forum.ziyouz.com

Kutubxona => O'zbek adabiyoti => Zamonaviy o'zbek she'riyati => Mavzu boshlandi: Margiloniy 29 Iyul 2010, 15:27:06

Nom: Zulfiya. Quyoshli qalam (doston)
Yuborildi: Margiloniy 29 Iyul 2010, 15:27:06
Zulfiya. Quyoshli qalam (doston)

(http://www.ziyouz.com/images/books/quyoshli_qalam.jpg) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=829)

Muallif: Zulfiya
Hajmi: 227 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
(http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif) Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=829)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4941.0)
Nom: Re: QUYOSHLI QALAM (doston). Zulfiya
Yuborildi: Margiloniy 29 Iyul 2010, 16:58:03
ЗУЛФИЯ

ҚУЁШЛИ ҚАЛАМ


достон

ТОШКЕНТ
«КАМАЛАК»
1995

Ўзбекистон халқ шоираси, Ҳамза, Неру ва Нилуфар мукофотлари лауреати Зулфиянинг ушбу достонида улкан ўзбек адиби Ойбек ҳаётининг баъзи лавҳалари тасвирланган, бу асар шеърият мухлислари учун ажойиб туҳфадир.
Ойбек домла ҳаётининг сўнгги ойларида умр йўлдоши Зарифа хоним ва шоира Зулфия билан биргаликда Ўзбекистон бўйлаб сафарга чиқишган эди. Адибнинг она-Ватан жамолига мафтун бўлиб, Зарафшон бўйида кезганлари, қадим Бухорода кечмиш ва келажак хаёлларига чўмган пайтлари шоирани ҳаяжонга солганлиги ушбу байтдан ҳам маълум:
Ўз кўркини кўриб тасвирларида:
«Ойбек ишлаяпти!»— дейди асрлар!..
Дарҳақиқат, асарни мутолаа қилар экансиз, «учқур илҳомли» шоиранинг «дарёдай, уйғоқ» ўтажагига чин дилдан ишонасиз.


ХАЁЛ ҚАНОТИДА

Йўл узоқ, йўл яқин, бошсиз, сўнгсиз йўл,
Бири тор, бири кенг равон ва сўқмоқ.
Тинглаб кўр, қаричи минг эртакка мўл,
Туғилмоқдай фарздир бирини ўтмоқ.

Йўл... Тупроқ чеҳрасин кесган сонсиз йўлг
Йўл демак борлиғи издир беҳисоб.
Йўлларсиз коинот — мисоли бир чўл,
На кураш, на зафар, на ҳақ, на сароб.

Йўл демак, ўтилган бир умр демак,
Ҳеч бири муциммас тупроқ сингари.
Лекин замон ўта борлиғи ҳикмат
Биз-ла келаётган кимлар йўллари?

Ҳа, шундай йўллар бор тўлиқ изларга,
Замонлар тўфони кўмишдан ожиз.
У тирик! Жаҳонни очар бизларга,
Эзгулик меҳроби қаршисида тиз —

Чўккандай киприк-ла суртиб ҳар чангинг
Даҳолар олдида бош эгамиз лол.
Тирик юрагига кирганинг сайин,
Гўзалроқ, яқинроқ сенга истиқбол.

Биз ҳам йўлда... Қуёш, тупроқ васлидан
Қизийди орқада, олдимизда йўл.
Гўзал бўлиб кетмиш тупроқ аслидан
Уруғ сочиб ўтгач меҳнат номли қўл.

йўл равон, пўлат из сингари текис,
Икки ёғ навбаҳор буёғига мўл.
Ортда қанча юкли, юксиз қолган ив,
Олдда борлиғи сир, босилажак йўл.

Нақадар фусункор кўрилажак кўрк!
Дамлар ҳам одимлар қайноқ кундузга.
Очиқ деразадан ел билан кўм-кўк
Осмон отилади машинамизга.

Бизнинг машинамиз уфқ ва қуёш,
Елу юракларга киришга шошар.
Муаззам адибга сафарда йўлдош
Бахтидан қувончим аршидан ошар.

Сафар! Оз кездими адиб ҳаётда,
Қишлоқлар, шаҳарлар, элларга сафар.
Мудом шай сайёҳдай — хаёл-қанотда
Таедирларга сафар, дилларга сафар.

Юриб олов кафтда ёнган тупроқда
Адиб дил иситар нурни қидирди,
Олтин водий кезиб ҳоргач, булоқда
Сув қолиб, гўзаллик, шодлик симирди.

Ҳар сафардан ортиб — тортиб келганин,
Фақат қаламига этди ҳадия,
Ҳеч кимса билмади қалам билганин
Неча бор севилиб, ёнди хуфия.

Бир дамда неча бор чиқди сафарга,
Неча эл-ла бирдан қилди у суҳбат.
Минг тоифа урди ўзин асарга,
Гоҳ уруш, гоҳ яраш, гоҳ бўлиб ғурбат.

Фақат ўзи эзгу бу сирдан огоҳ,
Ёзишга ўлтиргач қилгани сафар.
Гоҳ аниқ сўз излаб, ранг, жон излаб гоҳ,
Сафар қила-қила ёзди у асар...

