ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Ilm va ziyo => Ma'rifat => She'riyat => Mavzu boshlandi: shoir 01 Iyul 2008, 09:26:15

Nom: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:26:15
Ҳофиз Шерозий
(1325—1388)

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «Ð¸ÑÐ¾Ð½Ð°Ñ„аслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Буюк немис шоири Ҳёте Ҳофизни «Ð½Ð¾Ñ‘б услуб даҳоси», «Ð¼Ñƒқаддас Ҳофиз» деб улуғлаб, унинг таъсирида «Ғарбу Шарқ девони»Ð½Ð¸ яратган бўлса, Ð’. Жуковский, А. Пушкин, Ю. Лермонтов, А. Фет, С. Есенин каби рус шоирлари Ҳофиздан илҳомланиб, «ҳофизона» оҳангларда шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар. Шарқда эса Шероз булбулидан таъсирланмаган шоирнинг ўзи йўқ ҳисоби.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:28:28
1

Жонон бу кечани мен билан ўтказди,
Бу бахтни менга Худо ўзи етказди.
Ўлим ғами йўқ энди менга, чунки санам
Жонбахш лабидан оби ҳаёт тутқазди.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:28:38
2

Ул шамъи Чигил дардини айтиб бўлмас,
Куйган бу кўнгил дардини айтиб бўлмас.
Андин юрагимда ғамки, йўқ маҳрами роз,
Ҳар кимсага дил дардини айтиб бўлмас!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:28:47
3

Бир лаҳза лабингни олмагил жом лабидан,
То топса жаҳон комини дил жом лабидан.
Омухта жаҳон жомида аччиғу ширин,
Бул ёр лабидан етга-ю, ул жом лабидан.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:28:54
4

Душманнинг жафосидан мудом қоч, эй дўст!
Яхпш кишиларга қучоғинг оч, эй дўст!
Одам санама, қўлингни юв нокасдан,
Меҳринг хунар аҳли бошидан соч, эй дўст!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:29:01
5

Бир моҳки, қади сарвга менгзар, оё,
Кўзгу қўлида — ўзига бергай оро.
Дер менга кулиб рўмолча пешкаш этсам:
«Ð’аслим тиладингми? Хом хаёлинг, аммо!»
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:29:43
6

Мен бандаси ул кимсаниким, шавқи баланд!
Гар бўйнида тавқи* ишқ, абас, мавқе баланд!
Ошиқлшу ишқ кайфини сен не биласан,
Бул бодани ул кимса ичар — завқи баланд!
__________
* Тавқ — бўиинбоқ бўиинга осиладиган зийнат; ҳалқа.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:29:57
7

Турк чеҳрали ул фаришта жон қасди эди,
Кўздан яширин ҳур каби бўй-басти эди,
Тор бўлмаса мунча оғзинг — йўқдек-ку, десам,
Куйманг-да қилиб тамаъи хом асти, деди.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:30:04
8

Эй бахт, фақирга қани бир Ñ‘Ñ€ бўлсанг,
Мажруҳи замон — дилга мададкор бўлсанг.
Ёшлик-ку чиқиб кетди жиловдек қўлдан,
Кексалик узанги каби пойдор бўлсанг...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:30:13
9

Дам урди вафодан ким — у дупгман бўлди,
Пок кимса учун фосиқлик фан бўлди.
Тунни дедилар ҳомиладор, ҳайронман:
Эр кўрмай у иккиқат кимдан бўлди?!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:30:26
10

Ёр зулфи паноҳида суман топди ривож,
Ёқут лабидан дурри Адан топди ривож.
Дилларга ривож берса лабидек кошки,
Дунё-да унинг ишқи билан топди ривож!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:30:54
11

Шўхликдами, бизнинг ўша дилбар тоқдир,
Бечора дилим висолига муштоқдир.
Ўймоқ каби — оғзи, юзи — лола, тани — сийм,
Ширинсўзу боз латифу сийминсоқдир*.
__________
* Сийминсоқ — бу ерда: гўзал, зебо маъносида.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:31:21
12

Дўст бирла ўтир ҳамда маю жом иста,
Шод этсин ўпич бериб гуландом, иста.
Хоҳлайди жароҳатин ботишин мажруҳ.
Жарроҳга келиб, дардинг учун ком иста.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:31:47
13

