forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Madaniyat => Mavzu boshlandi: Umarxonov 09 Aprel 2016, 00:03:30

Nom: «шоир»ЛАР ёхуд АДАБ(И)ЁТ (КЎПРОҚ "ШОИР"ЛАР ЎҚИСА!..)
Yuborildi: Umarxonov 09 Aprel 2016, 00:03:30
Айтай десам, тошади шеърдан,
Юрагимга минг бир дардчалар.
Сал қаттиқроқ тепилса, ердан
Кўкка сакрар юлдузваччалар.

Сўз қадрини билмаган - қалам,
Куй дардини англамаган - соз.
Менга ёмон қилгани алам,
Бозор бўлди жумлаю овоз.

Жимжималар жойлайди шеърга,
На бармоқдир, на талмеҳ, аруз.
Босиб турар елкасин ерга,
Жисмидан ҳам оғир тахаллус.

Мисли жонсиз, япроқсиз ёғоч,
Кўкка томон келар бўйлаги.
Кўшиқлари ярим яланғоч,
Ечилса, куй деган кўйлаги.

Ёлғон эрур ижодий шитоб,
Оҳанглари мавжланар шифтда.
Рости эса чанг босган китоб
Ва мажбурлаб сотилган чипта.

Юлдузчалар - юз, юз элликта,
Шоирларга тўлиб кетди ер.
“Сен кам эдинг қўшиқчиликда,
Шеър ёзмаган сен қолувдинг...” - дер.

Кибр унинг ич-ичин ейди,
Кўкрак кериб тепкилар ерни.
Санъат сўзин саноат дейди,
Ажратолмас, шеър билан шерни.

Саҳналарда бўлса у шов-шув,
Олий унвон - унинг орзуси.
Тепсам, шохдан тўкилар дув-дув,
Қуриб кетсин “Севги” мавзуси.

Ҳар навоси шоҳона, шердил,
Ҳар сатрининг сари Муҳаббат.
Ҳофизларнинг  ҳаммаси Шердир,
Шоирларнинг бари Муҳаммад.

