Алишер НАВОИЙ
ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
Одам салавотуллоҳ алайҳ хилқати Одамнинг кунияти Булбашардур ва лақаби Сафиюллоҳдур. Чун иродатуллоҳ анинг хилқатиға муқтазий бўлди, Жабраилға амр бўлдиким, бир миқдор туфроғ анинг тийнати тахаммури учун ул ердинки, ҳоло Макка анинг ўрнидадур, келтурсун. Жабраил алайҳис-салом бу амрға иштиғол кўргузди, бирҳол тили била анга онт бердиким, туфроғни мендин олмаким, бўлмағайким, бу махлуқдин ношойист амр вужудқа келгайким, ул сабабдин мен ҳақ таолонинг мужиби сахту хитоби бўлғаймен. Жабраил а. с. қайтиб анинг сўзин арз қилди эрса, Микойилға ҳукм бўлди. Ул дағи ердин ҳам андоқ онт эшитиб қайтди, эрса, Исрофилға ҳукм бўлди. Ул ҳам ул икининг узри била қайтқондин сўнгра Азроилға буйруқ бўлдиким, ердин туфроқ кетургай. Ер Азроилға онт бергандин сўнгра Азроил айттиким, ҳақ субҳона ва таолонинг амри санинг онтингдин юқорироқдур. Бир овуч туфроқ ер юзидин олиб, ҳақ таолонинг амри била биҳиштга келтуруб, Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаламнинг тийнатин тасним суйи била юғуруб, борча малоикка арз қилдиларким, мақсуди олам ва одам офаринишидин мунунг хилқатидурким, охируз-замон пайғамбари бўлғусидур. Андин сўнгра Одам а. с. туфроғиға қирқ кун раҳмат ёмғури ёғдуруб, ўз қудрат илки била тахмир қилдиким, «хаммарту тийнати одама биядаййа арабина сабоҳан»1 андин хабар берур. Чун инсон кисватин одамға кийдурдилар ҳақ субҳонаҳу ва таоло асмои ҳуснини анга ўргаттиким ва аллама одамаал асмоа куллаҳо2 ва малойикайи муқарраб анинг илмиға муътариф бўлдилар ва тангри таоло ҳукми била анга сажда қилдилар. Иблисдин ўзгаким, ул жиндин эрди фасажадал малоикату куллуҳўм ажмаунилло иблиса3. Ва иблис кўп тоат қилғондин сўнг малоика мартабасиға етиб эрди. Чун тангри таоло амридин бўюн тўлғоди, шақоват ва лаънати жовид тавқи анинг бўйниға туштиким, «Ва инна алайкал-лаънати ило явмиддин»4. Одам ва Ҳаво биҳиштда сокин бўлсун деб амр бўлдиким, «ё Одаму, ускун анта ва завжука ал-жанната»5. Ва Ҳаво Одам а. с.нинг сўл ёнидин яратилди. Ва баъзи ривоятда андоқдурким, Ҳаво дунёда яратилиб эрди. Ҳар тақдир била Одамға буғдой емакдин наҳй бўлди. Баъзи узум, баъзи анжир дебдурлар. Иблис Одам жиҳатидин лаънати абадияға шойиста бўлуб эрди. Бу хусуматдин йилон воситаси била биҳиштга кириб, Одам а. с. буғдой емак васвасасин қилиб, чун иродатуллоҳ мунга жорий бўлуб эрдиким, олам юзин Одам авлоди тутқай. Одам ва Ҳавони биҳиштдин чиқардилар. Ва Ҳиндистон мулкида бир-биридин айру туштилар. Одам а. с. Маккага келиб, Арафот ёнида Ҳавоға учради. Андин Арафот ул ерга лақаб қолди. Андин сўнгра Одам а. с. Каъба уйин ясади. Дағи Ҳиндистон сори азимат қилдилар. Ва Жабраил а. с. ҳубубот келтуруб, Одамға қўш суруб, экин экмак қоидасин ўргатти. Ва Ҳаво Одамдин хар қачон ҳомила бўлиб эрди, ики фарзанд келтурур эрди: бир ўғул, бир қиз. Бу ўғулға яна бир қорнидин келган қизни берурлар эрди ва бу қизни яна бир қориндин келган ўғулға берурлар эрдиким, орада фарқ бўлғай. Қобил била туқғон қизни оти Иқлимо дебдурлар. Тиладиким, Ҳобилға берғай. Қобил ўз синглининг ҳусни жиҳатидин анга мойил эрди, уномадиким Ҳобилға бергайлар. Одам икисига қурбон буюрдиким, ҳар қайсининг қурбони қабул тушса, анга бергай. Ҳобилнинг қурбони қабул тушуб, Одам а. с. Иқлимони анга берди. Қобил хусумат жиҳатидин Ҳобилдек қариндошиким, сабури жамол ва маънавий камол била ороста эрди ва Одам а. с. ани бағоят севар эрди, ҳалок қилиб, Одамни анинг фироқида мубтало қилди. Аввал кишиким, ноҳақ қон қилди Қобил эрди. Чун андин бурун ҳеч киши ўлукни кўрмайдур эрди. Қобил мутаҳаййир бўлуб, Ҳобилни кўтариб юрур эрди. Бори таоло ҳукми мунга мутааллиқ бўлдиким, одамизод майитнинг тадфинин билгай. Ики малакни ики қарға сурати била Қобил қошиға йибордиким, бир-бири била урушуб, бири яна бирин ўлтурди ва қотил қарға ерни тирнаб, минқори била қозиб, мақтулни дафн қилди. Қобил дағи бу таълимни олғоч, Ҳобилни гўр қазиб, дафн қилдиким, бори таоло Қобил тилидинким, «Аъ-жазту ан акуна мисли ҳазал ғуроби»6 каримасин адо қилур. Ва қурбон қилмоқ бу эрдиким, қўй ўлтуруб, тоғ устида қўярлар эрди. Осмондин ўт тушуб, қайсини куйдурса эрди, қабул нишонаси ул эрди. Чун Қобилнинг қурбони куймади, шайтон анга бу навъ бози бердиким, ўт сендин ранжа бўлубдурким, қурбонингни куйдурмади. Ўтқа сажда қилсанг, сендин хушнуд бўлур. Қобил дағи ўтқа сажда қилиб, оташпарастлик расми бунёд бўлди. Чун Одам а. с. Ҳобил фироқида кўб бетоқатлик қилур эрди, ҳақ таоло Шис а. с. ни Одамға каромат қилди. Ва Шис а. с. муҳаббати Одамнинг Ҳобил мотамида изтиробин кам қилди, Иқлимони анга никоҳ қилиб, ўз ўрнида валиаҳд қилди ва ҳаёт вадиъатин арвоҳ қобизиға топшурди. Ва умрин баъзи минг йил ва баъзи тўқуз юз ўтуз йил дебдурлар. Ва Одам а. с. сўнгра баъзи уч, баъзи ети кундин сўнгра Ҳавоға ажал етти. Мадфанларида ҳам ихтилоф бор. Аммо мавлоно шарафул милла ваддин Али Яздий «Зафарнома» муқаддимасида айтибдурким, Одам а. с. ни Шис ғусл бериб, намоз қилди ва Ҳиндистонда дафн қилди. Ҳаво ҳам Одам а. с. ёнида мадфун бўлди. Аммо Нуҳ а. с. замонидаким тўфон бўлди, Нуҳ аларнинг муборак жасадларин кемада асраб, тўфондин сўнгра Абул Қайс тоғида ва баъзи дебдурларким, Байтул-муқаддасда дафн қилди. Ва Одам а. с.нинг Ҳобилға марсияси бор.
Р у б о и й:
Одамники, ҳақ лутф ила мавжуд этти,
Мажмуъи мулк хайлиға масжуд этти.
Охир танидин руҳни манқуд этти,
Ул навъки, нобуд эди, нобуд этти.
