forum.ziyouz.com

Ilm va ziyo => Ma'rifat => Mavzu boshlandi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:34:24

Nom: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:34:24
       (http://s006.radikal.ru/i214/1104/e7/0a074d6c0944.jpg)   Тоҳир Малик — забардаст ёзувчи. Унвонининг ўзиёқ кўп нарсани айтиб турибди — Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Устоз билан бўлган бир суҳбатни сизларнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. У кишининг қувноқ, жиддий хулосаларга бой гўзал суҳбатларини ўқиб сизларни ҳам баҳраманд бўлишингизни истадим.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:36:42
Суҳбатдош: К.ТЎРАМУРОДОВ

 
      «Тоҳир Маликни бир кўрсам», деб юрардим-у, кўрганда, яқинига боришга ҳайиқардим. Tақдиримда бор экан, Тоҳир Маликка шогирд бўлиш бахтига мушарраф бўлдим. Энди устоздан ажралмайман. Тошкентга борсам, тўғри устозникига борадиган, тонготар-тонготар суҳбатлар қурадиган бўлдим. Тоҳир Малик роса ҳазилкаш, анча аскиячи одам. Тоҳир Малик жиддий асарларини ёзаётган пайтдагина жиддий бўлади. Сиз билан гаплашганда эса, ҳазил билан бошланган суҳбат аския билан тугайди. Бугун ана шундай, жиддий бўлмаган суҳбатларимиздан айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Аммо айтиб қўяй, бу жиддий бўлмаган суҳбатлардан ҳам зукко ўқувчи жиддий хулосалар чиқариб олади.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:37:46
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
— Устоз, кўпчилик «Тоҳир Малик асли қаерлик экан?» деб қизиқишади, ростдан, асли қаерликсиз?
— Болалигингда сен билан бировнинг иши бўлмас экан. Кўп қатори юрсанг ҳам ҳеч ким «Фалончи бизнинг одам», демас экан. Худо кўрсатмасин, ёмон одам бўлсанг, ўз оғайниларинг ҳам биров «Фалончи сизларданми?» деб сўраса «Йўғ-эй, у бошқа вилоятдан», деб юборар экан. Яхши бўлиб отинг чиқса, беш бегоналар ҳам сени ўзиники ҳисоблар экан. Сал машҳур бўлсанг, «Фалончи бизлардан», деб талашиб ҳам қолишаркан. Келинг, шу баҳонада бир марта шу масалани узил-кесил ечиб олайлик. Мен ота томондан марғилонлик, она томондан андижонлик, хотин томондан тошкентликман. Энди мени ким қаерлик деса деяверсин!
— Кўпчилик оила аъзоларингиз билан ҳам қизиқишади.
— Сўраганларга айтинг, эслаб қолиш ҳам осон, иккита акам, иккита опам, иккита қизим, иккита куёвим бор. Иккиталиклар шу ерда тугайди. Бу ёғи биттадан. Битта ўғлим, битта келиним ва энг ачинарлиси, битта хотиним бор. Нимага кулаяпсиз? Менинг битта хотинли эканим кулгилими? Негадир, учрашувларда ҳам шуни айтсам ҳамма кулади. Саудияга борганимизда бизни кутиб олган ташкилотнинг раҳбари «Нечта хотининг бор?» деб сўради. «Битта», десам «Нега?» деб аввал ҳайрон бўлди. «Пулим йўқ, бўлса яна олардим», деса чиндан ачинди. Сиз эса куласиз.
— Тоҳир ака, кеннойим билан севишиб турмуш қурганмисиз?
— Ана энди мени хафа қилдингиз. Мен шунақа тентакка ўхшайманми?
— Кеннойимнинг ўзларига ҳам кўп ҳазиллашасиз-а?
— Бир куни кеннойингиздан «Тўйимиз қачон бўлувди?» деб сўрадим. «1972 йил», деди. Ўғлимга «Бир куни ўлсам қабр тошимга «Тоҳир Малик. 1946 йил туғилган. 1972 йилгача одамдек яшаган», деб ёздиргин», дедим. Бир-икки кун аразлаб юрди.
