ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Yurtdosh => Hamyurtlar => Qashqadaryo viloyati => Mavzu boshlandi: Abdul_Malik 08 Iyul 2009, 21:48:02

Nom: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 08 Iyul 2009, 21:48:02
  Bu mavzu aslida sport bo'limida ochilishi kerak ediyu, ammo viloyatimizga oid hamma narsa jumladan futbol uchun ham shu yer munosibroq deb o'yladim.
   Hullas, bu yerga viloyatimizdagi hohlagan futbol komandaning yutuq va kamchiliklarini kiritishingiz mumkin (iloji bulsa manbani aniq ko'rsating).
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: dbb 09 Iyul 2009, 11:21:02
Assalamu alaykum aziz Qashqadaryolik birodarlarim Amir Temur avlodlari .Nasaf ikki uyinda xam yutqazdi.Endi Bunyodkor bilan Nasaf dagi u'zgarishlarni qarab xulosa chiqaravering...
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: dbb 27 Iyul 2009, 19:04:34
Olg'a NASAF
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 02 Avgust 2009, 13:44:32
Hayrulla Hamidov bilan online suhbatdan:

Tolibjon Choriev
tadbirkor
26 ёшда.
Qamashi / Qashqadaryo

Savol:(T. Choriev)Xayrulla aka , bugungi Qashqadaryo futboli haqida qanday fikrdasiz.Olib borilayotgan islohatlar kelajakda o'zini oqlaydimi? Uchala jamoa uchun sarflanayotgan pullar bitta jamoaga sarflansa ,yana bir Bunyodkordek jamoa xosil bo'lmaydimi? Axir bu uchala jamoaga sarflanayotgan harajatlarga har qanday jamoa havas bilan qaraydi.Sizning fikringiz?
Javob:(Hayrulla Hamidov)Менимча, сизнинг таклифингиз асосли. Учта жамоадан битта ўтаааа кучли клуб ташкил қилинса ва бу клуб "Бунёдкор"га рақобатчи бўлса, қанийди, зўр бўларди!
manba (http://uff.uz/conf/send/)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Shoxjahon12 02 Avgust 2009, 23:03:24
Bu yil "Nasaf"dagi kuchsiz o'yinchilar "Mash'al"ga o'tishdi va o'z navbatida "Mash'al"dagi kuchli o'yinchilar "Nasaf"ga o'tishdi... Menimcha, bir jamoani boshqa jamoani kuchsizlantirish hisobiga kuchayish yaxshimas. O'tgan yillari yetakchi jamoa bo'lgan "Mash'al" bu yil 1-ligaga tushib ketsa ajablanmayman ham.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 03 Avgust 2009, 09:34:08
Birinchi ligadagi holatga nima deysiz?
Mashal ketsa urniga yana Mashal-A keladimi?

1     ÐœÐ°ÑˆÑŠÐ°Ð»-А     15     31
2    Ð‘унёдкор-ҚÑžқон    14    27
3    Ð–айхун           14    27
4    Ғаллакор            15    26
5    Ð—арафшон      15    26
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Y_U_R_I_S_T 05 Avgust 2009, 13:33:50
"Бунёдкор"ми энди янги гегемон?
"Пахтакор" кумушга кўникди, ишон.
"Насаф"-у "Нефтчи"га фарқи йўқ шу он.
Нурли КEЛАЖАКка неча йил қолди?!

"Динамо" ўйини ҳамон нимкала,
"Андижон" ютуққа қилмас ҳафсала,
Доим очиқ турар битта масала:
Нурли КEЛАЖАКка неча йил қолди?!

"Навбахор"нинг олтин замони ўтди,
"Металлург" жадвалнинг сўнгига етди,
"Машъал"чи, "Насаф"га айланиб кетди.
Нурли КEЛАЖАКка неча йил қолди?!

Shaxsiy ijoddan...  :7

Manba: www.uff.uz
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 13 Sentyabr 2009, 11:01:54
       21-тур. 12 сентябрь

«ÐœÐÐ¨ÐªÐÐ›» - «Ð‘УХОРО» 2:0 (1:0)
Голлар: Г. Сапаргалиев (15); Н. Давлатов (86)
Огохлантиришлар: К. Исроилов (82) – Ш. Мусаев (52), А. Критинин (76)
Хакамлар: Р. Ирматов — 9,7, Р. Шаяхметов — 9,4, А. Расулов — 9,6, Н. Рузимов — 9
Муборак. 2511 томошабин
 

«ÐšÐ˜Ð—ИЛКУМ» - «ÐÐÐ¡ÐÐ¤» 2:3 (1:1)
Голлар: Б. Вахобов (33), В. Шодиев (90+3) – Н. Менчев (22), И. Шомурадов (72), М. Каримов (86).
Огохлантиришлар: Я. Крушельницкий (19), Ш. Жўраев (90+2) – Н. Менчев (25)
Четлатиш: А. Сиротюк («ÐšÐ¸Ð·Ð¸Ð»ÐºÑƒÐ¼») ўйин тугагандан сўнг.
Зарафшон: 5231 томошабин
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 20 Sentyabr 2009, 22:48:35
           22 - ТУР
Насаф       0 - 2  Динамо

Nasafning kutilmagan mag'lubiyati... :o

Nasaaaf, Nasaaaaf - Tuppa tuzuk o'ynab turgandinga...O'ynolmasang, mana bizga bermaysanmi koptokni, yorib tashlamaymanmi?
 
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 05 Oktyabr 2009, 22:44:59
Насаф 3-0 Металлург

Шўртан 1-0 Нефтчи
 

Мана сенга олам-олам гул, кучогинга сикканича ол...deychiydilami Ergash aka :)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 09 Oktyabr 2009, 23:18:21
«ÐÐ°ÑÐ°Ñ„»: «Ð‘ронза сари яна бир кадам»
 
Бугун Ўзбекистон Профессионал лигасининг 25-тур ўйинларидан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди. Соат 15:30да Наманганда "Навбахор" мехмони бўлган каршининг "Насаф" клуби кимматли уч очкони кўлга киритди. Рустам Кодировнинг киритган ягона тўпи каршиликларни бронзага якинлаштирди десак муболага килмаган бўламиз. Ушбу галабадан кейин Виктор Кумиков шогирдлари 24 учрашувда 46 очко жамлаб турнир жадвалида 3-ўриндан мустахкам жой олдилар.

Шунингдек, кизикарли учрашувлардан бири кашкадарёликлар иштирокида бўлиб ўтди. Зарафшонга сафар уюштирган Ихтиёр Каримов шогирдлари драматик кечган бахсда 2:2 хисобини кайд этишди. Яна бир кизикарли учрашувга самаркандликлар гувох бўлишди. "Бухоро"ни кабул килган мезбонлар шу куни роса тер тўкишларига тўгри келди. Учрашувни бошкариб борган ФИФА хаками Равшан Эрматов самаркандликлар таркибидаги икки футболчига кизил карточка кўрсатди. Лекин шунга карамай ўйин якунланишига тўрт дакика колганида Андрей Акопянц хисобни тенглаштирувчи тўпни киритиб жамоаси жонига оро кирди - 2:2.

