forum.ziyouz.com

Kutubxona => Boshqa kitoblar => Tarixiy adabiyotlar => Mavzu boshlandi: AbdulAziz 11 Fevral 2011, 14:19:36

Nom: Muhammad Yusuf Bayoniy. Shajarai Xorazmshohiy
Yuborildi: AbdulAziz 11 Fevral 2011, 14:19:36
Muhammad Yusuf Bayoniy. Shajarai Xorazmshohiy

(http://www.ziyouz.com/images/books/shajarai_xorazmshohiy.jpg) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=1180)

Muallif: Muhammad Yusuf Bayoniy
Hajmi: 1,12 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
(http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif) Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=1180)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5680.0)
Nom: Re: Muhammad Yusuf Bayoniy. Shajarai Xorazmshohiy
Yuborildi: braupov 11 Fevral 2011, 15:27:54
Муҳаммад Юсуф
БАЁНИЙ

ШАЖАРАЙИ
ХОРАЗМШОҲИЙ



Қўлёзма манбалар асосида нашрга тайёрловчи, луғат ва изоҳлар муаллифи
Иқболой Адизова.
Масъул муҳаррир филология фанлари номзоди
Нусратулло Жумаев.



БИЗГА ПИНҲОН, МУАРРИХГА АЁН МОЗИЙ...

Кечмишинг бор чиндан ҳам узоқ,
Илгай олмас барчасии кўзим.
Мақтамасман мозийни, бироқ
Утмишингни ўйлайман бир зум.
Абдулла ОРИПОВ

Ўзбек халқи олис ўтмишни ўрганиш, мозийни қайта кашф этиш йўлида муҳим ютуқларга эришди. Аммо турғунлик даврида тарихшунослик борасида ҳам қатағон этилган сарҳадлар, ёлғон ҳукмронлик қилган даврлар бор эди. Натижада, халқимиз ўтмишининг муҳим ва катта бир даври тарих ҳақидаги тадқиқотларда дам, адабий асарларда ҳам чинакан аксини топмади. Бу Ўрта Осиёнинг Чор Россияси томонидан забт этилиши давридир. Араб ва Чингизхон босқинидан кейинги энг даҳшатли бу босқин тасвири, ҳатто, халқ тарихининг нодир бадиий кашфиёти бўлмши Абдулла Орипов «Ўзбекистон» қасидасида ҳам акс этмаган:

Бош устингдан ўтди кўп замон,
Ўтди ислом, ўтди зардушти.
Ҳар учраган нокасу нодон,
Она халқим, ёқангдан тутди.
Сени Чингиз ғазабга тўлиб
Йўқотмоқчи бўлди дунёдан.
Жалолиддин самани бўлиб
Сакраб ўтдинг Амударёдан...

Тарихий фожиалар занжиридан узилиб қолган бу ҳалқа ҳақида нега шоир сукут сақлайди? Нега ўзга шоир ва ёзувчилар, халқ зиёлилари тарихнинг бу даври ҳақида фикр юритмайдилар? Ҳар қалай, сукутда ҳам турфа ҳикмат ва маъно бордир. Лекин асосий сабаб халқнинг авому зиёлиси ўз маданий меросидан узилиб қолганида бўлса керак «...биз ўз тарихимиздан шу қадар узоқлашиб кетдик-ки,— дея куйиниб ёзади шоир Хуршид Даврон,— болаларимиз 1873 йилда Хива қандай забт этилгани ҳақида умуман тушунчага эга бўлмаган ҳолда, 1812 йилги Москва ёнғини ҳақида керагидан ортиқ тафсилотларгача гапириб берадилар» («Щзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989, 1 январь сони).
Худди ана шу — Хиванинг Чор Россияси томонидан забт этилиши ҳақидаги маълумотларни мужассамлаштирган, ҳар бири неча-неча тарихий романларга манба бўлгулик солномалар маданий меросимиз хазиналарида ўз тадқиқотчилари, адабий кашфиётчилари, ноширларига илҳақ. Бу асарлар нашр этилмагунича, 1873 йилдан 1914 йилгача бўлган тарихимиз авлодлар учун сирлигича қолаверади.
Хоразмда узоқ асрлар давом этиб келган шажаравий тарихнавислик бор. Бу чашманинг бошида Абулғози Баҳодирхон, Мунис, Огаҳийлар туради. Улардан қолган муқаддас тарих китобларининг қиммати жуда баланд. Ўрта Осиё тарихининг зукко билимдони В. В. Бартольд бу асарларга юқори баҳо бериб, уларгача бу қадар мукаммал тарих битилмаганини таъкидлайди.
Хоразм тарихнавислигининг йирик намояндаларидан бири Муҳаммад Юсуф Баёнийдир. Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшоҳий» ҳамда «Хоразм тарихи» номли асарлари Хоразм ва Ўрта Осиё халқлари тарихини ўрганишда жуда нодир манбадир. Баёний ўз салафлари ишдан бориб, бадиий ижод билангина шуғулланиб қолмай, Мунис ва Огаҳий яратган тарихий асарлардаги воқеаларни қайтадан ёзди, тўлдирди, ўз даври воқеалари асосида тарихнинг янги саҳифаларини бунёд этди.
Илмга «Шажарайи Хоразмшохий»нинг иккита қўлёзма нусхаси маълум. Биринчиси 1913 йилда кўчирилган. У ЎзССР Фанлар академияси Қўлёзмалар институтининг қўлёзмалар фондида 274-рақамда сақланади. Ҳажми 517 варақ. Иккинчиси 1914 йилда Муҳаммад Яъқуб уста Жуманиёз ўғли томонидан кўчирилган. У ЎзССР Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 9596—рақамда сақланади. Ҳажми 508 варақ.
«Хоразм тарихи» муқаддимасидан маълумки, асар Хоразм инқилобидан сўнг ёзилган: «Энди бу кенгчилик ва фаровон замонда, Хоразм халқи золимларнинг зулмларидан мутлақ қутулдилар ва озод бўлдилар. Энди тинчлик билан бу китобни аввалдан бошлаб ёзаман. Ундаги хонларга хуш келадиган ортиқча сўзларни, хушомадгўйликларни олиб ташлаб, золимлардан қўрқиб айта олмагач сўзларни ростлик билан ёзаман». Баёнийнинг ўзи таъкидлашича, «Хоразм тарихи» 16 бобдан иборат бўлган. Афсуски, асарнинг 8 бобигина бизгачи етиб келган, холос. Ҳажми 91 варақ. У ЎзССР Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 7421-рақамда сақланади.
1911 йилда бошланиб, 1913 йилда ёзиб тугатилган «Шижарайи Хоразмшоҳий» қўлёзмаси тўлиқ, яхши сақланган. Шунинг учун бўлса керак, тарихимиз тадқиқига бағишланган асарларда, кўпинча. «Шажарайи Хоразмшоҳий»га мурожаат этилади.
Баёний асарларидаги маълумотлар ишончли эканига муаллифнинг ўз кафолати бор: «Тарих китоби ёзишнинг бир шарти бор. Тарихии воқеаларни ёзувчи тарафдорлик этмасдан, бўлган воқеаларни ростлик билан баён этиши керак. Агар ростлик билан баён этмаса, унинг сўзлари ҳеч бир одамга маъқул бўлмайди» («Хоразм тарихи», 5 б—варақ). Бу сўзлар Баёнийнинг тарихнависликдаги ҳақиқатга садоқат мезонига риоя этганини кўрсатади. Унинг асарлари шу жиҳати билан ҳам қимматбаҳодир.
«Шажарайи Хоразмшоҳий»дан кўп олимлар илмий тадқиқот ишларида биринчи манба сифатида фойдаланишган, тарихчи олимлардан С. П. Толстов, Я.Ғ. Ғуломов, М. И. Иўлдошев, Т. Неъматов, Қ. Мунировлар бу асарнинг илмий аҳамиятини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Асар ҳақида УзССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси М.И.Йўлдошев шундай ёзади: «Баёнийнинг асари фактик материалларнинг кўплиги ва воқеаларни изчил баён қилиши жиҳатидан Мунис ва Огаҳийнинг кўп томли қўлёзмаларига нисбатан ҳам қимматлироқдир» (Хива давлат ҳужжатлари, II-том, Тошкент, 1960, 23-бет).
Профессор Я. Ғуломов Огаҳий ёзган тарихнинг Баёний томонидан қайта ёзилган қисми (1846—1873 й.) ҳақида гапириб, қуйидагиларни ёзади: «СССР Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланадиган Огаҳий асарларидаги маълумотларни Баёний маълумотлари билан солиштириб кўргаyда катта тафовут йўқ, аммо Баёнийда учрайдиган ва диққатга сазовор баъзи бир маълумотлар тўлиқроқ бўлиб, Огаҳий асарларида мукаммал эмас» (Я. Ғ. Ғуломов, Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Т. 1959, 14-бет).
Бу асар тарих фанлари номзоди Қ. Мунировнинг «Мунис, Огаҳцй ва Баёнийнинг тарихий асарлари» номли рисоласида анча кенг таҳлил этилди. Унинг Ўрта Осиё тарихини ўрганишдаги аҳамияти маълум даражада ёритилди.
Ушбу қиёслар, баҳолар «Шажарайи Хоразмшоҳий» нодир тарихий манба эканлигидан далолатдир.
Олимларимиз Ўрта Осиё, ўзбек халқи тарихини ўрганиш йўлида анчагина ишларни амалга оширдилар. Аммо. булар улкан денгиздан бир томчи, холис. Ҳали бу соҳада қилиниши зарур бўлган катта ишлар турибди.
Буни асримизнимг 20-йилларидаёқ академик В. В. Бартольд ҳис қилган ва куйиниб ёзган эди: «...хонликларнинг биринчи манбиларга асосланиб ёзилган тарихчи обзори йўқдир. Бу манбаларнинг кўпчили, ҳатто босилиб чиққан ҳам эмас. Ўзбекларнинг ҳукмронлик қилган даврлари Ўрта Осиё тарихининг энг қоронғи ва яхши ўрганилмаган даврларидан бири бўлиб қолмоқда» (В В. Бартольд История изучения Востока в Европе и России. Изд. второе, Л., 1925, стр. 258).
Шундан бери мана 70 йилга яқин вақт ўтганига қарамай, ҳамон ушбу давр қоронғулигича қолмоқда. Нодир қўлёзма манбалар ўз ўқувчисига етолмай сарғайиб ётибди. Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшоҳий» асари ҳам ана шулар сирасига киради. Унда Мунис ва Огаҳийнинг «Фирдавс ул-иқбол» солномаларидаги воқеалар содда услубда қайта баён қилиниб, 1846 йилдан 1873 йилгача бўлган воқеа-ҳодисалар ҳамда 1873—1914 йилларда содир бўлган тарихий ўзгаришлар изчил, таъсирли, равон тилда, шоирона услубда янгидм ифодаланган. Асардан ўша давр Хоразм хонлигининг ички ва ташқи сиёсати, ўзаро феодал урушлари, тахт талашшилар, уларнинг машъум оқибатлари, булар туфайли халқ бошига тушган мусибатлар ҳақида кенг маълумот олиш мумкин. Баёний «Шажарайи Хоразмшоҳий»да Хива хонлигига Чор Россияси юришларини тасвирлар экан, Кауфман, Головачов, Скобелев каби чор жаллодларига нафратини, меҳнаткаш, жафокаш халққа нисбатан хайрхоҳлиги, ачиниш туйғуларини ҳаётий тарзда очиқ ифодалайди. Шу пайтгача Россиянинг Ўрта Осиёга муносабати турлича талқин этиб келинди. Аслида, Ўрта Осиё Россияга тинч йўл билан қўшиб олиндими ё Россия Ўрта Осиёни босиб олдими? Бу воқеанинг чинакам шоҳиди Баёний Ўрта Осиё «тасхир этилди»— забт этилди, бўйсундирилди, деб ёзади.
Хива хонлигининг Россия томонидан забт этилиши ҳақида «Ўзбекистоп ССР тарихи» (7-8-синф) дарслигидаги «Ўзбекистоннинг Россияга қўшиб олиниши ва унинг прогрессив аҳамияти» бобида атиги 18 қатор маълумот бералган. Унда даҳшатли жанглар, қирғинлар олиб келган иқтисодий ва маънавий зарар, қайғу, халқ бошига тушган мусибат тўғрисида лом-мим дейилмайди. Аслида, бу босқинчилик ҳақида батафсил маълумот берилиши, тарих ҳаққоний ёритилиб, қайта баҳоланиши зарур.
XIX аср охирларидаёқ В. И. Ленин Ўрта Осиё забт этилганлиги, мустамлака мамлакатга айлантирилганлигини жуда тўғри таъкидлаган эди: «...Россиянинг қўлида Хива билан Бухоро бор, булар ҳам мустамлакага ўхшаган бир нарсадир...» (В. И. Ленин, Асарлар, 25-том, 15-бет). Ҳақиқатан ҳам, Хиванинг забт этилиши хон ҳукуматини кўп жиҳатдан чеклаб қўйди: «...Хива хонлиги Россиянинг вассали бўлиб қолди ва чет давлатлар билаи мустақил муносабатлар олиб бориш ҳукуқидан махрум этилди» (Ўзбекистон ССР тарихи. Т., 1974, 167-бет).
Ўрта Осиё вилоятларини бирин-кетин эгаллаётган Россия империясининг Хоразмга юриш бошлашига қуйидаги ҳодиса баҳона вазифасини ўтаган: «Баҳри Хазор кенорида балиқчилик этиб юруган Русия фуқаролиридин баъзиларини Манқишлоқ қазоқларидин бир жамоа асир этиб келтуруб, Хевақда сотмоқ бошладилар. Йкки йил орадин ўтуб, асирлар йигирма бирга етди. Ҳижратнинг манг икки юз саксон еттиланчи йилида Русия давлати мундин огоҳ бўлуб, элчи юбориб, ул асирларни тилади» («Шажарайи Хоразмшоҳий», ЎзФА ҚИ, 274-рақам, 452б—453а — саҳифалар).
Элчи келтирган нома мазмуни бундай эди: «Сиз жамоа била бизлар бурундин дўстлиқ била равиш этиб юрур эрдук. Алҳол, эшитурмизким, бир неча ўғри ва авбошлар биз жамоадин бир неча кишини асир этиб элтиб, ул тарафларда сотғон эрмишлар. Таваққуъ улдурким, бурунғи дўстлиқнинг риоясин тутубг ул асирларни бериб юборгайсиз. Қозонлидин ул тарафи сизнинг ҳаддингиз ва бу тарафи бизга мутааллуқдур. Мундин сўнг асло бир-биримизнинг ҳаддимизга мутаарриз бўлмай, дўстона сулукни маслук тутғаймиз. Одам авлоди азиз ва мукаррам жамоадурлар. Оларни чорпой қаторларида бозорға солиб сотмоқ ҳеч вилоятда йўқдур. Сизлар ҳам мундоғ тини этмасангиз яхшироқдур. Бу сўзларни қабул этсангиз, биз жамоанинг боиси миннатдорлиқимиздур. Вагарна, мундоғ ишларнинг охири низоъ ва ҳарбға мунжар бўлур, вассалом» (453а—б). Хоразм хони номага жавобан қулларни озод этса, адолатдан бўларди, албатта. Аммо бу бўлғуси истилони тўхтатолмас, бир оз кечиктириши мумкин эди, холос.
Зотан, «Русия давлати мундин бурун беш мартаба Хоразм устига аскар юбориб, аларнинг баъзилари Хоразм йўлида ташналикдин қирилиб, баъзилари Хоразмга бориб урушиб, қирилиб, ҳанузғача асло зафар топа олғонлари йўқ эрди». (4586). Қулликка қарши оқилона сўзлар ёзган империянинг ўзи неча-неча «азиз ва мукаррам жамоа»ларни асрий қуллик асоратига шафқатсиз тортаётганди. Хоннинг рад жавоби Чор армияси ҳужумини тезлатди. Чунки «ушбу йили Русия давлати... Самарқанд ва Зарафшон водийларини забт этиб, Хўқанд била Бухоро оралиқлариға кирган» (454а), навбат Хоразмга етган ва элчи мактубида муқаррар «низоъ ва ҳарб» дан огоҳлантирилган эди.
Империя армияси Хивага қараб юрар экан, босқинчиларча шафқатсиз иш тутда. Халқни талон-тарож этиб, ўлдириб, кўз кўриб қулоқ эиштмаган ваҳшийликлар қилди. Иқкиёқлама зулм остида қолган халқ янада эзилиб, хонавайрон бўлди. Бу кулфатли кунларни Баёний «Шажарайи Хоразмшоҳий»да ҳаққоний ифодалашга эршиган. Ҳазорасп, Қўнғирот элларининг забт этилиши манзаралари фикримизга далилдир.
Тарих илмига бағишланган кўп китобларда ёзилишича, Россиянинг Ўрта Осиёни забт этишидан асосий мақсади ўлка бойликларини, хусусан, пахта майдонларини қўлга киритиш бўлган. Айниқса, Туркистон ўлкаси забт этилганидан кейин, пахтачилик янада кучайтирилди, кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган ерларга ҳам пахта экила бошланди. Бозорларда нарх-наво кўтарилиб кетди. «Туркистон ўлкасида, айниқса, Фарғона водийсида пахтачилик кучайиб кетганлиги натижасида, озиқ-овқат ва ем-хашак экиладиган майдонлар камайди. Натижада, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетди. 1890—1894 йилгача бўлган давр ичада ғалланинг нархи 2.5 баравардан зиёдроқ кўтарилди. (Ўзбекистон ССР тарихи. 4 жилдлик, 2-жилд, 29-30-бет).
Оқибатда, оддий меҳнаткаш халқнинг аҳволи янада оғирлаша борди. Россия империяси, Хива мустамлакага айлангандан кейин ҳам, ишфқатсизларча сиёсат олиб борди. Қарамликнинг бутун мусибатлари камбағал халқ бошига тушди. Оғир меҳнат, оч-юпунлик элнинг тинкасини қуритди. Ҳар хил солиқ тўлашлар (бу даврда ўлпонлар тури 25 тадан ошиқ эди), қирғин-баротлар юртни хонавайрон этди. «...Яна Русия аскарининг кофайи масорифи (армиянинг кейинги юришлари таъминоти учун Хоразм аҳолиларидан икки мелюн била икки юз минг манот тазминот олмоқға қарор бердилар». Баёний ёзишача, бу солиқ халқ, айниқса, туркман қабилалари буди-шудини сотиб, ғариб рўзғори янада ночор аҳволга тушишига сабаб бўлди. Икки миллион икки юз минг сўмнинг «уч юз минг манотининг ямутдин олинмоқи муқаррар эрди». Бу катта маблағ ёвмут элидан тарих кўрмаган зўравонлик йўли билан ундирилган.
Мазлум ёвмутлар билан рус аскарлари орасида суронли босқин жараёнида бўлиб ўтган мана бу мунозара ҳам тарихий жиноятнинг моҳияти, адолатсизлик кўламини ҳаққоний акс эттирган. Ямутлар йиғлаб дедилар: «Бизларнинг не гуноҳимиз бордур?» Казоқ отли деди: «Тазминотнинг одрсида саркашлик этдингизлар». Булар дедилар: «Маблағнинг адосидин ожиз келиб муҳлат тиламак саркашлик бўлурму?! Муҳлат беринг, топиб берурмиз, деганнинг жазоси мундоқ бўлурму?! Ва саъйимизға сиғмағон маблағни бизлардин талаб этарсиз, бизлар дам урмай топиб бермакка мутассадди бўлуб муҳлат тиласак, бизлар била бу тариқа муомала қилурсиз. Мундоғ зулм дунёда ҳеч кишидин воқеъ бўлғон эрмасдур!..» (477 б)
Бу сўзлар Кауфман бошлиқ чор зобитларининг Хоразмда олиб борган сиёсатига қарши айтилган халқ лаънати ифодасидир. Жоҳиллик ва зулмга асосланган сиёсатга қарши норозилик изҳоридир.
Ёвмут элатига қилинган бу тажовуз бошқа маҳаллий халқларни ҳам ларзага келтирди. Чор жаллодларига итоат этишга мажбур қилди. Халқнинг бор бисоти таланди, шилинди.
Россия империяси Ўрта Осиё халқларининг эрки, инсоний ҳуқуқларини поймол қилиш, моддий бойликларини ўз тасарруфига тортиш билан қаноатланмай, маънавий мулкини ҳам талон-тарож этган. Муҳаммад Раҳимхон Аркда китоблар сақлайдиган махсус хоналар ажратган эди. «Кауфман келиб, Аркка кириб, тахти Хоразмшоҳийда ўлтургандан» кейин Хоразм хазинасидан жуда қатта бойлик Петербургга жўнатилади. Қимматбаҳо нарсалар билан биргаликда, хон алоҳида сақлайдиган 300 жилддан ортиқ нодир қўлёзма китоб ҳан Петербургга жўнатилди. Баёний бу маълумотларни ички бир таассуф, норозилик оҳанги билан келтиради: «Яна бир уйда уч юз мужаллад ёзма музайяш китоблар бор эрди ва чоройнаву совутлар ва дубулғалар ва ўқ-ёйларнинг ҳаммасики мутасарруф бўлди, чун ҳаммаси мурассаъ ва мужавҳар ва баҳодор нимарсалар эрди, Петербургға юборилди» (472а).
Тарихий асарларда Чор империясига нисбатан «халқлар қамоқхонаси» ва «халқаро жандарм» иборалари ҳақли равишда қўлланган.1 Би мустабид ҳокимиятдан бошқа халқлар қатори, рус халқи ҳам жабр тортган. Профессор Б. Аҳмедов таъкидлаганидек, «рус халқи билан чоризм ва унинг ҳарбий машинаси бошқа-бошқа»2 эди, албатта. Лекин шу «ҳарбий машина»нинг ичида ҳам хийла мураккаб муносабат ва вазиятлар кечган. У ерда ноҳақ қон тўкишга ва жон таслим этишга мажбур бўлган оддий рус аскарлари, сипоҳийлари — халқ вакиллари бор эдилар. Шунингдек, у ерда «ҳарбий машина» рулини шафқатсиз ва собитқадам бошқариб борган Кауфман каби якка ҳукмронлар ҳам бор эди. Ўрта Осиё истилоси жараёнида ноҳақ қон тўкишдан имкон қадар сақланишга ҳаракат қилганлар ва баъзида, генерал-губернатор Кауфман билан мубоҳасага киришганлар бўлган. Аммо уларнинг интилишлар» зое кетган, чунки «ҳарбий машина»нинг ўз ҳаракат қонунияти бор, кемага кирганнинг жони, кўзлаган мақсади бир эди. «Шажарайи Хоразмшоҳий» да бундай вазиятни акс эттирган ўринлар бор.
Чор маъмуриятининг халқаро низолардан маифаатдорлик хусусияти генерал Кауфман фаолияти тимсолида яққол кўринади. Маълумки, Ўрта Осиё халқларининг азалий инқирозларига ўзаро ички ихтилофлар, элатлараро майдо маҳаллийчилик, тарафкашлик иллатлари боис бўлиб келган. Байналмилал бирлик йўқлиги рус зобитларига ҳам қўл келган. Мана бу лавҳада ёвмутлардан уч юз минг манотни ундиришни ўз зиммасига олган Кауфманнинг ички маккор, мунофиқ қиёфасини кўрасиз: «Яна Кауфман бу фикрни ҳам айтиб эрдиким, «ямутлар бу вилоятнинг шужаоларидиндурлар ва ўзбаклар била буларнинг ораларида қадимдин адоват бордур. Бас, буларни тор-мор этмак ўзбекнинг итоати била вобастадур. Бас, ямут қабойилин қатли ом этиб, жамъиятларин бузсам, ўзбакнинг интиқомларин олғон киши бўлуб, оларға миннат юкларман ҳам қувватларин кам этарман. Ондин сўнг, ҳамма манга мутеъву мунқод бўлурлар». Яна буким, ўзига ҳам олардин кўп дастбурдлар етиб эрди, тиладиким, ўзи ҳам интиқом олгай» (476 а).
«Шажарайи Хоразмшоҳий»да Хоразм хонлигидаги амир-амалдорлар, машҳур кишилар ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд. Асарни ўқиб, Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) нинг шоҳ, шоир ва мураккаб бир инсон сифатидаги қиёфасини тасаввур этиш мумкин. Хоразмда «муддати салтанатлари қирқ етти йилу ўн беш кун»дан иборат бўлган (ҳижрий 1281—1328)3 Муҳаммад Раҳимхон маърифатли шоҳ эди. У ҳукмронлик даврида юртда илм-фан, адабиёт ва санъат ривож топишига ҳомийлик қилди. Баёний хоннинг фазилатлари ҳақида ёзади: «Хон ҳазратлари бағоят мушфиқфуқаро ва бағоят хайрдўст киши эрдилар. Кўп мадрасалару масжидлар бино қилдилар...» (505 б): Манбаларда бу даврда 1500 га яқин эски мактаб ва 130 та мадраса мавжудлиги қайд этилган. Ферузшоҳ маърифатнинг муҳим йўли — китобхонликка алоҳида эътибор бергин. Баёнинг ёзишича, ҳафтада икки марта — жума ва душанбада олимларни йиғиб, суҳбатлар уюштирар, китобхонлик оқшомлари ўгказарди. Хон амалдорларни, сипоҳийларни ҳам китобхонликка даъват этган.
Баёний Муҳаммад Раҳимхоннинг шафқатсиз, тадбиркор ҳукмдор сифатидаги қиёфасини ҳам яширмай, батафсил тасвирлаган. Масалан, хонга қарши бош кўтарган ёвмутлар билан қонли кураш бўлади. Бунда ғолиб чиққан хон «жаллодлари тамоми юз ўн тўрт асирни келтуруб Арк олдидаги чуқалоқда бўйинларин уздилар» (447 а).
Муҳаммад Раҳимхон айёр ва ўз манфаатига пишиқ ҳукмдор эди. Хоразм аҳолисига солинган икки миллион икки юз манот солиқнинг уч юз минг маноти ёвмутлар ҳиссасига тушади. Буни ундириш ҳам Хоразм хони зиммасида қолагтганди. Ёвмутларга азалий кеки бўлган хон Кауфманни уларга қарши қайрайди: «.Кауфман йигирма бир тўпға эгалик этгонда, хон ҳазратлари деб эрдилар: «Ямут жамоаси бағоят саркашдурлар. Сиз бизнинг ҳамма тўпларимизни олиб кетсангиз, ондин сўнг биз ямутни бошора олмасмиз ва бу уч юз минг манотни ҳам, ўзунгиз олмасангиз, бизга саркашлик юзидин тааллул кўргузуб, тезликда бермасдур» (475 б—476 а). Бу қайровдан сўнг, Кауфман икки тўпни ёвмутлар қатли учун олиб, ўн тўққизини хонга қайтаради. Шундай қилиб, хон ёвмутлардан Кауфман қўли билан қасос олади.
«Шажарайи Хоразмшоҳий» Баёний даври Хоразм абадий муҳита ҳақида ҳам яхлит тасаввур ҳосил қилишга имкон беради. Асарда Мунис, Огаҳий, Табибий, Комил, Хусравий, Комрон, Муродий каби шоирларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида янги маълумотлар мавжуд. Адабий манбаларда учрамайдиган баъзи назмий асар ва парчалар турли муносабат билан келтирилган. Солнома Баёний ҳаёти ва ижодининг бизга номаълум томонларини ойдинлаштиради, шоир фаолияти ҳақида илмда мавжуд кемтикларни тўлдиради. Асарни ўқирканмиэ, тарихий шароит, муҳит ҳамда шоирнинг кўнглига яқин, ҳамфикр дўстлари ҳақида янги маълумотларга эга бўламиз. «Шажарайи Хоразмшоҳий» Хоразм халқининг урф-удумлари, маросим-маъракалари, тил хусусиятларини ўрганишда ҳам муҳим манбадир.

Нусратулло ЖУМАЕВ
ЎзФА Адабиёт илмгоҳи
докторанти.

Иқболой АДИЗОВА
ТошДУ ўзбек классик адабиёти
кафедраси ўкптувчиси,
филология фанлари номзодн.

_____________
1Ленин В. И. ТАТ, 26-жилд, 119-бет.
2 Тарих ва келажак. Тарих фанлари доктори Б. Аҳмедов билач суҳбат. «Ёш ленинчи» газетаси, 1989 йил, 1 апрель сони.
3 Баъзи тарихий-илмий манбаларда Муҳаммад Раҳимхони сонийнинг ҳукмронлик даври (1865—1910) 45 йил кўрсатилган.
 
БИСМИЛЛОҲ-ИР РАҲМОН-ИР РОҲИЙМ

Ҳамди номутаноҳи  шаҳаншоҳиға лойиқдурким, ҳар соҳиби сарир онинг тақдири била фойиқдур. Жумлайи жаҳондор онинг даргоҳининг гадосидурлар. Борча жондор бир фармонининг фидоси. Назм:

Эн, шоҳларға сандин эрур жоҳ тахти тож,
Эҳсони адлдур сани амринг била ривож.
Шоҳшниким, сен айладинг иқболини баланд,
Тахтиға оздур атласи гардун эса дувож,
Шаҳларни этдинг амии амонга чу сен сабаб
Даргахларида шоддур арбоби эҳтиёж.
Етди бировга кисматинг ила ғаму алам,
Баъзига неча завқи сурур ила ибтиҳож,
Бўлмнш Баёний иллати исён ила алил,
Этгил ўзунг инояти афвинг била илож.

Жалла жалолаҳу ва амма наволаҳу вало илоҳа ғайруҳ. Наът: Таҳийёти вофира  ва таслимоти мутакосира ул...  аларнинг пушти паноҳиғаким, шориъи шариати ғарро ва монеъи мазаррати дунёзу уқбодур. Баъсати мужиби раҳмат, фикрати шафқати уммат.
Назм:
Эй, айлабон афзун санга лутфини ҳайи лояном 
Бир лаҳза узмай изини айтсун салоту ҳам салом.
Мабъуси инсу жинга сен ҳам «раҳматан лилоламин»,
Ҳам анбиёву мурсалийн ичра шаҳи олиймақом.
Суратда одамдур отонг, маънида онинг аксидур,
Чун борчанинг ижодидур нурингдин, эй фахри аном.
Дини матининг айлади мансух кулли шаръни,
Чунким, набувват нисбати, бир сенда топти ихтитом.
Охир замон пайғамбаридурсан, рисолат давраси,
Олам аро бўлди санинг зоти кироминг бирла том.
Чун дўстинг бир тун санга очти карам абвобини,
Келсун деб ирсол айлади номуси акбардин паём,
Жнсминг била бу олами ажсомдин айлаб гузар,
Топдинг мақоми қурбда айнийяти зот ила ком
Ким, даъвийи ҳикмат била меърожинга мункир бўлуб,
Деса қабул этмасдурур афлоки харқу илтиём.
Чун, эй Баёний, хақға бу душвор эмасдур ойтким,
Ҳикмат онингдур, қойил ул нуқсонга, эй нотамом.

Яна онинг чаҳорёри изоми ва хулафойи киромиғаким, шариати Муҳаммадийнинг аркони арбаъайи амжадларидурлар ва миллати Аҳмадийнингким, давлати сармадидур саромадлари. Маснавий:

Биринчиси Бу Бакрдур ёри ғор,
Ким ул этди раддат элин тор-мор.
Эди бошда нойиб-маноби расул,
Хилофатга эл они этди қабул.
Иккинчи Умардур адолатмаоб,
Абубакрга келди нойиб-маноб.
Будур этган исломни ошкор,
Ривожига ҳам саъйлар бешумор.
Учунчидур Усмон карам кони ул,
Ҳалиму ҳаё дурри уммони ул.
Эди Ҳақ каломини ҳам жомеъи
Яна бидъату куфрнинг қомеъи.
Аллини вали эрди тўртунчи ёр,
Амакзодайи шоҳи раф-раф савор.
Вужуди эди манбаъи илми жуд,
Атоси масокинга буду набуд.
Баён айлайин зўри андозасин
Олиб отди Хайбарни дарвозасин.
Баёний чу ул эрди шери худо,
Дегил сўз узотмай онга жон фидо.

Саллаллоҳи алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи ажмаин ило явмиддин аммо баъд: ажз биёбонининг ҳичмадони , яъни Муҳаммад Юсуф ал-мутахаллис бил-Баёний ибни ҳазоқатнишони Бобожонбек ибни аморатпаноҳ Оллоберди тўра ибни Элтузархони жаннатмакон ғафараллоҳу зунубаҳум ва сатара уюбаҳум  фазлу фатонат аҳлининг ҳазратларига бу тариқа арз этадур. Огоҳи дил маънишуносларнинг машҳудзамир меҳри иқтибослари бўлғайким, тарихи ҳижрийнинг минг уч юз йигирма саккизида  сунбуланинг ўн беши ва шаъбони муаззамнинг йигирма тўртланчиси ва душанба куни эрди, Аллоҳ таолонинг қазову иродати ва аҳли Хоразмнинг ризову жамъиятлари билан ҳазрати шаҳриёри бовиқор, сипаҳдори лутфшиор, мойили авомир  илоҳи қобили тахти Хоразмшоҳий вориси тожи мукаррамат  ҳориси  базри  марҳамат, робити работи амни амон, босити бисоти адлу эҳсон, ас-султон ибн ас-султон ибн ас-султон Абул-Музаффар ва ал-Мансур Саййид Асфандиёр Муҳаммад Баҳодирхон «халладаллоҳу мулкаҳу ва султонаҳу ва афоза алал оламин бирраҳу ва эҳсонаҳу»  Хоразми Эрамбазмнинг тахти салтанатида ўлтурдилар. Ҳамма муборакбодлиқ этиб эл ораларида ажаб бир хушҳоллиқлар даст берди. Назм:

Дар ҳамма вақт он шахи олам.
Бод хушвақт, хушдилу хуррам.
Аҳли Хоразм з-у шуда хушҳол,
Карда бар худ дуойи у алзам.
Уламо дар замони у бар илм
Шуда машғул жамъ гашта баҳам.
Фузало ёфта зи фазл шараф,
Фуқаҳо низ рутбайи аъзам.
Эй Баённй, ажаб замона шуда
Дар шигуфт аст жумлаи олам.

Фақир тарихи жулусларин бу тариқада айтдимким, тарих:

Шоҳо, муборакат бод ин тожи хусравоний,
Дар тахти иззату жоҳ умри ту жовидоний.
Фатҳу зафар қарини иқболи давлат бод,
Аъдойи давлати ту маҳжури шодмоний.
Масрур аз жулусат гашта дили ғаминам,
Шугуни  нек карда гуфгамки, эй Баёний,
Будааст хони одил Аефандиёри аввал,
Одил шавад ажаб ниСт хонат ба тахти хоний.
Тарих бар жулусат пири хирад чунин гўфт: .
Султони олам алҳол Асфандиёри соний (1328).

