forum.ziyouz.com

Kutubxona => Adabiyotshunoslik => Adabiy antalogiya va to'plamlar => Mavzu boshlandi: AbdulAziz 05 Fevral 2011, 16:00:12

Nom: O'zbek adabiyoti (antalogiya). 5-tom. 1-kitob
Yuborildi: AbdulAziz 05 Fevral 2011, 16:00:12
O'zbek adabiyoti (antalogiya). 5-tom. 1-kitob

(http://www.ziyouz.com/images/books/uzadab5.jpg) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=1066)
(http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif) Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=1066)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5607.0)
Nom: Re: O'zbek adabiyoti (antalogiya). 5-tom. 1-kitob
Yuborildi: Muhammad Sanjar 03 Fevral 2012, 19:38:04
ЎЗБЕК АДАБИЁТИ

ТЎРТ ТОМЛИККА ИЛОВА

ОКТЯБРЬ РЕВОЛЮЦИЯСИГАЧА

«ТОШКЕНТ» БАДИИЙ
АДАБИЁТ НАШРИЁТИ
1966

БЕШИНЧИ ТОМ

БИРИНЧИ КИТОБ


Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги,
Фалсафа фанлари доктори
ВОҲИД ЗОҲИДОВ
таҳрири остида

Редакторлар:
РАҲМАТ МАЖИДИЙ, ПОРСО ШАМСИЕВ


МУНДАРИЖА

Редакторлардан
Сайфи Саройи
Хоразмий
Аҳмад Хожа Саройи
Мавло Қози Муҳсин
Мавлоно Исҳоқ
Мавлоно Имод Мавлавий
Туғли Хожа
Гадоий
Фоний (Алишер Навоий)
Андалиб
Роқим
Равнақ
Шавқий
Нодира
Узлат
Доий
Мирий
Бону



РЕДАКТОРЛАРДАН

Ўзбек халқининг маданияти, адабиёти жуда узоқ тарихга эга бўлиб, у ўз ижоди билан ўз халқи ва ҳатто кишилик маданияти тараққиётига маълум даражада ҳисса қўшган жуда кўп олим, шоир, ёзувчилар ижоди натижасида юзага келган.
Дастлаб шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, ўзбек халқи ижодкорларининг асарлари қўл ёзма ҳолида жуда кам нусхаларда бўлганлиги, нашр қилиш ишининг кеч вужудга келганлиги бу хазиналардан фойдаланишга жиддий тўсқинлик қилган.
Меҳнаткаш халқ оммаси ўз ижодкорларининг бадиий асарлари билан ҳар хил воситалар, шу жумладан, ҳофиз ва хонандаларнинг ижролари орқали танишган.
1941 ва 1945 йилда Навоий, Бобир, Муқимий, Фурқат, Мунис, Огаҳий ва бошқа кўпгина ижодкорларнинг асарларидан намуналарни ўз ичига олган ва ўша ижодкорлар ҳақида қисқа маълумотлар билан таъмин этилган икки томлик хрестоматия нашр қилинди. Лекин бу қилинган ишлар етарли эмас эди.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институти олий ўқув юртлари ўқитувчилари, студентлар ва адабий мерос билан қизиққан кенг жамоатчиликнинг талабини назарда тутиб, 1959—1960 йилларда тўрт том (беш китоб)дан иборат «Ўзбек адабиёти» намуналарини нашр этди. Бу нашр ҳам адабий меросимизнинг шундай бой хазинасини етарли қамраб ололмаган эди. Адабий меросни кейинги ўрганиш натижасида янги бойликлар, диққатга сазовор қалам аҳлларининг ижодлари ўрганилди (тўрт томлик ўзбек адабиёти намуналари нашр этилган чоғда бу иш яна давом эттирилиши кўзда тутилган эди).
Янги текширишлар натижаси ўлароқ ҳурматли китобхонларга ушбу «Ўзбек адабиёти» намуналарининг бешинчи томи (биринчи ва иккинчи китобларини) тақдим этамиз.
Бу нашрда Гадоий, Равнақ, Роқим, Доий, Узлат, Ниёзий, Чокар ва бошқаларнинг, шунингдек аёллардан чиққан бир неча шоираларнинг, янги аниқланган ижодкорларнинг асарларидан намуналар берилди. Дастлаб шуни таъкидлаш зарурки, шу томларга киритилган шоирлар ўз даври ва ўз шароитларида улуғ Навоий номи билан боғланган ва унинг ижодида ифодасини топган улуғ инсонпарварлик ғояларини илгари сурдилар, ривожлантирдилар. Шу билан бирга бу шоирлар ижодида ўзбек халқининг шулар яшаган даврдаги орзу ва тилаклари ўз ифодасини топди.
Жумладан, Мирий ижодига кўз ташласак, шуни кўрамизки, у ниҳоят зўр санъаткор, моҳир сўз устаси бўлиб, улуғ устозларга эргашиб ҳатто «Хамса» яратишга уринган. Шарқ адабиётининг қатор энг яхши намуналаридан таржима қилиб ўз халқига етказган.
Шу тўпламга асарларидан намуналар киритилган ўзбек шоиралари Бону, Ҳакима ва Мутрибаларнинг ижодлари алоҳида диққатга сазовор. Бу шоиралар ўзбек аёлларининг қисматини ниҳоят даражада табиий, нозик ва таъсирчан равишда ифодаладилар. Янги киритилган бошқа шоирларнинг ҳам ўзбек ҳаётини, орзу-мақсадларинн ўзларига хос равишда ифода этишда маҳорат ва хизматлари бор.
Албатта, бу айтилганлар мазкур шоирлар нуқсонлардан, маҳдудликлардан холидир деган сўз эмас. Уларнинг ижодида ўз даври савияси ва шароитларига хос бўлган жицдий камчилик ва зиддиятлар мавжуддир.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш зарурки, Сайфи Саройи, Мирий, Табибий, Нодира ва бошқаларнинг асарларидан намуналар «Ўзбек адабиёти»нинг аввалги нашрида ҳам берилган эди. Ҳозирги томда эса, уларнинг янги муҳим асарларидан намуналар берилди. Кейинги тадқиқотлар натижасида бу шоирларнинг биографияси апча аниқланди. Бунинг устига улар ижодининг янги намуналари топилганлиги туфайли уларнинг адабиёт тарихидаги салмоғи, тутган ўрни ва ролининг қанчалик муҳим эканлиги янада аниқланди.
«Ўзбек адабиёти» намуналарининг аввал нашр этилган иккинчи томида Навоийнинг Фоний тахаллуси билан форс-тожик тилида ёзган асарларидан ҳам намуналар берилган эди. Ўзбек ва форс-тожик адабиётида Фоний тахаллусида форс-тожикча шеър ёзган кишилар анча бўлган. Жуда кўп қўлёзмаларда Фоний тахаллуси билан ижод этган шоирларнинг асарлари тўпланган бўлиб, шулар орасида Навоийнинг форс-тожик тилида ёзган шсърларини ажратиб олиш анча мушкул бўлган эди. Кейинги текширишлар натижасида Париж кутубхонасида Навоийнинг Фоний тахаллусида ёзган девонининг иккита энг эътиборли қўлёзма нусхаси борлиги аниқланди. Бу қўлёзмаларнинг фото нусхалари институтга олинди. Бу китобда берилган намуналар ана шу қўлёзмалар фото нусхасидан олиб берилди.
Бу томда, аввалги томларда ҳам танланган асарлари алоҳида нашр қилинган шоирлар ижодидан ҳам намуналар берилган. Бунинг сабаби шундаки, «Ўзбек адабиёти» намуналари нашри системали чиқиб турадиган тўпламлар бўлганидан, ўзбек адабиёти тарихида у ёки бу даражада ўрин олган ҳамма ижодкорларнинг янги топилган асарларининг намуналари уларда чиқиб туриши мақбул деб топилди.
Намуналарнинг аввалги нашрларида маълум хронологияга эътибор қилинган бўлса-да, бу нашрда фақат ички хронология мавжуд. Чунки адабий меросни ўрганиш натижасида турли даврларда яшаган янги шоир ва ёдгорликлар аниқланмоқда ва топилмоқда, бинобарин, уларнинг асарларидан намуналар шу тўпламлардан жой олиши керак.
Жумладан, ўзбек маданияти ва адабиёти тараққиётининг маълум даврида Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда яшаган анча олим ва шоирлар араб тилида жуда кўп илмий ва адабий асарлар яратганлар. Улар ижодини ўрганиш кейинги даврлардагина бошланди. Шу сабабдан бу томнинг иккинчи китоби охирида араб тилида ижод этган Ўзбекистон ва Ўрта Осиёлик адиблар асарларидан ҳам намуналар киритдик.
Бу нашрдаги Сайфи Саройи ва унинг замондошлари ижодларидан олинган намуналарни Э. Фозилов, Гадоий асарларини С. Ғаниева, Алишер Навоийнинг «Фоний» девонидан олинган намуналарни Ҳ. Сулаймон, Андалибдан олинган намуналарни Ф. Мусамуҳаммедова, Роқимдан олинган намуналарни О. Қосимхўжаева, Равнақдан олинган намуналарни Ҳ. Мухторова, Шавқий, Мирий ижодидан олинган намуналарни М. Маҳмудов, Нодирадан олинган намуналарни М. Қодирова, Узлатдан олинган намуналарни А. Мадаминов, Доий асарларидан олинган намуналарни Э. Иброҳимова тайёрлаганлар, Бону асарларидан олинган намуналарни Т. Жалолов томонидан нашр қилинган «Бону» номли китобдан олинди.
 
САЙФИ САРОЙИ

XIV асрда Хоразмда дунёвий характерга эга бўлган, инсоннинг нозик ҳис-туйғуларини ифодалаган ва ер гўзалининг хилма-хил бўёқли тасвирини берган анчагина лирик шоирлар яшаб ижод этганлар. Сайфи Саройи шуларнинг забардастларидан биридир. «Ўзбек адабиёти»нинг биринчи томида (Тошкент, ЎзССР Давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1959 й., 190—192 бетлар) унинг икки ғазали ва «Гулистон» таржимасининг муқаддимасидан парча берилган эди. Бу ғазаллар 1926 йилда Истанбулда нашр этилган «Турк адабиёти намуналари»дан олинган бўлиб, биринчидан, уларда шу турк манбаида йўл қўйилган хато кўчириш қайтарилган, иккинчидан, улар катта шоир ижодини характерлашда ғоят камлик қилардилар. Қуйида Голландия Академиясининг Лейден кутубхонасида сақланиб келаётган қўлёзманинг фотокопияси асосида Сайфи Саройи ижодини кўп жиҳатдан тўлароқ характерлай оладиган янги намуналар берилади ва айни замонда шоирнинг юқоридаги икки ғазалининг тузатилган тексти келтирилади. Шу билан бирга, ўша юқоридаги қўлёзмадан олиниб Сайфи Саройининг замондошлари Хоразмий, Мавло Қози Муҳсин, Мавлоно Исҳоқ, Мавлоно Имод Мавлавий, Аҳмадхўжа ас-Саройи, Туғлихўжаларнинг лирик ижоди намуналари ҳам биринчи марта берилади.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Таолаллоҳ, зиҳи сурат, зиҳи маҳбуби руҳоний,
Ким онинг ҳусни шавқиндин кўнгуллар бўлди нуроний,

Муфарриҳ шевали дилбар, тили тўти, сўзи шаккар,
Кийик кўзли, қамар манзар, малоҳат мулки султони.

Кўнгул олур кўзи оли, фараҳ берур энги оли,
Бўйидур сарвнинг толи, юзи жаннат гулистони.

Гунаштек белгили шоҳид, жамоли қавлима шоҳид,
Кечар ҳасрат билан зоҳид йироқдан кўрмага они.

Ало, эй дилбари манзур, бу кўркингга бўлуб мағрур,
Кўнгуллар қилмағил ранжур, кечар бу ҳусн даврони.

Бу муддатни ғанимат бил, бу фурсатда вафолар қил,
Бу иззат бирла бўл кўп йил, халойиқнинг севар жони.

Қошинг чун байрам ойидур, жаҳон ҳуснинг гадойидур,
Қулунг Сайфи Саройидур, букун ул сунъ ҳайрони.

* * *

Ул юзи ойким, жаҳоннинг жонидур,
Бу замона хўбларининг хонидур.

Ёсамин тан, қомати сарви равон,
Зулфи жаннат боғининг райҳонидур.

Ғамзасининг олтина олам асир,
Кўзлари даври қамар фаттонидур.

Кирпугининг ўқина жонлар нишон,
Қоши ёсининг жаҳон қурбонидур.

Шамс анинг ҳар кун ёқосиндан туғар,
Ул сабабдан бу жаҳон нуронийдур.

Бесласин ушшоқ жонин, чун букун
Кўз қамар, юз ҳуснининг давронидур.

Кўргали Сайфи Саройи қул ани
Ҳақ таоло сунъининг ҳайронидур.

* * *

Бу фалак нечун мени доим қаро қинда тутар,
Бу отим Сайф ўлдуғучунми қаро қинда тутар?

Қанда бир эрдам эри бўлса они кўздан солиб,
Текма бир эрдамсиз эрни кўз қароқинда тутар.

Сўзларимнинг жавҳарин ориф кўруб, қадрин билиб,
Кўп баҳоли дур бекин доим қулоқинда тутар.

Ол билан олди кўнгул мендин бир ой юзли малиҳ,
Ким муанбар холи асвад ол янгоқинда тутар.

Ҳусн ичинда йўқ назири, лекин ул жони жаҳон
Доимо ошиқларини иштиёқинда тутар.

Одати будур ҳамиша бевафо маъшуқанинг,
Ким анинг васлин тиласа, ўл фироқинда тутар.

Бу фалак жаври бекин Сайфи Саройи бағрини
Ул юзи ой ҳажр ўтининг иҳтироқинда тутар,

* * *

Дилбаримнинг зулфи сунбул, чеҳраси гулзор эрур,
Бўйина ошиқ санавбар, юзина гул зор эрур.

Оғзи фастуқ, кўрки тангсуқ, ўзи мушфиқ ёр эрур,
Ҳуснининг чови Хитоу Чин ичинда бор эрур.

Асли алчин, сўзлари чин, кўзлари тотор эрур,
Минг яшар ҳарким дудоғи шарбатин тотор эрур.

Ишқининг элчисина кўнглум мунаққаш дор эрур.
Зулфина тушган кўнгулларнинг мақоми дор эрур.

Нечаким ишқи ўти бу жон ичинда бор эрур,
Каҳрабо ўзра кўзумдан дам-бадам дурбор эрур.

Шаҳд сўзи, ориф ўзи, воқифи асрор эрур.
Васл бўстонида хуш ошиқларин асрор эрур.

Васфина Сайфи Саройининг иши ашъор эрур,
Андин ўзга бирла ошиққа емак ош ор эрур.

* * *

Эй кўрклилар хаёли билан мубтало кўнгул,
Кўзи билан кетурган ўзина бало кўнгул.

Не ерда бир қамар киби юз кўрижак равон,
Кўзўнг юмуб тушарсан онинг ўтино, кўнгул.

Бир гул янгоқли жоду қарақлиға уғрасанг,
Жонинг фидо қилурсен ўшул дам анго, кўнгул.

Султонлар ўғли зулфина густох қўл сунан,
Сенсан элинда бир йўли йўқ бенаво, кўнгул.

Ул ким сени жафо била ўлтурмага тилар,
Минг жон билан қилурсен анга хуш дуо, кўнгул.

Тортиб замона хўбларининг жаврини мудом,
Кўрдунгми ҳеч биринда булардин вафо, кўнгул.

Куйдум сенинг била неча кез фурқат ўтина,
Йиллар чекиб сенинг била жавру жафо, кўнгул.

Қози эви не ерда, ажаб муфти қайдадур.
Қилғай эдим сенинг била хуш можаро, кўнгул.

Сайфи Саройини бу қаро қинда боғласанг.
Хўблар жафоси бирла бўлурсен фано, кўнгул.

* * *

Топулмас ҳусн мулкинда сенга тенг бир қамар манзар,
На манзар, манзари шоҳид, на шоҳид, шоҳиди дилбар.

Бу кун Юсуф жамолини қилибтур ҳақ санга бахшиш,
На бахшиш, бахшиши давлат, на давлат, давлати мафхар.

Сўзунг дурру жавоҳирдур, кўнгуллар ганжина лойиқ,
На лойиқ, лойиқи хисрав, на хисрав, хисрави кишвар.

Шакардан тотлидур хулқунг, карамда хотиринг матлаб,
На матлаб, матлаби маъдан, на маъдан, мадани жавҳар.

Зиҳи давлатли ошиқким, сенинг бирлан қилур ишрат,
На ишрат, ишрати жаннат, на жаннат, жаннати кавсар.

Бу ҳуснунг шавқи завқинда кўнгул тўтилари тобти,
На тобти, тобти хуш лаззат, на лаззат, лаззати шаккар.

Жамолинг нақшина Сайфи Саройи бағлади сурат
На сурат, сурати ҳасно, на ҳасно, ҳусни жонпарвар.

* * *

Кўркли юзунгга боққан кўзларга жон кўрунур
Дойим мурассаъ оғзинг гавҳарфишон кўрунур.

Бозор ичинда ҳуснунг ишва сотиб олур жон,
Бўстон ичинда қаддинг сарви равон кўрунур.

Ҳақ сунъи ой юзунгни қилмоқ учун тамошо
Ҳар субҳидам қопунгда халқи жаҳон кўрунур.

Эрта-кеча кўзумдин кетмас учун хаёлинг,
Не ерга боқсам анда ҳуснунг аён кўрунур.

Сайфи Саройи назми ҳуснунг сифоти бирла
Дойим бу эл тилинда хуш дилситон кўрунур.

* * *

Қуруб қоши ёсин қаро кўзларинг,
Отар кирпук ўқин манго кўзларинг.

Бир ўқ бирла Рустамни отдин йиқар,
Неча отса қилмас хато кўзларинг.

Қароқчи бало қилса туз ёзида,
Қилур доим элда бало кўзларинг.

Олур сабр жондин, кўнгулдан қарор
Кима боқса бир кез қиё кўзларинг.

Кўнгулларни боғлаб қаро зулфина,
Ўсанмасми жонлар оло кўзларинг.

Не йўлдан бу Сайфи Саройининг ўш
Тўкуб қонин ичар қано кўзларинг.

Агар ҳай демасанг, жаҳонни хароб
Қилур ғамза билан ёно кўзларинг.

* * *

Қамар юзунгдин бўлур мунаввар,
Шакар сўзунгдан келур мукаррар.

Гунаш юзунгни кўруб халойиқ,
Бўлуб турурлар санга мусаххар.

Кўнгулга дойим фараҳ берурга
Келиб хаёлинг бўдур мусаввар.

Туганди умрум фироқ элинда,
Қачон висолинг бўлур муяссар.

Ўқур сифотинг бу Сайфи шайдо,
Ёзиб дафотир уза муфассар.

* * *

Янги ойдур қошинг, эй кўркабойим,
Қилур байрам юзунгни кўрса сойим.

Сув ичканда дудоғингдан сув томса,
Битар қанду шакар ул ерда дойим.

Жамолингдур бу кун олам сафоси,
Хаёлингдур ҳамиша жон физойим.

Керак ўлтур, керак асра, қулунгман,
Муборак буйруғунгдур қутлу ройим.

Муфарриҳ назм этиб Сайфи Саройи
Сифотингни ўқур, эй кўркабойим.

ФИ АВСОФИ ШУАРО

Жаҳон шоирлари, эй гулшани боғ,
Кими булбул дурур сўзда, кими зоғ

Кими тўти бекин чайнар шакарни,
Кими лафзи билан ўртар дарарни.

Кимининг сўзлари мавзуну ширин,
Кимининг лойиқи ташрифу таҳсин.

Кими ўзганинг ашъорин меним дер,
Кими ҳалво киби шалғам чўбин ер.

Кими маъний қўюб лафзин тузотур,
Кими вазнин бузуб санъат кузотур.

Аларнинг ўш бири Сайфи Саройи,
Жаҳон орифларининг хоки пойи.

Ани сен жумла шоир камтари бил,
Қамар юзга ҳамиша муштари бил.


ҚАСИДА

Олтун қанотин очти эса субҳ сунқури,
Кўк кўлга ботти жумла кавокиб кабутари.

Исфандиёри Рум чиқиб тиктиса алам,
Бўлди кўруб ҳазимат они шом лашкари.

Тўкти қирмизи май қон ақитиб чарх тосина,
Туннунг юрак томирин очиб субҳ ништари.

Қушлар кўруб ҳавода ани бошлади равон,
Тили отиланча ўкмага аллоҳу акбари.

Жаннат менгиз безадиса ул дам ўзин жаҳон,
Рақс урди ошиқона юруб чарх чанбари.

Бўстон ичинда турли чечак анжуман қуруб,
Раҳмат шароби бирла бўлуб маст ҳар бири.

Сунди пиёла лола қизил гулга гул ичиб,
Булбулга қарши очти жамолин яна тари.

Булбул муғанний бўлди навода тузуб нағам,
Наргисни уйғариб яна эсритти абҳари.

Маъшуқа қомати киби турлик чечак аро,
Хуш қўлларин солиб солинур сарв ари-бари.

Бўстон ичинда мушк сота бошлади сабо,
Тўлди жаҳон димоғина гуллар муаттари.

Ул анжуман ичинда эдим, келди ногаҳон
Бир хуш ҳабиб манзару ушшоқ дилбари.

Қаддин кўруб ер ўпти анинг сарви бўстон,
Зулфи буроқти олама мушк ила анбари,

Айди равон қасидан ғарро қилиб бу кун,
Элткил анинг қатинаким ул даҳр мафхари.

Искандариянинг малики бўзлар аҳли жуд,
Ким Ҳотами замона керак бўлса чокари.

Ҳамза юракли эрдам эри Рустами замон
Бу аср ичинда ўзларининг йўқ баробари.

Эй маъдани шижоату маҳдийи рўзгор,
В-эй манбаи саховату иқбол манзари.

Сен ул ягона фориси чобуксуворсен,
Бир ўқ билан йиқарсен урубон ғазанфари.

Шатранжи бахту нарди саодат сенинг билан
Ким ўйнади утулдию боғланди шаш дари.

Базмингда тутти Зуҳра бу ушшоқ пардасин,
Соқий қамар бўлуб санга тегручи муштари.

Сайфи Саройи хидматинга мадҳ ўқуб тўкар
Баҳри аруз ичиндан олиб дурри жавҳари,

Бўлди ғидойи руҳу кўнгуллар муфарриҳи,
Кўркли сифатларинг била девону дафтари.

Бу мадҳ ул қасидаға қилдим жавобким
Тун зулфини кесарда тутуб субҳ ханжари.

Неча тўзутса боди баҳорий абиру мушк,
Неча чаманда боди хазон қилса заргарий.

Ончаға тегру эгу отинг хайр уза қолиб,
Сўзлансин эл тилинда жаҳоннинг диловари,

ҚИТЪАЛАР

Недур ул ким сўқуб тартиб бунгалмас,
Боши захми даво бирлан ўнгалмас.

* * *

Ким келди эса жаҳонға, шак йўқки, кетар,
Оқил келибон бу ерда кўп хайр этар,
Сен эгулук эт дағи тенгизга солғил,
Ёзида санга яқин бил ул хайр етар.
 
ХОРАЗМИЙ

* * *

Солди ниқоб чеҳрадин ул турки ховарий,
Бўлди яна жаҳон юзи оинатек ари.

Тун нофасинға урди қуёшнинг шуои ўт,
Тўлди анинг насими билан кўк мижмари.

Қочти ҳабаш черики адам қалъаси таба,
Чиқти эса уфуқ қинидин субҳ ханжари.

Анқоси кўк Қофининг очти иккинчи бол,
Юлдуз туюри барчаси турди ари-бари.

Дарёқа чўкти ой садафтек кўринмас ўш,
Соҳилға тушти зуҳра-у, тилади муштари.

Соқий, қадаҳни сун дағи қилғил равонаким,
Бўлди равона кўк уза хуршид соғари.

Ишрат билан жаҳонни йигитликда хуш кечир,
Ким ҳеч кишига қолмади бу бевафо қари.

Дунё санга қолурму, Сулаймонға қолмади,
Улким анга мусаххар эди деву ҳам пари.

Хоразмийнинг агар тани тупроқ бўлса ҳам,
Отин тири тутар жаҳон ичра сўзлари.
 
АҲМАДХЎЖА АС-САРОЙИ

* * *

Дилбаримнинг ул садафтек оғзида дур бор эрур,
Лаълининг шавқинда тун-кун дийдалар дурбор эрур.

Зулфи сунбултек, бўйи сарв, энглари гулзор эрур,
Юзини кўрмакка бирдам булбулу гул зор эрур.

Жон олиб ҳуснин сотар, бу не ажаб бозор эрур,
Ё магар ошиқларинға ноз этиб, безор эрур.

Равза янглиғ ҳусн боғинда янгоқи нор эрур,
Ҳажрию ишқу кўнгулларни ёқарға нор эрур.

Банда Аҳмадни бек тобуғинда хуш асрор эрур,
Ким анинг шеърий сўзлари асрор эрур.
 
МАВЛО ҚОЗИ МУҲСИН

* * *

Севдугум бан одамийлар жонидур,
Қаму хўблар хўбининг султонидур.

Кечти Лайли, кечти Ширин хўблиғи,
Ушбу кун меним шаҳум давронидур.

Бандасидур бўйининг сарву чинор,
Ою гунаш юзининг ҳайронидур.

Янгоқи сайрулара олма сотар,
Дудоғи дардийларнинг дармонидур.

Не янгоқким мот этар тоза гули,
Не дудоқким Мисрий шаккар конидур.

Энгаки зиндонина тушган асир,
Улку букун Юсуфи Канъонийдур.

Қоша, кўза алданурса доийлар,
Муҳсинунг тафарружи раҳмонидур.
 
МАВЛОНО ИСҲОҚ

* * *

Назар қил бизга бир соат, аё маҳбуби руҳоний,
Анингтек бизни хуш кўрким, бекансун аҳли рух они.

Кўзумнинг бобаки ичра хаёлинг нақш эрур мутлақ,
Яна ақлим сенинг ҳуснунг тангирғаб фикри ҳайрони.

Занахдонинг қудуғинда кўнгул Искандари толиб,
Ажабтур анда бўлмаса Хизрнинг оби ҳайвони.

Бошимни овчима олдим, фироқинг мавжина туштум,
Етур васлинг кемисинким, эришти Нуҳ тўфони.

Кўрарман ҳар кеча тушта қаро зулфингни занжиртек,
Не келтургай бу бошимға ажаб ул туш паришони.

Манимтек неча ошиқлар сенинг ҳуснинг хаёлинда,
Боши ёстуққа тегмагай, тўшак ҳам кўрмагай ёни.

Замона хўблари даъво қилурлар ҳусн мулкинда,
Кел, эй Исхоқ мискиннинг улуста инжа султони.
 
МАВЛОНО ИМОД МАВЛАВИЙ

* * *

Дилбарим нечага тегру, мен қулин қинда тутар,
Мен қиличмуман, ажабким, мени ул қинда тутар.

Бу қиличтек мени қинда тутмасин, қилсин назар,
Ким қилич кўп турса қинда, юзин пас қинда тутар.

Мен турурмен бу қин ичра мубтало ожиз бўлуб,
Ул улашу туну кун кендини завқинда тутар.

Ёлғуз эрмасман бу шоҳим дарди ичра беқарор,
Ким жаҳон халқин тамомат ишқи шавқинда тутар.

Қарши боқса олам узра, жумла ақлиндин кетар,
Жодунинг аслин магар дилбар қароқинда тутар.

Кунтек ул кўркли висолин текмаларга кўргузур,
Қул Имодий куймасинмуким, фироқинда тутар.

 
ТУҒЛИХЎЖА

* * *

Нигоро, кўз учи бирла боқинг мен қул қароқинға,
Кўзум ёши оқа тутшу тушубман бу қаро қинға.

Кўзумдин онча сел оқти, оқиндин тўлди бу олам,
Узум гирда борур чўбтек, борур бўлдум ҳар оқинға.

Аё, эй кўрк эли хони, олиб олмас тейу элга,
Ахир солма мени кунда қилич янглиғ қаро қинға.

Висолинг равзасиндин бу заиф кўнглум бўлуб хуррам,
Соқинма, менда бор тоқат сизингтек шаҳ қароқинға.

Печалар кўнглини олдинг ўшул жоду қароқ бирла,
Печаларни асир қилдинг фироқиигда қаро қинға.

Қароқи узра қир томса масал айни қароқинға,
Сулуктек бармоқинг оқи урур таъна қаро қинға.

Тиламас сенсизин Туғли ёши юзга етар бўлса,
Сенунг тобғунгда фахр этгай умрнинг қисқароқинға.
 
ГАДОИЙ

Гадоий Лутфий, Атойи ва Саккокийлар билан бир замонда яшаб ижод қилган юксак истеъдодли ўзбек шоиридир.
Алишер Навоий Гадоийнинг шеърларига баланд баҳо бериб, улар Абулқосим Бобир замонидаёқ шуҳрат қозонганлигини ўзининг «Мажолисун-нафоис» асарида қайд қилади.
Гадоий ижоди ўз даври тақозоси билан ғоявий чекланишлардан холи эмас, албатта. Унинг тематикаси маълум даражада тор — қатор муҳим социал масалалар қамраб олтшмаган ёки етарли ёритилмаган. Лекин шунга қарамасдан, у кўпгина жиҳатдан ўз даврининг плғор шоири бўлган.
Шоирнинг аксар шеърларида ажойиб бадиийлик ва эркин фикрлилик яққол сезилиб туради. У ўз замони учун ғоят муҳим ҳисобланган дунёвийлик позициясида туради. Инсон севгисини, севимли маҳбубани куйлайди, улуғлайди.
Гадоийнинг асарлари кейинги вақтларга қадар қўлимизда йўқ бўлиб, бизга номаълум эди. Яқинда, Туркияда чиқадиган «Турк тили ва адабиёти» (1961 йил, 10 сон) журнали шоирнинг XVI аср бошларида кўчирилган ва Париж «Миллий кутубхона»сида мавжуд бўлган девонини нашр этди. Биз шундан олиб қуйида намуналар келтирамиз.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Оҳким, девона кўнглум мубтало бўлди яна,
Бу кўнгулнунг илгидин жонға бало бўлди яна.

Дўстдин ойирди бу чархи жафо густар яна,
Эй дариғо, ҳожати душман раво бўлди яна.

Неча бўлсун, соқиё, охир ғубори хотирим,
Тут майи софики, ҳангоми сафо бўлди яна.

Хушдурур, оё, пари пайкар била гулгаштким,
Бўстону боғи Эрам дилкушо бўлди яна.

Оқ эвиндин қўймас эрдинг чиққали, эй шум рақиб,
Шукрлиллаҳ бориким, юзунг қаро бўлди яна.

Чини зулфиндин дам урмоғлиқ не нисбат, эй абир,
Бу киноят бори сендин бас хато бўлди яна.

Шод бўлғил, эй Гадоким, мавсуми наврўздин,
Гулбуни уммид бабаргу наво бўлди яна.

* * *

Бути сийминбарим, бизни унутма,
Дудоқи шаккарим, бизни унутма,

Фалакка етти оҳимнинг тутуни,
Аё маҳпайкарим, бизни унутма.

Чу торож айладинг жону кўнгулни,
Кўзи ғоратгарим, бизни унутма.

Севар жоним, бегим, хоним, умидим,
Азизим, дилбарим, бизни унутма.

Гадо қонин жафо бирла чу тўктунг,
Қароқи кофирим, бизни унутма.

* * *

Эй кўнгул, дилбар хаёли чунки ҳамдамдур санга,
Водийи ҳижрон ичинда ўзга не ғамдур санга.

Алҳақ, ушбу лутфи хулқу ҳусни истиғно била,
Кишвари кўрк ичра султонлиғ мусалламдур санга.

Ул кўзи ўтлуқни севдунг, ўз ҳадингни билмайин,
Ишқ ўти ҳар неча куйдурса ҳануз камдур санга.

Қон ютармен рашк элиндин ҳар кеча тонгға дегин
Ким, нечўк боди сабо ҳамрозу ҳамдамдур санга.

Айб эмастур гар паришонсен дағи ошуфта ҳол,
Эй Гадо, чун орзуйи зулфи пурхамдур санга.

* * *

Ё раб, мени ул сарви хиромондин айирма,
Ул кўзлари наргис, гули хандондин айирма.

Бу бахти паришонға, аё кавкаби толеъ,
Раҳм айла дағи, ул гулихандондин айирма.

Эй чархи ситамгар, мени саргаштани зинҳор,
Раҳм айла, дағи ул маҳи тобондин айирма.

Бу бандаға ҳар жавру жафоеки қилурсен,
Қилғин, вале ул ҳисрави хўбондин айирма.

Гар хаста Гадо қонина ногаҳ кирар ўлсанг,
Жониндин айирғил, вале жонондин айирма.

* * *

Яна ёз бўлди-ю, топти бўстон нашъу намо,
Эй насими руҳпарвар, хайри мақдам, марҳабо!

Эмди хуштур моҳ пайкарлар била гулгаштким,
Боғи ризвонтек чаман бўлди латифу жонфизо.

Ушмунунгтек фаслда мен васли дилбардин йироқ,
Асру зулм ўлғай, илоҳий, тутмасун тенгри раво.

Гарчи бор эрди бурун андак ғубори хотирим,
Шукрлиллаҳким, муяссар бўлди анвои сафо.

Хоҳ ўлтур, хоҳ тиргуз, ихтиёр илкингдадур,
Ул сенинг нозу итобингға менинг жоним фидо.

* * *

Гар қабулиятға қобил тушса жон жоним санга,
Жонима миннат фидо бўлсун, бегим, жоним санга.

Ҳар киши кўнглиндагин охир даминда фош этар,
Арза қилғум мен дағи ҳолимни, султоним, санга.

Ғофил ўлма кўзларимнинг ёшидинким, ногаҳон
Мавж урубон етмасун ногаҳ бу тўфоним санга.

Лаъли серобингдин узсам гар тамаъни, то абад
Сувдек ич, ўлсун ҳалолинг бир овуч қоним санга.

Ҳусн ганжидурсену кўнглум бузулғон гўшае,
Шукркнм, тушти қабул уш ганжу вайроним санга.

Мустадом ўлсун камоли ҳусну жоҳингким, букун
Меҳру маҳ ҳайрон эрур, эй, кўзи чўлпоним, санга.

Нечаким чекдим сочинг янглиқ паришон ҳоллиқ,
Сўрмадинг бирким, «Не бўлди, нетти, дархоним, санга?»

* * *

Васли нигору фасли баҳору шароби ноб,
Ҳар кимга даст берса зиҳи бахти комёб.

Бўстону боғ фарқина кўрким, не тортадур,
Ҳар дам-бадам такаллуф учун соябон саҳоб

Касби камол қилди чаман боди субҳдин,
Аҳсан, эй насим, ҳамин бўлғай иктисоб.

Маҳбуби гулъузор ила ҳар кунжи боғда
Айш этки, бас ғанимат эрур ғарраи шабоб.

Бир-бир варақ мутолаа қилди Гадо борин,
Девони кўрк ичинда сени топти интихобю

* * *

Сарвақтимизға бир гузар эттинг, ажаб-ажаб,
Ногаҳ кўз учидин назар эттинг, ажаб-ажаб.

Юз кўрсатиб гунаш киби буржи камолдин,
Шоми фироқими саҳар эттинг, ажаб-ажаб.

Ул ғунча васлидин манго, эй боди атрсо,
Алтоф этиб, не хуш хабар эттинг, ажаб-ажаб.

Ҳажринг қаронғусида гирифтор эгач кўнгул,
Кўнглум эвини пур шарар эттинг, ажаб-ажаб...

Ул тош бағирлу кўнглина охир ниёз ила,
Эй оҳи субҳидам, асар эттинг, ажаб-ажаб.

Мунча такаббурунг била, эй ҳусн элина шоҳ,
Бир кун Гадо била басар эттинг, ажаб-ажаб.

* * *

Ҳусн ичинда бир сенингтек дилрабо бўлғайму ҳеч?
Ишқ элига доғи мендек мубтало бўлғайму ҳеч?

Ё раб, ул лаъли лабингдинким, эрур тафриҳи руҳ,
Бу менинг дардумға уммиди даво бўлғайму ҳеч?

Илтифот этмай рақиб, асру қилур бегоналик,
Ул ўлумлук бизга бир кун ошно бўлғайму ҳеч?

Даст бермас чун ёвуқдин ҳосид илкиндин салом,
Кўз етар ердин, ҳабибим, марҳабо бўлғайму ҳеч?

Асру бепарволиғингни ҳадтин ошурдунг манга,
Илтифотинг ул бурунқитек яно бўлғайму ҳеч?

Иштиёқу дарду ҳасрат бирла мундоқ хору зор
Остонингдин йироқ ўлсам, раво бўлғайму ҳеч?

Гарчи йўқтур кўрк ичинда сен бекин, султон бегим,
Барру баҳр ичра менингтек бир Гадо бўлгайму ҳеч?

* * *

Яна бегонасен, бори нечукдур?
Вафодин ёнасен, бори нечукдур?

Қилиб шарт аввалу, охир пушаймон,
Сўзунгдин тонасен, бори нечукдур?

Вафо худ йўқ, вале жавру жафоға
Басе мардонасен, бори нечукдур?

Рақиблардин ҳаросон эрдинг аввал,
Яна бегонасен, бори нечукдур?

Гадони мунча ақлу фаҳм бирла,
Дединг: «Девонасен», бори нечукдур?

* * *

Бўстонки, латофатта парихона кўрунур,
Сенсиз манга бир манзили вайрона кўрунур.

Бас мушкил эрур бу мангаким, дарди дилимни
Ҳар неча битисам санга, афсона кўрунур.

Бир-бир босиб, эй сарви хиромон, юрурунгда
Бўйинг солишинг асру зарифона кўрунур.

Лояъқил ўлур мен киби гар кўрса жамолинг,
Носиҳки басе оқилу фарзона кўрунур.

То севди Гадо меҳр ила сен моҳлиқони,
Зарроти жаҳон кўзида бегона кўрунур.

* * *

Ҳар қачон лаълинг табассум қилса шаккар сочилур,
Чун такаллумдин дам урса дурру гавҳар сочилур.

Ғолибо сен сунбулунгни торадинг, эй жон, букун
Ким, насими субҳидамдин анбари тар сочилур.

Ой юзунгнунг ҳасратинда ҳар кеча тонгга дегин
Кўзларимнинг ёшидин ер узра ахтар сочилур.

Ғояти аъло маротибдин дурурким, ҳар саҳар
Мақдамингда гунбази афлокдин зар сочилур.

Бу Гадо ҳасрат била кўз маъданидин дам-бадам
Лаълинг учун ҳар қаён ёқути аҳмар сочилур.

* * *

Лаъли серобингдек, эй жон, оби замзамми бўлур?
Яъни кавсар суйи бирла тонги шабнамми бўлур?

Ақл сиғмас ишқ уйинаким, ҳарими хос эрур,
Ли мааллоҳ, кўйида Жибрил маҳрамми бўлур?

Ҳар қуше анқо дегулдур, ҳар башар инсон эмас,
Кимсаким, оти Бироҳим ўлса Адҳамми бўлур?

Эй кўнгул, ҳар нечаким, жонигға тегди дарду ғам,
Не бушар мардона бўл, дилбар ғами ғамми бўлур?

Ушбу йўлда қон ютуб, собит қадам бўлмоқ керак,
Журъае ичган киши бу жомдин Жамми бўлур?

Ул кишидинким, сафо олмас тарийқи ғафлдин
Лофи ишқ урмоқлиғ, эй носиҳ, мусалламми бўлур?

Чашмаи нўши зулолингдин Гадоға қатрае
Гар иноят айласанг, нетти, бегим, камми бўлур?

* * *

Эй сабо, ул ғунчаи хандонумунг ҳоли недур?
Дилбарим, умрим, умидим, жонумунг ҳоли недур?

Ул ўзи раъно, сўзи ғавғо, кўзи айни бало,
Сочлари ялдо, маҳи тобонумунг ҳоли недур?

Баҳри эҳсону мурувват, маъдани лутфу карам,
Тишлари дур, лаблари маржонумунг ҳоли недур?

Кўрклуклар равнақи, нозик баданлар сарвари,
Ул зарофат маснадининг, хонумунг ҳоли недур?

Қайғудин доим йироқ эрди-ю шодиға яқин,
Эмди билмасменкин, ул султонумунг ҳоли недур?

Мунда мен бори басе расвоу душман комимен,
Анда, ё раб, ул севар жононумунг ҳоли недур?

Эй хуш ул чоғларки, даҳшатсиз сўрар эрди мени,
Ҳар кишидинким: «Менинг дархонумунг ҳоли недур?»

* * *

Ширин дудоқингни, санамо, жон деса бўлур,
Чун кулса дағи ғунчаи хандон деса бўлур.

Шул ғабғаби сийминким, эрур оби муаллақ,
Нозуклугиндин чашмаи ҳайвон деса бўлур.

