ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Yurtdosh => Hamyurtlar => Samarqand viloyati => Mavzu boshlandi: muxbir 20 Yanvar 2010, 13:31:18

Nom: Samarqand tumani haqida ensiklopediyalarda
Yuborildi: muxbir 20 Yanvar 2010, 13:31:18
САМАРҚАНД ТУМАНИ — Самарқанд вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент.да Юқори Даргом номи б-н ташкил этилган. Шим.дан Оқдарё, шим.шарқдан Жомбой, шарқдан Булунғур, жан.дан Ургут, ғарбдан Нуробод, Пастдарғом туманлари б-н чегарадош. Майд. 0,48 минг км2. Аҳолиси 256,2 минг киши (2004). Туманда 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғибаланд, Даштакиболо, Каттақўрғонариқ, Кулбапоён, Охунбобоев, Оғалиқ, Улуғбек, Қайнама) бор (2004). Маркази — Гулобод қишлоғи.

Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг жан.шарқий қисмида жойлашган. Зарафшон дарёсининг чап соҳилидаги водийда, шим.дан Самарқанд ш.га туташ. Туман асосан, тог олди рельефига эга, Оҳакли, Миронкўл ва қисман Сарикўл баланд текисликларидан иборат. Зарафшон дарёси туманнинг шим. қисмини қўшни Оқдарё туманидан ажратиб туради. Ўртача бал. 445 м. Адир, қир ва қисман қумли ерлардан иборат. Фойдали қазилмалардан тоғларда оҳактош, мармар, гранит, гипс, слюда ва вольфрам бор. Иклими кескин континентал. Ўртача йиллик тра 13,4°. Янв.нинг ўртача Ñ‚-раси 0,2°, июлники 25°. Энг ÑŽқори тра 42°—44°, энг паст тра —26°. Йиллик Ñ‘ғин 321 мм. Вегетация даври 215 кун. Тупроклари оч тусли бўз, ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ, аллювиал тупроклар. Бу ерлар қадимдан обикор деҳқончилик Ñ€-нидир. Табиий ўсимликлардан қамиш, савағич, қиёқ, барди, рўвак, буғдойиқ, ажриқ, юлғун, шувоқ, янтоқ ва б. ўсади. Тоғларда арчазорлар, писта, ирғай, зирк учрайди, тоғ ўтлоқлари ва яйловлар бор. Ёввойи ҳайвонлар кам қолган: қушлардан каклик, булдуруқ, қирғий, лочин, бургут, калхат ва ҳ.к. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 533 киши (2004).
Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, Самарқанд ш. аҳолисини сабзавот ва полиз экинлари, боғ, токзор, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари б-н таъминлашга ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари бор. С.Ñ‚.да 828 хусусий корхона бўлиб шулардан 88 таси йирик, 27 таси ўрта, 93 таси кичик ва 620 таси микрофирмадир. Улар савдо, умумий овқатланиш, кийим тикиш, пойабзал, телерадиоаппаратура, автомобиль ва мебелларни таъмирлаш, маиший хизмат кўрсатиш б-н шуғулланади.

Қ.Ñ….нинг етакчи тармоғи—деҳқончилик. Туманда 9 ширкат ва 1 жамоа, 419 фермер, 2 хусусийлаштирилган чорвачилик фермер хўжаликлари мавжуд. Суғориладиган ерлар 17,8 минг га, шундан 7,8 минг га ерга донли экинлар, 4,9 минг га ерга пахта, 2 минг га ерга сабзавот, 2,9 минг га ерга озуқа экинлари экилади, шунингдек, картошка, полиз экинлари ҳам етиштирилади. Хўжаликлари Чап Қирғоқ, Магистрал, Дарғом каналлари ва Зарафшон дарёсидан сув олади. Туманда қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади.

С.Ñ‚.да 2002/2003 Ñžқув йилида 66 умумий таълим мактабида 55 мингдан зиёд Ñžқувчи, 3 ўрта махсус Ñžқув юртида 1270 Ñžқувчи таълим олди. 78 кутубхона, маданият уйлари, 73 спорт майдони, Оғалиқ тоғи сойлари атрофларида дам олиш масканлари бор. Туманда 6 касалхона, 10 даволаш муассасаси, 17 фельдшеракушерлик пункти, 15 қишлоқ врачлик пункти мавжуд бўлиб, уларда 222 врач ишламоқда.
1947 й.дан туман «Ð¨Ð°Ñ€қ тонги» газ. нашр қилинади (адади 1000).

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½