Шис а. с. – Одамдин сўнгра анинг ўрнида ўлтуруб, анинг авлодиға муҳофазат бошлади. Ва бори таоло Шисға нубувват каромат қилди ва анга саҳифа нозил бўлди. Ва Каъба биносин тош ва гач била Шис а. с. иморат қилди. Ва Қобил авлодиким, куфр ва инод аҳли бўлуб, оташпарастлиққа машғул эрдилар, қолин бўлуб, Одам авлодиға зарарлар тегар эрди. Шис а. с. чун бағоят далир ва шужоъ эрди, алар устига сипоҳ тортиб, фасодларин дафъ қилиб, алар берк тоғларда маскан қилиб, мустаъсал ва паришон бўлдилар. Ва Шис а. с. Бобилда Сус шаҳрин бино қилди. Ва ети ўғли бор эрди. Чун нубувватидин қирқ беш йил ўтти, ўғлонлариға Қобил авлодининг ҳарб ва дафъин васият қилди. Анушким, улуғроқ эрди, ўз ўрнида валиаҳд қилиб, оламға видоъ этти. Ва ани Одам а. с. ёнида дафн қилдилар. Ва ёши тўқуз юз ўн ики йилға етти.
Р у б о и й:
Гар Шис ва гар Қобил эрур, гар Ҳобил,
Ёшлари агар юз йил эрур, гар минг йил,
Бир неча кун этсалар жаҳонда таътил,
Охир бориға ажал буюрур таъжил.
Ануш пайғамбар эмас эрди, аммо валоятдин насиби бор эрди. Ва одил ва сахий киши эрди. Атбоъ ва авлодин Одам динига даъват қилди ва аввал кишиким, хурмо йиғочи экти, ул эрди. Ва аввал кишиким, садақа расми пайдо қилди, ул эрди. Ул сабабдинким, анинг замонида рафохийят кўп бўлди. Ва онча қўй ва ўй ва сойир баҳоним пайдо бўлдиким, ҳеч ҳисобин билмас эрди. Ул буюрдиким, чун ҳақ таоло ҳисобдин ортуқ мол каромат қилибдур, ҳар мингдин бирин айириб, муҳтожларға беринг.
Ва тарихи Жаъфарийда битибдурким, анинг замонида Сувод мулкида бир аждаҳо пайдо бўлуб, халойиққа кўб нуқсонлар еткурди. Ануш бориб, ул аждаҳони Одам а. с. биҳиштдин чиқарғон асо била ўлтурди. Дедиларким, Мусо а. с.ға теккон ҳамул асодур. Анинг замонида жин хайли одамизод орасиға кириб, зарар еткурур эрди. Ва анинг ўн ики фарзанди бор эрди. Қинон улуғроқ эрди, ани валиаҳд қилиб, вафот қилди. Ани оталари ёнида дафн қилдилар. Ва умрида ихтилофдур. Жаъфарийда уч юз йил дебдурлар, аммо ўзга таворихда тўқуз юз олтмиш беш йил дебдурлар.
Б а й т:
Минг йил доғи сурса эри давронни Ануш,
Ҳам айлагуси эди ажал жомини нўш.
Қинон бинни Ануш чун отаси ўрниға ўлтурди, баъзи Сусни, баъзи Бобилни дебдурларким, ул иморат қилди, вале муттафиқдурларким, халқдин юзар-юзар киши айириб буюрдиким, кентлар, ҳисорлар ясадилар. Чун Қиноннинг ёши тўқуз юз йилға етти, Маҳлойилким, улуғроқ ўғли эрди, валиаҳд қилиб, оламдин ўтти.
Маҳлойил бинни Қинон оталари дорул-мулкидин Рум мулкига борди ва Шис а. с. авлодини ўзи била элтти ва сойир атбоъин олам мулкида пароканда қилди. Анинг замонида кўп ерда эл зоҳир бўлдилар. Умри секиз юз олтмиш бешга еткондин сўнг, Язидни валиаҳд қилиб, оламдин ўтти.
Язид бинни Маҳлойил. Дерларким, Язид бағоят зеборўй ва писандидахўй эрди. Қушлар эти ва болиғ эти емакка ул мухтариъ бўлди. Ва ариғлар қозиб, сув чиқорди ва кўп никоҳ қилур эрди. Анга қирқ ўғул пайдо бўлди. Боридин кичикроқ Ахнух эрдики, ани Идрис дебдурлар. Умри тўқуз юз олтмиш икига етконда, Идрис а. с. ни валиаҳд қилиб, охират сафариға озим бўлди ва аждоди ёнида дафн қилдилар.
Идрис а. с. сурёний пайғамбардур. Отаси Язид замонида бутпарастлиқ шойъе бўлди. Анга ваҳй келдиким, ул элга бутпарастлиқдин манъ қилғай. Черик тортиб, кўп жиҳод қилиб, Қобил авлодинким, бутпарастлиқ қилур эрдилар, қатл ва асир қилиб, ғазв ва жиҳод қоидасин ул ароға киюрди. Ва ани халқ мусалласун-наъма дейдиларким, учунчи пайғамбар ва учунчи ҳаким ва учунчи подшоҳ эрди. Юнон аҳли ақидаси будурким, Ҳурмис ҳаким улдур. Хат ва нужум илмини ул пайдо қилди ва киймак ва емак андин қолди. Ҳақ таоло анинг учун ўтуз саҳифа нозил қилди. Ва анинг замонидин Нуҳ а.с. замониғача тўрт юз ўтуз тўрт йилдур. Олтмиш беш ёшида Матушлах мутаваллид бўлди. Ва Идрис а. с.нинг мавтин киши кўрмайдур. Ҳам шаръ аҳли қошида, ҳам тарих аҳли олида ақида будурким, ул тирикдур ва биҳиштдадурким, каломи олиҳи ондин хабар берурким, «варафаъноҳу ма-конан алиййан»7. Ва бу қиссанинг шарҳин мабсутроқ кутубдин маълум қилса бўлур. Ва ани янбуъул-ҳаёт дебдурлар. Умри уч юз олтмиш бешга етконда ани малоика осмонға рафъ қилдилар. Ва борурда ўғли Матушлахни валиаҳд қилди. Ва ани Идрис дарс кўп айтурдин дебдурларким, ниҳоятдин кўпрак шогирди бор эрди. Ва анинг замонида мазкур бўлғон улум шойеъ бўлди.
Чу Идрис оламда бўлди муқим,
Расул эрдию, подшоҳу ҳаким.
Агарчи анга бўлди учмоқ макон,
Жаҳон ичра худ қолмади жовидон.
Матушлах бинни Ахнух. Анинг авлоди қолин бўлди. Ва дерларким, от анинг даврида кўп бўлди. Доно киши эрди. Доим авлодиға черик бошлатиб, Қобил авлоди устига йиборур эрди ва аларни мактум қилур эрди. Собеъ анинг ўғли эрдиким, ҳоло бир машҳур музаҳҳиблари бор. Ёши тўқуз юз сексонға етти. Баъзи мингдин ҳам ортуқ дебдурлар. Оқибат Малик Мулкоким ўғли эрди, валиаҳд қилди. Аммо Малик Матушлахдин бурунроқ ўтти ва Малик юз етмиш яшағонда оламға видоъ қилди. Ва Матушлах андин сўнгра ўғли кейнига азимат қилди.
Гар Матушлах ва гар Малик ўлсун вар Нуҳ,
Ичмак керак албатта фано жомидин сабуҳ.
