа сўрадинг, бердим. Яна сўрагани уялмайсанми?!
   Шунда кампир юзидаги рўмолни очди. Қараса – ўзининг онаси. Шунда она унинг саволига жавоб берди:
-   Кўрдингми, болам? Сен акангдек саҳий бўла олмайсан. Ваҳолонки аканг ҳам шундай қўрғончасидан садақа қилаётганида ҳамма дарчалардан келиб садақа сўраганман. Бироқ бирор марта ҳам юзини буриштирмасдан, очиқ чеҳралик билан илтифот қилган. У гўдаклигида ҳам фақат бир кўкрагимни эмар, иккинчисини тутсам сенга илиниб ҳаргиз эммас эди. Сен эса бир кўкрагимни эмсанг, иккинчисини қўлинг билан чангаллаб тўсиб олиб, қизғониб турар эдинг. Мен ўшандаёқ акангдек бўла олмаслигингни билган эдим, болам.

Ҳайитбоев Бахтиёржон.
Мамажонов Фозилжон.
Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 17 Fevral 2016, 12:40:18
Саройларга муносиб қиз
   Саид ибн Мусаййиб Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг куёви ва шогирди бўлган. Илмдан юқори чўққиларни эгаллаган. Унинг  илм ва чиройда таърифи кетган қизи бор эди. Қизни билганлар орасида”Бу қиз саройларга муносиб” деган сўз ҳам бор эди. Бу таърифларни эшитган халифа Абдулмалик ибн Марвон ўзининг ўғли Валидга шу қизни олиб бермоқчи бўлди.
Халифанинг чопарлари дабдаба ва асъасалар билан Мадинага совчи бўлиб келишди. Аммо Саид ибн Мусаййиб рад жавобини берди.
   Совчилар кетишгач устоз шогирдларига дарс бергани кирди. Абу Вадоа деган шогирди бир неча кундан бери дарсга келмаётган эди шу куни келган экан. Унинг нега кўринмай қолганининг сабабини сўради:
   – Аёлим вафот этиб қолди. Шунинг учун дарсларга кела олмадим, - жавоб берди шогирд.
   – Аллоҳ раҳматига олсин. Бизга хабар бермабсан-да? Бошқа аёл топдингми?
   – Уч дирҳами бор фақирга ким ҳам қизини берарди?
   Устоз унга қараб туриб:
   –Агар мен қизимни берсам, оласанми? – деди.
   Йигит кутилмаган жавобдан эсанкираб қолди, лекин дарҳол ўзини қўлга олиб:
   – Албатта, – деди.
   Саид ибн Мусаййиб шу ондаёқ никоҳ хутбасини ўқий бошлади. Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва саломдан кейин: “Мен - Саид ибн Мусаййиб, қизим фалончини уч дирҳам маҳр ҳисобига фалончи ўғли Вадоага никоҳладим”, – деди.
   Вадоа шошиб қолди. Нима қилишини билмас эди. Кечагина қайғу, бугун эса қувонч. Тўғри уйга борди. Рўза эди, бир бурда нон ва зайтун ёғи билан ифтор қилди. Уч-тўртта одамни чақириб бўлса ҳам зиёфат қилиб берай деса, ҳеч қандай маблағи йўқ. Кимдан қарз олиш ҳақида ўйлай бошлади. Шу маҳал эшик тақиллаб қолди.
   – Ким у?
   – Мен – Саид, жавоб берди эшик ортидаги инсон.
   Қайси Саид экан деб эшикни очди. Қараса Саид ибн Мусаййиб турибди! Унинг хаёлимдан ҳамма Саидлар ўтган, бироқ устози, қайнота бўлмиш улуғ олим Саид ибн Мусаййиб келади деб ҳеч ўйламаган эди. Чунки у киши қирқ йилдан бери фақат масжид ва уйлари орасида қатнар эди. Зарурат бўлмаган жойга бормас эди.
   – марҳабо, устоз! Чақиртирганларида Сизни овора қилмай ўзим етиб борар эдим, - деди хижолатда. Буюринг устоз! Хизматингизга тайёрман!
   – Сиз энди уйланган кишисиз. Бир кеча бўлса ҳам аёлсиз қолишингизни хоҳламадим. Шунинг учун хотинингизни олиб келдим. Боя никоҳ ўқилган хотинингиз шу қиз.
   Шу сўзларни айтиб қизини куёвга топширди-да, тезда ортига қайтди. Қиз ўта ҳаёли эди. Отаси ва маҳрамларидан бошқа бегона эркакка кўзи тушмаган эди. Шунинг учун ҳаёдан ҳушидан кетиб ерга йиқилди. Уйда Вадоадан бошқа ҳеч ким йўқлигидан қўшниларни чақирди. Уларнинг хотинлари кўмакка чиқишди.
сўнг онасини чақириб келди. Онаси уч кунгача кирмай туришликни тайинлади. Ниҳоят уч кундан сўнг келинчакни кўриб, одамлар таъриф қилганича эканлигига иқрор бўлди.
   Бир ойдан сўнгдарсга борди. Дарс тугагач устоз:
   – Ҳалиги “одам” яхши юрибдими? – деб сўради.
   – Ҳа, жуда яхши.
   – Мабодо сизга ёқмайдиган иш қилса, уйда ҳасса бор, – деди кулиб.
–   Йўқ, ҳаммаси жойида, - деди куёв.
Вадоа айтади:
“Уйга етиб борганимда бир киши мени чақириб қолди:
– Мана буни олар экансиз, - деб бир тугунни узатди.
– Нима бу?
– Билмадим, Саид ибн Мусаййиб бериб юборди.
Тугунни очиб қарасам, йигирма минг дирҳам пул бор экан. Эртаси китобларни қўлтиқлаб дарсга кетаётсам, хотиним:
– Қаёққа? – деб қолди.
– Устознинг ҳузурига, дарсга кетяпман, - дедим.
– Дарсга бормай қўяверинг. Дадам ўргатадиган илмни ўзим бераман, – деди.
Қиз ҳусну жамолда қанчалик баркамол бўлса, илм ва тақвода, одобу ахлоқда ҳам шунчалик эди”.
Улар бирга жуда ҳам бахтли ҳаёт кечиришди. Қиз кейинчалик ўз шогирдларига шундай деган экан:
“Одамларлар подшоҳни қанчалар улуғлаб, иззат-ҳурмат билан муомала қилсаларингиз, биз ўз эрларимизни шунчалар улуғлаб, иззат-ҳурмат билан муомала қиламиз”. Қиз бу насиҳатни онасидан ўрганган эди. Онаси эса мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг шогирдларидан бўлган экан.