Ҳа, адиб сафарда! Учар гиламдай,
Машина елади равои изида.
Далалар яшнайди боғи эрамдай,
Табиатга шайдо адиб кўзида.

Бу йирик кўзларнинг теран нигоҳи
Терган бўёқларнинг жилваси не тус?
Учқур хаёлларнинг олов қаноти
Қай аср, қайси давр дамига тўкис,

Уни фақат адиб ўзи қилар ҳис.
Ҳамиша осойиш, салобат сиймо,
Биламиз, жаҳонни қамрашга қодир.
Ким билади, шу он — тез оқар дарё
Каби, не хил хаёл ва неча тақдир.—

Завққа солиб ўтар нотинч фикридан,
Асабин сазалар не истак дарди?
Йўл, фақат йўл тутар қалам зикридан,
Йўл босилган сари — нари кетади.

Уйлар билан дил ҳам отилажакдай,
Адиб ўлтиради кўксини қучиб.
Уфқда мўъжиза очилажакдай,
Машина елади қуш каби учиб.

Мотори гувиллар, ғувиллар шамол,
Кичик даврамизда буюк сукунат.
Балки янги ҳислар қайнашидан лол
Адиб бол аридек қилади меҳнат?

Фақат чуст дўпписи остидан тошган
Кумуш ҳалқалардан оқиб тушар тер,
Ва унга қўшиғин кўтариб шошган
Каби икки ёндан чопиб келар ер.

Ер адиб сингари тинимсиз ишда,
Бунда чексиз ғўза, у ерда буғдой,
Унда боғ, бу ёқда жийда кумушда,
Бедазор, полизда сабза бир чирой.

Ер барин кўксида қуёшга тутиб,
Бағишлаб ётибди ўзидан камол.
Ишчи ер дилига қулоғин тутиб,
Адиб гўё ундан олади мисол.

— Ойбек ишлаяпти!— дейди бахтиёр,
Хотини адибга қилади имо.
Тақдир адибига ҳамдам этган ёр.
Қаламдай вафодор, илҳомдай зебо.

Виждонидай тоза, ҳаётдай доно,
Серташвиш умрнинг мунис ҳамдами.
Лочиндай ўғиллар ва қизга она,
Ҳорганда тилию ишчи қалами.

Эридай, заҳматкаш, эридай танти,
Фан ва шеър, гўзаллик ошиғи олим.
Кимё илмининг юлдузларидан
Бири бизнинг азиз Зарифа хоним.

Адиб сўзи етган ҳар бир овулда
Ажабмас, топилса унинг шогирди.
Иккиси гўзал байт қўш мисрасидай,
Ишқда, ишда, бахт-ла умр кечирди.

Ҳа, адиб ерсимон бетиним ишда,
Ҳар босилган йўлдан илҳом теради.
Яна қай куй, ният, куртаги нишда,
Кўзида бўстонми, ё ўтмиш дарди?

Утмиш ўз юкидан қаддини букиб,
Ҳамон ўлжа олар биздан дамларни.
Битмас ғазнасига ғаввосдай чўкиб
Адиб тинмай терди жавоҳирларни.

Бугун Бухородан қалбини излар,
Излар минг йўлларга кирган хаёлин,
Ким билар, бу тупроқ нелардан сўзлар,
Кимлар ечиб берар чигил саволин.

Гарчанд дарслигидай таниш Бухоро,
Титди мудроқ, уйғоқ кекса, ёш бобин,
Зиндонида титраб, миноралар аро
Кезди ва ахтарди дилга хитобин.

Ҳақу ҳақсизликнинг талашларидан
Ҳолдан кетган нордай чўккан қасрлар,
Кўз ёш тепчиб чиққан шўрхак тошлардан
Аждод заковати ўчмай асрлар —

Ўта мўлтирашиб боқар адибга,
Боқар нураб кетган арк кўҳна давлат„
Адиб қўл меҳнати, санъати — зебга
Ҳарблар суягидан қурилган савлат.

Шуҳрат қолдиғига боқади такрор:
Қон ёнар, ёқут, дур қон жилвасида
Ҳар ғиштядан тирик боқади меъмор,
Ҳокимлар-чи, замон оч тевасида —

Ўтмиш карвонининг йўлида унут
Саройлар тупроқ ранг уйқуда мудрар.
Адиб юрагига солиб янги ўт
Қамчи буколмаган тақдирлар судрар.

Аркка кўтарилар... Қадамлар оғир,
Оёққа ёпишган ботмон тош гўё.
Ўтган икки минг йил замонда, ахир
Қанча ҳоқон, кибор, қанча қул, гадо.

Донг солиб, дод солиб, учиб, судралиб
Ўтмадими бу тим, бўм-бўш йўлакдан?
Сийқаланган ғиштлар машъум йилтираб
Ҳароратин ютар тортиб юракдан...

Аркка кўтарилар ғусса каби жим,
Кўҳна деворлардан уфуради муз.
Шодлигимиз ютиб қултум-бақултум
Обхоналар боқар нақ ўйилган кўз.

Обхона, обхона, эй мудҳиш кунжак,
Балки эзгулик-чун қурган эдилар?
Узоқлардан келган мусофир жиндак
Бўлса ҳам ташнасин босар, дедилар.