Бас, аркони давлатнинг машваратлари била низоми умури мамлакатга қиём кўргуздилар, токим, тариҳи ҳижрийнинг минг уч юз йигирма тўққузланчиси  ва жумод-ул-аввалнинг йигирма иккиланчи куни бўлди. Фақири ҳақирға муқарраби боргоҳи фалаки иштибоҳлари, яъни Толибхўжа ибн Авазберди эшони мағфиратнишоннинг васотатлари била амри олий судур топтиким, бу жаҳони нопойдорда ёдгор қўймоқ яхшидур ва сўздин бақолироқ ва яхшироқ ёдгор йўқдур. Андоғким, Мунис мироб алайҳурраҳма дебдурлар, назм:

Аморат ила хотиринг қилма шод,
Таносул бақосиға ҳам эътимод.
Борн оқибат мунъадамдур бори,
Агар сўнгра бўлсун, вагар илгари.
Эрур сўз онингдек мушайяд бино
Ки, йиқмас асосини сели фано.

Бас, тамоми обойи изому аждоди киромларимизнинг воқеоту ҳолатларин ило явмино ҳазо такаллуфоти муншиёнадин орнй бўлғон ибороти мутадовалашшг зимнида мажозу истиорадин канора тутуб, ийжозу ихтисор билан тарих саҳифасига сабт  этилгай, токим, оммайи атрок  эшитган ҳамоно бетараддуди хотир фаҳмлагайлар. Яна ондин сиёқи  тарихға анда рожиҳ шоён бўл-маған ҳикоятни тай этилгай. Фақир агарчи илтифоти шоҳонадин хурсанд бўлднм, аммо, бебизоат  лигим сабабидин андишаманд эрдимким, бу қиллати  иститоат  била мундоғ улуғ хизматга оё не навъ илик ура олурман. Чун «маъмурун маъзурун»дур, бо вужуди адами қудрат бу ишта шуруъ қилмоқдин ўзга чора топ-мадим. Э.мди бу нусхаиинг мутолаасин этгувчи биродарлардин умиддурким, инсон жойизул хатодур. Ҳар қачон саҳвларимга мутталиъ  бўлуб, карам қалами била.маҳв этсалар, икки оламда салоҳкорларин топиб, мақсади аслийлариға етгайлар, рубоим:

Бу номаниким, Баёний этди оғоз
Таҳририн этарда топти кўб сўзи гудоз.
Ислоҳи хатода бўлса ким банданавоз,
Этгай онга лутф холиқи бениёз.

Маълум бўлсунким, Мунис мироб алайҳ ур-раҳмата вал — ғуфрон Элтузархони мағфиратнишоннинг надими даргоҳу муқар-раби боргоҳларидин-эрди, бир кун онга амр этдиларким: «Обо-ву аждодларимизнинг воқеоту ҳолатларин саҳифайи тарихда забт этгил». Мунис мироб имтисолан лиамриҳил оли  бир китоб бошлаб, онда турлук ҳунар била иборатлар ясаб, мажозу истио-ра сулукин маслук тутуб, андоғ фасоҳату балоғатнинг додин бердиким, мушоҳадаси мужиби ҳайрат эрди. Отин «Фирдавс ул-иқбол» қўюб, онда Одам алайҳиссаломднн сўз бошлаб то Шерғо-зихоннинг замониғача ёзди. Ул овонда Эдтузархони жаннатма-кон ғариқи баҳри фано бўлуб, ўрунлариға биродарлари Муҳаммад Раҳимхони фирдавсошёни аввал хон бўлдилару Муннс миробға дедилар: «Ҳамул оғамизнинг буюрғон китобларин итмомға еткургил». Мунис мироб Шерғозихондин бошлаб то хона мазкурнинг салтанатларининг еттиланчи йилигача ёзди. Ул ҳолда, хони мазбур онга «Равзат ус-сафо»нинг таржимасин буюрдилар. Мунис мироб Оллоқулихоннинг замониғача бу хизматға иштиғол кўргузуб, санайи минг икки юз қирқ тўртда бақо оламиға хиром этди. Оллоқулихон бу воқеадин ўн бир йил ўтгандин сўнг ул китобнинг итмомин Огаҳийга буюрдилар. Огаҳий Муҳаммад Раҳимхони фирдавсошённинг воқеотларин то вафотлариғача ёзиб, «Фирдавс ул-иқбол»ни итмомға еткурди. Мунис мироб бу китобини бир муқаддимаву беш боб ва бир хотимаға бино этгак эркан. Муқаддимаси Элтузархони мағфиратнишоннинг мадҳларига муштамал эркан. Огаҳий хотимасин ташлабдур, бас, фақир муқаддимасин ташлаб ондин бир миқдорни ўз мавридида баён этмакни муносиб кўрдим. Мунис мироб хотимада ул асрдағи авлиёйи уламойи изому уламойи кирому умаройи завил иҳтишому соҳибдавлат беклар ва закийтабъ шоирлару донишманд фозиллару фалотунфитрат ҳунармандларнинг яна ул овонда зуҳурға етган баъзи умури ғарибанинг зикрин этмакчи эркан, Оллоқулихон айтмайдурларким, онинг хотимасин ҳам муаллифнинг мақсудича баён этгил. Бу кунда фақирға ул қудрат йўқдур, токям, хотимани ул зоти шарифларнинг ҳолатлари зикри била тамгом эта олғайман, не учунким, ул воқеот китобат қайдиға кирмай қолибдур. Буъди аҳд сабабидин они билур киши ҳам йўқдур, дариғким, умр қисқадур. Агар онга «Равзат ус-сатфо» тар.жимасин буюрмасалар, китобин мақсудича тамом этар эрди. Аммо, Огаҳий ҳам Мунис миробнинг биродарзодаси ва дастпарвардаси эрди ва онинг услубида мажозу истиора билан сўз баён этар эрдиким, каломининг диққати сабабидин омма халқи маолин фаҳм эта олмас эрдилар. Ул ҳам бу йўсинда ду бора сўз бошлаб, Оллоқулихондин то Муҳаммад Раҳимхони жаннатмакони сонийнганг замонлариғача ҳар хоннинг воқеотин бир мужалладда баёнэтиб, ҳар бирин бир исм била мавсум этди ва ул ҳазратнинг айёми салтанатларидин ҳам кам беш—етти йилнинг воқеотин таҳрир силкига чекти. Мундин саҳл замон ўтгандин сўнг санайи минг икки юз тўқсонда товуқ йили ва жавзонинг охири эрди, Кауфман отлиғ губурнатур рус лашкари била келиб Хоразмни сулҳ била солди. Фақир ул ҳодисот зикрин ўз мавридида китобат қайддаға киргузгусидур, иншооллоҳи таоло. Бу воқеотдин бир йил миқдори ўтгандин сўнг, Огаҳий ҳам раҳили олами бақо бўлди. Алҳолким, санайи минг уч юз йигирма тўққуздадур, тақрибан, қириқ икки йилнинг воқеаси таҳрир қайдиға кирмай қолди, эмди фақирнинг зиммасига ҳаволадур. Чун фақир, амри олий муқтазссича, бу нусхаларнинг маолин оммафаҳм этиб, борин бир мужалладга жамъ қилмоқға маъмур бўлдим. Ҳаммасин ўн олти бобға муштамал этиб, «Шажарайи Хоразмшоҳий» исми била мавсум этдим. Аллоҳ таоло мунинг оғозин анжомиға еткурмакимни насиб этгай, омин! Ёраб ул-оламин, фашаралъту лиҳозал амра валлоҳ ул-ҳодий ило сабил ул-рашод.
Аввалғи боб Одам алайҳ ул-саломнинг ижодидин Нуҳ алайҳ ул-саломнинг авлодиғача.
Иккиланчи боб Ёфасдин Қўнғирот шўъбасигача ва мўғул хонлари зикрида.
Учланчи боб Қурлос авлодидин хон бўлғанлар зикридаким, буларнинг охири Абулғозихон ибн Ёдгорхондур.
Тўртланчи боб Подшоҳи олийжоҳнинг аждоди кирому обойн зул эҳтиромлари зикрида.
Бешланчи боб Муҳаммад Амин иноқнинг воқеотлари баёнида.
Олтиланчи боб Аваз Муҳаммад иноқнинг ҳолатлари баёнида.
Еттиланчи боб Элтузархони мағфиратнишоннинг салтанатлари зикрида.
Саккизланчи боб Муҳаммад Раҳимхони жаннатмаконнинг салтанатлари зикрида.
Тўққузланчи боб Оллоқулихони жаннатмаконнинг салтанати баёнида.
Ўнланчи боб Раҳимқулихоннинг аморати баёнида.
Ўн бирланчи боб Муҳаммад Аминхоннинг подшоҳлиқи баёнида.
Ўн иккиланчи боб Абдуллохоннинг хонлиқи баёнида.
Ўн учланчи боб .Қутлимуродхоннинг хонлиқи баёнида.
Ўн тўртланчи боб Саййид Муҳаммадхони жаннатмаконнинг хонлиқлари баёнида.
Ўн бешланчи боб Саййид Муҳаммад Раҳимхони жаннатмакони сонийнинг салтанатлари баёнида.
Ўн олтиланчи боб султони гардунтавон Абул-Музаффар Вал-Мансур Саййид Асфандиёр Муҳаммад Баҳодирхони халладаллоҳу таоло мулкаҳу ва султонаҳунинг салтанатлари баёнида.


ЎН БЕШЛАНЧИ БОБ

САЙЙИД МУҲАММАД РАҲИМХОНИ ЖАННАТМАКОНИ СОНИЙНИНГ САЛТАНАТЛАРИ БАЁНИДА

Вақтеким, Саййид Муҳаммадхони жаннатмакон бақо оламиға азм этдилар, Ҳасанмурод қушбеги тамоми умаро ва аркони давлатни жамъ қилиб, Каруклл бобо мингбоши била Оллобердибойни Аркнинг дарвозасида қўюб деди: «Дониста  кишиларни киргузунг, вагарна  , ҳеч кишини киргузманглар!» Олар дарвозанинг олдида ўлтурдилар. Чун ҳамма жамъ бўлдилар, Амир тўра деди: «Эй умаро ва аъёнлар, Бобожон, яъни Муҳаммад Раҳш тўра ёшдур ва юртда парокандалик бордур. Бир корозмуда  киши хон бўлса яхши эрди. Бу бобда сизлар не маслаҳат берурсизлар?» Ҳеч кишидин садо чиқмади. Ҳасанмурод қушбеги деди: «Оре, бу сўз ростдур. Аммо бизлар давлатнинг бу хонадондин ўзга тарафга интиқолин  хушламасмиз». Ул ҳолда Раҳматулло ясовулбоши Амир тўрага қараб деди: «Сизнинг хон бўлмоқингкз ҳеч кишига мақбул эрмасдур». Амир тўра деди: «Қимларға мақбул эрмасдур?» Ясовулбоши деди: «Бу ўлтурғон жамоанинг ҳаммаларига». Ул ҳолда ҳамма иттифоқ била фарёд қилиб дедилар: «Бобожон тўра хонимиздур». Амир тўра деди: «Бағоят яхши бўлди. Хонлик Бобожонға муборак бўлғай». Ул вақтда Бобожон тўра Тангриқулитўранинг айвонида мутаммаккин  эрдилар. Ҳамма иттифоқ била туруб, кўрунушхонага кириб, Бобожон тўрани талаб этиб келтурдилар. Ул кун ҳижратнинг минг икки юз саксон бирланчиси мувофиқи сичқон йили ва сунбуланинг охири ва рабиус сонийнинг йигирма бирланчиси ва панжшанба кунн эрди. Ҳамма юрт улуғларининг иттифоқлари билан Бобожон тўра, яъни Муҳаммад Раҳим тўра ибии Саййид Муҳаммадхони жаннатмакон хон бўлуб тахти давлатда ўлтурдилар. Ҳар тарафдин муборакбод овози баланд бўла берди. Жарчилар кўчаларда «Давр-даври Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон!»—деб мунодо  ура бердилар. Вилоятда ажаб бир хушҳоллик даст берди. Бу кун бу тариқада ўтди. Эртанг била тамоми қуззоту уламо ва тамоми тўралару беклар ва тамоми умарову аркони давлат жамъ бўлуб хони марҳумнинг жанозаларин ўқуб иморатда ўз қорихоналаридз туфроқға топшурдилар. Андоқким, бу сўз юқорида ҳам рақамзадайи килки баён бўлуб эрди.
Вақтеким, Саййид Муҳаммад Раҳим Баҳодирхони соний сарири салтанатда қарор тутдилар, шуаро ва фузало хайли жулуслари учун торихлару қасидалару маснавийлар ойтиб, инъоми шоҳона ва атойи хусравоналаридин саршор бўлдилар. Ул жумладин Огаҳий бу тарихни айтиб эрди: Тарих:

Шукрки, шуд фош бааҳли жаҳон,
Марҳамату шафқати ҳаййи қадир.
Яъни жавовбахт Муҳаммад Раҳим,
Хони қави ҳиммати равшанзамир.
Аз мадади бахт баромад ба тахт
Бар сари афлок чу меҳри мунир.
Гашт зи осори жулусаш ҳама,
Хурраму хушҳол сағиру кабир.
Ёфт зи алтофи иноёти у
Матлаби мақсуди вакилу вазир.
Аз ғами андуҳ буъдаш  шўданд
Фориғу осуда ғанию фақир.
В-аз караму ҳиммати.ҳилми ҳаё
Нист бару ҳеч адилу иазир.
Огаҳи торихи жулуси хушаш,
Кард рақам шоҳи адолатсарир.

Ва бу маснавий ҳам Огаҳийдиндурким, ул ҳазратни мухотаб этиб дамлатхоҳлиқ тариқин тутуб, мавъиза нинг додин берибдур, маснавий:

Аё, хусрави маъдалатдастгоҳ,
 Нажобат сипеҳрида рахшанда моҳ.
 Шаҳаншаҳлиқ ўлсун муборак санго,
Мададкор тангри таборак санго.
 Бўлуб лутфи ҳақ доимо носиринг,
Малул ўлмасун бир нафас хотиринг,
Ато сўгидин бўлма андуҳгин,
Кўпгулни бу ғам бирла қилма ҳазин,
Қилиб сабр бирла сукун ошкор,
Бори ҳолда сабр қил ихтиёр.
Эшит бу ҳазин бандадин маърифат
Ки, дегум неча манфаатлик нукат .
Ки, то қилди мавжуд оламни ҳақ,
Ёротди бори хайли одамни ҳақ.
Оларға килиб ер юзини макон,
Неча навъ неъматлар этди аён.
Тузарга олар ичра расми низом,
Низом этгали адл бирла тамом,
Жаҳон ичра халқ айлади шоҳлар,
Қави  қудрату соҳиби жоҳлар.
Қилиб баъзи лутфу карам ошкор,
Вале баьзи зулму ситам ихтиёр.
Етиб баъзидин элга роҳат басе,
Вале баъзидин ранжи меҳнат басе.
Бўлуб баъзи таҳсини фаҳматга тўш,
Вале баъзн нафрини лаънатга тўш.
Бориси кўруб чархи дундин ситам,
Адам сори ночор қўйди қадам.
Будур доимо чархи золим иши
Ки, зулмидин асло қутулмас киши.
Қани ул салотини олиймакон
Ки, ер юзига эрдилар ҳукмрон?
Қани жумла аждоди обо санго
Ки, қилғай вафо ушбу.дунё санго?
Қани Қалчидайхони жамдастгоҳ
Ки, Қўнғирот элига эди подшоҳ?
Қани ул Қадонхони олийтабор
Ки, топмиш эди иззату эътибор?
Қани хони соҳибкарам Салжидой
Ки, эрди жанобида шаҳлар гадой?
Яна хони одил Жойилхон қани?
Адолат билан ҳукм қилғон қани?
Қани ул Мункахони соҳиб нигин 
Ки, эрди ҳукуматда маснаднишин.
Қани хони соҳибқирони асрлон
Ки, оллида қоплон эдн нотавон.
Қани дунявиёни соҳиб ҳашам
Ки, эрди адолат била муҳтарам?
Шаҳи ҳукмрон турки омил қани?
Ҳукумат русумида комил қани?
Қани хони олам Таним Кўрагон
Ки, берди қизин онга Чингизхон?
Шаҳи соҳиб иқболи Мусо қани,
 Киёв қилмиш эрди Ҳалоку ани.
Қани ҳокими даҳр Нуён нуғой
Ки, эрди жаҳон мулкида кадхудой?
Амири Баҳодир Оғодой қани
Ки, қўрқар эди шер кўрса ани?
Қани, ул Нуғдойбийи номдор
Ки, эрди ҳукумат аро комкор?
Қаён кетди Ҳорунки, Мирзо эди
Ки, лаббайк олида гардун деди.
Темурбий қаён борди турмай равон
Ки, аъдо  аро соямиш эрди қирон.
Бийи соҳибиқбол Қутлуқ қани
Ки, олида қул эрди чархи дани.
Баҳодир лақаб Мирмунглиш қани
Ки, умрида қилғон ғазот иш қани?
Қаён борди Мусобийи муҳтарам
Ки, аъдо сари чекмиш эрди ҳашам
Қани ул баҳодирки, Оқмон эди
Ки, тийғи адусиға буррон  эди.
Қани даҳр аро Ҳақназар сиртлон
Ки, ҳукми эди олам ичра равон.
Фалакрутба Оллоқ баҳодир қани
Аморат умурида нодир қани?
Қани Мирзобундошн покбоз
Ки, эрди иши ҳақға ажзу ниёз.
Қани осмонқадр Умбой иноқ
Ки, ҳимматда даврон аро эрди тоқ.
Қаён борди Саййид иноқи замон
Ки, эрди адолатда Нўширавон?
Одина Муҳаммад оталиқ қани
Ки, бахт айламиш эрди ҳоким ани?
Қанн Эшмуҳаммадбийи Комрон
Ки, чокар  анго эрдн аҳли жаҳон?
Қани, ул иноқи Муҳаммад Амин
Қи, Хевақ аро эрди маснаднишин?
Қани мири одил Авазбий иноқ
Қи, лутфу ато эрди бошдин оёқ.
Қани хони олиймакон Элтузар
Ки, бошиға қўймиш эди тожи зар?
Қани шоҳи олам Муҳаммад Раҳим
Қи, афлокка қаҳридин эрди бийм ?
Қаён борди Оллоқули подшоҳ
Қи, очмиш эди мулки тартиб сипоҳ?
Шаҳаншоҳи доно Раҳимқул қани
Қи, адли карам эрди фикру фани?
Қани даҳр шоҳи Муҳаммад Амин
Қи, офоқ анго эрди зери нигин ?
Қани соҳиби адл Абдуллохон
Қи, ҳукми эди барча элга равон?
Қани хусрави даҳр Қутлуғмурод
Қи, қилмиш эди неча кун адли дод?
Фалак барчасин номурод айлади,
Барисиға зулмин зиёд айлади.
Қани каъбайи қиблагоҳинг санинг
Қи, эрди шафиқу паноҳинг санинг?
Ани ҳам қилиб ожизу натавон,
Адам кишвари  сори қилди равон.
Бугун, подшоҳо, санга салтанат
Берибдур худо кўргузуб марҳамат.
Агарчи бу иш бас оғир юкдурур,
Ғаму меҳнати неча турлукдурур,
Узунгни бу юк чеккали чоғлағил,
Камар белга ҳиммат била боғлағил.
Бу ишнннг камолиға толиб эсанг,
Онинг боиси не экандур, десанг,
Дегай бир-бир они бу ошуфтаҳол,
Топар салтанат неча ишдин камол,
Ки, ҳиммат биридур, шижоат бири,
Адолат биридур, сиёсат бири.
Жалодат  бири, бири ғайратдурур,
Саховат бирн, бири нффатдурур.
Бири ҳилм келди, бириси ҳаё,
Бири ваъдаға айламаклик вафо.
Футувват бири, соф ният бири,
Мурувват биршо ҳамият бири.
Бири шаръ ҳукмига бермак ривож,
Бири куфр дардига қилмоқ илож.
Биридур вуқуф  ўғрилар ҳолиднн,
Олар илкини кесмак эл молидин.
Бири келди бўлмоқ раиятнавоз,
Масокин, мазлумға чорасоз.
Бири тарбият бирла қилмоқ азим
Оларники, дур некхоҳи  қадим.
Бириси сипаҳ кўнглин олмоқдурур,
Карам доми бўйниға солмоқдурур.
Булардин етар салтанатға ннзом,
Буларсиз ул иш топмас асло тамом.
Яна неча иш салтанатға завол
Етургуси, сургум алардин мақол:
Ки, ғафлат бири келди, ширкат бири,
Каҳолат  бирию, касолат  бири.
Бириси шариатдан этмак удул,
Бири дод сурмоқдин улмоқ малул.
Бири жаҳл саҳбосидин мастлик,
Бири доми шаҳватға побастлик.
Бири фисқи бидъатға бермак ризо,
Бири жаври зулм айламак иқтизо .
Бири айлабон майлм имсоки  мол,
Сипаҳ аҳлини тутмоқ ошуфтаҳол.
Бири келди идмони айшу тараб,
Бири келди ийтони лаҳву лааб.
Бири мулкдин бехабарлиқдурур
Ки, шаҳларға бу иш хатарликдурур.
Бири иззат аҳлини хор айламак,
Улус ичра беэътибор айламак.
Бири қилмоқ авбошға тарбият
Бериб мансаб этмак анго тақвият
Бири қурби  ҳуссоди  ғаммоз  эрур
Қи, қурби аларнинг зарарлар берур.
Бу сўзларниким, ман баён айладим,
Неча байт бирла аён айладим,
Буларға қаю  шаҳки қилса амал,
Онииг мулкига етмас асло халал.
Ҳукумат биноси бўлур устивор,
Онинг хонадонида тутғай қарор.
Шаҳо, олам ичра бугун шоҳсен,
Бурундин бу сўзларга огоҳсен,
Умидим будурким, амал қилғасен,
Амал айламакда жадал қилғасен.
Илоҳи, жаҳон борича бор бўл,
Ҳам иқболи давлат била ёр бўл.
Кўруб базли  лутфпнг хавоси  авом ,
Ҳама бўлсун осудаю шодком.
Алар ичра ушбу фақир Огаҳинг,
Демай Огаҳингким, ғубори раҳинг
Ҳам эҳсони лутфингдин обод ўлуб,
Ҳам инъоми базлинг била шод ўлуб.
Тутуб ўз муроди била гўшае
Риёзатдин анжом этиб тўшае.
Дуонг айламакка фароғат била,
Мудом айласун унс  хилват била.

Вақтеким, хон ҳазратлари ота тахтида барқарор бўлдилар, тамоми умаро ва амалдорларни ўз рутбаларида барқарор этдилар. Магар, Худойназар девонбегини девонбегилик мансабидин маъзул этиб , ўрниға Муҳаммад Муродқул отаниким, хон ҳазратларининг овони туфулият ларида Қулоталиқ нисбати била сойир  худамодин  мумтоз  бўлуб эрди, насб этдилар .
Ушбу йил Русия давлати Туркистон малакатин тахти тасхириға  олди, бу Туркистон бурунғи машҳур Туркистондин бошқадурким, ҳудуди, шимолан, Сибириёву Қирғиз, жанубан, Хоразму Бухоро ва Бадахшону Ҳўқанд ва янғи Қошғардур. Баъзи Орол кўли, ғарбан, сартосари Орол кўлидур. Чун бу йил ўтуб, ҳижратнинг минг икки юз саксон иккиланчи йили кирди, ушбу йил хон ҳазратлари шикор азмин жазм қилиб ўрунларида Амир тўрани жойнишин этиб, Бобожонбек ибн Оллоберди тўра бошлиқ тамоми тўралар ва беклар ва тамоми умаро ва аркони давлат билан отланиб мезон авойили эрди, йўлға кириб, Дарғон ота тарафига равон бўлдилар. Ул атрофға бориб сайру шикор тамошосиға неча кунлар машғуллик этиб, бир ой муддатида қайтиб келиб, тахта давлатда қарор тутдилар. Ушбу йил Султон Маҳмудбий бақо оламиға хиром этиб, ондин Отажонбек отлиғ бир ўғул ёдгор қолди.
Ҳижратнинг минг икки юз саксон учланчисида Ҳасанмурод қушбеги жаҳони фонийға видоъ қилиб, ондин уч ўғул қолди: Муҳаммад Юсуфбек ва Бекжонбек ва Муҳаммад Яъқуббек дер эрдилар. Хон ҳазратлари Муҳаммад Юсуфбекни отасининг ўрниға қушбеги насб этдилар. Мундин бир йил бурун Русия давлати Ҳўқанд билан урушуб Тошканду Хўжандни олмиш эрди ва Ўратепаву Зомину Диззак шаҳарлари ва Оқтоғ атрофиву Сайхундин сув ичатурғон ерлар то Орол кўлигача Русия давлатига тааллуқ  топиб эрди.
Бу йил Бухоро амири Музаффариддин бир неча саркарда ва тўпу тўпхона била йигирма беш минг кишини Русия устига ирсол  этди. Олар бориб Русия била урушуб шикасти фоҳиш  била мағлуб бўлдилар. Русия аскари Бухоронинг йигирма фарсахлик қарибига келдн. Амир Музаффар Русия била навъи мадоро қилиб ўлтурди. Чун Муҳаммад Юсуфбек қушбегилик мансаби била сарафроз бўлди, ул аснода хабар келдиким, қипчоқ қалъасининг жануб тарафидин дарё йиқиб Қонглини олиб, то човдар  ҳаддиғача борди.
Аммо мундин бурунроқ хон ҳазратлари Муҳаммад Раҳам меҳтарни меҳтарлик мансабидан маъзул этиб, ўрнига Қарукли бобо мингбошини меҳтар этиб эрдилар. Чун бу хабар келди, хон ҳазратлари Бобо меҳтар ва Муҳаммадмурод девонбегининг савоб дидлари билан Муҳаммад Юсуф қушбегини юбордилар, токим бориб ул сувни боғлағай. Муҳаммад Юсуф қушбеги фармони мужиби  била қипчоқға бориб сувни боғлади. Аммо ямут  авбошлариким , бурундин ҳам йўл уруб ва уй талаб юрур эрдилар, ул овонда иттифоқ билан қипчоқни  чопмоқ учун ҳужум этиб келдилар. Қушбеги оломонға рухсат бериб, олар қайтиб кетиб эрдилар. Қипчоқли Ҳидоят эшон ўз солмасини қозмоқ учун бир миқдор сўфиларини жамъ қилиб эрди, ямут авбошлари олардин бир неча кишини асир олиб кеттилар. Қушбеги бу воқеани ёзиб хон ҳазратларига юборди. Хон ҳазратлари нома мазмунидин огоҳ бўлуб буюрдилар: «Қушбеги қочуни боғлағон бўлса қайтиб келсун». Ул кун ямут авбошлари ҳужум этиб келиб, Хевақ атрофин чоптилар. Чун бу хабарни хон ҳазратлари эшитдилар, буюрдилар. Муҳаммадмурод девонбеги бошлиқ Абдулкаримбек ва Муҳаммад Аминбек валадони Яъқуббек мағфур ва Яъқуббой ва тамоми умаро ва Қўнғиротсултони Муродбек дуyук бўлуб келиб ўлтурғон ота вакил ва Қаро юлғунли паҳлавон Назарқул ва Бердимуҳаммад кўклонг икки юз отли кўклонг навкари билан ва човдардин Баҳодирбой ва Севантуммоқ икки юз отли била ва Холмуҳаммад отлиқ олтмиш отли така  била ва Ибо юзбоши вз Чори ўнбеги уч юз отли Ол эли навкари била ва Қародошли Дурди хадим икки юз отли била Паҳлавонниёз юзбоши Тошҳавзнинг юз отлиси била Рамиқ халифа Ғозиободнинг юз отлиси била ва Худоёр юзбоши Шоҳободнинг юз отлиси била Шанақ тажан кулоннинг эллик отлиси била ва Раҳманберганбой Анбарнинг эллик отлиси била жаъм бўлдилар ва Хевақда маҳрам дастаси бўлуб юругон навкарлар ҳам мингга ёвуқ эрди. Амри олий била чиқиб ямут тарафига равон бўлдилар. Бешариқли Сойилхон нойиб ва Найманли Худойберган оқо уч юз отли била келиб қўшулдилар. Шаҳардин ҳам бир миқдор пиёда қаротаёқ бўлуб чиқтилар. Саркардалар гуруҳи анбуҳ  била йўлға кириб юрудилар. Аммо ямут авбошларидин Угуз тўра фонг ва ўрус Қўшчи ота келди. Қароқчи Салохдии Кўмакушоқдин Муҳаммад Уроз чўлоқ ва Қўжуқдин Қўшашпеч бошлиқ икки минг отли авбош била келиб, Хевақ атрофин торож этиб, қайтиб Аваз тўнглак отлиғ қумға бориб эрдилар. Саркардалар изларидин етдилар. Ямутлар буларни кўруб ўлжаларни бир миқдор отли била йўлға равон этиб, ўзлари Хевақ лашкарига муқобил  бўлуб саф тортдилар.
Хевақ лашкари ҳам маймана  ва майсараларин  тузлаб сафларин ростладилар. Шанақ тажан бир миқдор отли билан майманадин чиқиб, ямутнинг майсараси била уруш бошладилар ва Тошҳавзли Авазмуродбой майсарадин чиқиб, ямутнинг майманаси била уруш бошлади. Абдукаримбек ва Муҳаммад Аминбек ва Яъқуббой ва Муҳаммадмурод девонбеги туғ остида қарор тутдилар. Қаро юлғунли Паҳлавон Назарқул бир тарафда туруб эрди, Муҳаммадмурод девонбеги онга деди: «Сани баҳодир дер эрдилар, бу сўз ғалат эркан, қуруғ овоза била юруган эркансен». Паҳлавон Назар деди: «Сизларнинг хизмат этган кишига инъомларингиз бўлмаса, нега хизмат этармиз?» Муҳаммадмурод девонбеги эгнига бир Шерози пўстин кийиб эрди, они чиқарнб бериб деди: «Муни кийгил».
Паҳлавон Назар пўстинни олнб хушҳол бўлуб, филҳол, ямут тарафига от солиб бориб, бир ямутни найза била уруб, оғдариб бошини олиб келди.
Ул вақтда ямут лашкари баякбор  ҳужум этиб от солдилар. Хевақ лашкари ҳам оларға ҳамла қилиб жанги мағлуба бўлди. Ул вақтда Сойилхон нойиб ва Худойберган оқо уч юз отли билан Севан туммоқ икки юз отли човдар била ва Холмуҳаммад отолир олтмиш отли така била Оқёф тарафидин ҳужум этиб келиб урушға кирдилар. Ямут шикаст топти. Хевақ лашкари ямутлардин кўп кишини қатлу асир этдилар. Пиёда оломон ҳам қочиб пинҳон бўлғонларидин кўп кишини топиб қатл этдилар. Ямутлар тамоми олғон ўлжаларин ташлаб аҳволи хароб била мутафарриқ бўлуб  кетдилар.
Ул урушда Ол эли Ибо юзбоши Қўнғирот Аннаниёз ибн Қулмон дарға ва Муҳзммад Ниёз кият шаҳид бўлдилар. Саркардалар Музаффар ва Мансур юз ўн тўрт асир ва юз етмиш беш калла била қайтиб мулозаматға етиб авотифи хусравонаға мазҳар бўлдилар. Амри олий била асирларнинг ўттузи Арк зиндонида маҳбус бўлуб, ўттузи Ота дарвозасида ва ўттуз олтиси Паҳлавон дарвозасида қирқ тўрт ва Боғча дарвозасида ҳам қирқ тўрт ва Қибла дарвозасида ҳам ўттуз олти банди салосилу ағлол  била мағлулу мутасалсал этилиб  қўюлди. Бир неча кундин сўнг амри олий билаи Вайс миршаб бошлиқ жаллодлар тамоми юз ўн тўрт асирни келтуруб Арк олдидағи чуқалоқда бўюнларин уздилар.

