forum.ziyouz.com

Kutubxona => O'zbek adabiyoti => Alisher Navoiy asarlari => Mavzu boshlandi: AbdulAziz 27 May 2011, 16:21:13

Nom: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 27 May 2011, 16:21:13
Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar

(http://www.ziyouz.com/books/navoiy/navoiy_gazallariga_sharhlar.jpg) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=1194)

Muallif: Erkin Vohidov, Najmiddin Komilov va b.
Hajmi: 909 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
(http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif) Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=1194)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5944.0)
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:38:01
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҒАЗАЛЛАРИГА ШАРҲЛАР


Эркин ВОҲИДОВ

ЖУНУН ВОДИЙСИДА


Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб ҳайратланамиз.
Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради.
Ёниқ ишқий байтларни ён дафтаримизга кўчириб ёзамиз, илк севги мактубларига қўшиб битамиз. Вақт ўтиши билан буюк Алишер кўз олдимизда файласуф сифатида намоён бўлади, бизга ҳаёт дарсини ўргатади, унинг севинч ва андуҳлари, завқу жафоларини сўзлаб дунё ҳақидаги тасаввур доирамизни кенгайтиради.

Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни,
Тилармен бир йўли бузмоқ бузулғон рўзғоримни.

Мана шу матлаъ билан бошланувчи газал ўзбекнинг хонадонида дам-бадам меҳмон бўлади. Уни машҳур ҳофизларимиз мақом йўлларида жуда таъсирли ижро этганлар.
Бу ғазал дунёнинг ғаму андуҳидан зардоб бўлган шоир қалбининг афғонидир.
Инсон юраги ва тафаккури ҳаддан зиёд севинчни ҳам, гамни ҳам қабул қилолмаслик хусусиятига эга. Туйғуларнинг офатли сели кишини телба қилади. Шоир ўз жонини жунун, яъни телбалик водийсига мойил кўради, бузулган ҳаёт-рўзғори уни ақлдан оздиргани, энди телбаликни бўйинга олиб дашту саҳролар кезишдан ўзга иложи қолмаганини ва телбалик-бузиш, вайрон қилиш экан, демак бузилган ҳаётини бир йўла вайрон қилмоқ тилагини фарёд билан ифшо қилади:

Жунун водисиға мойил кўрармен жони зоримни,
Тилармен бир йўли бузмоқ бузулғон рўзғоримни.

Шоир дунёдан шунчалар кўнгли қолган, совуганки, оқибатсиз одамлардан шунчалар меҳри қайтганки, бу ҳаётдан ҳеч бир нишонсиз йўқ бўлиб кетинши тилайди. Инсон жисми-ку хоки ғубор бўлмоққа маҳкум, лекин шоир истаги —

Фалак бедодидин гарчи мани хокий ғубор ўлдум,
Тилармен, топмағайлар тўтиёликка ғуборимни.

Яъни, золим одамлар мени тириклигимда хўрладилар, қадримга етмадилар. Вақт келарки, менинг одамларга кўргузган меҳру садоқатим, фидойилигим аён бўлар. Кишилар менинг қадримга етарлар, мозорим хокини кўзларига тўтиё қиларлар. Лекин тириклигимда бедодлик қилганлар мен дунёдан ўтгач ўкинмоқлари бенаф, кўзларита тўтиё қилмоқ учун губоримни топмагайлар. Ўшанда, эй аҳли гафлат, Навоий қайга азм этди деб сўраманг, мен тириклигимдаеқ ихтиёрим жиловини қазонинг қўлига бериб қўйганман:

Деманг, қай сори азм этгунг, менга йўқ ихтиёр,
Охир — Қазо илкига бермишмен инони ихтиёримни.

Ошиқ дунёнинг жабру жафосидан кўп қонли ёшлар тўкди. Оқибат кўзларида ўша қон ёшлар ҳам қуриб тамом бўлди. Фақат заъфардек сарғайган юзи қолди. Шоир бу ҳолатни ҳайратомуз ташбеҳга боғлайди: золим фалак менинг баҳоримни олиб унинг бадалига хазон фаслини менга берди. Бу лоладек қон ёшларим қуриб, хазондек сарғайган юзим қолганида намоён бўлиб турибди.

Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заьфарони юз,
Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни.

Навоий даҳр зулмидан бошига ёғилган балоларни байтдан байтга кучлироқ фарёд билан баён қилади. Виринчи байт ошиқнинг «жунун водийсига мойил» бўлганини, иккинчи байт дунёдан тамом йўқ бўлиб кетиш тилагини ифода қилса, ғазал сўнгига яқин шоир буларнинг барчасидан ўта офатни қаламга олади — бу офат телба бўлишдан ҳам, дунёдан беному нишон кетишдан ҳам огир бир офат. Бу — ёру диёрдан жудо бўлиш мусибати. Навоий шундай ёзади:

Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат,
Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни.

Яъни, агар мен ёру диёримни ташлаб бош олиб кетар бўлсам, бунинг боиси ёрдан ва диёрим одамларидан бошимга минг балолар ёққанидир. Тақдир менинг бошимга солган бу савдо шундай оғир савдоким:

Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай,
Бағир парголасидан қонға булғонғон узоримни.

Бағрим пора-пора бўлганидан қонга бўялдим, бу ҳолимни кўрган ҳар бир кимсанинг бағри огримай иложи йўқ. Тириклик шоирнинг наздида — дард. Бу дарднинг давоси эса ёлгиз ўлим. Асли шаробдан келган бош огриқнинг давоси шароб. Аммо шоир учун тириклик шаробининг дафъи хумори заҳри қотилдир.

Ҳаётим бодасидин саргаронмен асру, эй соқий,
Қадаҳқа заҳр қотил қуй, доғи дафъ эт хуморимни.

Яъни, ҳаёт бодасиии ичиб бошим оғирдур, эй соқий, қадаҳга заҳар қуйиб бергин-да меиинг бошим оғригини дафъ эт. Чунки бу дунёда ўлмай туриб тинчимак мумкин эмас, шу боис мени дардлардан озод қилмоқчи бўлсангиз, бору йўгимни ёқинг:

Жаҳон таркини қилмай чунки топмоқ мумкин эрмастур,
Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни.

Навоийнинг бу машҳур ғазали фалак бедодидан, бемеҳр одамлар жабридан шоирнинг чеккан ноласи бўлиб неча асрлар оша девондан девонга кўчирилиб, оғиздан оғизга ўтиб, ҳам китоб варақларида, ҳам қўшиқлар қанотида бизгача етиб келди. Бугун биз улуғ бобомизнинг олис набиралари беқиёе истеъдод қаламидан тўкилган мана шундай сатрларни ўқиб, эшитиб онгимиз ва юрагимиз билан баҳрамандлик топамиз, узоқ-узоқ замонларнинг садосини тинглагандай бўламиз:

Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни...
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:38:23
Нажмиддин КОМИЛОВ

ЖОН ВА ЖОНОН МОЖАРОСИ


Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб бўлмаган. Аммо гап фақат сонда эмас. Навоий қалбидан қуйилиб чиққан ғазалларнинг ҳар бири даҳо ижодкорнинг беназир санъати ва теран тафаккуридан гувоҳлик берадиган бадиий дурдона, мўъжизадир. Бу бадиий миниатюраларнинг яратилганига беш асрдан ошди, лекин кеча ёзилгандай ҳамон руҳимиз, шууримизни ғалаёнга солиб, дилларга ҳаловат бағишлайди, ўқиган сари яна ўқигингиз, байтлар қатидаги сеҳрли ва сирли маъноларни теранроқ, тўлароқ англаб олгингиз келади. Буюк ўзбек шоири салафлари ижод-хонасида камолга етган кўҳна жанрнинг имкониятларини истифода этиб, бемисл маҳорат кўрсатиш, хазоя билмас шеърий гулшанлар яратиш баробарида ўзи мустақил равишда янги ифода усулларию услублар ихтиро қилди, ижодий тажрибалар, улкан изланишлар йўлидан бориб, ғазал инкишофини баланд чўққиларга олиб чиқди.
Яхлит маъноли, воқеабанд ғазаллар яратиш улуғ Навоийнинг шундай услубий ихтироларидандир. Мақсуд Шайхзода биринчи бўлиб бунга эътиборимизни қаратган эди. Аввалги шоирларда аҳён-аҳён учраб турадиган бу хусусият Навоий ижодида изчиллик тусини олади, муайян равия, бадиий ифода тарзига айланади. Турфа инсоний ҳолатлар, воқеа-ҳодисалар тасвирига бағишланган туркум-туркум газаллар шундан далолат беради.
Яхлит маъноли ғазал радиф-сўзга урғу бериб, шоирона ваҳиятни намоён этиш, ё бирор-бир ҳодисадан таъсирланиб, ҳис-ҳаяжонни тўкиб солиш, шу воқеа моҳиятини очиш, ёхуд муайян анъанавий туркумча-тамсиллар, образ-ифодалар атрофида сухансозлик қилиш. лутф кўргатиш ниятнинг мевасидир. Чунончи, улуғ шоир жон ва жонон мавзуида бир туркум дилбар ғазаллар яратганким, шулардан бирини қуйида тўла келтирамиз:

Ҳар лабинг ўлганни тирғузмакда жоно, жон эрур,
Бу жиҳатдан бир-бириси бирла жоножон эрур.

Жоним андоқ тўлди жонондинки, бўлмас фаҳмким,
Жон эрур, жонон эмас, ё жон эмас, жонон эрур.

Бўлса жонон бордудур жон ҳам, чу жонон қилди азм,
Жон кетиб жонон била, жондин менга ҳижрон эрур.

Жон манга жонон учундур, йўқ жонон жон учун,
Умр жононсиз қатиқ, жонсиз вале осон эрур.

Борса жон жонон йитар, гар борса жонон жон кетар,
Кимсага жонону жонсиз умр не имкон эрур.

Ҳушдурур жону жаҳон жонон била, жонон агар бўлмаса,
Жон ўйлаким ўлмас, жаҳон зиндон эрур.

Жоним ол, эй, ҳажру жононсиз манга ранж айлама,
Чунки жононсиз Навоий жонидин ранжон эрур.

Ғазалда «жон» сўзи ўн тўққиз, «жонон» сўзи ўн олти марта такрорланиб келган. Бироқ бу қайтариқлар бизга нохуш туюлмайди, аксинча, кучли завқ уйғотади, шоирнинг заковати, топқирлигига қойил қоламиз, Қаршимизда ўзига хос бутун бир ғазал-тажнис, яъни бир ўзакли, талаффузи, шакли ўхшаш, аммо маънолари хилма-хил сўзлар воситасида барпо бўлган ҳайратомуз санъат намунаси. Аёнки, тажнис классик шеъриятимизда кенг тарқалган усул, лекин етти байтли ғазалда икки жинодош сўзнинг бошдан-охир ҳар гал янги маънода, янги жило, янги товланиш билан бундай занжирланиб келиши фавқулодда ҳодиса. Гўё уста заргар бир бўлак жавоҳирдан турфа тароватли марварид доналарини суфталаб, ипак ипга тизиб чиққандай. Ва лекин шу нарса ҳам эсда турсинким, улуғ шоир сўз соҳибқирони эканини кўз-кўз қилиш учунгина бу санъатга қўл урган эмас. Бу санъат замирида Навоий қалбида ҳамиша яшаб, кўкариб тургап эзгу-ардоқли фикрлар: ишқ, вафо, садоқат ҳақидаги мунаввар, муборак ғоялар порлаб диққатимизни тортади. Сўз —тафаккур хизматида, санъат — фикр ва ғоянинг кўрки, тарғиботчиси.
Бутун ғазал бўйлаб сўз додини бериб тажнисни узлуксиз давом эттириш бир санъат бўлса, буни муҳим ижтимоий-ахлоқий ғоя билан боғлаб ривожлантириш орқали гўзал бир тасвирни вужудга келтириш яна бир санъат — юксак шоирлик маҳоратининг, уйғоқ, уйғун тахайюл, табиатдай қудратли ва сахий истеъдоднинг нашъу намоси, сеҳркорлиги. Шоирнинг усталигини қарангки, байтлар бир-бири ила мантиқан пайвандланиб, етакчи, сарбон ғояни теранлаштира бориш асносида лирик қаҳрамоннинг туйғулари ҳам байтдан байтга кучайиб, унинг юрагидаги дарди, эҳтирос-ҳаяжонлари жўшиб бораверади, жон ва жонон можароси зўраяди, висол шодлигию ҳижрон азоблари, ошиқ изтироби ва ёр истиғноси орасидаги драматик зиддият таранглашади.
Ғазални шарҳлаганимизда бу хусусият янада равшанроқ кўзга ташлана боради. Аммо бу ишни бошлашдан олдин ҳамма гапларимиз келиб тақаладиган «жон» ва «жонон» сўзларига изоҳ бермоқчимиз. Жонон сўзининг жондан келиб чиққани аниқ. Лекин қандай қилиб? Балки бу «жон каби», «жонга ўхшаш» (жондан ширин) деган маъноларни англатар? Яъни: жонмонанд — жонмон — жонон тарзида бирикманинг ихчамлашиб бориши оқибатида содир бўлгандир? Форс тилида сўзни мана шундай ихчамлаб, талаффузни енгиллаштириш ҳодисаси бор. Аммо Суддий Баснавийнинг фикрича, жонон жон сўзининг кўплигидир. Маҳбубни улуғлаш, унга чексиз ҳурмат-эҳтиром билдириш мақсадида шундай қилинган бўлса ажаб эмас, чунки бу яхши одатимиз ҳозир ҳам амал қилиб келмоқда. Бундан ташқари, жонон — жонларнинг жони (жони жонҳо, жони жонон) туганмас, ўлмас жон маъносида ишлатилиб, бора-бора тилда мустаҳкамланиб қолган бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда барча маъноларда ҳам жонон (муаннас шакли жонона) инсон учун энг қимматли, азиз ҳисобланган жон билан баробар қўйилгани, ҳаттоки ундаи ортиқроқ билиб, эъзозланаётгани аён бўлмоқда. Жонон — маҳбуб, маъшуқ, дилбар, дилором, санам — буларнинг барчаси ёрнинг сифат-синонимлари. Улардан ҳар бири шеъриятда ўз мавриди, ўз мақом-нисбатида қўлланиб келинган. Чунончи, жонон сўзи тилга олинганда албатта жон сўзи ҳам қўшиб зикр этилган.
Воқеан бир-бирига вобаста бу тушунчаларни яна ҳам тўлиқроқ тасаввур этмоқчи бўлсак, жон сўзининг келиб чиқиш моҳиятини ҳам билишимиз даркор. Зеро, қадимги аждодларимиз буни ҳозир биз тушунгандай талқин этмаганлар. Ҳозир биз жонни танадан ажратиб тасаввур қилолмаймиз. Жон, яъни тириклик материянинг олий даражада уюшган шакли бўлмиш биологик ҳаётнинг (демак инсон вужудининг ҳам) хусусияти деб қараймиз. Қадимгилар эса, жон бошқа, тана-жисм бошқа деб тушунганлар. Боз устига, уларнинг тасаввурича, жон, руҳ — олий неъмат, бирламчи борлиқ бўлиб, жисм қуйи хаюло — тўрт унсурдан таркиб топган бир қолип. Агар жон бўлмаса, вужуд ўзича яшай олмайди, дунё тимсоли бўлган бу «вайрона»ни жон обод қилиши мумкин. «Ошиқ дили дўстга мунтазир ва беқарор талпинганидай, жисм руҳга муштоқ ва муҳтождир», дейди «Кашфул маҳжуб» китобининг муаллифи Шоҳ Иноятулло. Алишер Навоий асарларида учрайдиган «жисми вайроним», «тан уйн», «вужуд хокистари» сингари ибораларни шу маънода англашимиз керак. Унингча, жонсиз жисм — қаро тупроқ: «Жисмдан жонсиз на ҳосил, эй му-сулмонларки, ул бир қаро туфроқдурурким, гулу райҳони йўқ». Жоннинг шоирлар кўп қўллайдиган иккинчи рамзий номи «равон» (юриб турувчи) эканини эътиборга олсак, жон жисмга қарама-қарши ўлароқ доимо ҳаракатдаги нарса деб қаралгани маълум бўлади. Шунинг учун у жисм билан курашади, ўз асли — мутлақ руҳга бориб қўшилишга интилади, дея талқин қилинган. «Жоним оғзимга келди», «жон риштаси», «жони кирди» қабилидаги халқ иборалари ҳам шу тасаввурлар таъсирида туғилган. Мазкур тасаввурлар, шу билан бирга, абадий ҳаёт ҳақидаги, Масиҳ (Исо), Хизр тўғрисидаги армонли ривоятларнинг яратилишига ҳам сабаб бўлган. Гўё Масиҳ ўз нафаси билан ўлган одамни тирилтирар, Хизр бўлса оби ҳаёт — тириклик сувини топиб ичгани учун мангу яшаб, одамларни эзгулик манбаига етаклар эмиш...
Алишер Навоий тасвирлаган ошиқнинг севган ёри худди шундай нафасли киши, унинг лаблари ўликка ҳам жон бағишлай олади, бу лаблардан ўпган ошиқ абадий ҳаёт топади. Фақат бу эмас. Жонон лабларининг ҳар бири алоҳида-алоҳида сеҳр кўрсатиш қудратига эга ва соҳирлик ишида улар ғоят иноқ-иттифоқдирлар. Қисқаси, ғазалнинг ушбу ривоятга асосланган биринчи байтининг мазмуни бундай: «Жонгинам, лабларингнинг ҳар бири ўлган одамни тирилтиришда жон ўрнидадир, улар иккови бу ишда жуда иноқдирлар». Байтдаги «жонон» сўзининг иноқ, иттифоқдан ташқари, яна бир — жонга жон, жон бериб жон олиш деган қадимий маъноси ҳам бор. Масалан, урушда фидойилик кўрсатган кишиларга нисбатан шундай дейилган. Навоий газалга бу маънони ҳам сингдира олган: жононнинг икки лаби ошиққа жон бағишлашда бир-бири билан тортишиб, баҳслашади — бири жон олса, иккинчиси жон ато этади. Ҳа, бу ёр дийдорига муштоқ, кўнгли муҳаббат бодаси-ла лиммо-лим одам учун табиий ҳолдир. Ошиқ жонон ёдида шунчалик азият чекадики, ўзининг бор-йўқлигини унутиб қўяди, бироқ жонон ҳузури, висол уни қайта ўзига келтиради, тирилтиради. Висол лаҳзасидаги бу руҳий ҳолат, қониқиш, ёр лабларидан олинган бўсанинг лаззати жонга беқиёс ҳузур бағишлайди. Жон жонон билан қовушиб, йўқ-йўқ, бирлашиб кетади. Улар орасида ҳеч қандай фарқ қолмайди: жон — жононга, жонон эса — жонга айланади. Яъни: «Жоним жонондан шу даражада тўйиб қониқдики, қайсиси жон, қайси бири жонон эканини билмай қолдим — жон бўлса, жонон қани, жонон бўлса, жон қани?» Биринчи байтнинг бевосита давоми бўлмиш иккинчи байтиинг мазмуни шундан иборат.
Муҳаббат қиёмида ошиқнинг «буду нобуду тенг бўлиб» қолиши, жонон жилвасида эриб кетиши Навоий ижодида кўп маротаба учрайдиган хуш тасвирлардан. Чунончи, шоир бошқа бир ғазалида бундай дейди: «Ёр буди ичра нобуд ўлғаменким, ўртада ўзгаликдан демаким, ўзликдан осор қолмағай». Ишқ тариқати шуки, агар бу йўлга кирган одам ҳақиқий ошиқ бўлса, у ўзини маъшуқанинг бир бўлагига айлантириши, орада «у» — «мен» деган фарқланишга ўрин қолдирмаслиги керак. Ахир, висол чоғида юз берадиган муҳаббат қиёми «Ўзни унутиш ва маҳбубдан айри тасаввур қилмасликдир» (Шоҳ Иноятулло, «Кашфул маҳжуб», 19-бет). Бу ошиқни беқарор орзиқиб кутган дам, унинг учун олий мукофот. Чунки ошиқнинг кўнгли ва жони тинимсиз равишда жононга қараб интилади, жононсиз яшашни дўзах азоби деб билади. Зотан, жононсиз жоннинг унга кераги йўқ. Жононсиз жон танни ҳам қийноқ ва уқубатлар гирдобига солади.
Жоннинг доимий суратда жононга талпиниши, висолга ташналигини инсоннинг ўз Идеалига, бутун файзу фазилати, пок ахлоқи, ички маънавий дунёсининг кўркам, нурафшонлиги билан жозибали бўлган дўст сари интилиши деб билмоқ керак. Дўст — кишининг севган ёри ҳам, эътиқод-имон тимсоли ҳам, эзгулик, адолат ва ҳақиқат ҳамдир. Яхши инсонни севиш — ҳаётни севиш, ҳаётни севиш — ҳақиқатни, ҳақни севиш демакдир. Буюк Навоий хаёлотида етилган Жонон образида бу тушунчаларнинг бари мужассам. Шу маънода жононга бўлган муҳаббат реал турмуш, муҳитдан қониқмаган, зулм ва зўрлик пажмурда этган, дунёнинг нотекис ва нотўкислигидан озурда кўнгилнинг қидирган оромгоҳи, сиғинадиган ва суянадиган ягона паноҳхонаси бўлганини унутмайди. «Хазоин-ул маоний» дебочасида шоир ўз ғазалларининг ёзилишига сабаб бўлган ҳаётий турткиларни бундай қайд этади: «Олдимга анча душворлиқлар юзланди ва теграмга анча саъб гирифторлиқлар айланди ва бошимға сипеҳр анча бало тошини отди ва ишқ сипоҳининг лагадкўби заиф пайкарим била сўнгакларимни онча оёқ остида ушотдиким, не сўзимдан хабарим, не ўзлугим билан ўзумдин асар қолди». Бу аҳволимни шарҳ этсам тушунадиган бир мушфиқ инсон тополмадим, шу боис дардларимни шеър қилиб ёздим, дейди Навоий.
Ёрга бўлган ишқнинг шиддат ва шарофатини шу тахлит камоли эътиқод билан таърифлаб келиб, улуғ шоир учинчи байтда фикрларини янада равшанроқ баён этади: «Агар жононинг бўлса — жонинг ҳам бор, агар жонон кетишга чоғланса, билгилки, жон ҳам жонон билан бирга кетади. Демак, жондан ажраласан ва ҳижрон азобида қоласан». Жон билан жононнинг ажралмаслиги ҳақидаги бу ғоя кейинги байтларда янгича қиёсланиш ёрдамида давом этади. Масалан, тўртинчи байтнинг мазмуни бундай: «Жон менга жонон учун керак, аксинча, жонон жон учун эмас. Чунки жононсиз яшаш беҳад оғир, аммо жонсиз шу маромда ўртаниб-ўртаниб изҳор яшаш беҳад оғир, аммо жонсиз умр кўриш осон». Жигарсўхта, шайдойи ошиқ кўнгил муножотини мана шу маромда ўртаниб-ўртаниб изҳор этган. Висолдан сархуш, бироқ ёрдан жудо бўлиш муқаррарлигини олдиндан сезгандай жон талвасада. Ҳижрон азобларига қайта гирифтор бўлмаслик учун жондан кечишга ҳам рози... Тўртинчи байтдаги «жонсиз умр осон эрур» жумласи бизга ғалатироқ туюлиши мумкин.
Дарҳақиқат, қандай қилиб одам жонсиз яшай олади? Чамаси, бу ўринда шоир жон баҳсининг мажозий-ботиний маъносини чуқурлаштира бориб, инсон учун маънавий ҳаётнинг афзаллигини таъкидламоқчи бўлган. Унинг назарида ҳақиқий ҳаёт маънавий ҳаётдир, зероким, жонон, кўриб ўтганимиздай, ана шу маънавий фазилатларнинг умумлашма тимсоли. Навоий сўз ўйини — тажнисдан мантиқ силсиласига ўтади: модомики, жон билан жонон бир экан, бири иккинчисисиз тасаввур этилмас экан, жонони йўқ (ишқсиз) одамлар жонсиз кишилардир. Улар тирик юрадилару лекин руҳан, қалбан ўлганлар. Шунинг учун умрлари осон кечади. Аммо энг қизиғи шундаки, шоир ўзининг бу фикридан қайтади, ахир, ишқ барча махлуқотда бўлиши шарт, ишқсиз, жононсиз, умуман ҳаёт йўқ. 6у хулоса бешинчи байтда ўз ифодасини топган: «Жон кетса, жонон кетса, жон ҳам кетади. Шундай бўлгач, жононсиз ва жонсиз қандай яшаш мумкин?»
Бу фикр олтинчи байтга келиб мазмунан яна кенгаяди, жонон фақат ошиқнинг жони билан баробар нарса бўлиб қолмай, балки «жону жаҳон»га тенг бутун мавжудотни ўз ичига оладиган тушунчага айланади. Энди ошиқ ўз жони, ўз шахсияти ҳақида қайғуриш билан чегараланмайди. Унинг учун дунёнинг барча ширинлиги, лаззати, ҳатто азоб, хўрсиниқлари ҳам жонон билан хуш, жонон билан маъноли ва зебо: «Жону жаҳон жонон билан хушдир, агар жонон бўлмаса, жон бўлмайди деганинг кам, бу кенг жаҳон зиндонга айланади». Навоий такрори бўлсада, ҳижрон оғирлигини бот-бот таъкидлаб, охирги еттинчи байтда илтижо ва тавалло оҳангини кучайтиради, ҳамда ғазални шу нафас билан якунлайди. Зору нотавон ошиқ жондан кечиш эвазига бўлса ҳам жонон васлидан маҳрум этмасликларини ёлбориб сўрайди: «Эй, ҳижрон, майли, жонимни олгин, аммо жононсиз яшаш азобини менга раво кўрма. Чунки жононсиз Навоий жонидан безордир». Маълум бўладики, таҳлил этганимиз ғазалда ошиқнинг икки ҳолати — висол лаҳзасидаги ҳаловат, жоннинг яйраши ва ёрдан ажралганда юз берадиган руҳий қийноқлар қиёслатиб тасвир этилган. Бошқача айтганда, жон ва жонон баҳси васл ҳамда ҳижрон қиёси негизига қурилган. Висолга мушарраф бўлган ошиқ бу бахтнинг абадий барқарорлигини истаб, агар жонон ташлаб кетса нималар бўлиши мумкинлигини зорланиб гапиради.
Бу — Алишер Навоийнинг айни шу газалда қўллаган бадиий усули. Жон ва жонон можаросига бағишланган бошқа ғазалларида шоир яна ўзгача санъат, ўзгача усулларни синаб кўрган. Масалан, «Қасди жоним қилди ҳажр, эй қотили хунхор, кел» сатри билан бошланадиган ғазалда жонондан ажралган фироқдаги ошиқнинг изтироблари ифодаланади. У ёрига ғойибона мурожаат қилиб, «Жон нақдини овучда ушлаб турибман, агар келсанг, йўлингга сочаман», дейди. Руҳ ҳам, жон ҳам жонон йўлига мунтазир, ошиқнинг нияти бўлса жонини жононга топшириш: «Жон етибдур оғзима, дерман лабингга топширай, лутф этиб қилғил мени жон бирла тенгсиз неъмати! Ҳаётбахш нафасли маҳбуб висолига муштоқ ошиқнинг интизорликдан жони огзига келган. Шу бетоқат жонимни келиб олгин, мени азобдан қутқар, сендан миннатдор бўламан, дейди, у. Аммо бу айни ҳолатда ошиқ учун янгидан жон топиш ҳам. Чунки Навоий васф этган маҳбуб лаби жон багишлаш қудратига эга-да! «Севингил, эй кўнгул, охирки, жисминг ичра жон келди», деб бошланадиган газал эса бунинг акси ўлароқ жонон келгандан кейинги шодлик, руҳий кўтаринкилик кайфиятини тараннум этади. Ёр бемор бўлиб ётганда ошиқнинг жони ачишиб, баттар қийиалади. Ёки ёрдан келган мактуб, ёрга юборилган нома, ёхуд ёр муждасини келтирган хабарчи кабутарлар тасвири ҳам Навоийда ошиқ қалби ҳаяжонлари билан қўшилиб кетади. Жонондан келган нома жон исини (ҳам хабар, ҳам хушбўй маъносида) келтирса, жавоб номасини ёзганда ошиқ уни жон риштаси билан чирмаб, ҳар бир сўзи, ҳарфи ёрдамида гўё қийналган жонининг нишоналарини жўнатади. Бу каби газалларда муайян образнинг чизгилари намоён, тасвир характерли деталлар асосида давом этган ва шу ҳаётий ашё — сурат таъсири натижаси ўлароқ лирик туйғулар қулф уриб, қайнаб чиқади. Хуллас, Навоийнинг воқеабанд, яхлит маъноли асарлари унинг лирик меросидаги ўзига хос ғоявий-бадиий ҳодиса, туркумлар ичидаги ҳар бир газалнииг махсус усулда битилгани эса бутунлик, гармонияга интилган муқтадор шоирона тафаккурнинг ранғин оламида алоҳида-алоҳида кўринишлардир. Шу сабабли улуғ шоир ижодининг тадқиқотчилари учунгина эмас, балки унинг асарларини ўқиб, баҳра олишни ният қилган китобхонлар учун ҳам бу хусусиятларни билиш зарур.


ТИМСОЛЛАР ТИМСОЛИ

Шарқ халқлари тафаккури тарихида чуқур илдиз отган тасаввуф таълимотини яхши билмай туриб, Алишер Навоий дунёқараши ва адабий меросини барча мураккабликлари, фалсафий теранлиғи билан тўлиқ ҳолда тўғри, ҳаққоиий ёритиб бериш мушкул. Ўттизинчи йиллардаёқ Ойбек бунга эътибории қаратган эди. Аммо, назаримда, бу масала ҳамон ҳал бўлмасдан долзарблигини сақлаб қолмоқда. Чунки ҳозир ҳам улуғ шоир асарларини «керакли» ва «кераксиз» қисмларга ажратиш, орифона маэмундаги шеърларини нашрлардан соқит қилиб, эл кўзидан яшириш, «пайқамасдан» тадқиқотларга киритмасликка мойиллик давом этмоқда. Баъзан эса, сўфиёна маъноларни англаб етмаганимиз сабабли, Навоийнинг рамзий ибора-истиораларини ҳаминқадар талқин этиб, ўқувчиларни чалғитиб келмоқдамиз. Бу ҳол Навоий даҳосини, оламининг бепоёнлиги ва улуғворлигини муаззам салоҳияти ҳам кўркамлиги билан идрок этишга халақит беради. Ваҳоланки, Навоий мероси — яхлит бир адабий борлиқ, бебаҳо маънавий хазииа. Ва яна муҳими шундаки, шоирнииг ўлмас гуманизм билан кўкарган ҳаётбахш ғоялари «дунёвий» асарларида қандай порлаб турса, биз бир чеккага олиб қўймоқчи бўлган «илоҳий» асарларида ҳам шундай куч билан нур таратиб туради. Зотан, улар зоҳирий жиҳатдан шундай, аслида эса, ботиний маънолари моҳиятига кўра бир хил фалсафий-тасаввуфий қарашлар силсиласига бориб тақаладиган ўзаро узвий алоқадор асарлар бўлиб, бирини иккинчисисиз тушуниш қийин. Бас, шундай экан, шоир асарларида учрайдиган ишқ, май, майхона, харобот, соқий, соғар, қадаҳ, хум, кўнгил, маҳбуб сингари кўпдан кўп киноя-тимсоллар, рамзий маъноли сўзлар ва улар заминида ётган яширин маьнолар асрори ҳамда унинг ижоди яхлит бир бутунликда олиб текширилиб, олам ва одам ҳақидаги мушоҳада-мулохазалари ичида шарҳлансагина, мазмуни керакли даражада очиқ ойдинлашиши мумкин. Масалан, қуйидаги ғазални олайлик:

Каманд учига еткурмас ғаму андеша айёри,
Вийик чокмиш магар майхона томин сунъ меъмори.

Хуморим заъфида каҳгил иси то етти маст ўлдум,
Сувалмишдур магар май лойидин майхоиа девори.

Тўла куб оғзи май, хуршидедур, гўё тенг очилмиш
Чекарди бу ики хуршид даврин сунъ паргори.

Май ичмиш хонақаҳ шайхи, харобот аҳли айш айланг,
Ки, чиқмиш баҳя урғон хирқасидин маблағи кори.

Кўринган мосиво буди эмас, балки намудидур,
Май устида ҳубобу мавж шаклининг намудори.

Ҳубобу мавж май таҳрикидин зоҳирдурур, лекин
Сукун топғон вужуди, майдин ўзга қайдадур бори?

Қуёш аксимудур ҳайвон суйида ё кўрунмишдур
Равоносо май ичра соқин гулчеҳра рухсори.