Бўлса эди бир шўх санаму барбату1 най,
Хилват ва фароғат, яна бир шишада май,
Майдан қизибон тандаги бор томиру пай,
Бир арпа умид қилмас эдик, Ҳотами Тай!
___________
* Барбат — саккиз торли қадимий мусиқа асбоби.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:33:01
14

Кел, қўлда тутиб қилгучи шод бодаи ноб,
Кел, сифла* рақибдан яширин ҳамда шитоб.
Душман сўзига кирма сира, кетма, ўтир,
Кел, тингла бу нуктани-ю, нўш айла шароб!
___________
* Сифла — пасткаш, нокас.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:33:12
15

Боғ ичра бўлиб боди сабо дояи гул,
Машшота* мисоли ясатиб пояи гул,
Гар соя аро топса омонлик офтоб,
Бас, иста қуёш юзлини-ÑŽ, сояи гул.
__________
* Машшота — пардозчи.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:33:36
16

Ул жомки, сафо гулшани — тут илкимга,
Ёр тимсоли соғар — ани тут илкимга.
Занжир каби ул май ўралар ўз-ўзига,
Девонаси бўлдим, қани, тут илкимга!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:33:50
17

Ҳаргиз мени ёд айламадинг, шамъи Чигил,
Мушкул эса-да бу мен учун — кўнди кўнгил.
Дардеки, ғамингдан юрагимда қат-қат,
Дил билга-ю мен билгум, мен билгум-у дил.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:34:08
18

Сен — тўлган ой-у, сенга қуёш банда эмиш,
То банда эмиш ўшал — равшан-да эмиш.
Бир чеҳраки, офтоб нур эмиб шуъласидан,
Ой ҳам илибон Ñ‘ғду билан шаън-да эмиш.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:34:19
19

Ул фасли йигитликда шароб кўп создир,
Гул юзлар ила бодаи ноб кўп создир.
Олам-ку хароб работ эрур бошдан-оёқ,
Бўлмоқ бу хароб ерда хароб кўп создир.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:34:28
20

Гар биз каби сен ҳам асири дом бўласан,
Азбаски, хароби бодаю жом бўласан.
Дунёсига ўт қўйгучи ошиқлармиз,
Биз бирла ўтирма сира — бадном бўласан!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:34:37
21

Ким кўрди у ёрдан вафо — мен кўраман?
Ким кўрди жафодан сафо — мен кўраман?
Умримсан-у, аммо бевафосан, не килай,
Ким кўрди умрдан вафо — мен кўраман?
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:34:45
22

Зулфингнинг учи каби менинг қаддим хам,
Ошуфта дилим лабингни истар ҳар дам.
Писта каби танг лабинг — дилимнинг ризқи,
Ҳолимнинг танглиги аён шундан ҳам.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:34:55
23

Сендан мени бу фалак айиргандан буён,
Ким кўрди лабимда бир табассумни, қачон?
Ҳар қанчаки ҳижрон ғами бор кўнглимда —
Бир мен биламан ҳамда Худованди жаҳон!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:35:05
24

Ҳажринг ўгида шамъ каби афзун йиғлай,
Жомдек тўкайин-у ашки гулгун, йиғлай,
Май жомига ўхшайман-у, дилтангликдан
Чанг ноласини тинглар экан, хун йиғлай...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:35:52
25

То тонггача юммадим ғаминг ичра кўзим,
То тонггача ёш тўкдим — кўп дилда сўзим.
Дардингни бировга сира айтиб бўлмас,
То тонггача гаплашдим ўзим бирла ўзим.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:37:05
26

Бу сўзи ширинлар аҳдига йўқ поён,
Орифлар улар йўлида бергайлар жон.
Маъшуқа ҳамиша ихтиёрингда бўлар,
Ишқбозлар аро бўлмаса номинг достон.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:38:18
27

Ҳижрон куни бу — дўстларни ёд айлагали,
Айш вақти эмас кўнгилни шод айлагали.
Май жоми қошимда бўлса-да ҳушёрман,
Бир дўстим йўқ, чунки нашот* айлагали.
_________
* Нашот — пюдлик, хурсандчилик.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:38:58
28

Ишқинг ғамидан қон тўла дил кишварида,
Ҳуснинг сенинг ақл идрокидан ташқарида.
Зулфинг кўйида зору ғарибдир бу дилим,
Оҳ, ҳоли унинг не бу тун сендан нарида?..
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:39:10
29