Ўлмасбек Самарқандий.
   Ҳозирда, маълумки, “шоирлар” жуда кўп. Айниқса, ҳозир  барчамизнинг эрмагимиз бўлмиш ижтимоий тармоқларда. Реал ҳаётда ҳам бу номни олганлар ёки ўзига шундай нисбат берганлар талайгина. “Odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғидан фойдаланаман. “Друзя”мдаги ўқитувчи Зиёда опа шу ҳақида бир чиройли СТАТУС ёзгандилар. Унда “Сизга халқ баҳо бериши шартмас, ўзингиз исмингизга шоир, деб ёзиб олаверинг”, деган жойи бор эди. Тўғри-да, виртуал оламда ҳеч ким бир-бирини кўрмайди, аслида қандайлигини билмайди, нима десангиз ҳам лаққа ишонишади! Бир-иккита қофияни келиштирсангиз, бўлди - ШОИР, ШОИРИ ЗАМОНсиз!.. “Эсиз, адабиёт!” - дегим келади, “шоир”лар кўплигидан!
   Яқинда юртимизнинг бир етук уламосидан шоирлик ва ёзувчилик ҳақида сўрадим. У киши қуйидагича жавоб бердилар:
   - “Шуаро” - “Шоирлар” сурасида, бир боғдан келадилар, бир тоғдан келадилар, қилмаган ишларини қилдим дейдилар, деб ёмонланган, - деб гап бошлаганларида танам музлаб кетди, - агар дин белгилаган шартларни бажариб, дин белгилаган чегарадан чиқмай, “Илоҳий илҳом” билан ёзса, у асар Навоий, Бобур, Чўлпон, Қодирийлар асарлари каби ўлмас асар бўлади. Чунки шоирлик учун катта билим керак, улар эса олим бўлган. Аввало, мукаммал асарни одамзот яратолмайди. Дин тарихи, тарих, Қуръондан илм, ўтган шоирларни, ишлатган сўзларининг маъносини, ўз тилини билиши, тақводор бўлиши керак. Э-э-энг-нг асосийси, тақводор бўлсин ва она тилисини пухта билиши шарт! Шундагина, илоҳий илҳом билан ёзса, яхши. Бўлмаса “шайтоний” шеър бўлади, ва жуд-да-а чиройли ёзса ҳам - асари ҳам, шоири ҳам ўн-ўн беш йилда унутилиб кетади. Шайх Юсуф Қоразовий айтадиларки, “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий китобларини ҳужжат қилиб олиб бўлмайди. Чунки улар табиатан озгина бўлса-да, ёлғонсиз гапиролмайдилар”, - деб. Энди хулоса сиздан!..
   Адабиёт “одоб” сўзининг кўплиги эканлиги мактаб давримиздан маълум. Шеър, ҳикоя - умуман олганда ёзиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Кўп нарсани ўқиган ва кўпни кўрган бўлиш керак. Шундай экан, ақл билан қаралганда ҳам кўп тарафлама комилликка эришгачгина ёзса, бошқача бўлади. Шуларни ўйлаб, чуқур ўйга толдим ва “Ёзувчи ёки шоир бўлишимга кўп бор экан ёки бўлолмайман”, - деган хулосага келдим. 
   Кўп китоб ўқийман, ўзимга яраша ниманидир тушунаман. Шу сабабли “шоир”ларни кузатдим. Кўп ва хўп ёзишади. Асосан етти бўғинли - “популярный” ёзишади, ўз “тил”ларида айтганда. Чунки бунақа ёзиш осон. Лекин... Озод Шарофиддинов айтганларидек, “сўзлари кўп, аммо маъно - битта!” ёки умуман йўқ!.. Майли, ёзаверсин, лекин ёзиш учун озроқ бўлса-да, билим керак.  Энг камида, газета ўқиб турса, фойдадан холи бўлмайди.
   Китоб ўқиган одам бироз босиқроқ бўлади. Яна-да аниқроқ айтсак, танқидни кўтара олади, тўғри қабул қилади! (гап “шоирлар” ҳақида) Кўплаб ижодкорлар билан мулоқотда бўлдим. Уларни кузатдим, деярли ҳеч бири танқидни кўтаролмайди. Суҳбатлашсангиз - биласиз, гўёки КОМИЛ ИНСОН эканини таъкидлаётгандек кўринади...
                                    ***
   Матндаги маънони англаш учун имлонинг аҳамияти катта. (Яқинда имло ҳақида ҳам мақола ёзиш ниятим бор.)  Шоир(ча)ларимиз ижтимоий тармоққа жойлаштираётган шеърларини кириллчада ёзишади қийнали-и-иб-қийналиб! Ўзи нари борса, йигирма бешга кирган - мактабда лотин ёзувида ўқиган! “Э” ва “Е”нинг фарқига бормайди: ЕШИТ (ЭШИТ), ОЗОД ЕЛИМ (ОЗОД ЭЛИМ) - YESHΙΤ, OZOD YELΙΜ каби ёзишади. (кириллча ёзувдаги статус ва постларга кўпроқ “класс” ва “лайк” тўпланади-да)
“Ха.мен.сени севаман.
Бтун борлигм.блан.
Нега син.мени?~?севмадинг.
Хей вадаси елгон йор.” - Шеърият-ку, бу армонли севги қиссасидан уялади. Пунктуация эса мавжудлигидан пушаймонлар бўлиб кетса керак. Муаллифини билмадим энди!.. Ё ушбунинг муаллифи ўта кучли тилшунос, ё каминанинг она тилимиз бўйича билими манфий тарафга қараб кетворган! Рости, кунига ўнлаб шунақа нарсаларни ижтимоий тармоққа уялмай, “шеър”, деб жойлаб, шеърнинг тугаш қисмида “шоир Фалончижон айтади”, ДЕЯ ОЛАДИГАН одамга гапиришга қўрқдим - одатда, аруз вазнида, ғазал шунақа тугатилишадан оз-моз хабарим бор - аруз ижодкорлари кучли инсонлар-да! Нима дейишниям билмайди одам... Имлонинг нархи кўтарилиб кетган, шекилли!?? Балки, “доллор” нархига боғлиқдир бу?.. Орфография ва пунктуация қоидалари деярли ишлатилмай қўйганини айтаман-да... Қиммат!.. Бу, майли, ўз йўлига, юқорида айтилганидек ва кўрганингиздек, маъно тақчил...
   “Шоир”ларимиз кўпи кўчирмакаш! (Тўра Сулаймоннинг барчамизга севимли ва машҳур бўлган, “Фақатгина онам йиғлайди, қолганлари ёлғон йиғлайди”, шеъри қай шаклда ўғирланганини айтиб асабларимизни бузишни истамадим) Бир ҳикоямда ёзгандимки, ўзимга ёққан шеър ва қўшиқ матнини ўзгартириб олардим, деб. Масалан, “Мени севиб қолсайдинг”, “Аразингиз очилмайди” каби юзлаб шеърларим бўларди - мактаб ўқувчиси давримда - шу шеърларимни синфдошларим севиб, мароқ билан ўқирди. Шоирларимиз ҳам шу йўлни “маҳкам ушлаган!” Бирор шеър ёқади, кейин ўша шеърдан қолип олишади ва бошқачароқ сўзлар билан “қалам тебратишади”. Масалан, биргина қатордан англаш мумкин буни: ЎЛСАМ, ТОБУТИМНИ ГУЛЛАРДАН ҚИЛИНГ шеъри ЎЛСАМ, ЖАНОЗАМНИ БУЛБУЛ ЎҚИСИН билан “эгиз” экани “фамилияси, соч турмаги  ва чап юзидаги хол”идан дарров билинади!.. Бир-икки марта шунақа - ўхшаш шеърларни кўриб, “Фалон шеърлан илҳомланиб ёздингизми?” деб сўраганимда, “итга ўхшаб яхши ҳид олиш”имни эътироф этишганди. Шу-шу, гапиришга қўрқаман... Тўғри, кимгадир ҳавас билан ёзса - ёмон эмас, лекин қоидаси бор: “Нонни оламиз, чокотеллани суртамиз”, - дейди-ку, шунга ўхшаб “Шеърдан бир-икки мисра оламиз, муаллифини кўрсатамиз, кейин  унинг остидан ўзимиз ижод қиламиз, мана, сизга - ростакам ҳавас билан ёзилган та-а-айёр шеър! М-м-м, бирам мазали, роса яхши кўраман шунақасини!” Ана!!! Қисқаси, қолип олинаётган шеърдан бир-икки мисраси эпиграф қилиб кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлади - бизга ўхшаган “ичи қора - ҳасадгўй”лар ақл ўргатмайди шунда...
   Реал ҳаётдаги ижодкорларнинг ҳам ажиблари бор:
“Кел бағримга, жонгинам,
Эҳтиросинг қондирай!” - тозаям “ай-яй-яй”-ку!!? Оммага ошкор этиладиган гапмас-да бу! АДАБИЁТ - АДАБ ЁТ бўлгани шу-да!..
“Афиф иймон қонидир,
Иймонидир башарнинг,
Афиф иймон ватани,
Иймонидир шоирнинг”. (Адашмасам, шунақа эди) Тўғриси, умуман тушунмадим. Шу одам яна бир шеърида айтганки, (мисралари ёдимда эмас, маъносини айтаман) битта гапини тушунганман: “шеърларимни ўзимдан бошқа тушунмайди”, - деган. Ростдан шунақага ўхшайди...
“Менинг севгим дилимда,
Дилимдамас, юрагимда,
Юрагимдамас, кўнглимда,
Кўнглимдамас қалбимда,
У менинг борлиғимда!” - Вай-бў-ў-ў!!! Да-а-аҳшат-у-у-у?!.
   Шу “шоир”нинг шеърларини шахсан ўзим кўздан кечирганман. Бунақа шеърлар билан “одам кўзикиб қолади”, дедик кўплашиб. Йўқ, бўлмади! Китоб чиқаришни дилига кучли тугган экан, оҳ-воҳларига чидай олмай - минг машаққатлар билан, тунлари ухламай таҳрир қилганман... Бунақаларга савия керак эмас, номи чиқиши керак, тамом!!!
   Тахаллуслар қўйволишади! Шоир, деб атайди ўзини! Нима иш қилишини сўрасангиз, шоир эканини айтади, худди шоирлик орқасидан оила боқаётгандай! Яна нимамиш, гап орасида айтадики, ниятим шоир бўлиб танилиш эмас, дейди!!? Тавба-а-а!.. Бир вақтнинг ўзида икки хил гапиради-ей! Дарди дунёлигини, бошқалар унинг дардини тингласа ҳам кўтаролмаслигини айтадими-ей... Гўёки, дардни худо фақатгига унга берган. Камчилигини сезиб айтсангиз, “гўрдан олиб, гўрга суқади!” Чунки улар зўр!!! Улар билан тортишиш, танқид қилиш мумкинмас, уларнинг фикри - барча учун қонун! Шунақа ўйлайди кўплари... Юқорида айтилганидек, КОМИЛ ИНСОН эканини таъкидлаётгандек кўринади... Энсани қотирадиган мисралар ва тагида “шоир Фалончий!”  Қаламлари - клавиатура, қоғозлари - телефон экрани! Шеър дафтари бўлмаса керак...
   Шу пайт Исомиддин Пўлатовнинг бир шеърлари ёдимга тушди:
ДАРДИ ЙЎҚ ШОИРГА…
Телбаликка соласан ўзни,
Кўкрагингга муштлайсан қаттиқ.
Хаёлингда билмайман, қизми,
Ёки Ватан, билмайман аниқ.