ЯМУТНИНГ ОҚЁФ ОЁҚИДИН КЕЛИБ ХЕВАҚ АСКАРИ БИЛА УРУШУБ ШИКАСТ БЕРГАНИ

Вақтеким, бу воқеадин йигирма етти кун миқдори ўтди, ямут авбошлари жамъ бўлуб, маслаҳат этиб дедилар: «Йиғнолиб бориб бу интиқомни аҳли Хевақдин тортмасоқ, эл ораларида юрумак душвордур». Бас, ўттуз бахши ва Жонмуҳаммад чаққон ва Қилич ўғри бошлиқ минг миқдори мунтахаб  йигит отланиб Хевақ устига юрудилар. Рамиқ халнфа хабардор бўлуб қалъаға хабар юборди. Мазкур саркардалар амри олий билан отланиб чиқдилар. Муҳаммадмурод девонбеги саркардалар била работга келиб, таваққуф  этиб турди. Ямутлар кентларнинг ичларидан ойланиб, ҳеч ўлжаға қарамай оҳиста-оҳиста қайтиб кета бердилар. Саркардалар дедилар: «Бу навбатда буларнинг изларидин киши бормасун. Ўзлари келиб уруш этсалар, урушинглар. Урушмай кета берсалар, кетсунлар, дахл этманглар».
Вақтеким, ямутлар кета бердилар, Қушхона ҳавлининг тушида  қум этагига борғонда Рамиқ халифа Ғозиобод отлиси билан келиб, баякбор ҳужум этиб, ямутнинг устига от солиб уч калла олдилар. Ямут ҳазимат  суратин кўргузуб кета берди. Мусохон келиб лашкарга хабар бердиким, ямут босилди. Лашкар бу сўзни эшитиб, саркардаларнинг сўзларига ҳам қарамай, ҳужум этиб кетдилар. Бориб ямутнинг изидин етиб эрдилар, ямут қайтарилнб буларга от солди.
Бир миқдор жанги мағлуба бўлуб, Қўнгирот Қутлуғмуродбийнинг ўғли Султонмуродбек ва дунук бўлуб чиқғон ямут ҳарза вакил ва Саййид Муҳаммад ибн Хўжаш маҳрам човдар Баҳодир юзбоши бошлиқ кўп киши шаҳид бўлуб, кўп киши захмдор  бўлуб Хевақ лашкари шикасти фоҳиш топтилар. Саркардалар ҳам қайтиб қалъаға кириб, мулозаматға етиб тамоми воқеани хон ҳазратларига баён қилдилар. Хон ҳазратлари паришон бўлдилар. Ямутлар фатҳу нусрат била қайтиб кетдилар.
Мундин бир неча кун ўтгандин сўнг Бекмурод бинни Шерота бошлиқ уч юз отли ота навкари ва Рамиқ бошлиқ Ғозиобод отлиси ва Муҳаммадқули ва Авазхон икки эшик оқосини Юз навкарлариға Худойберган Саррийни саркарда қилиб ямут устига буюрдилар. Худойберган Саррий лашкар била бориб Оқсарой мавзеини чопиб ўн калла ва ўн банди ва кўп ўлжа била солиман ва ғониман қайтиб келди.
Ҳижратнинг минг икки юз саксон тўртланчи йилида Муҳаммад Юсуф қушбеги раҳили олами бақо бўлуб , ондин ҳеч авлод қолмади. Хон ҳазратлари онинг ўрниға Шоҳниёз оталиқнинг ўғли Муҳаммад Назарбекми қушбеги қилдилар. Мундин сўнг бир неча кун орадин ўтди. Бир кун Яъқубхожа девон Отажон тўрага деди: «Менинг сизга бир арзим бордур». Отажон тўра деди: «Айтғил!» Яъқубхожа деди: Ҳукамо  дебдурлар: «Дуруғи  маслаҳатомиз рости фитнаангездин яхшироқдур». Бир ялғон сўзлаб, бир синиб ётған бечораға дастгирлик этиб кўнглини хуш этсангиз, не бўлур?»
Отажон тўра деди: «Ул не сўздур?» Яъқубхўжа деди: «Муҳаммад Раҳим меҳтарнинг маъзул бўлуб, ўрниға Бобо Каруклининг меҳтар бўлғони яхши бўлмади. Эмди сиз хон оқонгизға айтингким, оқшом отамиз тушумга кириб ситез била дедилар: «Оқонгға айтғил, бизнинг меҳтаримизни не учун маъзул этди? Било таваққуф, яна они қайтадин меҳтар этсун». Отажон тўра қабул қилиб, бу, сўзни хон ҳазратларига Яъқубхожанинг айтғонидек тақрир  этди. Хон ҳазратлари бу сўздин мутаассир бўлуб, филҳол, Бобо меҳтарни маъзул этиб буюрдилар. Муҳаммад Раҳим меҳтарни келтуруб онинг ўрниға насб этдилар. Бобо меҳтар бурунғи мингбошилиқида барқарор бўлди.
Бу воқеадин бир неча кун ўтди. Яна ямут авбошлари беэътидоллиқни  ҳаддин ўткара бердилар. Хон ҳазратлари амр этдилар. Ҳаким оталиқ уч минг отли ва олти юз пиёда ва бир тўп била ва Муҳаммадмурод девонбеги саккиз минг отли ва минг олти юз пиёда ва икки тўп билан ва Муҳаммадниёз девонбеги уч минг отли ва олти юз пиёда ва бир тўп била ямут устига кетдилар. Яъқуббойни ҳам уч минг отли ва олти юз пиёда ва бир тўп била юбордилар. Ҳаким оталиқ бориб Қародошлининг ҳадида сангар этди. Яъқуббой ҳам келиб Қародошлининг ғарб тарафида сангар этди. Муҳаммадниёз девонбеги ҳам Ҳаким оталиқнинг қарибида сангар этди. Муҳаммадмурод девонбеги ёрмиш бўйида Кенагасда сангар этди. Токим ямутни дарё бўйиға ўткармагайлар. Ямутлар ҳужум этиб, Қародошлининг ғарб тарафидин дарё кенориға  ўтмакчи бўлдилар. Ҳамма сангарнинг саркардалари навкарлари била ҳужум этиб олдига чиқиб ямут била уруш бошладилар. Соате эрдиким, Яъқуббой тўпларни олиб келиб, ямутларнинг тарафларига тўп от-дурмоқ бунёд этди.
Аср  вақти эрди, ямутлар кам-кам урушға орқа бериб, қайта бердилар ва Қарров оёғидоқи йиғноқлариға кетдилар. Саркардалар ҳам ўз сангарларига бориб қарор тутдилар. Мундин беш кун ўтгандин сўнг, Ҳаким оталиқнинг сангарининг ёнидинким, они Банги сангари ҳам дерлар, ямутлар ҳужум этиб келиб сангарга югурдилар. Аҳли сангар ҳам чиқиб, урушға муқайяд  бўлдилар. Ҳаким оталиқ сангарнинг дарвозасига келиб турди. Фарнов хостли шамхолчилардин йигирма киши бор эрдилар. Сангар ичида шамхол отмоқға муқайяд бўлдилар. Ёвуқ эрдиким, ямут сангарни олғай, ул вақтда Яъқуббой тўп билан келиб ямутларнинг тарафларига Тўп отдурмоқға муқайяд бўлди. Ямутлар, тоб келтура олмай, босилиб кетдилар.
Сангарларнинг атрофларида ҳар кун бу тариқа урушлар бўлур эрди. Бир кун Кўрганли бир ямутким, Қароболоқ лақаби била мулаққаб эрди, бағоят забардаст ва мерган эрди. Бир миқдор ямутға бош бўлуб, Муҳаммадмурод девонбегининг сангарига келиб уруш бошлади. Лашкарга ондин кўп дастдбурдлар  етди, бир кун Муҳаммадмурод девонбеги деди: «Ҳар киши ушбу Қароболоқни отини урса, беш юз тилло ва ўзуни урса, минг тилло берурман». Паҳлавонниёз юзбоши бу сўзни эшитиб, бир кўҳна ёф  нинг ичи била буқуб юруб майдоннинг бир тарафида бир кўҳна девор бор эрди, онинг паноҳиға борди, ул вақтда Қароболоқмайдонға от солиб келди. Паҳлавонниёз онга бир ўқ отди. Ўқ отиға тегиб йиқилди. Қароболоқ отдин жудо бўлуб билдиким, ул деворнинг орқасида киши бордур, ул ерда бир неча тўп юлғун бор эрди, онинг паноҳига кириб турди. Ул вақтда Паҳлавонниёз бошиға кийган нимани милтуқнинг учиға илдуруб, оҳиста юқориға кўтарди. Қароболоқ они милтуқ отган кишининг ўзи гумон этиб милтуқ била они урди. Ул вақтда ямутлар билдиларким, эмди ул мерган Қароболоқнинг устига бориб они қатл этар. Филҳол, ҳужум этиб от солдилар. Бу тарафдин Хавақ лашкари ҳам от солиб келиб Паҳлавонниёзни олиб қайтдилар. Ямутлар Қароболоқни олиб қайттилар.
Икки кун орадин ўтди. Паҳлавонниёз юзбоши ва Авазмуродбой ва Муҳаммад Қурбон юзбоши ва Мутиш қулон маслаҳат этиб дедилар: «Эртанг уруш бўлғонда ҳамма ўқни Қароболоқға отинглар». Алқисса, эртанг майдон ораста бўлди. Баҳодирлар майдонға от солиб, ҳамма ўқни Қароболоқға отдилар, Қароболоқ пора-пора бўлди, Ямут лашкари бу воқеани кўруб, шикаст топиб кеттилар. Ондин сўнг, ямутлар кўрдиларким, энди иш қабоҳатға оид бўлғудекдур, тамоми ямут кадхудолари  жамъ бўлуб, маслаҳат этиб дедилар: «Эмди сулҳ қилмосоқ, булар ҳаммамизни қатлу асир этарлар». Бас, Маҳрам Қужуқни элчи қилиб сулҳ талаби учун юбордилар.
Маҳрам Қужуқ келиб девонбегини кўруб, кадхудоларнинг сўзларини баён этди. Девонбеги деди: «Сулҳ қилурмиз, бақавлеким, Сори сардор келсун. Бас, онинг ёниға боғчали Муҳаммадниёз баҳодирни қўшуб юборди. Маҳрам Қужуқ бориб кадхудоларға девонбегининг сўзларин баён этди. Кадхудолар хушҳол бўлдилар.
Сори сардор Муҳаммадниёз Баҳодир била келиб девонбегини кўруб неча узрлар билан деди: «Бизлар хон ҳазратларининг бойри  навкарларидурмиз. Бир неча ўғри ва авбошнинг сабаби била ҳаммамиз била ёв бўлмоқлари яхши эрмасдур». Девонбеги деди: «Бойри навкар бўлсанг, мунча урушни не учун этарсен? Эмди ярашмоқчи бўлсанг, тамоми муҳрдор била аҳд этинглар, токим мундин сўнг мухолифат  этмагайсизлар ва олинғон молларни эгаларига топшурунг». «Ёрошурмиз». Сори сардор қабул қилиб қайтди. Девонбеги ёниға Куюктомли Юсуфбойни қўшиб юборди. Сори сардор бориб тамоми муҳрдорлар билан девонбегининг ёниға келиб аҳд этдиларким, мундин сўнг ҳаргиз мухолифат этмагайлар ва тамоми асирларни бергайлар ва тамоми амволни  эгаларига мусаллам тутғайлар . Яна ўн минг тилло лашкарнииг масорифи учун бергайлар. Девонбеги сулҳ қилиб, Яъқуббойпи амволу усаронинг истирдоди ва мазкур тиллони ундурмак учун қўюб, ўзи лашкарга рухсат бериб саркардалар била қайтиб, Хевақа келиб, авотифи Хусравона била сарафроз бўлдилар. Бир неча кундин сўнг Яъқуббой ҳам ул хизматни буткариб қайтиб келди. Муидин неча замонлар ўткандин сўнг яна ямут авбошлари Зай оёқидин ҳужум этиб чоповул урдилар. Аммо, Маҳмуд Ясавулбоши човдар отлиси ва Ота ва Қародошли ва баъзи эшик отлилари била Зай оёқининг қаровуллиқиға маъмур эрди. Бу ҳолдин огоҳ бўлуб бориб шайх қалъасининг ғарб тарафида ямут авбошлариға муқобил бўлуб урушға муқайяд бўлдилар.
Ямутдин Жонмуҳаммад чаққон беш отли била уруш маъракасидин чиқиб Хевақ йўлиға кириб кета берди. Човдархўжа Баҳодир муни кўриб беш отли била урушдин чиқиб, изига тушуб равона бўлди. Қурбон ибн Шер ота ҳам олти отли била аларнинг изларидин кетди. Аммо Жонмуҳаммад бир этукчи устани тутиб қатл этиб, молларин тақсим этиб, ўлтуруб эрдилар. Булар бориб Жонмуҳаммадни беш йўлдоши била тутиб, каллаларин олиб қайтдилар. Бу урушда Қародошли номдорларидин Дурди хадим шаҳид бўлди. Ул вақтда Хожа баҳодир йўлдошлари била ҳамул олти каллани ясавулбошининг ёниға келтурди. Ямутлар шикаст топиб кетдилар. Ясавулбоши каллаларни Хевақға юборди. Хон ҳазратлари амр этдилар: «Сувни боғлаб ямут тарафига сув ўткармасунлар». Ондин сўнг ямутлар жамъ бўлуб, маслаҳат этиб Қаро махтум ва Назар мутавалли ва ғайри ҳумони юбориб сулҳ талабин этдилар. Хон ҳазратлари Муҳаммад Сиддиқ Эшонниким, ямут эшонларидин эрди ва хўжалиқ доғи ҳавлисиға кўчуб бориб ўлтурмиш эрди, талаб этиб ямут ичига юбордилар, токим, аларнинг сўзларининг сидқу кизбин  билиб келгай. Сидиқ эшон ямут ичига бориб тамоми ямут кадхудоларин жамъ қилиб, сўзлашиб кўрди. Булар бурунғи аҳдларида устиворли кўрунадурлар. Бас, алардин беш муҳрдор била қайтиб Хевақға келди. Муҳрдорлар хон ҳазратларига салом бериб, изҳори итоат этдилар. Ондин сўнг хон ҳазратлари Раҳматуллоҳ ясавулбошиға амр этдилар. Бориб сувни очиб ямутларға сув берди. Мундин бир неча кунлар ўтгандин сўнг, Муҳаммад Раҳим меҳтар раҳили олами бақо бўлди. Хон ҳазратлари онинг ўрниға яна маъзул Бобо меҳтарни келтуруб меҳтар этдилар. Ул аснодаким, мезон авойили эрди, Музгумон ямутларидин Такагул отлиғ ямут Ғозиобод аҳолисининг бир миқдор ерларига даъво қилиб, эккан шолиларин қўлларидан олмоқчи бўлдилар.
Ул овонда Такагул реги Хоразмда така савдогарининг бир неча тева молларин торож этди. Такалар келиб хон ҳазратларига арз этдилар. Хон ҳазратлари амр этдилар. Абдураҳмон сарҳанг ва Рамақ халифа ва биродари Оташ халифа ва Худоёр ғойиб ва Раҳмакберганбой бир миқдор навкар била бориб Такагулни уйидин топмай отаси Хожа Менглини бир ўғли била ўлтуруб, каллаларин олиб, молларин торож этиб, уйларин ўтлаб қайтиб келдилар. Ул аснода Такагул Ғозиободли Худойберган сарбознинг шолиларин «менинг еримнинг шолиси» деб босиб олмоқчи бўлди. Худойберган дарқаҳр бўлуб Такагулнинг йўлдошларидин уч ямутни ўлдирди.
Ондин сўнг, яна ямут ёв бўлуб Музгумонда йиғноқ этиб атрофни торож этмакни бошладилар. Бу хабарни хон ҳазратлари эшитиб, девонбегига буюрдилар. Лашкар жамъ қилиб чиқиб, икки тўп била Ғознободнинг ғарб тарафида Чангли ҳавли отлиғ ерда сангар этиб, тамоми ўзбек лашкари ва Ота ва Човдар вз Кўклонг ва Қародошлиға корфармойилиқ этиб, уч ойгача уруш бўлди. Ондин сўнг ямут кадхудолари жамъ бўлуб, маслаҳат этиб Абдулраҳман эшонни юбориб сулҳ талабин этдилар. Девонбеги хон ҳазратларига бу воқеанинг арзин этиб юбориб, амри олий муъжибича ямутлар била ярашиб қайтди.

РУСИЯ ТАРАФИДИН ЭЛЧИ ҚЕЛГАНИНИНГ БАЁНИ

Вақтеким, ямут била яраштилар, девонбеги қайтиб келиб мулозаматға етиб авотифи хусравона била сарафроз бўлди. Мундин сўнг асло ямут ямонлик этмади. Ҳижратнинг минг икки юз саксон бешланчисида баҳри Хазар кенорида балиқчилиқ этиб юруган Русия фуқароларидин баъзиларини Манқишлоқ қазоқларидин бир жамоа асир этиб келтуруб, Хевақда сотмоқ бошладилар. Йкки йил орадин ўтуб, асирлар йигирма бирга етди.
Ҳижратнинг минг икки юз саксон еттиланчи йилида Русия давлати мундин огоҳ бўлуб элчи юбориб, ул асирларни тилади. Элчи келиб хон ҳазратларини кўруб туҳфа ва пешкашларин назардин ўтказиб номани берди. Хон ҳазратлари нома мазмунидин огоҳ бўлуб аркони давлат билан маслаҳат этиб, асирларни бермай элчининг ёниға қалфоқ  Эрназар оталиқ кенагасни элчи йўсунида қўшуб юбордилар.
Чун Эрназар оталиқ бориб келди, хон ҳазратларини Русия била мадоро қилмоқға кўп тарғиб этдн. Онинг сўзига қулоқ солмадилар. Мундин неча муддат ўтгандин сўнг, яна Русия давлати тарафидин Давлат тўра иби Бушой тўра отлиғ бир қазоқ элчи бўлуб келди ва хон ҳазратларини кўруб, пешкашларин ўткариб номани берди. Мазмуни бу эрдиким: «Сиз жамоа била бизлар бурундин дўстлиқ била равиш этиб юрур эрдук. Алҳол, эшитурмизким, бир неча ўғри ва авбошлар биз жамоадин бир неча кишини асир этиб, элтиб, ул тарафларда сотғон эрмишлар. Таваққуъ  ул-дурким, бурунғи дўстлиқнинг риоясин тутуб ул асирларни бериб юборгайсиз. Қозонлидин ул тарафи сизнинг ҳаддингиз ва бу тарафи бизга мутааллуқдур. Мундин сўнг асло бир-биримизнинг ҳаддимизга мутаарриз  бўлмай, дўстона сулукни маслук тутғаймиз. Одам авлоди азиз ва мукаррам жамоадурлар. Оларни чорпой  қаторларида бозорға солиб сотмоқ ҳеч вилоятда йўқдур. Сизлар ҳам мундоғ ишни этмасангиз яхшироқдур. Бу сўзларни қабул этсангиз, биз жамоанинг боиси миннатдорлиқимиздур. Вагарна, мундоғ ишларнинг охири низоъ ва ҳарбға мунжар бўлур , вассалом».
Чун хон ҳазратлари нома мазмунидан огоҳ бўлдилар, яна Муҳаммадмурод девонбеги бошлиқ аркони давлатга машварат этдилар. Баъзилари асирларни бериб юбормакни хушладилар. Баъзилари дедилар: «Агар асирларни бериб юборсак, бизларни хавфнок  бўлди деб, бизга далер  бўлурлар. Бас, они бермаган авлодур». Хон ҳазратларига шиққи соний мақбул тушуб асирларни бермай элчини Бенил Гавҳармурод қайтариб юбордилар.
Ушбу йили Русия давлати дубора Жазол Ғомбируфни бир миқдор лашкар била юбориб, Самарқанду Зарафшон водийларини забт этиб, Ҳўқанд била Бухоро оралиқиға кирди ва ушбу йил Назар қушбеги жаҳони фонийға видоъ қилиб, ондин тўрт ўғул қолди. Аввалғиси Худоёрбек, иккиланчи Оллоёрбек, учланчи Маҳдиёрбек, тўртланчи Давлатёрбек. Хон ҳазратлари Худоёрбекни отасининг ўрниға қушбеги этдилар ва ушбу йил амир Музаффарнинг ўғли тўра отасиға саркашлик этиб, икки юз сарбозу бир тўқсоба ва бир миқдор отли била келди. Хон ҳазратлари истиқболиға киши юбориб эъзозу икром била келтуруб, пўрсиши мушфиқона била кўнглин хуш қилиб вофир вазифа таъйин этдилар ва Бухородин чиқишларииинг кайфиятин сўрадилар. Ул тўра айтди: «Отамиз Бухоро вилоятини Русияға бермакчи бўлдилар. Биз монеъ бўлуб урушға тарғиб этдук. Отамизға бу сўзларимиз хуш келмай орада ваҳшат пайдо бўлди. Ондин сўнг ул ерда турмоқни маслаҳатдин бағоят баъид кўруб баякбор чиқиб, бу тарафга равон бўлдуқ». Аммо ул тожик тўранинг ҳусни суратда адилу бадили йўқ эрдиким, ўн саккиз ёшида бир офтоби ховарийдек йигит эрди. Онинг масоҳибларидин бирининг онинг ҳақида ойтған шеърларидин бу мисраъ хотиримда қолғон эркан, мисраъ «Тўражонимиз тўлон ойдурурки, ситорадур умаролари». Малангхон отлиғ афғонким, бир неча афғон била онинг хизматида эрди, онга саркашлик этиб, дашному ҳақоратлар бермакни бошлади. Тўра хон ҳазратларининг мулозаматлариға борғанда Малангхондин шикоят этиб, дебдур: «Ул девонавор афғон бизга кўп ҳақоратлар берди. Ўз одамларимизнинг оларни дастгир этмакка  қувватлари йўқдур». Хон ҳазратлари саркардалардин бирига амр этднлар. Филҳол, бориб Малангхонни тамоми тобеълари била ту-туб тўрага топшуруб қайтди. Тўра буюрди, ҳаммаларин қатлға еткурдилар.
Аммо бу Тожик тўранинг бу вилоятға келганидин ғарази бу эрдиким, хон ҳазратларидин лашкар тилаб олиб, Бухороға бориб, отаси амир Музаффар била урушғай. Аммо Муҳаммад Аминхони жаннатмакон Бухоро амири била сулҳ қилиб ондин то ҳанузгача Бухоро била Хоразмнинг орасиға мухолифат тушгани йўқ эрди. Хон ҳазратлари онга бориб отаси била урушмоқи учун лашкар бериб юбормакни ўзларидин ғоятда нолойиқ кўрдилар. Чун Тожик тўра бир неча ой Хоразмда таваққуф этиб муни англадиким, онга лашкар қўшмасдурлар. Ондин сўнг хон ҳазратларидин рухсат олиб, Теҳрон тарафиға борурман, деб кетди.

ХОН ҲАЗРАТЛАРИ ОТАЖОН ТУРАНИ МАЪОТИБ ЭТИБ МАҲБУС ҚИЛҒОНЛАРИНИНГ БАЁНИ

Вақтеким, ҳижратнинг минг икки юз саксон саккизланчи (милодий (1871-1872) йили кирди, хон ҳазратларининг улуғ биродарлари Саййид Аҳмад тўраким, они Отажон тўра дер эрдилар, бағоят баҳодиру чолок  ва забардасту бениҳоят тезу хашмгину  тундхўй  киши эрди. Хон ҳазратларининг муҳаббатлари онга даражайи камолда эрди. Бу сабабдин онинг хилофи роъйини асло этмас эрдилар. Амри олий била меҳтар рўзмарраларин берур эрди. Яна не миқдор сарпой ва не миқдор динору дирам даркор деса, берур эрди ва не миқдор от даркор бўлса, қушбеги берур эрди ва не миқдор орчин моли ва қанду набот даркор бўлса, девонбегн берур эрди. Булардин бошқа, ҳар ойда меҳтардин минг саккиз юз тилло ва девонбегидин минг саккиз юз тилло олур эрди ва мулозаматиға Жонибекбек ибн Паҳлавонниёзбек ибн Амирзода Ҳасанмуродбек мағфур ва Абдуғаффорбек набирайи Муҳаммад Назар иноқ марҳумий ва Худоёр қушбегининг биродари Оллоёрбек ва Муҳаммад Каримбек ибн Боғбек беклар беги яна Муҳаммад Амин юзбошининг биродарзодаси Муҳаммад Раҳимбой ва Амон халифанинг ўғли Оллоберган Сахий ва Юсуф ибн Латиф ҳожи таъйин топиб эрдилар ва Али маҳрамбеги Сори надимлари жумласидин эрди. Аммо Отажон тўра фурумоя ва беҳудакор кишиларни кўпроқ яхши кўруб, аларнинг кўпроқ тарбиятларин этгувчи эрдилар. Бас, кўп фурумоялар хизматларида жамъ бўлмиш эрдилар.
Мазкур бўлғон санада хабар келдиким, Русиядин бир жамоа баҳри Хазардин чиқиб, Шоҳқадамға келибдурлар. Хон ҳазратлари Отажон тўранинг ёниға Худоёр қушбеги ва Ҳаким оталиқ ва Муҳаммадмурод девонбеги ва ғайруҳумни  қўшуб Тукмония ва Узбакия жамоаларидин олти минг миқдори кишини ҳамроҳ қилиб ул тарафга юбордилар. Отажон тўра лашкар била отланиб йўлға кириб, кўҳна Урганчга бориб қарор тутди ва ул ерда кўлдин ямутларға ер бериштурди ва бу хизматни Муҳаммадмурод девонбегига буюрмай, Муҳаммад Раҳимбойға буюрди. Муҳаммад Раҳимбой бориб, ямутлардин сай олиб ер тақсимин этиб келди. Ондин сўнг Муҳаммад Раҳимбойни ўзбак ва туркмандин тўрт юз эллик талабгор йигитга бош этиб, Шоҳқадам тарафига юборди. Булар баҳри Хазар, яъни Аштархон тенгизининг кенориғача бориб, Русиядин номи нишон топмай қайтиб келдилар. Яна човдор отлиларидин бир жамоани Кандарли қудуқ тарафига юбордилар. Олар ҳам ул тарафга бориб ҳеч кишига йўлиқмай қайтиб келдилар.
Ул овонда амри олий муқтазосича, минг отли ямут била Шоҳқадам тарафига кетди. Отажон тўра била девонбегининг ораларида гина ва кудурат издиёд топа берди. Бир оқшом девонбеги Отажон тўрадин берухсат Хевақ тарафига кетди. Бу воқеадин бир ҳафта ўтганидин сўнг, фармони олий етуштиким: «Отажон тўра қайтиб келсун ва қушбеги била Ҳаким оталиқ Ҳилолийға келиб Раҳматулло ясавулбоши келгунча таваққуф этсунлар. Ясавулбоши келганидин сўнг ҳамроҳ бўлуб қайтиб келсунлар». Отажон тўра, филҳол, ўз тобеълари била қайтди. Худоёр қушбеги била Ҳаким оталиқ лашкарни олиб Ҳилолийға келиб, онда таваққуф этдилар. Отажон тўра Хевақға келиб, оқоларининг мулозаматларига етдилар.
Мундин ўн кун ўтганидин сўнг, Раҳматулло ясавулбоши ҳам атрофни жустижў қилиб, Русиядин асар топмай, қайтиб Ҳилолийға келиб, амри олий мужибича, ҳаммалари қайтиб Хевақға келдилар. Аммо бир кеча Отажон тўра мажлис тузуб, базми шароб этиб, ҳамма аҳли мажлис маст бўлғондин сўнг, Отажон тўра мастлик ҳолатида аҳли мажлисдин бирига дебдур: «Мен хон бўлсам, сани меҳтар этарман». Яна бирига дебдур: «Сани қушбеги этарман», Ҳосили калом, аҳли мажлисининг ҳар бирин бир амал била сарафроз этибдур.
Бу сўзларни ўзининг Али маҳрам деган маҳрамиким, хон ҳазратларининг тарафларидин воқеанавис бўлуб юругон эркан, бу тариқада мастлик ҳолатида айтилғон аслсиз беҳуда сўзларга вужуд бериб, ғаммозлиқ юзидин ва тўрасининг этган яхшиликлари ва тузи андишасин этмай келиб хон ҳазратларига еткурубдур. Хон ҳазратлари бу сўзнинг истимоидин паришон бўлуб, кўп хазфға тушубдурлар. Ноилож бўлуб Отажон тўранинг устига киши буюриб тамоми одамларин тутдуруб Аркка келтурдилар. Бу воқеаларда Жонибекбек ва Муҳаммад Каримбек ва Оллоёрбеклар йўқ эрдилар. Оларға дахл этмадилар ва умаро айтдилар. Муҳаммад Раҳимбой ва Оллоберган сахийни Арк олдидаги чуқалоқда чалдилар ва Отажон тўранинг ўзини Ур мавзеидағи ҳавлисидаким, ул Муҳаммад Юсуфбек ибн Амирзода Муҳаммад Фозилбийи марҳумийнинг ҳавлиси эрди, мурури замон ва гардиши гардуни гардон билан Отажон тўрага тааллуқ топиб эрди, маҳбус этиб дарвозасини муқаффал қилиб , атрофида киши қўйдилар. Ул ҳолда Исмоилхожа нақиб била Муҳаммадризо оталиқ маслаҳат этиб, хон ҳазратларининг хизматлариға бориб, Отажон тўранинг гуноҳин тиладилар. Хон ҳазратлари мутағайир бўлуб дедилар: Магар, сизлар онинг бизни қатл этмакига ризолиқингиз бордур?» Буларнинг ҳуши бошларидин учуб дебдурлар: «Ҳошоким, бизларнинг мундоғ мункирга ризолиқимиз бўлғай?» Хон ҳазратлари дебдурлар: «Ондоғ бўлса, бу сўздин дам урманглар». Булар ҳеч нима демакка ярамай чиқибдурлар. Бас, Отажон тўра ушбу маҳбуслик била Ур ҳавлида неча замонлар қолди.
Ушбу йилким, ҳижратнинг минг икки юз саксон саккизланчиси ва қўй йили ва сунбуланинг авохири эрди, ҳазрати алломайи замон ва олими улуми мутадовил ва пинҳон, яъни Бобожонбек ибн Оллоберди тўра ибн Элтузархони жаннатмакон бақо оламиға азм этдилар. Айёми ҳаётлари олтмиш тўрт йил эрди. Ул ҳазрат илми сарф ва илми наҳв ва илми мантиқда ягонайи аср ва илми ҳикматда яктойи даҳр эрдилар ва китоби «Шабистон» ва «Девони Бедил»нинг мағаллақотлари ҳаллида оламоройлари иқдакушод эрди. Лиҳозо ҳузури вофияссурурлари маржии уламо ва фузало эрди ва тибу рамлу нужуму ҳнсоб фанларида ҳам бағоят моҳир эрдилар. Раҳматуллоҳи алайҳ ул-ҳазратдин икки ўғул қолди. Валади иршодлари сарвари атиббо Яхшимуродбекдурлар. Иккинланчиси ушбу фақири ҳақир Баёнийким, бу ҳуруф роқимидурман.

КАУФМАН ГУБУРНАТУР БИЛА ВЕРУФКИН ФАРМОНИ ИМФЕРАТУР БИЛА ИККИ ТАРАФДИН ХОРАЗМ УСТИГА ЮРУГАНЛАРИНИНГ БАЁНИ

Вақтеким, Кауфман губурнатурнинг Хоразмға юборган элчиси Бенил Гавҳармурод қайтиб Кауфманнинг ёниға бориб, тамоми воқеани баён қилди. Кауфман паришон бўлуб, Хоразм устига бормоқнинг саранжомларин тутмоқға муқайяд бўлди. Икки йилдин озроқ замонда тамоми сафар тадорикин тутуб, ҳижратнинг минг икки юз тўқсонланчиси ва товуқ йили имфератур аъзамға бу ҳолатдин хабар бериб, Хоразм сафари рухсатин тилаб, тамоми асбоби сафарни муҳайё қилғонининг изҳорин этди. Имфератур аъзам қабул қилиб рухсат берди.
Аммо Русия давлати мундин бурун беш мартаба Хоразм устига аскар юбориб, аларнинг баъзилари Хоразм йўлида ташналикдин қирилиб, баъзилари Хоразмга бориб урушуб, қирилиб, ҳанузгача асло зафар топа олғонлари йўқ эрди. Бас, имфератур аъзам бу бобда тамоми аркони давлати била маслаҳат этиб, ул тарафга бормоқға қайси йўл яхшироқ эрканин ҳам билмай, ложарам  Хоразм устига тўрт тарафдин аскар юбормакни илтизом этдилар .
Аввалғиси 1уркистон лашкарининг амири Кауфман генерал губурнатурни Туркистон лашкари била, иккиланчи, Қофқос лашкарининг амири Марқасуфни Қофқос аскари била, учланчи, Ўрунбурғ мухофазининг вакили Веруфкинни Урунбурғ аскари била, тўртланчи, баҳри Хазар кенорида Кандарли аскарининг улуғи қойим-мақом  Ламокинни Қандарли аскари била Хоразм устига юрусунлар, деб ва ҳаммалар якка Қауфман губурнатур амири лашкар бўлсун, деб фармон юбордилар.
Кауфман хушҳол бўлуб олти юз қазоқ отлиси ва ўн бир фирқа пиёда салдат ва бир фирқа нақбчи  ва орқасидин ўқланатурғон тўрт сувори тўпи ва олти пиёда тўпи ва бир жамоа тоғистон тўпчилари ва олтмиш раҳбар била тўрт юз тевага озиқа юклаб мажмуъи икки минг беш юз киши била мортнинг ўн бешланичисида Тошканддин ҳаракат этиб йўлға кирдилар.
Яна имфератур аъзамнинг амри била Қозиали, яъни Қозонли тарафидин Ғарандуқ  Ниқулайким, имфератур аъзамнинг биродаридур, саккиз фирқа пиёда салдат ва бир неча тўпу юз эллик қазоқ отлиси ва ярим рукат бўлаги жамъи минг тўрт юз киши била юруди, вақтеким, фармони имфератури Урунбурғ маҳофизиға етушти, Веруфкинни тўққуз бўлак салдат ва тўққиз бўлак қазоқ отли ва саккиз тоғ тўпи ва бир бўлак рукат била Қирғиздин беш минг тева кирой этиб, аҳмол ва асқолларин оларға юклаб йўлға кирдилар. Генерал Веруфкин неча манзил йўл юругандин сўнг қойим-мақом Ламокини ҳам бир тарафдин ўз лашкари била келиб, Веруфкинга ҳамроҳ бўлуб Хоразм тарафига равон бўлдилар. Кауфман ҳам Буқонту тоғларининг жаворида Буқоли маззейиға келғонда Ғарандуқ Никулай ҳам ўз аскари била келиб Кауфманға ҳамроҳ бўлди. Кауфман йўлларнинг кашфу муойина учун қойим-мақом Ивануфни мақдами лашкар этиб бир жамоа лашкар ва бир неча раҳбар била илгари юбориб, изидин ўзи тамоми лашкари била равона бўлди.
Бу тарафда хон ҳазратлари эшитдиларким, Қауфман губурнатур Русия аскари била Хоразм устига юруш этибдур. Тамоми умаро ва аркони давлатни жамъ қилиб маслаҳат этдилар. Ҳамма дедилар: «Онинг била уруш этмагани яхшироқдур». Бу сўз хон ҳазратларига маъқул бўлуб буюрдиларким, тамоми Русия асирларин жамъ қилиб келтурдилар. Йиғирма бир киши эрди. Оларни Муртазобий хожаға топшуруб, амр этдилар: «Буларни элтиб губурнатурға топшуруб қайтғил». Муртазобий таъзим қилиб асирларни олиб Қазонли тарафига юруди. Нуротаға борғонда Қауфман губурнатурға йўлуқуб, мулозамат этиб, асирларни топшуруб узр айтди. Кауфман деди: «Аввалда элчи юборганда бу сўзни қабул этмадингизлар. Эмди имфератур аъзамнинг амрлари била лашкар тортиб Хоразм устига юруш этдук. Узурингизнинг фойдаси йўқдур». Ва Муртазобийга ҳам қайтмоқ рухсатин бермай, ўзи била олиб равона бўлди.