Бунда сув сақламоқ, ҳаёт сақламоқ
Демак, боқийликни қилганлар ардоқ.
Лекин амирликнинг тождори олчоқ
Бутук эзгулнкка солгандай сиртмоқ —

Сени асл бурчинг — ҳаётдан тортиб
Олдию, айландинг қамоқхонага.
Мангу тавқи лаънат юкини ортиб
Кириб бўлармиди ҳур замонага?

Ўйлар адиб ёниб, кўзи қовжираб,
Дарра зарбин сезар ўз кифтларида.
Гўё Айний кўзи боқар жовдираб
Қабиҳ обхонанинг зах шифтларидан.

Вужуди оғриқда, жони қийналиб,
Жунжикиб қўлларин сунар қўлтиққа.
Йирик, доно кўзлар мунгга айланиб
Тўкилмаган ёшга тўлади лиққа.

Шу кун қанча кезди, кўрмади қанча,
Кўзидан кетмади Айний кўзлари.
«Ҳеч ким бу зиндонда ёнмади унча
Ва ўқдай тешмади ҳеч ким сўзлари.

Ҳаёти, қалами, коми — жасорат,
Қуллар юрагининг ошкор фарёди.
Сўнгги исён қони, илк эрк, саодат
Шодликка ҳамдан-ди улкан ҳаёти»—

Ўйлайди. Сўнг сўнгсиз учрашув, баҳслар,
Чуқур хотиралар бари жонланиб,
Гўё ғолиб Айний ёзиб, шодланиб,
Сўниқ Арк устида этарди парвоз.

Гўё дерди: «Мавзу ётар тахланиб,
Ёзинг, Ойбек, қанча ёзсангиз ҳам оз!»
Оқшом ҳориб қайтди меҳмонхонага,
Икки қиз ва йигит кутарди уни.

Институт залин тирбанд тўлдирган
Суюкли куйчига илҳақ ўлтирган
Сонсиз мухлислар-ла шеърхонликда
Жаранглаб кечага шўнғиди куни.


ЯРАТИШ ДАРДИ

Бирдан уфқлардан боғларга кириб,
Йўлни кесиб чиқди осмон ранг дарё.
Адиб хаёлидан далани суриб,
Ҳис тўлқини инди танига гўё.

Ва у ўз кўксини қучди маҳкамроқ,
Учмоқ истагандай қўзғалди хиёл,
Йўқ! борлиқ энтикар унга яқинроқ!
Севинч-ла тамшанди. Ким билсин, хаёл —

Янги қаҳрамон-ла учраштирдими,
Ё сув парисига қилди рўбарў?
Ё қуёш билан қўл ушлаштирдими,
Ё тоғлардан тушди олдига оҳу?

Кенг яғрин, мош-гурунч қўнғироқ сочда
Сездим ёйилганин янги ҳаяжон.
Адиб рафиқаси бу янги мавжда
Кўрди чоғи унга таниш бир жаҳон:

— Ойбек ишлаяпти! — деди бахтиёр
Ва азиз сиймога қилди ишора.
Қарайман: чиндан ҳам илҳом дарди ёр
Вужуди ўз қалби сочган зиёда.

Мен ҳар калимани термоқ бўламан,
Салмоқли, бўёқли, сиёқли бари.
Камёб шоҳидликдан бахтга тўламан,
Онгда туғилишин янги асарнинг.

Водий кесиб чиққан осмон ранг дарё
Сомон йўли каби ястанди йўлда.
Унда қуёш ёнар нақ гўзал рўё,
Парча-парча олтин ҳар оч тўлқинда..

Яқинлашган сайин қамашади кўз,
Яқинлашган сайин салқин олар тан.
Яқинлашган сайин ҳар зарра-юлдуз.
Тўзонин кўтарар бу ойна сатҳдан.

— Зарафшон! — Онани, ё севгилини
Нохос учратгандай адиб беҳад шод.
Учқур машинанинг тортмай тизгинин
Боладай сакрайди тоғдай улкан зот...

Зарафшон! Эй она тупроққа кўкрак,
Шоҳу гадога тенг кўксини очган,
Тупроқ тириклиги, инсон тўқлиги,
Водий гўзаллиги бўлиб зар сочган.

Мен сени қўшиққа солмоғим маҳол,
Умринг, кучинг, кўркинг, меҳрингни бу он
Ўзингдай абадий, гўзал, баркамол
Куйлаган-ку сени Ҳамид Олимжон!

Ойбек соҳилингда турар чинордай,
Барча улканлигинг завқли нигоҳда.
Бир сўнгсиз карвонга тизилган нордай,
Толларинг таъзимда турар қирғоқда.

Бу икки қаламнинг санъатига лол,
Ёзганларни қайта-қайта ўқирман.
Қалбимни қийнаган, эркалаган ҳол,
Айтмасам бўлмасни мен ҳам тўқирман!

Адиб истаги-ла тўхтаймиз. Бирдан
Ер, қуёш, сув, ҳаво бизни қучади,
Дарё қўшиғидан, ел шивиридан
Тандан йўл ҳордиғи тундай кўчади.

Шоир соҳилда тик.
Кенг кўксин керар,
Табиатдан яйраб ичади ҳаво,
Хаёлин забт этар мунис сеҳргар
Сувдан келаётган фусункор садо.