Гар бор десам оғзунгу белингни гумони,
Чиндур ажаб исботи-ю ёлғон деса бўлур.

Жавру ситаму нозу итобингни ҳақимда
Лутфу караму жуд ила эҳсон деса бўлур.

Сориғ юзума қонлу ёшимнинг қатаротин,
Олтун юзума лаълидин афшон деса бўлур.

Чун тушти Гадонинг элина хотами лаълинг,
Бу муъжиз ила они Сулаймон деса бўлур.

Ҳар нечаки вайрон эса кўнгли бу сўзидин,
Ҳаққоким, они ганжи дурафшон деса бўлур.

* * *

Бегим, қулға ато бўлмаса бўлмас,
Сенинг лутфунг манго бўлмаса бўлмас.

Бу турлук ҳусну лутфу шеваларға,
Санга жоним фидо бўлмаса бўлмас.

Сочинг занжирина девона кўнглум
Қарориб мубтало бўлмаса бўлмас.

Бу ўтким солди жонға нор янгоқииг,
Зулол эрнинг даво бўлмаса бўлмас.

Шифо учун эшикинг тупроғиндин
Кўзумга тўтиё бўлмаса бўлмас.

«Жафолар ҳадтин ошти», десам айтур:
«Латифлардин жафо бўлмаса бўлмас»,

Сенингдек шоҳнинг остонасинда
Менингдек бир Гадо бўлмаса бўлмас.

* * *

Эй бегим, сенсиз тирик(лик) бир балои жон эмиш
Ким, анинг дарди қошинда юз ўлум ҳайрон эмиш.

Кошки ҳаргиз муяссар бўлмағай эрди висол,
Оқибат юз дарду ҳасрат бирла чун ҳижрон эмиш.

Билмас эрдим давлати дийдорингиз қадрин бурун,
Эмди билдимким, замони васл хуш даврон эмиш.

Ошиқеким, ёр адоқи оллида бош ўйнамас,
Лофи ишқ урмоқ анга таҳқиқ бас товон эмиш.

Меҳнату ранжу балоу ғуссаву дарду фироқ
Ҳар не келса хуш турур, чун тенгридин фармон эмиш.

Андаким сендин вафо тутти тамаъ мискин кўнгул,
Шаксизин билдимки, асру гўлу ҳам нодон эмиш.

Бу Гадо ёлғуз гирифтор ўлмади ҳижронғаким,
Гунбади афлок бағри доғи андин қон эмиш.

* * *

Кому ноком эшикингдин кеттим, эй жон, алвидоъ,
Чун қазодин мундоқ эрмиш ҳукму фармон алвидоъ.

Давлатингдин хуш кечурдум муддате умри азиз,
Чандо ул кому завқу айшу жавлон алвидоъ.

Бас судоъ эрди фиғонимдин улусқа, эй бегим,
Мушкил ишни қилдим охир элга осон алвидоъ.

Жўйи Навнунг суйи эрмиш оби кавсар шаксизпн,
Равзаи ризвон дағи «Боғи хиёвон» алвидоъ.

Эй дариғоким, тағофул бирла кечти мунча умр,
Билмадим қадри «Шамол»у «Боғи Зоғон» алвидоъ.

Нечаким, қонимдин ичти сув ниҳоли қоматинг,
Топмадим сепдин бар, эй сарви хиромон, алвидоъ.

Гар Гадо борди иликгни бок эмас, сен яхши қол
Комронлпқ бирля. эй султони хўбон, алвидоъ.

* * *

Оҳким, туштум йироқ ул гулъузоримдин дариғ,
Топмайин жон мақсади лаъли нигоримдин, дариғ.

Юроким қат-қат жафодин ғунчадек қон боғлади,
Кўрмадим бир кун вафо ул навбаҳоримдин, дариғ.

Водийи ҳажрингда ҳасрат бирла жон бердим, бегим,
Бўлмадинг воқиф менинг бу ҳоли зоримдин, дариғ.

Ўлганимдин сўнгра ҳар бир зарраи тупроғдин
Гар гузар қилсанг эшитгайсен мазоримдин, дариғ.

Кў-бакў-ю дарбадар бўлди Гадо дардингдин, оҳ,
Айтқил, бореки мискин хоксоримдин, дариғ.

* * *

Соқиё, ёз ўлди, кел, баҳри худо, бўлғил шафиқ,
Дафъи меҳнатға кетургил журъаи роҳи раҳиқ.

Хуш тут охир бир даме бизники, бу дунёйи дун
Бевафо маккораедур бесаботу бетарийқ.

Қўпқин, эй бахт, уйқудин, тутқин саодат этагин,
Бир тааммул қил, чаман сори гар эрурсен шафиқ.

Ҳар раёҳинким кўрарсен саҳни бўстон ичра, оҳ,
Бир суманбарнинг кўзи, ёхуд юзидур, эй рафиқ.

Завқ ила нўш айла жоми бодаи гулрангким,
Хуш тутар сарви сиҳиға арғувон жоми ақиқ.

Носиҳо, дарди дилимни билмасанг маъзурсен,
Чунки билмайдур, бале, соҳилдаги ҳоли ғариқ.

Гавҳари маъни тиларсен, эй Гадо, ғаввос ўлуб,
Лек ҳозир бўлки, баҳридур бу Уммон бас амийқ,

* * *

Эй жамолингдин фалакда машъали тобон хижил,
Кўзларингдиндур даги ҳар субҳидам чўлпон хижил.

Чандо эрнингнинг зулолиндинким, андин уфтониб,
Ешунуб зулмотға кирди чашмаи ҳайвон хижил.

Барги насрин узра мундоқ зулфу хотингни кўруб,
Ҳеч ғариб эрмаски бўлғай сунбулу райҳон хижил.

Ул тор огзинг рамзидин фаҳм этти гўё шамсае
Ким, чаманда бўлди мундоқ ғунчаи хандон хижил.

Кўзларинг ҳайронименким, мунча ноҳақ қон қилиб,
Ийманиб ҳеч бўлмади ул жодуйи фаттон хижил.

Билмади ҳуснунг рамузин, йўқса ҳолиға дегин,
Қолғай эрди чоҳ ичинда Юсуфи Канъон хижил.

Бу Гадонинг ўтлуқ оҳиндин дағи кўз ёшидин
Бўлди барқи жон гудози қатраи найсон хижил.

* * *

Эй мени мундоқ жаҳонда хоксор этган кўнгул.
Ёр зулфитек паришон рўзгор этган кўнгул.

Мунча айшу ишрату лаззат ичинда дунёда,
Меҳнату дарду балони ихтиёр этган кўнгул.

Мунча йил ётқон жавоҳирни жигархунлиғ била
Кўз йўлиндин барчани зоеъ нисор этган кўнгул.

Банданингким, бор эди бир чоғда юз минг эътибор,
Эл қошинда ит киби беэътибор этган кўнгул.

Обрўйини қаро ерга тўкубтур кўрмайин,
Дарбадар мискин Гадопи хору зор этган кўнгул.

* * *

Ғаму дард ўртади жонимни, сен бил,
Табибим, эмди дармонимни сен бил.

Улуснинг олида фош эттинг, эй моҳ,
Менинг бу рози пинҳонимни сен бил.

Сабо, ул сочлари сунбулға еткур,
Бу аҳволи паришонимни сен бил.

Бу зулматда манга еткургин, эй бахт,
Ўшул шамъи шабистонимни сен бил.

Тўкарсен дам-бадам жаллодлартек
Ёзуқсиз бу менинг қонимни, сен бил.

Салосил сунбулунгнинг куфри бузди.:
Бинойи зуҳду иймонимни, сен бил.

Манга ғамзанг на ким ўқ отса айтур:
«Юракда сақла пайконимни, сен бил».

* * *

Дилбаро, бўлди ҳаво табъида пайдо эътидол,
Айшу ишрат чоғи келди, кетти даврони малол.

Рўза айёми саломатлиғ била рафъ ўлубон,
Шукрлиллаҳким, ҳилоли ийд кўргузди жамол.

Воқеан бордур хаёли ушбу ой бошидаким,
Кечқурун кўргузди султони фалак туғройи ол.

Юзунгуз бирла агар лоф урса бушмас тўлун ой,
Асли чун каж табъ эрур, бори хаёлидур маҳол.

Маст агар чиқсант бугун гашти хиёбон қилғали,
Эл бўлур бори қатилу бўйнунга қолур вубол.

Ҳайрат ичра ийдгаҳ халқи намозин тарк этиб,
Сўрғуси бир-бирисидин маҳв бўлубким: «кайфу ҳол?»

Шамъи ховардур камол авжинда алҳақ талъатинг,
То дами субҳи қиёмат кўрмасун, ё раб, завол.

Манбаи нўши лабингни топқамен деб истаю,
Санги хородин чиқиб ҳайрон юрур оби зулол.

Дастгир ўлғунг йўқ, эй султон, Гадоий хастаға,
Ҳар неча қилса қаро ердек они ғам поймол.

* * *

Дилбаро, лаълинг ҳаёти жон эмишдук, билмадим,
Бу кўнгулнунг дардина дармон эмишдук, билмадим.

Ҳоликим сендин йироқ ўлдум, азизим, англадим
Қим, висолинг даври хуш даврон эмишдук, билмадим.

Ҳалқа-ҳалқа сунбулунг ул барги насрининг уза
Куфри маҳзу равнақи иймон эмишдук, билмадим.

Сувсади кўнглум бағоят водийи ҳажрингда, оҳ,
Хоки пойинг чашмаи ҳайвон эмишдук, билмадим.

Кунда ҳар соат йироқдин ой юзунг наззораси,
Мен Гадоға умри жовидон эмишдук, билмадим.

* * *

Чун гашт учун отландинг, аё сарви равоним,
Етти ети гардунға менинг оҳу фиғоним.

От устида ул шакли зарифонани кўргач,
Ақлу хирадим кетти, дағи қолмади жоним.

Гар ҳажр элидин бўлса халоси манга бир кун,
Қурбон ўлайин қошингга, эй кўзи қироним.

Эй войки, бу тинмағуру қонлу ёшимдин
Фош ўлди улус қошида асрори ниҳоним.

Бордур ниятимким, қадамингга ўлай охир,
Гар чархи фалак бирла ажал берса амоним.

Раҳм айла букун хаста кўнгул ҳолина, эй жон
Ким, тонгла тилаб топмағасен ному нишоним.

Шод этсанг агар лутф этибон, нетти, не бўлди,
Васлинг била бу хаста Гадо кўнглини, хоним.

* * *

Ул жафочи бизга бир кун мубтало бўлғайму, оҳ,
Васлидин бу қайғулуқ жон шодмон бўлғайму, оҳ.

Ғамзанг илгиндин яна, эй шўхи фаттон, жон аро
Кўз юмуб очқунча юз турлук қирон бўлғайму, оҳ.

Мақдамингда, эй азизим, жони ширин берганим
Эл аросинда яна бир достон бўлғайму, оҳ.

Асру сувсабтур меним қонимға жаллоди фалак,
Ой юзунг кўргунча билмонким, амон бўлғайму, оҳ.

Оқибат бир куп дедингким: «Раҳм қилғумдур санга»,
Мендин ул кун дуняда ному нишон бўлғайму, оҳ.

Остонингдин рақиблар барча қоварлар мени,
Итларинг хайлида бир кун бизга сон бўлғайму, оҳ.

Доғи ишқинг бирладур фахру мубоҳотим, бегим,
Ҳеч Гадода ушбу давлатлиқ нишон бўлғайму, оҳ.

* * *

Эй кўнгул, ул дамки севдунг сен бу кўзу қошни,
Хотиримда кечтиким бот ўйнағумдур бошни.

Топса бўлмас чунки лаълинг соридин ному нишон,
Неча ҳарён чоптуройин мен бу мискин бошни.

Йўқтурур меҳру вафо кўнглунгда алҳақ заррае,
Музмар этмишлар магар сийм ичра хоро тошни.

Чун ҳар иш қисмат кунида бўлди таъйин, эй ҳаким,
Неча манъ этгайсен охир ошиқи авбошни.

Сўзлашурда шаккар эрнингни кўруб Мисрий набот
Сувға ётиб инфиолиндин ёшурди бошни.

Нури иймон мубҳам ўлди солмағил, баҳри худо,
Барги насрининг уза ул сунбули толғошни.

Умрида мискин Гадо ҳеч кўрмади ишрат юзин,
Дард учун гўё яратмишлар мени қаллошни.

* * *

Хаста кўнглумни, бегим, нортек янгоқинг ўртади,
Қолғанин бир йўли ул жоду қароқинг ўртади.

Зулфу холингдин шикоят қилмон, эй жони жаҳон
Ким, менинг жонимни ул сиймин сақоқинг ўртади.

Юроким қон бўлдию ҳеч топмадим жон мақсади,
Сўз била охир мени ширин дудоқинг ўртади.

Кимга айтай дарди ҳолимни, не тадбир айлайин,
Ким, мени боштин-оёқ, золим фироқинг ўртади.

Оҳу вовайлоки, бу мискин Гадони оқибат
Ҳасрату ғам бирла дарди иштиёқинг ўртади.

* * *

Сенчалайин жаҳонда бир дилбари маҳлиқо қани?
Бир дағи мен шикастадек зулфунга мубтало қани?

Кўрк эли кўрубон сени, борча мусаххар ўлдилар,
Ҳусну жамолинга не сўз, лойиқ анга вафо қани?

Бир боқибон қароқларинг овладилар кўнгул қушин,
Жон дағи интизор эрур, боқти бир қиё қани?

Ушбу мараз иложини сен не билурсен, эй табиб,
Ёр дудоқидин менинг дардима бир даво қани?

Ҳажр элидин Гадоға кўп жавру жафо тегар, бегим,
Додини кимдин истасун, сен киби подшо қани?

* * *

Бир йўли унуттунг, санамо, аҳду вафони,
Ҳаддидин ошурдинг манга анвоъи жафони.

Зулфунг киби ҳолимни рақиб этти паришон,
Тенгрим яна гум қилсун ўшул юзи қарони.

Ҳар дам тегар элдин манга юз таъну малолат,
Васлинг учун, эй жон, чекарам мунча балони.

Кўзум била кўнглумда мақом этти хаёлинг,
Қобул кўруб ўхшар магар ул обу ҳавони.

Эй войки, ҳижрон мени ўлтурди ёзуқсиз,
Тағйир эта билмон, нетайин, ҳукми қазони.

Туттумки фалак Нуҳ бақосин манга берди,
Сенсиз нетайин, умри азизим, бу бақони.

Васлинг била тиргузгину ё бир йўли ўлтур,
Жон тори турадурғинча, бегим, хаста Гадони.

* * *

Неттим охирким, иноят кўзидин солдинг мани,
Ой юз исботи била икки кўзумнинг равшани.

Соғинур бўлсам висолинг даврини, қон йиғларам,
Ким, манга ул лутфу эҳсону иноятлар қани?

Интизорингда чиқарға етти жон, чиқғил равон,
Ушбу оқ эвдин, қаро кўзум дағи тиргуз мани.

Ер юзинда ғамзангиздек йўқтурур қон тўккучи,
Сизга хатм ўлди жаҳонда ошиқ ўлтурмак фани.

Парвариш қилдим юрак қони била кўз ёшини,
Дўст соғиндим, не билдим, ким, эрур жон душмани.

Ёзуғум маълум эмас, билмон не тақсир айладим,
Мундин ортуқким иродатлар била севдум сани.

Гавҳари мақсадни нетти гар иуоят айласанг,
Дуржи лаълингдин аё ҳусну латофат маъдани.

Ёрлиғи ишқинг била султони оламмен, бегим,
Нечаким бўлсам фақир, эй ҳусни мулкинда ғани.

Мен Гадони айтур эрмишсенким, «ўлтургумдурур»,
Мундин ортуқким иноят кўзидин солдинг мани.

* * *

Жон бағишлар кўзунг қиё боқари,
Нетти, гар тушса бизга бир назари.

Не ажаб нахл эмиш ниҳоли қадинг
Ким, бори ноз эрур анинг самари.

Бир балодур қаро жонимға сочинг,
Қошу кўзунг қаро бало сингари.

Ҳажр туни неча узун бўлса,
Бўлғуси бордур охири саҳари.

Хамрдин яхши йўқ жаҳонда наъим,
Бўлмаса гар хумору дарди сарп.

Неча олмас кўнгул сочинг хамидин,
Нетсун андин чу йўқтурур қадари.

Кўрди қошингда толеъимни ҳаким,
Деди: «Уш ой бошиндадур хатари».

Мен фақир оҳидин ҳазар қилакўр
Ким, ғариб оҳининг бўлур асари.

Дер рақиб: «Ёрарам Гадо юрокин»,
Текурар лофу зарра йўқ жигари.

МУСТАЗОД

* * *

Эй ғамзаси фитна, кўзи фаттон, ўзи офат,
раҳм айла бу жона,
Хатм ўлди санго салтанати мулки латофат,
эй шоҳи ягона.
Шаксиз, бу юрак қонина парварда бўлубтур,
ул лаъли равонбахш,
Пайдоу муайяндур аё кони зарофат,
кўп қилма баҳона.
Чун қолмас эмиш ному нишону ситаму жавр,
бедод нединдур,
Дод айла, бегимким, ўтадур даври хилофат,
уш кечти замона.
Отқонда кўзунг новаки дилдўзни ҳар ён,
эй шўхи жафокиш,
Ҳар неча бор зрди арода буъди масофат,
шон эрди нишона,
Жондин рамақи қолди Гадонинг баданида,
эй руҳи мужассам,
Ширин дудоқингдин қадаре қилғин изофат,
тиргуз ани ёна.
 
ФОНИЙ
(АЛИШЕР НАВОИЙ)

ҒАЗАЛҲО

* * *

Эй, хоки сари кун ту гаштаи ҳаваси мо,
Бар пои сагат бўса задан мултамаси мо.

Гар дам задани мо бувад аз меҳри ту чун субҳ,
Сад шоми сияҳ рўз шавад аз нафаси мо.

Дар бодияи шавқи ту чун роҳила бандем,
Зикри малак ояд зи фиғони чараси мо.

Бо неши ғаму чисми заиф оҳ барорем,
Сўят магар ин бод барад хору хаси мо.

Бечорагии мо ҳаваси чорагарон шуд,
То ту шудй аз лутфу карам чорараси мо.

Ҳар кас, ки зи афтодагй орад ба касе рўй,
Мо рў ба ки орем, туи чунки каси мо.

Фонй сифатам рўй кунад сўи ту парвоз,
Эй аз шакаристони ту қути магаси мо.

* * *

Мо ба кучо, зуҳду ибодат кучо?
Маст кучо, тақвию тоат кучо?

Ғунча ба захм асту дилам дардманд,
Дард кучо бину чароҳат кучо?

Аз гулу сарвам дигар, эй боғбон,
Дам мазан, он оразу қомат кучо?

Кони намак ноядам, эй дил, ба кор,
Гўй, ки он кони малоҳат кучо?

Хонақаҳи зуҳд зи мо шуд ба танг,
Шоҳраҳи дайри маломат кучо?

Шайх риё, пири муғон май намуд,
Зарқ кучо, кўи каромат кучо?

Фонй агар бе ту нахоҳад ҳаёт,
Кор чу саъб омада, тоқат кучо?

* * *

Гар он гурки Хитой нўш созад чоми саҳборо,
Нахуст орад сўи мо турктози қатлу яғморо.

Рухаш дар нозукй бар бод дода сафҳаи гулро,
Қадаш дар чобукй бар хок шонда сарви раъноро.

Ба манъи бўси он лаб чун дусад тир аст он мужгон,
Кй дар хотир тавонад роҳ додан ин таманноро.

Баҳори оразашро тоза гулҳои ачаб бишкуфт,
Худоро, муддай, монеъ машав як дам тамошоро.

Ману кўи муғон в-он муғбача к-аз лаъли чонпарвар,
Ба нукта карда з-ин дайри кўҳан берун Масеҳоро.

Чу дар кўи хароботаш ба як соғар намегиранд,
Бар оташ афканам беҳ ин либоси зуҳду тақворо.

Чи пўшонам зи мардум к-оташи ишқу маи равшан,
Зи чоки сина зоҳир кард сирри махфии моро.

Бигў к-оранд чоми Чам з-махзан, эй шаҳи дунйи,
Ки бинмоям ба шоҳон бевафоиҳои дунёро.

Ғазал гуфтан мусаллам шуд ба Ҳофиз, шояд, эй Фонй,
Намой чошнй дарьюза з-он назми чаҳоноро.

* * *

Дил чу парвона зи шамъи рухи чонона бисўхт,
Ваҳ, чи парвона, ки аз шўълаи ў хона бисўхт.

Мўю холи ту бар он шўълаи ораз ачаб аст,
Нашавад сабз чу ҳар гаҳ ба замин дона бисўхт.

Ишқ дар синаам афтод к-аз он сўхт дилам,
Оташ афтод ба вайрона, ки девона бисўхт.

Шавқ дар ҳачр нашуд дафъу ба дил оташ зад,
Шамъро шаб нанишонданду аз он хона бисўхт.

Хирқа пурман шуду дар хилватам афтод оташ,
Шўъла дар рахт дарафтод, ки кошона бисўхт.

Макун оташкада дар дайр, ки аз муғбачагон
Ҳар дам он сўй дусад оқилу фарзона бисўхт.

Шўълаи шамъи рўхат шонд ба хоки сияҳам,
Кирми хокист, чу болу пари парвона бисўхт.

Монда урёну залилам, ки зи чурми тавба,
Пири майхона маро хирқа ба чурмона бисўхт,

Фонй ар дурдкаши майкада шуд, нест ачаб,
Бодаполош чу аз оташи паймона бисўхт.

* * *

Зиҳи аз тоби май гул-гул шукуфта боғи рухсорат,
Зи ҳар гул хор-хоре дар дили ушшоқи беморат.

Бад-он рухсору қомат, гар намой чилва дар гулшан,
Қнёмат ўфтад аз қоматат, осрат зи рафторат.

Ба доми зулф ҳар сў донаи холат ачаб набвад,
Агар мурғони боғи қудсро созй гирифторат.

Бад-он сон ҳусн истиғнои хубй гар нигаҳ дорй,
Ҳақи ёри умедам он, ки бошад ҳақ нигаҳдорат.

Маро шуд ишқу май қисмат, туро зуҳду риё, эй шайх,
Ба кори ман маро бигзору ту ҳам рав паи корат.

Бурун аз даврат, эй гардун, муҳаққар кулбае хоҳам,
Ки меборад ғубори дарду ғам аз тоқи заркорат.

Дарам бикшой, пири дайр, ки инак омадам сархуш,
Ба узри тавбаву тақво ба гардан баста зуннорат.

Гадои ишқро андак тафаққуд гар кунй имрўз,
Бувад, эй подшоҳи ҳусн, фардо ачри бисьёрат.

Ту, эй Фонй, ки дар сар ҳар чи будат рахгш май кардй,
Ач.аб набвад, ки сар монй кунун чун нест дасторат.

* * *

Чун ҳубобосост равшан рузгорам аз қадаҳ,
То дами охир кунун сар бар надорам аз қадаҳ.

Ман ки ғарқи май шудам, бояд сарам додан ба бод,
Чун ҳубоб аз сархушй гар сар барорам аз қадаҳ.

Чун ки ёқути муфарриҳ хушк месозад димоғ,
Бод қути руҳ лаъли об дорам аз қадаҳ.

Бурд соқй чун қадаҳ бар лаб гар аз даръёи ман,
Пур бувад як қатра боқй кай гузорам аз қадаҳ.

Чунки ҳастам дар қадаҳ беихтиёр аз ошиқй,
Ҳамчунон дар ошиқй беихтиёрам аз қадаҳ.

Не, зулоли кавсарам бояд на оби зиндагй,
Бахшад як чуръа шўхи бодахорам аз қадаҳ.

Ҳамчу Фонй дар ҳавои дидани он муғбача,
Бар сари кўи муғон девонаворам аз қадаҳ.

* * *

Сўи гулшан рафтаму сарви хиромонам набуд,
Гиръя зўр овард, к-он гулбарги хандонам набуд.

Абрсон худро ҳавое ёфтам ҳар сў ба боғ,
З-он ки ғайр аз гиръяву ошўбу афғопам набуд.

Хостам дилро ба сарҳадди шикебой кашам,
Лек аз андуҳи ҳичрон тоқати онам набуд.

З-изтироби дил агар корам ба расвой кашид,
Қуввати онам, ки кардан сабр битвонам, набуд.

Сўи маскан омадан бойист беошўб, лек
Ин таҳаммул дар дили бесабру сомонам набуд.

Бо нигаҳбонони қотил сирри ишқам шуд аён,
З-он ки аз бадҳолй он соат ғами чонам набуд.

Фониё, дар ҳачри он рашки пари маъзур дор,
К-ин чунин девонагй нокардан имконам набуд.

* * *

Хуш он касе ки ду чашми худ аз замон пўшид,
Ки бори аҳли замонро бад-ин баҳона надид.

Замона мухталифу аҳли ў мухолиф ҳам,
Зи истиқомати табъ аст ҳар ки з-ў бирамид.

Ҳазор гирья бувад абрсон зи дунболаш,
Чу барқ ҳар ки дар ў бо ҳавои дил хандид.

Бувад ба қатли ту мотами ту, пас зи чи рў
Фалак ба рўз кабуду ба шаб сияҳ пўшид.

Диҳад зи сумбулаат ваъдаи дусад хирман,
Фиреби ў каси оқил ба ним чав нахарид.

Дар ин сароча зи ошўби фитна он кас, раст,
Ки рахту бори иқомат ба кўи фақр кашид.

Зи фақр салтанати мулки човидонй ёфт,
Дигар фалак натавонист гирди ў гардид.

Фанои туст фалакро ниҳояти мақсад,
Ту чун фано бигузиди бақо зи пай бирасид.

Фанои хеш ғанимат шумор, эй Фонй,
Ки боқияст ҳар он к-ў фанои хеш гузид.

* * *

Саҳар вазид насими тарабфизои баҳор,
Ки гашт боиси май хўрданам ҳавои баҳор.

Сипаҳ кашид сўи боғу ба лола ки шуд,
Ба милу шуққаи ёқутгун ливои баҳор.

Беҳ аз баҳор чу фасле барои ишрат нест,
Зи мадҳи фасл адо созам аз барои баҳор.

Баҳор нақди латофат фидои ёрон кард,
Ки нақди чони чу мо бедилон фидои баҳор.

Баҳор гарчи зудояд ғам аз дил, аммо ҳаст
Тамаввучи май сўҳони ғамзудои баҳор.

Кушод ғунча ба гулбун зи ҳад бурун, чу саҳар
Вазид сўи чаман боди дилкушои баҳор.

Агар ба мурда диҳад чон ачаб мадор, ки ҳаст
Насими руҳ дар анфоси мушксои баҳор.

Ғанимат аст баҳори чавонй, аз паи айш,
Ки то баҳори чавонй бувад, чи чои баҳор.

Баҳори умр ғанимат шумор, эй Фонй,
Фанояш арчи ки зуд аст чун фанои баҳор.

* * *

Тарки ишқам кому набвад дил ба фармонам ҳануз,
Тавба фармояндам аз мастию натвонам ҳануз.

Тавбаву зуҳдам чи чамъият расонад, чунки ман
Гаҳ зи ишқу гаҳ зи махмурй парешонам ҳануз.

Носиҳо, пандат нафаҳмам, з-он ки то рафтам ба дайр,
Аз маю рухсори соқй масту ҳайронам ҳануз.

Чун туро дидам, ба поят сар фикандан айб нест,
Чунки сар аз пову ио аз сар намедонам ҳануз.

Як шабам он моҳ меҳмон буду з-ин умре гузашт,
Мекунад касби зиё меҳр аз шабистонам ҳануз.

Теғи қатлам ронад он шўх он чи мумкин буд, лек
Тарки ишқаш бар забон рондан чй имконам ҳануз.

Ҳаст умре то шаҳиди лаъли чонбахши вайам,
Бўи жон ёбанд халқ аз қабри вайронам ҳануз.

Нола аз тули фироқи ёр кардам шоми ҳачр,
Дар хами тоқи фалак печида афғонам ҳануз.

Фониё, аз теғи ҳичрон бин, ки чоки сина шуд,
Мушфиқон нодўхта чоки гиребонам ҳануз.

* * *

Лаби лаълат, ки гуям чони покаш,
Ба ханда чони покон шуд ҳалокаш.

Дилам чун ғунча з-он шуд ғарқа дар хун,
Ки кардй аз чафо ҳар сўй чокаш.

Дил арчи завқнок аз васл шуд, лек
Зи бими ҳачр бинам ҳавлнокаш.

Ҳар он касро, ки сўзад шўълаи ҳачр,
Зи тоби оташи дўзах чи бокаш.

Бараҳна з-он ниҳад бар хоки раҳ по,
Ки чони покбозон гашта хокаш.

Чу дар боғи муғон урьёнам аз май,
Чу Одам сатр созам барги токаш.

Кашад як сў чунун, як чонибам ишқ,
Чу Фонй мондаам андар кашокаш.

* * *

Эй диламро бо гули рўи ту аз гулшан фароғ,
Бо ду лаъли оташинат аз маи равшан фароғ.

То ба кай созам гиребон чок, сад шукрам, ки дод
Дар чунуни ишқ урьёнй, зи пироҳан фароғ.

Рав сўи майхона, эй дил, гар фароғат боядат,
3-он ки ҳосил нест касро чуз дар он маъман фароғ.

Ваҳ, чи ноз аст ин, ки гар ҳар лаҳза бинад сад ниёз,
Бештар дорад зи мо он сарви симинтан фароғ.

Кулбаамро сохтй равшан дар ў равзан, кунун
Дорам аз бехонумонй аз дару равзан фароғ.

Шўхи масте к-аш фароғат ҳосил аст аз коинот,
Ваҳ, чй хохад буд гараш набвад зи ҳоли ман фароғ.

Ҳар кй чун Фонй халосй ёфт аз нанги вучуд,
Бошадаш аз дўст истиғнобу аз душман фароғ.

* * *

Марост оташи дил, соқиё, нишони фироқ,
Биёр бода, ки оташ занам ба чони фироқ.

Ба даҳр оташи андўҳ хонумонам сўхт,
Ки бод сўхта дар даҳр хонумони фироқ.

Ба кўи майкада риндон баранд достонҳо,
Диҳам чу гирьякунон шарҳи достони фироқ.

Кучост васл ки ояд ба лутфу андозад
Муфорақат ба миёни ману миёни фироқ.

Ба ғусса гарчи ниҳон доштам, вале шуд фош
Ба гоҳи мастии май ғуссаи ниҳони фироқ.

Фароғ дошт маро мулки дил ва лек расид,
Дусад матои малолат зи корвони фироқ.

Чи сон зи майкада оям бурун, ки меборад
Ба фарқ санги балият зи осмони фироқ.

Хуш он замон, ки ба базми висол резам ашк,
Ба ёр шарҳ кунон меҳнати замони фироқ.

Ҳусули васл ба ғайр аз фано мадон, Фонй,
Ки он ба васл расонад туро дар они фироқ.

* * *

Ба махмурй пайопай метапад дил,
Магар аз муждаи май метапад дил.

Лаболаб соғараш созад магар дафъ,
Чу з-ин сонам пайопай метапад дил.

Нагар соқии маҳваш хоҳадам дошт,
Қадаҳ к-аз шодии вай метапад дил.

Тапад дил аз майам, не з-оби ҳайвон,
На пиндори зи ҳар шай метапад дил.

Ба гул шабнам чи таскинам диҳад з-он-к,
Аз он рухсори пурхай метапад дил.

Тапиш дилро аз он маҳваш муғаннест,
Магў к-аз нағмаи най метапад дил.

Дил, эй Фонй, тапад бе соқию чом,
Зи ҳуру кавсарам кай метапад дил.

* * *

Мо ба майхона паи дафьи гуноҳ омадаем,
Яъне аз зуҳди риёй ба паноҳ омадаем.

Сар ба кавнайн наёрем фурў аз ду қадаҳ,
Чун нагўем паи ҳашмату чоҳ омадаем.

Рўй чун бар раҳи майхона ниҳодем, мазан
Таъни бероҳй чун рўй ба роҳ омадаем.

Пири майхона магар даст бигирад ба карам,
Варна дар баҳри риё ғарқи гуноҳ омадаем.

Хасу хошоки ғаму ғусса чи санчад, чун мо
Масту бехуд шуда, бо оташи оҳ омадаем.

Рўзгори сияҳ оварда ба чашми сияҳат,
Мо сияҳ хона ба он хона сиёҳ омадаем.

Миннати хоки дарат монда ба чашми Фонй,
Бор бардошта бо пўшти дутоҳ омадаем.

* * *

Мусулмонон, дили озурда дорам,
Тани селоби меҳнат бурда дорам.

Илочи дил макун чуз марҳами васл,
Ки аз неши фироқ озурда дорам.

Тани бе сўзи дил, аз чони худ сер,
Биайниҳ чун чароғи мурда дорам.

Рафиқонро ки аз ишқ оташинанд,
Зи оҳи сарди хеш афсурда дорам.

Гули уммеди худ чун гулшани даҳр,
Зи айни ташнагй пажмурда дорам.

Маро чи гурдаи ҳичрон кашидан,
Ки сад неши бало дар гурда дорам.

Чу Фонй нақши ғайр аз сафҳаи дил
Ба теғи бедили бистурда дорам.

* * *

Зи бевафоии аҳли замон наёзорам,
Вафо, кй дид аз эшон, ки ман тамаъ дорам.

Ба дасти ҳар кй гуле доштам зи гулшани меҳр,
Зи дашти чавр ба хотир нишонд сад хорам.

Зи чаврашон шудам он чунон, ки дида ба ҳур
Агар фитад, би ҳаросам к-дев пиндорам.

Касе ки чон диҳамаш дар вафову ў ба чафо,
Дилам бихастй, ба чону дилаш харидорам.

Ба бевафоияшон чарх низ ҳаст шарик,
Ки ин чафо расад аксар зи чархи ғаддорам.

Зи аҳли одату расмам мазаллат орад беш,
Уммед чист зи хубони моҳ рухсорам.

Ба роҳи ҳар кй ниҳам сар чаро ба рахши ситам,
Ба нимчилва насозад ба хок ҳамворам.

Ба ҳоли ҳар кй кунам мардумони дида фидо,
Зи тири ғамза бидўзад ба дида мисморам.

Аз ин балият агар во нарастам, эй Фонй,
Зи чаврашон ба чй анчомад охири корам.

* * *

Аҳли замон, ки меҳру вафо нест хуяшон,
Чун хўяшон набошад аз эшон мачўяшон.

Аз гуфтугўяшон чу забон ҳаст талхком,
Беҳтар, ки нагзарад ба забон гуфтугўяшон.

Аз бевафоияст чу берўии ҳама,
Аҳли вафо сазад, ки бибинанд рўяшон.

Оби ҳаёт агар расад аз нутқашон ба чисм,
Эй дил, гузар зи умру макун майли сўяшон.

Чун орзўяшон ҳама зулму тааддияст,
Зулму тааддияст ба худ орзўяшон.

Не миннат аст як сари мў пешашон, на музд,
Гар чон кунй нисор ба ҳар тори мўяшон.

Дар халқ бўю ранги вафо нест, Фониё,
Чашму димоғ баста кун аз рангу бўяшон.

* * *

Ҳарчи ҳастанд аҳли олам, беҳ, ки н-ори ёдашон,
То ба хотир ноядат аз ёдашон бедодашон.

Хўяшон чун бевафоию фаромўшй бувад,
Беҳ ки берун оваранд аҳли вафо аз ёдашон.

Гў чй омўзанд чуз номардию номардумй,
Золи пурмакри фалак ҳар гаҳ ки ҳаст устодашон.

Ғайри зиддият чи кор аз эшон дар вучуд,
Хонаи хилқат чу шуд аз чор зид бунёдашон.

Чунки бар бод аст аз эшон расму ойини вафо,
Бевафо дон он ки надҳад чун вафо барбодашон.

Бевафой зодаи табъ аст эшонро, магар
Модари даврон ба табъи бевафой зодашон.

Ҳар яке зарфест пур эъроз, лекин мухталиф,
З-ихтилофи табъ з-он рў нест истибьодашои.

Зикрашон он беҳ, ки н-орам дар рақам, чун хомаро,
Сар нигунию сияҳ рўест аз эродашон.

Фониё, аз бандагй гар з-он, ки озодат кунанд,
Сарву савсанаш ту ҳам беҳ гар кунй озодашон,

* * *

Чун шуда шарманда руи офтоб аз рўи ту,
Бошад он пўшиданаш рў дар саҳоб аз рўи ту.

Гул агар набвад рухат пас вақти таъчили хиром,
Аз арақ баҳри чи резон шуд гулоб аз рўи ту.

Лаълу рўятро чу дидам гаштаам масту хароб,
Маст аз лаълат шудам, лекин хароб аз рўи ту.

Шамьи рўят дар шабистон дид чун мурғи дилам,
Сўхт чун парвона бо сад изтироб аз рўи ту.

Рў намуда анчуми гардун чу афканди ниқоб,
Кай намоянд он замон к-афтад ниқоб аз рўи ту.

Май ба рўят нўшам, эй соқй, ки ҳаргиз набвадам,
Завқи май, акс ар наяфтад дар шароб, аз рўи ту.

Фонй аз чон шуд Ҳасанро банда, эй маҳ, з-он ки гуфт,
«Эй мунаввар гашта рўи офтоб аз рўи ту».

* * *

Оламе хоҳам, ки набвад мардуми олам дар ў,
К-аз жафои мардуми олам набошад ғам дар ў.

Не ба рўз ашки асиронам намояд сели қатл,
Не ба шаб з-оҳи ғарибон кисвати мотам дар ў.

Не зи бедодй фалак дар вай диле бо сад алам,
Не зи шамшери ситам сад захми бемарҳам дар ў.

К-аз парирўён дар ў хайли ҳама ноодамй,
Не ҳазорон дев аз чинси бани одам дар ў.

Чун маҳол аст ин ҳавас, эй дил, сўи майхона рав,
З-он ки бошад ҳар сафоли кўҳна чоми Чам дар ў.

Лаългун май рез дар вай к-аз сафову мартаба,
Сарнигун бинмояд ин ферўзагун торам дар ў.

Он чунон дар каш ки гарчи бошад он чоми сипеҳр,
Ефт натвон чун таҳи дўзах асар аз нам дар ў.

То чунон фориғ шавад хотир зи хубу зишти даҳр,
К-аз тахайюл боз натвон ёфт бешу кам дар ў.

Фониё, дар вазьи гардун пур макун андеша, з-он-к
Нуктае набвад, ки набвад бар хирад мубҳам дар ў.

* * *

Дасти қазо, ки соғару паймона сохта,
Хоки вучудам аз гили майхона сохта.

Меъмори сунъ баста чу тоқи фалак баланд,
Моро ба хоки майкада кошона сохта.

Соқй агар на рехт ба май дорўи чунун,
Чрми сабўҳиям зи чй девона сохта.

Обод кун ба васли рухат хонаи дилам,
З-он рў, ки сайли ҳачри ту вайрона сохта.

Он к-ў зи ноз масту хароб аст наргисаш,
Моро хароби наргиси мастона сохта.

Бо халқи даҳр баҳри вафо ошно машав,
З-ин шевашон сипеҳр чу бегона сохта.

Фонй, тариқи ишқу чунун варз, к-аблаҳ аст
Худро касе ки оқилу фарзона сохта.

* * *

Чу даврон надонад ба чуз бевафой,
Вафо чўй аз аҳли даврон чарой.

Чунон з-аҳли даврон малулам, ки н-орад
Маро соғари даври ишратфизой.

Ниҳон, эй пари, бо ту дорам суханҳо,
Кучо гўямат чун надонам кужой.

Мачў ҳоли риндони олй зи зоҳид,
Ки н-ояд зи ҳар пашша парри ҳумои.

Агар носиҳам тавба фармуд, соқй,
Бидеҳ чоми май ман ман кию порсой.

Талоқи ситамгораи даҳр кардам, ^
Ки бас фитна зояд аз ин кадхудой.

Ба масчид марав, Фониё, салтанат чў,
К-аз он бар дари дайр беҳтар гадой.


ҚИТЪАҲО

Чу олим аз паи боло нашастан,
Ба ҳар мачлис равад хуш пои кўбон.
На олим, чоҳилаш дон, он ки ўро
Намояд хуш ба чуз болои хубон.

* * *

Чу иззат боядат тарки тамаъ кун,
Гадоёнро аз ин маънест хорй.
Маҳ аз хуршед равшан чун зиё хост,
Сияҳрў гашт аз он беэътиборй.
Дурафшон гашт чун бар фарқи мардум,
Ба шоҳон чатр шуд абри баҳорй.

* * *

З-ошноён он қадар ранчу алам дидам, ки нест
Майли он акнун, ки бо худ низ бошам ошно.
Дилхарошу чон ано бинад аз эшон гўйё,
Ҳаст як нисф хароши дил, дигар нисф аз ано.