Фано дайрин кўнгул истарки, бир-бир пири дайр элга
Тутарда бода, шояд, журъае сунгай бизинг сори.

Навосидин фано чун ҳосил ўлди, қилгасен эй ишк,
Навоий риштаи жонин муганний удининг тори.

Хўш, бу ғазалда қандай ғоя ифодаланган? Май ва унинғ моҳиятларини таърифлашдан мурод нима?
Ўз-ўзидан аёнки, Навоий зикр этган май биз тасаввур қилган ёхуд билган ичимлик эмас. Шоир сира ҳам буни назарда тутмаган. Билъакс, ўта тақводор ва поқдомон бўлган Навоий замонасининг ишратпараст, майхўр кишиларини қаҳру ғазаб билан танқид остига олиб, шаробни «уммул чабоис», яъни барча ёмонликлар, фалокатлар онаси деб эълон қилган. «Ҳайрат-ул аброр» достонида бўлса, бадмастларнинг масхарали ҳажвий қиёфасини яратиб, уларни элга шарманда этган. Ушбу ғазалда шоир майни илоҳий ишқ — маърифат, дониш иштиёқининг авжи қиёми, Ёр жамоли мушоҳадасидан ошиқ дилида пайдо бўлган кучли завқ — илҳомнинг, беҳад хурсандлик, сурурнинг рамзий ифодачиси сифатида қўллаган. Хумор бўлиш, майпарастлик ҳам бу ерда шунга мувофиқ. Бу буюк нур чашмасидан ҳузурланиш, висол бехудлиги, ҳаёт табиат зеболиги ҳамда ақл ва тафаккур етмайдиган, аммо кўнгил билан ҳис этиладиган Мутлақ руҳ мўъжизоти жилвасидан баҳрамандлик ва шунга талпиниш сархушлигидир. Чунки Навоий эътиқод қўйган фалсафий таълимотга биноан, олам азалий ва абадий ягона руҳнинг ўз-ўзини севиб, ўз жамолини томоша қилиш истагидан пайдо бўлгаи кўзгудир. Вирламчи қудрат порлашидан таралган нур бу кўзгуда акс этади, яъни моддий дунёдаги жамики мавжудот ва маҳлуқот — заррадан қуёшгача, еру кўк, собуту сайёра шу иур билан ёритилади, шу нур туфайли ҳаракатланади, муайян уйғунлик ичра ривожланиб туради. Бу илоҳий тажаллини шоирлар май тимсолида қабул қилганлар. Моддий дунё эса, шу тасаввур бўйича, жом ёки қадаҳдир. Дунёнинг ранго-ранг товлаиишлари, ўзгариш, янгиланишлар, табиатнинг турфа сиру асрори, ҳодиса-ашёлари, баҳорий уйғониш, чунончи, дарахтларнинг кўкариб, гуллаб мева боғлаши, дашту даранинг ўт-ўлан билан қопланиши, қушлариинг маст бўлиб сайраши, борингки, ҳаётнинг барча нашъу намоси, гуркираб кўринган иафосат тўфони шу май уммонининг мавжланиши, кўпириши деб тушунтирилган. Инсон ҳам мазкур кўзгунинг бир бўлаги, лекин руҳи мутлақ энг кўп акс этган ҳилқат. Чунки у холиқиятнинг сарвари ва ганжи гавҳари, яъни «икки олам истеъдодииинг жамулжами» (Бедил). Инсон руҳи шу боис тинимсиз равишда ўз манбаига қараб интилади. Бу интилиш дунёнинг ўзини идрок этиш ва ўз-ўзини англаб етиш орқали содир бўлгани сабабли инсон олам ҳодисалари гўзаллигини мушоҳада этиб, чексиз ҳайратлаиади. Ҳайрат эса ашё-ҳодисаларни билиб олиш қизиқишини кучайтиради. Шу тариқа, киши моҳият-ҳақиқатни билиш иштиёқи билан ёниб, борган сари кўпроқ ташвиш-тараддудда бўлади. Инсоининг бутун ҳаётий фаолияти, ижод ва яратувчилик қобилияти, кашфу каромати ва файзу фазилатлари шу ишқнинг қудрати деб талқин этилгая.
Аммо инсон табиати икки асос — руҳий ва моддий олам унсурларидан таркиб топгани учун улар орасида кураш боради. Агар моддий асос бўлмиш жисм талаблари кучайса, у ҳирс ва шаҳват, ҳайвоний нафс домига гирифтор бўлиб, борган сари тубанлашади. Бу хавфнинг олдини олиш учун киши доимий равишда руҳий-маънавий эҳтиёжларини қондириб бориши, шу жиҳатни тарбиялашга бел боғламоғи даркор. Бу ишда унга ўзидан кўра комилроқ инсон — пир раҳнамолик қилади. Пир ёки ориф деб тасаввуф аҳли донишда етук, маърифат нури билан қалби лиммо-лим, пок ният, покиза аҳлоқли, закий одамни назарда тутганлар. Навоий назарида Жомий ана шундай шахс бўлган. Бундай шахслар ҳаммавақт эзгуликни ўйлаб, ўзига эргашган одамларии қалб саховати билан тарбиялаганлар, уларнинг иродасини чиниқтириб, кўнгил чашмасининг кўзини очиб, оламни янгича тушунишга, ҳақ йўлни ҳимоя қилишга ўргатганлар. Юқорида келтирганимиз ғазалда шу маънолар ифодаланган. Буни муайян изоҳлар билан шарҳлаб, тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Ғазалнинг биринчи байтидаги ғаму андеша айёри, сунъ меъмори, каманд, майхона каби сўз ва бирикмалар изоҳга муҳтож. Каманд шеъриятда аксар ёр сочи ўрнида истиора сифатида қўлланилади. Бироқ бу ўринда Навоий унинг асл луғавий маъноси — арқонни назарда тутган. Ғаму андеша айёри — ақл тадбиркорлиги, ақлу ташвиш тадбири деган маънони беради. Майхона эса «шавқу завқ ва илоҳий маърифат тўлиб-тошган комил инсон — орифнинг ботиний дунёси ва руҳи мутлақ манбаидир». (Саййид Жаъфар Сажжодий. Мусталиҳоти урафо. 392-6.) Сунъ меъмори — худо. Энди байтнинг мазмунига келсак. Алишер Навоий баланд иморатлар, сарой ва қалъаларнинг кунгурасига арқон ташлаб, тирмашиб том устига чиқиш одатига ишора қилиб, дейди: «Азал меъмори — худо майхона томини шунчалик улуғ ва баланд қилиб қурган эканки, фикру ташвиш тадбирининг арқони унинг кунгурасининг учига етмайди». Шоирнинг таъкидича, ақл ва тадбир билан майхона қалъасини забт этиш мумкин эмас. Нега? Чунқи ориф қалбининг маърифати ва у орқали илоҳий руҳ манбаининг беқиёс гўзаллигини идрок этишга (шуни айтиш керакки, Навоий ибора-тимсолларида ҳар доим икки маъно — ориф қалби ва руҳи мутлақ биргаликда кўзда тутилади, зеро ориф қалби олий зотманбаига олиб борадиган бир восита, кўприк деб қаралган) фақат қалб ва руҳ қодирдир; ақлий мушоҳада, мантиқий-тафаккурий билиш усули бунга қобил эмас. Маълум бўладики, Алишер Навоий ғазалнинг матлаиданоқ тасаввуф тариқатининг асосий талабларидан бирини баён этган. Бу талаб тариқат йўлига қадам қўйган одам учун биринчи жиддий мушкулот ҳам эди, чунки ақлу ҳуш қудрати етмайдиган нарсага кўнгил майли билан эришиш — руҳий иродани қайтадан қуриш, ўзини ўз виждони, эътиқоди олдида жавобгар ҳисоблаб, қаттиқ назорат остига олиш, жуда кўп дунёвий ҳавас-хоҳишлардан воз кечиш демакдир. Майхона қасрининг буюклиги олам сиру асрори, ажойиботлари, ҳодиса-воқеаларининг беҳад кўплиги, уни билиш, моҳиятига етиш қийинчилигидир, айни вақтда саркаш нафс қутқуларини енгиш, юксак ахлоқли одам бўлиш машаққатларини ҳам англатади.
Иккинчи байт биринчи байтдаги фикрни давом эттиради: ғолиб (ёки ошиқ) ақлу тадбир билан комил инсон мартабасига кўтарилишига — майхонани забт этишга кўзи етмагандан кейин, бу бинонинг деворларини ҳидлаш билан қаноатланади.
Яъни пирнинг муҳитига яқинлашиб, унга қўл бериб, дастлабки насиҳатларини эшитишдан баҳра олади. Майхона девори шундай қилиб, пири комилнинг муҳити, ташқи, зоҳирий дунёсидир. Иккинчи тарафдан, бу — бизни ўраб олган моддий дунё ҳам. Чунки қалъа ичидаги руҳ манбаини идрок этиш, аввало қалъа деворлари — дунё ашёларини ўрганиш, хаёл, сезгилар орқали унинг моҳиятига етиб бориш билан амалга ошади. Заъфи хумор — кайфнинг тарқала бошлаши, ишқнинг вақтинча сусайиши, ҳақиқатга шубҳа билан қараш, шубҳаланиш лаҳзасини билдиради. Каҳгил-сомонли лой. Май лойи — шароб қуйқуми, дунё мулки, ҳирсий иштиёқлардан ҳали покланмаган руҳ тимсоли. Алҳосил, байтнинг мазмуни қуйи-дагича: «Майхона деворини май лойи билан шуваганлар шекилли, хуморим тарқалганда димоғимга сомонли лой ҳиди уриб, яна маст бўлдим». Ёки: «Муҳаббатим вақтинча сусайганда (кўнгилда шубҳа туғилганда), пирга яқинлашганим сабабли шубҳаларим тарқалиб, қалбимда ишқ яна аввалгидай алангаланди». Пирнинг ички олами унинг нутқи, ҳаракатлари, кароматида зуҳур этганидай руҳи мутлақ ҳам дунё гўзаллигида жилваланиб, кишини мафтун этади. Орифнинг завқи салиқаси, нозикфаҳм заковати дақиқ маънолар магзини осон чақиб, мушкул масалаларни ички бир фаросат билан ҳал қилиб бера олади. Бу худди қадаҳдан томган май томчилари каби ошиқ дилига ҳикмат нури бўлиб қуйилади. Шу маънода тасаввуф аҳли хум, хумхона, соғар, жом, майкада деганда ҳам орифнинг пурфайз жозиб юрагини тушунганлар.
Учинчи байтда биз тушунмайдиган учта сўз бор. Булар: куб, хуршид, паргор. Куб — шароб сақланадиган хум, мажозий маънода, боя айтганимиздай, орифнинг кўнгли ва руҳи мутлақ. Хуршид — қуёш. Паргор — доира чизадиган асбоб — (циркуль); баъзан йўл-йўриқ, чора-табдир маъносида ҳам қўлланилади. Шунга кўра, учинчи байтнинг маъносини ҳозирги тилимизда қуйидагича изоҳласа бўлади: «Оғзигача май тўлғазилган хум худди қуёшга ўхшайди, гўё оллоҳнинг доира чизгичи бу икки қуёшнинг (яъни фалак қуёши ва май хумининг) гардишини чизганда бир пайтда баравар очилгандай». Ёхуд: «Май хуми билан қуёшнинт тарҳи бир хил, улар бирга бир вақтда яратилган ўхшаш нарсалардир». Шоир айтмоқчи, қуёш ҳам май хуми, яъни бирламчи манбаъдан нишона. Шунинг учун улар бир-бирининг мавжудлигини исботлайдилар — қуёшнинг далили қуёш. Май хумини қуёшга ўхшатиш билан Навоий ориф қалбининг саховати, карамининг бепоёнлигини таъкидламоқчи, зеро қуёш ўз ҳарорати, зиёси билан оламни мунаввар этгандай, ориф қалби ҳам ошиқларни фаровон баҳравор эта олади. Бундан ташқари, бу ерда толибнинг зоҳирий мушоҳададан (майхона деворини ҳидлаш) аста-секин ботиний маъноларни англаш сари бораётгани, бундан ҳайратланаётгани ҳам ўз ифодасини топган.
Тўртинчи байт шарҳи. Хонақоҳ — сўфийлар йиғилиб, важду самоъ билан шуғулланадиган жой. Харобат сўзининг луғавий маъноси вайрона, шаробхона бўлсада, аммо тасаввуф аҳли истилоҳида инсон жисмининг хароб бўлиши — қаноат, фақр йўлига кириб, ҳайвоний нафслар, кераксиз, ёмон хулқ-одамлардан қутулиб, ўзни хоксорлик, камтаринлик рутбасига солишдир. Хароботийлар, яъни риндлар «майхона тараддудидан бехонумонлиғи ва паймона тааллуқидан бесарусомонлиғи» («Маҳбуб-ул қулуб») билан машҳур. Улар учун «тожу тахт туфроғ билан тенг», ҳамма нарсадан фориғ, ёлғиз ёр ишқида сармаст. Ҳирқа-сўфийлар киядиган йиртиқ, жанда кийим. Бундан ташқари, инсоннинг бадани, сурати ва ашёлар олами ҳам. Бахя — ямоқ, жияк. Маблағи кори — ишининг натижаси, аҳволи, бор-буди демак. Хуллас, байтнинг мазмуни бундай: «Хонақоҳ шайхи май ичибди, яъни унинг кўнглида илоҳий нур порлаб, бу ҳузурдан сархуш бўлибди. Эй ошиқ хароботийлар, сиз ҳам бу хабардан хурсанд бўлиб, важд-ҳолга тушинг. Кўрмайсизми, шайхнинг аҳволи унинг жанда тўнининг йиртиқларидан маълум бўлди, яъни ботиний олами юзага чиқди, маърифат нури шуълаланди». Байтнинг иккинчи сатрида сўфиларнинг ўз жамоалари мажлисида жазава хуружида рақсу самоъга тушиб, кийимларининг чок-чокидан сўкилиб кетишига ишора бор.
Бешинчи ва олтинчи байтларда шоирона ифода-тимсоллар орқали қадимги ва ҳозирги фалсафанинг учта муҳим категорияси тушунтирилган. Булар моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл, жузъ ва кулл (яккалик ва умумийлик) категорияларидир. Бироқ фалсафий категориялар ҳақида гапиришдан олдин нотаниш сўзларнинг маъносини билиб олишимиз керак. Масалан, мосиво — ғайр, ўзга, ундан бошқа деган маъноларни ифодалаб келади. Мазкур фалсафий-тасаввуфий истилоҳнинг моадо деган иккинчи атамаси ҳам бор. Навоий девонининг биринчи ғазалида шу сўз ишлатилган. Шарҳланаётган ғазалимизда эса, шоир мосиво деб моддий борлиқ, яъни дунёни назарда тутган. Чунки дунё мутлақ руҳ билан инсон орасида, яъни қалб билан «у» орасида ғайр, бегона бир тўсиқ, ўзгаликдир. Шу каби ошиқ билан маъшуқ орасида парда бўлиб турган жисм, бадан ва унинг эҳтиёжлари ҳам ўзгадир. Шарқ шоирлари асарларида учрайдиган Рақиб — севишганларни ажратиб турувчи шахс шу хусусиятларни ўзида жамлаган образ бўлиб гавдаланади. Бешинчи байтдаги буд — асос, ҳақиқий мавжудликни, намуд — кўриниш, шаклий белгиларни англатса, хубоб — сув ва бошқа суюқликлар юзасида пайдо бўладиган пуфакча. Бу сўз мавж билан биргаликда ҳаракат, моҳиятнинг зуҳуротини билдиради. Энди бешинчи байт мазмунини қайд этиш мумкин: «Кўзга ташланган нарсалар (ўзгаликлар) зоти азалийнинг ҳақиқий моҳиятини англатмайди, шу сингари пуфакча ва тўлқин майнинг ўзи эмас, балки шаклий ифодасидир»; Ёки бошқача қилиб айтсак: «Май устидаги пуфак ва мавж майнинг моҳиятини акс эттирмаганидай, «у»дан бошқа кўринган ашёлар «у»нинг борлигини — мавжудлигини белгиламайди, улар ташқи белгилардир, холос».
Шундай қилиб, ташқи дунё ва ундаги нарсалар моҳият эмас, балки ҳодисадир. Моҳият — руҳи мутлақ ёки ориф кўнглидаги маърифат. Айни вақтда, моддий дунё — шакл, руҳ эса — мазмун. Инсон ҳодиса ва шаклларга маҳлиё бўлмаслиги керак, унинг мақсади ва вазифаси моҳият-мазмунни билишга қараб бориш. Демак, тасаввуфда дунё Мутлақ руҳ билан инсон орасида тўсиқ деб ҳисоблансада бироқ, барибир, дунёни билиш шарт қилиб қўйилган, дунёни билмасдан туриб, моҳиятни (ҳақни) идрок этиш мумкин эмаслиги тан олинган. Шу тариқа, ҳодиса моҳиятни билиш йўлида имтиҳон, чунки у ранг-баранг ва хилма-хил. Шарқ файласуфлари бу миқдорий кўпликни асмо (исмлар), ашё (нарсалар), сифот (сифатлар), имтиёз (фарқлар), афъол (ҳаракат-фаолият), важҳ (юз, жиҳат) ва бошқа истилоҳлар воситасида тавсиф этиб келганлар. Миқдорий хилма-хиллик, мантиқий равишда, жузъият ва куллият, яъни тур ва жинс тушунчаларини келтириб чиқаради. Жузъият (тасаввуфчилар буни касрат ҳам деганлар) куллиятга, яъни ваҳдатга зиддир. Шундай бўлгач, уларнинг хусусиятида ҳам қарама-қаршилик мавжуд: ваҳдат — бирламчи қудрат, турғун, ҳаракатсиз жавҳар (субстанция) бўлса, касрат — тафсилийлик, доимий ҳаракат, ривожланиш қонуниятига тобеъ. Демак, майнинг мавж ва пуфакчаларини томоша қилиш, мушоҳада этиш билан чегаралаимасдан, худди ҳодисадан моҳиятга қараб борилгандай, касратдан ваҳдатга қараб бориш ва шу асосда бирламчи қудрат нафосатини идрок этиб, ҳузурланиш мумкин. Ғазалнинг олтинчи байтида бу фикр очиқроқ ифодаланган (бунда таҳрик — ҳаракат, сукут — турғунлик, тиниш): «Пуфак билан тўлқин майнинг ҳаракати, тажаллусидир. Бу ҳаракат тингач, тиниқ майнинг тоза вужудидан бошқа нима қолади?»
Бу вужудни идрок этган киши Ёр ҳузурига мушарраф бўлиб, фано мартабасига яқинлашдиким, ғазалнинг еттинчи байти шу хусусдадир. Ҳайвон суйи деб гўё одамзод ичганда абадий умр топадиган афсонавий ер ости мамлакатнинг чашмасини атаганлар. Тасаввуфда у ишқ-муҳаббат булоғи, ҳақиқат нурининг манбаини англатади. Байтнинг мазмуии эса бундай: «Ишқ чашмасида ёки ҳақиқий нур манбаида кўринган қуёш аксими ё жонга ўхшаш май ичида азал соқийсининг гулдай зебо юзи намоён бўлганми?» Соқий сўзи ҳам бу ерда рамзий маънога эга, яъни мутлақ файзиёт, маърифат булоғи демак. Майда ёр жамолини кўриш, май идишини қуёшга ўхшатиш Навоийнинг севган образларидан. «Ашриқат мин акси шамсул каъси анворул худо, ёр аксин майда кўр деб жомдин чиқди садо» — чиқаётган қуёш косасининг аксидан ҳидоят нурлари порлаб кўринди, жомдан ёр жамолини майда кўр, деган садо чиқди. «Хазоин-ул маоний» девони мана шу байт билан бошланади. Шоир назарида ловуллаган олов қўраси — муаззам офтоб ҳам ўша буюк илоҳий қудратнинг инъикоси, мавжудотни ҳаракатга келтирувчи май “тўлғазилган жом, унинг порлаши эса — ёр жамоли”.
Ёр жамолини кўрган ошиқ мақсадга эришиб, фано водийсига кириб боради. Ғазалнинг охирги икки байти шу маънони ифодалашга хизмат қилади. Саккизинчи байтдаги дайр аслида насронийлар ва оташпарастлар ибодатхонасининг номи, мажозан эса майхона, дунёдир. Дайри фано – ҳайвоний нафсдан қутулган, руҳан тирик, маънавий жиҳатдан етук кишилар мажлиси, уларнинг ботиний олами, Навоий бу байтда маънавий ҳақиқатларни кашф этган одамлар ҳузурини қўмсаш, улар хизматидан баҳра олиш туйғусини ифодалаган. Шунинг учун у пири дайр деганда ҳам эзгулик ва карам дарёсининг тимсоли комил инсонни кўзда тутган. Алҳосил, байтнинг мазмуни: «Юрак майхона истайди, чунки унда пири комил кишиларга сабоқ бермоқда, шояд менга ҳам шу май шуъласидан бир насиб этса». Ёки: «Кўнгил жисм, вужуд йўқоладиган, фано бўладиган макон истайди. Чунки унда камолот ва етуклик тимсоли маънавий шайх ҳақиқат файзидан элга бир-бир бода тутмоқда. Зора, у бу ҳикмат ва дониш шаробидан менга ҳам бир қултум узатса».
Тўққизинчи байтга келсак, бунда иккита сўз ўзак маъно ташийди. Биринчиси — наво. Навонинг маънолари кўп. У мусиқа, куй, оҳанг, шу билан бирга мунтазамлик, тартиб-интизом, симметрия, низомия, нафосат тушунчаларини қамраб олади. Агар бу маъноларнинг ҳаммасиии бир жойга йиғсак, наво умумбашарий, умумжаҳоний оламнинг яхлит уйғунлигидан иборат олий гўзалликни ифодалаган бўлади. Модомики шундай экан, ягона руҳий қудратнинг мунтазам ҳаракати, созкорлиги қайдида қалбнинг шукру шукуҳи, ором ва осойишталиги ҳам наводир. Алишер Навоий, шубҳасиз, охирги байтда қалб ороми, ички руҳий қониқиш нашидасини тасвирлаган. Бу нашида шоир юрагида бир муаззам куй бўлиб янграган ва муғанний (иккинчи ўзак сўз) тушунчаси билан боғланиб кетган. Муғанний — чолғувчи дегани. Бу ўринда эса у узлуксиз ёғиб турувчи нурфайзнинг навосини етказувчи, шу неъматдан огоҳ этувчининг тимсолидир. Куй каби оқиб келадиган ушбу нур қалбни роҳат-фароғатга ғарқ этади. Байтнинг насрий таржимасини келтирсак, фикримиз янада ойдинлашиши мумкин: «Эй ишқ, буюк жаҳоний уйғунлик нури навосидан, сафо нашидасидан қониқиш муяссар бўлди, энди Навоий жонининг ипини шу нурни ёғдирувчи чолғувчи асбобига тор қилгин, яъни ўша буюк нур риштасига улаб юборгин». Ёки: «Эй ишқ, маҳбуб жамолини кўриб, ўзликдан батамом хориж бўлдим — мақсадга етдим, висол куйи вужудимни оғушига олди. Энди Навоийнинг жонини жонон нурининг тарамларига боғла». Бу ерда шоир тахаллуси билан байт мазмуни ўзаро уйғунлашиб, ажойиб сўз ўйини ҳосил бўлганини кўрамиз. Шу нуқтада шоирнинг ҳар икки тахаллуси (Навоий ва Фоний) маъно жиҳатидан бир-бирига яқин эканлиги ҳам маълум бўлади.
Улуғ шоирнинг фалсафий мушоҳадаси мана шундай чуқур ва қамровли. Коинот ва инсон унинг назарида яхлит бир бутунликни ташкил этади, бир қонуният билан бошқарилади. Инсон бу қонуният сирларини руҳ кучи, алоҳида ҳиссий тасаввурлар теранлиги билан билиб олиши даркор.
Хуллас, мазкур ғазалда мажозий тимсоллар ёрдамида тасаввуф фалсафасининг билиш назарияси ифодалаб берилган: аввал оламни билиш мушкуллигидан қўрқиб саросимага тушиш, ҳайратланиш, кейин ташқи дунё нарса-ҳодисаларини мушоҳада эта бошлаш, зоҳирий мушоҳададан аста-секин моҳиятни идрок қилишга ўтиш. Моҳиятнинг улуғворлигини ҳис этиб, руҳий-тафаккурий қониқиш туйиш. Бу жараён уч босқичга ажратилиб, илмул яқин, айнул яқин, ҳаққул яқин деган махсус терминлар билан белгиланган. Яқин — исбот талаб қилинмайдиган шак-шубҳасиз ҳақиқат. Айн — чашма, кўз, ҳар нарсанинг асли, зот. Тасаввуф назариётчиларидан Абдураззоқ Кошоний бундай дейди: «филжумла, сўфийлар ақидасига мувофиқ маънавиятни билиш уч хилдир: илмул яқин, айнул яқин ва ҳаққул яқин. Аввалги ҳолатда одам маълумни ақлий далил, ҳужжат келтириш билан дарк этади ва иккинчи ҳолатда билиб олинган, исботланган маълумни мушоҳада этади ва учинчи ҳолатда ҳақиқатни дарк этишга етади». (Абдураззоқ Кошоний. Масобиҳ-ул ҳидоя, 52-бет). Бу бамисоли қуёш шуъласи ва ҳароратини далил келтириш билан исботлаш (илмул яқин), қуёш жисмини кузатиш билан аниқлаш (айнул яқин) ва қуёш вужудинииг мусаффо нурдан иборат эканини қалбан идрок этишдай (ҳаққул яқин) гап. Қаширий деган олим назарида эса «илмул яқин — ақл аҳли учун, айнул яқин — илм арбоблари учун, ҳаққул яқин — орифлар учундир». (Қаширий. Кашф-ул маҳжуб, 497-бет). Демак, бу фалсафий қарашга мувофиқ, ҳақиқат тажрибадан олдин мавжуддир, мантиқ кучи билан эмас, балки ҳис — руҳ воситаси билан, яъни интуиция ёрдамида билиб олинади. Чунки ҳақиқат инсоннинг ўзининг қалбида, кўнгил кўзгусида. Фаҳмлаган бўлсангиз, дунёни билишнинг бу усули немис олими И. Кант (XVIII аср)нинг «нарса ўзида» ва «априор» (тажрибадан аввал мавжудлик) тушунчалари остида ривожлантирган фалсафий таълимотга ўхшаб кетади. Биз ҳам худди шуни таъкидламоқчи эдик, яъни тасаввуф баъзи тадқиқотчилар айтмоқчи бир дин ўрнига келган янги, мураккаблаштирилган ва мистик туйғуларни қондиришга хизмат қилувчи иккинчи дин эмас, балки оламни билишга йўл очган, шу сабабли ҳам фикрий-ҳиссий мушоҳадакорлик, ҳур фикрлиликни ёқлаб, инсонни тадқиқ этишга диққат қилган катта фалсафий оқимдир. Ана шу жиҳати билан у динга нисбатан олға ташланган муҳим қадам бўлди ва башарий тафаккур тараққиётига шубҳасиз ижобий таъсир кўрсатди. Алишер Навоийга ўхшаш гуманист мутафаккирлар учун эса у инсон табиати ва тийнати ҳақида, жамият, ҳаёт воқеа-ҳодисалари моҳияти тўғрисида ўйлашга имкон берадиган қидириш-изланиш, таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилган. Улуғ шоир буни биринчи девонига киритган:
Харобот аро кирдим ошуфта ҳол, Май истарга илгимда синғон сафол, — деб якунловчи таржеъбандида равшан баён этган. Таржеъбандни ўқир эканмиз, муаллифнинг рози дилидан огоҳ бўламиз, чунки у ёшлигидан бошлаб ҳар хил илмларни ўргангани. ҳар хил «саргузашт»ни бошидан кечириб, дунё ва унинг одамлари ҳақида кўп мулоҳаза юритганини ёзади. Шоҳу султонлар дабдабаси, шайҳул ислому уламо-умаролар, ман-ман деган донишмандлар суҳбати уни қониқтирмаган, уларнинг бирортаси ҳам инсон қаршисида пайдо бўладиган минглаб саволларга жавоб беришга қодир эмас эди. «Назар айла бу коргоҳ вазъига, ки ортар тамошосида ҳайратим», дейди шоир. Олам моҳияти нимадан иборат, инсон нега дунёга келади ва яна нега кетади? Нега инсон зоти бир хил эмас? Фирибгарлик, қонхўрлик, риё, ёлғон қаердан келиб чиққан? Бу ва бунга ўхшаш саволлар Навоийни ҳамиша қийнаб келган. На ўзимнинг «Саъи ила фикратим», «на касби улум этти ҳал мушкулим», деб ёзади у. Юрагида ҳар хил андешалар, шубҳалар кезгани, лекин замона тафаккури доирасидан батамом чиқиб кетишга журъат қилолмаганини эслатади. Ва оқибатда:
Менинг бошима бас қотиғ тушди иш, Чу тоқ ўлди бу дард ила тоқатим, — дея ўзини тасаввуф билан овутади. яъни «май билан улфат» тутинади. Шундай қилиб, тасаввуф Навоийга жаҳолатдан қутулиш, дунёни билишга чанқоқ юракни маълум даражада тинчитишга кўмак берган. Бунинг иккита сабаби бор: биринчиси шуки, Навоий яшаган замоннинг ақлий тараққиёт даражаси, фан ривожи реал дунё воқеаларини илмий асосда тушунтиришга ожизлик қиларди. Иккинчиси эса, бу яна муҳимроқ, инсоннинг ақлий имкониятлари, донолиги билан ахлоқи, аъмол-нияти орасида мавжуд бўлиб келаётган номувофиқликдур. Навоий ақлу заковати ҳайратланарли, қилни қирқ ёрувчи кишилар ичида нафс домига тушган, зулм ва бадкирдорлиги билан машҳур бўлганларни кўп кўрган эди. Шунинг учун улуг инсонпарвар шоир ахлоқий фазилатлар тарбиясини биринчи ўринга қўядиким, бу ҳам тасаввуфона мурожаат этишга олиб келарди. Зеро, тасаввуф бутун эътиборни айнан инсон ахлоқини поклашга қаратиб, шу мақсадда турли йўл-йўриқлар, амалий тадбирлар ишлаб чиққан эди. Тасаввуф одамни виждони билан юзма-юз қўйиб, ўзи ҳақида ўйлашга мажбур этар, ҳақиқат ва эътиқод поклиги руҳида тарбияларди.
Фалсафий таълимот сифатида оламни ягона деб эътироф этиш билан тасаввуф жаннат-дўзах тўғрисидаги диний афсоналарни мантиқан инкор қилар, натижада зоҳид, муҳтасиб, аълам каби шариат намояндалари ҳақиқатни билмайдиган нодон кишилар бўлиб чиқарди. Навоий уларни муқаллидлар, яъни юзаки нарсалар, қуруқ ақидаларга кўр-кўрона тақлид қилувчи, мустақил фикрлашдан маҳрум одамлар деб атайди. Тасаввуф, шу тариқа, фалсафий дунёқараш сифатида диний ақида, мутаассибликка зид эди ва Алишер Навоий ундан куч-қувват олиб, комил журъат билан:
Зоҳид, сенга ҳуру менга жонона керак, Жаннат сенга бўлсин, менга майхона керак. Майхона аро соқию паймона керак, Паймона неча бўлса тўла, ёна керак, —дея олар эди. Тасаввуф, айниқса, Жомий ва Навоий мансуб бўлган нақшбандия таълимоти қаноат ва тийинишни талаб этсада, бироқ дунё гўзаллигидан ҳузурланишни инкор этмаган. Негаки, модомики реал дунё Мутлақ руҳ инъикоси экан, демак уни севиш ва ундан баҳра олиш мумкин. Шу асосда инсоннинг иисонга муҳаббати, яъни мажозий ишқ орқали илоҳий ишққа қараб бориш ҳам табиий ва зарурий деб топилган. Навоий ўзини ана шу «ишқи мажозий» куйчилари сирасига киритади. Дарҳақиқат, биз таҳлил этган ғазалга ўхшаган соф тасаввуфий маъноли ва «ишқи ҳақиқий»ни васф этувчи асарлар Навоий ижодида асосий ўринни эгалламайди. Аммо шуниси борки, ибораларнинг тимсолийлиги, рамзий йўналиши «дунёвий ғазаллар»да ҳам сақланган. Ойбек айтганидай, бу ерда конкрет бирор шахс муҳаббати назарда тутилмайди, балки умуман яхши инсонни севиш мадҳ этилади. Ишқ Навоий наздида покбозликдир, яъни: «Пок кўзни пок назар билан пок солмоқдир ва пок кўнгул ул пок юз ошубидин қўзғолмоқ ва бу пок мазҳар воситаси била ошиқи покбоз маҳбуби ҳақиқий жамолидин баҳра олмоқ» (Маҳбуб-ул қулуб, 42-бет). Шунинг учун, масалан, дейлик, «Келмади» радифли ғазални муножот куйи оғушида берилиб тингларканмиз, «Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнгил уйин, не учунким бода кирган уйга қайғу келмади», деган мақтаъни эшитганда, шоирнинг лирик қаҳрамони ёрини кутавериб қийналганидан, уйига кириб аламдан роса ичиб олибди-да, деб ўйласак, ўта калтафаҳмлик қилган бўлардик. Бундай ғазалларда ҳам бода, шароб, май сўзлари ўша мажозий маънода — муҳаббат шавқини билдириб келишини эсдан чиқармаслик керак. Бундан ташқари, Навоий бодани «кўнгул уйини хуррам этувчи» нарса деганда, ёрни кўнглида сақлаш, унинг ёди билан яшашни таъкидлаган. Негаки, нақшбандия сулукида ёд, хотира, эсга олиш тушунчалари муҳим ўрин эгаллайди. Абдулҳаким Табибийнинг ёзишича, нақшбандияда туз йўлга кирган одам қалбида «эътиқод нури, тавҳид нури, маърифат нури, ҳидоят нури, аждодлар ёди нурининг бодаси» жўшиб туриши лозим. (Абдулҳаким Табибий. Афгопистонда таеаввуф ривожи, 10-бет). Бунда эсга олиш, ҳофиза қуввати ҳақида ҳам гап борадики, бу ватан, эл-улус ғами каби кенг маъноли тушунчалар билан боғланиб кетади.
Шундай қилиб, тасаввуф инсоини улуғлаш, ҳаётнинг қадрига етиш, умрни оқилона ўтказиш ғояларини тарғиб қилишга назарий замин ҳозирлаб, инсонпарвар шоирларнинг илҳомига илҳом қўшган. Бу таълимотнинг негизи савқи табиий, руҳий қўзғалиш, ваҳийлик ҳам шоирона тафаккур кайфиятига мос тушарди. Ва, умуман, биз шайхлар, орифлар тасаввуфидан ижодкорлар тасаввуфини фарқ қилишимиз керак. Сўфийлар учун тариқат зикру самоъ, важду ҳол, касбу каромат эди. Аттор, Румий, Жомий, Навоий сингари буюк шоирлар учун эса у шуурий мушоҳада усули, инсон зотини маънавий баркамол ҳолда кўриш орзуси, сирли-хаёлий оламни тасаввурда яратиб, Идеал бир гўзаллик ишқида ёниш бўлган. Одамнинг асрлар давомида абадий ҳаёт, руҳнинг ўлмаслиги ҳақида ўйлаб келган армонлари, ривоят-асотирлар бу беҳудуд романтик олам уфқини кенгайтирган. Шу боис, умрида тасаввуфнинг бирор расмий қоидасини бажармаган, яъни расман сўфий бўлмаган Алишер Навоий мазкур таълимотни маслак, мафкуравий эътиқод сифатида қабул қилиб, ўзининг инсоншунослик, ҳақпарастлик ва адолатпарастлик ғояларига бўйсундирган эди. Шоҳ ва шаҳзодаларни инсофга чақириш, риёкор шайхлар, бетавфиқ сўфийларни фош қилишда ундан фойдаланди. Шоирнинг ижоди ана шундай мураккаб ва кўп қиррали, ибора-образлари кўп маъноли, теран. Унинг ҳар бир асари устида тўхталганда, бу хусусиятни албатта эътиборга олиш лозим.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:38:54
«АХТАРИН АШК ЭТТИЮ СОВУҚ НАФАСНИ ОҚ СУБҲ»

