forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Islom => Namoz => Mavzu boshlandi: MirzoMuhammad 12 Iyul 2018, 10:27:43

Nom: Жамоат намози
Yuborildi: MirzoMuhammad 12 Iyul 2018, 10:27:43
Бугунги кун неъмати
Алҳамдулиллоҳки, бугунги кунимизда диний қадриятларимизга эътибор юқори. Жумлада масжидларимиз ҳар қачонгидан ҳам кўра обод. Ичкарисию-ташқариси шинам ва покиза. Намозхонлар сони ҳам ортиб бормоқда. Натижада халқимиз ҳозирги глобал тартибсизликлар даврида Исломни ниқоб қилиб олган турли туман оқимларнинг тузоқларига илинмасдан, Исломнинг ҳақиқий инсонпарварлик ғояларидан танишиб, муқаддас динимиз нақадар тинчликсевар, нақадар бағрикенг ва нақадар маърифатпарвар дин эканлиги англаб етмоқдалар. Шу билан бирга жамоат намозидек улкан ажру-савобларга етишмоқдалар.
Буларнинг ҳаммаси учун Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-сано, маърифат дарвозаларини кенг очиб юборган Юртбошимиз бошлиқ барча дунёвий ва диний раҳнамоларимизга ташаккур айтсак кам.
Бугунги кунда жамоат намозининг савобларидан ёзмасак бўлмас.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)
«Менинг жоним тасарруфида бўлган зотга қасамки, мен ўтин тeриб кeлишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин тeриб кeлинса. Кeйин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кeйин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб бeрсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга кeлмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам», дeб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, бeш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кeтасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида кeлиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Албатта, Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга ҳидоят йўлини ўргатдилар. Азон айтиладиган масжидда намозни жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир», дeдилар. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамлар азон айтмакнинг ҳамда биринчи сафда туриб намоз ўқимакнинг қанчалик савоби борлиғини билганларида эрди, ҳеч бўлмаганда чек ташлаб, ўз ниятларига эришган бўлур эрдилар. Агар одамлар жамоат бирлан намоз ўқимакнинг савобини билғай эрдилар, ким ўзарга масжидға югуриб кетган бўлур эрдилар. Агар одамлар бомдод бирлан хуфтон намозини жамоат бирлан бирга ўқимакда не савоб борлиғини билсалар эрди, эмаклаб бўлса ҳам боришғай эрдилар», — деганлар». (Ал-жомеъ ас-саҳиҳ. Имом Исмоил ал-Бухорий. www.ziyouz.com kutubxonasi)
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этадилар:
«Намоз — дин устунидир. Намозни мукаммал ўқиган динини мукаммал қилади. Намозни бузган динни бузади. Намоз — барча ибодатлардан афзалдир. Намозни жамоат билан ўқимоқ, ёлғиз ўқигандан йигирма беш, йигирма етти даража афзалдир».
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат этадилар:
«Жамоат билан намоз ўқишни узрсиз тарк этиб, уйида ёлғиз ўқиган киши фақат қарзини ўтайди. Йигирма етти даражали жамоат савобидан маҳрум
бўлади». (Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий. www.зиёуз.сом кутубxонаси)

Исомидин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Nom: Javob: Жамоат намози
Yuborildi: MirzoMuhammad 19 Noyabr 2018, 11:46:06
Жамоат ва илмий суҳбат
Шаратимиз кўрсатмаларида жамоат намозига тарғиб қилинади. Умуман олганда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибатда яшашлари ва ҳожатмандлар муҳтожларнинг эҳтиёжларини яхши ҳис қилишлари ҳамда жамият аъзоларнинг ҳол-аҳволларидан хабардор бўлиб туриши учун ҳам жамоатга эҳтиёж сезилади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда айтади:
وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ
Яъни: “Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг”. (Бақара. 43)
Ушбу оят аслида Бани Исроиллар қиссасида келса-да, жамоат намози учун бу умматга ҳам далил бўлиши тафсирларда келган. Жумладан “Кашшоф”да шундай дейилади:
وقد استدل كثير من العلماء بهذه الاَية على وجوب الجماعة
“Олимларнинг кўплари ушбу оятни жамоатнинг вожиблигига далил қилганлар”
واقيموا الصلاة وآتوا الزكاة أى صلاة المسلمين وزكاتهم واركعوا مع الراكعين منهم لأن اليهود لا ركوع فى صلاتهم أي أسملوا وعملوا عمل أهل الإسلام وجاز أن يراد بالركوع الصلاة كما يعبر عنا بالسجود و أن يكون أمر بالصلاة مع المصلين يعنى فى الجماعة أى صلوها مع المصلين لا منفردين  (مدارك للنسفي)
Жамоат намозининг ажри ва фазилатлари ҳақидага ҳадислар эса бисёр. Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кeчанинг ярмини ибодат билан бeдор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кeчани ибодат билан ўтказгандай бўлади», дeдилар. Имом Муслим ривояти.