* * *

Хуш он к-ў андарин дайри мухолиф
Ба кас ёре наяфтод иттифоқаш,
Ки гар бар табьи даврон ўфтад ёр,
Балои дил бувад ҳар дам нифоқаш.
Ва гар табьи туро афтад мувофиқ,
Ҳалоки чон шавад доғи фироқаш.

* * *

Фоииё, гар шодият бояд тамаъ бигусл зи халқ,
З-он ки аз ранчи тамаъ дилро расад ҳар дам ғаме.
Гар бувад дар хотират розе, фурў хўрд дам мазан!
Чун зи абнои замон мумкин набошад маҳраме.
Боядат аз олам озодй, бирав озод бош,
З-он ки бошад олами озодагй хуш оламе.

* * *

Мадор чашми вафо аз халоиқи олам,
Ки ҳеч як ба умеди вафо намешояд.
На умрашон чу вафо дораду на чону на чисм,
Бигў вафо зи ду-се бевафо кучо ояд.

* * *

Татаббуъ кардани Фонй дар ашьор,
На аз даъвию не аз худнамоест.
Чу арбоби сухан соҳибдилонанд,
Муродаш аз дари дилҳо гадоест.

* * *

Маънии ширину рангинам ба туркй беҳад аст,
Форсй ҳам лаълу дурҳои самин чун бингарй.
Гўё дар рост бозори сухан бикшодаам,
Як тараф дўкони қаннодию як сў заргарй.
З-ин дўконҳо ҳар гадо коло кучо донад харид,
З-он ки бошад ағниё ин нақдҳоро муштарй.

* * *

Шеъри ман гар з-он ки дар маънй ба ман фарзанд шуд,
Лек маҳбуби ман аст ашьори марғуби касон.
Он чунон к-афтод фарзанди касон маҳбуби ман,
Чй бувад ар фарзанди ман ҳам гашт маҳбуби касон.

* * *

Булбуло, машьуфи ишқи гул машав,
Ёд кун аз шиддати хори фироқ.
З-он ки бандат бор гул дар панч рўз,
Соле афтад бар дилат бори фироқ.

* * *

Ҳар касе к-аз рўи истиғно ба мардум хонд шеър,
Нек ҳам гар ҳаст созад зишт пеши халқ беш.
Даъвии мақбули шеър ар кунад сар то ба пой,
Хештанро ҳам кунад мардуд ҳамчун шеъри хеш.

* * *

Шеъри ман чист к-аз он лоф занам шармам бод,
Донам аз ҳар сухани камтару вопас будам.
Ман нагўям, ки аз он гирьякунанд аҳли дилон,
Ки агар аҳли диле ханда кунад бас будам.

* * *

Олиму жоҳил агарчи ҳар ду чинси мардуманд,
Фарқ бошад дар миён аз осмон то хоки раҳ.
Дурру жола ҳар ду аз абранду дар ҳайъат шабеҳ,
Он равад бар точи шаҳ, ин лек дар хоки сияҳ.


РУБОИЁТ

Аз ҳачри ту корам изтироб аст имшаб,
Жон аз паи рафтан ба шитоб аст имшаб.
Танро зи фироқи изтироб печу тоб аст имша
Дарёб, ки кори дил хароб аст имшаб.

* * *

Рафтию ба чисмам аз ту тоб аст Ҳануз,
Чашмам зи хаёли ту пур об аст ҳануз.
Тан зи оташи ишқи ту кабоб аст ҳануз,
Боз о ки дил аз ғамат хароб аст ҳануз.

* * *

Дорам зи вучуди худ парешонию бас,
В-аз чумла кардаҳо пушаймонию бас.
Аз ақл насибам шуда нодонию бас,
Бар нодонии хеш ҳайронию бас.

* * *

Хоҳи, ки бадат рў надиҳад хушхў бош,
Бо аҳли ду кавн як дилу як рў бош.
Ҳар сў, ки равад халқ ту дигар сў бош,
Яъне ки мабош бо касу бо ў бош.

* * *

Муҳлик бувад, эй рафиқ, айёми фироқ,
Омехта заҳри ҳачр дар чоми фироқ.
Гар субҳи висолам дамад аз шоми фироқ,
Номам мабар ар дигар барам номи фироқ.

* * *

То андар дили тобу тавоне будам,
То дар бадан аз рўҳи нишоне будам,
Дил моили ҳусни дилситоне будам,
Чон волаи ошўби чаҳоне будам.

* * *

Эй дил, рўзат тира шуд аз аҳли замон,
З-он сон, ки бувад шабат ҳамон, рўз ҳамон
Аз чаври замон чу як замон нест амон,
Гар хоҳи амон чоми май аз даст мамон.

* * *

Аз ҳачр макуш, эй пари пайкари ман,
Андеш зи сўзи дили ғампарвари ман.
Де чун нафасе дур шуди аз бари ман,
Руҳ аз гани ман париду ақл аз сари ман.

* * *

Дар дайр гарат ҳавоят нўшидани май,
Бо муғбачагон ба лаҳни чангу дафу най.
Мумкин набвад агарчи боши Чаму Кай,
Беҳимматии пири дайру берўхсати вай.

* * *

То сокини кўи бенишонй нашави,
Шоистаи асрори ниҳонй нашави.
Мақрун ба ҳаёти човидонй нашави,
То аз асари вучуд Фонй нашави.

* * *

Лоф аз дониш нест ба чуз нодонй,
Донистани чаҳл илм шуд то донй,
Мушкил ба худат кор чаро гардонй,
Чун бошад як нею ҳазор осонй.

* * *

Эй бету, маро ба сабр чуз нуқсон не,
Дилро зи ғамат чуз ҳичрон не.
Чонро ҳам ғайри меҳнати ҳирмон не,
Не, не, не, сабр нею дил не, чон не.
 
АНДАЛИБ

Биз «Узбек адабиёти»нинг тўртинчи том, иккинчи китобида Андалибнинг «Лайли ва Мажнун» достонидан парча берган эдик. Кейинги текширишлар натижасида шоир ижодидан яна янги нарсалар топилди ва биографияси анча аниқланди.
Андалиб XVII—XVIII асрларда Хоразмда яшаб ижод этди.
Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида унинг «Юсуф ва Зулайхо» номли достони бир мунча маълумот беради. Достоннинг иккита қўлёзма (инв. 384, 687) ва литография нусхалари (инв. 467, 551, 552, 553, 554, 4053, 4054) ЎзССР Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтида сақланади. Бу достонда Андалиб ўзи ҳақида қуйидагиларни баён қилади:

Исмим эрур Нурмуҳаммад ғариб,
Сўзда тахаллусум эди Андалиб,
Шаҳримиз Урганч вилояти эди,
Хонимиз шоҳ Ғози жамоати эди,
Асли маконимиз Қорамозидир.

Демак, Нурмуҳаммад шоирнинг исми, Андалиб (булбул) унинг тахаллуси бўлиб, у Хоразмда шоҳ Ғозихон ҳукмронлиги даврида яшаб ижод этган. Шоҳ Ғозихон Хоразмда икки йил ҳукмронлик қилган ва 1767 йилда ўлдирилган.
Андалиб «Юсуф ва Зулайхо» достонини қачон ёзганлиги ҳақида:

Барча ҳалойиқ ичинда менинг ишим,
Етибдур эллик бешга менинг ёшим,—

дейишича, у бу достонни 55 ёшларида ёзган. Мана шунга асосланиб, Андалиб 1711—1712 йилларда туғилган бўлса керак деймиз, чунки достондаи маълум бўлишича, шонр уни шоҳ Ғозихон ҳукмронлиги даврида ёзган.
Шоирнинг қачон ўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, лекин у Муҳаммад Амин Иноқ ҳукмронлигигача (1770—1791) ҳаёт кечирган деб тахмин қилинади.
Андалибнинг мукаммал девони ҳозирча топилгани йуқ. Текширишларимиз натижасида, унинг ғазал, мухаммас, мусаддас, рубоий, мусамман ва муашшаҳлари қўлёзма баёзларда бор эканлиги аниқланди.
Шоир қийин шароитда, ғарибликда, ғам-алам гирдобида ҳаёт кечирган. У Навоий, Фузулий, Вафоий, Убайдий, Жомий ва Ҳабибийларнинг ғазалларига мухаммаслар боғлаган.
Андалиб лирикасида муҳаббат темаси асосий ўринни эгаллайди. У халқ оғзаки ижодиётидан фойдаланиб, ўз фикрларини содда ва равон ифодалайди, ҳамда шеърларининг мазмундор бўлишига, чин инсоний туйғуларни акс эттиришга аҳамият беради. Унинг «Юсуф ва Зулайхо» достони ва шеърлари ўз даврининг қатор масалаларини — тенгсизлик, ўзаро талон-торож, ғам-алам каби масалаларини ёритиб берганлиги билан аҳамиятлидир.
Ушбу тўпламга киритилган Андалиб шеърлари ЎзССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма баёзлардан (инв. 7054, 6317, 6973, 1103...) олингандир.

ҒАЗАЛ

* * *

Эй рашки пари меҳри жамолинг не бало хўб,
В-эй нилуфаридек қўша холинг не бало хўб.

Фикрингда бўлиб кўзларима жилва намоён,
Ҳар соату ҳар лаҳза хаёлинг не бало хўб.

Лаълинг ғамидин ташлади Хизр оби ҳаётин,
Кавсар сувидек софи зулолинг не бало хўб.

Эй ҳур, юзингнинг бири ой, бириси кундек,
Бу ою қуёш узра ҳилолинг не бало хўб.

Бошдин оёқингдур очилон гулшани хўбий,
Сар то қадами тоза ниҳолинг не бало хўб.

Ўлтурса кўзинг, икки лабинг лек берур жон,
Жон бахшлиғинг хўбу қитолинг не бало хўб.

Боқсам юзинга Андалибосо ажаб эрмас,
Фурқатзада бўлғонга висолинг не бало хўб.


МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ўнгумни тутса бало Ҳинддин Ҳисорғача,
Қароқчи тутса яна Қоршудин Хузорғача,
Сув олса йўлими то Балхдин Бухорғача,
Ҳиротдин агар ўт тушса Сабзаворғача,
Бўлай самандару тортан ўзумни ёрғача.

Жаҳонда оҳим ўтидин шарора туш-тушдур,
Ки руқъам ҳар бири элтурга номавар қушдур,
Кўрубман они бу оқшом, ўнгумму ё тушдур,
Кўнгул доғи бу ўт ичра йўлуқса ҳам хуштур,
Ки бўлса ҳамраҳим ул сарви гулъузорғача.

Бало сипоҳи била дашти ғамда от сурушуб,
Фазойи меҳнат аро бир-бирини охторушуб,
Қарору тоқати сабрим бирин-бирин урушуб,
Жунун аро боришиб, гоҳу гоҳ қичқиришиб,
Етишсак иккимиз ул тунд шаҳсуворғача.

Таним фироқ ўтидин хастау куюк бўлса,
Йўлимда турлу балолар сурук-сурук бўлса,
Унгумға не келури кош билгулук бўлса,
Эмас чу умр иши маълум, ҳар нечук бўлса,
Ўзумни еткурайин ёр ўлон диёрғача.

Фиғонки, бўлмишам ўз шаҳри кишваримда ғариб
Кишим йўқ они жанозамға қилғали тарғиб,
Етушмагай манга шояд азобдин осиб,
Чу кўй ичра мозоримға берсалар тартиб,
Қадамни қилса гаҳи ранжа ул мазорғача.

Бу кун сабо бу кўҳан дайр аро топилмассан,
Йўлинг махуфдурур қайтиб эмди келмассан,
Ҳама фано йўлиға борди, боқий қолмассан,
Эрур баҳор ғанимат, май ички, билмассан
Ки даҳр боғида бўлғунг яна баҳорғача.

Кел, Андалиби балокашға, соқиё, май бер;
Қилай ман они ичиб, жонинга дуо, май бер;
Хумор хастасидурман, топай шифо, май бер,
Навоиё, ғамим ўлтурди, ғамзудо, май бер,
Йўқ эрса бошла мани ёри ғамгузорғача.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Фарёдким, ман зорни ул гулъузор ўлтургуси,
Қатлимға боғлаб тийғи кийн, зори низор ўлтургуси,
Қошу кўзунг, холу хатинг бегонавор ўлтургуси,
Бир кун мани ул қотили мажнуншиор ўлтургуси,
Усрук чиқиб, жавлон қилнб, девонавор ўлтургуси,

Очмиш гули рухсорини ул қомати наврастаким,
Икки ҳилоли қошлари бир-бирина пайвастаким,
Гисуларина бўлмишам ондин бери вобастаким,
Ошиқ бўлурда билмадим мен нотавони хастаким,
Ҳажр ўлса, ғам куйдургуси, васл ўлса, ёр ўлтургуси.

Кирпикларини ўқларин боғлаб қоши ёсиғаким,
Билмон не деб раҳм айламас ман зори шайдосиғаким,
Кўнглум қушин банд айлади зулфи жалисосиғаким,
Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким,
Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси.

Жонимға роҳат еткурур лаълинг хаёли ўзгача,
Учди жамолинг ҳажридин уйқу кўзимдин бу кеча,
Мумкин эмас жон сақламоқ ман нотавони тонгғача,
Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача,
Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси.

Икки буногўшидаги кокул очибдур оразин,
Жон риштасидек мушкбў сунбул очибдур оразин,
Бу Андалиби зорға билкулл очибдур оразин,
Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибтур оразин,
Кўргунча они, войким, юз хор-хор ўлтургуси.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ул паридин ўзгага телмурмағайсан, эй кўнгул,
Айласа жавру ситам инжилмағайсан, эй кўнгул,
Муддаийлар таънидин тортилмағайсан, эй кўнгул.
Истасанг ҳажр ўтиға ёқилмағайсан, эй кўнгул,
Ёрдин зинҳорким айрилмағайсан, эй кўнгул.

Орзу айларсан ҳардам ул шакар гуфторни,
Қомати сарву юзи гул, холи анбарборни,
Оқибат ҳижронида ўлтургуси сан зорни,
Ваҳ, не толеъдурки, топмай истаб умре ёрни,
Чун сани ёр истагай топилмағайсан, эй кўнгул.

Базм аро ул маҳлиқодин ғайри ҳавро бўлмасун,
Балким ул Лайли билан Ширину Азро бўлмасун,
Фурқатида бистаринг жуз хору хоро бўлмасун,
Буки қон ёшим десангким ошкоро бўлмасун,
Майл этиб ёшлар сори қотилмағайсан, эй кўнгул.

Фитналар солди жаҳонга икки кофир кўзлари,
Лек жон таъмин берур нутқ этса ширин сўзлари,
Сўрсалар, де хўбларда йўқтур ондин илгари,
Десалар Лайлиму ортиқ ҳусн аро ё ул пари,
Гарчи мажнунсан, керак ёнгилмағайсан, эй кўнгул.

Айлади пар қошлари қавсу кузаҳ ҳушингни маҳв,
Ул мусаффо ғабғаби ҳоли манаҳ ҳушингни маҳв,
Ё санинг девоналиғ, ё бу фараҳ ҳушингни маҳв,
Қилди чун соқий лаби теккоч қадаҳ ҳушннгни маҳв,
То абад зинҳорким ойилмагайсан, эй кўнгул.

Истабон бу гулситонда гулъузори оразин,
Кўзларинг тортиб оқорди интизори оразин,
Умринг ўтди кўрмадинг бир лаҳза ёри оразин,
Ғунчасин ғамдин вале соқий баҳори оразин,
Очса билмонким нетиб очилмағайсан, эй кўнгул,

Андалибо, бу маҳол андеша бирла моҳу сол,
Ёр васлин фикр этиб кўрмак хаёлидур хаёл,
Дайр пири хизматида қилмайин касбу камол,
Давлати боқий Навоийдек эрур топмоқ маҳол,
То тамом ўзликни фоний қилмағайсан, эй кўнгул.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Хам кетурди қоматим пайваста абрў келмади,
Хатти мушкафшону холи анбаринбў келмади,
Рўзгорим тийра қилғон жаъди гисў келмади,
Кеча келгумдур дебон ул сарву гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Чиқғон эрмиш азми жавлон қилғоли ул шаҳсувор,
Оразин кўрмак эрур икки кўзумга ифтихор,
Оҳ найлайким бўлубдур ашк бирла пардадор,
Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғау ул шўхи бадхў келмади.

Келса ул гул хирмани суҳбат тутуб қилсам нишот,
Пардаи жонимни пойандоз этиб қилсам бисот,
Йўқса номус этти қилмоқ мен гадоға иртибот,
Оразидек ойдин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғонда қоронғу, келмади.

Эй парилар шоҳи, бир журм ила ёзғурманг мени,
Бу суубатлар била ҳар ёнға кездурманг мени,
Келмишам уммид ила, навмид этиб сурманг мени,
Кўзларингдин неча сув келгай деб ўлтурманг мени,
Ким бори қон эрди келган, бу кеча сув келмади.

Бели фикри қўлға кирмас, оғзидек бўлмай адам,
Тортибон ҳар дам риёзат, истамай дайру ҳарам,
Заъфаронзор оразинг қон ёшими қилмай наам,
Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
йўлғаким, аввал қадам маъшуқа ўтру келмади.

Андалибо, нола айлаб беғам эт кўнглунг уйин,
Жоми саҳбодур денгиз, кўз байрам эт кўнглунг уйин,
Етмасун осийб, ҳаргиз маҳкам эт кўнглунг уйин,
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳар субҳу шом телбараб оғлормен яна
Ул важҳдинки толиби дийдормен яна,
Гаҳ сокини жафо, гаҳ сайёрман яна,
Ҳайҳотким, бирав ғамидин зормен яна,
Фарёдким, балоға гирифтормен яна.

Жонимни олди қошу кўзу ораз узра манг,
Кўнглумни ёқди шуълаи ҳижрон бедаранг,
Эй аҳли дил, қачон бўлур ошиқта ному нанг,
Оғзим қуруб, дамим тутулиб секрасам не тонг,
Ким телба чобукимга жилавдормен яна.

Зоримни кимга десам учар ҳуш бошидин,
Бир ўқ қадалди сийнама пайваста қошидин,
Фарёда келдилар ҳама нолам харошидин,
Ҳар кеча бир қуёш ғамидин ғусса тошидин,
Бошдин аёғ сипеҳрдек афгормен яна.

Гаҳ водийи жунун аро мастона йўл тузуб,
Ким телбараб фиғон ила, гаҳ ёва кўргузуб,
Май ичгали ридоға солиб, бодани сузуб,
Суфии ақл савмаасин, шукрким, бузуб,
Дорул-фанои ишқда хаммормен яна.

Туз, Андалиб, «Ироқ»у «Ҳижоз» айлагил фиғон,
Гоҳи Нишовурига тебранар «Исфаҳон»,
Шарҳи ғамингни айлагил ушшоқ аро аён,
Ақл итти, ҳуш кетти, кўнгул куйди, чиқди жон,
Шукр эт, Навсиёки, сабукбормен яна.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Токи кўрдум чашми фаттонингдадур ғаммозалар,
Доғлар кийдим юзинг шаънида юз андозалар,
Рашк кожидин юзига урди маҳваш ғозалар,
Ҳар китобаким лаби лаълинг ҳадисин ёзалар,
Риштаи жон бирла ишқ аҳли они шерозалар.

Меҳмоним бўлдинг, эй дилбар, қўл урдум кисага,
Кокулинг савдосидин нақдимни бермон насяга,
Холи мушкининг қилибдур рўзгоримни сияҳ,(?)
Бу на сирдур сирри ишқинг демадим бир кимсага,
Шаҳра душмушман сани севдум деюб овозалар.

Ошиқ ўлманг деб насиҳатлар кўб этти пири ишқ,
Найлайинким жону кўнглум бўлдилар тасхири ишқ,
Ман ўлар ҳолатға етдим йўқмудур тадбири ишқ,
Чоклар кўксумда сонмангким очибдур тийри ишқ,
Кўнглуминг шаҳрина меҳринг кирмака дарвозалар.

Риндлар бирла қилиб ҳар дам фиғону арбада,
Аҳли олам бўлдилар фарёду ноламдин зада,
Шукрлиллаҳ, манзилу маъво бўлубдур майкада,
Шайхлар майхонадин юз дўндурурлар масжида,
Бетариқатларни кўрким тўғри йўлдин озалар.

Андалибосо чекиб ҳардам фиғону замзама,
Ул қуёшнинг оразидин мунфаилдур меҳру маҳ,
Бир куни бўлғай фироқингнинг висоли, ғам ема,
Эй Фузулий. ёр агар жавр этса андин инжима,
Ёр жаври ошиқа ҳар дам муҳаббат тозалар.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Фиғонким, ул лаби майгун ичиб қонимни қонмазми?
Ҳазин жонимға ҳардам зулму бедодин оёнмазми?
Нниб шавқ ўтина бошдин аёғ жисмим тугонмазми?
Бани жондин ўсондурди, жафодин ёр ўсонмазми?
Фалаклар ёнди оҳимдин, муродим шамъи ёнмазми?

Бўлуб ул бут ниқобафкан, чекарман дардлиғ шеван,
Фалак сақфин қилиб равзан, ғизом андуҳ, ерим гулхан,
Ишим нола, тилим алкан, сўзим бўлғайму мустаҳсан,
Ғамим пинҳон дутардим бан, дедилар ёра қил равшан,
Десам ул бевафо, билман, инонурму инонмазми?

Чиқибдур ул маҳитобон, жамолидин жаҳон рахшон,
Қувон, эй кўз, гўнан эй жон, ичингда қолмасун армон,
Аландурма бўлуб ҳайрон, қилибдур ваъдаи паймон,
Қаму беморина жонон давои дард этар эҳсон,
Нечук қилмаз банго дармон, бани бемор сонмазми?

Кўзинг пур фитнаи жоду, ғазоли мушк анбарбў,
Оторсен ўқ камон абрў, қилурман жоними қобу,
Дурур кўнглум анго қоршу, борур ашким бўлуб жў-жў
Гули рухсоринга қоршу, кўзумдин қонлу оқар су,
Ҳабибим фасли гулдур бу, охир сулар бўлонмазми?

Фироқингда мани бедил, ишим мушкил уза мушкил,
Тузубсан ғайр ила маҳфил, ётибман хаста ою йил,
Сари кўйинг қилиб манзил, муродим бўлмади ҳосил,
Дегилдим ман санго моил, сан этдинг ақлими зоил,
Банго таън айлаян гофил, сани кўргач ўтонмазми?

Чиқиб ул номусулмоним қилурға қасди иймоним,
Фалакда оҳи сўзоним, кўзимда ашки ғалтоним,
Ичнмда дарди пинҳоним, табибо, йўқму дармоним,
Шаби ҳижрон ёнар жоним, дўкар қон чашми гирёним,
Уётир халқи афғоним, қаро бахтим уёнмазми?

Жаҳонда тўла ғавғодур фиғони Андалибодур,
На янглиғ шўриш афзодур, тили васфингда гўёдур,
Анго кўйингда маъводур, алимда жоми саҳбодур,
Фузулий ринди шайдодур, ҳамиша халқа расводур,
Кўрингким, бу на савдодур, бу савдодан ўсонмазми?

УБАЙДИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Қайси гулшаннинг қадингдек сарву хуш рафтори бор?
Қайси гулнинг ул юзингдек оташин рухсори бор?
Қайси дилбарнинг санингдек лаъли шаккар бори бор?
Шукрким, маҳзун кўнгулнинг сен киби дилдори бор?
Не ғами бор ул кишинингким сенингдек ёри бор?

Лабларинг шавқида себу нок тердим олғали,
Истаюб бодому тарбоғ ичра бордим олғали,
Боғбона олма келтур деб буюрдим олғали,
Нори борин билмадим, шафтолу сўрдим олғали,
Дедию: шафтолудин йўқтур насибанг, нори бор.

Оҳким, ҳижрон балоси тоқатимни қилди тоқ,
Ўтлуғ афғоним билан бўлди мунаввар нуҳ равоқ,
Жону жисмимни ёқиб, кул қилди шиддатлиғ фироқ,
Тушгали бошим неча айём ул гулдин йироқ,
Ғунча янглиғ кўнглум атрофида юз минг хори бор.

Кўзларингдек боғ аро наргис кўзи шаҳло дегул,
Сарв озоду санавбар қоматингга бўлди қул,
Оразингға оғзин очиб ғунча, ҳайрон қолди гул,
Қайси бир яхшилигин мендин сўрарсан, эй кўнгул,
Хўблуқ асбобида ҳар неки дерсен — бори бор.

Ул парилар подшоҳи маснад узра ўлтуруб,
Базм тузмиш, май ичиб, жоми мурассаъ тўлдуруб,
Хизматида Андалибосо турубдур телмуруб,
Бош қўюбдур остониға Убайдий, қул бўлуб,
Бандадур онга, вале юз салтанатдин ори бор.


МУСАММАН

Мубталоман, оҳким, бир рашки ризвон оллида,
Юз бало, юз фитна бор, ул чашми фаттон оллида,
Зор жисмим бўлди қон, бу нўги мижгон оллида,
Тоб тушди қоматимға зулфи чавгон оллида,
Ўйнаса гўй этгумен бошимни ғалтон оллида,
Поймол ўлмоқ керак бу шўхи жавлон оллида,
Буду нобудум агар тенг бўлди жонон оллида,
Зарраи йўқ, бори тенгдур, меҳри рахшон оллида.

Тийра қилди субҳим ул хуршиди тобон ҳажр аро.
Солди ғам чоҳиға рашки моҳи Канъон ҳажр аро,
Оллоҳ-оллоҳ, мен киби йўқтур паришон ҳажр аро,
Ашку оҳим бўлди сарсар бирла тўфон ҳажр аро.
Бу балолардин қутулмоқлик не имкон ҳажр аро,
Баҳри ашкимдин сув олмиш абри найсон ҳажр аро,
Кўзларимнинг чашмаси оллида Уммон ҳажр аро,
Кўз биайниҳ ўйладурким чашма Уммон оллида.

Борғали ул маҳлиқо, ваҳким, паришондур димоғ,
Қонға тўлди онсизин базм ичра мийноди аёғ,
Топмадим ҳаргиз нишонин кў-бакў айлаб сўроғ,
Мумкин эрмас бу суубатлар била топмоқ фароғ,
Зоҳир этти лаъли ёдида кўзим қонлиғ булоғ,
Лола очти боғ, гул очти бу янглиғ қайси боғ,
Васл ичинда дўзах ўти бирла қўйғон тоза доғ,
Оташин гулдек гумон қил доги ҳижрон оллида.

Ҳажр шоми тинмай ўтлуғ оҳлар чекдим далир,
Уртаниб кул бўлди онинг тобидин моҳи мунир,
Кўзларим шўробаси оллида дарё чун ғадир,
Бири Жайҳуни баширу бири Сайҳуни назир,
Бер манга ҳуснунг закотин ҳам гадомен, ҳам фақир,
Лутф этиб илким тутуб бўлсанг на бўлди дастгир,
Эй мусулмонлар, не ҳолатдурки ишқ этмиш асир,
Юз мусулмон хайлини бир номусулмон оллида.

Эй ажал, жоним олиб бергил манга сабру қарор,
Йўқса ҳижрон илкида қўйма мени зору низор,
Васли хуршидин тилаб жисмим бўлубдур зарравор,
Умредур беэътимоду, жонға йўқтур эътибор,
Оғзидек бўлдим адам, белини айлаб ихтиёр,
Андалибо, кўйи жонон сори этсанг сен гузор,
Эй Навоий, жон сабо оллида қилғаймен нисор,
Бу гадо ҳолин деса, етганда султон оллида.
 
РОҚИМ

XVIII асрнинг II ярми ва XIX асрнинг бошларида яшаган хоразмлик шоир Роқимнинг номи ўзбек адабиёти тарихида кўпдан маълум. Лекин ҳозирга қадар унинг биографиясига оид маълумот йўқ даражада эди, бизга маълум шеърлари ҳам ғоят оз бўлиб, айрим баёзларда онда-сонда учраганлардангина иборат эди. Шунинг учун шоир «Ўзбек адабиёти»нинг аввалги тегишли томига киритилмаган эди.
Текширишлар натижасида унинг ўзи томонидан тузилган девони топилди, шу билан унинг биографияси ва ижодини ўрганишга имконият туғилди. Шоир уста хаттот бўлгани учун ўз тахаллусини Роқим (хат ёзувчи — котиб) деб атаган бўлса керак.
Ҳозиргача шоирнинг тўлиқ исмини аниқлаш имконияти бўлмади.
Девондаги ғазал ва мухаммасларидан келтирилган далиллар бўйича, Роқим 1742 йилда туғилган, бу нарса унинг 1814 йилларда, 75 ёш.ида бир асарни таржима қилганлигини тасвирлаб ёзган шеъридан аниқланди.
Роқимнинг ғазал ва мухаммаслари чуқур мазмунга бой бўлиб, давр илғор кишиларининг ёмон ҳаётдан, жамиятда ҳукм сурган ҳақсизликлардан норозилик туйғуларини реал ҳолда ифодалайди.
Роқим ижодида марсия жанрида ёзилган шеърлар ҳам анчагина учрайди.
Роқим лирикасида ошиқларнинг ўз севгилисига ета олмасдан қилган ҳасратлари, афсус ва надоматлари, етишув орзу-умидлари куйланган.
Бу ерда келтирилган Роқим асарлари, шоирнинг Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган 7576 инвентарь рақамли қўлёзма девонидаи олинди.


ҒАЗАЛЛАР

Фалак зулм айлаб элга ошкор оҳиста-оҳиста,
Олур жонин қилиб беихтиёр оҳиста-оҳиста.

Емай-ичмай букун кўб жамъ қилдинг сийму зар нақдин,
Бўлур гўрингда тонгла мўру мор, оҳиста-оҳиста.

Қилиб зулм элга, йиғнаб мол мағрур ўлма, эй золим,
Фалак тортар ниҳодингдин дамор, оҳиста-оҳиста.

Анинг бедоду зулмидин залилу зор бўлғайсен,
Кетиб илгингдин иззу эътибор оҳиста-оҳиста.

Тамаъни тарк қилмай, иззат истар халқдин ҳарким
Бўлур бу феълидин, албатта, хор, оҳиста-оҳиста.

Топиб огоҳлик, тенгриға лойиқ, қилмадим бир иш,
Ўтуб ғафлат била лайлу наҳор оҳиста-оҳиста.

Замон аҳли нифоқидин халос ўлғойсен, эй Роқим,
Алардин тортсанг ўзни канор, оҳиста-оҳиста.

* * *

Эй фалак, бир сарвқад ишқида зор этдинг мени,
Кечау кундуз ўзунгдек беқарор этдинг мени.

Ақлу ҳушимни бериб барбод бир гул ҳажрида,
Юз туман гам еткуруб кўнглумга, хор этдинг мени.

Қору боримни саросар оҳу фарёд айлабон,
Волау саргаштаи бир гульузор этдинг мени.

Дилбаримни саркашу мустағнию бераҳм этиб,
Оҳким, зору заифу хоксор этдинг мени.

Гарчи тенг қилдинг бошимни ер била, юз шукрким,
Поймоли тавсани чобуксувор этдинг мени.

Ул пари ҳижронида жисмимдин, эй жон, чиқмайин,
Васлиға етгач фиғонким шармсор этдинг мени.

Ҳоли зоримға тараҳҳум қилмайин Роқим каби,
Эй фалак, бир сарвқад ишқида зор этдинг мени.

* * *

Бўлуб Мунис сенга ҳамроз Роқим,
Бори элдин қилиб мумтоз Роқим.

Сенга зоҳир қилиб меҳру муҳаббат,
Демиш айлаб вафоу ноз Роқим.

Такаллум тиғидан безахм қолдинг,
Улуғлиқ кўргузуб эъжоз Роқим.

Эшитгач бу сўзин айлаб дуосин,
Бўлуб халқ ичра сарафроз Роқим.

Тафохур айлабон дер ўз-ўзиға,
Чекам оҳистароқ овоз Роқим.

Агар ҳар кунда юз минг пора қилса,
Санга бордур ҳануз ул оз Роқим.

Муносибдур сен ўз ҳаддингни билмак,
Гадою, шаҳ эмас дамсоз Роқим.

Жаҳон боғида айлаб ор бўлмас
Баробар қарға бирла қоз, Роқим.

Кабутарлар била айлар кабутар,
Заган бирла заған парвоз Роқим.

Каломингни узотма, эмди бас қил,
Лазиз ўлғай сўз ўлса оз, Роқим.

Бўлуб маъмур амри, бир ғазални,
Мухаммас айладинг шаҳбоз Роқим.

Писанд этгай эди бўлса жаҳонда
Сўзингни Ҳофизи Шероз, Роқим.

Била олмон қабул этгайму ё рад
Ҳадисинг муниси танноз Роқим.

Намози шом бўлғач топти итмом,
Намози аср этиб оғоз Роқим.

Ғалат эрмас бу сўзларга тонуқдур,
Худойи фарди беанбоз Роқим.

* * *

Тиларменким манга ёр ўлса Мунис,
Олиб кўнглумни дилдор ўлса Мунис.

Жаҳон боғида булбулнинг муроди,
Будурким анго гулзор ўлса Мунис.

Ғурури ҳуснидин қилмас қабулин,
Келиб Юсуф жилавдор ўлса Мунис.

Билур ишқида қадримни, бировга
Ўзи мендек гирифтор ўлса Мунис.

Эшитгай эрди «ё раб»-«ё раб»имни,
Агар бир кеча бедор ўлса Мунис.

Хаёли зор кўнглум ичра басдур,
Мени бекасга даркор ўлса Мунис.

Ўлармен юз ғаму ҳасрат била, вой,
Анга бир лаҳза ағёр ўлса Мунис.

Топар бирдамда сиҳҳат хаста кўнглум,
Менга ул чашми бемор ўлса Мунис.

Кечар икки жаҳон султонлиғидин
Ҳазин Роқим била ёр ўлса Мунис.

* * *

Оҳким, солиб уқубатларға жонимни мараз,
Айлади мамлу жароҳатдин даҳонимни мараз.

Турфаким айлаб тилимни ҳам саросар захмнок,
Қўйди сўз дердин забони дурфишонимни мараз.

Турфароқ буким олиб мендин емак — ичмакни ҳам,
Эмди бўғзимдин кечурмас ошу нонимни мараз.

Ошу нондин демаким, бир қатра сув ичмак манга,
Мумкин эрмас, олғали тобу тавонимни мараз.

Айлабон зулму ситам юз минг уқубатлар била,
Оҳ, жоним олғудек бермай амонимни мараз.

Кўр, не золимдур ёмон ҳолимға раҳми келмади,
Эшитиб жонкоҳ фарёду фиғонимни мараз.

Айлабон қаҳру ғазаб бошимға савдолар солиб,
Йиғнади бозор оламдин дўконимни мараз.

Бўйла меҳнатни чекарда дўстларни демайин,
Кўрмасун душман деган номеҳрибонимни мараз.

Ўйла совурди вужудим хирманин боди фано,
Эмди истаб топмағай ному нишонимни мараз.

Келди жаллоди ажалдек олгали жон нақдини,
Охтариб истаб топиб ётган маконимни мараз.

Англамон ўлсам қасосимни мараздин ким олур,
Захм уруб жонимға тўкти ерга қонимни мараз,

Раҳм этиб ҳоли харобимға худойим сақлади,
Олғудек эрди йўқ эрса хаста жонимни мараз.

Куйдуруб жонимни мағзи устухоним ўртади,
Айлади нобуд пайдову ниҳонимни мараз.

Қилғасен, ё раб, ўзинг Роқим дуосин мустажоб,
Қилмағай вайрон баногаҳ хонумонимни мараз.

* * *

Тилаб Роқим ҳазин кўнглум кушодин,
Сочай мушк ўрниға килким мидодин.

Димоғим бўлғач-ўқ андин муаттар,
Қилай фарзанди жонпайванд ёдин.

Агар бор эрса ҳушинг мустамеъ бўл,
Кўнгулни жамъ этиб ҳар можародин.

Биродарлар, мени бечоранинг ҳам
Бу эрди ҳожатим тун-кун худодин.

Ато қилса менга фарзанди солиҳ,
Муяссар айлабон кўнглум муродин.


МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Олса кўнглумни ул икки зулфини печу хами,
Мендин этманг айбким бордур йигитлик олами,
Қолмади жонимға гардун зулм қилмоқнинг ками,
Бизга етмас эрди бир номеҳрибон дарду ғами,
Ким, фузун ҳам бўлди ёри меҳрибоннинг мотами.

Ул ики дилбар бири кўнглимни олиб, бири жон,
Бири зулм этса, бири юз лутф этар эрди аён,
Бири ғамгин этса, бири айлар эрди шодмон,
Икки ёр эрди манго номеҳрибону меҳрибон,
Меҳрибон борди, қолиб номеҳрибон дарду ғами.

Бағрими ул ой фироқи лахта-лахта қилди қон,
Кўр нелар мунглуғ бошимға солди даври осмон,
Бўлмағоймен не учун ҳам хастау ҳам нотовон,
Борди улким бор эди ҳам маҳраму ҳам меҳрибон,
Жон бериб бўлмон бу бир номеҳрибоннинг маҳрами.

Келманг, эй бедардлар, ҳолим сўрарға ёнима,
Мотамида ногоҳон ўлсам қолурсиз қонима,
Чора эмди кимдан истай дарду бедармонима,
Ҳар жароҳатким, улар номеҳрибоним жонима,
Меҳрибоним ул жароҳатларнинг эрди марҳами.

Оҳким, ул меҳрибоним қилғали азми жинон,
Ҳардам айлар бу маҳи номеҳрибоним қасди жон,
Тортибон тийғи жафо, бермай манга бирдам амон,
Ваҳки минг захм урса жонға бу маҳи номеҳрибон,
Йўқ иложиға кўнгулнинг меҳрибону ҳамдами.

Ишқ таврида мени девонаи бехонумон,
Уйладурменким, бошимни кессалар кўрмон ёмон,
Хўблар юз жавру минг зулм этсалар қилмон фиғон,
Муғтанамдур ул пари бор эрса ҳам номеҳрибон,
Даҳр аро чунким топилмас меҳрибонваш одами.

Роқимо, мендек жаҳон аҳлида бир овора йўқ,
Кўнгли бирёну, кўзи гирёну, бағри пора йўқ,
Йиғламай ҳолимға қолған собуту сайёра йўқ,
Меҳрибоним чиқса оламдин, Навоий, чора йўқ,
Ёрдин ҳам хуштурур номеҳрибонлик олами.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Айламиш золим фалак ғам хирманин кўнглумда чош,
Нолаи зорим тонг армас қилса эл кўнглин харош,
Вой, юз минг войким, аҳбоб ила қилмай кенгош,
Чиқти ёрим кеча йўл азмин қилиб ул бағритош,
Бас ажойибдур қоронғу кеча чиқмоқлиқ қуёш.

Борғали ул маҳжабин кўзлардин учти уйқулар,
Қасд этиб жонимға ҳарёндин етишди қайгулар,
Булъажаб ҳолнмни кўрган гоҳ йиғлар, гаҳ кулар,
Гар қуёшға эл назар қилса кўзига ёш тўлар,
Ул қуёш борғач назардин кўзларимга тўлди ёш.

Ғайридин билкулл кечиб ишқида пок ўлған кўнгул,
Жонфизо лаъли лабин топмай ҳалок ўлған кўнгул,
Ханжари мужгони бирла захмнок ўлған кўнгул,
Захмдин кўб қон борурдин қолди чок ўлған кўнгул,
Зангдек афғон чекиб, хайлида бўлғай эрди кош.

Сенсизин гардунға ўтлиғ оҳ тортиб дам-бадам,
Қисматим бўлмиш ғам узра ғам, алам узра алам,
Қайси кун бўлғай сени кўрмак муяссар, эй санам,
Фурқатингдин йиғлабон ҳақдин висолинг истарам,
Гаҳ сочармен бошға туфроқ, гаҳ қўярмен ерга бош.

Бўлғали мен телба айру ул ҳилоли қошдин,
Даҳр вайрон бўлғудек кўзумдин оқған ёшдин,
Ўлгудек ҳолатдадурмен қолғали йўлдошдин,
Қатра қонлар гар томар кўксумга урған тошдин,
Захмдиндур демаким, қон йиғлар аҳволимға тош.

Хобгоҳинг айлабон зарбафти зебо бирла фарш,
Бўлма мағрур, ўлгунг охир, қилма кимхоб бирла фарш
Тахтаи тобутинг айлаб неча дебо бирла фарш,
Чун тўшарлар оқибат устинга хоро бирла фарш,
Не осиғ, остингда гар чарх атласидандур фирош.

Тушгали Роқимдин айру дилбари майхораси,
Истабон тобмай они бўлмиш жаҳон овораси,
Айтингизлар, ишқ дардининг не эркан чораси?
Фош этар меҳрин Навоийнинг сариғ рухсораси,
Субҳдекким сарғариб рухсори айлар меҳр фош.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Адамдин бўлғач-ўқ Ширину Лайли ногаҳон пайдо,
Бўлуб Фарҳоду Мажнун янглиғ икки нотавон пайдо,
Қилиб ҳар бири ўз дилдори кўйида макон пайдо,
Манга не манзилу маъво аён, не хонумон пайдо,
Не жонимдин асар зоҳир, не кўнглумдин нишон пайдо.