Нуҳ бинни Малик бинни Матушлах бинни Идрис пайғамбари мурсалдур ва Бахиюллоҳ анинг лақабидур. Баъзи қирқ ёштин сўнгра, баъзи эллик ёштин сўнгра дебдурларки, анга ваҳй нозил бўлди. Ва анинг замонида олам халойиқи бутпараст бўлуб эрдилар Тўқуз юз эллик йил элни ўз диниға даъват қилди. Сексон кишидин ортуқ қабул қилмадилар. Куффордин анга изолар тегар эрди. Ул сўз айтса, эшитмоли деб қулоғларин тутар эрдилар. Ҳаддин ўткондин сўнг, Нуҳ дуо қилди: «Рабби лотазарни алал арзи минал кафирина даййоро»8 дуоси мустажоб бўлди. Жабраил а. с. бир дона келтуруб буюрдиким, ани Нуҳ а. с. экти ва ул еткоч йиғочи бўлди. Неча йилдин сўнгра ул йиғоч улғойди. Амр бўлдиким, ани кесиб, кема ясағай. Ул кеманинг тули уч юз қари ва арзи ва умқи анга кўра. Дебдурларким, кема тугангондин сўнгра, ҳақ таоло тўфон ошкор қилди. Андоқким, ҳам осмондин ёғар эрди, ҳам ердин сув қайнаб чиқар эрди. Ривоят мундоқдурким, сув аввал Нуҳ а. с. тануридин қайнаб чиқти. Алқисса, олти ойғача ҳол бу эрди, то тамом оламни сув тутти. Ва Нуҳ аввал имон келтургон сексон киши била кемага кириб, уч ўғли дағи кемага кириб, чун кема уч табақа эрди, бир табақада вуҳуш юз баҳойим ва сибоъ кириб, яна бир табақада башар кириб, кема ердин кўтарилиб, андоқ бўлдиким, сув тоғлардин қирқ қари ўтти. Дерларки, Нуҳ а. с. кемаси ҳақ таоло амри била ики қотла машриқдин мағрибқа ва яна бир қотла мағрибдин машриққа борди. Чун тамом оламда кема ичидаги махлуқотдин ўзга ҳеч махлуқ қолмади, борча ҳалок бўлдилар. Тўфон таскин топти ва сув озола бошлади. Ва Нуҳ а. с. кемаси Мўсулда Жуди тоғи устида қарор тутти. Ва Нуҳ а. с. муҳаррам ойининг ўнида кемадин чиқиб, ҳамул ерда таскин тутуб, ул эл била бир кент ясадилар. Ва Нуҳ а. с. умри минг олти юз йил бўлғондин сўнг оламдин ўтти. Ва ривоят будурким, Одам замонидин Нуҳ а. с. замониғача ики минг беш юз йилдур ва Нуҳ давридин Иброҳим Халил салавотурраҳмон алайҳ давриғача минг беш юз йил ва - Иброҳим а. с. аҳдидин Мусо а. с. аҳдиғача тўрт юз олтмиш йил ва Мусо а. с. чоғидин Исо а. с. чоғигача минг тўқуз юз ўтуз йил ва Исо а. с. айёмидин Ҳазрат Рисолат с. а. в. фархунда айёмиғача юз сексон йил воқеъдур. Олам аҳли аксари Нуҳ наслидиндур. Бу жиҳатдин ани икинчи Одам дебдурлар. Ва анинг тўрт ўғли бор эрди: Ёфас ва Сом ва Ҳом ва Канъон. Ва бу Қанъон кофир эрдиким, Нуҳ а. с.га имон келтурмади ва тўфонда ҳалок бўлдиким, «иннаҳу лайса мин аҳлика»9 анинг шаънида нозил бўлди. Ривоят будурким, Нуҳ а. с. кемадин чиққондин сўнг, ул сексон киши андоқ ҳалок бўлдиларким, алар наслидин киши қолмади. Нуҳ а. с. Турон ва Хўтанни Ёфасқа берди ва Эронни Сомға ва Ҳиндистонни Ҳомға. Бу мазкур бўлғон мамолик аҳли бу уч кишининг наслидиндурлар. Бу жиҳатдин Ёфасни Абут-Турк ва Сомни Абул-Ажам ва Ҳомни Абул-Ҳинд дебдурлар. Ва Ҳомнинг ранги қаро эрдиким, ҳинд аҳли қаро воқеъдурлар. Ва анинг жиҳати бу эрди. Дебдурларким, Нуҳ а. с. ўюб эрди ва аврат узви очилиб эрди, Ҳом кўруб кулди. Ва Ёфас ва Сом манъ қилиб ёптилар. Нуҳ а. с. уйғониб маълум қилиб, Ҳомни ёмон дуо қилди. Ул жиҳатдин ранги қаро бўлуб, пайғамбарлиқ анинг наслидин мунқатиъ бўлди. Ва Нуҳ а. с. кемага кирарда, Одам а. с. сўнгокин мадфанидин чиқориб, кемаға киюруб эрди, кемадин чиққонда, баъзи дебдурлар Мадян ерида, баъзи дерлар Нажафда дафн қилди.
Ёфасни пайғамбари мурсал дебдурлар. Ва ани ети ўғли бор эрди: Бука, Хизр, Суқлоб, Рус, Бик, Чин, Камо. Баъзи секиз ўғул дебдурлар ва секизинчи Торах дебдурлар. Ва Искандар Зулқарнайн Ёфаснинг тўртинчи ўғлидур Рус наслидин.
Чун Ёфас Хито мулкида мутамаккин бўлди, бу ўғлонлариға ҳар ерники берди, ул ерни ул ўғли оти била атадилар. Чун бу тарихки битиладур, хотирда андоқдурким, Султони соҳибқирон ҳолот ва ансоби мазкур бўлғай, иншо аллоҳ таоло ул Ёфас тарихиға мавқуфдур. Чун бўлғусидур мунча била ихтисор қилилди.
Сомни ҳам баъзми пайғамбари мурсал дебдурлар ва кўпрак анбиё. Ва Эрон мулуки анинг наслидиндурлар.
Ва анинг олти ўғли бор эрди. Баъзи тўқуз ўғул ҳам дебдурлар. Каюмарсни ҳам анинг авлодидин тутубдурлар. Арфахшад анинг наслидиндур. Тўртинчи, Басти Қаҳитон Қолеъға етишурким, ибри Қолеъ наслидиндур. Арабнинг кўпи Қаҳитон наслидиндурлар. Қаҳитондин учунчи пушт Сибоға етарким, аъробдин Хамандий ва Вахмий ва Оъмирий ва Қазоъий ва Ашъарий ва Оздий ва Тоий Сибо наслидиндур. Ва Сомнинг икинчи ўғли Олимдурким, Хуросон ва Мисол анинг ўғлонларидурлар. Ироқ Хуросон ўғлидур. Ва Кирмон ва Макрон Мисол ўғлонлари. Ва учунчи ўғли Асва-дурким, Аҳвоз ва Паҳлу анинг ўғлонларидур. Ва Форс Паҳлунинг ўғлидур. Ва тўртинчи ўғли Будаздурким, Озарбайжон ва Арон ва Арман ва Фаръон анинг ўғлонларидурлар. Ва бешинчи ўғли Овадурким, Од ва Самуд қавми анинг наслидиндурлар. Ва олтинчи ўғли Сағрдурким, Шом ва Рум анинг ўғлонларидурлар.
Ҳомни ҳам баъзи пайғамбар дебдурлар. Аммо чун Нуҳ а. с. анга Ҳинд мамоликин муқаррар қилиб, ул навоҳийға юборди, Ҳомнинг авлоди ул васиъ мулкда ёйилдилар. Ва анинг тўқуз ўғли бор эрди: Ҳинд, Синд, Нуба, Канъон, Куш, Қибт, Барбар, Риҳ, Ҳабаш. Ва бу тўқуз кишининг авлоди кўп бўлди ва ароларида ўн секиз луғат пайдо бўлдиким, бири яна бирининг луғатин яхши англамаслар эрди. Баъзи дебдурларким, бу жиҳатдин ҳар луғат аҳли бир мулкка мутафарриқ бўлдилар. Аммо асли будурким, Ҳом авлодиға ул иқлимдағи мамоликни бериб узатти, анда аларнинг табаъи кўп бўлди, Алфозлари мутанаввеъ бўлуб, Бухтуннаср ва Намруд икаласин дерларким, Ҳомнинг Куш отлиғ ўғли наслидиндурлар. Бу тарихни мутолаа килур маходим арзиға еткурулурким, таворихики битибдурлар, бу мавзуъдин паришонроқ ер йўқтур. Асру кўп мухталиф ақвол бу ерда мазкурдурким, битмоки ўҳур элга мужиби тараддуд бўлур. Ул жиҳатдин баъзи муътабар кутубдин ушмунча сўз била ихтисор қи-лилди.
Ҳуд а. с. Тарих аҳли баъзи дебдурларким, Нуҳ замонидан Иброҳим салавоттуллоҳ алайҳ замониғачаким минг ики юз йил бўлғай, Ҳуд била Солиҳ а. с. дин ўзга пайғамбари мабъус бўлмади. Ва Ҳуд а.с.нинг нисбатин мундоқ дебдуларким, ул Абдуллоҳ бинни Рамоҳ бинни Ҳорис бинни Ҳорут бинни Аваз бинни Эрам бинни Сом бинни Нуҳнинг ўғлидур. Ва аксар кутубда ани Обир бинни Солиҳ бинни Арфаҳшод бинни Сом бинни Нуҳ дебдурлар. Они Ҳақ субҳона ва таоло Од қавмиға йиборди. Ва ул қавм бағоят бийик бўйлуғ ва азим кучлук халқ эрдилар ва аларнинг ойини бутпарастлиғ эрди. Ишлари кўп нима емак ва фисқ эрди. Ҳуд а. с. эллик йил аларни имонға даъват қилди. Алар ғафлат ва жабборлиғдин анинг сўзин эсламадилар, ўз ноҳамворлиғларидин тажовуз қилдилар, магар қалилким, иймон шарафиға мушарраф бўлуб, иймонларин ул қавм ваҳмидин махфий тутарлар эрди. Ҳуд а. с. алар ишидин ожиз бўлуб, балки навмид бўлғондин сўнгра, алар бобида ёмон дуо қилди. Ва ул дуо мустажоб бўлди, Тенгри таоло аларни қаҳат балосиға мубтало қилди. Ул навъким ети йил ёғин ёғмади. Доғи рудхона ва булоғлар қуруди. Ул чоғда маъҳуд бу эрдиким, ёмғур ёғмаса, Макка ҳарамиға бориб, қурбон қилиб, ҳақ таолодин ёғин истидъо қилур эрдилар. Луқмон бинни Одни неча киши била ул қавм ёмғур дуоси учун Маккага юбордилар. Ва Луқмон ҳам ёшурун иймон келтуруб эрди, аммо ароларида баъзи кофир эрди. Алар дуо қилғоч, уч пора булут пайдо бўлди: бирининг ранги оқ ва бирининг ранги қизил, бирининг ранги қаро. Доғи осмондин ун келдиким, Од қавмиға қойси булут керак? Луқмоннинг ул рафиқиким кофир эрди, бу тамаъ билаким, қаро булут сувлуқ бўлур, қаро булутни қавми учун тилади. Тенгри таоло анинг истидъоси била муродин берди. Ва ул сарсари эрдиким, ани риҳул ақим дебдурлар, Од қавмиға етти кеча ва секиз кун эсти. Андоқким, иморатларин йиқти ва йиғочларни қўнғорди. Ул қавмким ўз кучлариға мағрур эрдилар, хошокдек совуруб, тоғ ва тошға уруб, борисин ҳалок қилди. Ва бу ҳол шаввол ойида бардул-ажуз вақтида эрди.
Ҳуд а. с.нинг умрида ихтилофдур. Аммо «Соҳиби гузида» – куффор дафъидин сўнгра, эллик йил тирик бўлубдур, юз эллик яшағондин сўнгра, оламға видоъ қилди. Ибрий тил била они Обир дебдурлар. Ибрий Обирдин муштақдур. Араб Ҳуд деди. Яъни, Банийул-лоҳдир. Муъжизоти кўптур. Ул жумладин бири Од кавмининг дафъи эрди.
Р у б о и й:
Ул қавми азим дедилар они Од,
Сардорлари Шадид ёхуд Шаддод.
Бир дам елидин оқибат ул аҳли инод,
Хошок каби борчаси бўлди барбод.
Солиҳ а. с. Они ҳақ субҳона ва таоло Ҳуд а. с. дин сўнгра Самуд қавмиға мабъус қилиб йиборди ва Самуд қавми Одийлардин бурун Ҳижардаким, Ҳижоз ва Шомнинг орасидадур, муқим эрдилар ва Од қавмининг заволидин сўнгра Самуд қавми аларнинг мулкиға бориб, бузулғон иморатларин ясаб, салтанат маснадида ўлтурдилар. Ва Тенгри таоло аларға онча мол ва жоҳу фароғат насиб қилдиким, ҳадду ҳасрдин ўтти. Бу жиҳатдин ғурур димоғлариға йўл топиб, жаҳл ва ғафлатдин гумроҳ бўлуб, ҳақ таоло амр ва наҳйидин бўюн тўлғоб, бутпарастлик ихтиёр қилдилар. Ва азим фисқу фужурға иштиғол кўргуздилар. Аларнинг ҳидоят танбеҳи учун Солиҳ а. с. мабъус бўлди. Ул қавмни туз йўлға далолат қилиб, ҳеч ким қабул қилмади. Кўп муддат ул ҳазрат насойиҳ ва мавоиз ва ваъду ваъид кўргузди. Оз киши алардин анинг диниға майл қилдилар. Аммо Солиҳ а. с. тангри таоло ҳукми била алар даъватидин илик тортмас эрди. Алар ожиз бўлғондин сўнгра, Солиҳдин ғариб муъжиза тиладиларким, хора тошдин дуо қилиб, бир бўталиғ тева чиқорғил. Солиҳ а. с. дуо қилиб, ҳақ таоло ул тошни шақ қилиб, тева бўтаси била тош аросидин чиқти. Бовужуди мундоқ ҳол ул гумроҳлар нубувватиға муътариф бўлмадилар ва Солиҳ а. с. теваси ўтуз йилғача мавжуд эрди. Оқибат Самуд қавми ул тевани неча киши йибориб ўлтурттилар ва бўтаси қочиб тоғ сори юзланди. Солиҳ а. с. ул қавмға айттиким, бу бебокликким сиздин воқеъ бўлди, ҳақ таолодин мунинг интиқоми сизга бу бўлғусидурким, уч кунгача бир кун юзларингиз сориғ бўлғусидур, икинчи кун тийраликка мойил бўлуб, учунчи кун тамом қорарғусидур, деб уйига юзлонди. Ноқани ўлтургон бадбахтлар Солиҳ а. с.ни доғи ўлтурур қасди қилиб, Солиҳ а. с.нинг уммати айттиларким, ул бир сўз айтадурким, анинг мавъиди йироқ эрмас, тонглағача таҳаммул қилинг, осори зоҳир бўлса, ҳарне қилсангиз билурсиз. Бу сўз аларға маъқул кўрунуб қойттилар. Аммо Солиҳ а. с. деган йўсун била уч кунда уч аломат зоҳир бўлур. Ва ул қавмға ҳолате зоҳир бўлдиким, ўзларин изтироб бирла ерга урарлар эрди, ногоҳ Малакут оламидин бир маҳобатлиқ ун келдиким, борчалари ҳалок бўлдилар. Баъзи кутубда мундоқ дебдурларким, бир заифаким, оти Вазиъа эрди ва аёғ-илки мафлук ва Солиҳ а. с.ға доим тил текурур эрди, ўлмай қолди ва тани дуруст бўлуб, ул диёрдин водиюл-қарияға келди ва халойиққа ҳақ субҳона ва таолонинг қаҳҳорлиғ баҳри мавжға тушуб, Самуд қавмини фасод ва макони эгримида ғарқа қилғон ерга етиб, сув тилаб ичкондин сўнгра, ҳамул гирдобқа чўмди. Ривоятдурки, ул қавмдин Абузуъол отлиғ бир киши Макка ҳарамида тирик қолди. Ҳарамдин чиқғоч, ўлди ва анинг бир шох олтуни бор эрди, ҳамул олтун била дафн қилдилар. Неча минг йилдин сўнгра ҳазрат Рисолат а. с. замонида ул ҳазрат ул ердин ўтар эрдиким, асҳобқа айттиким, бу ер Абузуъолнинг мадфанидур. Ва Солиҳ набий ва Самуд қавмин қиссасини айтти ва ул шох олтундин ҳам хабар берди. Асҳоб ул ерни шақ қилиб, олтун мавжуд эди, олдилар. Солиҳ а. с.нинг умри ики юз сексон йилға етти. Шариати Нуҳ а. с. шариати эрди. Ва мадфани ҳарам яқинида Дорун-надвада, баъзи Рукн била Мақом орасида ҳам дебдурлар.
Р у б о и й:
Солиҳ келди Самуднинг қавми чоғи,
Толиҳ эдилар бу қавм боштин аёғи.
Бу турфаки, чарх золининг ўйнамоғи,
Толиҳни доғи қўймади, Солиҳни доғи.
Хантила бинни Сафвон Қаҳр бинни Қаҳитон ўғлидур. Они Тенгри таоло Асҳобур-расқаким, Каломуллоҳда мазкурдур, йиборди. Ва Рас подшоҳе эрди Самуд наслидин. Мағриб заминда ул яздонпараст эрди. Охиратул-умр ва вусъат салтанатдин димоғиға ғурур юзланди, Тенгрилик даъвоси қилди. Анинг замонида эронлар ливота қилиб, баҳойим била жамъ бўлур эрди. Ва хотунлар чарм ва теридин олат ясаб, ўзларига истиъмол қилурлар эрди. Ва ҳоло гўёки бу навъ зуафони рас ҳам дерлар. Ва баъзи ўзларини бир-бирига суртуб таскин берурлар эрдиким, аларни саътарий ҳам дерлар. Хантила ул қавмни бу афъолдин манъ қилди ва ҳақ таоло убудиятиға даъват қилди, қабул қилмадилар. Ҳаддин ўткондин сўнгра дуо қилдиким, аларнинг сувларин қурутти ва алар Хантила дуосидин билиб, анинг қасдиға черик тортиб, ул доғи атбоин йиғиб, Тенгри таоло ҳукми била Расқа ўтру юруди. Рас черики бир ўқким Хантила сори оттилар, ҳақ таоло қудратидин ул ўқ ёниб, отқан кишига тегиб, ани ҳалок қилди. Чун ул ботил сипоҳ ҳалок бўлдилар, Рас қочиб, бир мис ва рўйдин ясағон кўрғонға кирди, аммо фойда бермади. «Валав кунтум фи бурувжим мушайядатин»10 мазмуни била Азроил руҳин қабз қилди ва жаҳаннам сори йиборди. Соҳиби гузида бу навъ битибдурким, аммо Мавлоно Мирхонд «Равзат ус-сафо»да Солиҳ а. с. зикридин сўнгра Зулқарнайн Акбар қиссасин битиб, мундоқ баён қилибдурким, аксар аҳли тарих Нуҳ а. с.дин сўнгра ва Иброҳим салавотур-раҳмон алайҳдин бурун Ҳуд била Солиҳ а. с.дин сўнгра ўзга пайғамбар бўлмайдур дебдурлар. Аммо салтанатдин баъзининг каломи мунга машъардурким, бу мобайнида Зулқарнайн Акбар нубувват мартабасиға мушарраф бўлубдур. Невчунки, мужоҳид Абдулло бинни Умар разийОллоҳу анҳумодни нақл қилибдурким, Зулқарнайннинг нубувватиға бир далил будурким, тангри таоло ўз каломида «ва қулно ё Зулқарнайн»11, деб анбиё дастури била хитоб қилиб, баъзи яъжуж дафъи учун сад боғлабдур ва яъжуж ва маъжуж сифотида доғи муболағалар кўргузубдур. Бу фақир қаламиға ул қобилият йўқдурким, аҳли тарих биткондин таҳрир қилғай. Ул ғаройибқа иттилоъ тилаган киши мабсут таворихда ўқуб, маҳзуз бўлғай. Ва лекин Банокатий таворихида Нуҳ била Иброҳим а. с. орасида ўн киши битибдурким, салтанат қилдилар. Ва бу ўн кишининг замони ики минг етмиш секиз йил ортуқ ё бирор нима ўксукрак дебдурлар. Ва аларнинг асомийси: Сом бинни Нуҳ, Арфахшад бинни Шолиҳ Синни Фолаҳ бинни Обир, Аръави бинни Фолаҳ бинни Солиҳ бинни Обир, Аръови бинни Фолиҳ бинни Солиҳ, Аргутохур бинни Соруғ, Торах бинни Моҳава. Гўё ўнунчи киши Иброҳим а. с. дур. Дерларки, Иброҳим бинни Торах битибдурким, кўпрак анбиё ва салотинни булар наслидин теъдод қилибдурким, шарҳининг тули бор ҳам паришонлиғи.
Тарих аҳлининг ихтилофи кўптур,
«Шаҳнома»нинг ул навъки лофи кўптур.
Баъзи мутаассиб эл газофи кўптур,
Сен ёзғали ҳам нуктаи вофи кўптур.
Иброҳим салавотур-раҳмон алайҳ улул-азм битибдурлар. Отас Озар эрдиким, ани Торах ҳам битибдурлар. Ва бу Озар Куфанинг Кавсармо отлиғ кентидиндур ва Иброҳим а. с.нинг валодати Самуд бинни Канъон бинни Куш бинни Орам бинни Сом бинни Нуҳ замонида эрди. Бу Намруд тарих аҳлининг иттифоқи била тўрт кишиким оламда салтанат қилдилар, бири улдур. Бу тўрт кишидин икиси пайғамбардурлар. Бири Зулқарнайн, бири Сулаймон а. с. Ва яна икиси кофирдурлар – бири Намруд, бири Бухтуннаср. Ва баъзи булардин ўзгани ҳам дебдурлар. Намруд замонининг коҳин ва мунажжимлари анга арз қилдиларким, бу йил бир нутфа раҳмға борадурким, ул киши мутаваллид бўлса, сенинг заволингға боисдур. Ул ҳукм қилдиким, ҳеч киши ул йил хотуни била мубошират қилмасун ва борча халойиқни зуафодин ойириб, ҳар ўнни бир амин кишига топшурди. Ва нужум аҳли бир кунни таъйин қилдиларким, ул кун ул муборак зот ота пуштидин она қорниға интиқол қилибдур. Намруд ўзи Бобил шаҳридинким пойтахт эрди, чиқиб буюрдиким, ҳсч киши шаҳрда қолмасун, борча халқ анинг била чиқғондин сўнгра, шаҳрда зуафо доғи чўқ -чўқ матофларға сайрға машғул бўлди. Озар Намрудға мулозим эрди ва шаҳрнинг бир дарвозасиға они қўюб эрди, иттифоқо анинг завжаси бу дарвозадин сайрға озим эрдиким, Озар кўруб анга мойил бўлди ва хилватқа киюруб, анинг била жамъ бўлди. Заифа ҳомила бўлди, аммо ёшурур эрдилар. Ҳам Озар ва ҳам ҳомила то ҳамл вазъининг вақти етти, Озарға жуфти айттиким, манга бу иш суубат била бўлғусидур. Улуғ бутхоналарға бориб, алардин тазаллум била менинг учун дуо қилким, жоним саломат қутулсун. Тифл мутаваллид бўлғач, сенга хабар қилдурой. Ва Намруд коҳинлар хабари билаким, ул тифл бу ёқинда мутаваллид бўлур деб эрдилар, ҳукм қилиб эрдиким, ҳар тифл мутаваллид бўлғоч, ўлтурсунлар. Баъзи етмиш минг, баъзи юз минг тифлни дебдурларким, ул шумнинг ҳукми била ўлтурдилар.