Эй, тимқора зулфинг қуёшга соя,
Гўёки ниқоб кулоҳинг* янги оя.
Шом бўлса яловбардор мушкин хатишта,
Тонг чокар* сен каби қамарсиймоя.
________
* Кулоҳ — бош кийим; тож.
* Чокар — хизматкор.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:39:18
30

Жон зулфини ҳалқаси аро истар жой,
Зероки, бало бандини очгай ул ой.
Ёр қоши учун жонимни пешкаш* қилдим,
Кўрсатса юзин зора ўшал қоши ёй.
________
* Пешкаш — тортиқ, туҳфа, совға.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:39:28
31

Гул сўйлар эди: «ÐžÑ‘қ-қўлим бўлсайди,
Қочиб қутулар эдим — йўлим бўлсайди.
Айбим йўғ-у, шунча куйдим, оҳ, яхши эди —
Айбим боридан кўра ўлим бўлсайди...».
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:39:43
32

Создир неча дилни май билан шод этсак,
Ўтган билан кетганни-да кам ёд этсак
Ҳам бир йўла зиндоний омонат жонни
Бир лаҳза ақл илкидан озод этсак...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:39:52
33

Бул кеча ғамингдан қон аро ётгумдир,
Ранж бистарида ҳижрон аро ётгумдир.
Гар шубҳа этарсан, ўз хаёлингни юбор,
Кўрсин ўша не афгон аро ётгумдир...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:39:59
34

Гул ғунчаси то бодага ҳамроз* бўлгай,
Май майлида наргис қадаҳсоз бўлгай.
Фориғ дили ул кимсаниким мисли ҳубоб*
Майхонага йўл тутиб, сарафроз бўлгай!
__________
* Ҳамроз — сирдош, яқин дўст, улфат.
* Ҳубоб — қўпик.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:40:05
35

На давлати дунёни(нг) ситамга арзир,
На лаззати мастликни(нг) аламга арзир,
На шодлиги дунёни неча минг йиллик
Ул бир неча кун меҳнату ғамга арзир.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:40:13
36

Улфатлар аро қай куни дил қилди хитоб:
Гул мавсумида тарк этайин бодаи ноб.
Булбул чаман ичра қичқириб берди жавоб:
Ғофил, бу нима — фасли гулу тарки шароб?!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:40:21
37

Мен ҳақдаги фикрингни, сабо, сўзла ниҳон,
Оз бўлса-да ишқ изҳорига мингта забон,
Оҳиста сўз оч сўз орасинда, токи
Севгимни малол олмасин ул қоши камон.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:40:39
38

Ҳарчанд фироқ сендан узоққа солсин,
Сабримни юзинг ҳажри дилимдан олсин,
Бир бор назарим тушса бўлак юзга агар,
Ҳуснинг тузи ҳаққи, қўзларим кўр бўлсин!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:40:47
39

Ич боданиким, мангу ҳаёт шу асли!
Беш кун бу тирикликда нажот шу асли!
Гул мавсумию дўсту яқинлар сармаст,
Шод бўл, бу жаҳонда чин нашот шу асли!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:40:55
40

Ўлдим бўса бирла қучоғинг орзусида,
Улдим ўша жонбахш дудоғинг орзусида.
Чўзиб нетаман қиссани, бас, қисқа қилай:
Ўлдим, яъни бошдан-оёғинг орзусида!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:41:03
41

Чеҳрангки, латофат ичра ойинаи руҳ,
Тонгларда хаёлинг қадами берса шукуҳ.
Тортишга кўзимга қўрқаман киприкдан:
Бўлмасми хаёлингнинг оёғи мажруҳ?
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:41:11
42

Мазмуни бўлай, дединг, хаёл-ўйингнинг,
Сабр айла-ю, кўнглингни мудом тутгил кенг.
Оҳ, сабр қани-ÑŽ, дил нима? Аслида дил —
Қондир ўзи бир қатра-ÑŽ, андишаси минг.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:41:20
43

Кўзингдан макру афсун1 Ñ‘ғилади,
Важ излаб жангга қаҳру кин Ñ‘ғилади.
Кўнглинг яна қолди ҳамнафаслардан тез,
Бераҳм дилингдан тош тайин Ñ‘ғилади.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:41:29
44

Ғам ичра мисоли бода қайнаб нетасан?
Ғам лашкарига қарши нечук жанг этасан?
Сабза каби лабдан бодани тутма узоқ,
Сабза бўйида май ич — беҳинпта етасан!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:41:38
45