Азал қассомидин бўлмиш манга ҳижрон ғами мақсум,
Кўруб ҳар лаҳза юз минг зулм гардундин мени мазлум,
Денгиз, аҳбоб, сизга қайси дардимни қилай маълум,
Хирад махфий, бадан фоний, кўнгул ғойиб, тараб маъдум,
Бори саҳл эрди бўлса эрди ул номеҳрибон пайдо.

Ул ойким оташи ишқи дили сўзонда пайдодур,
Ўқидин юз бошоқ бу дийдаи гирёнда пайдодур,
Таманнои висоли хотири вайронда пайдодур,
Хаёли жонда пайдодур, сўзи афғонда пайдодур,
Ўзи ҳам нетти, ваҳ, оллимда бўлса бир замон пайдо.

Киши ўлмас ажал соқийсидин паймонаси тўлмай,
Қазодин хирмани умри фано бодиға соврулмай,
Тилармен, ёрсиз оламда бир соат тирик бўлмай,
Улар ҳолатдамен онсиз, тарабдин кўрмайин ўлмай,
Деманг таъжил ила ул умр бўлғай ногаҳон пайдо.

Жаҳонға ҳар киши келди анга ўлмак муқаррардур,
Борур келган йўлидин хоҳ Дороу Скандардур,
Ўлумдин қўрқмоқ, жоно, санга қайдин муяссардур,
Ҳазар қилмоқ қазо жаллодидин бўлмаски йиллардур,
Қилур қатл ўйлаким не тийғ эрур зоҳир, не қон пайдо.

Ажаб ғофилсен, эй одам, бўлур ҳар лаҳза умринг кам,
Қани ёру, қани ҳамдам, ўларсан оқибат сен ҳам,
Эшит айтмай санга абсам, бу нукта қолмасин мубҳам,
Кесар юз нахлни ҳар дам, қилур юз сарвни хуррам,
Таажжуб кўрки, бу гулшанда эрмас боғбон пайдо.

Сени ҳақ хўбларға шоҳ қилмиш ул маҳалдинким,
Қилиб ҳуснингни афзун кун-бакун рўзи азалдинким,
Кўруб маъруз этар Роқим кечиб баҳсу жадалдинким,
Санга жон шавқидин берди Навоий, йўқ ажалдинким,
Ажал топқунча эрмас ул заифи нотавон пайдо,

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Солғали жонимға ўт бир маҳлиқонинг фурқати,
Кўкда оҳим шуъласидиндур шафақнинг ҳумрати,
Зор жисмимдин кесилғач хаста жоннинг улфати,
Жонға чун дерман не эрди ўлмаким кайфияти,
Дерки, боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати.

Келгали дунёи дунға кўрмадим айшу тараб,
Заъфи толеъ кўрки, тинмай қон ютармен рўзу шаб,
Жон наҳифу тан заиф ўлмоқ ажаб узра ажаб,
Жисмдин сўрсамки, бу заъфингға не бўлди сабаб,
Дер, анга бўлди сабаб — ўтлиғ бағрнинг ҳирқати.

Топмайин дардимга дармон кўп югурдим ҳар ёнга,
Билмон, эй жони балокаш, не илож айлай санга,
Куйганимни сар-басар айтай қулоқ солсанг анга,
Чун бағрдин сўрсам айтур, анда ўт тушди манга-
Ким, кўнгулга шўъла солди ишқ барқи офати.

Бўлмасун ҳеч кимса, ё раб, мен каби ҳоли табаҳ,
Қилди чархи бемурувват рўзгоримни сияҳ,
Ўртаниб ҳасрат ўти бирла вужудум таҳ-батаҳ,
Кўнглума қилсам ғазаб, айтурки, кўздиндур гунаҳ,
Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати.

Қилғали меҳнат ўқи жисмимни сартосар яро,
Топмадим захмимға марҳам истабон олам аро,
Ўз-ўзум бирла қилиб девоналардек можаро,
Кўзга чун дерменки, эй тар домани юзи қаро,
Сендин ўлмиш хаста кўнглумнинг балоу меҳнати.

Оҳким, йўқтур ғамимни сўрғали бир ғамгусор,
Ёшурун дардимни билмон кимга айлай ошкор,
Қон ёшидин жайбу домонимни айлаб лолазор,
Йиғлаб айтур кўзки, йўқ, эрди манга ҳам ихтиёр
Ким, кўрунди ногаҳон ул шўхи маҳваш талъати.

Неча, Роқим, айлабон чуну чарони жустужўй,
Айлагайсен жаҳлдин ҳар узв бирла гуфтугўй,
Оқил эрсанг эмди кел беҳуда афсонангни қўй,
Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй,
Чун санга ишқ ўти-ўқ эрмиш азалнинг қисмати.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳар неча бу балокаш ул ойға бўлса мардуд,
Жонлар фидоси қилмоқ бордур кўнгулга мақсуд,
Бу навъ ҳурнайкар эрмас жаҳонда мавжуд,
Рухсори жонибида ул холи анбар олуд,
Ўт гўшасида гўё анбар тушуб қилур дуд.

Кўргач ул ойни лола кўксида доғ қолди,
Сарви сиҳи қадидин боғ ичра кўб уялди,
Ғаввос кўнгли захми дур васлидин ўнгалди,
Баҳри ғам ичра ашким кўнглига раҳм солди,
Дарё мусофиримен гавҳардин айлаган суд.

Динимни ғорат этгач ул вусмалик кўзу қош,
Оламға оҳу ашким сирримни айлади фош,
Дашти жунунда деманг Мажнунни манга йўлдош,
Базми ғам ичра шаҳмен, сориғ юзумда қон ёш,
Бу лаълранг бода, ул соғари зар андуд.

Ғамзанг қиличи, жоно, нечун бошимни чопмас,
Гарди сийми самандинг урён танимни ёпмас,
Кўюнгда демон итлар бу нотавонни қопмас,
Кўнглум гадолиғ айлар оғзингни гарчи топмас,
Йўқ ваъда бирла они қилсанг не бўлди хушнуд.

Токи ғамингда бағрим хуноба бирла тўлсун,
Ғайрингга боқсам, эй жон, икки кўзум ўюлсун
Бординг кўнгул не янглиғ андуҳдин тутулсун,
Келким йўлингда туфроқ бошингға садқа бўлсун,
Ҳам жисми дардпарвард, ҳам жонй ранжфарсуд.

Сўз дема оқил эрсанг шоҳу вазирдинким,
Тангриға восил ўлған ёд эт фақирдинким,
Суду зиён ҳадисин сўр бу ҳақирдинким,
Нобуду буд фикрин маҳв эт замирдинким,
Не буд қолғусидур охир санга, не нобуд.

Роқим, гар одам эрсанг, кўп бўлмоғил ҳавойи,
Қилма ўзунгни зинҳор зуҳд аҳлидек риёйи,
Айш айлар элга хуштур майхона бўлса жойи,
Сархуш тарона гўстар топмишсен, эй Навоий,
Соқий, сен эмди тут май, мутриб, сен эмди туз уд.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Борғали ёд этмас ул маҳваш мени ғамнокни,
Бу мусибатдин бошимға совурурмен хокни,
Айб қилманглар кўруб сийнамда ҳарён чокни,
Ҳафтаедур кўрмамишмен ул бути чолокни,
Не ажаб гар ўртаса оҳим ети афлокни.

Ўйла мажруҳ айладинг жисмимни, эй бебокким,
Қаттиғ аҳволимға қон йиғлар хасу хошокким,
Дуд бошимдин чиқарди гардиши афлокким,
Солди тийғи фурқатинг бағримға андоқ чокким,
Бағри бўлғай чок-чок улким кўрар бу чокни.

Гул юзунг бўлғач намоён пардадин, эй сиймбар,
Хайли ишқинг айлади жон кишварин зеру забар,
Ишқ журмидин вужудим куйдурур бўлсанг агар,
Ҳажр ўти жонимға ортуқдур, анга бас бир шарар,
Ўртамак дўзах била, яъни на бир хошокни.

Ҳар кеча ағёр ила ул ой қилиб завқу сафо,
Кунда юз бедилни ўлтурганга қилмас иктифо,
Қатли ом айларга ушшоқ аҳлини ул бевафо,
Отланибдур маст кўнглакчан чекиб тийғи жафо,
То не ўт солғай жаҳонға кўргил ул бебокни.

Чекса ул бераҳм қатлимға агар тийғи ҳалок,
Мен қилай рахши аёги остида жисмимни хок,
Кўзу кўнглумни дема, бордур мақоми ваҳмнок,
Ишқ ўти бирла кўнгул, сув бирла кўзни қилди пок
Пок манзилларда пинҳон қилғали ул покни.

Кимки олам шуғлидин истар қутулмоқ май ича,
Дайр пири хизматин жон бирла айлаб ҳар кеча,
Даҳр эли жавру жафоу зулмини тортай неча?
Дайр аро даврон ғамидин қочмишам, эй муғбача,
Бир муғона май била шод айла бу ғамнокни.

Роқимо, гар чарх қилмоқ истамас жисмингни хок,
Мотамингға не учун ҳар субҳ этар жайбини чок,
Май ичиб тун-кун, кўнгул дунё ғамидин айла пок,
Бода бирла юнг Навоийни хумор этса ҳалок,
Боғлангиз тобути узра берк нахли токни.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ул ойға тийраи кулбам сори ногаҳ гузор ўлғач,
Сўрарға ҳоли зоримни йироқдин ошкор ўлғач,
Келиб нозу адоу ишва бирла барқарор ўлғач,
Жамолин васф этармен ҳамдамим ул гулъузор ўлғач,
Қуруқ шох уйлаким, гуллар қилур зоҳир баҳор ўлғач.

Қилич бошиға келса ишқдин, кўнглум қачон тонғай,
Кўтармай остонидин бошин ўлғунча ёстонғай,
Ҳазин жон, нотавон кўнглум неча рашк ўтиға ёнғай,
Қошин кўргоч ҳасаддин истарам эл кўзи боғланғай,
Нечукким кўз тутарлар эл янги ой ошкор ўлғач.

Шаҳимен ишқ элининг, хору хородур манга маснад,
Сипоҳу лашкаримдур тоғу саҳролар аро ҳар дад,
Хирад касб этгали оллимда Афлотун ўқур абжад,
Жунун эрмас кийиклар суҳбати дермен манга шояд,
Бир ўқ откай ғалат ул қоши ё гарми шикор ўлғач.

Кўнгул, ҳижронда ўлсанг воқиф ўлмас ёр ҳолингдин,
Умид уз, васлидин кеч эмди савдои маҳолингдин,
Юзу зулфин тилаб не ҳосил этдинг моҳу солингдин,
Ҳавас ишқ айлаган озода кечгил бу хаёлингдин-
Ки, чиқмас бу тикан, кўнглингда.ногаҳ устувор ўлғач.

Бўлуб озодалар дилхун, қаро тупроқдадур мадфтун,
Қани Ширин била Лайли, қани Фарҳод ила Мажнун,
Қани Дороу Искандар, қани Мусо, қани Ҳорун,
Қани Ҳотам, қани Қорун, қани Жамшиду Афридун,
Бас эҳсон қил, санга гардуни дундин эътибор ўлғач.

Қочиб ғам хайлидин, майхона кунжин айладим маскан,
Агар ўлсам манга хум кирпичи остин қилинг мадфан,
Эмастур ишқ сиррин фош қилмоқ бизга мустаҳсан,
Деёлмас дард ила ўлдум вале билгилки чекмишман
Бир оҳе, барча олам ғусса дуди бирла тор ўлғач.

Қилур мажруҳ, Роқим, ҳажр бағримға уруб ханжар,
Фиғонким, васлидин марҳам анга еткурмади дилбар,
Ғ.ниб парвонадек шавқ ўтиға ҳар лаҳза болу пар,
Навоий шамъдек йиғлаб куюб ҳолини шарҳ айлар,
Ул ой базмида бир тун рост ошиқларға бор ўлғач.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Баҳор вақтида қил сайри лолаи худрў,
Нединким боғ аро очилди ғунчаи хўшбў
Бу навъ чоғда ўлтурмоқ уйда бўлғаймў,
Не яхши вақт эрур ер бирла бир бўлғу,
Кўнгулда ҳар неча пинҳон сўз ўлса айтилғу.

Топиб ҳаёт, тахайюл висолин айларда,
Тавофи кўчаи жаннат мисолин айларда,
Тазаккури мужау зулфу холин айларда,
Қаду юзу лаби лаъли хаёлин айларда
Кўзумга кеча тонг отғунча келмади уйқу.

Кел, эй шикаста кўнгул, тарки бу работ эткил,
Онинг алойиқидин тарки ихтилот эткил,
Хазони марг етар, ишда ихтиёт эткил,
Баҳор вақтида май ичгилу нашот эткил,
На шоҳ қолғуси оламда, не гадо қолғу.

Тўлуб фасонаи ҳусниға Қофдин то Қоф,
Асири зулфи гириҳгири неча мўйшикоф,
Ул ойни ҳар киши кўргач деди қилиб инсоф,
Замири соф, юзи соф, тийнатидур соф,
Нажоди одам эмастур, фаришта бўлғай бу.

Қабул айла сўзумни, эшит насиҳат сен,
Хуш эт кўнгулни тутуб ёр бирла улфат сен,
Жаҳон уйи аро меҳмон неча фурсат сен,
Висоли дўст ғанимат, ўзунг ғанимат сен
Ки, ҳар нечук қилибон бўлма ёрдин айру.

Жаҳонға токи адам танг нойидин келдим,
Юракни тийғи надам бирла ҳар сари тилдим,
Бақои умри эмас селча, озмун қилдим,
Ҳаёту айнш жаҳонни бу қадарким билдим,
Биайниҳи экан ул сояи рами оҳу.

Не бок, ишқида Роқим ғаму бало кўрса,
Ўзини дард ила меҳнатга мубтало кўрса,
Тафохур анлар, агар ёрдин жафо кўрса,
Навоий ёри жафокоридин вафо кўрса,
Онга бу рутба бори ошиқ ичра ойруқсу.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳаббазо, ул вақтким кўнглум басе масрур эди,
Маснади иззат уза ул навъким фағфур эди,
Бахту иқболу саодат амрима маъмур эди,
Эй хуш ул кунларки, рухсоринг менга манзур эди,
Чашми уммидим чароғи васлдин пурнур эди.

Чарх ҳар дам ҳашмату жоҳу жалолимни кўруб,
Ою хуршиди билан тун-кун бошимдин эврулуб,
Ҳарна кўнглум орзу қилса равон тайёр ўлуб,
Қурб шавқи, офиятбахши тани бемор ўлуб,
Васл завқи, роҳатафзойи дили маҳжур эди.

Шавқу завқу сидқидил бирла дегач наъти расул,
Кўнглума файзу футуҳ айлаб эди беҳад нузул,
Одам эрдим, қурби даргоҳида .бўлмишдим қабул,
Рашкдин иблиси мардуд ўлгудек эрди малул,
Манзилим жаннат, майим кавсар, анисим ҳур эди.

Кеча-кундуз боғ саҳнида ерим гулзор ўлуб,
Шодком эрдим, назаргоҳим жамоли ёр ўлуб,
Нозанинлар соғари ишратни пайдарпай сунуб,
Домани иқболима гарди таарруз қўнмаюб,
Чашми ҳосид чеҳраи жамъиятимдин дур эди.

Лутфи ҳақдин бўлмиш эрдим ул сифат олижаноб,
Комрону комбину комбахшу комёб,
Хокрўби остоним эрди тун-кун шайху шоб,
Ҳар дуо қилсам, таваққуфсиз ўлурди мустажоб,
Ҳар таманно айласам, эҳмолсиз мақдур эди.

Хўбрўлардин етиб меҳру муҳаббат кўнглума,
Ёвумас эрди ғаму андуҳу кулфат кўнглума,
Васл нузҳатгоҳида бор эрди ишрат кўнглума,
Ҳажр билмаздим, етурмаздим кудурат кўнглума,
Гарчи давроннинг мухолиф кездуги машҳур эди.

Оҳким, Роқимни еткурмай севар жонона чарх,
Қилди юз дарду ғаму меҳнат била ҳамхона чарх,
Одатидур жавру зулм этмак бори инсона чарх,
Нўла гар солса Фузулийни ғами ҳижрона чарх,
Васл айёмида ул ғофил, инон, мағрур эди.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Кўнглуминг дардини дилдор билибдур, билурам,
Мени васлина талабгор билибдур, билурам,
Ўзина ошиқи дийдор билибдур, билурам,
Ёр ҳоли дилими зор билибдур, билурам,
Дили зоримда наким вор билибдур, билурам.

Ёр агар ошиқи шайдосина гамхор ўлмаз,
Ишқ бозорида ҳуснига харидор ўлмаз,
Дардидин ўлсам ул ой, оҳ, хабардор ўлмаз,
Ёри агёр билибдурки манга ёр ўлмаз,
Мен дахи оники агёр билибдур, билурам.

Ўзни ул мугбача масти маи жом айлагали,
Отланиб чиқтн, қириб элни тамом айлагали,
Жон қушин донаи ҳоли била ром айлагали,
Зулфини аҳли вафо қайдина дом айлагали,
Мени у дома гирифтор билибдур, билурам.

Лаби ҳижронида бўлди жигарим дард ила қон,
Чок сийнамда ғами қолмади ҳаргиз пинҳон,
Дема, кўнглунгдаги дардингни анга айла баён,
Мен на ҳожатки қилам, дарди дилим ёра аён,
Қаму дарди дилими ёр билибдур, билурам.

Роқимо, комими талх этгали ул ширин лаб,
Меҳр фош айламайин қилди ғазаб узра ғазаб,
Гар онинг майли санга бўлмаса, не суд талаб,
Ёр ҳамсуҳбатим ўлмазса, Фузулий, на ажаб,
Ўзина суҳбатими ор билибдур, билурам.

ЗИЙРАК ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Оҳким, бағримни қон андуҳи фурқат айлади,
Ақлу ҳушу сабру оромимни ғорат айлади,
Хонумондин ойириб беайшу ишрат айлади,
Не эди журмим насибам чарх ғурбат айлади,
Хобу хўрдимни ватан ёдию ҳасрат айлади.

Даҳри дун ҳар кун солиб бошимға юз минг можаро,
Дуди оҳим бирла қилди рўзгоримни қаро,
Тийғи бедодидин айлаб нотавон жисмим яро,
Бир гули роҳат алимга бермайин бу боғ аро,
Жон аро юз даста неши хору меҳнат айлади.

Кўрмадим ройимча ҳаргиз чархи каж андешни,
Еткурур ҳар кун ҳазин жонимға юз минг нешни,
Дарду меҳнат ўтиға 5фтаб мени дилрешни,
Совутуб мендин тамоми ақрабоу хешни,
Волидайним кўнглини бемеҳру шафқат айлади.

Дўст бўлғай деб жаҳон аҳлиға бўлдум хоки роҳ,
Оҳким, жонимға душман бўлдилар беиштибоҳ,
Билмадим, ё раб, мени бечора қилдим не гуноҳ,
Қилмади таъсир аларға неча чекдим ўтлиғ оҳ,
Гарчи гардунға етиб кўнглин жароҳат айлади.

Етти йилдур ғурбат ичра қон ютуб лайлу наҳор,
Айрилиб хешу таборимдин юрурмен хору зор,
Не манга бир ёр ҳамдам, не манга бир ғамгусор,
Оғзима жонимни еткурди чекардин интизор,
Ҳолатим душвор чархи бемурувват айлади.

Не жаҳон боғида кўрдум айш ила ишрат юзин,
Не ато бирла анодин меҳр ила шафқат юзин
Кўрмадим ёру биродарлар била улфат юзин,
Соқиё, тут бода кўнглунг кўрмасун кулфат юзин,
Хонумонимни бу кун торожи кулфат айлади.

Бормудур мендек диёру мулкидин оворае,
Қавму қардошидин айру бағри юз минг порае,
Роқимо, ҳолимға ҳеч ким айламас наззорае,
Йўқтурур, Зийрак, чу сабр этмакдин ўзга чорае,
Бўл ризо, неким қазо девони қисмат айлади.


МАСНАВИЙ

САЛОМНОМА

Салом, эй ики хўбу зебо ўғул,
Салом, эй манга икки мирзо ўғул.

Салом, эй ики нури дийдам менинг,
Жаҳон аҳлидин баргузидам менинг.

Салом, эй ики боғи умрим гули,
Ҳаётим гулистонининг булбули.

Салом, эй манга икки жондин азиз,
Неким йўқ азиз ондин, ондин азиз.

Салом, эй ики муниси жонимиз,
Кўнгул қуввати, жонға дармонимиз.

Атоға ўғул жон эса бегумон,
Вале иккингиз танда жонимға жон.

Билинглар, саросар эрур чин сўзум,
Ғалат дер эсам, чиқсун икки кўзум.

Бухороға ул кунки азм этдингиз,
Уқумоқ учун ул тараф кетдингиз.

Кўзумга бўлуб тийра яхши жаҳон,
Ғам остида қолдим мени нотавон.

Замоне ғамим сўрғали йўқ кишим,
Қилиб ёдингиз йиғламоқдур ишим.

Агар тиймасам кўз ёшим бир замон,
Сув остида қолғай тўқуз осмон.

Анингдек танимдин бориб қувватим,
Ки тебрангали қолмамиш қудратим.

Мени зор тортиб фиғон, йигларам,
Дамодам фироқ ичра қон йиғларам.

Не бор кечалар хоби роҳат манга,
Не кундузда бор истироҳат манга.

Асал солсам оғзимга оғу бўлур,
Ёруқ кун кўзумга қоронғу бўлур.

Улар ҳар ким айрилса бир жонидин,
Кечиб даҳр пайдову пинҳонидин.

Мангаким эрур икки жондин фироқ,
Тирик бўлмоқимдур ўлумдин йироқ.

Тирилгай эдим келсангиз ногаҳон,
Кўзум юзларингизни кўрган замон.

Бўлуб эмди сизларга тангри шафиқ,
Иккингизға тавфиқин айлаб рафиқ.

Не бўлғай карам айлабон ламязал,
Ато қилса сизларга илму амал.

Бериб фаҳм ила донишу имтиёз,
Халойиқ аро айласа сарфароз.

Сизи баҳраманд айлаб авроқдин,
Кўтарса мени доғи туфроқдин.

Дилу жон бил^а қилсангизлар талаб,
Мурод ўлса ҳосил, эмасдур ажаб.

Денгу дўшингиз бирла айлаб талош,
Кўтарманг ўқумоқдин албатта, бош.

Бўлуб яхши озодалар ҳамдами,
Талаб ичра тинманг, таёнманг даме.

Қилиб ғайрату нангу номусу ор,
Этинг илм таҳсилини ихтиёр...

Қилиб сайр, кезмак ҳавас айламанг,
Замоне ўқумоқни бас айламанг.

Ўзингизга роҳатни айлаб ҳаром,
Бўлунғлар риёзат била субҳу шом...

Кўруб меванинг хом ила пишмишин,
Ҳавас айламанг пистау кишмишин.

Деманг ейирга ҳалвойтар яхшироқ,
Қаноат қилинг, топсангиз нони қоқ.

Билиб дарсингиз айлаб азбар ўқунг,
Уқунглар, ўқунглар, ўқунглар, ўқунг.

Ҳавоу ҳавасларии айлаб раҳо,
Сабоқларни такрор этинг борҳо.

Масалдур, сабақ бир агар бўлса ҳарф,
Ўқумоқ керак они ҳар кунда алф.

Қилинг борҳо саъй бирла жадал,
Ғанимат маҳалдур, ғанимат маҳал.

Ҳаял айламанглар, ўқунг муттасил,
Ўтар кўз юмуб очғуча ою йил.

Иккингизни қўллаб шаҳи Нақшбанд,
Бори илмдин айласун баҳраманд...

Гаҳи орзу айлабон шарҳи ҳол,
Иккингизга бир нома қилсам хаёл.

Ёзай деб они қўлға олғоч қалам,
Қилур кўз ёшим ила қоғозни нам.

Ки ёзмоқ анга нома осон эмас,
Сув устига хат ҳаргиз имкои эмас.

Будур узримиз, эй манга икки жон,
Агар кунда бир нома қилмон равон.

Йўқ эрса неча сўзни тақдир этиб,
Бари муддаоларни таҳрир этиб.

Ёзарда дурбор этиб хомани,
Юборгай эдим кунда бир номани.

Топиб ҳажр таскиниға эҳтимол,
Қилиб жонфизо васлингизни хаёл.

Баси шод этиб табъи худкомани,
Ёзиб бу баҳона била номани.

Бировга бериб қилдим они равон,
Ўқуғач бўлур сизга ҳолнм аён.

Бу янглиғ агар қилмасам макруол,
Эрур номани ёзмоқ амри маҳол.

Мени эмди сизлар дағи ёд этинг,
Бирор нома бирла гаҳи шод этинг.

Ўлук жисмима мен дағи жон топай,
Фироқ ичра дардимға дармон топай.

Дейин ошкора, эмас ёшурун,
Бўлуб меҳрибон бизга мундин бурун,

Қилиб мў-бамў ҳолингизни баён,
Ёзиб номаким қилдингизлар равон.

Манга номангизни қиЛиб йўлни тан,
Етурган замон қосиди некпай,

Олиб кўзга суртиб, ўқуб йиғладим,
Соғиниб икингизни кўб йнғладим.

Китобатки нисфул-мулоқот эмиш,
Улуғлар бу сўзни на яхши демиш.

Бас авлодурурким ёзиб ҳар замон,
Атоға ўғул нома қилмоқ равон.

Ато ҳам ўғулға ёзиб инчунин,
Муҳаббат юзидин, на аз рўйи кин.

Бу янглиғ эса, эй чароғи кўзум,
Будур эмди сизларга айтур сўзум.

Менинг ҳажр қатлиға чекканда тийғ,
Гаҳи нома ирсолин этманг дариғ.

Очиб номангизни ўқуған замон,
Етар манга ҳар ҳарфидин тоза жон.

Анинг лутфу эҳсонидин йўқ ажиб,
Яна тангри дийдор қилса насиб.

Қасир айладим бермайин сўзга тул,
Ўқуған киши бўлмасун деб малул.

Йўқ эрса сўзум ҳадду поёни йўқ,
Ёзардин туганмаклик имкони йўқ,

Дебон мақсадин Роқими хуш калом,
Бас этти сўзин аддуо вассалом.


МАРСИЯ

Бординг оламдин, етишгач тангридин фармон, болам,
Не илож айлай мени бечора билмон, жон болам,

Сендин, эй нури кўзум, юз войким, айрилғали,
Ашк ўрниға оқар икки кўзимдин қон, болам,

Меҳнату дарду балоу хайли ғам айлаб ҳужум,
Қилдилар бошимни охир ер била яксон, болам.

Тоқат этмай фурқатинг ўтиға йиғлаб зор-зор,
Кечау кундуз қилурмен тинмайин афғон, болам.

Мотамингда қаттиғ ун бирла ўкурсам, бўлғуси
Оҳу ноламдин замину осмон ларзон, болам.

Совуруб бошимға туфроқлар, қилиб сийнамни чок,
Сенсизин бўлдим харобу бесару сомон, болам.

Оҳ, билмасмен бу дардимға не чора айлайин,
Хонумонимни фироқинг айлади вайрон, болам.

Санчилур бағримға ҳар соатда юз минг хори ғам,
Бўлғали гулдек танинг ер остида пинҳон, болам.

Не емак бор менда, не ичмак, не роҳат бир замон,
Бу ёмон ҳолимға тому тош бўлур гирён, болам.

Не тирик сонидадурмен, не ўликлар сонида,
Кўрса эл ҳолимни, албатта, бўлур ҳайрон, болам.

Ҳар киши туғди анодин ўлгусидур оқибат,
Нўш этиб бир-бир ажалнинг шарбатин инсон, болам,

Баҳру кон нақдини харж айлаб қутулмоқ истабон,
Топмамиш ҳеч ким ажалнинг дардига дармон, болам.

Мумкин эрмас жонни қутқармоқ ажал жаллодидин,
Не гадо қолғай жаҳон мулкнда, не султон, болам.

Яхши одингни халопиқ дер эди Саййид Мурод,
Оҳ, найлай бемурод этди мени даврон, болам.

Сўрғали дарди дилимни ногиҳон келгайму деб,
Гул юзинг истаб боқармен телмуруб ҳарён, болам.

Олса жонимни ажал.жаллоди миннатдормен,
Сенсиз оламда тирик бўлмоқ эмас имкон, болам.

Мушкил эрди сенсизин бирдам тирик бўлмоқ манга,
Шукрким, ўлмакни ҳажринг айлади осон, болам.

Бўлса юз жоним оёғингға нисор этгай эдим,
Келсанг эрди сўрғали ҳолимни ногоҳон, болам.

Ҳар саҳарларда туриб йиғлаб манга будур тилак,
Ҳақ сенинг қилғай маконинг равзаи ризвон, болам.

Тонгла маҳшарда карам айлаб худовандим санга,
Ҳамдам эткай жаннат ичра ҳур ила ғилмон, болам...

Баски йиғлармен укуш ғам бирла ашким селидин,
Бошима емрулгудекдур кулбаи эҲзон, болам.

Кўрса Роқим ногаҳон тушда агар дийдоринги,
Қолмағай маҳшарға текру кўнглида армон, болам.


ҚИТЪАЛАР

Қуёшдек шаҳ адолат пеша қилса,
Жаҳон мулкини бир дамда ёрутғай.
Ва гар зулм этса оқшом зулматидек,
Ҳамул дам тийралик оламни тутғай.

Соқий, мени хор-хордин айла халос,
Гул-гул юзунг оч, баҳордин айла халос,
Е май бериб интизордин айла халос,
Ё ўлтурубон хумордин айла халос.

Соқий, кетур ул маи муғоний,
Ким, унудолим ғами жаҳони,
Ҳардам манга қасди жон эдар ғам,
Бағрим ситам ила қон эдар ғам.

Қошинг ғамидин бўлди қадим ёй, нетай,
Бу ғам била, эй кофири худрой, нетай,
Ҳижрон аро кўрмай сени ўлгум, охир,
Эй вой нетай, вой нетай, вой нетай.
 
РАВНАҚ

Паҳлавонқули Равнақ XVIII асрнинг охири, XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган. У Роқим, Муҳаммад Хоксор, Нишотийлар билан замондош бўлган. Равнақнинг ҳаёти ва ижоди ҳали тўлиқ ўрганилганича йўқ. Шоирнинг адабий мероси асосан ўзбекча ва тожикча ғазаллар бўлиб, ундан бизгача бир девон етиб келган. Бу девон 922 инв. номери остида ЎзССР ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Девон хивалик котиб Муҳаммад Юсуф томонидан кўчирилган. Шунингдек, Хоразмда босилиб чиққан айрим тўпламларда Равнақ ғазаллари учраб туради. Муниснинг «Фирдавсул-иқбол» асарида ҳам Равнақдан шеърий парчалар бор.
Равнақ — лирик шоирдир. У ўзининг лирик шеърлари билан бу аср адабиётида муҳим ўрин тутади. Равнақ лирикасида асосий ўринни ғазал жанри эгаллайди.
Севги лирикасида шоир инсоний муҳаббат, ҳаётга муҳаббатни куйлаш билан бирликда, замонасидаги ҳақсизликларни, давр воқеа — ҳодисаларини, ўзининг ҳаётий кечинмаларини реал ифодалайди. Ғазал билан бирликда Равнақ девонида мустазод, мухаммас, мусаддас ҳам учрайди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Суртуб юзуми тун кеча дилдор эшигида,
То субҳ умидим эди дийдор эшигида.

Кўрмак тилабон орази хуршид мисолин,
Бор эрди кўзум тонггача бедор эшигида.

Ногаҳ юзи шаъшааси жонға солиб ўт,
Кул қилди вужудимни баякбор эшигида.

Гар кўрса жамолин бўлур эрди маҳи Канъон
Жон нақдин этиб сарф харидор эшигида.

Ҳар субҳ недин ерға қўяр чеҳраи заррин,
Хуршид агар бўлмаса бемор эшигида.

Ғам шоми ул ой кўйида гардунға чекиб оҳ,
Кўз ёшим эрур кавкаби сайёр эшигида...

Савдозадалар ноласидин кунда бўлур гарм,
Юз-юз қиёмат каби бозор эшигида.

Не хизматинга ким юз йил агар турса уруб бош,
Шаҳларға қачон бўлғусидур бор эшигида.

Дардоки қилур ул бути Чин ноз уза юз ноз,
Ҳарчанд ниёз айласам изҳор эшигида.

Равнақ ҳарами кўйиға етканга эрур фарз,
Гар Каъба тавофи кўринур ор эшигида.

* * *

На бир қосидки еткурса саломим жона жонимға,
На бир маҳрамки, арз этса саломим дилситонимға.

Хироми қомати ҳар дам қиёмат ошкор айлар,
Нечук ташбиҳ этай шамшодни сарви равонимға.

Десангким ҳажр аро жону дилим бору йўқин айлай,
Юзунг оинасини рўбарў тут имтиҳонимға.

Жамолинг бир кўруб, жон бермагимга бермайин фурсат,
Чекиб тийғи тағофил қолма, эй жаллод, қонимға.

Фиғонким, лаъли хандонинг кўзумдин бўлғали пинҳон,
Жаҳон ғарқ ўлди сели ашки чашми хунфишонимға.

Бир ўтдур манда, ваҳким, учқунидин кул бўлур олам,
Кетурмай тоғ тоқат сўзиши доғи ниҳонимға.

Эмас ранги ҳино ул шўхи қотил илгида, Равнақ,
Қўли қон бўлди, шамшири жафо чекканда жонимға,

* * *

Бу кун бир дилрабо кўрдумки сочи ол янгоғ узра,
Анга менгзарки сунбул чирмашибдур гулға боғ узра.

Чиқиб юз ноз ила серпиб ниқобин лолагун юздин,
Ул ой сийнамда ҳарён доғларни қўйди доғ узра.

Лабиким кўнглуму кўз мардумин ҳам баҳраманд этти,
Муанбар холким жон нуқтаси янглиғ дудоғ узра.

Кавокиблар дурур ҳусн осмони буржида ёхуд
Тузилмиш дона-дона инжулар сиймин сақоғ узра.

Сочинг васли муяссар бўлмағондин, эй пари, гўё,
Эмас тишларға юз ғам ниш сончилмиш тароғ узра.

Юзинг шамъи латофатдур фурўзон кун чароғидин,
Эрур олтун утоғанг шўълалиғдур ул чароғ узра.

Жунун саҳросида саргашта жонлар бўйнуға, Равнақ,
Эрур занжири заррин силсила бодом қабоғ узра.

* * *

Ёндим севарим, хоҳ инон, хох инонма.
Куйди жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Дарёи ғами ишқинга мустағрақ ўлубман,
Олий гуҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Хоки сари кўйинг аро бўлдум санга помол,
Эй тожи сарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Ишқингда жунуним эрур ул навъки, ўздин
Йўқтур хабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Жон риштасиға солди гиреҳ фикри миёнинг,
Нозик камарим, хоҳи инон, хоҳ инонма.

Лаълинг ғамидин ғунча каби кўнглум эрур қон,
Гулбарги тарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Жондин гузарим бор, вале лаъли лабингдин
Йўқтур гузарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Ҳарён чамани сийнада юз лола очибдур,
Доғи жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Заҳри ғами ҳажринг мени ўлтургани етти,
Эй лаб шакарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Бар бод берур ҳар кеча авроқи саҳарни
Оҳи саҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Равнақ каби ишқингда куюб барқи балодин,
Йўқтур асарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

* * *

Эй малак сиймоки, олам халқидур ҳайрон санго,
Аҳли инсондур демак оламда не имкон санго.

Хўбрўлар ҳусн мулкида гадойингдур сенинг,
Десалар бўлғай раво, хўблар аро султон санго.

Партави нури юзинг этмиш мунаввар олами,
Чун малоҳат авжида дерлар маҳи тобон санго.

Қил нигаҳ, тангри учун, бир лаҳза ҳоли зорима,
Муддатедур бўлмишам мен зору саргардон санго.

Истабон васлинг саҳарлар нолаю фарёд этиб,
Булбули зорам мен, эй шўх гул, ҳайрон санго.

Кўрмадим ҳаргиз бу гулшанда сенингдек нозанин,
Қилса бўлғай, эй пари, ҳардам фидо юз жон санго.

Ишқ аро Равнақ Масиҳ анфоси топмас дардинги,
Лаъли руҳ афзосининг анфосидур дармон санго.

* * *

Жилва қилиб ноз ила ул санами комёб,
Жону кўнгул хайлиға солди яна изтироб.

Чиқти ҳарамдин ул ой, шўри қиёмат солиб,
Эмди нечук бўлмағай, кишвари олам хароб.

Кўргач они, во, бу не, шўриши ғавғо эди,
Нолаи ушшоқдин топти жаҳон инқилоб.

Чеҳра очиб ул пари пардаи гулфомдин,
Зери шафақдин магар бўлди аён офтоб.

Жону кўнгул зоридур, ошиқи дийдоридур,
Зулф ила рухсоридур — тийра шабу моҳтоб.

Лола рухи сиймбар, кўзлари бодоми тар,
Қатлима ҳардам чекар ханжари нозу итоб.

Зулфида хамдин гажак, белига сончиб этак.
Қатлима чизғаб билак, қонима айлаб шитоб.

Ғорати иймон этиб, даҳрни вайрон этиб,
Ноз ила жавлон этиб, гул юзи ғарқи гулоб.

Жонни мен онсиз нетай ё бошим олиб кетай,
Ё ўлаю ё йитай, мунча недур сўзу тоб.

Кўз йўлидин ҳар саҳар, қон бўлуб оқиб жигар,
Мавж урубон чашмалар, ер юзида ғарқи об.

Зулфи каманди била Равнақ анга мубтало,
Кўнглида юз ибтило, жонида минг печу тоб,

* * *

Ҳарамдин чиқти ул сарви гуландомим хиром айлаб,
Жаҳонни шуълаи рухсоридин ўртаб, тамом айлаб.

Очиб ой оразин гул-гул тамошои жамолидин,
Гулистон айлади ғамгин кўнгулни шодком айлаб.

Намоён этти рухсор узра мушкин донаи холин,
Мусалсал сочлари жон қушлари тубиға дом айлаб.

На кофирдур кўзунгким, аҳли дин қонин ичар ҳардам,
Чекиб тийғи ғазаб бедод этардин қатли ом айлаб.

Эмас кўк домани узра шафақким чашми жаллодинг,
Улус қонин тўкардин они гўё лаълфом айлаб.

Шароби лаълидин ул ой азал субҳида кўнглумни,
Хироми маст қилди, гардиши чашмини жом айлаб.

Эрур мансух ул кундин бери афсонаи Мажнун,
Чу туштум водии ишқ ичра тарки нангу ном айлаб.

Фалак соқийсидин жоми тараб кўз тутмаким, ҳар кун
Қўяр қатлинг юзи заҳри ажалдин талхком айлаб.

Работедур жаҳон, Равнақ, ўтар эл корвон янглиғ,
Мунингдек раҳгузарда бўлмағай турмоқ мақом айлаб.

* * *

Не ниҳоли умр эрур сарви хиромонингча хўб,
Не гули боғи Эрам гулбарги хандонингча хўб.

Не жамолингдек эрур зебо рухи ҳури биҳишт,
Не эрур кавсар зулоли оби ҳайвонингча хўб.

Не дами Исо эрур жонбахш анфосинг каби,
Не қуёшнинг партави рухсори тобонингча хўб.

Не наботу қанд эрур ширин лабинг алфозича,
Не ақиқи нобдур лаъли дурафшонингча хўб.

Қайда бўлғай жилваи товуси гулзори Эрам
Тарзи рафтори қади мастона жавлонингча хўб.

Ғамзанг андоқким тўкар элдинки, жаллоди ажал
Моҳир эрмастур нигоҳи чашми фаттонингча хўб.

Равнақ, ул гул кўйида вақти саҳарлар боғ аро,
Нолаи булбул эмастур оҳи афғонингча хўб.

* * *

Ваъдаи васл бериб айламак эҳмол недур,
Сўнг яна юз ҳийлау макр била ол недур.

Муддаий ҳарне санга деса қабул айлаб они,
Рад қилиб сўзларим, этмак мени бадҳол недур.

Умр ўтуб, ғам била зоеъ мени бебахтға ҳайф,
Билмадим мен ониким толеу иқбол недур.

Билманамким, бу қадар акси муродимға мудом,
Гардиши даври мухолиф фалаки зор недур.

Субҳи айшимни қилиб зулмати нагбат қаро шом
Англамам ҳафта недур, балки маҳу сол недур.

Ичурур даври фалак балки манга ғам заҳарин,
Англамон таъми наботу шакару бол недур.

Кимгаким жонни фидо айладим ихлос била,
Демади лутф ила бир кун санга бу ҳол недур.

Ўзгалар боши етиб кўкка бу даврон аро, лек,
Бахтим этмак мени ғам хайлиға помол недур.

Равнақо, кунжи қаноатдин этиб ўзни фароғ,
Югуриб ит каби қилмоқ талаби мол недур.