Мархамат колган натижалар билан танишинг:
"Сўгдиёна" - "Андижон" 0:2
"Машъал" - "Локомотив" 1:0

Эртага соат 17:00да "Нефтчи" ўз майдонида "Олмалик" кабул килади. Ушбу бахс хам бугунги ўйинлардан шиддат борасида асло колишмайди.
Манба: www.uff.uz   

 
 
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 16 Oktyabr 2009, 15:29:33
«ÐÐ°ÑÐ°Ñ„»Ð±Ñ€Ð¾Ð½Ð·Ð°Ð³Ð° якин
Ушбу ўйиннинг ахамияти бир кун аввал бўлиб ўтган пойтахт дербисидан анча кизикарли ўтиши билан ажралиб турар эди. Дархакикат, амалда деярли чемпион бўлиб улгурган "Бунёдкор" учун кечаги бахс хаёт-мамот бахси эмас эди. "Пахтакор" хам галаба козонгудек бўлса, биринчи ўринга кўтарилиб оладиган даражада турмаган эди. Шунинг учун жамоалар кутилган шиддатни такдим этмаганларидан ранжимаслик керак.

Бугун бўлиб ўтган тўкнашувда эса юкоридаги вазиятнинг акси эди. "Насаф" галаба козонса, 3-ўринда мустахкам коларди, фаргоналиклар эса маглубиятга учрашга хаккилари йўк бўлиб ташриф буюришганди. Учрашувдаги хар бир вазият учун курашиш талаб этиларди ва якунда шундай бўлди хам.

Андижонлик хакам Рустам Хамидовнинг ўйин бошланганлигини билдирувчи хуштаги чалиниши билан иккала жамоа вакиллари кескин курашларга киришиб кетдилар. Айтиш мумкинки, илк дакикаларданок ташаббус мезбонлар томонида эди. Буни улар киритилган тезкор голлари билан исботлашди.

Ён чизикдан тўп ўйинга киритилганидан сўнг Самандар Шодмонов 15 метрлардан кучли зарба билан хисобни очди. Ушбу гол каршилик мухлисларни канчалар кувонтирган бўлса, фаргоналик мухлисларни шунчалар ранжитди - 1:0.

Лекин Юрий Саркисян шогирдлари иккинчи голни узок куттирмадилар. Химоячилар хатосидан сўнг "Нефтчи" футболчилари тезлик билан хужум уюштиришди. Дарвозабон билан бирга бир чикиб борган Анвар Бердиев Наумовни осонлик билан догда колдирди - 1:1.

Тўп ўтказиб юборган "Насаф" вакиллари яна хужумга зўр берадилар ва бу хужумлар ўз самарасини узок куттириб кўймади. Яна ён чизикдан Аъзамов тўпни ўйинга киритади. Хамза Каримов тўпни боши билан Кодировга етказиб беради. Рустам эса боши билан тўпни якин масофадан дарвозага тўгирлаб кўйди - 2:1

Биринчи бўлим охирларида эса мезбонлар яна бир зафар кучишди ва кейинчалик маълум бўлишича учрашувдаги сўнгги тўпни киритдиларю Хамза Каримов тўпни жарима майдонига етказиб беради. Тўпни кабул килиб олган Кодиров эса кулайрок вазиятда турган Кротга етказиб беради ва Сергей якин масофадан деярли бўш колган дарвозани ишгол килиб, мавсумдаги биринчи голини тантана килди - 3:1.

Ушбу галабадан сўнг, Виктор Кумиков шогирдлари 25 учрашувда 49 очко жамгариб, турнир жадвалида 3-ўриндан мустахкам жой эгалладилар. Агар улар ўз юришларини шу кўринишда давом эттира олсалар, "Пахтакор"ни хам кувиб етишлари мумкин. Лекин шуни ёддан чикармаслик керакки, Виктор Романович шогирдлари хисобида битта колдирилган учрашув мавжуд.

«ÐÐ°ÑÐ°Ñ„» - «ÐÐµÑ„тчи» 3:1 (3:1)
Голлар: Самандар Шодмонов 9, Рустам Кодиров 26, Сергей Крот 42 - Анвар Бердиев 22.
Хакамлар: Р.Хамидов, А.Миронов, М,Саидкосимов, Р.Бобомуродов.
Назоратчи: А.Арутюнов.
НАСАФ: Михаил Наумов, Шерзод Аъзамов, Николай Минчев, Ботир Кораев, Жахонгир Жиямуродов, Рустам Кодиров (Илхом Шомуродов, 68), Лутфулла Тўраев, Хамза Каримов, Артём Филипосян, Самандар Шодмонов (Максуд Каримов, 89), Сергей Крот (Баходир Пардаев, 87).
НЕФТЧИ: Юрий Цой, Акмал Холиков, Бахтиёр Ёкубов, Мансур Саидов, Анвар Бердиев (Алишер Холиков, 30), Сардор Мирзаев (Шерзод Хакимов, 77), Владимир Радкевич, Ислом Тўхтахўжаев, Икбол Акрамов Санжар Аскаралиев (Мухсин Низомиддинов, 85), Аскар Мухиддинов.
Карши шахри. Марказий стадион 9722 томошабин.
Манба: www.uff.uz   


Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Ulugbek-Uz 16 Oktyabr 2009, 17:59:44
Сизлар учун хам хурсандмиз! Омадларингни берсин! Биз томонларда хам футбол байрами булиб колар !
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 20 Oktyabr 2009, 22:10:10
   Bu yıl Olıy lıgada to'p surgan jamoalardan biri - Olmaliq o'z maydonida ajoyib natijalarga erishdi. Qiziq tomoni shundaki ular o'z uylarida hatto Pahtakorni ochkosiz qoldirib, Bunyodkorga 1 ochko berishgan ekan. Shunday bo'lishiga qaramay Oliy liga jamoalari ichida faqatgina NASAF (birinchi davraning so'ngi o'yinida) Olmaliqdan bemalol 3 ochko bilan qaytgan ekan(0:2).
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 22 Oktyabr 2009, 20:41:20
Бугунги «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан»

Жорий мавсум Гузорнинг «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоаси Олий лигада иштирок этаётганига беш йил бўлди. Ўтган беш йил давомида жамоани кучлилар сафида муваффакиятли иштирок этди деб, айта олмаймиз. Чунки гузорликлар ушбу мавсумгача икки марта 12-ўринни ва яна икки марта 13-ўринни банд этганлар. Колаверса, 2005 йили турнир жадвалини 14 жамоа ичида 13-ўринни эгаллаганлиги учун ўтиш турнирида иштирок этган. Ўша махалда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг карорига биноан, биринчи лиганинг 3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалари Олий лиганинг 13 ва 14-погоналарини банд этган жамоалар билан ўтиш турнирида иштирок этишган. Куръа натижаларига кўра, «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» аввалига «ÐÐ‘У-Осиё» жамоаси билан беллашади ва гузорликлар 5:1 хисобида галаба козонишади. Сўнгра, кейинги учрашувда «Ð’обкент» жамоасига карши майдонга тушишади. Кизикарлиси, иккинчи учрашувда хам ўша махаллар Кашкадарёнинг учинчи ракамли жамоаси хисобланган клуб 5:1 хисобида ракибларидан устун келадилар. Хал килувчи учрашувда эса Жиззахнинг «Ð¡ÑžÐ³Ð´Ð¸Ñ‘на» жамоаси билан беллашиб, 4:1 хисобида галабани кўлга киритишади ва ўтиш турнирида биринчи ўринни эгаллаб, кейинги йили Олий лигада иштирок этиш хукукини кўлга киритишади.

