ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Umumiy bo'lim => Yangiliklar => Futbol => Mavzu boshlandi: Shoxjahon12 28 Iyul 2011, 19:13:19

Nom: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 28 Iyul 2011, 19:13:19
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ. ОСИЁ. 2-САРАЛАШ БОСҚИЧИ
ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:3 (0:0)
Голлар: Виктор Карпенко 47, Баҳодир Насимов 65, 90
Огоҳлантиришлар: Шуҳрат Раҳмонов 13, Даврон Асқаров 28 - Станислав Андреев 30
Қирғизистон: Руслан Амиров, Даврон Асқаров, Азамат Бойматов, Курсанбек Шeратов, Азиз Сиддиқов, Анатолий Власичeв, Мирлан Мурзаeв, Марат Ажиниёзов, Руслан Жамшидов (Қаюмжон Шарипов 46), Шуҳрат Раҳмонов, Айбек Орозалиев
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виктор Карпенко (Жавлон Иброҳимов 68), Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Салим Мустафоев, Темур Кападзе (Жасур Ҳасанов 75), Лутфулла Тўраев, Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Улуғбек Бақоев (Баҳодир Насимов 63)
Ҳакамлар: Али Абдулнаби (Баҳрайн), Муҳаммад Салмон Муҳаммад Жафар, Маҳфуд Алавий Сайид Жалал (барчаси - Баҳрайн), Марай ал-Аважий (Саудия Арабистони)
Назоратчи: Ториқ Аҳмад (Ироқ)
Комиссар: Мамметкулиев Аллаберди (Туркманистон)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 28 Iyul 2011, 19:16:28
Ўзбекистон иккинчи саватчадан жой оладими?

 
Бугун халқаро ФИФА ташкилоти терма жамоаларнинг рейтингини эълон қилди.

Энди, Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионати учун саралаш босқичларига қуръа ташлаш айнан бугунги кўрсаткичларга қараб белгиланади. Жамоалар ўз рақибларини шанба куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида билиб олишади.

Унгача эса, пайшанба куни Осиё минтақасида иккинчи саралаш босқичи ўйинларининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. Агар биринчи ўйиндаги натижаларга қараб, уйда ғалаба қозонган жамоани кейинги босқичга чиқади, деб фараз қилсак, қуйидаги саватчаларга дуч келамиз.

1-саватча: Япония, Австралия, Жанубий Корея, Эрон, Хитой
2-саватча: ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони, Қувайт
3-саватча: Баҳрайн, Сурия, Уммон, Ироқ, БАА
4-саватча: Шимолий Корея, Таиланд, Сингапур, Индонезия (ёки Туркманистон, биринчи ўйин – 1:1, Ашхабодда), Ливан

Эслатиб ўтамиз, 15 та иккинчи саралаш босқичидан ўтган термалар бешта рейтинги ÑŽқори бўлган (Япония, Жанубий Корея, Австралия, Шимолий Корея, Баҳрайн) жамоаларга қўшилиб, тўрттадан бешта гуруҳни ташкил қилишади. Бу учинчи саралаш босқичи ҳисобланади.

Ўйинлар 2011 йилнинг 2 сентябрь кунидан бошлаб, 2012 йилнинг 29 февралигача давом этади. Ундан кейин эса, гуруҳнинг энг кучли икки жамоаси баҳсларни давом эттиради.

Манба: www.the-afc.com   


 
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 28 Iyul 2011, 21:42:04
Ўйинни атайлаб қирғизистон телеканалидан кўрдим. Бундоқ қарасам улар биздан фақат ўйин томонлама эмас, умуман хар жабхада орқада экан. Вей! бизи вилоят телеканаллариям тузукроқ трансляция қилишади матчларни. Хазил-халилу, лекин Ўзбекистондаги лўлини тўйи хам яхшироқ видеотасма ва телесифат намоён қилади. Шархловчиларни савиясизлигини айтмайсизми? Ман Спорт телеканалидаги Дилшод Тўхтабековни сўкиб юрибман. У ерда ундан хам баттарлари бор экан.
Ўйин зерикарли бўлди. Ўз бу ўйинга миллий жамоани безовта қилмасдан биззи махаллани олиб боришса хам ютиб берарканмиз :)
Нима бўлгандаям жамоамиз ютгандан хурсандман. Кейинги ўйинларда хам миллий жамоамиз барчамизни хурсанд этишда давом этсин! Ғалабаларимиз бардавом бўлсин! токи Бразилия-2014 га бориб жамоамизни қўллаб қувватлаш насиб этсин барчамизга....!!!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 28 Iyul 2011, 22:13:41
Eng qizig'i bir posbonning oti qochib ketdi adashmasam, mayli.
Endi shanba kungi qur'ani kutaylikchi.
Xitoy
O'zbekiston
Suriya
Indoneziya
bu tahminmas, niyat. Menga qolsa Avstraliya b-n o'ynab 2ta o'yinda ham yutsin!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: BelleQizcha 29 Iyul 2011, 00:33:31
Avstiralyaga yutqizib qoyganilarni hazm qilomayapsil.shakil?! Nima qilasila ezilib babir uzb johon chimpionatiga chiqomiydi!?
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Yaratganga shukr 29 Iyul 2011, 02:49:49
johon chempionatiga chiqqanda xudo xoxlasa belleqizcha yana qizarib qolmasinla uyalib man johon chempionatiga chiqomiydi demadim deb.....:)))
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: BelleQizcha 29 Iyul 2011, 04:58:13
Dutor chalib ottirsam yorim keldi yonimga....
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shuhrat_ 29 Iyul 2011, 12:54:21
 :asl3:
belle hola.dutor chalib utirganingizda uzbekiston jahon chempionetida buladi.hudo hohlasa :13
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 29 Iyul 2011, 14:40:23
ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари. Осиё қитъаси. Кечаги натижалар
Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ

Кеча Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувига параллел равишда Осиё қитъасида яна бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

Қизиғи шундаки, Ўрта Осиё давлатларидан фақатгина Ўзбекистонгина кейинги босқичга йўл олди. Қирғизистон ортидан, Тожикистон ва Туркманистон термалари ҳам карвондан тушиб қолишди.

Кечаги учрашувлар натижаси билан танишинг:

2-саралаш учрашувлари. Жавоб ўйини

Мьянма – Уммон
Учрашув 40-дақиқада 0:2 ҳисобида тўхтатилинди. Якуний қарорни ФИФА чиқаради.
Голлар: Амад Али 22, Ахмед Аль-Махаджири 39 пенальтидан
Биринчи учрашув 0:2

Непал – ИОРДАНИЯ 1:1
Голлар: Барат Хавас 80 – Саид Аль-Муржан 53
Биринчи учрашув 0:9

Қирғизистон – ЎЗБЕКИСТОН 0:3
Голлар: Виктор Карпенко 47, Баҳодир Насимов 65, 90
Биринчи учрашув 0:4

Тожикистан – СУРИЯ 0:4
Голлар: Раджа Рафе 6, 35, Надим Сабаг 53, Жорж Мурад 87
Биринчи учрашув 1:2

Лаос – ХИТОЙ 1:6
Голлар: Висай Пхапхуванин 47 – Цу Бо 24, Ю Ханьчао 36, 87, Дэн Чжуосян 67, 82, Ян Су 90+3
Биринчи учрашув 2:7

Филиппин – ҚУВАЙТ 1:2
Голлар: Стефан Шрок 45+2 – Юсеф Аль-Сулейман 63, Валид Джума 85
Майдондан четлатиш: Фаҳад Аль-Ибраҳим 60 (Қувайт)
Биринчи учрашув 0:3

Бангладеш – ЛИВАН 2:0
Голлар: Митун Човдури 52, Хасан Эмили 87
Биринчи учрашув 0:4

Гонконг – САУДИЯ АРАБИСТОН 0:5
Голлар: Ҳасан Фалатах 34, Мохаммад Нур 71 пенальтидан, Насир Аль-Шамрани 73, Муҳаммад Аль-Сахлави 79, Осама Хавсави 90+3
Майдондан четлатиш: Леун Чунь Пон 69 (Гонконг)
Биринчи учрашув 0:3

ИНДОНЕЗИЯ – Туркманистон 4:3
Голлар: Кристиан Гонсалес 9, 19, Мохаммад Насуха 43, Мохаммад Ридван 76 – Арсланмурат Аманов 72, Берды Шамурадов 84, Гахрыманберды Чонкаев 87 пенальти
Майдондан четлатиш: Бахтияр Ходжаахмедов 79 (Туркманистон)
Биринчи учрашув 1:1

Вьетнам – ҚАТАР 2:1
Голлар: Нгуен Тронг Хоанг 60, Нгуен Цуанг Хай 78 – Юсеф Ахмед 17
Биринчи учрашув 0:3

Малайзия – СИНГАПУР 1:1
Голлар: Сафи Сали 57 – Ши Цзиайи 71
Майдондан четлатиш: Аҳмад Фақри Бин Саарани 90+3 (Малайзия)
Биринчи учрашув 3:5

Ҳиндистон – БАА 2:2
Голлар: Жеже Лалпехлуа 74, Гураманги Сингх 90+2 – Муҳаммад Аль-Шеххи 40, Али Аль-Вехаиби 72
Биринчи учрашув 0:3

Фалестин – ТАИЛАНД 2:2
Голлар: Мурад Эль-Эйан 6, 90 – Датсакорн Тонглао 34, 90+3
Майдондан четлатиш: Аҳмад Арби 90+2 (Фалестин)
Инспектор – Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)
Биринчи учрашув 0:1

Мальдив ороллари – ЭРОН 0:1
Гол: Муҳаммадризо Ҳалатбари 45
Биринчи учрашув 0:4

Яман – ИРОҚ 0:0 (БААда)
Биринчи учрашув 0:2

Манба: www.uff.uz   
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 29 Iyul 2011, 14:41:02
Вадим Абрамов: Қирғизистон устидан ғалабани махсус нишонламаймиз
Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мақсади жаҳон чемпоинатининг финал босқичига чиқиш эканини Вадим Абрамов Қирғизистон билан ўйиндан кейин яна бир марта таъкидлади.

"Ҳукуматнинг футболга эътибори аъло даражада. Шунинг учун эътиборга яраша биз томонимиздан ҳам жавоб бўлишини истаймиз. Мақсадимиз - жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш. Бу қийин вазифа, шунинг чун бу ғалабани алоҳида нишонламаймиз. Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури - футбол. Бизни мухлисларимизни анчадан бери қувонтирмагандик. Ҳозирги кунда мамлакатда футбол савиясини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, Ñ‚Ñžғри йўлдан боряпмиз", - дейди бош мураббий.

Манба: www.sport.akipress.org   
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 29 Iyul 2011, 14:41:35
Азамат Бойматов: Мағлубият сабабини биздан эмас, Қирғизистон ҳукуматидан сўранг
Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ

Ўйиндан кейин Қирғизистон терма жамоаси сардори Азамат Бойматов ҳам ўз фикларини билдириб ўтди.

- Биринчидан бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Бундан ўйинлар ҳар куни бўлавермайди. Афсуски, қуръага кўра биз Ўзбекистонга тушиб қолдик. Раибимиз эса Осиёнинг тўртинчи жамоаси ҳисобланади. Барчага маълумки, биз бу баҳсга ўйинга 10 кун қолганида тайёргарликни бошлагандик. Улар эса бу ўйинга тайёргарликни 3 ой олдин бошлашган. Австрияда йиғин ўтказишди. Европанинг кучли жамоалари билан учрашувларда майдонга тушишди. Қандай тайёргарлик бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлади.

Футболда майда-чуйда деган нарсанинг ўзи йўқ. Тайёргарлик ўйинда ўз аксини топади. Агар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш бўлмайдиган бўлса, биз ривожланмаймиз. Кўпчилик бизни мағлубият учун танқид қилмоқда. Лекин мағлубият сабабини биздан эмас, ҳукуматдан сўранг. Биринчи таймда курашдик, чидадик, иккинчи бўлимда тайёргарлик даражамиз камлик қилди. Қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонда спорт ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Бизда ҳам барча спорт турлари ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланишини истардик.

Бизнинг мухлислар ҳам ғалабаларимизга гувоҳ бўлишни исташади. Бундан аввал эса бизга тайёргарлик кўриш учун элементар шароитлар яратиб беришларини, хорижий терма жамоалар  билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишни истардик. Шунда натижа бўлади. Бизда ёш, истиқболли футболчилар бор. Уларга шароит яратиб, молиявий томондан қўллаб-қувватланса, биз ҳам яхши футбол намойиш қиламиз. Бунга ишончим комил, - дейди А.Бойматов.

Манба: www.sport.akipress.org   
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 29 Iyul 2011, 14:42:46
Эртадан Олий лига мусобақасининг II-давра ўйинлари бошланади
Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА

Эртадан мамлакатимизда Олий лига мусобақалари доирасидаги 2-давра учрашувларини бошлашади.