* * *

Дунёи дунки кимга дей онинг вафоси бор,
Ҳар дам вафо элиға туман минг жафоси бор.

Ҳар соҳиби камолки, бордур жаҳон аро,
Иззат топарға қайда фалакнинг ризоси бор.

Нодон азизу муҳтараму, лек хордур
Ҳар одамеки дониши табъи расоси бор.

Не деб шикоят айлайин золи чархдин,
Не жаврининг шуморау не интиҳоси бор.

Жуз зоти ламязал самади ҳаййи лоямут,
Ҳар зи вужудким онинг охир фаноси бор.

Хуршид саждагоҳи келиб остони дўст,
Туфроғидин фалак кўзининг тўтиёси бор.

Равнақ, қилурға аҳли вафони жигар кабоб,
Хуршид демагилки, фалак ўтлу тоси бор.

* * *

Ул паривашки қуёшдек гули рухсораси бор,
Ошиқ ўлтурмак учун ғамзаи хунхораси бор.

Сомирийдин ўтуруб сеҳр фусунсозлиғин,
Жодуи маст ики наргиси айёраси бор.

Тиламас марҳам ила они фароҳам қилмоқ,
Кимки ғамзанг қиличидин жигар пораси бор.

Қоматинг бўлса қаю дийдағаким мадди назар,
Қайда бўстони Эрам сарвиға наззораси бор.

Баски ғам тунларида бўлди кўзум ёшидин
Қайда бу навъ фалак ахтари сайёраси бор.

Келса не золи фалак ҳодисасидин, эй дил,
Сабру таслимдин ўзга на онинг чораси бор.

Тийғи ҳижронинг уруб захм дили Равнаққа,
Марҳаме қўйки, онинг бағрида кўп ёраси бор.

* * *

Иноят чоғи бизга дўст истиғнои нозин кўр,
Вале бир неча дунларға они назру ниёзин кўр.

Қўйиб даврида юз бахшойишидин шодлиғ элға,
Ва лекин биз тарафға лашкари ғам туркитозин кўр.

Тўла айлаб дирамдин барча дунлар жайбу домонин,
Қошида бенаволарнинг тиҳи дасти ниёзин кўр.

Бизингдек нотавон ушшоқни кўйиға ёвутмай,
Тақарруб базмиға маҳрам рақиби ҳийласозин кўр.

Азиз айлар арозилни, хор айлар азиз элни,
Сипеҳри сифлапарварнинг бу бир акс имтиёзни кўр.

Не афсунгардурурким элга кўргузмай вафо охир,
Бақосиз даҳри фонийнинг аруси ҳийлабозин кўр.

Фалак давронида Равнақ муроди бўлмайин ҳосил,
Ҳамиша бахти нофаржомдин сўзу гудозин кўр.

* * *

Хўблар жаҳонда сендек соҳибжамол эмастур,
Жаннат гули юзингдек рангину ол эмастур.

Ҳуру пари сенингдек марғуб эмас кўнгулға,
Кавсар суйи лабингға ширин зулол эмастур.

Хуршиду ойға нисбат қилмоқ сени не лойиқ,
Ҳусн ичра чун сангаким онлар мисол эмастур.

Ҳар жилвасида гўё зоҳир бўлур қиёмат,
Тўбий қадингга ўхшаш раъно ниҳол эмастур.

Не офати замонсен, эй нозанин паризод,
Бир кимса йўқ жаҳонда ҳуснинга лол эмастур.

Мастона кўзларингни махмури бўлған элға,.
Лаълинг майидин ўзга дафъи малол эмастур.

Ҳар Лайливашға ошиқ бўлғанлар ул париға,
Мажнун бўлуб менингдек ошуфта ҳол эмастур.

Заҳри фироқ ранжи ишқ ичра чекмаганлар
Шойистаи шифои нўши висол эмастур.

Равнақ чекиб ғамингда гардунға шуълаи оҳ,
Ҳижрон туни кўзига уйқу ҳалол эмастур.

* * *

Не ишвау, не нозу карашма, не адодур,
Билмон бу не жон офати, не ҳур лиқодур.

Не ҳолима бир гўшаи чашмини нигоҳи,
Не дардима жуз лаъли равонбахш даводур.

Лаъли ғамидин гарчи эрур талх димоғим,
Лекин шакари лаблари ранжимға даводур.

Кўрдум юзининг оллида гулни мингидин бир,
Не ҳусни тароват анга, не ранги сафодур.

Зебо кўзу юз кўзга гулистони Эрамдин,
Гулзори жамолин доғи не нашъу намодур.

Қатлим чоғи бармоқлари ул шўхнинг ўлмиш
Қоним била гулгун демаким, ранги ҳинодур.

Гар тишларининг васфини шарҳ этса Аторуд,
Не гавҳари авсофиға ҳадду не баҳодур.

Жонимға ситамдин ёдамай гардиши даврон,
Не шеваи бедоду, не жабру, не жафодур.

Равнақ кўтариб қўлни, малойик дегай омин,
Қошики ижобат чоғи меҳроби дуодур.

* * *

Не жўраи замонада бор эркан эътибор,
Не ошно деганда саботу не устувор.

Не ёру дўст ваъдасида бордурур вафо,
Не пойдор элга муҳаббат не барқарор.

Не ҳолдони анису, не ҳамдарду ҳамдами,
Не бир рафиқи якдила, не ёри ғамгусор.

Мумкин эрур топилмоқи аҳли замонда
Не ошнон содиқу, не ёри дўстдор.

Дей кимга дарди ҳолимиким журми фазл учун,
Помол қилди гардиши бадмеҳри зўркор.

Гар ўтса назм мартабаси тоқи аршдин,
Аҳли суханни хор қилур чархи бемадор.

Билмон не юздин айлади тарки вафоу меҳр,
Бу дўстларки бор эди Равнақға хостдор.

* * *

Бу не толеъ эдиким қилмади имдод ҳануз,
Бўлмади хотиримиз қайғудин озод ҳануз,

Оҳким айламади ҳеч бизинг сори нигоҳ,
Шоҳиди давлат ила бахти худодод ҳануз.

Адам аҳлида, фиғонким, мени ноком каби
Гардиши даври фалак берган эмас ёд ҳануз.

Умр ўтуб, оҳки, бир дам фалаки буқаламун
Шеваи меҳру вафо қилмади ижод ҳануз

Кўр жаҳон даъбиниким, бўлғали бунёд элига
Қила олғунча қилур зулм ила бедод ҳаиуз.

Кимниким бир-икки кун айлади меҳмон ўртар,
Қилмайин ком раво, ушбу ғамобод ҳануз.

Бахти шўрида нелар келтурубон бошимға,
Умр ўтуб толеъ уйи бўлмади обод ҳануз.

Одам авлодиға кўргазмади нақши вафо,
Тоқи айвони фалак бўлғали бунёд ҳануз.

Равнақо, мунча тараддуддин эрур не ҳосил,
Бўлмаса манглайимизнинг ҳарами бод ҳануз.

* * *

Чиқса ноз айлаб ҳарамдин шўхи сийминсоқ қиз,
Вусмалик қошин қилур сарфитнаи офоқ қиз.

Ёрутур эрди кўзум хилват саройин бир кеча,
Кирса эрди қўйнума ул тўлғон ойдек оқ қиз.

Не учун таъзим этар ҳуснига моҳи чоравар,
Гар эмас хуршиддек маҳвашлар ичра тоқ қиз.

Қилмас эрмас марҳамат ҳури паридин илтимос,
Кўз учидин боқса гоҳи кўргузуб ишфоқ қиз.

Бир қошиқ қоним итига айлагай эрдим биҳил,
Бир мени тийғи нигаҳдин истаса чолмоқ қиз.

Анбарин холи қилур жонлар машомин атрсой,
Истаса зуннори зулфин бўйнума тақмоқ қиз.

Коса-коса қон ютай токай хумори ҳажридин,
Жоми васлингда нетар қилсанг думоғим чоғ, қиз

Жонни қурбон айлар эрдим лаҳжаи шириниға,
Келса аҳволим сўрарға шаккарин дудоғ қиз.

Гар малоҳатлик эса ондин кўрунгай кўзга хўб,
Хоҳ бўлсун турку тожик, хоҳ эрур қалмоқ қиз.

Кимдурурким бўлмағай Равнақ онинг ошуфтаси,
Гар кўрунса, кўзга бир маҳбубан офоқ қиз.

* * *

Оҳким, тушгали бу золи фалакка ишимиз,
Дард таскиниға йўқ ҳоли дил айтур кишимиз.

Борҳо элнинг эрур акси муроди анга эш,
Чархи носоз била мумкин эмас созишимиз.

Бу на бедоддурур нолишимиздин, эй чарх,
Эҳтироз этки, мурувватдин эмас ранжишимиз.

Қадримиз, оҳки, дунлардин эмас мингдин бир,
Юз Фалотундин агар бўлса расо донишимиз.

Мунча не ондин эрур бехабар ул золимки,
Оҳи дардона чекиб, кўкка етар нолишимиз.

Ҳазар, эй золим, ўшул оҳи саҳаргоҳдин эт,
Ким ўтар эрди сипардин бу хаданг отишимиз.

Муддаий айламайин дасти ситамдин қўтоҳ,
Токай ул хийрасар ўлғай сабаби коҳишимиз.

Ваҳм эт, хасмки, туфроққа қўйиб рўи ниёз,
Дўст даргоҳиға бош қўймоқ эрур варзишимиз.

Жонимиз қайда фалак қонин ичардин сувуғай,
Ҳар қачон кўрсант ани баски ғажирур тишимиз.

Тинмоқ ўлмас нафасе жавр ила бедодидин,
Қайдин ўлғай бу фалак даврида оройишимиз.

Мунча не солди қаро кунни фалак бошимиза,
Билмадукким не эди, Равнақ, анга қилмишимиз!

* * *

Келдингу кетдинг кўринмай, эй пари пайкар санам,
Кўнглима доғ узра қўйдинг доғ, алам узра алам.

Тут бу кунларни ғанимат, бўлма кўп мағрури ҳусн,
Қилмағил мен нотавонға мунча бедоду ситам.

Гар манга кўйинг муяссар бўлса, эй сарви равон,
Ўлсам этмай орзуи гулшани боғи Эрам.

Гар мени махмурингга тутсанг муҳаббат соғарин,
Истамасман шоҳлиғ, қилмон таманно жоми Жам.

Сарви озод айлагай қаддингға арзи бандалик,
Жилва қилсанг боғ аро андоқки товуси ҳарам.

Деб эмишсен пок домонлиғ мусалламдур манго,
Пок дил аҳли назарға айлагил лутфу карам.

Гарчи ҳар дам ўлтурур Равнақни ҳажринг ғуссаси,
Лаъли жонбахши хаёлингдин топар жон дам-бадам.

* * *

Эврулай бошинга, зебо санамим, дилдорим,
Гулъузорим, севарим, моҳи шакар гуфторим.

Не бўлур, тангри ризоси учун, эй сангин дил,
Гоҳ-гоҳи сўрасанг ҳоли дили беморим.

Васлдур марҳам анга, чекма, табибо, заҳмат,
Топмағунг чораи доги жигари афгорим.

Гул ўзин пора қилиб, булбул ўлур девона,
Боғ аро қўйса қадам шўхи пари рухсорим.

Не тилар жону кўнгул менда таажжуб бири йўқ,
Ғорати ишқидин ар қолғон эмас осорим.

Садафи чашмим аро, қани, кириб тутса мақом,
Ҳусн дарёсида олий гуҳари шаҳворим.

Тиргузур Исою Марям каби ўлганларни
Лаъли жон парваридин сўзлари шаккарборим.

Ғамзадин кўз юмуб очғунча тўкар юз мингдин,
Тийғи бедод чекиб, чиқса кўзи хунхорим.

Субҳидам маст чиқиб товус каби боғ аро,
Жилваи ноз қилур ул қади хуш рафторим.

Бўлғали ғамкадайи ишқ мақомим, Равнақ,
Минг ғамим бор, вале сўрғали йўқ ғамхорим.

* * *

Хуш келибсан буён, паризодим,
Қади сарви равон паризодим.

Кўз ё жон уйидадур жойинг,
Марҳабо, меҳмон паризодим.

Барқ урар даҳр аро жамолингдин,
Нури хуршидсон паризодим.

Тўти янглиғ эрур тилинг гўё,
Сўзи шаккарфишон паризодим.

Дур сочарсен лабинг такаллумдин,
Шўхи ширин забон паризодим.

Ишваи нозинг ўлтурур элни,
Нозанини жаҳон паризодим.

Тушти ҳуснинг садои ғулғуласи
Рум то Исфаҳон, паризодим.

Шуҳратингдур замон саҳифасида
Достон-достон, паризодим.

Булбулим, гул жамолингга шайдо,
Эй юзи бўстон паризодим.

Кўксунг устидаги қўша норинг
Қилди бағримни қон, паризодим.

Кўрмай эл нозанин гўзаллар аро
Сен каби навжавон, паризодим.

Ғамзанг ўқини ўткариб жондин,
Қошларингдур камон, паризодим.

Қилди Равнақни сунбулиға асир
Сочи анбарфишон паризодим.

* * *

Ул ўтлиғ чеҳраким оламға ўт солмиш жамолидин,
Қуёш парвона янглиғ ўртанур рухсори олидин.

Юзи меҳри фалакни зарра янглиғ беқарор айлаб,
Эрур маҳжуб моҳи ийд анинг мушкин ҳилолидин.

Шиҳоб эрмаски айлар майли авжи осмон узра,
Гаҳиким кечалар оҳ урсам ул маҳваш хаёлидин.

Хумори чашми мастиға илож эрмас маи кавсар,
Гар ичмас бодаи лаъли лаби ширин зулолидин...

Лаби қилғач такаллум жон топар ушшоқким, гўё
Бўлур зоҳир Масиҳо муъжизи онинг мақолидин.

Жаҳон аҳли ёниб кул бўлғай, аҳволимға қон йиғлаб,
Десам гар шаммаи маҳзун кўнгул дарду малолидин.

Эмас беҳуда тўбий гулшани фирдавс аро пинҳон,
Ниҳондур эл кўзиға сарви қаддинг инфиолидин.

Недур озурда жон топмоқ кўзининг қатлидин, Равнақ —
Ки, ҳардам тоза руҳе еткурур ширин мақолидин.

* * *

Айлади ёр жаҳондин сафар, афсус-афсус,
Қилди ғам кўнглуми зеру забар, афсус-афсус.

Бўлғали хоки раҳ ул меҳри умидим пинҳон,
Манга шом ўлди бу ғамдин саҳар, афсус-афсус.

Кечалар ёдима тушган сойи ул моҳлиқо,
Нархдин қилди фиғонким: гузар, афсус-афсус.

Водариғоки, ажал боди хазони эсибон,
Гулшани умриға етди зарар, афсус-афсус.

Қилмангиз айбки, ғам даштида мажнун бўлмай,
Эмди найлай мени шўридай (...), афсус-афсус.

Не ўт эрди буки як сон туташиб кул бўлди,
Шўълаи оҳим ила баҳру бар, афсус-афсус.

Ёр юзин тутди оқиб дийдаи гирёнимдан,
Ҳар тараф лужжаи хуни жигар, афсус-афсус.

Анжум эрмас, шаби мотамки чиқиб дуд бмла,
Чирмашур кўкка дамидин шарар, афсус-афсус.

Дод этай кимга қўлингдин фалаки шўъбадабоз,
Зоҳир этдинг манга юз шўру шаръ, афсус-афсус.

Не қилай чора, не айлай мени мотамзада, оҳ,
Гар бу навъ ўлса қазоу қадар, афсус-афсус.

Чун камондори қазо берса ажал ўқиға шаст,
йўқ анга бўлғали монеъ сур (?), афсус-афсус.

Кимки дунё уйидин қилди бақо сори хиром,
Бўлмаса кимсаки ондин хабар, афсус-афсус.

Бемурувватлик эрур бешаи даврони сипеҳр,
Равнақо, қилмасанг ондин ҳазар, афсус-афсус.

* * *

Не ой юзлик, шакар гуфторлиғ зебо санамдур бу,
Қаю зебо санамким, нозанин сар то қадамдур бу.

Юзин кўргач бўлур Мажнун каби шўридау шайдо,
Эрур ҳури биҳиштий ё паризоди Эрамдур бу.

Адоу ноз ила мастона жавлон айлаган чоғда,
Дегил кабки дарий ё улки товуси ҳарамдур бу.

Зиҳи ширин шамойил дилрабои олам ошуби,
Қиёмат жилва, маҳшар ишва, не қоши қаламдур бу.

Мусалсал турраи зулфи гиреҳгирингда билмонким,
Гирифтор айлаган жон қушларини ҳеч ғамдур бу.

Ҳаёти жовидон элга бағишлаб жон фидо лаълинг,
Уларман рашкдин, не ҳасрати дарду аламдур бу.

Манга нўши лаби жонпарварингдин бўлмайин рўзий,
Ютарман лаҳза-лаҳза, ваҳки, не хуноби ғамдур бу.

Десам ширин даҳонинг бирла зебо қошларинг васфин,
Не янглиғ гавҳари шаҳворни дуржи адамдур бу.

Жунун даштида то бўлдум балият мулкини шоҳи,
Бошимда дерлар ўтлуғ оҳни олтун аламдур бу.

Ичиб май қон тўкарга чиқса ул гулгун қабо сархуш,
Дегайсен ғамзасин не ханжари олмосдамдур бу.

Не тил бирла сифат айлай онинг холу хатин, Равнақ,
Ёзилғон сафҳаи оразда не мушкин рақамдур бу.


МУСТАЗОД

Мастона чиқиб қатлима бодом қабоғи,
бебоки ситамгар,
Бир илгида жоми маи гулранг оёғи,
бир илгида ханжар.
Чашми сияҳидин мени маст этса ажаб йўқ
то рўзи қиёмат,
Бир ғамзаси мастона шакаррез дудоғи,
чун бодаи кавсар.
Олам элини кўз юмуб очғунча қилур қатл,
гар тўкмак учун қон,
Жаллод кўзи ғамзасидин чекса пичоғи,
чун кофири Хайбар.
Не нурдурур шуълаи ҳуснингдаки кўрмай
то бўлғали бунёд,
Хуршиди жамолинг каби рахшанда чароғи,
бу гунбази ахзар.
Савдоси сари зулфида бошимга чиқиб дуд,
ёндим тутай эркан,
Ҳижрон ўти сийнамда қўйиб доғ уза доғи,
чун лолаи аҳмар.
Савдозада ғам даштида Мажнун кабидурмен,
овораи шаб-рўз,
Ҳарён қилиб ул шўхи паривашни сўроғи,
пўянда чу сарсар.
Ғам шоми ул ой кўйида Равнақ каби то субҳ,
тош узра уруб бош,
Не айш, не роҳат манга, не хоби фароғи,
не фарш, не бистар.


МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Гарчи аъжози Масиҳо лаъли дурпошиндадур,
Юз жаҳон бедодгарлик ғамзаи қошиндадур,
Шўриши рўзи қиёмат кўи авбошиндадур,
Ўн секиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб чун сарви нозим ўн секиз ёшиндадур.

Чиқса гулгун тўн кийиб, мастона ул чобуксувор,
Ошиқ ўлтурмак учун илгида тийғи обдор,
Жилвасидин тонг эмас бўлмоқ қиёмат ошкор,
Деса бўлғайким яна ҳам ўн секкиз йил ҳусии бор,
Ўн секкиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.

Юз ямоғлиғ тўн кийиб улким гадони кулдурур,
Моҳи Қанъон бебаҳо ҳусниға онинг қулдурур,^
Уйлаким бозори маҳшар кўйида ғулғулдурур,
Ун секиз йил дема, юз сексон йил ўлса ўлдурур,
Ҳусн шоҳи ул балоларким кўзу қошиндадур.

Ул қуёшким кўйида ўзни гадо қилмиш Масиҳ,
Муъжизоти лаълиға жонин фидо қилмиш Масиҳ,
Аҳли дунёдин қочиб азми само қилмиш Масиҳ,
Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Булъажабларким бу эски дайр хуффошиндадур.

Чора айлаб юзға даврон офатидин баҳри ашк,
Оқизур Равнақ ҳаводис кулфатидин баҳри ашк,
Мавж уруб гардунға ҳижрон шиддатидин баҳри ашк,
То Навоий тўкди ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг қуёш акси онинг бошиндадур.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Не ситам гар етса сендин, жонажоним сен менинг,
Бордурур эркинг не қилсанг, ҳукмроним сен менинг,
Хоҳ қаҳр эт, ҳоҳ лутф эт, меҳрибоним сен менинг,
Гар жафо қил, гар вафо ким, дилситоним сен менинг,
Гар мени ўлтур, агар тиргузки, жоним сен менинг.

Хоҳ раҳму илтифот эт, хоҳ эт хуни жигар,
Хоҳ шод эт, хоҳ :ғамгин, йўқ манга сендин гузар,
Хоҳ бўл ғойиб кўзумдин, хоҳ бўл маддий назар,
Хоҳ раъно қад била, борғил ёнимдин жилвагар,
Хоҳ кел қошимғаким, сарви равоним сен менинг.

Жазбаи ишқинг кўнгулға бўлғали илҳоми ғайб,
Йўқтурур девонаи шайдолиғимға шакку райб,
Водии шавқинг аро қилсам жунундин чоки жайб,
Жилва айлаб ҳар замон афғону оҳим қилма айб,
Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳи фиғоним сен менинг.

Жон бериб дилдорнинг топмон вафосидин нишон,
Ҳеч ошиқ ёри, ё раб, бўлмасун номеҳрибон,
Дарди ҳижрондин ўларга етмишам мен нотавон,
Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон,
Бори бу бир-икки дамким меҳмоним сен менинг.

Бўлма ғофил кечалар оҳимдин, эй гул хирмани,
Ким, шафақ эрмас қизил ўтдек фалакни домани,
Хок ўлуб ишқинг йўлида Равнақинг жону тани,
Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани,
Эртаги нозук мизожи, бадгумоним сен менинг.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳодисоти даҳри дундин кўнглинга ғам бўлмасун,
Гар хилофи раъйинг этса чархи торам бўлмасун,
Гулъузорингдин тиҳи гулзори олам бўлмасун,
Бори меҳнатдин ниҳоли қоматинг хам бўлмасун,
Бошимиздан сояи сарви қадинг кам бўлмасун.

То жаҳон айвони бунёд ўлди, эй қоши қалам,
Бўлмамиш мавжуд ҳаргиз сен каби зебо санам,
Кўзга баским нозаниндур суратинг сар то қадам,
Кўрмасам рухсори лаъли чашми ғамзанг дам-бадам
Умр бир он, бир замон, бир лаҳза, бир дам бўлмасун

Субҳидам чиқса гулистон сайриға сончиб этак,
Иштиёқи тийғи нозинг гулга қон айлар юрак,
Кўрмади бир сен каби қотилни даврони фалак,
Сендин офат келдукин билса эди ҳақдин малак,
Илтимос айлардиким дунёу олам бўлмасун.

Оҳким, мунглиғ бошимға тушгали савдои ишқ,
Солди юз шўри қиёмат бошима ғавғои ишқ,
Оламу одам эрур масти маи минои ишқ,
Дер эмиш зоҳидки бўлмоқ айбдур савдои ишқ,
Бу сўзи фош этмасун, расвои олам бўлмасун.

Равнақо, зоҳидлара дийдори жонон ҳайфдур,
Ошиқи комиллара ишқ ичра бўҳтон ҳайфдур,
Кимки бемори муҳаббат бўлса дармон ҳайфдур,
Эй Фузулий, завқи дарди ишқа нуқсон ҳайфдур,
Эҳтиёт эт пунбаи доғингда марҳам бўлмасун.


ҚАСИДА

Мунча жавринг дегил, эй чархи ситамкор, недур,
Ҳар не этмак бу қадар зулм падидор, недур.

Юз туман захм етиб ханжари бедодингдин,
Аҳли дониш жигарин қилмоқинг афгор, недур.

Лаҳза-лаҳза оқизиб хуни жигар кўзларидин,
Қилмоқинг они ики Қулзуми заххор, недур.

Тоқи аълода ёмонларға бериб жойи қарор,
Яхшиларни урасен ерга, бу кирдор недур.

Кимки нодондур этиб они жаҳон ичра азиз,
Кимки донодур, они айламакинг хор, недур.

Кимки жоҳилдур, они лойиқи иқбол кўруб,
Кимки олимдур, они қисмати идбор, недур.

Кимки дун ўлса сурайё уза они чиқариб,
Сарфароз айламакинг они бу миқдор, недур.

Кимки ганжинаи донишда дури нобдурур,
Тахтабанд этмак анга гармии бозор, недур.

Кимгаким кўрсанг агар фазли камолоти шуур,
Фоқаи фақрға қилмоқ они дучор, недур.

Кимки нокасдур ўзин давлата етгач унутиб,
Қайда бидгай ониким дўст недур, ер недур.

Ким бу гулшанда эса сарв каби озода,
Қаро туфроқ уза қилмоқ они ҳамвор, недур.

Кимки хуршид каби бўлса сарафрози жаҳон,
Қилмоқинг они қаро ерга нигунсор, недур.

Кимки миръоти замирида онинг бўлса жило,
Тўкмакинг ойинаи табьиға зангор, недур,

Кимки эгридур ўлуб шаҳлар ўнгунда мажро,
Соҳиби манзалати маҳрами дарбор, недур.

Кимки султондур этиб тожи саририн барбод,
Кимки дарвеш эса бежуббаи дастор, недур.

Кимки дун ўлса этиб муътабари олам они,
Қилмоқ ул сифлани соҳиб зару дийнор, недур,

Мард элин ерга уруб ёр ўласен номарда,
Дегил они мангаким, сенда бу атвор, недур.

Олами дун аро мумтоз этиб ул сифланиким,
Билмайинким ҳадафи гавҳари шаҳвор, недур.

Ким хиёнатгар эрур сўзда узун унга замон,
Хозани гавҳари ганжинаи саркор, недур.

Мунча, эй гардиши даври фалаки шўъбадабоз,
Бўлмоқинг душмани дорандаи новор, недур...

Кимки аблаҳдур, они даҳр этибон зарринпўш,
Комиға дўнмак онинг гунбази даввор, недур.

Кимки меҳр ўлса иши лек онинг подоши,
Тузмак ул ғамзадаға кийнаи пайкор, недур...

Ким сухандондур ўлуб тут анга хуноби жигар,
Билмай эл оники ошомиға меъёр, недур.

Кимки туғди онадин ўйлаки гирдоби бало,
Ғарқ этарга они бу Қулзуми заххор, недур.

Кимки номард эрур бошиға даврони сипеҳр
Абри найсон каби ҳар лаҳза дуру бор, недур.

Осмон бирла замин фарқини дарк этмаган эл,
Тутуб одам ўзини бошида пиндор, недур.

Ваҳ, не бадмеҳр сен эй даҳри дағал, даврингда
Билмадук оники, сайри гули гулзор недур.

Ноқис эл айш суруб, аҳли маишат ғамдин
Ким, камол аҳлидур олам кўзига тор, недур.

Норасоларға бериб сиймни хирман-хирман,
Ким расодур ғами харвор уза харвор, недур.

Кимки дун ҳиммат эса кўкка чекиб они жаҳон,
Жоми хуршид онинг базмида саршор, недур.

Кимки туз бўлса замондин тўла соғар-соғар
Қон ютуб, кулбаи аҳзонда жигархор, недур.

Ким лаим ўлса бўлуб рутбада ангуштнамо,
Молдор аҳлиға ул қофила солор, недур.

Хор этиб ишга ярар элни фалак турфа буким,
Мойили тарбияти мардуми нокор, недур.

Даҳр элин арбададин айлагувчи зеру забар,
Гардиши шўъбадаи ахтари сайёр, недур.

Ким кўкартурса фасоҳат чамани ичра ниҳол,
Ваҳки, қўймоқ они бебаргу бебор, недур.

Кўрмайин соф замир элга раво нўши мурод,
Бағриға урмоқ онинг ништари хунхор, недур.

Соқиё, тут манга бир жомки, айлаб ани нўш,
Билмайинким равиши чархи жафокор, недур.

Ким шарир ўлса салотин қошида қурб топиб,
Лойиқи боргаҳи хаймаи хиргоҳ (?) недур...

Кимки нокасдур ўзин турфаки одам соғиниб,
Нуктагири сухани мардуми ҳушёр, недур.

Билманам не эди журмим манга сендин, эй чарх,
Ранж-ранж узраки, озор уза озор, недур.

Кимки озодадурур, айлаб они зору залил,
Кўрмакинг мунча маломатға сазовор, недур.

Неки тақдирдурур ўзга ёзилмас, Равнақ,
Тавба қил, ёва демакдинки бу гуфтор, недур.

 
ШАВҚИЙ

Асли хоразмлик бўлиб, Каттақўрғонда яшаб ижод этган Муҳаммад Шариф Шавқий XIX асрнинг биринчи ярмидаги Қаттақўрғон адабий ҳаракатчилигида етакчи мавқеъни эгаллайди.
Муҳаммад Шариф 1785 йилда туғилди. 1815 йилда Бухоронинг Говкушон мадрасасини битиргач, умрининг охиригача Каттақўрғоннинг Алижон қишлоғида мактабдор — имом бўлиб хизмат қилди. Қарияларнинг айтиши ва асарларидан маълум бўлишича, у бошидан кўп машаққатли кунларни ўтказган. Шавқий ўз асарларида ўзидек эзилган ситамдийдаларнинг дарду аламларини, орзу-армонларини ифодалади; маърифат, маданиятни улуғлаб, жаҳолат ва зулматни қоралади; халқ қўзғолонларига хайрихоҳлик ва умид билан қаради; ҳукмрон синфларни инсоф ва адолатга чақирди; золим ҳукмдорлар, амалдорлар, хасис бойлар, алдамчи руҳонийларни фош қилди; халқни тўғри йўлга бошлашни муқаддас шоирлик бурчи деб билди.
У 1861 йил кузида дунёдан ўтди.
Шавқий ҳақида Возеҳ «Туҳфатул-аҳбоб» (1871)да ёзади:
...«Бир қари киши экан, Каттақўрғон шаҳридан. Илм таҳсил қилган; шеърни зўр эҳтирос билан ёзган. Араб, турк ва форс тилида кўп шеърлар айтган ва девон тамом қилган. «Мухтасар виқоя»ни мазкур шарҳлаб назм этган. Биз унинг ўзини кўрмаганмиз. Кўрганлардан эшитишимизча, хушсуҳбат, улфат, жуда самимий киши экан; шеърлари ҳам ғоят нафис ва луғат илмига ҳам жуда қобилиятли экан. 1278 (ҳижрий) йилда вафот этган».
Муҳаммад Шариф мактабдорлик даврида мусулмончилик қоида-қонунларининг қисқа мажмуъаси «Мухтасар виқоя»ни тожик тилида «Миръотал-мухтасар» номи билан шарҳлаб назм қилди; 23 минг мисралик бу асарга махсус луғат ҳам илова қилди (1839—1840 йил). Бундан ташқари, араб грамматикасига доир «Рисолаи кофия ё миръотун-наҳв» асарини ёзди. Шавқийнинг девони ҳали топилган эмас. Биз танлаган шеърлар асосан Ўзбекистон ва Тожикистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар фондидаги чала кўчирилган девон нусхалари ҳамда турли баёзлардан олинди.
Шавқийнинг девони «Дебоча» ва «Сабаби таълиф» билан бошланади. Буларда шоирнинг биографиясига оид маълумотлар бўлганлиги учун биз ҳам уларни бошда — девон тартибида бердик.


ДЕБОЧА

Ҳақ ҳамди, расул наътин изҳор
Айлаб, яна бир-ики сўзум бор.
Донолар самъига етушгай,
Бир неча расони кўзи тушгай.
Ашъорим ўқушсалар арода,
Ёд айласалао мени дуода.
Ҳижратдин ўтуб минг икки юз йил,
Йўқдин бу жаҳона келмишам, бил.
Ўттузға киранда, сайр этиб роҳ,
Хатми кутуб айламишман, эй шоҳ.
Толиблара хизмат айладим чўх,
Уйқу била роҳат айламак йўх.
Гоҳо келур эрди шеър ёда,
Мактуб ўлур эрди ул арода.
Ул асра муаллим эрди бир эр,
Дерлар эди они Мавлавий Шер.
Таҳқиқ эди онинг иши дойим,
Толиблари хизматиға қойим.
Олимлар ичида сарвар эрди,
Ҳотам сифату қаландар эрди.
Товуқ йили фавт этти ночор,
Тарих анга «мурғ» бўлди, эй ёр...

САБАБИ ТАЪЛИФ

Бир марди кўҳан манга ёвушти,
Аҳволима иттилое тушти.
Қобил билибон мени бу ишда,
Моҳир сониб ҳар қаю равишда,
Саъй айлади, берди бир неча панд,
Изҳори ҳунарға қилди пайванд.
Устозим эди-ю, раҳбар эрди,
Ул асрда балки сарвар эрди.
Онинг сифатин на дейки, эй шоҳ,
Эрди бари илмлардин огоҳ.
Одобдин эрмас эрди, ночор
Исмини десам — Халифа Бозор.
Дийдорини ҳақ каромат этгай,
Нофеъ сўзи бирла ҳақға етгай.
Айди:— Ҳунарингни айла изҳор,
Ҳифз этмакадур сўзунг сазовор.
Абётинги ким ўқуб эшитса,
Шоядки доуи хайр этса...
Мақбули табиат ўлди сўзи,
Ҳал бўлди бари сўзинг рамузи.
Бас «Мухтасари виқоя»ни назм
Этмакни ўзумга айладим жазм.
Форсий тил илан тамом қилдим,
Зоди раҳи хосу ом қилдим.
Мармузи ғавомузин ҳал этдим,
Мужмал сўзини муфассал этдим.
Бурноғи расолари замона
Гўстурдилар эл аро нишона.
Бир неча китоб деб Навоий,
Еткурди ҳазинлара давойи.
Андин сўнг ўтуб расо Фузулий,
Ашъори расоларинг қабули.
Форснй эл аро расоси чўхдур,
Бедил киби бир расоси йўхдур.
Сўз бобида табъи баҳри маввож,
Файз ила замири шамси ваҳҳож.
Ғоятда эрур анинг камоли,
Миръоти сифоти лоязоли.
Рангин сўзи дурри баҳри ғайбий,
Эъжозида йўқ улусни райби.
Бир неча китоб қолди ондин,
Ҳар бириси они тотлу жондин.
Мен, Шавқий, анинг сўзин асири,
Бел боғлу муҳибларини бири.
Руҳидин анинг тилаб ионат,
Офоти замонадин сиёнат.
Тангри карам этса мен гадоя,
Солғай боша тайри бахт соя.
Йўқ боғлу дари хазинаи ғайб,
Дур сочса кимарса, қилмағил айб.
Инсоф ила сўзға қил назора,
Фарқ айла дур ила санги хора.
Ҳар кимки эрур улума моҳир,
Бўлғай анга сўзни ҳусни зоҳир.
Уч лафз ила олам ичра девон
Айған йўқ эди бирор инсон.
Ҳиммат камарини белга боғлаб,
Услуби улум илан яроғлаб,
Туттум раҳи ҳамду наъту алқоб,
Ёр ўлса карими ҳаййи ваҳҳоб.
Шавқийға худой раҳбар ўлғай,
Дарёдил ўлуб, суханвар ўлғай.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Чиқди боғидин бир гул, мен сори шитоб айлаб,
Бурқаъин солиб юздин, бағрими кабоб айлаб.

Титравуж тоқиб бошқа, зарварақ сепиб қошқа,
Мени олди ёнбошқа, дин уйин хароб айлаб.

Ҳаддин ошқанин ишқим билмайин, белин қучтум.
Заррадек ера туштум, анда изтироб айлаб.

Бехуд ўлмоғим кўрди, бошим узра ўлтурди,
Мени ҳуша келтурди, хайидин гулоб айлаб.

Кўргач-ўқ ўшал юзни, баҳраманд этиб кўзни,
Боадаб тутуб ўзни, нақши по ҳисоб айлаб.

Сўрди мустамандидин, ҳажрининг газандидин,
Лаъли нўшхандидин мени комёб айлаб.

Ақлим итмиш ул соат, телбалиғ тарийқидин
Ёва сўз демишдурмен, оллида хитоб айлаб.

Келди қаҳри ул гулни, сарди зулфи сунбулни,
Ўтқа солди мен қулни, боғи иртикоб айлаб.

Тарки хонумон эттим, гўшада макон эттим,
Васфини баён эттим, Шавқидин китоб айлаб.

* * *

Эй қади сарви сиҳий, булбули гулзоргинам,
Кўзими равшанию маҳрами асроргинам.

Деб ўшал гавҳари як дона мени маҳв этай,
Садқа бўлсун ани йўлида йўқу боргинам.

Бўлмасун офати дунёға гирифтор асло,
Кўзимни оллида юрсун гули бехоргинам,

Жонима роҳат эрур кўнглуми оромгаҳи-
Сарви ул гул гўзалим ҳам мени дилдоргинам.

Ғами айём кўнгул пардасиға йўл топмай,
Мени шод айлади ул гавҳари шаҳворгинам.

Гар Зулайхои замон десам они, айб этманг,
Мисри кулфатда манга бўлди харидоргинам.

Лаб шакар тўтиси Шавқийни севарда айтур:
— Эй қади сарви сиҳий, булбули гулзоргинам.


* * *

Эй пари пайкар, Масиҳоваш, шакар гуфтор сен,
Қўй қадам гулшан сариким, равнақи гулзор сен.

Бош чиқориб сарв гулшандин, йўлунгда мунтазир,
Қилмасанг бовар, сўр андин, борсанг, эй дилдор, сен.

Шоми ҳижрон ичра қолдим, оразингдин чек ниқоб,
Эй қуёш талъат, фуруғи дидаи хунбор сен.

Нотавон этти ғами ҳижрон, етушти лабға жон,
Сўрғали бемори ишқинг, кел Масиҳовор сен.

Мен худ ўлдум кўрмайин, тавсан миниб қилсанг гузар,
Марқадимдин ўтма, то бир боқмасанг зинҳор сен.

Дашт аро овора бўлғанларни ҳолин, эй насим,
Ёр кўйи сори бўлсанг, айлагил изҳор сен.

Маҳвашимни тавсани босған изидур, кўкдағи
Ул тўлун ой эрмас, эй зоҳид, агар ҳушёр сен.

Сен киби золим элидин шиквалар қилсам, не тонг,
Чўх балолар бошға солған гунбази даввор сен,

Ҳар қачон қолсанг суубат ичра бу даврон аро,
Шавқиё, зикр айла наъти санйиди аброр сен.

* * *

Ёр ҳажрида кўзум қатраси чандон-чандон
Оқтиким, қолди улус кўргали қайрон-ҳайрон.

Чархдек сочтим ўлуб ҳам ёшим анжум-анжум,
Келгали кулбама ул ой арақафшон-афшон.

Ўлтуруб эрдим анинг ёдида мен қон йиғлаб,
Сунди май мен сари ул муғбача хандон-хандон.

Қоши ёсини чекиб, ноз ила новак отгач,
Ўтти кўксум сипаридин ўқи паррон-паррон.

Шукрким, кўнглум уйин айлади равшан тун субҳ,
Кўргузуб меҳри вафосин манга алвон-алвон...

Дайрдин лутф ила, Шавқий, санга мийно-мийно
Берсалар бода, сумур гўшада пинҳон-пинҳон.

* * *

Изо мо зоқатул-аҳволи билҳажр,
Фасиф антассуода лайлатуд-дажр.

Агар шоми фироқидин қутулсам,
Дегай васфини ҳатто матлаъул-фажр.

Жавоҳирлар тўкармен икки кўздин,
Тилармен лаъли нобидин анга ажр.

Недин оҳим ўқин торамға отмай,
Қилибдур қоматим «ё»дек нигун ҳажр.

Мени гар хонақаҳ сорида кўрсанг,
Бу йўлдин қайтарурда айлағил зажр!

Тамаъ айлаб висолиға, чекармен
йўлида дарду андуҳи ғами ҳажр.

Балои ҳажридин кўп қўрқма, Шавқий,
Масалдур: қўруған кўзга тушар важр.

* * *

Ғафлатим дафъиға маъжуии зарованд эттим,
Кўзиминг косаю ашкин суву ҳованд эттим.

Ўлмас иксилмоғудек ғайр хаёли яъни
Риштаи шавқинги жон ториға пайванд эттим.

Музди дийдорингга лойиқ ҳасанотим йўқ эди,
Ваъдаи васлинг ила кўнглуми хурсанд эттим.

Қасри ирфоними селоби хаёл этти хароб,
Дайр лойидин ани рахнасини банд эттим.

Телба кўнглумға солиб силсилаи ранжу ано,
Водийи ишқинги қатъиға хирадманд эттим.

Шояд ўлғай манга жамияти дил тафриқадин,
Ўзими халқ аро фақр аҳлиға монанд эттим.

Жоми майдин мени Шавқийға карам қил, соқий,
Ҳарза ақвол ила табъимни пароканд эттим.