Биласиз, кўп оғриб тураман. «Дўхтирга боринг» деб безор қилиб юборади. Бир куни мажбурлаб дўхтирга юборди. Чиқиб бироз пиёда юргач, касалим ҳам, дўхтир ҳам эсимдан чиқиб кетиб, қайтиб келдим. «Бордингизми?» деди. Бормадим десам гап кўпайишини билганим учун бордим деб қўя қолдим. «Нима деди?» деб сўради. «Нима деганини сенга айтмай қўя қолай», дедим. Баттар сергак тортиб, айтишимни талаб қилиб туриб олди. «Айтсам хафа бўласан», дедим. Қарасам, ранги оқараяпти. «Йиқиламасанг айтаман», дедим. «Айтинг», деди. «Дўхтир хотинни алмаштиринг, деб айтди», дедим. Аввалига «Шу билан соғайиб кетармикансиз?» деб жиддий сўради, кейин ҳазиллашаётганимни билиб ўзи ҳам кулиб юборди. Ана шу лавҳа, эътибор берган бўлсангиз, «Шайтанат» фильмига ҳам киритилди.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:40:27
— Биринчи босилиб чиққан асарингизни эслайсизми?
— Албатта. 1960 йилда ўша биринчи ҳикоям чиққанда ўн уч ёшда эдим. Маҳалламизда шов-шув бўлиб кетган эди бу воқеа. Почтачи «ўғлингиз ёзувчи бўлибди, мана, қалам ҳақини олинглар», деб уйимизга пул олиб келганида, отамнинг хурсанд бўлганини кўринг эди. Ўзиям дастурхондай келадиган битта юз сўмлик пул эди ўша пул. Отам «Ана, доим Марғилонга бир олиб боринг, деб юрардинг, ўзинг ишлаб топган пулингга борадиган бўлдинг», деб мени ота юртим Марғилонга олиб боргандилар. Аммо Марғилонга бориб хурсанд бўлмадим. Бу ёқда ҳикояси чиқиб, маҳалласида машҳур бўлган мендек ёзувчи у ёқларда роса машҳур бўлса керак, деб ўйлаб борсам, Марғилонда мени бирор киши танимади. Болалар умуман на китоб, на газета ўқишмас экан.
— Биринчи қиссангиз қайси эди?
— Талабалигимда Г.Уэльснинг «Кўринмас одам»идаги физика нуқтаи-назаридан йўл қўйилган хатони тузатиш мақсадида кўринмас одам ҳақидаги «Ҳикмат афандининг ўлими» қиссасини ёзган эдим. Армиядан келсам, шу асарни китоб қилиб чиқаришаётган экан. Аммо унинг қалам ҳақига катта иш қилганман — уйланганман. Лекин тўғрисини айтишим керак, ҳар китобим чиққанда, биттадан хотин олишнинг уддасидан чиқолмадим. Баъзан қалам ҳаққи етмасди, баъзан ўша пайтда муносиб хотин чиқа қолмасди. Кейин-кейин ҳар бир чиққан китобимнинг қалам ҳаққини кеннойингиз тийинигача санаб оладиган бўлди.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:41:26
— Устоз, бир пайтлар ўзингизнинг фантастик асарларингиз билан ҳаммани ҳайратга солган эдингиз. Кейин бирданига детектив асарлар ёзишга ўтдингиз ва «Шайтанат»ингиз ўзбек адабиётида момақалдироқдек гумбурлади. Кейин бирданига донишманд файласуф тўнини кийиб, панд-насиҳат бера бошладингиз. Бу «имиджни ўзгартиришлар»ингизнинг сабаби нима?
— Ижодимни бошлаганимда мендан «Нега фантастика жанрида ижод қиласиз», сўрашувди. Ўшанда ҳазил аралаш «Мен бировлар юрган йўллардан юргим келмайди, ҳатто кўпроқ қолиб кетсам ўзимнинг йўлим ҳам менга ёқмай қолади», дегандим. Ўша пайтларда яна битта гапни айтганман: «қачон мендан зўр фантаст ёзувчи чиқса, фантастика ёзишни бас қиламан». Кейин Авлоний ҳақидаги «Савоҳил», кейин «Сўнгги ўқ» ёзилди. Сўраганларга «Мендан зўр фантастлар чиқди», деганман. Ҳазил ҳазил билан-у, аммо ўша пайтлар ўзбек адабиётида фантастика соҳасида самарали ижод қилаётган ижодкорлар кўп эди. Анча яхши натижаларга ҳам эришилганди. Аммо кейинчалик бу нарса тўхтаб қолди. Ҳозир ҳеч ким фантастика ёзмаяпти, шекилли. Мен албатта фантастикага бефарқ эмасман, бутунлай ундан узилиб кетганим ҳам йўқ. Кейинги асарларимда ҳам фантастика элементлари бор. «Имиджни ўзгартириш» масаласига келсак, ҳар қандай ижодкор ҳам бир хил қолипга тушиб олиб, шу қолипда қолиб кетмасдан, турли жанрларда ижод қилиб туриши керак. Агар ўқувчилар жиддий таҳлил қилиб кўрсалар, амин бўладиларки, «Шайтанат» олдинги асарларимдан бутунлай бошқа йўналишда ёзилган. «Иблис девори» эса ундан ҳам бошқача. «Талваса» энди бутунлай бошқа олам. Битта боққа бораверсангиз охири зерикасиз. Ҳар хил боғларга борсангиз, ҳар биридан алоҳида завқ оласиз.