«Ð¨ÐŽÐ Ð¢ÐÐ»ÐÐ˜ÐÐ“ ЭНГ КЎП ЖАМГАРГАН ОЧКОСИ 33 ТА ЭДИ
Кучлилар сафида биринчи йилини ўтказаётган «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» 26 ўйин ўтказиб, олтитасида галаба, битта дуранг ва 19 учрашувни бой берган холда турнир жадвалининг сўнгги погонасини эгаллаб, биринчи лигага тушиб кетишига сал колганди. Аммо, юкоридан айтиб ўтганимиздек, ўтиш турнирида иштирок этиб, яна ўз жойларини саклаб колгандилар. 2006 йили эса 30 ўйиннинг 10 тасида галаба, икки учрашувни дуранг ва 18 учрашувда маглуб бўлган «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» 32 очко жамгариб, 16 жамоа ичида 12–ўринни банд этгандилар. 2007 йили хам ўттиз учрашув ўтказган «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» 8 галаба, 5 та дуранг ва 17 маглубият натижасини кайд этиб, 29 очко билан 16 жамоа ичида 13–ўрин билан кифояланганди. 2007 йил жамоа учун аввалги йилларга караганда, бироз муваффакиятлирок келди. Ўша йили «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоасининг кўлга киритган очколари сони 33 тани ташкил этди. 2008 йили тарихидаги энг кўп очкони кўлга киритган гузорликлар 30 учрашувда майдонга чикиб, 9 маротаба галаба козонишган. Олтита учрашувда дуранг натижасини кайт этишган. 15 учрашувни эса бой беришган. Тўплар нисбати хам олдинги йилларга караганда сал яхширок – 22:44...   

УСМОН ТОШЕВНИНГ ИСТЕЪФОСИ
Жорий мавсум аввалида клуб рахбарлари трансфер бозорида хар йилгидек чаккон харакат килишди. Бир катор тажрибали ва кўзга кўринган футболчиларни жалб килишди ўз таркибларига. Мавсум бошланишидан олдин Туркияда ўкув-йигин машг¬улотлари олиб борилди. Бош мураббийлик курсига Усмон Тошев олиб келинди. Унга Искандер Галиулин ёрдам берди. Клуб рахбарлари бош мураббийнинг танлаган барча футболчиларини имкон кадар олиб келишнинг уддасидан чика олдилар. Таркибга Вячеслав Пономарёв, Вадим Афонин, Элдор Йўлдошев, Игор Таран, Фахриддин Холмуродов, украинадан эса Данило Мамонов каби футболчилар жалб килинди. Шунингдек, ўтган йилги таркибнинг ўзаги хам саклаб колинди. Катта умидлар билан 18-миллий чемпионатни бошлаган «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоаси аъзолари биринчи турда «ÐÐ°ÑÐ°Ñ„»Ð³Ð° имкониятни бой бердилар. Кейинги турда эса Наманганнинг «ÐÐ°Ð²Ð±Ð°Ñ…ор» жамоасини кабул килган бўлишларига карамасдан, 0:1 хисобида ютказиб кўйишди. Сўнгра, Бекободга сафар уюштирган Усмон Тошев шогирдлари Дилмурод Тошматовнинг хатолари эвазига жамоа яна боши эгик холда майдонни тарк этди. Не-не умидлар билан кучли жамоа барпо этишни максад килган клуб рахбарлари жамоага барча шарт-шароитларни яратиб беришди. Аммо бош мураббий «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан»Ð½Ð¸ муваффакият сари етаклай олмади. Натижада, «ÐœÐµÑ‚аллург» жамоаси билан сафарда ўтказилган омадсиз ўйиндан сўнг, Усмон Тошев клуб рахбарлари томонидан истеъфога чикарилди.

ЭДГАР ГЕССНИНГ КЕЛИШИ
Бош мураббийлик курсиси бўшаганидан сўнг, «ÐÐ½Ð´Ð¸Ð¶Ð¾Ð½», «Ð›Ð¾ÐºÐ¾Ð¼Ð¾Ñ‚ив» ва «ÐÐ°ÑÐ°Ñ„» жамоаларида фаолият олиб борган Эдгар Яковлевич Гесс «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан»Ð½Ð¸ кўл остига олди. Кишки ўкув-йигини маш¬гулотларини ўзи ўтказмаганлиги учун, мавсум бошланганидан сўнг жамоани кўлга олгани учун Эдгар Гесс хам аввалига бироз кийинчиликка дуч келди. Колаверса, германиялик мутахассиснинг ўйинларига мос туша олмай футболчилар хам кийналдилар. Гессда хам футболчиларни жамоавий ўйинга тайёрлаш учун муаммолар пайдо бўла бошлади. Вахоланки, жамоа таркибида бир катор Эдгар Яковлевичнинг тизимига мос келмайдиган футболчилар бор эди. «Ð¥Ð°Ð¼Ð¼Ð° нарсага даво — вакт» деганларидек, барча муаммолар вакт ўтиши билан бартараф этилди. Биринчи давра якунига етганидан сўнг тажрибали бўлишига карамасдан, бир катор футболчиларга дам берилди. Уларнинг ўринларига эса Асрор Аликулов, Георгий Мегреладзе, Михаил Чкарташвили, Ильнур Хазигалиев, Анвар Абдукодиров, Павел Павлов сингари тажрибали ва иктидорли футболчилар олиб келинди. Давра оралиги жиддий машгулотларни ўтказаётган махалда, колаверса, жамоага янги таклиф этилган футболчилар жамоавий ўйинга мослашиш у ёкда турсин, хали Карши шахридаги клуб кароргохини кўришга улгурмаган бир махалда, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси антика карор чикаради: «Ð‘унёдкор» жамоаси 25-тур доирасида Осиё Чемпионлари Лигаси мусобакасидаги иштирокини давом эттириши муносабати билан, ана шу турдан ўрин олган «Ð‘унёдкор» – «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоалари ўртасидаги учрашув давра оралигининг бошидаёк ўтказилади». Бу эса кўпчиликни хайрон колдирганди. Юкорида айтиб ўтганимиздек, хали биринчи давра хордигини чикаришга улгурмаган, энди-энди ўкув-йигин машгулотларини бошлаётган, киска килиб айтганда, хали расмий учрашувларда майдонга тушишга тайёр бўлмаган жамоа «Ð‘унёдкор» жамоасига карши деярли хеч нарса кила олмади. Тўгри, «Ð‘ун¬ёдкор» жамоаси билан сафарда уч очко олиш учун майдонга тушадиган жамоанинг ўзи йўк мамлакатимизда. Аммо ЎзПФЛнинг карори жамоага янги таклиф этилган футболчиларнинг рухларини синдириб кўйиши, мамлакатимизга янги кириб келган легионер ўйинчиларнинг «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚онда футбол сиёсати бошкача экан», деган хаёлга бориб, яна ортларига кайтиб кетиши хеч гап эмасди... Бундай бўлишига клуб рахбарлари хам, мураббийлар штаби хам йўл кўймади. Энг асосийси, энди иккинчи давра бошланганлиги, хали олдинда бир катор учрашувлар борлиги ва керакли очколар кўлга киритилиши учун вакт етарлилиги билан Эдгар Гесс ўз шогирдларини рухлантира олди.

ДАВРА ОРАЛИГИДАГИ ОМАДЛИ СЕЛЕКЦИЯ
Юкорида айтиб ўтганимиздек, давра оралигидаги таклиф этилган янги футболчиларнинг барчаси ўзларига билдирилган ишончни оклаб келишмокда. Масалан, Европа майдонларида етарлича тажриба тўплаб, иккинчи даврадан бошлаб «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоаси шарафини химоя килиб келаётган Георгий Мегреладзе шу кунгача ракиблар дарвозасини етти маротаба иш¬гол этгани билан жамоадошларидан ажралиб турди. Тўгри, у жарохат олиб бир катор ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Лекин жарохатидан тўлик кутулишга харакат килаётган грузиялик хужумчи «Ð”инамо» жамоасига карши ўтказилган бахсда хам ракиб дарвозасини икки марта ишгол этиб, мухлислар мехрини козонди. Шунингдек, Мегреладзе билан бирга ташриф буюрган яна бир грузиялик футболчи – Михаил Чкартишвили аввалига жамоа бош мураббийида яхши таассурот колдирганди. Бирок унинг кутилмаганда жарохат олиши «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоаси таркибида майдонга тушишига тўскинлик киляпти. Колаверса, иккинчи даврада ташриф буюрган Павел Павлов, Ильнур Хазигалиев, Анвар Абдукодиров каби футболчилар хам ўзларига билдирилган ишончларни оклаб келишмокда.

МУВАФФАКИЯТ ХАЛИ ОЛДИНДА ЭДИ...
Тошкентда «ÐŸÐ°Ñ…такор» жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоаси йирик хисобда маглуб бўлди. Сўнгра Андижонга сафар уюштирган Эдгар Гесс шогирдлари майдон эгаларига жиддий каршилик кўрсатишади. Гарчи «Ð¡Ð¾Ð³Ð»Ð¾Ð¼ Авлод» ўйингохида «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоаси мазмунли ўйин кўрсатишига карамасдан, 2:1 хисобида маглубиятга учрайди. Ана шу маглубиятдан сўнг, Эдгар Гесс шогирд¬лари ва бош мураббийнинг ўзи нималарга кодир эканлигини исботлай бошлайди. Аввалига уйда «Ð›Ð¾ÐºÐ¾Ð¼Ð¾Ñ‚ив», ундан кейин эса сафарда «Ð‘ухоро» «ÐºÐ°Ñ‚л» этилади. Кўпчилик мухлислар ва мутахассислар буни тасодифга йўядилар. Бирок тажрибали Гесс мухлислар ва мутахассислар тахминини йўкка чикариб, ўз майдонида «ÐžÐ»Ð¼Ð°Ð»Ð¸Ðº»Ð½Ð¸ хам маглуб этади. Биринчи даврада бирин–кетин галаба козониб келиб, турнир жадвали юкори ўринларида бораётган «Ð¥Ð¾Ñ€Ð°Ð·Ð¼» билан сафарда дуранг натижаси кайд этилади. «ÐšÐ°ÑˆÐºÐ°Ð´Ð°Ñ€Ñ‘ дербиси»Ð´Ð° «ÐœÐ°ÑˆÑŠÐ°Ð»» жамоаси билан Гузорда ўйнаган «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» 2:1 хисобида ракибларидан устун келади. Ундан сўнг эса, учинчи ўрин учун жиддий кураш олиб бораётган Фаргонанинг «ÐÐµÑ„тчи» жамоаси хам Эдгар Гесс бошчилигидаги жамоа олдида тиз чўкади – 1:0. Сўнгра Зарафшоннинг «ÐšÐ¸Ð·Ð¸Ð»ÐºÑƒÐ¼» жамоаси билан бўлиб ўтган бахсда кучлар тенг келади – 2:2. Гарчи кучлар тенг келган бўлса–да, «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» «Ð¼Ð°Ð³Ð»ÑƒÐ±Ð¸ÑÑ‚сиз серияси»Ð½Ð¸ еттитага етказиб олганди. Куни кеча, турнир жадвалида ёнма–ён кетаётган «Ð”инамо» хам махв этилди. Кўриб турганингиздек, иккинчи даврада ўтказилган 11 учрашувнинг олтитасида галаба, иккитасида дуранг натижани кайд этган, уч учрашувни эса давра оралигида бой берган «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жами бўлиб 20 очко жамгаришга муваффак бўлди. Бундан ташкари, хозирги кунга келиб, жамоа 35 очко билан турнир жадвалининг 8–погонасини банд этиб тургани кувонарли холдир.

МУВАФФАКИЯТДА РАХБАРИЯТНИНГ ХИССАСИ КАТТА
«Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоасининг хозирги кунга келиб кўрсатаётган натижаларида клубнинг хар бир аъзоларининг ўз ўринлари бор. Айникса, жамоа бош хомийси – «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚аннефтгаз» унитар шўъба корхонаси бошлиги Илхом Хурсанович Норчаевнинг жамоага кўрсатаётган беминнат ёрдами, жамоани молиявий томондан кўллаб–кувватлаши, хар бир учрашувда ўйингохга ташриф буюриб, «Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» жамоасининг галаба козонишига турт¬ки бўлаётгани гузорлик хар бир мухлиснинг чексиз хурматига сазовор бўлмокда. Колаверса, мамлакатимизда яна бир ракобатдош жамоа пайдо бўлаётгани нафакат бизни, балки барча юртдошларимизни кувонтирса, ажаб эмас.

«Ð¨ÑžÑ€Ñ‚ан» ПФК матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: uzboy 19 Fevral 2010, 15:59:51
qashqadaryodagi eng kuhli jamoa shubhasiz bu Mash'aldir. Nasaf demoqchimisiz, yuq yuq shoshmay turing? Nasaf qayerdan pay do buldi. 1996 yil Masha'l qiynalib oliy ligaga chiqqanda 1 yildan so'ng viloyat hokimi jamoalarni o'rini shunday almashtirib quyib (Nasaf oliyga, Mash'al 1-ligaga) barcha uyinchilarni NAsafga olib ketgandi. Keyinchalik Mash'al yana qiynala qiynala oliy ligaga chiqib eng zo'r oyinlarni ko'rsatib Osiyo Chempionlar ligasida ham uynadi va yana viloyat hokimi oldingi hamkasbini ishini takrorladi. Man shu narsaga haligacha tushunmayman, Muborak qashqadaryo futbol maktabi bo'lishiga qarshilik qilishadi. Muborakda O'zbekistonda 1-futbol akademiyasi ochilgan, hatto paxtakor, neftchi dan ham oldin. http://www.fcmashal.uz/ (http://www.fcmashal.uz/)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 24 Fevral 2010, 23:51:04
ОФК Кубоги. 1-тур.
"Ал-Ахад" - "Насаф" - 0:4 (0:1)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 22 Mart 2010, 23:23:33
ОФК Кубоги. 2-тур.
"Насаф" - "Ал-Жаиш" - 2:1 (0:1)
Nom: "Насаф" Қаршида Болливуд билан ҳамкорликда “Голлар” фильмини суратга олди!
Yuborildi: Abdul_Malik 27 Aprel 2011, 22:32:43
ОФК Кубоги. 4-тур.
"Насаф" - "Демпо" - 9:0 (5:0)

"Насаф" Қаршида Болливуд билан ҳамкорликда “Голлар” фильмини суратга олди!
Бугун Қарши шаҳрида ОФК кубоги 4-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Демпо” ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг илк дақиқалардан “Насаф” ҳужумга отланди. Бунинг натижасида меҳмонлар дарвозабони жароҳат олиб майдонни анча барвақÑ‚ тарк этди. Ўйиннинг 12-дақиқасида чап қанотдан Андрей Переплёткин рақиб жарима майдонига ҳаволатиб етказиб берди. Ҳимоячилардан қочиб кетган Иван Бошкович боши билан ҳисобни очди – 1:0.

26-дақиқада Артур Геворкян ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказади. Тиниб тинчимас Андрей Переплёткин тўпни дарвоза ичига жойлаб қўйди – 2:0. Кейинги ҳужумда яна ўша Артур Геворкян ўз қанотидан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу сафар тўпни Илҳом Шомуродов боши билан қийинчиликсиз дарвозага киритди – 3:0.

32-дақиқада энди Илҳом Шомуродов тўпни жарима майдони ичига етказди. Тўп эса Геворкяннинг бошини “топди” ва дарвоза тўридан жой олди - 4:0. 45-дақиқада Артур Геворкяннинг бу сафар чап қанотдан етказиб берган тўпини Иван Бошкович дарвозага йўллаб ўзининг иккинчи, жамоасининг бешинчи голини киритди – 5:0.

Иккинчи бўлимда, дастлаб 57-дақиқада Иван Бошкович ўзининг хет-тригини расмийлаштирди – 6:0. 65-дақиқада эса Переплёткиннинг пасидан сўнг Артур Геворкян ўзининг дублини нишонлади – 7:0. Лутфулла Тўраевнинг майдон марказидан етказиб берган тўпнини Иван Бошкович ҳисобни 8:0 кўринишига келтирган бўлса, 81-дақиқада Шухрат Мирхолдиршоев ҳисобни 9:0 қилди.

Шундай қилиб “Насаф” 4-турдан сўнг кейинги босқич масаласини ижобий ҳал ҳал қилди. Барча мухлислар номидан “Насаф” жамоасини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.


"НАСАФ" - "ДЕМПО" - 9:0 (5:0)
27 апрель. Қарши. “Марказий” стадиони. 12567 томошабин
Ҳакамлар: Рустам Холов, Қурбонмаҳмад Каримов, Баҳром Сайдуллоев, Равшан Эшматов (барчаси Тожикистон)
Голлар: Иван Бошкович 12, – 1:0. Андрей Переплёткин 26, – 2:0. Илҳом Шомуродов 28, – 3:0. Артур Геворкян 32, – 4:0. Иван Бошкович 45, – 5:0. Иван Бошкович 57, – 6:0. Артур Геворкян 65, – 7:0. Иван Бошкович 76, – 8:0. Шухрат Мирхолдиршоев 81, – 9:0.
"Насаф": 42. Муроджон Зуҳуров, 3. Асрор Алиқулов, 4. Мақсуд Каримов, 7. Жаҳонгир Жиямуродов, 8. Андрей Переплёткин (Мирзакомол Камолов, 65), 9. Илҳом Шомуродов, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Артур Геворкян, 19.Иван Бошкович, 27. Илҳом Юнусов (33. Шухрат Мирхолдиршоев, 46), 34. Боян Малишич (Ахрол Рисқуллаев, 71)
"Демпо": 21. Беррето Луис Хавьер (33. Рахимитан Каттимани, 5) , 3. Жон Диас, 6. Петер Карвальо (20. Маккей Фарнандес, 70), 8. Климакс Лоуренс, 9. Ранти Мартинс, 12. Огба Калу Нанна, 15. Клиффорд Миранда, 16. Самир Наик, 17. Абранчес Хоакум, 18. Ребелло Валу, 28. Маҳеш Гавли

манба:www.championat.uz
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: registan 27 Aprel 2011, 23:33:18
Birinchi gol! :)

http://www.youtube.com/watch?v=CeLzDSIcGmw
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Музаффар 28 Aprel 2011, 09:20:58
хаммасига қойилман, жамоагаям, футболчиларгаям, мураббийгаям. Фақат бир нарсага қойилмасман: нимага шунча оз мухлис???
Фарғонада халқаро ўйин бўлса стадионни трибуналаригина эмас, яқин атрофдаги бинолар томлари, чинорлар шохлари, прожектор устунлари хам тўлиб кетади. билет нархи ва ундаги аншлагни қўяверинг... Фақат жамоа охирги пайтда шунга муносиб ўйин намойиш қилмаяпти...
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 28 Aprel 2011, 12:32:41
Bu rasmiy bir ma'lumot. Aslida Stadion 20 000 kishiga mo'ljallangan, adashmasam. O'yinga biletsiz, tanish-bilish orqali kirganlar ham bo'ladi. Undan tashqari stadion hodimlari-yu eshik og'alarniyam bola-chaqasi bor...
Nom: “Насаф” сафарда йирик ғалабага эришди!
Yuborildi: Abdul_Malik 04 May 2011, 22:27:12
ОФК Кубоги. 5-тур.
“АЛ-АНСОР” - “НАСАФ” - 1:4 (1:1)

“Насаф” сафарда йирик ғалабага эришди!

 

Бугун ОФК Кубоги “А” гуруҳи 5-тур доирасида Қаршининг “Насаф” клуби “Ал Ансор” меҳмони бўлди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Андрей Перплёткиннинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Иван Бошкович боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Ўн дақиқа ўтгач ҳисоб тенглашди. Мезбонлар чап қанотдан бошланган ҳужумини Али Насриддин гол билан якунлади -1:1. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади. Иккинчи бўлимда Жиямуродовнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Иван Бошкович боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ. Иккинчи бўлимда голга тортадиган вазиятлар анча кам бўлди. Аммо ўйининг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда Мақсуд Каримов чап бурчакдан узатиб берган тўпини Носир Отақўзиев боши билан дарвозага йўллади -1:2. Киритилган голдан руҳланган қаршиликлар бироз ўтиб яна икки бор рақиб дарвозасига тўп киритишди. Лутфулла Тўраев 90+2 ва 90+4 – дақиқаларда ўз дублини расмийлаштирди. Якуний хисоб - 1:4.

Ушбу ғалабадан сўнг “Насаф” ўз ҳисобидаги очколар сонини 15 тага етказиб олди ва “А” гуруҳида 1-ўринни нақд қилди. Энди “аждарлар” кейинги босқичда “С” гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоани ўз майдонида қабул қилишади.


“АЛ-АНСОР” - “НАСАФ” - 1:4 (1:1)
4 май. Байрут. “Спортс Сити Стадиум”.
Ҳакамлар: Нг Чиу Кок (Гонконг), Чунг Минг Санг (Гонконг), Аҳмад Амиз (Мальдив ороллари)
Голлар: Иван Бошкович, 15 – 0:1. Али Насриддин, 26 – 1:1. Носир Отақўзиев, 89 – 1:2. Лутфулла Тўраев, 90+2 – 1:3. Лутфулла Тўраев, 90+4 – 1:4.
“Ал-Ансор”: 1. Ҳасан Муғний, 3. Муҳаммад Юнус, 4. Рамос, 5. Элжунади, 7. Наби Балбаки, 9. Эдсон (18.Маҳмуд Кожок, 64), 10. Муҳаммад Атви (Роби Атая, 79), 15. Қосим Лейла, 20. Муҳаммад Айюб, 21.Муҳаммад Ҳаммуд. 30. Али Насриддин.
“Насаф”: Муроджон Зуҳуров, Асрор Алиқулов, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Андрей Переплёткин (Носир Отақўзиев, 83), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян (Мирзакамол Камолов, 77), Иван Бошкович, Илҳом Юнусов, Шуҳратбек Мирҳолдиршоев (Илҳом Шомуродов, 65), Боян Малишич.
Огоҳлантиришлар: Мақсуд Каримов 38, Қосим Лейла 43,


манба : championat.uz
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 18 Oktyabr 2011, 22:24:42
Finalga chiqishimizga 1 qadam qoldi, Al-Vehdat - Nasaf, 67 daq. hozircha hisob 1-1.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 18 Oktyabr 2011, 23:08:43
“Насаф” нафақат ўз тарихида балки Ўзбек клублари тарихида илк бора ОФК кубоги финалига йўл олди. финал учрашуви 29 октябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Унда “Насаф” ва Қувайтнинг “Қувайт СК” клуби билан беллашади.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Sadulla 19 Oktyabr 2011, 07:26:51
 :asl3:

Barcha O'zbekistonliklarni bu g'alaba bilan tabriklayman.To'g'risini aytganda 1-goldan keyin odam sal havotir olishga tushgandi,lekin futbolchilarimiz tushkunlikka tushmay hisobni tenglashtirishdi va o'yin taqdirini o'z foydalariga hal qilishdi.OFK chempianati finali O'zbekistonda bo'lishining o'zi ham katta gap.Umid qilamanki kubok ham O'zbekistonda qoladi.Yana bir bor barchani g'alaba bilan tabriklayman.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Zulfina 19 Oktyabr 2011, 08:03:41
 :asl3:

Hoynahoy bugun bizanikida katta bayram bo'ladiyoooov...

Bayram tashkilotchisi dadamla dib o'ylagandursila? Yooo', dadammi futbol ko'rishga unchalik vaqtlari yo'. Ukamam unchalik qiziqmidi futbolga.
Bayram tashkilotchisi buvijonimla :)
Qo'polro qilib aytganda "futbol jinnisila" :)
Kecha Iordaniyaliklarni birinchi golidan keyin rosa siqildilayee.
Endi 29-dagi o'yinni jonli ko'raman, Qarshiga ketaman dib qomasinla dib qo'rqib turimman :)

Barcha Qashqadaryoliklarni, nafaqat Qashqadaryolik balkim butun O'zbekistonliklarni final bilan tabriklayman.

Ha etgancha, bugun bizanikiga mehmonga kelila :)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: muxlisa 19 Oktyabr 2011, 09:00:23
:asl3:

Hoynahoy bugun bizanikida katta bayram bo'ladiyoooov...

Bayram tashkilotchisi dadamla dib o'ylagandursila? Yooo', dadammi futbol ko'rishga unchalik vaqtlari yo'. Ukamam unchalik qiziqmidi futbolga.
Bayram tashkilotchisi buvijonimla :)
Qo'polro qilib aytganda "futbol jinnisila" :)
Kecha Iordaniyaliklarni birinchi golidan keyin rosa siqildilayee.
Endi 29-dagi o'yinni jonli ko'raman, Qarshiga ketaman dib qomasinla dib qo'rqib turimman :)

Barcha Qashqadaryoliklarni, nafaqat Qashqadaryolik balkim butun O'zbekistonliklarni final bilan tabriklayman.

Ha etgancha, bugun bizanikiga mehmonga kelila :)

futbolga qizlani qishiqishini eshitgandim, ada, aka-uka, buvalani etmasayam bo'ladi.  BUVIlaniii futbol ko'rishinii, yana qiziqiib :) ... bunaqa buvini endi eshitishim. Buvijonizlaga mandan salom aytib qo'ying. hayron bo'lganimmiyam :7

Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Muvahhid 19 Oktyabr 2011, 19:46:20
"Nasaf"ni barcha muxlislarini tabriklayman !
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abu Muso 28 Oktyabr 2011, 10:40:31
 :asl3:

Final o'yinga marhamat...  ;D

(http://s017.radikal.ru/i412/1110/1d/b26152cfc6e6.jpg) (http://www.radikal.ru)
Nom: ОФК Кубоги 2011. Финал. Превью.
Yuborildi: Abdul_Malik 29 Oktyabr 2011, 11:53:49
Бугун катта финал. Ҳар доим ҳам бу каби йирик турнирлар финалини ўз стадионларимизда ўтказавермаймиз. Чиндан-да тарихий кун бугун. Футбол сайтларимиз Қаршидан репортажларни бошлаб юборишди. Мен эса финал превьюсини эътиборингизга ҳавола этаман. (Сайтларда маълумотлар чиқавермагач, ўзим қоралаб қўя қолдим :))


29 ноябр. ОФК Кубоги 2011. Финал. “Насаф” – "Қувайт СК"

Учрашув ўтказиладиган жой: "Насаф" Марказий стадиони.

Намойиш этилади: “Спорт” телерадиоканали. Соат 19 00да.

Рақиб ҳақида маълумот

Қувайтнинг энг номдор жамоаларидан бири саналган “Қувайт спорт клуби” Каифан шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб 1960 йилнинг 20 октябрида ташкил топган. Жамоа уй учрашувларини 18500 томошабинга мўлжалланган “Қувайт Спорт клуби” стадионида ўтказади.


Жамоа Қувайт премьер лигасида ўн маротаба чемпион бўлган, Ñ‚Ñžққиз бор Қувайт Амири кубогини, беш бора Қувайт шаҳзодаси кубогини қўлга киритган.


Халқаро майдондаги энг катта муваффақияти – 2009 йили ОФК кубоги ғолиби бўлган. Демак, қувайтликлар иккинчи бор ОФК кубоги финалида баҳс олиб борадилар.


“Қувайт СК” халқаро ўйинларни Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида бошлашган. Улар қитъамизнинг энг нуфузли турнирида тўрт маротаба иштирок этишган.


2009 йилдан бошлаб эса ОФК кубоги учрашувларида қатнашиб келишади. Эътибор беринг, улар дастлабки уринишда мусобақанинг бош совринига сазовор бўлишган.


Жамоанинг ОФК кубогидаги иштироки статистикаси:

Ўтказган ўйинлари: 28


Ғалаба: 16


Дуранг: 9


Мағлубият: 3


Тўплар нисбати: 51-25


Энг йирик ғалабаcи: 7:1


Энг йирик мағлубияти: 1:3


Кимлардан хавфсираш лозим?

Жамоа етакчилари сифатида биринчи навбатда легионерларни санаб ўтиш мумкин. “Насаф” дарвозасига асосий хавф бразилиялик Коутиньо ва кот-д’ивуарлик Борис Каби томонидан содир этилади. Рақиблар устози ўйинни бошқаришда малилик Лассана Фанедан фойдаланади. Шунингдек, таркибда Қувайт миллий терма жамоасининг бир нечта аъзоси бор. Ҳимоячилари бақувват ва бўйдор. Иккинчи қаватда яхши ўйнай олишади.


Бугунги учрашувга бошланғич таркибда тахминан қуйидаги футболчилар тушади:


Дарвозабон: Холид Ал Фадхли; ҳимоячилар: Ёқуб Абдуллоҳ, Лассана Фане, Фаҳад Шахин, Носир Ал Шаққатҳ; ярим ҳимоячилар:  Сами Ал Санеа, Рафат Али Аҳмад Жабер, Жараҳ Ал Атаиқи, Ҳусайн Ал Шаммари; ҳужумчилар: Коутиньо, Борис Ландри Каби.


“Насаф” ҳақида

Қаршиликлар ушбу мавсумни ҳар қачонгидан ҳам яхши ўтказяпти. 2001/02 йилги мавсумда “Насаф” Осиё чемпионлари кубогида 3-ўринни қўлга киритганди. Мана бу сафар ОФК кубогида чемпионликни қўлга киритиш имконига эга бўлиб турибди. Анатолий Демьяненко шогирдлари Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ҳам 2-ўринни банд этиш имконини сақлаб турибди. “Насаф”нинг шу вақтга қадар чемпионатимизда қайтд этган энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланади. Қаршиликлар 6 бора чемпионатимизнинг бронза медалига эга чиқишган. Шунингдек, жорий мавсумда Ўзбекистон кубоги финалига чиқишни ҳам уддалашди. Хуллас, 2011 йилни “Насаф” учун ҳар қачонгидан муваффақиятли мавсум деб атаса бўлади. Жамоанинг айниқса, ОФК кубогида кўрсатаётган натижалари қувонарли. Ўтган йили нимчорак финалдан юришини тўхтатган қаршиликлар бу сафар финалга қадар етиб келишди ва бу натижа билан кифояланиб қолишмайди деган умиддамиз.


Жамоанинг ОФК кубогидаги иштироки статистикаси:

Ўтказган ўйинлари: 18


Ғалаба: 12


Дуранг: 3


Мағлубият: 3


Тўплар нисбати: 47-12


Энг йирик ғалабаcи: 9:0


Энг йирик мағлубияти: 1:2, 0:1.


Ўзаро ўйинлар

“Насаф” ва "Қувайт СК" бир бора ўзаро Ñ‚Ñžқнаш келишган. Осиё чемпионлар кубогининг 1/4 финали БААда ташкил этилганди. Унда тўрт жамоа давра тизимида биттадан ўйин ўтказиб, гуруҳда биринчи ва иккинчи ўрин соҳибларини аниқлашган. 2002 йилнинг 6 февралида “Насаф” - “Ал Қувайт” учрашуви 1:1 ҳисоби билан якун топган. Гуруҳ ўйинлари натижасига кўра “Насаф” ва Эроннинг “Истиқлол” жамоаси ярим финалга йўл олган, қувайтликлар шу ерда мусобақани тарк этган.


Дуэл

Финал ўйинида жамоаларнинг қайсидир етакчи футболчилари ўртасида эмас, Анатолий Демьяненко ва Драган Талажич ўртасида баҳс кечади. Иккаласи ҳам халқаро ўйинларда тажриба орттирган мураббийлардир. Талажич бош мураббийлигида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси 2004 йилда Осиё чемпионлар лигаси учрашувларида бош совринга сазовор бўлган. Демьяненко эса Европа чемпионлар лигаси “ҳаво”сини олган мутахассис ҳисобланади. Бугунги натижада айнан уларнинг роли бошқаларникидан кўра ÑŽқорироқ бўлади.


Тўғрисини айтсам, Анатолий Демьяненконинг ўйин услуби менга унчалик Ñ‘қмайди. Аммо жамоанинг имкониятларидан келиб чиқиб, керакли натижани қайд этиш учун бу услубдан яхшироғи бўлмаса керак. “Насаф” яққол ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин кўрсатмайди. Аммо ўз дарвозасини яхши қўриқлайди, рақибларга эса керагича гол ура олади. Яъни, майдон марказини қўлга олади. Бу – Демьяненконинг услуби. Балки айнан ушбу ўзига хослик бизга чемпионликни тақдим этар!


manba BARSA_MESSI uff.uz
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Ansora 29 Oktyabr 2011, 12:53:46
Assalomu alaykum. "Nasaf"ni yutug'ini to'rt ko'z bilan kutib qolamiz:)

Jonli efir bo'lmasa keraga? Vayo internetga berisharmikan?
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Shoxjahon12 29 Oktyabr 2011, 14:40:56
Assalomu alaykum. "Nasaf"ni yutug'ini to'rt ko'z bilan kutib qolamiz:)

Jonli efir bo'lmasa keraga? Vayo internetga berisharmikan?

www.livetv.ru saytida onlayn ko'rsa bo'ladi. Men ham intiqlik bilan kutyapman. :)
Nom: “Насаф” – “Қувайт СК”. On line ВИДЕО
Yuborildi: Abdul_Malik 29 Oktyabr 2011, 15:07:33
O'zimizni championat.uz sayti ham jonli olib berishni va'da berayapti mana bu sahifa (http://championat.uz/uz/news-8/10190.html)da
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Zulfina 29 Oktyabr 2011, 19:54:23
 :asl3:
Mana 1-taym ham nixoyasiga yetdi.
Hozircha xisob o'zgarmadi, lekin ustunlik Nasaf tarfda. InshaAlloh yorug' yuz bilan tugataylik o'yinni.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Mirоlim 29 Oktyabr 2011, 20:24:43
Nasaf 2:0 Quvayt SK, e qoil barakasini bersin... InwaALLOH chempion böliwga loyiq darajada öyin körsatyapti Nasaf öyinchilari.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Mirоlim 29 Oktyabr 2011, 20:51:50
Chempionlik muborak bölsin azizlar!!!
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Zulfina 29 Oktyabr 2011, 21:03:08
Biz chempionmiz forumdoshlar.
Nasaf champioooooooooooon
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: AL_laziz87 29 Oktyabr 2011, 21:07:26
Uraaaaaaaaaaaaaaa! G'alaba muborak!
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abdul_Malik 29 Oktyabr 2011, 22:03:48
Nasaf 10 marta O'zbekiston chempionligini qo'lga kiritsa ham o'z muxlislarini bugungichalik hursand qilolmasdi.
Mash'al va Sho'rtanga ham nasib qilsin bu martabalarga chiqish.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: AbdulAziz 29 Oktyabr 2011, 22:10:00
O'yinni maza qilib tomosha qildim. Yarmidan ko'pini qorong'i xonada vizual tafakkur va tasavvur orqali tomosha qildim (orada 3 marta chiroq o'chdi). Yaxshiyam Facebook bor ekan.
 