* * *

Кело, хўбларни хўби, кинналарни ташламаймизму?
Жаҳон айвонида бир неча кун дил хушламаймизм\ ?

Мабодо бир куни жон олғучи олғай бу жонларни,
Ки андин илгари бўйнинг уза қўл ташламаймиз.му?

Замона кулфатидин кўзда ёшлар қона айланди,
Ани дафъи учун майхонаға йўл бошламанмизму?

Сени зулминг қилиб бағримни қону, дил ҳама зардоб,
Не бўлғай раҳм қилсанг, соате ёнбошламаймизму?

Баҳор айёмида гуллар ҳама очилса бўстонда,
Ани сайр этмоқа ҳамдам бўлиб қўл ушламаймизму?

Чунон ташна бўлубмен оташи ишқингдин, эй барно,
Ани қондурмоқа лаъли лабннгдин тишламаймизму?..

Нигоро, золимо, мунча жафолардин не мақсад бор,
Мени олдимға кел, ёнбошлашиб кенгошламаймизму?..

Мунингдек орзуларға етолмай ўттинг, эй Шавқий,
Ки шояд раҳми келғай, деб саҳар нолишламаймизму?

* * *

Қилдилар аҳли риё ўзларин эшон янглиқ,
Билдилар ҳийла ишин бу била осон янглиқ.

Эл кўзига ўзларин айладилар қутби замон,
Қалбига боқса киши, сурати бежон янглиқ.

Ҳийла-ю макр ила элни ўзига қилди мурид,
Сурати шайхнамо, сийрати шайтон янглиқ.

Маърака садри бўлуб, бермайин илм аҳлига жо
Билмайин илму адаб расмини ҳайвон янглиқ.

Назр деб ҳийла-ю талбис ила эл молин олиб,
Ҳазар этмай едилар гурги биёбон янглиқ.

Хайлини роҳи залолат сариға бошлағали,
Ўғрилик хожасига қилғувчи дўхон янглиқ.

Хоҳиши нафс учун айладилар мунча фусун,
Шавқиё, қилма ўзинг ботини ёлғон янглиқ.

* * *

Десанг замирими ханнос қилмасун ва^вос,
Йироғ айлама ўздин ситойиш ила сипос.

Улуғ сифат киши ёш эрканида ҳам билинур,
Бу сўзға қойил эрур кимки бўлса чеҳрашунос.

Жаҳон бақосиға мақбул бўлмади меҳнат,
Магар бу сўзга гуваҳ бўлса Хизр ила Илёс.

Кўнгул харошиға кўрдунгму чархи кажрафтор
Ҳилолдин ясабон кўргузур халойиқа дос.

На кохи чатрдурур, на сипеҳри торами хазр,
Қилурға гард, эрур бошинг узра санги харое.

Ажал шиканжасидин фориғ ўлмади ҳеч ким,
Не кўнғуроту, не найман, не уйғуру жайёс.

Ўзинг ишинг била бўл, ғофил ўлма бир соат
Ки, қасри умринг эрур бемадору суст асос.

Кушодарўй ўлубон, айлағил тилингни чучук,
Агар десанг, бўлайин олам ичра сарвари нос,

Ўзунгға айла тавозуъ тарийқасин пеша,
Юзунгни қилма совуқ халқ ичида мисли калос.

Муҳаббатинг гуҳарин сарф этмагил улким,
Итоб этарда сенинг хетирингни тутмас пос.

Ўзунг мужолисинг ила қарор тут, билсанг,
Бўлур қароға сазовор айру чоғида лос.

Фалакни кўрки, берур ғайримизга бодаи айш,
Биза етушганида давр чаппа айлади тос.

Қаерда чангу рубоб ўлса, Шавқиё, базм эт,
Муғаннийларинг эрур нағмаси сўзунгға либос.


МУХАММАСЛАР

* * *

Ишқ офатидин тушти менинг бошима савдо,
Мажнун киби ҳайрон кезарам шаҳр ила саҳро,
Тун-кун ишим ўлди мени ҳар ерда алоло,
Олам кўрунур кўзима бир шаҳпари анқо,
Мунис манга ғам, дарду бало кулбаси маъво.

Ҳасратзадамаи, лозим эмас маснади шоҳий,
Олдурғали кўнглумни кўруб ул юзи моҳий,
Ҳар дам ошурурман фалаки зуҳрадин оҳи,
Оё кўрунурму кўзума васлини роҳи,
Оғзимға эрур заҳру ситам неъмати дунё.

Гар васли муяссар манга қилмас эса бахтим,
Дунёда керакмас манга бу тож ила тахтим,
Бир ён кетарам телбасифат, қолғуси рахтим.
Чекти алами тешаи офат сари сахтим,
Фарҳода на нофеъ лаби Ширин, дами Исо.

Мушкил иш экан ишқ, ани билмас эканман,
Ранжу аламим кўзга анинг илмас эканман,
Бош кетса, анинг йўлидин айрилмас эканман,
Ер этса жафо, тарки вафо қилмас эканман,
Жон роҳатидур ройиҳаи сунбули соро.

Эй зоҳиди фарсуда, манга қилма насиҳат,
Ишқидин анинг манеъ ўлуб, қилма фазиҳат,
Гар васли муяссар нўқ эса, ҳажри ғанимат,
То катми адам бор ани кўйига ззимат,
Саргашта кезармен раҳи пайғулаи ғабро.

Маъшуқани ҳуснини билур сийнаи ошиқ,
Хоки қадамин сурма қилур дийдаи ошиқ,
Гар бошидин ошса ғами деринаи ошиқ,
Уммедин узолмас дили бекийнаи ошиқ,
Умрини қилур сарф ани йўлида саропо.

Оинаи иқболима даврон ситам этти,
Ҳижрон тошини урди, баҳосини кам этти,
Меҳнатни зиёд айлади, помоли ғам этти,
Кўнглум тилиниб, азми тарийқи адам этти,
Ушшоқа улуғ офат эрур фитнаи аъдо.

Бир ёра гирифтор ўлали бесару сомон,
Ҳар ён кезарам телба сифат волау ҳайрон,
Ишқидин эрур ҳамнафасим нолау афғон,
Оламда менинг мушкилими айлағил осон,
Йўқ сендин ўзга такягаҳим, эй шаҳи доно.

Шавқийға мақолини карам қил, асар этсун,
Ким нахли мақолоти фасоҳат самар этсун,
Файзи ҳақа элни сўз ила бохабар этсун,
Ашъорини донолар ўқуб, муътабар этсун,
Озғурма тарийқи набавийдин ани асло.

* * *

Бир ошёнда тутмиш эди маскан икки зоғ,
Буми замона айлади бир-биридин йироғ,
Бир дам олонча қўймади ҳижрон аларни соғ,
Айди аларни шаъниға бир соҳиби фароғ:
Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ.

Мажнуну Лайли бир-бира айларди жон фидо,
Таҳсин этар эди алара шаҳ ила гадо,
Ҳомуну Нажд арода қилиб ишқғ,а иқтидо,
Ҳижрон аларни айлади бир-биридин жудо,
Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ.

Юсуф ағолари чаҳ аро ташлабон нишеб,
Канъон ичида ҳазрати Яъқуб ғусса еб,
Охирда соттилар ани Миср ичра банда деб,
Ҳижрон аларға кўрки, на ишларни кўрди эб,
Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ.

Фарҳодким ғазанпари аҳли жаҳон ўлуб,
Ширин фироқи бирла ани бағри қон ўлуб,
Ҳам Қўҳканки шуҳрати аҳли замон ўлуб,
Ҳижрон арога тушгали тоғлар макон ўлуб,
Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ.

Келди қулоқға Вомиқу Азро хабарлари,
Бири Яманни буржини бир моҳи анвари,
Бири фироқ марҳаласини самандари,
Ҳижрон аларға солди букун чархи ахзарий,
Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ.

Маҳжур Хисрави-ю, Музаффарда минг алам,
Яъқуб' чўл арода гирифтори чўх ситам,
Музтар асири нашъа-ю Вола хароби ғам,
Шавқийни суҳбатини тополмай Хиромий ҳам,
Ул унда доғ бўлди-ю, бул мунда бўлди доғ.


МАСНАВИЙ

Бор эди бир хасиси дангу дағал,
Ўлур эрди дирамсиз ўлса бағал.

Биров гар келмак ўлса унга гумон,
Сарф ўлур деб анга бирорта нон.

Оташи ҳирс айлаюр эрди доғ,
Кўрунурди замона бир пари зоғ.

Ҳодисоти замона ели эсиб,
Бир кишини тушурди, йўлни кесиб.

Кеч эди-ю, йўли ҳам эрди узун,
Келди дарвозаға, чиқармади ун.

Соате ўлтуруб эди, ногоҳ
Чиқти уйдин ўшал хасосат жоҳ.

Назари тушди ул сиҳий қадга,
Ҳолини сўрмай, очти лаб радга.

Деди:— Бу уйда ҳеч киши йўқдур,
Деди ул ҳамки:— Қорнимиз тўқдур.

Бир замон бўлса бир уй омода,
Гарчи бўлса тўшакдин ул сода,

Истироҳат қилиб кетар эрдук,
Эртароқ манзила етар эрдук.

Бўлди ночор, уйға киргузди,
Умридин риштаи умид узди.

Бор эди завжаси, афифаи вақт,
Эсмаган зулфи сори сарсари мақт.

Моил эрди сахо сариға дили,
Айтмаған бетаҳоший сўзни тили,

Турди ул нолира. еридин чуст,
Меҳмонға таоме қилди дуруст.

Чун ки меҳмон учун пишилди палов,
Лаълдек жониға тутошти олов.

Бойға асру тамаллуқ ила бориб,
Меҳмон сори ошини юбориб,

Борди-ю, қиблаға ўгурди юзин,
Чашмадек тутти ашки икки кўзин.

Деди:— Ё раб, мунинг замирини оч,
Раҳматинг фанзидин хамириға соч.

Мапи тавфиқдин карам айла,
Ани халқ ичра муҳтарам айла.

Бир неча ўғри иттифоқ айлаб,
Бойнинг молин иштиёқ айлаб,

Нақб уруб ҳовлидин, чиқориб бош —
Урди меҳмон аларни бошиға тош.

Ўғрилар кеттилар умидин узуб,
Етмади меҳмон ўзини тузиб.

Яна бир молини бўғуб эди ип,
Ани ҳам борди-ю, айирди билиб.

Уйға ўт тушганин билиб ногоҳ,
Уй эгосин айлади огоҳ.

Ғайрат айлаб ўчурдилар они,
Йўқса куюрди моли ҳам жони.

Англабон бу шарафни меҳмондин,
Яхшироқ кўрди они юз жондин.

Ботин ила бу маъниға етибон,
Ҳасаду бухлу хиссати кетибон.

Ёд этиб чиқти кеча-ю кундуз,
Тангри фармонидин ўгурмади юз.

Деди Шавқий:— Ўшал киши мен эдим,
Саргузаштимни назм бирла дедим.


ҚИТЪАЛАР

Урарлар аҳли мансаб эрталар чою палов оқшом,
Сену мендеклара ҳаргиз муяссар йўқ ғурунбоди!
Бу янглиғ фазл ила, найлай, чиқиб Қарнаб йўлин тутмай,
Бухоро ичра мансаб топтилар ҳар зоғу калходи!
Расолар ҳолини билмак учун Шавқий савол этди,
Қани бир аҳли дониш то жавобин қилсин иншоди?!

* * *

Қилиб эрдимки бир куни кочи:
Олиб эрдим бузоқи урғочи.
Подачиға дедимки:— Эй ўртоқ,
Қамбағал молидир — билиб, хўб боқ.
Ўтлик-ўтлик ерда элтиб боқғил,
Давлатимдин тезагини ёқғил.
Қолмайин мен сенинг вуболингға,
Ол кочимни «оши ҳалол»ингға!
 
НОДИРА

«Ўзбек адабиёти»нинг тўртинчи томида Нодиранинг ижодидан намуналар берилган эди. Кейинги тадқиқотлар натижасида шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида янги, муҳим нарсалар топилди, жумладан: 1958 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Нодиранинг тожик тилида мукаммал девони борлиги аниқланди. Девонга сўзбоши ёзган номаълум автор шоиранинг китобга жамланган тожик тилидаги ғазалларига Макнуна тахаллуси қўйилганлиги ҳақида маълумот беради.
Шунингдек, 1961 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих музейи архивида сақланаётган қўлёзмада Нодиранинг Қомила тахаллуси билан ёзган бир қанча ўзбек тилидаги шеърлари борлиги маълум бўлди.
Наманганлик шоир Нодимнинг ўғли Мусалламхон отанинг шахсий кутубхонасида Нодиранинг яна бир ўзбекча мукаммал девони борлиги 1963 йилда аниқланди.
Бу қўлёзма Нодира томонидан ёзилган каттагина сўзбоши билан очилади. Унда шоиранинг биографияси ва ижтимоий фаолиятига оид қимматли маълумотлар бор. Девонда кўпгина ҳали ўқувчилар оммасига маълум бўлмаган янги ғазаллар, мухаммаслар, Навоий ва Бедилга мухаммас, мусаддаслар, мусамманлар, таркиббандлар ва «Фироқнома» каби асарлари киритилган.
Қуйида шоиранинг янги топилган ўзбек тилидаги шеърларидан намуналар берилади.


ҒАЗАЛЛАР

Жилва кўрсатди чу ул сарви дилоро боғ аро,
Чашми қумри бўлди бир чашми тамошо боғ аро.

Сурмагун чашми назар солди гулистон аҳлина,
Ҳасратидин қолди наргис кўзи шаҳло боғ аро.

Орази гулгун ила қилди чаман сори хиром,
Гул яқосин чок айлаб бўлди расво боғ аро.

Сарви гулрухсорим ила базми ишрат деб баҳор,
Сарви бирла гулдин этди жоми мийно боғ аро.

Лола янглиғ доғ бўлди гул жамоли рашкдин,
Доғлиқ гуллардин ўлди сайри саҳро боғ аро.

Нахли қадди хижлатидин бўлди сув сарви равон.
Айлади фавворалар жорий саропо боғ аро.

Сайр учун қўйғай қадам деб сабзаи хобидадин,
Ҳар тараф бир фарши маҳмалдур муҳайё боғ аро

Кўрди ул сарви дилоро қомати мавзунини,
Сарв қаддин қилди қумрилар таманно боғ аро.

Сен бу кун хандонсан, эй гул, Нодира дилдорсиз,
йиғламоқдиндур булутлардек муҳайё боғ аро.

* * *

Сунма май, эй соқии даврон, манго
Ким, насиб ўлмиш азалдин қон манго.

Ёр жавридин шикоят қилмазам-
Ким, эрур бир важҳи истиҳсон манго.

Нола бир дилсўз ёримдур менинг,
Ҳамнишиндур дийдаи гирён манго.

Мушкил ишдур дарди ҳижрон кулфати,
Ё раб, ул мушкилни қил осон манго.

Дашту саҳроларни қилдим ихтиёр,
Бўлди Мажнун қиссаси бурҳон манго.

Оҳ, найлай ўтти даврони висол,
Бевафолиқ айлади даврон манго.

Мунтазирдурман ҳамиша Нодира,
Бир қиё боққайму деб жонон манго.

* * *

Соқиё, ҳажр давосини демишлар майи ноб,
Тутакўр майкадада қайғулуқ ошиққа шароб.

Ишқ дардиға гирифтор бўлубман, на қилай,
Зоҳидо, маига насиҳат била еткурма азоб.

Ёр лаълини фироқида хуморим ғолиб,
Бўлмади нашъаи саҳбо била кўнглум шодоб.

Бўлғай эрди қадаминг тупроғи бирла равшап,
Гар кўзум ҳалқалари бўлса самандингға рикоб.

Эгма қошингни хами бўлғоли эл саждагаҳи,
Каъба деворида ҳайрат ила қолмиш меҳроб.

Сархуш ўлғон каби хуноби жигардин ошиқ,
Нашъаи бода қилур ҳусн элидин рафъи ҳижоб

Ашки гулгуним эрур бодаи лаълинг асари,
Рухпарвардур анинг ройиҳаси мисли гулоб.

Букун ул моҳлиқо шўхи дилором қани,
Юзидин равшан эди дийдаи жони аҳбоб.

Мастлиғ бирла ғами ёр фаромуш ўлмас,
Нодира, бўлмади дардимни давоси майи ноб.

* * *

Таҳаммул ҳаддин ошти, эмди афғон этмасам бўлмас,
Улусни хотири жамъин паришон этмасам бўлмас.

Гирибон чок, бағрим порадур, бошимда юз савдо,
Бу ҳолат бирла азми кўйи жонон этмасам бўлмас.

Муҳаббат кўйида ночордур ошиққа ҳайронлиғ,
Таҳайюр кул қилиб ойина осмон этмасам бўлмас.

Ғараз ийди висолингдур кўнгулға, эй ҳилол абрў,
Юзингни ойиға жонимни қурбон этмасам бўлмас.

Бу оқшом солди зулмат олами ҳижрон қаро шоми,
Қилиб ёдингни ашкимдин чароғон этмасам бўлмас.

Мени ошиқ дебон тийри маломат ёғди бошимга,
Улусдин, Нодира, дардимни пинҳон этмасам бўлмас.

* * *

Кўзларим муштоқдур дийдор учун рухсора оч,
Пардани юздин, кўзим қилғунча бир наззора оч.

Пардаи нозу ҳаё хомуш лаълингдин кўтар,
Икки гул баргини бир-бирдан гаҳи гуфтора оч.

Бесутун тоғида кўп жон чекмағил, эй Кўҳкан,
Кўкрагимдин жўе шир ўрниға ўтлуғ ёра оч.

Эй кўнгул, дуди фиғонингдин кавокиб тийрадур,
Оҳ кўп чекма, ҳижоби собиту сайёра оч.

Шавқ комил бўлса, махлас кўчаси масдуд эмас,
Эй шарар, бир жазба бирла роҳи санги хора оч.

Мунча пинҳон доғким, эй жон, фалак қўйди санга,
Ёр агар келса гирибонингни айлаб пора, оч.

Нодира, оҳи дилу шўри жунун барпой қил,
Ушбу лашкар бирла олам мулкини якбора оч.

* * *

Агар бўлса кишини ёри фаррух,
Муборакдур юзи, дийдори фаррух.

Қани ул ёрдек ширин шамойил,
Жамоли дилкашу атвори фаррух.

Менинг ёрим парилар шоҳи эрди,
Лаби шаҳду шакар, гуфтори фаррух.

Ниҳоли қомати сарви хиромон,
Юзи гул, лаъли шаккарбори фуррух.

Эрур майхона файзи майманатлиғ,
Лабо-лаб соғари саршори фаррух.

Манга зоҳид юзидур номуборак,
Ва лекин жуббау дастори фаррух.

Бўлубдур Нодира мумтози маъний,
Каломи равшану ашъори фаррух.

* * *

Манга ул сарв қад пайғомин, эй боди сабо, келтур,
Ғубори мақдамидин кўзларимға тўтиё келтур.

Вафо қонунидин савту тараннум айла, эй мутриб,
Ба ёди дўстон ушшоқ базмида наво келтур.

Сабо сориға гар тушса гузоринг ногаҳ, эй ҳудҳуд,
Сулаймон сори Билқис кўйидин бир марҳабо келтур.

Бўлубдур рўзгорим шоми ғам дайжуридек тийра,
Манга, эй меҳри тобон, муждаи субҳи сафо келтур.

Эрур тожи мурассаъ боиси дарди сар, эй Мажнун,
Паришон мўйи сардин шонаи боли ҳумо келтур.

Кўнгул кўзгусини, эй Нодира, ишқ ичра равшан қил,
Муҳаббат доғидин ойинаи гетинамо келтур.

* * *

Жаҳон боғида, эй ҳуру паризод,
Хижилдур қоматингдин сарву шамшод.

Тағофул бирла қон тўкмак фанида,
Кўзинг шогирди шўху ғамза устод.

Хиромон келгил, эй сарви равоним,
Қадинг нахлини бисёр айладим ёд.

Мени ул ой висолидин айирдинг,
Алингдин, эй фалак, юз доду фарёд.

Манга ҳажр ичра, эй гардун, жафо қил-
Ки, бўлдим дарду ғам чекмакка мўътод.

Риёзат бирла кўнгилга сафо бер,
Бўлур ойина сайқал бирла фўлод.

Тилар нрлон кўнгул тандин фароғат,
Бу булбулни қафасдин айла озод.

Гар эрса Каъба таъмири муродинг,
Кўнгул вайронасини айла обод.

Фалак жаври била ул ой фироқи,
Манга, эй Нодира, бас мунча бедод.

* * *

Гулу лола мавсумида қани ёри дилнавозим,
Назаримдин ўлди ғойиб санами сухан тирозим.

Ҳама сайди орзудур бу жаҳон шикоргоҳе,
Нетайин қўлимдин учти бу маҳалда шоҳбозим.

Манга шамъ анжумандек на жунун эрур, на савдо,
Ки ёрутти ҳажр шоми кеча сўз ила гудозим.

Санга кўп эди муҳаббат, кам эди ғамингга тоқат,
Ки тамом бўлди ғорат талабингда кўпу озим.

Манга орзу висолинг, манга муддао хаёлинг,
Назаримдадур жамолинг ҳама ноздур ниёзим.

Мадад этса бахт шояд, яна бир юзингни кўрсам,
Қадамингни кўзга сурсам, карам этса корсозим.

Кима айтайин ғамимни на илож этай, на чора,
Санга етмади, дариғо, кўп эди кўнгулда розим.

Дедим ишқ жазбасидин санга Нодира каломе,
Ки, ҳақиқат иқтизодур ҳама нуктаи мажозим.

* * *

Фиғонким, гардиши даврон айирди шаҳсуворимдин,
Ғамим кўп, эй кўнгул, сен бехабарсен ҳоли зоримдин.

Ғуборим ишқ водийсида барбод ўлди андоғким,
Биёбонларда Мажнун тўтиё излар ғуборимдин.

Қизил қондур сиришким, заъфарондур чеҳраи зардим,
Мени ким кўрса фарқ этмас, хазон бирла баҳоримдин,

Бузулди рўзгорим, хонаи айшим хароб ўлди,
На роҳат кўргамен эмди бузулғон рўзгоримдин.

Биёбонларни излаб топмадим ёрим сўроғини,
Берурман жон, сабо ногаҳ хабар келтурса ёримдин.

Диёрим аҳли мендин ёрсиз бегона бўлмишлар,
Ки мен ҳам ёрсиз озурдамен ёру диёримдин.

Гаҳи йиртиб яқо, гаҳ қон ютуб, гоҳи фиғон эттим,
Налар ўтди бу ахшом, Нодира, жони фигоримдин.


МУХАММАС

Келғил, эй нола, санга оҳ ила имдод қилай,
Офият хирманини бир йўли барбод қилай,
Мен этиб нолани, тарки раҳи фарёд қилай,
Тобакай ҳажру фироқ офатидин дод қилай,
Эмди ўзни неча кун сабр ила мўътод қилай.

Манга гоҳе хабари моҳи тамомимни десанг,
Ёрға дарду ғами субҳ ила шомимни десанг,
Ул паривашқа дуо бирла саломимни десанг,
Ёр кўйида башартики паёмимни десанг,
Бу қафасдин сени, эй жон қуши, озод қилай.

Адлу инсофда Жамшид нажодим сен эдинг,
Фикру андиша, хаёлим била ёдим сен эдинг,
Рост айтай сабаби рушду рашодим сен эдинг,
Эй дилором, бу оламда муродим сен эдинг,
Айлаб оламни фаромуш, сени ёд қилай.

Яна бир мартаба ғам. шомида моҳимни кўруб,
Ҳажр дардини десам пушту паноҳимни кўруб,
Раҳми келгайму бу аҳволи табоҳимни кўруб,
Жаврларки манга чарх айлади, шоҳимни кўруб,
Бош яланг айлаб, инонини тутуб дод қилай.

Соқиё, ранжи хумор ўртади, келтур манга май,
Тўлдуруб неча қадаҳни тутакўр пайдар-пай,
Ҳажр дарди била ҳикмат йўлини қилдим тай,
Сабрдур дарди дилим чораси, йўқса, токай,
Нотавон жонима бедод уза бедод қилай.

* * *

Неча кунларки манга бор эди лутфу караминг,
Сурмаи чашми жаҳонбин эди гарди қадаминг.
Фарздур эмди манга тавфи дари муҳтараминг,
Боғлаб ихлос ила эҳроми ҳарими ҳараминг,
Ашкдин роҳилау хуни жигарзод қилай...

Сарву гул пийраҳани сен каби пайдо эрмас,
Сен каби сарв ила гул дилкашу зебо эрмас.
Бу чаман гуллари манзури тамэшо эрмас,
Кўзума қадду гозингдек чаманоро эрмас,
Неча андишаи сарву гулу шамшод қилай.

Васл базми аро жоми майи саршор қани,
Зулм ила мендин айирди фалаки сифла сани,
Порадур гул каби эгнимда жунун пираҳани,
Оташи дарду фироқу шарари ҳажр мани
Ўртади, қайси бирини санга бунёд қилай?

Кошки уйқуда бир кўрсам эди ёримни,
Йиғласам билгай эди ҳоли дили зоримни,
Дард аҳли ўқусун, Нодира, гуфторимни,
Ёзибон кўкда қуёш лавҳина ашъоримни
Насхи машқи қалами Монию Беҳзод қилай.


ТАРЖЕЪБАНД

ФИРОҚНОМА

Оҳ ким, беҳад манга жавру жафо айлар фалак,
Фурқат ичра қисматим дарду бало айлар фалак,
Ёрдин айру манго кўп можаро айлар фалак,
Ғам била гулдек юзумни каҳрабо айлар фалак,
Бевафодур оқибат кимга вафо айлар фалак,
Ҳасрату дарду аламга мубтало айлар фалак,
Ёрнинг албатта ёридин жудо айлар фалак,
Гул била булбулни бебаргу наво айлар фалак,
Ҳеч ким, ё раб, жаҳонда ёридин айрилмасун,
Жондин ортуқ меҳрибон дилдоридин айрилмасун.

Сабр қилсам ишқ дарди беқарор айлар мени,
Касби ҳуш этсам, жунун беихтиёр айлар мени,
Дам-бадам фарёдим элдин шармисор айлар мени,
Ҳажр доғи дардманду дилфигор айлар мени,
Ўйлаким, жаври фалак зору низор айлар мени,
Ёрсиз ҳижрон балосиға дучор айлар мени,
Чархи дун токай фироқ илгида зор айлар мени,
Оқибат бу дарду ғам мажнун шиор айлар мени,
Ҳеч ким, ё раб, жаҳонда ёридин айрилмасун,
Жондин ортуқ меҳрибон дилдоридин айрилмасун.

Ёрдин айру кўнгулдур тийрау ошуфта ҳол,
Офтобим неча кун бўлдики кўргузмас жамол,
Фурқат ичра бадри тобон заъфидин бўлди ҳилол,
Ғам юки охир алифдек қоматимни қилди дол,
Эй хуш ул соатки эрдим маҳрами базми висол,
Дарди ҳижрон ибтилосин айламас эрдим хаёл,
Ул замон эрди бу нуқсонлар манга айни камол,
Борди ул сарви равон, мён қблмиШам беҳушу лол,
Ҳечким, ё раб, жаҳонда ёридин айрилмасун,
Жондин ортуқ меҳрибон дилдоридин айрилмасун.

Қайдасен, ёрим, сўроғингда кўнгул оворадур,
Қечалар то субҳ ашким кавкаби сайёрадур,
Сарви қаддингга кўзум муштоқи бир наззародур,
Пира золи чархким ошиқкушу маккорадур,
Жаври зулмидин юракда бениҳоят ёрадур,
Эмдиким сабр айламакдин жайби тоқат порадур,
Йиғламай найлайки, ғам жонимни ўртаб борадур,
Чора топмай дардиға бу нотавон бечорадур,
Ҳечким, ё раб, жаҳонда ёридин айрилмасун,
Жондин ортиқ меҳрибон дилдоридин айрилмасун.

Нола қилдим, ёрнинг васли муяссар бўлмади,
Толеим раҳбарлиғ айлаб, бахт ёвар бўлмади.
Васл сори давлату иқбол раҳбар бўлмади,
Кўзларим меҳри жамолидин мунаввар бўлмади,
Манга ҳамдам бир кун ул хуршид манзар бўлмади,
Бир нафас дийдордин жон баҳрапарвар бўлмади,
Кимдир ул ким келди дунёға мукаддар бўлмади,
Ҳажр дардидин паришонҳолу абтар бўлмади,
Ҳечким, ё раб, жаҳонда ёридин айрилмасун,
Жондин ортиқ меҳрибон дилдоридин айрилмасун.

Эй муғанний, нағмасоз эт Нодира гуфгоридин,
Ким, келур бўйи вафо ушшоқ аро ашъоридин,
Риштаи жэнимға пайванд айла созинг торидин,
Қилмасунму нола, айрилди вафолиғ ёридин,
Тошни сув қилди таъсири фиғону зоридин,
Ногаҳон бир оҳ агар чекса дили афгоридин,
Чарх бунёдини хокистар қилур осоридин,
Бўлмасун маҳрум ошиқ ёрнинг дийдоридин,
Ҳечким, ё раб, жаҳонда ёридин айрилмасун,
Жондин ортиқ меҳрибон дилдоридин айрилмасун.
 
УЗЛАТ

Асли исми Муҳаммад Шариф бўлиб, Узлат (Узлатий), Маҳжур, Нодир (Нодирий), Шариф (Шарифий) тахаллуслари билан ўзбек ва тожик тилларида ижод этган бу шоир Қўқон адабий муҳитидаги сўз санъаткорлари қаторига киради.
Шоир Узлат таржимаи ҳолига эид етарли маълумотларга эга эмасмиз. Унинг ҳаётига доир айрим маълумотлар шоирнинг ўз асарларида ва Фазлийнинг «Мажмуаи шоирон» тазкирасида учрайди.
Муҳаммад Шариф Узлат 1752—1758 йилларда ҳозирги Андижон область Чуст районининг Косон қишлоғида туғилган. У кексайган чоғида Умархон хонлигининг сўнгги йилларида Қўқонга кўчиб борган ва у ерда ҳам умр бўйи моддий муҳтожликда яшаган.
Фазлий ўз тазкирасида Узлат истеъдодли шоир, қаввидшунос олим, машҳур хаттот, фозил бў'лишига қарамай, бахтсиз киши бўлганлигини, қайд этиб ўтган.
Хабардор кишиларнинг айтишича, Узлат юз йилдан ортиқ умр кўрган.
Бизгача мазкур шоирнинг халқпарварлик, адолат, муҳаббат, вафодорлик, сахийлик, ҳалоллик каби ғояларни тарғиб этувчи «Ҳафт гулшан» достони ва тақдирнинг шумлигидан, ижтимоий тенгсизликдан шикоят, бахтсиз севги аламларидан зорланиш, инсоний фазилатларни улуғлаш, кишига ва табиат гўзалликларига муҳаббат, турли ижтимоий тоифаларга муносабат сингари мотивлар куйланган шеърларидан тузилган девонлари етиб келган. 1962 йилда Узлатнинг асли ватани — Косондан топилган ўзбекча ва форсча девони (инв. №693) ва шу девоннинг нотўлиқ Наманган нусхаси ҳам Қўқон адабиёт музейи фондида сақланмоқда.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Бутмас эрмиш ҳажр тиғидин бағирнинг ёраси,
Жуз висоли марҳамидин йўқтур онинг чораси.

Эй фалак, инсоф бирла айлағил ҳолимға раҳм,
Ишқ зулмидин бўлуб кўнгул жаҳон оввораси.

Чарх уза ҳар ён кўрунган тун аро анжум эмас,
Қатралар сочти ёшимдин кўзларим фаввораси.

Демагил ғам дашти узра очилибдур лолалар,
Ул жигардур ҳажр заҳридин тўкулган пораси.

Тутма кўз ҳаргиз фалакдин сурати беҳбудлик,
Ҳолатим этти дигаргун собиту сайёраси.

Гул каби оқти хаёлим гулшани саҳниға қон,
Жон бошиға тегди ғам отлиғни санги хораси.

Ишқ келди мен сори кўзлаб муҳаббат тоғидин,
Айлади Узлат каби бечоранинг бечораси.

* * *

Келурға ваъда қилиб, аҳдиға вафоламади,
Кўзум йўли уза қотти-ю, ошноламади.

Ғаму алам била ҳажрида кўп жафо чектим,
Кўнгулга роҳати дийдорини раволамади.

Таним фироқини тарёки айлади бемор,
Лабини шарбати эҳсонидин даволамади.

Бошима сочти фалак тунда ҳажр туфроғин,
Кўзини учи била ҳолима қароламади.

Гулиға булбули гулшанда айлади нола,
Вале менинг каби шому саҳар наволамади.

Маишат уйида шод ўлмади ики ҳамдам,
Замона бир-биридан охири жудоламади.

Фироқ меҳнати мундоғ қатиқ экан, Узлат,
На деб висоли аро жонини фидоламади.

* * *

Анингдек бир париваш ҳусн гулзорида кам эрмиш,
Малоҳат кишварида орази боғи Эрам эрмиш.

Мени кайфиятим яхши-ёмонин васлу ҳажридин,
Ёзарға орази лавҳи уза қоши қалам эрмиш.

Ичарман рашкдин ҳар тун май ўрниға бағир қоним,
Анинг базми аро ағер, баским, муҳтарам эрмиш.

Кўрунгай ёрсиз маҳфил аро синғон сафоледек,
Ичарға май қадаҳ ўрниға гарчи жоми Жам эрмиш.

Парирўлар неча сарҳанг бирла май ичар сархуш,
Ҳамиша ишқ аҳлиға жаҳонда оҳу ғам эрмиш.

Ўтар ўтган каби, ҳеч келмаганга ғам еманг зинҳор,
Тутунг эмди ғанимат ушбу дамни, дам бу дам эрмиш.

Фалакдин шиква этма, изла, Узлат, гавҳари мақсуд,
Ҳубобосо жаҳон баҳри уза ул ҳам адам эрмиш.

* * *

Солиб зийнат учун машшота зулф узра тароғини,
Кўнгул чоки била гул топмади сунбул сўроғини.

Магар ёримни келгай деб тажаммул бирла боғ ичра,
Чаман шоҳи ясаб гул жинсидин туҳфа яроғини.

Нигорим тунда базм айларға кўнглин айлади мойил,
Фалак анжумларидин ёндурур ҳар ён чароғини.

Вафо базмида май ўрниға ичмакдур юрак қони,
Итобу мастлиқ бирла нега очмас қабоғини?

Висэли гулшаниға орзу бирла кирай деЪам,
Анинг ҳижрони бошимға кўторибдур таёғини.

Бу заъф ила висоли каъбасиға етмоғим мушкил.
Фироқи дашти бирла на дейин йўлни узоғини.

Билибон лола қочти дашт уза, гул бағри қон бўлди,
Жафоси ўртаган Узлатни ғамлиқ бағри доғини.

* * *

Соқиё, лутф айла, тўлдур бода бирла жомни,
То чиқорғайман кўнгулдин кулфати айёмни.

Журъа нўш айлаб висоли орзуси базмида,
Мастлиқдин билмағайман субҳ бирла шомни.

Ҳажр даштида этиб девоналиғни ихтиёр,
Ташладим тандин либоси нанг бирла номни.

Жилвасини ёд этиб гулшан аро сиймобдек,
Топмадим ҳаргиз кўнгулда сабр ила оромни.

Сув бериб ашким нами бирла вужудим боғиға
Кўзлари фикрида тиктим донаи бодомни.

Ишқ даштини йўли гарчи узоғу ҳам махуф,
Ёр васли каъбасиға боғладим эҳромни.

Олам ичра бу тириклик уйқу эрмиш ё хаёл,
Тарк этгил, эй кўнгул, шоду ғами авҳомни.

Булбулосо нола эт, Узлат, кўнгулни боғида
То сабо еткурса васли ёрдин пайғэмни.

* * *

Танға эди руҳбахш лутфи такаллумлари,
Жонға тўкуб шаҳдлар лабда табассумлари.

Ҳажрида куйган кўнгул нега фиғон этмасун,
Шафқатидин кўп эди манга тараҳҳумлари.

Ишқида бўлдум адо, мён каби йўқ бенаво,
Кўз ёшим олдида кам баҳр талотумлари.

Тундаги фарёдима, хотири ношодима,
Йиғлади аҳволима чархни анжумлари.

Васли майи базмиға эмди қачон тенглашур,
Тўлса агар бодадин етти чалак хумлари.

Узлатийни нолада кўрса агар андалиб,
Солди хижолат аро созу тараннумлари.

* * *

Журъакашда йўқ тириклик бодаи гулфомсиз,
Лабларинг ҳижронида кўнгул эрур оромсиз.

Ой юзунг зулфунг қаронғуси аро топмиш зиё,
Васл эрмас ҳажрсиз, ҳам субҳ эрмас шомсиз.

Эй кўнгул, холида зулфи қайдидин айла ҳазар,
Саҳни олам мазраида дона йўқтур домсиз.

То жафо чекмай қачон коминг этар ширин мурод,
Мева топмас шаҳд нахли шохи узра хомсиз.

Бода қанча талхдур, кайфияти бўлғай баланд,
Хуш кўрунмас ишқ элига лаълидин дашномсиз.

Ҳуснни султонисан, меҳрингни сол ушшоқға,
Шоҳ йўқ, фақр аҳлиға бўлса агар инъомсиз.

Васл изла, айла, Нодир, дарди ҳижрониға сабр,
Етмагай матлабга ҳеч ким меҳнати айёмсиз.

* * *

Эй қошлари е, киприги ўқ, кўзлари жаллод,
Ишқ аҳлиғадур доим ишинг зулм ила бедод.

Гар мунтахаби дафтари ҳусн ўлмаса нечун
Тангри ики рухсоринг уза ёзди ики сод.

Лайли била Ширин санга ҳусн ичра канизе,
Ишқингда на нисбат манга Мажнун ила Фарҳод.

Лаълингни хаёлида на деб кетти ўзидин,
Жон жисм аро нашъаи май этмаса ижод.

Қабрим уза, эй шўх, қаму лолалар унғай,
Ўлсам юзунг узра қаро холингни этиб ёд.

Тангри санга бермоғида маншури парилиқ,
Расволиқ учун ёзди манга ҳам хати иршод.

Фурқат чаманида кеча тонг отқуча Нодир
Булбул каби ғам қайдидадур нолаға мўътод.

* * *

Қоматингдек даҳр боғи ичра бир шамшод йўх,
Бўлса ҳам, лекин қадинг сарви каби озод йўх.

Подшоҳлар зулм ила ўз мулкин этгандек хароб,
Бир кўнгул илгингдин, эй бедодгар, обод йўх.

Гарчи чўхдур манга бенгзар ғам чекан ушшэқлар,
Ҳусн элида сен каби зулм этмоға мўътод йўх.

Ҳажр аро холинг хаёли-ла кўнгулда доғлар
Мунча нақд ила менингдек соҳиб истеъдод йўх.

Маҳфили ғам ичра қон ичмакда мутриблар аро
Навҳа оҳангини мендек соз эдан устод йўх.

Сабр эт, кўп инжима, Нодир, жаҳон гулзорида
Бир гуле офат самуми этмаган барбод йўх.

* * *

Орази фикри қуёшдек жон уйин нур айлади,
Жисмни васли хаёли байти маъмур айлади.

Гул юзидин жилва айларға кўтарди пардани,
Хотирим Мусо каби тан тоғини Тур айлади.

Ғунчадек жон ёр қаддиға осилди сарнигун,
Ишқ дори сабрсиз кўнлумни Мансур айлади.

Боқмасун деб гулъузоримнинг қуёш рухсориға,
Дуди оҳим рашкдин душман кўзин кўр айлади.

Бўлдилар хомуш гулшан қушлари, солиб қулоғ,
Ёрга ё тангри афғонимни манзур айлади.

Бурни қон бўлғай етимнинг оғзи етса эшға,
Чархнинг бедоди бахтим суйини шўр айлади.

Солди ҳижрон жисмим узра лола янглиғ доғлар,
Васлидин бу толеи носоз Маҳжур айлади.

* * *

Кўзум қон ёшидин лола каби саҳни жаҳон гулшан,
Бўлуб анжум каби оҳим ўтидин осмон гулшан.

Кўзумга қўй қадам, эй гул^адан, бу тун хаёл ичра
Сиришким қони бирла айладим тахти равон гулшан.

Хирому ишва бирла, эй пари, бир лаҳза келсанг-чи,
Кўнгул эрмиш санга боғи Эрам, боғ ичра жон гулшан.

Баҳор айёмида сайр айламоқға жилва ҳангоми
Аёғи панжасидин боғ аро қолди нишон гулшан.

Қуёш янглиғ кийиб гулгун, чиқар деб ҳусн султони,
Хижалотдин қочиб қиш қўйниға бўлди ниҳон гулшан.

Аёғи қолди лой ичра, бирини жисми қон бўлди,
Қаду юзини чун сарв ила қилди имтиҳон гулшан.

Висоли базмини фикрида ҳар тун бағри қонидин
Қилиб омода Маҳжури асири нотавон гулшан.