Расман 14-тур мақомига эга бўлган бу ўйинларнинг ҳар бири шиддатли ўтиши кутилмоқда. Жумладан, Форғонада водий дербиси бўлиб ўтади. "Нефтчи" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини кутиб олади. Водийнинг яна бир жамоаси "Андижон" бўлса, Тошкентда, "Пахтакор" меҳмони бўлади.

Тошкент шаҳрининг "Бунёдкор" клуби сафарга йўл олади. Бу сафар "қалдирғочлар" "Бухоро" жамоасига қарши майдонга тушадилар. Анатолий Демяненко шогирдлари ўз уйларида "Динамо"ни қабул қилишади. "Шўртан" бўлса, "Сўғдиёна"га ташриф буюради.

Якшанба куни бизни икки учрашув кутиб олади. Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" жамоаси Зарафшондан "Қизилқум"ни қарши олса, Бекободнинг "Металлург" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади. Кўриб турганингиздек, ҳар бир учрашув ўзига яраша қизиқарли руҳда ўтиши табиий.

Мазкур ўйинларнинг асосий тафсилотлари ҳақида сайтимиз орқали онлайн трансляцияси қилиб борамиз. Маълум сабабларга кўра, (чойхонада, тўйда, Чорвоқда дам олишда) Интернетдан узоқроқда бўлсангиз ёки стадионда ўтириб томоша қилсангиз, бошқа ўйинларнинг натижаларини СМС орқали танишиб боришингиз мумкин. Бунинг учун UFF сўзини 8884 рақамига юборинг. Сизлар учун СМС-лойиҳа ишламоқда.

Севимли жамоангизнинг асосий таъқибчилари қандай натижага эришаётганини онлайн тарзда билиб боришингиз мумкин. Дарвоқе, "Футбол башорати"да иштирок этишни унутманг.

Кучлиларга омад!

Манба: www.uff.uz   
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 29 Iyul 2011, 14:44:26
Санъат Шарипов: Ҳайдаровнинг трансфер нархи – 500 минг доллар
Рукн: Янгиликлар » ИНТЕРВЬЮЛАР

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабоб” клуби билан ўтган сешанба куни бир йилга мўлжалланган шартнома имзолагани ҳақида мухлисларга веб-сайтимиз орқали етарлича ахборот бердик. Аммо Ҳайдаровнинг трансферига оид молиявий масалалар барчага қоронғулигича қолаётган эди. Бу бўшлиқни тўлдириш мақсадида, биз футболчининг расмий агенти Санъат Шарипов билан яна бир бор алоқага чиқдик. Айни кунларда Дубайда Азизбекнинг ишлари билан машғул бўлиб турган С.Шарипов шартноманинг молиявий томонларини бизга батафсил гапириб беришга ҳаракат қилди.

- Санъат, ҳаммани футболчингизнинг трансфер нархи қизиқтирмоқда. Бундай маълумотларни ошкор эта оласизми?
- Олдиндан келишиб олайлик. Мен сизга фақат битта нарсани айтаман. Фақат футболчининг трансферига “Аш-Шабоб” тўлаган суммани, холос. Бевосита ўйинчи ва унинг янги клуби ўртасидаги меҳнат шартномасининг молиявий шартларини айтиб беролмайман. Чунки буни эълон қилишга менинг ҳаққим йўқ. Умуман, бу шахсий нарса. Футболчининг маоши ва бошқа даромадларини биров билиши шарт эмас. Ҳамма ўз иши ҳақида ўйлагани маъқул. Мухлис мухлислигини қилсин, футболчи ўйнашни қойиллатсин, клуб раҳбари жамоани бошқаришни Ñ‚Ñžғри йўлга қўйсин ва ҳ.к.

Азизбек Ҳайдаровнинг БААга ўтиши эвазига эса “Бунёдкор” ФК 500 минг долларга эга бўлди. Саволингизга қониқарли жавоб бердим, деб ўйлайман.

- Бу нарх жаҳон трансфер бозорида қандай қимматга эга? Пастми, баландми?
- Ўзбекистонлик футболчининг ўтиши учун тўланган ушбу нарх халқаро бозорда жудаям яхши баҳо ҳисобланади. Сизга бу борада бир-иккита мисолларни келтираман. Бу йил бундеслигада Дортмунднинг “Боруссия” клуби чемпионликка эришди. Жамоанинг ўйинларида асосий фигуралардан бири сифатида япониялик Шинджи Кагава гавдаланди. Уни немислар “Серезо Осака” клубидан 350 минг еврога сотиб олишганди. Битта мавсумдаёқ ўйинчининг нархи ғоятда кескин равишда ошди. Айни дамда Кагава 4 миллион евро туради.

Ҳар йили Европада якунланган мавсумдаги энг яхши трансферлар рейтинги эълон қилинади. 2010/11 йиллардаги ТОП-трансферлар ичида Кагаванинг ўтиши 8-ўринни эгаллади. Бутун Европада саккизинчи ўрин-а! Ёки шу рейтингнинг 10-поғонасига лойиқ топилган Бельгия фуқароси, асли марокашлик Носир Шодлини олайлик. Кўҳна қитъада ярқ этиб порлаган бу келажак юлдузи Голландия етакчиларидан бири саналмиш “Твенте”га шу давлат қуйи лигасидан 500 000 еврога кўчиб ўтганди.

Энди солиштириб кўринг... Менимча, Азизбекнинг трансфер нархи жаҳон бозорида ўз ўрнига эга даражадаги мавқега мос бўлди.

- Энди танганинг иккинчи томони. Ҳайдаров Россияга кетганида кейинчалик Европага йўл олиши осон кечармиди ёки ҳозирги ҳолатда, яъни Араб Амирликлари орқали ҳам кучли чемпионатлардан бирига кириб бориши мумкинми?
- Мен бу йўналишда ҳам алоҳида изланишлар ўтказдим. Вазиятни обдон ва атрофлича ўрганиб чиққанман. Испанияга эронлик футболчилар орасида биринчи бўлиб борган Жавад Некунамни барча танийди. Бу моҳир ярим ҳимоячи Испания олий дивизионида, “Осасуна” клубида 2006 йилдан буён тўп суради. Футболчи у ерда бешта мавсум ўтказди. Унгача Некунам айнан БААда ўйнаган: 2005/06 йиллардаги мавсумнинг биринчи ярмида “Ал-Ваҳда”да, иккинчи ярмида “Аш-Шаржа”да тўп сурган. Қаранг, БАА чемпионатидан Испанияга борган Жавад Некунам рақобат ўта кучли бўлган чемпионатда беш йилдан бери барқарор тарзда ўйнаб келяпти. Бунақа мисолларни яна етарлича келтириш мумкин.

Хуллас, Азизбекнинг БААга йўл олгани - бу олдинга ташланган қадам. Масалан, Европага чиқиб, БАА лигаси ҳақида сўз очсангиз, бу мавзуда сиз билан бажонидил суҳбатлашишади. Осиёдаги лигалардан шундай нуфузга яна, менимча, Япония ва Корея лигалари эга, холос.

Манба: www.uff.uz   
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Usmon 29 Iyul 2011, 15:00:49
Билганларга иккита савол:
1. Баҳодир Насимов ким? Яхши таассурот қолдирганди биринчи ўйинда ҳам, иккинчи ўйинда эса - дубль.
2. Уммон-Мьянма нега тўхтатилди?
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Habib 29 Iyul 2011, 15:42:37
Билганларга савол:

2. Уммон-Мьянма нега тўхтатилди?
Как сообщает Reuters, матч отборочного раунда ЧМ-2014 между сборными Мьянмы и Омана был прерван в первом тайме из-за беспорядков на трибунах при счете 2:0 в пользу оманцев. Болельщики из Мьянмы, которые возмутились решениями бригады арбитров, стали бросать в рефери бутылки с водой, а затем прорвались на поле. Пока не ясно, будет ли матч переигран или Мьянме засчитают поражение со счетом 0:3.

http://football.kulichki.net/worldnews/news.htm?153236
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 29 Iyul 2011, 15:45:47
Билганларга иккита савол:
1. Баҳодир Насимов ким? Яхши таассурот қолдирганди биринчи ўйинда ҳам, иккинчи ўйинда эса - дубль.

1987 yilda tug'ilgan. Samarqandning "Dinamo" xujumchisi edi. Rossiyaning "Rubin" klubiga o'tgandi. Rus jamoasining o'rinbosarlar jamoasida o'ynadi. Ko'proq o'yin amaliyotiga ega bo'lish uchun Ozarbayjonning "Neftchi" klubiga ijara asosida o'tdi. Bu mavsum boshlanishi arafasida ozarlar uning transferini butunlay sotib olishdi. Bu mavsumda "Neftchi Boku"ning eng yaxshi to'purari bo'ldi. Hozircha bilganim shu.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 29 Iyul 2011, 15:48:13
Эртадан Олий лига мусобақасининг II-давра ўйинлари бошланади
Манба: www.uff.uz   

Muxtaram Elcom, bu xabarlar "O'zbekiston oliy ligasi" degan mavzu bor.Shunga kiritsangiz maqsadga muvofiq bo'larmidi. Bu mavzuda terma jamoamiz va boshqa termalarning JCH-2014 yo'lidagi o'yinlari haqida ma'lumotlar kiritib borsak degandim.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 30 Iyul 2011, 10:58:30
O'ZBEKISTONimizga hamisha omad yor bo'lsin hudoni o'zi qo'llasin
JCH2014 BRAZILIYA sari olg'a O'ZBEKISTON!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 31 Iyul 2011, 00:18:20
D guruhi
Yaponiya
O'zbekistan
Suriya
KXDR
Ja yengil guruhmasga o'xshayapti. Yaxshiroq tayyorlanish kerak.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 31 Iyul 2011, 03:21:23
Қуръа ташланди. Ҳар доимгидек «ÑžÐ»Ð¸Ð¼» гуруҳидамиз
Рукн: Янгиликлар » ЖАҲОН 
 
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ЖЧ-2014 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бизга қизиқ бўлган Осиё қитъасида бешта гуруҳ вакиллари ўз рақибларини билиб олишди.

Унга кўра, терма жамоамиз Осиё миқёсидаги энг кучли гуруҳдан жой оладиган бўлди. Нисбатан ҳар бир саватчанинг энг кучли жамоаси сифатида эътироф этилган жамоалар жой олган гуруҳ айнан Ўзбекистон терма жамоаси жой олган «Ð¡» гуруҳида кузатилди.

Демак Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Сурия ва Шимолий Корея терма жамоалари билан бир гурҳдан жой олди. Сўнгги жаҳон чемпионатининг икки қатнашчиси ва Осиё Кубогида ўзини яхши томондан кўрсата олган терма жамоаларга қарши учрашувларда терма жамоамизга осон бўлмаслиги аниқ.

Демак гуруҳлар билан танишиб олишингиз мумкин.

"A" гуруҳи
Хитой
Иордания
Ироқ
Сингапур

"B" гуруҳи
Жанубий Корея
Қувайт
БАА
Ливан

"C" гуруҳи
Япония
Ўзбекистон
Сурия
Шимолий Корея

"D" гуруҳи
Австралия
Саудия Арабистони
Уммон
Таиланд

"E" гуруҳи
Эрон
Қатар
Баҳрайн
Индонезия
 
Демак саралаш босқичи тақвими қуйидагича кўриниш олди. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи учрашувни Сурия терма жамоаси уйида ўтказади.

1-тур
2 сентябрь. 2011 йил
Япония – КХДР
Сурия – ЎЗБЕКИСТОН
2-тур
6 сентябрь 2011 йил
ЎЗБЕКИСТОН – Япония
КХДР – Сурия
3-тур
11 октябрь. 2011 йил
Япония – Сурия
КХДР – ЎЗБЕКИСТОН
4-тур
11 ноябрь. 2011 йил
ЎЗБЕКИСТОН – КХДР
Сурия – Япония
5-тур
15 ноябрь. 2011 йил
ЎЗБЕКИСТОН – Сурия
КХДР – Япония
6-тур
29 февраль 2012 йил
Япония – ЎЗБЕКИСТОН
Сурия - КХДР

Манба: www.uff.uz   

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 31 Iyul 2011, 03:22:26
"O'lim guruhi"dan joy oldik. Xudo xoxlasa,shu guruhdan chiqa olsak, aminmanki,aniq boramiz Braziliyaga!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 31 Iyul 2011, 03:26:26
ЖЧ-2014 саралаш босқичи. Европа минтақаси қуръа натижалари

Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралаш босқичига ташланган қуръа баҳлари ўз поёнига етди. 9та гуруҳда 53 жамоалар ўз рақибларини аниқлаб олишди.

Энг кучли “ўлим” гуруҳи номини 9-гуруҳга бериш мумкин. Унда Франция ва Испания терма жамоалари ўрин олишган.