ХОН ҲАЗРАТЛАРИНИНГ МУҲАММАДМУРОД ДЕВОНБЕГИНИ ҚАУФМАННИНГ ТАРАФИГА ВА ЭЛТУЗАР ИНОҚНИ ВЕРУФКИННИНГ ТАРАФИГА ЛАШКАР БИЛА ЮБОРГАНЛАРИНИНГ БАЁНИ

Вақтеким, хон ҳазратлари Муртазобийни Қауфманнинг тарафига юбордилар, неча муддат ўтуб, ондин ҳеч хабар бўлмади. Эшиттиларким, Русия аскари икки тарафдин келур эрмишлар. Тамоми умаро ва аркони давлатни жамъ қилиб маслаҳат этиб, Муҳаммадмурод девонбегини Човдар ва Қўклонг ва Узбакия лашкаридин бир жамоаға бош этиб, ёниға Маҳмуд ясавулбоши ва Яъқуббой қалмоқни қўшуб Кауфманнинг тарафигаким, шарқ тарафидин юруш этиб эрди, юбордилар ва Элтузар иноқни ямут ва имроли ва ўзбакия лашкаридин олти минг киши била ёниға Брбо меҳтарни қўшуб Қўнғирот тарафига юбордилар. Ва Амир тўра била Муҳаммадризо тўранинг ёнлариға икки минг миқдори навкар қўшуб Ҳазораспга юбордилар. Булар Ҳазораспга бориб таваққуф этдилар. Иноқбек лашкар била азм этиб Хожаэлига борди. Аммо, вақтеким, девонбеги Кауфманнинг қаршусиға равои бўлди, Жайҳундин ўтуб Уч ужоқға борди. Аммо, Бухоро тавобеотида Хол отанинг ёнидин то Жайҳун канориға келгунча бир қум ва дашт бор эрди, Кауфман ул ернинг ёвуқиға келиб эрди. Девонбеги Уч ужоқда лашкар улуғлари ва туркман кадхудолари била иттифоқ этиб, лашкардин икки юз йигитни интихоб этиб олиб Русия лашкарига шабхун урмоқға  юбордилар. Ивануф Одам қирилғон қудуқларининг ёвуқиға келиб эрди. Булар оларға дучор бўлуб, андак урушуб ҳар тарафдин бир неча киши қатл бўлди. Ондин сўнг булар олардин айрилишиб кеттилар. Аммо йўлда Кауфманнинг лашкарига қудуқларнинг сувлари вафо қилмай, кўп тевалари талаф бўлуб, олти юз киши билан бир миқдор тевани сув учун Одам қирилғоннинг қудуқлариға юбориб эрди. Мазкур йигитларнинг сардори Жомли Содиқгул эрди. Бу ҳолдин огоҳ булуб, филҳол, бориб қудуқни олиб турди. Аммо буларнинг изларидин яна уч юз йигит келиб буларға ёр бўлуб эрдилар. Беш юз миқдори бўлуб туруб эрдилар. Руслар бехабар қудуқнинг қарибиға келганда, булар баякбор ҳужум этиб бориб оралашиб, далерона ҳамлалар этиб, руслардин кўп кишини қатл этдилар ва булардин Кўҳнали уста Пирниёз деган бир оҳангар  йигитга ким бағоят баҳодир киши эрди, ўқ тегиб йиқилди. Чун буларнннг яроғлари ярамасдур, Русиянинг навижод  яроғларининг зарбатларига тоб келтура олмай шикаст топиб кетдилар.
Кауфман Жайҳун наҳрининг бир миллигига келганда, тамоми ўзбак ва туркман отлилари келиб Кауфманнинг тўрт тарафидин от қўюб уруш бошладилар. Русиядин кўп оту тева ва одам ҳалок бўлди. Охир, Русия аскари яна навижод яроғларнинг ионатлари била Хоразм лашкарига шикаст бериб, Жайҳун кенориға чиқдилар ва Жайҳунни мундоғ вусъат  била оқиб турғонин кўруб ҳайрон бўлдилар. Девонбеги оларни кўруб тамоми лашкари била оҳиста-оҳиста Жайҳуннн ёқалаб қайта берди. Кауфман ҳам изларидин нарм-нарм  кела берди. Девонбеги Тошсоқо тушиға келганда Жайҳуннинг жануб тарафига ўтуб буюрди: тўпчилар Русия аскарининг тарафларига кўп тўп отдилар. Кауфман дарёдни бир миқдор кема топиб, аскарин Жайҳундин ўткармакка муқайяд бўлди. Ул вақтда оларға Хоразм лашкаридин ҳеч дастбурд егмай, тамоми аскарин осудалиқ била Жайҳундин ўткарди. Ондин сўнг Кауфман билдиким, эмди Хевақға борғунча онга муқовамат этгудек  киши йўқдур. Далерона йўлға кириб кела берди. Бир оқшом дарёнинг ёвуқида ётиб эрдилар. Ярим оқшомда дарё тошиб, аскарни сув босибдур. Кауфман саросима бўлуб чиқиб буюрди: аскар юз машаққат билан аҳмолу асқолларнн сувдин олиб чиқибдурлар.
Кауфман элга хабар этибдурким, маъқулоту машруботдин  ҳар нима бўлса, келтуруб аскарга сотаберсунлар. Вагарна, асар торож этиб ройгон олурлар. Аҳлтс Фатанг ноилож бўлуб аробаларға нону арпа ва алафу  қўй ва товуқу юмурта  ва тутдек нимарсаларни юклаб келтура бердилар. Руслар баҳоларин бериб олиб аскар ичида хушлуқ ва вусъат пайдо бўлди. Булар уч кунгача юк келтуруб сўнгра келмадилар. Кауфман хавфға тушуб уч юз салдат, икки юз эллик қазоқ отлисиға қойим-мақом Черқуфскинни бош этиб эл оралариға юбориб қазоқ отлини торожға маъмур этиб деди: «Аробаға маъқулот юклаб, аскар тарафига келатурғонк бўлса, матоъининг баҳосин бериб олинглар, вагарна, торож этинглар». Олар бир миқдор қатлу торож этдилар. Ондин сўнг яра йўлға кириб юрудилар. Кун кеч бўлуб мақдами изига қайтиб эрди. Бир миқдор Хоразм отлиси бир тарафдин чиқиб оларни қовлаб ўқ отиб Русиядин бир зобитға  ўқ тегиб ўлди. Кауфман Ҳазораспнинг ёвуқиға келиб тушти.
Девонбеги бурунроқ тамоми лашкари Ҳазораспга келиб, ондин Хонқоҳ усти била Хевақға бориб хон ҳазратларини кўруб тамоми воқеани баён қилди. Хон ҳазратлари паришон бўлдилар. Бу тарафда Ҳазорасп кадхудолари жамъ бўлуб Амир тўрага дедилар: «Эмди сизлар ҳам қайтинг, бизлар фикр қилиб ўз роҳи кор  ларимизни топармиз». Ноилож Амир тўра, Муҳаммад Ризо тўра била қайтиб Хевақға келди. Эртанг била кадхудолар бориб Кауфманни кўруб, шаҳарни таслим этдилар. Бас, Кауфман келиб Ҳазораспга кириб шаҳарни забт этиб муҳофазати учун Ивануфни қўюб, яна йўлға кириб Хевақ тарафига юруди.
Эмди Веруфкиндин сўз айтурмиз. Вақтеким, генерал Веруфкин қоймм-мақом Ламокин билан йўлға кириб юрудилар, неча кунлар йўл юруб Қўнғирот устига келдилар. Қўнғирот бийлари Хабниёзбий ва Сайидбий ва Тожимуродбий ва Қожирғали Мансурбий ва ғайруҳум жамъ бўлуб маслаҳат этиб Русия аскарининг келгани хабарин бир киши била Хевақға юбордилар. Яна бир кишини Веруфкиннинг ёниға юбориб, бу тариқада илтимос этдиларким: «Алҳол, сизлар бизнинг шаҳримиз атрофиға келманг ва қалъамизға тўп ҳам огманг. Нечунким, бизлар сизлариинг келганингизни янги кўруб Хевақға хонимизнинг ҳазратларига хабар юбордук. Бизларда сизлар билан урушғудек яроғ ва дори қўрғошин йўқдур. Хонимиз эшитсалар, бизларга уруш саранжомин тутуб юборурлар. Ондин сўнг чиқиб сизлар била урушурмиз».
Веруфкин бу сўзнинг истимоъидин  хандону фархон  бўлуб буюрди: аскар қалъани мухосара қилиб тўп отмоқ бунёд этдилар. Қўнғирот аҳли буларға бир ўқ ҳам отмай фарёд қилиб дедилар: «Бизлар сизлардин бир неча кун муҳлат тилаб деб эрдукким, бизларда олоти ҳарб йўқдур. Не учун мунча ғавғо била шаҳарнинг атрофиға келиб мунча дори қўрғошинни зоеъ қилурсизлар?» Руслар бу сўзларга қулоқ солмай, ҳужум этиб қалъаға югурдилар. Шаҳар аъёнлари қочиб шаҳардин чиқиб кетдилар.
Русия аскари Қўнғиротни олиб, элига амон бериб, ўтуб йўлға кириб юрудилар. Қўнғирот бийлари қайтиб келиб уч юз отли миқдори жамъ бўлуб, Русия аскарииинг изларига тушуб гоҳо олдига ўтуб дахл этар эрдилар ва милтуқ отар эрдилар. Андишалари бу эрдиким, Хоразм лашкари, албатта, Русияға зафар топарлар. Ул вақтда бизлар ҳам бўлсоқ обрўйиға ва ўлжаға шерик бўлурмиз. Булар бу андиша била то Русия аскарини Хевақни олғунча атрофидин юрудилар.

ЭЛТУЗАР ИНОҚНИНГ ХОЖАЭЛИГА БОРҒОНИ

Вақтеким, Элтузар иноқ амри олий била лашкарни олиб Хожаэлига борди, ул ерда бир улуғ сангар қоздуруб лашкар била онда таваққуф этиб, Абдулло маҳрамни емроли отлилари била илгари юборди. Веруфкин келур эрди, олдида бир тўғойнииг ичидин тўфанг садоси келди. Веруфкин бир зобитни йигирма беш отли била онинг жустижўси учун юборди. Абдулло маҳрам емроли йигитлари била оларға от солиб уруш бошлади. Веруфкин бу хабарни эшитиб икки бўлак қазоқ отлисиии юборди.
Булар борғунча Абдулло маҳрам зобитнинг отлиларидин ўн уч кишини ўлтуруб, каллаларини олиб, бир неча кишини захмдор этиб, ўн уч от ва бир миқдор яроғ ва ўлжа била қайтиб кетдилар. Қазоқ отлилари келиб зобит отлиларин бу ҳолда кўруб, атрофни охтариб ҳеч киши топмай қайтиб Веруфкиннинг ёниға бориб воқеани баён қилди. Веруфкин паришон бўлуб йўлға кириб юрди. Ул ҳолда яна талабгор йигитлардин бир жамоа жамъ бўлуб келиб урушмоқнинг саддида эрдилар. Веруфкин оларни кўруб саф тортди. Бир миқдор уруш этиб хоразмийлар яроғларининг ярамаслиқидин навижод яроғларининг зарбатиға тоб келтура олмай ҳазиматга юз қўйдилар. Русия аскари булардин бир захмдорни тутуб мулойимат  била дебдурлар: «Агар сен бизларга рост хабар берсанг, сени юборурмиз». Захмдор дебдур: «Хоразм хони Хожаэлининг муҳофазати учун олти минг киши юбордилар, беш юз киши давом Русия аскарининг атрофин айланиб, фурсат охтариб юруйдурлар. Қолғонлари Хожаэлида урушға омода  бўлуб турубдурлар. Хоразм хони имкони борича сизлар била уруш этмакчидурлар». Ул ҳолда яна бир миқдор Хоразм лашкари кўрунди. Булар бурунғи шикаст топиб кетганлар эрдилар. Веруфкин олариинг устига бир бўлак рукат била икки бўлак қазоқ отлисини юборди. Олар бориб бир миқдор тўфанг отиб эрдилар, хоразмийлар тоб келтура олмай шикаст топтилар.
Аммо, бир кун Иноқбек бугун Русия аскари келур, деган хабар била лашкарни ораста қилиб, сафларни ростлаб урушға омода бўлуб туруб эрди, Қазоқия тоифасидин бир киши кела берди Ондин сўрадиларким: «Русия аскаридин хабаринг борму?» Ул деди: «Оре, Русия аскари алҳол бағоят йироқдадурким, бир ерга тушуб фориғулболлиқ  била ётубдур. Гумоним будурким, эртанг ҳам бу ерга келмасдур». Ҳамма бу хабарни эшитиб, сафларни бузуб, ҳар киши ўз иши била машғул бўлди. Баъзилар алаф талаби била саҳрони жустижў қилиб кетдилар. Баъзилар сангарга  қайтиб отларининг эгарларин олиб фароғат топтилар. Ул ҳолда узоқдин Русия аскари кўрунди. Ҳамма саросима бўлуб ҳазиматга юз қўя берди. Тамоми аҳли сангар ҳам чиқиб лашкарни тўхтатиб, оҳиста-оҳиста манқит йўлиға кириб қайта бердилар. Ул вақтда Худоёр қушбеги амри олий била келур эрди. Иноқбекни қўруб ҳамроҳ бўлуб қайта берди. Чун булар шикаст топиб кетдилар, Хожаэлининг кадхудолари туҳфалар ва пешкашлар била чиқиб, Веруфкинни кўруб, шаҳарни урушмай сизга берурмиз, дедилар. Веруфкин қабул қилиб келиб шаҳарнинг пешгоҳиға тушуб икки кун ором олди. Аҳоли Русиядин эмин бўлуб дўконларин очиб олув-сотувға машғул бўлдилар. Ондин сўнг Веруфкин лашкар била Манқит йўлиға кириб юруди. Ул вақтда ўзбекия лашкари мута фарриқ бўлуб, Иноқбек қушбеги била Хевақға қайтиб эрдилар. Ямут билан Човдар иттифоқ этиб Русия аскарига муқобил бўлуб, қаттиғ ҳайё-ҳуй била от солиб бир ҳамлада келиб Русия аскарига оралашиб қатл қила бердилар. Русия аскари ҳам ғайратғакириб, ноираи  ҳарб иштиъол  топти. Аскарнинг рост тарафига ямут ҳужум этди. Маймана қойим-мақом Ливанжуф зобитнинг қароргоҳи эрди. Ливанжуф саросима бўлуб ёвуқ эрдиким, Русия аскари шикаст топғайлар. Икки лашкар оралашиб жангчи мағлуба бўлди. Ул аснода Човдар ўлжаға қизиб оту тева ярога эгалик этиб суруб Манқит қалъасиға олиб кета бердилар. Ямутлар оларни кўруб Човдар ўлжани олиб, бизлар бўш қолурмизми?— деб булар ҳам тева суруб Манқитға олиб кетдилар. Бас, ҳамма лашкар Русия аскаридин айрилишиб, ўлжаларни олиб Манқитға кеттилар. Ҳаммалари Манқитда ўлжаларни жойлаб яна маслаҳат билан ҳужум этиб, ярим соат ўтгандин сўнг келдилар. Русия аскари олар яна келурлар, деб тўп ва милтуқларини тайёр этиб туруб эрдилар. Оларнинг қароларин кўрган ҳамоно оларнинг тарафларига ёғундек ўқ ёғдурдилар. Туркманлар тоб келтура олмай ҳазимат топиб кеттилар.
Ондин сўнг Гурлон акобири Маҳмудбек бошлиқ туҳфа ва пешкашлар билан келиб Веруфкинни кўруб, итоат этдилзр. Веруфкин оларға меҳрибонлиқ кўргузуб фориғулболлиқ била ўлтура беринг, деб рухсат бериб юбориб, яна Манқит йўлиға кириб юруди. Чун Манқит ёвуқида бир улуғ овбалиқға келдилар, Веруфкин буюрди. Русия аскари ул овбаға ҳужум этиб, аҳолини эркагу хотун ва ёшу қариға қарамай қатли ом этиб, ондин сўнг ўтлаб. ул евбани ер била яксон этдилар. Ондин сўнг мунинг била ҳам қаноат этмай, Манқит қалъасиға ҳамким, бурунроқ аҳолиси келиб қалъани Русияға таслим этиб, амон топиб қайтиб эрдилар, ҳужум этиб кириб эркагу хотун ва қариву йигит ва аёлу атфолдин бешикдоғи ўғлонлариғача қириб қатли ом этиб, иту эшак ва ҳар турлук жондор йўлуқса ҳам, отар эрдилар. Чун жондор қўймай кириб тамом этдилар, шаҳарни ўтлаб чиқиб кеттилар. Бу воқеаларда Русия аскаридин бир минг боши ва тўрт саркарда ва бир неча зобит ва бир миқдор киши қатл бўлуб, ўн беш кишига захм етди.
Мунинг сўнгғи куни яна туркманлар жамъ бўлуб, Русия аскарининг изларидан келатурғон теваларга ҳужум этиб, бнр миқдор уруш этдилар. Охир, босилиб кеттилар. Веруфкин йўлға кириб Енга-ёфға келди. Онда Ғанибой отлиғ бир бойнинг ҳавлисида олтмиш миқдори киши жамъ бўлуб эрдилар. Веруфкин буюрди: Оларни ҳам қатлиом этдилар. Ондин сўнг яна йўлға кириб келур эрдилар, бир дарахтлиқға кирдилар. Ул ерда Қўнғирот йигитлари ва туркманлар тўрт тарафдин Русия аскарига ўқ отмоқ бунёд этдилар. Русия аскари бағоят танг бўлуб, охир, йўлнинг бир тарафида бир боғ бор эрди, деворин йиқиб ул боғнинг ичига кириб, бир қулай ерда тўпларни қўюб хоразмийларға тўп отмоқ бошладилар. Хоразмийлар тоб келтура олмай ҳазимат топтилар. Русиядин бир човуш ва тўрт нафар қатл бўлуб, олти киши захмдор бўлди. Хоразмийлардин кўп киши шаҳид бўлуб, кўп уйлар тўпнинг ўқларидин ўт олди.
Аммо, вақтеким, Иноқбек шикаст топиб кетти, қушбеги била келиб, хон ҳазратларини кўруб, тамоми воқеаларни баён қилди. Хон ҳазратлари паришон бўлуб, буюрдилар: Дарвозаларни маҳкам этиб, эл қамал бўлсунлар. Аммо, Хевақда Бешориқ ва Наймон, Қулон, Қаробоғ ва Шату Қиёт ва Қўнғироту Дўрмон ва Чоткўпруку Қўшкўпрук ва Уйғуру Хонобод ва Зай, ҳосили калом, тамоми Хевақ атрофидағи эл келиб, Хевақға келиб қамалиб эрдилар. Яна Русияға итоат этган, масалан: Фатангу Ҳазорасп ва Урганжу Хонқоҳ ва Гурлону Хўжаэли ва Қўнғиротдин ҳам Русия итоатидин бўюн тўлғаб кўчиб аҳли аёллари била Хевақға келганлар бағоят кўп эрдилар. Дарвозаларни маҳкам этиб, орқаларин туфроқ била кўмуб, истеҳком бердилар. Хон ҳазратлара Урганч дарвозасида Муҳаммад ризо тўрани қўйдилар. Қумёсқа дарвозасида Султон Гози тўрани қўйдилар. Ҳазорасп дарвозасида Иноқбекни қўйдилар. Тошоёқ дарвозасида Абдуқодир тўрани қўйдилар. Боғишамол дарвозасида Раҳимбердибек ибн Оллоберди тўра мағфурни қўйдилар. Шайх дарвозасида Оллоберганбек ибн Худойберганбек ибн Оллоберди тўра мағфурни қўйдилар. Ондин сўнг Худоёр қушбегининг ёниға Раҳматулло ясавулбоши ва Абдулло маҳрамни қўшиб ямут ва имроли навкарлар била Ғозиобод йўлидан Русия устига юбордилар ва Маҳмуд ясавулбошини Човдар ва Кўклонг ва Қародошли ота ва Ол эли навкарлари била Ғовик устидин юбордилар. Саркардалар таъзим қилиб чиқиб равона бўлдилар.
Қушбеги Аваз гунгалакнинт қавмида бир кеча туриб, лашкарининг саранжомин этиб, эртанг била отланиб йўлға кириб, Жонак шайхға бориб эрди. Русия аскари етушти. Рамиқ халифа Ғозиобод отлиси бнла от солиб бир тарафдин бориб, Русия аскаридин бир калла олиб, ўттуз тевасин ўлжа қилиб суруб кетди. Ондин сўнг, ямут лашкари от солдилар. Русия аскари ёғиндек ўқ ёғдура бердилар. Ямутлардин кўп киши шаҳид ва захмдор бўлуб ҳазинатга юз қўйдилар. Қушбеги босилғон лашкар била Хевақ тарафига қайта берди. Ондин сўнг Веруфкин ул тарафдин юруман, шарқға майл этиб, Қиёт ичидин юруб Ғовик йўлиға чиқти. Ул ерда Маҳмуд ясавулбоши лашкари била тайёр бўлуб туруб эрди. Тамоми лашкари била Русия аскарига от қўйдилар. Русин аскари буларни ҳам ўқға тутди. Буларнинг ўқлари Русия аскарига етмайдур. Оларнинг ўқлари буларни зеру забар  этиб борадур. Ноилож, булар ҳам шикаст топиб, қайтиб Хевақға юрудилар. Аммо, хон ҳазратлари буларнинг изларидин Яъқуббойнн бир неча тўп била юбориб эрдилар. Шаҳар халқидин ҳам кўп киши қоратаёқ бўлуб тўпларға ингориб чиқиб эрдилар. Оларнинг босилиб келотурғонларин кўруб булар ҳам қайтдилар. Веруфкин келиб Тўра Муроджон Тўранинг боғиға тушуб Галавачоф икки бўлак салдат ва икки бўлак қазоқ отлиси ва саккиз тўп била келиб Жонибекнинг боғиға кириб, боғ деворидин саккиз қопу жойидек рахна очиб , ҳамул саккиз рахнада саккиз тўпни қўюб, қалъага тўп отмоқ бунёд этди.
Хон ҳазратлари қози Муҳаммад Латиф қози аскарни элчн қилиб, муҳаббатнома билан Қауфманнинг тарафига юбордилар. Қози бориб Кауфманни кўруб номани берди. Мазмуни бу эрдиким: «Кауфман генерал губурнатурнинг маълумлари бўлсинким, бизлар бурундин сиз жамоа била дўст эрдук, алҳол ҳам ҳамул дўстликда собитқадамдурмиз. Бу бўлғон бир миқдор урушлар ҳам бизнинг хоҳишимиз била бўлғон эрмасдур. Туркман жамоаси бир ғаюр халқдурлар. Оларға дахл этманг десак ҳам қабул қилмай, мундоғ ҳодисаларни барпо қилдилар. Эмди таваққуъ улдурким, мундоғ ишларни эътибор этмай бурунғи дўстлиқни душманлиқға мубаддал этмагайлар . Хуш келибдурлар. Бизга бир неча кун муҳлат бергайлар, токим, оларнинг шонларига лойиқ гиёфат асбобларин муҳайё қилғаймиз ва кўнглимиз тилаганича меҳмоннавозлиқ амурин тақдимға еткурганмиз ва муҳлат муддатида қадам ранжа қилиб келиб бизнинг ҳавлимизга тушуб, бизга миннат қўйғайлар, вассалом».
Кауфман бу сўзга қулоқ солмай элчини Беннл Гавҳармурод қайтариб келиб, Хевақнинг икки ярим миллигида бир ерга тушди. Вақтеким, Галавачоф шаҳарга тўп отмоқ бошлади, шаҳар аҳли ҳам қалъанинг хокрезида туруб Русия аскарига тўп ва милтиқ отар эрдилар. Русия тўпининг кунфоралари қальанинг устида ёрилиб, баъзи жойларни ўт ола берди. Муҳаммадмурод девонбегининг Қутлимуродбой отлиғ ўғлиға ҳам ўқ тегиб шаҳид бўлди. Хон ҳазратлари саросима бўлуб, Амир тўра ва Иноқбек ва Муҳаммадмурод девонбеги ва Яъқуббой ва ғайруҳумни чақириб маслаҳат этиб, юртин Русияга таслим этиб, сулҳ қилмоқға қарор бердилар. Ондин сўнг бу мазмуида нома ёзиб, Элтузар иноқни элчи қилиб Кауфманнинг тарафига юборднлар. Ондин сўнг хон ҳазратлари кўрдилар, тўпларпннг ўқлари қалъани хароб этиб борадур. Муҳаммадмурод девонбеги ва Юсуф маҳрам ва Абдусаттор сайис ва Абдулло банги била ўзлари Урганч дарвозасидин чиқиб қалъа кеноридин ғарб тарафига юруш этдилар, токим, Русия аскарининг атрофларида юругон ўзбекия ва тарокима тавойифидин  киши топиб, шояд олар била навъи мудофаа эта олсалар, этгайлар. Ёнларида булардин бошқа ҳам бир миқдор навкар отлилари бор эрди. Мулло Ориф алайҳ ур-раҳманинг жавори  шарифларигача бориб, атрофни жустижў қилдуруб киши топа олмадилар. Ондин сўнг ноилож бўлуб Тошоёқ дарвозасиға келиб, вна шаҳарга кирмакчи бўлдилар. Абдулқодир тўра киргузмади. Хон ҳазратлари бнлдиларким, ҳол недур, биззарура, Сиржалига бориб Бобо меҳтарнинг ҳавлисига туштилар ва бир оқшом ул ерда бўлуб, эртанг исми Маҳмуд ота алайҳ ур-раҳманинг жавори шарифлариға бордилар. Ул ерда ямутлардин бир жамоа ҳаромзодалар жамъ бўлуб маслаҳат била ул ҳазратнинг амволларининг торожи қасдида бўлдилар.
Ул вақтда ямут Оқ Салох менгли олий сардорнинг уғли Сори сардор келиб ямутларнинг бу андишаларидин огоҳ бўлуб, хон ҳазратларини олиб, Азмехшарда ўз овбасиға келтурди. Тамоми Азмехшар қабилалари ул ҳазратга эъзозу икромлар этиб, ҳар ким ўзининг қудрати етганича туҳфаву пешкашлар олиб бориб, ул ҳазратни кўрдилар. Ул ҳазрат ахлиға кетмакнииг саддида бўлдилар. Сори сардор мушаку мутаҳҳараву тамоми сафар асбоби саранжомин тутмоқға муқайяд бўлди.

АМИР ТУРАНИНГ ХОН БУЛУБ ОТАЖОН ТУРА БИЛА КАУФМАННИНГ ҲУЗУРИҒА ЕТУШГОНИ.
КАУФМАН ХОН ҲАЗРАТЛАРИНИ ТАЛАБ ЭТИБ КЕЛТУРУБ, УЛ ҲАЗРАТ БИЛА МУСОЛАҲА  ЭТУШГОНИ