Чун Иброҳим а. с. мутаваллид бўлди, онаси ани ёшуруб, Озарға хабар қилдиким, тифл ўлук тушти ва дафн қилдуқ. Ва Озардин ёшурун нақб ичинда анга парвариш берур эрди. Бир ривоят ҳам борким, онаси Намруд ваҳмидин ани бир ғорда асрар эрди. Ҳар тақдир била чун Иброҳим а. с. бўлуғ ҳаддиға етти, онаси анга дегнича андин кўп ғариб аҳвол мушоҳада қилур эрди, то улким онасидин бир кун сўрдиким, манинг парвардигорим кимдур? Онаси дедиким: – мен, Дедиким: – санинг парвардигоринг кимдур? Дедиким: – отанг. Айтти ким: анинг парвардигори кимдур? Дедиким: Намруд. Деди: Намруднинг парвардигори кимдур? Айтти: олам аҳлининг парвардигори. Айтти: Намруднинг шакли яхшироқдур ё отамнинг? Деди: – отангнинг. Деди: – отамнинг ҳусни кўпракдур ё санинг? Деди: – манинг. Дедиким: – санинг чиройинг яхшироқдур ё манинг? Дедиким: – санинг. Иброҳим а. с. айттиким, парвардигор ўзидин яхшироқни яратмоқ бўлмас. Онаси мутаажжиб бўлуб, Озарға кайфияти ҳолдин хабар қилди. Ва Озар ул Намруд ҳукми ижросиға – Иброҳим а. с. қатлиға озим бўлуб, муборак юзин кўргач, оталиғ муҳаббати ани ул хаёлдин ўткорди. Ва Иброҳим а. с. парвардигори талабида саъй қилди. Бир кеча бу фикрда эрди, ҳар кавкаб тулуъ қилса, «ҳозо рабби»12 ишорати била хушҳол бўлуб, ғуруб қилғоч, навмид бўлур эрди. То қуёшқа навбат етти, андин доғи маъюс бўлуб, «фаламмо афалат қола ё қавми инни бариун мимма тушрикун»13 каримаси била мутаранним бўлуб, муборак замири аивори ҳидоят била боруди. Алқисса, Иброҳим а. с. ул вақтнинг бутларин билиб, иҳонат қилиб, элни Тенгри таолоға даъват қилди. То хабар Намрудқа етишти, Намруд мутараддид бўлуб, анинг иҳзориға ҳукм қилди. Иброҳим а. с. Намруд боргоҳиға киргоч, анга эл дастури била сажда қилмади. Намруд мутағаййир бўлуб, анга саждаға бош индурмагонининг сабабин сўрди эрса, Иброҳим а. с. айттиким, мени биров яратибдурким, тирикни ўлук, ўлукни тирик қилур. Намруд дедиким, мен ҳам бу ишни қилурмен. Буюрдиким, зиндондин ики киши келтуртуб, бирин ўлтурди, бирин озод қилди. Иброҳмўмининм а. с. бу навъ ўлтурмак ва тиргузмакни мусаллам тутмай, дедиким, менинг парвардигорим кунни машриқдин толеъ қилур, сен агар мағрибдин толеъ қилсанг, даъвингни мусаллам тутай. Намруд бу ҳужжатдин ожиз бўлуб, Иброҳим а. с. ул мажлисдин чиқиб, халойиқни илойина юзидин Тенгри таолоға далолат қилиб, даъватин фош қилди. Ривоятдурким, бир кун куффорнинг ийди эрдиким, борча ийдгоҳлариға чиқарлар эрди, Иброҳим а. с. бир баҳона била шаҳрда қолди. Доғи болту олиб, куффорнинг бутларин доғи ушотти, болтуни бутларнинг улугроғининг бўйнидин осиб, куффор келгондин сўнгра, ул ҳолдин бағоят музтариб бўлуб, таҳқиқ қилдилар. Иброҳим а. с. шаҳрда қолғонни билиб, ани мухотаб қилдиларким, бу ишни сен ыилибсен. Ул айтти: – улуғ бутким болту анинг бўйнидадур ул қилди. Дедиларким, анинг жони ва ҳаракати йўқтур, бу иш қилғоли нечук бўлғай? Иброҳим а. с. айттиким, бир нимаким анинг мунча қудрати бўлмағай нечук Тенгриликка шойиста бўлғай? Бу сўздин дағи куффорни илзом қилиб, кўп киши анинг диниға кирдилар. Чун бу сўз Намрудға етишти, билдиким, мунажжимлар хабар берган киши Иброҳим а. с.дур. Ани маҳбус қилиб, ҳукм қилдиким, ғалаба ўтун йиғиб, ўт солдиларким, Иброҳим а.с.ни ул ўтқа солиб ўртагайлар. Ўтнинг ёқиниға киши бора олмас эрдиким, ани ўтқа солғайлар. Оқибат манжаниқ била ўт ичиға оттилар. Нақлдурким, ўтқа етмасдин бурун Жабраил а. с. келиб сўрдиким, ҳожатинг недур? Иброҳим а. с. дедиким, санга ҳеч ҳожатим йўқтур, анга ким ҳожатим бор. Ул вақтдур ҳақ таоло малоикага Иброҳим а. с.нинг сидқу таваккулин кўргузуб, ҳар ойинаким ўтни анга гулистон қилди, Намруд гумроҳға асар қилмай, Иброҳтм а. с.ни Бобил шаҳридин ихрож қилдурди. Иброҳим а. с. Сора билаки амузодаси ва жуфти эрди, Мисрға борди. Сибон бинни Аълвонки Миср подшоҳи эрди, Сораға тамаъ қилиб, Иброҳим а. с.дин олди. Узр юзидин анинг сори илик сунғоч, илики тутмас бўлди. Сораға узр қулуб, Ҳожар отлиғ канизак берди. Ва ул ҳолда Иброҳим а. с. кўзидин ҳижоблар рафъ бўлуб, Соранинг поклигига мутталиъ эрди. Чун Сора Иброҳим а. с. қошиға кирди, Мисрдин Фаластинға борди. Анда қаҳат эрди. Қулларин Халил Мисрий отлиғ дўстиға йибориб, қувват тилади. Ул бетавфиқ нима бермай, қулларни маҳрум қилиб қайтарди. Алар қопни қум била тўлдуруб келтуруб, Иброҳим а. с.ға кайфнятни айттилар. Иброҳим а. с. хижолатдин уюқламади. Ҳақ таоло ул қумни буғдой қилди. Ҳожар андин ёрғучоқ била ун қилиб, ўтмак пишурди ва Иброҳим а. с.ни уйғоттиким, таом егай. Иброҳим а. с. сўрдиким, ўтмакни қайдин олдинг? Ҳожар дедиким, қоптоғи ундин пишурдум. Иброҳим а. с. билдиким, тангри таоло ул сунъани кўргузубдур ва ул буғдойдин баъзисин экиб, тангри таоло онча баракат бердиким, Иброҳим а. с.ға бағоят кўп мол ҳосил бўлди ва меҳмондорлиғ шиъор қилди. Намруд жаҳлдин бир сандуқнинг тўрт поясиға тўрт қочирни боғлаб, ўзи сандуққа кириб, тўрт юқори гўшасида ит боғлаб, каркаслар ит сори майл қилиб ҳаволандилар. Осмон сори ўқ отиб, ўқни ҳақ таоло хунолуд анинг сандуқиға тушурди. Ва ул нодон тангри таолони ўқладим деб каркасларни юқори ёниға боғлағон итларни қуйи ёниға боғлаб, ерга инди. Ва гумроҳроқ бўлуб, Тенгрилик даъвосин кўпрак қилди. Ва баъзи Намрудни Ковис дебдурлар. Оқибат Иброҳим а. с. дуоси била Намруднинг сипоҳин паша хайли ҳалок қилди, еллар азоб била ани дағи ҳалок қилди. Ривоятдурким, ул паша Намруднинг мағзиға қасд қилса эрди, анинг монглайиға анинг нима урсалар эрди, таскин топар эрди. Иш бир ерга еттиким, тўқмоқ ясатти. Муттасил анинг бошиға биров урар эрди ва анинг ҳавосининг яхшироқ хизмати бу эрдиким, ул тўқмоқни анинг бошиға бир карак урғай, то бу азоб била жаҳаннамға борди.