Сиз асарларим йўналишларига баҳо бериб фантастик, детектив ва дидактик йўналишларни санаб ўтдингиз. Яна бир йўналишдаги асарларимни саноққа қўшмадингиз, мен охирги икки йилда ҳажвий йўналишда ҳам анчагина нарса қоралаб қўйдим. Мана, бу нарсаларим бир китоблик бўлиб йиғилиб қолган экан, «Тилла каламуш» деган китоб бўлиб куни кеча босмадан чиқди.
— Устоз, «қачон мендан зўр фантаст ёзувчи чиқса, фантастика ёзишни бас қиламан», деб ваъдага вафо қилибсиз, «Энг яхши детектив асаримни ёзгач, детектив ёзишни ҳам йиғиштираман», деган гапингиз бўйича «Шайтанат»дан кейин насиҳат асарлар ёзишга ўтдингиз. Математик индукция қоидасига кўра, энг яхши насиҳат асарингизни ёзганингиздан кейин бу йўналишдан ҳам «қочасиз». Айтингчи, кейин сиз танлайдиган йўналиш қанақа бўлади?
— Энг яхши насиҳат асарни ҳеч қачон ёза олмайман. Чунки, энг яхши насиҳат асарни аслида Аллоҳ таолонинг ўзи ёзиб қўйибди. Биз, ёзувчилар Унинг китобидан олган таассуротларимизнигина ёзамиз, холос. қанчалик яхши ёзишимиз эса Қуръони Каримни, Ҳадиси шарифни, уламоларнинг асарларини қанчалик билишимиз, англашимиз, мушоҳада қила олишимизга боғлиқ. Яхши тушунганларимиз ўқувчимизга яхши тушунтира оламиз Аслида, бизнинг вазифамиз матнни оққа кўчирувчиларнинг ишига ўхшайди.
Сизнинг навбатдаги йўналиш ҳақидаги саволингизга эса аниқ жавоб бераман, бунинг сир жойи йўқ. Менинг эски бир орзуим бор, икки-учта яхши тарихий роман ёзишни ният қилиб юрибман. Бу орзуим «Фалак»ни ёзган пайтларимда туғилган. Ўқигансиз, «Фалак» Мирзо Улуғбек давридан ҳикоя қилади, аммо фантастик қисса кўринишида ёзилган. Бунинг маълум сабаблари бор эди. Ўша пайтда бизга тарихий асар ёзишга рухсат беришмасди. Фантастикага талаб катта эди. Ёзмоқчи бўлганларимни фантастик қиссага сингдириб юборганман. Бу қисса муваффақиятли чиқиб, Москвада ҳам таржима қилиниб, яхши баҳоланган эди. Кейинги «Сомон йўли элчилари» асаримни ҳам яхши қабул қилишди. У ҳам бир неча тилларга таржима бўлиб кетди. Детектив асарларга келсак, мендан олдин ҳам ўзбек адабиётида детектив асарлар ёзилган, аммо шундай вақтга тўғри келиб қолганиданмикан, мен ёзган асарлар халққа маъқул бўлди. Аммо ҳақиқий баҳо, асарларга орадан йиллар ўтиб берилади. Улар яшаб қолса ҳақиқий баҳо ўша бўлади.
Тарихий асарга келсак, шунча пайт ёзмай юрганимнинг сабаби шуки, мен ўзимни тарихий асар ёзишга тайёр эмасман, деб ҳисоблаб келдим. Айниқса, тил масаласида. «Борибдур, келибдур», деган билан асар тарихий асар бўлиб қолмайди, деб ўйлайман. Шеъриятда саҳродаги туянинг кетишига ўхшайдиган равон, ёқимли аруз вазни бўлганидек, насрда ҳам тарихий асар битганда арузга ўхшаган вазн бўлиши керак. «Бобурнома»дан ахтариш керакдир балки бу вазнни, камида «Ўтган кунлар»дан ахтариш керакдир? Бундан ташқари, ёзувчи тарихий воқеаларни мантиқий, фалсафий жиҳатдан таҳлил қила билиши керак, деб ҳисоблайман. Мен энди шундай асар ёзиш учун пишиб етилдим, деб ўйлайман. Иккита катта тарихий роман ёзиш мўлжалим бор. Кейин ҳеч нарса ёзмасам ҳам бўлади.