Вақтеким, хон ҳазратлари шаҳардин чиқиб кетдилар, Амир тўра, филҳол, Аркка келиб хон бўлди ва эгнига гулнор чакман ва бошиға жиғали телфак кийиб тахтда ўлтурди. Уч-тўрт дарвозабону табақачи ва бир неча баққолу қассоб кириб, хонлиқ мубдрак бўлғай, деб фотиҳа бердилар. Амир тўра, филҳол, Муҳаммадмурод девонбеги била Паҳлавон Мирзобошини тамоми афродлари била тутуб келтурмакка амр этди. Амирнинг кишилари оларнинг жустижўларида юрудилар. Ул вақтда фуқаро ҳужум этиб, Ур ҳавлига бориб қулфни синдуруб, дарвозанн очиб Отажон тўрани чиқордилар. Отажон тўра отланиб жалуида бир неча шотир била Урганж дарвозасиға борди. Ул кун Раҳматулло ясавулбоши Аркка келиб амирни кўруб салом берди. Амир деди: «Хон қочиб юртдин чиқиб кетди. Ондин сўнг улуғ-кичик жамъ бўлуб бизни шундоғ этдилар». Раҳматулло ясавулбоши бошини ирғотиб, амирнинг юзига қараб: «Аввал душманнннг дафъин этинг, ондин сўнг не бўлурман десангиз, муносиб бўлур», деб чиқиб кета берди.
Вақтеким, Элтузар иноқ элчи бўлуб Кауфманнинг тарафига кетди, бориб Кауфманни кўриб номани берди. Кауфман нома мазмунидин огоҳ бўлуб, сулҳ сўзин қабул этиб деди: «Эртанг хонингни олиб келгил. Бу ерда онинг била сулҳ қилиб ман ушбу ердин қайтарман». Иноқбек шаҳарга қайтдн. Кауфман Галавачофга фармон юбордиким, Хевақ хони қалъани бизга берди. Эмди тўпу милтуқ отмоқдин қўл сақласунлар. Галавачоф буюрди: Русия аскари тўп ва милтиқ отмоқдин қўл сақладилар. Иноқбек қайтиб шаҳарга кириб Аркка келиб кўрди. Фалаки шуъбадабознинг  носозлиқидин ҳумой бу ошиёндин парвоз уруб ўрнида бир чуғз чуғзи ҳақиқий била ҳамовоз бўлуб ўлтурубдур. Иноқбекнинг ҳуши бошидин учуб ноилож кириб, амирга салом берди. Амир Иноқбекнинг юзига қараб деди: «Сен кетгандин сўнг, хонинг қочиб юртдин чиқиб кеттилар. Ондин сўнг улуғ-кичик йиғнолиб бизни шундоғ этдилар». Иноқбек деди: «Сизни шундоғ этган бўлсалар, алҳол, ҳол бу минволдадур, не буюрсангиз андоғ бўлур». Амир деди: «Эмди андоғ бўлса, аҳволни Кауфманга маълум этмакимиз керакдур». Бас, буюрди: бир нома ёздилар. Ул нома била Иноқбекни яна юбордилар. Иноқбек номани элтиб Қауфманга берди. Қауфман кўрди, номанинг мазмуни будурким: «Муҳаммад Раҳимхонким, бизнинг кичик биродаримиз эрди, қочиб шаҳардин чиқиб кетди. Ондин сўнг улуғ-кичик йиғнолиб бизни онинг ўрниға хон этдилар. Биз юртни ўз раъйимизча сизга мусаллам топдуқ. Эмди ихтиёр сизнингдур, вассалом». Кауфман кулиб деди: «Бериб айтгил, Муҳаммад Раҳимхонға киши юбориб келтурсунлар. Биз Муҳаммад Раҳимхон била сулҳ қилурмиз». Иноқбек қайтиб келиб амирни кўруб, воқеани баён қилди. Ондин сўнг Амир тўра Отажон тўрага киши юбориб ёниға келтуруб деди: «Эй биродар, биродаринг қочиб, юртдин чиқиб кетди. Ондин сўнг улуғ-кичик йиғнолиб бизни шундоғ этдилар. Эмди биродарингни келтурганимиз яхши эрмас. Икковимиз бориб Қауфманни кўруб шундоғ бўлғси ҳолимизда олар била сулҳ қилиб қолиб, икковимиз маан  вилоятни забт этсак яхши эрди». Отажон тўра қабул қилиб, икковлари ҳамроҳ Кауфманнинг ёниға бордилар. Кауфман Отажон тўрани кўрган ҳамоно бошқа ҳолда бўлуб, ҳаддин зиёд эъзозу икромлар этиб, ўзининг ёнида жой бериб ўлтурғузди. Амир тўра сўз бошлаб деди: «Сизнинг келганингиз бизларнинг ҳақимизда бағоят яхши бўлди. Муҳаммад Раҳим юртни бошқара олмай ва юртдин парвойи бўлмай давоми айшу ишратга машғул эрди. Ман онга давом насиҳатпарвар эрдим. Сўзларимга қулоқ солмай, ўз маслаки ноҳамворидин айрилмади ва бу биродарим Отажонни ҳам бегуноҳ уйга солди. Алҳол, қочиб кетди. Онинг қайда кетганин билмасмиз. Улуғ-кичик йиғнолиб бизни шундоғ этдилар. Эмди сиздин илтимосимиз будурким, бизлар била сулҳ қилиб, юртни бизларга топшуруб, вилоятнинг обод бўлмоқиға сабаб бўлғайсиз». Кауфман кулуб деди: «Муҳаммад Раҳимхоннинг ўзига киши юборинглар.
Сулҳни онинг била этарман». Ондин сўнг Отажои тўрага қараб деди: «Биродарингиз агар қочмаган бўлса эрди, онинг била сулҳ қилиб, ушбу ердин қайтар эрдук. Эмди бориб шаҳарга кирамиз. Муҳаммад Раҳимхон келса, онинг била сулҳ шартдарнн айтишиб сулҳ қилурмиз. Агар келмаса, онинг ўрниға сизни қойим-мақом этиб, сизнинг била мусолаҳа этишиб қайтармиз, бас». Амир била Отажон тўра шаҳарга қайттилар.
Аммо, бурунғи урушда Веруфкиннинг чап кўзига милтуқнинг ўқи тегиб ямон ҳол била қўшиға бориб тушуб эрди. Урниға қойим-мақом Серанжуфни қўюб, ўзи Кауфманнинг қошиға келиб эрди. Амир била Отажон тўра қайтғондин сўнг, Кауфман ҳол сўрамоқ учун Веруфкиннинг қошиға борди. Веруфкин Кауфманнинг истиқболиға чиқмоқға ярамади. Кауфман бориб кўруб, сўрашиб бир миқдор ўлтуруб эрди, яна тўп садолари кела берди, Ҳамма мутаҳаййир  бўлдиларким, янги булар сулҳ сўзин ораға солиб кеттилар. Ҳануз шаҳарга борғонлари йўқдур, бу не воқе эркан.
Воқеа бу эрдиким, Амир била Отажон тўра Кауфманнинг ёниға кетгандин сўнг бир неча нодонлар Русия аскарига ўқ отибдурлар. Серанжуф  бу воқеани кўруб буюрибдурким, яна қалъаға тўп отмоқға муқайяд бўлубдурлар. Амир Ҳазорасп дарвозасини очдуруб шаҳарни Кауфманға таслим этди. Ондин сўнг, биззарура, аҳоли пайдар-пай келиб изҳори итоат эта бердилар. Ургаиж дарвозаси тарафдин бир жамоа Серанжуфға ўқ отиб Русиядин бир миқдор кишини қатл этдилар.
Дариғким, аҳли Хоразм марди мубориз жамоа эрдилар! Бир неча Ватан хоинлари ўз мақсадларин ҳосил этмак учун мундоғ жасоратни оларнинг бошлариға келтурдилар. Агар тамоми Хоразм аҳолилари якдилу якжиҳат бўлуб иттифоқ била Русия аскарига муқобил бўлуб, уруш этсалар эрди, эҳтимоли йўқ эрдиким, Русия аскари оларға зафар топа олғайлар, мундин бурун беш навбат келиб асло зафар топа олғон эрмасдурлар. Нечунким, Хоразмнинг атрофида қуму даштлар бордур ва бир тарафида дарё бордурким, маҳкам садларнинг ўртасида воқедур. Онинг пасту баландин билмаган кишиларга фатҳи маҳол эрди. Чун оллоҳи таолонинг иродаси бу эрди, тақдирға чора йўқдур!
Чун Серанжуф Веруфкиннинг ўрниға тозадин амири лашкар бўлуб эрди, Сиқублуф (Скобелев) ва қунат Шувалуф  бир ғайрат кўргузмак учун зобитларни ҳарбга тарғиб этиб ушбу бир неча милтуқ отилғонини уруш бошланғониға ҳисоб этиб, йўлуқғон кишини отиб чопиб кела бердилар. Ғаразлари бу эрдиким, Хевақни ҳарб била олдуқ демакчи эрдилар. Бу тариқада издиҳом била  Арк тарафига юрудилар. Аҳоли ҳам учаклардин  оларға милтуқ отар эрдилар. Урунбурғ аскарининг саркардаси Сиқублуф то Арк олдига келгунча бу тариқада отишиб келди. Мундин ярим соат сўнгра Қауфман Тошканд лашкари била музиқа чертдуруб Ҳазорасп дарвозасидин кириб келди. Чун оларнинг бу тарнқада шаҳарга киришлари Кауфманнинг амри била эмас эрди, Кауфман аларнинг келгонларин эшитиб фармон юбордиким, олар келган йўлларидин қайтиб чиқиб, лашкаргоҳга борсунлар. Булар, филҳол, қайтдилар. Чорсунинг бир ўраси тойиб қунат Шувалуфнинг устига тушуб, ямон ҳолда захм кўтариб йиқилди. Мундин бошқа ҳам ўн тўрт киши йиқилиб захмдор бўлидилар. Генерал Галавачоф ҳам тўрт бўлак пиёдаву тўрт тўп ва икки юз қазоқ отлиси била шаҳарга дохил бўлуб  эрди. Ул ҳам чиқиб, лашкаргоҳға кетди.
Кауфман ёнида Ғарандуқ Ниқулай принс Южин камоли эҳтишом била келди. Бурунроқ келган бир бўлак аскари музиқа чертиб, истиқболиға чиқтилар. Кауфман келиб Аркка кириб тахти хоразмшоҳийда ўлтурди. Бошқалар атрофида сандалларда бамаротиб ўлтурдилар. Чингизий тўралардин Назархонким, хон ҳазратларига қиз бериб қориндош бўлғон эрди, келиб ҳарам саройининг эшигин маҳкам этиб, эшик олдида ўлтуруб, ҳарамга киши кирмакдин монеъ бўлди. Яъқуббой Кауфманнинг олдида хизмат этиб, анвойи моъқулоту машрубот ва ақсоми меважот топиб бериб, ҳозир бўлуб турди. Қауфман икки соатдин сўнг Галавачофни талаб этиб, беш бўлак аскар била Арк ичида ва Арк олдида қаровул тариқасида турмоқға таъйин этиб, Ғарандуқ била ҳамроҳ бўлуб, генерал Веруфкиннинг аҳволин сўрамоқ .учун кетди.
Галавачоф хазинани очдуруб хазинага кирди, бир сандали бор эрди. Галавачоф кўруб деди: «Бу имфератур саройида туратурғон шоҳи сандалиларға ўхшашдур. Ҳамоноким, имфературдин ҳадя тариқасида бу ерга келгандур». Яна музайян бир сандаликим, Муҳаммад Раҳим Баҳодирхони аввалининг замонларида тузатилмиш эрди. Яна бир неча темур орча кўрдилар. Ҳаммалари холи эрди. Магар, бирининг ичи тўла танга эрди. Яна бир зинпўш кўрдилар. Олтун ва зумуррад била мурассаъ  эрди ва бир миқдор мурассаъ қиличлару ханжарлар ва милтуқу таппончалар ва неча олтун чопулғон покиза улуғ милтуқлар бор эрди. Ва бир неча новижод олтиотар бор зрди. Яна ўн икки тўфанг била бир хиле фишанг ва фишанг тўлдўратўрғон олатлар бор эрди. Ва бир англизи олтиотар бор эрди ва англиздин келган бир нояа бор эрди. Яна бир уйда уч юз мужаллад ёзма музайян китоблар бор эрди ва чоройпаву совутлар ва дубулғалару қуллуқу тизлику ўқ-ёйларнинг ҳаммасига, мутасарриф бўлди, чун ҳаммаси мурассаъ ва мужавҳар ва баҳодор нимарсалар эрди, Петербурғға юборилди.
Ушбу куннинг кечаси Амир тўра Кауфманнинг рухсати била келнб ҳарам саройи аҳлин маҳофалар била кўчуруб ўз ҳавлисиға олиб борди. Мунинг сўнгғи куни Русия аскаридин бир жамоа Аркка кириб қолғон аҳмолу асқолни торож этдилар. Ондин сўнг Кауфман амр этди: Бир неча юз кишидинким, оларни қаровул этиб қўюлуб эрди, бошқа тамоми аскарни шаҳардин чиқориб, хон ҳазратларининг Гандумкон ҳавлилари тарафига юборилди. Ондин сўнг Кауфманнинг ўзи ҳам тамоми зобитлари ва саркардалари била бориб, Гандумконда иқомат этди.
Мундин бир неча кун ўтгандин сўнг, Кауфман эшитиб, хон ҳазратларининг Азмехшарда эрканларидин огоҳ бўлди. Андин сўнг исми ҳумоюнлариға бир мактуб ёздурди, бу мазмунда ким:
«Биз мунда жойнишин бўлуб  қолғон биродарларингиз била сулҳ қилдуқ.
Эмди сиз ҳазратдин таваққуйимиз будурким, қайтиб бизнинг тарафимизга келгайсиз. Токим, жанобингизға лозим бўлғон риоятда асло қусур этмай ўзунгиз била аҳд этишиб сулҳнинг шаройити ўқудиға истеҳком бергаймиз. Ондин сўнг сизни ўз тахтингизда мутамаккин этиб, қайтиб кетгаймиз ва агар бу сўзлар била келмасангиз, ноилож бўлуб, ўрнингизға бошқа бировни хон қилиб, сулҳ уқудин онинг била мунъақид этиб кетармиз. Бу яхши эрмасдур. Яхшироқ будурким, ўзунгиз келгайсиз, вассалом». Ул мактубни Иноқбекка бериб деди: «Муни хон ҳазратлариға еткургил». Иноқбек қабул қилиб олиб, ул мактубни хон ҳазратларига юбордилар.
Бир кун хон ҳазратлари Азмехшарда ўлтуруб эрдилар. Иноқбекнинг кишиси бориб мактубни берди. Хон ҳазратлари мутолаа қилиб, мазмунидин огоҳ бўлуб, Сори сардор била машварат этдилар. Сори сардор деди: «Эй шаҳриёр, борғонинг яхшидур. Ул сулҳ қилғон бўлса, албатта, сизга ямонлиқ этмасдур. Яна буким, сиздин ҳеч ямонлиқ кўрмагани учун сизга ямонлиқ этар? Эмдиким, оллоҳи таолонинг иродаси била бу тариқада бўлубдур. Сизнинг юртни ташлаб ахлға кетмакингиз яхши эрмасдур». Хон ҳазратларига Сори сардорнинг сўзлари маъқул тушуб отланиб Хевақ тарафига равона бўлдилар. Чун ёвуқ келдилар. Отажон тўра ва Амир тўра бошлиқ ҳамма истиқболлариға чиқиб эъзозу икром била Шаҳарга олиб кирдилар. Ондин сўнг, хон ҳазратлари Гандумкон тарафига равона бўлдилар.
Чун ёвуқ бордилар, кўрдилар, Кауфман Гандумконда дарахт соясида чодир қурдуруб онда ўлтурғон эркан. Хон ҳазратлари ул чодирнинг ёвуқиға бориб, отдин тушуб эрдилар, Кауфман истиқболлариға чиқиб, қўл олишиб кўрушуб, хуш келдингиз, деб эъзозу икром, тамому эҳтироми молокалом била чодирға киргузуб юқорида ўлтурғузуб, паҳлуларида ўзи ўлтурди. Кўрушуб, сўрашиб бўлғондин сўнг Кауфман деди: «Ман мундин уч йил Сурун аскар била сизнинг тарафингизга борурман деган ваъдамга вафо қилмоқ учун келдим». Хон ҳазратлари дедилар: «Бу худонинг тақдиридур». Кауфман деди: «Бу сўзунгиз хатодур. Не учунким, уч йилликда менинг юборган номамнинг мазмуниға амал этсангиз эрди, мани бу ерларда асло кўрмас эрдингиз ва худо ҳам менинг бу ерга келмакимни тақдир этмас эрди». Хон ҳазратлари дедилар: «Ҳеч нима тақдирдин ташқари бўлмасдур. Баҳарҳол, сиз била кўрушганимизга мамнундурмиз». Кауфман табассум этиб деди: «Бу мамнуният якка сиз тарафдан эрмас, биз тарафда ҳам бордур. Аммо, кўрушганимиз дўстона тариқада бўлса эрди, не бало яхши бўлур эрди». Ондин сўнг яна Кауфман деди: «Эмди авқотни  зоеъ қилмай мақсудға шуруъ қилмоқ авлодур. Бас, алҳол, не фикрдадурсиз ва не иш этмак матлубингиздур?» Хон ҳазратлари дедилар: «Биз имфератур аъзам ҳазратларининг таҳти фармонидадурмиз ». Кауфман хушҳол бўлуб деди: «Бағоят яхши сўз айтдингиз. Сиз имфератур аъзам ҳазратларига мақсудингиз муқтазосича  навъи итоат этиб, муттафақ  ва дўсти бўлуб навъи мадоро бнла ўлтурсангиз ҳам бўлур. Мундан ҳам имфератур ҳазратлари сизни тожу тахтингиздин маҳрум ;этмакнинг фикрида эрмасдурлар. Аммо, аввал сизга элчи юбориб бир неча асирни сиздан тилаганда, сиз андоғ саҳл  нимарсани мундоғ улуғ подшоҳға бермай, инод  йўлиға кирдингиз. Бу сабабдин имфератур ҳазратлари мутағаййир бўлуб , тиладиларким, нетариқада зўру қувватлари боридин сизни огоҳ қилиб, яна афв зтиб, бир неча шароит била бурунғудек тахтингизда барқарор этгайлар. Алҳол, гумон қилурманким, имфератур аъзамнинг не миқдор зўру қувватлари боридин огоҳ бўлғондурсиз? Эмди мундин ҳам огоҳ бўлунгким, ул ҳазрат сиздин интиқом олмоқнинг саддида эрмасдурлар. Бас, қайтиб тахтгоҳингизга бориб раятга  фароғатлиқ муждасин еткурунг. Ҳамма ўз ишларига машғул бўлуб, фориғул-бол юрусувларким, бизлар бу ерга торож учун ва ё узга тасаллутот  келганимиз йўқдур». Хон ҳазратлари онинг бу сўзларидин хуш-ҳол бўлуб, миннатдорлиқ изҳорин этдилар. Ондин сўнг яна бир миқдор ҳар тарафдин сўз айтишиб дўстона муонасату  мусоҳабат зтиб ўлтуруб баъда Кауфман била видолашиб отланиб шаҳарга қайтдилар ва Аркни супуртириб покиза қилиб тўшатиб, Аркка кириб тахти давлатда қарор тутдилар.
Ондин сўнг икки-уч мартаба Кауфманнинг ёниға бориб келдилар. Бир навбат Отажон тўрани ҳам олиб бордилар. Бир навбатда Қауфман хон ҳазратлариға аскарига низом бериб тамошо қилдурди.
Мундин ҳам бир-икки кун ўтгандин сўнг, Кауфман аҳолидин ва ҳукуматдин тазминоти ҳарбия олмоқ учун бир мажлис тузмакка қарор бериб, Хева вакилларидин уч киши била хон ҳазратларини талаб этиб, хон ҳазратлари Бобо меҳтар ва Худоёр қушбеги ва Исмоил Нақибхўжа ва Иноқбек ва Муҳаммадниёз дезоибегиня рикоби ҳумоюнда  ҳамроҳ қилиб Намозгоҳ отлиғ мавзеъғаким, Гандумкон дарвозасининг ёвуқида ва шаҳарнинг шарқ тарафида воқедур. Хон ҳазратлари ийд камозларин жамъият била онда ўқур эрдилар. Бориб тушуб қарор тутдилар. Кауфман ҳам амир лашкари Ивануф ва Искандар тўра ва ғайруҳумдин бир неча киши била келиб онда муколама  мажлиси мунъақид  бўлди.
Кауфман онда хон ҳазратларидин илтимос этдиким: «Оллоҳи таоло бани Одам гуруҳин муаззазу мукаррам халқ этибдур. Эшитурманким, Эрон мамоликининг халқидин бир жамоани туркманлар асир этиб, келтуруб бу вилоятда сотиб, аҳоли ул асирларни вилоятларига юбормай хизматға солиб юруган эрмишлар. Карам юзидин ул асирларни озод этиб, мундин сўнг асирларни сотғуя олиб хизмат буюрмоқни тарк этсалар марҳаматларидин баъид эрмасдур». Хон ҳазратлари қабул қилиб буюрдилар: Жарчилар шаҳарда мунодо урсунларким, аҳоли тамоми асирларни озод этсунлар. Риояи имтисолан, лиамриҳил оли филҳол тамоми асирларни озод этдилар.
Чун Эрон усаролари  озод бўлдилар, ҳаммалари каму беш йигирма етти мингга етган эрканлар. Ҳамма хушҳол бўлуб Русиядин миннатдорлик изҳорин этнб табъийят тариқасида Русиянинг экинларида чинларин кўруб булар ҳам экинларига қизил читлардин ва латталардин чин суратида этиб тиктилар. Ҳатто, Муродали Бобо ҳам экинларига латтадин чин тузатиб тикмиш эрдилар. Байт:

Баёний, чу хуш гуфта аҳли ҳунар,
Жигарро жигар дон, дигарро дигар.

Вақтеким, асирлар озод бўлдилар, кўпроқлари оқолариға туҳматлар этиб озорлар бердилар ва олардин бир жамоаға Иброҳим босмачи бош бўлуб, Султон лақабин кўтарди. Бу сабабдин они Иброҳим Султон дедилар. Ҳосили калом, тамоми асирлар фитнаву туғён турғузуб аҳолининг ғорату торожлариға қўл узотдилар. Аҳоли келиб Кауфманға арз этдилар. Хон ҳазратлари Кауфманнинг ишорати била оларнинг арзларин сўраб эронийлардин икки кишини остурдилар. Ондин сўнг фитна андак таскин топти. Кауфман амр этди: тамоми асирлар Каттабоғдаким, шаҳарнинг ғарбу шимол тарафида бир фарсаҳлиқ масофада эрди, жамъ бўлсунлар. Ондин сўнг асирлар Каттабоғға чиқиб шўриш сокин бўлди. Яна Кауфманнинг ёниға Муҳаммадниёз девонбеги гоҳ-гоҳ бориб мусоҳибат этиб кетар эрди. Кауфман ондин вилояг аҳволининг истифсорин этар эрди. Муҳаммадниёз девонбеги вилоятнинг тамоми ҳолати ва маҳсулотидин ва тамоми аркони давлат ва аъёни ҳашматининг аҳволотларидин Кауфманға огоҳлиқ берди.
Мундин бир неча кун ўтгандин сўнг, Кауфман Муҳаммадмурод девонбеги била Раҳматулло ясавулбошини сибир этиб Қозонлига юборди ва яна Русия аскарининг кофайи масорифи  учун Хоразм аҳолиларидин икки милюн била икки юз минг манот тазминот олмоқға қарор бердилар. Мунинг уч юз минг манотининг ямутдин олинмоқи муқаррар эрди ва мундин ямутларға хабар юбордилар. Чун ямутларнинг уч юз минг манотни филҳол топиб бермакка қудратлари йўқ эрди, бас, улуғлари ва кадхудоларидин бир нечалари келиб дедилар: «Бу маблағ бизларга бағоят оғирдур. Они муҳлатсиз топиб бермакнинг имкони йўқдур». Кауфман деди: «Ўн беш куч муҳлат бердук». Ямут кадхудолари дедилар: «Ўн беш кунда бизлар бу миқдор манотни жамъ қилмоқға қодир эрмасмиз. Муҳлатни кўпроқ бермасангиз, бизлар му маҳумни анжомға келтура олмасмиз».
Кауфман гумон қилдиким, ямутлар бу сўзни саркашлик юзидин айтадурлар. Не учунким, Кауфман йигирма бир тўпға эгалик этганда хон ҳазратлари деб эрдилар: «Ямут жамоаси бағоят саркашдурлар. Сиз бизнинг ҳамма тўпларимизни олий кетсангиз, ондин сўнг биз ямутни бошора олмасмиз ва бу уч юз минг манотни ҳам, ўзунгиз олмасангиз, бизга саркашллик юзидин тааллул кўргузуб  тезликда бермасдур». Ондин сўнг Кауфман йигирма бир тўпдин икковини олиб ўн тўққизини хон ҳазратларига таслим қилиб деб эрди: «Андоғ бўлса, бу уч юз минг манотни ямутдин ўзумиз олурмиз». Бас, ямут била ўзи хабарлашиб ҳамул манотни талаб этиб эрди. Яна Кауфман бу фикрии ҳам айтиб эрдиким, «ямутлар бу вилоятнинг шужаоларидиндурлар ва ўзбаклар била буларнинг ораларида қадимдин адоват бордур, Бас, буларни тор-мор этмак ўзбакнинг итоати била вобастадур. Бас, ямут қабойилин қатли ом этиб, жамъиятларин бузсам, ўзбакнинг интиқомларин олғон киши бўлуб, оларга миннат юкларман ҳам қувватларин кам этарман. Ондин сўнг ҳамма манга мутеъву мунқод бўлурлар ». Яна буким, ўзига ҳам олардин кўа дастбурдлар етиб эрди, тиладиким, ўзи ҳам интиқом олғай.
Бас, муҳлат тилаб келган ямут кадхудолариғаким, ўк бир киши эрдилар, қабилалариға қайтмоқ рухсатин бермай ва илтимослари жавобин ҳам айтмай, Галавачофни талаб этиб ҳукм этдиким, ўзига мутааллуқ саккиз бўлак салдат ва саккиз бўлай қазоқ отлиси ва ўн тўпу икки метролиюз ва бир рукат батареяси била бориб ямут била урушуб қитолу жидол ўтун муштаяд қилиб оларға саркашликлари жазоларин бергай. Кауфманнинг бу сўзи генерал Галавачоф ва Ламокин ва Ивануф ва тамоми зобитлару саркардаларга маъқулу мақбул бўлмай, ҳаммалари иттифоқ била дедилар: «Ямутлар била уруш этмак яхши эрмасдур. Не учунким, алҳол, олар саркашлик зоҳир этганлари йўқдур, арзи аҳвол била узоқроқ муҳлат тиларлар ва ўзбекдин мутеъроқ кўринадурлар. Буларға тилаган муҳлатларин бериб, ваъдага вафо қилмасалар, ондин сўнг ҳар тариқа жазо берилса, муносиб эрди». Чун Кауфман бир нимага ҳукм этган бўлса, асло ул ҳукмидин қайтмас эрди. Биззарура, оларнинг сўзларига қулоқ солмади. Галавачоф ноилож бўлуб, мазкур лашкар била асаднинг ўн бешланчисида ҳаракат этиб ямут тарафига равон бўлди. Хон ҳазратлари Яъқуббойни Галавачофга қўшуб юбордилар.

ГЕНЕРАЛ ГАЛАВАЧОФНИНГЯМУТ УСТИГА БОРҒОНИНИНГ БАЁНИ ВА ОЛАР БИЛА ВУҚУҒА ЕТГАН ҲАРБУ ҚИТОЛНИНГ ДОСТОНИ

Вақтеким, Галавачоф Яъқуббой била ҳамроҳ бўлуб йўлға кириб юруди, Ғозиободға бориб тушуб бугунни ўткариб эртанг ҳам ул ердин кўчмади ва деди: «Ямутлар била урушмасоқ яхши эрди. Бу ерда андак таваққуф этсак, шояд олар бизларнинг уруш учун келганимиздин хабардор бўлуб саъй била тазминот саранжомин этиб келтуруб бериб узр айтғайлар. Аммо ғаразибу эрдиким, шояд қочуб ҳар тарафга мутафарруқ бўлуб кетиб, бизларнинг қўлимиздин халос бўлғайлар. Аммо, ямутлар буларнинг юрушларидин хабардор бўлуб қочиб кетмакка ор этиб, келсалар қўлимиздин келганича урушурмиз ва тақдирда на ёзилғон бўлса, они кўрармиз, деб урушға омода бўлуб ўлтурдилар. Мунинг сўнгғи куни Галавачоф отланиб лашкари била келиб ямут қабилаларининг бир тарафидин дохил бўлуб қазоқ отлилари мутафарруқ бўлуб ямутларнинг хирманлариға ва козалариға  ва уйларига ўт қўя бердилар. Ут шуълалари ҳар тарафда осмонға бош чекиб тутун тамоми атрофни қуршаб олиб, «Явма таътиссамои бидухоним мубин»  нинг мавҳуми ошкоро бўлди. Қазоқ отлилар  кўзга кўрунганни отиб қарри боболарни ва аёлу атфолни тиғ била чопиб, сут эматурғон ўғлонларни найза била санчиб ўтға отар эрдилар ва амволларин торож этар эрдилар. Ул ҳолда баъзи уйлардин бир пора аёлу атфол ва қаррилар жамъ бўлуб қочуб борур эрдилар. Қазоқ отлилардин бири хабардор бўлуб оларнинг изларидин етди. Ямутлар йиғлаб дедилар: «Бизларнинг не гуноҳимиз бордур?» Қазоқ отли деди: «Тазминотнинг адосида саркашлик этдингизлар». Булар дедилар: «Маблағнинг адосидин ожиз келиб муҳлат тиламак саркашлик бўлурми?! Муҳлат беринг, топиб берурмиз, деганнинг жазоси мундоқ бўлурму?! Ва саъйимизға сиғмағон маблағни бизлардин талаб этарсиз, бизлар дам урмай топиб бермакка мутасадди бўлуб, муҳлат тиласак, бизлар била бу тариқа муомала қилурсиз. Мундоғ зулм дунёда ҳеч кишидин воқеъ бўлғон эрмасдур!»
Қазоқ келиб бу сўзларни Галавачофға баён этди. Галавачоф деди: «Онинг сўзи ростдур. Ман сизларга хирманларин ўтланг дедим, аммо бу тариқада уйларин ҳам ўтлаб аёлу атфоллари била қатли ом этинг деганим йўқ эрди. Эмдиким, бўлур иш бўлубдур, таассуфдин фойда йўқдур». Бу воқеадин сўнг ямутлар иттифоқ этиб дедилар; «Эмди бизларнинг Русия била мулоқотимизнинг қилич била бўлғони яхшироқдур. Аёлу атфолларимиз талаф бўлғондин сўнг бир жонимиз учун Русиядин миннат кўтарурмизму?! Дунёда мундоқ ҳаёт юругандин ўлғон яхшидур!» Бас, атрофдин кўчуб Ҳилолий тарафига равона бўлдилар.
Галавачоф ямутларнинг таъқиблари учун қазоқ отлиларининг ораларидин етти бўлак отлини интихоб этиб, Принс Южин отлиғ бир зобитни оларға саркарда қилиб ирсол этди. Булар бир мил миқдори йўл юруб, бир жамоат ямутларнинг изларидин еттиларким, баъзилари қаррилиқ жиҳатидин, баъзилари беморлиқ сабабидин ва баъзилари аёлу атфоллариға ҳамроҳлик этиб ўғлонларин орқалариға кўтармак била ҳориб суст бўлуб, афтону хезон борур эрдилар. Қазоқ отлилар оларни кўрган ҳамоно от солиб бориб ҳа.ммаларнн қатл эттилар. Ондин ўтуб яна бир жамоа ямутларнинг изларидин етдиларким, олар ҳам аёлу атфоллари била чулошиб ва бир миқдор қўю эчкиларин суруб аҳволи хароб била борур эрдилар. Қазоқ отлилари ҳайё-ҳуй ужби била қичқуришиб от солиб келиб оралашиб қатл қила бердилар. Ямутларнинг кўп атфоллари отларнинг оёқлари остида қолиб, нечалари ўлуб, нечалари нимжон била ота-оналарига қичқурур эрдилар. Ул ҳолда ямутларнинг кўзларига дунёву жаҳон қоронғу бўлуб, Русия аскарига ақсум бўлдилар . Баъзи хотунларнинг ҳам чап қўлида боласи ва ўнг қўлида тиғ била Русия отлилариға ҳамла қилур эрдилар. Бир миқдор уруш бўлғондин сўнг, Русия аскари ғолиб келиб, оларнинг ҳам ҳаммаларин тиғу тўфанг билан қиркб тамом этдилар.
Баъзи захмдорлар ўлукларнинг ораларида ўзларини ўлукдек этиб ётмиш эрдилар, Русия аскари найза била уруб ўлтурур эрдилар. Ва ул ерда бир кичик кўл бор эрди, йигирмадин кўпроқ хотунлар ўғлонларин қучоқлариға олиб ул кўлга кириб сув ичида экинларнинг ораларида пинҳон бўлуб туруб эрднлар, Русия аскари оларни кўруб милтуқ ўқи била оларни уруб қатл этдилар.
Ул ҳолда тўрт қазоқ отли бир ямутнинг изидин етиб ўртаға олиб ҳар тарафдин тиғ урмоқ бошладилар. Ул ямутнинг қўлида ҳеч яроғи йўқ эрди. Онга кўп захм урдилар. Қўлларидин ва тамоми баданидин қон оқиб борур эрди. Ямут кўрди, булар они ўлтурмакчидурлар, ғайратга кириб бир ҳамла қилиб, ул қазоқларнинг биридин қиличини қонгириб қўлидин олиб ул қилич била ҳамул тўрт қазоқ отлини қатл этди. Чун захмларидин қон кўп оқиб эрди, беҳол бўлуб йиқилиб қолди. Ул ҳолда икки қазоқ отли бу аҳволда кўруб келиб отиб ва тиғ била уруб шаҳид этдилар ва Русия аскари ҳар ерда зироату хирман бўлса, ўтлаб ва уйларин тамом ўтлаб борур эрдилар, токим Азмехшарға бордилар, ойдин ўтуб Ҳилолийға бордилар ва Ҳилолийнинг қибла — кун чиқарида  Чандир отлиғ мавзеға туштилар.
Мунинг сўнгғи куни ҳар тарафдин ямут аскари намоён бўлди. Принс Южин икки бўлак қазоқ отлини оларнинг тарафлариға юбориб тўпчиларға тўпларни тайёр этинг, деб амр этди. Ул ҳолда генерал Галавачоф келиб аскар била ямутларнинг тамошосин этмак учун бир депага чиқиб қараб турди. Русия аскари саф тутуб бориб ямутларға тўп ва милтуқларни шиддат била отмоқ бунёд этдилар. Ямутлар тоб келтура олмай ҳазиматга юз қўйдилар. Ул ҳолда бир бўлак Русия қаровули ямутларнинг яна бир бўлагига учрашиб ямутларнннг гуруҳи аларнинг ҳаммаларин қириб тамоми яроғу асбобларин олиб кеттилар.
Бу кун ўтиб кеча бўлди. Ямутлар Русия аскарига шабхун урмоқ учун келдилар ва бир неча милтуқ отиб Русиядин бир неча киши қатл бўлғон ҳолда Русия аскари хабардор бўлуб мусаллаҳ бўлуб милтуқ отмоқ бошладилар. Ондин сўнг ямутлар қайтнб кеттилар. Чун кеча ўтуб кундуз бўлди, Галавачоф отланиб Ҳилолий қариясиға бормоқ учун отланиб, отли ва пиёдаларнинг сафларин ростлаб йўлға кирди. Қоршуларида кўп боғ деворлари ва дарахтлар бор эрди. Галавачоф ул ораға кирмакдин хавотир тортиб Ҳилолийнинг ғарб тарафига қараб горуди. Ул ҳолда осмондин бир қаро булут пайдо бўлуб, андоғ қаронғу бўлдиким, кўз-кўзни кўрмас бўлди. Бу ҳолатдин Русия аскарининг кўнгулларига раъбу ҳарос муставли бўлди . Андоғким, қазоқ отлиларининг юк юклайтурғон теваларидин бири бўшалиб аскарнинг орасида ҳар тарафга югурур эрди, қазоқ отлилари бир улуғ воқеа зуҳур этди, деган гумон била орқалариға ўгирилиб қочмоқчи бўлдилар. Яна баъзиларн монеъ бўлуб базўр ўзларин сақладилар. Ул ҳолда ямут аскари издеҳоми тамом ва ғавғони молокалом  била от қўюб келдилар. Русия аскари ҳам шиддат била тўплер ва милтуқларни отмоқни бунёд этдилар. Ямутлар боди сарсардек  келиб, Русия аскарига оралашиб жанги мағлуба бўлди.
Қазоқ отлиларининг саркардасига ўқ тегиб қатлға етди. Галавачофнинг қўлиға ўқ тегиб нокор бўлди . Бошдин оёқи қон бўлуб, ул ерда бир жой топиб паноҳлаб ўлтурди. Аркони ҳарбиянинг мингбошиларидин бири мунинг ёнида туруб ҳар нима буюруғи бўлса, аскарга еткурур эрди. Аммо онинг ҳам ўнг эгнидин ўқ тегиб, бошдин-оёқ либоси қон эрди. Ямутлар урушға қизиб Русия аскарини қатл қилиб борур эрдилар. Бир тарафдин Жанли вакил емроли аскари била от солиб келиб ўзини аскарга уруб қатл қила берди. Русия аскари ҳазиматга юз қўйғон суратда гоҳ урушуб, гоҳ қочиб борур эрдилар. Жанли вакил тўпларни Русиянинг қўлларидин олди. Ямутлар қазоқ отлиларининг изларидин етиб қилич била эгинларига урар эрдилар. Бир қўли шонасидин айрилиб ерга тушар эрди. Ўзларнни шер гумон этиб юруган қазоқ отлилари тилкудек бўлуб, қочиб кирмакка сурох  топмай изтироби тамом била қочиб борур эрдилар.
Ул ҳолда ямутлар Русия аскарини яхши изига сирпиб юборгандин сўнг ўлжаға қизиб таъқибни тарк этиб, мол олмоқға мубтало бўлдилар. Баъзилари от ва яроғларға эгалик этмакка овлашиб, баъзилари ўлукларнинг киссаларини охтариб юрур эрдилар. Ул ҳолда Русия аскари дубора жамъият тузиб, ҳужум этиб келиб тўпларға эгалик этиб, шнддат била ямутларга тўпу милтуқ отмоқ бунёд этдилар. Ямутлар саросима бўлуб навижод яроғларнинг зарбатларига тоб келтура олмай ҳазиматга юз қўйдилар.
Ондин сўнг ўлганларни санадилар. Русия аскаридин икки юз қирқ киши ва ямутлардин уч юз киши қатлға етган эрканлар. Русия аскари ўз ўлукларин жамъ қилиб бир ерда дафн этдилар. Бу урушда Принс Ужан ҳам уч еридин муҳлик  захм кўтарди. Русия аскаридин кўп киши захмдор бўлуб эрдилар. Захмдорларни хаста аробалариға юклаб йўлға равон бўлуб, Ҳилолийға келдилар. Галавачофнинг қўлиға филҳол жарроҳлар марҳам қўюб иложлар этдилар. Галавачоф қўлини бўйнига осиб юрур эрди.
Мунинг сўнгғи куни яна ямутларнинг изларидин равон бўлдилар. Чун кеч бўлди, бир ерга туштилар. Оқшом нчида бир миқдор ямут ва емроли шабхун қасди била келдилар. Русия аскари хабардор бўлуб филҳол сафларни ростлаб, бир боғ бор эрди, онинг деворин паноҳлаб урушға тайёр бўлуб, ондин сўнг уч бўлак аскарни ямутларнинг тарафларига юбордилар. Ямутлар шиддат била ҳужум этиб оларға от солднлар. Олар лашкарга қайтдилар. Ораларидин бир нечаларига ўқ тегди. Ямутлар Русия аскарининг бир таноб бўйи ёвуқиға келганда, Русия аскари тўпу милтуқларини шиддат билан ота бердилар. Ондин сўнг ямутлар урушмай қайтиб кеттилар. Ондин сўнг Русия аскари пиёда салдатни рост тарафга ва отлиларини чап тарафда қўюб бу суратда ямутларнинг изларидин юрудилар. Йўлда ҳар вақт сафларин ростламоқ учун таваққуф этар эрдилар. Ул вақтда ямутлар қазоқ отлиларнинг устига от солиб бир миқдор уруш этиб ёвуқ эрдиким, оларға шикаст бергайлар. Ул вақтда яна шиддат била тўпу милтуқ отмоқни бошладилар. Ондин сўнг ямутлар яна бир миқдор изларига қайттилар. Чун кеч бўлди, Русия аскари бир ерга тушуб атрофлариға қаровул қўюб фарогат топтилар. Аммо ул кеча ямутлар бир неча дафъа шубхун урмоқ қасди била атрофға келиб, қаровулларнинг ғоят огоҳлиқ била юруганларин кўруб, ҳеч иш буткара олмай қайттилар. Чун кеча ўтуб сабоҳ  бўлди, Русия аскари яна йўлға кирдилар.
Ондин сўнг ямут ва тамоми туркманлар билкуллия  фирорға  юз қўйдилар. Тамоми аҳмолу асқоллари ва аёлу атфолларк қола бердилар. Қарри кишилар ва беморлару захмдорлар йўлларда афтону хезон қочиб борар эрдилар. Русия аскари оларнинг изларидин етиб, ҳаммаларнн шаҳид этдилар. Неча тифлларким, ота-оналари шаҳид бўлуб, қаёнға борурларин билмай йиғлашиб, ҳар тарафга югурар эрдилар, ҳаммалари отларнинг ва аробаларнинг остида қолиб пора-пора бўлдилар.
Русия аскари ул кун ўлжа олмоқға машғул бўлуб, ярим оқшом вақтида кўп қорамол ва қўю тева ва эшак сурукларин олиб лашкаргоҳға келдилар. Аммо Гандумконда Кауфман Галавачофнинг хабарин эшитмай хийла изтиробға тушуб, ўзи олардин бир хабар олмоқнинг фикрин этиб, хон ҳазратларидин бир миқдор ароба илтимосин этди. Хон ҳазратлари тилаганча ароба бердилар. Кауфман ул аробаларни Галавачофнинг мададига баъзи нималар била юборди. Олар борур эрдилар. Галавачофнинг тарафидин фатҳнома била икки бўлак салдат келур эрдилар. Буларға йўлуқуб ўтуб, Гандумконға бориб Кауфманни кўруб фатҳноманинг мазмунидин огоҳ бўлғондин сўнг хушвақт бўлуб фароғат топти.
Аммо, Галавачоф эшиттиким, туркманлар ҳар ерда гуруҳ-гуруҳ жамъ бўлубдурлар. Оларға киши юбориб итоат ва инқиёдға таклиф этди. Ямутлар жавобида дедилар: «Эмди бизлар биёбонларда ўз бошимизға юруб, қаттиғлиқ била зиндагонлиқ  этмакни Русия итоатидин яхшироқ кўрармиз». Ул киши қайтиб бориб ямутларнинг жавобларин Галавачофга баён этди. Кауфман бу хабарни эшитиб, бошқа туркманларнинг қабилалариға киши юбориб, талаб этилган тазминотни бир ҳафтада топиб берсунлар, вагарна, ямутнинг бошиға тушган иш оларнинг бошлариға ҳам тушар, деган амр юборди. Қабойил аҳолилари жавоб юбордиларким: «Мунча маблағни бир ҳафтада мавжуд этмак маҳолдур. Муҳлати муддатин узоқроқ этмасалар, бу маблағни бизлар жамъ қила олмасмиз». Кауфман деди: «Андоқ бўлса, ўн тўрт кун муҳлат бердук». Бас, туркманлар тазминотни жамъ қилдилар. Баъзи қабиланинг чоғароқлариға йигирма тиллодин, баъзи қабиланинг чоғароқлариға ўн беш тиллодин тушуб, бир лаку етмиш минг тилло ҳисоб бўлди. Бечоралар аҳли аёлларининг шойи, яъни тузуку билазук ва ғоливу фалосларин бешдин биру ўндин бир баҳосиға сотдилар. Русия девонлари олдиларким, бир неча зобит бу ишга маъмур бўлуб, туркманларнинг тузуклари ғолилари ва отлариға баҳо қўюб олур эрдилар.
Ун кунгача бу ишга машғул бўлдилар. Муҳлат муддати тамом бўлуб, жамъ қилғонлари саксон минг тилло эрди. Ондин сўнг қолғон тўқсон минг тилло учун бир йил муҳлат берди. Ондин сўда шартнома ёзилиб, хон ҳазратлари муҳр этиб Кауфманға тасллим этдилар ва дарёнинг орқа тарафидағи мамлакатлар Русияға тааллуқ топиб, дарё ўртада муштарак бўлди.
Хон ҳазратлари ўзларига адоси лозим бўлғон тазминотни ҳар йилда бир миқдорини бериб йигирма йилда тамом этмакчи бўлдилар. Отажон тўрага Русия тарафидин вазифа таъйин этилди. Эрон усароларидин бир жамоа Эронға кетиб эрдилар, оларнинг соғу саломат борғонларининг хабари келди.
Кауфманиинг Хоразмға келганидин буён икки ярим ой миқдори бўлуб эрди. Чун Қауфман ҳамма ишларидин фориғ бўлди, хон ҳазратлари била видоъ қилиб, тамоми лашкари била отланиб қайтиб Орёқға кетди. Чун дарёдин ўтуб Орёқға борди, Ивануфни Орёқда ҳоким этиб қўюб, ёнида Дирисқурт отлиғ мингбоши била бир миқдор аскар ва бир неча тўп топшуруб ўзига мутааллуқ аскар била Тошкандга кетди. Қазонлидин келган губурнатур Қазонли аскари била Қазонлиға кетди ва Кандарлидин келганлар Кандарлига кетдилар.

КАУФМАН ҚАЙТИБ ҚЕТГАНДИН СЎНГ ХОН ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ВИЛОЯТНИ МУРАТТАБ ЭТГАНЛАРИНИНГ БАЁНИ

Вақтеким, Русия аскари кўчуб ўз вилоятлариға кеттилар, хон ҳазратлари тахти давлатда қарор тутуб, Паҳлавон Мирзобошини Муҳаммадмурод девонбегининг ўрниға девонбеги қилдилар ва Бекжон эшик оқосиниким, Раҳматулло ясавулбошининг ўғли эрди, отасининг ўрниға ясавулбоши қилдилар. Ул овонда қароқчилар бош кўтариб ямутдии Оймонгул ва Шалмонгул ва Отакелди қароқчи ва Хинот ўғри ва Муҳамкад Ғроз Қулоқ деганлар йўл уруб ва фуқаронинг уйларин талаб кўп фитнаву фасодларни турғузуб юрудулар ва булардин бошқа ҳам ўғри ва қароқчилар бағоят кўпалиб раиятни кўп танг этдилар.
Хон ҳазратлари эшитиб навкарларга амр этдилар, токим ул ўғриларни дастгир этиб келтургайлар. Навкарлар ўғриларнинг тарафларига кетдилар. Ул аснода Отакелди қароқчи қазоқ чопмоқға кетди ва Хинот ўғри така чопмоқға азм этди. Отакелди қазоқларнинг қўлларида қатл бўлуб, Хинотни ҳам такалар ўлтуруб, ул икки тийрарўзғорнинг нопок вужудлари лавсидин  жаҳонни пок этдилар. Бошқа ўғриларни ҳам навкарлар бир-бир. тутуб келтура бердилар. Хон ҳазратлари келган ҳамоно осмоқға буюра бердилар. От кўтарган ўғрилардин кўпроқлари тутулуб осилғондин сўнг раиятнинг ораларида амният  пайдо бўлди. Чун қиш келиб дарё тўнгди, ул овонда Байрам узун отлиғ бир човдар ямут ва човдарнинг талабгор йигитларидин бир гуруҳи анбуҳға бош бўлуб дарёдин ўтуб Русиянинг қизил уйларин талаб ва ўтлаб улуғ фитнани барпо қилиб, кўп ўлжа била қайтиблурлар. Ивануф бу ҳолдин огоҳ бўлуб хон ҳазратларига ариза юбориб, ул амволнингким, олтмиш минг манотлиғ эркан, талабин этди.
Хон ҳазратлари Маҳмуд ясавулбошиғаким, човдар саркардаси эрди, амри олий судур тоитиким, ҳамул маблағпннг нисфини  човдардин ундуруб келгай. Маҳмуд ясавулбоши таъзим қилиб човдар тарафиға кетди. Ва Худоёр қушбегигаким, ямут саркардаси эрди, буюрдилдр: «Ҳамул маблағнинг яна бир нисфиниким, ўттуз минг манотдур, сен ямутларға топдуруб олиб келгил». Қушбеги таъзим қилиб, ямут тарафига кетди. Бу хабарни Байрам узун эшитиб қочиб юртдин чиқиб кетди.
Маҳмуд ясавулбоши бориб човдарларға ул манотларни тўлатиб олиб келди. Қушбеги ҳам ямутға бориб ўттуз минг манотни ямутларға тўлатиб олиб келди. Хон ҳазратлари ҳамул олтмиш минг манотни бир киши била Ивануфға бериб юбордилар. Мундин бир йил ўтгандин сўнг Байрам узун ўзга вилоятларда ғурбатга тоқат келтура олмай, охир яна қайтиб човдар ичига келди. Манот тўлаганлар икки минг тиллосин олдилар.

ЭРОН УСАРОЛАРИНИНГ  ЯМУТЛАРНИНГ ҚУЛЛАРИДА ҚАТЛИ ОМ БУЛҒОНИ ВА ЎЗГА ВОҚЕОТ ЗИКРИ

Ҳижратнинг минг нкки юз тўқсон иккиланчи йилида Эрон асирларидин қолғонлариким, вилоятлариға кетмакнинг саранжомида эрдилар, беш мингднн зкёдрсқ эрдилар. Оларнинг баъзилари Қаттабоғда жамъ бўлуб, ул атрофда юрур эрдилар. Баъзилари Тошҳавзда йиғноқ этиб сокин эрдилар. Буларнинг кўпроқлари оқоларидин туҳмат била кўп нимарса олғон ва ўғирлаб ҳам кўп молларин олғон ва атрофни торож этиб ҳам кўп нимарса жамъ қилиб ҳаммалари ғани бўлғон эрдилар. Хоҳишлари бу эрдиким, ушбу амвол била соғу саломат Эронга борғайлар. Авазгелдихон деган ямут келиб Эрон усароларидин баъзилари била дўст бўлуб оларға дедн: «Ман сардор бўлуб сизларни Эронға олиб борурмаи». Ҳамма хушвақт бўлуб онга кўп нимарса бермакнинг ваъдаларин этиб, онинг била кўчуб Тошҳавзға бордилар. Тошҳавздоғи асирлар ҳам оларға ёр бўлуб ўзларига Али Муҳаммад деган эронийни хон этдилар. Ондин сўнг йўлға кириб, Кўҳна Урганж тарафига равон бўлдилар.
Авазгелдихон бир киши бпла оҳиста ямутларға хабар юбордиким: «Ман асирларга сардор бўлуб олиб борурман. Оларнинг амволу амтиаъ  ва динору тапгалари бағоят кўпдур. Албатта, талабгор йигитлар ўзларини еткуруб бу моли ғаниматдин баҳраманд бўлсунлар». Ямутлар бу хабарни эшитиб ўн икки мингдин кўпроқ киши жамъ бўлуб йўлға кирдилар. Вақтеким, Али Муҳаммадхон Авазгелдихонни роҳбар қилиб йўлға кирди, Кўҳна Урганжга келиб жамъ бўлуб, бир неча кун туруб мушку мутахара ва озқа шойини тутуб йўлға кириб Мангғир устидин юруб Қаттиғоқар бўйиға келиб асирлар сув кўтармакчи бўлдилар. Авазгелдихон манъ қилиб деди: «Бу ерда сув кўтарманг. Сувни Яган қиличнинг бандиға борғондин сўнг кўтаринг». Алқисса, буларни сувдин ўткариб Яган қиличнинг бандига еткурмай бир сувсиз ерга тушурди. Ул ҳолда ямут лашкари боякбор ҳужум этиб келиб, асирларнинг атрофларин иҳота қилиб туштилар.
Икки кунгача атрофларин олиб, қамағондин сўнг асирлар ташналикдин бетоб бўлуб чашмалар қоздилар. Ҳеч биридин сув чиқмади. Ондин сўнг асирлар мутафарруқ бўлуб сув тарафига юз қўя бердилар. Ул вақтда ямутлар оларнинг устига ҳужум этиб, от солиб бориб қатл қила бердилар. Ул асирлар ул ерда андоғ қатли ом бўлдиларким, олардин бири қутулмади. Ямутлар бениҳоят кўп ўлжаларға эга бўлуб хурраму хушҳол қабилалариға қайтиб бордилар.
Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон учланчи йилида қазоқ авбошлари ҳужум этиб қабилаларға талон сола бердилар ва йўлдин ўтганларни ҳам торож эта бердилар. Ул жумладин бири қазоқдин олти юз миқдори киши човдор ичида ўлтурғон махдумлардин Маҳмуд эшоннинг овбасиға қуюлуб Маҳмуд Эшонни ўлдуруб кўп молларини олиб кета бердилар. Човдарлар хабардор бўлуб отланиб чиқиб изларига туштилар ва Лавзон бўйида изларидин етиб уруш солиб, човдарлар ғолиб келиб қазоқларни қатл қила бердилар. Ул ерда қазоқлардин беш юз кишидин кўпроқи қатлға етдилар. Човдарлар солиман ғониман  қайтиб овбалариға бордилар.
Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон тўртланчисида Қулибек отлиғ ямут икки юз отли ямут била Чоржўйға бориб тўрт минг қаро қўй била тожикнинг бир боласини олиб қайттилар. Бухоро амири бу воқеадин огоҳлиқ топиб, Ивануфға нома юбориб, ул амволнинг астрдодини илтимос этибдур. Ивануф хон ҳазратларига ариза юбориб амирнинг илтимосин изҳор этибдур. Хон ҳазратлари Худоёр қушбегига амр этдилар, токим, ямут қабойилиға бориб ул амволни ямутларға топдуруб олиб келгай. Қушбеги таъзим қилиб чиқиб отланиб бир миқдор навкар била ямут қабойилиға бориб тожикнинг боласини топиб олди. Ондин сўнг тўрт минг қўй учун саккиз минг тиллони қароқчиларға солиб олиб келтурди. Хон ҳазратлари ҳамул саккиз минг тиллони ва ҳамул тожикбаччани бир киши била Тўрткўлга юбордилар. Ивануф хушҳол бўлуб, амирнинг кишисига топшуруб юборди.

МАҲМУД ЯСАВУЛБОШИНИНГ МАЪЗУЛ БУЛҒОНИНИНГ КАЙФИЯТИ

Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон бешланчи йилида хон ҳазратлари тамоми аркони давлат ва аёни ҳашмат била отланиб шикор азмин этиб, Кўҳна Урганж тарафига бордилар. Ул атрофда бир неча кун шикор этиб айланиб келиб Пурсиға туштилар. Ул ерда бир хабар эшитилдиким, човдардин бир жамоа урдуға қуюлмоқнинг саддидадурлар. Баъзилар дедилар: «Олар бу ишда Маҳмуд ясавулбоши била муттафақ эрмишлар. Не учунким, Урозмуҳаммад Баҳодир деган човдарким, ясавулбошининг кишиси эрди, ул жамоанинг ораларида эрмиш». Хон ҳазратлари ясавулбошидин бадгумон бўлуб, ҳазратларига талаб этиб дедилар:
«Човдарларнинг тарафлариға киши юбориб, жустижў қилиб кўргилким, бу сўз ростму?» Ясавулбоши таъзим қилиб тошқориға чиқиб деди: «Човдарларнинг не ҳадлари бордурким, мундоғ ишга мубодарат эта олғайлар?» Бас, жустижўсин ҳам этмай; орқайин ўлтура берди. Аммо хон ҳазратлари имтиҳон юзидин бир кишига амр этдиларким: «Ясавулбошининг қушидин бир хабар олиб кўргил, ул ишнинг жустижўсин этиб юрубдурму? Е орқайин ўлтурубдурму?» Ул киши келиб ясавулбошининг қушидин хабар олиб кўрди. Ясавулбоши орқайин ўлтурубдур. Бориб хон ҳазратларига хабар бердиким, ясавулбоши брқайин ўлтурубдур, Хон ҳазратларининг ул гумонлари яқинға мубаддал бўлуб ғазаб била буюрдиларким, Маҳмуд ясавулбошини тутуб банд этдилар. Ва Бобо меҳтарга буюрдиларким, Булдумсозға бориб онинг орқа тарафида Маҳмуд ясавулбошининг ери ва ҳавлиси бор эрди, Ҳавлисини ўтлади ва Урозмуҳаммад Баҳодир бошлиқ бадгумонлиқ этилган кишиларнинг ҳаммаларининг уйларин ўтладилар.
Хон ҳазратлари Қизил тақирға тушуб эрдилар. Ондин кўчуб Ҳилолийға келдилар. Онда бир кеча бўлуб, эртанг била отланиб келиб Тахтанинг ёвуқида ямут Қулмурод сардорнинг ерига келиб боргоҳ ва саропардани барпо қилиб туштилар. Қулмурод сардор хон ҳазратларига бир яхши от пешкаш этиб кўп хизматлар этди. Беш муҳрдор ҳам беш яхши от ва беш ғоли  била келиб хон ҳазратларига салом бердилар ва тамоми ямутлар туҳфаву пешкашлар ва ғоливу таканамадлар била келиб хон ҳазратларига салом бериб иззату ҳурматлар этдилар.
Мунинг сўнгғи куни хон ҳазратлари ул ердин кўчуб, Оқ дарбандга келиб тушуб, ул ерда ҳаммага сарпой бериб, мунипг сўнгғи куни келиб Хевақға тушуб тахти давлатда қарор тутднлар. Ондин сўнг амр этдилар: «Човдарлардин ҳар кишининг Маҳмуд ясавулбошида ҳаққи бўлса, олсун!» Човдарлардин кўп киши ясавулбошида ҳаққим бор деб келдилар. Амри олий била Маҳмуд ясавулбошининг беш минг тиллосин олиб човдарларға берднлар. Ондин сўнг Маҳмуд ясавулбошини азл этиб, ўрниға Раҳимберган эшик оқосини ясавулбоши этдилар. Човдарнинг саркардалиги меҳтарда қарор тутди. Амр этдиларким, эмди Маҳмуд ясавулбоши уйидин чиқмасун? Маҳмуд ясавулбоши уйидин чнқмай, ўз уйида маҳбус бўлуб, умрининг охиригача ҳамул маҳбуслиқда қолди.
Яна ушбу йил зуҳурға етган воқеотнинг бири будурким, бошда Русия аскари келиб шаҳарни мухосара қилғонда Раҳимбердибек ибн Оллоберди тўра мағфурни Боғишамол дарвозасида Қўюб эрдилар. Андоғким, рақамзадайи килки баён бўлуб эрди.
Вақтеким, Кауфман шаҳарни сулҳ била олиб аскари била шаҳарга кирди, Раҳимбердибек аҳли аёли ва бир неча хизматкори била қумға кириб Ҳирот тарафига равона бўлди. Неча кунлар йўл юруб Ҳиротға борди ва Ҳирот подшоҳини кўруб ўзин маълум этди, Ҳирот шоҳи онга кўп аъзозу икромлар этиб, вофир вазифа таъйин қилди. Раҳимбердибек бир неча йил Ҳиротда турди ва бир ўғли бўлуб, отин Абдулло қўюб эрди.
Бир кун ҳаж иродасин этиб Ҳирот шоҳидин рухсат олиб йўлға кириб бир неча кун йўл юруганидин сўнг қароқчиларға тушуб тамоми амволи торожға кетди. Ондин сўнг аҳволи хароб била така элатиға келиб бир неча ой қашшоқлиқ била зиндагонлиқ этиб сўнгра қаттиғ бемор бўлди ва бир неча кун беморлиқ била ётиб бақо оламиға риҳлат этди. Така қабойилининг кадхудолари такфину тажҳизин этиб намозин ўқуб бир ерда амонат қўюб Хевақға киши юбориб хон ҳазратларига бу ҳолдин огоҳлиқ бердилар. Хоп ҳазратлари така кадхудолариға онинг аҳли аёлин ва маййитин  олиб келмакнинг амрин этиб юбордилар.
Така кадхудолари фармони мужиби била амал этиб Рахимбердибекнинг маййитин бир талатўнға солиб тевага юклаб аҳли аёлини кажаваларга миндуруб йўлға кириб, неча кунлар йўл юруб Хевақға ёвуқ келганларида фақирким, бу ҳуруф роқимидурман, Раҳимбердибекнпнг Муҳаммад Ниёзбек ва Отажонбек отлиғ икки ўғли билаким, амакзодаларимдурлар ва сойир  қориндошлар била истиқболлариға чиқиб, Наймонда йўлуқуб ҳамроҳ қайтиб Боғишамол ҳавлиға келтуруб тушурдукким, ул ҳавли Раҳимбердибекнинг ҳавлилари эрди. Онда Абдуллобекни волидаси ва икки ҳамшираси била ҳарамга юбориб Раҳимбердибекнинг маййитин аморатға элтиб, Оллоберди тўранинг гўрхоналарида туфроққа топшурдук. Садақ оллоҳи таоло. «Ва мо тадри нафсун биаййи арзин тамут».
Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон олтиланчи йилида Отажон аълам бақо оламиға азм этиб, ўрниға Муҳаммад Расул охунд райисни аълам этдилар. Онинг ўрниға Абдулло охунд ибн Қози Эшмуродни райис этдилар. Абдулло охунд бағоят оқилу мудаббир  ва диндору росткирдор ва ҳайбатли ва сиёсатли киши эрдилар. Чун райис бўлдилар, шариати ғарронинг ривожиға саъйлар этиб бозорларни тузладилар. Масжидлару мактабхоналарни обод этдилар ва кўп йўлларни тузатдилар. Шаҳару саҳро халқи ул ҳазратнинг ҳайбатларидин ларзон эрдилар. Ҳамма намозхону масаладон бўлдилар. Ҳеч кимда ул ёро  йўқ эрдиким, йўл устида суфа ясағай ва ё йўлларда яғоч қўюб мусулмонларға йўлни тангу тор эта олғай. Арзолу авбош жамоаларидин баъзилари ул ҳазратни Оймонгул лақаби била мулаққаб этмиш эрдилар. Ул учурда Рамиқ халифа Шалмонгул отлиғ ўғрини тутуб қатл этиб калласини келтурди. Ондин сўнг Оймонгул навкарларнинг стутларидин ларзон бўлуб Хевақга келиб хон ҳазратларидин омон тилаб келиб сайисхонаға кирди ва хон ҳазратларига пешкаш этиб бир яхши от келтурди. Хон ҳазратлари онинг гуноҳин афв этиб Янгиариқда онга жой бердилар. Қароқчилиқдин тавба қилиб хизматда юруди. Сўнгра оташак касали била жаҳондин борди.
Бир кун Абдулло райис хон ҳазратларига дуо қилмоқ учун келиб эрди, хон ҳазратларн сўрадиларким, «Иҳтисобни  шариати ғарронинг муқтазосича этиб юрурсизму?» Райис эшон дедилар: «Оре, иҳтисобни шариат муқтазосича этиб юругонимиз учун баъзи арозил  бизни Оймонгул лақаби била мулаққаб этибдурлар». Хон ҳазратлари табассум этиб дедилар: «Андоғ бўлса, бизда Оймонгулнинг оти бордур. Они сизга бероли. Бас, Оймонгулнинг отин ул ҳазратга бернб иҳтисобда асло риоя ва сустлиқнп раво кўрманг», деб таъкид этдилар. Райис эшон хушҳол бўлуб Оймонгулнинг отин миниб иҳтисобға чиқиб вилоятға яхши низом бердилар. Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон еттиланчи йили қирқ отли миқдори ямут қирға бориб қазоқнинг юз миқдори теваларин суриб келиб эрдилар. Қазоқлар Русияға арз этпб Ивануф хон ҳазратларига ариза юбориб онинг истрдодини илтимос этди. Хон ҳазратлари Худоёр қушбегиға амр этдилар, токим, бориб ямутдин ул молларни топиб келгай. Қушбеги таъзим қилиб чиқиб отланиб бир миқдор навкар била ямут устига борди ва ямут кадхудоларин жамъ қилиб амри олийни оларға еткурди ва қирға кетгон ямутларни топиб қирдин келтургон теваларин топдуруб, йўқ бўлғон теваларнинг ҳар бирига йигирма тилло баҳо қўюб тангасини топдуруб олиб қайтиб Хевақға келиб мулозаматға етди. Хон ҳазратлари ул тева ва нуқудни Ивануфға бериб юбордилар. Ивануф қазоқларға топшурди.
Ушбу йил хон ҳазратлари Руссиядин Муҳаммадмурод девонбеги била Раҳматулло ясавулбошиниким, эмди қайтиб келман-турғон сибирлик бўлуб Қазонлиға юборилгон эрдилар, гуноҳларин афв этиб қайтариб Хевақға юбормакнннг илтимосин этдилзр. Русия улуғлари маслаҳат била бу сўзни имфератур аъзамга маълум этиб юбордилар. Имфератур аъзам хон ҳазратларининг илтимосларин рад этмакни тариқи мурувватдин баъйид кўруб, ноилож бўлуб оларға қайтиб Хевақға бормоқ рухсатин берди. Олар хушҳол бўлуб камоли сурубла Хевақ тарафига равона бўлдилар. Оларнннг сибир бўлуб кетганларига етти йил бўлуб эрди. Бир неча кун йўл торуб Хевақға келиб остонбўслиқ шарафи била мушарраф бўлдилар. Хон ҳазратлари ғоятда хушҳол бўлуб оларға кўп меҳрибонлиқлар кўргуздилар. Муҳаммадмурод девонбегининг девонбегилиги Паҳлавон Мирзобошиға ва Раҳматулло ясавулбошининг ясавулбошилиқи ўзининг ўғли Бекжонға бар сабили орият  муфавваз  бўлмиш эрди. Мирзабошини бурунғи Мирзабошилиқ мансабида ва Бекжонни бурунғи эшик оқосилиқ мансабида барқарор этиб, Муҳаммадмурод девонбегига девонбегилик мансабин ва Раҳмат ясавулбошиға ясавулбошилиқ мансабин мусаллам тутдилар. Икковлари ғоятда хушвақт бўлдилар. Ондин сўнг уйларига бориб аёлу атфолларик кўруб кўп хушҳоллиқлар даст берди.
Муҳаммадмурод девонбеги остони олийда ривож топиб, кун-кундин қадру манзалати  ортиб боргоҳи олийнинг муқаррабларидин  бўлди. Ямут саркардалигин ҳам онга тафвиз этдилар .
Мирзабошининг қурби  бўъдға  табдил  топиб, ғоятда чаришон ва ўз аҳволи андишасида саросимаву ҳайрон бўлди. Бир кун ниҳоят бетоқатлиқидин ушбу бир неча абётни айтиб бир танҳолиқ вақтни топиб элтиб, хон ҳазратларининг қўллариға берди. Абёт:

Манго, эй шаҳим, кўп итоб  айлама,
Ғам ўтида бағрим кабоб айлама!
Зағакга  бериб булбул ўрнида жой,
Хумо  ҳамнишинин уқоб  айлама!
Қилиб ёд шойиста  хизматларим,
Хато бирла саҳвим ҳисоб айлама!
Тузуб суҳбат аҳли жаҳолат била,
Камол аҳлидин ижтиноб айлама!
Қовиб мажлисингдин мани, ғайрии
Мақомимда нойиб-маноб  айлама!

Чун хон ҳазратлари бу абётни мутолаа қилиб мазмунидин огоҳ бўлдилар, бу сўзлар хотирлариға оғир келиб эрди, девонбеги ҳазратлариға келганда, ул абётни девонбегининг қўлиға бериб Мирзабошидин ранжидахотир бўлғонларининг изҳорин этдилар. Девонбеги ҳам мирзабошидин кўп ранжидахотир бўлуб чиқиб ўз қўшиға келиб Иброҳим Султон чопачиғаким, онинг муқарраблари жумласидин эрди, абётни бериб хон ҳазратлариға онинг бу абётни бериб хотири ҳумоюнға нохуш келгонин баён этди. Чун Иброҳим Султон бир шоири хушбаён эрди, филбадиҳа, онинг ул беш байтига бу беш байт била жавоб айтди, абёт:

Ало, эй адаб расмини билмаган,
Бу тавр ила шаҳга хитоб айлама!
Биров шод ўлуб топса ўз рутбатин ,
Сен ўз жонинга кўп азоб айлама!
Бериб хизматингдин зарар юртға,
Яна дема они, ҳисоб айлама!
Чу жоҳнл ўзунгсен, десанг яхшидур
Ки, жаҳл аҳлидин ижтиноб айлама!
Ҳасад ўтини тез этиб сийнада,
Ул ўт ичра бағринг кабоб айлама.

Муҳаммадмурод девонбеги онинг бу жавобидин хушҳол бўлуб, филҳол, биров била мирзабошиға ирсол этди. Мирзабоши ул абётни мутолаасидин бир қад учуб ул абётни хон ҳазратларига берганидин кўп нодиму  пушаймон бўлди.
Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон саккизланчи йилида Марв такаларидин саккиз юз отли Жайҳундин ўтуб Русияға чаповул урмоқ нияти била отланиб чиқиб Реги Хоразмдин ўтуб Жайҳун кенориға келиб бир неча кема топиб, дарёдин ўтуб атрофни торож этмакка иштиғол кўргуздилар . Русия аскари бу ҳолдин огоҳ бўлуб чиқиб оларнинг тарафларига тўпу тўфанг отмоқ бунёд этдилар. Такалар ўқға тоб келтура олмай, ҳазиматга юз қўйдилар. Уч киши олардин Русия аскарининг қўллариға тушти. Русия ҳокими оларни зиндонда маҳбус этиб қўюб саккиз йилдии сўнг юборибдурлар. Вақтеким, така Русиядин босидди, дарёдин ўтуб, Фатанг устига келдилар. Фатанг кадхудолари жамъ бўлуб олар била хабарлаштилар. Такалар дедилар: «Бизлар маслаҳат била Русияға чаповул урмоқ учун чиқиб эрдук, алҳол, сиэларга меҳмондурмиз. Керакдурким, бизларга меҳмондорлиқ этгайсизлар. Кадхудолар қабул қилнб, бир неча ўкузу қўй ва бир миқдор ёғу биринж ва от еми ва култа ҳозирламоқға муқайяд бўлдилар ва қалъадин ташқарида ўлтурғон элатға ҳам оҳиста хабар бериб аёлу атфолларин филҳол қалъаға кўчурмакка амр этдилар. Элат ҳамул кеча ичида тамоми аёлу атфолу амволларини олиб қалъаға кирдилар.
Чун оқшом ўтуб кундуз бўлди, такалар дўстликни душманлиқға мубаддал этиб, аҳли Фатангга ақсум бўлдилар. Халқ қочиб қалъаға кира бердилар. Кадхудолар бу ҳолдин Хевақға хабар юбордилар. Такалар қалъанинг ташқарисида қолғон аҳмолу асқолни талаб, қалъанинг дарвозасн олдига келиб хоҳладиларким, қалъаға киргайлар. Аҳоли ўқ отиб такалардин уч кишини ўлтурдилар. Такалар ўлукларин тиладилар. Аҳли Фатанг бермадилар. Такалар ноилож бўлуб кўп қўю тева ва қаромол суриб олган ўлжаларин оту теваларга юклаб қумға кириб Марв тарафига қайттилзр. Вақтеким, Фатангнинг жарчиси Хевақға келди, такаларнинг Фатангга ҳужум этганларининг хабарин берди. Хон ҳазратлари буюрдилар: «Худоёр қушбеги ва Ҳаким оталиқ навкарлар била борсунлар». Бас, Рамиқ ва Худоёр ва Раҳманберганбой ва Паҳлавон Ниёз юзбоши Ғозиобод ва Шоҳобод ва Манақ ва Тошҳавз отлилари била келиб буларға ҳамроҳ бўлуб Бешариқ ва Ҳазорасп отлиларин ҳам олиб олти юздин озроқ отли била Фатангга бордилар. Кўрдиларким, такалар қайтиб кетубдурлар, тиладиларким, изларидин борғайлар. Баъзилар дедилар: «Олар саккиз юз отлидурлар. Ҳаммаларининг қўлларида хейли милтуқлари бордур. Сизлар бу саҳл ва оз отли била оларнинг изларидин бормағонингиз яхшироқдур». Бу сўз буларға маъқул бўлуб таъқибнинг таркин этиб қайттилар. Худоёр қушбеги Ҳаким оталиқ била Хевақға келиб хон ҳазратларини кўруб, воқеани баён қилдилар. Бу воқеадин саккиз йил ўтгандин сўнг, уч така Ҳалланг мавзеидаким, Тошҳавзнинг орқа кунботар тарафида воқедур, ўлтурумли така қориндошларининг ёниға келиб дебдурлар: «Мундин саккиз йил бурун бизлар марвдин саккиз юз отли бўлуб Русиянн чопмоқ учун Тўрткўлга келиб эрдук. Йўлдошларимиз Русиянинг ўқларига тоб келтура олмай босилиб кеттилар. Бизлар қўлға тушуб ҳанузғача Русиянинг бандида эрдук. Алҳол, ондин махлас топиб келадурмиз».
Ушбу йил Муҳаммад ризо оталиқ жаҳондин бориб, ондин Муҳаммад Солиҳбек ва Муҳаммад Сафобек отлиқ икки ўғул қолди. Хон ҳазратлари Шоҳниёзбек ибн Ҳасанмурод қушбегиниким, они Бекжонбек дер эрдилар, онинг ўрниға оталиқ этдилар.
Ҳижратнинг минг икки юз тўқсон тўққузланчи йилида Иброҳимхўжаким, Хонқоҳда Саййид Отойи хўжалардин Саййид Муҳаммадхўжа мутаваллининг ўғли эрди. Ва хон ҳазратларига тоғалиқ нисбати бор эрди. Бу сабабдин шаҳарга келиб хон ҳазратларининг мулозаматларида бўлур эрди. Ул аснода човдар ичида Холмуҳаммад эшон отлиғ бир киши саркашлик бунёд этди. Хон ҳазратлари Иброҳимхўжани онинг гўштобиға  маъмур этдилар.
Иброҳимхўжа Ғозиобод ва Анбор ва Қиличбой ва Тошҳавз отлилари била човдар устига бориб Эшонни дастгир этиб қайтиб келди. Хон ҳазратлари кўп хушҳол бўлуб Иброҳимхўжаға кўп меҳрибонлиқлар кўргуздилар ва хизмат этган саркарда ва навкарларга инъомлар бериб ҳаммаларин хушҳол этдилар. Иброҳимхўжа бора-бора даргоҳи олийда бағоят муқарраб бўлуб хон ҳазратлари меҳтар ва қушбеги доғи юртнинг дафтарларин олиб Иброҳимхўжаға топшурдилар. Буларда маҳзи  меҳтар ва қушбеги деган отдин бошқа нима қолмади ва Муҳаммад Яъқуб ибн Абдулраҳимбойниким, авлоди Миралидин эрди, девон этдилар, Они халқ хўжанинг девони дер эрдилар. Юртнинг тамоми дафтари онинг қўлида турди.
Ушбу йил хон ҳазратлари Петербурғ вилояти азмин жазм этиб, ўрунларида биродарларн Тўра Мурод тўрани жойнишин этиб хизматиға Иброҳимхўжани таъйин қилиб ва шаҳарнинг миршаблигин Абдулраҳман сарҳангға  тафвиз этиб хизмати ҳумоюнларида Муҳаммадмурод девонбеги ва Юсуф маҳрам ва Муҳаммад маҳрам ва ғайруҳумни олиб кетиб уч ойдин кўпроқ муддатда қайтиб келдилар. Кетганда Қўнғирот устидин кетиб эрдилар, келганда ҳам ул йўлдин келдилар. Ҳамма истиқболлариға чиқиб юртдл ажаб бир хушҳоллиқ пайдо бўлди. Бу сафарда Вайсбобо карвонбоши хон ҳазратларига шойиста хизматлар этиб, хизматларида қурбу манзалат пайдо қилди.
Вақтеким, хон ҳазратлари Петербурғдин қайтиб келиб тахти давлатда қарор тутдилар, Иброҳимхўжаға меҳрибонлиқлар кўргузуб билкуллия ўзларига вазири жумлат ул-мулук  этдилар. Аммо Иброҳимхўжа бағоят мудаббир ва кордон  киши эрди, вилоятға яхши низомлар берди. Хон ҳазратлари онинг раъйи била бурунғи подшоҳларга хизмат этиб ўтган қадим ул-хизмат давлатхоҳларнинг авлодларин топиб ота-боболарининг ўрунларида барқарор этдилар. Мисли Қиличбек ибн Маҳмудбек ибн Шоҳмурод иноқни бобосининг ўрнида ўлтурғузуб иноқ этдилар ва Раҳманберганбек ибн Оллоберганбек ибн Худойберганбек ибн Оллоберди тўрайи мағфурни Манқит оталиқи Аннабой оталиқнинг ўрннда оталиқ этдилар ва Тўрамуродбек ибн Яхшимуродбек ибн Бобожонбек нбн Оллоберди тўранн уйғур оталиқининг ўрниға оталиқ этдилар ва Худоёр қушбегининг биродари Оллоёрбекни ҳам оталиқ этдилар. Қипчоқ оталиқи Ҳаким оталиқ жаҳони фонийға видоъ қилди, ўғли Абдуллобекни отасининг ўрниға оталиқ зтдилар ва Муҳаммад Муродбий Бобобийнинг ўрниға бий бўлди. Тағой миробнннг ўғли Абдуқодирбек отасининг ўрниға мироб бўлди. Ортиқбийнннг ўғли Абдуллобек биродарзодаси Авазбийнинг ўрниға бий бўлди ва Авазмуродбийнинг ўғли Саййидбек отасининг ўрниға бий бўлди ва Муҳаммад Қарим мироб ибн Султон миробнинг ўғли Нуриллобек мироб бўлди. Абдуллобек ибн Отаниёзбек ибн Абдусатторбек ибн Абдулжабборбек ибн Дўстон қушбеги ибн Одина Муҳаммад оталиқ мағфурни мироб этдиларким, бу Абдулло мироб Зағча лақаби била мулаққабдур. Қипчоқ Қутлуқмуҳаммадбекнинг авлодидин Аҳмадбек иноқ бўлди ва Бекжон оталиқни Гурлонга ҳоким этдилар ва Раҳманберган оталиқни Қиличбойға ҳоким этдилар. Ва Нурилло миробни Котға ҳоким этдилар ва ҳар мезонда бу амалдорларни шаҳарлару қалъаларнинг солғутларин ундуруб келмакка юборур эрдилар. Солғутнинг даҳяку чопарлари буларға тааллуқ топар эрди. Буларға мундин бошқа маъхазлар ҳам таъйин этдилар. Алқисса, тамоми қадим ул-хизмат давлатхоҳларнинг авлодларини турлук инъомлару жоҳу мартабалар била хурраму хушҳол этдилар ва Иброҳимхўжанинг амакзодаси Саййид Абдуллохўжани Ҳазораспга ҳоким этдилар.
Ул овонда така авбошларидин бир жамоа келиб Реги Хоразмда юруганларига чаповвул уруб бир миқдор ўтунчи ва кўмурчиларни суруб кетдилар. Саййид Абдуллохўжа бу хабарни эшитиб, бир миқдор навкар била бориб олар била урушуб шикаст бериб, чаповвул уруб олғон тамоми амволларини қароқчиларнинг қўлларидин олиб тўрт тирик ва олти калла била келиб, алтофи шоҳонага мазҳар бўлди. Ондин сўнг вилоят ўғри ва қароқчилардин фароғат топиб раиятнинг ораларида амният пайдо бўлди.
Бир неча йил бу тариқада осудалиқ била ўтуб ҳижратнинг минг уч юз тўртланчи йили ва сафар ойида Муҳаммадризо тўра ибн Оллоқули Баҳодирхон бақо оламиға азм этиб, ондин тўрт ўғул қолди. Аввалғиси Аваз Муҳаммадбек, иккиланчиси Муҳаммад Назарбек, учланчиси Муҳаммад Аминбек, тўртланчиси Муҳаммад Солиҳбек эрди.
Бу воқеадин беш ой ўтгандин сўнг яна ушбу йилдаким, ит йили эрди, ражаб ойининг авойилида Элтузар иноқ ибн Раҳманбердибий мағфур дорилфанодин дорилбақоға риҳлат кўргузуб ондин етти ўғул ёдгор қолди. Авзалғиси Абдурраҳимбек, иккнланчи Тўрамуродбек, учланчи Абдулкаримбек, тўртланчи Абдуллобек, бешланчи Муҳаммад Солиҳбек, олтиланчи Абдулхолиқбек, еттиланчи Муҳаммад Муродбекдур.
Яна ушбу йил Исо тўрайи ибн Раҳимқулихони мағфур ҳаж нияти била хон ҳазратларидин рухсат ҳосил қилиб, шаъбони муаззамнинг ўн еттиланчисида шанба куни Хевақдин чиқиб йўлға кирдилар. Бу сайрларида манзил-баманзил борғон ерларида ажойиботу ғаройиботдин не кўрсалар, китобат қайдиға киргузуб бир саёҳатнома битдилар ва онда сўзни ибораторолиқ била баён этиб, балоғатнинг додин бердилар. Не учунким, ул ҳазрат бир фозили сухандон ва шоири хушбаён эрдиларким, ўзларин Хусравий тахаллуси била мутахаллис этиб, шеър ҳам айтур эрдилар. Байт ул-ҳарамнинг зиёрати шавқида бир қасида ойтибдурлар, ушбу байт ондиндур. Байт:

Эй, хуш ул давлатки, саъй айлаб Сафову Марвада ,
Бўлмоқ Исмоилдек Минода қурбони Ҳарам.

Ва бу байт ул қасиданинг мақтаъидур, байт:

Сайри гулшан Хусравийга келмаса хуш, не ажаб,
Орзу кўнглидадур гашти биёбони ҳарам.

Алқисса, кўп вилоятларнинг сайрин этиб Истанбулға бориб Халифа ҳазратлари била мусоҳабату мувонасат этиб, халифанинг хазиналарининг сайрин этиб, Истанбулнинг ажойиботлари сайрин зтиб Маккайи муаззамаға бориб, тамоми маносики ҳажнинг шаройитин бажо келтуруб, ондин сўнг Мадинайи мунавварага бориб, Расул Акрам саллаллоҳ алайҳи вассалламнинг равзайи шарифларинииг зиёратларин этиб, ондин сўнг қуддуси Шарифга бориб, масжиди Ақсонинг зиёратин этиб ва ул ерларда ётғон тамоми анбиёйи алайҳим ус-салавоту вас-саломнинг зиёратларин этиб, ҳижратнинг минг уч юз бешланчисида қайтиб келиб, тамоми хешу ақраболар била кўрушуб хон ҳазратларини кўруб, хон ҳазратлари пўрсиши мушфиқона била кўп меҳрибонлиқлар кўргуздилар.
Мундин икки йил миқдори ўтуб, ҳижратнинг минг уч юз еттиланчисида сиғир йили Иброҳимхўжа риҳлат кўсин  уруб, жаҳони фонийдин саройи боқийға интиқол этди. Ондин тўрт ўғул қолди. Аввалғиси Исмоилхўжа, иккиланчи Исломхўжа, учланчи Исҳоқхўжа, тўртланчи Муҳаммад Яъқубхўжа эрди, Паҳлавон мирзобоши онинг тарихи вафоти учун кам-беш йигирма байт миқдори айтли, фақирнинг ёдимда қолғони ушбу бир байт эрди. Байт:

Комил ул Саййид юзин кўрмай деди,
Хўжа Иброҳими жаннат жойгоҳ.

Махфий қолмасунким, бу тарих адад юзидин олтмиш зиёд эрди. Амали таъмия  билан «Саййид юзин кўрмай дебсен», ададининг исқотиға  ишорат этибдур. Чун «сен» олтмишдур, олтмиш соқит бўлса, тарих дуруст бўлур.
Чун Иброҳимхўжа жаҳондин борди, хон ҳазратлари Саййид Абдуллохўжани Ҳазораспдин келтуруб онинг ўрниға қойим-мақом этдилар ва Исломхўжа ибн Иброҳимхўжани Ҳазораспга ҳоким этиб юбордилар. Мундин бир йил ўтуб, ҳижратнинг минг уч юз доғи ўн бирланчисида Иброҳимхўжанинг девони Муҳаммад Яъқуб девонким, сил касалига мубтало эрди, жаҳони фонийдин олами боқийға юз қўйди. Ондин Абдулраҳим отлиғ бир ўғул қолди. Хон ҳазратлари они отасининг ўрниға девон этдилар. Чун Абдулраҳим ёш эрди, Саййид Абдуллохўжанинг Ҳазораспда ҳоким эрканида Муҳаммад Амин деган бир кишиси бор эрдиким, Ҳазораспга низом бериб тамоми Ҳазорасп аҳолиларининг дуоларин олиб юрур эрди. Они келтуруб Абдулраҳимнинг ёнида қўйди, токим, дафтардорлик ва фуқаропарварлик русумининг таълимин этгай, сўнгра девонлиқнинг ўзи Саййид Абдуллохўжанинг раъйича Абдулраҳимда турмай Муҳаммад Аминга интиқол этиб они Муҳаммад Амин девон дедилар. Ушбу йил Исо тўра жаҳони фонийға видоъ қилиб; ондин ўғул қолмади. Ҳижратнинг минг уч юз ўн учланчи йилида Қадам ясавулбоши жаҳондин бориб, ондин ўғул қолмади. Хон ҳазратлари онинг ўрниға Юнус маҳрамни ясавулбоши этдилар.
Санайи ҳижрийнинг уч юз ўн тўртланчисида мувофиқи бижан йили хон ҳазратлари Петербурғ сафари азмин жазм этиб шаҳзода Убайдулло тўрани ўрунларида жойнишин этиб, хизматлариға Саййид Абдуллохўжани таъйин қилиб, хизматларида Муҳаммадмурод девонбеги ва Муҳаммад маҳрам ва Юнус ясавулбоши ва ғайруҳумни ҳамроҳ қилиб Петербурғ тарафига кетдилар. Бир неча ойдин сўнг давлат била яна соғу саломат келиб ҳамма истиқболлариға чиқиб вилоятда ажаб хушвақтлиқ пайдо бўлди. Хон ҳазратлари келиб тахти давлатда қарор тутдилар.
Ҳижратнинг минг уч юз ўн олтиланчисида ва шаввол ойи ва панжшанба кунида Саййид Абдуллохўжа баҳо оламиға хиром этиб, ондин Муҳаммад Аминхўжа ва Саъидуллохўжа отлиғ иккк ўғул қолди. Хон ҳазратлари Исломхўжани Саййид Абдуллохўжанинг ўрнида қойим-мақом этдилар.
Мундин бир йил ўтгандин сўнг, хон ҳазратлари Муҳаммадниёз девонға Тозабоғ ҳавлисин йиқиб ўрниға бир ҳавли тошдин бино қилмоқни буюрдилар. Ҳижратнинг минг уч юз ўн саккизланчи йили ва зулҳижжанинг бешланчисида душанба куни ҳазрат шаҳзодайи замон ва валиаҳди даврон амри олий била Тошкандга кетмакка маъмур бўлуб, Ҳусайн Муҳаммадбой ва Омонкелдибой хизматларида кетмакка таъйин топтилар. Бас, шаҳзодайи жаҳон Иброҳимхўжа ибн Яъқубхўжа ва Соҳиб Назарбой ибни Бобо меҳтар ва Ашур маҳрам ва ғайруҳум била мазкур бўлғон кунда Тошканд азмин этдилар. Бориб Тошканднинг сайрин этиб, бир неча кун туруб, ондин сўнг, Хоразм тарафига мурожаат этиб, бир неча ойнинг ичида давлат била қайтиб келиб падари бузрукворларининг дастбўслиқлари шарафи била мушарраф бўлдилар.
Ҳижратнинг минг уч юз ўн тўққузланчи йилида Муҳаммадмурод девонбеги олами фонийға видоъ қилди. Ондин олти ўғул қолди. Аввалғиси Ҳусайн Муҳаммадбой, иккиланчиси Омонкелдибой, учланчиси Шайх Назарбой, тўртланчиси Қутлуғ Қадам, бешланчиси Қутлимуродбой, олтиланчиси Худойберганбойдур.
Ҳижратнинг минг уч юз йигирмаланчи йили ямут авбошлари ҳар тарафднн туғён этиб, йўлчиларни талаб, молларин торож этмакни бошладилар ва усто Сафар Али деган ямут солғутни бермади. Бу сўзларнинг истимоъидин хон ҳазратларига ғазаб муставли бўлуб, тамоми ўзбак ва човдар ва Ота ва Қародошли лашкарларин жамъ қилиб, шаҳзода Саййид Абдулло тўрани ўрунларида жойнишин этиб, ёнларида Шайх Назарбойни қўюб ямут устига равон бўлдилар. Бу сафарларида ҳазрат шаҳзода Саййид Асфандиёр тўра дома иқболаҳу ҳамъинон эрдилар. Чун ямут устига бордилар, Нуржон Баҳодирни бир миқдор лашкар била усто Сафар Алининг устига маъмур этдилар. Нуржон Баҳодир бориб бир миқдор отишғондин сўнг, усто Сафар Алини дастгир этиб, бошин кесиб ҳавлисин торож этиб ва ўтлаб бошин олиб келди.
Ондин сўнг хон ҳазратлари ҳазрат Саййид Асфандиёр тўра дома давлатуҳуни Тахта тарафига ирсол этиб ўзлари куч қилиб Тошҳавз тарафига равон бўлдилар. Бориб Тошҳавзға тушуб онда ўн тўрт кун миқдори таваққуф этдилар ва Нақибхўжани солғут олмоқға маъмур этиб Тахтаға юбормиш эрдилар. Чун ҳазрат Саййид Асфандиёр тўра дома давлатуҳу Тахта тарафига азм этдилар. Чун Тахтаға бордилар, онда ҳавлиларига тушуб қарор тутдилар. Ҳар тарафдин фуқаро эшитиб, кимнинг ямутларда ҳақлари бўлса, арз эта бердилар. Шаҳзодайи жаҳон навкарларга буюруб, уруб олиб берабердилар. Моли таланғон кишилар ҳам арз этиб шаҳзоданииг амри олийлари била навкарлар ўғри ва авбошлардия уруб топдуруб берабердилар. Тамоми Хоразм аҳолиларидин кимнинг ямутда ҳаққи бўлса, хабар эшитиб келиб, ямутлардин ҳақдарин олдилар. Шаҳзода ўн уч кун миқдори Тахтада турдилар. Киши қолмадиким, ямутда ҳаққи бўлуб, ул ҳаққини олмайин қолғон бўлғай. Ондин сўнг, шаҳзода отланиб Тошҳавз тарафига равон бўлдилар. Нақибхўжа ҳануз солғутни ундуруб бўлғони йўқ эрди, ул Тахтада қолди. Ёнида бир миқдор навкарни шаҳзода солғут ундурмак учун қўюб кетиб эрдилар .Олар била солғут ундурмакка муқайяд бўлди. Шаҳзода рикоби ҳумоюнларидағи лашкарлари била Тошҳавзға бориб подшоҳи олийжоҳнинг мулозаматлари шарафи била мушарраф бўлдилар.
Хон ҳизратлари шаҳзоданинг Тахтада этган ишларининг хабарларин кун-бакун эшитиб ғоятда хушҳолу миннатдор эрдилар. Ҳазратларига келган ҳамоно оғушлариға олиб кўрушуб фавқулодда навозишу меҳрибонлиқлар изҳорин этиб, кўп миннатдор бўлдилар.
Мунинг сўнгғи куни хон ҳазратлари отланиб, йўлға кириб Ҳилолийға бориб туштилар. Ондин отланиб Оқупага бориб туштилар ва ондин отланиб Кўҳна Урганжга бориб қарор тутдилар ва ўрнда бўлгон авлиёуллоҳнинг мозори файзосорларининг зиёратларин этиб кўп назрлар ва садақалар бериб ҳаммаии хушҳол этиб ва ўн беш кун миқдори кўҳна Урганжда туруб, ондин сўнг инони азиматларин  Хевақ тарафига маътуф  этиб тажаммули ужби  била йўлға кириб юрудулар. Ҳар элнингким, устидин ўтар эрдилар, ул элнинг сағири-кабиридин тамоми аҳолилари имому муаззинлари била истиқболлариға чиқиб йўл устида туруб фотиҳа бериб ва дуо қилиб қолур эрдилар. Бу тариқада беш кун йўл юруб Хевақнинг ёвуқиға келганларида тамоми уламо ва тамоми Хевақ аҳолилари истиқболлариға чиқиб дуойи давлатларин этдилар.
Фақирға китоби «Тарихи Табарий»ни форсий тилидин турк .тилига таржима этмак хизматин буюриб эрдилар. Бу сабабдин рикоби ҳумоюнда кета олмай амри олийлари била қолиб эрдим. Ман ҳам истиқболлариға чиқиб дуо қилдим. Чун ғоят шон-шавкату шиквайи ҳашмат била келиб шаҳарга кириб келиб тахти давлатда қарор тутдилар, мунинг сўнгғи куни бир ғазалниким таҳнияти  қудумлари учун айтиб эрдим, ҳазратлариға ул ғазални берилди. Ул ғазал будур. Ғазал:

Сафардин қайтибон нусрат била шоҳи жаҳон келди,
Ҳамоно элни жонсиз танларига тоза жон келди.
Тўфангу тўп садосиднн қилиб гардун қулоғин кар,
Тазалзул кўргузуб сатват била чун қаҳрамон келди.
Сиёсат ўтиға ўртаб бори буғпу инод аҳлин ,
Саросар барча кишварни қилиб дориламон келди.
Адолатни шиор айлаб, фасод аҳлини хор айлаб,
Карамлар ошкор айлаб шаҳи гетиситон келди.
Етолмай эрди армонда неча дармондайи ғамгин,
Ҳамул афтода мискинларни айлаб шодмон келди.
Фироқ акёми поёнға етиб, кетди ғаму кулфат,
Масаррат майманат ўрниға онинг тавъомон  келди.
Баёний, хурдайи назмингни олида нисор этгил,
Биҳамдуллоҳки, давлат бирла шоҳи хурдадон келди.

Мунинг сўнгғи куни яна бир қасида ҳам айтиб элтиб ҳазратларига берилди, ул қасида будур. Қасида:

Сипосу сано  ҳамди беҳад сон,
Онгаким, эрур сонеъи  кун-факон .
Бори олам аҳлига халлоқ ҳам,
Мураббийдур ул қодири ғайбдон.
Тавонову доно ва бинодурур,
Аёндур онга ошкору ниҳои,
Жаҳону жаҳон аҳлидин бениёз,
Олардин онгадур на суду зиён.
Эмас кунҳи  зотиға мумкин онинг,
Вусули уқули фаҳули жаҳон.
Не санъатда ғафлат, не ажзу қусур,
Не асбоби олат онгадур авон.
Бино қилди сунъини бонийлари,
Муаллақ, мутаббақ тўқуз осмон.
Кавокиб, аносир, маволид ҳам,
Замину замону макнну макон.
Оларда не мавжуд эса бориға
Вужуд этди эҳсон карон то кароп.
Ҳам инсонни туфроқдин ижод этиб,
Они айлади даҳрда ҳукмрон.
Бори оламу аҳлининг халқидур,
Туфайли набийи охир уз-замон
Ким, ул олам аҳлига раҳматдурур,
Ҳам улдур Расули ҳама инсу жон.
Қамар бўлди бир бормоқи бирла шақ ,
Ҳажар эрди илкида тасбеҳхон.
Уруж этди  носуддин лаҳзада,
Онга истионад бериб мустаъон.
Топиб қурб руъят била иттиҳод
Саволиға бўлди ато тавомон.
Набию бори ол асҳобиға,
Салоту саломин ҳақ этсун равон.
Сипосу дуруд изидин бир неча
Сўз ила шаҳим мадҳин этгум баён.
Чу тарки фалак қилди моҳини тарк,
Келиб бўлди ул лаҳзада баррабон.
Онинг бимидин барднинг кўрки бот,
Кетиб бўлди бу даҳрдин бенишон.
Баробар ҳамон бўлди кофур мушк,
Саросар жаҳон бўлди бир бўстон.
Ҳаво мўътадил, жонфизодур насим,
Булутлар садафвор гавҳарфишон,
Қилиб варди аҳмар ўзин жилвагар,
Чекар шавқидин булбул ўтлуғ фиғон.
Баҳор офаринга ҳазор офарин,
Нисори ҳазор офарин минг равон.
Жаҳон ҳикматидин топиб зебу фар
Мунаввар, муаттардурур хулдисон.
Тиканлардин айлаб падидор гул,
Чаман саҳнини қилди рашки жинон.
 Гул устида қатроти шабнамлари,
Дури иобғадур маломатрасон.
Бу мавсумда гулзордур тоғи дашт,
Намоён бўлуб лолаю арғувон.
Сано айтибон неча минг тил била,
Сипосида савсандур тарзабон.
Хасу хор, ашжор гуллар очиб,
Жаҳон ранг-баранг гул била гулситон.
Дебои ҳар бири «Ло шарика лаҳ» 
Онинг ҳамдида бўлди ратб ул-лисои.
Муасфарни асфар қилиб дарди ишқ,
Бу водийда сарғарди чун заъфарон.
Етиб сунбули тарга юз печи тоб,
Ҳино ёр илки учун нотавон.
Қарор наргис асло кўзин юммайин,
Тамошони билмиш ғанимат бу он.
Хиёбонда саф боғламиш сарвлар,
Келурлар дебон шоҳи гетиситон.
Қаю шоҳким, шохлар шоҳидур,
Салотиндин аъло онга иззу шон.
Эрур исми шоҳи Муҳаммад Раҳим,
Баҳодир абулфатҳи соҳибқирон.
Раият замонида эмин бўлуб,
Эрур барча зл лутфидин шодмон.
Ичиб қурт ила қўй бир ерда сув,
Қўй устида тўрғай қилур ошиён.
Эрур аҳлпарвар муқаввийи дин
Ва ҳам боиси амндур ҳам амон.
Бировга карам илкин очса агар,
Ҳамоно ики илкидур баҳри кон.
Саховатда андоғки, Ҳотамдурур,
Адолатда андоғки, Нўширавон.
Шижоат аро, уйлаким, пури Зол,
Жалодат аро, уйлаким, қаҳрамон.
Ямут муфсиди бош кўтармиш эди,
Бўлуб муттафақ бир неча қултибон.
Фасод аҳлига етмаса гўштоб,
Демас бу фалондур, бу ибни фалон.
Бир одамни бир фулс учун қатл этар,
Не яхши қолур илкидин, не ямон.
Чу шаҳ бўлди огоҳ бу ҳолдин,
Раият учун бўлди озурда жон.
Вилоятни сайрин баҳона қилиб,
Равон бўлдилар мисли шери жаён.
Фасод аҳли бошиға юз рустахез
Солиб тиғдин оқти дарёйи қон.
Қилиб зўрманд элни илкини банд,
Инод аҳлини қилди бехонумон.
Нечанинг уйин ўтлабон йиқтилар,
Нечага карам қилдилар бекарон.
Вилоятларин чунки сайр этдилар,
Бу ёнға сўнг этдилар атфи инон.
Баёний чу бу сайрда йўқ эди,
Бу боис била бўлди мўъжазбаён,
Илоҳи бу одил шаҳаншоҳнннг
Ҳаётин ўзунг қилгасен жовидон.
Жаҳонда давом айлабон сарбаланд,
Не мақсуди эрса, ато қил равон.

Вақтеким, бу тариқада ямутларнинг амаллари жазоларин бердилар, ондин сўнг ямутларнинг шўришлари  паст бўлди. Нақибхўжа ҳам ямутларнинг солғутларин ундуруб келди. Ҳижратнинг минг уч юз йигирма бирланчиси ва тавушқон йилида Муҳаммад Ниёз Махзум девон Тозабоғ ҳавлисининг биносини итмомға еткурди. Ҳавлининг атроф даври тошдин бўлуб, ичи чўпкори  бўлмиш эрди. Фақир онинг авсофи ва тарихини бу тариқа айтдим, тарих:

Шоҳи Муҳаммад Раҳимхони замину замон,
Зилли  залили худост бар ҳамайи бандагон.
Гулшани икболи у дар ду жаҳон тоза бод,
Тоза шуд аз ҳимматаш гулшани боғи жаҳон.
Кард бинойи ажиб мисли беҳишти барин,
Ҳарки тамошо намуд, шуд мутаажжиб бар он.
Қасри хаварнақ мисол дошта чандин қасур,
Ҳар еки у гўйиё сар зада бар осмон.
Ранг-баранг абвоби у з-ойинаҳо боби у,
Печи ҳавотоби у бар ҳама роҳатрасон.
Фарши зи санги рухом рангаш ҳамон сийми хом,
Мехи дараш ҳамчужом сақфи ҳамон гулситон.
Кунгираҳояш зисанг мисли зумуррад баранг,
Чун санами шўх-шанг саркаши жилвакунон.
Соли бинояш бажид гўфт Баёний чунин:
«Ҳавлийи шоҳонайи шоҳи Сулаймон нишон».

Бу тарих ҳиссбда етти адад кам келиб эрди, амали таъмия била «бажид гўфт», деб етти ададни идхол этилди. Яна Тозабоғ ҳавлисининг олдида бир кичик мадрасага муштамал бўлғон масжиднинг чўбкори бино этилмакининг ҳам амрин этиб эрдилар. Ул масжиднинг ҳам биноси ушбу йил итмомға етиб эрди. Онинг учун бу тарихни айтилиб эрди: Тарихи масжид ва мадрасайи чўбин:

Шоҳи Муҳаммад Раҳимхони адолатшиор,
Кард амалҳойи хайр аз карамаш ошкор.
Паҳлуйи ҳар ҳавлияш мадрасайи масжиде
Кард бино шуд зисанг карда зи ҳам сангиор.
Лек ҳамин масжиду мадрасайи чўбин шуда
Аз ҳама шуд хубтар ва з-ҳама шуд устивор.
Бод басе пойдор давлати ҳам умри у,
Ин амали хайрро карда басе пойдор.
Дид Баёний тамом ёфт бино гўфт:
«Ин мадрасаю масжиди шоҳ бишуд чўбкор».

Ушбу йил ҳазрат шаҳзодайи замон ва валиаҳди даврон ҳазратлари амри олий била Петербурғ тарафиға кетмакка маъмур бўлуб, хизматлариға Маҳмуд Вафо карвонбоши ва Исломхўжа таъйин топтилар. Бас, шаҳзодайи жаҳон далвнинг олтиланчиси ва зулқаъданинг ҳам олтиланчиси ва шанба куни эрди, ул тарафға озим бўлдилар ва бир неча ойдин сўнг давлат била яна қайтиб келдилар. Фақир тарихи сайрлари учун бир неча абёт айтиб бериб, мулозамати саросари саодатларига мушарраф бўлуб ул абётни муборак қўллариға бердим. Пўрсиши мушфиқона била меҳрибонлиқ кўргузуб ўлтурмоқ рухсатин бердилар ва тарихни мутолаа қилиб мақбули муборак хотирлари бўлуб кўп илтифотлар этдилар. Ул тарих будур:

Анжумлар ила дойир ўлуб моҳи осмон,
Қнлди тулуъ меҳр киби шарқдин равон.
Нури мунаввар айлади Хоразм мулкини,
Бўлди тўлуб сурур ила эл кўнгли шодмон.
Яъники, келдилар сафар барри баҳрдин
Айлаб жаҳонни сайрини шаҳзодайи жаҳон,
Дунё ажойиботини, пасту баландини
Кўрдилар, эмди бўлдилар эл ичра кордон.
Топти уружи жоҳлари авжи эътибор,
Бўлди фузун тараққий миқдори рафъи шой.
Маҳзун кўнгуллар эрди басе мунтазирлари,
Кузларга тийрароқ эди бу тийра хокдон.
Юз шукрким, худойи карим айлабон карам,
Қилди ижобат ила дуоларни тавомон.
Кўзларга нур етди, кўнгулларга ҳам сурур,
Гўёки, жисмларга ҳулул этди тоза жон.
Тарихи сайр битди Баёний бу навъким,
Асфандиёрхон тўра келди бу кун омон.

Ушбу йил Отажон тўра бақо оламиға юз қўюб, ондин Муҳаммад Амин тўра ва Саййид Ғозий тўра ва Саййид Асад тўра отлиғ уч ўғул ёдгор қолди. Фақир онинг тарихи вафотин баъзи ҳолатиға муштамил этиб, бу тариқада айтиб эрдиким, тарих:

Сад дариғ ин жаҳони бебуйёд,
Дод-бедод дода ёфт мурод.
Ин чи ғаддори аст дар нафис,
Хок сад хонаро диҳад барбод.
Беҳисоб муҳосибони жаҳон,
Рост но-яд жафойи ин кай ёд.
Ба Отажон тўра чиҳо карда
Буд, у ҳамчу тиғ аз фўлод.
Дар ҳама илми фазл моҳир буд,
Нек донаидайи салоҳи фасод.
Файласуфи замонайн худ шуд,
Карда тақвимҳо зи худ ижод.
Буд чобуксувори Рустами даҳр,
Тири бу бархато намиуфтод.
Ҳазрати шоҳро биродар ҳам,
Чи биродарки, чокари мунқод.
Шуд сафар карда ҳожи ул-ҳарамайн,
Аидар офоқ кард сайри билод.
Омада гўшагири узлат шуд,
Ба ибодати ҳақ шуда мўътод.
Ҳам шуд аз раҳравони аҳли тариқ,
Аз машойих намуда истисъод.
Ҳавлиеро ки худ ба Гандумкон
Карда буд аз баройи худ бунёд.
Дар суйи шарқ у бамадрасайи,
Зийнаташ низ карда буд зиёд.
Мақбара сохт андару бар худ,
Чорае нист з-ин баройи ибод.
Кард таклиф чун ба ҳавлийи хейш,
Ба қабулаш намуд шаҳи дилшод.
Кард ирсол атои пинҳони,
Токи бар харжҳо шуд имдод.
Пас савори шуда ба Гандумкон,
Мутаважжиҳ шуд аз тариқви дод.
Бо ҳамма шаҳзодаву худамо,
Жумла аркони давлату ажнод.
Дар раҳаш фарш кард пояндоз,
Аз матойи жаҳони самин касод.
Ба нисораш зи дирҳами динор,
Кард ийсор мақдамаш бамурод.
Ҳамаро дод хильати фохир,
Ҳич фарди намонд аз афрод.
Чун зиёфат охир шуд, бас, шоҳ
Шуд савори ба асби рахш нажод.
Бар Арк омаданд дар соат,
Бо ҳама хайл бо ҳама авлод.
Онки айвонн мамлакатро буд,
Зоти олий сифоти у чу имод.
Амали хайр андарин олам,
Кард бар муқтазойи истеъдод.
Шафқат карда беватанҳоро,
Ҳавливу боғ жойи бошиш дод.
Чун зи ҳақ амр «иржиий» омад,
Вақти ражъат бамбдад аст маод.
Соли харгўш буд авохири қавс,
Чиллаи қавс умри тоб кушод.
Чун закияти баарсайи уқби,
Ҳамчу шери жаён қадам бинҳод.
Соли торихи у Баёний гўфт:
«Дод аз дасти ин харобобод».
Лек жуз ек алиф дарин мисраъ
Ҳеч нашимурд аз ҳуруф аҳод.

Ул ҳазрат ўзларин Комрон тахаллуси била мутахаллис этиб, шеър ҳам айтур эрдилар. Маълум бўлсунким, хон ҳазратлари бағоят мушфиқ-фуқаро ва бағоят хайрдўст киши эрдилар. Кўп мадрасалар ва масжидлар бино қилдилар ва кўп мадрасаларнинг бинолариға сабаб бўлдилар. Андоғким, Муҳаммадмурод девонбеги бир мадраса бино қилди ва Юсуф маҳрамга буюруб бир мадраса бино қилдилар ва Қадам ясавулбоши бир мадраса бино қилди ва Иброҳимхўжа бир мадраса бино қилди ва Юсуф ясавулбоши бир мадраса бино қилди ва Ҳусайн Муҳаммадбой бир мадраса бино қилди ва Дўст Олим бир мадраса бино қилди в-ал қозиял-қуззот Қози Муҳаммад Салим бир мадраса бино қилдн. Ва Исломхўжа бир минорли мадраса бино қилди. Бу биноларнинг ҳаммалари ул ҳазратнинг тарғиблари била бўлди. Яна Нуриллобек отлиғ ҳавлиларининг атрофида кўп беватанларни ватанли этдилар ва яна Тозабоғ атрофида ҳам кўп беватанларни ватанли этдилар ва тўрт олий масжид бино қилдуруб Тозабоғда ватан тутғон беватанлар тўрт масжид қавми бўлдилар. Яна Янги қалъада Нуриллобек ҳавли ва боғларининг шарқи шимол тарафида кўп беватанларга ватан бериб ва бир олий масжид бино қилдуруб, ул ерни Султонобод исми била мавсум этдилар. Ул масжиднинг қавми юз уйли бўлди. Алҳақ, кўп ерларни обод этдилар.
Кўп масжидлар ва мадрасалар ва қорихоналар бино бўлуб кўп ерлар ободон бўлди ва халойиқ ҳам «Анносу Ало дини Мулукаҳум»  муқтазосича амали хайрға роғиб бўлуб, ҳатто, Муҳаммад Паноҳбой деган ҳам масжиди калоннинг орқа тарафида бир мадраса бино қилди. Ва қори баззоз Юсуфбек ибн Фозилбнй мағфурнинг ўз маҳалласидағи ҳавлиларининг ўрнида бир минорли мадраса бино қилди. Ҳижратнинг мингу уч юз йигирма иккиланчисида Муҳаммад маҳрам мадрасасининг биносини итмомига еткуруб фақирдин тарих айтмоқ илтимосин этиб эрди. Бу тарих айтилди:

Андар замони шоҳи Муҳаммади Раҳимхон,
Хоразм пур шуд аз асари хайри бешумор.
Андишаву тафаккури у буд хайри халқ,
Шаҳ бояд инчунин, зиҳе лутфи кирдикор.
Як маҳрамашке буд Муҳаммад ба амри у,
Бисёр карда аз амали хайр ошкор.
Имсол низ кард яке мадраса бино,
Бо масжидике, шуд амали хайр пойдор.
Масжид шуда зи масжиди Ақсо намунае
Ҳам мадрасае зи-номи Кўкалтош карда ор.
Бар тоқи осмон шуда тоқи равоқи у,
Айвони ҳужраҳо баҳаво шуд чу навбаҳор.
Соли бинойи у зи Баёний шунидани аст,
Гўфт ин бинойи бандаҳу шоҳи карамшиор.