Шоир соҳилда тик. Дарё нур ичра,
Баҳор тошмоқ бўлар қирғоқларидан.
Оқиндан тўлдириб қўшоқ ҳовучда
Тўйиб сув шимирар, бармоқларидан —

Тоғликдан тушгандай тўкилади сув,
Ола чалпоқ нурда гавҳардай ёниб,
Кенг пешана, юзга ёйилар кулгу,
Гўё илҳом ичди ҳаётдан қониб.

Дарё ўз куйчисин тўлқин қўйнига
Олиб кетмоқ бўлиб жўшқин оқади.
Куйчи мафтун турар сув ўйинига,
Мағрур акси ундан бизга боқади

«Ичинг! — дейди менга ўрнини бериб,—
Ҳар дарё сувининг ўз баҳраси бор!»
Ҳозир устоз турган соҳилда туриб,
Гўё имтиҳондан ўтмоғим даркор.

«— Ичинг!» — дейди. Мен ҳам нам қирғоқ узра,
Меҳробга киргандай аста тушаман.
Синчков нигоҳидан қимтиниб зўрға
Қўш ҳовучда шаффоф баҳра ичаман.

«— Яхши, яхши!»— дейди такрор ва такрор
Гўё сув ичмадим, гўзал шеър битдим.
Гўё ўзи каби эзгуликка ёр,
Гўё шогирдликнинг мактабин ўтдим.

Шодман: Адиб билан бир сув, бир тупроқ,
Бир элга фарзандлик ортдирар фахрим,
Шодман: кезиб, сезиб сероб ва чанқоқ
Яратишнинг дарди, бахтидир маҳрим.

Яна йўл! Орқада қолди Бухоро...
Наҳот адиб билан келмоқда шаҳар?
Наҳот фикри қалъа, қасрлар аро,
Низолар, курашлар маънисин чақар?

Ё мағлуб амирнинг олтин қалқони,
Ўта олчоқ қалбин кўриб турибди?
Занжир узган қуллар, қурбонлар қони,
Нақ ўз томирида уриб турибди?..

Кўрдим, кураш, қирғин ва мушкул зафар
Мардин, шоҳидларин ахтариб топти,
Қанча дўстлар уйда кутганда махтал,
Унинг кўзларида оппоқ тонг отди.

Ҳикоя тинглади, музейлар кезди,
Кирди минг-минг ҳаёт, тақдир йўлига.
Шаҳар қалбин очиб:
— Ўқиб ол,— деди,
Берди ҳеч тушмаган қаламин қўлга.

У тинмай ишлади. Қари-қартангдан
Толмади неча кун ҳикоя тинглаб.
Ҳозир чиққан каби ўзи зўр жангдан,
Юзда йиллар изи — терда бўлди ғарқ.

Нақ кўзим олдида ўша қиёфа:
Ўкинч, изтиробли, заҳматкаш кўзлар
Хит эди сўзлолмай, Нигоҳи ёна-
Ёна менга аччиқ ҳақиқат сўзлар:

— Булар сўзлаб берган ҳар бир ҳикоя,
Ўзи шундоққина олтиндай китоб.
Бунда ҳар не тубсиз ва бениҳоя
Жафо ҳам, даҳо ҳам, орзу, изтироб.

Ақлу заковати жаҳонни тутган,
Абу Али Сино, Маҳмуд Торобий
Ва қанча даҳолар шу ерда ўтган!
Ҳали очилмаган тарихнинг боби —

Озми бунда? Ахир, нега ёзмаймиз,
Халқига кўтариб чиқмайди қалам?
Ўтмиш карвонида сочиқ дуримиз
Териб, наҳот дилдан бағишлаб малҳам.

Қайта порлатувчи истеъдодлар кам?
Жуда кўп, Зуҳродай ёрқин истеъдод,
Юртим насри, назми тоза кўкида.
Ўтажак умрдан тиламай имдод
Ёзиш керак ёниб ижод ўтида!

Кўрдим: фикрлашдан ёрилгудай бош,
Унут папиросни улаб чекканин.
Мовий тутун ичра мунис, кўмакдош
Хотини дафтарга хатлар чекканин.

Ҳориб, чарчаб, сайрга чиқса Бухоро
Оқ нурлар тўшади минг-минг чироғдан
Гумбазлар, минорлар, қалъалар гўё
Афсонавий юртдай боқди йироқдан.

Олдида навқирон кучли йигитдай,
Шодлик тирсиллаган бугунги ҳаёт,
Офтобга маҳлиё карвон булутдай
Оппоқ юксак уйлар!
Мисли оқ қанот.

Ёйилган ойнабанд улкан бинолар:
Янги институт, янги фабрика,
Янги меҳмонхона, янги кинолар,
Янги тақдирлилар абадийликка.
Олиб кирган ҳусн, янги жилолар.

Янги бахт, орзу-ла яшнаб, яшариб
Яна шуҳрат сочар мағрур Бухоро.
Янги авлод ўтмиш чангини артиб.
Ҳамон яшрин ётган қатламлар аро

Аждод даҳосини излашдан толмай,
Суяб, тиклаб, севиб қилади ардоқ...
Адиб боқар: кўкда юлдуз нақ олмос,
Ерда — кундузлар ҳам сўнмовчи чироқ.