Qarshida haqiqiy bayram bo'libdi. Mustaqillik tantanalaridan so'ng, bunchalik bayramni ko'rmagan edim.

Tabriklar!
Yigitlarga "Spark", ustozlariga "Epica", muxlislarga esa bundan keyin ham xushkayfiyat yor bo'lishini tilab qolaman.
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Shoxjahon12 29 Oktyabr 2011, 22:52:33
Buyuk g'alaba muborak,azizlar!!!!!!!!!!!!!!
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: serdar 29 Oktyabr 2011, 22:53:34
bugun chelsea yutqazdi , lekin nasaf butun özbegim tarixida yangi sahifa ocdi, butun nasaf muhlislarini g'alaba bn tabrikleman. . .
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Aqoid 30 Oktyabr 2011, 03:13:33
Quvonchli kun bo'ldi-da o'ziyam. Nasaf chempion. Man.utd, Milan, Barca, PSG yutdi! Chelsea yengildi.;-)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Sadulla 30 Oktyabr 2011, 08:02:53
 :asl3:

Barchani g'alaba bilan tabriklayman!Bu g'alaba tarixga oltin harflar bilan yozishga arziydi.Bu g'alaba tufayli bugun hamma joyda hursandchilik.Murabbiyga ham,yigitlarga ham katta rahmat! G'alabalar davomli bo'lishini tilab qolamiz!
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Ansora 30 Oktyabr 2011, 12:14:46
Assalomu alaykum. G'alabalar muborak bo'lsin:) Hammasi uchun rahmat futbolchilarimizga. Ertalabda xabar qidirdim internetdan, bugun bozor, deb hamma jurnalistlar uxlaganmi, deyman, hech bir xabar yo'q...

Abu Muso aka, biletingizni ko'rgandim, mabodo rasmga olmadingizmi, bo'lsa joylang, matchdagi quvonch onlaridan rasmlar ko'raylik:)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Abu Muso 30 Oktyabr 2011, 15:53:45
Abu Muso aka, biletingizni ko'rgandim, mabodo rasmga olmadingizmi, bo'lsa joylang, matchdagi quvonch onlaridan rasmlar ko'raylik:)
:asl3:

Қаршидаги кечаги учрашувдан фотолавҳалар (http://www.uff.uz/news/sections/asia/32293)


“Насаф”нинг қувончи ФОТОГАЛЕРЕЯ (http://championat.uz/uz/news-8/10215.html)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: AbdulAziz 31 Oktyabr 2011, 11:39:57
(http://vatandosh.uz/wp-content/uploads/2011/10/DSC_6160.jpg)

(http://vatandosh.uz/wp-content/uploads/2011/10/DSC_6129.jpg)

(http://vatandosh.uz/wp-content/uploads/2011/10/DSC_6118.jpg)

(http://vatandosh.uz/wp-content/uploads/2011/10/DSC_6003.jpg)

(http://vatandosh.uz/wp-content/uploads/2011/10/DSC_5983.jpg)

(http://vatandosh.uz/wp-content/uploads/2011/10/DSC_5596.jpg)

Qolgan rasmlar:
http://vatandosh.uz/%e2%80%9cnasaf%e2%80%9d-osiyo-futbol-konfederatsiyasi-kubogi-sohibi-fotogalereya/
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Zulfina 09 Noyabr 2011, 20:29:08
 :asl3:

Nasaf o'z tarihida ilk marotaba kumush medal sohibi!
Muborak bo'lsin hamyurtlar ;)
InshaAlloh buyog'iga 1-o'rindan umidvormiz :)
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: registan 09 Noyabr 2011, 20:58:16
:asl3:

Nasaf o'z tarihida ilk marotaba kumush medal sohibi!
Muborak bo'lsin hamyurtlar ;)
InshaAlloh buyog'iga 1-o'rindan umidvormiz :)


Finalda g'olib bo'lganga, kumush medal beriladimi?
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Zulfina 09 Noyabr 2011, 21:04:28
:asl3:

Nasaf o'z tarihida ilk marotaba kumush medal sohibi!
Muborak bo'lsin hamyurtlar ;)
InshaAlloh buyog'iga 1-o'rindan umidvormiz :)


Finalda g'olib bo'lganga, kumush medal beriladimi?

Qanaqa final? ???
Nom: Re: Qasqadaryo futboli - NASAF, MASH'AL,SHO'RTAN...
Yuborildi: Akbarjоn 09 Noyabr 2011, 21:08:34
Finalda g'olib bo'lgani yo'q, O'zbekiston  chempionatida ikinchi o'rini oldi, Chempionat jadvali quyda            
                                        
1   Ð‘унёдкор   61
2   ÐÐ°ÑÐ°Ñ„           56
3   ÐŸÐ°Ñ…такор   51
Nom: "Насаф" "Анжи"ни мағлуб этди
Yuborildi: Abdul_Malik 23 Yanvar 2012, 00:18:23
"Насаф" "Анжи"ни мағлуб этди

Бугун Дубайда Қаршининг “Насаф” клуби Махачқалъанинг “Анжи” клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Андрей Переплеткин ҳисобни очди. Аммо орадан 10 дақиқа ўтгач Лахиялов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Биринчи бўлимда “Анжи” сафида Одил Аҳмедов ҳам тўп тепди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Илҳом Шомуродов “Насаф”га ғалаба келтирувчи голни урди.


"Анжи" - "Насаф" - 1:2 (1:1)
Голлар: Андрей Переплеткин, 3. Лахиялов, 14 – пенальтидан, Илҳом Шомуродов, 82.
"Анжи": Габулов (Помазан, 46), Агаларов (Ангбва, 46), Жоао Карлос (Кухарчук, 65), Гаджибеков (Игонин, 46), Тагирбеков (Логашов, 46), ОДИЛ АҲМЕДОВ (Роберто Карлос, 46), Жусилей (Мухаммад, 65), Коронов (Гаджиев, 46), Лахиялов (Мирзабеков, 65), Жирков (Иванов, 46), Прудников (Голенда, 46).
"Насаф": Муроджон Зуҳуров, Шерзод Аъазмов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Шохрух Гадоев, Эркин Бойдуллаев, Сухроб Неъматов, Артур Геворкян, Андрей Переплёткин, Шухрат Мирҳолдиршоев, Иван Бошкович.
Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Шомуродов, Носир Отқўзиев, Бойматов, Алланиёзов, Санақулов.