Барча гуруҳлар билан танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2014. Саралаш босқичи. Европа минтақаси
А гуруҳи: Хорватия, Сербия, Бельгия, Шотландия, Македония, Уэльс
B Гуруҳи: Италия, Дания, Чехия, Болгария, Арманистон, Мальта
C Гуруҳи: Германия, Швеция, Ирландия, Австрия, Фарер ор., Қозоғистон.
D Гуруҳи: Голландия, Туркия, Венгрия, Руминия, Эстония, Андорра
E Гуруҳи: Норвегия, Словения, Швейцария, Албания, Кипр, Исландия
F Гуруҳи: Португалия, Россия, Исроил, Шимолий Ирландия, Озарбойжон, Люксембург
G Гуруҳи: Греция, Словакия, Босния ва Герцеговина, Литва, Латвия, Лихтенштейн
H Гуруҳи: Англия, Черногория, Украина, Польша, Молдова, Сан-Марино
I Гуруҳи: Испания, Франция, Беларусь, Грузия, Финляндия
 
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 31 Iyul 2011, 09:06:47
"Ўлим гурухи" эмас! Комунистик корейслар ва Сурияликларга сафарда очко бермасак бўлди. Худо хохласа кейинги босқичга албатта чиқамиз. Бизникидан кўра Е гурухида чигалроқ холат , у ерда деярли тенг кучли жамоалар йиғилиб қолибди. Мужмаллик Е ва С гурухларида бўлади...
ЖАМОАМИЗГА ОМАДЛАР ЁР БЎЛСИН!!!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 31 Iyul 2011, 14:10:45
Shoshilganda D guruhi deb yozvoribman. A guruhida Iroqning o'rnida bo'lganimizda juda yaxshi bo'lardi-da.
Nom: ЖЧ-2014 Осиё саралаш босқичи: Сурия дисквалификация қилинди. Ўрнига — Тожикистон
Yuborildi: Музаффар 19 Avgust 2011, 11:25:10
Халқаро футбол ташкилоти ФИФА Сурия термасини ЖЧ-2014 Осиё минтақасининг 3-саралаш босқичидан дисквалификация қилди, дея хабар бермоқда CA-NEWS ахборот агентлиги. Манбанинг келтиришича, Сурия термасига икки ўйин натижасига кўра техник мағлубият ёзилган.

Суриядаги САНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, мамлакат термасининг раҳбарияти ФИФАнинг бундай қароридан норози бўлиб, буни "адолатсиз" дея изоҳлаган ҳамда бунга сиёсий тус берилганликда айблаган.

Сурия термасининг раҳбарияти энди халқаро арбитраж судига мурожаат қилмоқчи. "Бириктирилган адвокат аллақачон керакли ҳужжатларни йиғиб, бу иш билан шуғулланишни бошлади", - дейилади Суриядаги САНА агентлигининг хабарида.

Демак, Сурия ўрнига Тожикистон термаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой оладиган бўлди.

П.С. Лекин Манбаси шубхалироқ экан, бу хабар хали ФИФАнинг хам ОФКнинг хам расмий манбаларида эътироф этилмади, Сурия хам ердан чиққан қўзиқорин эмаслиги аниқ, Судлашиб бўлса хам мавқеини тикласа керак.  Агар спорт принцпларидан келиб чиқсак Сурия Тожикистондан кучлилиги аниқ ва ўз хуқуқини талаб қилишга хақ! Расмий изохларни кутиб қоламиз...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 19 Avgust 2011, 20:40:03
Халқаро футбол ташкилоти ФИФА Сурия термасини ЖЧ-2014 Осиё минтақасининг 3-саралаш босқичидан дисквалификация қилди, дея хабар бермоқда CA-NEWS ахборот агентлиги. Манбанинг келтиришича, Сурия термасига икки ўйин натижасига кўра техник мағлубият ёзилган.

Суриядаги САНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, мамлакат термасининг раҳбарияти ФИФАнинг бундай қароридан норози бўлиб, буни "адолатсиз" дея изоҳлаган ҳамда бунга сиёсий тус берилганликда айблаган.

Сурия термасининг раҳбарияти энди халқаро арбитраж судига мурожаат қилмоқчи. "Бириктирилган адвокат аллақачон керакли ҳужжатларни йиғиб, бу иш билан шуғулланишни бошлади", - дейилади Суриядаги САНА агентлигининг хабарида.

Демак, Сурия ўрнига Тожикистон термаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой оладиган бўлди.

П.С. Лекин Манбаси шубхалироқ экан, бу хабар хали ФИФАнинг хам ОФКнинг хам расмий манбаларида эътироф этилмади, Сурия хам ердан чиққан қўзиқорин эмаслиги аниқ, Судлашиб бўлса хам мавқеини тикласа керак.  Агар спорт принцпларидан келиб чиқсак Сурия Тожикистондан кучлилиги аниқ ва ўз хуқуқини талаб қилишга хақ! Расмий изохларни кутиб қоламиз...


Rasman tasdiqlandi bu habar. Endi tojiklarga qarshi o'ynaymiz.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 19 Avgust 2011, 20:47:39
Расман: Сурия ўрнига Тожикистон



19 август куни Ўзбекистон футбол федерациясига ФИФАдан расмий хат келиб тушди. Унга кўра, Сурия терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидан дисквалификация қилинди. ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ, 3-саралаш босқичининг “С” гуруҳида Суриянинг ўрнини Тожикистон термаси эгаллайди. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги ўзининг биринчи учрашувини меҳмонда Сурияга қарши эмас, Тожикистон билан ўтказади.

Таъкидлаш лозимки, камерунлик Исса Хаяту раислигида ўтказилган тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида икки ўйин натижасига кўра Сурия терма жамоасига 6:0 ҳисобида техник мағлубият ёзилди. Ушбу мажлисда шунингдек, Мишел Платини (Франция) ва Николя Леоза (Парагвай) ҳам иштирок этди.

ФИФАнинг хатида ёзилишича, 2014 йили Бразилияда ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатининг регламентига биноан, ÑŽқорида кўрсатилган қарор қатъий ва у муҳокама қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масала Сурия терма жамоаси сафида Тожикистонга қарши ЖЧ-2014 2-саралаш босқичи доирасидаги икки учрашувда майдонга тушган футболчи Жорж Мурод билан боғлиқ. Асли швециялик бўлган футболчини маҳаллийлаштирган Сурия футбол федерацияси бу ҳақда ФИФАни огоҳлантирмаган.

Манба: www.the-uff.com   

 
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 19 Avgust 2011, 21:02:05
Ўта адолатсиз қарор бўлибди. Ман Сурия билан ўйнишимиз тарафдори эдим. Сабаби Сурия очко улашувчи жамоа эмас, хар бир рақиб учун бошоғриқ жамоа бўларди. Бизнинг асосий рақибларимиз-Японлар ва комунистик корейслардан очко тортиб олиш имкониятига эга жамоа эди сурия. Тожикистон хақида бундай фикр айта олмайман.
Бу қарор спорт принципларидан кўра кўпроқ сиёсий ўйин хийлаларидан бири деб ўйлайман. Нима хам дердик. Тожикистон ФФ нинг омади келди, энг асосийси рақибимиз кимлар бўлишидан қатъий назар ЎЗБЕКИСТОНимиз терма жамоаси хар бир ўйинда ғолиб чиқса бўлгани. Термамизга ғалабалар доимо Ñ‘Ñ€ бўлсин!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 02 Sentyabr 2011, 05:43:29
Bugun Osiyo mintaqasida saralash guruh bosqichi boshlanadi
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 02 Sentyabr 2011, 05:46:15
ЖЧ саралаш. 3-босқич    Австралия -:- Тайланд  02.09.11 15:25   
ЖЧ саралаш. 3-босқич     Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ -:- КХДР  02.09.11 16:00   
ЖЧ саралаш. 3-босқич     Ð–анубий Корея -:- Ливан  02.09.11 16:30   
ЖЧ саралаш. 3-босқич     Ð¢Ð¾Ð¶Ð¸ÐºÐ¸ÑÑ‚он -:- Ўзбекистон  02.09.11 17:00 
 Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð¥Ð¸Ñ‚ой -:- Сингапур  02.09.11 17:00   
ЖЧ саралаш. 3-босқич     Ð˜Ñ€Ð¾қ -:- Иордания  02.09.11 20:00 
 Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½ -:- Саудия Арабистони  02.09.11 20:30   
ЖЧ саралаш. 3-босқич     Ð‘АА -:- Қувайт  02.09.11 20:30   
ЖЧ саралаш. 3-босқич     Ð­Ñ€Ð¾Ð½ -:- Индонезия 
 Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð‘ахрайн -:- Қатар 02.09.11 22:00 
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Akbarjоn 02 Sentyabr 2011, 11:01:29
Iqtibos:    _ATOMIUM_
Ўта адолатсиз қарор бўлибди. Ман Сурия билан ўйнишимиз тарафдори эдим. Сабаби Сурия очко улашувчи жамоа эмас, хар бир рақиб учун бошоғриқ жамоа бўларди. Бизнинг асосий рақибларимиз-Японлар ва комунистик корейслардан очко тортиб олиш имкониятига эга жамоа эди сурия. Тожикистон хақида бундай фикр айта олмайман.

Tojikiston KXDR blan oxirgi o'yinida ularni1-0 hisobida yutishgan

Tojikiston ham Futbolda Suriyadan qolishmiydi buni o'sha Suriya va Tojikiston o'yinini ko'rganlarni hammasi aytishyabdi, shu o'yini ko'rgan xech qaysi odam Tojikiston yaxshi o'ynay olmadi yoki Suriya Tojikistondan yaxhsi o'ynadi deyishgani yo'q

Bizga kata foyda tomoni bo'ldi u ham bo'lsa masofamiz qisqardi, Agar Suriya bilan o'ynaganimizda edi O'zbekistonga Bizdan oldin Yaponya kelib ulgurardi, uni ustiga uzoq yo'l mashaqqati...
xozir bu muamo Yaponlarda bor

Xa aytmoqchi Bugun Tojikiston bilan O'zbekiston o'yniydi 3 boschiqni birinchi o'yini

O'zbekistonga g'alaba
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 02 Sentyabr 2011, 15:15:00
Бугун 2-сентябрь. Тожикистон билан ўйнаймиз. Одамни кўнглини хижил қиладиган ери Ñ‚Ñžғридан Ñ‚Ñžғри эфир бўлмас экан. Афсус 21-аср хали сайёрамизнинг хамма ерига хам кириб бориб улгурмаганга ўхшайди...Тунги эфирдаги ёзувдан намойиш хам "бўлиши мумкин" экан. Термамизга омад тилаб интернетдаги онлайн трансляцияларни титкилашда ўзга иложимиз йўққа ўхшаяпти.
6-сентябрдаги Япония билан ўйинга бормоқчи эдим. Лекин Тошкентлик ўртоқларимга билет олиб қўйишларини илтимос қилсам, нарх наво 40-50 мингга чиқиб кетгани хақида хабар эшитдим. Марғилондан Тошкентга бориб келиш енгил машинада 40 мингга тушади. 50 мингга билет олсам эшагидан Ñ‚Ñžқими қиммат тушар экан :) :) :) Олибсотарларга инсоф берсин, ЎФФ маркетинг бўлимига хам. Вахоланки расман эълон қилинган энг қиммат чипта нархи 15 минг сўм эди. Майли, нима бўлса хам Терма Жамоамиз ғалаба қозонса бўлди!!!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Usmon 02 Sentyabr 2011, 17:48:22
Ҳеч бўмаса, шу масала билан жиддий шуғулланиб ташайлик. Ман ҳозиргина истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятидан кевомман :-)

Ишқилиб, ман этмоқчи бўганим, спекуляция билан шуғулланилиши, билетни ушлаб туриб нархлар сунъий равишда оширилиши ИМХО нотўғри ва ноқонуний.
1. ПУтбол пед.га телпон қилдим. Билет нархлари 3-5-10 минг сўп деяпти (расман)
2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига телпон қилдим (Тўғриси - ўзим қўлим билан ушламадим, 40-50 мингдан сотилвотгани, кассада фақат воротани орқасидан жойга билет "қогани", ҳамма белат қўлга чиқиб кетганини сиздан ва бошқа дўстимдан эшитдим). Шунга асосланиб, ИҲҲЖ ходимига вазиятни тушунтирдим. Шуғулланамиз дедила окам.

Энди бошни оғритвотган масала:
1. Ёлғончи бўп қомадимми? Ростданам белатлана норм.лари фақат қўлда ва ростданам нархлар шунақа осмонми? Эртага окахонни ёнларида уялееееб, бўзариб турмиманми?
2. Биладигонла бўса вазиятга сал аниқлик киритиб, "билет сотиб олиш маросими" ҳақида сўйлаб беришса...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 02 Sentyabr 2011, 18:28:09
Тожикистон билан ўйин хозиргина якунланди. Айтишларича ўйинда фақат битта камера ишлабди ва у хам  Ð±Ð¸Ñ€Ð¸Ð½Ñ‡Ð¸ тайм тугай деб қолганда заряди тугаб қолибди :) :) :)
Гол урилган пенальти ижро этилаётган пайтда эса трансляция режиссёрининг асаби дош бермай бошқа каналга улаб юборибди... Экранга ўйин вақтини акс эттирувчи дақиқаларни чиқара олишмаганлигидан хар беш-ўн минутда стадион таблосини катта планда кўрсатишга мажбур бўлишибди. Эх, ён қўшниларимиз шунақа ахволда экан. ГЭС қураман деб карилламасдан нормальний Телетрансляция қиладиган техника ва мутахассис тайёрласаларинг бўлмайдими?...

ГОЛ муаллифи МАксим Шацких 70' (пенальти).
Энг мухими ғалаба қозондик. Барча Футболпарастларга ғалаба муборак бўлсин!!!

П.С. Бугун 18-45 да Спорт-ТВ да бу ўйиннинг ретрансляцияси бўлар экан...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 02 Sentyabr 2011, 18:33:06
Усмон биласизми, синфдошим Тошкентга кўчиб кетган, анчадан бери ўша ерда яшайди, "дуржба"да, ўша бола айтди манга, нормальний кўринадиган жойлар (марказий трибуналар)га 50 минг ками бор дейишипти, мундайроқ жойларга 20 да 30 гача нарх айтишяптикан. У чипталар қўлда. Пахтакор стадиони атрофида куймаланиб юрган олибсотарларни қўлида экан. Стадион кассалари эса тақа тақ ёпиқ эмиш. Нима бўлса хам беэътибор бўлмаганингиз учун катта рахмат. Дарвоқе бу борада мақола хам чиқди: http://www.uff.uz/news/sections/asia/29842
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 02 Sentyabr 2011, 19:08:42
Ha, Qirg'izistonni o'yini aynan takrorlandi,ko'rinish sifati jixatidan. O'yinni yarmida habarlarga ulavordi tojikistonning jahonnamo kanali. Rosa kutdim qayta ularmikin deb...
Darvoqe, g'alaba muborak!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 02 Sentyabr 2011, 19:12:35
TOJIKISTON - O'ZBEKISTON - 0:1.
BUNDAN HAM YIRIK G'ALABANI KUTGANDIM. NIMA BO'LSA HAM JAMOAMIZ O'Z QOPIGA DASTLABKI 3 OCHKONI SOLIB QO'YDI. ENG MUHIMI SHU!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 02 Sentyabr 2011, 19:16:53
Uzib qo'ygan paytgacha ancha vaziyatlardan foydalana olishmadi. Islom ham hujumda yurdiyu
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 03 Sentyabr 2011, 05:11:58
Daily Sports (Ж.Корея): Ўзбекистон кучли жамоа


Бугун ЖЧ-2014 саралаш босқичининг Осиё минтақасидаги баҳслари бошланди. Саралаш босқичига қуръа ташланган вақтдан буён бир қанча тахминлару турфа фикрлар билдирилмоқда. Жумладан, терма жамоамиз ўрин олган “C” гуруҳи “ўлим гуруҳи”, деб нисбат берилмоқда. Жанубий Кореянинг “DAILY SPORTS” нашри гуруҳимизга баҳо берар экан: ”C” гуруҳини бемалол "ўлим гуруҳи" деб аталса бўлади. Чунки бунда Япония, Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари жамланган. Тўртинчи жамоа – Тожикистон терма жамоаси эса очко улашувчи жамоага айланса керак. Бу учликда Япониянинг имкониятлари ÑŽқорироқ. Ўзбекистон ва КХДР эса 2-ўрин учун жон-жахди билан курашишини тахмин қилиш мумкин”.

Нашр Япония-КХДР қарама-қаршилигига атрофлича тўхталар экан, нафақат “Шарқий Осиё дербиси”, балки футбол ташқарисидаги муносабатларига ҳам ўрин беради: ”Япония-КХДР… Икки мамлакатнинг уй-сафар ўйинлари эътиборни ўзига жалб қилиши табиий. Япония ички қонунларига мувофиқ, КХДР терма жамоаси Японияга кира олмасилиги лозим. Чунки Япония ўз фуқароларининг шимолликлар томонидан Ñžғирлаб кетилиши ва КХДРнинг ядро дастурига норозилик сифатида КХДР фуқароларининг Японияга киришини таъқиқлаб қўйган эди. Ҳаттоки, шу йил январда Шарқий Осиё Кубогида КХДР аёллар терма жамоасини Японияга киритмаган эди. Лекин Япония футбол ассоциацияси раҳбари Огуро Жунжи: ”КХДР билан ўйин уй-сафар тизимида ўтказилади ва уй ўйинимизни Саитама ўйингоҳида ўтказамиз”, дея ўйиннинг 3-мамлакатда ўтишини инкор этди”.

Эслатма ўрнида айтиш мумкинки, 2008 йили февралда ўтган Шарқий Осиё кубогида КХДР-Япония ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Шу чемпионатнинг 2005 йилги мавсумида эса шимолликлар “самурайлар”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эдилар.

“DAILY SPORTS” шунингдек, терма жамоамизга ҳам ÑŽқори бахо беради: ”Кучли жамоа ва анча тартибли тўп сурадиган бу жамоага бефарқлик қилиш оқибати Ñ‘қимли натижа келтирмайди. Осиё Кубоги-2011 да 4-ўринни эгаллаган бу жамоа таркибида Александр Гейнрих (“Сувон”), Темур Кападзе (“Инчон”), Сервер Жепаров(“Ал-Шабаб”, собиқ “Сеул футболчиси) каби “К”-лигада тўп тепган кучли футболчилар йиғилган”.

Uff.uz сайти учун
Отабек Йўлдошев тайёрлади

 
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 03 Sentyabr 2011, 05:13:20
02.09.11 15:00   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     ÐÐ²ÑÑ‚ралия 2:1 Тайланд
 02.09.11 15:25   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ 1:0 КХДР
 02.09.11 16:00   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð–анубий Корея 6:0 Ливан 
02.09.11 16:30   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð¢Ð¾Ð¶Ð¸ÐºÐ¸ÑÑ‚он 0:1 Ўзбекистон
 02.09.11 17:00   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð¥Ð¸Ñ‚ой 2:1 Сингапур 
02.09.11 19:00   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð˜Ñ€Ð¾қ 0:2 Иордания 
02.09.11 20:00   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½ 0:0 Саудия Арабистони
 02.09.11 20:30   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð‘АА 2:3 Қувайт 
02.09.11 20:30   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð­Ñ€Ð¾Ð½ 3:0 Индонезия 
02.09.11 22:00   Ð–Ч саралаш. 3-босқич     Ð‘ахрайн 0:0 Қатар 
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Akbarjоn 05 Sentyabr 2011, 10:21:22
Ertaga Yaponya va O'zbekiston o'yini Paxtakor stadionida bolib o'tadi, Yaponya juda kuchli raqib, Italyalik mutaxasis Alberto Zaeroni murabbiy bo'lganidan buyon xali mag'lubiyat nimaligini bilmay kelishyabdi

O'zbekiston Terma komandasi esa mutaxasisslarning takidlashicha shu kungacha bo'lgan eng kuchli tarkibga ega xolatidari

murosasiz kurashda O'zbekiston jangchilariga omad tilaymiz


Чироқ Ñ‘қиб топилмаса кундузлар
Мухисларсиз ҳеч вақодир юлдузлар!
Бутун Тошкент майли кетсин зириллаб
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Бу овозга қулоқ тамом толсин-ей,
Ёмғир ҳатто ўзин пана олсин-ей,
Япон шўрлик тўп теполмай қолсин-ей
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Майсажонлар хўл айласа заминни,
Фаришталар тингласалар омийнни,
Фарҳод излаб топақолса “Ширин”ни,
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Мухлис халқи ўзин айтар: “Қозимиз,
Жуда хавфли рақибдан ҳам озимиз...”
Окаданинг томи кетса розимиз
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Ҳужумчилар арслон бўлиб ўкрагай,
Марказчилар оғир юклар юклагай,
Нестеров ҳам мушук бўлиб сакрагай
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Бу ерда йўқ бу гап: “Овозинг ўчир!”
Ёқмаса гар кўчу кўронинг кўчир...
Чорсудаги бозорчилар бир чўчир,
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Кўриб чўчинг, бу даргоҳда одамни,
Унутиблар бўлмас асло бу дамни,
Ўзбекистон яна босар қадамни
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар!
Ким айтдики, мухлис зоти толади,
Зинҳор, зинҳор, баттар завққа тўлади!
“Истиқлол”да концерт тўхтаб қолади
“Пахтакор”да ҳайқирганда мухлислар

X.Xamidov
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: albatros 05 Sentyabr 2011, 12:20:41
Bir narsa kishini ko'nglini biroz xiralaydi. Mustaqillikka erishganimizdan buyon hali biror marotaba ham Yaponiya termasini mag'lub eta olmagan ekanmiz. Agar biz bu o'yinda g'alaba qozonsak bu tarixda qoladigan o'yin bo'ladi shubhasiz. Nima bo'lganda ham yigitlarimizga OMAD tilaymiz.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: aka sohib 06 Sentyabr 2011, 10:21:20
Kecha (05.09.2011) coal.com saytida bir habar tarqatildi. Unga ko'ra o'tgan haftaning eng yaxshi o'yinchisi deb Ispaniya t.j va Barselona fc hujumkor yarim himoyachisi Fransiz Fabregas topilibdi. Rosti men bunga qo'shilmadim. Men uchun O'zbekiston m.t.j.ning hujumchisi Maksim Shatskix undan yaxshiroq o'ynadi. To'g'ri u boshqalarning nazdida yomon o'ynagandur, lekin u terma jamoamiz uchun g'alaba keltiruvchi golni urdi. Biz uchun nafaqat u balki butun terma jamoa a'zolari yaxshi. Bugungi o'yinda termamizga OMAD va G'ALABA tilayiz.. Olg'a YIGITLAR!!!
Xammamiz birga qo'llab quvvatlaylik... Ziyochilar qo'limizdan kelganicha, xech bo'lmasam duolar bilan.... Axir,
BIZ BIR JAMOAMIZ...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Usmon 06 Sentyabr 2011, 13:07:46
Ish bilan Intercontinentalga o'tgandik... Yaponlar yurishipti... hali treniropka boshlanmagan shekilli, mehmonhona foyesida aylaneeeb, noutbuklani quchoqlavoleeb, shortiklada.... vey...kichkina-kichkina bolachalekanku..mushtdekkina...shulani yutomasek bo'mas endi...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Dostonbek_N 06 Sentyabr 2011, 13:10:57
Barchamiz bugun O'zbekistonni qo'llab-quvvatlaylik! Futbolchilarimizdan faqat g'alaba kutib qolamiz.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Yaratganga shukr 06 Sentyabr 2011, 13:40:36
Ish bilan Intercontinentalga o'tgandik... Yaponlar yurishipti... hali treniropka boshlanmagan shekilli, mehmonhona foyesida aylaneeeb, noutbuklani quchoqlavoleeb, shortiklada.... vey...kichkina-kichkina bolachalekanku..mushtdekkina...shulani yutomasek bo'mas endi...
kichkina demang bizni kutarib uramiz sizni :))))
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 06 Sentyabr 2011, 15:36:01
Xudo xoxlasa, terma jamoamiz g'alaba qozonadi. Har bir futbolchimizdan katta fidokorlikni umid qilib qolamiz.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: AbdulAziz 06 Sentyabr 2011, 20:10:25
Xudo xoxlasa, terma jamoamiz g'alaba qozonadi. Har bir futbolchimizdan katta fidokorlikni umid qilib qolamiz.

Hozircha 1:0.
natija shunday qolsa ham bizni xursand qilardi.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: AbdulAziz 06 Sentyabr 2011, 20:56:21
O'yin yakunlandi.
O'zbekiston - Yaponiya 1-1
Gollar: Server Jeparov, 8-daqiqa, Shinji Okazaki, 65-daqiqa.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Usmon 06 Sentyabr 2011, 20:57:41
Yomonmas... Birinchi taymni ko'rmadim-u, lekin 2-taymdan xulosa - Mullajonov, Kopadze, ayniqsa, Jeparov... judayam lanj... man 1ga 1 chiqib gol urolmagan o'yinchini o'yinchi hisoblamiyman... Nesterov bilan Odilga 5! Yaponlayam oddiy odamakn-ku... himoyasidagi teshiklar eski g'alvirimizni eslatvordi
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 06 Sentyabr 2011, 21:02:26
Natija yomonmas. Hammasi OK bo'ladi,xudo hohlasa..
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: aka sohib 06 Sentyabr 2011, 23:14:19
Assalomu aleykum... Bugungi o'yin uchun yigitlarga RAHMAT... To'g'ri bugun terma jamoamiz 3 ochkoni qo'ldan boy berdi. Lekin shunchalik o'ynadi. Buning o'zi ham bir jasorat. Yaqin yaqingacha durang haqida orzu ham qilmasdik. (eslang, 2000 yilgi 8-1 xisobidagi ayanchli mag'lubiyatni.)
Kimdur u o'yinchi unday, bunisi bunday o'ynashi kerak edi deb aytishi mumkin, zero chetdan turib gapirish, o'rgatish hammaning ham qo'lidan keladi. Maydonga tushib to'p tepish esa....
Xar ne bo'lganda ham bugungi o'yin uchun butun bir jamoaga rahmat. Siz kabi jonkuyar muhlislarga ham rahmat... Keyingi o'yinlarda terma jamoamizga OMAD. FAQAT G'ALABA... Muhlislar milliy jamoamizni qo'llashda davom etarylik. Bir bo'lib. Axir,
BIZ BIR JAMOAMIZ!!!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 11 Oktyabr 2011, 14:27:40
URRAAAAAAAAAA!!! KXDRni safarda 1-0 hisobida mag'lub etdik. Golni 25-daqiqada Aleksandr Geynrix kiritdi. :1
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdul_Malik 11 Oktyabr 2011, 14:57:39
ЖЧ 2014 Саралаш баҳслари - ОСИЁ
Учинчи босқич

â„–   Ð¡ Гуруҳи               ÐŽ   Ð®   Ð”   Ðœ   Ð¢-Н    О
1   Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ                     3   2    1    0   10-1   7
2   ÐŽÐ—БЕКИСТОН            3   2    1    0    3-1    7
3   ÐšÐ¥Ð”Р                        3   1    0    2    1-2    3
4   Ð¢Ð¾Ð¶Ð¸ÐºÐ¸ÑÑ‚он              3   0    0    3    0-10   0
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 11 Oktyabr 2011, 17:15:18
Ғалаба муборак бўлсин футболпарсат форумдошлар. КХДР қандай ахмоқона тузумдаги давлат бўлмасин, барибир озгина хадик бор эди, хар қалай, ЖЧ-2010 иштирокчилар. Хайрият, термамиз ютибди. Эртага бу ўйин 3 маротаба кўрсатиларкан Спортда.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 12 Oktyabr 2011, 04:37:19
Guruhimzdagi narigi o'yinda samuraylar tojik qo'shnilarimiz darvozasiga oz emas,ko'p emas javobsiz 8ta gol kiritdi. Mana endi Tojikiston ham, Yaponiya ham o'ziga kelyapti.  :1
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: aka sohib 13 Oktyabr 2011, 15:33:55
Assalomu aleykum, Xurmatli *Futbolga tishi o'tadigon* forumdoshlar. O'tgan o'yindagi g'alaba bilan O'zbekiston xalqini muborakbot etaman! Kelasi o'yinlar (11 va 15 noyabr) da  ham xuddi shunday ajoyib o'yinlarni kutib qolaman. Vatan sha'nini himoya qilgan yigitlarga, ularni ota-onalariga, tarbiyalagan ustozlariga, Vadim Karlenovichga, boshqa mutasaddi rahbarlarimizga katta rahmat!
Olimpiya terma jamoamizga ham zafarlar tilaymiz, hoh yaqinda tashkillashtiriladigan Vyetnam davlatidagi o'rtoq o'yinlarida va hoh London yo'lidagi saralash baxslarida bo'lsin faqat g'alaba va omad ular va siz aziz muhlslar bilan birga bo'lsin...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Akbarjоn 13 Oktyabr 2011, 18:09:40
Endi O'zbekistonni keyingi bosqichga o'tgani deyarli aniq bo'ldi

xech bo'lmasa Tojikistondan Toshkentda 3 ochko olishimizga ishonsak 10 ochko keyingi bosqichga chiqishimizga kifoya qiladi

Abramovni gapiga ishonadiga bo'lsak O'zbekiston fevralda Yaponyaga qarshi kechadigan o'yinda ham g'alaba uchun maydonga chiqsa guruhda 1 o'rin masalasi hal bo'lsa kerak

bu bosqich deyarli o'tib bo'ldi, ammo keyingi bosqich Qiyin kechishi tabiiy, eng asosiysi oxirgi bosqich
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 11 Noyabr 2011, 14:26:55
Guruhimizdagi Tojikiston-Yaponiya o'yinining 15daqiqasi o'tdi. Hozircha hisob:0-0. Yaponlar favorit. Maydonning axvoliga esa qarab bo'lmaydi. Loy-tuporoqni o'zi. :(
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Yagona 11 Noyabr 2011, 15:54:26
O'zbekiston Xudo xohlasa albatta g'alaba qozonadi...!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Habib 11 Noyabr 2011, 18:13:38
Онлайн матнда футболни кузатмоқчи бўлганларга

http://www.uff.uz/online/games/134
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Habib 11 Noyabr 2011, 19:15:26
ГОООЛ!
Ўйинда ҳисоб очилди. 2-таймнинг 49-дақиқасида  Гейнрих ошириб берган бурчак тўпини Темур Кападзе боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Ўзбекистон-КХДР 1-0

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 11 Noyabr 2011, 19:53:59
G'alaba muborak,aziz yurtdoshlar!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 11 Noyabr 2011, 21:12:04
As-salomu alaykum aziz forumdoshlar! Barchangizni g'alaba bn tabriklayman!!! Bu g'alaba davomli bo'lsin! Jahon chempionatiga chiqish nasib qilsin!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 11 Noyabr 2011, 23:14:08
Olg`a  O`zbekiston ,  Doim  sen bilan  birgamiz !!!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 11 Noyabr 2011, 23:24:21
Барча футболпараст форумдошларимизга ғалаба муборак бўлсин! Ғалабалримиз давомли бўлиб, 2014-ЖЧ нинг финал босқичида хам давом этсин !
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 12 Noyabr 2011, 04:29:21
Yaponlar Dushanbeda ''bor-yo'g'i'' 4ta javobsiz gol urishdi Tojikistonga. 15 noyabrda,tag'in Toshkentda tojiklarga hech bo'lmasa 3ta javobsiz gol urolmasak uyat bo'lar.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 15 Noyabr 2011, 18:55:07
O'zbekiston-Tojikiston. Birinchi bo'limdan so'ng hisob:1-0 terma jamoamiz oldinda.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Habib 15 Noyabr 2011, 19:53:24
Ўзбекистон-Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 3-0 ҳисобида якунланди. 4-0 ҳисобида якунланиши мумкин эди,аммо ҳақам 90-дақиқадаги голни инобатга олмади.
Ғалаба муборак, юртдошлар!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 15 Noyabr 2011, 19:59:07
Yaponlar Dushanbeda ''bor-yo'g'i'' 4ta javobsiz gol urishdi Tojikistonga. 15 noyabrda,tag'in Toshkentda tojiklarga hech bo'lmasa 3ta javobsiz gol urolmasak uyat bo'lar.
Qarang,bashoratim to'g'ri chiqibdiya... ;)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 15 Noyabr 2011, 20:10:37
Футболвоз форумдошларимизга ғалаба муборак бўлсин!!!
Лекин Сашажонни 2-чи, термамизни 4-голини хисоблашмадида...
Японлар КХДРга ютказиб ўтиришипти. Биз гурухда пешқадаммиз!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Akbarjоn 15 Noyabr 2011, 20:11:43
Нима учун сарик карточкалар кўпайиб кети деб ўйладим ўзим хам
буни тагида гап бор экана
сарик карточкалари бор уйинчилар кейинги уйинга тозаланиб олишди

факат Одил ахмедовда биринчиси бўлибди

Ўзбекистон – Тожикистон 3:0 (1:0)
Голлар: Санжар Турсунов 35, - 1:0. Одил Аҳмедов 53, - 2:0. Сервер Жепаров 71, - 3:0.
Ҳакамлар: Муҳаммад Заруни, Муҳаммад Абдулла Жассим, Муҳаммад Жассим Ал Меҳайри, Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (барчаси БАА)
Ўзбекистон : Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажнов, Азиз Ҳайдаров (Анзур Исмоилов, 80), Одил Аҳмедов, Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев, 56), Александр Генйрих, Санжар Турсунов, Темур Кападзе (Сервер Жепаров, 72), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин
Тожикистон : Алишер Тўйчиев, Соҳиб Свонқулов, Эрож Ражабов, Давронжон Эргашев, Нуриддин Давронов, Фарход Васиев, Ахтам Хамроқулов, Комил Саидов, Дилшод Васиев, Хуршед Махмудов, Жамшид Исмоилов (Акмал Сабуров, 46)

Огоҳлантиришлар: Давронжон Эргашев 45+1, Одил Аҳмедов 53, Александр Гейнрих 57, Дилшод Васиев 65, Шавкат Муллажонов 70, Санжар Турсунов 78, Ислом Тўхтахўжаев 82, Сервер Жепаров 84, Вагиз Галиулин 90+2.
Четлатиш: Эрож Ражабов 86.

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 15 Noyabr 2011, 20:15:48
шу Мухаммад Зарунийни бир ошга чақириб понятка бериб қўйиш керак. Хаётти қанақалигини тушунтирвориш керак шекилли.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdul_Malik 15 Noyabr 2011, 21:02:11
ЖЧ 2014 Саралаш баҳслари - ОСИЁ
Учинчи босқич

â„–   Ð¡ Гуруҳи                     ÐŽ   Ð®   Ð”    Ðœ    Т-Н     О
1   ÐŽÐ—БЕКИСТОН             5   4    1    0    7-1    13
2   Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ                     5   3    1    1   14-2   10   
3    ÐšÐ¥Ð”Р                       5   2    0    3    2-3    6
4   Ð¢Ð¾Ð¶Ð¸ÐºÐ¸ÑÑ‚он              5   0    0    5    0-17   0

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Usmon 15 Noyabr 2011, 21:03:33
hich bo'masa bitta ro'yxatda Yaponiyani bizadan keyin kor'dim...shunaqa ko'zlarim quvondiyyeeeee
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdumuhaymin 15 Noyabr 2011, 21:09:04
Голлар: Санжар Турсунов 35, - 1:0. Одил Аҳмедов 53, - 2:0. Сервер Жепаров 71, - 3:0.
3-golli Genrih urdi deb o'ylagandim
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Habib 15 Noyabr 2011, 21:40:00
шу Мухаммад Зарунийни бир ошга чақириб понятка бериб қўйиш керак. Хаётти қанақалигини тушунтирвориш керак шекилли.
Шундоқ ҳам бугунги ўйиндан кейин Заруний ва шериклари зиёфатга чақирилганлиги аниқ. )
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdul_Malik 15 Noyabr 2011, 22:23:05
2011 yil O'zbek Futboli uchun judaaa sermahsul yil bo'ldi-da.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Akbarjоn 17 Noyabr 2011, 09:33:57
Голлар: Санжар Турсунов 35, - 1:0. Одил Аҳмедов 53, - 2:0. Сервер Жепаров 71, - 3:0.
3-golli Genrih urdi deb o'ylagandim

Geynrix urishga urdi, ammo Qaydnomaga Server Jeparov kiritilgan, statistikada ham shunday ketadi bu yog'iga
xa aytmoqchi 5 turdan so'ng turnir jadvali to'liq


Toliq turnir jadvali
1 C Ўзбекистон 5 4 1 0 7 1 13
2 A Иордания 5 4 0 1 10 4 12
3 D Австралия 5 4 0 1 9 3 12
4 A Ироқ 5 4 0 1 7 4 12
5 E Эрон 5 3 2 0 15 3 11
6 C Япония 5 3 1 1 14 2 10
7 B Ж Корея 5 3 1 1 14 4 10
8 B Ливан 5 3 1 1 8 v4 10
9 E Қатар 5 2 3 0 8 3 9
10 B Қувайт 5 2 2 1 8 6 8
11 A Хитой 5 2 0 3 7 5 6
12 D С Арабистони 5 1 3 1 4 3 6
13 C КХДР 5 2 0 3 2 3 6
14 E Бахрайн 5 1 3 1 3 7 6
15 D Уммон 5 1 2 2 1 6 5
16 D Тайланд 5 1 1 3 4 6 4
17 B БАА 5 0 0 5 5 12 0
18 E Индонезия 5 0 0 5 4 16 0
19 A Сингапур 5 0 0 5 1 13 0
20 C Тожикистон 5 0 0 5 0 17 0
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 17 Noyabr 2011, 14:39:40
Қани эди кейинги саралаш босқичи якунида хам шундай жадвалда шундай баландда турсак...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: ree7 17 Noyabr 2011, 15:22:28
Hamma uzbek futbol saytlarida sariq kartochkalarni muhokama qib yotishibdi. Yana FIFA o'qimasin deb qo'yishadi LOL
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 17 Noyabr 2011, 16:53:43
Hamma uzbek futbol saytlarida sariq kartochkalarni muhokama qib yotishibdi. Yana FIFA o'qimasin deb qo'yishadi LOL
Бечора Абрамов, хозир оториноларинголог дўхтирда қулоғини даволатяптикан. Бечора қизийвериб қулоғи чўғ бўлиб қопти. Карточкага ўхшаб сап сариқ чўғ эмиш. Ёстиқлар чидаш бермай. кечаси билан пиёладаги сувга солиб ухлаётганмиш қулоғини.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 18 Noyabr 2011, 17:03:27
«ÐœÐµÐ´Ð¸Ð°ÑƒÑ» (Ж.Корея): Кучайиб бораётган Ўзбекистон!