Ерда... яна қанча томир ёйилиб
Инсон учун ишлаб уриб турибди.
Ўзбек юрагининг оташин олиб,
Ким ҳозир қайларга кириб турибди.

Ўлкамизнинг янги алломалари,
Бухорода очган ўзбек газимиз,
Бизга келган ҳурлик, толе йўллари
Билан борар дўстга нақ дил сўзимиз.

Кеча ва бугунни бирдайин қучиб,
Тонгга юрар уйғоқ Бухоро туни,
Машиналар кўча-кўйларин ювиб
Кундузга келиндай узатар уни...

Йўл давом этади. Адиб юзида
Қуёш чеҳрасидан ажиб рўшнолик.
Ортида ўлтириб йирик кўзида
Илҳом чақмоғини мумкин кўрмоқлик.

Тарих жароҳати, халқнинг офати
йиқиқ салтанатнинг ғиштин ирғитиб.
Шаҳид қурбонларнинг унут қоматин
Суяб олиб, қутлуғ қонларин артиб

Бир роман ёзмоқчи!
Онгда ниш олиб,
Биз-чун янги асар топмоқда камол
Дилга шунча довул, курашни олиб
Филдай тинч ўлтириш эмасми малол?

Бутун умр шундай, ярим аср шу,
Яратиш дардидан олдими ҳордиқ?
Ҳакимлар қўриқлаб, унутди уйқу,
Лекин у тиниқ ўй, қаламга содиқ.

Шундай салобатда, шу саодатда,
Шундай камолотда кечирди умр.
Не ёзди: бахтданми, ё жаҳолатдан
Барини ёритди, қалбидаги нур.


НАВОИЙ ЮРАГИ УРИБ ТУРИБДИ

Чўли Малик кўксин кесиб тушган йўл,
Рўёдай бир янги дунёга чорлар.
Бугунги фикр, ижод, Меҳнат номли қўл
Бўлиб нақ кафтида кўтармиш шаҳар.

Навоий шаҳри бу! Мудом ёш, нурли,
Бемисол, бетахлит шеър даҳосидай
Ўхшаши йўқ бу кўрк эркалаб кўзни,
Адиб асабини дўл шарросидай.

Савалади минг хил туйғулар, ҳислар,
Босиб ўтди дунё хотира бирдан.
Гўё Навоий ҳам одимин тезлаб
Ҳузурига шошди мезбонлар билан.

Навоий байтма-байт ўтиб беш аср.
Юрар казо-казо ишчилар аро.
Ҳар уй дафтарида ҳар куни минг бир
Тилда номи такрор оддий фуқаро.

Бу нурли, бу яхлит янги қасрда
Ҳоқон ҳам, вазир ҳам, фуқаро ҳам эл,
Халқи ижод этган янги асрда
Инсон тақдиридай гуллаб кетди ер.

Шаҳар ёқиб, адиб кезди пиёда,
Икки қўл орқада, одимлар тетик.
Қуёш, шаббодага мўл ҳар бинода,
Ёшлик ва бахт ўзи уй хўжасидек

Чорлайди шоирнинг серзавқ нигоҳин,
Дейди:
«Замон ёзмиш азим, шаън достон,
Қадим санъатимиз ўчмас бўёғи
Янги камол, жилва касб этмиш чунон.

Ҳар биноси бир халқ келинчагидай,
Бетакрор зеб билан дидинг этар хуш,
Анав кўкнинг мўъжаз беланчагидай
Шўх бино болалар боғчаси эмиш!»

Сўзлайди, кўради шоир вақти чоғ,
Кенг йўлларга уқа сонсиз ёш чинор»
Шаҳар этагида дала, дара, тоғ,
Оқ ўт билан ёнар чўққисида қор.

Адиб атрофига боқару тўймас:
Ўнгда яшилланиб ўсар ниҳол боғ,
Чойхона, сувхона, гулхона — хуллас
Қуёшдан қочганга мазгил ҳамма ёғ.

Кўсак шаклидаги биллур фаввора,
Ёмғирида ўйнар болалар ғужғон.
Қай гигант комбинат, қай фабрикада.
Не неъмат яралур худди бу замон.

Бориб кўролмади. Лекин қудратин,
Савлатин, давлатин сезиб турибди.
Қайтарканмиз дейди ўзича секин:
«Навоий юраги уриб турибди...

Санъатли, меҳрли, кучли одамлар
Чўлдан юлиб қурмиш жаннатдай макон
Ва яшар меҳнатда ва саодатда
Муносиб ўз улуғ номига инсон...»


ДАРЁДАЙ УЙҒОҚ

Йўл!
Бу тиним билмас сайёҳ Қаршини,
Толлимаржон ГЭСин зарур кўрмоғи.
Ахир буюк мардлик, меҳнат-ла даштни
Ҳаётга олмоқда шонлик авлоди.

Кездириб, кўрсатиб, сўзлаб бердилар,
«Чарчамасин» дея жонимиз ҳалак.
Каналлар ўтказиб, шаҳар қурганлар,
Ҳар бири унга бир жаҳон очгандак.

Ҳайрат, ҳаяжонлар қалбини қучиб
Тинглайди, кўзида илҳом ёниши.
Қучгандай истиқбол режадан кўчиб,
Тезлашар қон, онгда адиб юмуши.