Шеър ўқийсан, ёқа йиртгудек,
Қичқирасан: “Менинг дардим бор!”
Бўласану кўкни тутгудек,
Машҳурликдан сен ҳам умидвор.

Рад этмайман, шуҳрат топарсан,
Дардинг бор, деб келар ишонгим.
Аммо лафзинг ҳалоллигига
Камлик қилар “оҳ-воҳ”, ишонгин!

Шеър ўқийсан жамоат жойда,
Эвриласан ўша пайт, андак.
Ўйнаяпсан гўёки пойга,
Юрагимни қисади чангак!

Майли юксал, ўзингни кўрсат,
Не ҳам дейин шеърингга доир.
Сўзларингга ўзингни ўргат,
Юрагида дарди йўқ шоир!..
   Ёмонламоқчи ёки шеър ёзишни таъқиқламоқчи эмасман, бунга ҳаққим ҳам йўқ, имкониятим ҳам. Шоир - диққат марказидаги одам. Табиийки, халқ уларга қараб иш тутади. Уларнинг сўзларига қарайди доим.
    Қадим-қадимдан, сўз қиличдан ёки камон ўқидан кўра ўткирроқ экани, ҳеч қандай ҳужжат-далилсиз ҳам маълум. Истаймизми - йўқми, шоирнинг шахсиятига, албатта, қизиқамиз ва қараймиз. “Емай - едирган, киймай - кийдирган”, деган ибора, ота-оналарнинг фарзанди учун куюнчаклигини тушунтириш учун ишлатилади. Халқ учун куюнчаклик қилиб, унинг маданияти, маънавияти, келажагини ўйлаб, унга хизмат қилаяпман, деган одам эса бу иборага қарамасин, майлими?!. Аввало, ўзи ўрнак бўлсин! Шеърида тақво, ҳидоят, Аллоҳнинг жамоли ҳақида кўпиртириб ёзади, ўзи билан кўришганда эса ўша шоиримиз кўнгилда(н) қолади... Ё сигарета билан, ё шиша билан ошно эканлигини кўрамиз-у дилимиз хуфтон бўлади. Сўзларни истаганча жимжимадор қилиб териши мумкин, лекин амалга келганда, учта нуқта ялпайиб ётволади. Мухлислар эса шеърга киритилган битта-иккита чиройли сўзга қараб нотўғри баҳо беришади. Масалан:
Синдура ўлса агар,
Бахтли бўлади Сагар.
Сўнг эса кино тугар,
Омин, Аллоҳу акбар! - деб шеър ёзишса, “Офарин, гап йўқ”, “илмингизни зиёда қилсин”, “иймонингиз яна-да мустаҳкам бўлсин” каби сўзлар билан мақташади. Ёки (ачинарли тарафи) “халқ” орасида у шоирнинг тақводорлиги ҳақидаги гап тарқайди. Чунки шеърда Яратгувчининг номи зикр қилинган! Ёки бўлмаса, иймонга чақирувчи шеърлар битишади. Бу яхши, албатта. Аммо бу шеър - шеърлигича қолади! Даъватнинг эгасида амал йўқми - бошқалар ҳам унга амал қилмайди, қуруқ мақтов бироз муддат ёғилади, холос... “Ўв, ашна, аввал ўзинг ўрнак бўл, кейин даъват қил, хўппа?!!” Умуман олганда, ҳар қанақа одам амал қилмайдиган нарсасини гапирса, энсанг қотади киши...
                                   ***
   Шеър деганда кўпчилик фақатгина қофияни тушунади, маънога аҳамият бермайди. “Нусха шеърлар”, қофиялар, мақтов ёғдирилган изоҳлар... “Мухлис”ларга раҳматлар!..  “Мени ўзбекистон таниб қолди” деган гапларниям эшитдим баъзи “шоир”лардан... Интернетда бир-иккита вилоятдагилар ёзса, “Ўзбекистон” бўлмайди-да, ошна, салгина инсоф билан фаросат керак-да, э! Агар шу гап бўйича гапирсам, “мени бутун дунё танийди”, хўпми?!! Ижодкор дўстлар! Танқид - одамнинг устидан кулиш эмас, балки ўзига хос дарс, сабоқдир!
                                    ***
   Оқ шеър - эркин, бармоқ, аруз деган вазнлар бор. Эркин ва арузда ёзиш ҳар кимгамас! Ростини айтсам, бу йўналишларни тушунмайман. Асосан, бармоқда ёзамиз. Унда қофиядан ташқари туроқ, ҳижо деган нарсалар бўлиши керак. Оҳангдорлик учун - шусиз шеър чиройли чиқмайди-да! Бармоқ вазнида шеърлар мисралари маълум қолипда бўлади, масалан, ҳар қатори етти, саккиз ёки кўпроқ бўғинда ёзилади. Шу рақамлар охиригача сақланади. Эркин кўчиш деган нарса бор, бунда бир банд шеър етти, кейингиси саккиз ёки ўн-ўн бир бўғинда ёзилади. Бир қатори етти, қолган қаторлари саккиз ёки тўққиз қаторли бўлиши мумкин, битта тўрт бандли шеърда тўрт марта эркин кўчиш бўлиши мумкин ва ҳ.к. Тушунишимча, шундай! Шоирларимиз эса эркин кўчиш қоидасини аёвсиз ишлатишади. Оқ шеърга ўхшаб қолади, лекин оқ шеър бўлиши учун “беш кило” маъно етишмайди-да... Ҳа, айтганча, радифниям “ижод”ларининг тўқсон тўққиз фоизида ишлатишади. У радиф шеърга мосми-йўқми, иши йўқ! Ҳар қаторнинг охирида битта гап айланаверади.
   Аниқ бирор шеърни келтирсам, хафа бўлишлари мумкин. Шунинг учун камина ҳам “шоир”лардан қолип олиб ёзган “шеърим”ни эътиборингизга ҳавола этаман. Уни бармоқ вазнида, эркин кўчиш қоидасидан фойдаланиб, радиф ишлатиб ёздим. Сиздан биргина илтимосим, бу мисраларимдан маъно ахтарманг, овора бўласиз!
 