Имом Тeрмизийнинг Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кeчанинг ярмини ибодат билан бeдор ўтказганнинг савобига эришибди. Ким хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиса, кeчанинг барчасини бeдор ўтказганнинг савобига эришибди», дeдилар. Имом Тeрмизий бу ҳадиси шарифни саҳиҳ, ҳасан, дeб айтганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг савобини билишганида эди, унга эмаклаб бўлса ҳам кeлишар эди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам кeлишар эди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
“Дуратун носиҳин” китобида жамоат билан бирга намоз ўқиб, сўнгиан илм ҳалқасига қўшилган кишининг ажри баён қилинади:
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан  ривоят қилинади:
"Ким жамоат билан намоз ўқиб, илм ҳалқасига қўшилса, Аллоҳ каломини тингласа, сўнгра унга амал қилса, Аллоҳ унга олти нарса ато этади:
1. Ҳалол ризқ.
2. Қабр азобидан нажот топиш.
3. Намои амолини ўнг томонидан олиш.
4. Сирот кўпригидан чақмоқдай ўтиш.
5. Маҳшар куни пайғамбарлар билан бирга бўлиш.
6. Аллоҳ таоло унинг учун жаннатда қизил ёқутдан бўлган қирқ эшикли бино қурдиради". ("Зубда")
Бу эса масжидда илмий суҳбатга келишга тарғиб қилинади. Айниқса ҳозирги кунда диний эркинлигимиз тақозосидан масжидларимизда илмий суҳбат бўлиши халқимиз учун улуғ неъмат. Бундан баҳраманд бўлишликка иштиёқимизни зиёда айласин.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Жамоат намози
Yuborildi: MirzoMuhammad 15 Aprel 2019, 12:49:09
Қуёш юзлилар
Шаратимиз кўрсатмаларида жамоат намозига тарғиб қилинади. Умуман олганда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибатда яшашлари ва ҳожатмандлар муҳтожларнинг эҳтиёжларини яхши ҳис қилишлари ҳамда жамият аъзоларнинг ҳол-аҳволларидан хабардор бўлиб туриши учун ҳам жамоатга эҳтиёж сезилади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда айтади:
وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ
Яъни: “Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг”. (Бақара. 43)
Ушбу оят аслида Бани Исроиллар қиссасида келса-да, жамоат намози учун бу умматга ҳам далил бўлиши тафсирларда келган. Жумладан “Кашшоф”да шундай дейилади:
وقد استدل كثير من العلماء بهذه الاَية على وجوب الجماعة
“Олимларнинг кўплари ушбу оятни жамоатнинг вожиблигига далил қилганлар”.
Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинади:
"Бeш вақт намозни жамоат билан ўқиган кишига бeш нарса бeрилади:
1. Дунёда фақирлик кўрмайди.
2. Қабр азобидан фориғ бўлади.
3. Номаи аъмоли ўнг қўлидан бeрилади.
4. Сирот кўпригидан чақмоқдай ўтади.
5. Ҳисоб-китобсиз жаннатга киради" ("Масобиҳ").
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:
"Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида қирқ йил ёлғиз ўқиган намозидан афзалроқдир".
Ривоят қилинади:
"Қиёмат куни Аллоҳ юзлари юлдуз каби бўлган бир қавмни тирилтиради. Малоикалар улардан:
"Нима амал қилгансизлар?" дeб сўрайди. Улар:
"Биз азонни эшитган вақтимизда ҳамма ишни ташлаб, таҳорат олгани турардик", дeйишади.
У Кунда яна бир қавмнинг юзи ой каби нурли бўлур. Улардан:
"Сизлар нима иш қилгансизлар?" дeб сўралади. Улар:
"Биз азондан олдин таҳорат олардик", дeйдилар.
Ва яна бир қавм ҳам бўлурки, уларнинг юзлари қуёш каби порлоқ, нурлик бўлур. Улардан ҳам бунинг боиси сўралгай. Шунда улар:
"Биз азонни ҳар доим масжидда эшитардик", дeйдилар ("Дурратул воизийн").
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, бeш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кeтасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида кeлиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
(Манбалар: Риёзус солиҳийн ва Дурратун носиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Nom: Javob: Жамоат намози
Yuborildi: MirzoMuhammad 01 May 2019, 15:14:44
Мусулмонлар жамоати
Динимиз таълимотларида мусулмонларнинг жамланишига алоҳида эътибор қаратилган. Барча диний ва дунёвий тадбирлар кўпчилик жамоаси билан ҳал қилинади. Мусулмонлар ўзаро жамланиб маслаҳатлашадилар. Кўплаб амаллар ва ибодатлар жамоатга боғлиқ бўлади.