— Домла, энди бизда сизнинг ихтиёр!—
Дейди мезбон.—
Иш бас, оласпз ором.
Бир ерга борамиз!
«Яна ҳойнаҳой
Серҳашам хонада минг турли таом...»

Мезбон соҳибимиз сезгир, аллома,
Даштни ўзлаштириш ишларига бош:
— Ҳар ГЭСнинг тарихи ўзи жангнома,
Қураётир қардош халқлар елкадош.

Сиздай мазлонолар қаламга олиб,
Бу куннинг нафасин қолдирса мерос,
Тенгсиз бу мардликни қонларга солиб
Ёшларда аждодга оширса ихлос.

Сергап бўлиб кетдим, узр! Марҳамат,
Машинага чиқинг, узоқмас манзил...
Ё раб!
Кенглик билан тиллашиш одат
Булар «узоқмаси», қаерда ахир?

Обдан мўл йўл босиб қўш машинамиз
Икки қўнғиз каби қўнди дарага.
Қафасдан чиққандай яйраб кетамиз,
Гўзаллик са ором сингиб танага.

Ўзбек тупроғининг бир кафт ям-яшил,
Бепоён кенглиги ипак тўлқинда.
Денгизда сузувчи бир қайиқ шакл
Мазгил тайёрлашган мезбонлар бунда.

Оқ кигиз, серқавиқ гулдор кўрпача,
Ёстиққа ёнбошлаб чўзилди меҳмон.
Чарчоқ ажин бўлиб ўраган кўзда
Бепоён, беғубор, безавол осмон.

— Гапиринг, гапиринг! — доно ҳамроҳга
Юзланиб ҳикоя кутади меҳмон.
— Домла, мен ҳам мафтун бу оромгоҳга,
Нутқни директор ўртоққа бериб.

Сиз шарофат мен ҳам бўламан воқиф,
Машҳур совхозлари сир-асроридан!
Директор ўртоқка бу ҳазил ёқиб
Табассум-ла бнзга боқади зимдан:

— Нутқ бўлса қочмас, таом мунтазир,
Эрталабдан буён йўлда кўзимиз,—
Синдириб офтобдай иссиқ нон, патир,
Шопириб-шопириб қуяди қимиз

Йўл-йўл дастурхонда яхна гўшт, асал,
Қурт, ровоч, хилма-хил узум, бўғирсоқ...
На йўл ҳордиғидан, на дарддан асар,
Ҳар неъматдан тотар шоир кўнгли чоғ.

Тинглаб, узоқларда қўйлар маърашин,
Нордон ровоч чайнар юзи бурушиб.
Танлаб нақ қамчидай серсув барасин
Хотини ва мени қистайди, «Енг» деб:

— Олинг, енг, бундай зўр даво йўқ тибда
— Қайси дардга даво?—
Сўрайман кулиб
Кутаман не жавоб бўлар адибдан.
— Қоласиз ўн саккиз ёшли қиз бўлиб.

— Агар ўн саккизга қайтсам, мабодо
Шу Саксон дарада қолиб кетардим —
Дедиму, қайдандир келгандай садо
Ўзим, нақ ўзимда уйғонди раддим.

Нима, кечирганим, кўрганим, севгим,
Дардим ва бахтимдан кетаман нари?
Ғўр, думбул фаслдан бошлайман йўлим,
Яшайман бутунлай бошқа сингари?

Йўқ, устоз, қайтмайман ўн саккиз ёшга,
Гарчанд шафақ яқин, шу ёшда қолай!
Адиб жимиб тўнар узоқ қуёшга
Қимиздан олган кайф заррача қолмай.

Ноқулай жимликни кўтарар мезбон:
— Олинглар, мана бу «қора жанжал»дан
Шоир яна кайфга қайтгандай шу он
Дейди:
— Ўзбек халқи шоир азалдан.

Узум — «қора жанжал», юрак — кабутар.
Саҳро — Толлимаржон, қишлоғи — Водил,
Ҳаётни хаёл-ла безаб нақ заргар
Гўзаллик яратиб келар минг-минг йил.

Сиз бўлса шафақдан....
Қўйинг бу гапни!
Икки бармоқ билан олиб косани
Бир варакайга оқ сипқарди қимиз
Мен нозик қалбига солганим дардни

Суғуриб олмоққа қолгандан ожиз,
Дейман:
— Оқ симоб ранг булутдай силжиб,
Биз томонга келар қўйлар галаси.
Сой оқар банорас каби эшилиб.

Унда лов-лов ёнар лола даласи!
Сурувни нигоҳ-ла меҳмон тусмоллар:
— Қанча қўй совхозда?— Мезбонга боқар
Директор сўзлайди.
Рақамлар,
Сонлар,
Қудрат, тўкинликнинг наҳрида оқар:

— Ўзбек қоракўли, биласиз, тилло,
Жаҳон бозорининг бўрки аталур.
Шоир дейди:
— Ҳа, шу тилло соҳиби
Бобо чўпон Ватан кўрки аталур.

У чўпонни чорланг, отамлашайлик:
Келватига қаранг, қудратли бургут,
Қанча фидойилкк ва ҳотамтойлик,
Виқор, ишонч ва бахт — худди она юрт.