Тўққиз байтли бу ғазал рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилгап (фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилун). Мазмунига кўра ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтиробларини, кечинма-ҳисларини ифодалайди. Шу жиҳатдан уни шарҳи ҳол усулида ёзилган асарлари сирасига киритиш мумкин. Аммо зоҳирий маънолари билап ошиқона бўлиб кўринган ушбу газалда орифона (тасаввуфий) маънолар ҳам ифода этилади, умуман, Алишер Навоийнинг аксар ғазалларида зоҳирий ва ботиний маъно, «дунёвий» ишқ билан «илоҳий ишқ», бошқача айтганда, «мажозий» маънолар билан «ҳақиқий» маъио бирга қўшилиб, бири иккинчисини тақозо этиб келади. Икки маънолилик, икки йўналишли тасвир мазкур ғазалга ҳам хос, шунинг учун унинг шарҳи ҳам ана шу икки жиҳатии очиб беришга хизмат қилиши керак. Ғазалда бошдан охиригача иккита образ — тонг ва тун (ёки шом) тимсоли қарама-қарши қўйилиб, қиёсланиб борилади, ташбиҳ ва истиоралар шу йкки тимсол — образ атрофига уюштирилган. Ошиқнинг ҳижрони, айрилиқдаги ҳолати — тун, висол дамлари — тонг, ёруглик. Ошиқ инсон ҳижрон, айрилик тунидан қутулишга ва ёр дийдорига мушарраф бўлиб, фараҳ топишга талпинади, ҳижрондаги азобларидан зорланади, охирида эса тонг отиб, васл умиди шуъласи кўринади. Демак, ғазал ягона мавзуга бағишланган, тасвир мантиқи байтлар аро вобаста бўлиб, бир силсилани ташкил этади. Энди байтлар шарҳига ўтамиз.

Ахтарин ашк эттию совуқ нафасни оҳ субҳ,
Бўлди гўё шоми ҳажрим ҳолидин огоҳ субҳ.

Аввало нотаниш сўзларга изоҳ берамиз: ахтар — юлдуз, ашк — кўзёши, еубҳ — тоиг. Матлаъда ҳазрат Навоий ажойиб шоирона тасвир яратган: тонг (субҳ) жонлантирилиб, унга одам хусусияти сингдирилган. Тонг ғира-ширасида юлдузлар кўзёшидай омонат милтиллайди, тонгнинг салқии шамоли эса, дардманд ошиқнинг оҳидай совуқ. Яъни тонг ошиқ аҳволига ачинади, ғамгин бўлади ва кўзёш тўкиб, совуқ оҳ тортади. Лирик қаҳрамон ўз ҳолати билан отаётган тонгни қиёслаб, тонг менинг айрилиқ шомидаги азобларимдан хабар топиб, салқин шабада уфуриб, оҳ чекди, дейди. Эрталабки салқин шабада дард зўридан оҳу нола қилган одамнинг нафасига ўхшатилган, совуқ оҳ эса бу ўринда афсус ва ачиниш, ожизлик нишонаси. Байтнинг насрий мазмуни: «Тонг гўё менинг ҳижрон тунидаги аҳволимдан хабар топгандай, юлдузларни кўзёши қилиб, совуқ шамоли билан оҳ уриб етиб келди». Бу — байтнинг «дунёвий», ошиқона шарҳи. Байтнинг ботиний, орифона маъносини тушуниб олишимиз керак. Чунончи, тонг (субҳ) — «ваҳдат нурининг таралиши» («Шарҳи Гулшани роз», 583-бет), илоҳиёт тажаллиси; у олами ғайбдан нузул этиб, таайюнот (аён нарсалар дунё ғоялари) зулумотини ошиқ кўнгли саҳифаларидан сидириб ташлайди. Оҳ — ишқ ғулғуласининг тил билан ифодалаб бўлмайдиган авж лаҳзаси. Шом — ваҳдатга қарама-қарши касрат (кўплик) мартабалари, таайюнот пардаси. Нафас — кўигилнинг маънавият гулзоридан эсган лутфидан тозаланиши (Саййид Жаъфар Сажжо-дий, Мусталаҳоти урафо, 405-бет), ғайб латофатига, маҳбуб талабига интилиш. Нафас, шунингдек, вақтни, лаҳзалик ҳолни, оний ўзгариш ва ёришишларни ҳам билдиради. Ҳижрон — ҳақдан, илоҳдан бошқага юз ўгириш, кўнгилнинг вақтинча ўзга фикр-ташвишлар билан банд бўлиши, парда орқасида қолиши.
Ана шу маъноларига кўра, матлаънинг орифона мазмуни бундай бўлади: «Менинг дунё ишлари — касрат билан машғуллигимни, ҳақдан бошқа нарсаларга эътибор қилиб, ундан узоқда қийналишимни кўриб, илоҳий ваҳдат нури дилим саҳифасини тозалаш, ўз ҳолимга қайтариш учун етиб келди». Воқеан, орзудаги неъмат — гўзалликка мунтазир одамнинг қалби тонгда ёришиб, фараҳ топиши табиий. Кўнгил мусаффо бўлади, яйраб нафас оласан киши. Тонг орифона шеъриятда кўп қўлланилади. У — илоҳий файзият тимсоли, нуроний одам даракчиси. Илоҳий ёр дийдорига толиб одам бу нурга етишиш учун кўпдан-кўп руҳий қийноқлар, ҳижрон азобларини бошидан ўтказиши керак.
Шарҳланаётган ғазалда солик (йўловчи)нинг яна шу аҳволи руҳияси тасвирланади, ташвишли талпинишлари кўрсатилади.
Иккинчи байт:

Ғам туни муҳлик ғамим англаб яқо чок айлади,
Тонг елидин ҳар нафас ҳолимга тортиб оҳ субҳ.

Мазкур байтда матлаъда ифода этилган мазмун давом эттирилган. Тонг матлаъдагидай бечора ошиқ ҳолига ачиниб, кўз ёши тўкиш, оҳ уриш баробарида, ғам тунидаги ҳалокатли (муҳлик — ҳалокатли демак) аҳволни кўриб, ёқасини йиртади. «Ёқа йиртиш» — тонгнинг отишини англатувчи истиорадир, чунки ёқа йиртилганда одамнинг кўкраги кўринганидай, тун пардаси йиртилганда тонг намоён бўлади, яъни илоҳиёт жамоли кўрина бошлайди. Навоийнинг Самарқандда гадодан сотиб олган байтининг биринчи мисраси: «Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокроқ», яъни: Кўкрагим тонгнинг куйлагидан чокроқ. Бу ерда субҳнинг пироҳани — тонг пардаси, ҳарир бир нимқоронғилик хаёл саҳифасида яралгаи топгнинг отиши, ёқанинг йиртилиши эмас, балки кўкракнинг чок-чок бўлишига ташбиҳ қилинган. Аммо ҳар икки байтдаги тасвирнинг чиройида муштарак жозиба бор. Иккинчи байтдаги «тонг ели», «оҳ», «нафас» сўзлари такрор бўлса-да, аммо ҳолатга аниқлик бериш, таъкидлашга хизмат қилган. Тун — асл маъносидан ташқари, олами имкон — борлиқ, ғайб сиру асрорини, мазкур байтда жабаррут олами (илоҳ ва фаришталар орасидаги олам)ни ҳам англатади. Шунингдек, тонг елиии илоҳий неъмат файзи, илоҳиёт ёди маъноларида ҳам тушунсак, байтнинг орифона мазмуни бундай бўлади: «Ғайб асрорини англашдаги ҳалокатли интилишларим, қўрқинчли аҳволимни кўриб, тонг ёқасини чок этди, яъни отди. Иштиёқу изтиробим эвазига илоҳий иурдан нишона кўрдим».
Учинчи байт:

Тийра ҳижрондин чу йўқтур фарқ субҳу шомима,
Хоҳ шом ўлсун қоронгу рўзгорим, хоҳ субҳ.

Бу байтда яна бир фавқулодда тоза истиора қўлланилган: тийра ҳижрон. Қоп-қора айрилиқ — бу ошиқиинг қил сиғмаган қалби, мотамзада ҳолати. Ҳижрон туни, ҳажр шоми иборалар ёнида мазкур истиора тасвирнинг латифлигини оширади, рангни қуюқлаштиради, лирик қаҳрамон кечинмаларининг шиддатини бўрттириб кўрсатяшга хизмат этади. Қолган сўз ва иборалар тушунарли, шу боис байтнинг зоҳирий мазмунини қуйидагича шарҳлаш мумкин: «Айрилиқ ғамидин ҳаётим, руҳиятим шундай қоронғики, тонг билан шомим, кеча ва кундузим орасида фарқ йўқ. Хоҳ тонг бўлсин, хоҳ шом — сезмасман, бари қоп-қора тунга айланган». Байтнинг ботиний, маърифий маъноси: «Илоҳий ёр ёдини фаромуш этиб, нафсоний дунёга берилиб қолганим учун тонг билан шомнинг фарқи билинмай қолди, шом бўлса ҳам, тонг отса ҳам кўнглимга ҳеч нарса сиғмайди, чунки қоронғу рўзғор — дунё ташвишидан қутулиш ғоят мушкул, у мани ўз домида занжирбанд этган». Солик ўз иродасини батамом пир қўлига топшириб, тариқат мақомидан зинама-зина кўтарилса, нафс қутқуси ва дунё истакларидан бутунлай қутулсагина, кўнгилни узил-кесил тажаллиёт зиёсига рўбарў эта олади, «тийра ҳижрондан» қутулади.
Тўртинчи байт:

Дуди оҳимдин қорорғай, ҳажр шомидин батар,
Бўлса ҳижрон қатъида бир кун манга ҳамроҳ субҳ.

«Дуди оҳ» ҳам ёр ишқида ёнаётган безовта, бетоқат ошиқ аҳволининг ночорлигини англатувчи муболағали истиоралардан: ошиқ ёр ишқида шундай ўртаниб ёнаяптики, гўё унинг ичидан олов гуриллаб чиқаяпти, бу олов унинг оҳу ноласидирким, тутунидан олам қоронғилашади, ҳатто зиё таратадиган тонг юзи ҳам бу тутундан қора тусга киради. Бу эса ҳажр шомидан ҳам батар. Шоир сўзу гудоз, ёниш-ўртанишнинг, ишқ тортишлари, қийноқлари, руҳий-маънавий талпиниш ва курашларни шундай дардли сатрларда таъриф этади. Хуллас: «Агар тонг ҳижрон пайтида (авжида) мен билан бир кун бирга бўлса, оҳим тутунию ҳажрим шиддатидан ўзи ҳам қора рангга бўялади». Дунё ишлари, моддий олам талабларига қараб юраверсанг — тонгни ҳам сезмайсан, илоҳий нур ҳам қоронғиликни ёриб ўтолмайди.
Бешинчи байт:

Тийра шомим дафъ қилди меҳр зоҳир айлабон,
Яхши борди меҳрибонликларда шайъиллоҳ субҳ.

«Меҳр» билан «меҳрибонлик» сўзлари ўзаро тажнис — сўз ўйинини ташкил этган: меҳрнинг бир маъноси қуёш, яна бир маъноси эса муҳаббат, меҳр. «Шайъиллоҳ» — Аллоҳнинг каромати, неъмати демак. Байтнинг мазмуни: «Худонинг неъмати бўлган тонг меҳрибонлик кўрсатиб, яхши натижа олиб келди, қоронғи шомимни дафъ этиб, қуёшни бошлаб келди». Ва яна: «Ваҳдат нури зиёси — тонг баракатидан касрат — дунё шуғли кўнглимдан кетди, кўнглим тозаланди, илоҳий нур чашмаси — қуёшга етишиш имкони топилди».
Олтинчи байт:

Хушдурур жоми сабуҳ, эй шайх, сен ҳам ичгасен
Тутса май соқий бўлиб бир меҳрюзлик моҳе субҳ.

Бу байтдаги «меҳр» сўзи бошқа маънода, яъни машуқа сифати бўлиб келган. Шоир умумлашма тасвирлардан бир қадар аниқроқ тасвирга кўчади, юзи қуёшдай порлаган соҳибжамол соқий ҳақида ёзади. Лекин бу билан Навоий ғазалнинг орифона, ботиний маъноларини давом эттиришдан воз кечди, дея олмаймиз. Аксинча, анъанавий тамсиллар — соқий, жом, май сўзлари шоир айнан илоҳий муҳаббат ҳақида гапираётганини билдириб туради. Бу байтда яна бир анъанавий образ бор — бу шайх образи. Шайхни шоир бу ўринда тақводор шахс, зоҳид маъносида қўллаган, аслида эса шайх комил инсон, пири муршид маъносида ҳам келади. Машҳур сўфиларнинг кўпи шайх деб эътироф этилган. Навоий ўзларини билимдон ҳисоблаб, орифларнинг ботиний оламидан бехабар, завқу шавқдан маҳрум дунёпараст шайхларни назарда тутган. Шундай қилиб, байтнинг маъноси: «Эй тақводор шайх, тонг пайти комил инсон маънавиётдан сўз бошласа ёки Қуръон тиловат қилса, илоҳий кашф зуҳурроти, мушоҳада сархушлигида муҳаббатга лиммо-лим юрагидан роз айтса, сен ҳам қулоқ сол ва сархуш бўл, чунки тонгги суҳбатнинг сурури ўзгача, лаззатли, бениҳоя ва ёқимли». Нега бундай маъно келиб чиқди? Чунки, тасаввуф талқинида жом — «илоҳий тажаллиёт мавжи ва бепоён нурнинг порлаши» (Миръот-ул ушшоқ»), соқий — «файз манбаиким, вужуд зарротини борлиқнинг бодасидан сархуш қилгандир» («Миръот-ул уш-шоқ»), май — «ғалаботи ишқ» (Сажжоддий, 400), «илоҳий тажаллиёт... («Миръот-ул ушшоқ»), яъни: меҳрюзлик соқий — ориф инсон илоҳиёт тажаллисининг файзидан тонгда бода тутса, эй шайх, сен ҳам ичишинг муқаррар.
Еттинчи байт:

Ғам туни кўҳи балосидин магар бўлмиш халос,
Ким менингдек кўргузур рухсораи чуи коҳ субҳ.

Кўҳи бало — бало тоғи, рухсора — юз, коҳ — сомон. Ошиқ изтироб чекишдан, бало тоғининг юкини тортишдан ранглари сомондай сарғайган. Бу аҳвол тонгнинг бўзариб оқариши орқасидан қуёш нурларининг олтин (сариқ) рангда кўрина бошлаши билан қиёсланган. Афтидан, тонг ҳам мен каби айрилиқ ғамининг балосидан халос бўлибди, чунки сомондай сарғайган юзини кўрсатмоқда, дейди ошиқ. Тоғ балосидан халос бўлиш қуёшнинг тоғ ортидан чиқиб келишига ишора ҳамда қуёш тунда уфқ ортида, тоғлар кейинида банди бўлади, эрталаб яна қутулиб йўлга чиқади, деган қадимий тасаввурга вобаста тасвир бу. Навоий субҳ (тонг)ни бир шахс сифатида жонлантириб, уни лирик қаҳрамон ҳолати билан қиёслашни давом эттирган.
«Бало» — илоҳнинг имтиҳонлари, солик йўлида учрайдиган қийинчиликлар, «бало тоғи» шунга мувофиқ — тариқат йўлида учрайдиган имтиҳонларнинг энг оғири демак. Мазкур байтда кўҳ ва коҳ (тонг ва сомон) сўзларини зид қўйиш (тазод санъати) ҳам бор. Ошиқ ўзининг дарддан юзи сарғайганини айтиш билан бирга илоҳий қудрат, зоти азалий ва унинг имтиҳон-балоларининг беҳадлиги олдида зарра мисол кичик ва ҳақир эканини ҳам таъкидлайди. Шу тариқа, соликнинг мақомот сари интилишларидаги иккиланишлар, мушкилотлар, имтиҳонлар қийинчилиги ва уларни енгиб ўтиш учун иродани чиниқтириш иштиёқи акс этади бу байтда.
Саккизинчи байт:

Субҳидам бедору гирён бўл, агар файз истасанг,
Ким сенинг уйқунга хандон ўлмасун ногоҳ субҳ.

Ғазалнинг орифона мазмуни бу байтда яна ҳам очиқроқ ифодаланган субҳ илоҳий файз тимсоли эканини шоир ўз тили билан баён этган. Бундай файзга тунлари бедор ўтириб, тоат-ибодат билан шуғулланган, илоҳ ишқида куйган, ўртанган дардли одамларгина эришадилар. Навоий даврида илоҳталаб дарвешлар, ориф солиҳлар дунё роҳатидан воз кечиб, маънавият сирини кашф этиш учун кечалари ухламай, зикр айтиб чиқар, бутун вужудлари, қалб-шуурларини шу мақсадга қаратиб, сидқидилдан мутлақ руҳ сари иитилганлар. Натижада уларнинг кўнгиллари равшанлашиб, завқу сурур топар, зеҳнларида маърифат тонги ёришарди. Маънавият олами ошиқлари Навоий васф этган ҳақиқий ошиқлардир, улар шоирнинг идеал образлари, эзгулик фаришталари эди. Шунинг учун у орифлар ғоясини жону дилдан таргиб этиб, дейдики: агар илоҳий файз истасанг, эрта саҳарда уйқуни тарк эт, худо йўлида бедор ва гирён бўлгин (байтда гирён ва хандон — кулиб ва йиглаш сўзлари зид қўйилган), гафлатда ётма, бўлмаса, файздан бенасиб қоласан — тоиг сеиинг аҳволингга кулади. Камолот истаган одам тонгдай уйғоқ, тонгдай пок бўлиши лозим.
Ва ниҳоят, тўққизинчи байт:

Эй Навоий, ул қуёшнинг муждаи васлин бериб,
Қилса неткай шоми ҳашрим меҳнатни кўтоҳ субҳ.

Ғазалнииг бошидан бошлаб давом этиб келган шом — тонг бадиий зидланиши мақтаъга келиб якунланаяпти. Субҳдан кейин қуёш чиқиши ва туннинг чекиниши муқаррар. Лекин Алишер Навоий иазарда тутган тонг илоҳий тажалли сафоси бўлганлиги сабабли қўёш ҳам пири муршид қалби ёки Мутлақ руҳнинг манбаи тимсолидир. Тонг эса шу манбаъ – нур чашмасининг даракчиси. Ошиқ йўловчи ҳижрон туни, яъни дунёвий талаблар, илоҳиётдан узоқлаштирувчи ишлар-зулмлар зулумоти қийноғидан кейин ниҳоят васл шодмонлиги имконини топади, кўнгил даричаси ёр жамолига қараб очила бошлайди. Мақтаънинг зоҳири маъноси: «Эй Навоий, ул қуёш, яъни ёр васлининг дарагини етказиб, ҳижрон шоми азобини (меҳнат — азоб дегани) қисқартирса кошкийди». Байтнинг орифона ботиний маъноеи эса бундай: «Эй Навойй, ваҳдат нури жилваси — тонг Зоти мутлақ (ёки комил инсон қалби) манбайга етишиш хушхабарини етказиб, илоҳ ёдидан бегоналашув қийноги, касрат зулумоти ичра чекаётган руҳий изтиробу азобларимни қисқартирса нима бўлар экан». Мазкур ғазалда Навоий илоҳий ишқ кечинмаларини реал инсоний кечинмалар тарзида ана шундай тасвиру талқин этади. Зотан, орифларнинг тариқат даражаларини эгаллаш йўлидаги интилиш — ёнишлари нега реал бўлмасин, ахир бу оддий одамларнинг эмас, ўзларини руҳан тайёрлаган, жуда катта вазифани бўйинга олиб, фақат маънавий маърифат сари ўтли шавқ билан интилиш одамларнинг ҳар қандай дунёвий тушунчадаи холи покиза ишқи. Шунинг учун уларнинг қалб кечинмалари юксак ва олийжанобдир. Шу шавқ ва интилишни тор маънода тушунмаслигимиз керак. Бу Навоий каби буюк инсопларнинг дунё ва илоҳ орасида, дунёни севиш ва дунё кишиларидан задалик, дунё ишларидан кўнгил узолмаслик ва дунёда бўлмаган идеалга богланиш, уни севиш ҳислари орасидаги талпиниш-изланишлари, руҳий саргардонлик ва қийноқларнинг рамзий шеърий изҳоридир.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:39:17
«ЭРУР КЎНГУЛДА САФО ИШҚ ТОЗА ДОҒИ БИЛА»

«Хазоин-ул маоний»нинг биринчи девони — «Ғароиб-ус сигар»га киритилган ва Алишер Навоийда кам учрайдигаи тахаллуссиз ғазаллардан бири («Ғаройиб-ус сиғар»да жами ўнта тахаллуссиз газал бор) шу сатр билан бошланади. Ушбу ғазал «Бадоеъ-ул бидея» девонида ҳам мавжуд. Демак, у шоирнинг ёшлик йилларида ёзилган. Ғазал етти байтдан иборат, лекин тахаллусли мақтаъ бўлмагани сабабли якунловчи хулоса етишмаётгани сезилади. Асар мавзуи — ишқи илоҳийни куйлаш, бу ғоя гоҳ мажозий ташбиҳ-истиоралар, анъанавий образлар (парвона, булбул), гоҳ тўғридан-тўғри тасаввуфий истилоҳ — тамсиллар воситасида баён этилади. Қайд этиш жоизки, ишқи илоҳийни тараннум этган ирфоний-маърифий мазмундаги ғазаллар Навоий девонларининг асосий қисмини ташкил этади, уларни эса бир неча гуруҳга бўлиш мумкин: 1) муножот-ғазаллар; 2) Худо ва пайғамбар мадҳига бағишланган наът-ҳамд ғазаллар; 3) ошиқнинг аҳволини тасвирловчи «шарҳи ҳол» ғазаллар; 4) фалсафий фикр-мушоҳадаларни ифодаловчи ғазаллар. Тилга олинган ғазалда ошиқона кечиималар руҳи, ёр васфи ҳам, фалсафий мушоҳада-мукошифа ҳам бор. Демак, асар бирон-бир ҳис, бирон-бир муайян ҳолатни эмас, шоирнинг катта мавзу атрофидаги умумий тасаввур-тушунчалари, шунга мувофиқ ишқнинг инсон қалбига ўтказадиган таъсири ҳақида зикр этади, ишқ ва фано, тариқат йўлининг жозибаси ва таҳликаси шоирона талқин этилади. Шу боис ғазал байтларини бевосита ўзаро занжирий боғланиш эмас балки қофия, радиф, мавзу ва оҳанг муштараклиги бирлаштириб туради, мадҳ, васф, шарҳи ҳол ва тасаввуфий манолар бир ўзандаги оқимга туширилган. Чунончи, матлаъда ошиқнинг ишқ дарди янгиланганидан хушнудлиги, иккинчи байтда маъшуқа фироқида қийналиш, кинояли хотирот, учинчи ва тўртинчи байтларда ишқнинг қудрати ва мўъжизакорлиги ҳақида мулоҳаза-муқояса, бешинчи байтда шоҳ ва дарвешнинг ишққа муносабати, олтинчи ва еттинчи байтларда бўлса илоҳиёт файзини топган соликнинг лаҳзалик масрур туйғулари, ёр жамолига маҳлиёлиги тасвир этилади. Хуллас, ишқнинг турли жиҳати, ошиқ инсоннинг ҳолатлари ва шоирнинг ўз мавзуига муносабати, қарашлари акс этган.
Умуман, Навоийда илоҳий ишқ ҳар хил ҳолатларга боғланиб, ҳар бир ғазалда ўзгача бир тароват янги-янги ифода, услубий тарзу равия билан куйланади. Шунинг учун унинг ғазаллари бир-бирининг айнан такрори эмас, балки ҳар бири янги асар сифатида ўқувчига алоҳида завқ бағишлайди, тасаввуфиинг ҳар бир мақоми ва манзилларидаги руҳий ҳолат, бу манзилларни кашф этиш қийинчиликлари, Буюк Илоҳнинг ҳузурига талпиниш, соғинч ва қўмсаш, маънавият неъматидан "сархушлик, қалби маърифатга ғарқ Дўст дийдорига ташналик, ундан маҳрумлик дамларидаги изтироб ҳар бир ғазалда турфа рангу оҳанг, суврату санъатлар орқали такрор-такрор талқин этилади. Бу ғазалчиликда, айниқса, орифона шеъриятда қабул қилинган анъана бўлиб, шоирнинг ўзига хос маҳорати, навбунёдкорлиги шу анъана бағрида камол топиб, кўзга аёнлашди. Буни меъморлик санъати билан қиёсласа бўлади: Самарқанду Бухоро, Ироқу Нишопур, Балху Ҳирот меъморчилик ёдгорликларига қаранг, уларнинг нақшу нигори, кошинлари, тарҳу тароватида ўхшашлик бор. Аммо ҳар бири яна ўзига хос салобат, ҳусну жозибага эга, ҳар бир меъморнинг «дастхати»ни аниқ ҳис этасиз. Шеърият ҳам шу: қатъий анъаналар андозаси ичра беназир устакорлик, улуғ салафлар даражасига кўтарилиш ва шу майдонда иҳтиролар қилиш, янги йўл, янгй оҳанглар топиб, элни қойил қилиш. Анъанавий усул-равияда маҳорат кўрсатиш — бир мўъжиза, асрлар анъанасини енгиб шоирона ихтиролар қилиш — иккинчи, янада олийроқ мўъжиза. Навоийнинг ҳар бир ғазалида анъанавий мавзуни янги руҳ, янги туйғу ва фикр билан янгидан янгратиш, ғазалнинг қадимий шаклидан фойдаланиб, шоирона мўъжизалар кўрсатиш маҳорати намоён. Воқеан, таҳлилга олган ғазалимиз ҳам «Эрур кўнгилда сафо ишқ тоза доғи била» деб бошланади: ишқнинг кўнглида ҳар бир янгиланиши, тоза доғлар қолдириш янги илҳом ва завқ олиб келади, янги шеърни бунёд этади. Ушбу ғазални байтма-байт шарҳлаб чиқсак, айтилган фикрлар тўлароқ ва аниқроқ англашилади.
Биринчи байт:

Эрур кўнгулда сафо ишқ тоза доғи била,
Нечунки кўзда ёруғлиқ эрур қароғи била.

Ишқнинг доғи — дарду алами, асорати, яраси тозаришидан кўнгилда шодлик, сурур ва равшанлик пайдо бўлди. Зотан, бунга ажабланмаслик керак, чунки кўзнинг қорачиғи равшанлиги унинг қорачуғидан. Байтнинг мазмуни шу. Ажойиб ташбиҳ: кўз гавҳари қора, аммо кўришнинг қуввати, ёруғлик ўшандан, демак, ишқ кўнгилга дарду доғ солса-да, лекин кўнгил кўзини равшанлаштиради, оламни мусаффо нигоҳ билан идрок этишга чироғи ҳидоят бўлади. Навоий шу ташбиҳ орқали тазод санъатининг фавқулодда янги бир кўринишини кашф этган ва инсон руҳидаги талотумларни, қарама-қарши ҳолатларни тушунтира олган: ишқ-муҳаббатдан фориғ одам тинч, хотиржам яшаши керак. Бироқ ҳаётда бунинг акси бўлади, муҳаббат дардига гирифторлик хурсандчилик, фароғатга сабаб бўлади. Кўнгил бу дарддан яйрайди! Шоир оқлик ва қораликни (байтда «сафо» ва «тоза» сўзлари ҳам ўзаро мутаносибликка киришиб, завқли бир туйғу бағишлайди), қуллик ва озодликни, ишқий безовталик лаззати ва ишқсизлик бадбахтлигини қиёслайди, суфийнинг тан азоблари эвазига туядиган руҳий-маънавий ҳузурини олқишлайди. Доғ — тамға, нишон; доғ — андуҳ, ғам; доғ — жароҳат, яра; дог — юракдаги қора нуқта, сувайдо; доғ — лоланинг қора ранги; доғ — қуллик белгиси. Сафо эса «риёзат чекишдан кўнгилнинг покланиши» («Миръот-ул ушшоқ»), «поклик, таъбнинг нописанд, ёмон хислатлардан тозаланиши... кўнгилнинг ағёр, яъни ғайри ёрдам, ғаддор дунёдан юз ўгириши»дир («Мусталаҳоти урафо» 262-бет). Шундай қилиб, ишқ доғи ағёр доми, дунё қудрати қуллигидан кўнгилни озод этади. Илоҳни севиш, унга қул бўлиш қулликдан озод бўлишнинг чин йўли, демак, бундай қулликдан хурсанд бўлиш керак. Шунинг учун ҳам ошиқ маҳбубасининг тамғасини кўнгилда асраб, унга қул бўлишдан боши осмонда. Ишқнинг фараҳ ва фароғат, сафо ва рўшнолик келтириш хосиятини шундай ажойиб, оригинал тоза тасвир билан ифодалаган шоир иккинчи байтда мўъжизакор тахаюлининг яна бир қиррасини кўз-кўз этади:

Фироқ шоми енгилмас ўқунг кўнгул йўлини
Ки, борур ул сари пайконидин чароғи била,

Биринчи байтдаги қоронғу-ёруғ тазоди давом эттирилган, аммо маъно бошқа. Биринчи байтдаги ташбиҳ асослари доғ ва кўз қорачиғи ижобий маънодаги ранг эди, аниқроқ қилиб айтсак, бу қораликлар оқлик-равшанлик келтирадиган эди, (рироқ шоми эса ошиқ учун ёруғлик эмас, азоб-изтироб олиб келади. Ошиқнинг ҳижрондаги кунлари тун билан баробар, ҳижронда ошиқ учун ёруғлик йўқ, унинг тонги зим-зиё, қуёши маҳв этилган, фироқ шоми тариқат аҳли наздида соликни илоҳдан ажратиб турувчи парда, касрат, дейди шоир маъшуқага қараб, ўқинг (кипригинг) кўнглим йўлини адашмасдан топади, чунки у кўнгилга томон чироғи билан келаяпти. Кимга ишора бор бу ерда? Гап шундаки, «пайкон» сўзи қам ўқни билдиради, лекин бу ўринда камон ўқи назарда тутилаяпти. Камон ўқининг ўткир учи эса металдан ясаларди. Шу нишонга қараб учиб бораётганда метал қисми ярақлаб гурар, баъзан эса олов сочаётгандай, шуълаланиб кўзга ташланарди. Ўқнинг ана шу ҳолатини Алишер Навоий чироқ кўтариб бораётган одамга ўхшатиб, жонли ва чиройли суврат чизган: «Фироқ шомида, яъни сенинг ёдинг, вақтинча кўнгилдан кўтарилиб, дунё иши — ташвиши парда бўлиб мени сендан ажратганда, ўқинг адашмасдан кўнгил йўлини топади, зеро у ўз нишонига пайконини чироқ қилиб бораяпти». Бундай ташбиҳни бошқа бирорта шоирда учратмаймиз: ёрнинг киприги — зулматни ёриб бораётган машъала, гўё зим-зиё тунда чақилган чақмоқ. Албатта, маъшуқа кипригини чақмоққа қиёс этганда Навоий кўзни ҳам назарда тутган, чунки аслида киприк бировга қараб отилмайди, балки назар, қараш йўналади, яъни кўзнинг нури, қуввати таъсир этади, жозиба, куч бағишлайди. Шунинг учун киприк чақмоқ самовий миқёсда илоҳий нурнинг ярқ этиб, кўнгилни ёрит-ши ёки заминий миқёсда соҳибкаромат пирнинг назар қилиши, бир нигоҳ билан қалбларга ғулғула солиши тарзида талқин этилиши мумкин. Оддий ҳаётда ҳам қалб китоби бўлмиш кўзларнинг кўнгилларни боғлаши, севгига замин ҳозирлаши кўп учрайдиган ҳодиса.
Учинчи байт:

Эрур сукуту фано ишқ лозими, булбул
Не воқиф онча фиғону улуғ димоги била.

Навоий «Асарлар»и куллиётининг 1988 йилги янги нашрида (3-жилд. 428) мазкур байтнинг биринчи мисрасида «фано» ва «булбул» сўзларидан кейин вергул қўйилгани учун маъно бузилган. Агар шу нашрга суянадиган бўлсак, «Сукут ва фанодир, ишққа лозим бўладигани булбул, бунча фиғони ва улуг димоғи билан нимадан хабардор?» деган ғалати гап келиб чиқади. Бундай «таҳрир» ўқувчини чалғитиши, Навоий асарларини тушунишни қийинлаштириши аниқ (Буни таъкидлашга мажбурмиз, чунки ҳозирги ёзувга кўчирилган классик шеърларда тиниш белгиларининг аҳамияти катта, вергул нотўғри қўйилгани учун маъноси мавҳумлашган байтлар анча). Хўш, Навоий бу байтда нима маънони ифодалаган? Бу маъно қўйидагича: «Сукут сақлаш ва фано — жисму нафс эҳтиёжларидан батамом қутулиш ишқнинг заруратидир, шунча нола-фиғони, сархушу ошуфталиги билан булбул буни қайдан билсин». Ҳа, шоир бу ерда ошиқлик рамзи, нафосат ошуфтаси, ишқни ёниб куйловчи булбул билан баҳсга киришган. Бу қизиқ, чунки Навоийнинг бир қанча ғазалларида булбул хониши мадҳ этилади, лекин бу байтда у булбул ишқнинг моҳиятига тушуниб етмайди, деган фикрни баён этади. Балки бошқа маъно бордир бу гапнинг тагида, балки шоир бирор-бир мазҳаб ақидасини, бирор-бир тариқат пешвосининг кўрсатмаларини тасдиқлаётгандир? Дарҳақиқат, матлубга етишиш йўли фақат оҳу нола эмас, фиғон чекмай, зоҳиран сукутда бўлиб, дардни элга ошкор қилмай, ботинан кўнгилни маърифатдан сароб этиб, фано мартабасини эгаллаш ҳам мумкин. Масалан, Баҳовиддин Нақшбанднинг ақидаси шундай. (Баҳовиддин Нақшбанддан сиз самоъга қандай қарайсиз, деб сўраганларида, у киши: «Мо инкор накунему ин кор накунем» — «Биз инкор қил-маймиз, аммо бу ишни қилмаймиз», деб жавоб берганлар). Самоъ ва зикрга берилмай, муайян касб билан шуғулланиб, одамларни ҳақни танишга даъват этган дарвешларнинг йўли шуни тақозо этарди. Улуғ мутафаккир рамзий йўсинда тариқат аҳлининг икки тоифаси сулукини таққослаган: тинч, хотиржам зикр билан, ички оламни тараққий эттириб, ҳаққа яқинлашувчилар ва самоъ, рақс, қўшиқ-куй орқали муҳаббатларини очиқ изҳор этувчи бетоқат, безовта одамлар. Шундай ошиқлик ҳар доим ҳам фиғону нола эмас экан, «анжуман-да ҳилват» кўрувчиларнинг ботиний маърифати, кошифлик йўлида ўзгача ёниш, ўзгача фидойи қатъият бор. Тўртинчи байт мазмуни учинчи байт юзасидан айтган фикримизни тасдиқлайди.
Байтни келтирамиз:

Ул ўтки ўртади парвонани, ҳамул ўтдин
Кўринки қовруладур шамъ доғи ёғи била.

Маълум бўладики, гап парвона ишқи устида бораяпти, яъни шоир булбулнинг нолали муҳаббати билан парвонанинг жим, аммо вужудини ёндирувчи «индамас» муҳаббатини қиёсламоқда. Тасаввур қилинг: шамъ, унинг атрофида эса алангага қараб талпинаётган митти парвона. У ўтга шундай ихлос, шиддат билан интиладики, оловга қўшилиб ёниб кетгунча тинчимайди. Бироқ парвона шунчалик ошиқлиги, дардининг зўрлигига қарамай, оҳу нола чекмайди, балки жим-жит ўтга томон талпинаверади. «Ул ўт», яъни илоҳий ишқ алангаси фақат парвонани эмас, шамънинг ўзини-да, муми ва ёғи билан қўшиб қовуради, эритиб куйдиради. Улуғ шоир тамсиллар воситасида Ишқнинг беинтиҳо зарроту жонзотлар, ошиқу маъшуқ барини қамраб олувчи қудратини бизга тушунтирмоқчи бўлган. Шамънинг шуъласи — илоҳий ишқ, муми ва ёғи — дунё, инсон вужуди, парвона — ошиқ инсон тимсолларидир. Парвона — фано тимсоли, яъни ёмон сифатлардан қутулиш ва маҳмуда (яхши) сифатларга эга бўлиш, ҳирсу ҳавасни тарк этиш йўли. Ву фақир дарвешларнинг, аҳлуллоҳнинг тариқати, хўш, шоҳлар-чи, улар ҳам бу бахтга мушарраф бўла оладиларми?

Шоҳу улус ғамию жоми Жам, хушо улким
Синуқ сафол ила дурд ичкай ўз фароғи била.

Йўқ, шоҳлар фано мартабасига етишолмайдилар, чунки улар дунё ғамию улус ташвиши, шон-шуҳрат, айшу ишрат билан банд — шоирнинг ғояси шу. Афсонага кўра, Ажам шоҳларидан Жамшид шундай жом ихтиро қилибдики, унинг ичидаги шароб асло тугамас ва у оламни ўзида акс эттириб турар экан. Шундай қилиб, «жоми Жам» — туганмас бойлик ва ишрат, шукуҳу салтанат рамзи. Унинг сўфиёна талқини ҳам бор: «Маърифат бодаси билан молим ориф кўнгли» («Миръот-ул ушшоқ»). Лекин Навоий мазкур байтда буни назарда тутмаган, бўлмаса шоҳу дарвеш аҳволини чоғиштирмаган бўларди. Шоир анъанавий тасаввуфий эътиқодга амал қилиб ориф дарвешнинг фақир ҳаётини подшонинг ҳашаматли ҳаётидан устун қўяди, аммо буни қуруқ таъкид йўли билан эмас, балки «назарий» тушунтиришга интилади: «Шоҳ фуқаро ташвиши ва ўзининг шону шуҳрати, туганмас давлати, ишрати билан овора, у бу ғамдан фориғ бўлолмайди. Демак, шунчалик дабдабаю шукуҳи билан озод, бахтиёр эмас. Ҳатто жаҳонни кўрсатувчи олтин жом ҳам уни ғамдан озод қилолмайди. Шоҳнинг акси ўлароқ синиқ сафолда (жоми Жам — салтанат ва ҳашам рамзи бўлса, синиқ сафол — ка-бағаллик, камтарлик белгиси) май қуйқумини ичаётган, яъни маҳбубнинг васли деб азоб чекаётган дарвеш бахтиёр. «Дурд» — май қуйқуми, қаноат ҳамда айни вақтда ном-родлик, маҳбубнинг бетоқат қилувчи ёдини ҳам англатади. Хуллас, Навоий илоҳий ишқнинг хосиятлари ҳақида гапириб келиб, парвонасифат дарвешнинг мамлакат подшосидан устун турувчи озод-эркин турмушини шарафлайди.
Олтинчи байт:

Хумор аро тиладим соқию қадаҳ, юз шукр,
Ки улки мен тиладим келди ўз аёғи била.

Шоир ўзининг синиқ сафолда «дурд» ичиб, маҳбуб ёдида сармаст қаҳрамони — ишқ парвонаси ҳолатидан руҳланиб кетиб, ўзини у билан шерик, ҳаммаслак қилиб кўрсатади. Аммо лирик қаҳрамон-дарвеш ёр ёдида сархуш бўлса, шоир ҳали хумор, у энди соқию қадаҳ талаб қилаяпти. «Хумор» ҳам мастликнинг асорати, аммо у вақтинчалик совуш, соликнинг иккиланишини, беқарор ҳолатини ҳамда «маҳбубнинг иззат пардаси ичига яшириниши, дунё пардаси ваҳдат юзини беркитишини» англатади. Ана шундай ҳолатда шоир турланган кайфиятни бир хилликка келтириш, яъни дарвеш ҳолатига мослаш учун соқи (пири муршид) қўлидан қадаҳ (маърифат) тилайди ва Аллоҳ унга тилаганини етказганини — пир ҳузурига етганидан шукроналар айтади. Байтдаги «аёқ» сўзи икки маъноли: 1) одамнинг аъзоси ва 2) қадаҳ. Демак, сўз ўйини — тажнис ясалган: «Келди ўз аёғи била — келди ўз қадаҳи била». Теран маъно, тоза ифода ва тимсоллар билан очилтан.
Еттинчи байт:

Қучарга сарв ниҳоли бири қадингдек эрмас,
Агар кетурса ани боғбон қучоғи била.

Бу байтнинг зоҳирий маъноси кўриниб турибди. Шоир маҳбуб қоматини энг чиройли дарахтга ўхшатмоқда, йўқ, маҳбуба қомати сарвдан ҳам чиройли, ахир сарвни қучганда ёр қучгандайин ҳаловат туйиш мумкинми? Богбон сарвларни қучоқлаб олиб келса ҳам, лекин бу ёр қоматини қучганчалик эмас. Аммо байтнинг тасаввуфий, зоҳирий маъноси ҳам бор.
Қад деганда сўфийлар пирнинг ҳайбати, илоҳийлик аломати бор одамни назарда тутганлар. Шундай бўлгач, байтнинг мана бунақа маъноси ҳам келиб чиқади: «Гарчи боғбон боғдаги чиройли сарв дарахтларини намойишкорона қучиб келса-да, лекин уларнинг бирортаси комил инсон — пирнинг гўзал, илоҳий ҳайкалидай эмас, уларни қучиш пирга сиғинишдай лаззат беролмайди».
Алишер Навоийнинг улугворлиги шундаки, унда зоҳирий ва ботиний маънолар, яъни ишқи илоҳий ва ишқи маъжозий ифодалари бир-бирига халақит бермайди, балки бир-бирини тўлдириб, қувватлаб туради. Бошқача айтганда, ишқи ҳақиқий тасвиридан ишқи маъжозий тасвирига ёки аксинча ҳолатга осон ўтилади, китобхон гоҳ бу маънодан, гоҳ у маънодан, гоҳ ҳар иккисидан завқлана олади. Ушбу ғазалда ҳам шуни кузатиш қийин эмас, унда тариқат ақоиди, мақомат босқичларидаги солик ҳолатлари, ишқ изтироби ва ошиқ азоби, дардли ўртанишлар тасвирланади ҳам шу билан баробар, муайян инсоний кечинмалардан воқиф бўласиз. Воқеан, ишқ парвонаси солик дарвеш ҳам реал инсон, унинг кечинмалари ҳақиқий инсоний кечинмалар, фақат унда ният улуғроқ, дард беинтиҳо, идеал ғоят узоқ...
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:40:07
«АҲД ҚИЛДИМ: ИШҚ ЛАФЗИН...»

Алишер Навоийнинг ҳар бир ғазали ўзига хос ёндошиш, ўзига хос таҳлил ва тафсир усулини тақозо этади, чунки ҳар бир ғазал алоҳида руҳий ҳолат, алоҳида бадиий фикр ва ҳис-туйғулар ривожини ифодалаб келади, тасвир тарзи, санъатлар мунтазамлиги ва мутаносиблиги ҳам шунга мувофиқ. Мазкур ғазалда эса Ишқ водийсида мушкилотларга дуч келгаи ошиқнинг бир лаҳзалик ҳолати, иккиланиши, ғайрнинг сўзига қулоқ солиб, гўё вақтинча «араз», «истиғно» билан ёридан юз ўгиришга беҳуда уриниши тасвирланади. Одатда истиғно (ўзини озод ҳисоблаш, ноз қилиш, араз) маъшуқ хислати бўлиши керак, ошиқ эса ниёзманд, ҳамма вақт ёрга содиқ одамдир. У шу хислати билан машҳур. Бу ерда анъанага хилоф равишда иш тутилмадимикин? Йўқ, ундай эмас. Навоий лирик қаҳрамонининг озурдалигини маъшуқ нози сингари тушунмаслигимиз керак. Бу «истиғно» — ишқдан тавба-тазарруъ «аҳди» замирида ошуқ кўнглининг ҳар қандай азобларга бардош бериши, дарду балоларга тайёр туриши маъноси ётади. Ошиқ ишқ қийноқларидан қутулишга чора излайди, аммо қўллаган тадбирлари беҳуда бўлиб чиқади. Чунки у бу домга абадул-абад гирифтор, ишқни тилга олмайман, дейди, лекин у тилига келаверади, сирини элга билдиргиси келмайди, аммо дарди ошкор бўлаверади. Зеро, ошиқнинг инон-ихтиёри ўзида эмас. Одамда шундай ҳолатлар бўладики, оҳанрабодай тортиб турган нарсадан ҳам безор бўлсанг, жоннинг қийноғисиз яшаш мумкин эмаслигини, қутулишга интилиб, қутулолмаслигингни англаб баттар изтироб чекасан. Навоий айни шу руҳий ҳолатни қаламга олган, яъни тилда тавба қилиб, инкор этиб, аслида кўнгил қаърида бунинг аксини тасдиқлаш, ўзига хос шеърий санъат бу. Бир неча байтда кўринадиган, баъзан бутун ғазал бўйлаб ёйиладиган ушбу усулнинг классик шеършуносликда номи йўқ. Воқеан, Навоий каби улуғ шоирларнинг турфа санъатлари, услубий ихтироларига ном топиш, уларни тадқиқ этиш осои юмуш эмас. Навоий худди сон-саноқсиз усул-йўлларни ёд биладиган, ҳар гал янги, ҳайратланарли юришларни ўйлаб топиб, ғалабага эришадиган шоҳмотчи мисол иш тутади. Сўзнинг битмас-туганмас имкониятлари, мутассир этувчи ифодавий қудратини намойиш этади. Сўздан мўъжиза яратиш, классикларнинг ўз тили билан айтганда, сўзнинг додини бериш — пайғамбар санъаткорларга насиб бўлган бахт.
Рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилган ушбу ғазалнинг аввалги беш байти ана шу тавба-тазарруъ мазмунида, яъни инкор — тасдиқ усулида ёзилган, шу жиҳати билан бу байтлар ўзаро боғланиб келади. Қолган уч байт газалнинг умумий мазмуни билан бевосита эмас, балки бавосита боғланади. Шу сабабли ғазални пароканда дея олмаймиз. Тўғрисини айтганда, мен «пароканда» истилоҳини шеърга нисбатан қўллашга қаршиман. Чунки парокандалик бадиий асарга хос хусусият эмас, у бутунлай боғланмаган байтлар йиғиндисини билдиради. Улуғ шоирларда, жумладан, Навоийда бундай шеър йўқ. Байтлар, юзаки қараганда, мазмунан боғланмаган, турли мавзуда бўлиб туюлса-да, ботинан улар ўзаро алоқадор. Шунинг учун бундай ғазаллар таҳлилида бевосита боғланиш (мусаллас) ва бавосита боғланиш деган тушунчалардан фойдаланишни маъқул деб биламан. Шундай қилиб, мазкур ғазал ҳасби ҳол, яъни ошиқ кечинмаларини ифодалайдиган асар бўлиб, байтлари қуйидагича шарҳланиши мумкин.
Биринчи байт:

Аҳд қилдим: ишқ лафзин тилга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин.

«Мазкур» — зикр этиш, тилга олиш, «хома» — қалам, «мазкур» — ёзиш, рақам этиш. Қолгаи сўзлар тушунарли. Аммо, бу байтнинг, қолаверса, бутун ғазалнинг ўзак — калит сўзи ишқдир. Ишқ нима? Одамлар орасидаги алоҳида майл, севги, муҳаббат, деб жавоб берамиз дафъатан ва аксар аёл билан эркакнинг ўзаро муносабатлари, бир-бирига интилишини кўз олдимизга келтирамиз. Албатта, аёл ва эркак орасидаги муносабат оила асосига қурилса ёмон бўлмайди, бу ҳаёт қонунига мувофиқ, чунки ҳаётнинг ўзи ҳам муҳаббатдан яралган. Лекин Ишқни кенгроқ маънода, кайҳоний андоза олиб қарасак-чи! Суфий орифлар тушунадиган маъноларга диққат қилсак-чи? Ахир, Навоий ишқнинг ана шу маъноларига кўпроқ эътибор берганку. Суфийлар талқинига кўра, ишқ — дўстлик туйғусининг олий даражага кўтарилиши: дўст орқали маърифатни, илоҳни севиш. Воқеан, «дўст» тушунчасининг ўзи ҳам кўп маъноли, «дўст» деганда улар юксак заковат, қалбида эзгулик нури порлаб турган инсон ва Мутлақ илоҳни англаганлар. Ана шундай дўст, яъни ёр ишқига гирифтор бўлган одамлар бир-бирларисиз туролмайдилар, агарчи бу боғланиш юз кулфат ва ранж келтирса-да. Шунинг учун ишқ сўзи ранж, дард сўзлари билан маънодош бўлиб қолган. Бу сўзнинг асл этимологик маъноси ҳам шунга ишора этади: у арабча «ашақа» (зарпечак) сўзидан келиб чиққан. Зарпечак, биламизки, ўт-ўланлар, Дарахтларга ўралиб олиб, уларнинг ширасини сўриб қуритадиган гиёҳ. «Ишқ ҳам авжга кўтарилганда бамисоли зарпечакдай одамни бедармон қилади, сезиш қобилиятини сусайтириб, еб-ичишдан маҳрум этади, ишққа чалинган кипшга ўзгаларнинг гап-сўзи малол келади, у дўстдан бошқага қарамайди», дейди «Истилоҳоти урафо» лугатининг муаллифи Саййид Жаъфар Сажжодий (289-6.). У яна давом эттиради: «Дейдиларки, ишқ шундай бир ўтки, ошиқнигина эмас, маъшуқни ҳам ёндиради, ишқ бало дарёсидир ва илоҳий жунундир ва дилнинг маъшуқ сари қиём этишидир». Ишқ олдида денгизлар — томчи, тоғлар — зарра. У денгизни жўшу хурўшга келтириб, тоғни талқон қила олади. «Эй ишқ, балойи жон эрурсан, ҳам жонима дармон эрурсан», дейди Алишер Навоий «Лайли ва Мажнун»да. Тариқат бўйича ишқ мақоматдан кейин келадиган ҳол мартабаларидан бири. Бу мартабада соликка илоҳий жамол кўрина бошлайди, унинг бетоқатлиги, қалб ҳарорати зўраяди. Бу мартабага эришиш учун не-не руҳий синовлар, тараққиёт манзилларини босиб, покланиб ўтиш керак. Бу азобларга бардош бера олмаганлар ярим йўлда қоладилар. Демак, илоҳий жамолга етишиш учун сабр, барча азобларга бўйсуниш иродаси зарур, бўлмаса, қийноқларга чидай олмай, Навоийнинг лирик қаҳрамони каби: «Энди ишқ сўзини тилга олмасликка аҳд қилади», дейиши ҳеч гап эмас. Гирифторлик гирдоби ичидаги ҳасрат бу, аммо у ёлғон «аҳд». Аслида ошиқ баттар бу баҳри азимга шўнғимоқчи, зеро ошиқнинг занжири ҳам, қаноти ҳам ишқ, уни буд этадиган ҳам нобуд қиладиган ҳам қутулиб бўлмас шу Буюк Жозиба. Шоир иккинчи ва учинчи байтларда «аҳди»ии мустаҳкамлайди; чунончи, иккинчи байт:

Барча элга фитна бўлғон кўзга мафтун бўлмайин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмайин.

Яъни: «Барчани фитна-фириб билан алдаган кўзга мафтун бўлмасликка (алданмасликка), барча қарайдиган юзга қарамасликка аҳд қилдим». Барчани фитна билан ўзига мафтуи этадиган кўз дунё бўлиши ҳам, дунё нафосати билан боққан Мутлақ руҳ чашмаси бўлиши ҳам, юз-кўзидан нур ёғилиб турган комил инсон бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда маъшуқ кўзи фитнакор, алдамчи эканлиги аниқ, у барчани ошуфта этади. Ишқ аслида ана шу мафтункор юзу кўзга қарашдан бошланган, ўша кўзларки, бечора ошиқни бир лаҳза тинч қўймайди. Хўш, агар юз ва кўз илоҳий сифат — тажаллиёт белгиси бўлса, нега у мафтункор, алдамчи? Гап шундаки, суфийлар наздида маъшуқ кўзи — басират даражаси, яъни қалб кўзининг ўткирлиги ва ҳам айни вақтда у ошиқни имтиҳон этувчи, синовдан ўтказувчи куч. Илоҳий жамол турли кўринишда жилоланиб, қалбга йўл излайди. Жило, мавж, товланиш — сеҳру жоду, мафтупкорлик эмаси? Кўз, шу билан бирга, ғайбнинг манбаи, снру асрор чашмаси. Юз эса — илоҳиёт жамолининг тимсоли ва комил инсон чеҳраси. Навоий даври кишиларнинг ва буюк шоирнинг шахсий тушунчасм ана шундай. Ҳам олам нафосати, ҳам инсон қалби гўзаллиги ҳамда барча гўзалларнинг гўзали, барча равшанликлар манбаи деб ҳисобланган Илоҳни бир ибора, бир ташбиҳ билан ифодалаш, уни лирик кечинма орқали ёниб куйлаш. Буларнинг ҳаммаси Яхшилик ва Эзгуликка ошиқликни таърифлаш ва охир-оқибат инсон маънавиётини юксалтиришга хизмат этиш истагидан туғилган. Оқил ва одил иясоннинг юраги илоҳ фазилати билан тўлиқ ва бу унинг аъмоли, фитратида намоён бўлади, бошқалар шу қалбнинг файзини идрок этиб, уидан баҳра олиб, илоҳга яқинлашадилар. Шунинг учун бундай файзли одамлар эътиборни тортади, ҳамма уларга қараб интилади, уларнинг хоки пойини кўзига суртади. Шу учун бу илоҳий юз ва «фитнакор» кўзлардан бекиниш қийин, улардан бекиниш — илоҳдан юз ўгириш билан баробар! Яхшиси, Ишқ оловида ёниш насиб этсин, жоду кўзлардан жудо қилмасин. Учинчи байт:

Ишқ куфури бирла тақво хонақосин бузмайин,
Бут хаёлидин кўнгил дайрини маъмур этмайин.

Ишқ — куфр, ошиқ бўлиш — кофирлик. Ву кимнииг фикри? Албатта, мутаассиб диндорлар, ишқу ошиқликнинг ҳақиқий маъносини тушуниб етмаган кишиларнинг фикри, улар ҳаётни, илоҳий муҳаббатни куйлаган шоирларни шундай тамғалар билан айбламоқчи бўлганлар. Лекин, қизиғи шу ердаки, тасаввуфнинг ваҳдатул вужуд фалсафасини чуқур идрок этган шайх-орифлар, айниқса Аттор, Румий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Машраб каби шоирлар буни ўзлари ҳам тан олганлар. Чунки суратпараст, масаланинг моҳиятига етмаган жоҳил руҳоний талқинидаги кофирлик билан суфий шоир назарда тутган кофирлик бошқа-бошқа нарсалардир. Руҳонийлар исломни тан олмаган, бутга сиғинган одамларни кофир десалар, суфийлар «касрат оламининг зулми, дунё талаби, ваҳдатдан жудоликни» куфр деб уқтирганлар («Миръот-ул ушшоқ»). Ишқнинг кофири бўлиш — суфий наздида ҳақиқий имонга эга бўлиш, нечуким, фарқлар, кўпликлар олами орқали, ёпиқлик пардасини кўтариш дунёни тарк этиш орқали ваҳдатга етилади. Диндор руҳоний илоҳни севишни эмас, унга сажда қилиш, тоат-ибодат билан жаннатий бўлишни тарғиб этади, суфий бўлса илоҳдан бошқасини тан олмайди, расм-русумлар, одат-маросимларни инкор этади, илоҳ жамоли акс этган барча мавжудотни, бутни ҳам, насроний қизни ҳам севиш мумкин, деб таълим беради. Шайх Санъонни эсланг (Навоийнинг «Лисон-ут тайр» асарн қаҳрамони). У римлик қизга ошиқ бўлиб, исломдан воз кечиб, насроний динига киради, ишқ йўлида нимаики юз берса — барига чидайди ва оқибатда илоҳий муҳаббатга эришади. Шайх Санъон саргузаштига диққат қилинса, ваҳдат майидан сархуш суфийлар эмас, балки тақводор зоҳид ва сохта шайхлар кофир бўлиб чиқади. Чунки «кофир — сифот. асмоъ ва афъол даражасидан ўтмаган одам» («Миръот-ул ушшоқ»)- Навоий «ишқ кофири» иборасини «бут» ва «дайр» сўзлари билан ёнма-ён қўллаган. Сабаби шуки, «бут — асосий матлаб, мақсад, яъни маъшуқ тимсоли», дайр эса — бутхона, оташпарастлар ибодатгоҳи бўлиб, тасаввуф истилоҳида орифлар мажлиси ва зоти аҳадият ҳузуридир. Кўнгил дайриии бут хаёли билан безашлик суҳбатини қўмсаш демак. Шундай қилиб, байтнинг мазмуни бундай: «Ишқнинг бехудликлари, парҳезсизлиги билан тақво-тийиниш, яъни зоҳид хонақосини бузмаслик, маъшуқага сиғиниш, унинг ёдида отиш фикри билан кўнгил уйини обод этмасликка аҳд қилдим», яъни пир суҳбатидан дилимни узтшга сўз бердим. Тўртинчи байт:

Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун онинг ҳажрида кўнглимни махмур этмайин.

...сўзлари ҳам таъод ва ҳам таносуб санъатларини ҳосил қилиб, аввалги байтларда ифодаланган ошиқлик шартларини инкор этиш билан давом эттирилгаи. Сўфиёна талқинга риоя этадиган бўлсак, «лаб — маънавиёт оламидан малаклар воситасида анбиё ва орифларга нозил бўлиб, завқ ва илҳом пайтида улар кўнглидап тилига кўчадиган калом» («Миръот-ул угашоқ»), май — илоҳий тажаллиёт, махмур — шу ваҳдат майидан бехудлик. Байтнинг мазмуни: «Ҳар кеча бир ширин лаб, яъни ориф кўнглида пайдо бўлган илоҳий каломни эшитиш лаззатидан жонимни маст қилмайип ва ҳар куии шу Каломдан ажралиб, кўнглимни хуморли (бу сўз қўмсаш, соғиниш маъносида ишлатилган) қилмайин, деб қарор этдим». Ёки мана буидай шарҳлаш ҳам мумкин: «Ҳар кеча пири орифнинг маънавиёт оламидан ваҳий тушган каломи лаззатидан жонни хушнуд этиш ва ҳар кун ўша маърифат каломини қўмсаб, хумор бўлишдан тийинайин дедим». Навоий бу байтда. кёча ва кундузни қиёслаганда ёруғлик ва Зулумотци эмас, балки аксинча, кечаси бўладиган пиру мурид орасидаги хилват суҳбатларни, куидузи ва уларнинг ўзаро ажралиб кетишларини назарда тутган. Демак, Ошиқ учун бундай кундузлардан кўра, пир васли мунаввар этган тун афзал.
Шу тариқа, тўртта байтда ошиқнинг ўз маслагидан қайтишдаги «аҳд»лари баён этилиб, шеърнинг оҳанги, матн қабатидаги маъиолар эса, барча «аҳд»лар ёлғон эканини, инкорларнинг замирида тасдиқ яширинганиии билдириб туради. Ошиқнинг ана шу кинояли ҳолатини англатиш учун шоир бешинчи байтда оҳиста «мантиқий ўтиш» усулини қўллайди, газал мазмунига ўзгариш киритилади.
Мана ўша байт:

Гар чидай олмай кўнгул берсам бировга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олгунча машҳур этмайин,

Ошиқликнинг талабларидан воз кечишта «аҳд» қилган лирик қаҳрамон энди ўзининг бунга чидай олмаслигини англайди, энди у бир гўзалга, мукаррам дўсти азизга кўигил бериши муқаррар. Лекин энди у ишқини пинҳон тутишга «аҳд» қилади. Аммо бу иш имкондан хориж, чунки ошиқлик ошкоро бўлмай иложи йўқ — дардни яширсанг, иситмаси ошкора қилади.
Шундай экан, ишқ ва майни (ваҳдоният нурини) тарк этиб бўлмайди.

Ишқу май анжоми чун ҳакир ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.

Анжом — тугалланиш, оқибат демак, Маҳжур — айрилиқда қолган одам. Байтнинг насрий мазмуни эса бундай: «Ишқ ва май, яъни илоҳий неъматга интилишни йиғиштириб қўйиш, тарк этишнинг оқибати ҳажр-айрилиқдир. Қўй, эй шайхким, ўзимни бу саодат — ошиқлик ва бодапарастлик саодатидан куч билан ажратмайин».
Мана энди ҳаммаси равшан бўлди: Алишер Навоий тақводор шайх гапига кириб, ошиқликни тарк этмоқчи бўлган одамнинг аҳволини кўрсатмоқчи экан. Шайх ишқни куфр этиб, беҳуда, маънисиз нарса деб тушунтирган, уни тилга олмасликка, фитначи кўзларга қарамасликка чақирган. Аммо ошиқ охири билдики, ишқдан — илоҳий файздан ажралиш азоби ишқ азобидан кўра ҳам зўрроқ, йўқ-йўқ, бугина эмас, ошиқлик азоби ҳузур-ҳаловатга элтувчи, руҳий камолот сари етакловчи тозаланиш, халос бўлиш азоби. Шунинг учун бу азоб — саодат. Хуллас, лирик қаҳрамон ғазалнинг олтинчи байтига келиб, ўз баённомаси («аҳди»)дан бутунлай қайтади, унинг олдин айтган гаплари ўз-ўзини синаш, ёхуд аллақандай кинояли усулда ишқ оловининг шуҳратини муболағали қилиб ифодалашдай таассурот қолдиради. Инкор замиридаги тасдиқ зоҳирий тасдиққа айлаииб, ошиқнинг ўз имкону эътиқодида собит эканлиги маълум бўлади. Мана шундан кейин Навоий қуйидаги умумий контексга «ёпишмайдиган» еттинчи байтни келтиради:

Зулм ила эл жонига ўт ёқма, эй ким шоҳсен.
Гар десанг дўзах ўтига жонни маҳрур этмайин.

Ошиқона ва орифона ғазалларда, кўпроқ мақтаъдан олдинги байтда бирор ўтит-насиҳат қилиш кам учрайдигаи ҳодиса эмас. Бундай ҳолни Ҳофизу Саъдий, Жомий ва Навоийда тез-тез учратамиз. «Дўзах оловига жоним куймасин десанг, эй шоҳ, зулм билан халқ жонига ўт ёқма». Бунинг олдинги байтларга алоқадорлик жойи борми? Бевосита эмас, аммо бавосита бор. Ишқсизлик, илоҳдан бехабарликнинг ўзи зулм, демак, бундай одам подшо бўлса — эл ҳолига вой, чунки ишқи йўқ одам бераҳм, бешафқат бўлади. Илоҳ ишқи, умуман кўнгилнинг муҳаббатга мойиллиги одамни адолат ва инсофга ошно этади. Навоийнинг бу қистирма иасиҳат байти шундан далолат берадики, у лирик кечинмалар тасвири асносида ҳам шоҳни адолатга чақириш, золимларни жазолаш, халқни улардан халос этиш ғоясини ўтказишни лозим топган ва буни зарур деб ҳисоблаган. Ишқ, Илоҳ, Адолат тушунчалари Навоий учун бир-бири билан зич алоқадор. Унинг катта-кичик барча асарларига бу ғоя сингдирилган. Ғазалнинг мақтаъи ҳам еттинчи байт каби умумий мазмунга тўгридан-тўғри боғланмайди, шуниигдек, у еттинчи байтиинг ўзига ҳам унчалик яқин эмас.

Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий ўзни мен
Дўст маъмур айлаган хизматда маъзур этмайин.

Маъмур сўзининг бир маъноси амр-фармон, иккинчи маъноси обод, фаровонлик. Маъзур — узрли, кечирилгаи. Ву икки сўз байтда тажнис ва таносиб санъатини яратишга хизмат қилган. Яъни: «Гарчи маъмур — маъруз (подшо амри вожиб бўлганидай дўст хоҳиши ҳам вожиб) деган мақолга асосан, эй Навоий, мен ўзимии дўст амр айлаган хизматдан четга тортмайин». Ёки: «Узрларим кўпайиб кетди, эй Навоий, дўст амр айлаган хизматдан ўзимни маъмур тутмайин» ва яна: «Гарчи узрхоҳлик кўпайиб кетган бўлса ҳам, эй Навоий, мен дўст обод айлаган мажлис хизматидан бўйин товламайин».
Бу уч изоҳимизда ҳам Навоий байтининг маъноларидан қайсидир томони акс этди, бироқ, назаримда, иккинчи кўриниш ҳақиқатга хийла яқин, чунки у ғазалнинг умумий мазмунини якунлай олади. Мақтаъдан бошлаб давом этган «аҳд»ларини шоир узрхоҳлик деб айтади, яъни узрим жуда кўпайиб кетди, кел, гапни қисқа қилиб, Дўст амр этган хизматни узр айтмасдан бажарайин, дейди у. Ошиқ учул дўстнинг хизматидан шарафли иш йўқ, у доим бунга тайёр туриши керак. Улуғ шоирииш маслаги шу эди.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:40:35
«СОҚИЁ, ТАЛХ ЎЛДИ АЙШИМ ҲАЖР БЕДОДИ БИЛА»

Афтидан, бу Алишер Навоийнинг ўз ҳаёти билан боғлик коқеаларни акс эттирувчи ғазаллардан бири. Чунки унда яқин кишисидан ажралиб, шодлиги ғамга мубаддал бўлган, қаттиқ қайғу чеккан одамнинг ҳасрат-ўкинчлари, бевафо ва бебақо дунё, унинг нотанти ишларидан норози қалбнинг нидоси ифодаланган. Классик шоирлар ўз андуҳлари, шахсий кечинмаларини ҳам анъанавий образларда, умумий тарзда баён қилишни маъқул кўрганлар, лекин, шундай бўлишига қарамай, ушбу шеърда анъанавий ифода-истиоралар замирида самимий инсоний дард, мотамзада юракнинг фиғон-ҳасрати, нохуш кайфиятини ҳис этамиз. Бироқ, ғазал гарчи андуҳли оҳангда бошланиб, унда навоиёна ўртаниш — ёнишлар ғулғуласи авж пардада кўкда ўрлаган бўлса-да, асар мақтаъига келиб умумий умидворлик, илоҳий ишққа дахлдорлик туйғуси қалбга сингади.
Шоир ғазални жудолик дардидан бетоқат дилнинг ғалаёнини тасвирлаш билан бошлайди:

Соқиё, талх ўлди айшим ҳажр бедоди била,
Тут ачиғ майким, ичай Мирзо Чучук ёди била.

Агар «мирзо чучук ёди» деган маълумот бўлмаганида, байтни одатдаги ошиқона мазмунли шеърлар қаторида таҳлил қилган бўлардик, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтироблари сифатида талқин этардик. Албатта, бу ерда ҳам айрилиқ ҳақида гап боради, аммо бу бошқа хилдаги айрилиқ. Шоир суфиёна ишқи илоҳий ёхуд севгилисидан ажралган одам кечинмасини эмас, балки меҳр қўйган, азиз тутган одамини йўқотган кишининг ҳолатини қаламга олади. Хўш, мирзо деб Навоий кимни назарда тутган? Ё у Мирзо Чучук лақабли одаммикин? «Бадоеъ-ул бидоя» ва «Ғаройиб-ус сиғар» давонларининг 1988 йилги нашрида ҳақиқатдан ҳам бу Мирзо Чучук тарзида ёзилиб, номлар кўрсаткичида тарихий шахслар қаторида зикр этилган. Лекин бу одам ким? У қайси тоифадан, нима билан шуғулланган, Навоийга қандай алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган. Шоир ҳаётига оид тадқиқотларда ҳам бундай маълумот йўқ, унинг бошқа асарларида эса бу номни учратмадик. Фикримизча, бу байтда Навоий Мирзо Чучук лақабли одамни эмас, Мирзо исмли шахсни назарда тутиб, унинг бевақт вафотидан ғоят қайғураётганини изҳор этган. Яъни «Мирзо Чучук ёди билан» деб эмас, балки «Мирзонинг чучук ёди билан» тарзида ўқишимиз керак. Байтдаги «талх» (аччиқ) ва «чучук» сўзларининг бир-бирига зид қўйилиши ҳам шунга ишора: Мирзонинг ширин ёди билан аччиқ май ичай. Бу одам Самарқандда яшаган ва Навоийнинг меҳру муҳаббатини қозонган, ёшлигида вафот этган истеъдодли шоир Мирзобек бўлиши ҳам, жувонмарг Мўмин Мирзо бўлиши ҳам мумкин. Аммо ғазал «Бадоеъ-ул бидоя» ва «Ғаройиб-ус сиғар» девонларига киритилганидан, у самарқандлик Мирзобек Вафойи хотирасига бағишланган, деган техминимиз тўғрироқ бўлиб чиқади. Энди байтнинг мазмунини келтирамиз: «Эй соқий, айрилиқнинг зулмидан ҳаётим майи, яъни турмушим аччиқ бўлди, сен ҳам менга аччиқ май тут, токи Мирзонинг ширин ёди билан ичайин». Май бу ерда оддий шароб ҳам, руҳий сархушлик тимсоли илоҳий маърифат нури ҳам эмас. Бу инсоний кайфиятнинг, руҳий изтиробларнинг йиғма ифодаси — ғаму ҳасрат рамзи. Шундай қилиб, май фақат шодлик ва сурур, дилхушлик ифодасигина эмас, мотамзадалик, андуҳнинг ҳам ифодасидир. Фарқ шундаки, «айшнинг талх» ўлишини ифодаловчи май «аччиқ май»дир. Иккинчи байт:

Сипқориб жоми сипеҳр, ақдоҳин айлай рез-рез,
Неча чеккайман забунлуғ чарх бедоди била.

«Сипеҳр»—осмон, фалак; «ақдоҳ» — қадаҳлар. Шоир бу сўзлар воситасида ажойиб истиорали тасвир яратган: осмон жомида май ичиб, унинг қадаҳлариии майда-майда қилиб ташлайман, дейди у. Қадимгиларнинг тасаввурида осмон етти қаватдан иборат. Навоий ана шу қаватларнинг ҳар бирини бир қадаҳ деб олади ва шўришу ошўбим шунчалик зўрки, осмон жомини синқориб, қабатлари — қадаҳларини чил-чил қилиб синдириб ташлайман, дейди у. Чунки чархи фалак — осмоннинг зулми ҳаддидан ошган, қачонгача ундан алам, хорлик чекиш мумкин? «Ҳажр бедоди»ни шоир «чарх бедоди» билан боғлайди, зеро дўстни дўстдан жудо этган, бир дам шодликни раво кўрмайдиган ғаддор душман шу забун (паст) ва ситамгар чарх-да! Бу ўринда шундай савол туғиладики, Навоийнинг фалакка қарши бош кўтариши, исёни унинг тасаввуфий эътиқодига зид эмасми? Ахир осмону фалакни ҳам Аллоҳ яратган-ку. Буни англаш учун «тақдир» истилоҳининг маъносини билишимиз лозим. Тақдир ёки тақдири азалий — бу киши ҳаёти, фаолиятининг худо томонидан олдиндан белгиланиши демак. Бу тушунча тасаввуфда кенгроқ маънода талқин қилинади: Мутлақ руҳ томонидан ажралган моддий дунё ўзи мустақил ҳаракат қила бошлайди, одам фарзанди ана шу моддий дунёдан жабр кўради, Мутлақиятнинг ўзидан эмас. Демак, Навоий осмонга қарши ғазабкор норозилик изҳор этганда, тангрига қарши эмас, балки ҳамма вақт инсонни азоб гирдобларида тутадиган, ўз муроди бўйича яшашга имкон бермайдиган чархи фалакка қарши чиққан бўлади.

Зуҳд кўнглум кўзгусин қилмиш муқаддар, эй ҳариф,
Синдирурмен тавба пири итиқ иршоди била.

«Зуҳд» — парҳез, тийиниш узлат. «Ҳариф»—суҳбатдош, дўст. «Иршод»—тўғри йўл кўрсатиш, ҳидоят. «Муқаддар»— ғуборли, қора, гамгин. Байтнинг маъноси турур: «Зуҳд, яъни зоҳидона тавба-тазарруъ кўнглимнинг кўзгусини ғуборлик қилибди, эй дўст, бундай тавбани ишқ пирининг раҳнамолигида синдириб ташлайман.» Шоир қуруқ, сохта зоҳидлик билан илоҳий ишқ майидан баҳрамандликни қарама-қарши қўяди, чунки зоҳидлар фақат тавба билан чегараланар, илоҳиётни дарк этишнинг орифона лаззатидан бехабар эдилар. Ҳақиқий суфийнинг кўнгил кўзгуси илоҳиёт майидан тавба қилиш аксинча кўнгилни хиралаштиради, Тавба тасаввуфда ҳам бор, аммо унда бу тушунча тариқат йўлига киришнинг биринчи босқичи, ҳаром-ҳалолдан тийинишни англатади. Зоҳид тавбаси, шундай қилиб, тараққий топмаган, намойишкорона тавбадир. Осмон қадаҳларини «синдириш» билан зуҳд тавбасини «синдириш» орасида алоқа борми? Агар зоҳидлик билан осмон, яъни дунё ва дунёпарастликни алоқадор деб ҳисобласак, унда осмон қадаҳини синдириш билан зуҳд тавбасини синдириш ҳам алоқадор бўлиб чиқади.

Бевафолик гар будурким қилди ул тўх, эй кўнгул,
Сирфа қилмас ошнолиг одам авлоди била.

Бу байтнинг маъноси «сирфа» сўзининг («Ғаройиб-ус сиғар» девонининг 1959 йилги ва «Бадоеъ-ул бидоя»нинг 1988 йилги нашрида мазкур сўз шу кўринишда чоп этилган) маъносини англаш орқали билиб олинади. Алишер Навоий асарларининг изоҳли луғатида «сирфа»— жабр, зулм, жафо деб тушунтирилган ва ушбу байт мисол қилиб келтирилган. «Фарҳанги забони тожик» луғатида мазкур сўз йўқ, балки «сирф» сўзи борким, унинг маъноси холис, соф, фақат, ҳечдир. «Ғиёс-ул луғот»да ҳам сирф (сирфа сўзи йўқ) сўзи шу хилда изоҳланган. Зулм, жабр маъносини қўйиб кўрайликчи: «Эй кўнгил, бевафолик агар ул шўх қилган даражада бўлса, зулм (жабр) қилмас ошнолик одам авлоди била». Кўриниб турибдики, маъно чиқмади: зулмнинг ошнолик қилиши ёки қилмаслиги мантиқсизлик. Энди «холис», «соф», «ҳеч» сўзларини қўллаймиз: «Бевафолик агар ул шўх қилганчалик бўлса, холис (соф) қилмас ошнолик одам авлоди била» ёки: «Бевафолик агар ўша шўх қилганчалик бўлса, ҳеч қилмас ошнолик одам авлоди била». Бу жумлаларда ҳам аниқ маъно йўқ, байт китобхон учун жумбоқ бўлиб тураверади.
«Ғиёс-ул луғот»да мазкур сўзнинг сарв ва сарфа шакллари ҳам келтирилиб, изоҳланган. Сарф — олтин ва кумушни саралаш, харажат қилиш, сарфлаш, шунингдек, бута, ҳийла ва ҳодиса, замоннинг айланиши, умуман айланиш ва бирор нарсанинг тўнтарилиши. Сарфа – ёруғ юлдуз, у Ой манзилларидан ўн иккинчисининг номидир; бахиллик, хасисликни билдиради: ҳийла ва макр, зиждалик рамзи. Бу маъноларнинг қайси бири Навоий байтига мос келади. Агар феъл сўзини оладиган бўлсак, сарфлаш, харажат қилиш, агар равишни оладиган бўлсак, сира, ҳеч, агар от сўз керак бўлса, юлдуз, фалак маъносида олишимиз мумкин. Сарфлаш маъносида: «ул шўхнинг бевафолиги — жабру ситами шунақа бўлса, у одам авлоди билан ошнолик қилмайди, яъни одам авлодига ошнолигини сарфламайди». Бунда «ул шўх»—пари, руҳ, умуман реал бўлмаган хилқат сифатида англашилади. Сира маъносида: «Агар ул шўхнинг бевафолиги шунақа бўлса, у одам авлоди билан сира ҳам ошнолик қилмайди». Юлдуз маъносида: «Бевафолик агар ул шўх қилганчалик бўлса, Сарфа, яъни юлдуз одам авлоди билан ошнолик қилмайди». «Сарфа» сўзининг яна тежаш, фойда маънолари ҳам бор: «Агар бевафолик ул шўх қилганчалик бўлса, одам авлодига ошноликни тежамайди» ёки: «Бевафолик агар шу бўлса, яъни у шўх қилганчалик бўлса, одам авлоди билан ошнолик фойда қилмайди». Кейинги талқинда маъно борга ўхшайди, дарҳақиқат, маҳбубанинг бевафолигини кўрган лирик қаҳрамон «Одам боласи билан ошнолик қилишнинг фойдаси йўқ экан», деган хулосага келиб, ҳафсаласи пир бўлиши мумкин. Шунинг учун «Ғаройиб-ус сиғар»нинг янги нашрида «сирфа» сўзининг «сарфа» деб тузатилганини маъқуллаш лозим.
Навоий ўлимни – айрилиқ деб, ошиққа зулм, деб олар экан, уни бевафолик ҳам деб атайди. Ошиқни догда қолдириб, ташлаб кетиш чархнинг, замонанинг бевафолиги, ситамидан бир нишона бу. Шу нуқтада «сарфа» сўзининг замон айланиши, юлдуз (чархи фалак тимсоли), ҳийла, макр, хасислик маънолари ҳам туташади. Фалак одам авлоди билан ошнолик қилмайди, пари одам авлоди билан ошнолик қилмайди ва ҳоказо.

Ваҳки синди нахли уммедим, хушо ул боғбон,
Ким эрур хушҳол бир навраста шамшоди била.

Маъноси: «Умидим ниҳоли синди эвоҳ, нобуд бўлди. Кўкарган шамшоди билан хушҳолу хурсанд юрган боғбонга ҳавасим келади, қандай яхши!» Аламли ўкннч ва дард бор бу мисраларда — нахли уммадини йўқотгаи одамнинг ичидан отилиб чиққан ўкирик ва бошқаларга нигоҳ ташлаб таскин топиши бор. Унинг ниҳоли синган, умидлари чилпарчин, аммо бошқа боғбонларнинг ииҳоли кўкарган, улар шод. Бу ҳасад эмас, умидли нигоҳ, ҳаётга, абадиятга боғланиш, ҳаёт абадиятини ҳис этиш. Байтдаги «синди» сўзи олдин ўқиганимиз «рез-рез», «синдирурман» сўзларини эсга солади. Синиш — ўлим, синиш — исён, синиш — тоқатсизлик, руҳий зилзила. Фалак зулми, ажал шамоли унинг умид ниҳолини синдирди, у бўлса бир ғазабга келиб, осмон қабатларини синдиришга чоғланади, бир аччиқ-аччиқ ҳасрат майини сипқоради, бир «навраста шамшоди»дан хушҳол боғбонларга қараб таскин топади. Шу-да инсоннинг аҳволи, унинг қўлидан бошқа нима ҳам келарди? Шоир аламзада одамнинг руҳий аҳволидаги ўзгаришлар, тўлқинларни бир нечта шеърий байтда ана шундай теранлик билан чизади. Кейинги байтларда таскин оҳанги, ноиложлик, ночорлик давом эттирилган. Масалан, олтин байт:

Чун худо Лайли қулоқин ёлқитур, Мажнун, не суд
Тоғни гар келтирур афғонга фарёди била.

Яъни: «Эй Мажнун, фарёдинг билан тоғни келтирганингдан нима фойда. Лайлининг қулоғига туякашларнинг хиргойиси ёқмаяпти». Шоир ўзининг оҳу ноласидан пушаймон, чунки бўзлаб дод солишлар, фалакнинг гирибонидан олиш ҳеч бир нафъ келтирмайди, ҳеч ким уни эшитмайди. Ҳатто Лайли ва Мажнуннинг фарёдларидан туйган. Навоий инсоннинг қаршисида ожизлигини таъкидламоқчи. Ўкириклар беҳуда, ундаи кўра муаззам, беҳудуд ишқ саҳросига қадам қўй, ўзингни шу билан овут — нажот шунда, деб уқтиради у:

Эй Навоий, ишқ саҳросида худ қўйдинг қадам,
То нечук лошкайсан ул поёни йўқ водий била.

Ишқ водийси — илоҳий даргоҳ ҳузури бир-биридан ажралган дўстларнинг васлга эришадиган, дийдор кўришадиган жойи. Инсон руҳи ўз маҳрамини излаб топади. Навоий ва унинг замондошларининг ишонч-иймони шундай эди. Шу сабабли шоир ишқ водийсига кирдингми, имиллама, олдинга интил, деб жаҳд этади. Яъни: «Эй Навоий, ишқ саҳросига қадам қўйганингдан кейин, энди нега бўшашасан («лошкайсан»— қадимги туркий сўз бўлиб, бўшашмоқ, имилламоқ маъноларини билдиради), поёни йўқ бу водийда». Ғазал Н-воийга хос шундай мантиқий якун — шоирона руҳбахш оҳанг билан ниҳоясига етган.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:40:51
Мухаммад АЛИ

ЭЛ КОМИН РАВО АЙЛА...


Кўнгиллар ноласи зулфунг камандин ногаҳон кўргач,
Эрур андоқки, қушлар қичқиришқайлар йилон кўргач.

Кўнгул чокин кўзумда ашки рангин элга фош этди,
Балиғ захмини фаҳм айларлар эл дарёда қон кўргач.

Кўзум қон ёш тўкар, нетиб кўнгил захмин яшурайким,
Топарлар ерда захмин сайд қонидин нишон кўргач.

Бўёлғон қон аро жон пардаси етгач ғами ҳажринг,
Кўнгил боғида баргедурки ол ўлмиш хазон кўргач.

Хадангинг захми ичиндин балоларни юғон ёшим
Эрур тифле ки, олғай қуш боласин ошён кўргач.

Кўнгиллар нақдини торож этарга ёпмоғинг бурқаъ
Анингдекдурки, тоз боғлар қароқчи карвон кўргач.

Юзин зулф ичра то кўрдим, ўлиб васлига етмасмен,
Ғалат эрмиш юз урмоқ, кеча ўтни ҳар қаён кўргач.

Эрун чун олам ичра жоҳ фоний, яхши от боқий,
Бас, эл комин раво айла, ўзингии комрон кўргач.

Навоий, хурдаи назмингни андоқ айладинг таҳрир,
Ки сочқай хурда бошинг узра шоҳи хурдадон кўргач.

Ўзбек классик шеърияти сирларга тўла бир оламдир. Бу оламнинг тагига етдим деган киши хатога йўл қўяди. Бу бепоён осмонни қучмоққа уриниш билан баробардир. Қолаверса, у ёки бу шоир ижодининг, айрим ғазалнинг талқиии ҳамиша ҳам бир киши томонидан айтилган фикр, яъни хусусий фикр бўлиб қолаверади. У бизга ёқиши ҳам, ёқмасли-ги ҳам мумкин. Умуман олганда эса, буюк шеъриятимиз айниқса Алишер Навоий ижодини ўрганишга интилмоқ зарур, мураккаб, аммо марғуб ишдир.
Алишер Навоий ғазалларида ҳамиша «коса, косанинг тагида нимкоса», балки нимкосалар мавжуд бўлади. Биз, албатта, баҳоли қудрат, имкон етганча илғаймиз. «Кўнгиллар ноласи..» деб бошлангувчи ғазал тепасига шоир: «Чим» ҳарфининг чобукларининг чеҳра кушоииши «Ғаройиб дин» деган сўзларни ёзиб қўйган. Бу — ғазалнинг «Ғаройиб-ус сиғар» девонига мансублигини билдиради. Ҳазаж баҳри шуъбасида ёзилган ушбу ғазал жуда кўп фазилатларга эга. У биринчи қарашда аниқ бир мавзуга бағишланмагандек туюлади. Аммо... Байтнинг биринчи мисраси илгари сурилган фикрнинг исботи учун иккинчи мисрада бир ажойиб образ келтирилади. Бу образ ўзининг мутаносиблиги билан кишини ҳайратда қолдиради, ҳар бир сўз, ташбеҳ, ўхшатиш бир-бирига мос, мақбул...
Биринчи байт, матлаъга эътибор беринг:

Кўнгиллар ноласи зулфунг камандии ногаҳон кўргач,
Эрур андоқки, қушлар кичқиришқайлар йилон кўргач.

Мутаносибликлар: кўнгил – қуш, нола – қичқириқ. Зулф – илон; кўнгил чиндан қушга ўхшайди, парвозни хуш кўради: нола аслан ҳам қичқириқдир, зулфнинг эса илонга ўхшашлиги аён. Классик шеъриятда бир сўз фақат бир маънони билдирмайди, балки ҳали айтганимиздай, тагида нимкосаси ҳам бўлади. Масалан, ушбу байтда «кўнгил — қуш» дедик, йўқ, у бу ерда инсонни билдиради, «зулф», тасаввуфга кўра, ўзгарувчан олам тимсоли, беқарорлик рамзи. Шу важдан ҳам у илонга ўхшатилмоқда, илон эса ҳамиша беқарордир, ҳамиша ўзгариб туради. «Каманда» — тузоқ, кўнгилларни илинтирувчи тузоқ, банд деганидир. Шуларга кўра, байтдаги «коса» ушбудир: кўнгиллар зулфинг ҳалқасини кўргач, бамисли илон олдида турган қушларнинг қичқирганларидай нолалар айлайди. Биз илғаган «нимкоса»: киши бу оламнинг беқарорлигидан азоб тортади, унинг тузоқларида нола чекади. Иккинчи сатрдаги «қуш» — энди қуш эмас,— одам, қичқириқ — оҳ-фарёддир, илон эса бу оламнинг бало-қазолари тимсолидир.
Иккинчи байтда:

Кўнгил чокни кўзумда ашки рангин элга фош этди,
Балиғ захмини фаҳм айларлар эл дарёда қон кўргач,

— мисраларини ўқиймиз. Одатда ҳар бир байтнинг ўз «умри», ўз «ташвиш»лари бор. Улар бир қараганда ўзаро боғланмагандек, лекин мазмунан муштараклик бирлаштириб туради. Ғазални, таъбир жоиз бўлса, бир кичик қишлоққа ўхшатгим келади. Байтлар бамисоли уйлардек, дарвоқе, «байт» сўзининг бир маъноси уй ҳам демакдир. Бу ерда ҳам шундоқ. Ҳажрингда кўнглим чок-чокидан сўкилиб кетди, буни кўзимдан оққан рангин ёшларимдан ҳам билса бўлади – фош этиб турибди. Ахир дарё юзида қонли сувни кўрган кишилар, балиқнинг жароҳатланганлигини тез фаҳмлаб оладилар. Кўнгил – балиғ, чок – захм, иккиси ҳам кўздан ниҳонлиги билан ўхшаш; кўздаги ашк – дарёдаги қон, фош этмоқ – фаҳм айламоқ бир-бирларига мутаносиб тушунчалардир.
Учинчи байтда эса бунинг акси: кўзим-ку қонли ёш тўкмоқда, бас, кўнглимдаги жароҳатни яшириб ўлтиришга ҳожат бормикин? Ахир ерда сайд (ов қилинган қуш, илвасин ва ҳ.к) қонини кўрганлар унинг ярадор бўлганлигини дарров англаб оладилар-да.

Бўёлғон қон аро жон пардаси етгач ғами ҳажринг,
Кўнгил боғида баргедурки, ол ўлмиш хазон кўргач.

...Ғами ҳажрингдан жон пардаси қонга чулғапиб бўлди, богдаги барг ҳам хазон фасли етганда қизгиш тусга киради... Бу ерда ҳам мутобиқ (параллел)лар: жон пардаси – барг, ғами ҳажр – хазон фасли, бўлмоқ – ол ўлмоқ. «Кўнгил» сўзи эса бутун борлиқ маъносида келмоқда.
Бешинчи байт. Вужудимда ишқинг камони отган ўқдан пайдо бўлган захмларни балоларии бетиним кўзёшларим юваётир, бу худди болаларнинг қуш уясини кўриб жиш полопонларни олишларига ўхшайди. Захм ичи — ошён, балолар — қуш болалари (тажнис кўриниши), кўзёшлар — болалар мутобиқлари чиройли.
Олтинчи байтда ундан ҳам ёрқин, тиниқ манзара чизилади: кўнгиллар нақдини талон-тарож этмоқ учун юзларингга бурқаъ (парда) ташлаб олибсан, ҳа-ҳа, қароқчи ҳам карвонга ташланиш олдидан юз-кўзларига ниқоб кийиб олади... Бири-чи мисрадаги мавҳум тасвир иккинчи мисрадаги ажойиб образ билан катта ҳаётий манзара касб этади.

Юзин зулф ичра то кўрдим, ўлиб васлига етмасмен,
Ғалат эрмиш юз урмоқ, кеча ўтни ҳар қаён кўргач.

Шоҳ байтлардан бири! Байтдаги «коса»: зулфунг ичра юзингни кўриб қолдим, аммо ортиғи менга насиб эрмас... Агар кечаси ҳар қаёнда ўт ёниб турган бўлса қай бирига юз уриб борурсан? «Нимкоса» тасаввуфга кўра, юз — бу, ҳокими мутлақ, ҳақ таола тимсоли, зулф — беқарор ўзгарувчан олам, зулмат... Демак, зулматларга чўмилган беқарор олам ичра ул ёруғ сиймони (ҳақни) кўриб қолдим, аммо ўлсам ҳам васлига ета олмаслигим аён, чунки ловуллаб турган оловга юз уриб бормоқ қўрқинчли ва хатодир, куйдириб кул қилади: Байтда «Зулф — кеча» мутобиғи, «юзин — юз урмоқ» товуш уйғунлиги ҳам кузатилади.
Тўққиз байтнинг еттитаси таърифи шундайдир. Биз турли бир-бирига ўхшамаган манзараларни томоша айладик.
Илонни кўрганда чирқиллашиб қичқирган қушлар, дарёда қони пайдо бўлганидан яралангани маълум балиқлар, ерда қони қолган сайдлар, куз фасли келганда боғлардаги баргларнинг қизара бошлаши, қуш уясидан жиш полопонларни шафқатсизларча олаётган болалар, карвонни кўрганда юзини яшириб олган саҳройи қароқчилар, тун-кечада ҳар қаённи гутиб кетган гулхан, оловлар... Ранг-баранг лавҳалар, барчаси ҳаётдан олинган, биз уларни ҳар қадамда учратганмиз, шоҳиди бўлганмиз, завқланиб ҳайратга тушганмиз, таъсирланганмиз. Улар таниш, аммо шоирнинг сеҳрли қалами остида бизга янги бўлиб туюладилар.
Юқоридаги тасвирлардан ҳаёт, борлиқнинг кенг манзараси намоён бўлгач, шоир энди, ҳаёт ҳақида, шундай ҳаёт қўйнида яшаётган инсон умри, умр мазмуни ҳақида шундай хулоса ясайди:

Эрур чун олам ичра жоҳ фоний, яхши боқий,
Бас, эл комин раво айла, ўзунгни комрон кўргач.

...Ўзинг бахт-саодатга эришгач, элнинг ҳам мурод-мақсадга етишишига саъй-ҳаракат кўргиз; билгилким, бойлик, давлат ўткинчидир (фонийдир), яхши от эса боқийдир. Бас, яхши от қолдирмакка шошил... Бу ўзгарувчан оламда яшар экансан, беқарор оламда қарор топмоқчи бўлсанг, ана шуларни ёддан чиқарма, деган фикр ётибди тагматнда. Ғазалдан кўзланган мақсадга, чамаси, энди етиб келдик...
Ғазалга нуқта қўйишдан аввал, юқоридаги саккиз байтга кўз югуртирган шоир равон оҳанг, гўзал ташбеҳлар, шеърий санъатлар, сирлар пайдо бўлганини кўриб бир лаҳза ғурурли хаёлга берилади, «катта кетади»:

Навоий, хурдаи назмингни андоқ айладинг таҳрир,
Ки сочқай хурда бошинг узра шоҳи хурдадон кўргач!

...Эй Навоий, сен шеърингга сирларни шундоқ жойлай олдингки, энди уни кўриб заковатли нозикфаҳмлар подшоси бошинг узра зарлар сочажак! Бу ерда тажнис санъати кўриниб турибди: хурда — сир, яширин сир; хурда — зар, олтин резалари; хурдадон — нозик нарсаларни билувчи, ўткир заковатли киши маъносида англашилади.
Шоирнинг «катта кетганича» ҳам бор. Биргина ғазалдан етти хил образ ишлатиб, еттита бир-бирига ўхшамайдиган манзаралардан ҳаётнинг кенг тасвирини яратган, боқийлик ҳақида файласуфона фикр айтишда тазоду тажнис каби ва бошқа шеърий санъатлардан хўб фойдалана олган улуғ Алишернинг бошига ҳар қанча зар сочсалар арзийди.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:41:07
Жамол КАМОЛ

«ҚИЗИЛ, СОРИҒ, ЯШИЛ...»


Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,
Шуълайи оҳим эсар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Гулшан этдим ишқ саҳросин, самуми оҳдин,
Ким эсар ул дашт аро ҳар он қизил, сориғ, яшил.

Орази, холинг оила хаттинг хаёлидин эрур,
Кўзларимнинг олдида даврон қизил, сориғ, яшил.

Шишадек кўнглимдадир гулзори ҳуснинг ёдидин
Тобадонинг аксидек алвон қизил, сориғ, яшил...

Лаългун май тутқил олтин жом бирлан сабзада,
Ким булардин яхши йўқ имкон қизил, сориғ, яшил:

Фақр аро беранглик душвор эрур беҳад, валек,
Ҳирқада тикмак эрур осон қизил, сориғ, яшил.

Эй, Навоий, олтину шингарфу зангор истама,
Бўлди назминг рангидин девон қизил, сориғ, яшил...