ЎЛАН

Ўлан вазн ва қофия, ҳуруфи ҳижо била ёзилди.

Эй — алифдек қоматинг сарви чаман ёр-ёр,
Хол лабинг кунжида мушки Хўтан, ёр-ёр,
Кўнглум аро кирпигинг бўлди тикан ёр-ёр,
Ҳажринг аро тортаман дарду миҳан ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ҳурмат аро, ёр-ёр,
Мунча мени қўймагил фурқат аро, ёр-ёр.

Бе — бути Ширинлиқо жонга бало, ёр-ёр,
Эмди менинг ҳолима қилма жафо, ёр-ёр,
Айлағуман тобакай оҳу наво, ёр-ёр,
Ғам ўтиға солмоғинг борму раво, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, сарви равон, ёр-ёр,
Кўнглум этиб қумридек оҳу фиғон, ёр-ёр.

Те — таним этти хароб дард ила ғам, ёр-ёр,
Жонни ҳалок айлади жавру ситам, ёр-ёр,
Ишқ ўтидин ҳар замон тортам алам, ёр-ёр,
Васл тамошосидин айла карам, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, файзи назар, ёр-ёр,
Оғзинг аро тишларинг мавжи гуҳар, ёр-ёр.

Се — самари нахлижон-меҳрувафо, ёр-ёр,
Дардим уза шафқатинг эрди даво, ёр-ёр,
Касрати ишқинг мани этти гадо, ёр-ёр,
Лаъл лабинг шарбати жонга шифо, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, моҳвашим, ёр-ёр,
Байти ҳазан кунжида дардкашим, ёр-ёр.

Жим —жигарим қон эди шому саҳар, ёр-ёр,
Кўнглуми аҳволидин айла хабар, ёр-ёр,
Оҳим этиб чархни зеру забар, ёр-ёр,
Бўлди манинг ҳолатим тарзи дигар, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ҳурлиқо ёр-ёр,
Қўзгу каби оразинг эрди сафо, ёр-ёр.

Ҳе — ҳарами жисм аро урди ниҳон, ёр-ёр,
Кирпик ўқин отгали қоши камон, ёр-ёр,
Жон қуши бўлған эмас ҳеч амон, ёр-ёр,
Лутфунг эрур жисмима руҳи равон, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, шамсу қамар, ёр-ёр,
Санга қачон ўхшагай хайли башар, ёр-ёр.

Хе — хабаринг йўқ кўнгул ҳасратидин, ёр-ёр,
Солди фалак бошима меҳнатидин, ёр-ёр,
Тотиб эдим дарду ғам шарбатидан, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, қаро кўзлук, ёр-ёр,
Тўти каби базм аро шакар сўзлук, ёр-ёр.

Дол — дамим ўтидин куйди жаҳон, ёр-ёр,
Ишрату айшим гули бўлди хазон, ёр-ёр,
Айласа бўлмас ғамим шарҳу баён, ёр-ёр,
Айла такаллум манга, писта даҳон ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, хулқи хушум, ёр-ёр.
Бир йўли кўруб юзинг, кетти ҳушум, ёр-ёр.

Зол — зиёд айлади волаларин, ёр-ёр,
Очти кўнгул доғдин лолаларин, ёр-ёр,
Сочти кўзум ашкдин жолаларин, ёр-ёр,
Ёйди, жаҳонга тилим нолаларин, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, сабз қабо, ёр-ёр,
Айламағил жонима мунча жафо, ёр-ёр.

Ре — рамазон ойидек топти шараф, ёр-ёр,
Лек қуёш бўлмади анга тараф, ёр-ёр,
Ғамза ўқига кўнгул бўлди ҳадаф, ёр-ёр,
Ишқи ўти айлади жонни талаф, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, бода ичар, ёр-ёр,
Қоматиға ҳурлар ҳулла бичар, ёр-ёр.

Зе — забару зер эрур чарху фалак, ёр-ёр,
Ҳуснингга ошиқ эрур ҳуру малак, ёр-ёр,
Ҳукмунга фармонпазир мурғу самак, ёр-ёр,
Санга фидо айларам ҳарна керак, ёр ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, кони ҳаё, ёр-ёр,
Эмди ҳамул ваъдаға айла вафо, ёр-ёр.

Син — сафари саъдга яхши нафас, ёр-ёр,
Ноқа хиром этмоғи савти жарас, ёр-ёр,
Бўлмади кўнгул қуши банди қафас, ёр-ёр,
Хуррам ўлуб чарх уза етти ҳавас, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, нақши нигин, ёр-ёр,
Ҳасрат аро қон бўлуб нофаи Чин, ёр-ёр.

Шин — шакарин лаблари Хизр суйи, ёр-ёр
Балки анинг рутбаси бўлди қуйи, ёр-ёр,
Бўлди хижил хаттидин мушк бўйи, ёр-ёр,
Енди ўтум дудидин чарх уйи, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан ханда даҳан, ёр-ёр,
Икки лаби лутфдин барги суман, ёр-ёр.

Сод — сабоҳат юзи эрди қуёш, ёр-ёр,
Оҳим ўти учқуни кўкка тутош, ёр-ёр,
Жонни ҳалок айлади ул қора қош, ёр-ёр,
Кўнглум ики кўзиға бўлди талош, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, Лайли насаб, ёр-ёр.
Келки, жунунлуқ манга бўлди сабаб, ёр-ёр.

Зод — зиё айлади юзларидин, ёр-ёр,
Томди шакар шарбати сўзларидин, ёр-ёр,
Тортти хижолат кийик кўзларидин, ёр-ёр,
Чиқти саодат куни ўзларидин, ёр-ёр.
Ҳай—ҳай ўлан, жон ўлан, турфа чаман, ёр-ёр,
Оғзи аро тишлари дурри Адан, ёр-ёр.

Те — талаб йўлида хор кўнгул, ёр-ёр,
Васлға етмак учун зор кўнгул, ёр-ёр,
Қилмади кўз ёшидин ор кўнгул, ёр-ёр,
Қўймадй фарёдидин тор кўнгул, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, хирмани гул, ёр-ёр,
Зулфини қуллобидин бўйнима ғул ёр-ёр.

Зе — зафар топти жон роҳи билан, ёр-ёр,
Кош ичар бодаии шоҳи билан, ёр-ёр,
Бўлса эди ҳоладек моҳи билан, ёр-ёр,
Ранги қолур тобакай коҳи билан, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, руҳфизо, ёр-ёр,
Ҳасратида барча эл бўлди гадо, ёр-ёр.

Айн — азиз айлаган тангри азал, ёр-ёр,
Лаъли такаллум аро қанду асал, ёр-ёр,
Ҳуснунга топилмағай ҳеч халал, ёр-ёр,
Юсуфи соний санга бўлди масал, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, шоҳи жаҳон ёр-ёр,
Фурқатида кўнглуми айлади қон ёр-ёр.

Ғайн — ғаминг ўртади жисм ила жон, ёр-ёр,
Ҳажринг аро ҳолатим бўлди ямон, ёр-ёр,
Ишқ кўзум ашкини этти равон, ёр-ёр,
Шому саҳар айларам оҳу фиғон, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ширин-шакар, ёр-ёр,
Бўлди ўтимдин жаҳон зеру забар, ёр-ёр.

Фе — фалаки зулмгар иши жафо, ёр-ёр,
Ҳеч кишига этмади меҳру вафо, ёр-ёр,
Бир-биридан барчани қилди жудо, ёр-ёр,
Қетти бу оҳим ўти сўйи само, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, соҳибқирон, ёр-ёр,
Бағрими қон айлаган ошуби жон, ёр-ёр.

Қоф — қамар юзлугим жилва қилиб, ёр-ёр,
Кетти ёлғузини ўтға солиб ёр-ёр,
Мунда мени ташлабон, кўнглум олиб, ёр-ёр,
Дарду ғами ўртади, шавқи қолиб, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан жон ўлан, оҳ нетай, ёр-ёр,
Ишқ ўти дардидин қайда кетай, ёр-ёр.

Коф — каломинг сени кони карам, ёр-ёр,
Ҳусну малоҳатларинг боғи Эрам, ёр-ёр,
Нолада кўнглум қуши мурғи ҳарам, ёр-ёр,
Ишқда куймаклиғим ёзди қалам, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, куйди кўнгул, ёр-ёр.
Лаъл лабинг холини суйди кўнгул, ёр-ёр.

Лом — лабинг шарбати кавсар эмиш, ёр-ёр,
Оғзинг аро тишларинг гавҳар эмиш, ёр-ёр,
Хол юзинг боғида анбар эмиш, ёр-ёр,
Анда саводи хатинг дафтар эмиш, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, лола қабо, ёр-ёр,
Шавқинг ила тортаман савту наво, ёр-ёр.

Мим — муҳаббатдин ул чашмаи ғам, ёр-ёр,
Мавж аро селдек баҳри алам, ёр-ёр,
Йиғлар ила дийдада қолмади нам, ёр-ёр,
Борди кўнгул дард ила мулки адам, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, хуш тарабинг, ёр-ёр,
Айлади қон бағрими ғунча лабинг, ёр-ёр.

Нун — на билур дардими олам эли, ёр-ёр,
Ҳеч саҳар эсмади васл ели, ёр-ёр,
Оҳу наво нахлини синди бели, ёр-ёр,
Жон қўшини нолада лол тили, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ҳусни қуёш ёр-ёр,
Оҳим ўти чархга бўлди тутош, ёр-ёр.

Вов — вафо аҳли йўқ икки жаҳон, ёр-ёр,
Онча талаб айладим яхши-ямон, ёр-ёр,
Барча паризодлар офати жон, ёр-ёр,
Ҳеч киши бу дарддин топмас амон, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, Зуҳра жабин, ёр-ёр,
Бўлди кўнгул қушлари нола ҳазин, ёр-ёр.

Ҳе — ҳама ишқ ўтидин бўлди фано, ёр-ёр,
Гарчи жаҳон шоҳидур этти гадо, ёр-ёр,
Булбул этиб гул учун савту наво, ёр-ёр,
Бошиға ушшоқни тушти бало, ёр-ёр,
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, шаҳду шакар, ёр-ёр,
Ишқ ўтидин жонима хавфу хатар, ёр-ёр.

Ломалиф — лоладек доғим очар, ёр-ёр,
Кўздаги қон ёшларим кўкка сочар, ёр-ёр,
Оҳим ўти дудидин барча қочар ёр-ёр,
Ғунча сифат кўнглуми васли очар, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, жон ҳаваси, ёр-ёр,
Сенсиз ўлуб чоклар тан қафаси, ёр-ёр.

Ё — юбориб номалар жон қушидин, ёр-ёр,
Келмади сўз лаълининг хомушидин, ёр-ёр,
Кўнглума (ғам) юзлади туш-тушидин, ёр-ёр,
Езди бу Маҳжурким, беҳушидин, ёр-ёр.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ғамза назар, ёр-ёр,
Боди сабо васлдин берди хабар, ёр-ёр.
 
ДОИЙ

Доий 1824 йилда Хоразмда туғилган. У илк таҳсилни Бухоро мадрасаларида олади. Сўнгра шоир Арабистон ва Шом мамлакатларига сафар қилади. Сафардан қайтгач, Хиванинг Арабмуҳаммадхон мадрасасида мударрис бўлиб ишлайди.
Доийнинг ижоди унинг ҳаётга жиддий ва айрим ҳолларда жамият тузумига бирмунча танқидий қараганини кўрсатади.
Замондошлари томонидан қолдирилган материалларга қараганда, Доий жуда тўғри сўз бўлиб, ҳақсизликни кўрган вақтда, ҳеч тортинмасдан, танқид қиладиган одати бўлган. Жумладан, Доий бирмунча вақт масжиди жомеъга хатиб қилиб тайинланади. Шоир ўзининг ваъз хутбаларида меҳнаткаш халқ аҳволига ачинишини, хон амалдорларидан норози эканини жасорат билан гапирган.
Доий тахминан 1905—1909 йилларда Хоразмда вафот этган.
Шоирнинг бизгача етиб келган девонида чуқур социал мазмунли ва муҳаббат темасидаги лирик ғазаллари тўпланган. Унинг ижтимоий мазмундаги шеърлари ўзи яшаган замон характеристикаси ва шоирнинг унга муносабатини белгилайди. Муҳаббат лирикаси эса шўх, ўйноқи ва ҳаётий эканлиги билан характерлидир.
Доий муҳим ижтимоий масалаларни юксак бадиий маҳорат билан куйлаган. Шунинг учун ҳам Доий адабиётимиз тарихидан маълум ўрин эгаллашга муносиб ижодкордир.
Доийнинг бизгача икки нусха девони етиб келган бўлиб, унда шоирнинг ғазал, мухаммас, мусамман, мустазод, рубоий ва мусамман жанрида ёзилган шеърлари тўплангандир. Ундан ташқари Доий ғазаллари ва мухаммаслари баъзи баёзларда ҳам учрайди.
Шоирнинг ҳар икки девони ҳам Ўзбекистон Фанлар академияси, Беруний номли Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 906, 908 инв. номерлари билан сақланади. Қуйида келтирилган шоир ғазаллари юқорида қайд этилган қўлёзмалардан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

Эйки, дебдурсан вафо йўқдур бани одам аро,
Рост айтурсан бали йўқ бу гуҳар бу ям аро.

Ҳар киши бўҳтонда қолса дафъин этдим қон ютуб,
Туҳмат этди, бир вафолиғ кимса йўқ олам аро.

Гулшани базмингдин айру сайр этиб дарёу дашт,
Дашт аро чапгловда қолдим, сувда баҳри ғам аро.

Баррадек ҳар кимса беозордур, охир они
Қашқир этгай пора-пора бешаи зайғам аро.

Қил қаноат фақрнинг чотлоқ сафоли дурдига,
Бодаи гулгун эмас безаҳр жоми Жам аро.

Еттилар жоҳ овжига ақрони, бир Доий қолиб,
Топмади ер даргаҳи шоҳаншаҳи Хоразм аро.

* * *

Мен ул дилдора учрашган замонда
Дедим: сендек гўзал йўқдур жаҳонда.

Деди: кўпдур гўзал оламда, лекин
Менингдек меҳрибон йўқ ҳеч маконда

Дедим: бир бўса эткил меҳрибонлиқ,
Деди: зар, бўса сизга осмонда.

Билиб кетти менинг пулсизлиғимни,
Қўюб базм аҳлини ўтлуғ фиғонда.

Ўшул раъно гўзалдур, пулталабдур,
Борур кўрсатсалар зар ҳар қаёнда.

Жаҳон раъноларидин тут қанора,
Бўлур не истасанг амну амонда.

Эвур юз, Доиё, яхши ямондин,
Таваккул қил ҳама яхши, ямонда.

* * *

Не нигун бахти била бўлди валодат шуаро
Ким бу кун топмади жуз васфи балоҳат шуаро.

Тамаи хом била неча ғазаллар айтиб,
Дарбадар юрмак эмастурму қабоҳат шуаро.

Деди бир шоири хушгуй манга лутф айлаб,
Шеър машқ айла, топар эмди каромат шуаро.

Неча шоир деса ёлғон, кўринур рост киби,
Йўқса шоирлиға кўрсатти надомат шуаро.

Шеър арбоби шуур оллида ондин мазмум,
Бўлдиким топди эл ичра амонат шуаро.

Бир пучак пулға олур кимса топилмас, нечаким
Арз этарлар гуҳари ноби фатонат шуаро.

Тош урар гарчи ҳунар аҳли ҳунар бошлариға,
Шеърдин кўрдилар анвои ҳақорат шуаро.

Бу ажгбким, бири тарк этмади шоирлиғини,
Нечаким топдилар ул ишда фасоҳат шуаро.

Зинҳор, эй укалар, шеър ила маъруф ўлманг,
Ким ўшул важҳ ила чекди ғаромат шуаро.

Дўстлар, чун шуаро бормоқа ер, ботмоқа кўл
Топмадилар, сиз ўлунг соғу саломат, шуаро.

Шуаро ҳолидин ар қилди шикоят Доий,
Қилмадилар ани ул ишда маломат шуаро.

* * *

Етар жонимға бир ой ҳажрида чандин алам, ё раб,
Закоти ушрича бўлмас жаҳонда барча ғам, ё раб.

Ажаб фўлод дил эрмишки ҳолимни кўруб ҳар кун,
Жафоу жаврини қилмас манга бир зарра кам, ё раб.

Ситамгарлар, ситамкашлар ҳама як сон чекар жаврин,
Ямону яхшини фарқ айламай, айлар ситам, ё раб.

Умуман ишқ арбобиға жавр айлар, хусусан мен
Қари қулға зиёд айлар ситамни даМ-бадам, ё раб.

Бўлибман ул ситамгарнинг жафоу жавриға мўътод,
Зиёд эт, қилма кам жаврин манга бир зарра ҳам, ё раб.

Агарчи ул пари ҳажрида қайғуда ўтар умрим,
Ҳама умрида ҳеч ғам кўрмагай беғам санам, ё раб.

Агар Доийға ул дилдор бир соғар карам қилса,
Анга макшуф бўлғай эрди сирри жоми Жам, ё раб.

* * *

Дедим: нигоро, не бўлур келсанг, талаттуф кўрсотиб,
Деди: келурман йиғламай турсанг, ўзингни тўхтотиб.

Дедимки: лаълинг шарбатин умрим ўтур бир тотмадим,
Деди: тўя ичгунг ани хунобаи ҳижрон қотиб.

Дедимки: фарёдим санга таъсир қилмас не учун?
Дедики: бўлмас ҳечгаҳ хоро тошини юмшотиб.

Дедимки: ноз уйқусидин жоду кўзинг уйғонмади,
Дедики: жоду фитнасин не қилғингиздур уйғотиб?

Дедим: кўрарманму экан ойдек юзингни беҳижоб,
Деди: кўрарсен қилмасам пинҳон, сочимни бутротиб.

Дедимки: Доий васлига етмакни айлар орзу,
Деди: олиб келсун ҳама амволу амлокин сотиб.

* * *

Садафдек хор бўлғай нечаким гавҳар сочар шоир,
Қамишдек қадр топмас ҳар неча шаккар тўкар шоир.

Мазаллат тангносидин қутулмоқлик не имкондур,
Агар ҳар чанди тўтивор болу пар очар шоир.

Замона аҳлиға миқдори зарра айламас таъсир,
Агарчи андалибосо тараннум кўрсатур шоир.

Букун ул гунги нодон қант еб, шурби мудом айлар,
Вале заҳроб ичиб ҳар дам бағир қонин ютар шоир.

Топар ҳар ким тараққий кун-бакун дилдор кўйида,
Магар соат-басоат тийра балчиқға ботар шоир.

Ажаб ҳасратга Доий қайдадур демас дилороми,
Агар минг қатла йиғлаб ҳоли зорин арз этар шоир.

* * *

Деди:— «Қаёндур мақсадинг?» Гуфтамки:—«Гулзори шумо»,
Деди:—«Нядур матлаб санга?» Гуфтамки:—«Дийдори шумо».

Деди:—«Надур кони сабаб?» Гуфтам:—«Ражои базми ту»,
Дедики:—«Манзуринг недур?» Гуфтамки:—«Рухсори шумо».

Деди:—«Мусофирсан магар?» Гуфтам: «Каромат мекунед»,
Деди:—«Не ердур манзилинг?» Гуфтамки:—«Дарбори шумо».

Деди:—«Нечун тортарсен оҳ?» Гуфтам:—«Зи рўзи фурқатат».
Деди:—«Не янглиғ кимсасен?» Гуфтам:—«Гирифтори шумо».

Деди:— «Недин мажруҳсен?» Гуфтамки:— «Бисёрам заданд»,
Деди:—«Ким урди?» Гуфтамаш:—«Фарроши ғаддори шумо».

Деди:—«Нега арз этмадинг?» Гуфтамки:—«Манъам карда буд»,
Дедики:—«Маниъ ким турур?» Гуфтам:—«Жилавдори шумо».

Дедики:—«Кел, Доий, бу ён!» Гуфтамки:—«Қуллуқ мекунам».
Деди:—«Недин хушнудсен?» Гуфтам:—«Зи гуфтори шумо».

* * *

Ғамимга боис ул ошуби даврон бўлди ўхшайдур,
Манга ҳажрида байтул-эҳзон бўлди ўхшайдур.

Бўлур афзун дамо-дам шиддати заъфим фироқ ичра,
Гумоним буки бағрим барчаси қон бўлди ўхшайдур.

Сарафроз айлаб эрди васл этиб ваъда қўлин, ваҳким,
Мусоид бўлмайин бахтим пушаймон бўлди ўхшайдур.

Жафоу жавру ёри таънаи ағёр тошидин
Бузуқ кўнглум биноси ерга яксон бўлди ўхшайдур.

Агар чандики помоли ҳаводис бўлмишам, лекин
Не ғамким вақти лутфу зилли субҳон бўлди ўхшайдур.

Хирад ҳар чанд манъи ишқ этар, аммо нетайким ул
Мени бечораға тақдири яздон бўлди ўхшайдур.

Не журъат бирла лофи ишқ урар Доий билолмамким,
Магар савдо била хотир паришон бўлди ўхшайдур.

* * *

Зулми беандоза этган бизга ё гардунмудур,
Ё ўшул бебок золим кўзлари пурхунмудур.

Ё ҳнно ёқмиш ушул шўхи ситамгар илкиға,
Ё қўли ишқ аҳлини қони била гулгунмудур.

Ё ҳама ошиқлара зулм айламак ойин анга,
Ё мени бечораға жаври ани афзунмудур.

Қатлиом этмакка ул қотил кўзи мойил эрур,
Ё муҳаббат аҳлин ўлтурмак анга қонунмудур.

Ишқ ўтиға ё менинг сийнам эрур оташкада,
Ё ҳама ишқ аҳли садри ул ўта қонунмудур.

Ё ман ўлмишман ўшул хунхорни ошуфтаси,
Ё бори олам эли ул соҳира мафтунмудур.

Ё ҳама изҳори ишқ этган кишини ўлтурур,
Ё ўлумга мустаҳиқ бу Доийи маҳзунмудур.

* * *

Шукрким, ўз илги бирла бизни дилдор ўлтурур,
Ўлмас ул муштоқким они севар ёр ўлтурур.

Юз тириклик лаззатин топгай ушул бечораким,
Ханжари абрў била ул чашми хунхор ўлтурур.

Шарбати юҳйил-изоми бирла тиргузгай они,
Сарв қадду маҳлиқо лаъли шакарбор ўлтурур.

Юз туман меҳнат кўруб етса мурода бир кишн,
Рашк этиб дарҳол ани чархи ситамкор ўлтурур.

Мушкил эрмиш. ишқнинг китмони ҳам, изҳори ҳам,
Бирида ғам, бирисида ул дилозор ўлтурур.

Хайрият андешдин бермас замон аҳли хабар,
Яхши фикр этган кишини билки ашрор ўлтурур.

Ёр кўйида бўлибдур ёрлар ғаддорлар,
Хавф этар Доий они бир ёри ғаддор ўлтурур.

* * *

Шираи жондин доғи ширин эмиш гуфторингиз,
Тоза жон топгай ким ўпса лаъли шаккар борингиз.

Сарв ножуға назар гар солмасам, эрмас ажаб,
Ким бизинг манзуримиздур қадди хуш рафторингиз,

Чиқмағаймиз биз баҳор айёми гул сайриғаким,
Сийнамизда гул очибдур шуълаи рухсорингиз.

Аҳли дониш деб қилмас беибо ҳарне десак-
Ким, бўлубдурмиз бу кун масти майи дийдорингиз.

Боғ аро наргис эмас кўнглум эрурким лой аро,
Сеҳр этиб банд этмиш икки жодуйи хунхорингиз.

Лутфингиздин йўқ бизинг уммидимизки, даъбингиз
Қаҳр қилмоқдур ким ўлса ишқингизда зорингиз.

Доимо хунобаи ҳижрон ютармиз биз, вале
Бўлдилар масти шароби васлингиз ағёрингиз.

Умримиз зиндони фурқат ичра ўтти, оҳким,
Шу рақибларға маҳалли айш эрур гулзорингиз.

Ишқингизда сарф этиб, Доий йигитлик қувватин,
Дедингиз, қаридингиз, эмди бу ердин борингиз.

* * *

Не адоват эрди бу, эй чархи даввор, айладинг,
Кийналар бечораларға ҳар дам изҳор айладинг,

Софдил мўмин анисимдин жудо айлаб мени,
Беҳаё хотир мукаддарларға дучор айладинг.

Бағри бирёнлар била эрдим мусоҳиб неча йил,
Кўнгли тўқ, бағри бутунларға мени ёр айладинг.

Бир пари янглиғ мужассам руҳ ёримдин жудо
Айладинг, ҳайвон сифат ёра гирифтор айладинг.

Айламас эрдим баланду пасти оламни тамиз,
Толиби жоҳ айладинг, хуш хона бардор айладинг

Ишқ аҳлига эгармак эрди мақсудим давом,
Сен мутеъи бир париталъат сабуксор айладинг.

Чарх ҳам, Доий, сенингдек бандаи бечорадур,
Не учун ондин гила, эй оғзи бекор, айладинг.

* * *

Кўзингдин ўргулай, кўз бирла кўрдинг ҳоли зоримни,
Бошинг ҳаққи, қаро қилма бу қолғон рўзгоримни.

Етар ҳажрингда ҳарда.м юз туман шиддат манга, лекин
Санга арз айламак даркор эмас ҳеч кору боримни.

Тажоҳул айлабон ҳардам, нечуксан бедилим, дерсан,
Билур эркан ўзинг яхши ниҳону ошкоримни.

Ики қошинг ишорат ханжари бирла ёрар кўксум,
Ҳадаф айлар кўзунг мужгон ўқиға жисми зоримни.

Қочурди эътиборим муддате қаҳринг узоқ тортиб,
Қачон, эй сангдил, қилғунг фузунроқ эътиборимни.

Неча йилдур ётибман остонинг ёстаниб, бир кун
Демадинг, келтурунг ул дардманди хоксоримни.

Тутубман унс кўйингда қўтур босқон итинг бирла,
Нигоро, солма мендин айру ёру ғамгусорингни.

Нигорим илгида ўлсам, шаҳид ўлгум, мусулмонлар,
Бўлунг хушнуд, йиғлатманг менинг хешу таборимни.

Тирикликда жамолин кўрмадим, не бўлди, мўминлар,
Жанозамга агар келтурсангиз ул гулъузоримни.

Мани Доий маломат қилди кўп нолиш қилурсан деб,
Они билмаским, олмишлар қўлимдин ихтиёримни.

* * *

Эй кўнгул, санга ҳарғиз қолмас эмди армонлар,
Келдилар сени истаб бу азиз меҳмонлар.

Илтифоти бепоён бирла келдилар бу тун,
Гулбадан пари рухлар, гулъузор жононлар.

Гулгул очилиб кулбанг рашки гулшан этдилар,
Ғунчалаб дурафшонлар, орази дарахшонлар.

Зулфи анбаринларни тарқатиб, бўлиб раққос,
Базмгоҳинг этдилар турфа сунбулистонлар.

Нозании паривашлар ишвалар қилиб ҳар дам,
Бўсалар сақоқлардин айладилар эҳсонлар.

Рашк ўтига куйсунлар қайта-қайта ҳосидлар,
Юз ўлуб-тирилсунлар ул гуруҳи нодонлар.

Шукр этиб, аё Доий, сарф базм этиб шод ўл,
Марҳамат қилиб бу тун келдилар ғазалхонлар.


НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Тарки суҳбат қилдилар ул вақтким дилхоҳлар,
Ҳажр чоҳида чекармиз нолаи жонкоҳлар,
Ҳоли кайфин фаҳм этар нақл этсалар ҳамроҳлар,
Улки солғай шуъла аъзосиға ўтлуғ оҳлар,
Қайда билгай куймакин зарбафт кийган шоҳлар.

Уйсиз уммоллар ишлар маъолин билмагай,
Нуру зулмат, ранжу меҳпатнипг заволин билмагай,
Мастлар бечораларнинг ашки олин билмагай,
Бағридин қон томғучи ушшоқ захмин билмагай,
Тийғидин қон томғучи бераҳм олий жоҳлар.

Эйки, кирдинг ишқ майдониға дўнгил тезким,
Ҳар қадамда еткирур бошинга рустохезким,
Ишқ даштидур ажаб дарду бало ангезким,
Шиддатин Фарҳод қилғай фаҳм, йўқ Парвезким,
Дардни хокийлар онглар, йўқ фалак даргоҳлар.

От боши эшшак аёқи остида қум бўлғали,
Курра, харларнинг жули синжобу қоқум бўлғали,
Эл аро иокас касу номард мардум бўлғали,
Жону кўнглум кирдилар гам даштиға гум бўлғали,
Мен ҳам этдим азм чун азм этдилар ҳамроҳлар.

Мужда, эй жону кўнгул, сизни ўшул ҳур ўлтурур,
Ишқ аҳлиға қилиб қаҳр, элни мажбур ўлтурур,
Бегуноҳларни ўшул ҳусниға мағрур ўлтурур,
Бўлсалар огаҳки, бир ғамгинни ҳижрон(?) ўлтурур,
Фикр этар ҳолиға ҳижрон дардидин огоҳлар.

Гулжабинлар қайда билгай ранги хункоҳим недур,
Сиҳҳат аҳли англамас дарди саҳаргоҳим недур,
Не билур васл аҳли ҳар дам оташин оҳим недур,
Ваҳ, не билгай ҳажр занжирида дилхоҳим недур,
Ҳалқа урған базм айши даврида дилхоҳлар.

Ҳожат аҳли ҳолидин ҳожатраволар фикри йўқ,
Ишқ ранжури ғамидин бевафолар фикри йўқ.
Доиё, аҳли ғиноға бенаволар фикри йўқ,
Эй Навоий, шоҳларға чун гадолар фикри йўқ.
Айтгил ҳам тенгри даргоҳиға шайъаллоҳлар.
 
МИРИЙ

Очилди Неъматулла ўғли Мирий ўзбек прогрессив адабиётининг истеъдодли ва сермаҳсул намояндаларидандир.
У 1830 йилда Каттақўрғоннинг Эшонқишлоқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 31 ёшида ўқишни битиргач, узоқ муддат деҳқончилик билан шуғулланди. Сўнг Ҳайдарчаман маҳалласида мактабдор — имом, ниҳоят, Қалқўрғон волость қозиси бўлди. Қозиликдан бекор бўлгач, 1899 йил кузида, реакцион кучларнинг макру ҳийласи натижасида ҳалок бўлди.
Шоир ўзбек ва тожик тилида бой адабий мерос қолдирди. Унинг ҳажм жиҳатидан каттагина автографлари — икки баёз, бир девони Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида, тожик тилида ёзган ўн тўрт минг мисралик «Раъно ва Зебо» достони Тожикистон ФА қошидаги қўлёзмалар бўлимида, «Хамса»сининг айрим достонлари Самарқанд Давлат университети кутубхонасида сақланмоқда. Унинг «Чор шарбат» каби оригинал, «Ангори Суҳайлий», «Рустам ва Суҳроб» каби шеърий таржима асарлари ҳозирча топилган эмас.
«Ўзбек адабиёти»нинг 3-томида шоирнинг лирик асарларидан етарли намуналар берилган эди. Кейинги тадқиқот ва ахтаришлар натижасида шоирнинг адабий меросига оид янги муҳим материаллар топилди. «Ўзбек адабиёти»нинг бу томида шоирнинг шу янги асарлари — достонларидан намуналар берилди.
Мирий ўз ижодида ўзбек классик адабиётининг, хусусан, Навоийнинг илғор традицияларини давом эттирди. У «ростликни пеша» қилиб, ҳақиқатни куйлади. Адолатсиз тузумнинг иллатларини фош қилди. Хўрланган инсоннинг қадру қимматини улуғлаб, инсоний муҳаббат, дўстлик, биродарлик каби умумбашарий фазилатларни тараннум этди; кишйларнй илму ҳунарни эгаллашга чақирди.
«Гулнома» ва «Чойнома» достонларида шоир айрим биографик моментлар фонида ўз ғоявий-эстетик қарашларини ифодалайди; ҳаётбахш гўзал табиат қўйнида яшовчи Инсоннинг гўзаллигини — унинг баланд дид ва завқ, юксак ақл ва фаросат эгаси эканлигини зўр поэтик куч билан куйлайди.
Шарқ адабиётининг энг яхши намуналарини халққа етказишда ҳам санъаткорнинг хизмати катта. У улуғ форс-тожик шоири Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидан «Рустам ва босқинчи Как» (Кук) бобини муваффақиятли назмда таржима қилди ва халқ қаҳрамони Рустамнинг босқинчиларга қарши қаҳрамонона курашини мадҳ этди.
Бу китобга кирган намуналар Мирийнинг Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтидаги баёзидан олинди.


ДОСТОНЛАР

ГУЛНОМА

Соқий, қадаҳинг мўл эт карамдин,
Қолмиш бу работ жоми Жамдин.

Ковус қани, не бўлди Ҳушанг?
Кўкка чолиб онча кўсй фарҳанг.

Маст айлаки, телбавор ўлай мен,
Йўқлуқ аро бахтиёр ўлай мен.

Бу телбалик ичра онча қил ғарқ,
Бору йўқи даҳр қилмайин фарқ.

Соқий, қадаҳи нашот тўлдур,
Бу бодаға чархни букултур.

Бу хамлиғ ила етолмайин чарх,
Йўқ, дурдини ҳам тополмайин чарх;

Кундуз очибон қуёш нуқудин,
Уй равзани демайин қопудин;

Тун бўлса сочиб нуқуд юлдуз,
Юрсун югуруб тун ила кундуз.

Соқий, тўла айла жому соғар,
Қолмас киши, қани худ Скандар?

Баҳромга гўр манзил ўлди,
Минг гўр қўлида бисмил ўлди.

Жонлар бари фоний — тангри боқий
Кўп мунча тағофул этма, соқий.

Аввал ичу, сўнгра қил ҳавола,
Гардун эса сибқарай пиёла.

Эй соқийи гулъузори гулрў,
Эй кабк хироми, нозбў бў.

Эй қомати сарвинга фидо сарв,
Қаддинг деса бормудур раво сарв!

Ваҳ-ваҳ, не ғалат хаёлдур бу,
Ҳай-ҳай, не деган мисолдур бу!

Ул бир шажареки, меваси йўқ.
Эл кўнглин олурға шеваси йўқ.

Ҳайҳот, бу қадки, сенда бордур,
Ҳар яхши мушаббаҳ ўлса ордур.

Қоматму десам қиёмати бор,
Жаннатму десам худ офати бор.

Қад йўқки, малоҳати шажардур,
Йўқ, йўқ, дегил офати назардур!

Оғзинг бу шажарни ғунчасидур,
Кулку анга, ваҳки, мевасидур.

Фарзан деса мева — кулку воқеъ,
Овозасиға йўқ уйқу воқеъ.

Ширинлиғ аро гумондин ортуқ,
Аччиқлиқ аро худ ондин ортуқ.

Ширин ва ачиқ — фидоси жонлар,
Ул кулкуга садқа хонумонлар.

Эй тоза ниҳоли гулшани жон,
Ҳар узвинга садқа боғу бўстон.

Менким гули нозбў экибмен,
Меҳнатлар анинг учун чекибмен.

Жаъфар гули-ю гули ҳинолар
Ҳам тожихуруси хуш жилолар,

Ҳам кошғарий гулини парво,
Шому саҳар анда худ муҳайё.

Бир сатҳи чаманда ишқи печон,
Чирманмоқ ўлуб иш анга ҳар ён.

Бу барчаси бу жиҳатму эрмас;
Ишрат сари маслаҳатму эрмас.

Ҳар чанд фараҳфизо эрур гул,
Кўп рамзга ошно эрур гул.

Ишқ ичра асиру мубталомен,
Бир сарвга зору бенавомен.

Бир чеҳраси гул асиридурмен,
Ғам кишварини амиридурмен.

Бир ғунча оғиз фитодасимен,
Махмури висол бодасимен.

Ул тош кўнгулму яъни сенсен!
Фўлодға йўлму яъни сенсен!

Кўнглунг қатиғича бўлмагай тош,
Қошинг қиличига кўрмагай бош!

Яндашса бу тош бирла фўлод,
Кўрмас киши сен сифатни жаллод!

Ким они ҳавои ишқи бирлан,
Масжидни қилиб ўзумга маскан

Чархи фалакеки, чархи гардун
Тўкмай сувини бу навъ бир кун.

Масжид ариғига ўтқурубмен,
Йўқ, кўз ариғи аро қурубмен.

Саргашталик анда кўп ўзумдек,
Кундуз-кеча сув тўкар кўзумдек.

Эй зулфунг асири хўбрўлар,
Ҳуснунгга фидо туман накўлар.

Юз фикр ила нозбўлар эктим,
Меҳнат ани тарҳи бирла чектим.

Комим бу десангки кўргулукдир,
Бир дам боришиб ўтургулукдур.

Тарҳидин агар савол этарсен,
Васфин эшитур хаёл этарсен.

Дарвозага киргач ичкарироқ,
Бирдам туру, ўнг бирла сўл боқ.

Ўнг ёнида нозбўи чиний,
Шармандаси Чин нозанини.

Зуҳд аҳли каби қиём айлаб,
Кирган кишига салом айлаб^

Бошини эгиб қилиб тавозуъ,
Илкинг сунарин этиб таваққуъ

Қўл теккач, этиб абирсонлиғ,
Фирдавс гулин иси нишонлиғ.

Минг ноз ила, бўи нозбў, деб,
Бошини эгиб, ниёз бу, деб.

Хизри наби кисвати баринда,
Баъзиси Билол талъатинда.

Кўк атласи баъзидин намудор,
Тун турраси баъзидин падидор.

Баъзини атаб забони гунжишк,
Шохи бўлуб ошёни гунжишк.

Чумчуқ дема, булбул ошёни,
Чумчуқ сифат айламиш макони,

Атрофин олиб хурустожи,
Тожи била ёндуруб сирожи.

Боқған киши кўнглига солиб ўт,
Деб:—Турма бу гулшан ичра, бот ўт.

Боқ манга, қутул асирлиғдин,
Қайдим мени бу далерлиғдин,—

Деб кошғарий гули кулумсуб,
Зебо гулума назарни сол хуб.

Бошим узадур кулоҳи ним тарк,
Хублуқда атаб отимни садбарг.

Кўнглумни шикофиға назар сол,
Бағринг бутун ўлса, бот кадар сол.

Сўл ёниға лутф этарсен изҳор,
Турфа чамани ғариб — толор.

Ер бағриға чок томуридин,
Ой доғи таноб узотуридин.

Чарх азми учун каманд ташлаб,
Бўлмоқда Масиҳ бирла ҳамгап.

Исоки мақом қилди тўртунч,
Элдинму эди худ анга қўрқунч!

Анфосини тангри пок қилди,
Афлок уза завқнок қилди.

Жон топти ўлук дамидун, алҳақ,
Йиллар ўтуб ўлганича мутлақ.

Толорга ҳам бу поклиғ бор,
Май нашъасидин бировки хуммор,

Ул кимса ўлук эмасму охир?
Махмурни ўлук демасму охир?

Раз қизидин ўлса баҳраварлиғ,
Ул бодаға коми юпса тарлиғ,

Бермасму худ анга руҳи тоза,
Топмасму ҳамул футуҳи тоза!

Бас, ток Масиҳ дам эмасму?
Исо нафас они худ демасму?

Ток ёнида неча нозбўлар,
Шому саҳар ул хужастурўлар

Қизлар киби юзлари қизиллик,
Ҳар кунда тилаб неча биҳиллик.

Деб:— Боқма юзум қизорғаниға,
Минг зийнат ила очилғониға-

Ким, бўи вафо гулумда йўқтур,
Сўлмоқлиғима маҳал ёвуқтур.

Жаъфар гули дебки: — Ҳушманд ўл,
Гуллар исин исла, баҳраманд ўл.

Қўйма оёғингни беҳаёвор,
Солғил назаринг, адаб билан бор.

Бизни бу чаманда солма кўздин,
Инжилма бу заъфароний юздин.

Белларда бўғун солиб ҳинолар,
Тийғ ўрнида баргдин наволар.

Жаллод киби боқиб ҳаросон,
Бир нечаларин босиб қизил қон,

Деб кирган улусга:— Бохабар бўл,
Беҳуда гулумга сунмағил қўл...

Ё раб, бу макони хулд тазйин,
Фируз маҳаллу жаннат ойин,

Файзу караминг ҳамиша ёр эт,
Ким айни иноятинг нисор эт.

Аҳлига ҳам, эй карими довар,
Ниятни накўсин эт муяссар.

Кўнгулларин айла бу макондек,
Ҳимматларин айла осмондек.

Аҳлига бу ер муҳаббатин сол,
Илм аҳлига бори шафқатин сол.

Кўнгулларин эт бу ерга побаст,
Завқи бу макондин айла сармаст.

Ғарби бу маконни обшоре,
Жаннат суви, йўқки жўйборе.

Жаннат ичидин оқар ариғдек,
Йўқ, кавсардин чиқар ариғдек.

Ҳар кимсада бўлса ҳубс зоҳир,
Ул сув-ўқ, этиб ҳам они тоҳир.