Қар кун дилим оғрийди бўлак қайғу билан,
Ҳар кун уради кўзга фироқ ўзга тикан.
Мен жаҳд этаман вале қазо қайтаргай:
«Ð˜Ñˆ бошқа сен ўйлагандан унда умуман!»
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:41:52
46

Сув кетди тагига умр вайронасининг,
Тўлмоқ ғами босди умр паймонасининг.
Эй хожа, кўзингни оч, замон ҳаммоли
Рахтини қўпормоқда умр хонасининг...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:42:09
47

Эй, тортинади ғунчаи мастур сендан,
Ҳайрону хижил наргиси махмур сендан.
Гул тенг кела олмас сенга, ул моҳтобдан —
Гар Ñ‘ғду эмар, олади ой нур сендан.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:42:18
48

Ҳеч бир умидингни оқламас чарх — олчоқ,
Ҳар айланишидан титра мисли япроқ.
Дединг: «Қорадан кейин бўлак ранг бўлмас,
Бўлди нега унда қора сочим оппоқ?!»
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:42:26
49

Ғамдан ўзга менинг мададкорим йўқ,
Ғамдан ўзга ишқ ичра ҳам ёрим йўқ.
Бас, топмадим ўзга ҳамдаму ҳамрозни,
Ғамдан ўзга дўсту вафодорим йўқ.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:42:42
50

Мақсад йўлида умрни зоеъ қилдим,
Нафъ кўрмаганимни бу замондан билдим.
Ҳар кимга деган эсам сени дўст тутдим,
Бўлди ўша душманим — бағрини тилдим...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:42:57
51

Эй Ñ‘Ñ€ юзи ишқи, мени кўп зор этма,
Дилхаста бу ринд аҳлини хуммор этма.
Расмини йўловчиларнинг, сўфий, биласан,
Ринд аҳли ҳақинда сўзни бисёр этма.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:05
52

Келмайди хаёлимга ўйингдан ўзга,
Йўл борини билмадим кўйингдан ўзга.
Ҳар дийдага уйқу Ñ‘қар, аммо менинг
Кўзимга кўринмайди бўйингдан ўзга.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:13
53

То ҳукми илоҳий бунда мангу бўлгай,
Ҳамроҳинг абад қувончу кулгу бўлгай!
Қўлингдан агар мен бир қадаҳ нўш этсам,
Бас, мангу ҳаёт сармояси шу бўлгай!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:20
54

Май майдалаб ўлтирса, на соз, сув бўйида,
Дунё ғаму ташвиншни қўй — беҳуда.
Гул умри каби ҳаётимиз ўн кундир,
Бил ҳар дамини унинг ғанимат жуда.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:28
55

Шодлик қушининг наволари келмоқда,
Ё Боғи Эрам ҳаволари келмоқда,
Ё ёр лабидан сабо хабар келтирмиш,
Алқисса, ажиб садолари келмоқда.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:36
56

Аввалда вафо қилди тутиб жоми висол,
Маст этди-ÑŽ, ҳажр аро сўнг отди у ҳилол,
Ҳар икки кўзим ёшга, дил оташга тўла,
Тупроқ каби жоним йўлида бўлди увол...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:43
57

Офтобдек ул ой юзи мунаввар бўлди,
Хатти бўйида чашмаи кавсар бўлди.
Дилларни у солди чоҳига кулгичининг,
Чоҳ теграси буткул мушку анбар бўлди.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:43:53
58

Сепган каби юз тилим жигар устига туз,
Ҳажринг ғами тутди хаста кўнглим сари юз.
Қўрқиб яшаган эдим мудом ҳижрондан,
Ҳайҳот, ўша айрилиқ етиб келди бу кез...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:02
59

Кўйингда менингдек киши йўқ бехона,
Наздингда менингдек киши йўқ бегона.
Зулфинг дорига осишгани бежиз эмас —
Ишқингда менингдек киши йўқ девона.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:10
60

Кўнглим қуши то тушди ғаминг домига-ей,
Бўлди у йўлиққан каби тиғ комига-ей,
Дунё қадаҳин шарбатидан безорман,
Тўлди жигарим қони ғаминг жомига-ей.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:18
61