Nom: Re: [b]«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»[/b]
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:42:34
— Аафасни иссиқроқ қилинг, бу нима деганингиз?
— Мен ҳам ундай демоқчи смасман, шундан кейин ҳамма йсналишдаги ёзувчиларни «синдириб» бсламан, демоқчиман.
— Устоз, ижодингизнинг сна бир қирррасидан, съни доирачилигингиздан мухлисларингизнинг хабарлари бслмаса керак?
— «Азувчиликнинг пули билан тирикчилик стиши қийин бслиб қолган йилларда, бир сезон бир ҳофизнинг ёнида доирачилик қилиб юрганман». Бир учрашувда айтган шу гапимни ссласпсиз-да. Унда ҳазиллашган сдим. Аммо бир марта доирачилик қилганим рост. Самарқандлик схши ҳофиз укамиз бор, Фурқатжон Мирзаев. Бир тантанада сша йигитдан қсшиқ айтиб беришини ссрашди. «Доира бор-у, доирачимиз келмай қолди, ораларингизда доира чала оладиган бирор киши борми?» деб қолди. «Мен биламан доира чалишни, аммо мен чалган доирага ашула айта оласизми?» деб сртага чиқдим. «Сиз чалсангиз айтаман», деган Фурқатжон ашула айтди, катта гапириб қсйганим учун мен ҳам қсшиқнинг охиригача чалганман сшанда.
— Устоз, Тоҳир Маликни танимайдиган одамлар борлигини ксрганмисиз?
— Ҳар куни ксраман. «Шайтанат»нинг тсртинчи китоби чиққан кунлари бир қизиқ воқеа бслди. «Шарқ» нашриёти олдида бир-иккита ёзувчилар, «Шарқ»нинг раҳбарлари билан суҳбатлашиб турсак, бир йигит келиб «Шарқ»чилар билан қуюқ ссрашди. У булардан китоблар олиб бозорда китоб савдоси билан шуғулланаркан. Улар мени ксрсатишиб «Бу киши билан схшилаб танишиб олинг, сиз китобларини мақтаб-мақтаб сотадиган ёзувчи шу киши, «Шайтанат»нинг муаллифи», дейишди. Ҳалиги йигит мен билан бошқатдан ссрашиб, одамлар «Шайтанат»ни қандай олишаётгани, қандай сқишаётгани ҳақида роса обориб опкелди. Мени ҳам роса осмонларга опчиқди. «Тсртинчи китоб чиқибди, сзингиз биринчи бслиб менга мингтасини олиб берасиз», деди. «Келиб «Шарқ»дан олаверинг», десам кснмади. «Ўзингиз дастлабки мингтасини олиб берасиз, уч-тсрттасига дастхат ҳам ёзиб берасиз», деб туриб олди. Биринчи бслиб олиш китоб савдосидагилар учун сердаромад иш скан-да. А­ртага учрашадиган, мен унга мингта китоб олиб берадиган бслдим. Кетар чоғи ҳалиги йигит мени сал четга тортиб ссради:
— Кечирасиз, исми шарифингиз нима сди?
Менинг отим «Шайтанат», — дедим унга.
Оддий одамлар танимагани, отимни адаштиргани майли, катта-катта лавозимдаги, сна маънавистга масъул раҳбарлар танишмаганига нима дейсиз? Бир катта шаҳарда учрашув бсласпти. Учрашувни шаҳар ҳокимининг маънавист-маърифат ишларига мутасадди бслган сринбосари олиб бораспти. «А­нди навбат, Ўзбекистон халқ шоири Темур Маликка» деди. Мен ҳам унга бир нима деб стирмадим-у, уч-тсртта шеър сқиб бера қолдим.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:44:17
— Устоз, хафа бўлманг-у, «Шайтанат»ни ўқиганлар жиноят оламини яхши билишингизга тан берадилар ва кўпчилигининг кўнглидан «Тоҳир Маликнинг ўзи мафиячилар билан алоқадор эмасмикан?» деган фикр ўтади. Уларга тегишли атамаларни ҳам мукаммал билишингизга қараб баъзан менинг ҳам кўнглимда шундай шубҳалар туғилиб қолади. Ўзи улар билан алоқангиз...