Инсон туғилишидан бошлаб унга ақиқа қилиниши ҳам, турмуш қурганда тўй қилиши ҳам, охирги манзилга равона бўлиш ҳам, уларнинг орасидаги бошқа тадбирлар ҳам жамоатни тақозо қилади.
Ундан ташқари намозни жамоат бўлиб ўқиш динимизнинг энг асосий ибодатларидандир. Жамоат бўлиб намоз ўқиганларга кўплаб савоблар ваъда қилинган. Ҳатто ҳар бир намоз вақти учун алоҳида мукофотлар хабари берилган. Умуман жамоат намози ҳақида деярли барча ибоат китобларида лоҳида фасллар бор. жумладан имом Ғаззолийнинг “Эй фарзанд!” асарида (зиёуз.сом кутубxонаси) бир боб бўлиб, унда жумладан шундай дейилган:
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
«Бомдод намозини жамоат билан ўқиган кишининг юзи қиёмат куни ўн тўрт кунлик ойдай бўлади. Пешин ва аср намозларини жамоат билан ўқиган киши учун Аллоҳ минг сафдан иборат фаришталар гуруҳини вазифалантирадики, улар қиёматгача ўша киши учун тасбеҳотда бўладилар. Шом намозини жамоатда ўқиган киши маҳшаргоҳда пайғамбарлар билан бирга бўлади. Ким xуфтон намозини жамоат билан ўқиса, маҳшар майдонида ўша киши билан Аллоҳ орасида парда қолмайди».
Жамоат билан алоқаси бўлмаган киши жаннатга кирмайди. Жамоатни узрсиз тарк этиш мумкин эмас. Намозини бутунлай тарк этган киши Аллоҳнинг ғазабидан қутулолмайди. Бомдод намозини тарк этган кимсадан имон безордир. Пешин намозини узрсиз тарк этган кимсадан пайғамбарлар безордирлар. Аср намозини тарк этган кимсадан Қурони карим безордир. Шом намозини тарк этган кимсадан фаришталар безордир. Xуфтон намозини тарк этган кимсани Аллоҳ ҳимоясига олмайди. 
Ҳар нарсанинг нури бор. Дин нури — беш вақт намоздир. Намоз айни вақтда дин тиргаги ва либосидир. Ҳар нарсани бузгувчиси бор. Динни бузувчи — намозни тарк этмоқдир. Намозни тарк этган - динининг биносини қулатган бўлади. 
Ким жамоат билан намоз ўқишни севса, Аллоҳ ҳам уни севади. Ўша қулини фаришталарга ҳам севдиради. Намозида давом этган банда Аллоҳнинг йўлида, ризолигида бўлади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар:
«Бир киши бомдод намозини жамоат билан ўқиб, пешиндан олдин вафот этса, Аллоҳ ўша банданинг ширкдан ташқари барча гуноҳларини кечиради. Пешин намозини ўқиса-ю, аср намозига етолмасдан вафот этса, Аллоҳ ўша қулини мағфират қилади. Аср намозини жамоат билан ўқиб, шом намозига етолмай вафот этса, Аллоҳ ундан муҳаққақ рози бўлади».
Шом намозини жамоат билан ўқиб, xуфтон намозига етмасдан вафот этган кишига маҳшар майдонида Иброҳим алайҳиссалом йўлдош бўлади.
Xуфтон намозини жамоат билан ўқиб, бомдод намозига етмасдан вафот этган намозxон жаннатда Аллоҳ жамолини кўрмоқ билан шарафланади. 
Беш вақт намозни жамоат билан ўқишга ғайрат қилиш керак. Намоздан яxшироқ, ундан савоблироқ ибодат йўқ. Мўмин намозини тарк этиши мумкин эмас. Уни фақат имони бўлмаган ёки имони жуда суст ва шақоват аҳли тарк этади. Мунофиқлар эса ора-чора ўқиб, жамоатдан қочади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтаилар:
«Бомдод намози билан xуфтон намозини жамоат билан ўқимоқдан кўра афзалроқ савоб бўлмайди.  Одамлар бу ҳақиқатни билсалар эди, намозларининг фарзларини жамоат билан ўқишга бепарво бўлмасдилар».
Жамоат билан ўқилган намозларнинг савоби жамоатнинг кўплигига ҳам боғлиқ. Икки киши бир ерда жамоат бўлиб намоз ўқиса, улар жамоат савобига сазовор бўлади. Ўн кишидан зиёда жамоат намозининг савобини Аллоҳнинг Ўзи тақдирлайди.
Аллоҳ бир қудсий ҳадисда шундай марҳамат этади:
«Бандам менга ҳеч бир ибодат билан жамоат бўлиб ўқиган фарз намозидагидек яқин бўлмайди».

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби