ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Jamiyat va inson => Salomatlik => Mavzu boshlandi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 11:08:27

Nom: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 11:08:27
:as:
Бунга ўхшаш мавзулар бўлсада алоҳида очишга қарор қилдим.
Ҳозирги даврда барчамиз сал мазамиз қочса ҳам аптекага югурамиз. музлатгич ёки дориқутиларимизда левомицетин, фурациллин, аспирин каби дорилар ҳар доим топилади, сал мазамиз қочса бир кафт отиб оламиз... Сиз дори деб ўйлаган бу таблеткалар умуман дори эмас, ўз номи билан химикатлар билан тўлган бир антибиотик. Бу одамни даволамайди, балки маълум муддат оғриқни қолдиради.
Организмга оғриқ қаердан келди, шуни бир ўйлаб кўринг. Шу оғриқ организмда бегона модда (туз, балғам, сафро, токсин кислоталари)лар организмга қамалиб қолганда танамизда безовталаданади, шунда организм ўз-ўзини тозалашга киришади, мана шунда бизда оғриқлар кузатилади. Биз эса медицина гапига кириб оғриқ қолдирувчи хапдорилар истеъмол қиламиз. Ички тозаланиш кетаётган бир даврда хапдорилар бу тозаланиш жараёнини тўхтатиб қўйишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Натижада вақÑ‚ ўтиб касал яна хуруж қилади, яна дорилар олишимизга Ñ‚Ñžғри келади.
Тўхтанг! Бир ўйлаб кўринг, шартми шу таблеткалар? Нега бундан бир неча аср илгари ҳам бундай дорилар йўқ эди, одамлар эса кўп ҳолларда бир касал бўлиб кейин бу дардга қайта йўлиқишмасди.
Шу химикатлар билан бойитилган "дорилар" ҳам ўзимиз истеъмол қиладиган кундалик егуликларимиздан олинишини ҳам бир ўйлаб кўрайлик.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Музаффар 08 Iyun 2011, 11:23:43
Mo'min Mirzo: Биродар, жуда долзарб мавзу бошлабсиз. Катта рахмат. Бу замонамиз одамларида энг кўп учрайдиган холатлардан бири бўлса керак. Шахсан ўзимиз оилавий аптека сохаси билан шуғулланамиз. Шу туфайли айрим ишлаб чиқарувчи фармацевтларнинг ўта такаббурлик билан, кўз кўриб қулоқ эшитмаган рецепт ва "даволаш хусусияти"га эга дориларини биламан. Аслида анъанвий медицина тавсия этадиган хақиқий таъсир этувчи дори воситалар тахминан 200-номенклатурада холос. Лекин ишлаб чиқарувчилар уларни дозаси, шакли ва бошқа шунга ўхшаш жузъий белгиларини ўзгартириб, ўз брендлари остида савдога қўйишади ва бу аввало сиз ва биз каби оддий фуқаронинг чўнтагига қармоқ ташлайди. Маслан "Патогам" деган дори билан "Гепонтам" дориси бир хил нарса. Битаси оддий таблетка иккинчиси Капсула шаклида холос....
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Музаффар 08 Iyun 2011, 11:29:38
Лекин масалани яна бир томони бор: айрим одамлар бир бирига "фалон нарса фалон касалга дори экан" деб, хар қандай эхтиёткорлик ва хусусий холатлардан ташқари бўлган маслахатларни бериб юборишади, айримлар эса дориликка экан деб кулгили нарсаларни хам истеъмол қилиб юбораверишади. Асос ва тиббий кўрсатмларни қандайдир танишлари ва хамкасбларининг "қимматли" маслахатларига алмаштиришади. Оқибатда эса бу тавсия хақиқатдан хам қимматли бўлиб чиқади. айниқса ножўя таъсирларни бартараф этиш ўта қимматли харажатга айланади...

   Шахсий фикрим эса шундай: Аввало яхши овқатланиб, соғлом турмуш тарзини юритса инсон турли дардлардан узоқда юради. Лекин Худодан бирор дард етиб, оғриб қолинса аввало энг буюк Шофеъ зотдан шифосини сўраб дуо қилиш, малакали ва ишончли(!) мутахассис врачга мурожаат қилиш зарур.

   ÐŸ.С.
Шу мавзуга алоқадор жудаям қизиқ ва кулгили воқеа бўлганди ўтган хафтада. Ишхонамизда Абдулазизака деган хамкасбимиз бор. ЖУдаям билими чуқур одам. Ёшлари хам 50 га бориб қолди. Лекин психологик ёшлри 12-13 лар атрофида :). ким нима деса ишонаверадилар. Айниқса хар хил доривор нарсалар хақида. ХАр нарсани дори экан десангиз истеъмол қилиб кўраверадилар...
Душанба куни ишхонада бошим оғриб, кайфият йўқ бир холатда ўтирсам хонамга кириб қолди. Хол ахвол сўраган бўлди ва бошим оғриётганини билиб, "шафтолини гулини қайнатиб ичинг, шу бош оғриққа дори экан" деб қолса бўладими. Кулгим қистаб кетди. Ака, хар нарсани дори деяверманг, яхши овқатланиб юрсангиз касал бўлмайсиз десам, манга минг хил мисоллар келтириб кетди. Гап тушунтиришни иложи йўқ, билганидан қолмайди.
Хуллас шу одамга кесатиқ ва захарханда аралаш ""ака момақаймоқни парашютчаларини пуфлаб юбориб, улар хаводалигида сакраб тутиб чайнасангиз, оғиздаги чақаларга даво экан, фақат хаводалигида ирғиб оғзингиз билан тутиб чайнайсиз,ўшаниси фойда қилади,  шундоғича чайнасангиз витаминлари камроқ бўларкан" деб тавсия бердим. Бу акамиз кўпинча оғиз бўшлиғидаги яра чақалардан шикоят қилиб юоради. Лекин бирор марта стоматологга борган эмас. шунақа "Ð¥" тиббиёт билан кифояланиб юраверади.
Эртаси куни келиб, "Музаффаржон, айтганизи қилиб кўрдим, фойдаси бўларкан, рахмат" деб қолса бўладими??? Кулишимни хам йиғлашимни хам билмайман...
Абдулазиз ака сингари одми одамлар хали бери жудаям куўпда Мўъмин  Мирзо ака.............
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 12:05:13
Шахсий фикрим эса шундай: Аввало яхши овқатланиб, соғлом турмуш тарзини юритса инсон турли дардлардан узоқда юради. Лекин Худодан бирор дард етиб, оғриб қолинса аввало энг буюк Шофеъ зотдан шифосини сўраб дуо қилиш, малакали ва ишончли(!) мутахассис врачга мурожаат қилиш зарур.
Аллоҳ рози бўлсин. Мен ҳам худди шуни тарғиб қилмоқчиман.
Дорилар ҳақидаги фикрингизга қўшиламан. илгари мен ҳам жуда содда эдим, олдимдаги врач буюрган ҳар қандай дориларни истеъмол қилаверардим.
Бурун касаллигига чалинганимда отолоринголог бир қанча дорилар ёзиб берган эди, орасида бурунга пуркайдиган дори ҳам бор эди. Барчасини олдим, қўлладим. Кейинроқ билсам бу бурунга пуркайдиган дори оддий шўр сув экан, чиройли оқ идишга солиб отнинг калласидай нарҳ билан бизнинг юртга хориждан кириб келган экан.
Шундай намакобни деярли текинга ўзимиз ҳам қилсак бўларди, миядаги ортиқча балғамни намакоб билан хайдаб ташлаш ўша вақтда хаёлимга ҳам келмаган экан.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 12:08:17
Илгари жуда кўп дорилар олганман, бу касалимни зиёдалаштираётганини, дорилар ичимга жойлашиб олаётганини ҳаёлимга ҳам келтирмасдим.
Бошимда доимий айланиш бор эди, бўйнимни яхши буролмасдим, юрак атрофида санчиқ, ичаклардаги оғриқ, сийдик йўли шамоллаши, жигар эзилганлиги, доимий балғам, юрак сиқилиши, асабийлик, қон босим... 25 ёшлик йигитда бундай дардлар бўлиши ачинарли ҳол эди, албатта.
Ҳозир шуларни анчасидан қутулдим, 6 ой давомида бир кафт ҳам хапдори ичмадим, барчаси табиий йўл билан йўқотилди.
Аввало очлик қилдим, сўнг кундалик егуликларимни кескин ўзгартирдим.
Очлик даврида сийдигимдан шунақанги ачимсиқ ҳид келардики, бу худди поликлиникадаги муолажа хонасидан келиб турадиган ачимсиқ (турли дориларнинг аралашган хиди) билан бир хил эди.
Йиллаб истеъмол қилган дориларим организмда қамалиб қолган экан, энди очлик ва Ñ‚Ñžғри овқатланиш даврида булар танадан ювилиб кетмоқда.

Барчага энг аввало ҳафтада бир бор очлик қилишни тавсия этаман, бу ўзини соғлом деб хис қилганлар учун ҳам ғоятда зарур, организм ажойиб тарзда тозаланади, ҳид ва таъм сезиш кучаяди, мия тиниқлашади, жисмоний харакат ортади, майда бош оғриқ каби дардлар безовта қилмай қўяди.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 12:17:18
Мижоз нима?
Аввал шарқ табобати китобларида "мижоз"га кўзим тушса энсам қотиб бошга саҳифани очардим. Ҳозир эса Ñžқиб ўрганиб ҳайратдаман, мизож (мижоз)ни Ñ‚Ñžғри тушуниб барча дардларни қувиб ташлашга эриша олар эканмиз.
Айтишимиз керак, ҳозирги медицина мижоз ҳақида ҳеч қандай билимга эга эмас, касалликка юзаки ташхис қўйиб дори буюраверади, шунинг учун ҳам ревматизм, қандли диабет каби касалга чалинганлар докторларга умрининг охиригача мурожаат қилиб келишади. Мижозни аниқлаб, сўнг касаллигига қарши курашадиган шарқ табобати касални узоқроқда даволайди, лекин таг томири билан даволайди. Медиклардай юзаки эмас!
Фаслга ҳам қараб таомланишимиз лозим, шунда дардларга чалинмаймиз, мижозимиз мўтадиллашади.
Масалан ёзда. Хўл-совуқ мижозли егуликлар ва ичимликлар ичишимиз лозим. енгил хазм бўладиган таомлар, ҳом мева сабзавотлар, айниқса ўрик, олма, тарвузларни сифатлашда тиллар ожиз қолади. Ҳар қандай тозаловчи дорилардан кўра шу неъматлар юз чандон афзал.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 12:47:15
Қон бузилиши кўплаб дардларнинг боши хисобланади, жумладан шамоллаш ҳам!
Қон шакар, оқ ун (крахмал), дудланган ёки Ñ‘ғли таомлар сабаб бузилади. Қонда шакар миқдори ошиб кетиши, қон томир йўлларида тиқилмалар пайдо бўлиб қон босим касалини келтириб чиқариши каби. Қон тоза бўлса биз ҳатто шамолламаймиз ҳам, асабийлик бизга бегона бўлади, кайфиятимиз кўтаринки, доим ёш боладай сакраб юрадиган даражада бўлади.
Қонни тозалаш учун энг яхшиси тоза ҳаво, сув... серсув тозаловчи ўсимликлар. Энг яхши тозаловчилардан бири деб мен тарвузни кўрсата оламан.

Тарвузни биз қизил этини иссиқ кунда маза қилиб еймиз, таом ўрнини ҳам босади. ажойиб тозаловчи неъмат.
Тарвузнинг нафақат эти, балки пўсти ҳам данаги ҳам жуда фойдали хисобланади.
Сариқ касаллиги (гепатит), қандли диабет, атесклероз, юрак хуружи каби оғир касалликлар тарвузли очлик билан даволаса бўлади.
Бунинг учун кунда ўртача 3 кг тарвуз ейилади, бу вақÑ‚ мобайнида сув ҳам таом ҳам ейилмайди.
1,3-7 кунлик тарвузли парҳез қилиб олиб организмни заҳар (токсин кислоталари)лардан тозалаб олишимиз ғоятда муҳимдир.
Айниқса бу гўзалликка интилувчи аёлларимизга ҳам жуда фойдали. Хафтада бир бор тарвузли очлик қилиш танани жуда яшартиради, ажинларни кетказади (бу факт).
Буни ўзимда ҳам кўрдим, очликдан сўнг уйдагилар "кўзинг четидаги ажинлар йўқолиб кетибди" дейишмоқда.

Тарвуз уруғини янчиб (кукун ҳолига келтириб) сувга аралаштириб ейилса ичдаги қуртларни хайдайди.

Пўстини дамлаб (чойдай) ичиш йўғон ичак сурункали яллиғланиши ва паришонхотирликда жуда фойдали.

Мухим нуқта. Бизда афсус қовун, тарвуз, мева-чеваларни овқатдан кейин ейиш одат бўлган. Тарвуз, мева-чеваларни овқатдан ярим соат олдин ейиш лозим, шунда ошқозон буларни тез хазм қилиб овқатга ҳам тайёр бўлади.
Овқатдан кейин ейилса ичда бузилиб умуман шифобахшлик хусусияти қолмайди.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 13:00:20
Бизга ананас, манго, киви, кокос, грейфрут, папая каби иқлимимизга мосланмаган (ўсмайдиган) мевалар деярли керак эмас. Аллоҳ таоло ҳар жойнинг иқлимига хос қилиб неъматларини ҳам берган.
Биз кивидан излайдиган витаминлар ўзимиздаги меваларда ҳам тўлиб ётибди. Қиммат нарҳга сотиб олиб деярли наф олмаймиз, чунки бунда кўплаб химикатлар ҳам бор, даво деб дард орттириб оламиз.
Химикатларсиз тоза ҳолда етилгани бизга деярли келмайди, шундай экан четдан келган меваларга интилмай ўзимизда ўсадиган, табиий ҳолда етиштирилган мевалардан ейлик.

Танлаш.
Бозор айланамиз, бири-биридан чиройли бўлган сархил мевалар, сабзавотлар кўзни олади, биз энг чиройли энг мазалисини танлашга ошиқамиз.
Шу ерда шошмай турайлик, химикатлар билан "бойитилган" мевалар бизга унчалик фойда эмас, фойдаси тегсада бошқа жойга зиёни ҳам тегади. Арчиб ташлаб ҳам химиклардан қутула олмаймиз, этларига сингиб кетади.
Оддийгина мисол. Четдан келган олма (нархи 5мингдан кам эмас)ни олинг, узоқ вақÑ‚ бузулмай тура олади. Тишласангиз оддий олма тезда қорайиб қолади, химик дорилар билан етиштирилган олма эса узоқ вақÑ‚ оппоқлигича қолаверади.
Бундай меваларни болаларга бермасликни тавсия этаман, ўсиб улғая бошлаётган бир даврда қонини химикатлар билан тўлдириш кўп хасталикларга эшикни очиб беради.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 16:40:16
TARVUZ

TarvuzlarMana bozorlarga yozda chanqoqni qoldiradigan tarvuz ham chiqdi. Demak, bugungi suhbatimiz ushbu shirin poliz ekinining foydali xususiyatlariga bag‘ishlanadi. Shunday qilib,..

Tarvuz chanqoqni bosuvchi, tana haroratini tushiruvchi poliz mahsuloti hisoblanadi, u turli yallig‘lanishlarda foydali bo‘lib, qon bosimini me’yoriga keltiradi. Tarvuz immunitetni mustahkamlaydi, organizmni yengil hazm bo‘ladigan qandlar, temir, magniy moddalari va foliy kislotasi bilan ta’minlaydi, kamqonlik, ateroskleroz va o‘smalar hosil bo‘lishidan himoya qiladi. Tarvuz antibiotiklar tayinlangan bemor uchun juda foydali. U siydik haydovchi yaxshi vositadir, ortiqcha safroni chiqarib tashlaydi, qonning to‘g‘ri ishlab chiqarilish jarayoniga yordam beradi, qonni suyultiradi.

Tarvuz sharbati ich terlama kasalligida foydali. Oshqozon-ichak trakti zaifroq ishlaydigan kishilarga ham tarvuz etini yeyish tavsiya etilmaydi, bunda faqat ichakning tonusini ko‘taruvchi va qariyalarda uchraydigan ich qotishlarida juda foydali bo‘lgan tarvuz sharbatini ichish kerak. Shuningdek, tarvuz sharbati qon, jigar (sariq kasalligi, intoksikatsiya, tsirroz), buyrak hamda o‘t pufagidagi tosh kasalliklarida juda foydali.

Tarvuz buyrak va o‘t pufagini yaxshi tozalaydi, peshob miqdorini oshiradi, toshlarni va organizmdagi ortiqcha suyuqlikni chiqarishga yordam beradi. Uni gipertoniyada ichish foydali, bo‘g‘im kasalliklarida organizmga yaxshi ta’sir qiladi, ortiqcha vaznga qarshi kurashda yordam beradi. Tarvuz sharbatini kun davomida, ovqatlanishlar oralig‘ida ichish mumkin. Uni hatto muzlatib, keyinroq iste’mol qilish uchun muzlatgichda saqlab qo‘ysa ham bo‘ladi. 

Tarvuz turli parhezlarda va semirish kasalligida tavsiya etiladi.  Buyrak-tosh kasalligida, jigar, sistit, nefrit, siydik-tosh kasalliklarida har kuni 2-2,5 kilogramm tarvuz yeyish maslahat beriladi. U yurak qon-tomir tizimi va buyrak kasalliklari bilan bog‘liq shishlarda peshob haydovchi vosita sifatida ta’sir qiladi.

Agar sizda sariq kasalligi yoki o‘t pufagidagi tosh kasalligiga chalingan bo‘lsangiz, unda tarvuz sharbati yoki uning etini unga asal va sirkaning yengil eritmasini qo‘shgan holda iste’mol qilishingiz mumkin.

Tarvuz qondagi ortiqcha xolesterinni chiqarib tashlashga yordam beradi, bu aterosklerozga chalingan bemorlar uchun juda muhim. Tarvuz sharbati intoksikatsiyalarda, ovqat qiyinlik bilan hazm qilinganida va ich qotishlarda foydali. U organizmdagi tuzlarni (uratlar, oksalatlar, fosfatlar) eritadi va chiqarib tashlaydi, qum va tosh hosil bo‘lishining oldini oladi. Shu bois tarvuz podagra va artritda tavsiya etiladi.

Tarvuz etidan pardoz vositasi sifatida ham foydalaniladi. Undan vitaminli, tonusni ko‘taruvchi niqoblar tayyorlanadi, ular ajinlar paydo bo‘lishining oldini oladi, yuz terisining rangini yaxshilaydi, terini yumshoq va elastik holatga keltiradi. Buning uchun 5-6 qavat qilib bukilgan doka yoki momiqning yupqa qatlami tarvuz suviga botiriladi va 15-20 daqiqaga yuz va bo‘yin terisiga qo‘yiladi. Keyin suv bilan yuvib tashlanib, krem suriladi. Tarvuzli niqoblar quruq teriga ham, yog‘li teriga ham mos keladi.

Tarvuz po‘chog‘idan murabbo tayyorlanadi, bunday murabbo ichakda gazlar hosil bo‘lishining oldini oladi. Ba’zi meva va sabzavotlarning eti (masalan, bodringniki) qorinda bijg‘ishni keltirib chiqaradi, shu bois ularni po‘sti bilan yegan ma’qul. Xuddi shu narsa tarvuzda ham yuz beradi: tarvuz po‘chog‘i qorindagi bijg‘ishni yo‘q qiladi. Bundan tashqari, tarvuz murabbosini o‘tkir respirator kasalliklar va stenokardiyada hamda oshqozon yaxshi ishlamaganida iste’mol qilish foydali, chunki u ovqat hazm bo‘lishini rag‘batlantiradi. Tarvuz

Tarvuzning quritilgan po‘chog‘idan tayyorlangan damlamani esa o‘tkir va surunkali kolitlarda qo‘llashadi. Buning uchun 100 g quritilgan tarvuz po‘chog‘i 0,5 litr suvda damlanadi va sovugunga qadar tindirib qo‘yiladi, keyin dokada suzib olinadi. Har kuni 4-5 marta yarim stakandan qabul qilinadi.

Aytganday, tarvuz po‘chog‘ida karotin, kaliy va boshqa foydali moddalar mavjud, shu bois uni po‘chog‘i va hatto urug‘lari bilan birga sharbat chiqaruvchi qurilmadan chiqarilsa, sharbatning mineral va vitaminlar tarkibi yanada boyroq bo‘ladi. Bunday sharbat xlorofill bilan ham boyiydi, ammo ta’mi, albatta unchalik shirin bo‘lmaydi.

Xalq tabobatida hovonchada maydalangan tarvuz urug‘ini gijjalarga qarshi iste’mol qilishadi, shuningdek undan bachadondagi qon ketishlarida qonni to‘xtatuvchi vosita sifatida foydalanishadi. Tarvuz urug‘larida olein, linol kabi yog‘li to‘yinmagan kislotalar mavjud bo‘lib, ular nafaqat ovqatlanishda foydali, balki shifobaxsh xususiyatlarga ham ega. Buyuk alloma va tabib Abu Ali ibn Sino tarvuz urug‘larini buyrak-tosh kasalligini davolashda juda foydali deb hisoblagan.

Biroq tarvuz boshqa poliz ekinlari kabi o‘zida o‘g‘it sifatida qo‘llaniladigan turli kimyoviy moddalarni (nitratlar, selitra, fosfor va boshqalarni) yig‘ish xususiyatiga egaligini inobatga olish zarur. Bunday tarvuzni kesganda qalinligi bir necha santimetrgacha keladigan sariq uchastkalarni ko‘rish mumkin. Bunday tarvuzni yegan hatto sog‘lom qishilarda ham ko‘ngil aynishi, qusish, qorin og‘riqlari va ich ketishi paydo bo‘ladi. Bundan tashqari, u kichik yoshdagi bolalar va o‘tkir yoki surunkali nefroz, nefrit va pielonefrit tashhisiga ega bemorlar uchun juda xavfli.

Tarvuz qandli diabetga uchragan bemorlarga tavsiya etilmaydi.

Tarvuzni duch kelgan joydan xarid qilish yaramaydi. Uni xarid qilayotganingizda, bir bo‘lagini kesib olib, uni suvga tiqib ko‘ring. Agar suv oz bo‘lsa-da qizil rangga bo‘yalsa, bilingki, tarvuz tarkibida ko‘plab pestitsidlar bor. Ko‘cha-ko‘yda tarvuz kestirayotganda pichoqni tozalab artish yoki yuvish yodingizdan chiqmasin.

Tarvuzni yeyishning ham vaqti-soati bor. Uni ovqatlanishdan oldin yoki keyin yeyish mumkinmas. Bunda ovqat hazm qilish bilan bog‘liq muammolar kelib chiqishi mumkin. Tarvuzni boshqa narsalarga aralashtirmay yeyish kerak!!! Iloji bo‘lsa, ovqatlanishdan ikki soat oldin yoki shuncha vaqt keyin yesangiz, foydaliroq bo‘ladi.

Tarvuzni non yoki non mahsulotlari bilan yeyish ham ichaklarda gazlar hosil bo‘lishiga olib keladi. Shuningdek, uzoq safarga chiqishdan oldin tarvuz yeyish tavsiya etilmaydi. Chunki tarvuz siydik haydash xususiyati bilan mashhurdir.

http://uz.shifo.uznet.biz/TARVUZ
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Nurdinboy 08 Iyun 2011, 18:31:06
Meni dadam shifokorlar. Kasal bo'lganimizda ko'pam dori ichishga ruhsat beravermaydilar. Avallari uch marta nichevo-nichevo desang o'tib ketadi, desalar hazil deb qabul qilardik. Inson miyasi shunday bir narsa ekanki, mushkul holatda ana shu narsa bo'lsa qutulaman degan narsa miyasiga o'rnashib qolsa - tamom. O'sha narsa kelmaguncha muammo hal bo'lmaydi. Albatta dorilarning foydali tomonlari ko'p. Lekin hammasi ham foyda beravermaydi. Ba'zilari boshqa kasallikni ham keltirib chiqaradi. Bir voqeani aytib beraman.
    2-kurs paytimda fakultetimiz yotoqxonasiga o'rtoqlarimni oldiga borib qoldim. Ertalab qandaydir mazam qochib, boshim og'riy boshladi. Men ketdim, deya uyga jo'nadim. U paytlar Dendropark (Uch qahramondan keyin, Chernayfka yo'lida)da turardim. Yo'lim katta bog' orasidan o'tadi. Boshim og'rib ketyapman. Shunda balki olvali yesam og'rig'i qolar, deb shipon oldidagi g'ij-g'ij pishgan olvalidan olib uygacha yeb kettim. Balki ishonmassiz, lekin bosh og'rig'im o'shanda qolgandi.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Nurdinboy 08 Iyun 2011, 18:34:35
    Keyinchalik bilsam olvalining murabbosi, umuman olvali shamollashni oldini olarkan. Vareniyasini har kuni ertalab issiq choyga shakar bilan qo'shib ichish shamollashga qarshi kurashning bir yo'li ekan.

    Hozir ayrim falshipka dorilar ko'pchilikni og'ir vaziyatlarda qoldirayapti.

    Lekin zamonaviy tabobatdagi ishlarga mening raddiyam yo'q. Ulardagi rivojlanish hozir haqiqiy cho'qqida.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Nurdinboy 08 Iyun 2011, 18:40:42
(http://s12.radikal.ru/i185/1106/f8/ef958b85f19f.jpg)
QOVUN

      Mana yoz ham tugab, pishiqchilik eng qizg'in pallaga kiradigan kuz ham kirib keldi. Do'konlarda, bozorlarda, shunchaki yo'l bo'ylarida qovun-tarvuzlar sotilayotganiga ko'zimiz tushadi. Hozir bu lazzatli poliz ekinidan bahra olishning ayni payti. Ammo oldindan ogohlantirib qo'yishni istardik: yo'l bo'yida sotilayotgan qovun-tarvuzlarni xarid qilmang, bunday mevalar qanchalik havasni keltirmasin, ular nafaqat yozgi quyosh nuriga, balki mashinalardan chiqadigan gazlar bilan ham to'yinib bo'lgan. Yaxshisi ularni maxsus ixtisoslashgan pavilyonlardan xarid qilgan ma'qul.

     Endi asosiy mavzuga - qovunning foydali xususiyatlariga to'xtalamiz. Avvalambor, qovunni shirin xushbo'y ta'mi va ajoyib parhez xususiyatlari uchun qadrlashadi. Xushbuy, yumshoq, shirin qovundan ham yaxshiroq desert bormikin. Qovunning shirali xushta'm go'shtida yengil o'zlashtiriladigan qandlar, kraxmal, oqsil, vitaminlar, biriktiruvchi to'qimalar, pektinlar, organik kislotalar, turli-tuman mineral tuzlar mavjud.
100 g qovunda 19 kkal mavjud.

   Qovunda ayniqsa temir va kaliy tuzlari juda ko'p, shu munosabat bilan qovundan kamqonlikda davolovchi ozuqa sifatida, yurak-qon-tomir kasalliklarida, jigar va buyrak xastaliklarida, shuningdek podagra va revmatizmda foydalaniladi.

   Qovunlar kremniy moddasiga boy. Olimlarning fikriga ko'ra, inson hayoti, uning salomatligi, fiziologik jarayonlarning tartibga solinishi kremniy moddasi bilan chambarchas bog'liq. U qattiq to'qimalarga, teri va sochlarning holatiga ta'sir qiladi. Kremniy bosh miya qobig'iga ajoyib tarzda ta'sir qiladi, u nervlarga, ichak devorlariga, ovqat hazm qilish traktiga va butun ichki organlar tizimiga kerak.

    Qovunda boshqa poliz ekinlariga qaraganda C vitamini ko'proq. Qovundagi biriktiruvchi to'qimalar ichak mikroflorasiga ijobiy ta'sir ko'rsatadi, organizmdan xolestrinni chiqarib tashlashga yordam beradi, ovqat hazm qilish jarayonini yaxshilaydi.

    Qovun ajoyib yoshartiruvchi xususiyatlarga ega. Bu borada Sharqda shunday ibora bor: "Qovun sochlarga jilo beradi, ko'zlarni yoshartiradi, lablarni qizil qiladi, istaklarni kuchaytiradi, imkoniyatlarni ro'yobga chiqaradi, erkaklarni aziz, ayollarni esa maftunkor qiladi". Quritilgan qovun - nozik tansiq taom hisoblanadi.

   Odatda qovun palakdan uzilganidan keyin iste'mol qilinadi. Ammo, bundan tashqari, undan murabbo, asal, jem, marmelad, povidlo, kompot, tsukatlar ham tayyorlashadi. Qovun qand moddasiga (13% gacha), C, PP vitaminlariga, karotin moddasi, foliy kislotasi, hamda temir moddasi va biriktiruvchi to'qimalarga juda boy bo'lgani bois, u qabziyatda (ich qotishida), aterosklerozda, gemorroyda, qon, buyrak va yurak-qon-tomir tizimi xastaliklarida juda foydali hisoblanadi.

    Qovunning foydali va davolovchi xususiyatidan asab tizimini mustahkalashda ham qo'llashadi. Qovun go'shtida serotonin - "baxt gormoni"ni ishlab chiqarishga yordam beruvchi moddalar mavjud. Agar ma'yus bo'lib qolsangiz, ikki tilik qovun yeng - kayfiyatingiz yaxshilanadi! Ushbu poliz ekinida qon ishlab chiqarish uchun zarur bo'lgan fermentlar ham ko'p. Bu esa jarrohlik operatsiyalari, yarali kasalliklarning kuchayishidan keyin tiklanishga yordam beradi. Qovun siydik haydaydigan ta'sirga ega. Unda qandlar miqdori ko'p bo'lgani bois, diabet va jigar kasalliklariga chalingan bemorlarga ko'p yeyish tavsiya etilmaydi.

    Bundan tashqari, qovun ter haydash xususiyatlariga ham ega. Sariq va istisqo (vodyanka) xastaliklariga chalingan kishilarga qovun iste'mol qilish juda foydali.

    Ushbu poliz ekinidan husnbuzarlar toshmasini davolashda hamda sepkillar va pigment dog'lardan xalos bo'lishda ham mahalliy surish yo'li bilan foydalaniladi. Qovun gelmintlarni yo'q qilishda ajoyib vosita hisoblanadi, bu birinchi navbatda, bolalar organizmiga taalluqli.

http://www.inmoment.ru
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Nurdinboy 08 Iyun 2011, 18:41:13
Esingizda bo'lsin:

* Qovun iste'mol qilgandan keyin qatiq (sut mahsulotlari) va sovuq suv ichish mumkin emas.

* Shuningdek, qovunni spirtli ichimliklar bilan birga iste'mol qilish ham tavsiya etilmaydi, oshqozoningiz buzilishi xavfi bor.

* Qovunni och qoringa iste'mol qilmang.

* Ushbu xushbo'y poliz ekinini asosiy ovqatlanishlar oralig'ida mustaqil taom sifatida iste'mol qiling.

Yoqimli ishtaha!

http://www.inmoment.ru
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 08 Iyun 2011, 21:29:37
Nurdinboy otangizning gaplariga amal qilib og'riqdan qutulishingizga sabab bu birinchidan ichki ishonch bo'lsa ikkinchidan organizm o'z o'zini davolashi bo'ladi. Ishonavering, organizm o'zini o'zi davolaydi.
Sizga shamollash kabi tashqaridan begona narsa ta'sir qilsa, organizm bezovtalanadi, bu begona narsani o'zidan chiqarib yuborishga urinadi. Mana shu vaqtda sizda og'riq, behollik kuzatiladi. Agar tabletkalar ichmasangiz bu kasallik tanangizdan butunlay chiqib ketadi. Bordiyu aspirin kabi dorilardan ichib olsangiz og'riq qoladi, lekin bir-ikki kun o'tib og'riq yana bosh ko'taradi. Toki organizm bu shamollashni batamom quvib tugatmas ekan og'riqlar tanangizdan chiqib ketmaydi, dorilar yordamida faqat og'riqlarni qoldirib (vaqtincha yashirib) tura olasiz. Hozirda meditsina asosan shu yo'nalishda davolaydi.
O'zimning qarindoshlarim orasida ham mediklar bisyor, o'zim ham 15yil katta katta doktorlarda kasalimni ko'rsatib yurdim. O'tgan yili ham yana horijga chiqish niyatida yurgan edim, hayotimga forum.islom.uzda bir akahon kirib keldiyu barchasi o'zgardi. u tavsiya etgan oddiy poklanishni 3kun qo'lladimu tanamda ulkan o'zgarishlarga guvoh bo'ldim. So'ng ochlik, sog'lom ovqatlanish, shifobaxsh giyohlar, mijozlarni o'rganishga kirishdim. Foydasi ko'p bo'ldi alhamdulillah. 15yildan beri meditsinadan olmagan foydamni 3kundayoq sezgandim. Ilgari har kuni bir-ikkitadan bosh og'riq dori, qon bosimni ko'tarish uchun alpen gold singari kuchli shokolad, allergiyadan qutilish uchun turli ichimlikdan ichib turardim. Hozir esa barcha og'riqlardan, bosh aylanishlardan qutuldim.
Shokoladni, go'shtni faqat yegim kelganda yeyman, aslo avvalgiday qon bosimni oshirish uchun emas. Qon bosim izga tushib ketgan.
hozir to'g'ri ovqatlanish va ochlikka o'tganimga 6 oy bo'ldi, kayfiyatim ko'tarinki doim. Davleniyelar, boshqa ichki kasalliklar, bosh aylanishlar, ko'z tinishlar kabi kasalliklarim umuman yo'qolib ketdi.
Vaholanki men har uch oyda 10kunlab kasalxonalarda yotib chiqardim, horijdagi doktorlarga ham ko'rinib otning kallasiday dorilarni olib qaytardim.
Rasululloh s.a.v. ham boshqa payg'ambarlar ham ochlik qilib tanalarini tozalab turganlar, u vaqtlarda barcha sog'lom ovqatlanganlar, shu bilan kasallikka chalinsa tabiiy yo'l bilan davolanganlar. Mana shu eng to'g'ri yo'l, eng yaxshi poklanish (ham jismonan ham ruhan) xisoblanadi.
Men hozirgi meditsinaga butunlay qarshi emasman, faqat ichki buzilishlar sabab yetgan kasalliklarga tabiiy yo'l bilan davolanish meditsinadan yuz barobar yaxshi deyman.
Agar biror kishi revmatizm, qandli diabet, o'pka sili, yoki qon bosim ortishi kabi og'ir kasallik bilan og'rib kasalxonada "tuzalib chiqibdi" desa men ertak eshitganday bo'lardim.
Kasalxonada tuzalmaydi, balki bir umr og'riq qoldiruvchi ukolu tabletkalar olib yurishi uchun "aptechka" deb atalmish "oshqozon"ni ko'tarib yurishga to'g'ri keladi.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 21 Iyun 2011, 08:59:29
Куни-кеча табиий турмуш тарзи мавзусида интернетни титиб ўтириб қуйидаги мақолага дуч келдим, жуда қизиқ экан, барчага тавсия этаман.

Табиийликка не етсин!
 
Табиатда аввалдан мавжуд бўлмаган, кейинчалик инсон томонидан ўйлаб топилган барча сунъий нарсалар одам табиатига ўтиришмайди, Ñ‘қмайди ва фойда бермайди. Масалан, нейлон ва атсетат каби сунъий матолардан тайёрланган кийим баданингизга Ñ‘қмайди. Ёки уй жиҳозлари, мебеллар ичидаги поролон нарсалар 12-15 йилдан кейин албатта инсон соғлигига зарар етказа бошлайди. Худди шу каби сахарин, қуруқ сут, хушбўйловчи (ароматизатор) каби кимёвий йўл билан олинган таом ва ширинликлар асло фойда бермайди, турли кимёвий моддалар қўшиб чиқарилган «Ð¼ÐµÐ²Ð° шарбатлари»Ð½Ð¸Ð½Ð³ мутлақо нафи йўқ. Юқорида тилга олинган ҳолатлар сингари соғлиқни ҳимоя қилишда ҳам, турли хасталиклардан даволанишда ҳам табиий дори-малҳам ва муолажалар кўпроқ фойда келтириши, кейинчалик ҳам ҳеч қандай нохуш асорат ва зарар қолдирмаслиги ҳаммага беш қўлдай аён бўлса-да, кишилар барибир урф-мода кетидан қувиб ёки реклама алдовларига учиб, «ҳамма билган, ҳамма қилаётган даволаниш услублари»Ð³Ð° ёпишиб олишган.

Телевидение орқали овоза қилинаётган маҳсулотларнинг мутлоқ кўпчилик қисмини дори-дармон ташкил этаётгани ҳам одамларимизни ҳушёр торттирмаётир. Табиий кўкат ёки бирор неъмат ёрдамида тузалиш мумкин бўлган жўнгина хасталикка чалинган кишиларга филни ҳам думалатадиган дозадаги антибиотиклар таклиф қилинмоқда. Айниқса кейинги йилларда асабни тинчлантирувчи, оғриқни қолдирувчи турли кучли дори ва антибиотиклар кенг қўлланилмоқда. Бунинг эса фойдасидан кўра зарари кўпроқ.
Биргина мисол: айтайлик, сиз тумов бўлиб қолдингиз. Узоқ йиллик тажрибалардан маълумки, ота-боболаримиз тумовни оддий воситалар билан даволашган, бир-икки кун ётиб, отдай бардам бўлиб кетишган. Кўпинча, тумов бўлган одам терлашга ҳаракат қилган, пиёз ҳидлаган ёки уни чайнаган, асалли чой  ичган, қатиқдан қайноқ айрон (қоқирим) қилиб, мурч аралаштириб истеъмол қилган ва тезда шифо топган. Донишмандлардан бири Ñ‚Ñžғри таъкидлаганидай, «Ð¡ÐµÐ²Ð³Ð¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ ва шамоллашнинг давоси бўлмайди, улар ўзича ўтиб кетади».
Ҳозирда-чи? Тумов бўлган одам дарров дорихонага чопади, чунки телевидение аллақандай қимматбаҳо хорижий дориларни «Ð‘емор бўлиб ётишга вақÑ‚ йўқ» шиори остида тинмай овоза қилиб турибди-да! Рекламага қаттиқ ишонганидан уни текшириб ҳам, ўйлаб ҳам ўтирмай ичади-да чала қолган юмушига чопади. Ваҳоланки, реклама ўтмай қолган молларни бозоргир, харидоргир қилиши, «Ñ€ÐµÐºÐ»Ð°Ð¼Ð° савдонинг мотори» экани ҳақида у пайдо бўлганидан бери тинмай ёзишади.
«Ð¤Ð¸Ð» дозасида»Ð³Ð¸ дори касалликнинг ташқи асоратларини йўқотгандай бўлади. Аммо бу дегани – у касалингизни батамом даволади, дегани эмас. Грипп ва тумов каби касалликларни келтириб чиқарадиган вирус ва бактериялар сиз ичган дорига парво ҳам қилмай кўпайишни бошлайди. Улар сизни тузалганга ўхшаб бепарво бўлиб қолганингиздан фойдаланиб, танангизни заҳарлашга киришади ва охири барибир касаллик асоратларини юзага чиқаради.
Энг ёмони, тинимсиз ичилган антибиотиклар бора-бора танангиздаги иммун тизимга зарар етказади, ташқаридан кирадиган микроб ва вирусларга қарши курашадиган фойдали «Ð°ÑÐºÐ°Ñ€Ð»Ð°Ñ€»Ð½Ð¸ ҳалок қилади. Оқибатда касалга тез ва осон чалинадиган, унинг асорати оғир кечадиган ва организмингиз унга қарши кураша олмайдиган ночор ҳолатга келиб қоласиз.
Ҳар бир инсон танасида саратон (рак) шишларини пайдо қилувчи «Ñ‘мон» ҳужайралар мавжуд. Аммо танамизнинг иммун тизими унинг ривожланишига йўл қўймай, доимо «Ð¶Ð¸Ð»Ð¾Ð²Ð»Ð°Ð±» туради. Агар Аллоҳ таоло бир инсоннинг саратон билан оғришини ирода қилган бўлса, иммун тизими «ғафлатда қолиб», саратон ҳужайраси назоратсиз равишда шиддат билан ўсиб кўпая бошлайди.
Танамизни хавфли саратон ҳужайрасидан ҳимоя қилиши зарур бўлган иммун тизими нега масъулиятсизлик қилиб, касалнинг пайдо бўлиши ва ривожига «Ñ‚омошабин бўлиб» қолди. Сабаби, биринчидан Аллоҳ таоло бандасига шу касални ирода қилган эди. Иккинчидан, иммун тизими бузилса, ҳар қандай касаллик вужудни осонгина эгаллаб олади.
Бу қоидани 1909 йили олмон бактериологи, иммунология соҳасидаги Нобел мукофоти соҳиби Паул Эрлих кашф этган эди. Унинг ҳисобсиз тадқиқотлари натижасига кўра, асосан тана аъзосига тиғ урдирган ёки бирор аъзони кўчириб ўтқаздирган ёхуд узоқ вақÑ‚ иммунитетни маҳв этувчи дориларни ичиб юрган кишиларда саратон касали тезроқ пайдо бўлар экан.
Саратон касалида одам танасида Ñ‘ғлар кўпайиб, эскиргани сайин ўсимта пайдо бўлишига шароит туғилади. У аста ривожланиб, яллиғланади. Бундай ҳолатда халқ табиблари кўк чой ва хом карамни энг яхши восита санашади. Кўк чой бадандаги ортиқча Ñ‘ғни йўқотади, микробларни ўлдириб, ўсманинг ўсишига шароит қолдирмайди. Шунга кўра, кўк чой хавфли ўсма касалликларини даволашда муҳим дорилардан ҳисобланади. Фаранг олимлари сут-қатиқнинг ҳам бу борада беминнат шифо экани ҳақида ёзишди.
Ёки кўпчилик катта фойдаси борлигига деярли эътибор бермайдиган, аслида саломатликнинг энг осон ва қулай омили бўлган оддийгина ялангоёқ юришни олиб кўрайлик. Уялмай, ростини айтинг, кейинги пайтларда ўзингиз қачон болалар каби ерда (асфалт, бетон ёхуд мармар устида эмас!) ялангоёқ юргансиз? Ҳеч бўлмаганда, ишдан келгач жонга теккан пайпоқларингизни ечиб ташлаб, уй ичидаги тахта пол устида бир неча қадам ташлагансиз? Минг афсуски, кўпчилик бу саволларга ижобий жавоб бера олмайди.
Ваҳоланки, қадимий Миср, Юнонистон, Рим табиблари ялангоёқ юришни танани умумий мустаҳкамлаш ва турли хасталиклардан даволанишда тавсия қилишган. Бугина эмас, Суқрот, Сенека каби кўҳна дунёнинг машҳур файласуфлари ялангоёқ юриш инсоннинг ақлий қобилиятини ривожлантирувчи омиллардан бири эканини уқтиришган. Ўша олис замонларда болалар ўн саккиз ёшга тўлгунча умуман пойабзал кийишмаган. Яқин-яқингача ўзимизда ҳам кишиларнинг кўп вақти ялангоёқ юриш билан ўтган. Бугунга келиб эса бундай юриш аллақандай уятли, ғайритабиий бир машғулотга айланиб қолди.
Замонавий тиббиёт олимлари ялангоёқ юришнинг асаб-мускул жарёнларини фаоллаштириш, қон босимини мўътадиллаш ва барқарор қилиш, вужуддаги модда алмашинув жараёнларини яхшилаш, хусусан Ñ‚Ñžқималарни кислород билан тўйинтиришда катта ёрдам беришини аниқлашган. Пойабзалсиз юришни афзал кўрувчилар ҳамиша яхши кайфиятда бўлишади, лабларидан табассум аримайди, бутун таналарида кўтаринкилик доимий ҳамроҳ бўлади. Вақтинчага пойабзални тарк этиш ижобий ҳиссиётларни уйғотиб, бунинг натижасида стенокардия, гипертония ва бошқа аср касалликларининг олдини олишда катта самара беради.
Маълумки, оёқ товонлари остида жуда кўп асаб толаларининг учи тўпланган ва улар танадаги саломатликни асраш, хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш ва касаллик «ҳужумга ўтганида» эса унга қарши кураш олиб боришга хизмат қилади. Ерда ва табиий тўшамалар устида ялангоёқ юрганда оёқ остидан биологик фаол нуқталар «қитиқланиб», уларнинг ишлаши жонланиб кетади. Бу эса барча ички аъзолар ва умуман танамиз фаолият тизимининг фаол ишлашини таъминлайди. Айниқса иссиқ ёз кунларида қизиган қум, тупроқ, тош каби нарсалар устида яланг юриб оёқни чиниқтириш бутун тана аъзоларини чиниқтиради, шамоллаш ва бошқа касалликларнинг олдини олади, организмнинг иммун тизимини яхшилайди.
Бунинг кўпчилик назаридан четда қоладиган яна бир хосияти бор: инсон танаси кийимга тегиб доимий ишқаланиши натижасида баданда электр заряди пайдо бўлади. Айниқса кийган кийимларингиз сунъий синтетик матолардан бўлса, буни яққол ҳис қиласиз. Қўл бармоқларингиз бирор металл буюмга бехосдан тегиб кетса, худди ток ургандай бўлади. Техникавий соҳада электр зарядларини йўқотиш учун симнинг бир учи ерга ўтказиб юборилганидай (яъни, «Ð·Ð°Ð·ÐµÐ¼Ð»ÐµÐ½Ð¸Ðµ» қилинганидай), танада тўпланган зарядлардан ҳам халос бўлиш лозим. Агар у йиғилиб-кўпаяверса, тананинг умумий ҳолатига жиддий зарар етказади. Пойабзал эса бунга тўсқинлик қилади. Агар товон бевосита ерга тегса, заряд бемалол ўтиб кетади.
Ялангоёқ ҳолда пиёда юришнинг жуда кўп фойдалари борки, мутахассислар уларни саломатликнинг энг муҳим омиллари сифатида баҳолашади. Масалан, пиёда юриш қон тизими фаолиятини яхшилайди, томирлардаги қонни равонлаштиради, ҳар хил тиқилмаларга йўл очади.
Иккинчидан, бунинг руҳий ҳолатимизни яхшилашда самараси катта: инсон руҳий зўриқишга (стресс) учраганида вужуддаги адреналин моддаси қон билан қўшилиб, унинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатади ва у ўзи англамаган ҳолатда кайфияти ёмонлигидан, юраги сиқилаётганидан шикоят қила бошлайди. Шунингдек, пиёда юриш инсонга хафачиликни унутиш ва хуш кайфиятли бўлишда ёрдам берадиган эндорфин гормонларининг кўп миқдорда ишлаб чиқилишига сабаб бўлади. Пиёда юриш оғриқларни қолдирувчи, танани мўътадил ҳолатга олиб келувчи энг яхши восита ҳамдир.
Кўпинча кишилар «Ð˜Ð»Ð³Ð°Ñ€Ð¸ ота-боболаримиз жуда кам касал бўлишган, чунки ҳаётлари деярли табиий асосга қурилган эди» деб нолиб қўйишади. Ҳақиқатан аввалда емиш ҳам, кийим-кечак ва турар жойлар ҳам, ҳамма нарса табиий эди. Булоқ ва ариқнинг мусаффо сувлари ичилган, бу сувлар тошдан-тошга урилиб кислородга тўйинган, қуёш нурида «Ð¿Ð¸ÑˆÐ³Ð°Ð½» бўларди. Ҳозирги водопровод суви эса тиндирилиб, барча фойдали маъдан ва элементлардан «Ñ‚озаланади», бунинг устига керагича хлорланади.
Илгари одамлар ўзини қуёшга тоблаб, пиёда юриб, оқин сувда чўмилиб ўзини чиниқтирган бўлса, бугунга келиб бу нарсалар урфдан батамом чиқиб кетяпти. Момоларимиз ва боболаримизнинг эрта баҳорда ёки кеч кузда ўзларини офтобга тоблаб ўтирганларини кўп кўрганмиз. Улар бу йўл билан таналарини чиниқтиришган, бошланажак фаслга тайёрлашган. Бу нарса умуман унутилиб кетди. Бунинг ўрнига ғарбга тақлид қилиб, ёз пайтида офтобга товланиш, бадан қорайтириш урфга кирди. Агар бунда меъёрга амал қилинмаса, офтоб уриб кетиши ёки тери саратони орттириб олиш ҳеч гап эмас!
Овқатланиш бобида ҳам аҳвол бундан яхши эмас. Таомларимиз ҳам тобора сунъийлашиб боряпти. Гени ўзгартирилган бозоргир маҳсулотлар бозорларимизни тўлдириб бўлди. Ўзи бўлиқ, аммо на таъми, на мазаси бор қулупнайлар, ҳандалакдан олдин сотувга чиқаётган тарвузлар, серҳосил, аммо темирдай қаттиқ, камсув бодринг ва помидорларга ҳам ўрганиб бўлдик.
Қовун-тарвуз етиштираётган «Ð¼Ð¸Ñ€Ð¸ÑˆÐºÐ¾Ñ€» деҳқонларнинг полиз маҳсулотларини семиртириш учун нитрат билан тинмай ишлов беришаётгани туфайли ана шу тансиқ полиз маҳсулотларидан ҳамма қўрқадиган бўлиб қолди. Эмишки, ҳозирда қовун-тарвузга қанча нитрат ва бошқа зарарли Ñžғитлар солишни ҳосилга эрта баҳордан пул тўлаб қўядиган «ÑÐ°Ñ€Ð¼Ð¾ÑÐ´Ð¾Ñ€Ð»Ð°Ñ€» белгилаб беришар эмиш. Бунинг оқибати аянчли бўляпти. Ҳар йили қовун-тарвуздан заҳарланаганлар сони тинмай ортиб боряпти. Оқибатда бир қанча шифохоналарда «Ð‘еморларга қовун-тарвуз келтириш ман этилади» деган эълонлар пайдо бўлди.
Сунъий йўл билан «ÑÐµÐ¼Ð¸Ñ€Ñ‚ирилган» парранда, қўй-молларнинг гўштидан ошхоналарда тайёрланаётган овқатлар ичимизга шифо бўлиб эмас, хасталик бўлиб киряпти. Мутахассислар таъкидлашича, уйда хонаки усуллар билан етиштирилган жўжада атиги икки фоиз Ñ‘ғ бўлган, замонавий бройлерда эса Ñ‘ғ миқдори 22 фоизни, яъни роппа-роса 11 баравар кўп миқдорни ташкил этади. Бу эса юрак хасталиклари, айрим онкологик касалликларни келтириб чиқариши ҳақида ташвишланиб ёзилмоқда. Ҳайвон, балиқ ва паррандаларни семиртириш учун соя ва айрим сунъий емлар  ишлатилаётгани ҳам кишилар саломатлигига катта хатар бўлади.
Ҳозир дунёда музлатилган товуқ-жўжа гўшти тановул қилиш урфга кирган. Чунки парранда гўшти тез ҳазм бўлиши, фойдали моддаларга бойлиги ва етиштириш қулайлиги учун барча ўлкаларда кенг тарқалган. Аммо бу ҳолатда ҳам табиийликдан узоқлашилгани учун кишилар соғлиқларига катта хавф солинаётганидан бехабар бўлишяпти. Маълумки, парранда, айниқса товуқ гўштининг музлатилганини истеъмол қилиш инсон соғлиғига фойда келтириш ўрнига турли касалликларга гирифтор қилиши мумкин.
Масалан, товуқ гўштини музлатишда уни дезинфексия қилиш мақсадида хлордан фойдаланилар экан. Бу эса бора-бора танада тўпланиб, инсон соғлиғи учун зарарли бирикмаларга айланаркан. Тиббиёт ходимлари агар бир марта музидан тушган гўшт қайтадан яна музлатилса, умуман инсон соғлиғи учун хатарли маҳсулотга айланишини исботлаб беришди. Биргина Россияда истеъмол қилинаётган парранда гўштидан 75 фоизини музлатилган товуқ гўшти ташкил этаётгани инобатга олинса, бу хатарнинг кўлами янада ойдиналашади.
Ҳамма суюб истеъмол қиладиган, айниқса ўсаётган болаларга ниҳоятда зарур ва фойдали бўлган сигир сути ҳам тобора «ÑÑƒÐ½ÑŠÐ¸Ð¹Ð»Ð°ÑˆÐ¸Ð±» боряпти. Бундан бир неча йил муқаддам дўконларда бевосита сигирдан соғиб олинган ва шифокорлар текширувидан ўтган сут сотилган бўлса, бугунги кунда дўконлардаги сут таркиби табиийликдан анча узоқлашиб кетган. Музқаймоқ, айрим сутли таомлар ҳам кўпдан буён «қуруқ» сутдан тайёрланмоқда.
Ҳаром нарса асло шифо бўлмайди, шунинг учун давони ҳалолдан излаш лозим. Аммо айрим кишиларимиз дардларига ҳаром нарсадан шифо ахтаришга одатланиб кетишган. Ўзлари қолиб, бошқаларни ҳам бунга тарғиб қиладиганлар, «Ñ…олис маслаҳат» берадиганлар қанча. Сурункали йўтал касалига чўчқа Ñ‘ғини тавсия қиладиган «Ñ‚абиб»Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° нима дейсиз?
Бир танишим ўпкасини шамоллатган шеригига ит гўштини истеъмол қилишни маслаҳат берганида, гапнинг рости, ҳайратдан тилимга сўз келмай қолди, чунки иккови ҳам мусулмон кишилар, намоз Ñžқишади. Бўғимлари оғриганга пешоб боғлашни, овқат ўтмай қолганга илон, типратиконни шўрва қилиб беришни шифо санайдиганларнинг ҳам борлиги ҳақиқат!
Ҳаром саналган жонзотлар ва нарсаларни ҳалол санаб, урфга киритаётганлар бирор касалингиздан шикоят қилиб қолсангиз, дарров ўзлари даволанган усулларни сизга ҳам тавсия этишади: «ÐÐ³Ð°Ñ€ айиқ Ñ‘ғини офтобда сурсангиз, оёқ оғриғидан батамом қутиласиз», «Ð±Ñƒ касалингизга типратикон шўрваси хўп шифо-да, шундоққина терлайсизу кўрмагандай бўлиб кетасиз», «Ð¢ÑžÐ½ғиз Ñ‘ғидай шифобахш нарса йўқ экан, ўзим тузалганим учун айтяпман», «ÑˆÐ°Ð¼Ð¾Ð»Ð»Ð°ÑˆÐ´Ð°Ð½ қутилиш учун юз граммдан ароқ ичиб туринг, уч кунда дард чекинмаса, мана мен кафил» ва ҳоказо ва ҳоказо.
Бир куни ҳамкасбим «Ð£Ñ€Ð¸Ð½Ð¾Ñ‚ерапия сирлари» деган китобчани топиб келиб, шу китобдан камина муҳаррир бўлган газетада парчалар беришни тавсия этди. Танишиб кўрсам, китобча инсон пешоби ёрдамида дунёдаги жамики касалликларни «Ð´Ð°Ð²Ð¾Ð»Ð°Ñˆ» мумкинлиги ҳақида экан. Шундай Ñžқимишли зиёлининг бунақа чўпчакларга ишониб юришидан энсам қотиб, унга: «ÐºÐ°ÑÐ°Ð» бўлган  одам дўхтир Ñ‘ табибга учрамай, дорихонага чопмай пешоб ичиб юраверса бўлар экану, дунёдаги ҳамма одам аҳмоқ бўлиб тиббиётдан даво излаб юрган экан-да» дея олдим, холос. 
Бир шифокор ҳикоя қилади: «Ð‘ир беморни даволашимга Ñ‚Ñžғри келди. Томирига нина санчиш учун пахтани спирт билан ҳўллаш эҳтиёжи туғилди. Бемор эса буни рад этди. Ёнидан фуратсиллин олиб узатди. Спирт ўрнига шуни ишлатдим. Бўғинлари шамоллагани учун тиб банкаси қўйишим керак эди. Яна спирт ишлатмаслигимни сўради. Хом картошкани кесиб унинг крахмалини сурдим…». Уламолар даволаш жараёнида суртишга спирт ишлатишга рухсат беришганига қарамай, у ўзига хос парҳезкорлигини кўрсатди.
Турли ҳаром ва шубҳали нарсалардан шифо ахтариш ўрнига Аллоҳ инсонлар даволаниши ва соғлиғи учун яратиб қўйган минглаб шифобахш ўсимликлар, ҳайвонот маҳсулотлари, табиий маъданлар ва неъматлардан фойдаланилса, нур устига нур бўлур эди. Қуйида ана шундай даволаш воситаси бўлмиш омиллардан асал, зулук, седана, наъматак ҳақида кенгроқ тўхталиб ўтишни лозим топдик.

http://tib.islom.uz
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 21 Iyun 2011, 09:17:17
Ko'cha-ko'y, gazetalarda, televizorda "foydali, zararsiz, tezkor, og'riqsiz "OZISH" degan reklamalariga ko'zim tushmoqda.
Ozish yo semirish shunchalar qiyinmi?!
Inson tanasiga hokimmi yo tana insongami?
Men xohlasam 10kunda ozib olaman, xohlasam 10kunda semirib olaman, tanamga xokimlikni qo'lga olganman, boshqalarday ortiqcha vazndan yo oriqlikdan aziyat chekmayman, qanday xohlasam tanamni o'shanday holatga keltira olaman, bunga atigi 10kun kifoya qiladi!
Umuman zararsiz, aksincha ozish yo semirish bilan ichki tozalanish ham bo'ladi.
Bu ochlik va parhezdir.

Odamlarga ochlikni gapirsak ensasi qotadi, huddi ovqatsiz bir narsa bo'ladiganday.
Lekin parhezga urinib ko'rishadi, qiyin bo'lsada.
Fitnesga qatnashganlarga ham parhez tavsiya etiladi, har qanday ozish yo semirishga uringanlarga ham muolaja bilan parhez tavsiya etiladi.

Men aniq ayta olamanki parhezdan ko'ra ochlik o'n chandon oson, va yengildir. Parhezda sevimli ovqatlardan tiyilish juda qiyin, buni ko'p odam uddalay olmay parhezni buzib yuborishadi.
Ochlikda esa bunday hol atigi ikki kun davom etadi, keyin ishtaha o'z o'zidan yo'qqa chiqadi.
Kuniga 0.5-1.5kg atrofida ves tashlay boshlaysiz. Eng muhimi yuzdagi ajinlar ham ketadi, ter taranglashadi (kosmetologlarga hojat yo'q, tabiiylik sohtalikdan doim ustundir), soch yaltiraydi, ko'ngil quvonchga to'ladi, harakatlar faollashadi, tanadagi tuzlar chiqib ketgani sabab istagancha egilib bukila olasiz.
Ochlik bilan qanday semirish mumkin, o'zi kunda 1kgdan ves tashlasa deb ajablanmang. Oriqlikning asosiy sababi kam yeyishda emas balki oshqozon hazm sistemasi buzilganidan bo'ladi. Ayrim oriq kishilarni ko'ramiz, ko'p yeydiyu lekin semirmaydi. Bu oshqozoni "buzilgani"dandir. Ochlik yordamida oshqozonga dam beramiz, oshqozon bu vaqtda o'zini o'zi tuzatib oladi. Ochlikdan keyin sharbatlar bilan "Og'iz ochamiz", keyin yengil meva va sabzavotlarga o'tamiz. Bular oshqozonda ajoyib tarzda so'rilib hazm bo'lib ketadi. Mana shu sharbatu meva-cheva, sabzavotlar ham semirishga imkon yaratadi. 2-3kundan keyin qaynatilgan guruch bilan taomlanadi, so'ng semirish boshlanadi, ishtaha  karnay-surnay bo'ladi.

Ozish uchun muhim nuqta mana shu yerda, ishtahaga qul bo'lmay o'zingizni atigi ikki hafta tiyib turing, ishtaha ketadi qoladi, go'zal qomat, tarang tortilgan yuz, charaqlagan ko'zlar, yaltiragan sochlar esa siz bilan qoladi.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 16 Iyul 2012, 12:40:34
 :asl3:

Mo'min Mirzo, juda yaxshi ish boshlaganakansiz, nega davom
etmay qo'ydingiz?
Postlaringiz juda ta'sirli bo'libdi, sababi o'zingiz bularga amal
qilganingiz bo'lsa kerak.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 16 Iyul 2012, 13:36:58
Va alaykum assalom. Mufazzala opa bir yarim yilcha amal qildim, ohirgi marta uch haftalik ochlik qilgandim, qarindoshlar "isyon" kotarishdi, shu bo'yi ochlik qilmadim. Aksincha, bahorda Andijonga qaytganimdan beri har kuni ustalar bilan osh yeyapman. Ves-ku normal, lekin ochlik davridagidek yengilliklar yoq.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Aqoid 16 Iyul 2012, 13:46:08
Muammo ham shundada. Uydagilar isyoni. 3 kunlik ochlikka qancha noroziliklar bo'lgan.
Yangi uylarga ko'chib olsak, yotvolib ochlik qilamiz, inshaalloh.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 16 Iyul 2012, 16:33:44
 :asl3:

Isyon deganda nimani tushunay, bizikilar ochlik qilsam
o'zlarini juda baxtli his qilishadi, biz tarapda :)

Shu bolalarga ovqat qilish, yedirish degan narsalardan
uzoqroqda bo'lganimda menam "yotvolib" ochlik qilardim.
Chunki ochlik paytida o'zimni judayam yengil va sog'lom his qilaman.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 16 Iyul 2012, 18:18:10
Men ko'p ochliklar o'tkazdim, men uchun eng afzali uch kunligi. Eng qiyini ham shu uch kunlik : )
Uch kunga chidab bergan odam to'rtinchi kunlarda o'zida ochlikni xis qilmaydi.
21 kunlik ochlikda menda ko'pam o'zgarishlar bo'lmadi, aksincha, haddan tashqari ozib ketganim sabab amakilarim qattiq tanbeh berishgandi, ochlikni eshitishsa sochlari tikka bo'ladigan darajaga borishgan : )

Iqtibos
sababi o'zingiz bularga amal
qilganingiz bo'lsa kerak.
Yuqorida aytganlarim barchasi o'zimda bo'lgan edi, ayniqsa sochlarim jilolanib yaltirar, ko'zlar charaqlab turardi, juda yengil qushday bo'lib o'zimda umuman behollik sezmasdim. Uydagilar sochlaring yonyaptiya, ovozing tiniq, tekis yuribsan... derdi, hozir bulardan asar ham qolmadi.
Shu uy qurilishlari bitsa Toshkentga qaytib yana ochlikni boshlamoqchi bo'lib turibman, avvalgiday ko'p kunlik emasu 3-7 kunliklarga qarindoshlar vahimaga tushishmas.

Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 17 Iyul 2012, 03:49:01
 :asl3:

Mening eng qisqa ochligim 3 kun, eng ko'pi esa 40 kunlik bo'lgan.
O'shanda 16kg ves tashlagandim.
Yaqinda esa haftada 3 kunlik, 3 kunlik qilib keyin 10 kunlik qildim.
Ancha dardlardan forig' qildi Robbim.
Ayniqsa dangasalik kasalidan qutuldim, epchilgina-chaqqongina bo'lib qoldim :)
Men ochlik qilsam oila budjetiga rosa foyda bo'lishiga ham qiziqaman :)
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 17 Iyul 2012, 06:39:58
40 kun? Qoyil opa, menda 18 kunlikdan tomoqlarim qurib suv ham namlay olmaydigan darajaga yetgandi. 21 bir kunda tildagi oqish ketgandan so'ng ochlikni to'xtatgandim. Siz qirq kunlikda tildagi oq parda ketganmidi?
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Sadulla 17 Iyul 2012, 07:26:15
Assalomu alaykum

:asl3:

Isyon deganda nimani tushunay, bizikilar ochlik qilsam
o'zlarini juda baxtli his qilishadi, biz tarapda :)


Isyon bu hamma siz qilayotgan "be'mani"ishga qarshi chiqishi.Sizlarda ochlik yuqoridagidaka munosabat bo'lsa,biz tarapda teskarisi  :D

Roppa-rosa bir yil oldin men ham Mo'min Mirzo akani yozganlaridan ilhomlanib ochlik o'tkazmoqchi edim.O'zi atigi bir kundan  orada tanaffus qilib ochlik o'tkazgandim,rossa gappi tegida qoldim  :) Sal ves tashlagandim Ota-onam rosa tanbeh berishdi.Ayniqsa onamla.Onam "Hozir yoshsan,ayni yeydigan payting"toshni yesang osh bo'ladi",-deb hech qo'ymaydilar  :D Baribir onalar bolasiga yaxshi bo'lsin deydida,nima ham derdik  :) Uyga Pol Bregni kitobini olib kelgandim.Bu ham foyda bermadi,teskarisiga salbiy ta'sir qildi.Lekin ro'za tutishimga qarshilik bildirishmaydi,shunisiga ham shukr.

Ammo Mufazzalaopaga qoyil qoldim :)
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Ummu Muslima 17 Iyul 2012, 09:36:16
:asl3:

Mening eng qisqa ochligim 3 kun, eng ko'pi esa 40 kunlik bo'lgan.

40 kun :o
qoyile Mufazzala
man 1 yarim yil oldin 3 kunlik ochlik qilib o'zimni "qahramon"dek his qilib yurgandim : )

o't pufakda dimlanish muammosi  bor odamga va oshqozonda yarasi borlarga
Ochlik bn davolanish mumkin emas ekan,
boshqa kasalliklarda ochlik bn davolanish yahshi natija beryatganini ko'p eshityapmiz,

Horazim tarafda ham ochlik bn davolaydigan tabibda davolanib qaytgan bir odamni eshitgandim,faqat meva sokini icharkan,
rosa yahshi natija beribdi,
yana bir tanishimiz Samarqandda ochlik bn davolaydigan bir mashhur tabib haqida gapirdilar,davolanishga bormoqchilar
tanishimiz borib davolanib  kelsalar surishtiramiz, natijasini ko'raylikchi

man Pol Breggni kitobini o'qib kam bo'lmadim deb o'ylayman.
agarki ochlik qilmasa ham shu kitobni bir o'qib qo'yishni tavsiya qilaman,bu foydadan holi bo'lmaydi,
hech bo'lmasa, qorni ochmasa ham "obed bo'ldi,obed qilishim shart"degan tushinchasi o'zgaradiku...



Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Abdulhafizaka 17 Iyul 2012, 11:02:02
ikki kundan keyin ochlik bilan davolanishni boshlayman ;)
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 17 Iyul 2012, 11:45:59
40 kun? Qoyil opa, menda 18 kunlikdan tomoqlarim qurib suv ham namlay olmaydigan darajaga yetgandi. 21 bir kunda tildagi oqish ketgandan so'ng ochlikni to'xtatgandim. Siz qirq kunlikda tildagi oq parda ketganmidi?


 :asl3:

Ha hammasi ketgan, "otdey" bo'lib ketganman.

Ochlik qilish uchun avvalo nima sababdan shu ishni qilayotganimizni
bilib olsak havasga qilamiz ekan. Men ochlik paytida ichimda "remont"
ketayotganini tasavvur qilib maza qivorardim.
Uylarimiz ta'mirlansa qanaqa xursand bo'lamiz, organizmimiz ham
shunaqa yap-yangi bo'lib qolarkan ochlikdan keyin.
Har yili har mavsum almashganida, qishda ayniqsa angina rosa
qiynardi meni. Isitmasini gardusnik ham o'lcholmay uzr opa, derdi :)
Eng birinchi shu dardlardan qutuldim.
Keyin tishlarim yildan-yilga yemirilib, chirib ketayotgandi u ham to'xtadi,
alhamdulillah. Bo'qoq bor edi, xozir yo'q. Oshqozonim Hudoni bergan har
kuni ertalabda bir yomon og'rivolardi, uyam yo'q. Xullas sanasam ko'p.
Islom.uz dagi Shoshiy birodar va Akbarjonni bizga ilingan Pol Breggni
"Ochlik mo'jizasi" kitobi sabab men bularni anglab yetdim. Ikkalasidan ham Alloh rozi bo'lsin.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 17 Iyul 2012, 11:50:16
:asl3:

Mening eng qisqa ochligim 3 kun, eng ko'pi esa 40 kunlik bo'lgan.

40 kun :o
qoyile Mufazzala
man 1 yarim yil oldin 3 kunlik ochlik qilib o'zimni "qahramon"dek his qilib yurgandim : )


 :asl3:

Sizda "zapas" yo'qda opajon, bizda seropchilik ;)
100 kun qilsak ham jin urmeydi.
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: azizbek_mx 17 Iyul 2012, 12:23:16
Menam bir boshlab köraymikin... Ramazonni örtalarida, imtixonladan keyin boshlasam böladimi? Umuman saxarliksiz röza tutish mumkinmi?
Qanday boshlanishini örgatvorilar...
Nom: Re: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 17 Iyul 2012, 12:40:12
 :asl3:

Shu biz aytib "reklama" qilgan kitobni o'qib chiqib keyin boshlasangiz
juda yaxshi ta'limotlar bilan o'tkazasiz, inshaAlloh.

Kitob nomi "Ochlik mo'jizasi"
Muallif "Pol Bregg"
O'zbek tilida.
Hayotiy, voqeiy asar.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 04 Yanvar 2013, 01:49:35
Оч қолганлар қолмади шекилли а?
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Sadulla 04 Yanvar 2013, 08:43:45
 :as:

Оч қолганлар қолмади шекилли а?

Forumga hadeb shirin-shirin ovqatlarni rasmi-yu,retseptlarini joylivurgandan keyin ochlik bilan davolanish kimning ham hayoliga kelardi  :D

Keyin Mo'min Mirzo aka ham harakatni susaytirib qo'ydilar,oldinlari ko'p maslahatlar berib turardilar :)
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 04 Yanvar 2013, 10:55:39
Hozir uyda qisqa kunlik ochlik o'tkazishga qarshilik yo'g'u, shu ishtaha yomonda. Bir necha marta boshladim, asrga yetmay buzib yuboraverdim.
Ochlikni bir narsasi juda yomon, aytaylik 10 kunlik ochlik qilsak 6chi kundan boshlab (ishtaha bo'lmasa ham) faqat taomlarni o'ylaydigan bo'lib qolamiz.
Lekin ruh juda tetik bo'ladi, o'tgan yilgi davrimni sog'inib ketaman.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Donishmand 04 Yanvar 2013, 11:34:27
O'zi forumda yopasiga ochlik o'tkazish kerak. Keyin ohirida bitta osh qilvoramiz.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 04 Yanvar 2013, 16:41:04
 :asl3:

Ha dushmanlardan shunaqa qilib qutulsa bo'ladi, bitta osh qivorib oxirida(o'ldirishga).

Men yaqinda 20 kuncha ketma-ket 12 soatlik qildim.
Xozir esa bollar uyda, nonushta, obed deyishib meniyam aynitishyapti.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 04 Yanvar 2013, 16:58:06
O'zi forumda yopasiga ochlik o'tkazish kerak. Keyin ohirida bitta osh qilvoramiz.
Yo'q yo'q, bunaqada hammamiz jarrohlik stolida yotib chiqamiz oqsoqol. ikkita bolam bor, meni yo'ldan urmanglar :  )))))

Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Aqoid 04 Yanvar 2013, 18:20:49
:asl3:

Ha dushmanlardan shunaqa qilib qutulsa bo'ladi, bitta osh qivorib oxirida(o'ldirishga).

Men yaqinda 20 kuncha ketma-ket 12 soatlik qildim.
Xozir esa bollar uyda, nonushta, obed deyishib meniyam aynitishyapti.
Endi bollarni bahoni qilishga o'tishibdi. :-)
Qoyil-e!
Kattalar shunaqa qip tursa yoshlardan nima kutamiz?
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 04 Yanvar 2013, 18:58:18
 :asl3:

Siz "to'q"lar "och"larga o'ylab muomala qilinglar (bu ogohlantirish:)!


Sababimi? Ochlik insonni Haqqa yaqinlashtiradi. Tavsiya qilamiz.

Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 04 Yanvar 2013, 20:03:52
Endi bollarni bahoni qilishga o'tishibdi. :-)
Qoyil-e!
Kattalar shunaqa qip tursa yoshlardan nima kutamiz?
Huddi o'zi ochlik va to'g'ri ovqatlanishga o'tgan odamday gapiradiya. Kechagina to'yib yog'li osh bilan tuzlangan bodring yeb, bostirib qora choy ichib, ovqatdan keyin medovik tortini yeb, endi yumshoq kursiga joylashib olib nasihat qilyapti : )))))
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Donishmand 04 Yanvar 2013, 20:10:43
Oshni gapirsam hamma shu yerga yig'ilib olibdi. Yoqmaydiya, yoqmaydi...  Yana ochlikmish.:)))
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Aqoid 04 Yanvar 2013, 20:56:46
Men ham ochlik o'tkazganman jaa "to'qmasmiz". Uydagilarga tushuntirish qiyin bo'lyapti xolos.
Yangi uyga ko'chvosak, inshaalloh, yotvolib "ochlik" qilamiz.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: kamoliddinov 04 Yanvar 2013, 21:35:34
 :as:
Odam semirib ketsa oriqlashni eng sodda yuli qaysi? Och yuray desam masalan ertalab ovqatlanmay chiqsam obedda ovqat yemasam oshqozon qiynaydi, sanchib ogrishni boshlaydi. Qanaqadur retseptlar bormi odamni ozdiradigan.
Uzur yana bitta savol:
Qanaqa rejimda ovqatlanib yurishni ochlik deb aytayabsizlar? Kuniga bir mahalmi? yoki 2 mahal qilib ikkinchi marta poldni qilishmi?

Rahmat!
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: kamoliddinov 04 Yanvar 2013, 22:09:37
Bizni qovun tarvuzlar, ehhe. Bir voqea esimga tushib ketdi" O'zbekistondan chetda yurganimda bita ayol tarvuz sotib o'tirgan ekan, tarviz kichkina handalakchalik keladi(agar bizdagi handalaklar katta bo'lmasa), uni ustiga so'lib qolgan, kars kars emas. huddi suvsiz quyoshda qolgandek. oldiga borib shu xam tavuzmi dedim. Bizda tavuzlar bor bir kishi kutarishi qiyin. Shunaqa katta qip qizilki dedim. Qayerdanligimni surab angrayib qoldi. Mevalari yahshiga o'hshaydi, yesangiz tam degan narsa yo'q!  :-[
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 05 Yanvar 2013, 01:48:00
Оч қолиш бидъатмасми ишқилиб? :)
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 05 Yanvar 2013, 08:26:46
kamoliddinov.
Ochlik bilan kuniga 1-2 kg ves tashlaydi, bir haftada 10 kg'ga ozasiz. Eng samarali, xavfsiz, va foydali usuli shu.
Ochlik davrida hech nima yeyilmaydi, sharbatlar ichilmaydi, faqatgina toza (qaynatilgan) iliq suv ichiladi.
Endi oshqozon sanchishiga kelsak, bu oshqozon og'rig'i emas, shunchaki oshqozon ovqat vaqti bo'ldi deb sizga signal beryapti. Bir kun sabr qilsangiz bu yol'g'onchi oshqozon sizni bezovta qilmaydi.
5chi kunlarda oshqozon yana bosh ko'taradi, bosh aylanib ko'ngil aynishi kuzatiladi. bunga sabab organizmdagi zaharlar oshqozonga to'planganidan. Bu zaharlarni yuvish uchun yarim choy qoshiq limon suvini 50ml suvga aralashtirib ichish bilan ketkazish mumkin. Iloji bo'lsa klizma qilinadi, oshqozon og'rig'i va bosh aylanishi taqqa to'xtaydi, klizma oshqozonni yuvib beradi.
Ochlikda uch kun ishtaha karnay bo'ladi, eng qiyini ham shu uch kun. Shu davrdan o'tib olsangiz to'rtinchi kundan qiynalmay ochlikni o'tkazaverasiz.
Boshida bir kun, bir hafta dam olib uch kunlik ochlik qilib o'rganing, birdan ko'p kunlik ochlikka o'tib ketish yaramaydi.

Foydalari ko'p, eng muhimi ochlarni eslaysiz, ochlarni tushunasiz. Qon tozalanadi, qon tomir yo'llaridagi tiqilmalar ochiladi. Hotira juda kuchayadi, eshitish va ko'rish yaxshilanadi.
Ochlikdan keyin quyuq yog'li, tuzli, achchiq, shakarli, kraxmalli taomlardan ochlik o'tkazgan kun miqdoricha iste'mol qilmay turasiz.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Donishmand 05 Yanvar 2013, 12:51:14
Ochlik bilan kuniga 1-2 kg ves tashlaydi, bir haftada 10 kg'ga ozasiz...

Bundan chiqdi man ikki hafta ochlik qilsam, qo'shimcha daromad ham olishim mumkin ekan:
Maktabga yarim stavkaga ishga kiraman - biologiya darsida ko'rgazmali qurol sifatida skeletning o'rniga burchakda tursam oyiga 300-400 ming borda! )))
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 05 Yanvar 2013, 13:54:31
Ana ko'rdingizmi har tomonlama foydali bu, siz bo'lsa bir yildan beri etibor bermay kelasiz. 30-40 kunli ochlik qilsangiz yog', go'sht, shakar, oliy nav un, qahva, panta kola, tuzlamalardan naq ikki oy istemol qilmaysiz, suv tekin, bemalol behavotir yuraverasiz.
Ochlik 30 kunga yetganda et suyakka yopishib, ko'zlar kosasidan chiqquday bo'lib qolganda biror daxshat filmda rol o'ynasangiz kamida 6ming ko'kni qurtday sanab olsangiz bo'ladi.
Darsda ham ko'krakda nechta suyak bor deb belalol ko'rgazma o'tkazaverasiz, qarabsizki oiladagi iqtisod, va darsdagi qo'shimcha daromad bilan ikki oyda sutrang lositti sotib olasiz. )))
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mufazzala 05 Yanvar 2013, 17:12:58
 :asl3:

Mo'min Mirzoni gaplariga qo'shimcha (rihlom)

Baqirolmay, chaqirolmay qolasiz.
Choyxona, samovar, gap, o'tirish ham yo'q. Qarabsizki, uyda sevimli
va fidokor ota-onaga aylanasiz qolasiz.
Sanasam ko'p juda, foydalari. Hullas har tomonlama foyda.
Kep qoling, och qoling.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Donishmand 05 Yanvar 2013, 17:30:16
:asl3:
Baqirolmay, chaqirolmay qolasiz...
Shu joyi sal to'g'ri kelmayapti-da... Unda kim ishlaydi?...
Iqtibos
Choyxona, samovar, gap, o'tirish ham yo'q...
Hmmm... Choyxonachining ham bola-chaqasi bor...
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 05 Yanvar 2013, 19:13:40
:asl3:
Baqirolmay, chaqirolmay qolasiz...
Shu joyi sal to'g'ri kelmayapti-da... Unda kim ishlaydi?...
Iee hali ishxonada baqirib kun o'tkazaman deng, oqsoqol deb bejiz aytmagan ekanman : )

Mufazzala opaning gaplarida jon bor. O'tgan yili shunday holatga tushgandim.
Uyda bir-ikki ortiqcha meva bor edi, shuni bir forumdoshimizdan pul kerak deb sotib berishini so'radim, u forumdoshimiz o'sha narsa bilan savdo qilardi...
Oldimga keldi, ozib ketganimni ko'rib hol-ahvol so'radi.
- Nima bo'ldi?
- O'zi, ovqat yemayapman.
- A, nima bo'ldi? Umuman yemayapsizmi? (Boyaqish aka, pul kerak deganimga umuman puli qolmaganidan ovqatsiz kun o'tkazyaptikan deb o'ylabdi)
- Ha.
- Puliz yo'qmi?
- Oldimdami, yo'q uzr. (uy kiyimida chiqqanim uchun pul olmabman)
Aka qo'rqib ketti, "tez o'tiring mashinaga" deb rulga o'tirdi. Gapiray desam ovoz yo'q, gapirsam ham tushunmaydi, tomoq yarim soniyada qup-quruq bo'lib qolib tilimga bir tomchi ham so'lak kelmasa...
- Qayoqqa ketyapmiz?
- Bozorga, yegulik olamiz. Ishqilib o'g'ilchez yaxshimi?
- Iee aka... - og'iz qurib ketib gapirolmay qoldim, cho'ntakdan telefonni olib "ochlik o'tkazyapman, Pol Breg" deb yozib ko'rsatdim.
- Ee shunaqa demaysizmi, qo'rqib kettimey, Xudoga shukr. Xayriyat. O'g'liz yaxshimi o'zi?
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Donishmand 06 Yanvar 2013, 12:16:50
Оч қолиш бидъатмасми ишқилиб? :)
Hozir nanotexnologiyalar asri, bidi'atligini ham, bidi'atmasligini ham isbotlab berishlari mumkin. "Ho'p," - deb tursangiz bo'lgani. ;)
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 16 Mart 2013, 14:10:37
Талабга биноан жигар, ут пуфак, ошкозон, асцит (сув йигилиши) дан келиб чикадиган касалликларга кандай очлик утказиш хакида гаплашамиз.
Бу бир неча боскичдан иборат, асосий киладиган ишимиз зарарли таомлар тузлама, дудланган, консерваланган, аччик шур харкандай таомдан тийилиб пархез килиш, ва очлик утказиб ични тозалаш...
Ут пуфак бевосита жигар билан богланиб туради, буни даволаш учун уртача 15-20 кунлик очлик ва 15 кунлик пархез утказиш керак булади.
1 чи кадам.  1-2 кунлик пархез, зарарли таом ва ичимликлардан тийилиш, асосий ичимликни сув ташкил этиши керак, кора чой ва кахва такикланади.
2 чи кадам. Кечаси ётиш олдидан сурги дори ичиш. Буни аптекадан олмай Пайгамбаримиз "Агар бирор нарсада улимнинг шифоси булса, санода булар эди" деб мактаб утган маккаи сано дамламасидан ичамиз, бу жуда енгил сурги дори хисобланади, магний сулфатга ухшаб одамни кийнамайди.
Бир ош кошик маккаи санодан олиб катта кружка деб аталадиган 350-400 мл пиёлага солиб, устидан кайнок сув куйиб 2-3 соатга димлаб куйилади. Кечаси ётиш олдидан шуни охиригача ичиб уйкуга кетилади, шу билан очлик бошланди.
3 чи кадам. Очлик утказишда кунда 2литр тоза сув ичиш тавзия этилади. Хар соатда 100-200 мл сув ичилса кечгача бемалол 2 литр сув истеъмол килиш мумкин.
Очлик вактида хеч нима ейилмайди, витаминга тула шарбатлар хам, табиий доривор гиёхлардан тайёрланган дамламалар хам ичилмайди, ичимлик хам таом хам факат сув.
Очликда корин огриб, бош айланиб кунгил айнаб кусса, бу ошкозонда захарлар тупланганидан далолат, бунинг давоси клизма. Кунда бир марта клизма килиб ични тозалаб туриш тавсия этилади. Агар бош айланмаса клизмага хожат йук, шунчаки бир чой кошик лимон сувини 50 мл сувга солиб ичиб юбориш керак булади. Бу лимон шарбатини кунда факат бир марта ичилади, бу ошкозонда йигилиб колган захарларни ташкарига хайдайди.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 16 Mart 2013, 14:18:49
Лимон топилмаса асал хам булаверади. 100мл сувга чой кошикнинг туртдан бир кисмича асал кушилади, шуни симириб ичиш керак, кунига бир махал.

Йукорида бир нарсани унутибман, янги бошлаганлар бирдан 15 кунлик очликка утиб кетмасин, аввал уч кунликдан бошланади, сабаби бирдан 15 кунлик утказишга ошкозон тайёр булмайди. Аввал 3 кунлик, бир хафталик танаффусдан сунг 15 кунлик очликка утилади.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Абдурроҳман 16 Mart 2013, 20:42:19
Қон таркибидаги гемоглобин  миқдорини тез фурсатда халқ табобати билан кўпайтириш юзасидан кимда қандай тавсиялар бор? Бир ойча муддат ичида 8 ни хеч бўлмаса 11 га кўтаришимиз зарур.

Дори дармон кор қилмаяпти, сабаби дори истеъмол қилиши билан кўнгил айниб, ич кетиши ва кечаси билан ухлай олмай чиқиш ҳоллари кузатиляпти.

Кунда жигар қовуриб беришга қарор қилдим. Лекин 3 марттадан кейин у ҳам ошоқозонни безовта қила бошлади. 3 кунда зўрға ўзига келди...
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 16 Mart 2013, 21:44:09
Gemoglobinni kopaytirishda meditsina ham yaxshi ishlaydi.
biz asosan barbaris (qoraqand) dan kompot qilib ichib oshiramiz. Uch litr suvga bir piyola barbaris solib qaynatiladi, 10-15 daqiqalardan so'ng 200mg novvot ham solinadi, bir litr qolguncha qaynatiladi.
Yoki yong'oq, bodom, mayiz, novvotni olib, barchasini tuyib bir idishga solib qoyiladi. Har kuni nahorda och qoringa bir qoshiqdan istemol qilinadi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 17 Mart 2013, 09:39:55
Қон таркибидаги гемоглобин  миқдорини тез фурсатда халқ табобати билан кўпайтириш юзасидан кимда қандай тавсиялар бор? Бир ойча муддат ичида 8 ни хеч бўлмаса 11 га кўтаришимиз зарур.

Дори дармон кор қилмаяпти, сабаби дори истеъмол қилиши билан кўнгил айниб, ич кетиши ва кечаси билан ухлай олмай чиқиш ҳоллари кузатиляпти.

Кунда жигар қовуриб беришга қарор қилдим. Лекин 3 марттадан кейин у ҳам ошоқозонни безовта қила бошлади. 3 кунда зўрға ўзига келди...

Мўмин Мирзога қўшимча. Қизилчани Лавлаги дермиди қирғичдан ўтказиб, хомича ейиш ҳам гемоглобинни кўпайтиради иншоаллоҳ. Асосийси, табии, безарар.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 17 Mart 2013, 11:12:59
Meva sabzavotlarni supermarketdan olmang, iloji boricha dexqonlardan oling, chiroyli uzun sabzilarda siz kutgan moddalar bo'lmaydi. Hunuk, kichkina bolsayam dorilanmaganini, tabiiy yol bilan o'stirilganini oling.

Gemoglobin MuhammadSohib aytgan qizilchani qirib ustiga yong'oq qo'shib yeyilsa yanada yaxshi bo'ladi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Donishmand 17 Mart 2013, 11:41:23
Mirzo, Hamma narsani yozibsiz-u, ochlikning eshigidan qanday kirishni yozmabsiz-ku? Misol uchun, men ochlik boshlamoqchi bo'lsam, ertalabda turib, yaxshilab saharlik qilib, osh-posh, qovurilgan birnimalar, shashlik-pashlik, baliq, tabakalarni yeb, keyin  boshlaymanmi, yoki kunning to'g'ri kelgan paytidan boshlab "bo'ldi, endi hech narsa yemayman" - deb o'zimga-o'zim hukm chiqarib qo'yaveramanmi?
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 17 Mart 2013, 12:39:42
Oqsoqol Kasallikdan to'liq qutulamiz edimi mavzu nomi, hullas salomatlik bo'limida kecha yozdim. Avval ikki kun siz sanab o'tgan narsalardan tiyilib (yaxshisi chiroylik tog'oraga solib toshkentga jonatvoring ))) parhez qilasiz, keyin kechasi yotish oldidan sano damlamasi ichib yotasiz, shu bilan ochlik boshlanadi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Зайнаб 17 Mart 2013, 12:51:36
Ассалому алайкум. Менинг ҳам саволларимга жавоб берсангиз.
Сано русчасига нима бўлади? Маккажўҳори сочи эмасми?
Кейин, очлик пайтида баданнинг ҳар хил жойларида оғриқ туриши нимадан? Бу нормал ҳолатми? Бу оғриқлардан қандай қутилиш мумкин?
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 17 Mart 2013, 13:41:34
Ассалому алайкум. Менинг ҳам саволларимга жавоб берсангиз.
Сано русчасига нима бўлади? Маккажўҳори сочи эмасми?
Кейин, очлик пайтида баданнинг ҳар хил жойларида оғриқ туриши нимадан? Бу нормал ҳолатми? Бу оғриқлардан қандай қутилиш мумкин?

Узр Мирзони ўрниларига:

Санонинг русча номлари «Ð¡ÐµÐ½Ð½Ð¾Ð¹», "ПЛОДЫ СЕННЫ",
Кассия остролистная (лист сенны, александрийский лист) каби номланади.
Очлик пайтида баданнинг ҳар жойларида оғрик туриши, сизда бўлаётган ижобий ўзгаришлардан. Яъни, овқат хазм қилиш аъзоларининг дам олиб, қолган бир қанча аъзоларда йиғилиб қолган заҳарларни организм ташқарига чиқариш пайидан бўлгани туфайли, оғриқлар, кўнгил озиши, бош оғриғи кузатилади. Одатда, бу ҳолат организмнинг қай даражада саломатлигига қараб кузатилади. Баъзилар очликка дарров кўникиб олади. Яъни, уларнинг организмлари у қадар токсинларга тўлиб кетмаган бўлади. Унинг учун оз-оздан очлик қилишлари билан агар яна нотабии нарсалар истеъмолини кўпайтирмасар, дарҳол режимга тушиб оладилар.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш бўлган жиҳат шуки, бирданига очликка кириб кетиш фикримизча, бироз хавфли. Яъни, аввал Мўмин Мирзо юқорида таъкидлаган нон маҳсулотлари, консервалар, кофе, ширинликлар, айниқса, шакар, оққанд кабилардан бир йўла воз кечиб, уларнинг ўрнига карам, сабзи, олма, кўкатлар, асал, хурмо кабиларни истеъмол қилиб туриш мақсадга муофиқ. 2-3 кун шундай давом этиб, организм ўзига яраша кўникма ҳосил қилгандан кейин фақат тоза сув истеъмоли билан очлик йўлига ўтилса, иншоаллоҳ Ўзи ёрдам беради.
Энг асосийси, очлик пайтида содир бўладиган турли нохуш ҳолатлардан қўрқиб қолмаслик керак. Унда очликнинг фойдасига ҳам футур етказиб қўйилади. Валлоҳу аълам.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 17 Mart 2013, 15:35:25
Ассалому алайкум.
...очлик пайтида баданнинг ҳар хил жойларида оғриқ туриши нимадан? Бу нормал ҳолатми? Бу оғриқлардан қандай қутилиш мумкин?
Va alaykum assalom.
Badanning har xil joylarida og'riq turishi bu kasal joydagi ortiqcha narsalardan tozalanayotganiga nishona. Og'risa emas og'rimasa tashvishlanish kerak bo'ladi, ochlikda kasal joy og'rishi tabiiy hol.
Og'riqlardan (agar kuchayib ketsa) qutulish uchun ochlikni to'xtatib turishingiz kerak, uch-to'rt kundan keyin yana davom ettirasiz. Bu og'riqlar sizga katta foyda berayotganini bildiradi, siz adashmay to'gri yo'ldan ketyapsiz, ochlik tez-tez o'tkazib turing.
Agar bosh aylanib ko'ngil aynisa tezda oshqozonni zaharlardan tozalash kerak, bu Bregg tavsiyasi bo'yicha limon suvi yo asalchoy ichib yoki Nikolayev tavsiyasi bo'yicha klizma qilib oshqozon tozalanadi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Зайнаб 17 Mart 2013, 19:45:55
Жавобинглар учун катта рахмат. Шижоат ва ихлосим яна ҳам кучайди. Шу мавзуни тўхтатмасдан олиб боринглар деб қоламан.  :)
Шунда сано бу хильбами? Сенна деб қидирсам, пажитник сенной-хильба деб чиқаряпти.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 17 Mart 2013, 20:46:45
Yo'q sano umuman don emas, barglar, uni choyday ichiladi, yengil surgi dori.
Ko'rinishi tol bargiga o'xshaydi, lekin kichik va yupqaroq, rangi och yashil. ko'pincha quritilgan holda sotiladi. Toshkentda deyarli barcha dexqon bozorlaridan bor.
(http://img.alibaba.com/photo/127553473/Medicinal_Herbs_Senna_Leaves.jpg)
Rossiyada esa aptekalardan so'raysiz, paketchalarda upakovkalangan holda sotiladi. "Sena" ham deyiladi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Muxsiya 18 Mart 2013, 09:50:37
bunaqa o'simlikni endi eshitishim vodiydan ham topsa bo'ladimi buni
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 18 Mart 2013, 10:57:03
Ha dehqon bozorlarida zanjabil, dolchin, qalampirmunchoq kabi dorivor giyohlar bilan savdo qiladiganlardan so'raysiz. Lekin buni muntazam ichib yurish yaramaydi, hammasi tabib belgilab bergan meyorda ichiladi. Retseptsiz oyda bir marta ichish ham mumkin.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Muxsiya 20 Mart 2013, 13:03:34
damlab ichish kerakmi
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 20 Mart 2013, 13:20:34
Ha (400ml)lik krujkaga bir choy qoshiq to'ldirib solib, ustiga qaynab turgan suv quyib krujka og'zini yopib dimlab qo'yiladi. Ikki soatlardan so'ng ohirigacha ichiladi. Undan keyin hech narsa yeyilmaydi.

Buni shanba kuni amalga oshirgan afzal, yakshanba dam olish bo'lgani uchun.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: ziyod_000 20 Mart 2013, 15:40:54
Mo'min Mirzo, sizlarda "Ochlik mo'jizasi" degan kitob bormi ? Bolsa meni pochtamga yuboringlar iltimos ! Siz aytgan odamlarga shahsiy maktub yubordim , mana 3 kundirki javob haligacha yo'q . Yoki chorsu bozorida ham o'zbekchasi bo'ladimi ?
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Muxsiya 20 Mart 2013, 17:26:40
мениям руйхатга кушиб куйинг менгаям жуда керак бу китоб
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: AbdulAziz 20 Mart 2013, 20:08:13
Mo'min Mirzo, sizlarda "Ochlik mo'jizasi" degan kitob bormi ? Bolsa meni pochtamga yuboringlar iltimos ! Siz aytgan odamlarga shahsiy maktub yubordim , mana 3 kundirki javob haligacha yo'q . Yoki chorsu bozorida ham o'zbekchasi bo'ladimi ?

Пол Брэгг:  "Очлик мўъжизаси" (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5125.msg276301#msg276301)
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 20 Mart 2013, 20:58:45
ziyod_000 oddiy kitobini olmoqchi bo'lsangiz Chorsuda bor. Kitoblar olami"ga o'rta eshikdan kirib o'ngdagi birinchi do'konga qarang, ro'mol o'ragan to'laroq hola ishlaydi. O'sha holadan Pol Breggning kitoblaridan so'rang, "ochlik mojizasi" ham "yurak" ham bor. Agar tugagan bo'lsa Ixlosga kiring, sal qimmatroq bo'lsayam kitobni olsangiz bo'ladi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: soliha_siddiq 20 Mart 2013, 21:34:05
Assalamu alaykum...

Ochlik boyicha  mana bu ayol ham yaxshi tajribaga ega,man shu asosda qilaman, natijalar zor bovotti alhamdulillah...

 http://alfamedis.narod.ru/

 http://www.youtube.com/watch?v=V3jlvUibiFA
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 20 Mart 2013, 22:42:29
Soliha_siddiq. Yaqinda islom.uz forumida ham yozgandim, agar inson o'z mijozini bilmasa damlamalik ochlik o'tkazish mumkin emas. Inson o'ziga o'zi tashxis qo'ya olmaydi, bir tabibning tashxisi kerak, u tabib shu bilan mijozini ham aytadi.
Marva Oganyanga kelsak, u ayol ochlikni shifobaxsh giyohlar bilan olib boradi, bu Oganyanni g'oyasi emas, Ibn Sino ham damlamalik ochliklar dasturini keltirgan. farqi ibn Sino inson kasali bilan uning mijoziga qarab damlamalarni buyurgan, Marva Oganyan esa muayyan bir kasallikka qarab damlama buyuradi, bu esa xato yo'l, kimgadir (mizoji o'sha damlamaga mos kelsa) foyda, kimgadir (mizojga to'g'ri kelmasa) ziyon beradi.
Ochlik bo'yicha eng yaxshi va havfsiz yo'lni tanlagan mutaxassislar Bregg, Nikolayev, Sheltonlar kiradi.
Chunki ular ochlikni faqat suv bilan olib boradi, suv esa hamma mijozlarga to'g'ri kelaveradi.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: ziyod_000 22 Mart 2013, 20:04:33
Kim qancha ochlik otqazgan uzog'i . 2 haftalik ochlik otkazsa qorin ochganligi bilinadimi juda . Men hozirda kitobni oqishda davom etyapman.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 23 Mart 2013, 08:35:04
Men ko'pi bilan 21 kunlik ochlik o'tkazganman. uch kun ochlikdan so'ng ovqatga bo'lgan ishtaha keskin tushib ketadi, qorin ochgani uncha sezilmaydi. Muhimi suvni vaqtida ichib yuring.
Muzaffala opa 40kunlik ochlik o'tkazib forumdoshlar orasida rekord o'rnatgan.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 24 May 2013, 05:54:50
Талабга биноан жигар, ут пуфак, ошкозон, асцит (сув йигилиши) дан келиб чикадиган касалликларга кандай очлик утказиш хакида гаплашамиз.
Бу бир неча боскичдан иборат, асосий киладиган ишимиз зарарли таомлар тузлама, дудланган, консерваланган, аччик шур харкандай таомдан тийилиб пархез килиш, ва очлик утказиб ични тозалаш...
Ут пуфак бевосита жигар билан богланиб туради, буни даволаш учун уртача 15-20 кунлик очлик ва 15 кунлик пархез утказиш керак булади.
1 чи кадам.  1-2 кунлик пархез, зарарли таом ва ичимликлардан тийилиш, асосий ичимликни сув ташкил этиши керак, кора чой ва кахва такикланади.
2 чи кадам. Кечаси ётиш олдидан сурги дори ичиш. Буни аптекадан олмай Пайгамбаримиз "Агар бирор нарсада улимнинг шифоси булса, санода булар эди" деб мактаб утган маккаи сано дамламасидан ичамиз, бу жуда енгил сурги дори хисобланади, магний сулфатга ухшаб одамни кийнамайди.
Бир ош кошик маккаи санодан олиб катта кружка деб аталадиган 350-400 мл пиёлага солиб, устидан кайнок сув куйиб 2-3 соатга димлаб куйилади. Кечаси ётиш олдидан шуни охиригача ичиб уйкуга кетилади, шу билан очлик бошланди.
3 чи кадам. Очлик утказишда кунда 2литр тоза сув ичиш тавзия этилади. Хар соатда 100-200 мл сув ичилса кечгача бемалол 2 литр сув истеъмол килиш мумкин.
Очлик вактида хеч нима ейилмайди, витаминга тула шарбатлар хам, табиий доривор гиёхлардан тайёрланган дамламалар хам ичилмайди, ичимлик хам таом хам факат сув.
Очликда корин огриб, бош айланиб кунгил айнаб кусса, бу ошкозонда захарлар тупланганидан далолат, бунинг давоси клизма. Кунда бир марта клизма килиб ични тозалаб туриш тавсия этилади. Агар бош айланмаса клизмага хожат йук, шунчаки бир чой кошик лимон сувини 50 мл сувга солиб ичиб юбориш керак булади. Бу лимон шарбатини кунда факат бир марта ичилади, бу ошкозонда йигилиб колган захарларни ташкарига хайдайди.

Жигарни тозалаш
 
 Ð–игар ва сафро косасини (ўт пуфагини) тозалашни бошлашдан аввал ҳазмни тузатиш, ичакларнинг яхши ишлашини таъминлаб, ич қотишини кетказиш керак бўлади. Агар ич кетаётган бўлса, ичакларни кучайтириш, ошқозон ва ичакларда яралар бўлса, уларни даволаш керак бўлади. Яъни ҳазм тизими, жигар ва сафро косаси (ўт пуфаги) зарарли моддаларни чиқара олиши учун қувватланишлари талаб қилинади.
 
 Ð”астлабки тайёргарлик  жараёни 3-4 ҳафта давом этади.
 Ð–игарни тозалаш муддати 3 кун. Умумий жараён эса 24-31 кун.
 Ð­Ñ€Ñ‚алабдан Тушликкда қадар салат ёки қатиқ билан бир қанча сабзавотдан қилинган таом ёки фақатгина салат ёки қатиқ ейиш мумкин. Қатиқни майда тўғралган петрушка, янги пиёз ёки саримсоқ билан аралаштириш керак.
 Ð¢ÑƒÑˆÐ»Ð¸ÐºÐ´Ð° салат ёки қатиқ билан бир қанча сабзавотдан қилинган таом ёки фақатгина салат ёки қатиқ ейиш мумкин. Қатиқни майда тўғралган петрушка, янги пиёз ёки саримсоқ билан аралаштириш керак.
 ÐšÐµÑ‡Ò›ÑƒÑ€ÑƒÐ½ салат, мева ёки қовун-тарвуз ейилади ёки занжабил чойи ёки кўк чой асал билан ичилади. 30 гр саримсоқли зайтун ёғи ва 30 гр лимон суви аралаштирилиб, уйқуга ётишдан аввал ичилади.
 Ð˜Ð·Ð¾Ò³: Тайёргарлик жараёнида ҳафтада 1-2 кунни фақат мева ёки сабзи суви аралашмаси билан ўтказиш яхши. Ичи қотган кишилар майдаланган санони таомга сепиб, ейишлари мумкин. Сано ўрнига янги майдаланган ёки намланган зиғир уруғи ҳам ишлатишлари мумкин:

Соғлом ёшлар тайёргарлик жараёнини қисқартиришлари мумкин:
 Ð®Ò›Ð¾Ñ€Ð¸Ð´Ð° айтиб ўтилганидек 7 кун ўтказилади. 8, 9 ва 10 кунлар оч қолинади (“3 кунлик очлик” бўлимига қаранг.) Рўзадан кейин 11-чи кун соат 17.00 гача олма суви ичилади, соат 17.00да 1 ош қошиқ тўлдирилиб, магнезиум сульфат 1 пиёла сувда эритилиб, ичилади ва кечқурун соат 19.00да жигар тозаланиши бошланади. (“Жигарни тозалаш, 3-чи кун” бўлимига қаранг.)
 Ð£Ð¼ÑƒÐ¼Ð¸Ð¹ жараён 11 кун.
 5-10 ёшли болаларда эса 1 ёки 3 кун очлик қилинади. Жигар тозаланиши 1 кунлик очликда “Жигарни тозалаш, 1-чи кун” бўлимига мувофиқ бошлаб, 3 кунлик очликда “Жигарни тозалаш, 3-чи кун” бўлимига мувофиқ равишда амaлга оширилади.
 Ð£Ð¼ÑƒÐ¼Ð¸Ð¹ жараён 4 кун.
 Ð‘у ёшдаги болаларда қўлланиладиган зайтун Ñ‘Ò“ миқдори 100-150 гр, соат 17.00да ичиладиган магний сульфат миқдори 1 чой қошиқ бўлиши керак.
 Ð”иққат! Тайёр таом ва ичимликлар, гўшт, сут, тухум, пишлоқ, шакар, қора чой, қаҳва ва шоколад истеъмол қилиш  таъқиқланади.
 Ð‘иринчи кун тайёрланишга ва жигар тозалашга ният қилинади. Тайёрланиш тугаганидан кейин жигар тозаланиши нияти такрорланади. Бу жараёнда ният қилиш, жуда муҳимдир, чунки жигар ўз фаолиятини қилинган эгасининг, яъни одамнинг қилган ниятга кўра режалаштиради.
 ÐžÐ³Ð¾Ò³Ð»Ð°Ð½Ñ‚ириш: жигар тозаланишига тайёргарлик мазкур китобни ўқиб, даволанишни татбиқ қилган кишилар учундир. Доктор тавсияси билан алоҳида даволанганлар жигарни тозалашни “3-чи кун” бўлимида кўрсатилган тартибда қилишади.

"ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ (йўқотилган шифонинг изидан)" (http://www.facebook.com/groups/haqiqiytibbiyot/)
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Mo'min Mirzo 24 May 2013, 06:07:33
Др.Ойдин Солиҳ дастури ҳам жуда яхши экан.

Очлик билан даволаш (Рўза)

Очликда ният жуда муҳимдир. Очликка ният қилинганда вужуд ўзини бу ниятга кўра дастурлаштиради. Очликнинг ҳар куни учун аниқ миқдорларда ортиқча моддаларни камайтиришга ва сарф қилишни режалаштиради. Вужуднинг дастурини бузмаслик учун ниятни бузмаслик керак. Очликдан қўрқиш учун сабаб йўқ, очликдан инсонга ҳеч бир зарар келмайди. Чунки, Аллоҳ Таъолони зикр қилган ҳужайрага қабрда қурт-қумурсқа тега олмагани каби, очлик ҳам вужуддаги зикр этган ҳужайраларга тега олмайди. Очликда бадан ҳам оч қолмайди, чунки ҳар бир ҳужайранинг 40 кунлик заҳираси, ризқи бор.
Шу билан бирга, вужуд йиллар давомида тўпланган ортиқча модда ва ёғни озуқага алмаштириб, қўллайди. Буни идрок этганнинг очлиги хотиржам ўтади.
Олимлар: “Соғлиқ учун оч қолиш рўза ҳисобланмайди”, дейдилар. Демак, ният этганда фақат Аллоҳнинг розилиги учун соғлом бўлишни кўзлаб, ният қилиш тўғри бўлади.
Ҳайзли ва нифосли (туққан) аёллар ҳам рўза нияти билан эмас, соғлиқ нияти билан очликни амалга оширишлари лозим.
Соғлом бўлиш учун ўн кундан кўп очликка ҳожат йўқдир.
Очлик қила олмаганлар очлик кунининг 2 бараваригача ҳар куни мева ва сабзавот шарбати ичиб, мисол учун, 3 кунлик очлик ўрнига 7 кун, 10 кунлик очлик ўрнига 21 кун фақат мева ва сабзавот шарбати ичиб, ўтказишлари лозим. Кунига 1,5-2 литр янги сикилган мева ва сабзавот шарбати етарли бўлади. Мева ва сабзавот шарбатига бироз сув қўшимча этишни унутмаслик лозим. Мева шарбатини танлаганда “Дорилар” бўлимига қаранг. Фақат турли мева шарбати танлаганингиз каби, ҳар сафар бошқа-бошқа мева шарбатлари ҳам ичишингиз мумкин. Мисол учун, 7 кун мобайнида фақат олма суви ва олма шарбати + сабзи шарбати ва қизил лавлаги шарбати+сабзи шарбати аралашмаси ҳам ичишингиз мумкин. Мисол учун, эрталаб лимон, грейфрут ва апельсин шарбати, пешинда - анор, пешиндан кейин - олма + савбзи шарбати аралашмаси, кечқурун эса - сабзи + қизил лавлаги суви ичилиши мумкин.
Соғлом одам учун мева сувидан кўра меванинг ўзи жуда фойдалидир.
1 кунлик очлик
Суннат рўзалари ҳар душанба ва пайшанба куни тутилади. Бу, шубҳасиз, рўза учун энг xайрли кунлардир. Шу билан бирга, ҳафтанинг исталган кунида ҳам рўза тутиш мумкин. Мисол учун, душанба куни тутилувчи бир кунлик, яъни 36 соатлик очлик рўзаси қуйидаги шаклда амалга оширилади:
Якшанба кечқурун соат 19:00’дан эътиборан ҳеч бир нарса еманг. Уйқудан олдин сано ёки магнезиум сулфат каби бир ичак бўшатувчи дори ичилади. Душанба эрталаб ҳеч нарса емасдан катта хожат келиши учун 1 стакан сув ичилади ва рўза бошланади.
Ич қотиш муаммосига дучор бўлганлар клизма ҳам қилиши мумкин.
Ич қотиш муаммоси бўлмаса, 1 кунлик ва 3 кунлик рўзада клизма қилишга ва сано ичишга зарурат йўқ. Ифторда рўза ҳеч нарса емасдан 1-3 ютум сув билан очилади. Бироқ сув ичишни истаганлар истаганича сув ичишлари мумкин.
Сешанба эраталаб соат 07:00’да мева шарбати ичилади ва мева ейилади. Шу тарзда 36 соатлик рўза тамомланади. Шу куни кун бўйи фақат мева суви ичилади, мева ва салат ейилади, кечқурунга яқин овқат ейилиши мумкин.
Рўза ширинлик ва овқат билан очилмайди. Рўзани ширинлик билан очиш ошқозон ости безига xавф туғдириб, уни қийнайди. Рўзани овқат билан очиш эса ичак ўралишига сабаб бўлиши мумкин.
Бир кунлик рўзани давом эттиришни истаганлар ҳафтанинг айни куни, мисол учун, ҳар душанба, танафуссиз давом эттиришлари лозим. Чунки вужуд учун ҳафтанинг айни куни тутилган рўза қулай бўлади.
Рўза куни келганда иштаҳа ўз-ўзидан кесилади ва очлик осойишта ўтади.
Рўза фарқли кунларда тутилса, организм ўзини йўқотиб қўяди, иштаҳа кесилмайди ва очлик қулай кечмайди.
Бола ва ёшлар рўзага жуда қулай мослашади ва қисқа вақтда бутун хасталиклардан қутилишади.
Ҳафтада 1 кун рўза тутган ва овқат тартибини бузмаган кишилар касаллик кўрмайдилар. Ақлли инсон хасталиклардан умр бўйи ҳимояланиш учун ҳафтада 1 кун рўза тутишни канда қилмайди.
Кексалар бутун тозалашларни амалга оширгандан сўнг 1 кунлик рўза тутишади.
(Др.Ойдин Солиҳ)

----------------------------------------------------------------------------------------------------

10 кунлик очлик

 ÐŽÑÐ¸Ð¼Ñ‚алар(шиш), оғир суяк хасталиклари, руҳий касалликлар, тутқаноқ (эпилепсия) ва мултипл склероз (MS), каби неврологик касалликлар, юрак томир хасталиклари ва барча оғир дардлардан 10 кун оч қолмасдан қутилиш қийин. Чунки юқорида айтилгани каби, очлик фақат 5-чи-7-чи кундан сўнг ҳужайраларга тушади ва ўзгарган ҳужайраларни яхшилайди, яхшиланмаганларини йўқ қилади.
 Ð ÑžÐ·Ð° бошлашдан олдин кечқурун янчилган сано ёки магнезиум сулфат олинади ва саҳарда 1-2 стакан сув ичилади.Ичаклар бўшамаса, клизма қилинади, чунки рўза давомида ичаклар тоза бўлиши керак.
 Ð˜Ð»Ðº 3 кун ифторда 1-3 ютум, жуда исталса, исталганича сув ичиш мумкин. 3 кундан сўнг ифтор ва саҳарда исталганича сув ичиш мумкин. Ичилган сувнинг сифати жуда муҳимдир.(“Сув” бўлимига қаранг.)
 ÐšÑƒÐ½Ð´Ð° 1-2 марта совуққа яқин илиқ ёки совуқ сув билан ғусл қилинади. Таҳорат учун ҳам, ичиш учун ҳам иссиқ сув қўлланилмаслиги лозим, чунки очликда ошқозон безлари ишламайди ва фермент ишлаб чиқармайди. Ичилган ва ғусулда қўлланилган иссиқ сув ошқозон безларини ишлатиб юборади, ошқозон безлари эса фермент ишлаб чиқара бошлайди. Бундай ҳолатда инсон рўзасини очишга мажбур бўлади.
 ÐžÑ‡Ð»Ð¸ÐºÐ´Ð° ҳар хил жойларда оғриқлар, иситма, титраш, қусиш, ич кетиши бўлиши мумкин, Ò›oндаги шакар ва қон босими тушиши мумкин. Буларнинг барчаси нормал ҳолат бўлиб, яхшиланишга ишоратдир.
 Ð‘у жараён организмнинг ўз ҳолатига кўра ўз эҳтиёжини тартибга солишидир, бу жараёнга аралашиш, яъни уни тўхтатиш учун дори ичиш тўғри эмас. Бу ҳолатлардан бири ёки бир қанчаси юзага келса, сув клизмаси қилинади.
 ÐšÐ»Ð¸Ð·Ð¼Ð° йўли билан ташқарига чиққан унсурлар кўп бўлса, очлик давомида бир-икки кунда бир клизма қилинаверади.
 10 кунлик рўзани шу масалани тушунган бир доктор назоратида амалга ошириш жуда қулайдир. Бундан ташқари, рўзанинг моҳиятини англамаган докторлардан узоқ туриш лозим. Oчлик тугагандан кейинги 10 кунлик босқич ўн кун очлик каби муҳимдир.
 Ð‘у кунларда вужуд йўқолган хаста ҳужайраларнинг ўрнини тўлдириш учун соғлом ҳужайраларни кўпайтириб, аъзоларни янгидан қуришни бошлайди. Яъни тамомланган рўзанинг натижаси бевосита бу ўн кун мобайнида еган овқатларга боғлиқдир. Истеъмол қилинган овқат мева, тоза сабзи, рафина килинмаган зайтун ёғи, табиий асал бўлиши керак. Cувга диққат қилиш лозим! (“Сув” бўлимига қаранг.)

Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: kamoliddinov 24 May 2013, 20:32:56
 :asl3:
Juda yaxshi post ekan. 3 kunlik ochlik deganda nimani nazarda tutayabsizlar? Shunda kuniga 1 maxal ovqat yeb yuriladimi hech bo'lmasa. 40 kun ochlik degandachi(Hech nimasiz 40 kun yashab bo'lmasligini bilaman, suv ichib xam yashab yurish qiyin bo'lsa kerak)? Necha kunda bir ovqatlaniladi yoki kuniga necha maxal?. Man xozir sal sermiganman(4-5 kiloga). 4-5 oydan beri 2 maxal ovqat yeyman. 12 soatda bir marta. To'g'risi umuman rezultatini ko'rmadim. Internetda o'qisam qaytaniga 2 mahal ovqat yeyish odamni semiz qiladi deyilgan yerlar ham bor.

Oldindan raxmat.
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 24 May 2013, 23:55:58
:asl3:
Juda yaxshi post ekan. 3 kunlik ochlik deganda nimani nazarda tutayabsizlar? Shunda kuniga 1 maxal ovqat yeb yuriladimi hech bo'lmasa. 40 kun ochlik degandachi(Hech nimasiz 40 kun yashab bo'lmasligini bilaman, suv ichib xam yashab yurish qiyin bo'lsa kerak)? Necha kunda bir ovqatlaniladi yoki kuniga necha maxal?. Man xozir sal sermiganman(4-5 kiloga). 4-5 oydan beri 2 maxal ovqat yeyman. 12 soatda bir marta. To'g'risi umuman rezultatini ko'rmadim. Internetda o'qisam qaytaniga 2 mahal ovqat yeyish odamni semiz qiladi deyilgan yerlar ham bor.

Oldindan raxmat.


3 кунлик очлик деганда 3 кун сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмасликни тушунилади. 40 кунлик очлик деганда 40 кун сувдан бошқа ҳеч нима емасликни тушунилади.
Бир кунда икки маҳал овқат билан бирор киши сизга "одам озади" деган бўлса хато гапирибди валлоҳу аълам. 
Nom: Javob: Касалликдан тўлиқ қутуламиз
Yuborildi: kamoliddinov 25 May 2013, 01:16:24
:asl3:
Juda yaxshi post ekan. 3 kunlik ochlik deganda nimani nazarda tutayabsizlar? Shunda kuniga 1 maxal ovqat yeb yuriladimi hech bo'lmasa. 40 kun ochlik degandachi(Hech nimasiz 40 kun yashab bo'lmasligini bilaman, suv ichib xam yashab yurish qiyin bo'lsa kerak)? Necha kunda bir ovqatlaniladi yoki kuniga necha maxal?. Man xozir sal sermiganman(4-5 kiloga). 4-5 oydan beri 2 maxal ovqat yeyman. 12 soatda bir marta. To'g'risi umuman rezultatini ko'rmadim. Internetda o'qisam qaytaniga 2 mahal ovqat yeyish odamni semiz qiladi deyilgan yerlar ham bor.

Oldindan raxmat.


3 кунлик очлик деганда 3 кун сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмасликни тушунилади. 40 кунлик очлик деганда 40 кун сувдан бошқа ҳеч нима емасликни тушунилади.
Бир кунда икки маҳал овқат билан бирор киши сизга "одам озади" деган бўлса хато гапирибди валлоҳу аълам. 

Tushunarli, raxmat.