Ҳусанов Эркинжон. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
[/font]
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 17 Fevral 2016, 14:27:09
Турмушга чиқмаган қиз
   Касалхонада бир шифокор қиз бор. Кўриниши, чиройи, қадду қомати ҳар қандай эркакнинг ҳавасини келтирадиган даражада. Одобу ахлоқи ҳам таҳсинларга сазовор. Бироқ ёши қирқдан ўтган бўлса ҳам турмушга чиқмаган. Вақти-вақти билан бунинг сабабини сўрашиб туради. Шунда бу қиз ўзига ярашган табассум ила:
-   Кўнглимга муносиби топилмаяпти, - деб қўя қолади. Аммо бир кун кўнглига ўтирган инсондан шу саволни эшитганидан кейин сабабини батафсил айтиб бермоқчи бўлди. Қиз шундай деди:
   “Шунча ёшга етсам ҳам турмушга чиқмаганимнинг сабаби – мен бир инсонни биламан. У бешта қиз фарзанд кўрган. Хотини олтинчисига ҳомиладор бўлганида буниси ҳам қиз туғилса, болани кўчага ташлаб келаман, деб қасам ичиб юборган. Лекин афсуски, олтинчиси ҳам қиз туғилди.
   Ота ўз қасамида қолиб кечқурун чақалоқни олиб чиқиб кетиб одамлар гавжум бўлиб ўтадиган йўллардан бирининг бўйига қўйиб келган. Эрталаб бориб қараса, қизчани ҳеч ким олиб кетмаган, ўша жойда йиғлаб ётибди. Уйига қайтариб олиб келган.
   Шу зайлда уч кунгача ҳар кеча кўчага ташлаб келган, эрталаб қайтариб олиб келган. Ниҳоят ҳеч ким олиб кетмагач, тақдирга тан бериб қизчани олиб қолишга мажбур бўлган.
   Шундан сўнг аёл яна ҳомиладор бўлди. Бу сафаргиси ўғил туғилди. Бироқ дунёнинг бир камлигини қарангки, ўғил туғилиши билан  биринчи туғилган тўнғич қиз оламдан ўтди. Орадан маълум вақт ўтиб аёл иккинчи ўғилини туғди. Иккинчи қиз вафот этди. Шу равишда бешта ўғил кўрди. Аммо ҳар бирига биттадан қиз қурбон бўлди. Фақат ўша охирги туғилган қизгина қолди.
   Йиллар ўтди. Фарзандлар катта бўлишди. Она оламдан ўтди. Ота бетоб бўлиб қолди. Уни парвариш қиламан деб қиз ўзи турмушга чиқмасдан укасини уйлади. Шоядки келин эсли-одобли бўлса отамга қарар деди. Айтганидек келин кўнгилдагидек ширинсухан, эпчил ва қўлигул эди. Бироқ ўғил вафо қилмади. Яхши лавозимга ўтиши муносабати билан шаҳарга кўчиб кетди.
   Кейин иккинчи укани уйлаб-жойлашди. Ундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчиси ҳам уйланди. Лекин ҳеч бири – на ўғил, на келин отани парвариш қилиб, иссиқ-совуғидан хабар олиб, кирини ювиб овқатини тайёрлашда қизнинг ўрнини боса олмади. Айниқса қизнинг меҳри ҳеч кимда топилмас эди.
   Шундай қилиб ота тилаб-тилаб топган ўғилларидан вафо кўрмади. Ташлаб юбормоқчи бўлган қизининг ўрнини ҳеч ким боса олмади.
   Биласизми ўша қиз ким?
   Ўша қиз – менман! Мен фақат отамнинг хизмати учунгина турмушга чиқмай қолиб кетдим. Отам ҳар куни йиғлаб ҳақимга дуо қилади. Ҳаётда қаттиқ адашганидан афсусланади. Ҳатто мендан кечирим сўраб йиғлайди”

   Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имом хатиби
   Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: Orifjon Hanafiy 23 Mart 2016, 17:30:29
Яхши амаллар шафоати
   Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу сўзларни эшитдим:
   «Сизлардан аввал ўтган одамлардан учтаси йўлга чиқишди. Юриб-юриб бир ғордан паноҳ топдилар. Улар ичкарига киришган эди, тоғдан бир харсанг тош кўчиб тушиб, ғорнинг оғзини тўсиб қўйди. Шунда улар:
-   Бу харсанг тошдан фақатгина солиҳ амалларимизни васила қилиб, Аллоҳ таолога дуо қилишимизгина нажот бeради, - дeйишди. Улардан бири:
-   Эй Аллоҳ, мeнинг кекса ота-онам бор эди. Улардан олдин хотиним ва болаларимга сут бeрмас эдим. Кунларнинг бирида гиёҳ излаб узоқроққа кeтиб қолдим. Қайтиб кeлсам, ота-онам ухлаб қолишибди. Уларни уйғотишни ҳам, улардан олдин хотиним ҳамда болаларимга сут бeришни ҳам маъқул кўрмадим. Идишни қўлимга ушлаб, ота-онамнинг уйғонишларини кутиб турдим, ҳаттоки тонг ўз нурини таратди. Болалар очликдан оёғимга ёпишиб бақиришарди. Охири ота-онам уйғониб, сутларини ичишди. Аллоҳим, агар буни Сeнинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу ташвишни биздан кетказгин, - дeган эди харсанг тош бироз очилди, лeкин ундан чиқиб бўлмас эди. Иккинчиси:
-   Аллоҳим, биласан, бир амакимнинг қизи бор эди. У мeнга барча инсонлардан сeвимли эди. (Бошқа бир ривоятда: «Киши хотинини яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим», дeйилади.) Бир бор мeн уни ўзимга чақирдим. У қабул қилмади. Қаҳатчилик йилларининг бирида унинг ўзи ҳузуримга кeлиб қолди. Мeн ўзи билан мeнинг орамни холи қолдириш шарти билан бир юз йигирма тилло бeрдим. У бу шартга кўнди. Мeн ундан хоҳлаган нарсамни ҳосил қилишга қодир бўлган чоғимда (бошқа бир ривоятда: «Икки оёғи орасига ўтирганимда...» дeйилади), у мeнга: «Аллоҳдан қўрқ! Бокиралигимни ҳақ билан (яъни, никоҳ билан) буз!» дeганини эшитиб, у мeнга одамларнинг энг маҳбуби бўлишига қарамасдан, ўзимни ундан тортдим ва бeрган тиллоларимни унда қолдирдим. Эй Аллоҳ, агар буни Сeнинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу кулфатни биздан кетказ, - дeди. Харсанг тош яна бироз очилди. Лeкин ундан чиқиб бўлмас эди. Учинчи одам:
-   Эй Аллоҳ, мeн бир қанча мардикорларни ёллаб ишлатдим. Уларнинг ҳаммаларига ҳақларини бeрдим. Фақатгина бир киши ҳаққини олмай, ташлаб кeтди. У қолдирган ҳақ самара бeриб, кўп мол-давлат кeлтирди. Бир қанча вақт ўтгандан кeйин у кeлиб: «Эй Аллоҳнинг бандаси, ҳаққимни бeр», дeди. Мeн: «Мана бу кўзинг олдида турган туя, сигир, қўй ва қуллар сeнинг ҳаққинг», дeдим. У: «Эй Аллоҳнинг бандаси, мeни масхара қилма!» дeди. Мeн: «Сeни масхара қилмаяпман», дeдим. У бирор нарсани қолдирмай, барчасини олди. Аллоҳим, агар буни Сeнинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу балодан бизни қутқар! – дeган эди, харсанг тош бутунлай йўл очиб, ҳаммалари ғордан чиқишди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус-солиҳин)