Душмани хоксор жоҳилким,
Ҳаққа даъвойн иштирок этти.
Кўрки, ҳақ ғайратин не навъ опи,
Сарзанишлар била ҳалок этти.
Сора Ҳожарни Иброҳим а. с.ға бағишлади ва Иброҳим а. с.ға сексон ёшарғонда Тенгри таоло Исмоил а. с.ни берди ва Сора рашкдин Ҳожарға фитнани вожиб қилди. Ва Исмоил а. с.чун ики ёшади, Сора бетаҳаммул эрди. Иброҳим а. с. Ҳожар била Исмоил а. с.ни элтиб, бир биёбондаким, ҳақ таоло ўз каломида «Водин ғайри зи заръин»14 дебдурки, Макка еридур, қўйди. Аларнинг мақдами баракатидин анда Зам-зам суйи пайдо бўлди ва халойиқ ул сув жиҳатидин кўп йиғилдилар. Ва Исмоил а. с анда парвариш топти ва журҳум аҳли анда йиғилдилар ва Иброҳим а. с. Каъба уйини анда бино қилғуси. Бу қисса бу ерда турсун, биз Лут а. с.нинг қиссасини шарҳ қилиб, иншо аллоҳ яна бу қисса бошиға келоли.
Лут а. с. Иброҳим а. с.нинг қардоши Ҳорун ўғли эрди. Тенгри таоло анга нубувват каромат қилиб, Муътафикот аҳли ҳидоят ва иршодиға йиборди. Ва Муътафикотни баъзи беш шаҳр ва баъзи ети шаҳр дебдурлар ва баъзи аҳли тарих бу шаҳарларни Сийстон била Кирмон орасида дебдурларки, ҳоло Лут биёбониға машҳурдир. Ва баъзи Арди навоҳийсидаким, Шом мулкида дебдурлар. Ҳар тақдир била Муътафикот шаҳри аҳли ливота шаҳватиға машъуф эдилар, бутпараст ҳам бор эрдилар. Лут а. с. ул мулкка бориб, неча вақт аларни Тенгри таоло ибодатиға далолат қилди. Ҳеч киши қабул қилмади ва ул ҳазратқа кўп изо ва малолат алардин етишти. Ва ул шумларғаки ғурабо алар мулкига убур қилурлар эрди ва шаниъ амр иштиғолиға қасд қилурлар эрди ва Лут а. с. Иброҳим а. с.дек зиёфат амриға машғул эрди, ҳар киши анга меҳмон бўлса эрди, ул палид қавм бу навъ ишга қасд қилур эрдилар. Лут а. с ожиз бўлуб, дуо қилди. Малоикани ҳақ таоло мард йигитлар суратида Лут а. с.ға меҳмон юбордиким, Муътафикотни бузғайлар. Ул қавм Лут а. снинг меҳмонлари қасдиға майл қилдилар. Лут эшикин боғлаб, алардин ул кеча муҳлат тиладиким, тонгла аларни топшурай. Ёрим кеча малоика ўзларин Лут а. с зоҳир қилиб, буюрдиларким, қўпунг ва бу шаҳрдин чиқинг. Лут а. с табаи била шаҳрдин чиқдилар. Жабраил а. с. ул шаҳрларни ердин қўнғориб, осмонға элтиб, сарнигун ерга урди ва ул элдин ҳар кишиким, ҳар қайда бор эрди сижжил тоши ёғиб, борисин ҳалок қилди. Ҳаттоки, Лут а. с: нинг жуфти ул қавмдин эрди, ул тошдин ҳалок бўлдш Ва Лут а. с.нинг даъвати муддати йигирма йил ва бир нима. Ва баъзи ўтуз йил дебдурлар. Ва марқади Иброҳим а. с ёнида бўлди.
М а с н а в и й:
Гар Лут ва гар ливота аҳли-
Ким кетгали келдилар жаҳонға.
Кўргузмади бу жаҳони ғаддор,
Не яхшиға меҳр, не ёмонға.
Исмоил а. с. пайғамбари мурсал. эрди. Ҳақ таоло Иброҳим а. с.ға йиборғандаким, Иброҳим а. с. Соранинг хотири учун ани Ҳожар била Макка биёбониға элтиб қўйғони мазкур бўлди. Анда Исмоил а. с. улғойиб, табъ пайдо қилди ва дойим овға майл қилур эрди. Иброҳим а. с. Шомдин Маккага келиб, гоҳи андин хабар тутар эрди. Бир қотла келганда, Исмоил а. с овда эрди, анинг уйига бориб, аҳволин сўрди. Ҳарами Иброҳим а. с.ни зиёфат қилмай, бепарволиғ била ани узотти. Иброҳим а. с. айттиким, Исмоил келса, айтқойсенким, эшигинг пошнасиға тағйир бергайсен деб. Исмоил а. с. келганда, заифаси айттиким, бу сифат била биров келиб эрди, санга бу навъ сўз эълом қилди. Исмоил а. с. билдиким, отаси эркандур. Ҳамул замон ул хотунни талоқ қилди, яна бировни никоҳ қилди. Яна бир йил Иброҳим а. с. Маккага келдн ҳам Исмоил а. с. овда эрди. Аммо бу хотуни Иброҳим а. с.ға кўп таъзим қилиб, зиёфат истидъоси қилди. Иброҳим а. с. айттиким: Исмоил келса, айтгилким, эшигингнинг яхши пошнаси бор, тағйир бермагайсен. Исмоил а. с. келгач, маҳрами бу сўзни айтти. Исмоил а. с. билдиким, отаси бу заифадин рози бориб, сипориш қилибдур. Ани азиз ва муҳтарам тутти. То улки Иброҳим а. с. Маккага келиб мақом тутти ва юз яшаганда, ҳақ таоло Сорадин Иброҳимға Исҳоқ а. с.ни каромат қилдиким, ул оятки «Алҳамду лиллоҳиллази ва ҳабали алал кибари Исмоила ва Исҳоқа»15 андин хабар берур. Ва Иброҳим а. с.ға Жабраил башорат бердиким, минг пайғамбар Исҳоқ наслидин мутаваллид бўлғай. Иброҳим а. с. муножот қилиб дедиким, худоё, чун Исҳоққа бу навъ улуғ мавҳибат каромат қилдинг, Исмоилни ҳам бир махсус иноят била баҳраманд қил. Хитоб келдиким, охируззамон пайғамбари саллОллоҳу алайҳи васалламким, коинот офариниши ва мавжудот парваришиға анинг шариф зотининг хилқати сабабдур, Исмоил а. с. наслидин бўлғусидур. Иброҳим а. с. шодмон бўлуб, тангри таоло ҳазратида шукр қоидасин бажо келтуруб ва Маккада Каъба уйин бино қилди.Ва ул уй тамомға еткондин сўнгра, манқулдурким, шукр қилиб, учасин Каъба девориға қўюб, тафохур қилдиким, бу уйин туготдим деб. Хитоб келдиким, бир очниму тўйғорибсен ё бир ялонғочни буткорибсенким, мубоҳат қиладурсен!
Андин сўнгра Иброҳим а. с. билгачким, бу ики ишнинг не миқдор қурби ва фазилати бор эрмиш, меҳмонхона ясаб, эл зиёфатиға муболаға кўргузди ва Тенгри таоло амри била қурбонға маъмур бўлди. Исмоил а. с.никим, қурратул-айни эрди, Тенгри ризосн учун Мино тоғи устида аёғ-илкин боғлаб, қурбон қилурға пичоқ бўғзиға сурди. Ва ҳақ таоло анинг сидқи баракотидин қурбонин қабул қилиб, биҳиштдин Исмоил а. с. эвази Жабраил а. с.ға амр бўлдиким, қўчқор келтуруб, Иброҳим а. с. ани қурбон қилди. Ва Исмоил а. с. Ҳазармавт аҳлиға ҳидоят учун маъмур бўлди ва ул халойиққа эллик йил насиҳат қилиб, Тенгри таоло йўлин кўргузди, қабул қилмадилар магар оз киши. Ва Иброҳим а. с.нинг умри ихтилофида юз тўқсон беш йил дебдурлар. Ва Шом навоҳийсида Жабрун қарийясида Тенгри таоло раҳматиға борди ва ани Сора ёнида дафн қилдилар. Лақаби Халилуллоҳ ва Халилул-раҳмондур. Ва куняти Абуз-Зийфон ва Абул-Ан-биё ва Абул-Муҳаммаддур. Санъати деҳқонлиқ. Ва Иброҳим Абу роҳимдур, яъни раҳмлиқ ота. Анбиёға миллат отасидур.