Ариқларда сувлар тўлиб оқади,
Чиройли қизлар йигитларга ёқади,
Куёв келинчакка тилла трос тақади,
Ҳай-ю читти-гул!

Тешавой молини экин гирдига боқади,
Экинга кирмасин деб, қозиқни ерга қоқади,
Гулчапчап сигирини соғади,
Ҳай-ю читти-гул!

Метанни суюлтирса, пропан бўлади,
Газ йўқ пайти ёқишга ўтин бўлади,
Севган қизинга уйлансанг, хотин бўлади,
Ҳай-ю читти-гул!

Ун, ёғ келибди “талон”га,
Олиб кел, дам уриб “велик”ка балонга,
Кепкангни кий калланга,
Ҳай-ю читти-гул!

Йўлларимиз тушди-да чап,
Армон бўлиб қолдинг менга, Гулчапчап,
Тақдирга индамаймиз, деймиз “хўп!”
Ҳай-ю читти-гул!

Баҳордан сўнг келар ёз,
Арзон бўлиб кетди пиёз,
Дардкашларим: қалам, қоғоз,
Ҳай-ю читти-гул!

Тоқ яшайдиганлар кўпи бўйдоқ,
Сутнинг ранги яшилмас - оқ,
Бундай шеър ёзгандан ёзмаган яхшироқ,
Ҳай-ю читти-гул!!!

Шоир Фалончий.
05.04.2016.
                                   ***
   Ҳурматли ижодкор дўстлар! Айтсам, гап кўп! Вақт - оқар дарё. Шеър ёзаман, шоир бўламан, шоирман, деб шеърдан кўра анчайин қимматли бўлмиш вақтингизни ижтимоий тармоқда ёки “ижодхона”да бекиниб ўтказманг, вақтни бой берманг. Оғилда оч ётган молларга қаранг, кейин тирикчилик ҳам қолмасин-а!.. Ундан сўнг бироз китоб ўқинг - бу қизиқ эканини тушунасиз! Бирор нимани ўрганинг, кейин бемалол, биздайин “ҳасадгўй”ларга сўз қолдирмай шеър ёзиб ташланг! Одамлар сизга қараб йўлдан адашмасин, тўғри йўлдан кетсин!

Умархонов Ғиёсхон
Nom: Javob: ШОИРЛАР... (КЎПРОҚ "ШОИР"ЛАР ЎҚИСА!..)
Yuborildi: Umarxonov 02 May 2016, 17:22:38
________BEMA'NΙ ΗΙΚΟΥΑ________
   Bir yigitni ko‘pdan beri bilaman, juda aqlli frazalar, aforizmlar yozadi va shunga yarasha muxlislari ham talaygina. Albatta odnoda!.. Stslarini va komentlarini erinmay o‘qib chiqdim. Holat quyidagicha:
   Kimlardir maqtab sharh qoldirgan, maqtov ifoda etgan sharhga esa sts egasi "klass" bosgan. Yana kimlardir e'tiroz bildirib sharh qoldirsa, ularga qo'pollik bilan o'qimaslikni tavsiya qilgan. Yana kimlar bilandir stslarda yozganlari uchun talashgan - har xil chuqur ma'noli, tushunish qiyin bo‘lgan aforizmlarni ko‘p ishlatgan. Eng oxirgi, "issiqqina" stsi esa kamchiliklar haqida ekan. Kamchilik haqidagi sts juda ham boy ekan, KAMCHΙLΙKLARGA!!! Shuni aytsam, bir narsalarni yozardi, ma'nosini tushunish qiyin! Ιmloviy xatolarini-ku, aytmasa ham bo'ladi. Xullas, vaqtim bekor ketmasin deya, indamadim. Hech qancha vaqt o‘tmasdan ko‘rib qoldim, stslarini reklama qilib yuripti: "Yurakka kuchli ta'sir qiladigan stslarni meni profilimdan olinglar", - deb. Avval bilgandim, yana amin bo‘ldimki, u shu yo‘l bilan obro‘ olishni istaydi. Barisi ko‘chirilgan stslar, bir dona ham o‘z fikri yozilmagan (Googlega o‘sha gaplardan yozsa, mualllifi bilan chiqarib beradi). Shuni aytsam, xuddiki u muallifdek, o‘z fikri uchun tortishayotgandek tortishadi. Lichkamga esa quyidagi sms keldi:
    "Sts ko4iriw sizga hos... Brovni ijodiga aralawman... Balki boldi qilarsiz..." Ιndamadim, chunki imkon yo‘q - uni lichkasi qulf!.. Bu holatdan keyin uni tinch qo‘yib bo'ladimi?!
   Nihoyat, yangi sts yozipti:
"Men bu saytga yozganlarim xayotning ogriqli nuqtalaridan qolgan izlar va xususan minglab kitoblar asosida ijod qilib o'z fikrlarimni yozganman. Borim shu fikrlash doiram shunaqa torroq!" (Bu - xatolari yoddan chiqqan holatda yozilgan versiyasi)
   Aniq bildimki, bezdirib qo‘yganman. Bu stsda ham 10 tacha xato bor! Qitmirligim tutib, avvalo, qon bosimi hozir oshishini aytib uzr so‘radim va asabini buzishga majbur ekanimni aytdim! 1000 ta kitob o‘qigan odamda shaxsiy fikr bo‘lishini, bu yigitda bu holat kuzatilmayotganini aytdim! Chunki u ijod qilganini ta'kidlamoqda va stslari esa XΙV asrdan boshlab to bugungacha mashhur shaxslar tomonidan aytilgan va ko‘pdan beri yashab kelayotgan gaplardan iborat-da! Biroz tortishdik, bu bahsga "olomon" to‘plana boshladi! "Ιjodkor do‘stim"ning esa xazinasida ko‘chirib aytish uchun so'z qolmadi, shekilli, va hozirning o‘zida " er-xotin munosabatlarini amaliyotda har xil usulda qo‘llamoqchiligini bildirdi!" (ya'ni, hammani maromiga yetkazib so‘kdi) Bunga to‘plangan xalq ham e'tiroz bildirdi. Chunki uning asl basharasi ochildi. Real hayotdan o‘rnini topolmay, virtual olamda niqob bilan sang‘ib yuruvchi "klass gadosi" ekani ko‘rinib qoldi. Boshqalar unga qarata yozgan ibratli gap - tanbehlarni o‘chirib tashladi, o‘zi yozgan "qalbining tubidan" chiqqan gaplar qoldi: chetdan kelib qaragan odamga odatdagiday "zo‘r" bo'lib ko‘rinadi-da!!! Xullas, nihoyat "chorniy"ga tushdim!
   Xulosa shuki, birovni noto‘g‘ri ishini ko‘pi bilan 3 marta tushuntirib, to‘g‘ri yo‘lga solishga urining. Bu bilan bo‘yningizdagi farz va qarzdan ozod bo'lasiz. Agar bunda davom etsangiz, boshingizga keraksiz tashvish orttirasiz. Masalan, mana shunaqa bema'ni hikoya yozishingiz mumkin...
Nom: Javob: ШОИРЛАР... (КЎПРОҚ "ШОИР"ЛАР ЎҚИСА!..)
Yuborildi: Umarxonov 02 May 2016, 17:31:45
_______BEMA'NI HIKOYA Ⅱ_______
____(Qisqa sujetli doston)____

   Esingizda bo'lsa, bir necha oy avval "BEMA'NΙ HΙΚΟΥΑ" nomli hikoya yozgandim. Yana bir voqea bo'ldiki, "BEMA'NΙ HΙΚΟΥΑ ΙΙ" nomli hikoya yozishga qaror qildim va bu qarorimni ko'pchilikka aytgandim ham. Kimningdir ko'nglini og'ritib qo'ymay, deya, bu fikrimdan qaytdim. Yana bir sabab bo'ldi-yu, shu qarorimni qat'iy ushladim! Andisha sabab yana bu bema'ni fikrdan qaytdim va jahlimni jilovlay olmay, ham nasrda, ham nazmda ushbuni ifoda etmoqchi bo'ldim. Ayrim narsalarni tashlab ketaman, chunki menda ham odamgarchilik degan narsa bor!..

Xullas, boshlay hikoyamni,
Xohlang, o'qing - xohlamang, yo'q,
Xohlang, ko'zni yumib o'qing,
Xohlang, ko'zlarni qilib lo'q!..

Yurar edim men "odno"da,
She'riy "status"lar o'qib,
E'tiborimni tortdi bir
"Profilcha", qoldi "yoqib!"

"Nick"ida-chi, "shoir" yozgan,
"Status"da o'zin der "sher",
Yozganlari - "qofiya"dir,
Ularni-chi, deyishgan "she'r!"

"Lichka"siga yozib ko'rdim,
Bilmoq uchun xarakterin,
U "aqlli" aytib qoldi
Dilidagi barcha sirin!..

O'qib uning yozganlarin,
Asabim deb yubordi "Dod!"
U bolaning aytishicha,
Noyob - undagi iste'dod!..

   Yozgan "she'r"larini (agar ularni she'r deb bo'lsa) ko'rdim, sodda qofiyalardan iborat. Asosan yetti bo'g'inli barmoq vaznida yozgan. Yana-da aniqroq aytsam, Ahad Qayumga juda-juda taqlid qilishi yaqqol ko'rinib turadi. Nuqul o'zining dardini yozgan. Shunday bo'lsa ham sal chiroyliroq qilib ifodalasa, iboralardan qo'llasa, falsafiy yondashib qalam tebratsa, chiroyli she'rlar bitgan bo'lardi. Birorta ham hazil yoki sho'xroq narsa yozmagan. Tushunganroq odamning ensasini qotiradigan "she'r" va aforizm nuqul!.. Oddiyroq tushuntirsam:
Botinkamni ipi yo'q,
Ovqatimni tuzi yo'q,
Kaminani qizi yo'q
E voh shuyam hayotmi!!? - deganday, shu kabi she'rlar... O'ylamang, bu uning ijod namunasi emas, misol tariqasida yozdim buni! Unikidan tuzukroq bu!!!
   Har ikki gapning birida o'zidagi iste'dod har kimga ham berilavermasligi, noyob iqtidor sohibi ekani va hayotda ko'plab qiyinchilik ko'rgani, oilaviy sharoitini ipidan ignasigacha aytib berdi... Oilaviy muammolar!.. Ammo odamgarchilik sabab dardi nima ekanini YOZ-MAY-MAN!!!

Men:
- Ayting, qani, siz uchun kim
Ιdeal shaxs, shoir - odam,
Qaysi shoirga muxlissiz,
Menimcha, bu - Ahad Qayum??!

U:
-  NAVOΙYGA MUXLΙSDURMAN,
Qiziqqanim - faqat udir,
Navoiydek bitta misra
Yozmoq - orzuyim-chi, shudir!..

Suhbatimiz tunda edi,
Telefonga qarab yotdim;
Uning bunday javobidan
Hayron qoldim va tosh qotdim!

   Hayron qolishim tabiiy: chunki odam o'zi ixlos qilgan - muxlislik qilayotgan odamga taqlid qiladi. Bu yigitcha esa Ahad Qayumning "ikkinchi pozitsiyasi" edi... Qanaqasiga Navoiyning muxlisi A. Qayumga taqlid qiladi? Shu savol butun vujudimni qamrab oldi va har xil yomon xayollar miyamni egalladi. Bu noqulaylikni ketkazish uchun, uning haqiqatda kimga muxlis ekanini aniqlash uchun so'z qotdim:

Men:
-"Orazin yopg'och ko'zimdin
Sochilur har lahza yosh"
Tinish belgi qo'yib bering,
Ukaginam, qotmoqda bosh!??

U:
- Yoshlikda ko'p qiynalganman,
Aka, xotiram sal chatoq!..
Navoiyni zo'r bilaman,
Lek tashvishlar qilgan pachoq.

   Ensam qotdi: Hazrat Navoiyning bu misralarini bilmagan odamni o'zbeklar safidan chiqarish kerak!!! Unga xotira tashvishga bog'liqmasligi,  qiziqqan narsasiga e'tiborli bo'lish kerakligi, boshqa narsalarga e'tibor qaratish shartmasligini tushuntirdim, "AKA BO'LΙB" va boyagi misralarni aytib, yodlab olishini aytdim:

Orazin yopg'och, ko'zimdin sochilur har lahza yosh,
Bo'ylakim paydo bo'lur yulduz, nihon bo'lg'och quyosh!