— Йўқ. Бирортасини танимайман ҳам. Аммо «Шайтанат» чиққандан кейин бир-иккитаси «Братан, бирор муаммо йўқми?» деб телефон қилди. «Нега менга меҳрибон бўлиб қолдинглар?» десам «ўзимизникисиз-у, братан», дейишди. Катталари «Шоирни эҳтиёт қилларинг, ўзимизнинг одам», деганмиш.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:45:40
— Тўғрисини айтинг, уларнинг «ўзимизники»си бўлганингиздан кейин бирор марта бу мартабангиздан фойдаландингизми йўқми?
— Фойдаланмадим десам ёлғончи бўлиб қоламан-ов. Бир марта аниқ фойдаландим. Унда ҳам ишлаб турган журналим манфаати учун. Бир куни ишга келсам, ҳамма хуноб бўлиб турибди. Журнал чиқиши керак. Ҳамма нарса тайёр. Аммо қоғоз йўқ экан. Ҳеч қаердан иложини қилишолмапти. Бизга қоғоз берадиган ташкилотнинг каттаси бизникиларга қулоқ ҳам солмапти. Буни қарангки, ўша куни қоп-қора костюм, қора плаш, қора шляпада келган эканман. Шумлигим тутди. Ҳайдовчига «Машинани юргиз!» дедим. Тўғри ҳалиги ташкилотнинг каттаси ўтирадиган ергача машинадан тушмай бордим. «Ким бўлди бу авлиё?» дегандай бошлиқ чиқиб келди. Машинадан бир оёғимни туширдим ва машина эшигига суянганча унга қараб «Арзимаган беш-олти юз килограмм қоғозни деб ўзим келдим-а? Олиб бориб берасизларми ёки кечроқ йигитларимни юборайми?» дедим. Умримда бировга кескин гапирганим ҳам шу бўлса керак. «Бўлди, бўлди, Тоҳир ака, ўзингиз келишингиз шарт эмас эди», деб қолди каттакон. Ишонасизми, ишхонага келсак, биз келгунча икки тонна қоғозни ташлаб кетишибди, шоввозлар. «Яна керак бўлса «Шайтанат»ни безовта қилмай, ўзларинг секингина телефон қилсангизлар бас. У киши бориб юрмасинлар, бошлиғимизнинг мазаси қочиб қолди», деб кетишибди.
Ана энди Тоҳир Маликнинг яна битта сирини очаман. Тоҳир Малик асли шоир бўлмоқчи бўлган. Аммо ичидагилари шеърга сиғмагани учун ёзувчи бўлиб қолган.
Тўғри, шеърлар, айниқса ҳажвий шеърлар ёзиб тураман. «Шайтанат» учун бир қанча шеърлар ёзувдим, ана шуларни ўқиб бера қолай.
Nom: Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
Yuborildi: Nurdinboy 04 Aprel 2011, 11:47:07
Зайнаб Элчиннинг аччиғини чиқариш учун «Мен сизга хиёнат қилганман», деганда Элчин ёлғиз ўтириб, торини чертиб, хиргойи қилиши керак бўлган, аммо фильмга сиғмаган қўшиқ:
Дилда дардинг, тилда отинг, ёр,
Қани сенинг диёнатинг, ёр.
Менга будир қиёматинг, ёр,
Хиёнатинг, хиёнатинг, ёр.
Эр киши ҳеч эгиларми, айт,
Ҳам чекмаса эзиларми, айт.
Мени ерга тенг қиларми, айт
Хиёнатинг, хиёнатинг, ёр.


Элчиннинг боласи нобуд туғилганда айтиши керак бўлган, лекин фильмда айтилмаган қўшиқ:

Эй, бағримни тиғлаган болам,
Эй, дунёга сиғмаган болам.
Бу дунёнинг бевафолигин
Гўдакликдан илғаган болам.
Қайдан келиб қайга йўқолдинг,
Аччиқ-аччиқ ўйларга толдинг?
Онангнинг ё менинг гуноҳим
Қай бирининг касрига қолдинг?
Эй, бағримни тиғлаган болам,
Эй, дунёга сиғмаган болам.


- Самимий суҳбатингиз учун раҳмат.

www.parvona.uz