Алишер Навоий ғазаллари – гўзаллик мулкининг мангу сўлмас чечакларидир. Уларда ишқ бор, дард бор, фараҳ бор... Беором, оташин қалбнинг буюк талпинишлари, юксак, олийжаноб руҳнинг бетакрор сувратлари, манзаралари...
Маъно ва тафаккур, хаёл ва тасаввурнинг авж пардалари, учқур парвозлари, сўнгсиз жилвалари, демакдир... Уларни баҳолаш, талқин этиш учун биз, фақирларга Навоий етуклиги даражасига кўтарилиш йўл бўлсин, лекин, ҳарҳолда ҳазратнинг маънавий дунёсига яқинлашиш, унинг камолига эргашиш шарт. Шу маънода Навоий ижоди буюк бир кўзгудирким, ҳар кимса унга кўз солиб, унда кўзи илғаганча кўрар, у бир хазинадирким, ҳар киши унга қўл чўзиб, ундан қурби етганича олар... Навоийнинг ҳар битта байти замирида бир, уч, беш ёки ўнлаб маъно ва мазмунлар яширин, инчунин, уларнинг изоҳи учун бир, уч, беш ёки ўнлаб талқинлар туғилиши муқаррар. Уларнинг қирралари, чизғилари, товланишлари, рамзу ишоралари беҳисоб. Бир йўла қамраб олиб бўлмайди. Дунёни бир қарашда қамраб ёки битта талқинга сигдириб бўлмагандек... Лекин Навоий дунёқарашининг бош устуни бор. У шоир дунёсини, унинг осмондек азамат гумбазини бошида тикка кўтариб туради. Бу - тасаввуф таълимоти, нақшбандийлик тариқати. Шоир фалсафаси ана шу таълимот, ана шу тариқатга суянади. Бу таълимот ва тариқатнинг қисқача мазмуни шундай: оламдан мақсад – одамдан мақсад – худо, худодан мақсад – камолот, камолотнинг эса йўли чексиз. Бу йўлга чиққанлар «ҳақиқат йўлчилари» аталиб, ишқ-муҳаббат уларга раҳиамо бўлади... Алишер Навоий олам ва одамни ана шу нуқтаи назардан кузатади ва идрок этади, бошқача айтганда, у олам марказида одамни, одам сиймосида оламни кўради, олам ва одам бирлигида эса «ҳусни мутлақ», «меҳри мутлақ» қуёшнинг ранг-баранг шуълаларини кўриб, ҳайрат ва ҳаяжонга тушади. Унииг ғазаллари ҳақ-ҳақиқатнинг ана шу чексиз шуълалари қаршисидаги чексиз ҳайрат ва ҳаяжонларнинг сўнгсиз нидолари, садоларидирлар. Ўқиймиз, илк манзара — илк ҳайрат:

Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ яшил,
Шуълайи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Яъни: жононим қизил, сориғ, яшил рангли тўн киймиш, шундан бери юракдан чиқадиган оҳим шуълалари ҳам қизил, сориг, яшил тусдадир... Хўш, шоир бунда фақат одамни кўзда тутмоқдами? Оламни ҳам кўзда тутмаяптими? Худони-чи? Биз бугун шундоқ деб айру-айру савол қўямиз. Лекин бу тушунчаларни Навоий бир-биридан айирмаган, унинг фалсафаси уларни бир бутунга жамлаган, «воҳид» деб баҳолаган. Шоирнинг «жонони»да олам яшайди, у оламда эса, қатрада қуёш акс этганидек, камолотнинг олий тимсоли бўлмиш олий хилқат, юксак ҳақ-ҳақиқат, Аллоҳ акс этади... Ёр тўни, олам либоси, ҳақиқат манзараси ранг-баранг, бас, уларнинг қаршисида турган Навоий ҳайратлари ҳам, шуълайи оҳу фиғонлари ҳам ранг-барангдир... Шоир энди ана шу ранг-баранглик оҳангини ривожлантиради, ўзининг ёрга (оламга, худога) нисбатан кечинмалари орқали маънавий сувратлар, лавҳалар чизади, кўзимиз ўнгида руҳ китобининг ранг-баранг саҳифалари очилади:

Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдин,
Ким эсар ул дашт аро ҳар он қизил, сориғ, яшил.

Яъни, ишқ саҳросини оҳим самуми (гармсели)дан гулшан (ранг-баранг) этдим, зеро ул дашт аро энди қизил, сориғ, яшил шамоллар эсади... Бу шунчаки шоирона муболағами? Ҳам муболаға, ҳам ҳақиқат. Оламни идрок этишда Навоий даражасига кўтарила олмаганлар учун бу, шубҳасиз, муболаға. Аммо юқорида айтганимиз шоир дунёқарашига суянчиқ бўлган олам-одам бирлиги нуқтаи назаридан эса – айни ҳақиқат. Аллоҳ одамни азизу мукаррам қилиб, оламнинг сарвари этиб яратган, бас, унинг чеккан оҳи ишқ саҳросини гулшан этса ва ул дашт аро қизил, сориғ, яшил шамоллар эсса не ажаб?!
Навоий энди бизни жононга бир оз яқинлаштиради, унинг орази, холи билан хатти хаёлидан сўзлайди. Дейдики:

Орази, холинг била хаттинг хаёлидан эрур,
Кўзларимнинг олдида даврон қизил, сориғ, яшил.

Инсон камолот йўлидан юриб, олий ҳақиқатга яқинлашаркан, унинг ҳусни-талъатини аниқ тасаввур этишга интилади, тасаввур этаркан, кўз ўнгида даврон камалакдек жимирлашиб кўринса, не тонг?! Наинки, даврон, балки ёрнииг ҳусии гулзори ёди билан, эшик тепасидаги туйнукдан уйга ёруғлик тушгандек, кўнгилга ҳам алвон шуълалар қуйилиб туради:

Шишадек кўнглимдадир гулзори ҳуснинг ёдидан
Тобадонинг аксидек алвон қизил, сориг, яшил...

Турфа шуълалар ила лим тўлган кўнгилнинг муроди эса — ваҳдат майидир:

Лаългун май тутқил олтин жом бирлан сабзада,
Ким булардин яхши йўк имкон қизил, сориғ, яшил.

Киши ҳали ёш (сабза) экан, олтин (асл) жомда лаългун май — ҳақиқий ишқ ва эътиқод шаробини ичса, на хуш. Қизиллик, сориғлик, яшиллик бирикувининг бундан ҳам яхшироқ имкони бўлурми? Бу шаробни ичганлар эса фақирлик йўлини танлаганлар. Зеро, фақирлик — ишқ аҳлининг шарафидир. Фақирликда бефарқ яшаш — олам ҳақиқатидан йироқ тушиш мушкул, аксинча, дарвешлар тўнига қизил, сориғ, яшил ямоқлар тушиши табиий, яъни, дарвешлик тўнини кийиб, оламнинг ранг-баранг ҳақиқатини идрок этиш ўнғай:

Фақр аро беранглик душвор эрур беҳад, валек,
Ҳирқада тикмак эрур осон қизил, сориғ, яшил.

Ниҳоят, сўнгги байт, сўнгги нидо – мақтаъ. У шоирнинг фахриясидек жаранглайди:

Эй Навоий, олтину шингарфу зангор истама,
Бўлди, назминг рангидин девон қизил, сориг, яшил.

Саҳҳоф (муқовачи) ва рассомлар одатда шингарф (қизил), олтин ва зангор бўёқлар ила китобларни безайдилар. Лекин Навоий бунга муҳтож эмас, унинг назми азалдан рангиндир, шу туфайли унинг девони – умр китоби ҳам табиий йўсинда қизил, сориғ, яшил тусдадир, яъни, олам ҳақиқати рангларига бўялмишдир.
Ғазални ўқиб, ўйлаймаи: неча бир зобит, неча бир мустабидлар кишилик дунёсиии, ҳақиқатни битта ранг, битта бўёққа бўямоқчи бўлдилар, лекин ҳар гал бу урииишлар шармандалик билан тугади...
Навоий ғазали — ҳақиқатнинг рангин оламига битилган ўлмас мадҳиядир. Шу олам бор экан, бу ғазалнипг умри, сафоси тугамас...
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:41:22
Абдурашид АБДУҒАФУРОВ

«ТИЛИМ ЛОЛУ СИРИШКИМ ҚОН»


Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон,
Қуюндек ҳар замон бир кўрмаган водийда саргардон.

Не андуҳу малолимга балият даштидек ғоят,
Не савдою жужунимга маломат баҳридек поён.

Тунум дайжур, ўзум ранжур, ичим ғамноку бағрим чок,
Тилим лолу таним беҳол, ишим афғон, сиришким қон.

Заифу дарду ғам пеша, наҳифу меҳнат андиша,
Залилу бесару сомон, қатили ханжари ҳижрон.

Фиғонимдин фалак ғамгин, сиришкимдин жаҳон рангин,
На ишқим ўтиға таскин, на ҳажрим дардиға дармон.

Бошим ғам тошидин пора, таним ҳажр ўқидин ёра,
Кўнгул бу ёраға чора топарға топмайип имкон.

Кўзум намлиқ, бўюм хамлиқ, ичим андуҳу мотамлиқ,
На ҳамдамлик, на марҳамлиқ топиб бу меҳнати пинҳон.

Манга не ёру не ҳамдам, манга не дўст, не маҳрам,
Манга не чора, не марҳам, манга не сабру не осмон.

Бу аҳволи табоҳимдин, фиғони умркоҳимдин,
Ҳам ўтлуқ дуди оҳимдин қарориб кулбаи аҳзон.

Фалак раҳзан, замон душман, бадан равзан уза равзан,
Қолиб жон хисравидин тан, чиқиб, тан кишваридин жон.

Навоий, бўлса меҳнат кўп ичокўр жоми шират кўп,
Неча бўлса суубат кўп, қилур ваҳдат майи осон.

Ву ғазал фақат Навоий меросидагина эмас, балки бутун ўтмиш шеъриятимиздаги ижтимоий лириканинг энг ёрқин намуналари жумласига киради. У «Хазойин-ул маоний»ни тартиб беришда шоирнинг ўзи томонидан йигитлик йиллари девони сифатида тасниф этилган «Наводир уш-шабоб» таркибига киритилган бўлса-да, аслида, қарилик йиллари ижодий фаолиятига мансуб.
Лирик қаҳрамон — муаллиф «мен»ининг ички ҳаяжонли ҳайқириғи каби жарангловчи бу ғазал даврон жабру зулмию тақдир кемтиклигидан, фалак бедодию машаққатли турмуш ташвишларидан, замона аҳлининг шафқатсизлигию инсоннинг беқадрлигидан мунгли шикоят ва кескин норозилик тарзида ёзилган.
Унинг, беистисно, ҳар бир мисраси эрк-ҳуқуқлари, ғурур-шарафи зўравонлик билан топталган, ҳам маънавий, ҳам жисмоний аёвсиз эзилган покиза ва ҳалол инсоннинг чуқур изтироби, айни замонда, чексиз қаҳри билан йўғрилган. Худди шу боисдан бутун ғазалдан замонадаги қандайдир ёвуз кучлар томонидан оғир азоб-уқубатлар гирдобига улоқтирилган толеи паст ва унутилган қалб дардининг туғёни уфуриб туради, бундай аянчли ва адолатсиз ҳолат билан асло келиша олмаслик борасидаги руҳий исён юзага яққол чиқади, норозилик оҳанги баралла жаранглайди.
Навоий ана шундай жиддий ижтимоий мазмунни кескин ва ўта таъсирчан ифодалашда юксак бадиий маҳорат намойиш этган. Шоир қўллаган ҳар бир истиора, тазод, сифатлаш ёки ташбиҳ, қиёслаш ва муболаға мантиқий бўлиб, ғазал-монологнинг умумий шиддатли руҳи, шикоят оҳанги ҳамда исёнкор йўналишига жиддий ҳисса бўлиб қўшилади. Ғазал байтлари шиддат ва ички ҳаяжон билан ўқилади.

Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон,
Қуюндек ҳар замон бир кўрмаган водийда саргардон.

Баттол замон ва бевафо замона аҳли томонидан таъқиб ва тазйиқ остига олинган шахс тилидан ёзилган ғазалиинг бу бошланма байтидаёқ бутун асар учун етакчи бўлган дардли мазмун, исёнкор руҳ ҳамда кескин норозилик ўзининг ёрқин ифодасини топган.
...Бало-қазолар даштида жудоликда юрган Мажнуннинг не-не оғир кунларни бошидан кечирганлиги ҳаммага маълум. Аммо, унинг кўрганлари, фиғон чекади лирик «мен», тортаётган менинг азоб-уқубатларим олдида ҳеч нарса эмас; менингдек бир нафас ҳам тйнчлик-осойишталик билмай, водийдаги сарсон-саргардон кимсани ҳеч ким кўрмаган. Байтдаги «даврон» сўзи бу ўринда ўзининг асл моҳиятини ўзгартириб, «бошга тушган кулфатлар, оғир кунлар» маъносини, умуман, адолатсизлик ва зўравонликни ўзида ифода этади.
Ғазалнинг кейинги барча байтлари мазкур бадиий образ— «даврон»ни, қуюндек қадрсизлик ва сарсон-саргардонликни муайян қирраларини ёритиб, унга ўзига хос аниқликлар киритади.

Не андуҳу малолимға балият даштидек ғоят,
Не савдою жунунимға маломат баҳридек поён.

Зеро, мен чекаётган ғам-ғуссаю қайғу-мусибатнинг на ранжу кулфат даштидек чек-чегараси бор ва на булар оқибатида юзланган шайдолигу телбалигимнинг маломат денгизидек ҳадду ҳудуди бор, дейилар экан, бу ана шу бесарҳад руҳий талошларнинг изоҳли талқинидек жаранглайди.

Тунум дайжур, ўзим раижур, ичим ғамноку бағрим чок.
Тилим лолу таним беҳол, ишим афгон, сиришким қон

Янада ғамгин ва қайғули йўналишда битилган мазкур байтда, бизнингча, кескин ва қатъий ҳуқм руҳи ҳуқмрондир.
...Кечам тим қоронғу, безиё («дайжур») дейилади байтда. ўзим ранжу озор, мусибат остидаман («ранжур»); ичим ғам-ғуссага тўла («гамнок»), бағрим эса тилка-пора («чок»); тилим тутилган, таним заиф, ҳолсиз, ишим оҳу фиғон чекишу кўзимдан қонли ёш оқизиш...
Шоир лирик қаҳрамоннинг ночор аҳволини юрагини тирнаётган мусибатни ёрқин ифодалай оладиған жўда кучли ва сермаъно сўз-образларни «(«дайжур», «ранжур», «ғамнок», «чок», «лол», «беҳол», «афғон», «қон») топа олади. Бугина эмас. Шоир худди шу сўзларга мантиқий урғу юклаб, улардан қофия сифатида фойдаланади, натижада, байт мисралари саккиз тенг бўлакларга бўлиниб, уларнинг ҳар бири ҳукму маҳкум руҳини эгаллайди:
1) Тунум дайжур.   5) Тилим лол.
2) Ўзум ранжур.    6) Таним беҳол.
3) Ичим ғамнок.    7) Ишим афғон.
4) Ва бағрим чок.    8) Сиришким қон.
Айтиш керакки, ғазалнинг шу байтидан бошлаб, умумий ягона қофияланишдан ташқари, ҳар бир байт мисраларининг мустақил ички қофияланганини кузатамизки, бу ҳол аса-нинғ бадиий жиҳатдан ҳам баркамоллигига яна бир далилдир.

Заифу дарду ғам пеша, наҳифу меҳиат андиша,
Залилу бесару сомон, қатили ханжари ҳижрон!

Лирик «мен»нинг ўз иқрорича: у дарду ғамнинг доимий йўлдошлигидан заиф, чексиз азоб-уқубатлар ва хавфу хатардан озиб-тўзиб кетган, хору зор, айрилиқ ханжари уни қатл этган.

Фиғонимдан фалак ғамгин, сиришкимдин жаҳон рангин,
На ишқим ўтиға таскин, на ҳажрим дардига дармон!

Яъни: менинг чекаётган оҳу ноламдан фалак қайғу-мотамда. Тинимсиз оқаётган қонли кўзёшимдаи бутун борлиқ қизил ранг олган. На ўртаётган ишқим ўтига таскин ва на айрилиқ дардига шифо топаман.

Бошим ғам тошидин пора, таиим ҳажр ўқидин ёра, 
Кўнгил бу ёраға чора топарға топмадим имкон!

Байтда шоир «ғам тоши», «ҳажр ўқи» бирикмаларини қўллайди. Айтиш керакки, бу бирикмалар ҳам жуда кенг мазмунни ифодаловчи рамзий образлар даражасига кўтарилган ҳамда оқибат натижада лирик «мен»нинг инсоний шарафи ва қадру қимматини топтаган ижтимоий ёвуз кучларга, зўравонлик ва адолатсизликка киноя этади. Ана шундай ижтимоий мазмундор «ғам тоши»нинг тинимсиз зарбалари, «ҳажр ўқи»нинг эса узлуксиз қадалиши натижасида лирик «мен»нинг боши пора-пора, бутун танаю аъзолари яра-чақа, аммо, бундай ғам-мусибатлардан, қайғу-аламлардан қутулиш чораларини топишнинг иложи йўқ...

Кўзум намлиқ, бўюм хамлиқ, ичим андуҳу мотамлиқ,
На ҳамдамлиқ, на марҳамлиқ топиб бу меҳнати пинҳон.

Кўринадики, ғазалнинг барча байтлари бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ, бир-бирини тўлдиради, мазмунан чуқурлаштиради, дадиллайди. Келтирилгаи байтда ҳам етакчи мавзу янгича қирраларда очилган: кўзим ёш билан тўла, қадду бўйим букик, эгик, ичим эса ғам-ғуссага тўлиб-тошган, юрак-бағрим мотам-мусибат билан йўғрилган; вужудимни ўртовчи кўзга кўринмас бу азоб-қийноқларга на марҳам топа оламан, на дардлаша оладиган ҳамдамим бор.
Кейинги байт шу ғамгин таъкидни янада қатъийлаштириб, янада бўрттириб ифодалаш мақсадини кузатади. Айни замонда, бу байт ҳам Навоийнинг юксак бадиий санъатига, мисрага тизилган ҳар бир сўз имкониятларини бош мақсад-ғояга тўла-тўкис хизмат эттириш маҳоратига ёрқин мисол бўла олади. Байтда ҳаммаси бўлиб ўнта сўз иштирок этади. Улардан бири — иикор «не» саккиз маротаба, иккинчиси — «манга» тўрт ўринда қайта-қайта келади. Аммо шоирнинг уста санъаткорлиги, жумладан, шундаки, бу такрорларнинг ҳеч бирини ноўрин ёки ғашга тегувчи, ғализлик туғдирувчи оддий қайтариқ дейиш мумкин эмас. Аксинча, улар ҳар бир конкрет ҳолатда жиддий маънавий вазифани ўтайди, ғояни таъкидлаб, ҳолатнинг чиндан ҳам фажеъ моҳиятини чертиб кўрсатади, оҳангга шиддат ва суръат бахш этиб, уни хитоб, ҳайқириқ даражасига кўтаради:

Манга не ёру не ҳамдам, манга не дўст, не маҳрам,
Манга не чора, не марҳам, манга не сабру не сомон!

Бундай аянчли, ночор аҳволимдан, ўтлиқ нолаю оҳимдан бурқсиб чиқаётган тутун қайғу-ҳасрат ғамхонамни янада қорайтириб, қоронғулаштириб юборган:

Бу аҳволи табоҳимдин, фигони умркоҳимдин, 
Ҳам ўтлуқ дуди оҳимдин қарориб кулбам аҳзон!

Навбатдаги байт, шубҳасиз, ғазалнинг шоҳбайтидир. Унда пояма-поя баланд пардага кўтарила борган шикоят, норози-лик, қоралов юқори чўққига чиққан. Эндиликда яна ижтимоийлик олд ўринга ўтади — лирик «мен» «фалак»ни очиқдан-очиқ қароқчи, йўл-тўсар, бору йўгини зўрлик билан шилиб олувчи «раҳзан» дея қоралайди, «замон» эса унга нисбатан «душман»нинг худди ўзи. Ана шу «раҳзан» ва «душман»ларнинг ёвуз қилмишларидан унинг аъзойи бадаии «равзан уза равзан», яъни илма-тешик, худди шу «раҳзан» ва «душман»ларнинг касрат-касофатидан жон ихтиёридан тан четда қолиб, тан мулкини жон тарк этган, бошқача айтганда, тандан жон, жондан тан айрилишга мажбур бўлган:

Фалак раҳзан, замон душмаи, бадан равзан уза равзан,
Қолиб жон хисравидин тан, чиқиб тан кишваридин жон!

Ғазалиинг сўнгги якунловчи байти фақат ички қофиялигина эмас, балки ички радифлиҳамдир. У шоирнинг ўзига таскин-ўгит аралаш мурожаати, хитоби тарзида битилган. Эй Навоий, дейилади унда, азоб-уқубат, қайғу-мусибат қанча кўп бўлса, ишрат жомини — шодлик ва хушнудлик, хурсандчилик ва хуррамлик қадаҳини шу қадар кўп ичабер; чунки барча қийинчилик ва мушкулликни ваҳдат майи осон қилади.

Навоий бўлса меҳнат кўп, ичакўр жоми ишрат кўп,
Неча бўлса суубат кўп қилур ваҳдат майи осон!

Навоийнинг бу ғазали моҳиятан инсоний қадр-қиммат, шон-шараф, эрк-ҳуқуқнинг поймол этилишига қарши кучли норозиликнинг лирик воситаларда жуда таъсирчан ифодалашнинг ёрқин намунасидир. Ёвуз кучларнинг зўравонлигидан дардли шикоят исёнкор руҳ билан уйқаш юзага чиққан бу ғазал бадиий жиҳатдан ҳам баркамолдир. У кейинги асрлар ўзбек ва қардош туркий халқлар ижодкорларига баракали таъсир кўрсатган. Жумладан, буюк озарбайжон шоири Фузулий меросида Навоий ғазалига ҳам мазмун ва ижтимоий руҳ, ҳам бадиий воситаларига кўра жуда яқин ғазал мавжуд-ки, бу ўринда биз унинг фақат бошланғич байтини келтириш билан чекланамиз:

Дўст бепарво, фалак бераҳм, даврон бесукун!
Дард-чўх, ҳамдард-йўқ, душман қавий, толеъ забун!

Навоийнинг бу газалига бир қатор ижодкорлар, жумладан, XIX аср бошларида қалам тебратган иқтидорли шоир Муқимий ва Фурқатларнинг яқин дўсти Муҳаййир, шунингдек, Муҳйилар тахмис боглаганлари маълум.
Ғазал иашридаги юқорида қайд этилган хато-нуқсонларни биз Муҳаййир таҳмисига асос бўлган матн бўйича аниқладик.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:41:31
Иброҳим ҲАҚҚУЛОВ

«ПАРИМ БУЛСА УЧУБ ҚОЧСАМ...»


Парим бўлса учуб қочсам улусдин то қаиотим бор,
Қанотим куйса учмоқдин, югурсам то ҳаётим бор.

Чиқиб бу дайрдин Исоға нечун ҳамнафас бўлмай,
Биҳамдиллаҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор.

Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай,
Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдин нажотим бор.

Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам,
Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзимдин уётим бор.

Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлига кўз солмай,
Бу дамким кўз саводидин қаро, кўздин давотим бор.

Тилар кўнглум қуши анқодин ўтгай нари юз водий,
Мунингдек сайр этарга Қофдин ортуқ саботим бор.

Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ,
Агар кавнайнга хошок чоғлиғ илтифотим бор.

Ҳар қандай улуғ санъаткорнинг шеърида сўз унинг ўзи акс эттирипши истаган фикр ва туйғудан бир неча ҳисса ортиқ маъноларни ифодалайди. Шунинг учун ҳақиқий шеърнинг ғоявий-бадиий таркибида ҳамиша нималардир сир бўлиб, аллақандай маъно гавҳари яширинлигича қолаверади. Энг зукко шеършуноснинг ҳам таҳлил имконияти чекланган. Чунки у ҳар қанча уринмасин, сўзнинг мажозий моҳиятини барча ранг, оҳанг товланишлари билан идрокдан ўтказа олмайди. Бирданига бир неча рамзий мазмунларни таркибига бирлаштира олган шеър — чинакам шеър. Навоийнинг ғазали шу даъвонинг ёрқин исботидир. Уни ўқигаи бугунги ўқувчи қандай хулосаларга келади. Тахминан бундай: Шоирни «улус» жуда бездирган экан-да, қанот чиқариб қочишни кўзлабди. Шоҳ унга илтифот кўрсатганида, балким у «халойиқ суҳбатидин минт ғам»га гирифтор бўлмасмиди. Бунга сабаб ўша жаҳолатли замон, адолатсиз феодал тузум ва ҳ. к. Ғазалнинг шахс ва замон ўртасидаги зиддиятлардан мулоҳаза қўзғагани яхши, албатта. Лекин бу шоирнинг қўлига қалам тутқазган асосий дард ёки бош мақсад эмас.
Туркий тасаввуф шеъриитининг буюк вакили Юнус Эмро ҳусни мутлақ ошиқлари тилидан:

Ишқинг олди мандан мани,
Манга сан кераксан, сан!
Жисмим ёнур кеча-кундуз,
Манга сан кераксан, сан!

—деб айтган. Илоҳий «муҳаббат баҳрининг ғаввоси» бўлган юрак фақат тавҳид завқига муҳтождир. Уни Ҳақдин бошқа «на борлиқ», на «йўқлик» — ҳеч нима севинтирмайди. У таҳайюл ва ваҳдат майидан маст, ҳалқу оламдан қочиб, «кўнгул тахтининг шоҳи»— Ҳақ даргоҳига учмоқ шавқида ёнади, Навоий ғазалида ҳам «Ман»ликдан кечиб, «Сан»ликка юз бурган лирик қаҳрамоннинг сирли кечинмалари, олами ғайб сори парвози тасвирланган.

Эрур мақсад йироқ, водий узун, тун тийра, йўл бўртоқ,
Бу йўлда салб этиб ўзлик юкин, ўзни сабукбор эт,

— дейди Навоий бошқа бир ўринда. Юқоридаги ғазал қаҳрамони «ўзни сабукбор» эта олгани учун ҳам «учиб қочмоқ» ниятиии очиқ изҳор қилган:

Парим бўлса учуб қочсам улусдин то қаиотим бор,
Қанотим куйса учмоғдин, югурсам то ҳаётим бор.

«Парим бўлса» демоқ билан одамда пар пайдо бўла қолмайди. «Учуб қочсам» дейиш улусдан қутулиш чораси эмас. «Қанотим куйса...» Дарвоқе, қанот иимадан куяди? Қуёш оташиданми? Йўқ, ҳусн қуёшининг нуридан. Навбатдаги байтни ўқиб англаймизки, лирик «Мен» «Парим бўлса учуб қочсам...» дея асоссиз сўзламаган экан. Унга самога учган Исо пайғамбар ўрнак. У Исога ҳамнафас бўлмоғни истайди:

Чиқиб бу дайрдин Исоға нечун ҳамнафас бўлмай,
Биҳамдиллаҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор.

Дайрдин чиқмоқ — бу дунёни тарк қилмоқ. Аммо «нобакор олам»дан баланд кўтарилиш учун ҳам қанот керак. Шу маънода тажарруд — воз кечиш ва ҳиммат тилга олинган.
Дийдорталаб ошиқларнинг суҳбати — илоҳий суҳбат. Улар учун, Ибн Арабий айтмоқчи, жимлик ва сукут орифликнинг олий белгиси, негаки, «билган гапирмай, гапирган билмайди». Ҳақиқий ишқ аҳлининг иқрорига кўра, «Қай ерда тинчлик бўлса, Ҳақ ила бирлик бўлар». Халойиқнинг ўткинчи манфаатларга дахлдор машмаша ва ғавғолари ана шу хаёлий бирликка халал беради.

Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай,
Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдан нажотим бор.

«Халойиқ суҳбатидин минг ғам» исканжасида қолган киши нажот тилаши табиий. Аммо бу «минг ғам»дан биттасида ҳам нажот йўқ. Агар бўлганида текинга «минг жон бериб» бўлса-да, уни билиш мумкин.

Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам,
Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзимдин уётим бор.

Биринчи мисрада гап ёр ва ағёр ҳақида. Ағёр — душман ёки ғаним. У юз жавр кўрсатган бўлса ёр ёхуд дўст минг ғам етказган. Шу боис ўздин ҳам «ўзга халқдин» ҳам узоқлашилган.
«Рақиб», «ағёр» деганда биз салбий қиёфадаги инсон тўғрисида ўйлашта кўникиб қолганмиз. Ҳолбуки, тасаввуф адабиётида «рақиб» ва «ағёр» ҳақидаги фикрлар нафсга доирдир.
«Тўққиз мингдир бу нафс ҳашорати, Мудом эгурлидир аларнинг оти...» Юнус Эмро «Тўрт кишидир йўлдошим...», дейди. «Ул тўртнинг бири — жон, бири — дин, бири — имон». Хўш, охиргиси-чи? Мана, эшитинг:

Бири нафсимдур душман,
Анда савашиб қолдим...

Тасаввуф шеърияти билан чуқур яқинлиги йўқ Захириддин Муҳаммад Бобур ҳам «Шаҳвату нафс қавий душмандур». «Нафс ёғисини мағлуб этгил», нафс «Душманедур агарчи ўтру эмас, Лек бир лаҳза сендин айру эмас», дея огоҳлантирган.
Навоийнинг «Чекиб агёрдин юз жавр...», дейиши, бу — «нафси золим»га тегишли. «Ёр» эса вужуди мутлақдир. Нафсни енгиш — «ўзлик иморатин» бузиш. Акс тарзда «Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзимдин уётим бор», дейиш ҳолатига кўтарилиш имконсиздир.

Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлиға кўз солмай.
Бу дамким кўз саводидин қаро, кўздин давотим бор.

Нега кўздин кечиб «бир хат» ёзиш керак? Фақат «даҳр аҳлиға кўз солмаслик учунми? Йўқ, албатта. «Жон кўзи» Ёрни кўриб, «Дил ондин хабар» бергач, ҳусн шоҳи жон ичин-да жойлашиб, «кўнгилни арш» айлайди. Бу — ботин кўзнинг очилиши:
«Ботин кўздир Дўстии кўрган, Бу зоҳир кўз ёбондадур...» Кўздин кечиш ва «кўз саводи»га оид ҳақиқат асосан мана шу.
Тилар кўнглим хуши анқодин ўтса нори юз водий, Мунингдёк сайр этарга Қофдин ортуқ саботим бор. Бу икки мисрада фано водийсига сайр эътиборда тутилган. Чунки анқо қушидан ҳам «нори юз водий»га ўтишга аҳли фаногина қодирлигига Навоийнинг ўзи бир ўринда гувоҳлик берган:

Уруж истар эсанг бу дайр ичинда фоний ўлғилким,
Малак узра қадам босиб ўтар аҳли фано густоҳ.

Демак, шеър қаҳрамонининг анқо манзилидан ҳам «нори юз водий»га сайр этарга соботи етарли. Ахир, унииг кўнгли «фано кучидин зўрбозу» истаётир. Ғазалнинг сўнгги байтини ўқиймиз:

Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ,
Агар кавнайнга хошок чоғлиғ илтифотим бор.

Ниҳоят бош муддао гапирилди: шоҳнинг кўнгли шоирга мойилмас. Шунинг учун икки дунёга ҳам унинг «хошок чоглиг» илтифоти йўқ. Профессор А. Ҳайитметов ғазал шоирнинг йигитлик вақтида яратилганига таяниб, ўша шоҳ «Навоийга душманлик назари билан қараб, унга Ҳиротда кун бермаган золим Абу Саид эди. Унинг даврида Навоий Ҳиротда ниҳоятда қийналиб, бир пулга зор бўлиб, туришга уйи йўқ, ейишга овқати йўқ ҳолда яшайди... Ҳиротдаги хушомадгўй феодаллар подшонинг Навоийга муносабатининг ёмонлигиии билиб, унга нисбатан яхши қарамаганлар. Натижада, шоир юқоридаги газалда тасвирланган аҳволга тушган ва охири Ҳиротдан кетиб қолган», деб ёзади. Ғазалдаги умумий руҳ, мистик кечинмаларнинг багоят қуюқлиги, сўз ва оҳангдаги ғамгинлик шундай хулоса чиқаришга асос беради. Аммо ғазалнинг гоявий-бадиий мундарижаси бошқа мулоҳазаларни ўртага ташлашга ҳам монелик қилмайди.
Алишер Навоий ғазалларидан бирида шоҳга мурожаат этиб, ўзни «ўздин улуғроқ шоҳга ҳожатманд» билишга чақирган. Бу шоҳ—Аллоҳ. Бизнингча, газал хотимасида ана шу шоҳдан марҳамат кутилаётир. Шоирнинг икки дунёни ҳам хошокча назарга илмаслиги бир золим подшоҳнинг муносабатигагина боғланса, шеърда аксини топган илоҳий-фалсафий моҳият ўз-ўзидан майдалашади.

Югурма ризқ учун, не етса ҳақдин англаким, комил,
Не келтургил демиш, не ғайбдин етганин қайтормиш.

Навоий энг мушкул аҳволда ҳам шу эътиқодга содиқ қолганлиги ва Тангридан бошқасидан қўрқиш, шафқат тилашни гумроҳлик билганлиги шубҳасиздир.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:41:42
Нусратулло ЖУМАЕВ

САТРЛАР СИЛСИЛАСИДАГИ СЕҲР


Шеърдаги бадиият салмоғи — мазмун, ғоя ва руҳий таъсир кучини теран тушуниш учун асарнинг шаклий тузилиши, сўзлар, сатрлар аро маънан, суратан боғланиш сеҳрини илғаб олиш муҳим. Шундай таркибий тузилиш бадииятини илмда «композиция» истилоҳи ифодалайди. Барча рубобий (лирик) асарлар сингари, ғазалда ҳам композиция табиий хусусият. Санъаткор атай композиция яратмайди, муайян композиция танлаб, сўигра шу асосда асар ёзмайди. Композшшя — шакл масаласи. Ғазал бадиияти — мазмун ва шакл бирлиги, мутаносиблиги маҳсулидир. Шундай экан, ғазалнинг бўлғуси мазмуни ўзига хос композиция билан бирга бунёдга келади.
Ғазал композициясига кўра тўрт мустақил турга ажралади: 1. Мустақил байтли ғазал. 2. Якпора газал. 3. Воқеабанд ғазал. 4. Мусалсал газал. Ғазал фақат шаклий сайқалдорликкагина эмас, балки бадиий етуклик, ғоявий юксаклик ва мазмун салмоқдорлигига омил бўлувчи композицион белгиларга асосан шундай турларга бўлинади. Булар — ғазалнинг ўзига хос композицион типлари. Ҳар бир типга мансуб ғазаллар ўзига хос композицион хусусиятлари билан ўзаро фарқланиб туради.
Ўзбек ғазалиёти тарихий тажрибаларининг энг юксак натижалари Алишер Навоий ғазалиётида мужассамлашган. Унинг девонларида ғазалнинг мазкур тўрт турига оид ажойиб намуналар мавжуд. Қайд этилган типдаги ғазалларнинг энг олий нави мусалсал (силсилали) ғазалдир. Навоийиинг шундай асарларидан бирини таҳлил этишдан аввал мусалсал ғазалнинг хос фазилатлари ҳақида фикр юритайлик.
Таркибидаги лирик воқеа, манзара, фикр ва кечинма сатрлар силсиласида, даражама-даража ривожланиш хусусиятига эга бўлган ғазал мусалсал ғазалдир. Классик поэтикадаги тадриж усулининг бутун ғазал доирасида фаол қўлланиши ўша ғазалнинг ўзиға хос композицион тур — мусалсал ғазал сифатида шаклланишига хизмат қилади. Мусалсал ғазал ички тадрижий такомилга эга бўлган якпора ва воқеабанд газалга ўхшаб ҳам кўриниши мумкин. Аммо мусалсал ғазал билан воқеабанд ёки якпора ғазаллар орасига тенглик аломати қўйиб бўлмайди. Яъни, улар айнан бир турдаги ғазаллар эмас. Мусалсал, воқеабанд, якпора газаллар орасида қуйидагича тафовут мавжуд. Албатта, ҳар қандай воқеабанд ғазал замирида муайян сюжет ётади. Бу сюжет «маълум бир фабула ва ҳикоя маъносида эмас, балки фикр ва туйғуларнинг бир-бирига мантиқий равишда боғланиб келишлиги» (М. Шайхзода) тарзида тажассум топган тақдирда ҳам, у ибтидо, ривожланиш ва интиҳо босқичларидан иборат бўлади. Агар мана шу босқичлар изчил силсилалардан ташкил топса, ғазал воқеабандлик билан бирга мусалсаллик ҳам касб этадики, бу юксак санъат намунасига айланади. Демак, барча воқеабанд ғазаллар мусалсал бўлавермайди, айни пайтда, ҳар қандай мусалсал ғазаллар ҳам воқеабанд бўла олмайди. Якпора ғазаллар ҳам шундай. Қўйилган масала матлаъдан мақтаъга қадар тадрижий усулда, мисралар силсиласида ривожлантирилса, поэтик фикр ва кечинмаларнинг бундай ривожланишига поэтик образ ҳамда бошқа бадиий воситалар ҳам ҳамоҳанг бўлсагина, ғазал айни пайтда якпоралик (яхлитлик) ва мусалсаллик фазилатига эга бўлади. Мусалсаллик ғазалнинг бутун комнозициясига тегишли хусусият. Шунинг учун, айрим байтларида тадрижий такомил мавжудлигига қарамай, мустақил байтли ғазаллар мусалсал бўла олмайдилар.
Алишер Навоийнинг «Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ, Мулкким, султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ» ёки «Жонға чун дермен: «Не эрди ўлмаким кайфияти?» Дерки: «Боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати» матлаъи билан бошланувчи асарлари мусалсал ғазалнинг классик намуналаридир. Қуйида Навоийнинг мусалсал газалларидан бирини таҳлил этамиз.

Дўстлар, маҳрам деб элга роз ифшо қилмангиз,
Бошингизга юз бало куч бирла пайдо қилмангиз.

Фош қилманг роз, чунким асрай олмай қилдингиз,
Ўзгалардин асрамоқ боре таманно қилмангиз.

Ишқ асрориға тил маҳрам эмастур зинҳор
Ким. кўнгулдин тилга они ошкоро қилмангиз.

Чун кўнгулдур қалбу тил ғаммоз, махфий розни
Жон ҳаримидин бу иккига ҳувайдо қилмангиз.

Чун кўнгул тил бирла маҳрам бўлмади, ҳожат эмас
Айтмоқким, элга аидин нукта имло қилмангиз.

Саҳв этиб, чун роз дуррин сочтингиз, нозим бўлуб
Оҳнинг дудин саҳобу кўзни дарё қилмангиз.

Чок-чок айлаб кўнгулни, тилни айлаб юз тилим,
Ташлаб итларга, аларнинг ёди қатъо қилмангиз.

Менда ҳижрон дардию, йўқ васл, боре дўстлар,
Чорае гар қилсангиз, жуз жому саҳбо қилмангиз.

Чун Навоий ишқ розин асрай олмай қилди фош,
Отини роз аҳли тумморинда иншо қилмангиз.
(«Бадоеъ ул-васат», 216-ғазал)

Ғазал Навоийнинг қарилик лирикаси маҳсули бўлиб, панд-насиҳат мавзуида яратилган. Тўққиз байтдан иборат бу ғазал сир сақлаш маданиятидан сабоқ беради.
У мавзу, ғоя, мазмун жиҳатидан «Наводир уш-шабоб» девонидаги «Кимсани дард аҳли деб сирримға маҳрам айладим» сатри билан бошланувчи ғазалга жуда яқин. Қизиғи шундаки, бу ғазалларнинг бошқа хусусиятлари ҳам бир-бирига мутаносиб: яратилиш даври, ҳажми, вазни, лирик қаҳрамони бир хил. Аммо улар бир ғазалнинг турли вариантлари эмас. Қиёсий таҳлил этилганда, уларнииг ҳар бири мустақил ва оригинал ғазал эканлигини тасдиқловчи қатор фазилатлар юзага чиқади.
«Кимсани дард аҳли деб сирримга маҳрам айладим» ғазали услубан ғазалнинг шарҳи ҳол типига мансуб. Унда лирик қаҳрамоннинг ўз замондошларидан бирига сирини изҳор этгани ва бунинг оқибатида бошидан кечирган изтироблари шарҳланади. Бу ғазалда эса лирик қаҳрамоннинг ҳаётий саргузашти, унинг оқибатлари эмас, балки сир ва сирдош сақлаш маданиятига оид ҳаётий тажрибадан келиб чиққан тугал, қатъий умумлашма, хулосалар дидактик услубда ифодаланади.
Бу икки ғазални бир шоир шуурида кечган кечинмаларнинг тадрижий такомили натижаси сифатида баҳолаш, уларга бир-бирининг мантиқий давоми сифатида қараш мумкин. Чунки шоирнинг ҳаётий саргузаштлар ниҳоясида етилган хулосалари «Эй Навоий, дема сирринг кимсага...» дебон биринчи ғазал мақтаъида бошланган ва иккинчи ғазалда тўлиқ акс этган. Бу ҳолат «икки ғазал бир йўла ёзилган экан», деган фикрни уйғотмаслиги лозим. Улар шоир ҳаётининг бир даври — қарилик босқичида, лекин турли фурсатларда, турли воқеалар турткиси билан ёзилган бўлиши эҳтимол. Ғазалларнинг бири «Наводир уш-шабоб»дан, иккинчиси «Бадоеъ ул-васат» девонидан ўрин олиши ҳам балки шу билан изоҳланар.

Дўстлар, маҳрам деб элга роз ифшо қилмангиз,
Бошингизға юз бало куч бирла пайдо қилмангиз.

Бу бир маҳаллар «кимсани дард аҳли деб сиррига маҳрам айлаган» ва бундай очиқкўнгиллиги туфайли, «ўз-ўзини куч била расвойи олам айлаган» лирик қаҳрамоннинг ўз шахсий фожиасидан жамиятга бераётгаи сабоғи. Аввалги ғазалнинг«кимсани дард аҳли деб», «дема сирринг кимсага» иборалари шоирнинг муайян кишиларга нисбатангина ишончи яраланганидан гувоҳлик қилса, бу ғазал матлаъидаги «элга роз ифшо қилмангиз» сўзлари шоирнинг кишиларга ишонавериб кўп панд егани ва умуман, элга ишончи йўқолганидан кафолат беради. Иккинчи байт матлаъдаги фикрни янада кучайтиради:

Фош қилманг роз, чунким асрай олмай қилдингиз,
Ўзгалардин асрамоқ боре таманно қилмангиз.

Энди шоир инсон табиатидаги умуминсоний заифликдан огоҳлантиради. Инсоннинг ўз сирини асрашга ўз иродаси ожизлик қилса, ўзининг оғзига кучи етмаса, сирини пинҳон тутишни бошқалардан умид қилиши ақлга сиғмайди. Чунки бошқалар ҳам унингдек бир бандайи ожизда. Шунинг учун одам, аввало, ўзига ўзи пишиқ бўлиши лозим. Шу тариқа, шоир умумдан хусусга кўчади:

Ишқ асрорига тил маҳрам эмастур зинҳор
Ким, кўнгулдин тилга они ошкоро қилмангиз.

Ғазал ҳажвий, киноявий руҳда давом этади: «кимса», «эл», «ўзгалар»ни қўя турайлигу, аввал, ўз аъзоларимизни назорат қилайлик. Маълум бўладики, «расвойи олам», «юз бало»га мубтало бўлишимизнинг биринчи боиси тил экан. Чунки сиримизни илк ошкор этувчи — у. Демак, сир-асрорни зинҳор-базинҳор «кўнгулдин тилга» кўчирмаслик керак. Аммо, кўнгулга ишониб бўлармикин?

Чун кўнгулдур қалбу тил ғаммоз, махфий розни
Жон ҳаримидин бу иккига ҳувайдо қилмангиз.

Афсуски, кўнгул ҳам маҳрами асрор бўлолмайди. Чунки уни «қалб» деб атайдилар. Навоий бу ўринда, «қалб» сўзининг ўз (кўнгул) ва кўчма (қаллоб, фирибгар, нопок) маъноларидан маҳорат билан фойдаланган. Бу эса кўнгулдан қаллоблик ва фирибгарлик зоҳир бўлиши хавфидан далолат. Шундай қилиб, кўнгул — хиёнаткор, тил-сотқин («тил» сўзининг ҳарбдаги маъносиии ҳамда «ғаммоз» сўзининг сир очувчи, чақимчи маъноларшш эсланг) экан, махфий сирни жондан бу икки аъзога кўчирмаслик, уни фақат жонда асрамоқ маъқул. Акс ҳолда, «махфий сир» жондан кўнгулга, кўнгулдан тилга, тилдан «кимса»га, «кимса»дан «ўзгалар»га, «ўзгалар»дан «эл»га ўтиб фош бўлади. Қарабсизки, соҳиби асрор яна — расвойи олам.
Ғазалдаги силсилавий тасвир тил ва кўнгул тафтиши билан тугамайди. Чунки инсоннинг ички имкониятида сирни фош этувчи бошқа воситалар ҳам бор:

Чун кўнгул тил бирла маҳрам бўлмади, ҳожат эмас
Айтмоқким, элга андин нукта имло қилмангиз.

Шоир тилни сўзлашдан, кўнгулни тилдан, жонни кўнгулдан тийгандан кейин, сирни ошкор этувчи яна бир омил — имлодан (сирни ёзув орқали фош этишдан) ҳам тийилишни огоҳлантиради...
Шунчалик эҳтиёткорликка қарамай, бордию сир элга аён бўлиб қолса, шоир «Оҳнинг дудин саҳобу кўзни дарё қилмай» — шармандаликка равнақ бағишламай, хоинларни жазолашни маслаҳат кўради:

Чок-чок айлаб кўнгулни, тилни айлаб юз тилим,
Ташлаб итларга, аларнинг ёди қатъо қилмангиз.

Бу байт сир сақлаш санъати ҳақидаги мусалсал мушоҳадаларнинг — «Сир сақлаёлмайдиган вужуд — ҳалокатга маҳкум» маъносидаги изчил мантиқий якунидир.
Албатта, сирни бу қадар пинҳон сақлаш камдан-кам иродали кишиларнинг қўлидан келади. Айниқса, Навоий сингари сухан аҳлига собит совуққонлик билан сир сақлаш душвор. Чунки, шеър аҳли таъсирчан, эҳтиросли, очиқкўнгил бўлишади. Лирик қаҳрамон ўз саргузаштидаги саҳву хатони назарда тутиб: «Саҳв этиб, чун роз дуррин сочтингиз, нозим бўлуб, Оҳнинг дудин саҳобу кўзни дарё қилмангиз», дея ўзгаларга сабоқ беради.
Бу ва ғазалнинг сўнтги икки байти: «Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма!» қабилидаги ўгитни эслатади. Негаки, шоир ўзидаги «ҳижрон дардини» баралла изҳор этиб, «дўстлар»дан чора — «жому саҳбо» тилаб турибди. Ғазал лирик қаҳрамоннинг ўз айби — «ишқ розини асрай олмагани»га иқрор бўлиб, уни «роз аҳли» сир сақлай олувчилар тоифасига киритмасликлари илтижоси билан тугалланади. Демак, газал мундарижаси пишиқ ишланган. Ғазал сир сақлашнинг мукаммал сабоги, унга асос бўлган шахсий кечинма ҳамда оқибат-натижадан тузилган.
Ғазалнинг ғоявий моҳияти ҳаёт сабоқлари юзасидан панд-насиҳат қилишгина эмас. Киноявий тасвирдан мақсад игвогар, бадхоҳ замон ва аҳли замон устидан заҳарханда кулиш, уларни фош этиш, уларга нафрат изҳор этиш ҳамдир. Асар замондошларимиз маънавий камолоти учун катта тарбиявий, маърифий аҳамиятга эга.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:41:49
«ЗУЛФУНГ ОЧИЛИБ...»

Зулфунг очилиб, орази дилжў била ўйнар,
Ҳиндубачае шўхдурур, сув била ўйнар.

Ул шўх кўнгул лавҳин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдур, алқиссаки, кўзгу била ўйнар.

Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин,
То ғамзаси ул наргиси жоду била ўйнар.

Тонг йўқки, кўзунг бўлса кўнгул бирла мулойим,
Мажнунға ажаб йўқ, агар оҳу била ўйиар.

Бир лўлийи бозигар эрур чанбар ичинда
Холингки, ўшул ҳалқайи гесу била ўйнар,

Зоҳид била нафс этса тамасхур, не ажабким,
Ит сайр қилур вақтда тулку била ўйнар.

Муғ дайрида маст ўлса, Навоийни кўрунгким,
Бир олма киби гунбази мийну била ўйнар.
( «Бадоеъ ул-васат». 166-газал)

Навоийнинг ўрта ёш лирикасига мансуб бу ғазал шоирнинг ўрта ёшдаги бадиий камолотини, ўрта ёш гўзалликларига мафтунлигини, ўрта ёш эҳтирослари инъикосини ифодалаб турибди. Асарнииг мазмун-мундарижаси маъшуқа жамолини васф этишдан иборат. Аммо ундаги васф анъанавий тавсифий ғазаллардан кескин ажралиб туради. Ҳар бир ҳусусият васфи муайян қиёсий тасвир асосига қурилган. Зулфнинг эшилиб, силкина-силкина юз теграсида ўйноқланиши шунчаки айтиб ўтиб кетилмайди. Акс ҳолда, зулф васфи қуруққина таърифланган бўлиб қоларди. Шоир шу ҳолатга мос ҳаётий тамсил топади. Тамсил усулида сув билан ўйнаб турган ҳиндубачани зулфга муқоиса этади. Бу қиёсга ҳиндубача ва зулфнинг икки манонд белгиси — қоралиги ва шўхлиги асос бўлади. Шунингдек, бу қиёсдан маъшуқа юзининг сувдай тиниқ, мусаффо ва ҳаётбахшлиги аён англашилади.
Шоир газалнинг мазмунига мутаносиб, шўх ва ўйноқи оҳанг танлаган. Бу ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф вазнидир.
Ғазалнинг классик қўшиққа айланиши ва халққа севимли, машҳур бўлишида ҳам мана шу шакл ҳамда мазмуннинг бадиий мутаносиблиги боисдир.
Ғазал мураддафлиги, радифга «ўйнамоқ» феъли танлангани тасодифий эмас. Бу ҳам — бадиий мутаносиблик тақозоси. Ғазалда мазмун ва бадиий тасвир мутаносиблиги бошдан-оёқ изчил давом этади. Бу эса ғазалнинг композицион жиҳатдан якпора шаклда вужудга келишини таъминлайди.
Зулфнинг болаларга хос ўйинқароқлнги тасвири кейинги байтларда ҳам ўша маромда сақланган:

Ул шўх кўнгул лавҳин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдур, алқиссаки, кўзгу била ўйнар.

Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин,
То ғамзаси ул наргиси жоду била ўйнар.

Ҳаётий лавҳалар билан қиёслаб тасвирлаш, тамсил усули бу ғазалда услубий воситага айланган. Чунки у бутун ғазал доирасида амал қилади. Маъшуқанинг кўзи тасвирланган байтга эътибор беринг:

Тонг йўққи, кўзунг бўлса кўнгул бирла мулойиб,
Мажнунға ажаб йўқ, агар оҳу била ўйнар.

Бир қарашда, байтда кўз тасвири асосий мақсад эмасдай туюлади. Аслида эса, асосий мақсад кўз тасвири, буни шоир бевосита эмас, билвосита амалга оширади. У шундай мазмунни ифодалайди: «Сенинг кўзинг менинг кўнглим билан ўйнашгани таажжубланарли эмас, чунки мажнуннинг оҳу билан ўйнаши табиий». Бундан англашиладики, шоир маъшуқа кўзи оҳу сингари гўзал, ҳуркак, ўйноқи эканлигини, шунингдек, лирик қаҳрамон кўнглининг мажнунҳоллигиии ҳам сўзаро тасвирлаб ўтган. Ҳаётий асосларда акс этган хол тасвири ҳам диққатга сазовор:

Бир лўлийи бозигар эрур чанбар ичинда
Холингки, ўшул ҳалқайи гесу била ўйнар.

Шоир талқинича, тебраниб турган маъшуқа ҳалқаси теграсидаги хол чамбарак ичида ўйин кўрсатаётган лўливаш гўзалга монанд. Демак, васф этилаётган хол шунчалар дилнишин ва жозибадор.
Одатда, мустақиллиги билан ажралиб турадиган матлаъдан олдинги байтда шоир зоҳидга танқидий муносабатини тамсилий усулда, образли тарзда қистириб ўтади:

Зоҳид била нафс этса тамасхур, не ажабким,
Ит сайд қилур вақтда тулку била ўйнар.

Бунда ов чоғида итнинг тулки билан ўйини лавҳаси зоҳиднинг нафсга муносабатини очиб беришга хизмат қилган. Байт зимнига нафснинг тулкидек ҳийлагарлиги ҳам сингдирилган.
Ғазал ихлосмандларини жуда қизиқтириб келган тилсимлардан бири еттиичи, яъни тугалланма байтнинг мазмунидир.

Муғ дайрида маст ўлса, Навоийни кўрунгким,
Бир олма киби гунбази мийну била ўйнар.

Шарҳлашга уринсак, дастлаб байтнинг мазмуни жуда соддадек туюлади. Яъни, гўёки, «Майхонада маст бўлган чоғида Навоийни кўрасиз, у олам гумбазини қўлида бир олма каби ўйнатиш қудратига эга бўлади». Аммо байтнинг замирида бундан кўра салмоқли ва сеҳрли маъно яширингандек, шарҳдан кўнглимиз тўлмайди. Балки, байтнинг ботинида сўфиёна мазмун ётгандир. Фараз қилайлик, «муғ»—маъиавий майхона, унда маст бўлиш — ҳаққа эришиш тимсоли бўлсин. Бунда маънан Ҳақ даражасига кўтарилган лирик қаҳрамоннинг олам гумбазини бир олма каби ўйнаши (борлиқни маънавий жиҳатдан тугал англаб етиш)ни аниқроқ тасаввур этиш мумкин. Тугалланманинг фалсафий тус олиши Навоий ғазалиёти учун умумий хусусиятдир.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:41:59
«...ЁР УЗАР БУЛСА МУҲАББАТ РИШТАСИН...»

Алишер Навоий ғазалиётида бугунги инсоний, оилавий муносабатларда ҳам ибрат бўлгулик ҳаётий сабоқлар, кечинма, мулоҳазалар мужассам асарлар кўп. Мана, шундай ғазаллардан бири:

Кимки, онинг бир малаксиймо париваш ёри бор,
Одами бўлса, пари бирла малакдин ори бор.

Кеча улким чирманур бир гул била, не тонг, агар
Ғунчадек ҳар субҳ ўлуб хандон вашот изҳори бор.

Йўқ ажаб булбулға гул шавқидин ўлмоқ зорким,
Пардин ўқ жисмиға сончилғон ададсиз хори бор.

Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур
Анкабутеким, онинг жон риштасидин тори бор.

Сунбули зулфи агар ошуфтадур, айб этмаким,
Гул юзида ётқон икки нозанин бемори бор.

Айлаб ўзни масту бехуд, чиқмасун майхонадин
Кимки, мендек давр элидин кўнглида озори бор.

Эй, Навоий, ёр узар бўлса муҳаббат риштасин,
Келмас ўлса ул сенинг сори, сен онинг сори бор.
(«Наводир уш-шабоб», 181-ғазал)

Бу асар Навоий ижодий такомилининг учинчи босқичида яратилган ва дастлаб «Наводир уи-ниҳоя» девонига киритилган бўлиб, унда етарли ҳаётий тажриба, хаёлий эмас, мавжуд турмуш кузатишлари заминида юзага келган ижтимоий хулосалар мужассамлашган. Якпора тузилишга эга бу ғазал рамали мусаммапи мақсур вазнида битилган.
Ғазалнинг биринчи байтиёқ вафо, садоқат, фидойилик каби олижаноб инсоний туйғулар билан йўғрилган. Ягона инсон муҳаббати билан яшаш, ўз севгилисига садоқат Навоий замонида қанчалар долзарб ижтимоий муаммо бўлса, бизнииг давримизда ундан ҳам муҳимроқ ижтимоий-ахлоқий муаммодир. Ўз умр йўлдошларига содиқ яшайдиган, ҳаттоки, «пари бирла малакка қайрилиб боқишдан орланадиган чин севги соҳиблари Навоийнинг юксак орзусидир. Навоий шундай ошиқона орият — одамийликнинг асосий шартларидан эканлигини алоҳида уқтиради. Бу Навоийнинг шоҳ байтларидан бўлиб, унда шоир мазмун салмоқдорлиги ва таъсирчанлигини тарди акс (терс такрор) санъатини «малаксиймо париваш» ва «пари бирла малак» шаклида маҳорат билан қўллаган.
Шоир вафо асосига қурилган ҳаётнинг инсон фароғати ва камолоти учун нақадар ижобий аҳамиятга эга эканлигини иккинчи байтдаёқ кўрсатади:

Кеча улким чирманур бир гул била, не тонг, агар
Ғунчадек ҳар субҳ ўлуб хандон нашот изҳори бор.

У оилавий фаровонликдан баҳраманд кишини тонгла гул-гул очилиб, чор атрофга чирой улашаётган, муаттар ҳидлар таратаётган ғунчага қиёслайди.
Ғазалнинг навоийвор тузилишига кўра, кўпгина асарлар мавзу ва ғояни баён этиш, уни бадиий шарҳлаш ва умумлашиш хамда хулоса чиқариш каби қисмлардан иборат бўлади. Юқорида биринчи қисмнинг ифодасиии кўрдик. Учинчи байтдан мавзу ва ғояни бадиий шарҳлаш бошланади.
Шоир юқорида севикли ёр васли ғаниматлиғи ҳақида фикр юритган эди. Энди ўша фикрни қувватлаш мақсадида гул ва булбул тимсолида айрилиқ изтироби манзараларини ҳам чизади.

Йўқ ажаб булбулға гул шавқидин ўлмоқ зорким,
Пардин ўқ жисмига сончилғон ададсиз хори бор.

Классик шеъриятимиз саҳифаларида булбулнинг гулга шайдолигини акс эттирувчи минглаб байтларни кўздан кечириш мумкин. Уларнинг аксариятида булбулнинг гулга муносабати тавсифий характерда, ахборот тарзида баён этилган. Навоий эса мазкур байтда бадиий фикрни ҳаётий тафсиллар билан асослаш йўлидан борган. Шоирнинг талқинича, булбулнинг гулга бўлган муҳаббатига унинг шайдолигигина эмас, балки ҳамдардлиғи ҳам боисдир. Гулга булбулнинг ҳамдардлиги боиси шундаки, булбулнинг жисмига пардан ясалган ўқлар каби тиканлар санчилган. Худди шунингдек, гулнинг бадани ҳам тиканлар билан ўралган. Гулнинг мана шу озурдажоилиғига куюниш булбулнинг гулга меҳрини янада кучайтирган. Бадиий фикрнинг бу қадар топқирлик ва нафосат билан асосланиши шарқ бадиияти илмида «ҳусни таълил» деб юритилган. Рамзий образлар орасидаги бундай мутаносиблик асосида реал инсоний муносабатлар ётади. Иисоннинг инсонга муҳаббати замирида ҳам маҳбубанинг фақат ташқи чиройидаи баҳрамандлик эмас, балки ўнинг маънавий оламига яқинлик, у билан ҳаммаслаклик, ҳамдардлик мужассам бўлади.
Койинги байтдан маҳбуба гўзаллигининг муайян қирралари ва гўзаллик шавқидаги муҳим кечинмалари аёнлашади:

Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур
Анкабутеким, онинг жон риштасидин тори бор.

Тасвир дойрасига маҳбубага доир бел ва лаб, муҳибга доир кўнгул образлари тортилган. Уларнинг тасвири анкабут, жон риштаси ва тор образлари орқали юзага чиқарилган. Бадиий маҳорат ҳар қандай дағал жисм ёки ёқимсиз жооиворни нафислаштириш қувватига эга бўлади. Навоий ғазалиётида моҳирона қўлланган бундай образлардан бири «анкабут»— оддий ҳашарот ўргимчакдир. Бир қарашда, ҳеч бир ижобий хусусияти сезилмайдиган, хусусан, нафис адабиётдан йироқ бу жонивордан шоир лирик тасвирга хос қандай имконият топдийкин? Ўзи тўқиган торларда ўрмалаб юриш анкабутнинг ҳаёт кечириш тарзи. Унинг ҳаётини ўша торларсиз тасаввур қилиб бўлманди. Шоир лирик қаҳрамоннинг кўнгли-ҳолати билан анкабут, маъшуқа бели билан анкабўт торлари орасида монандлик кўради. «Бел» ва «лаъл» образларига «жон риштаси» мутаносиб келади ва шу усул билан шоир белининг ингичкалиги, лабнииг нафис-юпқалигига ишора қилади. Байтдаги образлар муносабатидан «бел ва лаъл — кўнгулнинг жон ришталари», деган фикр англашилади. Шу йўсинда ошиқ қалбнинг муддаоси назокатли тарзда англатилади.
Навбатдаги байт ғазални яратиш чоғидаги Навоий илҳоми ва санъаткорлигининг авж нуқтасидан далолат беради:

Сунбули зулфи агар ошуфтадур, айб этмаким,
Гул юзида ётқон икки нозанин бемори бор.

Шоир зулф ва кўз тасвирини яратмоқчи бўлади. Ҳайратомуз йўл тутиб, бу икки аъзонинг жонли тасвирини вужудга келтириш учун уларни бир-бирига поэтик восита сифатида хизмат қилдиради. Биринчи мисрада «сунбул» ва «ошуфта» сўзлари биланоқ зулфнинг таърифу тасвирини бериб қўя қолади. Ғазалхон маъшуқа зулфини «ошуфта сунбул» сифатида тасаввур эта бошлайди. Лекин унга сунбулий зулфнинг паришон ва ғамгинлиги боиси ноаён. Бу ҳолнинг сабабини аён этиш, демакки, зулф тасвирини янада кучайтириш мақсадида шоир кўз образига мурожаат қилади. Гул чеҳранинг сузук ва мастона кўзларини «икки нозанин бемор»га менгзайди. Яна ҳусни таълил санъатининг нодир имкониятидан фойдаланиб, зулф ҳолатини кўзлар аҳволи манзараси билан асослайди. Бу иккала мисрадаги тасвир чунонам бир-бирига эш ва чамбарчас боғлиқки, уларни бир-бирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шоир бунда сабаб ва оқибатнинг диалектик таносубига эришган. Биринчи мисра байт бадииятидаги оқибатни ифодаласа, иккинчи мисра сабабни англатади. Навоий олтинчи байтда лирик мазмунни бадиий якунлашга ўтади:

Айлаб ўзни масту бехуд, чиқмасун майхонадин
Кимки, мендек давр элидин кўнглида озори бор.

Шоир бадиий тугалланмани ғазалнинг дастлабки қисмлари билан мантяқий узвийликда яратади. Биринчи ва олтиичи байтлардаги «Кимки» сўзи муайян тоифадаги кишиларни англатади. Илк мисрадаги «Кимки» —«Бир малаксиймо париваш ёри бор», яъни 1 — 6 байт оралиғида тасвирланган гўзаллар ишқидан баҳраманд бахтиёр киши образи. Олтинчи байтдаги «Кимки» эса — «Бир малаксиймо париваш ёр»дин ҳижрон чеккан (ўз замондошларидан озордан ўзга роҳат кўрмаган), 1—6 байт мобайнида ҳусни жамоли зуҳур этган гўзаллар васлидан бенасиб «ушшоқи зор» тимсоли. «Мен» сўзи қўлланмаганда ҳам, бу тимсол замиридаги Навоийнинг ҳаётий сиймосини таниб олар эдик. Чунки ғазалнинг навоийвор тузилиши, тасвир табиати, бахтиёр ошиқ билан «Кўнглида озори бор», «Масту бехуд» ринд қиёфасининг қиёси буни аниқ айтиб туради. Бу сатрлар ғазал мухлисларида Навоийнинг шахсий изтиробларига яна бир бор ҳамдардлик туйғуларини уйғотади.
Шоир ғазални нақадар зукко мушоҳада билан бошлаган бўлса, шунчалик теран ҳаётий ўгит билан якунлайди:

Эй, Навоий, ёр узар бўлса муҳаббат риштасин,
Келмас ўлса ул сенинг сори, сен онинг сори бор.

Бир-бирини тан олмаслик, худпарастлик, такаббурлик иллати ҳар қандай инсоний муносабатларга ҳамиша раҳна солиб келган. Шоир айрилиқ хавфидан огоҳ этади ва ўзликдан кечиб, ёр васлига сазовор бўлиш, уни қадрлашни маслаҳат кўради.
Бу назмий хулоса асрлардан бери ўзининг ҳаётий қудратини сақлаб келмоқда. У Навоий замондошлари учун қанчалик қадрли бўлса, бизиинг давримиз фарзандлари ва келажак насллар учун ундан ҳам кўпроқ сабоқ бўлгулик аҳамиятга эга.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:42:20
ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур.
Не ашаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур.