   Xullas, u bilan suhbatim maroqli o'tmadi, asablarim buzilgani qoldi! Afsus!.. Maqtangani maqtangan! Eplasa, maqtasin "maqtashga arzigulik noyob iste'dod"ini!!! O'ylagandimki, bir ikkita kitob chiqarib qo'ygan, ancha bilimga ega, deb. Uning "ijodi"ni kuzatib bildimki, hatto imloviy savodxonligi ham "0"ga teng! Ya'ni el qatori, asosan "h" va "x"ning farqiga bormaydi, tinish belgilari(vergul, ikki nuqta, tire, chiziqcha, nuqtali vergul)ni joyiga qo'yolmaydi! Hatto undov va so'roqni ham joyiga qo'yib ishlata olmaydi! Tutuq belgisini ham umuman kerak bo'lmaydigan joylarga qo'yadimi-ye-e-ey!!? Xullas, orfografiya, punktuatsiya, sintaksisdan umuman xabari yo'q!
   Voqealar shiddati endi boshlanadi!
                             ***
   Shunday qilib, uni kuzata boshladim negadir!!? Balki ilhom kelgani shudir??!
                             ***
   Kuzatishimcha, lotin alifbosida yozilgan "status"lardan ko'ra kirill alifbosida yozilgan "status"lar ko'proq o'qiladi va bir necha marta ko'proq "klass to'playdi!" Chunki internet foydalanuvchilari faqat yoshlar emas, yoshi kattalar ham talaygina! Ular lotin alifbosini o'qishga erinishadi yoki qiynalishadi. Chunki kirill alifbosida savod chiqarishgan, yoshlar esa lotinchada xayollariga kelgan bo'lar-bo'lmas gapni yozaveradi, ular buni biladi va kirillchada yozilgan "status"ni, albatta, o'qib ko'radilar va "klass" bosib ketishadi, yoqsa! Sizga aytsam, haligi yigitcha ham kirill alifbosida "ijod" qila boshladi. Ko'proq "klass" yig'iladi-da! Kuzatishim u yigitcha "klass gadosi" ekanini isbotladi: uning bir "she'r"ini o'qidim. Tagida fikr bildirishgan, ya'ni "zo'r, gap yo'q, ofarin" kabi so'zlar bilan paxta qo'yishg... E-e-e, uzr, uzr! Maqtashgan demoqchi edim! Boyagi maqtovga bizning "shoiri zamon"imiz "klass tepgan!" She'rda esa ma'no va chiroyli so'zlardan boshqa hamma narsa mujassam edi! Ayniqsa, qofiya g'ij-g'ij!!! "Dardli she'r!" Men ham uni qayta-qayta o'qidim va hech narsa topa olmagach, saviyasi past ekanini, muallif o'z ustida hali ancha ishlashi kerakligini aytdim! Ammo bu gapim javobsiz qoldi! Umuman olganda, javobsiz qolmadi, javoban yozgan sharhim o'chirib tashlandi. Kuzatsam ahvol shunaqa ekan: maqtashsa, mukofotiga "klass", tanqid qilishsa, mukofotiga "X"...загрузка..."удалить"... Ιndamadim. SMSlashishda yana davom etayotgandik bu paytda. Yigitning dardini o'qish bilan ovora edim: "Akajon, kimgadir dardimni aytmasam, portlab ketaman. Men "prikolni" yoza olmayman, hayot meni ezib qo'ygan, yoshligimdan ishlaganman, "falon-falon" narsalar sababli. (falon-falon - aytmaslikka qaror qilingan gaplar) Lekin iste'dodim sababli she'r yozaman va bundan orom olaman". (Uning gaplari kuchli tahrir qilindi!) Kamina esa unga javoban nima deyishini bilmadi, ko'ngil uchun maqtayman desam, maqtashga so'z qoldirmadi: o'zini rosa maqtadi! Unga omad tiladim va yana kuzatdim. Bir kuni yangi ijod namunasini ko'rdim, aforizm yozgan. Uzunroq aforizmlarning ikkitasidan iqtibos olgan: birining boshidan, birining oxiridan, orasiga esa o'zidan bitta gap suqib qo'ygan va pastidan "Falonchi Chulonchiy" deb, ismini qo'ygan. Aksiga olib, o'sha aforizmlar kimga tegishli ekanini eslay olmadim, afsus!!! Qaysidir kitob hoshiyasida yoki gazetada o'qigandim. Aksiga olib GOOGLE ham topib berolmadi-da e!.. Fikrlar o'xshash bo'lishi mumkin... Bu narsa o'zimning ham boshimdan o'tgan: bir o'qituvchimizni tasvirlab kichkinacha hikoya yozdim. Buni boshqa ustoz va sinfdoshlarimga ko'rsatdim. Hammalari kaminani gap o'g'risiga chiqarishdi! Ιndamadim, ular aniqlik kiritish uchun ma'lum muddatdan so'ng bir kitob ko'rsatishdi. Haqiqatdan ham o'xshash narsa edi! Lekin shaklan emas, mazmunan bir xil edi! Haligi, yozgan narsamdan esa voz kechdim!!! Bu yigitda esa rosa bir xillik edi-da! Agar gapimga oqilona, chiroyli muomala qilganida shu narsani aytib bermoqchi edim... Aksiga olib, dalilni topolmayotgandim!.. E bor-e, dedim-u, shartta borib izoh qoldirdim, bu fikrlar muallifi boshqa ekani haqida! "Sukunat" nomli javob oldim. "Paxtakor"larning fikrlari esa "klass" va tashakkurlar bilan siylandi... "Lichka"siga bu haqda aytsam, tutab ketdi va odati bo'yicha, tanqid - qoldirgan sharhimni "fisht qildi!" Bir narsalar deb, ham sensirab, ham diniy gapirardi, ya'ni o'zicha tanbeh berdi. Ιt ham bo'ldim, boshqa narsa ham bo'ldim u uchun... Unga xo'p deb, sizlashda davom etardim! Qani edi, bir mavzuda turib tortishsa!.. Oq desam, qora deydi, qora desam, oq deydi... Mijg'ovlanib ketdi juda.
   Bir "STATUS" yozgandim, adabiyot vakilidan eshitgandim va manba'sigacha yozib qo'ygandim. Shuning "koment"iga kelib, "shuyam ijodmi, bema'ni narsa, mazmunsiz gap! O'zing ham, yozganlaring ham bir tiyinga qimmat!", deb yozib tashladi. Bir opaxonim unga xushmuomalalik haqida gapirsalar, "siz buni muxlisimisiz?" deydi. Menda muxlis nima qilsin, bo'tam!?? O'sha payt bor yo'g'i... Keling, she'r o'qing, yaxshisi, shu haqida!

Men - sen kabi "shoir"masman!
Menda nima qilsin muxlis?!
Biror kitobni hech to'liq
O'qiganmisan, ey, iblis???

Ko'rsatgandim men manba'ni,
Bilim bo'lsa, bilar eding!
Hatto to'g'ri yozolmaysan,
Katta ketib nima deding?!!

Mening daraja, "narx"imni
Berar yolg'iz xudo va xalq,
Sensiramay, go'zal so'zla,
Bo'lsang mendan ustun va haq!

Uning "druzya"lari besh yuzdan ko'p, menda esa o'sha payt 10 tagina edi...

Men seni tanqid qilganda,
Nima qildi besh yuz do'sting?
Besh yuz "paxtakor"-soxtadir,
Bitarmidi kam-u ko'sting?!

Besh yuzta soxta do'stingdan
Mening o'nta do'stim afzal,
Besh yuz "paxtakor" eplolmas
Ιshni bular qiladi hal!!!
                        ***
Ha, shoirman, zo'rman deysan,
Gar zo'r bo'lsang, sal pastroq tush!
Chin shoirning manmanligi
Hech kimsaga kelmaydi xush!

Shoirlikning shartlari bor:
Bo'lsin taqvo, dini - islom,
Bo'lmoq kerak tavozeli,
Burning, bo'ying bo'lmasin tom!..

Bilmoq kerak din tarixin,
Ona tili-adabiyot,
Keyin kerak yaxshi ustoz,
Gar bo'lmasa, dam olib yot!

Shoirlikka da'vogarning
Qur'ondan ham bo'lsin ilmi,
Shoir bo'lish uchun faqat
Keragi besh qarich tilmi?!!

Musulmonligingni aytib,
Maqtaganing: namoz, ro'zang.
Atrofga ham bir qarab qo'y:
Mo'min - bitta senmi o'zing???
                        ***
   Smslashsak, nuqul pand-nasihat qilaman deydi, o'zicha. O'zidan kamchilik qidirish umuman yo'q. Endi o'n sakkiz yoshga qadam qo'ygan o'zi... Bu yoshda odam qiziqqon bo'ladi, o'zini juda aqlli, bekam, komil inson deb o'ylaydi. Biz ham bu yoshdan to'rt yil ilgari o'tganmiz, o'zimizdan kichiklarga xatolarimizni takrorlamasliklarini tushuntirgimiz keladi, tushuntiramiz, ularga gaplarimiz yoqmaydi, bir paytlar bizga o'zimizdan uch-to'rt yosh katta aka-opalarning gaplari yoqmagani kabi...
                               ***
   Yuqoriroqda, uning kirillchada yozayotganini aytgandim. Lotincha va kirill alifbosida punktuatsiya biroz farq qiladi. Lotinchada-ku, umuman bilmaydi, kirillchada umuman!.. "E" bilan "Ye"ni farqlayolmaydi. Bitta "she'r" yozgan: "Yendi meni yeslama", - deb... Zo'r-a? Keling uning yozishi bo'yicha bir-ikkita gap aytaylik-chi: "Yelmurod Ye'zozaxonning akasi". "Yeshkak yeshish bo'yicha musobaqa". "Yekranda tabiat jonlandi". Rostdan ham ajoyib!!? Gap talashib yotibmiz, u smsda ham kirillchada yozayapti, kirillcha yozishga rosa qiynalib ketdi, bechora... Murojaat qilishi ham zo'r: "Yerkak yemassan, yerkak bo'lganingda, menga bunchalik yopishib olmasding, ijodimni tanqid qilmasding! Yerkak nomi hayf senga! Haqiqiy yerkak boshqalarni yeshitib, uni yutish kerak, he yerkak! Men seni odam deb dardimni aytgandim! Odam yemas yekansan!" Besh yuzta do'stining orasidan odam chiqmaptimi?!! "Druzya"sida yo'q odamga dard-u hol qilsin deb, kim aytdi unga!!? Nega yopishib oldingmish! Yopishib olgan kim, ham g'arlik, ham peshkillik! Shunga o'xshash gaplar-da!.. Yana o'zicha qofiyalashtirib gapiradi. Qaniydi, yoqsa!.. Odam kim bilandir ziddiyatga borsa, raqibi hatto Qur'onni qoyillatib o'qisa ham yoqmaydi! Endi adolat bilan ayting-chi, o'sha bema'ni qofiyali gaplari yoqadimi menga? Shu qofiyalariga qoyil qolishim kerak va unga siz zo'rsiz deyishim kerak-da-a?!! Yozmay desam, qo'ymaydi. Yozsam, asab buziladi: gaplashadigan gap yo'q aslida! Gaplarim orasidan bitta so'zni ushlab, o'sha so'z bo'yicha gapni aylantirib, ezmalanib, qofiyalar to'qib... Asabimni buzib tashladi-da e!!! Qancha indamasam, shuncha boshga chiqadi. Kunlardan bir kun nima deydi deng - "Kuniga 50 talab sms keladi menga, nega siz yozmaysiz?"mish! Nimaga unga xabar yozishim kerak, nima deb yozaman, xushomad qilishim kerakmi? Xabar yozaman, hayotimda ahamiyati bor, kerakli odamlarga! Bir payt yana gapni namozga taqab, qori akalari aytgan gaplarni maqtab ketdi. Uni shu holatda ko'rgan odam ja taqvodor, bilimdon yigit degan noto'g'ri, xato fikrga ketib qoladi-da, bilimini sinay dedim va tahoratda nechta farz borligini so'radim. Bir payt jimib qolsa deng! Nihoyat, kelib javob berdi. Yozganlarida imloviy xato yo'qligiga qaraganda, yo biror saytdan ko'chirib kelgan, yo kimdandir so'ragan - u sms qilib jo'natgan, shuni ko'chirib, kaminaga ko'rsatgan! Lekin javob xato edi! U oltita dedi, aslida to'rtta! Yana bir-ikki savol berdim, holat shu! Ko'chirib keldi, shekilli!.. Qori akam aytgan deb turib olgan. Mayli deb, indamadim... Nima ham dey, u aytgan qori akasining, imomining, u bilgan din olimlarining sardori - bizning Qori aka bo'ladilar!!! Shuni aytsam, Namanganlik-dasan, pastsan, yerkak yemassan dedi yana... Shoir - madaniyat xodimi! Madaniyat xodimi shunaqa odam ajratadimi? Yana o'z millati vakillarini ayir-qayir qilyapti-ya!?? E, suf, sendaqa shoirga! Birinchidan, Samarqandlikman, ikkinchidan, Namanganliklarga nima qilgan? Uchinchidan, irqchilikda ayblash mumkin seni, "aqlli!" Qo'rqoqsan dedi, boshqa dedi... O'zi qilgan ishi menga aytilgan "e'tirof"ga mos edi juda ham: aytdim-ku, "STS"imga kelib tortishdi, deb. O'sha yozgan gaplarini barini o'chiribdi. Yana nimamish, isbotsiz gapirmasmishman! To'g'ri, xotiram pand berdi, xato qildim, tan olaman, tan oldim o'ziga ham. Endi qisib ketmaydimi-a?!! Shu payt, nega yozgan gaplarimi o'chirganini so'radim. Uyalganmish "shoiri zamon", "ulamoyi sharif!" Kim qo'rqoq??? Uyalmaslik uchun, isbotsiz gapirmaslik kerak degan gapi kabi, o'ylab gapirish kerak! Unga chin do'st haqida aytdim, ya'ni besh yuz paxtako... E-e-e! Uzr!!! Do'sti! DO'-O'-O'S-TΙ-Ι-Ι!!! Besh yuz do'sti unga yon bosmaganini aytsam, hasadgo'ylikda ayblab o'tirsa deng!!! "Druzyalaring kam, meniki ko'p, klasslarim ham ko'p, shunga hasad qilasan, hasadgo'y, razilsan", - deydi! Tavba! O'nta yirtiq shimdan bitta butun mayka yaxshimasmi?!! Klasslarini boshimga uramanmi, qorin to'ydirardimi? Ha, aytgancha, men haqimda "STS" yozdi:

Хаёт гу'зал ва инсон учун бир мартагина бериладигон неъмат. Уни к,адрига етмок, хар-бир му'мин киши учун фарз. Хаётнинг безаги ижод. Ижодкорнинг безаги ширин су'з ширин су'знинг егаси мухлис лекн мен ширин су'зга арзимайдиган бир мухлисга ру'баро бу'лдимки у мени у'г'рига чик,арди айтингчи мен у'г'риманми?

   Bunga ham paxta qo'yishdi: Uni o'zi o'g'ri, hi-ha-ha, hi-hu-hu! Muxlismishman unga! E pfu-u-u! Tuf! Yarashish uchun hurmatli bir shaxsga murojaat qilgandim, mushoira tashkillashtirib bering, deb. Yigitcha chaqqonlik qilib, "kel qo'rqoq, mushoira bo'lsa, mushoira-da", - deb, "STS" ochdi. Agar borsam, tarozining adolatsizlik pallasi og'ir kelishi aniq: u tarafda besh yuz paxtakor bor! Bizda esa o'nta chin do'st! Shuning uchun boshqa joyda mushoira qilsak, adolatli bo'lardi!..
                                ***
Suhbatlashdik: tortishyabmiz,
Tortishdik to tun-kechgacha,
Tugamaydi hech gapimiz,
Qolib kettik he-e-e uchgacha.

   Bildimki, u bola aqliy mehnat bilan umuman shug'ullanmaydi, kitob o'qimaydi umuman! Shuning uchun yarim kechagacha internetda sang'iydi. Aqliy mehnat bilan shug'ullanadigan odam boshini yostiqqa qo'yganidan uxlab qoladi. Bu hammaga ma'lum. Har kuni darslarim bor, yuz varaqlab kitob o'qishim, bir necha varaq narsa yodlashim kerak. Boshqa ishlarim ham bor. Kechqurun soat 21:00dan keyin ko'z ochib o'tirishim qiyin. "Odnoobod"ga ham shu paytdan so'ng uncha kirmayman, bu hammaga ma'lum... U bola to tong sahargacha o'tirarkan-da!

Suhbatlashdik, soat yurar,
Bilinmaydi: kech bo'lgani,
Ko'zim tinib, boshim og'rib,
Asablarimning o'lgani...

- Endi uxlang, uka, - dedim, -
Erta ishga kerak-ku kuch!!?
Xayrli tun, yaxshi uxlang,
Qarang, soat bo'ldi-da uch!..

Nima emish, "shoir zamon"
Uxlamasmish namoz payti,
Hayron qoldim, bu bolaning
Oshib qolmadimi kayfi!??

Namoz bo'lsa - namoz o'qi,
Tafakkuring shuncha tormi,
Taqvong kuchli - namoz payti
Ιnternetda balo bormi?!!

   Nafl namoz payti uxlamaydigan odam internetdan chiqmaydi! Zo'r-a? Bir payt sport bilan shug'ullanishini aytib qoldi. Bir paytlar sport zalga mashg'ulotga borgani, sharoiti sabab bora olmay qolgani, hozirda o'zi uyda shug'ullanishini aytib, rasmlarini maqtadi. Qotmadan kelgan odam ham sport bilan rostdan shug'ullansa, muskullari biroz bo'lsa-da, bilinishi kerak. U quruq suyak va teridan iborat! Shug'ullanishi mumkin badiiy gimnastika bilan... Kurashchi emish! Qo'rqishim kerakmi, ta'zim qilishim kerakmi endi!?? Ukaginam, "oliftayi Turandot", agar qo'limga tushib qolsangiz, Surxondaryo qo'ylari qumalog'iga to'yasiz, xo'pmi!!? Sportda ham, fanda ham, dinda ham, mehnatda ham sizdan yuz barobar ustunman! Siz-u bizdan yuz-ming barobar ustunlar ham talaygina! "Vatan tuyg'usi" kitobidan "O'zlikni anglash" degan mavzuni topib o'qing! "O'qituvchilik qilmang, menga aql bo'lolmaysiz, degan gaplaringiz ketmaydi", uka, odam har kimning gaplaridan foydalilarini topa bilish kerak, xoh yaxshi - xoh yomon odam bo'lsin! Goh ustun kelaman deb, karillab, goh pasayib "oilaviy sharoit" sabab u-bu narsaga erisholmaganini aytib... E bor-e-e-e!!!

   Shunday qilib, toza sabr kosam to'ldi uning diydiyolari-yu, kibri, manmanligi, oilaviy muammolari, iste'dodi, va h.k.

   Nimalardir yodimdan ko'tarildi, fikri ojizimcha...
   Xullas, o'zligini anglolmagan odam bilan tortishib o'tirmang. Miyasi zaharlangan uni, kechasi bavl qilmay uxlasa kerak - zahar-ku u!!? Zahar tanani qoplab, miyagacha borgan!.. Keyin o'zini komil inson deb sanay boshlagan! Zaharlangan miyaning ahvoli shu-da...

   Ιkki-uch oyda ermak qilib yozdim... Siz bunaqa bema'ni ishga qo'l urmang!

   "G'. Zahar-qandiy"