   Муҳаммадсобир Иминов. Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби. Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: okahon.8800 25 Mart 2016, 11:38:08
Kisro va keksa dexqon
Kunlardan birida Kisro ko’chat ekayotgan keksa mo’ysafid dexqonni oldidan o’tib qoldi. Uning qilayotgan ishidan xayratlanib aytdiki ey otahon siz bu daraxtni mevasidan yeyishni umid qilasizmi? Holbuki bu daraxt bir necha yildan keyin meva beradi ammo buning mevasini yeyishlikga sizni umringiz yetarmikin?
 Mo’ysafid aytdiki ey podishoxim bizdan oldingilar ekkandi biz yedik va biz ekayapmiz bizdan keyingilar yeyishsin. Mo’ysafitning so’zidan ajablangan podishox qoil tasanno dedida va unga ming dinor mukofot hadya qildi.
 Mo’ysafit hadyani oldida podishoxga qarata aytdi: Bu daraxtning mevasi qanday xam yaxshi, xali ekmasimdan turib meva berdi. Bu gap xam Kisroga yoqdida unga yana ming dinor hadya qildi.
 Mo’ysafid hadyani olar ekan podishoxga aytdi: Ey podishoxim bir narsaga xayronman daraxt bir yilda meva beradigan bo’lsa meni ekayotgan daraxtim bir yilda ikki marotaba meva berdi. Kisro mo’ysafitni donishmandligiga tasannolar aytib yana unga ming dinor hadya qildida o’z yo’lida davom etdi.
Muhammadiyhon Hojiyev Mirzoxoliqota jome masjidi imom xatibi.     M.Bahodirov va R.Bahodirovning arab tili darsligidan tarjima.
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: okahon.8800 05 Aprel 2016, 11:54:01
AYOZNING TADBIRI.
   Bir kuni Mahmud G’aznaviy ovga chiqdi. Bir jayronning ortidan quvar ekan hamroxlaridan  ancha uzozqlashib ketdi. Nihoyat, bir necha turkmanlarning uylarini ko’rib qoldi.  Xorg’in suvsagan va terlagan holda uylarning biriga yaqin borib, suv so’radi. Qarshisiga yosh navqiron Ayoz chiqdi. Sulton Mahmudning qiyofasidan obro etiborlik inson  ekanini fahmladi va xurmat ko’rsatdi.
   Hazratim siz biroz nafasingizni rostlab, dam olib turing. Bu atrofda suvi zilol chashma bor. Otam o’sha chashmadan suv olib ketgani ketgan edi, hademay kelib qolsa kerak. Sizga o’sha suvdan berayin, - dedi.
   Sulton Mahmud otdan tushdi. Ayoz kambag’al, biroq shirinso’z va odobli yigit edi. Tevarak atrofni go’zalligidan, turkmanlar hayotidan gapirib, ancha  payt xukmdorni chalg’itib turdi. Podishoh yigitning muomalasidan ta’sirlandi. Yigit suhbat asnosida bir kosa sovuq suv olib keldi. Sulton suvn miriqib ichib tani joni rohatlanib, chiday olmay so’radi.
   Otangni chashmadan suv olib kelishini aytgan  eding. Holbuki suvni uydan olib chiqdin, buning sababi nimada?
Ayoz javob berdi:
   Podishohim bu yerga kelganingizda tanangiz qizib, juda charchagan va terlagan edingiz. Sizni gapgasolib biroz sovishingizni, teringiz qurishini kutdim, avf eting xazrati oliylari.
   Sulton Mahmud bu yosh yigitning farosatiga qoil qoldi. Oilasidagilarining roziligini olib, uni saroyga keltirdi. Ayozning oyog’gidagi chorig’i va egnidagi po’stini o’rniga qimmatbaxo liboslar kiydirib, xizmatiga olgan ekan.
                                                          “Mirzaxoliqota” jome masjidi imom xatibi Muhammadiyhon Hojiyev
                                                                                                  Jaloliddin Rumiyning Masnaviyi asosida. 

Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: okahon.8800 05 Aprel 2016, 11:55:09
ESKI CHORIQ.
   Mahmud G’aznaviyni xos xizmatkori Ayoz saroyga kelgan kuni ustidagi po’stloqdan qilingan eski kiyimi va chorig’ini bir xonaga ilib, xonani qulflab qo’yadi. Bazan o’sha xonaga kirib uzoq vaqt o’tirar va o’z-o’ziga “zinxor kibrlanma eski chorig’ingni unutma ey Ayoz”- der edi.
   Podishox Ayozni juda yaxshi ko’rar va xizmatini yuqori baxolar edi. Podishoxning bu muruvvatidan saroy a’yonlari hasadlari kelib Ayozga nisbatan dushmanlik kayfiyatida har-hil gumonda bo’lishib, “Ayoz u qulflangan xonaga podishoxdan o’girlagan oltinlarni yashirgan deya”- podishoxga arz shikoyat qilishibdi.
Podishox bu gaplarni aytganlarga dediki:
   Yarim tunda u xonani qulfini ochib, ichkariga kiring. U yerdagi oltinu- javohirlar sizga. Ammo bir shartim bor, nima topsangizlar uni menga aytasizlar.
   Xasadgo’ylar podishox xuzuridan sevingan holatlarida chiqishib, tun yarmida xonaning qulfini buzib ichkariga kirishdi.
Biroq…
   Bu ne hol? Xonda bir juft choriq va eski bir kiyimdan boshqa hech vaqo yo’q edi!... Balki oltinlarni yerga ko’mgandir, deya xonaning ichini kovlay boshlashdi. Ammo hech narsa topa olishmadi. Nihoyat qilgan ishlaridan pushaymon bo’lishib, podishoxning xuzuriga borib, ko’rganlarini aytib berib, kechirim so’rashgan ekan.

                                                        “Muhammadsolihoji” jome masjidi noib imomi Parpiyev Jamoliddinqori
                                                                                                    Jaloliddin Rumiyning Masnaviyi asosida.
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 16 Iyun 2016, 10:17:18
Балиқчилар
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Агар Оллоҳ таолонинг наздида дунёнинг пашша қанотича қадри бўлганида эди, кофир бу дунёдан бир хўплам сув ҳам ичмаган бўлар эди».
Ҳа, биз кечаю кундуз меҳнат ва машаққат билан тўплаган мол дунёмиз аслида шунчалик арзимас мато. Лекин гоҳида айнан шу ҳақир дунё учун охират ишидан воз кечамиз. Натижада дунёга ўралашиб қоламиз.
Тўғри, биз шу дунёда яшаяпмиз, шунинг учун дунёнинг ҳалол лаззатларидан манфаатдор бўлишимизга, инчунун керагича ҳалол мол дунё тўплашга ҳақлимиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
“Яхши кишидаги яхши мол қандоқ ҳам яхши!”
Фават дунё ишига ортиқча қайғу қилмаслик, қўлдан кетган арзимас матога хуноб бўлмаслик керак. Зеро бизнинг олий мақсадимиз – абадий жаннат неъматлари!
Ривоят қилишларича бир мусулмон киши билан кофир киши балиқ овига чиқибдилар, кофир одам тўрини ўзини худосининг отини айтиб ташлабди, сўнгра тортган экан тўри тўла балиқ чиқибди. Хурсанд бўлибди. Мусулмон киши ҳам Роббисининг исмини айтиб, тўрини дарёга ташлабди, тортса ҳеч нарса чиқмабди. Кечгача кутибди, шомга бориб бир донагина балиқ чиқибди. Аллоҳга шукрона айтиб, тўрини тортаётган экан, ўша балиқ ҳам сувга тушиб кетибди.
Мусулмон киши уйига қуруқ қўл билан қайтибди, кофир киши эса тўри тўла балиқ билан уйига қайтибди. Шунда ўша мўминга бириктирилган муаккил фаришта Парвардигорга дебди:
“Эй Парвардигор, бу мўмин банданг эрта-ю кеч сени эсласа, сенинг ҳалол деб буюрган неъматингни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ажратса, уни нега шундай қийнайсанми? Кофир банданг эса Сендан бошқага ибодат қилса, Сенга ширк келтирса-ю, уни ризқинг билан ризқлантириб, тўлдириб қўядинг, нега бундай бўлди?”
Шунда Аллоҳ таоло мўмин кишининг сабр-қаноати учун охиратда унга тайёрлаб қўйган жойини кўрсатди. Фаришта айтди:
“Охиратда уни кутиб турган неъмати олдида бу дунёдаги машаққат ҳеч нарса эмас экан-ку?”
Кофирнинг жаҳаннамда унга тайёрлаб қўйилган жойини кўрсатибди. Уни кўриб фаришта:
“Парвардигор, дунёда унинг олгани ҳеч нарса эмас экан» дебди.

   Муҳаммадсобир Иминов. Асака туманидаги Ҳазрат умар масжиди имом хатиби

Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 25 Avgust 2016, 08:05:51
ОЧКЎЗЛИК
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Саккиз нарса саккиз нарсадан тўймайди: кўз қарашдан; ер ёмғирдан; аёл эркак кишидан; олим илмдан; сўровчи сўрашликдан; очкўз киши мол тўплашдан денгиз сувдан; ўт ўтиндан ». (Мунаббиҳот)
Қаноатли инсон бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам хотиржам бўлади.  Айниқса фақир инсон қаноатли бўлса, мутлақо хотиржам бўлур. Унинг хотиржамлиги шунчалик улуғ мақом, унга очкўз кимсалар пул сарфлаб ҳам ета олмайди. Очкўз кимса пули қанча кўпайса, яна ҳам кўпайтиришни  хоҳлайди. Мол давлати кўпайган сари ороми ва тинчи йўқолади. Ҳолбуки, хотиржамликка мол-давлатнинг ўзи кифоя қилмайди.
Ҳомид Лифофий айтади:
«Тўрт нарсани изладик ва изланиш йўлида хато қилиб, бошқа тўрт нарсани топдик: бойликни молдан изладик, лекин уни қаноатдан топдик. Роҳатланишни серобчиликдан изладик, аммо уни молнинг озгинасидан топдик.  Лаззатланишни неъматдан изладик, лекин уни соғлом бадандан топдик. Ризқни ердан изладик, лекин уни осмондан топдик». (Мунаббиҳот)
Айтибдиларки, қадим замонда Эрон юртида бир Алоуддин исмли киши яшар эди. Унинг олдига сипо кийнган бир йигит келиб:
— Мeн йўл тўсар қароқчи эдим. Бир неча кун бўлди, барча гуноҳларимга тавба қилдим. Энди умримни ҳалол касб билан ўтказмоқчиман. Айтишларича Сиз ҳалоллик билан пул топар экансиз. Шунинг учун  ҳузурингизга келдим. ўтказмоқчиман. Бу сандиқ ичида эллик минг олтинга тенг қимматбаҳо буюмлар бор. Буларни олиб, ўз ҳалол пулингиздан минг олтин берсангиз, уни дастмоя қилиб ишлатаман,
Алоуддин қараса, сандиқ олтин идишлар, лаъл, ёқут, гавҳарлар билан лиқ тўла эди. Дарҳол у йигитга минг олтин берди. Йигит минг олтинни олгандап кeйии Алоуддин билан хайрлашиб, чиқиб кeтди. Эртаси кун эрталаб Алоуддин гавҳаршуносларни чақириб, уларга сандиқдаги нарсаларни кўрсатди. Қарасалар олтин, гавҳар идишлар, лаъл, ёқут деганлари аслида олтин ҳалли шиша экан. Алоуддин хизматчиларига уни топиб кeлтиришни буюрди. Хизматчилар у йигитни суриштирдилар, изладилар, лeкин унинг изини ҳам топиша олмади.

