ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Umumiy bo'lim => Umumiy => Forumchilar blogi => Mavzu boshlandi: Муҳаммад Соҳиб 10 Iyul 2009, 00:41:32

Nom: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 10 Iyul 2009, 00:41:32
                             
:bsm:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Раҳмати ғазабидан устун Меҳрибон Аллоҳнинг шомил иродаси ила ушбу ҳарфларни термоқдаман! Яхши ният, эзгу истак, хушкайфият ҳукмрон бир паллада сизларга ушбу блогни очишдан мақсадни англатсам! Энг аввал, ёзган ҳар бир сўзимизни Ñžқувчиларимизга манфаат бўлишини Ҳақ Таолодан илтижо ила сўрайман. Бу ерда битилажак фикрлар, мақолалар, турли ёзувлардан гўзал ибрат олиб, шунчаки вақтинчилик таъсирланиб кетмасдан, олинган ибратлардан Жаннат томон йўлни очиб борсак дейман! Ҳар бир кишига ҳидоятни фақат Қодир Аллоҳ бера олади.  Истагимиз эса шу форумда қатнашиб, ҳидоят топаётганларга Ҳақ Таоло бизни ҳам сабабчилардан қилиб қўйса. Ҳидоят топганларни эса янглиш йўлга кирмасликларига хиссамиз қўшилиб турса! Охир бориб, барчамиз Аллоҳнинг розилигин топиб, остидан анҳорлар оқиб турувчи сўриларда Расулуллоҳ :sw: билан аҳли форумлар биргаликда суҳбат қурсак!!! Ана шунда бизга Аллоҳнинг Расули :sw:"Сизларни бир-бирларингизга бўлган муҳаббатингиз, бир-бирларингиздан ибратланишингиз, бир-бирларингизни ҳимоясиз қолдирмаслигингиз, биродарчилигингиз бу ерга келтирди" деган муборак овозларини эшитиб, масрур ҳолимизда Аллоҳга ҳамдлар айтсак!
Муҳтарам аҳли форум биродарлар, сизлар билан жаннатда бирга бўлмоқ истадим!!! Ва ана шу истакларим рўёби учун ибрат олиб, ибрат бўлиб, фикр эшитиб, кўнгил олиб, кўнгил бериш мақсадинда бу блогни очдим!
Барчангизнинг ҳар бир динимиз таълимотига зид бўлмаган чиқишларингизни мамнуният ила қабул қилгаймиз, ИншаАллоҳ!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 10 Iyul 2009, 02:12:54
Мактабда Ñžқиб, аста-секин атроф-муҳит ҳақида тушунчаларим кенгайиб борар экан, бир кун келиб "ерда биринчи одам қандай пайдо бўлган экан ёки бирданига кўпгина одамлар пайдо бўлганмикан" деган фикр калламга келиб қолди! Ҳайрон бўлманг, "ота-онаси айтмаганмикин" деб. Ота-онамиз бизга бу ҳақда эртароқ айтишганми, ёки ўша пайт шу хабарни тўлиқ таҳлил қилиб, ақидага айлантириб оладиган ёшда бўлмаганимиз учунми яхши тушунмаган эканмиз! Ва яна отамиздан қайта сўрадик! Отамизнинг юзларида табассум балқиди! Мен бу ширин жилмайишнинг моҳиятини яқинда англадим. Бу ҳақда кейинроқ! Хуллас, падари бузрукворнинг бу галги оҳиста тушунтиришларидан бир нималарни англадик. Аниқроғи, Ерда биринчи Одамни Аллоҳ тупроқдан яратганини онгимизга  сингдирдик. Тўғрисини айтишим керак, гар ўшанда бунга ақлим ҳали тўлиқ етмасада, аммо отамизнинг ишонч билан гапиришлари ва ҳамда ҳозир "сиз шунга ишониб тураверинг кейин ўзингиз ҳам аниқ билиб оласиз" деган гаплари бизга Одам Ато ҳақидаги илк таълимотлар эди!
Бу ҳақда отамиздан сўраганимизда хурсанд бўлганликларининг сабаби, бизнинг онгимизга хаёлпараст Дарвин таълимотлари тиқиштирилмасидан аввалроқ савол берганимиз экан! Ва, ҳамда Одам алайҳиссаломни танишни бошламоқ, ўзлигини танишни бошлашни биринчи қадами сабабидан экан!
Ўз ақлимиз билан бир-икки нарсаларни мушоҳада қиладиган ёшга йетиб, тушундимки, ўзликни англашнинг биринчи босқичи мактаб ва олийгохларда психология каби фанлардан Ñžқитиладиган олди-қочдилар эмас, балким инсониятнинг отаси қандай яралганини билишдан бошланар экан!
 Ð’аллоҳу аълам.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 11 Iyul 2009, 02:21:59
Дунёнинг яралиши, турли воқеликлар, атроф-муҳит, бахайбат тоғликлар, ой ва юлдузларнинг ҳаракати ва яна шунга ўхшаш бир қанча ҳодисаларга Аллоҳ Ҳақ Таолонинг: " أَفَلَمْ يَنظُرُوا إِلَى السَّمَاء فَوْقَهُمْ كَيْفَ بَنَيْنَاهَا وَزَيَّنَّاهَا وَمَا لَهَا مِن فُرُوجٍ   

  Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз, зийнатлабмиз ва унинг тешиклари ҳам йўқ?!
Қоф сураси, 6-оятидаги хитобни Ñžқиб, назар соладиган бўлиб қолдим! Кўраманки ҳар қадам мўъжиза! Ҳар бир жисм мўъжиза, ҳар бир шакл мўъжиза, ҳар бир маҳлуқ мўъжиза, осмон мўъжиза, ер мўъжиза!!! Ҳар соат, ҳар дақиқа, ҳар он мўъжиза!
Фақат, буни ҳис қилмоқ учун Аллоҳнинг мўъжизавий китобидаги ожиз қолдирувчи каломларини Ñžқиб, уқиб тафаккур этмоқ лозим! Ғайримусулмонлар нималардандир ҳузур, романтика ахтарадилар!
Ўзини таниган мўминлар учун эса ҳар он ҳузур!
Ажойиб! Ажойиб! Аллоҳнинг атига бир қаторнинг маълум қисмига жойланадиган каломини таърифлаш чун ёзиб тугатиб бўлмайдиган китоблар битса бўлади! Субҳаналлоҳ! Бу не холки, бизлар буни хис этмасак! Келинг, азизларим назар солайлик, осмонни қандай бино қилиб қўйилганига, тоғларни жойлаб қўйилганига ва ибрат олиб, Аллоҳнинг қудратин ҳис этиб, У Буюк зотнинг тоатида бардавом бўлиб, Розилигин топиб, Жаннатида Расули ила ҳамроҳ бўлайлик!!!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 18 Iyul 2009, 22:26:14
 
:bsm:
Ассаламу алайкум!
Манфаатидан умидвор бўлиб бу ерга Имом Бухорийнинг сийратлари хақидаги ишонарли маълумотларни жойлаяпман!

Имом Бухорийнинг сийратлари

...Ушбу сарлавҳа остида имом Бухорийнинг исмлари, насаблари, туғилишлари, катта лари, жисмоний ва аҳлоқий сифатлари, илм йўлидаги саъй-ҳаракатлари, Аллоҳ Таолога боғланишлари, заковатлари, қобилиятлари, ишни яхши қилишлари, устозлари, шогирдлари, ёзган китоблари каби бир қанча мавзулар билан танишиб чиқишга ҳаракат қиламиз!
Исмлари, насаблари ва туғилишлари
Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн иброҳим ибн Иброҳим ибн ал Мўғийра ибн Бардизба Жўъфий Бухорийдир.
Бардизба мажусий бўлган. Аммо Мўғийра ибн Бардизба ўз вақтида Бухоронинг волийи бўлган ва Ямон Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган. Ўша пайтларда бировнинг исломга киришига сабаб бўлган одамга нисбат берилиши одат бўлган. Шунга биноан Имом Бухорийлар оиласига “Жўъфий” нисбати берилиб қолган. Бошқача қилиб айтганда, Жўъфий сабабидан мусулмон бўлганлар, дегани.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорийнинг оталари Исмоил инб Иброҳимнинг куняси Абул Хасан бўлиб, у парҳезкор уламолардан эди. Унинг ҳақида Имом Бухорийнинг ўзлари “Тарихул Кабийр” китобида “У Ҳаммод ибн Зайдни кўрган ва ибн Муборак билан икки қўллаб кўришган эди”, деб ёзганлар.
 Ð£ Молик ибн Анасдан дарс олган, Солиҳ ибн Муборак, Абу Муовия ва бошқалардан ривоят қилган шахсдир.
 Ð˜ÑÐ¼Ð¾Ð¸Ð» ибн Иброҳим Аҳмад ибн Ҳафс, ЯҳÑ‘ ибн Жаъфар Пойкандий ва бошқаларга устоз бўлган.
 Ð£Ð½Ð¸Ð½Ð³ шогирди Аҳмад ибн Ҳафс: “Ўлими олдидан ҳузурига кирсам, ҳамма молимнинг ичида бирор дирҳам шубҳалиси борлигини билмайман, деди. Ўша пайт ўзимга-ўзим арзимас бўлиб кўриндим”, деб ривоят қилади.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий илмли, аҳли фазл ва Солиҳ оилада жумъа намозидан кейин, ҳижрий 194 йилнинг, Шаввол ойидан ўн уч кеча қолганда, Бухоро шаҳрида дунёга келдилар.
 Ð£ киши кичик пайтларида оталари вафот этиб, етим қолдилар ва акалари Аҳмад билан оналари тарбиясида ўсдилар.

Болалик

Имом Бухорийнинг болалик йиллари асосан илм талабида ўтди, десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Хатиб ўз санади ила қилган ривоятда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Хотим Варроқ қўйидагиларни айтади:
"Мен Абу Абдулуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга: "Хадис талаб қилишни бошлашинг қандай бўлган?"-дедим.
"Куттоб - бошланғич таълимдалигимдаёқ ҳадис ёд олишга илҳомлантирилдим",-деди.
"Ўшанда ёшинг нечада эди?"- дедим.
"Ўн ёш ёки ундан озроқ. Ўн ёшдан ўтганимдан кейин куттобдан чиқиб, Дохилий ва бошқалардан дарс олдим. У бир куни одмларга дарс бера туриб, "Суфён Абу Зубайрдан, у Иброҳимдан",-деди.
Мен унга"
"Эй Абу Фулон! Абу Зубайр Иброҳимдан ривоят қилмаган"-дедим.
У мени жеркиб ташлади. Мен унга:
"Агар ҳузурингда бўлса, асл нусҳага қара",- дедим.
У мендан қаламни олиб ёзганини Ñ‚Ñžғрилаб олди ва "Рост айтасан",- деди".
Баъзи асхоблари ундан "Ўша Дохилийга эътироз билдирган пайтингда ёшинг қанча эди?"- деб сўрашди.
"Ўн бирда эдим. Ўн олти ёшга етганимда Ибн Муборак ва Ваъкийнинг китобларини ёд олдим ва уларнинг каломларини билдим. Кейин эса, акам Аҳмад ва онам билан бирга Маккага бордим. Ҳаж қилиб бўлганимиздан кейин акам Аҳмад онамни олиб ортга қайтди. Мен хадис ўрганиш учун қолдим.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 18 Iyul 2009, 22:27:07
Илм талаби
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи талаби илмни ўз ватанлари Бухорада бошлаганлар. Бошланғич илмлардан таҳсил олиб бўлганларидан кейин ҳижрий 205-санада хадисдан дарс олишни бошладилар.
Имом Заҳабий ва бошқа тарихчилар айтишади: “У кишининг хадис эшитишни бошлашлари икки юз бешинчи йилда бўлди. Ўз юртида замонасининг кўплаб улуғларидан хадис эшитиб бўлгандан кейин 213-йилда онаси ва акаси билан Байтуллоҳни ҳаж қилиш учун йўлга чиқди. Акаси Бухорога қайтди. Аммо у Маккада қолишни афзал кўрди. Макка Ҳижоздаги энг муҳим илмий марказлардан бири эди”.
Имом Бухорий у ерда ўзлари излаб юрган нарсани топдилар. Гоҳида Мадинага ҳам бориб турар эдилар.
У киши Маккаи Мукаррамада баъзи китобларини таълийф қилдилар ва “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” ва унинг таржималарига асос солдилар.
Имом Бухорий ўзлари айтадилар:
“Ўн саккизга кирганимда “Қазоёс-саҳобати ват-тобеъин” китобини таснийф қилдим. Кейин Ат-тарих ал-кабийр”ни. Бу Мадинада, Набий алайҳиссаломнинг қабрлари ёнида бўлди. Ойдийн тунларда ёзар эдим”.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўз хаётлари давомида кўп маротаба ва том маънода сермаҳсул сафарларда бўлдилар. У киши ўз замоналарида қарийб барча исломий мамлакатларга , баъзи бирларига эса бир неча маротабадан сафар қилдилар.
“Мен Сурия, Миср ва Арабистон ярим оролларини икки дафъа зиёрат қилдим,- деб ёзади Имом Бухорий, - бир неча марта Басрада бўлдим, олти йил Ҳижозда(Саудия Арабистони) яшадим, Куфа ва Боғдод шаҳарларида неча маротаба бўлганимни эслай олмайман”…

…Имом Бухорий бутун ҳаётларини хадис илмини мукаммал даражада ўрганиш ва жамлашга бахш этдилар. У киши асарларини, бу асарлар учун жамланган барча захираларни ўз қўли билан битар, бу сингари ишларни ҳеч кимга ишонмасдилар.
Аксарият асарларини тунда қоғозга туширардилар. Жуда ёшликларидан Аллоҳ Таоло битмас туганмас ғайрат билан сарафроз этган Имом Бухорий тасаввурида ярқ этган тоза фикрларни оқ қоғозга муҳрлаб қўйишдан ҳеч қачон эринган эмаслар.
Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ шундай эслайди:
“Абу Абдуллоҳ билан сафарга чиқадиган бўлсак, фақат қаттиқ совуқдагина бир уйда ётар эдик. Мен унинг бир кечада ўн беш, йигирма марта туриб чақмоқни олиб чироқ Ñ‘қишини, сўнгра хадисларни чиқариб, белгилаб, яна бошини ёстиққа қўйганини кўрар эдим”.
Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий айтади:
“Бир кеча Муҳаммад ибн Исмоилнинг уйида қолдим. Унинг ўша кеча ўн саккиз марта туриб, ёдига тушган нарсаларни ёзиб қўйганини ҳисобладим”.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 18 Iyul 2009, 22:28:46
Шахсий сифатлари

Имом Бухорий озғин ва ўртабўй киши бўлганлар. У киши дунёдан зоҳид бўлиб ўтганлар. Оталаридан ўзларига қолган кўп миқдордаги молни садақа қилар эдилар.
Имом Бухорий рахматуллохи алайҳ жуда оз таом ер эдилар. Баъзи вақтларда кунига икки ёки уч дона бодом еган кунлари ҳам бўлган. У кишига бир марта бемор бўлганларида сувлари табибларга кўрсатилган. Шунда улар: бу сув баъзи насаро роҳибларининг сувига ўхшайди. Улар, одатда, таом емайди, дейишган. Имом Бухорий: Ñ‚Ñžғри айтишди, деганлар.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий рахматуллохи алайҳ ўзлари айтадилар:
“Ғийбат ҳаромлигин билганимдан буён бирор кишини ғийбат қилганим йўқ”.
Имом Бухорий ўз хоналарида эдилар. Жория келиб, у ерга кирмоқчи бўлди ва қоқилиб, у кишининг олдиларидаги сиёҳдонни тепиб юборди.
 â€œÐ‘у қандай юриш?”- дедилар.
 â€œÐ™ÑžÐ» бўлмаса, қандай юрай?”- деди жория.
У киши қўлларини ёйиб”
 â€œÐšÐµÑ‚авет! Сени озод қилдим!?- дедилар.
 â€œÐ Абу Абдуллоҳ! У сизнинг ғазабингиўни чиқардими?”- дейилди.
 â€œҚилган ишим ила нафсимни рози қилдим”, - дедилар.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий рахматуллохи алайҳнинг варроқлари яъни мирзалари ҳикоя қилади:
 â€œÐ£Ð½Ð³Ð° отасидан жуда катта мол мерос қолган эди. Уни музорабага берар эди. Қарздор унинг 25 мингини бермай қўйди. Унга: “Волийнинг мактубини олсанг, йрдам бўлади”, дейишди. “Мен улардан мактуб олсам, улар мендан таъмагир бўлиб қоладилар. Дийнимни дунёга сотмайман”, деди.
 Ð£Ð½Ð³Ð° Абу Ҳафс берган юкни келтиришди. Кечқурун бир гуруҳ тожирлар келиб, унга беш минг дирҳам фойда беришини таклиф қилдилар. У: “бу кеча бориб туринглар”,- деди.
Эрталаб бошқа тожирлар келди ва Ўн минг дирҳам фойда беришни таклиф қилишди. У: мен кечқурун аввал келганларга беришни ният қилган эдим, ниятимни бузишни истамайман, деди ва молни ўшаларга берди.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий рахматуллохи алайхнинг варроқлари хикоя қилади:
“Кўпинча улов миниб, Ñžқ отгани чиқиб турар эди. У кишига ҳамроҳ бўлганим давомида Ñžқлари мўлжалга тегмай қолганини фақат икки марта кўрганман. Бошқа барчаси тегарди”.
Фирабрда турганимизда, бир куни Ñžқ отгани чиқдик. Бандаргоҳга олиб борадиган йўлга чиқдик ва Ñžқ ота бошладик. Абу Абдуллоҳнинг Ñžқларидан бири анҳор устидаги кўприкнинг арқонига тегди. Арқон ёрилди. У буни кўриб, уловидан тушди. ÐŽқни арқондан чиқариб олди. ÐŽқ отишдан тўхтади ва:
  "Қайтинглар",- деди.
Биз қайтдик. Шунда у менга:
 "Ё Абу Жаъфар! Сенга хожатим бор", - деди.
“Хўп!”- дедим.
 â€œÐšÑžÐ¿Ñ€Ð¸Ðº эгасининг олдига борасан! Биз арқонга зарар еткиздик. Бизга унинг ўрнига бошқасини тортишга ёки қийматини тўлашга ижозат беришингни ва бизни қилган нарсамиз учун кечиришингни сўраймиз”, дейсан”- деди.
Кўприкнинг эгаси Хумайд ибн Ахзар деган одам эди. У менга:
 â€œÐÐ±Ñƒ Абдуллоҳга салом айт ва унга: “Сенинг қилган ишингни кечирдим. Барча мулким сенга фидо бўлсин”, деганимни айт”, - деди.
Мен унга бор гапни айтдим. Унинг юзи ёришиб кетди. Кўп хурсанд бўлди. Ўша куни ғарийбларга беш юзта ҳадис Ñžқиб берди ва уч юз дирҳам садақа қилди.
Имом Бухорий Аллоҳ Таолонинг муқарраб бандаларидан бўлиб, ихлос, садоқат ва ибодатда мисли йўқ кишилардан эдилар.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорийнинг ибодатлари ҳақида “Тарихи Боғдод” ва бошқа китобларда қўйидаги маълумотлар келтирилган:
“Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда имом Бухорийнинг хузурларига асхоблари жамланар ва у киши ҳар ракаатга 20 оятдан қўшиб Ñžқиб хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса, Қуръоннинг учдан биридан ярмигача Ñžқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди”. Бир куни у киши намоз Ñžқиётганида ари 17 марта чақди. Намозни Ñžқиб бўлиб: “Қаранглар-чи намозимда менга озор берган нарса нима экан?”- деди.
Қарасалар бир ари 17 марта чақиб шишириб юборган экан. Намозни бузмапти”.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Хотим эслайди:
 â€œÐ£ киши саҳар чоғи 13 ракаат намоз Ñžқир эди. Витрни бир ракаат қиларди. Ўзи турганда мени уйғотмас эди. Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нега уйғотмайсиз, десам, сен ёшсан уйқунгни бузмай дедим, дер эдилар”.
Имом Бухорий Басрада беш йил яшаганлар. Ўша йиллари китоб ёзиш билан машғул бўлишларига қарамай, ҳар йили ҳаж мавсуми келганда Маккага бориб ҳаж қилар ва қайтиб келиб, яна илмий ишларини давом эттирар эдилар.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий илмий ишларини афзал ибодатлардан деб билар эдилар. У киши ўзларининг бош асарлари “Жомеъус-саҳиҳ” китоблари ҳақида: “Уни ўзим билан Аллоҳ азза жалланинг орасида ҳужжат қилдим”, деганлар.
Бошқа илмий асарлари хақида эса: “Аллоҳ Таолодан бу таснийфотларни мусулмонлар  учун баракали қилишини умид қиламан ”, деганлар.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий тоат-ибодатга тарғиб қилиш борасида: “Мусулмон инсон учун дуо қилса қабул бўлмайдиган холатда юриш Ñ‚Ñžғри келмайди”, деганлар.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорий яхши амалларни иложи борича кўпроқ қилиш пайида бўлар эдилар. У киши Бухоро яқинида бир работ қурганлар. Жуда кўп одам бу ишда у кишига ёрдамга келган. Шундай бўлса ҳам, Бухорий ўзлари ғишт ташиб ишлаганлар. Одамлар: “Эй Абу Абдуллоҳ! Сиз овора бўлманг”,- дейишди.
 â€œÐœÐ°Ð½Ð° шу менга манфаат беради”,- дедилар у киши.
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Бухорийнинг ибодатлари ҳам, амаллари ҳам илмга асосланган бўлар эди. Бир куни у киши Муҳаммад ибн Абу Хотим Варроққа: “Мен ақлимни таниганимдан буён бирор нарсани илмсиз қилган эмасман”, - деганлар.
Бу борада Имом Бухорийнинг таржимаи холлари хақида маълумот берган “Тарихи Боғдод”, “Тахзийбул Асмаа” каби китобларда Муҳаммад ибн Абу Хотим Варроқдан қўйидаги ривоят келтирилади:
“У киши бир кун Имом Бухорийнинг чалқанча тушиб ётганларини кўрди. Улар ўшанда Фирабрда эдилар. Тафсир китоби таснийф қилинаётган эди. Имом Бухорий ўша кун жуда кўп хадисларни чиқариб қаттиқ чарчаган эди. Варроқ у кишига:
  “Эй, Абу Абдуллоҳ! Бир куни “Мен ақлимни таниганимдан буён бирор нарсани илмсиз қилган эмасман”, деганингизни эшитган эдим. Ушбу чалқанча ётишда қайси илм бор?”- деди.
 â€œÐ‘угун ўзимизни қаттиқ чарчатдик. Бу сарҳадлардан биридир. Душманлардан бирор иш содир бўлмасин деб қўрқдим. Бир оз дам олиб, тайёргарлик кўрай дедим. Агар душман бизни ғафлатда қолдирмоқчи бўлса, тезда ҳаракатга тушамиз”,- деди имом Бухорий.
   
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 18 Iyul 2009, 23:02:58
 
ЗАКОВАТ, ЁД ОЛИШ ВА ЕТУКЛИК.
Аллоҳ Таоло имом Бухорийга ўткир заковат, кучли ёд олиш ва барча ишларни яхшилаб қилиш қобилиятини берган эди. ушбу илоҳий неъматларнинг аломатлари у кишининг кичиклик чоғлариданоқ кўзга ташлана бошлаган эди. Ўн бир ёшли бола бўла туриб ўз устозлари Дохилийнинг хатосини тузатишлари бунга далилдир.
Отасининг дарсхонасида Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафсдан Суфённинг "Жомеъ" китобини тинглар эди. Абу Ҳафс бир харфда хато қилган эди, у қайтарди. Иккинчи марта хато қилган эди, у яна қайтарди. Учинчи марта хато қилган эди, яна қайтарди. У бир муддат сукут сақлаб турди-да:
"Бу ким?"- деди.
"Ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн бардизба",- дейишди.
"Бунинг айтгани Ñ‚Ñžғри экан. Эслаб қолинглар! Албатта, бу бир куни одам бўлади",- деди Абу Хафс.
"Тобақотуш-Шофеъийя" ва бошқа китобларда қўйидаги матн келтирилади.
"Салийм ибн Мужоҳид айтади:
"Муҳаммад ибн Салом Пойкандийнинг ҳузурида эдим. Бас, у менга:
"Агар аввалроқ келганингда етмиш минг хадисни ёд биладиган болачани кўрар эдинг",- деди.
Мен ортидан излаб бориб уни топдим ва:
"Етмиш минг хадисни ёддан биламан деган сенмисан",-дедим.
"Ҳа! Ундан ҳам кўп! Мен сенга саҳоба ва тобеинлардан хадис келтирадиган бўлсам, албатта, улардан кўпининг туғилган жойлари, вафотлари ва масканларини ҳам биламан. Саҳоба ва тобеинлардан бирор хадисни ривоят қиладиган бўлсам, албатта, унинг Аллоҳнинг китобидаги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг суннатларидаги аслини ҳам ёдлаган бўламан",- деди у".
Имом Бухорий ўн олти ёшида Ибн Муборак ва Вакийънинг китобларини ёдлаб бўлган ва ахли райнинг каломини эгаллаган эдилар. Ўн саккиз ёшдан китоб таснийф қилишни бошладилар.
Ёшлик чоғида имом Бухорий ўз тенгдошлари ила Басра машойихлари дарсларига қатнашар ва уларни ёзиб олмас эди. Бир қанча кун шу тарзда ўтганидан кейин шериклари унга:
"Сен биз билан дарсга қатнашасан ва ёзиб олмайсан, бу қилмишингнинг маъноси нима",- дейишди.
Ўн олти кундан сўнг уларга:
"Жуда гапни кўпайтириб юбордингиз ва маҳкам туриб ҳам олдингиз. Ёзганларингизни менга Ñžқиб беринглар-чи!",- деди.
Улар ёзганларини чиқаришган эди, ўн беш мингдан зиёд ҳадис чиқди. У ўшаларнинг ҳаммасини ёддан айтиб берди. Улар эса, у ёддан айтган нарсадан ёзгандарилаги хатоларини Ñ‚Ñžғрилаб олишда. Сўнгра уларга қарата:
"Айтинг-чи?! Мен дарсга бехуда қатнашаётган ва кунларимни зое қилаётган эканман-ми?!" - деди.
Шунда унинг олдига биров туша олмаслигини билдилар.
"Таҳзийбул-калом" ва бошқа китобларда келтирилишича:
Машҳур олим Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Бухорий таснийф қилган "Тарих" китобини Хуросон амири ҳамда катта олим Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг одига олиб кирган ва:
"Эй амир! Сенга сеҳрни кўрсатайми?!" - деган.
Абдуллоҳ ибн Тоҳир китобга назар солиб бўлганидан кейин:
"Бунинг қандай таснийф қилинганига фаҳмим етмади", - деган.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 20 Iyul 2009, 23:14:36
 
:bsm:
Ассаламу алайкум!
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг таржимаи холларига оид яна баъзи бир маълумотларни лозим бўлганда киритишга қолдирайликда озгина иймонлашайлик!
Оммавий ахборот воситаларидаги ҳар кунлик янгиликлар, эшиттиришлар, турли чиқиш ва кўрсатувлардан биламизки, дунё атроф-мухит муҳофазаси(экология) хақида кўп бонг урмоқда. Атроф-муҳитга турли зарарли микроблар тарқалишини олдини олиш, турли корхоналардан чиқадиган зарарли тутунларни камайтириш, яшаш жойларига чиқиндилар чиқармаслик ва яна шунга Ñžҳшаш турли муаммолар ечими устида қанча-қанча олим-у, зиёлилар бош қотиришмоқда! Ва лекин натижа йўқ! Энг қизиғи атроф-муҳит нега ифлосланаётганининг сабаблари маълум! Кимнидир кўча-кўйга ахлат ташлаши ва шу каби ишлар!
Табиат муҳофазасига софликни олиб кирмоқчи бўлган "олим-у", "зиё"лиларга хитоб қилгим келади!!!
Эй инсон! Сен бутун дунё кўз ўнгида, бутун оламга "Одамлар! Кўчаларга ахлат улоқтиришни бас қилайлик" демасдан, аҳли аёлингга "хотин! сен зиёли одамнинг аҳлияси сифатида, кечки пайт жамият жойига ножўя нарсаларни ташламагин!" дея мурожаат қилмайсанми!"
Барча ташқи ифлосликларнинг ечими ўзимизнинг маърифатимиз замирида, энг аввал ўзимизнинг ичимизни тозалайлик! Ичимиз ёришмаса, ташимиз ёришади-ми!?
Ташқи табиатда экология бор-у, инсон руҳиятида экология йўқми???
Нечук, Қуръонда тазкиятун нафсга алоҳида чақирилди!
Нечук Аллоҳнинг Расули :sw: "Аллоҳ ташқи суратларингизга эмас, қалбингизга боқади" деб хитоблар қилдилар???
Ташқи табиатнинг ифлосланишидан хавотир олаётган биродар! Сенга айтар сўзим барча муаммоларнинг ечими Руҳингни тарбия этмоққа қадалиб турибди! Қачонки,  ул руҳият экологияси мусаффо этилса, ана ўша мусаффолик ташқарига чиқади.


Бу Аллоҳнинг ожиз бир қули Муҳаммад Соҳибнинг айрим жойлардан Ñžқиб, ўрганиб билдирган ғариб фикрларидир! Яна Аллоҳ билгучидир!!!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Mahdiyah 08 Avgust 2009, 16:52:59
HISOBI QILINADI

Hazrati Muso alayhissalom Janobi Haqqa bunday munojot qildi:
- Yo Rabbi! Do’stlaringdan birini menga ko’rsat.
Alloh Taolo Muso alayhissalomga:
- Yo Muso! Bu toqqa chiq, u yerda g’or bor, unda biro dam yashaydi. O’sha yerda yashaydigan odam mening do’stimdir, - deb buyurdi.
Hazrati Muso alayhissalom toqqa chiqdi, g’orga kirdi. Qarasa g’orda biro dam behold yotibdi, boshi ostida g’ishtdan yostiq, yonida sajjoda (joynamoz), yana to’ni bor. Boshqa hech narsa yo’q. Bir bechora yo’qsil…
Hazrati Muso alayhissalom:
- Yo Rabbiy! Sening do’sting shul zotmi? – dedi.
Janobi Haq:
- Yo Muso, izzatim, qudratim haqqi, ul odamni xirqasi (ustki kiyimi, to’n) va yostiq qilgan g’ishtning hisobini qilmagunicha jannatga qo’ymayman, - deya buyurdi.

Yusuf Tovasliyning “Hikmatlar xazinasi” kitobidan
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Mahdiyah 08 Avgust 2009, 17:01:11
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam marhamat qiladilar: “Alloh yo’lida do’st bo’lganlarni jannat ahli ham ziyorat qiladi. Ular jannat ahliga quyosh kabi nur taratadi.”Termiziy rivoyati
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 11 Avgust 2009, 22:15:41
Ассаламу алайкум!

Блогимга барча мақтовга хақдор Аллоҳнинг иродаси ила ташрифим камайган эди. Алҳамдулиллаҳ, насиба экан бугун ушбу саҳийфаларни қораламоқ бахтига эришдик. Бу Мана ИншаАллоҳ саноқли кунлардан кейин мўминларга хушхабар ўлароқ Мохи Рамазон ташриф буюргай. Рамазон ойига нечоғлик биз ўзимизни тайёрладик?        Аллоҳ таоло: «Ð‘ақара» сурасида: «Ð­Ð¹, иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз», деган (183-оят).
Ушбу рамазондан шарофатидан шоядки, Аллоҳга тақвони мукаммаллаштирсак. Ҳозирданоқ муборак ойга муносиб бўлиб бормоғимиз нур устига нурдир. Айни ана шу муносабат ила оғзимиздан чиқаётган каломлар таҳрирга муҳтож бўлса, таҳрирсиз гапирмасликни одат қилиб борсак ИншаАллоҳ манфаатли бўлгай. Ёши улуғларга ҳурмат, ўзимиздан ёшларга эҳтиром кўрсатиб, юзимизга боққан одам қадрли нарсасини топгандай севинадиган ажиб бир манзара вужудга келтириб қўйсак.
Аллоҳ Таоло Бақара сурасида марҳамат қилиб айтади:
Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. 
Ҳар бирларимизнинг хушкайфият ила Ҳидоят маёғи Қуръони Карим тушган ойни биродарлик руҳида, мусаффо қалбларнинг гўзал мужодалага муштоқ истакларини қондириб ўтказмоғимиз иншаАллоҳ охиратимизга ҳам заҳира амалларни кўпаётирғай.

Мен Рамазоннинг айни пайтгача айтилган минглаб фойдаларини яна такрор айтмадим. Аммо ушбу ойнинг гўзаллигини албатта, биз ожиз бандаларнинг хусни муомаласи ва рушду-инояти янада бойитгай.
Биродарларим Меҳри чексиз Роббимиз Раҳмонга илтижо қилайликки, қалбларимизни Ислом таълимоти мақтаган хислатларни севувчи қалблардан қилсин. Ҳақ Таолонинг ўзи қайтарган йўлларга юрмасликка, буйруқ этган амалларни иштиёқ ила бажармоққа мухлис ва муштоқ кишилардан бўлайлик. Амийн!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 25 Avgust 2009, 04:08:37
Ассаламу алайкум!!!
Биродарлар, бу мавзуда ИншаАллоҳ чиройлик иймонлашамиз! Мақсад моҳи Рамазонни муносиб ўтказиш ва Дунёнинг турли бурчакларидаги дўстлар билан Руҳий тарбия борасида суҳбатлашишдир.
Дархақиқат, биз диний вазифаларнинг жисмоний амаллари ила зоҳир бўладигани шариатни ўргандик ва Қодир қилганича ўрганиб бораяпмиз. Ва бусиз дийнимиз мукаммал бўлмаслигини ҳам биламиз.
Аммо нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш, умумий айтадиган бўлсак "Руҳимизнинг тарбиясига"  ҳам эътибор қаратиш мухим эканлигини мушохада қилдикми?
Мусулмон умматининг аввалги авлодлари Нафсларини поклаш ва аҳлоқларини сайқаллашга кучли эътибор қаратиб, бу каби ишларни шараф билан уддалашганидан хабаримиз бор. Биз ўзимиз бунга қанчалик киришдик???
Турли хил одобларни шакллантириш Ñ‚Ñžғрисида гапирилди. Бунга ҳам баъзиларимиз эътибор қаратдик бошқалар эса йўқ. Мен айтмоқчи бўлганим, Руҳимиз танамизда меҳмон экан биз нимага эътибор қаратишимиз керак??? Келинглар шу ҳақида билганларимиздан иймонлашайлик. Балким алоҳида мавзу очармиз, балки шу ерда. Аминман-ки, кўпчилигимизда айни шу масала хақидаги фикрларимиз тарқоқ. Шояд-ки, ушбу мавзу баҳонасида Руҳимизни маълум жараёнларга таёрлаш, Уни тарбия қилиш, мусаффоликка олиб чиқиш қай тарзда амалга оширилиши хақида маълум аниқликка эришсак.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчийдим, ÑŽқоридаги фикрлар билан Руҳни билишга тарғиб асло кўзланмаган.
Фақатгина Руҳни тарбиялаш борасида Муборак Рамазонда иймонлашишни бошласак дегандим. Ҳар холда турли хил манфаатсиз мавзуларнинг мухокамасидан кўра шуниси афзалроқмикан...

Фикрларингизни кутаман!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Mahdiyah 25 Avgust 2009, 07:10:22
Assalamu alaykum.
Kiritgan taklifingizni mana shu mavzuda davom ettirsak yaxshi, alohida mavzu ochmasdan.

Ruh tarbiyasi ham albatta nafs tarbiyasiga bog'liqdir.
Dunyoga qancha muhabbatimiz oshaversa, biz balki namozlarni qazo qilmasmiz, vaqtida o'qirmiz, lekin ruhimiz hotirjam bo'lmaydi, namozimizda hush'u yo'qoladi.
Hozirgi ahvolimiz aynan shu ko'rinishda.
Namozlarimizni o'qimizu hayollar dunyoni kezadi...

Dunyoga muhabbat oshgan sayin, sekin-asta qalbimiz ham hiralashaveradi.
O'lim, Oxirat, Qiyomat tushunchalarini kamroq o'ylay boshlaymiz.  

Bir podshoh bo'lgan ekan.
Boshqa yurtdan shu davlatni karvoni katta foyda bn qaytayotganakan.
Hali karvon yetib kelmasidan habar kelibdi "Podshohim! Karvon yo'lda qaroqchilarga uchrabdi" deyishdi
Shunda podshoh bir past jim turib, kn “Alhamdulillah” debdi.

Yana biroz vaqt o’tgach haligi habarchi “Yo’q podshohim aglashmovchilik bo’libdi, hech qanday qaroqchilar karvonga haf solmabdi, karvon yo’lda ekan, tez orada yetib kelarkan” debdi.

Podshoh huddi avvalgi holatdagidek bir past jim turib, kn “Alhamdulillah” debdi.
Bunga hayron bo’lgan vazirlar so’rabdi: “Podshohi olam! Nimaga avvalgi holatda ham, bu holatda ham “Alhamdulillah” dedingiz?”

Oqil podshoh javob beribdi: “Avvalgi holatda habarchi “Karvon qaroqchilarga uchrabdi” deganida qalbimga quloq soldim, qalbim zarracha dunyo moli deb afsuslanmagani uchun Allohga hamd aytdim, keyingi holatda habarchi “Karvon hech qanday qaroqchilarga uchramabdi” deganida ham qalbimga quloq soldim, qalbim dunyo molini deb ham hursand bo’lmadi, shunga Allohga hamd aytdim” debdi.

Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: IXLOS 25 Avgust 2009, 08:42:58
Bismillahir rohmanir rohim!
Assalomu aleykum aziz dindoshlar!
Muxammad Soxib aka boshlagan ishingizni yaxshisi shu yerda davom ettirganingiz maqul.
Insonga eng kerakli narsalardan biri xam Ruxiy tarbiyadir. Inshoolloh bu borada sizdan
eng ibrat bo'lguvchi fikrlarni kutib qolamiz Alloh boshlagan ishingizni xayrli qilsin!
Xar bir inson qanday amal qilishidan qat'iy ruxiy xotirjamlikka erishishi lozimdir va u insonning
qalbi pok bo'lmog'i zarurdir, aks xolda mana yuqorida muslima Mahdiyah opamiz yoki singlimiz
aytib o'tibdilarki inson xatto o'qiyotgan namozida xam xayollarida dunyo tashvishi bilan mashg'ul bo'lib qoladi.
Sarvari koinot Rasululloh (s.a.v.)ni ummat uchun qilgan nasihatlaridan biri xam namozda dilni poklash ekan
yani shu ibodat vaqtida dunyoga tegishli barcha narsalarni unutmog'i lozim bo'larkan.
Magar namoz vaqtida boshimiz sajda qilib turgan vaqtda xayolimizda dunyoyimiz, g'iybat bo'ladigan bo'lsa bu narsa
dilni kirlanishi ekan. Rasululloh (s.a.v.)dan shunday hadis bor ekan. Ul zoti sharif aytgan ekanlarki qiyomatdan oldin
shunday zamon keladi meni ummatim savob umidida namozga keladi,lekin qoplab gunox olib chiqib ketadi
degan ekanlar.Yani savob umidida namozga kelamiz-u, lekin qalbimizda g'iybat,fisqu-fasod bo'lgani bois
savob o'rniga gunoxlarimizni ko'paytirib qaytamiz. Achchiq bo'lsa xaqiqat xozirda bundaylar juda ko'payib ketgan
ming afsuski xatto masjidga kirvolib dunyoviy masalalarini xal qilib o'tiradiganlarga ko'zimiz tushadi.Astag'firulloh
Moxi Ramazon bilan barchani muborakbod etaman va ushbu oyda qilingan amallarimizni Alloh taolo o'z dargoxida
maqbul aylasin va ajr mukofotini ziyoda etsin, Barchalarimizni Xidoyatdan adashtirmasin.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 26 Avgust 2009, 02:49:30
Ассаламу алайкум муҳтарам форум аъзолари!
Ҳар гал форумга ташриф буюрилганда кўрамиз-ки, айни ҳикматга мувофиқ ўзимиз учун ҳозирда муҳим бўлган бўлим ва ёки мавзу қолиб, муҳокамаси кейинроқ аҳамиятли бўлган саҳийфалар мутоаласи ҳамда мунозараси билан оввора бўламиз!
Балки менга шундай туюлар!
Хусусан мавзу очишда ҳам мавзуларга жавоб ёзишда ҳам эътиборсизлигимиз катта. Аввал муҳокама қилинган мавзуларни синчиклаб кузатиб чиқмай янгисини очамиз. Балки менга шундай туюлар!
Муҳокамасининг сийқаси чиқиб кетиб, бир неча кун(ой, йил) аввал тўхтаган мавзуни яна қайтадан бошлаймиз. Ваҳоланки, бу ишимиздан заррача наф йўқ...
Балки менга шундай туюлар!

Умуман олганда мана шундай эътиборсизлик, одобсизлик оқибатида юзага келадиган дилхираликлар кўп. Ҳозирда айни Рамазон ойи бўлиб тургани муносабати ила Тарбия ва тазкияга, хусусан руҳий тарбияга эътиборимизни кўпроқ қаратиб, шунга оид мавзуларда иймонлашсак, ИншаАллоҳ яхши ишлардан қилган бўлардик.
Мақсад эса, эртанги кунда бугун айтилаётган "Балки менга шундай туюлар, кўзларимдан ёшлар қуйилар" деган надоматларни айтишга йўл қўймаслик.

Аллоҳ Ҳақ Таоло барчамизни тарбияда келгуси авлодга муносиб намуна бўладиган инсонлардан қилсин!

Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 26 Avgust 2009, 06:48:01
Биродарлар, постни уқигандан кейин, у бу нима деб кетсангиз ҳам бўлади агар вақтингизни аямасангиз!!!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Munira xonim 29 Avgust 2009, 12:10:11
Assalamu alaykum va rahmatullohi va barakatuh!!!
Muhammad Sohib Alloh sizdan rozi bo'lsin.
Go'zal tilaklaringiz, hayrli niyatlaringiz, ibratli so'zlaringiz uchun tashakkur.
Alloh bu hayrli amallaringizni O'zining rahmati ila munosib mukofatlasin.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Munira xonim 29 Avgust 2009, 12:17:14
Har bir musulmon komilikka erishishi uchun avvalo ilmga amal qilishi, RAsululloh SAV sunnatlariga amal qilishi, go'zal xulq sohibi bo'lishi lozim.
O'zi ibodatda yurib badxulq bo'lishlik naqadar xunuk oqibat.
Fuzayl ibn Iyoz aytadi:"RAsulullohga SAV:
-Falonchi ayolkunduzlari ro'za tutdi, kechalari bedor bo'lib namoz o'qiydi. Biroq uning xulqi yomon, qo'shnilariga tili bilan aziyat yetmazadi, deyishdi.
Shunda Rasuli Akram SAV:
-Uning bu ishlarida hayr yo'q. U ayol jahannam ahlidandir, dedilar.

Abu Dardo deydi:"RAsulullohning SAV shunday deganlarini eshitdim:"Qiyomatda taroziga qo'yiladigan narsalarning eng avvalgisi go'zal xulq va saxovatdir. Alloh taolo Iymonni yaratdi. Shunda Iymon:"Ey,Allohim, meni quvvatlantir" dedi. Alloh taolo uni go'zal xulq va saxovat bilan quvvatlantirdi. Alloh taolo kufrni yaratdi. Shunda kufr:"Ey, ALloh meni quvvatlantir", dedi. Alloh uni baxillik va yomon xulq bilan quvvatlantirdi".
Hadisning boshqa rivoyati Abu Dovud va Termiziy "Sunan"ida keltirilgan.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Munira xonim 29 Avgust 2009, 12:27:20
Yaxshi xulq -Nabiylar Sayyidining sifati, Siddiqlar ulug'ining  amallarini eng afzali, muttaqiylar mehnatining mevasi, obidlar riyozatining natijasi,yanada to'g'risi, yaxshi xulq DINning yarmidir.

Yomon xulq o'tkir zahar, qalblarni ruhlarni vayron etguvchi qabohat, xor qiluvchi buzuqlik, Allohdan va Uning Rasulidan uzoqlashtirguvchi razolat, jinoyatlarning eng buyugi, qalb xastaligi, jonlarni o'rtovchi og'riqdir,yanada to'g'risi Shaytonning xizmatiga yollanishdir.

Yaxshi xulq Rahmon huzuridagi JANNAT ne'matlariga ochib qo'yilgan qalb eshigi bo'lsa, yomon xulq - jahannamga ochib qo'yilgan eshikdir.

Bu qalb xastaligini davosi Alloh taoloning ushbu kalomida aytilgan:"Darhaqiqat,uni (ya'ni o'z nafsini jonini iymon taqvo bilan) poklagan kishi najot topdi". (Vash-Shams,9)

Bu xastalikka e'tiborsilikni oqibati:"Va u (jonini fisqu fujur bilan) ko'mib xorlagan kimsa nomurod boldi. (Vash-Shams,10)
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Munira xonim 16 Oktyabr 2009, 16:49:19
Qalb salomatligi uchun.

Doimiy behalovatlik, tushkun kayfiyat, yurak siqilishi...
Bu kabi xastaliklardan davrimiz kishilarining aksariyati shikoyat qilishadi. Bu muammodan shifokor ko'rigidan o'tish, turfa dori-darmonlar yordamida qutulmoqchi bo'ladilar. Lekin har qanday kasallikni davolashdan oldin uning kleib chiqish sabablarini aniqlanadi. Yuqorida asosiy sabab dunyoga qattiq muhabbat qo'yish, boshqa narsalar bilan mashg'ul bo'lib, Alloh taolodan, U Zotning amrlari va qaytariqlaridan g'ofil qolishdir.
Anas r.a.dan rivoyat qilingan hadisda Rasul SAV shunday deydilar:"Dunyo sevgisi har xatoning boshidir. Bir narsaga qattiq muhabbat qo'yish kishining ko'zini ko'r qilib qo'yadi".Razin rivoyati.
Abdulqodir Joyloniy hazratlari bu xususda shunday deydilar:"Ey aziz,bu aldamchi dunyodan kech...Chunki bu ilohiy amrdir...Zero, Janobi Haq Qur'oni Karimda:"Ey, insonlar, Parvardigoringizdan qo'rqingiz va yana shunday bir Kundan qo'rqingizkim,(u kunda) biror ota o'z bolasi tomonidan (gunohni) o'ta olmas va bola ham otasi tomonidan biror narsani o'ta oluvchi bo'lmas.Albatta,Allohning va'dasi haqdir.Bas, sizlarni dunyo hayoti sira aldab qo'ymasin va sizlarni aldamchi shayton Alloh kechiraveradi,degan aldov bilan aldab qo'ymasin!" deb marhamat qiladi. (Luqmon,33)
Imom Shofe'iy bu mavzuda olim do'stlaridan biriga quyidagicha o'git bergan ekanlar:
-Birodarim, dunyo hayoti misoli sirpanchiq yer, binobarin, bunday joyda oyoq mahkam turolmaydi.Qanchalik obod qilinmasin, dunyoning oxiri xaroblik, yashovchilarning so'nggi ziyoratgohi - qabr, topganlari - barcha sevganlaridan ayrilishdir. Ko'p molu dunyoga ega bo'lishning oxiri faqirlik, mulku boylik to'plash esa mashqqatdan iborat. Ey, birodarim,Allohdan qo'rq. Uning haloldan bergan rizqiga rozi bo'l. Noshar'iy yo'llarga qayrilma. Yetishish yoki yetishmasligingni bilmagan kunlar uchun o'zingni uzun amallar bilan mashg'ul qilma. Chunki umr o'tkinchi ro'yo, yiqilishga mahkum devordir.

"Irfon" taqvimi. 1430/2009/IV/
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 09 Noyabr 2009, 13:27:18
Ассаламу алайкум мухтарам биродарлар! Аллохнинг иродаси ва муруввати билан 16 октябр санасинда никохландим. Шу боис оз муддат сизларнинг дийдорингиздан йирокда булдим. Бу никохлик булгандан кейин сал кам бир ой утган вакт ичида куп нарсани тушуниб, англадим. Хусусан, аёлларнинг табиатлари хакида янада купрок маълумотга эга булдим. Айни шу ва бошка бир катор муносабатлар ила уз блогимда бир-икки катор нарсалар ёзгим келди. Чехмик биродаримиз маслахат беринг дегандилар. Уша кун телефондан ёзаётганим боис, куп гап айта олмагандим. Маслахатга келсак, Аллохга таваккул деган нарсани чукур урганинг. У буюк Зотдан ишонч ва ихлос ила узининг хидоятини суранг. ИншаАллох, максадингиз хосил булгай. Айтганча, имкон кадар ахли аёлингизга дийн борасидаги камчиликларини чиройлик панд ва гузал мужодала билан олиб боринг. Бунинг натижаси тез орада ИншаАллох, курингай. Мухтарама жуфти халолингизга Жаннатга бирга бориш йулларини шундай осон ва чиройлик курсатинг-ки, инкор этгани хижолат чексин... Лекин асло куркитиш ва нафрат килдириш ила дийнни англатманг.

Хусусан, Пайгамбар :sw: шунга буюрганлар. Албатта Аллохнинг Расули :sw: манфаатсиз ишга чорламайдилар.
Шу уринда хар бир янги оила курмокчи булган, келгусида шуни режалаштирган биродарларимга бахтли-такволи оиланинг салохиятлик сохиби булишликларини Хак Таолодан сураб коламан.  Оилалик биродарларимизга офият тилаб, ахил жуфтлик булиб хаёт кечиришларини Аллох насибадор этишини хохлайман.
Барчамизни Жаноби Хак анхорлари ёкимлик Жаннатида бирга килсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Ansora 09 Noyabr 2009, 20:22:43
Muhammad Sohib, Alloh rozi bo'lsin. Rostdan ham turmushga chiqmasdan yoki uylanmasdan oldin "shunday", "bunday" deb fikr yuritish boshqacha ekan, lekin ish boshga tusgandan keyin ilgarigi fikrlaringiz ancha o'zgaradi.

Allohga hamdu-sanolar bo'lsinkim, meni turmush haqidagi fikrlarim ho'jayinimni yordamlari bilan yomon tarafga o'zgarmadi. Buning uchun ham Allohga hamdu-sanolar aytaman.

Rabbim barcha mo'min-musulmon qardoshlarimga haqiqiy baxt nasib etsin insholloh. Hali uylanmagan va turmush qurmaganlarga Allohdan qo'rqqan holda uning butun amrlarini joyiga keltiradigan qullaridan nasib etsin.

Men ham sohibim bilan Jannatda birga bo'lmoq uchun duo qilyabman. Butun harakatlarimiz ham shu yo'lda bo'lishi uchun Alloh qo'llasin insholloh...
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Muvahhid 17 Noyabr 2009, 18:45:17
Assalomu alaykum !
Payg'ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning sunnatlari, ota-onalarimizning kasbi Oila qurish har bir Insonning,erkagu ayolning zimmasidagi vazifa. ALLOH taolo har bir oila qurgan mo'min va muslimalarga O'zining mehri, rahmati va ilohiy barokotini nasib aylasin. Oila qurish niyatida yurgan barcha mo'min ukalarimiz va mumina singillarimizga yaxshi joylardan, faqatgina O'zidan qurqadigan jufti halollardan nasib aylasin !

Tarixda va hozirgi kundagi har bir jamiyatda Oilalaning o'rni beqiyosdir. Har bir inson oila qurgandan keyin o'z hayotidagi katta va yangi bosqichga qadam quyadi.Insonning kamolat sari quyilgan asosiy qadamlaridan biri bu oila qurishdir. Shuning uchun ham har bir inson avvalam bor mana shu jihatga katta ahamiyat berishi lozim.

Har bir insonni qalbiga ALLOH taolo O'zi O'z hidoyatini solmagunicha chinakam musulmon bula olmas ekan. Qachonki ALLOH taolo O'zi sevgan bandasining qalbiga O'zining Iymon nurini sochgandan keyin har bir inson chinakam islomiy ofiyatni O'z hayotida his qila boshlaydi. Mana shundagina inson o'ziga-"Endi chinakam Musulmon bo'ldim" deb tashhis quyishi mumkin.Har birimiz yoshligimizda yodlatilgan "LA ILAHA ILLALLOH" kalimasini aytsakda, lekin qalbimizda ALLOH hidoyati bo'lmasa biz baribir Jaholatda bo'lamiz.Biz Islomni, Dinimizni tushunmaslik jaholatida bulamiz.

Ana endi shunday jaholat ustida bino qilingan oila haqida fikr yuritsak. Ikki yosh, bir oila !Ularning ongini egallagan dastlabki narsa moddiychilik, dunyo xoyu-xavasi bo'ladi. Ular boshqalardan kam bulmaslik uchun dastlab farzandlik bulishni niyat qilishadi.Mehribon ALLOH ularga farzand ne'matini nasib aylaydi: bir o'g'il,bir qiz ! Bu ikkalasidan baxtli inson yuq shu vaqtda ! Lekin bu baxtli onlar uzoqqa chuzilmaydi.Endi ya'na o'zgalardan kam bo'lmaslik uchun ular hashamatli uy-joy qilishga, chiroyli zamonaviy mashina olishga,kelajakdagi farovon kunlar uchun mablag' tuplashga harakat qila boshlashadi.Dunyo ularning ko'zini shunchalik xiralashtiradiki, ular ALLOH bergan dastlabki ne'mat bolalariga ham vaqt ajrata olishmaydi. Farzandlari ham ularga uxshab "LA ILAHA ILLALLOH" kalimasini yodlashadiyu, ular kabi Jaholatda yashashda davom eta boshlashadi.Lekin shuncha narsa bilan ular SAODATGA erisha olishmaydi.

Ana endi bolaligidan Islom ne'matidan bahra olib usgan ikki yosh qurgan oila haqida fikr yuritsak. Ikki yosh,bir oila ! Ikkalasi ham avvalam bor ALLOH taologa taqvo qilib faqat U Zotdan qurqadi. ALLOH ning taqdiriga iymon keltirib, ibodatida bardavom bulib, uning rizqiga shukr qilib hayot kechira boshlaydi.ALLOH taolo ularga ham farzand ne'matini, uy-joy ne'matini, boylik ne'matini nasib aylaydi.Bu ularning taqvosi, sabriga berilgan mukofotlardir. Lekin ularning o'zlari uchun eng asosiysi bu ularning Iymonidir ! Chunki ular shu iymonlari orqali o'z farzandlarini, yaqinlarini, do'stlarini ham Saodat sari etaklashadi.

SAODAT esa bu ALLOH taolo mo'min va muslimalar uchun va'da qilgan JANNATDA o'zi sevgan kishilar bilan birga bo'lmoqdir...
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: registan 01 Dekabr 2009, 11:07:42
Assalomu alaykum! Doim nomozimni tugatganimda, qo'limni duoga ochganimda Allohdan hayotimda Ohiratimda, Jannat u inson bilan birga bo'lmoqlikni so'rardim. Alloh mani taqdirimda bir insonni taqdir qildiki Allohimga hamma narsga qodir zotligiga yana bir bor iqror bo'ldim. Qaysidur amalimga Alloh mukofatladi. Ali ismli insonni taqdirimda uchratdi. U inson bilan suhbatlashganimda keyin u inson bilan ikki dunyo birga bo'lishni judayam Allohdan soradim! Ali r.a Fotima r.a. bo'lishlikni doim Allohdan so'riman.
Jannatta Allohim hammamizni Muhammad s.a.v bilan ko'rishmoqlikni nasib qilsin. Amin!

Amiyn!

Subhanalloh, Fotimahon, qoyil, tasodifni qarang, o'zi tasodifmikan? :)

Alloh sizning ezgu niyatlaringizga yetkazsin. Doim birga baxtli hayot kechiringlar.

Iloho Hasan va Husain egizaklar bersin. ;D
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: ossiyobinti 01 Dekabr 2009, 21:27:48
  Assalomu alaykum! Rasulluloh s.a.v: Siz qiyomat kuni o'z ismingiz va otalaringizning ismi bilan chaqirilasiz, shunday ekan, bolalaringizga chiroyli ismlar qo'yinglar deya marhamat qilganlar.
 

  Uzr kimdan rivoyat qilingani bilolmadim.
 
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Mahdiyah 02 Dekabr 2009, 04:59:24
savolde:

shu egizak tug'ilsa,faqat Hasan Husan yoki Toir Zoir yoki Fotima Zuhra deb qoyish shartmi?

boshqacha ism qo'ysa bo'lmaydimi?

Masalan,Eshmirza Xontaxta...

yoki-- Shirmonoy Gulandom...

aynana shular yoki uyqash bo'lish shartmi?

Egizak tug'ilsa Hasan va Husan deb qo'yish shartmas.
Uni ustiga Rasululloh  :sw: ning nevaralari ham egizak bo'lmagan.

Bu shunchaki o'zbekchilikda odatga aylangan.

Boshqa millatlarda turli hil boshqa ismlarniyam qo'yilaveradi egizaklarga.
Hadija va Oisha... Umar va Usmon
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Ansora 02 Dekabr 2009, 14:35:52
Egizaklar ismlari rostdan ham meni ko'p qiziqtirgan. Turkiyada ham egizaklarga bizga o'hshab, Fotima-Zuhra, Hasan-Husan ismlari berilmaydi. Qofiyasiz yaqin bo'lsa bo'ldi. Bazan esa hech bir-biriga o'hshamagan ismlar ham uchrab qoladi.

Qizlarda: Yeliz- Filiz , Fatma-Ayshenur

Erkaklarda: Eren-Emre.

Muhammad Sohib, uzr, mavzuingizdan uzoqlashdik.....

Birodarlar, hech bo'lmasa mavzuni ismi bizni biroz o'ylantirsin, hayajonlatirsin, bir-birimizga hurmat bilan muomala qilaylik.

Duo: Rabbim biz gunohkor qullaringmiz gunohlarimizni avf et, bizlarni bir-birimiz bilan imtihon etma....Jannatingdan nasib et, Yo Rabbim.....
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 03 Dekabr 2009, 17:41:18
Ассаламу алайкум мухтарам дийн кардошларим! Аллох калбларингизга сунмас хидоятини жойлаб куйсин. Лутфан, сизлардан чукур илтимос, ушбу мавзуда тортишиб, бехуда бахсларни купайтирмасангиз. Камина ходимингиз мазкур блогни биродарлар хамжихатлик ила иймонлашиб, Жаннатга олиб борадиган йулларни енгиллаштиришса деган ниятда очган. Асло бир-бирлари билан тортишиб, Жаннатини наимдан узоклашиш учун эмас. Шунинг учун сизлардан яна кайта илтимос киламан-ки, агар сизда биродарларни эзгуликка чорлагувчи чикишингиз булса, ёзинг. Булмаса, лутфан бошка мавзу кидиринг.
ИншаАллох мени тушунасиз
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: siddiqa 09 Yanvar 2010, 02:10:25


                             
:bsm:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Раҳмати ғазабидан устун Меҳрибон Аллоҳнинг шомил иродаси ила ушбу ҳарфларни термоқдаман! Яхши ният, эзгу истак, хушкайфият ҳукмрон бир паллада сизларга ушбу блогни очишдан мақсадни англатсам! Энг аввал, ёзган ҳар бир сўзимизни Ñžқувчиларимизга манфаат бўлишини Ҳақ Таолодан илтижо ила сўрайман. Бу ерда битилажак фикрлар, мақолалар, турли ёзувлардан гўзал ибрат олиб, шунчаки вақтинчилик таъсирланиб кетмасдан, олинган ибратлардан Жаннат томон йўлни очиб борсак дейман! Ҳар бир кишига ҳидоятни фақат Қодир Аллоҳ бера олади.  Истагимиз эса шу форумда қатнашиб, ҳидоят топаётганларга Ҳақ Таоло бизни ҳам сабабчилардан қилиб қўйса. Ҳидоят топганларни эса янглиш йўлга кирмасликларига хиссамиз қўшилиб турса! Охир бориб, барчамиз Аллоҳнинг розилигин топиб, остидан анҳорлар оқиб турувчи сўриларда Расулуллоҳ :sw: билан аҳли форумлар биргаликда суҳбат қурсак!!! Ана шунда бизга Аллоҳнинг Расули :sw:"Сизларни бир-бирларингизга бўлган муҳаббатингиз, бир-бирларингиздан ибратланишингиз, бир-бирларингизни ҳимоясиз қолдирмаслигингиз, биродарчилигингиз бу ерга келтирди" деган муборак овозларини эшитиб, масрур ҳолимизда Аллоҳга ҳамдлар айтсак!
Муҳтарам аҳли форум биродарлар, сизлар билан жаннатда бирга бўлмоқ истадим!!! Ва ана шу истакларим рўёби учун ибрат олиб, ибрат бўлиб, фикр эшитиб, кўнгил олиб, кўнгил бериш мақсадинда бу блогни очдим!
Барчангизнинг ҳар бир динимиз таълимотига зид бўлмаган чиқишларингизни мамнуният ила қабул қилгаймиз, ИншаАллоҳ!
Omiin ,forumdoshlar firdavslarda , Alloh yetkazsin .

Assalamu aleykum Muhammad Sohib aka blog yahshi chiqibdi ,avvalroq fikr bildirmoqchi edim lekin hali blogni hammasini o'qishga ulgurmadim hali ham ,
ha mayli blog egasi forumga qaytkunlaricha o'zim yahshi ko'rgan bir kitobdan aynan har doim o'qib o'qib turadigan qismini joylayman .
 :) :)
Bir kuni bir tanishim nimaga namoz O’qiysan? deb so’rab qoldi .

Savoliga savol
bilan murojaat qildim ,illatini bilmoqchimisan ?Hikmatinimi ?hayron bo’lib  bu nima deganin dedi .Unga shunday izohladim .Illat haqiqiy sabab hikmat esa undan kelib chiqadigan manfaat dedim .
Ho’p unda illati nima ?

Ilohiy amr .Yani meni ,seni va butun olamni yaratgan Alloh buyurgani uchungina namoz o’qiyman .[/b
]
Bundan maqsad nima ?

Allohning roziligiga erishmoq .Senga bir kishi cho’pon va do’ppi sovg’a qilsa unga tashakkur bildirasan to’g’rimi ?

Ha,albatta ,

Men ham cho’pon va do’ppi emas,badan bilan birga  va ruh ,bosh bilan birga aql bergan Zotga nega sajda qilmayin do’stim
.
Ho’p hikmati nima namozning ?
Sanab adog’iga yetib bo’lmaydi ,Hozir
esimga kelganlarini  aytib qo’ya qolay .
Namoz-jahannam otashidan zirh,qabr azobidan qalqon  va jannatning kalitidur .Abadiy saodat uning mangulikka uzangan mevasidur .Namoz qalbga ozuqa ,ruhga shifo ,badanga sihat ,vijdonga o’lcho’v ,aqlga istiqomat,irodaga quvvat,hulqqa tarbiya,fe’l atvorga jiddiyat va tuyg’ularga intizom beradi .Namoz ma’naviy yuksalishning zinapoyasidur .
Bularning hech biri bo’lmaganida ham men namoz o’qigan bo’lardim .


O’sha do’stimga yana shularni ayta olmadim :

Namoz –insonni afsus va nadomat botqog’iga botiradigan gunoh va jinoyatlardan saqlaydigan ishonchli kema .U insonga haqiqiy inson va Allohning aziz quli bo’lishni o’rgatishda mukammal darsdur .Namoz imonimning belgisi ,Allohga qullikning ifodasi ,Bandaligimning etirofi ,cheksiz ojizligimni cheksiz qudratga ,cheksiz orzularimni cheksiz rahmatga yo’llaydigan ma’naviy aloqa.
Namoz –dunyoyimni ham ohiratimni ham oydinlashtiradigan chiqroq .
Sajdadagi zillatim bilan izzatimni topdim .

Joynamoz tahtim ,sajda saltanatim  va qulligim sultonligimdir .


Haqiqat kurtaklaridan .

Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 28 May 2010, 08:50:01
Ассаламу алайкум мухтарам ахли форум. Анчадан бери бу блогга қадам ранжида қила олмадим. Бу мавзуни очаётган пайтим ожиз ақлимиз билан олган озгина хикматларни сизлар билан бахам кўриш эди. Аммо охирги пайтларда ўзим у қадар насийҳат ва хикматга мухтож бўлдим-ки, ўзимдан орттира олмадим. Гапирган гапларимга амал қила олмай, сўзимга содиқлик йўқолмасин дея, кечримлилик, халиймлик, хусни муомала борасидаги бир қатор яхши ўгитларни сизларга илина олмадим. Сабаби, ўзим бир қатор мавзуларда нафсимга тобе бўлиб, кечиримлик бўла олмадим. Шайтоннинг иғвосига учиб, бехуда гап кўпайтирдим. Муслим-у муслималарнинг кўнгилларини буздим. Кўрдим-ки, ислоҳга ўзим муҳтожман. Ўйладим-ки, ўз-ўзимни тарбия этмай туриб, панд-насийҳат борасида бир сўз айтмоқ дуруст эмас.
Биродарлар Хаққимизга дуо қилинглар-ки, ҳар биримиз аввал ўзини ислоҳ қилувчи банда бўлайлик. Зотан, ана шунда ўзгаларга сўзланган гаплар ўткир бўлар экан. Аллоҳ ҳар биримизни фитналардан сақласин. Лаънати шайтоннинг иғволарига учиб қолишимиздан омонда қилсин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 29 May 2010, 21:24:08
Ассаламу алайкум муҳтарам форумдошлар! Мен анчадан буён бу мавзуни очиш илинжида эдим. Насийб бугунга экан қўлга қалам олиб, ээ йўғ-е, клаватурага қўл чўзиб, ушбу матнни термоқдаман. Ўтган йили эди. Кунлардан бир кун форумимизнинг ажойиб иштирокчиси Абу Мусо акамиз билан шахсий алоқа воситаси орқали ғойибий суҳбат қурардик. У киши менга ўзларининг тажрибаларидан турфа маълумотларни тақдим қилдилар. Суҳбат жараёнида акамиз менга савол билан мурожаат қилиб қолдилар. "Сиз ўзингизни топганмисиз?. Аввалига мен саволни тушунмадим. Кейин бу киши батафсил тушунтирдилар.
Мана сизнинг исмингиз Мухаммад Сохиб. Лекин у Мухаммад Сохиб сизнинг қаерингизда? Сизнинг бошингизни бош деймиз, қўлингизни қўл деймиз, ошқозонингизни ошқозон, жигарни жигар деймиз. Қўйинг-ки, ҳамма ташқи ва ички аъзоларингизни номи бор. Унда Мухаммад Сохиб деган ном сизнинг нимангизга берилган?
Сизнинг "мен"ингиз қаерда? деб қолдилар. Мен ўша кундан бери Мухаммад Сохибни ахтараман. Гоҳо топаман гохида яна йўқотаман. Ва бир нарсаларга амин бўламан-ки, ўша "мен"ни топганимда тафаккурли, тадаббурлик инсонга айланаман, "мен"имни йўқотганда бунинг акси.

Биродарлар сизларга мурожаатим. Ким ўз "мен"ини топган. У инсоннинг қаерида жойлашган бўлади? У ўзи нима??? Ва буни қандай тўлиқ уддаласа бўлади?

Келинглар шу хусусда бахс қиламиз. 
 
 
 
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 19 Iyun 2010, 15:53:15
Юқоридаги таклиф маълум сабаблар билан у қадар мухокамага лойиқ кўрилмади. Демакким, хозирги кунимиз долзарб санаган айрим масалалар хусусида озроқ бахс қилсак.
Хусусан "Қизларга саволлар" деган мавзудаги айрим чиқишларни Ñžқиб, ўзимдан кичкина юзерларга гар хаётда хали кўп нарсани кўрмаган бўлсам ҳам озгина акалик маслаҳатларим бор эди.

Ўша мавзуда бир укамизнинг қизларга қилган мурожаати юзасидан озгина мунозара бўлаётган экан. Мен у мавзудан чалғимаслик ниятида шу ерда чиқиш қилдим.

 Ð¤Ð¾Ñ€ÑƒÐ¼Ð´Ð¾Ñˆ укам келинг шу савол матнини бироз ўзгартирамиз.
Яъни, "айрим қизлар нега шунақа" деб. Мана бунга ижобий реакцияда жавоб бўлади. Мен бу ерда қизларнинг ёнини олиб гапирмоқчи эмасман. Аммо қизларнинг бирортаси келиб, "болалар нега ўзилани илмлик қилиб кўрсатасизлар, кўча кўйда асли бунақа эмассизлар-ку" қабилади савол берса, гапирганига пушаймон эттираман. Чунки, у нафсониятга тегадиган чиқиш қилди. Камига худди ҳамма болаларни таниб қўйгандек гапирди.
Бир нарсани унутмайлик, хаётда маълум кишилар хақида бирор илмга эга бўлсак, умумийлаштириб гапирмаслигимиз керак. Чунки "сизлар" деган сўз билан мурожаат қилиш умумий мурожаат бўлади. Табиий-ки, бунда ахлоқида биз мисол келтиргандек разиллик бўлмаган одам бу холатга оддий муносабатда бўлмайди. Ва ўзимиз билмаган холатда зиддиятни юзага келтириб қўйамиз. Шунинг учун гар баъзи ёки аксар қизларда муайян камчиликларни кўрсак, гар у орамизда бўлса ҳам учинчи шахс сифатида тилга олиб, муолажа томон интилсак дуруст бўлади. Масалан:
"Айрим қизларимиз(йигитларимиз) ўзларини фалон холатда кўрсатишади. Бунга муносабатнгиз қандай?" каби чиқиш қилсак, жавоб берувчи томон ҳам холис жавобга интилади.  
Хаётдаги турфа холатлар, турлик форумлардаги иштироклар, қолаверса, уйланган эркак сифатида айтишим мумкин-ки, аёллар билан муносабатда бироз хушёрроқ ва эхтиётроқ ҳамда хушфеълроқ бўлиш керак. Айниқса, сиз маълум камчилигини кўриб турган шахсга нисбатан аввал чиройлик панд насийхат қилиб, кейин мужодала бошланса мақсадга муфовиқ бўлади. Боиси, маълум нуқсони бўлган инсонга "сизда мана бундай камчилик бор" дейиш хеч Ñ‘қмас экан. Бу менинг шахсий фикрим, балким адааётгандирман. Аввало турлик енгил йўллар билан кишига ўша нуқсони борлигини англатиш керак.  ÐÐ¹Ð½Ð¸қса, бу борада учинчи шахс мисолида гапириш фойдалироқ валлоҳу аълам.

Шунинг учун келинглар қизлар йигитларга, йигитлар қизларга одоб билан чиройлик савол қилиб, бир - биримизга бўлган хурматни сақлаган холда илиқ сухбат қилайлик. Ўткинчи дунёдамиз. Ҳозир кўпларни кўрамиз. Афсусда, надоматда. Ҳа десангиз, фалон кишини дилини оғритиб узр сўрай олмаганини, фистон кишига озор бериб, рози қилай деса топа олмаётганини айтади. Орамиздаги ишларни қиёматга қолдирмай. Бу дунёда битта узр билан енгил битадиган иш у дунёда  ÑžÑ‚а қийин кечиши мумкин. Аллоҳ ҳаммамизни бир бирига мухаббатлик бандалардан қилсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Muhseena 20 Iyun 2010, 23:36:48
 :jaza:  inshaAlloh,Alloh rozi bo'lsin..Man harakat qilaman,axir jannatga yetishish uchun nafsimizni o'ldirib borishga intilvommiz,ammo yo'lda turli to'siqlar uchrar ekan,hali ilm pillapoyamiz unchalik puxta va mustahkam emasligi uchun ham bu yo'lda ayrim dilxiraliklarga duch kelib turibmiz,inshaAlloh endi isloh yo'liga o'tdik...Duoda bo'ling...
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 01 Avgust 2010, 21:38:54
Ассаламу алайкум муҳтарам форумдошлар.
Куни кеча ибрат олишга арзигулик бир воқеага гувоҳ бўлдим. Ўз навбатида буни сизлар билан бахам кўришни истадим.
 ÐÐ¾Ð½ÑƒÑˆÑ‚адан кейин қўшни аёл онамиздан бир хабар олиш бахона аёлларга хос тарзда у бу дардларини ҳам айтиб олиш илинжида ташриф қилдилар. Икки қўшнини ҳамҳонани қолдириб, ишга тайёрланиш учун уйга кирдим. Чиқиб кетаётганимда онам "Ñžғлим бир оз суҳбатимизни тингла" деб қолдилар. "Ие, бу қанақаси икки катта аёлнинг суҳбатларини тинглаш" деган уйлар хаёлдан кечди-ÑŽ, ҳар ҳолда онам бежиз чақирмагандирлар дея, "хўп" дедим. Суҳбатда қўшни аёл унча яхши гапира олмайдиган ва эшитишида бироз нуқсони бўлган Ñžғлига олиб берган келинининг "тили"дан нолиётганди.
 -Қарамайсизми, шу келинимга икки гап ошиқча, битта гап кам. Катталарга "хўп" дейишни билмайди. Қисқаси, тили узун. "Нима қилсак бўлади"
 ÐžÐ½Ð°Ð¼Ð½Ð¸Ð½Ð³ мени бу суҳбатдан бахраманд бўлишга чорлашлари бежиз эмасди. Аввало ўзим ва ахли аёлимнинг катталарга ҳурматсизлик қилиши, тилига эрк бериши ножўя холат эканлигини кўрсатиш ва ўзлари ҳам қўшни аёлга берадиган насийҳатдан мени ҳам таълим олдириш эди.
Шунда онам қўшни аёлга
 -Эхх, қўшни ҳозирги ёшларда ҳар хил сабабларга кўра шундай хатти ҳаракатлар бор. Сиз аввало асабингизни бузиб, ўзингизни қийнаманг. Яхши гапириб йўлга солаверасиз. Зеро, ёмон гап билан ўртадаги муносабат салбийлашса салбий бўлади-ки, илиқлашмайди.
Агар сизнинг яхши гапларингиздан ҳам хулоса олмаса, бу ёмон! Нега ёшлар ўйлашмайди. Ахир Аллоҳ боласидан тортириб қўйса нима бўлади.
Шундан кейин менга рухсат бердилар. Мен ўзимча бўлиб ўтган суҳбатдан хулосалар чиқариб йўлимга тушдим. Иш бошланиб, бироз чалғидим. Кун кеч бўлди. Кечаси уйқуда эдим. Бирдан эшигимиз қаттиқ тақиллади. Қандайдир бақир-чақир, қайсидир аёлнинг “тили қани, тили қани” деган  қичқириғи!!! Шошиб, кўча дарвозасини очаман дея югурдим. Мендан аввал онам чиққан эканлар. Не кўз билан кўрайлик-ки, қайнона-қайнота ва келинлик уйидагиларга “тилини узайтирган” келиннинг ҳали уч ёшга кирмаган кенжа фарзанди иситмаси чиқиб, судурги бериб, тилини чайнаб юборибди. Тил орқага тортилиб, нафас йўлини тўсиб қўйибди.  Ð‘ола ўлим билан юзлашиб бораётганди. Хеч ким чора топа олмаяпти. Ниҳоят чақирилган тез ёрдам етиб келди. Аммо боланинг нафас олиши тўхтаб, кўзлари тепага тортиди. Онасиниг фарёди тунги соат 2 да бутун махаллага ёйилди. Аллоҳнинг шомил қудрати, чексиз раҳмати туфайлик, бола хаётга қайтди...
Бу холат менга чуқур ибрат бўлди. Қани эди ўша келин ҳам хулоса қилсайди.
Субҳаналлоҳ, Балким, Аллоҳ Ҳақ Таоло бир ожиза бандасининг катталарга узайтирилган тилининг касофатига боласини тилини юттирди. Нақадар хикматлик!
Биродарлар мен бу воқеани фақатгина келинларга қарата мурожаат қилиш учун келтирмадим. Балким, барчамиз учун бир ибрат бўлса. Кўпинча, яқинларимиз, жигарпораларимиз ҳам бизларнинг содир этган гуноҳларимиз эвазига жабр тортадилар. Ана шунинг учун амалларимизни Ñ‚Ñžғрилайлик. Катталарга ҳурматни яхшилайлик, хусусан тилимизга эхтиёт бўлайлик-ки, нохақ бировни оғринтириб қўймайлик. Токи, боласининг тили ютилган аёлнинг надомати каби оҳ чекмаслик учун.
Шу ўринда мана бу оятни ҳам эслаб қўяйлик.
Албатта, Аллоҳ инсонларга бирон зулм-адолатсизлик қилмас. Балки, инсонлар (Яратганга иймон келтирмасликлари билан) ўзларига ўзлари зулм қилурлар.
Юнус, 44.
Аллоҳ ҳаммамизни амали солиҳ бандалардан қилсин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 02 Avgust 2010, 00:19:04
 ÐžÑ…ирги пайтларда неча ёшда турмуш қуришни мулоҳаза қилиш одатга айланиб қолди.
Шундай холатларни кўрсам, аввалар ҳам шунақа мусобаҳалар бўлганмикин ёки ҳозирмикин.
Шундай ҳолатлар бошқаларда ҳам бормикин ёки фақат биздамикин деган хаёллар кечади.
Бу борада қандай маслаҳат ва таълимотларга таяниш энг жоиз деган хаёлда бииир ўзимча тадқиқот қилдим. Кейин ўзимча шуларни мулоҳаза қилдим.
Қачон никоҳланиш борасида Расули акрам мана бундай хадис айтган эканлар:

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса рўзани лозим тутсин, бу–унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Ушбу ҳадисдаги «Ð½Ð¸ÐºÐ¾ҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора арабчада «Ð±Ð¾ÑŠÐ°» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.

Воҳ!  Биз бахс қилаётган саволга бу қадар мукаммал жавоб бўлмаса керак, валлоҳу аълам.
 Ð”емак, масала ёшда эмас, қодирликда! Қодирликнинг қандай бўлиши ҳам ҳадиси шарифнинг шарҳида баён қилинибди.
Моддий қодирлик бу ерда албатта йигитларга.
Хадисдаги Хитоб гарчи эркакларга бўлса-да, бу ерда аёлларнинг ҳам қодир бўлмоқликлари ҳақида мулоҳаза қилиш албатта, лозим.
Шу ўринда бир икки гаплар бор эди. Айниқса, бу масалага ота-оналар эътибор қаратишса, яхши бўлади.
Баъзилар айтишди, хусусан қўшни форумда айни шундай масала авжида бахс қилинмоқда, яъни қиз бола мактабни битирибоқ дарров эрга тегмасдан Ñžқиса анча мунча нарсани ўрганармиш. Гапни қаранг 17-18 ёшгача нима қилган бўлмаса у қизгина. Ахир вояга етаётган қизнинг онаси ҳам кимнингдир келини, отасининг хотини, ака-укаларининг онаси-ку. Қизга инъом этилган ақл вояга етиш жараёнида кундалик содир бўлаётган муомалат-у, муносабатлардан ТУРМУШ нима эканини  билишга наҳот 18 ёшга киргунча ҳам етмаса! Қолаверса, оилада ота-она томонидан берилаётган Тарбия ҳар қандай қизни бизнинг шароитда 18 ёшга кирганда турмуш чорраҳаларига тайёр қилиб улгурмайдими?
Бирлари айтади:
“Бундай Ñžқиган қиз одамлар билан муносабатни ўрганади, хаётда учрайдиган турли проблемаларни осон хал қилишни ўрганади”
Энди қайнона-қайнота, қайнсингил-у, қайнинилар билан бўладиган муносабатни қандай олиб боришни, қозон товоқ, супир-сидир, уй тутишни қанақа қилиб амалга оширишни  15-16 ёшгача ўрганмаган қизнинг Онаси тарбия бермаган экан. Бу ерда бошқа гап йўқ. Валлоҳу аълам.
Олий Ñžқув юртида Ñžқиш ўз йўлига. Ўз навбатида бунга асло қарши эмасман.
Аммо қизнинг Ñžқиши уни бўйга етиб, тенги чиққанда бермасдан амалга оширилиши дуруст холат эмас. Яна Аллоҳ билади. Зотан, хеч қандай институтда инсонларнинг келгуси хаётида қандай муаммолар содир бўлиб, уларни шундай ечиш керак деган аниқ нарсалар ўргатилмайди. Чунки, кимнинг бошида қандай кун бўлишини аввалдан хеч ким билмайди. Мана шу ерда ТАВАККУЛ деган нарсани ҳам ўйлаб қўйиш керак.
Қайтариб айтаман мен аёл-қизларнинг олий Ñžқув юртида тахсил олишига қарши эмасман.
Хатто хусусий холларда бу нарсанинг фойдаси ҳам катта. Ҳозирда шундай даргоҳларда Ñžқиб, қимматлик хаётий тажриба тўплаётганлар ҳам жуда кўп.  Ўз навбатида талаба қизларга, талаба аёлларга Аллоҳдан енгиллик сўраб, неки талаби мақсудлари бўлса Аллоҳ етказсин деб қоламиз.
Қиз ва йигитларни қодир бўлганда кечикмай, фитналардан омонда турмуш қуришликларини Меҳрибон Роббимиз ўзи насийб айласин.
 
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 02 Avgust 2010, 16:18:23
Ассаламу алайкум!
Қадрдонларим мана яна Аллоҳнинг инояти билан Рамазон-у шариф яқинлашмоқда.  Бу ойда қилинган савоб амаллар 70 баробар зиёдалаштириб берилиши ҳақида хадислар бор. Ана шу имкониятни қўлдан бермайлик. Атрофимиздаги муҳтож, беваларга, қўни-қўшни яқинларимизга эътиборсиз бўлиб қомайлик.
Сахийлар қандай яхши инсон эканликлари хақида жуда кўп таълимотлар бор. Хусусан :
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ð¡Ð°Ñ…ий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзахдан узоқдир. Бахил Аллоҳдан узоқдир, жаннатдан узоқдир, одамлардан узоқдир ва дўзахга яқиндир. Албатта, сахий жоҳил, бахил обиддан кўра Аллоҳ азза ва жаллага маҳбубдир», дедилар». Термизий, Байҳақий ва Тобароний ривоят қилган.

Қаранг, сахий инсонга Расулуллоҳ  :sw: қандай тавсиф бермоқдалар. Ҳар биримизни берувчи қўллардан қилсин Ҳақ Таоло.

Азизларим келаётган мохи Рамазон муборак. Бу ойда қиладиган амалларимизни ўзи мақбул айласин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 02 Avgust 2010, 16:29:52
Рамазон ойига кўпчилик турфа кир кийимларини тозалаб, узлари ҳам ғусл билан покланиб қадам қўядилар. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг муборак ойини поклик билан бошлаш нақадар гўзал!
Шу ўринда бир мулоҳаза. ушбу қутлуғ кунларга нафақат жисмоний балки, қалбан соф бўлиб ташриф буюриш ҳам ажойиб ишлардан. Ўз навбатида турлик катта-кичик низолар сабаб кимлар биландир чиқиша олмай қолган жойларимиз бор. Ким биландир келиша олмаган кунларимиз бор.
Табиий-ки, бундай холат менинг ҳам хаётимда бўлган. Форумдош биродарлар қайси-ки бирингизнинг каъбадек муаззам кўнглингизга билиб ёхуд билмай озор етказган бўлсам, узримни қабул этасизлар. Шояд, шу ила Аллоҳнинг ҳам раҳматига эришсам.
Ахир сизлар билан жаннатда бирга бўлишни ҳоҳлайман.
Аллоҳ ниятимизга етказсин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 26 Sentyabr 2010, 07:57:47
Кузги изғирин! Атроф аста секин олтинг ранг япроқларга кўмилмода. Таассуф-ки, шундай япроқларни ҳам муносиб жойини топа олмай, ўзигада, оммагада зарар бериб, уларга ўт қўядиганлар бор. Ахир ҳар нарсага ўт қўйишдан аввал, унда ёнишнинг не қадар азобли эканин тафаккур этилмайдими?
Қизиқ! Дўзах оловини эслатилса, унча-мунча ўзини таниган одам бир сесканади. Аммо ўзлари бир қанча жонсиз ва хатто жонли мавжудотларни ўзига, уйигада жисмонан ва маънан ўт Ñ‘қишади.   
"ÐŽÑ‚ балосидан..." асрасин дея дуолар қилимиз.
Лекин, ўзимиз ўша балони келтириб чиқарамиз. :)
 
 ÐÑÐ»Ð¸ мен бошқа янада мухим бир нарса хақида ёзмоқчи эдим. Аммо қўйида баён қиладиган қисқача бир воқеа билан боғлик ҳолатда ҳам бевосита ўт-оловга алоқадор  жихат бор экан. Шуни назарда тутган холда, гапни узоқроқдан бошладим. Бунинг учун рози бўласиз.

кўпчилик "тақво эгалари" дея эҳтиром этадиган  бир оиланинг балоғат остонасига бош уриш арафидаги боласи ухлаб ётибди. Она бомдодга туриб, таҳоратгоҳ томон қадам босар экан, ойнадан ногаҳон кўзи усти очилиб, совуқдан бироз ғужанак бўлган боласига тушди. Дарҳол қўлидаги оби дастани ерга қўйиб, уй томон бориб, боласи устига кўрпасини тортди!!! Кетидан "Жигаргўшам совуқ қотибди" деб қўйди.

Меҳрибон она! Сиз хавотир олманг. Энди жигаргўшангиз яхшигина исийди. Хатто сиз ўйлаганландан ҳам яхшироқ, қаттиқроқ ва хатто даҳшатлироқ қизийди. Чунки, сиз ўз болангиз устига "меҳрибонлик" ила Дўзах оташини тортдингиз!!!  Буни ҳис қилдингизми? Нега болангизга ҳам ташқарида қолган оби дастадаги илиқ сувлар таҳорат чоғида қўл-оёғин иситишини раво кўрмадингиз? Эрта тонгда Ñžқилган намоз фазли туфайлик нега қалблар исишини ҳоҳламадингиз?

 ÐžÐ¸ÑˆÐ° розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ð‘омдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».
Муслим, Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қил ган.
Аҳмад: «ÐÐ³Ð°Ñ€ сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар»Ð½Ð¸ зиёда қилган».
Шарҳ: Ушбу ҳадисда Бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. У икки ракъат намоз энг фазилатли вақтда Ñžқилади. Унинг савоби ниҳоятда улкандир. Агар Бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, дунёнинг ҳаммасидан ва ундаги нарсаларнинг ҳаммасидан ҳам яхши бўлади.
Демак, ҳар куни саҳар туриб, яхшилаб таҳорат қилиб икки ракъат Бомдод суннатини Ñžқиган одам дунёдаги энг кўп савоб олган одам бўлар экан.

Шу ўринда бир ажойиб тўртлик:

Бомдод намозининг суннати фазли,
Рағбат яхшиликларнинг конидир асли.
Бомдод намозининг икки ракаати,
Дунёда ўхшаш йўқ, йўқ эрур мисли

деб қўйибдилар форумимизнинг жонкуяр вакилларидан бири Гўзал Аҳлиддин қизи.

Шунинг учун фарзандаларимиз, ёш яқинларимизни Аллоҳнинг мана бу амрига муфовиқ ўт-оташлардан асрайлик.

«Ð­Ð¹ иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни Ñ‘қилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
(Таҳрим сураси, б-оят).
   
 
 
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: yoqutxon 27 Sentyabr 2010, 04:53:50
Assalam aleykum. Bloggingizni hozirgina o'qishga musharaf bo'lib turibman.Haqoniy, ibratli voqealarni keltirib o'tgan ekansiz. Ayrim postlarni o'qib oldinlari hech ham e'tibor bermagan , o'ylab ko'rmagan narsalar haqida o'ylanib qoldim.Kim biladi balki mendan boshqa yana ko'p insonlarga da'vat vazifasini o'tab, hidoyatga boshlayotgandir postlaringiz.Ikki dunyoyimiz,ohiratimizga foydali, nafi tegadigan so'zlar uchun sizga katta rahmat Olloh rozi bo'lsin.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 28 Sentyabr 2010, 13:31:27
Ён қўшнимиз чамаси ўн йил олдин тўсатдан инсульт касалини бошдан кечирдилар. Ўзлари эндигина қирқлардан ўтгандилар. Касаллик натийжасида чап оёқ ва чап қўллари ишламай қолди. Югур-югур, дўхтир-дўхтир қилишиб, анча муддат ўтгандан кейин аста-аста оёқ қўллари ҳам ҳаракатга кела бошлади. Кейин хассага таяниб юриб ҳам қолдилар.
Ўзлари математика Ñžқитувчиси эдилар. Институт ва мактабда дарс берардилар. Аҳли аёллари дорихонада сотувчи эди. Аввалдан ўзларига Ñ‚Ñžқ, умуман олганда рўзғор ва шунга ўхашаш томондан камлари йўқ эди. Бемор бўлган қўшни акамизни яна соғайиб, ишга қайтишлари кутгандик. Чунки, борган сари ҳаракатлар натийжасида аҳволлари яхшиланиб борар эди. Лекин қўшни акамиз ундай қилмадилар. Ўзларига Ñ‚Ñžқ, саломатликлари яна қайта тикланиб бораётганига қарамай 1-гуруҳ ногирони деб қоғоз Ñ‚Ñžғрилатишди :(
Аввал анча ёшлигим учун унча ақлим етмаган экан. "Нега бундай қилишган экан" деб. Кейин билсам, ногиронлик нафақаси олиш учун шундай йўл тутилганлиги маълум бўлди. "Ахир қанақасига?" дейман холос. Бу нарсани ўз оила вакиллари эса, юзида табассум билана айтади. Қўни қўшнилар эса, "мазза қилибди, энди ҳар ойда каттагина нафақа олади" деб оддий холда гапиришади.
Мана орадан йиллар ўтди. Қўшни акамиз асли хақийқий ногиронлар оладиган пулни олиб, ишламай ҳам қўйдилар. Даҳшатлиси, ўтган йили кўп асабийлашишдан шекилли, анчагина ақлларини йўқотдилар. Қиш кунлари эди. Эрта тонгда туриб олиб, "Ҳозир уйимизга ўт кетади, менга вахий келди" деб хайқиришларидан бутун қўшнилар хайрон-у, лол қолди.
Бир йилдир-ки, ҳар турлик даво чораларини қилишмоқда. Аммо хушлари бор-йўқ.
Ҳар кўрганимда не дейишни ҳам билмайман. Фақат хаёлимга "ўша ёлғон маълумотни қилмай, ногиронлар пулини олмаганларида эди" деган гап келади. Кўзларимга ёш келади, баъзан. Аллоҳдан саломатлик тилаб, ундан кейин аҳли оиласининг нафақасини қилишни сўралса, на қадар гўзал бўлармиди. Валлоҳу аълам.
Нега ўйлашмади. "Аллоҳ хақийқатда ногирон қилиб қўйса, нима бўлади" дея!!!

Юқорида эслатилган мана бу оят ўта ҳикматлик ва жуда Ñ‚Ñžғрилигига яна бир бор амин бўламиз:
Албатта, Аллоҳ инсонларга бирон зулм-адолатсизлик қилмас. Балки, инсонлар (Яратганга иймон келтирмасликлари билан) ўзларига ўзлари зулм қилурлар. Юнус, 44.

Орамиздаги бемор бандаларга Хақ Таоло комил шифо ато этиб, оилала боши эркакларга ўзлари нафақа қилишга қасд қиладиган журъат ва қувватни ато этсин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 22 Oktyabr 2010, 20:40:06
Ассаламу алайкум!

Бугун жума намозидан олдин Хаж ибодати, уни амалга ошириш жараёнида қилинадиган ишлар Ñ‚Ñžғрисида мавеза бўлди. Имом домла мавеза давомида мавзуга қисман алоқадор бўлгани учун бир воқеа хусусида тўхталдилар.
Бундан 15 йиллар муқаддам ўттизларни қоралаган киши Тошкент кўчаларида кезиб юрар экан, тайёрагоҳ яқинида ногаҳон кўзи Хажга отланаётган инсонларга тушди. Ич-ичидан шундай бир ҳис бор эди-ки, "қани энди менда хожи бўлсам" деган хаёлда кета туриб, юкларни керакли манзил томон олиб боришга қийналаётган каттароқ ёшдаги кишига дарҳол ёрдамга шошдилар. Юк эгасининг юк халтасини тайёра томон элтар эканлар, хеч бир киши "Сен қаерга кетяпсан" демабди. У киши ҳам "қоида ўзи шундай шекилли" деб ўйлаб, энди бир йўла отахонни самолётга кузатиб келишни қасд қилибдилар. Буни қаранг-ки, устиларидаги либос хожилар кийимига ўхшашроқлигиданми самолётга довур-да, кимса йўлларини тўсмабди. Самолётга кириб, у ердаги муҳийтни кўриб, тушгилари келмай, бир бўш жойга ўтириб олибдилар. Кўп вақÑ‚ ўтмай қўноқ кўтарилибди. Осмонга чиққанларида хеч қандай хужжат, ёнларида ортиқча пулда йўқлигини ва яна бир қанча нарсаларни хис этиб, гуруҳ бошлиғи бўлмиш Латифхон хожи домлага мурожаат қилибдилар. Латийфхон домла бундан қаттиқ таъсирланиб, учоқдагиларга "Биродарлар орамизда Аллоҳнинг меҳмони бор экан. Бу кишига ортиқча эҳроми борлар бўлса берсин. Ғусл билан кийиб олсинлар. Йўқса, гуноҳкор бўладилар" дебдилар. Ҳамма хайрон! Аллоҳнинг иродасини қаранг-ки, элчи бўлиб йўлга чиққан бир кишида ортиқча эхром бор экан. У киши ғусл билан эҳром кийганларидан кейин ўтирганлар "сиз-ку учоқдан Жиддага қўнасиз, аммо у Ñ‘ғига хеч қаерга бора олмайсиз, хаж ҳам қила олмайсизда" дейишибди. Аллоҳнинг меҳмони "майли шу Жиддани кўрсам ҳам муродим ҳосил бўлади" дея жавоб берибдилар. Самолёт қўниши билан қаҳрамонимиз бетоб бўлиб қолибдилар. Хушларини йўқотибдилар. У кишини касалхонага мажбур беришибди. Ўзларига келсалар-ки, тепаларида Араб аскарлари, дўхтирлар. Улар меҳмонга имо ишора билан ҳожилар қўнимгоҳини кўрсатишибди. Бу киши не қиларларини билмай ташқарига чиқсалар-ки, шундоққина Ўзбек хожилар ўтираётган Автобусга йўлиқибдилар. Ундан-да мўъжизаси, шу тобда Араб зобитлари "Паспорти йўқолган ким бор" деб сўраб, ўша ернинг ўзида суратга тушириб, вақтинчалик хужжат расмийлаштириб бераётган экан. Самолётга бировга ёрдам бериш асносида чиқиб қолган киши ҳам хужжатлик бўлиб олибдилар. Шу тарийқа хожи бўлиб қайтдилар. Имом домла шу жойларни айтаётганларида масжиддагилар кўзидан беихтиёр ёш қалқиди.
Биродарлар Аллоҳ ирода этса, ўзига осон-ки, сизга ҳар яхши тилагингизга бир сонияда етказиб қўяди.

Юқоридаги гап қандайдир қисса эмас, ёки эртак ҳам эмас. Жуда кўпчилик гувоҳ бўлган бир воқеа.
Демак, қалбимизда у қадар соф ният қилсак, Аллоҳ неъматлантирмасдан қўймас. Бир биродарга юкини енгил қилиб кўтаришиб қўйганнинг Аллоҳ ўзи меҳмон қилиб, охиратлик юкини енгил қилди.
Ҳаммамизга ҳам шундай мақомлар насийб қилсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 29 Noyabr 2010, 22:44:31
Ассаламу алайкум.
Қадрдонларим Хаққимизга дуо қилинглар. Яхши кунлардамиз. Шояд бир биримизга қилган холис дуоларимиз сабаб, Хақ Таоло ўзига исён қилишдан асраса. Шокир ва Собир бандалардан қилса. Иймонимизни зиёда қилиб, файзу баракалик умр ато этса.
Бешикда гўдагимиз бор. Шу чақалоқни ҳам халол луқма ила катта қилиб, солиҳлардан бўлиб улғайишини чин қалбдан хохлаймиз.
Бу офиятлик кунларимиз бардавом бўлишини истаймиз.
Дуога қўл очинг азийз биродарим. Аллоҳ У Раҳмондир. Ўзининг Раҳматидан бебаҳра қилмасин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 30 Noyabr 2010, 23:07:49
Ассаламу алайкум.
Ҳаётга синчковлик билан боқсангиз у қадар катта ибрат майдони экан-ки, китоб Ñžқитмасдан сизга таълим бераркан, дарс эшитмасдан муаллим қиларкан. Турфа одам, турфа фитрат, турфа ҳаракатларнинг шоҳиди бўлиб борар экансиз, керакли хулосалар чиқара олсангиз кўп нарсага эришиб ҳам қоласиз, иншоАллоҳ! Мен кўпинча, ёнимга, қўшниларимга диққат қаратаман. Баъзиларининг табассумлик чеҳраларини кўриб йиғлайман. Ҳа ҳа сиз хато Ñžқимадингиз, уларнинг табассумларини кўриб йиғлайман. Чунки, уларнинг бу табассумлари охиратда ўз зарарларига ишлашини улар хис этмайдилар. Улардаги табассумнинг зоҳир бўлишига кимнидир алдаганлари, бировнинг хаққини еганлари, риё учун қилган амаллари сабаб. Бировнинг алдагани ўзини алдагани, бировнинг хаққини егани, оловни ютгани, риёси - жаннатдан узоқлашгани-ку! Шунга куладими бу инсон?!

Бирлари боғчада болалар тарбиячиси эди. Боғча болаларидан орттириб қолинган таомларни олиб келиб, "қани Ñžғилларим маза қилиб еб олинглар" дея фарзанд ўстирди. Ўсган фарзандлардан каттаси ичувчи, ўртанчаси ёш холига тузалмас касал, кичиги бебахт бўлди. Ўртанчасини аёли "касал экан" деб бир қиз билан кетти. Кичигининг аёли хиёнат қилиб кетти. Фарзандлар учун ота-она гапирса, худди тенгқури гапиргандай қарашади.
Не дейишга хайронсиз!!!
Демак, ейилган таом у қадар маънавиятга ҳам таъсир этар экан-ки, чўчқа гўшти еганлар рашксиз тўнғиз каби бўлиб кетганлари каби, харом луқма еганлар ҳам харомдан хазар этмай қўйишар экан. Бунга биргина оила хаётига назар солиб шоҳид бўлиб турибмиз.
Хақдан Халоллик сўраймиз.
Хақдан Хаё сўраймиз. Ўзи ризқимизни покидан берсин. Бировга зулм, фарзандаларимизга жабр қилиб қўйишдан асрасин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Sevdo 01 Dekabr 2010, 14:02:54
INSON QAYDAN PAYDO BULGAN?
Ulug'laymiz Nyutonlarni,kup qonunlar kashf etgan ular.
Ammo hamon tentak olimlar,inson qaydan kelgan deb turar?
Biri aytar inson kosmosdan,zarra misol Yer tomon kelgan.
Yana biri kukragin kerib,insonsifat maymundan degan.
Ammo dunyo bilgan usha olim ham,bir bor chindan uylab kurmaydi.
O'sha ongsiz hayvon maymun ham,Yaratganni hech unutmaydi.
Har bir zarra har bir kapalak,Yaratganga salovat aytar
Chumoli ham rizqini terib,shukronasin Allohga eltar.
O'ylab kurgin ey nodon aqlim,Bir damga sen olamni tuxtat.
Shukr qolib Alloh rizqiga,nola qilib yashaysan faqat.
Ahir Kusto Alloh ishiga,tan bergancha musulmon bulgan.
Muhammadchi deya uzini,buyuk Tolstoy olamdan utgan.
/SUMAYYA/
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 02 Dekabr 2010, 23:43:52
Инсон боласида шундай хусусият бор-ки, нима юмушни кўп бажарса, шунга одатланиб қолади. Ачинарлиси, бу борада ёмон амалларга одатланишлик холлари ҳам кўп учрайди. Сигаретни озгина чеккан одам чекишга ўрганади. Тарбия кўрмай ўсган бола, яна хар хил иллатларга ўрганиб қолади. Тилидан бирор калийма сўз тушмайдиган одам ўша калиймага ўрганади.
Имом Захабий айтганмидилар Валлоҳу аълам бир Шоҳмот ўйновчи киши жуда праписсанал бўп кетган экан. Дуч келганни ютавераркан. Шу "Шоҳ" деб мот қилса, бир мазза қивораркан. Шу одам муҳтазар(ўлим тўшагида) бўлганда, ёнидагилар ёлборишган экан Зоти олийлари "Ла илаҳа илла Аллоҳ" денг деб. Ҳалиги инсон "Шоҳ", "шоҳ" деб вафот қилган экан.

Яъни биродарлар шу одам бошқа ишлари каби хаёти давомида қанақа сўзни кўп ишлатса, ўлар чоғида ҳам ўша калийма аптаматичиски тилда айланаверар эканда!!!

Сиз хеч кундалик сўзлашувингиз давомида эътибор бердингизми қайси сўзни кўпроқ сўзлаяпсиз?!
Аллоҳга истиғфорни кўпроқ айтинг барака топгур. "Ла илаҳа илла Аллоҳ"ни кўпроқ айтинг жаннатда маза қилгур. Тилингиз Хақнинг зикридан қолмасин қадрдон!

Имом Шофеъий сартарошхонага кириб соқол олдираман десалар, сартарош у кишига қараб, "Ҳазрат шу лабингизни бир чети қимирлаб тураркан, шуни бир озгина муддатга қимирлатмай туришни иложи борми, яна устарада зиён етмасин" деса, Ҳазрат Шофеъий: "Менинг лабим Хақнинг зикридан бир пас тўхтагандан кўра, қирқилиб кетсин сани устарангда" деган эканлар.

Биродарлар ҳаммамизни кетар чоғимизда Хақ Таоло тилимизга аптаматичиски "Ла илаҳа иллаАллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ" деган калиймасини  Ð¶Ð¾Ð¹Ð»Ð°Ð± қўйсин.  
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Aqoid 03 Dekabr 2010, 00:37:24
Musulmon farzand tug'ilganda o'ng qulog'iga azon, chap qulog'iga takbir aytiladi. Jonimiz chiqar mahalda quloqdan kirgan kalimalarni og'izdan chiqarib jon taslim qilish qanday baxt-a! Hammaga shunday baxt nasib etsin!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: _IYMONA_ 03 Dekabr 2010, 08:27:46
Assalamu alaykum. Allohim qalblarimizni nurafshon aylasin. Dinda sobitqadamlik bersin. Allohim, Onajonimni ham hidoyatga boshla. Muslimalik baxtiga muyassar ayla... Joynamozdagi osoyish, sajdada istig'for ko'z yoshlarini nasib ettir... Biz his etgan hislardan onajonim ham bahramand et... Qizlariga Allohni amriga da'vat etuvni, taqvo va ibodatda sobitlikni nasib ettir... QALB HOTIRJAMLIGI, 2 OLAM SAODATIGA YETKAZ, ROBBIM... OMIYN...
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 03 Dekabr 2010, 15:18:35
Бугун Жумада бир ёш оила боши томонидан, ўз аҳли аёлига салоҳият ва ҳидоят ато этишлигини Аллоҳдан сўраб, жамоий дуо қилиниши ҳақида гап бўлди.
Анча хурсанд бўлинди. Ахли оиласи қайғусида Ҳақдан ҳидоят сўраганларни Аллоҳ муродларига етказсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: JaviK 03 Dekabr 2010, 15:23:44
O`tgan juma kunida Imom ma`ruzasida "Ilm shunday bir ne`matki, uni qancha sarflasang, shuncha boyib borasan, Ilm, ortidan ilm olib keladi" dedi. va so`zi davomida Shunday insonlar ham oramizda borki , Ilmni pulga o`hshatishadi, Ilmini ulashsa kamayib qoladi, deb qizg`onishadi. Bunday johil bo`lib qolishdan Alloh saqlasin. 
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Sevdo 03 Dekabr 2010, 22:52:37
Assalomu alaykum namoz uqishni istiman digan har bir dugonamga jonim bn urgataman,bundan zavqlanaman ham,ammo 1-marta kimgadur namozni,dinimiz mohiyatini tanitganim uchun meni shanimga hunuk gaplar aytildi.Yana kimdan deng dugonami yigitidan.Bundan hafa bulgandim,ammo bir muslima opam bu ham iymonim uchun sinov ekanini aytdi.Ilohim iymonimiz mustahkam bo'lsin.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Ansora 04 Dekabr 2010, 15:00:41
Mavzu nomiga ko'ra yozadigan bo'lsam:

Ey Rabbim Jannatingdan mahrum etma bizlarni, Payg'ambarimizni nur yuzlarini Jannatda ko'rishlikni, hech bo'lmasa atirgul hidlarini olishlikni nasib ayla barchamizga...

Jannatingni qozonish uchun nafas olishni, qadam tashlashni, amal ishlashni nasib ayla Yo Yaratgan egam...
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 05 Dekabr 2010, 22:50:49
Турар жойимиздан нарироқда бир савдо дўкони бор. Баъзан ишдан қайтишда ёхуд у бу хариди билан кириб, ўзимиз тенги савдогар ва қўшнилар билан озроқ суҳбат этиб қоламиз. Шундай суҳбатлашувларнинг бирида тўрт киши турардик. Орамизда биздан кичикроқ йигит. Уйланганига 1 ойлар бўлган. "Энди биз уйга кирайлик" дея, озроқ ширинлик харид қилиб, қўйнига солди. Қолганлар ҳаммамиз хайрон бўлдик. Чунки, бу йигит уйланмасдан аввал деярлик уй учун у бу егулик харид қилганини билмасдик. Хеч кимнинг гапиришга хадди сиғмади аввалига. Мен дангал сўраб қўя қолдим.
 -Фалончи ширинчликни нега қўйнингизга солаяпсиз?
У йигит кулимсираб "ака биласиз-ку, сизларни ҳам бошингиздан ўтган" деди.
 -Тушунмадим, бизни бошимиздан бунақа кун ўтмаган. Уйлангач ҳам у бу харид қилсак қўйнимизга солмай, Ñ‚Ñžғри кирганмиз уйга.
Асли гап нимада эканини билсакда, узоқдан келдим. Кейин шарт айтиб қўя қолдим.
 "Биродар сизни йигирма йилдан ортиқ тарбиялаган, қўлингиздаги каби ширинликларни беркитмай олиб келиб берган, ота-онангиздан сиз беркитиб, эндигина 1 ойдан ортиқроқ сиз ила яшаётган аёлингиз учун шундай қиляпсизми? Гап йўқ! Ахли оилангизга бу ҳимматингиз таҳсинга лойиқ. Асли шуни ота-онангиз ҳузурига олиб кирсангиз, улар ўзлари фахмлаб, сизга илинишади. Бу ишга кулманг, йиланг оғайни, йиғланг" дедим.
Ўша ерда турган бир шеригимизнинг оналари хаётдан эртароқ кетгандилар. У бола ҳам йиғлашга яқин холатда, "қани энди менинг онам хаёт бўлсалар, сен каби қўйнимга беркитиб, аёлимни ўзига эмас, балким аёлим билан онамга берардим боримни" деди. "Қилаётган ишингни қара".
Қўйнига ширинлик солган йигит гаплардан таъсирланиб, олган нарсасини юзага чиқариб, савдогарга "ока буни ёнига яна қўшиб беринг", дея биздан узр сўради.
"Узрингизни Аллоҳ қабул қилсин, биздан эмас ота-онадан узр сўрайсиз" деган маънода гап қилиб, янги куёвни уйига кузатдик. Шукр-ки, ўша ишдан кейин шу болани доим беркитмай ота-онаси ҳузурига нарса олаётганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Хақ Таоло шу йўлда мустақийм қилсин.

Ахли аёлга эътибор, мурувват каби нарсалар албатта ўта муҳим ишлардан. Лек, ҳар нарсанинг ўрни, вақти, ҳолати бор. Валлоҳу аълам. Ҳар бир янги оила қурганларимизни ҳам анча йиллик тажрибаси борларимизни ҳам васатийлик йўлидан оғиб қолмаслигимизни ўзи насийб айласин. Аҳли аёл ва ота-она ўртасида муносиб инсон бўлишлигимизга Ўзи мададкор бўлсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 06 Dekabr 2010, 20:57:43
Бирлари аҳли аёли бетоб бўлиб, боши қотиб оналари ҳузурига кирган эди, "қизлик уйига ташлаб кела қол, бииир 3-4 кун онасиникида дамини олиб, даволаниб келсин" деган жавобни олди. Ва дарҳол, "хотин нарсаларингни йиғиштир, уйингга бориб хотиржамроқ даволаниб келарсан, бу ерда хижолатлик ҳам бўлади" деди  :3 :2
Хотин ҳам у қадар Хаққини танимаганлардан эди, индамайгина кўнди.

Аммо шу Ўзбек йигитига(агар ўша йигит, яна ҳам аниқроғи, эркак деган номга лойиқ бўлса) тан бермадим. Никоҳ Ñžқилаётган пайтда "фалончининг Ñžғли фалончининг қизини тани маҳрамликка олишга розимисан" дейилганда, оғизни тўлдириб, "Рози бўлдим" дея олгандин-ки?! Ўшандаги розилик, ўша аёлнинг келгуси хаётида нафақа-ÑŽ, кийим кечаги, жинсий-у моддий эҳтиёжларини қондириш эканлигини тўлиқ хис қилганмидинг?!
Жаа ажойибда бизнинг ишлар! Саломатликда хизматда-ю, хасталикда онасиникида куни ўтаркан хотинни.
Менимча, бу ишлар ўта кетган илмсизлик, ахли аёлига, қайнота-қайнонасига, катталарнинг қуда-андага бўлган ҳурматсизлигини билишмаса керак, шундай қилаётганлар.
Шу ўринда ёш йигитларга эслатма сифатида айтамиз-ки, эрта индин уйлангач, иссиқ тан саломатлик бор, беморлик бор. Агар-ки, Аллоҳ кўрсатмасин, шундай кун бошингизга келса, ÑŽқоридаги "йигит" каби аёлингизни хўрламанг.
Хақ Таоло барча эркакларни бурчини биладиганлардан қилсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 07 Dekabr 2010, 21:10:18
Бугун яхши бир инсоннинг хаёт ила ведолашиб, қабр ила юзлашгани ҳақида хабар эшитдик.
Хақ Таоло яхшилар ила ҳар икки дунёда ҳамроҳ қилсин.
Жаннатида дийдорлаштирсин!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Abdulhafiz 08 Dekabr 2010, 09:55:52
:amn:
Inna lillahi va innaa ilayhi roji'un
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 09 Dekabr 2010, 19:29:53
Қўлингизга бир манзил бериб, "шу жой сенинг маконинг, у ер қароргоҳинг, яшаш масканинг, боргин ўша ерда даврингни сур, унда ҳар не мужассам" дейилса, ўша жойни топиб бориш учун қидиришга тушамиз. Ба қадри имкон адашмасликка ҳаракат қиламиз. Ўша ерни топа олсак бағоят севинамиз. Аксинча, топа олмасак, кенг дунё тораяди. Асаблар жиловдан чиқади.
Худди шу каби Хақ Таоло бандаларига топиб борадиганлар севинадиган жаннатини, топа олмайдиганлар хўрланадиган дўзахини ато қилиб қўйган. Жаннатга қайси йўллардан боришни билишимиз учун Буюк Раҳмон бизга харита ўлароқ ўзининг мўътабар қаломи Қуръон ва Расулининг йўли Суннатни ирода қилди. Бандаларнинг ихтиёрида шу йўллардан оғишмай юриш қолди. Тўғри, жаннат йўллари бир оз тошдир, тикондир. Озроқ баландликка йўналгандир. Аммо ҳаммасидан муҳими бу йўлларнинг охири абадий фароғат макони бўлганлигидир. Дўзах йўллари эса, текис, равон, унга бориш жуда осон. Аммо эҳтиёт бўлинг-ки, осон ва тез юрилаётган йўл пастликка йўналган бўлади. Биламиз-ки, пастликка қараб йиқилган кишининг ўзини ўнглаши анча мушкул.
Марҳаматлик Аллоҳ бизга Жаннат йўлларида кучлик ирода ва сабр ато этсин. Енги елпи хаёт кечириб, Раҳматидан бебаҳра бўлиб қолишлигимиздан ўзи асрасин. 
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 22 Dekabr 2010, 03:29:02
Эй дўст, сен хич Пўлат Алемдардан кўра, Росулуллоҳ  :sw: нинг гапларига кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини чуқур хис эттингми?
 
Эй дўст, сен хич бизга идеал қайсидир қўшиқчи эмас, Росулуллоҳ  :sw: эканликларини чуқур ўйладингми?

Эй дўст, сен хич фалон артистнинг хаётига у қадар кўўўўп қизиққанинг каби Росулуллоҳ  :sw: нинг сийратларига қизиқдингми?

Эй дўст, сен хич яқинларингга кеча кўрган футбол ёки сериалингни тўлқинланиб гапирганинг каби,  Саҳобаларнинг минг сериалдан яхшироқ хаёт сериаллари хақида сўйладингми?

Нафсингнинг эмас, Хақ ўзига мойил қилиб яратган қалбингнинг шивирига қулоқ тут!

Юқоридагилар аввало ўзимга ва яқинларга айтилган сўзлар.

Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 31 Mart 2011, 00:58:12
Ассаламу алайкум.

...Куни кеча фарзандамни тиббий кўрикдан ўтказиш учун болалар поликлиникасига бордим. Одам анчагина. Асосан болалик аёллар. Ҳар бир гўдак ўзгача олам. Баъзиларининг қўлидаги югуради, баъзилари хали кичкина, баъзилари буррогина гап ҳам гапиради :)
Турфа маъсум гўдакларнинг "қилиқ"чаларидан таъсирланиб учрашимиз керак бўлган хона томон борар эканман, ногаҳон ёшгина келинчакнинг "Ҳе бола бўлмай ўл, кўзингга қарасанг бўлмайдими, лаппашанг, иштонгни қоқ" деган сўзларидан сесканиб кетти. Ортимга не кўз билан кўраман-ки, нари борса 3 яшар ширингина болачани онаси қарғаяпти. Гап нимада экан десам, зинапоядан чиқаётганда бола қоқилиб кетибди. Нафақат мен, балким йўлакда турган ёш-у катталар бу аҳлоқсиз аёлнинг ишидан кнгли бузилди. Кимлар ичида нималардир деди. Хатто орада кимдир "бола ўзиникимикин, шунчалик ҳам бўладими бетаъсир" ҳам деб қўйди.
Демак, эътибор қаратиш керак. Тилга эътибор қаратиш керак! Қалбга эътибор қаратиш керак!

Шу Судайсий ёшликларида жуда шўх бўлган эканлар. Лекин ҳар қанча шўхлик қилсалар ҳам оналари "Маккага имом бўлгўр" дер эканлар. Дуонинг ҳикмати, онанинг ниятининг софлигидан Аллоҳ ирода қилиб, Маккага имом бўлиб турибдиларда. Мана болага қилинадиган ижобий муносабатнинг олий намунаси. Ва унга берилган мукофотнинг қиймати!
Аёллар(фақат аёллар эмас) фарзандларимизнинг келажаги учун ҳам масъулдирсиз. Хатто бу борада улар томон айтилган сўзлар ҳам муҳим аҳамият касб этаркан. Бунга эътибор қаратайлик.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: azizbek_mx 10 Aprel 2011, 18:43:38
:as:
Nom: Соф севги хақида!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 09 May 2011, 15:07:07
Мен шундай тушунаманки, соф инсоний севги Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматига лойиқ бўлган қалбларга берилган буюк туҳфадир! Чунки, айнан шундай қалб эгаларигина Қудрати чексиз Холиқнинг васлидан умидвор бўлиб, У Буюк Зот амр этган буйруқларни бажарадилар!
Бизга маълумки, шайтоннинг хийласига учиб, ўзининг нафсий ҳохишини илоҳий туйғу санайдиганлар ҳам севган ёрлариниг розилигини топиш учун қўлларидан ҳар неки келса бажаришга тайёр бўладилар! Севганга севгилисининг буйруғи хушхабардек янграйди! Унинг овозидан Ñ‘қимлироқ овоз йўқдай гўё! Унинг табассумидан гўзалроқ табассам бўлмагандек! Унинг назаридан маҳбуброқ назар йўқдек! Ва лекин бу икки шахс ўртасидаги севги фақат уларнинг ўртасида!
Аллоҳга бўлган муҳаббат эса, Расулига муҳаббатдир, аҳли байтга муҳаббатдир, саҳобийларга муҳаббатдир, Ñ‘Ñ€-биродарга муҳаббатдир, жуфти-ҳалолига муҳаббатдир ва барча мусулмонга муҳаббатдир! Аллоҳнинг буйруғини бажариб, қайтариғидан қайтиш Ҳақ Таолонинг муҳаббатига сазоворликка олиб боради. Севган учун севгилисининг бир оғиз "севаман" деган сўзи олам-олам ва лекин ўткинчи қувонч бўлса, Аллоҳнинг бандасига муҳаббати ва бунинг изҳори абадул-абад, битмас-туганмас қувончу-шодликдир.
Мана шундан орадаги тафовутни англаш мумкин!
Ҳою хавасга эргашиш бу дунёдаги саноқли дақиқа, кун, ой боринг ана йиллар лаззат тақдим этиш мумкиндир. Аммо охиратда абадий дўзахни бошга солади.
Аллоҳга бўлган муҳаббат бу дунёда саноқли йил, ой, соат лаззатни тўсиши мумкиндир, аммо охиратда абадий лаззатларни тақдим этади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, ҳеч қачон Аллоҳга бўлган муҳаббат бандасига бўлган муҳаббатнинг йўлини тўсмайди. Қайтанга ахли аёлини севишга, нафақат аҳли аёлини балким барча мусулмон инсонларни севишга бошлайди!
Валлоҳу аълам!
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Ansora 22 Iyun 2011, 18:14:41
Ассаламу алайкум.

...Куни кеча фарзандамни тиббий кўрикдан ўтказиш учун болалар поликлиникасига бордим. Одам анчагина. Асосан болалик аёллар. Ҳар бир гўдак ўзгача олам. Баъзиларининг қўлидаги югуради, баъзилари хали кичкина, баъзилари буррогина гап ҳам гапиради :)
Турфа маъсум гўдакларнинг "қилиқ"чаларидан таъсирланиб учрашимиз керак бўлган хона томон борар эканман, ногаҳон ёшгина келинчакнинг "Ҳе бола бўлмай ўл, кўзингга қарасанг бўлмайдими, лаппашанг, иштонгни қоқ" деган сўзларидан сесканиб кетти. Ортимга не кўз билан кўраман-ки, нари борса 3 яшар ширингина болачани онаси қарғаяпти. Гап нимада экан десам, зинапоядан чиқаётганда бола қоқилиб кетибди. Нафақат мен, балким йўлакда турган ёш-у катталар бу аҳлоқсиз аёлнинг ишидан кнгли бузилди. Кимлар ичида нималардир деди. Хатто орада кимдир "бола ўзиникимикин, шунчалик ҳам бўладими бетаъсир" ҳам деб қўйди.
Демак, эътибор қаратиш керак. Тилга эътибор қаратиш керак! Қалбга эътибор қаратиш керак!

Шу Судайсий ёшликларида жуда шўх бўлган эканлар. Лекин ҳар қанча шўхлик қилсалар ҳам оналари "Маккага имом бўлгўр" дер эканлар. Дуонинг ҳикмати, онанинг ниятининг софлигидан Аллоҳ ирода қилиб, Маккага имом бўлиб турибдиларда. Мана болага қилинадиган ижобий муносабатнинг олий намунаси. Ва унга берилган мукофотнинг қиймати!
Аёллар(фақат аёллар эмас) фарзандларимизнинг келажаги учун ҳам масъулдирсиз. Хатто бу борада улар томон айтилган сўзлар ҳам муҳим аҳамият касб этаркан. Бунга эътибор қаратайлик.

Valaykum assalom.

Shu postingizga bir fikrim bor edi, albatta  ota-onani duosi muhim. Lekin Sudaysiylar zotan qiroliyat oilasi, yo aka ukalar, yoki qarindoshlar tahtga chiqadi:)
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 05 Aprel 2012, 22:00:35
Ассаламу алайкум.
Ҳамма Ñ‘қни чанг босиб кетибди-ку...
:) Блогимни айтаман. Анчадан бери ёзмасдим. Кейин билсам қалбларни ҳам Аллоҳга йўналтириш ўрнига ўргимчак у Ñ‘қда қолиб шайтонга тўр бостирворибмиз. Бу тўрлар кўпайган сари, лампочкага пашшалар Ñžғит ташлайвериб қорайтириб юборса, ҳеч қаерни ёритмай қолгани каби, инсоннинг ичи ҳам ёришмай қоларкан. Ҳаммамизга маълум-ки, чанглар қанчалар қуюқлашган сари, уларни тозалаш шунчалик қийинлашиб боради. Свежий чанг шундоққина қуруқ латтада ҳам кетса. Эски чанг ўлгур нам латтага, ану нима эди Фаири қўшиб, анча ҳаракат қилсангиз ҳам тураверадида. Иложсиз, Миф ишлатасиз :) Афсона эмас, кир ювиш кукуни. Унда ишқор борда. Ҳамма Ñ‘қни шилиб олади.
Шу дейман шунақа қалбимизни ҳам Миф билан тозалайдиган даражагача бормасдан бир бир артиб турилса, яхши бўлиб кетармикин.
Бирлари сўраб қолди шунақа сўзларни эшитиб. "Ие, мавлоно бу пашшалар қўноқ қилган лампочкани артворамиз-у, қалбимизничи" дея... Жавобни эшитишга муштоқ қулоққа(ўшанда ростдан ҳам муштоқ бўлган бўлсин, ишқилиб) қалбнинг тозалагичи кўп биродар. Хусусан, Зикр, Ифтиғфор, Тавба... дея санаб ўтилди.
Зикр нималигига қизиқди, сўнг Истиғфорнинг, Тавбанинг...
Билди-ки, булар билан машғул бўлган одамнинг лампочкасини артигани хатто латта керак эмас.
Билди-ки, Ҳидоятдаги бандага гард ÑŽқмас.
Билди-ки, толиб илм Уммонидан сипқориб тўймас.
Билди-ки,  Ð˜Ð»Ð¼ тугамас.
Билди-ки, Аллоҳнинг қудрати чексиз...
Билди-ки, шуғулланадиган шунча нарса турганда бошқаси билан ўралашишга вақÑ‚ бўлмас...

Зокир юмшоқ сўзлар. Хилм ила сўзлар. Фикр ила сўзлар.
Баъзан вақтида хилм ила сўзлай олинмагани қалбни эзади. Каъба тугул кичик намозглҳларда қўполлик қилганга Ñžқрайиб қаралади. Мўминнинг каъбадек муаззам қалбларини вайрон қилганларимиз дилни тилади. У Ñ‘қда бизга қандай қараларкин дея!

Ие, нималар деяпман. Чангларни артгани келгандим. Узр берилиб кетиб қолдик...
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 16 May 2012, 19:59:56
...Қайсидир куни лифтда эдим деб бошланади ҳикоя.
Бирдан лифт ишламай қолди. Бир ўзим. Чироқлари ҳам учди. Қорунгуликка кўз ўрганиши қийин кечди. Кейин сукунат... Бирдан қалбни қўрқув эгаллади. Кўз олдимга қабр келди. Шундоқ кенг лифтнинг қорунғу ва сукунати одамга қўрқинчлик туюлаяпти. Ваҳоланки, бунда кўп қолиш йўқ. Қандайдир дақиқа, борингки соатларда ишга тушиб яна очилади. Яна дарров ёруққа чиқаман. Бу ерда ҳеч ким мени сўрамайди. Атрофда илон йўқ, чаён йўқ. Биров гурзи билан урмайди. Сани лифтдалигингни билса, кимдир ёрдамга келади. Овозингни эшитадилар. Сасларинг ила кўмакка чорлайсан кимнидир. Аммо қабрдачи? Ундаги зулматдан сани ким қутқаради? Унда кимни ёрдамга чақирасан? Унда саслар чиқурми инсларга? Биров амалингни мўллаб қўя оладими? Яқинларинг чироқ Ñ‘қиб қўя оладими? Сўроқ учун келганларга нима дейсан? "Энди шунақа бўлиб қолди, озгина тушуниб туринглар, қиёматгача Ñ‚Ñžғирлаворамиз" дейсанми? Улар жим кетадиларми?...
Қисқа фурсатда келган ушбу фикрларни мулоҳаза қилиб, яна бир оз муддат ўша лифтда қолгум келди. Ҳеч ким ҳалақит бермаслигин истадим хатто. Бир қадрдон акахоннинг Форум Ислом уз деган жойда Қасри орифон мақбарасидаги хужра ҳақида гапириб берганлари эсга тушди. Лифт у вазийфани ўтай олмайди, албат. 
Аммо мўминга фарз бўлган амалларнинг бажарилмай қолиши, қабрда қийин бўлишини оз бўлсада тафаккур қилишга туртки бўлди. Индамаслар оламида Ҳаққа итоат қилган, Расулига эргашган бандаларнинг холи ҳавас қилиниши мумкин...
Шундай давом этаётган эди. Лифт ишга тушди. Дунё ташвишлари бошланди. Ташқи оламга қўшилдим. Лифтдан чиқишимга қўлида пиво тутган ғайридийн бирини кўрдим... Беихтиёр кўзга ёш келди. Аллоҳ ҳамд айтилди. Дийнидан бебаҳра қилмаганига шукр этилди. Шу онда лифт томонга қараб "раҳмат" деганимни кўриб, "дуррак" ҳам деб қўйди. Мен эса давом этдим...
Мазкур ҳикоянамо нарсани айтишдан мақсад олам тўла Ибрат. Қаерга боқманг Роббнинг мўъжизаси, эслатмаси, огоҳлантируви бор. Ким олса, ўзига енгил қилади. Ким тонса ўзига мушкул. Ким эсласа, уни эсланади. Ким унутса, уқубатга йўлиқади. Ким ўнгланса, охиратлиги ҳам қабрлиги ҳам ўнгланади. Ким бурилса, ундан бурилинади...

Ҳақ Таоло доим Зикр қилувчи бандалардан қилсин. Унутувчилардан узоқ қилсин. Охират уловимиз бўлмиш қабримизни ёруғ қилсин.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Sumeyya 06 Avgust 2012, 12:23:20
 :asl3: Juda chiroyli matn keltirilibdi. Jazaakallohuxoyr. buni manbazsini aytolmaysizmi?
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 06 Avgust 2012, 22:28:29
:asl3: Juda chiroyli matn keltirilibdi. Jazaakallohuxoyr. buni manbazsini aytolmaysizmi?

Манбаси шу мавзу :) Муаллифи камина.
Берухсат фойдаланиш таъқиқланади.
Nom: Re: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Secret 01 Oktyabr 2012, 08:40:08


Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Kim Allohdan jannatni uch marta so'rasa jannat: "Allohim, uni jannatga kirit"- deydi. Kim (Allohdan) jahannam(ga tushish)dan uch marta panoh so'rasa jahannam: "Allohim, uni saqla"- deb aytadi"
(Termiziy rahimahulloh "al-Jome'": 4/ 100, hadis â„– 2691).

Nom: Javob: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 27 Dekabr 2012, 16:26:18
... Нотаниш қиз-жувонларга суқланиб қарашнинг қай даражада ёмон оқибатларга сабаб бўлишини бироз англаб етган бир йигит гапириб беряпти...
Эрталабки нонуштани қилиб уйдан ўқишга отландим. Узоқ куттирмасдан марказга элтувчи дамаслардан бири келди. Аста ўриндиққа жойлашдим. Даставвал ҳайдовчи томонидан балким орқа ўриндиқдаги қизларнинг эътиборини қозониш мақсадида бироз баландлатиб қўйилган "Уммон" гуруҳининг қўшиғи, кейин ўзларини кўрмаган бўлсам-да, орқадаги қизлардан таралаётган аёллар атирининг ифори диққатимни жалб қилди. Олдинига аҳамият бермасликка уринсамда, қизларнинг қанақадир шивир-шивири юракка шайтон нағмасини олиб кирди. "Шарт орқангга ўгирилда, уларни суҳбатга чорла, манзилга етар чоғинг қўл телефонинг рақамини бер" деган овоз тобора миямни қамраб бораётганди. Жуда чалажон овоз эса, "у қизлар ҳам кимнингдир синглисидир" деса, баланди "у ҳолда нега сани ўзингга қаратиш учун шивирлайди, кулади" дер эди. Ногаҳон шофернинг боши тепасидаги ойнага қарар эканман, унда орқадаги қизларни кўриб кетиш имкони борлигини сездим. Бирдан ичимдаги сас "ана энди ҳотиржам кўз уриштирасан" деди. Йўлнинг равон эмаслигидан ойнада аниқ юзни кўриб бўлмас эди. Аммо орқадаги қизнинг менга қараб жилмаяётганини билиш қийин эмасди. Шу тобда " қизлар томондан кейинги бекатда, коллежнинг олдида тушамиз-а" деган овоз келди. Шошиб, ён дафтаримга телефон рақамимни машина юриб кетаётганига қарамай, тушунадиган қилиб ёзиб, қизлар тушаётганда амаллаб, сумкаларига солиб қўйишни режа қилдим. Ўзимча бир зум ҳаёлга берилдим. Бу ҳаракатим ўхшаб қолса, бугун ўқишдан қайтиб, зерикмаслигимни, янги таниш билан телефонда мазза қилиб гаплашишни ўйладим. Дамас коллежни олдига келиб тўхтади... Ўзимча мардлик қилиб, "қизлар тушаверинглар" демоққа оғиз чоғладим, шу аснода ойнада менга жилмайганини ҳис этган қизнинг жамолини кўриб олишни режа қилдим... Саноқли сониялардан кейин ўша қизнинг ўзи дамасдан туша туриб "йўл кирани тўлаб қўярсиз акажон, кўчада қизларга қарамай юринг, дадамга айтиб бермай яна" деб эшикни ёпди. Бошимга биров гурзи билан ургандай бўлди. Юрагим музлаб қолди. Ҳа, ҳа дамаснинг эшиги ёпилгандаги овоз гўёки менинг бошим узра тушган муштнинг овози эди... У ўз синглим эди. Мен дамасга чиққанда шайтон нағмасининг саслари ичида йўқ бўлиб кетаётган "у ҳам бировнинг синглиси бўлсачи" деган кучсиз товуш "балки сеникидир" деганини ҳам айтган бўлса керак. Аммо менинг кар қулоқларим буни эшитмагандир. "Бир бекат кейинги коллежда сенинг ҳам синглинг ўқийди-ку" деган овоз ҳам қаердандир келгандир. Лек мен шайтоннинг малайи бунга парво қилмагандирман... Орқада уларнинг мени таниб қилган шивир-шивирларини нотўғри талқин қилмай мен ўлай дегим келади. Умуман, ҳозир ўрнимда бошқа бола бўлганда ва айни мен қилган ҳаёллар билан ҳаракатланиб телефон номерини менинг синглимга берганда нима бўларди? Менинг синглимнинг телефонда йигитлар билан гаплашиши... Йўқ, йўқ деб беихтиёр овозим кўтарилиб кетти. Яхшиямки, охирроққа келиб ҳайдовчи билан ўзим қолган эканман..."Ие тинчликми ука, нима йўқ" дейди. "Ҳа, ўзим ока ҳаёл кетиб қопти" дедим.

"Ўша кундан бери номаҳрамларга қарашдан тийилиш йўлларини қидираман. Мажнунсифат бўлиб қолдим анча кун" дейди йигит. Бу охирини тасаввур этиб бўлмас, бир воқеа бўлди. Менга қаттиқ таъсир қилди.
Ҳақ Таоло турфа хунук синовлардан ўзи асрасин...
Nom: Javob: Жаннатда бирга бўлмоқ истадим!
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 25 May 2013, 22:17:35
Ассаламу алайкум!
Аллоҳ саломат қилгур бир дўстимиз сабаб қўйидаги тўртликлар каллага келиб қолди...
Биз  шеъриятда янгимиз, нуқсонлардан холи эмас ижодимиз. Тажрибалилар тўғри тушунгайсизлар :)

 Ð£Ð» бош бош эрурми,
Сажда нелигин билмаса,
Ул тил тил эрурму,
Зикрдан тўйиб намланмаса
********

Ҳақни сўзлаб достончи бўлдик,
Қуллуқ қилмай ёлғончи бўлдик.
Пора емай нон емас бўлдик,
Пора бермай пул чиқмас бўлдик.
**********

Ҳалол луқма истасанг,
Динни тор олма дерлар.
Садақага қўлинг чўзсанг,
Сенга нима очнинг холидан дерлар.
**********

Оддий фарзни сўзламоқ,
Елкага гўё оғир юк ташламоқ.
Бунча шайтонга ошно бўлдинг,
Эртага бор тилни тишламоқ.
**********

Муҳаммад Соҳиб сен сўзлама,
Эртага дарвеш дерлар.
Ҳамма бир деб ўйлама,
Бордир динининг ғамин ерлар.