ВақÑ‚ етди, хуморлар аста қўзғолгайлар,
Ёру маю соз ёнидан жой олгайлар,
Ўткинчи ҳаётга қасдма-қасд ул дамда
Жом бирла қадаҳга қора қон солгайлар.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:26
62

Ер сочини тутдим: «Ð­Ð¹ ҳаётим нақши,
Ўнглагил ишим, дилимнинг фараҳбахши».
Деди: «Қўй-у сочимни, лабимни иста,
Бир лаҳзалик айш узун умрдан яхши!»
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:33
63

Жонон, сени тарк айламак эрмас осон,
Зумрад хатинг қошида то бермай жон.
Жонимни ғизосидир у Ñ‘қут лаблар,
Келмайди тенг унга икки юз минг маржон.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:40
64

Дерларки, беҳишт эшигига етгаймиз,
Май — қўлда, малак — қучоқда айш этгаймиз.
Бас, биз маю маъшуқни десак, не бўпти?
Иш оқибати шундай экан, нетгаймиз?!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:50
65

Гул бахти жуда кулган экан гулшанда,
Йиғлайди булут, гул-чи, қилади ханда.
Мақтанса-да озодлигидан ҳарчанд сарв,
Тик қадди билан бўлибди гулга банда.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:44:57
66

Важ топади, ким бодани инкор қилади:
Шундай тирилар, ҳар киши қандай ўлади!
Бизлар яшадик маъшуқу май бирла мудом,
Бас, ҳисса: қиёматда-да шундай бўлади!
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:45:04
67

Шўр бахтим агар бўлмаса Ñ‘Ñ€, мен на қилай?
Кўнглимни қувонч айласа зор, мен на қилай?
Кўзимнинг у гавҳари эди — тарк этди,
Бу гавҳари йўқ кўз энди хор, мен на қилай?
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:45:12
68

Қай дам назаринг бу дили ғамнокка етар,
Гўёки қуёш шуъласи хошокка етар.
Сўз қотма, эсам-да гар йўлинг тупроғи,
Минг ҳайфки, оввозинг агар хокка етар...
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:45:19
69

Гар кўйлагини ечса у ой юзли пари —
Мотдир бу жаҳондаги гўзалларнинг бари!
Қалби кўринар кўксида нозиклигидан
Соф сувда кўринган каби тош зарралари.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:47:34
70

Шоҳ тахтида ўлтирса-да тўкиб ёшини
Гул зорланади: «ÐšÑžÑ€Ð¸Ð½Ð³ бу дунё ишини:
Гар шунча куяр мен каби шаффоф хилқат,
Вой, ҳолига минг вой гуноҳкор кишининг!»
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:47:40
71

Токайгача бу элга жафо қилгайсан?
Озурда кўнгилларни яна тилгайсан?
Дил аҳли қўлида қонсираган тиғ бор,
Қонинг сени бўйнингда эрур билгайсан?..
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:47:47
72

Тонг ели, ўшал сулувга хушторлигим айт,
Бир кўргали ой юзини минг зорлигим айт,
Тунларни ширин уйқуда ўтказгучи ул —
Беғамга қачондан бери бедорлигим айт.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:47:54
73

Дедимки: «Ð›Ð°Ð±Ð¸Ð½Ð³?» Деди: «Ð›Ð°Ð±Ð¸Ð¼ — оби ҳаёт».
«Ðžғзинг-чи?» — дедим. Деди: «Ð‘у — бир дона набот».
Дедимки: «Ð¡ÑžÐ·Ð¸Ð½Ð³?» Дедики: «Ҳофиз айтмиш:
«Ð¡ÑžÐ· пирларини дуо билан айланг ёд!»
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:48:01
74

Мардликни сўра фотиҳидан Хайбарнинг!*
Химмат сирини хожасидан Қамбарнинг!*
Ҳақ файзини, Ҳофиз, тиласанг астойдил,
Сўр манбаини соқийсидан Кавсарнинг!
_________
* Хайбар фотиҳи — Ҳазрат Али.
* Қамбар — Ҳазрат Алининг қули, хизматкори.
Nom: Re: Hofiz Sheroziy ruboiylari
Yuborildi: shoir 01 Iyul 2008, 09:48:11
75

Эй дўст, ғаним жафосига қўл силта!
Майдан ўзга сафосига қўл силта!
Ҳақни бил-у, ўзингни — бу олам элининг
Ҳар яхши-ёмон баҳосига қўл силта!

Эргаш Очилов таржималари