Алишер НАВОИЙ
ТАРИХИ МУЛУКИ АЖАМ
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
БУРУНҒИ ТАБАҚА ПЕШДОДИЙЛАРДУР
Ажам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар. Бурунғи табақа пешдодийлардур ва алар ўн бир кишидурларким, салтанат қилибдурлар. Тарих уламоси иттифоқи била бировким аввал салтанат қилди, Каюмарс эрди. Аммо анинг нисбати бобида ихтилоф кўптурким, муғ дебдурким, Одам алайҳис-салом улдур ва баъзи Ажамдин дебдурларким, Одам алай-ҳис-саломнинг набирасидурур ва баъзи фурсдин ани Нуҳ алайҳис-саломнинг авлодидин дебдурлар. Яна доғи сўз кўп бор, аммо сиқатдин йироқроқ учун битилмади. Одам деганлар қавли била ани гилшоҳ дебдур-лар, бу маъни билаким, болчиғдин яратилди. Яъни киши пуштиднн эмас эрди. Узга қавллар билаким Каюмарс дебдурлар. Маъниси ҳаййи нотиқдур, яъни тиригиким сўз айтқай. Аммо «Низом ут-таворих» ва «Жо-ме ут-таворихи Жалолий» ва Банокатийда дағи иттифоқ била ҳужжат ул-ислом имом Муҳаммад Ғаззолий қуддиса сирриҳу «Наснҳат ул-мулук»да анн Шис алайҳис-саломнинг қардошидур деганни таън қилибдурлар, нединким Шис алайҳнс-салом Заҳҳоки алаввони замонидадур. Ва тарих аҳли иттифоқи била Каюмарс замонидин Заҳҳок замониғача минг йилға яқин бор. Ҳар тақдир била подшоҳлик қондаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Дағи аввал кишиким шаҳр бино қилди ул эрди. Дамовандни бино қилди, аммо анда гоҳи бўлур эрди. Дағи Истахрни бино қилди, аммо кўпрак авқот анда бўлур эрди. Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ нил салтанат қилди. Дағи Сиёмак ўғли Ҳушангниким набираси эрди, валиаҳд қилиб, вафосиз жаҳонға видоъ этти.
Шеър:
Бурунроқ кишиким тузуб руду жом,
Жаҳондорлиқ тахтин этти мақом.
Каюмарс эди, лек даврони дун,
Анга берди бози боридин бурун.
ҲУШАНГ хирадманд ва одил ва олим подшоҳ эрди ва «Жовидон хирад» отлиғ китобни амали ҳикматида ул тасниф қилдиким, Маъмун халифа вазири Ҳасан Саҳл андин бирор нима топиб, араб тилига таржима қилибдур. Ва шайх Бу Али Мискавайҳ «Одоб ул-араб ва ал-фурс» отлиғ китобида ани зикр қилурким, анинг мутолааси мусаннифининг фазлу камолиға далилдурур. Ва ажам ани пайғамбар дебдур. Ва дод ва адл жиҳатидин ани пешдод дедилар. Ва темирни тошдин ул чиқорди. Ва Табарий дебдурурким, йиғочдин тахта ул кесиб, уйларга эшик ясади ва аксар конларни ул чиқорди ва барсни ва итни ул кийик олғувчи қилди ва отқа эгар ул ясади ва тевани юкка ул киюрди ва отқа эшакни турғузуб, хачир хиёлин ул қилди ва ариглар қозиб, сув солиб, ободонлиқ ул қилди. Ерга фарш ул солди ва тулку ва ос ва тойин тернсин ул киярга қобил қилди. Умри бобида ихтилоф бор. Аммо подшоҳлиғи қирқ йил эрди. Ва тажарруд ва тақво тариқи била ўткарди. Доим тоғларда ибодат қилур эрди. Таворихда мундоқ мусбатдурким, девлар ани саждада топиб, тош била бошин янчиб ўлтурдилар. Ва Таҳмурас девбанд ўғли эрди, атоси ҳолидин воқиф бўлуб, девларни атоси қасосиға ҳалок қилди. Дағи ул мавзуда шаҳр бино қилиб, отин Балх қўйди. Ва Сус била Бобил шаҳрини Ҳушанг ясади. Ва баъзи Куфани ҳам анга мансуб қилибдурлар.
Шеър:
Йўқ эрди жаҳондори анжумсипоҳ,
Жақон ичра андоқки Ҳушанг шоҳ.
Малакшева шоҳе эди беадил,
Фалак девга қилди ани қатил.
ТАҲМУРАС атоси Ҳушангнинг чун валиаҳди эрди, анимг ўрнида салтанат тахтиға ўлтурди ва халойиқ риоятиға ва мамолик ҳимоятиға жидд била машғул бўлди. Ва анинг замбнида азим қаҳат воқеъ бўлди. Ғанийларға буюрдиким, чошт таоми била ўткаргайлар ва шом таомини масокинга бергайлар. Ва рўза тутмоқ ондин суннат қолди. Ва ул бино қилғон шаҳрлар Марвда Қуҳандиз ва Хуросонда Нишопур ва Исфаҳонда Маҳриз ва Сорийя. Ва Табарий дебдурким, Омил ва Табаристонни дағи ул бино қилди. Ва форсий китоб битмак ва бўз тўқумоқни ул ихтироъ қилди. Ва анинг замонида қаттиқ вабо бўлди. Ҳар кимнинг бир севар кишиси бор эрса эрди, анинг суратин ясаб, анинг била хурсанд бўлур эрдилар, то бутпарастлиққа мун-жар бўлди. Ва Таҳмурас ўтуз икки йил мулк сурди.
Ш е ъ р:
Шаҳе эрди Таҳмурас офоқ аро-
Ки, адл этти чархи кўҳан тоқ аро.
Неча девбанд эрди, ул аржуманд,
Ажал деви охир ани қилди банд.
ЖАМШИД. Баъзн ани Таҳмураснинг қардоши дебдурлар ва баъзи қардошининг ўғли. Чун салтанатқа ўлтурди, жаҳон мулкин адл ва дод била тузди. Ва ҳусну жамолда дилпазир ва фазлу камолда беназир эрди. Ғариб нхтироълар қилди. Ва ул жумладин сипоҳийлик аслиҳасидурким, пайдо қилдиким, ондин бурун тош ва йиғоч эрди. Синон ва ҳарба ва пичоқ, баъзи ҳабба ҳам дебдурлар, қалқон ҳам дебдурларким, ул ясади. Ва ҳаммом бино қилди ва ғаввослиғ хаёл қилди. Ва ипак ва қазз ва кўпрак тўқур нималарни ва рангларни ва ишларни ароға киюрдиким, андин бурун киши аросида йўқ эрди. Ва шаҳрдин шаҳрғача деҳлар буюрди ва хейла ишга қонун ва қонда қўйди. Ва Истахр шаҳрин улғайтти, андоқки тули Хуфракдин Ромжаррадқа еттиким, ўн ики йиғоч бўлғай ва арзи ўн йиғочқа етти. Ва анда улуқ биное солдиким, ҳоло осори ва нишоналари борким, одамнзод андоқ ясамоқ маҳол кўрунурким, киши кўрмагунча бовар қилмас. Ва ани чиҳил минор дерлар. Чун бу иморат туганди, олам салотин ва ашроф ва акобирин йиғиб, анда азим жашн қилди.
Ул вақтким қуёш нуқтан эътидоли рубъиға таҳвил қилиб эрди, ул бинода тахт устига ўлтуруб, адолат сийт ва садосин оламға мунташир қилди ва ул куннинг отин Наврўз қўйди. Ва салтанатининг замони ети юз йилғача бўлди. Оқибат муфрит жоҳ ва ғурури ва азим давлат такаббури димоғиға фосид хаёл солиб оламни ўз ибодатнға амр қилиб, ўз сурати била бутлар ясаб, ақолим ва кишварларға йибориб, элга ўзининг парастишин буюрди. Ҳар ойина ғайрати илоҳи муқтазий ул бўлдиким, анга жазо етгай, Шаддод Одқа тақдир бўлдики, қардоши ўғли Заҳҳоки алавонини сипоҳ била йиборди, то ани тутуб, арра била ики бўлуб, жисмин пора-пора қилди. Табарийда анинг қатли Бюросбқа мансубдур, аммо ўзга таворихда йўқдур.
Ш е ъ р:
Чу Жамшид тахт узра тутти мақом,
Димоғиға йўл топти савдойи хом.
Ани қилди ҳақ макри айлаб ситез,
Сиёсат қиличи била рез-рез.
ШАДДОД ВА ШАДИД. Эрамки, Арфаҳшаднинг қардоши эрди, анинг ети ўғли бор эрди: Од, Самуд, Саҳор, Там, Ҳадис, Ҳосим, Мора. Од Яманға борди, Самуд Ҳижозда сокин бўлди, Саҳор Тайда, Там Уммонда ва Баҳрайида, Ҳадис Ямомада, Ҳосим Ҳарам ва Синвон орасида, Мора ондаким, ани анинг оти била айтурлар. Аммо булардин Од авлоди қалин бўлуб истило топтилар ва алариинг ўғли Аршади Умлиқ бинни Од эрди. Чун ул ўтти, ўғлонлари Шадид ва Шаддод подшоҳ бўлдилар ва Заҳҳокниким, аларға нисбати юқори ўтти, Жамшид устига йибордилар. Ул Жамшидни даф қилиб, ўзи салтанат тахтиға ўлтурди.
Шеър:
Фалак буйлаким жавр қнлди падид,
Не Шаддод қолғусидур, не Шадид.
ЗАҲҲОК БИННИ МАРОДИС чун Жамшид қатлидин сўнг Порс тахтин олди, зулму ситам оғоз қилди Тенгри таоло Ҳуд алайҳис-саломни йиборди. Анинг даъватин Шаддод қабул қилмади. Тенгри таоло ани, ва қавмини ранжул-ақим била ҳалок қилди ва Шаддод ўғли Мазид подшоҳ бўлди. Ва Иброҳим алайҳис-салом анинг замонида эрди. Ва Юсуф алайҳис-салом ҳам анда мутаваллид бўлди ва Ҳуд алайҳис-салом диниға кирди. Ва Ҳазрамутда эрдилар, то ўттилар. Аммо Заҳҳок салтанатн ва зулми узоқға тортти, андоқким эл анинг зулмидии ожиз бўлдиларким, анинг ики эгнидин андоқ мараз пайдо бўлуб эрдиким, оғриғиға одамизод мағзидин ўзга ҳеч нима таскин бермас эрди. Баъзн муаррихлар анинг ики эгнидин нилонлар чиқиб, ғизолари киши мағзи эрди ҳам дебдурлар. Ҳар тақдир била ул ҳар кун бу жиҳатдин ики киши ўлтурур эрди. Гунаҳлик киши бўлмаса, чек солиб, сойир халқдин қатл қилур эрди. Сипоҳонда Кова оҳангарнинг бир-ўғли бор эрди, бу жиҳатдни қатл бўлуб эрди, яна бир ўғлиға дағи чек тушти. Ул бетаҳаммул бўлуб, қичқириб, элга кўп таънлар қилиб, Заҳҳокни сўкти. Эл даги анга муттафиқ бўлуб, хуруж қилдилар. Дағи Сипоҳон волисиии ўлтуруб, Заҳҳок устиға юрудилар. Багоят қалин эл жамъ бўлуб, Фаридунниким, баъзи Жамшид набираси дебдурлар, баъзи Обидин ўғлиғаким Таҳмурас наслидин бўлғай, нисбат қилибдурлар. Ул чоғда Заҳҳок ваҳмидин қўйчилар орасида ёшурун бўлур эрди, тониб, кўториб, Кова оҳангар сипоҳсолор бўлуб, темурчилар белига боғлар сахтиённн йиғоч бошиға боғлаб, алам қилиб юруб, Заҳҳокдин чуи эл аюрулуб эрдилар, туролмай қочти. Аммо уни қовуб илпклаб, Фаридун ани жазосиға еткурди. Заҳҳок салтанати минг йил эрди.
Ш е ъ р:
Фалак то эрур зулм қилмоққа хос,
Эмас золиму одил андин халос.
Қилиб қатл Заҳҳокни тўймади,
Фаридунни дағи қуруқ қўймади.
ФАРИДУН яхши ахлоқлиқ, олим ва одил подшоҳ эрди. Олам аҳлин адолат била хушҳол қилиб, Заҳҳок жавридин топқон заҳмлариға адл била марҳам қўиди ва қолғон уммолқаким, оъдийлар эрдилар, даф қилди ва Кова оҳангарни улуқ тарбият қилиб, тайаммун учун анинг йиғочқа боғлаб, алам қилғон сахтиёнини мурассаъ қилдиким, дарафши ковиёни они дерлар. Ва олам-нинг аксар билодин олди. Анинг уч ўғли бор эрди улуғи Салм, ўртончиси Тур, кичики Эраж. Мамоликин учовга қисмат қилди. Рум ва Мағрибдин Яман ҳудудиғача Салмга берди, Туркистон ва Чин ҳудудин Турға берди. Форс ва Ироқ ва Хуросонни Эражға бердиким, ўзининг дорул-мулки ва тахти эрди. Чун Эраж бағоят оқил ва халиқ эрди, ики оғоларидин ани кўпрак севар эрди. Аларда бу ҳасад доим бор эрди. Чун тахти анга муфавваз бўлди, алар ҳасаддин иттифоқ қилиб, Эражни ўлтурдилар.
Фаридун улгойиб эрди, алардин интиқом тортардин ожиз эрди. Бу воқеадин аҳволи бағоят хароб бўлуб, Эраж нисбатидин Манучеҳрким, набираси эрди, тақвият ва тарбият қилдиким, Жаддининг қонини Салм ва Турдин тилаб, аларни қатл қилди ва Фаридуннинг армони қолмади. Оламдин ўтуб, Манучеҳрни валиаҳд қилди. Ва Фаридуннинг подшоҳлиғи беш юз йил эрди. Ва Мусо алайҳис-салом ва Қорун анинг замонида эр-дилар.
Ш е ъ р:
Фаридунким оламда ёйди бисот,
Басе олам аҳлиға етти нишот.
Ани ҳам фалак чекти туфроқ сари,
Не золим, не одил кетарлар бари.
МАНУЧЕҲР Эражнинг қизининг ўғли эрди. Баъзи дебдурларким, ўғлининг ўғли. Ва ул одил подшоҳ эрди. Фирот ориғин ул қозди ва Ироққа сув элтти ва боғлар, бўстонлар тарҳ солди ва ашжор ва гул ва раиҳон боғларда экти. Ва кўпрак деҳқонлик зийнату зебин ул ароға кетурди. Ва замонидин олтмиш йил ўткондин сўнгра Тур ўғли Афросиёб сипоҳ тортиб анинг устига юруди. Ул Табаристон сори тортиб, урушмой, Аму суйидин норини анга мусаллам тутуб, яраш бўлуб, Афросиёб қойтти. Ва ҳақ таоло анинг замонида Мусо ва Хорун алайҳумус-саломни Фиръавнғаким, оти Валид бинни Мусъаб эрди йиборди. Ва ул Довуд бин-ни Сом авлодидиндурким Шаддод ани Миср ҳукуматиға йибориб эрди. Ва Шуайб бинни Мадян бинни Исмоил аланҳис-салом анинг замонида мабъус бўлди. Ва сипоҳсолори Сом бинни Наримон эрди. Ва Золким, Рустамнинг атосидур, анинг замонида мутаваллид бўлди. Ва Манучеҳр юз йигирми йил подшоҳлиқ қилди.
Ш е ъ р:
Манучеҳрким, бўлди оламга шоҳ,
Анго бўлдилар борча шаҳлар сипоҳ.
Анго ҳам вафосизлиқ этти жаҳон,
Кишига жаҳон қолмади жовидон.
НАВДАР Манучеҳрнинг ўғлидур. Атосидин сўнгра мулк анга етти. Аммо ул айёш ва бепарво киши эрди. Манучеҳр қўйғон қоида ва русумни тузаолмади ва мулк ва сипоҳиға халал йўл топти. Афросиёб черик тортиб келиб, ани тутуб ўлтурди. Ва ўн ики нил Эрон мулкида туруб, бузуғлуқ қилди. Ва ул навъким, оз ерда ободонлиқ қолди. Баъзи таворихда Навдарин Сиҳри Наримон дебдурлар. Ва подшоҳлиғин баъзи олти йил ва баъзи ики йил битибдурлар.
Ш е ъ р:
Чу Навдарға тушти жаҳон кишвари,
Халойиқ фароғатдин ўлди бари.
Ангоким жаҳондин вафо етмади,
Жаҳон ичра тинмади, то кетмади.
АФРОСИЁБ. Они баъзи дебдурларким, Пушанг бинни Тур бинни Фаридун ўғлидур. Ва баъзи анинг нисбатин Каюмарсға еткурубдурлар. Аммо бурунғи дурустроқдур. Чун Навдарни ўлтурди, Эрон мулкини андоқ буздики, оз ерда маъмурлуқ қолди, йиғочларни кести ва иморатларни йиқти ва коризлар била булоғларни кўмди. Ва ул фурсатда Сом Наримон ўтуб, ўғли Зол Рустам атоси анинг таъзиятиға машғул эрди, баъзи дебдурларким, Зол ўз кучи била сипоҳ ороста қилиб, они Эрон мулкидин чиқорди. Баъзи дебдурларким, Зоб бинни Таҳмосбким, Манучеҳр набираларидиндур хуруж қилиб, ул анинг била урушур яроғин топмай, юз уюруб ўз мулкига азимат қилди. Афросиёб подшоҳлиғи ўн ики йил эрди.
Ш е ъ р:
Чу Афросиёб ўлди олам шаҳи,
Эмас эрди иш сиррининг огаҳи.
Жаҳон мулкин ўз мулки қилди гумон,
Ани ҳам чиқарди ародин жаҳон.
ЗОБ БИННИ ТАҲМОСБни Зав ҳам дебдурлар. Насаби юқори ўтти. Одил подшоҳ эрди. Кўп вақт Эронда Афросиёб бузғон ерларнинг ислоҳиға машғул бўлди, юз ободонлиққа қўйди. Дерларким, ети йил раийятдин хирож олмади. Ва баъзи хазойинким, Манучеҳр ва Навдардин қолиб эрдиким, Афросиёб қилои ҳасонатидин иликлай олмади. Ул хазойин била ети йил Зоб Таҳмосб салтанат асбобин тузуб, маош ўткарди. Ва Зол бинни Сом анга хидматлар қилди ва бузуғ мамоликни тузарда мададлар берди. Ва Зоб икки рудхонаким, Зобин дерлар, Ироқ мулкида чиқарди. Ва баъзи Диёри Бакрда дебдурлар. Ва ўз ҳаёти замонида салтанатни Гиршосбқа мусаллам тутти. Анинг подшоҳлиқин Банокатий беш йил дебдур. Узга таворихда ўтуз йилдур.
Ш е ъ р:
Чу офоқ мулкига июҳ ўлди Зоб,
Тузатти неким бузди Афросиёб.
Эрур зулмдин яхшироқ адл иши,
Чу қолмас на золим, на одил киши.
ГИРШОСБнинг онаси ибни Ямин бинни Яъқуб алайҳис-саломнинг қизи эрди ва атоси Зоб бинни Таҳмосбнинг қардоши эрди. Кўпрак таворихда Рустами достонин анинг наслидин дебдурлар. Аммо фақир қошида бу қавл йироқроқ кўрунур, невчунким, Золким Рустамнинг атосидур, анинг қошида сипоҳсолор эрди ва Гиршосбни «Гузида»да, балки хейли таворихда Манучеҳр набиралиғига чиқарибдурлар. Ва Рустамни Сом бинни Наримон бинни Атруб бинни Обтинға еткурубдурлар, валлоҳу аълам. Гиршосб чоғида Афросиёб яна черик тортиб, Эронға келиб, Тиршосб била масоф тузуб, разм қилди. Афросиёб урушида Гиршосб фавт бўлди ва Золи Зар Зобилистондин черик тортиб келиб, Афросиёбни Эрондин чиқарди. Ва Гиршосбнинг салтанати замонида ихтилофдур: «Низомут-таворих» ва Банокатийда йигирми йилдур, «Гузида» била «Мунтахаб»да олти йил, баъзида беш йил ҳам бор, валлоҳу аълам.
Ш е ъ р:
Чу Гиршосб бўлди жаҳон Хусрави,
Бор эрса яна шоҳлар пайрави.
Чиқорди ородин сипеҳри дижам,
Нечукким яна шоҳлар, они ҳам.