Ҳижратнинг минг уч юз йигирма учланчисида мувофиқи илон йили жаддининг ўн иккиланчиси ва зулқаъданинг еттиланчиси сешанба куни эрдиким, сарвари атиббо  Яхшимуродбек ибн Бобожонбек ибн Оллоберди тўра сақаллоҳу сароҳу  етмиш тўрт ёшларида жаҳони фонийға видоъ қилдилар. Ул ҳазратдин уч ўғул ёдгор қолди. Аввалғиси Қутлимуродбек, иккиланчиси Тўра Мурод оталиқ, учланчиси Паҳлавон Ниёзбек эрди. Ҳижратнпнг минг уч юз йигирма тўртланчисидаким, далвнинг йигирма бешланчиси эрди ва йилқи йилидин ўн кун ўтуб эрди, не учунким, турк ҳисобининг ўн саккизланчиси ва душанба кунида Оллоёртўра ибн Саййид Муҳаммадхони жоннатмаконким, хон ҳазратларининг кичик биродарлари эрди, қирқ етти ёшда жаҳони фонийға видоъ қилиб, ондин Боғбектўра отлиғ бир ўғул ёдгор қолди. Чун ҳижратнинг мингу уч юз йигирма бешланчи йили кирди, бу йил қўй йили эрди. Хон ҳазратлари бу йил олтмиш уч ёшлариға кириб эрдилар. Расул акрам салаллаҳи алайҳи вассаламнинг ёшлариға кирганларининг шукронаси учун ёш тўйи бермакни ҳазрати
Валиаҳди даврон ва шахзодайи жаҳонға амр этдилар. Шаҳзодайи жаҳон Исломхўжаға буюриб бир улуғ тўй бошладилар. Фақир ул тўйнинг таърифида бир қасида айтдимким, тўй тарихиға ҳам куштамил эрди, ул қасида будур, қасида:

Султони хавар, чун ҳамал, тахти уро топти қарор,
Элга карам ойинидин лутфини килди ошкор.
Ким элни қишнинг лашкари уйларда махсур айлабон,
Тарсон ҳам ларзон этиб қилмиш эрди зору низор.
Чун ғолиб ўлди эътидол адлини нурин қилди фош,
Бўлди баробар бир-бири бирла ҳамон лайлу наҳор.
Пайваста борон бориши сероб қилди ер юзин,
Бўлди саросар ер юзи ондин ажаб бир сабзазор.
Тўлди жаҳон гулдин очиб гулларни ашжори набот,
Бир бўстон бўлди жаҳон азҳор онда бешумор,
Гулшанда шафтолу гули бўлмишдур ўтдек шуълазан,
Ондоғки, ман тоби била қизмиш гули рухсори ёр.
Ҳар ёнға сувлар ҳам оқиб эсти насими жонфизо,
Файзи сафо бирла тўлуб қолди бори дору диёр.
Бод айлабон фаррошлиқ гулшанни хасдин қилди пок,
Септи булут саққоси сув ер бирла паст ўлди ғубор.
Фарши зумуррадгун била мафруш бўлди ер юзи,
Фирдавсга бўлди жаҳон Хоразм ила ойинадор.
Тартиб бирла сарвлар саф гортибон турмиш бори,
Одобнинг расми била хизматдадурлар бовиқор.
Ойини тазйинлар била тўлмиш вилоят сар басар
Ким, олтмиш уч ёшға кирибдурлар шаҳи эҳсоншиор.
Айлаб паямбар ёшининг шукри учун шоҳона тўй,
Фармон била бошлатдилар шаҳзодайи Асфандиёр.
Неча вилоятдин киши йиғнолди ушбу тўйға,
Аҳли хадамдурлар бори эл олдида ҳожатбарор.
Аҳли тариқат хайли ҳам бир ёнда маскан тутдилар,
Ҳалқа қуруб зикр этибон дер эрдилар: «Ё Бирубор!»
Илм аҳли бир ёндин келиб чун бўлдилар хиргаҳнишин,
Килдилар илми фиқҳдин зикри масойил ихтиёр.
Шеър аҳли ҳар ёнда юруб ашъор фикрин айлабон,
Бу тўй торихи учун фикратга эрдилар дучор.
Айшу тараб аҳли тузуб ҳар ёнда турлук базмлар,
Ишрат эли бирла тўлуб эрди ямин ила ясор.
Созин муғаннийлар наво тузди тузуб дилкаш адо,
Ғамгин кўнгулларга бўлуб базм ичра ёри ғамгусор.
Гулчеҳра соқийлар юруб, базми тарабнн қиздуруб,
Жому суроҳнини қилиб онда қатор андар қатор.
Нозу адо бирла қилиб ҳар лаҳза изҳори вафо,
Ҳар дам тутуб базм аҳлига жоми шароби хушгувор.
Ҳар ёнда эл Хевақ сори юз қўйдилар хушҳол ўлуб,
Бошдин оёқ Хоразм эли келди ҳама хурду кибор.
Ҳавли ённда қўш тутубдурлар тамоми ҳурфикр,
Нелар кўнгулларға тушар бўлса, бори ул ерда бор.
Чунким ямутларга хабар етмиш эди ул хайлдин,
Бу тўйға юз қўйднлар, филҳол, кўи сонсиз савор.
От чоптилар қийқу солиб, фарёди афғонлар била
От судрабон бир-бирига зоҳир қилиб кини ниқор.
Гаҳ паҳлавонларға кураш тутдурдилар майдон аро,
Ваҳ, не бало, нозик бўлур мунда раҳи номуси ор.
Гоҳ дорбоз ўйнаб ўюн русча лўъбатлар била,
Зоҳир қилиб турлук ҳунар кўргузди элга иқтидор.
Гаҳ рус лўъбатбози хам русу ёфун тасвирини
Кўргузди, бу ҳамдур ажаб бир қудрати парвардигор.
Ким кўргузур элга ажаб вусъатли майдони набард,
Гаҳо онинг бир ёнида зоҳир қилур олий ҳисор.
Гоҳо аробаларни от кўз олдида судраб юрур,
Гоҳо у жонларни равон аплар талотумли наҳор.
Гоҳо ики лашкар келиб айлар уруш бир арсада,
Тўпдин, тўфангдин дам-бадам зоҳир қилур дуди шарор.
Гоҳо неча бечораға макру фириб айлаб аён,
Ғаддорлик ойинини соз этди неча нобакор.
Гоҳо ўюн бирла бўлур кўп нозанинлар жилвагар
Ким, барчасидур сиймтан раъно қаду лолаузор.
Бу навъ кўп найранг ила элга тамошо берди ул,
Эл они ҳайрони бўлуб топти арода иштиҳор.
Чун тўй айши ишрату анвоъи хайрият била
Анжомиға етди зеҳи эҳсони лутфи шаҳриёр.
Келган киши бошдин оёқ бўлди зари зеварга ғарқ,
Бу тўйда ким киймайин қолди либоси зарнигор?
Деди Баёний шоҳиға тўйини тарихи учун:
«Эй, икки мунча умр ила бўл бу жаҳонда барқарор».

Ҳижратнинг минг уч юз йигирма олтиланчисида мувофиқи бижан йили сунбуланинг йигирма бешланчисида ва шаъбони муаззамнинг йигирмасида Тўра Мурод тўраким, хон ҳазратларининг биродарлари эрдилар, эллик тўрт ёшларида олами фонийдин саройи боқийға риҳлат кўргуздилар. Ул ҳазратдин икки ўғул ёдгор қолди. Бири Раҳманқули тўра ва бири Худойқули тўрадурлар. Ул ҳазрат муҳиби уламо ва муҳиби ақрабо эрдиларким, тез-тез тамоми хешу ақрабони жамъ қилиб иттиҳоду якранглик тариқидин бир зарра мунҳариф бўлмай камоли муҳаббат ва муддат била мусоҳибат ва мувонасат кўргузур эрдилар. Бизлар тамоми оқоини била даъватлари мужибича мажлисларига ҳозир бўлур эрдук. Хоҳишлари бу эрдиким, бизларни бир лаҳза ҳазратларидин жудо қилмағайлар ва ўзларин Муродий тахаллуси била мутахаллис этиб, шеър ҳам ойтур эрдилар. Чун раҳили олами бақо бўлдилар, фақирға муфорақатларидин  ажаб бир бетоқатлиқ даст бериб, ул изтироб бу ғазални айтмоқимға боис бўлди, ғазал:

Давр жаври ғамли кўнглумни яна айлаб ғамин,
Зоҳир этди жавр уза жавр айлабон кин узра кин.
Билдим, эй дунёйи фоний, сенда йўқ эркан вафо,
Ким санга келса, ғамин кетди, бўлуб зори ҳазин.
Бермадинг кимларга сен юз оли найранг ила ранг,
Қилмадинг кимларни юз минг ғадр ила турбатнишин?!
Номурод эттинг Муродийдек мукаррам зотня
Ким, эди гулзори маъни ичра фикри хурдабин.
Ақрабоға бир муҳаббатли биродар эрди ул,
Бас, кўнгулларда эди меҳри онинг нақши нигин.
Дўст қўлдин кетди, эмди оҳи афгондин не суд,
Раҳматига нойил этгай они раббил оламин.
Эй, Баёний, айла шоҳингнинг дуойи давлатин
Ким, онга пайваста бўлғай тенгрининг лутфи маъйин .

Хон ҳазратлари шеърга кўп завқ пайдо қилиб эрдилар. Ўзлари ҳам бурундан ФЕРУЗ тахаллуси била мутахаллис бўлуб, шеър айтур эрдилар. Сўнгроқ шеърға кўпроқ ҳарис бўлдилар. Ҳар кишининг шеър айтмоқға саҳл қобилияти бўлса, навъи шеърларни айтиб даргоҳи олийға олиб бора бердилар. Шоирларнинг ададлари кам-беш қирқға ёвуқ борди. Али маҳрамнинг Аҳмад отлиғ бир ўғли бор эди. Ул ҳам ўзини Табибий тахаллуси била мутахаллис этиб шеър айтмоқ бошлади Хон ҳазратлари ўз ғазалларидин юз ғазални шоирларға бериб буюрдилар: «Мунга пайравлик этиб ғазал айтинглар». Шоирларнинг ҳар бири онга пайравлик этиб, юя ғазал айтдилар. Хон ҳазратлари Табибийға амр этдилар, токим, ул ғазалларни маснавий зимнида жамъ қилиб бир китоб этгай. Табибий фармони мужиби била амал қилиб, ул ғазалларни жамь қилиб ҳар ғазални ёзмоқчи бўлғонда, маснавий била ул ғазални айтғон ким эрканнн баён этиб, бу тариқада тамоми ғазалларни жамъ қилиб тамом этиб ул китобға «Мажмуат уш-шуаро» от қўюлди. Онинг итмоми ҳам ушбу йил воқе бўлуб эрди. Фақир онга бу тарихни айтдим. Тарих:

Илоҳи шаҳаншоҳи кишварпаноҳ
Ким, улдур карамли, адолатли шоҳ.
Онинг дам-бадам умрин айлаб зиёд,
Давом айла тахти адолатда шод.
Чу бордур улуми фунун маъдани,
Карам илми фаи аҳлигадур фани.
Этиб илми фазл аҳлига илтифот,
Оларға чиқорди жаҳон ичра ет.
Табибийкидур, шоири муҳтарам,
Нетай они атворин айлаб рақам,
Маорифда ўзни тутар кўп ариф,
Мажолисда доғи ҳарифу тариф.
Бир ойинадур сўзлари сарбасар,
Рамуз  они аксидадур жилвагар,
Онга амр этиб ул шаҳи бебадал 
Уз ашъоридин топшуруб юз ғазал,
Дедилар: «Мунга кимки пайрав бўлуб,
Ғазал айтмиш фикрат ила тўлуб.
Они айтғонлар ким эрканни бил,
Борин маснавий зимнида жамъ қил».
Бўлуб шодмон ювди ул муҳтарам
Ҳазин кўнгли мнръотидин занги ғам.
Бу хизмат изида этиб иҳтимом.
Каму беш ики йилда этди тамом.
Баёний қилиб фикри тарих бот,
Дедим: «Шеърдин қолди оламда от».

Юсуфбек ибн Фозилбий мағфурнинг ҳавлисиким, Ур ҳавлисидадур. Отажон тўра мағфурға тушуб эрди, Отажон тўра они Қори баззозға сотиб эрди, Қори баззоз ҳавлини йиқиб, ўрнида бир яхши мадраса биносин бошлаб эрди, ушбу йил итмомға етиб, онга тарих айтмоқ илтимосин этиб эрди. Онинг учун бу тарихни айтилди.

Шоҳ оламға давом этса, дуойи олам эли,
Они ҳақида ҳануз даҳр элидин будур оз.
Ким онинг даврида даҳр аҳли эрур мойили хайр,
Бу доғи даҳрда ҳар хайрға бордур анбоз.
Тангри кун-кундин онинг давлатин этсун афзун,
Айлабон тахти адолат уза умрини дароз.
Они ройиға қараб қорийи хайрандеша
Айлади бир амали хайр биносин оғоз.
Урдин жаҳл ниҳолин қўпориб, мадрасае
Солибон, эл юзига илм эшигин этди боз.
Эшитиб они, Баёний деди торихиниким:
«Урда этди бино мадраса Қори баззоз ».

Хон ҳазратлари ҳафтада икки кун: жума ва душанба оқшомларида уламо била суҳбат тузуб китобхонлиқ этдурур эрдилар. Андоғким, Юсуф ҳожи охунд ва Исмоилхўжа охунд ва Худойберган охунд ва олиму улум маъқул ва манқулда Мулло Муҳаммад Расул ва фақири ҳақир мажлиси ҳумоюнлариға ҳафтада икки мартаба ҳозир бўлуб китобхонлик этар эрдук. Гоҳо домла Муҳаммад Расул била икковимиз кириб, суҳбати ҳумоюнларида китобхонлиқ бўлур эрди ва сипоҳийлар ва тўраларни ҳам китобхонлиқ этарга тарғиб этар эрдилар. Бас, ҳамма китобхон бўлдилар. Алқисса, «Анносу ало дини мулукаҳум» нинг муқтазосича тамоми вилоят халқи китобхон бўлдилар. Андоғким, Навойи алайҳур раҳма дебдурлар, байт:

Шаҳ дарёву халқ эрур анҳор,
Иккисининг суйиға бир маза бор.

Ўтган йили Ҳаким оталиқнинг ўғли Абдулло оталиқ жаҳондин бориб, ўрниға Муҳаммад Сафобек деган ўғлини оталиқ этиб эрдилар. Бу йил Саййидбий ибн Авазмуродбий дунёдин ўтуб, ўрниға Солиҳ оталиқнинг охтуқи Улуғбек ибн Отажонбекни бий этдилар ва Нуриллобек ибн Бобожонбек ибн Иброҳимбек ибн Авазбий иноқ мағфурни мироб этдилар. Ва Муҳаммадризо оталиқнинг ўғли Муҳаммад Солиҳбекни бий этдилар ва Абдуллобек ибн Бобожонбек ибн Солиҳ оталиқни иноқ этдилар. Ушбу йил Тўра Муродбек ибн Элтузар иноқ жаҳондин бориб, ондин авлод қолмади ва ушбу йил Худоёр қушбеги оламдин интиқол этиб ўрниға ўғли Жонибекбекни қушбеги этдилар. Ҳижратнинг мингу уч юз йигирма еттиланчи йилида Муҳаммад маҳрам жаҳондин борди. Махфий қолмасунким, Муҳаммад маҳрам иккидур, бирини ақлли Муҳаммад дер эрдилар. Мадраса солғон ақлли Муҳаммаддурким, вафот топғон будур.

ҲАЗРАТ САЙЙИД МУҲАММАД РАХИМ БАҲОДИРХОНИ СОНИЙНИНГ ВАФОТЛАРИНИНГ БАЁНИ

Ҳижратнинг минг уч юз йигирма саккизланчи йилида хон ҳазратларига бир қоттиғ беморлик ориз бўлуб, бнр неча кунлардин сўнг андак афоқат топтилар. Аммо ул мараз бадани муборакларидин зойил бўлмади. Тамоми атиббо онинг муолижасида ожиз бўлдилар. Ҳарчанд зоҳидлар ва обидлар дам солдилар, таъсир эгмади. То борур эрди, беморлиқлари иштидод топар эрди. Орс, муқаддар бўлғон кун тугониб, ажали мавъуд етушса, ҳеч кишида ул қудрат йўқдурким, онинг бир соат миқдори тақдим ё таъхирига боис бўла олғай, байт:

Чун мубаддал шуд эътидол мизож,
На азимат асар кунад, на илож,

Ҳижратнинг минг уч юз йигирма саккизланчиси, мувофиқи ит йили ва сунбуланинг саккизланчиси ва шаъбон ойининг йигирма тўртланчиси ва душанба куни эрди, жаҳон бўстонидин жаннат гулистониға хиром этдилар. Фақир вафотлари тарихин бу тариқада айтиб эрдимким, тарих:

Дариғоки, шоҳи Муҳаммад Раҳим
Эди олам ичра адолатшиор.
Жаҳон ичра анвойи хайротни
Қўюб кетди ўздин қилиб ёдгор.
Раият замонида эмин бўлуб,
Дуосини машғули лайлу наҳор.
Вафотидин ўлди бори эл ғамин,
Тақассур била йиғлабон зор-зор.
Баёний тўкуб ашк, тарихини
Дедим: «Кетди хусрави жами номдор».

Бу тарих ҳисобда «уч юз йигирма бир» адад зиёд келиб эрди. Амали таъмия била «ашк» лафзин исқот этилди. Ул ҳазратнинг айёми ҳаётлари олтмиш олти йил ва муддати салтанатлари қир етти йилу ўн беш кун эрди. Ҳазратларидин олти ўғул ёдгор қолди. Аввалғиси Асғар тўра, иккиланчи Меҳдиёр тўра, учланчи Саййид Абдулло Тўра, тўртланчи ҳазрати валиаҳди даврон Саййид Асфандиёр тўра дома умраҳу ва давлатаҳу, бешланчи Убайдуллл тўра, олтиланчи Муҳаммад Юсуф тўрадурлар. Ул ҳазрат уламони кўп дўст тутар эрдилар ва шеърияти ғарронинг  иртивожиға саъй этар эрдилар ва бағоят раиятпарвар ва шафқатгустар ва одилу бозил  киши эрдилар ва намози панжагонани  авқоти панжагонада адо этмакка мудавомат этар эрдилар. Асло намозни қазо этган эрмасдурлар. Ҳатто, марази  мавтларида  ҳам намозларин имову ишорат била адо қилдилар ва ҳар кеча саҳар вақтида бедор бўлуб каломи мажид ва фурқони ҳамиддин тўрт порани тиловат этиб, бомдод вақти бўлғондин сўнг намози бомдодни ўқуб, ондин сўнг ўзга умурға иштиғол кўргузур эрдилар. Фақири ҳақир бир кун, рамазон ойи эрди, тиловати қуръоннинг таърифида ушбу бир неча абётни айтиб элтиб муборак қўллариға бериб эрдим, ўқуб бағоят мақбули хотири мубораклари бўлди.

Хатми қуръон  рамазон онида бордур анаб,
Моҳи уммат дедилар чунким, они шоҳи араб.
Чунки Раҳмон они таълимини этмиш эрса,
Бандадин таркини этмак они эрмасму ажаб.
Ву жаҳони давлатининг вусъатиға ҳам бояс,
Ул жаҳоннинг доғи бу бўлди нажотнға сабаб.
Ҳақни қурби муни қурби била бордур мумкин,
Лек бу бобдадур шарти онинг илми адаб.
Қимки иҳлос ила қуръонни саҳарларда ўқур,
Не ажаб давлати умрини фузун айласа раб.
Бу равиш бўлмағуси даҳрда ҳар кимга насиб,
Авни ҳақдур сабаби не ҳасаб ўлмиш не насаб,
Шукрулиллоҳки, Баёний ҳам эрур қуръонхон,
Бу сабабдин онга ашъорида бу бўлди лақаб.

Ва ҳар кун офтоб тулуъидин икки ярим соат ўтгандин сўнг ташқориға чиқиб надимлари мисли Исломхўжа ва Ҳусайн Муҳаммадбой ва Толибхўжа ва Муҳаммад маҳрам ва ғайр ҳам била масоҳибат этиб ўлтурур эрдилар. Гоҳо анвойи гул ва раёҳиннинг тамошоларин этиб чошт  вақтидин сўнг қайтиб андак уйқуға бориб ва туруб пешин намозин ўқуб ғурубға  чаҳоряк  кам уч соат қолғонда яна кўрунушхонаға чиқиб адлу додға  машғул бўлур эрдилар. Раҳматуллоҳи алайҳ.


ЎН ОЛТИНЧИ БОБ

СУЛТОНИ ГАРДУНТАВОН  АБДУЛФАТҲ САЙЙИД АСФАНДИЁР МУҲАММАД БАҲОДИРХОН ХАЛЛАДАЛЛОҲУ ТАОЛО МУЛКАҲУ ВА СУЛТОНАҲУНИНГ САЛТАНАТЛАРИ БАЁНИДА

Вақтеким, ҳазрат Саййид Муҳаммад Раҳимхони жаннатмакон бу дорилфанодин бўстони жинонға равон бўлдилар, тамоми куззоту уламо ва тамомн тўралару беклар ва тамоми умарову аркони давлат Аркка келиб жамъ бўлдилар. Ҳамма иттифоқ била шаҳзодайи валиаҳднинг қомати қобилиятларин либоси салтанатға лойиқ билдилар. Бас, ҳижратнинг мингу уч юз йигирма саккизланчиси ва сунбуланинг йигирма бешу шаъбони муаззамнинг йигирма тўртланчиси ва душанба кунидаким, офтобнинг ғурубиға икки ярим соат қолиб эрди, ҳазрат шаҳзодайи валиаҳд Саййид Асфандиёр тўра дома умраҳу давлатуҳу муборак бошлариға жиғали телфакни кийиб хон бўлуб ота тахтида ўлтурдилар. Ҳама хушҳол бўлуб муборакбодлиғ овозлари баланд бўла берди. Мунодогарлар  кўчаларда «Давр — даври Сайид Асфандиёр Муҳаммад Баҳодирхон!» деб мунодо ура бердилар. Шаҳару саҳро завқу сурур била тўлди. Бу кун бу тариқада ўтди.
Эртанг била хони гардунтавон ҳазрати Саййид Асфандиёр Муҳаммад Баҳодирхони халладаллоҳу таоло мулукаҳу ва султонаҳу шону шавкат ва шукуҳи ҳашмат била отланиб Арк олдидағи мадрасанингким, хони мағфурнинг ўзларининг бино қилғон мадрасалари эрди, саҳнида бир боргоҳи олий барпо қилиб эрдилар, бориб мадрасанинг пештоқининг олдида отдин тушуб, кириб бориб, ул боргоҳда қарор тутдилар. Тамоми қуззоту уламо боргоҳнинг бир тарафида ва тамоми амалдорлар бир тарафида, олийқадр Мироб ҳам қарор тутдилар. Ул ҳолда тамоми тўралару беклар хони мағфурнинг маййитларин кўтариб олиб келиб афзалил қуззот Қози Муҳаммад Салим имомат этиб намозлари ўқулди. Ондин сўнг, фақир тамоми беклар била маййитнинг изида иморатға бориб ҳазрат Саййид Муҳаммад Маҳруйжоннинг жавори шарифларида бино қилғон қуббайи олийлари бор эрди, онда қўюб қайтдуқ.
Вақтеким, хон ҳазратлари тахти маврусийларида  қарор тутдилар, ғояти лутфу карамларидин тамоми омиллару  амалдорларни бурунғи амалларида барқарор этдилар. Ондин сўнг, амри олий судур топтиким, вилоятларининг умуман тамоми ерларига таноб урулуб мураттаб этилгай. Маъмурлар, филҳол, масоҳат  шиор муҳандисларни топиб Фатанг тарафидинким вилоятнинг бир тарафидур, таноб урмоқни оғоз қилдилар.
Чун Хевақ шаҳрининг орқа тарафи тамоми вилоят халқининг роҳгузарларидур , бағоят вайрон ва нозирларға  боиси нафрат эрди. Хоҳладиларким, ул ерларии обод этиб, Тоза Хевақ исми била мавсум этгайлар . Бас, Отажон девонға буюрдилар, токим, қалъанинг орқа дарвозасиниким, они Урганч дарвозаси дерлар, йиқиб тозадин ўрниға икки дарвозахона бино қилғай. Бири элнинг шаҳарға кирмаклари учун ва бири чиқмоқлари учун, не учунким, бу йўл тамоми вилоят халқинииг йўлларидур. Халқ издиҳом билан келганларида бир ароба дарвозадпн ўтуб кетгунча неча аробалар йўлдин канораға чиқиб маътал бўлуб турар эрдилар. Хон ҳазратлари фуқаропарварлик юзидин тиладиларким, халқ шаҳарга духулу хуружда бир-бирларига мазоҳим  бўлмағайлар.
Яна дарвозанинг ёвуқида йўл устида бир тилгирамхона бино қилмоқни ҳам Отажон девонға буюрдилар, токим, халқнинг атрофдин хабар олмоқға эҳтиёжлари бўлғонда, бетасдиъ  ҳожатлари раво бўлғай ва онииг муқобилида йўлнинг шарқ тарафндз бир ғоятда васеъ дорушшифо бино қилмоқни Раҳимберганга буюрдилар, токим, вилоятларининг беморлари динору дирам харж этмай ройгон  сиҳатлик давлатин топғайлар. Нечунким, вилоятиинг жаҳолатнишон турк табиблари беморларнинг динору дирамларин олиб, муҳлик дорулар бериб, ўзларин ўлтуруб ё ўлмакка қариб этиб юборур эрдилар. Хоҳлардиларким, халойиқ оларнинг шарларидин  нажот топғайлар ва яна ул дорушшифонинг ва Паҳлавоннинг жуйининг орқа тарафида бир васеъ мадрасанинг биносин Муҳаммад Амин девонға буюрдиларким, жануб тарафдағи икки гулдастасининг ўрнида икки баланд минора бино қилғай. Бағоят вусъатли ва босафо мадраса бўлғай. Токим, кўп мустаҳиқ  толиби илмлар ул мадрасада вазифали булуб илм таҳсилиға машғул бўлғайлар. Бас, маъмурлар муздурларға корфармойлиқ этиб ҳунарли ва маҳоратли бонийларни топиб, ул биноларни бошлаб, тамоми лавозимларининг тайёрлиқиға машғул бўлдилар.
Ғалланинг баҳоси ғоятда оғир эрди. Фақир ва дарвеш кишилар муздурлиқ била ҳолати махмасадин  нажот топиб, хон ҳазратларининг умру давлатларининг дуосин этмакка иштиғол кургузур эрдилар.
Фақир ул ҳазратнинг жулуслари таърихин айтиб эрдим. Ул китобнинг дебочасида мастурдур ва мидҳатларида  бир қасида ҳам айтиб эрдим. Онинг бу маҳалға индирожи  бағоят муносиб кўрунди, ул қасида будур. Қасида:

Эй, юзларннгни ўти сийнамда шуълапарвар,
Жисминг бу лутф бирла жондур магар мусаввар.
Кўнглим қалам қошингнинг қавсиға эрди қурбон,
Жоним қаро кўзунгнинг ёдида бўлди музтар.
Гулшан аро хиромон қил қоматингни сарвин,
Рашк ўтн ичра куйсун шамшод ила санавбар.
Гулларни сайрин эт, чун наврўз кунларидур
Ким, сабзи хуррам ўлмиш ер юзлари саросар.
Тарки фалакка бўлди манзил чу буржи барра,
Кофури хушк мушки тарга эрур баробар.
Торож топти кишнинг барф ила замҳарири,
Урниға эътидолу амтордур  муқаррар.
Барча наботи ашжор гуллар очиб бўлубдур
Хоразм сарзаминн бошдин оёқ муаттар.
 Тулзор ичида сувлар анҳор аро равондур,
 Сайр аҳлиға жаҳонбин бўлғусидур мунаввар.
Ашжор шохасида аснофп тайр гўё,
Пайваста ташри ёдин айлар тилида азбар ,
Бергач баҳор фасли оламға зеби зийнат.
Олам сурур бирла ишратга бўлди масдар .
Қишдин бори табойиъ  афсурда бўлмиш эрди.
Келгач баҳор, очилди гулдек бориси яксар.
Йўқ сурур ишрат эрмас баҳординким,
Султони одил ўлди эл ичра лутфгустар .
Исми шарифи Саййид Асфандиёр султон,
Етмиш атоларидур оламда элга сарвар.
Чун марҳаматларйдур ом аҳли мамлакатга,
Аҳли фатандин  эрмас ҳеч бир кўнгул мукаддар .
Лутфи насими аброр кўнгли гулин очар, лек
Ашрор элига  қаҳри андоғки, боди сарсар.
Ҳайбатларидин оё кимда эрур бу ёро,
То элда ҳарфи жардек мадхулин айлагай жар.
Хоразм элини айлаб танзим ила мураттаб 
Ул элга лутф иладур пайваста тарбиятгар.
Шаҳрига бергусидур шоҳона зеби зийнат
Ким, жониби шимоли ғоятда эрди абтар.
Фақр аҳлига бу ҳам бир анвойи лутфидиндур
Ким, қути ло ямути мундин бўлур муяссар.
Алҳақ, бори ишидур дилхоҳ фақр элига,
Хушҳол ўлур кўнгуллар ризқ эрса ҳам муқаддар.
Каъба эмиш кунгул, бал, юз каъбадин ҳам авло
Ким, айламиш гузаргоҳ они Жалили Акбар.
Хизматлари изида хушдур басе кўнгуллар,
Бўлмасму бу амалдин алтофи ҳақға мазҳар.
Бордур онга сахову эҳсон жуд зоти,
Ҳам шафқату мурувват табъидадур мухаммар.
Лутфу иноятидин илм аҳлидур муғарраз ,
Базлу саховатидур фазл аҳлига мукаррар,
Сигмас баёнға онинг тавсифининг баёни,
Бас, айладим дуойи давлат била муқассар .
Шаҳ бирла шоҳзода умрин ҳақ этгай афзун,
Бўлғай давом оларға бахти баланди раҳбар.
Иқболи давлат ўлғай икки надими  даргоҳ,
Шоън ила шавкат ўлғай хизматда икки чокар.

Чун ҳижратнинг минг уч юз йигирма тўққизланчи йиликим, тўнғуз йилига мутобиқ эрди, кирди. Бу йил хон ҳазратлари Петербурғ сафари азмин жазм этиб, жумодул аввал ойининг йигирма беши ва жавзонинг саккизланчиси ва душанба кунида отланиб Петербурғ тарафиға равон бўлдилар. Хизмати ҳумоюнларида Ҳусайн Муҳаммадбой девонбеги ва Муҳаммад Вафо карвонбоши ва Толибхўжа ва ғайр ҳам кеттилар ва ўн саккиз кунда Петербурғға бориб имфератур аъзамни кўрдилар ва Петербурғ вилоятининг сайрин этиб, ўн бир кун онда туруб, ондин сўнг мурожаат инонин Хоразм тарафига маътуф этиб, ражабул муражжаб ойининг ўн саккизланчиси ва панжшанба куни келдилар. Тамоми уламо ва тамоми тўралар ва беклар истиқболларига чиқиб, шаҳарда ажаб бир хушҳоллиқ пайдо бўлди. Хон ҳазратлари давлат била келиб, мақарри  салтанатларида қарор тутдилар. Ҳижратнинг мингу уч юз ўттузланчисида дарвозахонанинг биноси итмомға етиб эрди, фақир тарихин бу тариқада айтиб эрдим, тарих:

Чу султони Асфандиёр аст жаввод ,
Ҳамиша бажудаш бижўяд баҳона.
Педар то педар жумла шохаст аз ин рў
Атоҳойи ў шуд атойи шаҳона.
Муродаш на роҳу на дарвоза, аммо,
Ба халқ аст алтофи у бекарона.
Баамраш баякжо ду дарвоза шуд, то
Халойиқ шуд бемашаққат равона.
Баёний бадил гуфт торихи уро,
Бигў: «Бас, ажаб шуд ду дарвозахона».

Ушбу йил тилгиромхонанинг биноси ҳам итмомға етди. Чун ҳижратнинг минг уч юз ўттуз бирланчи йили кирди, бу йил сиғир йили била мутобиқ эрди. Бу йил ҳам хон ҳазратлари Петербурғға азм этмакни илтизом этдилар ва рабиул аввалнинг ўн учланчиси ва сешанба кунида азм этдилар. Бориб яна имфератур аъзамни кўруб ва Русия вилоятларин сайр этиб, икки ойдии озроқ муддатда қайтиб келдилар. Тамоми уламо ва тамоми тўралар ва беклар истиқболлариға чиқиб хушҳоллиқлар пайдо бўлди. Хон ҳазратлари давлат била келиб Хевақға кириб тахти салтанатда қарор тутдилар.
Ушбу йил зулқаъда ойида дорушшифо, яъни духтурхонанинг биноси итмомға етди. Хон ҳазратлари онда яхши тўй бериб, тамоми уламо ва тамоми-тўралару беклар ва тамоми амалдору оқсоқоллар ва тамоми элни даъват этдилар ва Русия духтурларидин икки духтурни талаб этиб келтурмиш эрдилар. Бири музаккар  ва бири муаннас  эрди, ул икови вилоятнинг тамоми зукуру аносдин  бемор бўлғонлариға мудово  этмакка мутакаффил  бўлуб, ул духтурхонада қарор топтилар. Оларға вофир вазифалар таъйин этдилар. Тамоми халойиқ хушҳол бўлуб, зукур ва аносдинким, бемор бўлса, келиб шифо топиб кетар эрдилар.
Ҳижратнинг минг уч юз ўттуз иккиланчисидаким, мувофиқи барс йили эрди, муҳаррамнинг еттиланчи куни хон ҳазратларининг ўзлари Муҳаммад Амин девон бино қилиб юруган мадрасанинг тамошосин этдилар. Кўрдилар, ул мадраса бағоят тангу тор ва кўп кичик ва бадбичим бўлубдур. Хон ҳазратлари паришон бўлуб, ноилож они йиқдурмоққа фармон бердилар. Ашур маҳрам бир неча ойда йиқиб, ер била яксон этди. Ондин сўнг, карвонбошига буюрдиларким, йиқилғон мадрасанинг шарқи шимол тарафида ва Тоза Хевақда бино бўлғон тоза боғларининг дарвозаси олдида бир ғоятда васеъ мадраса бино қилғайким, тўрт кунжида тўртгулдастанинг ўрниға тўрт минора бико қилғай ва ичида тўрт дарсхона биносин этгай. Карвонбоши таъзим қилиб, филҳол, камоли вусъатда аввал мадрасанинг биносин бошлади. Фақири ҳақир Баёний бу ерда ушбу китобнинг ифтитоҳин иҳтимом сарҳадига еткурди. Аллоҳ таоло ҳазрат подшоҳи олийжоҳнинг умри давлатларин кун-кундин афзун этгай, омин, ёрабул оламин.
* * *

Эмди замони майманат тавамонларида вуқуъға етгон воқеотни алоҳида китобат қайдиға киргузуб, умр фурсат берса, ҳар уч йил ва тўрт йилда жамъ қилғонимни бу китобнинг охириға илҳоқ этгумдур. Иншооллоҳи таоло. Яна пўшида қолмасунким, чум хон ҳазратлари бу «Шажарайи Хоразмшоҳий» нинг таълифи амрин этдилар, мунга мутааллиқ бўлғон тамоми нусхаларнинг алфози муғаллақаларин ташлаб, равон иборот била жамъ қилиб, ҳаммасин ўн олти бобға муштамал ва мураттаб этдим. Аммо, Муҳаммад Аминхони жаннатмакон ва Абдуллохони фирдавсошиён ва Қутлимуродхони мағфурнинг воқеотларин Огаҳий алайҳур раҳма китобат қайдиға киргузган эрканлар. Ул нусха топилмади. Фақир ноилож бўлуб оларнинг замонларида ҳизматларига оралашиб юруган қарриларни топуб, олардин сўз сўраб эҳтиёт била таҳқиқин этиб мазкур бўлғон уч хоннинг воқеотларининг таҳририн этдим. Яна Муҳаммад Раҳимхони жаннатмакони сонийнинг етти йилларининг воқеотларин ҳам Огаҳий алайҳур раҳма китобат қайдиға киргузган эрканлар. Ул ҳам топилмади. Фақир, биззарура, ул ҳазратнинг ҳам жулусларидин то вафотлариғача билгучилардин сўрашиб топғанимча ва билганимча китобат қайдиға киргуздум. Эмди нозирлардин умид будурким, ҳар қачон хатоларимға мутталиъ бўлсалар, афв қалами била ислоҳин этиб, икки оламда салоҳкорларин топиб, мақсади аслийлариға етгайлар. Омин. Таммат
1332.