Жанубий Кореянинг “Медиаус” нашри Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги иштирокига бағишланган мақоласи шундай бошланади. “Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионати билан бизни 3 йиллик муддат ажратиб турган эса-да, ҳар бир қитъада сайёрамизнинг энг йирик футбол турнирига бориш учун кураш авжига чиқмоқда. Осиёдан, табиийки, бизнинг терма жамоа (Жанубий Корея), Япония, Австралия энг асосий даъвогар сифатида кўрилса-да, КХДР, Хитой ва БАА каби кучли терма жамоаларнинг муддатидан аввал саралаш карвонидан тушиб қолишини ҳеч ким кутмаганди. Сўнгги пайтларда энг эътиборни тортаётган жамоа эса Ўзбекистондир”, дейилади мақолада.

“C” гуруҳига эътибор қаратган муаллиф: «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Япония, КХДР, Тожикистон билан бир гуруҳдан жой олди. Ўзбеклар 4-турдаёқ кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишди. Кўп тўп кирита олмаган бўлса ҳам, бошқа тарафдан қаралса, 1 тагина гол ўтказиб юборганлиги ҳам таҳсинга лойиқ”, дейди. Нашр Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятларида легионерларнинг хизмати катта бўлаётганлигига урғу бериб ўтади: “Кей-лигачиларнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги ўрни беқиёс. Ҳозирда “Сувон”да ўйнаётган Александр Гейнрих, “Инчхон Юнайтед”даги Темур Кападзе, шунингдек, собиқ “Сеул”чи Сервер Жепаровларсиз Ўзбекистон терма жамоасини тасаввур ҳам қилиш қийин. Айниқса, Александр Гейнрихнинг Пхеньянда урган голи ва Темур Кападзенинг Тошкентда киритган тўпи шимоллик қўшниларимизнинг ЖЧда кетма-кет қатнашиш орзуларини чиппакка чиқарди. Ушбу футболчиларнинг ўз терма жамоалари сафида ажойиб ўйин кўрсатишлари Кей-лига учун ҳам жуда фойдалидир. Энг аввало, ушбу футболчи орқали клубда рақобат кучаяди, клуб номи ҳеч қандай пиарсиз оммалашади. Табиийки, терма жамоа ЖЧ финал босқичига чиқса, футболчининг клуби ва қатнашаётган чемпионат тилга олинади. Бу жуда мухим жихатдир”.

Нашр  маълумотларига таянадиган бўлсак, Кей-лигада терма жамоасига жалб қилинган футболчилар сафи кенгаймоқда. “Сеонгнам Илва Чунма” сардори Саша Огненовски ва “Кёнгнам” клуби ҳимоячиси Люк Девер Австралия терма жамоаси билан ЖЧ-2014 саралашида қатнашаётган бўлса, “Сеул” бомбардири Деян Дамянович Черногория термаси билан Евро-2012 йўлланмаси учун курашиб кўрди. “Поханг Стилерс” хужумчиси Дерек Асамоа эса Кей-лигада 5 йил “югуриб”, Гана терма жамоаси рўйхатига ўз исмини ёздиришга муваффақ бўлди. Нашрнинг ёзишича, “Шубҳасиз, Гейнрих, Кападзе, Жепаров орқали ўзбек футбол мухлислари Кей-лига ҳақида ижобий тасаввурга эга бўлдилар. Сервер Жепаров аллақачон Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ва Александр Гейнрих 1 йиллик ижара муддати ўз ниҳоясига етаётган бўлса ҳам, Кей-лигада яхши таассурот қолдираётган футболчилар деб бемалол айта оламиз. Кейинги босқич йўлланмасини ўз фойдасига ҳал этиш арафасида турган терма жамоамиз бош мураббийи Чо Кванг Ре ҳозирданоқ Ўзбекистон терма жамоасига қарши тактикаларини тузаверса бўлади”.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Кореядан


Manba:www.uff.uz
 
Nom: "Бошоғриғи" - БАА
Yuborildi: Музаффар 29 Yanvar 2012, 12:17:20
Бугун Дубайда Ñžқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Айтиш керакки, бу учрашув футболчиларимиз учун Лондон олимпиадаси ва 2014 йили Бразилияда бўлажак Жаҳон чемпионати йўлида муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бугунги ўйинда Абрамов асосан, олимпиачилар хизматидан фойдаланиши ҳам мумкин. Чунки миллий терма жамоанинг асосий футболчилари айни пайтда ўз клублари ихтиёрида. Боз устига олимпиачиларимизни келаси ойда энг муҳим беллашувлар кутиб турибди.

Нима бўлган тақдирда ҳам бугун майдонга тушадиган футболчилар Ўзбекистон номини ҳимоя қилишади ва уларга омад ва зафарлар Ñ‘Ñ€ бўлишини тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

П.С.

БАА бизни Бахрайнга ўхшаган энг принцпиал рақибларимиздан бири...
 97-йилдаги 2-3, 2001 даги 0-1 (иккаласи хам Тошкенда) улар ютиб кетишганди. Роса алам қилган. Лекин 2008 даги, 0-1, 97- даги 0-0 (бу ўйин БААни Франция-98 дан мосуво қилган),
 Ð²Ð° бошқа бир қанча ўйинларда бизникилар хам Амирлик футболчиларини тоза чарчатишган. 2001-даги 4-1 эса халиям энсамни қотиради. Сальков ерюткур ўша ўйинни хам сотган бўлса керак манимча...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 29 Yanvar 2012, 22:15:46
BAA-O'zbekiston-1:0 (O'rtoqlik o'yini)
Nom: Ишкал бўрилар ёки қинғир ишнинг қийиғи... (33000 швейцар франкини қайдан оламан)
Yuborildi: Музаффар 17 Fevral 2012, 18:24:25
Марсел Матье бошчилигидаги ФИФА интизом қўмитаси томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар ўйинчисига жазо чорасини қўллаш Ñ‚Ñžғрисида қарор чиқарилди. Бунга Ўзбекистон терма жамоасининг 2011 йил 11 ноябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда рўй берган ҳолат сабаб бўлган.

Ёдингизда бор, ўша учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари 70-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, кетма-кет сариқ карточкалар олган эдилар. Ўша вақтда огоҳлантирилган футболчилар аввал ҳам сариқ карточка олган бўлиб, гуруҳдаги сўнгги учрашув олдидан атайлаб “тозалаб” олишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Аслида бу футболчилар ФИФА тартиб ва интизом кодексининг 17 параграф, 3-моддаси бўйича 29 февраль куни учинчи босқичнинг сўнгги, Японияга қарши ўтказиладиган ўйинини ўтказиб юбориши керак эди. Ўйиннинг расмий протоколи ва ўйинда юз берган видеолавҳаларни кўриб чиққан, ФИФА тартиб ва интизом қўмитаси беш нафар ўйинчини 57-моддага биноан қўшимча жазога тортишга қарор қилди. Демак, унга кўра Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров ва Вагиз Галиуллинлар ЖЧ-2014 саралаш мусобақасининг якуний тўртинчи босқич биринчи учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўладилар.

Бунга қўшимча тариқасида ÑŽқорида номи келтирилган ўйинчиларнинг ҳар бири 3 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортиладилар. Шунингдек ФИФА ЎФФни ҳам 18 минг Швейцария франки (таҳминан 20 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга мажбур қилади.

Манба: www.fifa.com  

П.С
Nom: Абрамов: Режаларимиз Японияники билан деярли бир хил
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 29 Fevral 2012, 10:01:46
Абрамов: Режаларимиз Японияники билан деярли бир хил


Япония терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов эртанги ўйиндан кейин гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишни мақсад қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси эса япон характери Япония терма жамоасининг энг кучли жиҳати эканлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 29 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан 15:32да бошланади.

Ð’.Абрамов: - Япониядек меҳмондўст мамлакатда бўлиб турганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Эртанги ўйинга чиқарилган чипталарнинг барчаси сотилиб бўлибди. Бу нарса эса бизнинг футбол мухисларига Ñ‘қадиган яхши ва чиройли футбол ўйнашга ундайди.
А.Ҳайдаров: - Биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушамиз. Бизни нафақат футболчилар учун, балки ишқибозлар учун ҳам қизиқарли бўлган ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак баҳсда ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қилади, деб ўйлайман.

- Эртанги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар футболчиси майдонга туша олмайди. Уларнинг ўрнига янги футболчилар таклиф этилган. Бу жиҳат Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига қанчалик таъсир кўрсатади?
Ð’.Абрамов: - Таркибимизга фақат беш нафар эмас, балки ундан ҳам кўпроқ футболчи киритилмаган. Тошкентда Японияга қарши майдонга тушган таркибдан эртага фақат учтаси майдонга тушиши мумкин. Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасида уларнинг ўрнини боса оладиган тенг кучли футболчилар бор. Бу ўйинга бўлган қизиқишни пасайтирадиган сабаб деб ўйламайман.
А.Ҳайдаров: - Умуман олганда, терма жамоага янги таклиф этилди дейилаётган футболчилар билан доим бирга ўйнаб, шуғулланиб келганмиз. Шунчаки, асосий таркиб нисбатан тажрибали футболчилардан ташкил топган. Мен бу икки таркиб ўртасида катта фарқ бор деб ўйламайман. Асосий таркибдан бир неча футболчининг йўқлиги билан, бош мураббийимиз ҳам айтиб ўтганидек, ўйинга бўлган қизиқиш йўқолиб қолмайди. Янги жалб этилган футболчилар асосий таркиб аъзоларидан ҳеч бир жиҳатда кам эмас ва, менинг фикримча, қайсидир вазиятларда устунроқ ҳам.

- Ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ўйиннинг аксарият вақти давомида устунликни ўз қўлида сақлаб турганди. Шу муносабат билан иккита савол: нима деб ўйлайсиз, бу факт икки терма жамоанинг савияси бир хил даражада эканлигидан хабар берадими? Иккинчи савол: Япониянинг терма жамоасининг қандай кучли ва кучсиз томонлари бор?
Ð’.Абрамов: - Тошкентдаги ўйин вақтида, ўзингиз айтиб ўтганингиздек, биз Япония терма жамоасидан кам ўйин намойиш этмагандик, ўшанда иккита тенг кучли жамоа бир-бирига қарши майдонга тушганди. Ўшанда Япониядан кучсиз бўлмаганимизни ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Япониянинг терма жамоасининг кучли-кучсиз томонлари ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугунги кунда Япония Осиё футболининг етакчиси ҳисобланади ва шунинг ўзи кўп нарсадан хабар бериб турибди. Биз яқин вақÑ‚ ичида Япониядек бўлишга интилишимиз керак. Агар жаҳон чемпионатига чиқа олсак, демак, савиямиз Японияники билан тенг бўлади. Бироқ ҳозирча бу борада улардан орқада қолмоқдамиз.
А.Ҳайдаров: - Сентябрдаги ўйинга биз жуда ҳам кучли тайёргарлик кўрган эдик. Ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганига қарамай, ўзингиз айтганингиздек, яхшироқ ўйин намойиш этиб, ташаббусни қўлимизда сақлаб тургандик. Мен Япония терма жамоасини жуда ҳам кучли жамоа деб ҳисоблайман ва, ҳар ҳолда, Осиё Кубоги асосида фикр билдирадиган бўлсам, унинг кучсиз томонларини кўрганим йўқ. Унинг энг яхши тарафи сифатида эса бир нарсани айтишим мумкин, буни бош мураббийимиз ҳам бизга мунтазам такрорлаб келади, бу – япон характери.

- Жаноб Абрамов, сиз бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланасиз. Айтинг-чи, олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличевни асосий таркиб футболчиларидан фойдалана олмаслигингиз учун жалб этдингизми ёки уни ҳақиқатан ҳам асосий терма жамоада синаб кўрмоқчими эдингиз?
- Албатта, олимпия терма жамоасида ҳам ишлаганим сабаб бу йигитларнинг ҳозирги имкониятларини жуда ҳам яхши биламан ва шу сабаб бу футболчиларнинг терма жамоа таркибидан жой олишлари учун имконият бераман. Мен Ойбек Қиличевни, сўзсиз, миллий терма жамоа даражасидаги футболчи деб ҳисоблайман.

- Япония терма жамоаси эртанги ўйиндан кейин уч ой давомида бекор қолади, унда айнан халқаро учрашувлар борасида аниқ бир режа йўқ. Июнь ойида бошланажак кейинги саралаш босқичигача сизда қандай режалар бор?
- Нафақат Япония, балки бошқа терма жамоалар ҳам футболчиларни клублардан чақириб олиш имконини берадиган ФИФА кунларига қараб қолган. Бизнинг режаларимиз ҳам Японияникидан деярли фарқ қилмайди: июнь ойигача йиғилиб, бирор учрашув ўтказишимиз даргумон. Чунки тақвимда бунга имконият йўқ.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртанги ўйинда нимани мақсад қилмоқда?
- Биз биринчи ўринда қолишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. Аммо бу ниятимиз амалга ошадими-йўқми, буни эртанги ўйиндан кейин билиб оламиз.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/38423)
Nom: Альберто Заккерони: Бизни қийин учрашув кутиб турибди
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 29 Fevral 2012, 10:24:29
Альберто Заккерони: Бизни қийин учрашув кутиб турибди


Эртага Тошкент вақти билан 15:32 да Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичининг сўнгги тури доирасида майдонга тушишади. Бир неча дақиқа олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманига Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Германиянинг «Ð’ольфсбург» клуби аъзоси Макото Хасебе билан бирга ташриф буюрди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирар экан италиялик мутахассис эртага жамоасини қийин учрашув кутиб турганини тан олди.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚онликлар устози етти нафар футболчининг йўқлиги сабаб таркибга янги футболчиларни таклиф қилган ва бу улар учун ажойиб имкониятдир, - дея гап бошлади мутахассис. - Яхши ва янги ўйинчилар ана шундай йўқотишлар жараёнида кашф этилади. Улар бош мураббийнинг эътиборини қозониш мақсадида жуда тартибли, чиройли ва ўз имкониятларидан ҳам ортиқроқ ўйин намойиш этишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, етти нафар футболчининг йўқлиги Япония терма жамоасига устунлик беради, деб ҳисобламайман. Бизни доимгидек оғир ва қийин учрашув кутиб турибди».

Сўз навбати Япония миллий терма жамоаси сардори Макото Хасебега берилганида, футболчи Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эга эканини яширмади: «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он терма жамоасига қарши кўп йиллардан бери майдонга тушиб келаётганим учун бу жамоа ҳақида яхши тасаввурга эгаман. Биз ўзбекистонликларнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа ўйини менда яхши таассурот қолдирди. Гарчи ўйинда имконият бой берилган бўлса-да, футболчилар яхшигина ирода кўрсата олишди. Улар Жанубий Кореяга қарши яхши ўйин намойиш этишди деб ҳисоблайман. Демак Ўзбекистондек кучли жамоа учун беш нафар футболчининг йўқлиги катта йўқотиш эмас».

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/world/38420)
Nom: Япония матбуоти: Бизни фақат ғалаба қониқтиради
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 29 Fevral 2012, 10:26:41
Япония матбуоти: Бизни фақат ғалаба қониқтиради


Бугун кунчиқар юртда бўлиб ўтадиган Япония ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги ўйин борасида Япония матбуоти билан қизиқиб кўрдик.

Асосан япон тилида чоп этиладиган спорт нашрларининг бош саҳифаларида регби ва сумо спорт турига оид хабарлар келтирилган. Лекин, марказий нашрлардан The Japan Times, The Mainichi Daily News, The Asahi Evening News ва Japan Today газеталарида бугунги ўйин хусусида оз бўлсада тўхталиб ўтишган.

"Кейинги босқич масаласини ҳал қилиб олган Япония термаси бугунги ўйин орқали гуруҳдаги биринчи ўрин масаласини ҳал қилиши лозим. Бунинг учун барча имкониятлар етарли. Алберто Заккерони шогирдларидан чиройли ғалаба кутиб қоламиз.

Тўғри, ўз услубига эга Ўзбекистон термаси ҳам Осиёнинг кучли жамоаларидан ҳисобланади ва бу иш осон эмас. Боз устига уларнинг асосий таркибида кучли футболчилар йўқ. Шунинг учун бизни фақат ғалаба қониқтиради", - қабилидаги хабарлар марказий нашрларда ўрин олган.

Кўриб турганингиздек, Японияда ғалаба кутишяпти. Биз эса, Вадим Абрамов шогирдларидан ўзимизнинг ўйинни кутиб қоламиз.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/38451)
Nom: Тарихий ғалаба муборак!
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 29 Fevral 2012, 17:38:37
Тарихий ғалаба муборак!


Нагоядаги "Тойота" стадионида Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ЖЧ 3-босқич саралаш учрашувининг сўнгги туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи таркиби амалдаги Осиё чемпиони, сўнгги Жаҳон чемпионатининг чорак финалчиси, италиялик тажрибали мутахассис Альберто Заккерони бошқараётган, Европанинг кучли чемпионатларида тўп сураётган барча легионерлардан ташкил топган Япония терма жамоасини ўз тарихида биринчи марта мағлубиятга учратди.

Азизлар, биз Сизлар билан ҳозир тарихий ғалабаларни бошдан кечиряпмиз! Қувонинг, байрам қилинг, бу лаҳзалардан баҳра олинг!

Ҳа, бу ўйин амалда кўп нарсани ҳал қилмасди. Аммо... Рақибимиз бу ўйинга жиддий тайёрланганди. Биз Осиё грандини ўз майдонида минглаб мухлислар кўз ўнгида тиз чўктирдик. Бўларкан-ку!

Ҳали бу бошланаши! Ҳали ҳаммага... йўғэ, мана, ҳаммага кўрсатиб қўйдикку! Довруғимиз бутун дунёга таралди! Яша Шадрин! Олға, ўзбегимнинг Ñžғлонлари!

ЖЧ саралаш ўйини.3 босқич.

Япония - Ўзбекистон 0:1
Тарихий гол: А.Шадрин, 53

Япония: Эйжи Кавашима, Юто Нагатомо,  Ацуто Учида, Ясухито Эндо, Жунго Фужимото,  Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава,  Ясуюки Конно, Майк Хавинаар, Макото Хасебе,  Мая Ёшида.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов,  Анзур Исмоилов, Артем Филипосян, Станислав Андреев; Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе,  Азизбек Ҳайдаров, Илдар Магдеев,  Александр Шадрин,  Баҳодир Насимов.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/38481)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 29 Fevral 2012, 17:41:19
Yaponiya kuchli tarkibda tushgan ekan. Qoyil lekin.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 29 Fevral 2012, 19:50:42
O'yinni ko'ra olmagan bo'lsakda, natijani eshitib bir muddat "nahotki, nahotki..." - deyishdan boshqaga til kelmadi. Barcha muhlislarga muborak, g'alabamiz bardavom bo'lsin!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 29 Fevral 2012, 21:35:00
Хурматли футболпараст форумшинавандаларимизга тарихий Ғалабалар муборак бўлсииин! . Бўларканку а ?! Энди олимпиячиларимиз хам бир нарса қилиб БААни ютиб олишсин ишқилиб...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 29 Fevral 2012, 23:30:04
O'yindan oldin terma jamoamiz bu tarkib bilan 2000 yilgi Livandagi natijani yangilasa kerak,deb o'ylagandim. Bu g'alaba haqiqatan ham tarixiy!!!

PS: Bukmekerlik idoralarida Yaponiya g'alabasi uchun pul tikkanlarga sabr tilayman :D
Nom: Бобо эмас, Хожибобо! (ёхуд Абдушадринхонбекхожиакамиз...)
Yuborildi: Музаффар 01 Mart 2012, 14:26:34
Ассалому алайкум! Қадрли футбол мухлислари! Кечаги байрам билан яна бир бор табриклашга ижозат бергайсиз. Бай-бай бу кунларни қачалик орзиқиб кутдик-а...

Кеча компютеримга термула-термула даҳшатли ҳаяжон билан бир амаллаб ўйинни якунлаб олдимда, қўшним 80 ёшларни қоралаб қолган ашаддий футбол мухлиси Ҳожи бобога хушхабарни суюнчилаш илинжида уйларига шошилдим. Дарвозасини олдига келгач бироз ўйланиб қолдим, сабаби Ҳожи бобомни қон босимлари бор, тез-тез ўйнаб туради. Бирданига бу хабарни кўтара олармикинлар? Майли, аста секинлик билан бир амалларман, дедимда, чақирдим.

 - Ҳожи бобо! Ҳоо, Ҳожи бобо?
Ичкаридан салобатли овозлари билан Ҳожи бобом “Кел, кир-киравер” дедилар. Эшикни очдимда, уйнинг тўрида кампирлари билан чақ-чақлашиб, ёнбошлаб ётган бобомни олдига тиззаларим билан дўқ-дўқ қилиб эмаклаб бордим.

- Асссаломуу алайкуууум, Ҳожи бобо, соғликларингиз яхшими? 
- Дуруст-дуруст, ёмон эмас. Бугунги ўйинни вақтида кўролмаётган бўлсак ҳам. Ҳар қалай Лондонга бориш-бормаслик ўз қўлимизда-ÑŽ, шуни гаплашиииб ўтирувдик...
- Хўш нима хизмат билан келдинг?
- Шу... ўзим, Ҳожи бобо. Сизни соғинибман, биир кўриб кетай дегандим.
- Ҳа, баракалла! Баракалла! Барибир бирор муддаоинг бордир? Сан бола бекорга келмайсан.
- Шу..  шууу... бугун саралашни охирги тур ўйинлари бўлаётган экан.....
- Хўўўўш, иннанкейинчи? Ўзбекистон нима бўлди ? Анови телпонингними, кампютриними ковлаб, ҳар балони билиб турардингку?
- Шу.. Яп... Яп..ония,  Ўз..Ўзбекистон.. шу.. шу..
- Хўўўш Иннанкейинчи? “Шу-шу” домалага ўхшамасдан гапирсангчи,  ҳисоб қанақа бўлди?
- Ҳисоб... ҳисоб.. шу ҳисоб.. яхши бўпти....
- Ҳой бола, нималар деб алжираяпсан? Японлар нечта урди ?
- Шу... шу японлар уролмади, Ҳожи бобо.
- Сен бола миянгни едингми? Асосий таркибдаги ўйинчиларни ярми бормай, унинг ўрнига ёшларни обкетган бўлса, жапонлар дунёни ҳар бир бурчагида ўйнайдиган “самурай”ларини йиғиб олган бўлса... Қанақасига уролмаслиги  мумкин?!
- Ҳееей, ўзиз ҳам жааа одамни хит қивордиз, Хожи бобо. Самурайларни ҳаммаси йиғилиб ҳам биззи Вадим тоғани тактикаси билан анови кўзида олов чақнаган ёшларга бас кела олмаса, менда нима айб..?
- Нималар деяпсан, ҳой бола? Нима бўлди ўзи? Японлар уролмаган бўлса, биззикилар-чи, биззикилаар? (Ҳожи бобомнинг ранги ўзгара бошлади)
- Ҳалиги, анови кичкинтой футболчиз Шадрин боридию, ўша “мен ҳам гол уриб қолармикинман” деб ҳужумга борганакан, қанотдан оширилган тўпга Насимов калла қўйибтию, дарвозабон тўсиб қолибди. Қайтган тўпни Шадрин битта тепибтию ГООООООООООООООЛ!!!!!! Деб бақириб юборибди!!! Ютиб қўйдик, Ҳожи бобо!!!

- Нимааа???  Ютдик.. ? Голлл ...? Шадринннн....? деганча кўзига ёш тўлган бобом, чап кўкракларини ушлаб ён бошлаб қолди. Кампири чой тутган, келинлари сув сепган, мен олдиларидан туриб, қалпоғим билан елпиган, бир амаллаб бобомни ўзига келтирдик. Ўзига келган бобом нур тўла юзларида табассум билан:

- Баракалла азаматлар яшшаворей! ЭЭЭ уруғинг кўпайгур ота-Ñžғиллар! Жапонларни адаб чўпини бериб қўйишибдию, ўйин дегани мана бундоқ бўпти. Жапонларни ютганимиззи кўрмай ўлиб кетаманми, деб қўрқиб юрувдим. Ҳаа бошинг тўйдан чиқмагурлар-а! Қани кампир? Бу тирмизакка битта дўппи кийдириб қўйгин.