Деса бўлгайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор
Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.

Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса. улдурур
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошиндадур.

Ҳайрат этмон ҳусни мақомдаки, ҳар ҳайратки, бор
Барчаси эзид таоло сунъи иаққошиндадур.

Тан анга сийму ичинда тош музмар кўнглидин,
Ақлга юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошиндадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул. ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.
(«Бадоеъ ул-васат», 156-гаяал)

Машҳур ва манзур бу ғазал Алишер Навоий қарилик лирикаси маҳсули бўлиб, унда шоир ишқий-фалсафий мавзуда баҳс этади. Рамали мусаммани маҳзуф вазнида битилган.
Ғазал услубан таъриф-тавсиф типида яратилган. Асарнинг мақсад-моҳияти ўн сақкиз ёшдаги манзур (назарда тутилган муайян сиймо) малоҳатини васф этишга қаратилган. Лекин бу васф инсон умрининг навқирон палласи ҳамда ҳусну жамол ҳақидаги фалсафий мупюҳадалар билан йўғирилган. Ҳатто, баъзи байтларда тавсиф иккинчи ўринга ўтиб қолиб, таъриф, фалсафий умумлашма ифодаси биринчи даражага кўтарилади. Ёхуд таъриф-тавсиф баравар меъёрда, уйғун акс эттирилган бўлса ҳам, фалсафий моҳият эътиборимизни кўпроқ тортади. Чунончи, матлаъда ўн саккиз ёшли дилбарнинг сарвинозлигидан кўра, унинг шу ёшдаги маънавий-руҳий аҳволи тасвирига кучли урғу берилган. «Ўн саккиз минг олам» — турғун сўз бирикмаси бўлиб, у бутун борлиқ ўн саккиз минг оламдан иборат, деган оламнинг чексизлиги ҳақидаги афсоиавий қадимий тасаввурлардан келиб чиққан. Шоир «Сарвинозимнинг бошида ўн саккиз минг олам ғавғоси бор, аммо бунга ажабланмаслик керак, чунки у ўн саккиз ёшдадур», дер экан, биргина сарвиноз аҳволига эмас, умуман, инсоннинг ўн саккиз ёшига таъриф беради. Таъриф умуминсоний бўлганидек, назаримизда, ўн саккиз яшар сарвиноз ҳам умумлашма образ. Асарда ўн саккиз ёшли муайян инсон тасвирлангаи бўлиши эҳтимол, унинг ҳаётий сиймоси бизга маълум эмас. Балки, матлаъдаги таърифу тавсифга ўн саккиз яшар гўзал қиз эмас, баркамол бир ўспирин талъати асос бўлгандир.
Муҳтарам мухлис, Навоий йигит кишини васф этгани ҳақидаги тахминимизга дарҳол эътироз билдириш ёхуд буни нотўгри талқин этишдан сақланишингизни сўраймиз. Бу — ҳали илмда ўрганилмаган муаммо. Навоийнинг йигитлар васфида битилган ўнлаб рубобий (лирик) асарлари борки, улар турли андишалар билан «Хазойин ул-маоний»нинг 1959-— 60 йилларда чоп этилгаи Ҳамид Сулаймон нашрига киритилмаган ва халққа етиб бормаган. Бу газал ҳамда қитъалар Навоий мукаммал асарлари тўпламида босилмоқда ва энди илмий баҳоланса керак. Назаримда, бу ҳодиса Навоий дунёқараши билан боглиқ. Навоий инсонда илоҳий етукликни, илоҳда иисоний гўзалликни кўргаи. Мутафаккир ўзи сиғинган илоҳий қудрат, навқиронлик, баркамоллик, ҳайратомуз сеҳру сииоатни, жисмоний ва ақлий тенгсизликни йигитлар сиймосида тажассум эттирган бўлса, ажаб эмас. Ҳарқалай, асарга ўн саккиз минг оламни мушоҳада этишга қодир, ўн саккиз минг олам дарди билан яшайдиган, ақлу заковати ўн саккиз минг олам тилсимларини еча оладигаи, ҳусни ўн саккиз минг оламни лол қолдирадиган, ҳаяжон ва эҳтирослари ўн саккиз минг оламни ўртайдиган ўн саккиз ёшли инсон сиймоси сабаб бўлган. Эҳтимол, бу Навоий орзусидаги қомил инсондур. Дарвоқе, ўн саккиз минг олам ташвишлари билан яшайдиган ёш замондошларимиз ҳам йўқ эмас. Эсли-ҳушли, заковатли, ғайрат-шижоатли йигит-қизларимиз олдида шундай улкан муаммолар, вазифалар, орзулар турадики, уларнинг кўлами ва салмоғи ўн саккиз минг олам ошубидан кам эмас. Чинакам инсон учун ўн саккиз ёш — шундай масъулиятли давр, аслида.
Кейинги байтларда матлаъдаги ғоявий мазмун тадрижий такомиллаштирилади. 2 – 3-байтлар матлаъда васф этилган даражадаги камолотга эришган инсон етуклигининг яшовчанлипг ҳақида баҳс этади:

Деса бўлғайким яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор,
Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.

Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошиндадур.

Мазкур байтлардан бошлаб ғазалдаги лирик қаҳрамон умумлашма образликдан бир оз чекланади. Яъни, умуман ўн саккиз ёшли инсон эмас, гўё ўн саккиз ёшдаги манзур васфи давом этади. Бунда фикримизга боис ғазалнинг матлаъдан кейинги қисмида кўпроқ аёл зотигагина хос фазилатлар қаламга олинганидир. Албатта, Навоийнинг бундай ғазаллари тагзаминида илоҳий ҳусн тимсоли ҳам туришини эсда сақлашимиз керак. 3-байтдаги «ҳусн шоҳи» ибораси айнан шундан далолат беради.
Ғоявий мазмуннинг байтларда тадрижий ривожланишига тадриж усули билан бирга ружуъ санъати ҳам кўмаклашган. Шоир иккинчи байтда, «Сарвиноз ўн саккиз ёшидаки ўн саккиз минг оламга татийдиган ҳусну жамолни зоҳир этган экан, ўн саккиз минг олам можароларини бошига сиғдиролган экан, ундаги бу қобилият яна ўн саккиз йил бемалол сақланади», дер экан, учинчи байтда бу фикридан қайтади. Ўз-ўзини «Ўн саккиз йил дема» сўзлари билан инкор этиб, «Яна юз саксон йил ўтса ҳам, кўзу қошида турфа балолар жилва қилар экан, ул сарвиноз ҳусн шоҳи сифатида гўзаллик салтанатида ҳукмфармолик қилаверади», деган хулосага келади. Ружуъ моҳияти мана шу ўз-ўзини инкор этиб, фикрни кучайтиришдадир. Сарвинознинг «кўзу қошида»ги ул балолар сеҳрига келсак, бунда Шарқ ғазалиётида кўз ва қош мадҳида айтилган (масалан, кўзнинг хунхорлиги, жаллодлиги, фитнагарлиги, қошнинг шамшир каби қаттоллиги, бирининг имо қилиб, бирининг жон олиши ва ҳ. к.) ҳамма сифатлар назарда тутилади.
Шоир ақл бовар қилмайдиган даражадаги ҳусн соҳибини тасвирлаёттан бўлса-да, унинг қонуний ва табиий ҳол эканлигини иқрор этади:

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки бор,
Барчаси эзид таоло сунъи наққошиндадур.

Чунки Навоийнинг дунёқарашича, ҳар қандай ҳайратомуз гўзалликнинг яратувчиси ва ижодкори «сунъ наққоши», яъни худодир. Ҳар бир модда, жисм, жонзот, шу жумладан, инсон ҳам бу илоҳий мавжудотнинг зарраси, бўлаги, акси янглиғ намоён. Ҳар бир чиройда тангри таоло жамоли жилваланиб туради.
Навбатдаги байт сарвинознинг ниҳоятда гўзал, аммо беқиёс бағритошлигига киноя тарзида яратилган:

Тан анга сийму ичинда тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошиндадур.

Сарвинознинг танаси (ташқи чиройи) кумушдай товланиб, ўзига мафтун этади. Аммо бу кумуш вужуд шундай сирга эгаки, унинг ичи кўнгул яширинган тошдан иборат. Бу синоатга инсон ақли юз карра ҳайрону лол қоладики, манзурнинг сийрати суратида ҳам иамоён. Бу инсон табиати, қалб ва қиёфаси орасидаги мутаносиблик ҳамда зиддиятнинг навоийвор фалсафий ифодасидир.
Бу ғазалда ҳам, анъанадагидек, мақтаъдан олдинги байтда майфурушга мурожаат қилинади:

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

Соқийга мурожаат тарзида битилган анъанавий байтлар ғазалнинг бошқа байтларидан алоҳида, мустақил маънога эга бўларди. Бу байт эса ғазалнинг олдинги қисми мазмуни билан чамбарчас боғлиқ битилган. Олдинги байтларда лирик қаҳрамон ўзининг ҳайратларини изҳор этган эди. Бунда эса Масиҳ «юз ҳайрат аро» қолганлиги ҳақида гап боради. Яъни бу кўҳна майхона (дунё) ажойиботларига лирик қаҳрамон (Навоий) юз ҳайрат изҳор қилганидан Масиҳ ҳам юз чандон ҳайрат ичида қолади. Бу ерда «хуффош»— кўршапалак образи атайин танлаб киритилгаи. Кўршапалак, яъни лирик қаҳрамон кўҳна майхона (дунё) ажойиботларини кўргунча (майхонага кириб, ваҳдат майидан қонмагунча), ғофил эди. «Эски дайр» ажойиботларини идрок этгач, кўзлари ярқ этиб очилди ва юз ҳайратга тушди. Бундай мўъжизадан жонбахш Масиҳ ҳам юз ҳайратга тушади, чунки у ўликни тирилтириши билан машҳур, кўр кўнгил кўзига нур ато этишга у қодир эмас. Мақтаъга келиб, таъриф-тавсиф ойга, қуёшга қадар кўтарилади:

То Навоий тўкти ул ой фурқатидии баҳри ашк,
Ҳар қачои боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

Навоий ул ой, яъни ҳусн шоҳи фироқига дучор бўлганидан (бу фоний дунёга меҳмон бўлганидан) буён йиғлайди ва кўз ёшларида ул қуёш — илоҳий талъатнинг акси мудом: жилоланиб, шуълаланиб туради. Кўринадики, дастлабки байтлар тагзаминидагина туйиш мумкин бўлган сўфиёна образ ва маънолар мақтаъгача ошкора балқиб юзага чиқди.
Матлаъда бошланган тасвир мақтаъгача изчил ривожланди. Ғазалдаги сўз, образ, ифодалар ҳам шундай ривожга мувофиқ ҳаракатлантирилди. «Ўн сакиз минг олам», «ўн сакиз йил», яна «ўн сакиз ёш», яна «ўн сакиз йил», «юз саксон йил», «ҳайрат», «ақлга юз ҳайрат», «юз ҳайрат» сўз бирикмалари ғазалдаги мазмун ва ғоянинг силсилавий тадрижини таъминлади. Натижада, асар композицияси мусалсал даражасида такомиллашди.
Ғазал юксак бадиияти туфайли шуҳрат тутди, халққа севилиб, тилдан тилга, дилдан дилга кўчди. Хонанда Берта Давидова томонидан классик қўшиқ сифатида, мақомшуносларимиз томонидан мақом куйларига солиб куйланиб, нашъу намо топди.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:42:33
«РОСТЛИҒ УЛДУРКИ...»

Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.

Чун Зуҳал толиъ бўлур холинг хаёли фитнадин,
Жоним ичра юз минг ошуби бало изҳор этар.

Жилва қилғоч Муштарий кўзни узорииг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.

Чун чиқар Баҳроми қотил, кўзларинг андишаси
Хаста жонимни қатили ханжари озор этар.

Меҳрдин топмай нишоне сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруг жаҳонни тор этар.

Зуҳра ҳолимға сурудин навҳага айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб дурри сиришк изҳор этар.

Ўлмаким англаб, Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.

Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар.

Тийра айлаб бениҳоят кеча умрум шамъини,
Васл субҳи ҳасрати ранжим юз ул миқдор этар.

Ростлиг улдурки, еткач ул қуёш, раҳм айлагай,
Улча аҳволимга ҳар тун чархи кажрафтор этар.

Эй, Навоий, ишқ дардидин шикоят қилмаким,
Жонинга жавру жафосин ҳар нечаким, бор этар.

Мавзу хусусиятига кўра, бу Алишер Навоийнинг ишқий ғазаллари тоифасига киради. У шоир ижодий такомилининг учинчи босқичи маҳсули бўлиб, Навоий уни илк бор «Наводир ун-ниҳоя» девонига киритган. Кейинчалик бу ғазал «Хазойин ул-маоний»нинг «Наводир уш-шабоб» девонига кўчган. Ғазалнинг ўзига хос ва мураккаб образлар силсиласи мавжудлиги, ҳажмининг катталиги (ўн бир байтдан иборат), тили ва бадиий тасвир услубининг ўзга ишқий ғазалларга нисбатан оғирлиги ҳам уни Навоий айни ижодий кучга тўлган ўрта ёшларида яратганлигини тасдиқдайди. Бу — Навоийнинг кўпмаънолилик хусусиятига эга асарларидан. Унда васф этилган ишқ «мажозий ишқ», яъни оддий инсоний муҳаббатдан кўра кенгроқ маъноларга эга. Ғазал руҳий мундарижасининг нисбатан мураккаблашувига сабаб шуки, унда шоир инсоний ишқ билан пантеистик дунёқарашдаги «ҳақиқий ишқ» хусусиятларини бир нуқтада мужассамлаштиришга ҳаракат қилган ва бунга эришган. Ғазал рамали мусаммани маҳзуф вазнида битилган.
Ғазалда Навоий лирик қаҳрамон кечинмалари ҳамда тахайюлини тасвирлашда янгича йўл тутади.

Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.

Бир қарашда, бу — анъанавий руҳдаги байт. Унда Мавлоно Лутфий таҳсинига сазовор бўлган «Оразин ёпқач, кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғоч қуёш» матлаъига ҳамоҳанглик бор. Мазкур байтларни инсон ва табиат муносабатлари, инсон руҳияти ҳамда табиат манзараларининг қиёсий талқини туташтиради. Бирида аввал инсон руҳияти лавҳаси ёритилиб, сўнг уига мутаносиб табиат тасвири яратилади. Таҳлил қилинаётган газал матлаъида эса бўлакча. Аввал, илк мисрада, табиат, аниқроги, осмоннинг ҳижрон шомидаги қиёфаси яратилади. Кун билан туннинг алмашиниши гўзал бадиий ифодаланади. Яъни, шоир наздида, осмон кундузи бинафшазор эди. Бинафшаранг кўм-кўк самони тасаввур қилинг-а! Кўк қадаҳига шом бодаси қуйилиши билан, наргисдек сочилган юлдузлар кўк бинафшазорини наргисзорга айлантирди.
Иккинчи мисрада табиатдаги ҳолатдан келиб чиқиб, инсон руҳи таҳлил этилади. «Кўк бинафшазори»га лирик қаҳрамон кўнгли, «анжум» ва «наргис» образларига маъшуқанинг наргисмонанд кўзлари ва бинафшаранг хатти, бинафшашакл зулфи шеърий параллелизм усули билан таносиб қилинади. Бу тасвирдаи лирик қаҳрамон кўнгли маъшуқа висолига зор-интизорлиги англашилади. Лекин биз мазкур байт матлаъ эканлиги ва матлаънииг бадиий вазифаси лирик киришни ифодалашдан иборатлигини ҳам уиутмайлик.
Матлаъда «кўк бинафшазори» ва «анжум» — юлдузлар ҳақида сўз очилдими, демак, газал давомида фалакка муносабат, осмоний жисмлар тасвири акс этиши муқаррар. Дарҳақиқат, Навоий Зуҳал (Сатурн), Муштарий (Юпитер), Баҳром (Марс), Меҳр (Қуёш, Венера), Уторид (Меркурий), Ой каби сайёраларни ғазалга олиб кириб, назмийлаштиради. Бу шеърий образларни ўз бадиий муддаосини ифодалашга хизмат қилдиради.

Жилва қилғоч Муштарий кўзни узоринг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.

Байтда маъшуқа ёки ғазалнавис кўзда тутган бошқа бир эстетик идеал васлидаи жудолик қуйидагича тасвирланган. Шоир бу машъум айрилиқ фожиасига сабабчи қилиб Муштарий сайёрасини кўрсатади. Форсий номи Биржис бўлмиш бу сайёра, Навоий даври мунажжимларининг тасаввурича, олтинчи фалакда жойлашган еттинчи осмонга энг яқин юлдуз бўлгани учун мунажжимлар уни «Фалак қозиси» деб аташган. Гўё у илоҳий қудрат низомларига кўра, жамики мавжудот устидан ҳукм юритган. Навоий Муштарий сайёрасининг мана шу қозилик аъмолини назарда тутганлигини инобатга олсак, қуйидагича мазмун юзага чиқади: Муштарий, яъни фалак қозиси чеҳранг ёдини кўз хотирасидан ўчиргач, юзлаб бахт юлдузлари ҳар замон дур ёғилгандек, кўзёш селини оқиздилар, Демак, фалак қозиси ҳукми билан лирик қаҳрамон бахтсизлик — мангу айрилиққа гирифтор бўлди.
Ғазалда изчил руҳий таҳлил кўзга ташланиб туради. Мана, юқоридаги воқеа лирик қаҳрамонни қандай кайфиятга олиб келди:

Меҳрдин топмай нишоие сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруғ жаҳонни тор этар.

Байтнинг санъаткорона хосияти шундаки, Навоий «меҳр» сўзининг турли маъно товланишларидан усталик билан фойдаланган. Шоир «меҳр» сўзининг луғавий ва кўчма маъноларини ишга солиб, «ийҳом» санъатини вужудга келтиради. «Ийҳом» асосида қатлам-қатлам маъно мағзига эга бўлган мисра яратади. Мисрани ўқирканмиз, дастлаб лирик қаҳрамон маъшуқадан меҳр-шафқат нишонаси топа олмаганини кўрамиз, сўнг маъшуқадагина эмас, балки умуман «гардунда ҳам» меҳр-вафо топмаганлигини англаймиз. Бу — «меҳр»нинг луғавий маъносигагина суяниб ифодаланган мазмун. «Меҳр» кўчма маънода қуёшни билдиради. Бундан айрилиқ азобидаги лирик қаҳрамон гардунда қуёш ҳам топа олмаганлиги англашилади. Демак, висолсиз одам — офтобсиз олам, деган мусибатли мазмун юзага чиқади. Бу мусибат эса ёруғ оламни лирик қаҳрамои кўзига қоронғу кўрсатади. Лирик қаҳрамон аҳволини халқ жонли тилидаги «кўзига жаҳонни тор этмоқ» ибораси билан ифодалаш байтнинг бадиий салмоғини яна чандон оширади.
Лирик қаҳрамон нақадар аянч аҳволда қолганлигини ўша муболағали манзара воситасида кўрсатишга ҳам Навоий сайёралар образини сафарбар қилади:

Зуҳра ҳолимға сурудин навҳаға айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб, дурри сиришк изҳор этар.

Зуҳра — Чўлпон юлдузи азалдан Шарқ адабиётида осмон чолғувчиси, созандаси сифатида тасвирлаииб келади. Зуҳра юлдузининг шу хосиятини назарда тутмай туриб, Навоий байтини тўла тушуниш қийин. Хуллас, байтда мужассам бадиий мазмун шундан иборатки, чолғувчи сайёра лирик қаҳрамон аҳволини кўриб, чалиб турган куйини мунгли ва нолавор йиғига айлантириб юборади. Унинг қўлидаги чанг эса сочларини ёйиб, кўзёш дурларини оҳанг либосида соча бошлайди.
Кечинмалар фожеийлигига асосланган лирик сюжет тобора авж нуқтасига кўтарила боради. Зуҳра юлдузининг чолғуси билан бирга сочларини ёйиб фарёд чекиши лирик қаҳрамон ҳалокатидан дарак берса, кейинги байтлар буни қонунийлаштиради:

Ўлмаким англаб Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.

Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар.

Уторид — Меркурий планетаси қадимий адабиётда афсоналарга суяниб фалак котиби, ёзувчи ва шоирларнинг ҳомийси сифатида талқин этилган. Навоий ҳам шу талқинга таяниб, Уторидни шоир ва ҳомий янглиғ гавдалантиради. Гўё Уторид лирик қаҳрамон ўлимини англаб, марсиялар ёзади. Унинг дардлари шарҳидан назмий марсиялар яратади. Лирик қаҳрамои дарди шу қадар кўпки, уни шарҳлаб ёзилган марсиялардан ҳар лаҳзада юз тумор — буклаб ўралган номалар майдонга келади.
Шоир сайёраларнинг фалакдаги ҳолатидан ғазалда жуда ўринли фойдаланади. Маълумки, ой қаро тун бағрида жойлашган бўлади. Шундан келиб чиқиб, Навоий уни қаро тўн кийган (йиғлаб фарёд чекаётган) мотамсаро азакашга ўхшатади.
Хуллас, таҳлил доирасига тортилган байтлар жонлантириш — ташхис санъатининг гўзал намуналаридан. Бу байтлар ғазалда ўзига хос лирик воқеабандликни ташкил этган.
Ғазал улкан бадиий маҳорат маҳсули сифатида Навоий ижодида, умуман, ўзбек ғазалиётида муҳим ўрин тутади ва ҳамиша маънавий-маърифий аҳамиятини сақлаб қолади.
Nom: Re: Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
Yuborildi: AbdulAziz 06 Iyun 2011, 18:42:46
Матназар АБДУЛҲАКИМ

«ЎЙНАР»


Яхши биламизки, Навоий ғазалиётининг руҳи жаҳоний бир дардкашлик, ҳасратангезлик кайфияти билан сайқал топган. Шунинг учун ҳам «Ўйнар» радифининг ўзиёқ шоир меросининг мазкур хусусиятидан хабардор ўқувчини сергак торттириб қўяди.

Зулфинг очилиб, орази дилжў била ўйнар...

Зулф — аёлнинг чакка кокили, ёки, умуман, аёл сочи. Ораз юз, чеҳра маъносини беради. Шў сўзи форс тилида истовчи, қидирувчи дегани. Демак, орази дилжў — юрак томонидан излаиаётган, исталаётган юз, чеҳра. Бу мисрада шоир фақат тасвир билан кифоялаиади.

Ҳинду бачае шўхдурур, сув билан ўйнар.

Ҳинду бача — форс тилидан таржима қиладиган бўлсак, ҳинду боласи демак. Иккинчи мисрадаги ташбиҳлар биринчи мисрадаги образларга аниқлик киритади, ранг беради. Маълумки, ҳиндулар қора тусли одамлар, бинобарин, улар зулф билан, яъни ёрнинг сочи билан бир тусда. Қолаверса, бу қиёсда ҳаракат ўхшашлиги ҳам руҳ ўхшашлиги ҳам бор: аёлларнинг кокили, хусусан, чакка сочи ўйноқидир. Ўзининг бундай хусусияти билан бу соч кичкинтойларнинг шўхлигини эслатади. Бу ўхшатишдаги тағин бир фазилат шундан иборатки, ҳиндулар, асосан, дарё ва уммоннинг соҳилларида истиқомат қилишади. Англашиладики, ёрнинг юзи сатҳи осойишта сувдек тип-тиниқ. Сувдан мусаффо чеҳра билан ўйнаётган кокиллар сув билан ўйнаётган қора рангли болакай сингаридир.
Энди очилиб сўзига эътибор қилинг. Очилиб ўзининг бирламчи — очилмоқ феъли билан ифодаланадиган маъносидан ташқари, хурсанд бўлмоқ, хуш кайфиятда ўтирмоқ деган мазмунларни ҳам англатади. Бу сўзнинг, шунингдек, дарддан фориғ бўлмоқ маъноси ҳам бор. Энди навбатдаги мазмун жилосига эътибор қилинг. Маълумки, ёш бола сувни кўрганда қувониб-қийқириб, очилишиб кетади, соч ҳам чеҳранинг тиниқилигидан, сувдек мусаффолигидан қувониб, «очилади». Бу ерда сувнинг ҳам, норасида боланинг ҳам поклик, тозалик рамзи эканлигини бир эсласак, шоир ўз маҳбубасини нақадар улуглаётганини янада теранроқ англаб етамиз.
Иккинчи байтда шоир, ўз илоҳасининг шўхлиги ва унииг дастидан тортаётган уқубати баёиига ўтади. Бунинг учун у матлаъдаги образнинг мантиқий ривожланишидан келиб чиқиб фикрлайди. Маълумки, кўнгилнинг ойнага, шишага ўхшатилиши қадимдан бор гап. Мисол учун халқимизнинг «кўнгил бир шишадир, синса тузалмас» маталини эслаш кифоя. Биз бирон бир ноҳақликдан қаттиқ ранжисак, кўнглим хира бўлди, кўнглим қоронғу, деб айтамиз. Маъ-лумки, хираланиш ойнага жуда ҳам хос бўлган хусусият. Ҳаётда кўп учрайдиган яна бир ҳодисани эсланг: кичкинтойлар ойна олдида шўхлик қилишни, уҳлаб, нафаси билан ойнанинг юзини хира қилишни яхши кўрадилар. Кўзгунинг ҳамда боланинг ана шу хусусиятидан фойдаланиб шоир навбатдаги мўъжизасини яратади:

Ул шўх кўнгил лавқин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдир, алқиссаки кўзгу била ўйнар.

Яъни, у шўх кўнгил ойнасиии нафаси билан қороигу қилиб худди кўзгу билан ўйнаётгап ёш болага ўхшайди.

Ўйнай-ўннай, боғлади уйқумни фусундин,

деб давом этади шоир... Фусун — бу — афсун, яъни сеҳр-гипноз дегани. Маълумки, одамни гиннотик ҳолатга солиш — метрономнинг бир зайлда тақиллаб туриши ё гипнозчининг бир хил сўзларни ёхуд ҳаракатни такрорлаши орқали инсоннинг идрокидаги назорат қилувчи марказларни забт этиш ва шу орқали идрок эгасини ўз иродасига бўйсундирмоқ орқали амалга оширилади. Афтидан, шунинг учун ҳам маъшуқаиинг «уйқуни боғлаб» ўз измига бўйсундиришини таърифлашга ўтар экан, Алишер Навоий такрорий ҳаракатни ифодаловчи жуфт сўзни қўллайди:

Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин

ва уйқуни боғланган афсунгарни айтади, то ғамзаси... демак, афсун қилаётган — ғамза... Лекин сеҳрланиш ҳолатининг жуда ҳам чуқур эканлигини баён қилиш учун шоир ғамзанинг, яъни мижжалар ва қорачиқлар ишвасининг яна бир ҳамкорини айтади:

...ул наргиси жоду била ўйнар.

Демак, сеҳрланиш ёлғизгина ғамза туфайли эмас, ғамза ва наргиси жоду, яъни қош билан кўз ҳамкорлигида, иккита сеҳргарнинг ўйнашуви оқибатида содир бўлаяпти. Шундан кейинги мисра қуйидагича:

Тонг йўқки, кўзинг бўлса кўнгил бирла мулойиб
Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар.

Мазкур байтдаги мулойиб сўзига эътибор қилинг. Бу сўз ҳазиллашиб, бир-бировни хуш кўришиб ўйнамоқ мазмунига эга. «Лайли ва Мажнун» достонида Қайс Лайлининг висолидан маҳрум бўлгач, телбаланиб дашту биёбонга бош олиб кетади. У ерда жониворлар билан дўст тутинади, оҳулар билаи дардлашади. Алишер Навоий араб фольклоридаги ана шу ҳодисага ишора қилиб, кўнгилни Мажнунга, ёр кўзини эса оҳуга ўхшатмоқда. Ўз кўнглининг илоҳа кўзи билан мулоқотини Қайснинг оҳу билан муносабатига менгзатяпти. Шуниси ҳам борки, Қайс дардманд одам, ҳаддан ташқари ғамгин қалб эгаси, бинобарии унинг, ҳатто оҳу билан бўлсин, ўйнашуви эҳтимолдан узоқроқ. Шунинг учун ҳам шоир:

«Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар»,

— дейди. Кўзга муносабатан эса:

Тонг йўқки, кўзинг бўлса бирла мулойиб,

— дейди. Бу байтдаги мутаносиблик жадвали қуйидагичадир: Кўз — оҳу, кўнгил — Мажнун, тонг йўқки — ажаб йўқ, мулойиб — ўйнар.
Бу байтни шарҳлаётиб, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, фалсафа илмида, аксар, кўнгил ақлга қарши қўйилади. Негаки, кўнгил ақлга тўғри келмайдиган нарсаларни тусайди. Кўнгил кўчаси — халқ таъбирича, ҳамиша адаштиради. Оҳу эса ювошлик, бокиралик тимсоли. Алишер Навоий бу байтда ҳамма айбии билвосита кўнгилга тўнкаб, кўзнинг бегуноҳлигини уқтирмоқда.
Навбатдаги байт:

Бир лўлийи бозигар эрур чамбар ичинда
Холингки ўшал ҳалқаи гесу била ўйнар.

Ўйноқлаб турган сочнинг ҳалқаси ичидаги хол чамбар ичида ўйнаб томоша кўрсатаётган лўлига ўхшатиляпти. Маълумки, бозигар лўлилар, яъни ўйнаб томоша кўрсатувчи лўлилар оломон тўпланган жойда ўз санъатларини намойиш қиладилар. Ёр холининг лўлилар тоифасига ўхшатилишида маҳбубанинг ҳуснини таъкидлаш билан бирга, соч ҳалқаси ва унинг ичидаги хол ўйинидан бошқаларнинг баҳраманд бўлиши эҳтимолидан таҳлика ҳам сезилади. Бинобарин бу мисрадаги муқоисада ошкора тасвирдан ташқари яширин бир рашк, пинҳон бир таъна бор.
Мана бу байтдаги муқоиса ҳам инсоннинг жонивор билан ўйнашувига асосланганлиги жиҳатидан юқоридаги мисрага бир қадар ўхшаб кетади:

Зоҳид била нафс этса тамасхур йўқ ажабким,
Ит сайд қилур вақтда тулку била ўйнар.

Бу ерда гапни сал узоқдан бошлашга тўғри келади. Маълумки, тасаввуф илмида инсоннинг илоҳга интилиши ҳаётдаги бош мақсаддир. Бу интилиш бутунлай холис бўлиши лозим, ғараз эътиқодни чипакка чиқаради. Шунинг учун ҳам мазкур таълимотда зуҳд, яъни худо жамолига эришувнинг намойишкорона йўли шартли равишда ғараз, нафс тимсоли сифатида талқин қилинади. Бобо ш-ирларимиз, шу жумладан Алишер Навоий ҳам мансуб бўлган тасаввуф поэзиясида бу образ ўзининг ёрқин аксини топган. Демак, бу байтдаги зоҳид нафсониятига муккасидан кетган одам. Нафс эса анъана бўйича итга қиёс этилади. Бу қиёс Навоийгача ва ундан кейинги шеъриятимизда ҳам мавжуд.
Ғазалнинг мақтаъси — якунловчи байти:

Муғ дайрида маст бўлса Навоийни кўрингким,
Бир олма киби гумбази мийну била ўйнар.

Муғ дайри — майхона. Гумбази мийну — зангори гумбаз, яъни осмони фалак. Бу байтда ишқий ғалаён майхонадаги мастнинг ҳолатига ўхшатилади. Тасаввуф поэзиясида ҳаққа етишмак йўлидаги туйғулар, кечинмалар шартли равишда мастликка ўхшатилади. Негаки, бошқа бировни астойдил севган одам ҳам, маст бўлган одам ҳам одатда ўзини унутади. Байтга қайтадиган бўлсак маст одамнинг кўзига улкан нарсалар кичик, муҳим нарсалар аҳамиятсиз бўлиб кўринади. Қолаверса, ичган одам шўр, аччиқ луқмалар билан газак қилади. Демак, маст бўлган қаҳрамоннинг кўзига тор маънода майхонанинғ зангори гумбази ҳам, кенг маънода осмони фалак ҳам бир олма каби туюлмоқда. Шунинг учун у осмони фалакни қўлига олиб ўйнайди, чарх ураётган коинот ўзининг муайян ўқи атрофида эмас, балки ошиқ қўлида айланиб турипти. Истаса, ошиқ унга тиш уради, тил теккизади. Бу ерда шоир маълум даражада ўзининг ошиқлигидан кулаётгандай. Бу, албатта, Навоийнинг ихтиёридаги масала. Лекин биз мухлислар шуни яхши биламизки, Навоий буюк ошиқдир, шунинг учун ҳам мусаффо туйғуларига замин тор келиб, иши осмон сари тушган.