Чўпон икки қўллаб кўришиб, шундоқ
Адиб қаршисига одоб-ла чўкди.
Суҳбат, қимизхўрлик, ширин хушчақчақ
Дамлар ҳамма дилни янгилаб ўтди.

Адиб тинглар, сўрар, куларди хушбахт,
Одам ҳам, тупроқ ҳам ўхшаб бахшига,
Унга шивирларди қўшиқ табиат
Бағишларди, тамом янги нашида.

Илҳом бўронида боқарди серзавқ:
Атроф ўтаётган кун шуълмида
Бутун ўзга кўркка кирганди бу вақт:
Мен тасвиридан ожиз латифлашган ранг.
Кўкат нафасида бокира жаранг
Бор эди дара-ю, ел нағмасида.

— Тўхтатинг,— дер менга,— дамлар суръатин,
Сиз аёл, аёлга нелар тиз чўкмас?
Ёраб! Бу беҳиштдай жойлар суратин
Ўрол Тансиқбоев чизмаса бўлмас!—

Илҳом савалаган тани салқин оғушда
Илоҳий чиройдан борлиғида кайф:
— Кўрмасам кирмасди ақалли тушга
Уйқу ғафлатида ўтган умр ҳайф.

— Домла, ўзингизга қилдингиз туҳмат,
Қачон ухладингиз?
Ўчириб чироғ,
Бир дам мизғиб олиш наҳотки ғафлат?
Дейди:
— Яшаш керак дарёдай уйғоқ.

Саксон дара!
Яна саксон йил севиб,
Кезсам, билсам она ерни нақ деҳқон,
Кексалик ва дардин бир ёққа қўйиб,
Тўйиб-тўйкб ёзсам қолмасди армон...

Завқданми, афсусдан лаблгфи қуриб
Ичар кўклам бўйи анқиган қимиз,
Мезбонлар сийлашар минг таом қўйиб,
Ҳикоя тинглаймиз, шеър ўқиймиз биз

Наздимда ҳамманинг танида баҳор,
Фақат инсонларга мушарраф ҳузур.
Адиб чеҳрасида мавж уриб наҳор
Қўзғалади бирдан, сўрайди узр:

— Зиёфат-чи раҳмат!
Бу баҳри кабир,
Яшил тўлқинида сузиб қолайлик,
Унда эшак йўртиб борар бир кампир,
Бир нафас тўхтатиб гапга солайлик.

Булар бари билгич! —
Дейди-да илдам,
Бош яланг, тўш яланг тушади йўлга,
Сув кечаётгандай ташлайди қадам
Шоир ўз қалбига қўр берар дилга.

Ортидан борамиз, қомати филдай,
Кўринар кенгликда яна улғайиб,
Кампирнинг ёнига бориб, ўғилдай,
Суҳбат бошлаганди қуюқ сўрашиб.

Кампир тетик, қотма, чайир жуссасии
Қизил мурсагини илиб тургандай.
Ёнида тўлмаган баҳор ғунчаси
Қизча — Ҳурилиқо сеҳрлангандай.

Кўзин узмай турар шоир кўзидан,
«Ким эди бу яқин таниш, бузруквор?»
Фикрин қийнаганин уқиб кўзидан,
— Бу Ойбек домла-ку!— дейман сервиқор.

Кўзи офтоб чўккан чуқур чашмадай
Тиниқ учқун бклан ёниб кетади.
Дўлти лабда кулгу соф карашмадай
Энтикиб шодлигин баён этади:

— «Қутлуғ қон»,
«Навоий...
«Қизлар» достони.
Ҳаммасини ёзган домлами чиндан?
Нигоҳ-ла эркалаб Ҳурилиқони,
Адиб ўй суради ё ёзар зимдан.

Ҳурилиқо, юзи, кулгичларида
Учқун сочажакдай қайнайди севинч,
Тим қора, қирқ кокил уч-учларида
Ача тақиб қўйган кўзмунчоқлар зич.

«Ёмон кўздан асраб» бодраб туришар...
Ойбек домла завқдан кулади қотиб.
Қиз нақ ёзилажак қўшиққа ўхшар,
Келажакка кирар оқ тонги отиб.

Улғайиб уфққа оқади офтоб,
Қайноқ пешонани ялар салқин ел,
Нигоҳ етганича дара-ку атроф
Яқинга ўхшамас булар борар ер.

— Узр,— деди шоир — биз йўлдан қўйдик,
— Ҳечқиси йўқ, болам.
Ҳозир қирқим пайт.
Биз ҳам уй ичи-ла қирқимда эдик.
Жўнадик, қилай деб бир қошиқ овқат.

Юринглар, бизга ҳам бўлинглар меҳмон.
Чўпонча қуртова қилиб берамиз.—
Қизча ҳам илтижо қилади чунон.
— Раҳмат. Ҳурилиқо, атай келамиз.

Раҳмат!
Она, энди сиз ишни қўйиб,
Жужуқларга сўзлаб ўлтиринг эртак!
Кампир кулар тишсиз оғзини юмиб,
Кўзлари милтиллар сўнувчи чўғдак...

Мана, кетиб борар қамти ёнма-ён,
Кеча ва эртадай ача, эвара.
«Кўрсам қандай экан қиз яшар замон,
Бизнинг кураш, меҳнат берур самара...»


ОЙБЕК ИШЛАЯПТИ!

Афсус, Шаҳрисабзга етолмади у,
Пачкамар ҳавзасин кўрмоқ эди фарз.
На илож?
Эрта Май.
Қизил майдонда
Тепчиган шодликни кўрмаса бўлмас.

Билар, катта қутли уйи тўрида
Байрам дастурхони очилмас усиз,
Ойбек сулоласин уч бўғинида
Шодлик бошланмайди уни тавофсиз.

Сўнг ишга... нақ дарҳол тўхтовсиз ишга,
Қалбни ағдар-тўнтар қилди шодлик, дард.
Мияни пармалар, сиғмайди ичга,
Айтмоғи,
битмоғи,
ўйламоғи шарт.

Дўстлар-ла хўшлашди, кўксида қўли.
— Раҳмат, раҳмат!— дейди.—
Хайр, боринглар!..
Азим Тошкентига чорлайди йўли.
Унга дўстлар тидар хайрли сафар.

Икки қўл орқада, одимлар вазмин,
Хиёл букчайгандай кўринди қадди.
Балки ёзилажак насрми, назм.
Энг азиз юк бўлиб босиб турганди?

Адиб учди жуфтин қанотга олиб,
Қучди оғушига соф осмон, қуёш..
Мен бирдан жунжикдим ҳувиллаб қолиб,
Кўзгамас, ҳалқумга қалқиб келди ёш.

Ёш!
Нега ёш қалқди?
Нени сезди дил?
Қай машъумлик ялаб ўтди шодлигим?
Нега баҳор тўла қалбим кетди зил.
Кўрдимми олдинда йўлин озлигин?

На чарчашни билди.
На дарддан зорни,
Шунча йўлни ўтди завқда, меҳнатда
Бугун эрта учун бағишлаб жонни,
Яна солиб дилга неча замонни,
Юк, иш ортди, кирар ҳар бир муддатга.

Йўқ, йўқ, умрин ярми олдинда ҳали,
Арслон келбатида қудрат ва илҳом.
Дилдираган жонда қанча асари
Етилмоқда — бизга қилади инъом.

Дарду кексаликни бир ёққа қўйиб,
Тўйиб-тўйкб меҳнат қилмоқчи ҳали,
Ҳамма кечинмани қайтадан туйиб.
Қаламга шивирлаб бермоқчи ҳали.

Ахир тинмай кезиб, севиб улгурди...
Афсус!.. Улгурмади қоғозга тўкиб.
Тўкилмоққа тайёр юрагин дури
Наҳот қолаверди тубига чўкиб?

Йиқилди яна бир чўнг улкан чинор,
Адаб, маърифатнинг ёрқин қасрида
Ҳали Ғафур Ғулом, Шайхзода, Қаҳҳор
Доғида дилимиз йиғлашда-ку зор.

Наҳот етим қолдик яна ўлим қасрида
Ажал ҳасад каби болтасин урди,
Ҳаёт, хаёл қурган йўлини тўсиб,
Ношуд заиф бизлар телмириб турдик.

Кўзимизда машъал бораркан сўниб,
Тибнинг казо-казо кексаю ёши,
Жонига жонларин қилдилар пайванд,
Ўлим-ўлим экан, бераҳм тоши

Энг айёр жаллоддай унсиз берди панд
У ҳатто ажал-ла қилмади талаш,
Аршидан қулади учқур илҳоми,
Гарчанд ҳаққи эди яшаш ва яшаш.

Гарчанд қалбда тиғиз умиди, коми.
Ҳеч қачон, ҳеч нарса талашмади у,
Ҳаёт неъматидан беҳад бахтиёр,
Қалб ундаган йўлдан адашмади у.

Бир дилни ранжитиб бермади озор.
Беозор йиқилди, кирди сукутга,
Мия, юрак, қонда абадий уйқу.
Қандай сиғди экан совуқ тобутга.
Шунча теран, қайноқ хаёл ва туйғу?

Ётибди, яшариб, яна улғайиб,
Беҳад азиз неча соатли меҳмон.
Эвоҳ! Қалбдан узиб, куйиб, ўртаниб
Нечун топширилар тупроққа инсон?

Ўлим вужудига солган музлардан
Жулгандай ҳаётга демай алвидо,
Катта меҳнатдан сўнг бир дам мизғиган
Сингари безавол тинч эди сиймо.

Ёзилажак роман, айтилажак сўз
Жаранглаб боқарди доно манглайдан.
Фикр тиғизликдан, таранглашган юз
Сўзловчи сукутни олди қайлардан?

Гўё давом этар, йўлда серпарзоз
Ёрқинроқ порлайди тасвирларда ранг.
Гўё ҳаммаёқдан беради овоз
Ҳар китоб, ҳар мисра, ҳар сўз бир жаранг.

Давом этар йўлда адиб ҳаёти.
Йўл... йўл мўл, дарёдан кетган ирмоқдай
Ўғилларда, қизда пўлат қаноти.
Бобожонни дилин тутиб маёқдай
Неваралар бошлар шу йўлдан йўлни.

Буюк бу уйқуни этаркан ардоқ,
«Ойбек ишлаяпти!» дейди насллар..»
Ўз кўркини кўриб тасвирларида
«Ойбек ишлаяпти!» дейди асрлар...

20 февраль, 1970 йил.