Оқиб туну кунда, тутмай ором,
Баҳра топиб онки хосу ҳам ом.

Мавжи етуруб фалакка шавқун,
Завқи кетурур малакка шавқун.

Шавқун дема балки шавқи ортиб,
Ҳам савтлиғин нафири тортиб.

Чархи фалак анда ўла сойир,
Қўк чархидурурким даҳра дойир.

Ўқ жавфида ўйла қутри афлок,
Ўргулмоқ ишида чусту чолок.

Тахта анга каҳкашонму бўлғай,
Ё коҳкашон нишонму бўлғай.

Ҳар кўзалари ситора янглиғ,
Сув сочмоғи абри пора янглиғ.

Ул чархи фалакни жўйбори,
Ердин юқоридур икки қори.

Масжид туби бирла жорий бўлғай,
Толор ила гул нисори бўлғай.

Ҳожат анга сувдин ўлмаган чоғ,
Айлониб оқарда давраи боғ,

Гўёки зилоли зиндагоний,
Ҳайвон сувидин бериб нишони.

Боқған кишини сафоси ортиб,
Кўнгул уйини жилоси ортиб.

Шаҳсуфани тўрт жонибидин,
Жониб не деган, бўлур тубидин,

Оқиб бу назокату сафода,
Ҳайвон сувивор софу сода,

Ул манзили пок ҳавзи сори,
Кавсар ариғимисол жорий,

Гулларга бериб абирсонлиғ,
Гуллар тубидин этиб равонлиғ,

Юз навъ сафода суви оқиб,
Фарҳод таҳайюр илки қоқиб.

Шарбат топибон сув истаганлар,
Ширин ариғи йўқ эрса, кавсар,

Жайҳун киби субҳу шом жорий,
Уммон бўлуб они шармсори.

Қилғач биров ул ариғда юрмоқ—-
Селоб йўлинда бор ўтурмоқ.

Қуш ўтса, ўчуб ҳаёти онинг,
Мўр ўтса, бориб нажоти онинг.

Гуллар неча юз лабида бутган,
Кўрган муни ўзгани унутган.

Лаъли лаби дилрабому оё!
Хатму лаб уза гул анга гўё!

Ё навхатларни сайри чоғи,
Тушмиш кўзи анда бу булоғи.

Қилмишму ўзин аларга монанд,
Бермишму ўзин аларга пайванд.

Ким қилса ўзин наку шабиҳи,
Неку била йўл топар қабиҳи.

Ул суфаки жавфи гулшан эрди,
Доно элига нишиман эрди.

Ғарбида гулу шимоли гулшан,
Шарқи-ю жануби сарву савсан.

Меҳроби-ю неча муттаколар,
Меҳробида соҳиби дуолар.

Ул суфа шимоли бор гулзор,
Булбуллар ўқуб худ анда гулёр.

Бир неча муғаннийи навосоз,
Булбулга қилурга ўзни дамсоз.

Ул суфада рост сози ушшоқ,
Марғуласи мушкбези офоқ.

Ул гулшани тозанинг шимоли —
Бир ҳужраи чордар хаёле;

Очғанда эшикни, тўрт жониб
Гул бирла анор қўзғолониб.

Ҳар ён чу назарни сен очарсен,
Гул кўргайсену, гул сочарсен.

Хуш манзил эрур, ҳавоси марғуб,
Булбулларининг навоси марғуб.

Хуш ҳужраи дилкушо, фараҳбахш,
Ҳавз ўртасида жудо фараҳбахш.

Ғарбида зилоли зиндагоний,
Телмуртуруб ўзига самони.

Яъни ҳавзи сафода кавсар,
Бўлмасму биҳишт арода кавсар.

Ул манзили поки жаннат осор,
Кавсар киби ҳавзини десанг бор.

Ҳар саҳнида суфаи ажибе,
Ашжор ила суфаларда зебе.

Бир саҳнида ғулғули самовор,
Асрорини айлаб элга изҳор...

Аммо не дейин гужум сифотин,
Не деб қилайин худ они отин.

Бир-бирига барги онча пайваст,
йўл топмайин отсалар анга шаст.

Соя самаридин эл тануманд,
Шаҳр истамай, они деб Самарқанд.

Зоҳид кишилар амомасидек,
Шаҳр аҳлини зеб жомасидек,

Усмоқда чунон солиб таку пў,
Утмай бири-биридин сари мў.

Бевосита қибласин олиб ҳавз,
Сояси аросида қолиб ҳавз.

Остидин ариғ магар самовий,
Ул чархи фалак сувини нови.

Ваҳ-ваҳ, не дедим, не қилдим авсоф,
Астағфирулиллаҳ, ўлмасун лоф.

Ё раб, караминг нисор айла,
Лутфунгни ҳамиша ёр-айла,

Лофимни ўзунг маоф қилғил,
Миръоти кўнгулни соф қилғил...

Очилдии зори бенавони,
Нафс илкида мубтало гадони,

Оламни ҳаводисиға қолган,
Нафси бадидин балоға қолган,

Эл таъну маломатига ботган,
Шармандалиғ уйи ичра ётган,

Яъни лақаб ичра Мирий оти,
Бу шеър ила айламай уёти,

Кўп ёвау ҳарза сўзни тортиб,
Ул ҳарзада сафҳани қарортиб,

Не рамзу ишорату не тамсил,
Билмай не далилу қайси таъвил,

Ким назмни худ шиори айлаб,
Бу ҳол ила турфа коре айлаб,

Мен киммену мунча беҳаёлиқ,
Маъни гуҳариға ошнолиқ!

Найлай, нетайин бу ўлса тақдир,
Йўқса манга қайда мунча тақдир!

Бу хост чу сендин ўлса бори,
Бўлғайму бу қулни ихтиёри!

Ё раб, караминг паноҳим этғил,
Лутфунгни худ узрхоҳим этғил.

Файзинг бу макон сари фузун қил,
Лутфунгни танобини узун қил.

Аҳлига ҳам айла шавқин афзун,
Ақвомини айла завқин афзун.

Утган кишиларки пок эдилар,
Хўблуқ била завқнок эдилар.

Бўлганларимизни қил алардак,
Кўнглимизи равшан эт саҳардак.

Ўтганларимизга нури иймон,
Бўлганларимизга хайру эҳсон.

Ўтганларимизни айла масрур,
Бўлганлара бер сурурдин нур.

Соқий, тўла айла соғари гул,
Гул юз уза ташла зулфи сунбул.

Гулдек очилиб, пиёла тутғил,
Кулку қила, йўқ, уёла тутғил.

Гул мавсуми маст айла бизни,
Гул ёнида паст айла бизни.

«Гулнома»га истасанг чу тарих,
Тут ҳушу хирад, эшит бу посих.

Ким, ушбу нигорхонаи Чин,
Гулзору гули биҳишт ойин.

Бўлғач, бу нидо етушти ногаҳ,
Тарихига бўйла қилди огаҳ:

Гул чеҳраси-ю аёғ юздин,
Яъни учни унут ўтуздин.

Олдинг гулу юздин ул нишони,
Тарих: биҳишти гулситони.

Таммат, тамом ёфт ва ба ихтитом анжомид «Гулнома»и Очилдии хоксори бемиқдор.

Эшитмоқлиғ учун афсонадур бу,
Деманг Мирийни сиз:—Девонадур бу!

На гул қолғай жаҳонда, не гулистон,
Ҳаво қилган қушумга донадур бу!


ЧОЙНОМА

Аблаҳи нону ошу чой талаб,
Кона фи кулли боб ман ярғаб.

Одамийлиғ ишида беидрок,
Бедилу бетамизу бас бебок.

Аямай андин эзиди доно,
Барча беҳушлиғ анга пайдо.

Машраби бетакаллуф андоғ кенг,
Мазҳаби йўқ бағайри «енгу ичинг».

Бўйи ҳушдин думоғи бас бебарг,
На тириклик ғами тушуб, не марг.

Уйини кунжини олиб қаро мол,
Бавлу саргин ёнида моло-мол.

Мол тапписидин думоғ очған,
Мушк исидинму чорбоғ очған.

Мушк иси гар етиб думоғиға,
Нафаси пур келиб тамоғиға,

Деб: Не бадбўй бадмашом эрди,
Елға завқи фароғатим берди.

То қазонини боши узра тезак,
Бал тезакдин маишига газак.

Ўзи деҳқон, одам авлоди,
Булбашар наслидин, ғам авлоди.

Турфа озода фикри уқбодин,
Ғами дунёлиғ эрди дунёдин.

Чарх аноси топмай ҳамсанги,
Айламиш отини Шукур ганги.

Ғами дунёда ончунон эди тўқ,
Фикри уқбоси зарра кўнглида йўқ.

Емак-ичмакка эрди бас машғул,
йўқ эди хотирида жуз маъкул.

Даҳрдин соҳиб фароғ эрди,
Бу фароғатда хуш думоғ эрди.

Бетамиз эрди-ю тамиз талош,
Бешуур эрди-ю, шууршунос.

Табъи ҳайвонда ўзни одам деб,
Одамий аро мусаллам деб.

Тутубон ўзни соҳиби фитрат,
Чой ичар эрди ҳар кун уч навбат.

Ичиб уч чойнакни субҳ дами,
Пешину шом ҳам бу эрди ғами.

Бедумоғу думоғдор эрди,
Суҳбат ичра аёғдор эрди.

Чойидин бир пиёла ичса бирав,
Нотавон жисмға етарди алав.

Яна бир чойнакни олиб дамлаб,
Якка ерда махавлара ўхшаб,

Ичибон ялғузин ўлум ҳолат,
Нафси бадга балои жон роҳат.

Мингбозорни сориға гузарим
Бир куни эрди, бўлди ҳамсафарим.

Кўтариб тумшуғини бод бурут,
Ўқумай бир йўли дуои қунут.

Савлати бесалоти савлатлик,
Давлати беуёти давлатлик.

Иккимиз ҳамсафар бўлуб ҳамроҳ,
Нашъаи чойдин деди ногоҳ.

Деди:— Эй чойдин аёғингда,
Нашъаи кайфият думоғингда.

Қулқули чойдин равон ҳушинг,
Чойжўшунгда завқ ила жўшинг.

Қадр аҳлини аҳли қадр билур,
Дейин оллингда нукта мен қурғур.

Халтаи чойдин кеча чойим
Келмади, соф бўлди парвойим.

Эрта бозор эрур, дедим, ғам эмас,
Дам чойим гар ўлмади, дам эмас.

Дами субҳ урмай офтоб қадам,
Мен урай илгари қуёшдин дам.

«Ҳай» деганча қачан қуюб фурсат,
Чой бозорига солай диққат.

Халқ то жамъ бўлганича ичиб,
Қим думоғимга завқу ком бериб.

Суду савдога сўнгра айлаб жазм,
Нима даркор эрур анингсари азм.

Ётдим ул кеча бу таманнода,
Хом савдода, фикри яғмода.

Нашъаи чойдин думоғим танг,
Чойға етдим, нечаки қилди гаранг.

Нашъанинг печтобидин юз ранж,
Нотавон жисмим ўлди меҳнатсанж.

Бошим оғриб, кетиб кўзумдин нур,
Эсим оғиб, таним бўлуб ранжур.

Тонгға тетру ишйм фиғон этмак,
Нола бирла замон-замон кетмак.

— Эйки сен, чой учун маошинг бор,
Чойдин завқу интиошинг бор.

Мени ҳам фикратимға етди вуқуф,
Чойхўрликда бўлмишам мавсуф.

Чойхўр жоддасида топдим жой,
Жойи амниятим бўлубтур чой.

Чораи айш чой ўлмиш бас,
Зарра йўқ нону ош сари ҳавас.

Кечани елга бердим уйқудек,
Уйқу кўздин йироқ кўзгудек.

Бу сифат кеча тонгға еткурдим,
Чой шавқи била қадам урдим.

Толпина-тирмана югурдум зор,
Жони безор бирла Мингбозор.

Заъфи тан сустликда маҳкамроқ,
Чой барқи танимда йилдамроқ.

Чой махмури, нашъа ранжури,
Нотавон жонима тушуб зўри.

Юмуб очғунча кўзни еткурдум,
Дами Исога ўзни еткурдум.

Чой дам айладим дами Исо,
Тани бежоним этти-ўқ иҳё.

Бир-ики тўлдуруб қадаҳ ичтим,
Гўиё шарбати фараҳ ичтим.

Улуб эрдим, магарки топдим жон,
Зулмати танга еткуруб иймон.

Куфри хумморни кесиб бошин,
Маст майдонида тўкуб ёшин.

Қони душман тўкуб суроҳийдек,
Ғам бошини узуб мубоҳийдек.

Маст бўлдумки, янги жон топтим,
Тоза жону завқи комрон топтим.

Билдим эмдики, чойхўр эканим,
Ичмасам они, носабур эканим.

Чойсиз йўқ магар нажот манга,
Бу эрур мояи ҳаёт манга.

Дедим:— Эй нўши жонинг ўлсун чой,
Чойсиздин ўлуб алам фарсой.

Неча йилдурки, чой ўлуб хўйинг,
Тар думоғ айладинг лаби жўйинг.

Қуруғ оғзинг қўруғ мисол бўлуб,
Қуруғ оғзингда бу мақол бўлуб.

Бурут оғзингда шўразор киби,
Очуқ оғзинг бузуғ мазор киби.

Қайси гўр, ўйла юмрулан ғоре,
Тилинг ул ғор аросида море.

Мор йўқ, мору мўр маъвоси,
Қайси маъво, улус тамошоси.

Булъажаб бу оғизга нашъаи май,
Нашъаи май топиб лабинг, ҳай-ҳай.

Бу оғиз қандни қилур намакоб,
Нўшдору лабингдадур зардоб.

Ниши ақраб танингга қилмас асар,
Ҳайя заҳриға қайда сенда хабар.

Не аламдин санга малолатдур,
Не фароғатда иститоатдур.

Молсен, қайси молсен, қара мол,
Хўрду хобинг ҳамиша шоли фахол.

Ичмоғунг сув топилмаса кўлмак,
Магар ул дам келиб яқин ўлмак.

Чойхўрликни қилма даъвосин,
Чойхўрни чиқарма расвосин.

Чой уч ҳарфдурки, чиму алиф,
Охир исмини ё тутуб мунсиф.

Жимидур жомеи ҳавоси хамс,
Уч ададдин топиб асоси хамс.

Моддаи жамъи аҳли ҳуш эрур,
Ҳуш элига дами хурўш эрур.

Алифи хаймаи арабга сутун,
Сарв қад қомати киби мавзун.

Улфат асбобини тутиб боши,
Уқ киби ё қўлида ёнбоши.

Айламакда ғазоли маъни сайд,
Уқу ё чой ичида бўлмиш қайд.

Ями роҳатни «ё» эрур ариғи,
«Ё» эрур баҳри завқнинг балиғи.

Балиғ ар йўқ, алиф не деб манзил
Тутти ул чашма ичра, филҳосил.

Сурати ичра алиф балиғ янглиғ,
Маю ям қалб аро ариғ янглиғ.

Хоҳ май, хоҳ ям ба ҳар тақдир,
Ташна комиға кўп этар таъсир.

Сенки бу кайфиятда бебўсен,
Бу табиат била қилиб хўсен,

Чой кайфиятин қачан билгунг,
Кўрсанг афъи, ани расан билгунг.

Топмиш озор агар тани лошинг,
Нашъаи чойдин эмас бошинг.

Балки дарди шақиқадин бу бало,
Боши бемағзинга бўлуб пайдо.

Ул касалдин танинг бўлуб ранжур,
Билмай они, ўзунг ясаб махмур.

Мени чой нашъаси, деб, этти гаранг,
Лаку фак сўзлар ила сен калфанг,

Лофи бемаъни бирла айлаб жўш,
Турфа афсоналарда жўшу хурўш.

Кўзи ўйнаб, очилди оғзи кенг,
Оғзидин очти ҳикматидек енг.

Деди:— Мен чой ичарга дономен,
Нашъаи чойга тавономен.

Олти ойдурки, одат айлабмен,
Шурб соат-басоат айлабмен.

Мени ҳам ўзгача думоғим бор,
Пок равған, қаро чароғим бор.

Мол тапписидин тўла бир уй,
Ёқаман меҳмонлара беўй.

Чойжўш ўтни бир яқосида,
Лақу луқ нукталар аросида.

Қайнагач чой, қайнаб оғзим ҳам,
Бақ-бақу савтидин тўлуб олам.

Чойнинг нашъаси бу эрмасму?
Нашъаи чой ганги билмасму?

Дедим: —Оре, бале тамизингга,
Офарин, бу тамизи тезингга.

Наъшаи чойдин топибсен завқ,
Чой маънисидин олибсен завқ.

Аҳли тақлидга қачан таҳқиқ,
Жилва кўрсатти чеҳраи тавфиқ.

Бўлма тақлид эли била ҳамроз,
Ел куни зоеъ айлама овоз.

Бир шағоле бор эрди пурнайранг,
Ранги найранг ила фалак фарҳанг.

Макр бобида эрди бемонанд,
Ҳийла бобида шайтанат фарза-нд.

Кундузи сайр этиб биёбонда,
Кеча бўлса келурди қўрғонда.

Эл кўзи бўлса уйқуга моил,
Сайр айларди кў-бакў соил.

Кимниким ош ўлуб қазонида,
Ёшурун ухлаган замонида,

Топиб ул ош, нўши жони эди,
Нўши жон оши, балки нони эди.

Ўткарурди бу навъ муддатлар,
Халқ бўлмиш эди басе музтар.

Эл қилиб ҳийла, қўлға тушмади ҳеч,
Кимса бирла бирар тўқушмади ҳеч.

Яна бир кеча келди ғоратга,
Тўъма истаб ғизои қувватга.

Кўрди бир кулбаи эшик маҳкам,
Бир тешик топти, урди уйга қадам.

Кўкчихона эди кўмулган хум,
Нилуфар ранги бирла тўлган хум.

Деди:— Бу хум бори таом эрур,
Бахту толеъ манга ғулом эрур.

Топтим ўхшар таоми бесоҳиб,
Деди-ю, урди тўъмага роғиб.

Нили хум бас амийқ эди беҳад,
Чиқмоқ андин жадал била не ҳад.

Ғўта урмоқ била бўлуб беҳуш,
Ўзини қилди нилуфар манқуш.

Қилди рангини нилуфарга бадал,
Чиқти, ҳосилки, беҳад этти жадал.

Дашт сорига нилуфар малбус
Бўлубон, бўлди хайлига маҳсус.

Ори-ори, гуруҳи даштий аро
Бўлмаган бўйла жонваре пайдо.

Кўрдилар нилуфар либосин ани,
Каркидонлар тутуб ҳаросин ани.

Олди хайли шағолларни йиғиб,
Қилди огоҳ, жумласин чақириб.

Деди: «Ҳақ манга берди султонлиқ,
Ҳукмронлиқ била Сулаймонлиқ.

Фил бўлсун ва гарна шери дамон,
Айлади барчага мени султон.

Лек пинҳон қилинг шағоллиғим,
Билмасун шер бемажоллиғим.

Азм этинг шер сори бо суръат,
Шакли аъжубада қавий ҳайбат:

Турфа тунде, ажаб қавий бозу,
Даъвии шоҳлик қилиб як сў.

Олди фармонга туюру вуҳуш,
Сизни истаб, хурўшу айлар жўш:

Ёки ҳукмумга бош индурмас?!
Шер кимдур, ёнимда тўдаи хас!

Раъди савтимдин айлагай парҳиз
Ғайратим барқга урар маҳмиз!

Не учун келмагай саломимга,
Қўл қовуштурмагай каломимга.

Ҳайбатимдин қилинг ҳикоятлар,
Савлатимдин солинг сиёсатлар.

Қелса, келтурмангиз мақомимга,
Бал йироқроқдин эҳтиромимга.

Бош қўюб хизматимга, бўлсун қул,
Мени билсун ато, ўзини ўғул,—

Деб юборгач шағолдин пайғом,
Шер эшитгач, юқусин этти ҳаром.

Деди:— Ё раб, бу қайси ҳайвондур?
Ҳукмронлиғда қайси султондур?

Қодиру носир ул эрур, ори,
Улдур албатта, холиқал бори.

Пашшани филзўр қилса, не кам,
Шерни шўр агар қилур, не ситам...


КАКИ КУҲЗОД
(Фирдавсий «Шоҳнома»сининг таржимасидан парча)

Навоийни руҳидин ўлса мадад,
Яна қилмаса лутф Фирдавсий рад„

Солай кишвари қиссаға рустахез,
Қалам найзаси бирла сўзға ситез»

Ҳикоят майидин қилай элни маст,
Қилай базм элин ўйлаким майлараст:

Карам қилса Фирдавсий «Шоҳнома»син,
Ки туттурса шафқат била хомасин.

Чу Фирдавс боғига солсам хурўш,
Ки Фирдавсийдин олса комим улуш.

Бу майдонни азмиға айлаб сутуҳ,
Қалам найзаси бирла Рустам шукуҳ,.

Буким назм размин тутуб бедарак,
Забун айлайин сўзни андоқки Как.

Фалак золи топса ишимдан хабару
Дегай:— Офарин!— ўйлаким Золи зар.

Бу тарих учун кимсаким чекти жон,.
Ки гулзори маъниғадур боғбон.

Бу янглиғда бўлмиш тараннумсаройр
Ки Фирдавсий руҳиға фирдавс жой.

Ватан Золға Зобилистон эди,
Атодин ато шоҳи достон эди.

Яқин анга уч кунчилик буъди роҳ
Улуғ тоғ эди, бас бийик боргоҳ.

Улуғ дашт ул тоғни ёнида,
Бисоти фалак вусъати сонида.

Ки афғону лочину хайли булуж,
Ватан тутмиш эрди қўюб анда кўч.

На бир тоғ эрди фалак иртифоъ,
Етиб кўкға боши малак истимоъ.

Етиб кунгури чархи мийноғача,
Каманд ушлатиб сақфи болоғача.

Бийикликда пасти бўлуб осмон,
Анга йўл ясаб осмон каҳкашон.

Ҳамул тоғни устида бир ҳасин,
Туман халқ ўлуб анда маъво гузин.

Қўюб қалъа отини Мирбод лум,
Тутуб маскан анда ҳама хайли шум

Ажаб бандаре эрди дарбанди сахт,
На бир қўрғон ўйлаким қўҳи лахт.

На душмандин эрди аларға зарар,
На лашкардин эрди аларға ҳазар.

Анга киргали эрди дарвоза бир,
Магар маҳкам этмиш тўкуб анга қир,

Қуш ул қалъа азмида қилмай даранг,
Булут шўриш этмай, қочар бош яланг.

Бўлуб хайли афғонға ул ҳисн жой,
Бари тийрандозу жанг озмой.

Ҳисоб ичра минг, барчаси роҳзан,
Урушда бири мингға йиртиб кафан.

Тутуб тоғ бағрин саропардаси,
Каки кўҳзод анда саркардаси.

Ўзи кўҳзоду оти эрди Как,
Ажаб бадраг эрди у (боҳайбат саг).

Бўлуб пайкари филу қомат баланд,
Буким тоғдек жисми хоро писанд.

Уруш чоғи гардунға тортиб хурўш,
Бало ёлқунидек солиб оғзи жўш.

Солиб наъраси шер жисмиға тоб.
Шукуҳидин аждарға минг изтироб.

Узуб зўр этарда камар тоғдин,
Олиб ҳуш девона йўқ соғдин.

Қавий ҳайкалу кўҳ пайкор эди,
Сипаҳдору пурзўру солор эди.

Урушда олурди алам марддин,
Ки гурзида Албурз этиб гарддин...

Ўтуб умри бунёди бедод этиб,
Ҳама умри бедод бунёд этиб.

Наримонға андин етиб гўшмол,
Қутулмай ани размидин Сому Зол.

Тушуб бийми Гаршасп жониға ҳам,
Бўлуб хираси Золи зар дам-баДам.

Неча Сом размиға боғлаб камар,
Қилиб зўри бозуси зеру забар.

Бўлуб Сому Зол анга пархошжўй,
На бир размидин бўлдилар комжўй.

Мадоро тилаб, тутти билъахир
Тарийқи итоат, тутуб ногузир.

Берурга анга йилда ўн жирм гов,
Муқаррар зару сийм учун божн сов,

Олур эрди Как ҳар йили Золдин,
Яна ҳадялар Золи кўполдин.

Бу маънидаким, Зобилистонға йўл
Очилғай фароғатда корвонға йўл.

Тижорат элин тор-мор этмагай,
Сафар аҳлиға йўлни тор этмагай.

Тилаб халқ осойишин Золи зор,
Зар ул шум учун айламиш ихтиёр.

Бу ғам Золи зарни қилиб нотавон,
Қаронғу эди кўзга Зобилситон.

Хирадманд улдур балият чоғи,
Дуруст этса иш фарру ҳиммат чоғи.

Чу душман қавий бўлса, тадбири хўб,
Ки тадбир асар ишни таъсири хўб.

Шарар оздурур, сув била барҳам эт,
Улуғ бўлса, туфроғ сепиб, ўт кам эт,

Ул эрдики, Золи зари кийнакор
Забун этти зар бирла ул нобакор.

Чу аъдо қавийдур мадоро керак,
Бале, дўсту душман мувосо керак.

Таҳамтанки, Зол ангга эрди ато,
Қелиб зўри бозу атодин ато.

Ўгўруб Зол Рустамға бу китфу ёл,
Хулистониға истар эрди камол.

Кўз ичра тутуб гўиё мардумак,
Ҳадис этмай оллиға кўҳзоди Как.

Тушуб бийм Какдин замириди ажўш,
Деди хайлига Зол тортиб хурўш:

Бу фарзандким, бас эрур аржуманд,
Жавонмарду ҳушёри дониш писанд.

Шижоатда, қувватда ҳамтоси йўқ,
Кўдакдур, адувға мадороси йўқ.

Топиб мавсуми умри ўн икки ёш,
Қилур гард аччиғланиб тутса тош.

Қавий ҳайкал, аммо кичик ёши бор,
Неча паҳлавонлиғда кенгоши бор.

Ани кўнглида шердин йўқ ситам,
Қачан пилдин хотири ичра ғам.

Ғурури йигитликни ғавғоси кўп,
Ҳамиятда майли тақозоси кўп.

Мабодоки кўҳзод ишидин хабар,
Қулоғига ул паҳлавонни етар.

Кичик ёшида қилса разми ирик,
Улуб ул, буким қолмагаймен тирик.

Бало тийриға ўзни айлаб ҳадаф,
Замони тараб бермасун бартараф.

Карам тангридин бўлса, бир-икки йил
Ўтуб, топса қувват, топиб зўри фил.

Умидим будурки, туман кўҳзод
Ҳаётига андин қилур хайрбод.

Ани қуллиғини тилаб шум Как,
Мисоли ул итдурки, тишлар кесак.

Буким ҳолиё тифлдур нарра шер,
Бўлунг воқиф андин сағиру кабир,—

Дебон қилди таъйин ики паҳлавон,
Жавон ҳушу паҳлў қавий навжавон.

Туну кун рафиқ этти Рустам била,
Таҳамтан ҳамул икки ҳамдам била.

Насаб бирла Рустамға эрди яқин,
Ҳасаб ичра ондоқки, соҳиб нигин.

Бириға лақаб эрди Кашводшоҳ,
Яна бири Милоди заррин кулоҳ.

Хирадманд эди икки дониш пажуҳ,
Алардин фалак шери топмиш шукуҳ.

Ул иккисиға Зол айтиб:— Зинҳор
Ки Как ишларин айламанг ошкор.

Ани олдиға Какдин айтманг паём,
Мабодо менга қўймангиз нангу ном.

Деманг Рустам оллиға Какдин ҳадис,
Дарак қилманг ул бедаракдин ҳадис.

Эшитгач мабодо, солиб кўнгли шўр,
Йигитлик думоғиға айлаб ғурур,

Яна қилмагай азм майдониға,
Ситамдур манга, зулм ани жониға.

Чақиртиб маҳаллоту бозор ҳам,
Бу сирдин қилиб элни ҳушёр ҳам.

Буким, қилмасун ҳеч киши Какни ёд,
Башар ё пари деб Каки кўҳзод.

Сўзидин биров гар қилса ошкор,
Талов молу жонин қилур тору мор.

Ки чун топти бу навъ фармони Зол,
Эл оғзида йўқ бўлди андин мақол.

Аёғчи, йигитлик шаробини тут,
Ғурури йигитликда бир дам овут

Ҳавас жоми хушдур йигитлик чоғи,
Замони хўришдир йигитлик чоғи.

Рустамнинг бозор сойриға азимат қилганда, икки раҳнаварддин Каки кўҳзод ҳикоятин эшитгани ва унинг аҳволидин хабар сўргани ва Қашвод илан Милод чора топмай андин сўз қилгани

Бу тарихға улким Рустам шукуҳ,
Ки «Шоҳнома» роқим, Таҳамтан пажуҳ.

Бу янглиғ тузар сўзни майданини,
Ки фирдавс қилсун шабистонини.

Тутуб расми мардоналиғ филтан,
Кичик ёш, улуғ ҳиммати филфан.

Амуде олиб илкига говсар,
Камоне тутуб, новаки жонгузар.

Қилич белда, фил бошини тенг ёриб,
Ўқидин фалак фили бош қайториб.

Ани размидин каркидон нотавон,
Бўлуб шер майдонидин нимжон.

Кулоҳ бошида Сомдин ёдгор,
Сипаҳ Золи андин бўлуб номдор.

Бу ҳашмат аро Рустами доругир,
Магар чиқти бозор аро ул далер.

Улус кўргач. ул нахли зебосини,
Кичик ёшда бозуи болосини,

Шукуҳи солиб ерни бағриға чок,
Лаби соғаридин бўлуб маст ток.

Тушуб духтари разға кайфияти,
Лабин ўпмакиға тилаб нияти.

Қади сарв, бозуси аммо қавий,
Фалак паҳлавонин қилур мултавий.

Тани тоғ, тоғ узра тоғ бош анга,
Агар тутса туфроғ ўлуб тош анга.

Боқиб халқ бир-бирга ҳайрат қарин,
Дер эрди:— Бу қаддингға минг офарин!

Бу аснода икки пиёда магар,
Таҳамтан била бўл»дилар ҳамсафар.

Хабарсиз магар Зол эъломидин,
Сўз айтмиш магар Какни пайғомидин.

Кўруб бўйла бозуи пайвастини,
Шукуҳи қавий, қомату бастини,

Дуосида тилни санохон этиб,
Тамошо ҳамул сунъи яздон этиб.

Дебон:— Офарин, қадду бастинг учун,
Амуди гарону зўр дастинг учун.

Мусаллам йигитлик камолингга ҳам,
Сафобахш файзи жамолингга ҳам.

Қачан тўрт ано топти сендек ўғул,
Ки етти атодур эшикингда қул.

Бу суратда бермас жаҳон золи ёд,
Десанг, йўқ ажабким, Каки кўҳзод.

Шижоатда, суратдадур анга тенг,
Йигитликда ортуқ эмас, тенг денг.

Шижоатда тенг гарчи қўҳзодға,
Эмас тенг(у) бу сарви озодға.

Агарчи тануманду пурзўр эрур,
У бир шуми бадраг, бу бир ҳур эрур.

Бу янглиғ жаҳон золидин Золи зар
Фароғатға етмиш олиб баҳру бар.

Чу Рустам алардин топиб бу сурўш,
Думоғи топиб жўшу тортиб хурўш.

Уруб шуълаи ғайрати тунду тез,
Ул икки пиёдаға айлаб ситез:

— Не сўздур, бу кимдур Каки кўҳзод?!
Башарму, малакдинму ул девзод?

Начук пил пайкар, тануманд эрур?!
Не пайванд ила манга монанд эрур?!

Ки ҳамто менга Сому Зол айтмайин,
Наримон киби қийлу қол айтмайин.

Чу Гаршаспу Утрутға қилмай мисол,
Недин Как била бердингиз гўшмол?!

Демай ҳамсарим шери нар ё паланг,
Ва ё аждаре, ё диловар наҳанг?

Ватан анга сувдурму ё тоғдур,
Билолмонки, қайси қурумсоғдур.

Уёлмай деюрсиз мени Как киби,
Қачан гурз эрур элға калтак киби?Ғ

Агар тоғ эрур йўқса туфроғдин,
Недур асли, барҳам берай боғдин!'

Нечук зот эрур ул Каки кўҳзод,
Менинг бирла айларсиз ул телба ёдР

Мени тенгу тушим эмас ҳар хасис,
Малак бирла хушдур Масиҳо анис!

Ики раҳвар англаб Таҳамтан сўзин,
Жавонмард Рустамға боғлаб кўзин.

Учуб ранг рухсоридин, чекти ғам,
Қуруб оғзи-ю, ҳалқидин кетти нам.

Пушаймон бўлуб ул ики раҳнавард,
Бўлуб музтариб, оғзида оҳи сард.

На фикри такаллум, на ҳушу жавоб,
Тушуб узв-узвиға минг изтироб.

Таҳайюрда қолғач, бўлуб гунгу лол,
Аларни кўруб бу сифат пури Зол,

Карам илкини асру айлаб аён,
Аларға зар этти карам ул замон.

Чу Рустам овутғач зару сиймдин,
Қутулмиш ул икки қатиғ биймдин..

Деди паҳлавон:— Рост денг ҳар нима,
Ёри гургдин фориғ ўлсун рама.

Дедиларким:—Эй паҳлавон номвар,
Равонингга ҳақ лутфи берсун зафар.

Бу аснода бор бир ажаб кўҳна гург,
Ажаб кўҳна гурге, ишидур сутург.

Ажаб бадраге, бадниҳодедур ул,
Лақаб Қак, магар кўҳзодедур ул.

Наҳангедурур шўри дарё ситез,
Наҳанг новакидин тополмас гурез.

Нажод анга афғону навкар булуж,
Сипаҳ ёнида барча лашкар булуж.

Қуруб йўлни устиға хиргоҳлар,
Ҳарос ичра андин гадо, шоҳлар.

Бўлуб ўғрилиғ фикри ул хайли шум,
Ҳазар қилғай андин бари марзу бум.
 
БОНУ

Самар Бону XIX асрда яшаган истеъдодли шоиралардан биридир. Бонунинг отаси Мавлавий Сирожий шоир Ҳувайдонинг набираси бўлган. Шоир Сирожий хонадони ўз даврига кўра жуда маданиятли бўлган. Ундан шоирлар, олимлар етишиб чиққан. Самар Бону ана шундай оилада 1837 йилда дунёга келди.
Бонунинг онаси оқила, фозила аёл бўлган, ҳамма фарзандлари дастлаб оналаридан таълим олиб савод чиқарганлар. Шеърият назариясини Самар Бону отаси Сирожийдан ўрганди ва бу борада қиз отанинг заковатли шогирди бўлиб қолди. Бону 1891 йилда вафот этди.
Адабиётшунос Т. Жалолов Бону асарларини, унинг девонини топди ва шу асосда «Бону» деган китобча нашр этдирди. Қуйида келтирилган намуналар ана шу китобчадан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

Бону айтур бу оламдаки, ғамсиз юрмадим ҳаргиз,
Бу дунё даврини шодмону хандон сурмадим ҳаргиз.

Жаҳонда юрдиму турдим, неча чектим жафоларни,
Жафосин кўрдум, эй дўстлар, вафосин кўрмадим ҳаргиз.

Аё дўстларки, мен ёлғиз, ғариби бенаво қулмен,
Топай аҳли аёл, атфол деюб қайғурмадим ҳаргиз.

Ки саккиз йил бўлур отам шикоря Ёркент айлаб,
Муборак юзларин кўруб кўзум тўйдурмадим ҳаргиз.

Ки кўрмакни қўюб, эй тан, бўлак эмди талаб қилғил,
Шарифим сарри пойидин ўзум жўкурмадим ҳаргиз...

Жаҳонда ҳар бало бўлса, баҳам бўлди ғариб бошим,
Ситам бирла аламларни суруб, ёндирмадим ҳаргиз.

* * *

Кўрунг бир дилбари золим менинг ҳолим хароб айлаб,
Ёқуб ишқ оташин жонимга, бағримни кабоб айлаб.

Кўзим телмуртуруб ёттим, басе кўп хор бўлди бош,
Кириб хилватда ҳолим сўрмади чандин азоб айлаб.

Тилокимдур анинг васли, туну кун ёлвориб ҳақдин,
Очиб илгим дуога, йиғладим, кўзлар пуроб айлаб.

Ётиб ҳажрингда беморе, бўлубман бехуду хомуш,
Аё тан, сен нечук деб сўрмадинг, мунча итоб айлаб.

Талабкори висолингмен, нечукдин билмадинг ҳолим,
Кириб олдимга бир соат, чиқарни кўп шитоб айлаб.

Яқинлик айладим чун ўтларингга, хижлатим кўпдур
Мени куйдурғали шамъи юзунгни бениҳоб айлаб.

Хумор айлаб кўзингни ҳам қабоқингни сузиб боқсанг.
Битай шаънингга юз дафтар мошоирлик китоб айлаб.

Кўзинг жаллоди бераҳму, камон абрўларинг ўқлар
Мени бечоранинг чун ўлтурурға изтироб айлаб.

Гаҳи хушман, гаҳи нохуш, гаҳи беҳуш, гаҳи боҳуш
Бу Бонуни хароб эттинг сочинг мушкин таноб айлаб.

* * *

Ёр жабр этти дилим гарду ғуборин тозалаб,
Ширину Азроу Лайли онлара андозалаб.

Гулгун этти ашки селобим тўкуб ҳар рўзу шаб,
Усмау элик, уфоу ҳам кўзини ғозалаб.

Дилбарим қаттиқ кўнгуллик, маҳвашим нозук бадан,
Тешти кўксум, эзди бағрим ноз узра нозалаб.

Фош этма, эй табибо, ишқи дардин тут ниҳон,
Иста мақсудинг худодин ўзлигингни созалаб.

Эй ҳаким аҳли, билиб дардимни изҳор этмаким,
Топмади ҳеч шайъ муроде кори ишқ овозалаб.

Ғорат этти мулки танни шоҳи ошиқлар келиб,
Бир қуше учди қўлимдин кўк сари парвозалаб.

Фақр аро маҳвашлара қочди бу Бону бош эгиб,
Ал-амон этти рақиблардин, билинг дарвозалаб.

* * *

Манга маккори золим макр этиб юз шўридин сад дод,
Бериб минг ваъдани қилмас вафо, айёрдин сад дод.

Бошимға ёғдурур борони ғамни ёзу қиш тинмай,
Кўруб кажликни, дедим мен, фалак озоридин сад дод.

Оғиз оша етушканда, бурунни тегдуруб тоша,
Анга қул бўлдим.эй дўстлар, жаҳон маккординсад дод.

Вафо тоғини кавладим, бошимға текдуруб теша,
Қилибдур пора-пора, золими хунхордин сад дод.

Висоли бокамолидин айирмоқ қасдини кўзлар,
Ёқиб рашк ўтининг ишқ эллара, ағёрдин сад дод.

Бу ғам гирдобидан фориғ бўлолмай кўз ёшим оқти,
Деди Бону амон бермас манга ҳар кордин сад дод.

* * *

Бу фалак кажравлигидин бўлди дил хуноблар,
Ашкборимдин тўкилгай коса-коса облар.

Зулми ағёра чидалмай, ишқ майини нўш этиб,
Кунда-кунда хун ютиб, бағрим тўла зардоблар.

Фурқату ғам бир сари, ишқнинг балоси бир сари,
Жон қутулмас иккисидин бас бўлиб бетоблар.

Шарҳи дилни арз этарға дардмандон топмадим,
Сабру тоқат қолмади, кетти кўзумдин хоблар.

Муддаойинг не, санам, қилдинг ситам уст устина.
Юргузуб ҳукмингни ҳардам қулдуғинг иштоблар.

Офтоби ғамда қолдим, қил бошимға соя бахт,
Толеи шумум синиқдур, синди дурри ноблар.

Муштарий, Миррих ситоранг сувға тушди, Бонуё,
Кўз ёшинг дарё бўлиб тортти сени гирдоблар.

* * *

Мени кўрган кунимни кўрмасун ҳеч қайси инсон ҳам,
Кўруб ҳолимға раҳм айлар тамоми номусулмон ҳам.

Кима мен меҳрибон бўлуб, анга сарф айладим дил, жоп,
Манга номеҳрибон бўлди тамо-ми ёрў, жонон ҳам.

Кўринг бетолеимни айланур каж бу жаҳон чархи,
Манга қолғонда беодил тамоми бегу султон ҳам.

Кими кўрсам суюб жону дилимдин парвариш эттим,
Манга раҳм этмади инсон ичинда ҳеч мусулмон ҳам.

Менингдек бормукин асло вафо излаб жафо кўргон,
Умрни зое ўткарган менингдек борму нодон ҳам.

Тасаддуқ зоти покингдин, менга эмдики сен яхши,
Тополмай изласам мен ахтарурда Чину хоқон ҳам.

Жаҳонда турғонимға юз туман бисёр ташвишмен,
Ғаминг хат бирла ёз, Бону, узатма сўзни ҳар ён ҳам.