Асака туманидаги Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби Абдураҳимов Маҳмуджон
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: okahon.8800 08 Sentyabr 2016, 11:21:02
TUYAKASH VA FAYLASUF

Bir badaviy tuyasiga ikki qop yuklab, o‘zi ham ustiga minib yo‘lga chiqibdi. Yo‘lda parishon bir faylasufni uchratibdi. Faylasuf hazil orasida badaviydan so‘rabdi:
— Tuyaning ustidagi qoplarda nima bor? Badaviy:
— Birisida to‘la bug‘doy, birisida qum.
— Nega qum to‘ldirding? Badaviy javob berdi:
— U qop bo‘shqolmasin. Tuyaning ustida muvozanatni saqlasin deb. Faylasuf badaviyga:
— Aqlingni ishlatib bu bug‘doyning yarmini bu qopga, boshqa yarmini esa u tarafdagi qopga qo‘ysang, ham tuyaning yuki yengillashardi, ham qoplarning, debdi. Badaviyga bu
fikr ma’qul tushibdi.
— To‘g‘ri o‘ylamagan ekanman..., - deb shunday qilibdi. Turib turib bu darajadagi
aqlli odamga qiziqib qolibdi. Qanday qilib bu aqlli odam shunday parishon holda yuribdi ekan, deb o‘ylabdi. Qiziqishini yashirmay so‘rabdi:
— Ey aqlli odam, senda shuncha aql, shuncha fikr bor ekan, nega yayov yurib o‘zingni charchatyapsan? Bu aqling bilan sen yo sultonsan, yo vazirsan. To‘g‘risini ayt, kimsan?   
Faylasuf javob berdi:
— Ikkisi ham emasman, oddiy bir odamman. Badaviy yana so‘radi:
— Qancha tuya, qancha ho‘kizing bor?
— Hech qancha.
— Yaxshi, do‘koningdagi mollarchi? undan gapir?
— Mening na do‘konim, na yerim, na yurtim bor. Men faylasufman.
— U holda qancha puling bor?
Pul u yoqda tursin, hatto non olishga bir chaqam ham yo‘q. Yalang oyoq, boshpanasizman. Bu qadar hikmat va ilmdan fakat xayol va bosh og‘rig‘ini topdim.
Badaviy bu gapdan jahdi chiqibdi:
— Yo‘qol, ket bu yerdan. Sening ilming, nasihating menga ham zarar keltiradi, boshimni og‘ritadi. Sen shu yo‘ldan ket, men bu yo‘ldan. Bir qopimda bug‘doy
boshqasida qum bo‘lishi sening hikmatingdan, foydasiz va keraksiz falsafangdan
yaxshiroqdir.
Jaloliddin Rumiyning nasnaviyi asosida Muhammadiyxon Xojiyev
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 19 Dekabr 2016, 15:10:39
Фотима разияллоҳу анҳо
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли қизлари Фотима разияллоҳу анҳо ҳақида озгина суҳбат.
Кунлардан бир кун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотимайи Заҳро разияллоҳу анҳонинг уйларига келдилар ва:
-   Ўғилчаларим қани? – деб Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумоларни сўрадилар. Фотима разияллоҳу анҳо жавоб бердилар:
-   Эрталаб турсак уйимизда тотигулик нарса қолмабди. Аллоҳ таолога ҳамдлар айтдик. Али менга “Мен уларни олиб кетаман. Уйда ҳеч нарса қолмабди, тағин сенга ғалва қилишиб қолмасин” деб иккаласини олиб яҳудийникига кетди.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша томонга юзландилар. Борсалар набиралари ҳовуз бўйида ўйнаб ўтиришибди. Ёнларида бир қанча хурмо. Ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Эй Али, кун қиздирмасдан туриб буларни олиб уйга қайтмайсанми? – дедилар.
-   Эрталаб турсак уйда ҳеч нарса қолмаган экан. Эй Аллоҳнинг Расули! Бир оз ўтириб турсалар Фотимага ҳам хурмо тўплаб олардим, – деди Али разияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтириб турдилар. Али разияллоҳу анҳу яҳудийнинг хурмосини териб берар ва бир пақир хурмога бир дона хурмо ҳақ олар эди. Бир қанча хурмо териб олгач Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга хурмоларни кўтариб Ҳасан  ва Ҳусайнлар билан уйга қайтдилар. (Қабасот. А. Ассоф)
Фотима разияллоҳу анҳо мана шундай машаққатли ҳаётга чидамли бўлиб чиройли сабр қилар эди. Аллоҳ таолога кўплаб ҳамдлар айтар эди. Ҳаётидан мамнун, турмушидан рози эдилар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам хаста бўлган кунлари. Фотима оталарининг ёнларида йиғлаб ўтирар эди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизларининг қулоғига иккита сўз айтдилар. Биринчисида Фотиманинг йиғиси ортди, иккинчисини эшитиб эса йиғидан тўxтаб, севинди. Бунинг сабабини сўрадилар. Фотима разияллоҳу анҳо жавоб берди: “Биринчи сафар қулоғимга: “Қизим, мен бугун вафот қиламан”, дедилар. Йиғи ва қайғуйим ортди. Иккинчи сафар эса: “Кўп қайғурма! Мана шу ҳозир бўлиб турганлар ичида энг биринчи бўлиб менга сен етишурсан” дедилар. Буни эшитиб кўнглим таскин топди, севиндим”.
Фотима разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан олти ой ўтиб вафот топди. (Солиҳа аёллар. Баҳриддин Умрзоқ. www.зиёуз.сом кутубxонаси)
Салмон Форсий разияллоҳу анҳу ривоят қилади - Фотима разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кeлиб, йиғлаб юбордилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Эй Фотима! Нимага йиғлаяпсан? – дeдилар. Фотима:
-   Кeча мeн билан куёвингиз икковимизнинг ўртамизда мазахли сўзлар бўлди. Натижада эрим мeндан ранжиб қолди. Шунда мeн эримнинг ғазабнок бўлганини кўриб, ғам-андуҳга тушдим, афсус-надоматлар қилдим. Эримнинг атрофида етмиш икки маротаба айланиб, "Мeндан рози бўлинг", дeдим, ахийри юзларида хурсандчилик ва розиликни пайдо қилдим, - дeди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Эй қизим, Аллоҳга қасамки, агар сeн эрингни рози қилмай вафот қилганингда, жанозангни ўқимас эдим! – дeдилар. Сўнг яна айтдилар: - Эй қизим! Билки, эрнинг розилиги Худонинг розилиги. Эрнинг ғазаби Аллоҳнинг ғазаби эрур. Эй қизим! Агарчи аёл Имрон қизи Марямдeк Аллоҳга ибодат қилса ҳам, лeкин ундан эри рози бўлмаса, Аллоҳ унинг ибодатини қабул қилмайди. Эй қизим! Аёлнинг энг олий ибодатлари – эрига итоат этиш, афзал амаллари эса чеварликдур. Зeро, бир соат тўқиш иши аёллар учун юз йиллик ибодатдан афзалдир. Чунки тўқиган кийимлари баробарида бир шаҳиднинг савоби уларнинг амал дафтарига битилгай. Эй қизим! Қайси бир аёл ип йигириб, ундан эрига ва болаларига кийим қилса, ундай аёлга жаннат вожиб бўлади. (Дурратун носиҳийн У. Хубарий)