Шеър:
Гар Иброҳиму Исмоил бўлсун
Ки, ҳақ амрин қабул этмак керактур.
Бу фоний дайрда чун қилди манзил,
Туруб бир неча кун кетмак керактур.
Исҳоқ а. с. пайғамбари мурсалдур. Ҳақ таоло ани Шом аҳлиға йиборди ва ул Шом халойиқин Тенгри таолоға далолат қилди. Ва анинг ики ўғли бор эрди. Руфақодинки амузодаси эрди. Бирининг оти Иъйс, бирининг Яъқуб. Ва Шомда Исҳоқ а. с. кўзлари нобино бўлди ва фарзандларидин Иъйс овға мойил эрди. Яъқуб а. с. қўи асрамоққа ва Исҳоқ а. с.нинг муҳаббати Иъйсға кўп эрди ва руфақонинг Яъқубқа. Бир кун Исҳоқ а. с.нинг кўнгли бирён майл қилди. Иъйсни тилаб, ул орзуни анга зоҳир қилди. Иъйс ўқ ва ёсин олиб, тоғ сори югурди. Руфақо бу ҳолдин воқиф бўлуб, Яъқуб а. с.ға бу ҳолдин хабар берди. Филҳол бир семиз ўғлоғни бирён қилиб, Исҳоқ а. с. қошиға келтурди. Чун анбиё уйи саодати анга насиб эрди, Исҳоқ а. с. анинг борасида дуо қилди ва мустажоб бўлди. Сўнграким, Иъйс ҳам ул таомни тартиб қилди. Исҳоқ а. с. дедиким, улча мен сенга тиладим, насиб бўлғай. Тенгри таоло Яъқубқа насиб қилди. Анга дуо қилдиким, салотин сёнинг наслингдин бўлғай. Ва баъзи дебдурларким, Собир пайғамбар сенинг наслингдин бўлғай деб ҳам дуо қилди. Ва Айюб а. с. Иъйс авлодидиндур ва Иъйсға бу мазкур бўлғон жиҳатдин Яъқуб а. с.ға хусумат пайдо қилди. Ва Яъқуб а. с. андин ҳаросон эрди. Ва Исҳоқ а. с. умри юз сексонга еткондин сўнгра Тенгри таоло ҳукмин буткорди ва Иброҳим а. с. ёнида дафн қилдилар. Ушбу йил Юсуф а. с. Миср азизи бўлди.
Н а з м:
Хизрға насиб ўлса ҳайвон зилоли,
Скандарга ичмакка йўқ эҳтимоли.
Яъқуб а. с. пайғамбари мурсалдур ва кўпрак анбиё анинг наслидиндур. Ва Исроил ани дерлар. Исҳоқ а. с. анга васият қилиб эрди, чун Яъқуб а. с.нинг Иъйсдин доғи азим хавфи бор эрди. Баъзи дебдурларким, ҳамул кечаким Исҳоқ а. с. бақо оламига юзланди, Яъқуб а. с. Канъондин махфий чиқиб, Шом диёриға азимат қилди. Ва бу сафарда бир кеча туш кўрдиким, Тенгри таоло анга хитоб қилиб, ул муқаддас ерда Байтул-муқаддас биносин қилурга башорат берди. Ва ул ернинг ободонлиги Яъқуб а. с.нинг авлод ва зурриёти ҳоким бўлуб, нубувват ва ҳукумат қилиб, халойиқни ўз ҳимоятларида мураффаҳул-ҳол асрарға ваъда қилди. Яъқуб а. с. уйғониб шодмон бўлуб, Исҳоқ а. с.нинг дуоси анинг борасида мустажоб бўлғонин билиб, йўлға тушти. Ва мароҳил қатъ қилиб, Лубноннинг мақоми Фидон дегаи ерга етиб маскан қилди. Ва Яъқуб а. с.нинг суҳбати Лубнонға мулойим тушти. Ва Яъқуб а. с. анинг Лаййо отлиғ қизин қулмоқ истидъо-си қилди. Чун ҳеч бу кадхудолиғ асбобиға дастрасн нўқ эрдн, ети йил анинг қўйчилиқ амрин бажо кел-турди. Никоҳ вужудин мунга қарор бердилар: Мавъид еткоч, ақд қилғон кеча Роҳилниким улуғроқ қизи эр-ди, ақд қилиб берди, Яъқуб а. с.ға маълум бўлгач,. Лубнонга гила изҳори қилди. Ул айттиким, улуғ эгачи уйда қолиб, кичики хасм уйига бормоқ номуносибдур. Ва агар кўнглунг тилар Лаййоға вобаста бўлмоқ, яна ети йил хндмат ихтиёр қил, то ани ҳам санга мусаллам тутай. Яъқуб а. с. анинг муддаосини қабул қилиб, ети йилдин сўнг, Лаййони ҳам анга берди. Ва Лаййо ики канизакким, бири Фалиҳа ва бири Залифаға мавсум эрдилар, Яъқуб а. с. уйига йиборди ва ул шаръда ики эгачи-сингилни бир кишига никоҳ қилмоқ раво эрди. Мусо а. с. замонида мамнуъ бўлди. Ва аксар таворих аҳли иттифоқлари борким, Яъқуб а. с.ға Лаййодин олти ўғул бўлди: Рўбил, Шамъун, Яҳудо, Лови, Зарбун, Яшхар. Ва Роҳилдин Юсуф а. с. ва Ибн-Ямин мутаваллид бўлдилар ва Фалиҳадин Дон ва Нафқол ва Залифадин" Ков ва Ашира вужудқа келдиким, «Каломулло»да исбат лафзиким мазкурдур, иборат бу жамоатдиндур. Ва Яъқуб а. с.ға бу фарзандлар муяссар бўлғондин сўнгра, қўй ва сонир мавошии ванддин кўб жамъият ҳосил бўлди. Ва Канъонғаким ватан Маълуф эрди борди. "Баъзи дебдурларким, бир йил: Канъонда бўлғондин сўнгра, Ибн Ямин мутаваллид бўлди. Ва Яъқуб а. с. ғурбатдин ватанға келгандин сўнгра, Иъйс сафар ихтиёр қилиб, Рум сори мутаваж-жиҳ бўлди. Ва анинг Исмоил а. с. қизидинки амузодаси эрди, беш ўғли бор эрди. Бирининг оти Рум эрдики, ул мулкни анинг оти била атарлар. Ва Рум қайсарлари анинг наслидиндурлар. Ул кунки Иъйс Румда оламдин ўтти, Яъқуб а. с. доғи Канъонда оламға видоъ қилди. Ва Иъйснинг сўнгокин Жирунға нақл қилиб, обоси мақобири жаворида қундилар. Ва Яъқуб а. с. Иъйснинг ғурбати айёмида Канъон аҳли ҳидоятиға маъмур бўлуб, неча вақт рисолат амриға машғул эрди, то дори бақоға борди. Ва анинг баъзи ҳолотн Юсуф а. с. қиссасида ижмол била иншоаллоҳ мазкур бўлғай. Иншоаллоҳул-азиз.
Ш е ъ р:
Яъқубни ҳам сипеҳри пурфан,
Берди неча кун жаҳонда маскан.
Паймонайи умри чунки тўлди,
Даврон анга доғи узр қўлди.