Қамариддин Шаробиддинов. Асака туманидаги Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 16 Iyul 2018, 12:15:27
Адоват ўчоғи
Одамлар орасида низо ва адоват уруғини тарқатувчи иллат – чақимчилик, гап ташишлик қабр азобига сабаб бўлади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу бундай деганлар:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтдилар, шунда:
”Икковлари ҳам азобланмоқда, катта гуноҳдан азобланаётгани йўқдир. Лекин биттаси сийдикдан сақланмас эрди, иккинчи эрса, чақимчилик қилиб, гап ташиб юрур эрди”,-дедилар. Кейин, хурмонинг ҳўл новдасини олиб, иккига бўлдилар-да, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар.
“Ё Расулуллоҳ , нечун бундай қилдингиз?”-деб сўрашди.
“Шоядки, шу чўпаклар қуригунча аларнинг азоби енгиллашғай”, - деб жавоб қилдилар. (Саҳиҳул Бухорий)
Фақиҳ (Абу Лайс Самарқандий) айтадики:
“Катта гуноҳларда азобланмаяпти”, дeган сўзнинг маъноси сизлар учун катта гуноҳ эмас, лeкин Аллоҳ наздида бу улуғ гуноҳлардандир.
Абу Ҳурайра зикр қилган ривоятда ҳам: “Аллоҳ наздида одамларнинг ёмони чақимчидир”, дeйилганидан билиб олса бўлади.
Ҳузайфа, Аллоҳ ундан рози бўлсин, ривоят қилган ҳадисда айтилди:
“Чақимчи жаннатга кирмайди”.
Жаннатга кирмайдиган бўлса, борадиган жойи фақат жаҳаннамдир. Бундай кишилар Аллоҳга тавба қилмоқлари лозимдир. Тавба қилмаса, ўлгандан кeйин қабр азобини тортиши муқаррардир, дунёда хордир, қиёмат кунида дўзах ўтида ёнади. Улар Аллоҳнинг раҳматидан ноумиддир. Тирик пайтида қилган гуноҳлари учун Аллоҳга тавба-тазарруъ, қилса Аллоҳ тавбасини қабул қилгай.
Ҳаммод ибн Саламадан ривоят қилинди: “Бир киши ғулом сотибди. Олувчига:
“Унинг чақимчилигидан бошқа айби йўқ”, дeбди.
Олувчи ғуломнинг айбини енгил санаб, сотиб олибди Хизматчи хўжайинникида бир нeча кун тургандан кeйин бир куни хўжайинининг хотини олдига бориб:
“Сeни эринг яхши кўрмайди, сeнинг ўрнингга ўйнаш топган. Сeнга мeҳрибон бўлишини хоҳлайсанми?” дeбди. Хотини:
“Ҳа!” дeбди. Хизматчи:
“Устарани олгин ва эринг ухлаган вақтда соқолининг учидан озгинасинни қирққин”, дeб ўргатибди. Шундан сўнг эрининг олдига кeлди ва шундай дeди:
“Хотининг сeнга хиёнат қилди, ўзига ўйнаш топди. энди у сeни ўлдиради. Сeн буни аниқлашни хоҳлайсанми?” дeди.
Эр:
«Ҳа!» дeди. Хизматчи:
“Ўзингни ухлаганга солгин” дeди. эри ўзини ухлаганга солди.
Шу пайт хотини унинг соқолидан олиш учун устара билан кeлди. эри эса, у мeни ўлдиради, дeб гумон қилиб, ундан устарани олиб, хотинини ўлдирди. Хотинининг яқинлари кeлиб эрни ўлдирдилар. эрнинг қариндошлари кeлишди. Улар орасида уруш бўлди”.
(Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Хурсандбек Камолов. Асака т. "Ҳазрат Усмон"  масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 17 Iyul 2018, 15:25:04
Ўгай она
Бир аёл афсус ва надомат ила ўзининг ҳаётини айтиб беради:
Мен вояга етиб турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғимни жуда ҳам қаттиқ севар эдим. У ҳам мени шундай яхши кўрар эди. Бир-биримизни ҳудди афсоналардек севар эдик. Аммо дунё бир кам деганларидек, бизда ҳам шунча чексиз муҳаббатимиз қаршисида катта армон ҳам ҳамроҳ эди. Аллоҳ бизга фарзанд ато этмади. Мана шу армон бизни безовта қила бошлади.
Унга жуда ҳам қаттиқ ачиндим ва бошқа аёлга уйланишига розилик бердим. У узоқ вақтгача таклифимни қабул қилмади. Бироқ кунлар, ойлар ва то рози бўлмагунича уни кўп ёлбориб, охири уни кўндирдим. Ўзим ўртада туриб бир қизни топдим. Ниҳоят енгилгина бўлса ҳам тўй бўлиб ўтди.
Ҳаёт синовлардан иборат экан. Яна бир синов бошланди. У иккинчи аёлига менга нисбатан кўпроқ майл кўрсатар эди. Менинг эса борган сари қалбимда рашк алангаси гурилларди. Айниқса хомиладор бўлганидан сўнг. Кейин Аллоҳ таоло уларга чиройликкина ўғил ҳадя этди.
Рашким кун сайин ошар эди. Аёлига яқинлашган сари, ғазабим ва нафратим ҳам ошиб борар эди. Бир куни келиб менга янги аёли билан сафар қилмоқчи эканини айтади. Менга эса болани қолдиришмоқчи эди. Мен ҳам ҳеч қандай баҳс-мунозарасиз бунга рози бўлдим. Чунки болага мендан бошқа қарайдиган одам йўқ эди.
Сафарнинг биринчи куни, бола ёнимда ўйнаб ўтирди. Қишнинг совуқ кунлари бўлгани боис, хонани иситиш учун ўтин ёқдим. Бола кўз олдимда ўйнаб ўтирар экан, унга қараган сарим рашк ва нафрат қалбимни гўё олов сингари куйдирар эди.
Шу он болажон ҳам оловга яқинлашиб, ёниб турган чўғни ушлаб олди. Мен ҳам олдига шошиб бордим. Қўлини оловдан чиқариш ўрнига, баттар куйиб кетгунча қўлларини оловга ботириб, қалбимдаги алангани сўндирмоқчи бўлдим.
Аммо барибир уддалай олмадим.
Орадан чамамда бир соатча ўтгандан сўнг эрим ва унинг иккинчи аёли автоҳалокатга учраб, вафот этганликлари тўғрисида хабар келди. Шунда бирдан кўзларим очилди. Ўзимни ёлғиз ҳис этиб, қўли куйиб кетган боладан бошқа ҳеч кимим йўқлигини англаб етганимдан сўнг қилган ишимдан афсус надоматлар чекдим.
Болани яхши кўриб катта қилдим. У ҳам мени яхши кўрди. Ҳозир у менга масъул бўлган. Мени парваришлайди, талабларимга қарайди. Менга меҳр ва майинлик билан муомала қилади. Мени «Эй онажон» деб чақиради.
Ҳар сафар мени «ОНАЖОН» деб чақирган сайин, қалбим ғам андуҳдан парча-парча бўлай дейди. Ҳар сафар куйиб кетган қўлларига қарасам, қалбим тилка пора бўлиб кетади. Кейин ўзимни боса олмай, йиғлашга тушаман. Билмайман, фарзандимсиз ҳозир ҳолим не кечар эди.
(Ижтимоий тармоқлардан олинди)

Исомиддин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 27 Dekabr 2018, 14:33:12
Дунёнинг қадри

   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинишича дунёнинг пашша қанотичалик обрўси бўлганда эди, кофирга бир қултум сув берилмаган бўлур эди. Ҳақиқатан ҳам, агар дунёнинг заррача қадри бўлса эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдек дунёнинг яралишига сабаб бўлган зотга дунёни бериб қўймасмиди?
   Аммо афсуслар бўлсинки, вазифаси инсонлар ибодат қилишига қувват ва имконгина бўлган дунёга керилишади. Ҳолбуки, дунё банданинг хизматидаги матодур.
   Ривоят қилибдиларки, Ҳорун ар-Рашид Шақиқи Балхий ҳазратлари билан суҳбат қилиб ўтириб:
   - Менга насиҳат қилинг, - деди.
   Шақиқи Балхий ҳазратлари сўради:
   - Эй мўминларнинг амири, фараз қилингки, поёнсиз чўлда адашиб қолдингиз. Сувсизликдан ўлар ҳолатга етдингиз. Ногаҳон бир инсон қўлида бир идишда сув билан келди. Сиз ундан сувни сўрадингиз. У эса бу сув учун ярим бойлигингизни талаб қилди. Ростини айтинг, нима қилган бўлур эдингиз?
   Халифа узоқ ўйланиб қолди. Сўнг иқрор бўлди:
-   Рози бўлур эдим.
-   Ана энди Сизнинг чанқоғингиз босилди. Лекин бир қанча муддат ўтгач шу сувни бадандан чиқиш вақти келди. Бироқ Сиз нимадур бўлиб унинг имконини топа олмадингиз. Табиийки, оғриқдан ўлар ҳолатга етдингиз. Шунда бир табиб келди. У Сизни даволаш эвазига қолган ярим молингизни сўради. Нима қилган бўлур эдингиз?
-   Агар ҳақиқатан ҳам даволаб юборса қолган бойлигимни ҳам берур эдим, - иқрор бўлди халифа бир оз тафаккурдан сўнг.
-   Кўрдингизми, эй мўминларнинг амири. Бутун бойлигингиз бир марта сувни ичиб, чиқарганга арзимас экан, бойликдан кибрланиш нега?


Сайдуллоҳ Исмоилов. Аҳмадали махдум жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураззоқ Фармонов. Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 27 Dekabr 2018, 14:40:42
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР
Қурoни кaрим тaълимoти бутун инcoниятни ocудa вa фaрoвoн ҳaёт кeчиришгa чoрлaйди. Aллoҳ тaoлo Қурoни кaримнинг бир қанча оятларида,  жумладан Аъроф сурасида мaрҳaмaт қилaди:
وَلاَ تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ *
“Ердa бузғунчилик билaн ҳaрaкaт қилмaнглaр!”
Ocoйиштa ҳaётнинг зидди бўлгaн бузғунчилик бaрчa муқaддac илoҳий китoблaрдa ҳaм қoрaлaнaди.
Пaйғaмбaримиз саллаллоху алайҳи ва саллам aйтaдилaр:
“Икки хислат бoрки, ундaн афзалроқ нарса йўқдир - Aллoҳгa иймoн кeлтириш ва инcoнлaргa яxшилик қилиш. дeдилaр. Икки хислат бoрки, ундaн ёмoнрoқ нарса йўқдир - Aллoҳгa ширк кeлтириш ва инcoнлaргa зиён еткaзиш”.
Яxшиликнинг ҳaм ёмoнликнинг ҳaм бoши oилaдa oтa-oнa вa фaрзaндлaр ўртacидaн бoшлaнaди. Ҳaрбир oтa-oнa ўзлaрини фaрзaндлaри oлдидa яxши нaмунa бўлaдигaн aмaллaр билaн бeзacaлaр, фaрзaндларигa ўзлaридaн кeйин яxши нoм oлиб бeрaдигaн coлиҳ aмaллaрни ўргaтcaлaр, aлбaттa бундaй oилa ибратли oилaлaр қaтoридa бўлaди.
Aгaр oтa-oнa фaрзaндигa ниcбaтaн юриш-туришидa, ҳaр ҳил бузғунчи ғoялaр, экcтримиcтик кучлaр aлдoвлaригa aлдaнмacлиги йўлидa лoқaйдлик ва бeпaрвoлик қилмacaлaр, aлбaттa aнa шу oтa-oнa юртимизни янaдa гуллaб яшнaши, oилaлaримиз янaдa oбoд, турмушимиз ocудa бўлиши йўлидa ўз ҳиccaлaрини қўшгaн бўлaрди.
Абу ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қайси бир туғилгувчи борки, у фитратда туғилади. Сўнг ота-онаси уни яҳудийлаштиради ёки насронийлаштиради, ёҳуд мажусийлаштиради. (Бухорий ривояти)
Шарқ халқлари қадимдан одоб-ахлоқ ва таълим тарбия соҳасида ўрнак бўлишга арзигулик услубларга эга бўлганлар. Маҳалла-кўйда, жамоат жойларида оммавий насиҳатлар олиб бориш, улуғ ёшлик отахонлар ва онахонлар ёш йигит ва қизларга якка тартибда одоб беришлари, беодоблик содир бўлаётган жойнинг ўзида бепарво ўтиб кетмасдан, ўз ўрнида тўғри йўлга солиш, керак бўлса беодоб фарзандларнинг ота-оналарини огоҳлантириб қўйишлар шулар жумласидан.
Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб бундай деган эди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши наъмунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Уларнинг қизиқарли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, жуда гўзал ҳулқ эгаси бўлишга чақиришсин.
Aллoҳ тaoлo юртимиздa oилa бoшлиғимaн дeб юргaн ҳaр бир oтa-oнaлaрни мacъулиятни ҳиc қилиб, oмoнaтлaримиз бўлгaн кeлaжaк aвлoдлaримизгa  тўғри вa чирoйлик oдoб aҳлoқ бeришлaридa вa юртимизни янaдa oбoд, фaрoвoн, жaннaтмaкoн бўлиши йўлидa Ўзи мaдaдкoр бўлcин.

Бахтиёр Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жоме масжиди имом хатиби
Асака тумани
Nom: Javob: Ибратли ҳикоялар
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Fevral 2019, 11:37:36
Бор элға яхшилиқ қил
   Ҳазрат Бобурнинг бир байти бор:
      Бор элға яхшилиқ қилғилки, ондин яхши йўқ
      Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиқ.
   Дарҳақиқат, ким бировга яхшилик қилса унинг ажрини нафақат охиратда кўради, балки, иншоаллоҳ, шу дунёнинг ўзида ҳам мукофотини кўради. Унинг аксича бировга ёмонлик қилган одамнинг охиратдаги аҳволи жуда ҳам оғир бўлади. Зеро, банда билан банданинг ўртасидаги гуноҳни Аллоҳ таоло кечириб юбориши мумкин, агарчи тоғдек бўлса ҳам. Чунки Аллоҳнинг раҳмати ҳаммасидан буюк. Аммо банда билан банданинг ўртасидаги гуноҳларни то ўша банда кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам кечмаслигига далиллар бор.
   Яхшилик – яхши. Яхши нарса эса қанча кўп бўлса шунча яхши.
   Ёмонлик – ёмон. Ёмон нарсанинг ози ҳам ёмон.
   Шунинг учун ҳам имконимизда бор яхшиликни қилиб қолишга уриниш лозим. Ҳолбуки, баъзида биздан арзимас меҳнат эвазига  кимдир жуда ҳам катта манфаат топади. Бизнинг озгина эринчоқлигимиз ёки лоқайдлигимиз бошқаларга қанча қимматга тушишлигини баъзида тасаввур ҳам қила олмаймиз.
   Яқинда интернет саҳифаларида бир ҳикояни ўқиб қолдим. Уни сизларга ҳам илиндим. Унда ёзилишича, бир одам ишдан қайтарди. Кайфияти аъло даражада. Икки кунга дам олиш учун рухсат олган. Машинада кетар экан, тезроқ уйга етиб олишни ўйлаб, қандай қилиб тезликни ошириб юборганини ўзи ҳам пайқамай қолди. Чоррахага етганда тўсатдан олдидан бир ёшгина бола ўтаётганини кўриб қолдди. Шошилиб тормозни босди.... Лекин энди анча кеч бўлган эди.
   Машинадан тушиб ерда қонга бўялиб ётган ўн-ўн бир ёшлардаги болакайни кўтариб, дарҳол машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифохонага етиб борганида бола тирик эди. Беморни қабул қилган навбатчи боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тезда жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини айтди. Бунинг учун ўша соҳанинг катта шифокорига учраш керак экан.
   Ҳайдовчи ўша шифокорга учраб ундан ёрдам сўради. Шифокор совуққонлик билан унга жарроҳлик харажатлари учун анча пул сўради.
-   Хўп. Мен ҳозир тезда уйга бориб айтган пулингизни олиб келаман. Лекин Сиз тезроқ бошламасангиз бўлмас экан. Боланинг аҳволи оғир, - деди ҳайдовчи.
-   Сиз олиб келинг. Кейин бошлаймиз, - бамайлихотир жавоб берди врач.
-   Менга ишонаверинг. Уйда пул тайёр турибди. Фақат бировнинг фарзанди нобуд бўлмасин деяпман
-   Бизга Сизга ўхшаганлар кўп келади. Биз ҳаммага ҳам ишонаверсак, зарарни ким қоплайди.
Қараса, тортишувдан фойда йўқ. Вақтни қўлдан бой бермаслиги учун уйига шошилди. Пулни олиб келиб шифокорга берди. Шифокор пулни олганидан кейин шошилмай бола ётган хонага кирди. Навбатча унга бола ҳозиргина вафот этганини айтди. Ҳар қанча беписанд бўлса ҳам, ҳар ҳолда бир боланинг умри завол бўлганидан озроқ бўлас-да афсусланган бўлиб хижолатчилик билан боланинг мурдасига бир назар солди. Шунда у бирдан дод солиб юборди.....
Бола врачнинг ўғли эди.


Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
Асака