Шунақа гаплар. Ҳозир дўппими кийиб кетяпман.Қаерга дейсизми? Ҳожи бобом ошга чақирган. Кирмасам хафа бўлади. Кечаги байрамни нишонлаб би-и-ир ошхўрлик қилайлик.

Дилшод Нурматов

Манба: www.uff.uz   
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 01 Mart 2012, 17:20:55
 :asl3:

Barchani g'alaba bilan tabriklayman!Terma jamoamizga keyingi o'yinlarda ham shunday g'alabalarni tilab qolamiz!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 01 Mart 2012, 17:44:37
Вадим Абрамов: Кейинги босқичдаги вазифалар бундан ҳам жиддий


Япония - Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашувидан кейинги матбуот анжумани ҳақидаги аудиотек Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий твиттерига жойлаштирилди.

Эътиборингизга ушбу аудиотрекнинг ёйилмасини ҳавола этамиз.

- Ўйин кутилганидек қийин кечди. Икккала жамоа ҳам чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этди. Мухлислар ўйиндан каттагина завқ олишди. Бизга омад кулиб боқди - ғалаба қозондик, - дея гап бошлади Вадим Карленович.

- Сиз ўйинни иккала жамоа ҳам чиройли тарзда ўтказди деб айтиб ўтдингиз. Айтингчи, бундай натижани кутганмидингиз?
- Мен ўйинолди матбуот анжуманида ҳам айтгандим. Балки кимдир эшитмай қолгандир. Бизнинг вазифамиз  оддий эди: биринчи ўринда қолиш. Шу мақсадда бу ерга келгандик ва унга эришдик. Гуруҳимизда биринчи ўринда қолдик, бу эса бизни қувонтиради. Менимча, Япония термаси бизнинг жамоани унчалик ҳам ўрганиб чиқмади, чоғи. Қарши ҳужумларда биз ишончли ўйнадик.

- Қарши ҳужумда ишончли ўйин намойиш этиш билан бирга, сизнинг жамоангиз ҳимояда ҳам яхши турди. Киритилган гол шогирдларингизнинг бир-бирларини яхши тушунишларидан далолат беради. Менга шундек туюлди...
- Биз бу ерга футбол ўйнашни ўрганамиз деб келмагандик. Унгача ҳам ҳар ҳолда ўйнашни билардик. Иккинчи томондан олиб қарасак, рақиб бизга ўзимизнинг ўйинни қилишга қўйиб берди. Шунинг учун биз алаба қозондик.

- Гуруҳда биринчи бўлдингиз ва сафарда ғалаба қозондингиз. Бу футболчиларингизга нима беради?
- Биз нафақат Японияни ўз майдонида доғда қолдирдик, балки гуруҳимиздаги барча термаларни ўз уйларида мағлубиятга учратдик. Бу эса жамоага жалб қилинган ёшлар учун катта дарс вазифасини ўтайди. Айрим футболчилар биринчи марта миллий терма либосида майдонга тушишди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Осиё чемпионини ўз майдонида мағлубиятга учратиш футболчиларимиз келажагига умид билан боқишимизга замин яратади.

- Тошкентда бўлиб ўтган биринчи учрашувдан кейин, ҳозирги Япония ҳақида фикрингиз ўзгардими?
- Биласизми, кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилган икки терма жамоа бошқача ўйин кўрсатади. Барибир Япония кучли шу жумладан Ўзбекистон ҳам. Гарчи, биз биринчи ўринда қолган бўлсакда, олдимиздаги вазифалар бунданда жиддийдир.
Nom: ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИ СЎНГГИ БОСҚИЧ - ЎЗБЕКИСТОН А ГУРУҲИДА
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 09 Mart 2012, 14:31:34
Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатиннг сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси  А гуруҳидан жой олди. Терма жамоамиз Жанубий Корея, Эрон, Қатар, Ливан терма жамоалари билан куч синашади.
B гуруҳида эса Автралия, Ироқ, Иордания, Уммон, Япония
Nom: ЎЙИНЛАР ТАҚВИМИ!
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 09 Mart 2012, 14:35:38
ЎЙИНЛАР ТАҚВИМИ!

А гуруҳ:

3 июнь 2012    ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он - Эрон   
3 июнь 2012    Ð›Ð¸Ð²Ð°Ð½ - Қатар   
8 июнь 2012   Қатар - Ж.Корея
8 июнь 2012   Ð›Ð¸Ð²Ð°Ð½ - Ўзбекистон   
12 июнь 2012   Ð–.Корея - Ливан
12 июнь 2012   Ð­Ñ€Ð¾Ð½ - Қатар   
11 сентябрь 2012   ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он - Ж.Корея   
11 сентябрь 2012   Ð›Ð¸Ð²Ð°Ð½ - Эрон   
16 октябрь 2012   Ð­Ñ€Ð¾Ð½ - Ж.Корея   
16 октябрь 2012   Қатар - Ўзбекистон   
14 ноябрь 2012   Ð­Ñ€Ð¾Ð½ - Ўзбекистон   
14 ноябрь 2012   Қатар - Ливан   
26 март 2013   Ð–.Корея - Қатар   
26 март 2013   ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он - Ливан   
4 июнь 2013   Ð›Ð¸Ð²Ð°Ð½ - Ж.Корея   
4 июнь 2013   Қатар - Эрон   
11 июнь 2013   Ð–.Корея - Ўзбекистон   
11 июнь 2013   Ð­Ñ€Ð¾Ð½ - Ливан   
18 июнь 2013   Ð–.Корея - Эрон   
18 июнь 2013   ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он - Қатар   

Ð’ гуруҳ:

3 июнь 2012    Ð˜Ð¾Ñ€Ð´Ð°Ð½Ð¸Ñ - Ироқ   
3 июнь 2012    Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ - Уммон   
8 июнь 2012   Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½ - Австралия   
8 июнь 2012   Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ - Иордания   
12 июнь 2012   ÐÐ²ÑÑ‚ралия - Япония   
12 июнь 2012   Ð˜Ñ€Ð¾қ - Уммон   
11 сентябрь 2012   Ð˜Ð¾Ñ€Ð´Ð°Ð½Ð¸Ñ - Австралия   
11 сентябрь 2012   Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ - Ироқ   
16 октябрь 2012   Ð˜Ñ€Ð¾қ - Австралия   
16 октябрь 2012   Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½ - Иордания   
14 ноябрь 2012   Ð˜Ñ€Ð¾қ - Иордания   
14 ноябрь 2012   Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½ - Япония
26 март 2013   ÐÐ²ÑÑ‚ралия - Уммон   
26 март 2013   Ð˜Ð¾Ñ€Ð´Ð°Ð½Ð¸Ñ - Япония   
4 июнь 2013   Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½ - Ироқ   
4 июнь 2013   Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ - Австралия   
11 июнь 2013   ÐÐ²ÑÑ‚ралия - Иордания   
11 июнь 2013   Ð˜Ñ€Ð¾қ - Япония   
18 июнь 2013   ÐÐ²ÑÑ‚ралия - Ироқ   
18 июнь 2013   Ð˜Ð¾Ñ€Ð´Ð°Ð½Ð¸Ñ - Уммон   
Nom: Вадим Абрамов: «Мундиал чиптаси кимга насиб қилишини майдондаги кураш ҳал этади»
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 09 Mart 2012, 15:39:15
Вадим Абрамов: «ÐœÑƒÐ½Ð´Ð¸Ð°Ð» чиптаси кимга насиб қилишини майдондаги кураш ҳал этади»


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг «Ð» гуруҳида Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Учинчи саралаш босқичи якунларига кўра энг яхши натижа қайд этган ва жаҳон чемпионатининг сўнгги икки иштирокчисидан устун бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов қуръадан кейинги қуйидагича фикр билдирди:

«Қуръани биз учун кутилмаган бўлди, деб айта олмайман. Ундан олдин ҳам шу рақиблар билан бир гуруҳдан жой олишимизни таҳмин қилиш мумкин эди. Айтишим мумкинки, айни пайтда барча жамоада имконият бирдек. Чунки уларнинг барчаси ўз олдига жаҳон чемпионатида иштирок этиш вазифасини қўйган. Бу кимга насиб қилишини вақÑ‚ кўрсатади. Барча нарса майдонда ҳал бўлади», дейди Вадим Абрамов.

Манба: (http://championat.uz/uz/news-8/14527.html)
Nom: Давлат Турдалиев: Биринчи ўйинга кўп нарса боғлиқ
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 09 Mart 2012, 15:56:50
Давлат Турдалиев: Биринчи ўйинга кўп нарса боғлиқ


"Спорт" телеканали раҳбари Давлат Турдалиев қуръадан сўнг, гуруҳимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Стартни яхши олишимиз керак. Чунки биринчи ўйинга кўп нарса боғлиқ бўлади. Шуни унутмаслик керакки, бу жамоаларнинг барчасини ютиш мумкин, баҳс жуда қизғин бўлади. 

Гуруҳимиздаги бир-йўла тўртта жамоа Жаҳон чемпионатига чиқишга даъвогарлик қилади. Шунинг учун ҳам биринчи учрашувга катта эътибор қаратиш керак. Бу борада терма жамоага барча ёрдам бериши лозим. Энг биринчи навбатда клубларимиз", - дейди Давлат ака, сайтимиз учун берган интервьюси чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Давлат аканинг  қуръадан олдинги тахминлари деярли Ñ‚Ñžғри чиқди. Фақатгина, Қатарнинг ўрнига Иордания тушиши тахмин қилинган эди.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/world/38933)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 10 Mart 2012, 03:40:44
Hammasi birinchi o'yinga bog'liq. Toshkentda Erondan albatta 3 ochko olishimiz shart. Menimcha, butun saralash davomida Koreyadan 3 ochko, Erondan kamida 4 ochko, Qatardan kamida 4 ochko, Livandan 6 ochko ololsak albatta Braziliyaga to'g'ridan-to'g'ri boramiz.(Ishtaxam karnaykua ;D)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 10 Mart 2012, 08:35:47
Жумонгларга бас келишимиз қийинов...
Лекин фикримча бизнинг асосий рақибимиз бу Эрон ИР бўлади. Тақдир бизга яхши имконият беряпти. Энди ундан фойдаланиш керак. тан олайлик, Австралия ва Япония билан бир гурухда бўлгандан кўра Корея билан тушган афзалроқ. Эронни эса ютса бўлади... Лекин Қатар ва Ливанга хам беписанд бўлмаслик керак. Бу босқичга чиққанлигини ўзи уларнинг куч қудратидан далолат бериб турибди...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Yaratganga shukr 10 Mart 2012, 09:51:40
xudo rahmatli Hojiboy tojiboyev etardila bitta muzqaymoq eb kelsa ham mayli deb.. xudo xoxlasa bittamas bir qancha eb kelishadi:)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Arshavin 10 Mart 2012, 09:58:55
Terma va olimpiyada terma jamoalarimizga omad.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 10 Mart 2012, 10:27:12
xudo rahmatli Hojiboy tojiboyev etardila bitta muzqaymoq eb kelsa ham mayli deb.. xudo xoxlasa bittamas bir qancha eb kelishadi:)

Tomoqlari og'rib qolsa ham mayli! Biz - muhlislarning tomog'imiz o'yin davomida baqiraverib og'rib qolardi, ularniki ham bir og'risin! :)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 03 Iyun 2012, 08:19:22
 :asl3:

Mana o'yin kuniga ham yetib keldik.Termamizning bir qator yetakchi o'yinchilari bugun Eron bilan bo'ladigan o'yinga tusha olmasligi achinarli hol,lekin ikki oy oldin Yaponiyani deyarli 2-tarkib bilan yutganimiz hali esdan chiqqani yo'q.Shunday ekan bugungi o'yinda yigitlardan faqat g'alaba kutib qolamiz!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 03 Iyun 2012, 14:57:17
G'alabaga unchalik ishonmiyapmanu, lekin durang ham yomonmas. :)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sayyid90 03 Iyun 2012, 19:59:00
O'zbekiston-Eron 1 taym 0:0.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shoxjahon12 03 Iyun 2012, 21:38:58
So'nggi soniyalar qurboni bo'ldik...
O'zbekiston-Eron- 0:1
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sofdil 03 Iyun 2012, 22:58:33
So'nggi soniyalar qurboni bo'ldik...
O'zbekiston-Eron- 0:1

Sunggi soniyada ayb yuq :) Qozonda bori chumichga chiqadi. Shu safaram agar chiqishomasa unda "No comments"
Nom: Re: Вадим Абрамов истеъфо берди... Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи!
Yuborildi: Sadulla 04 Iyun 2012, 12:04:29
 :asl3:

Kecha terma jamoamiz yaxshi o'ynadi,o'yinda ustunlik biz tomonda bo'ldi,gol ham urdi yigitlarimiz hammasi yaxshi bo'ldiyu,faqat g'alaba qozonish Abramovni peshanasiga yozilmagan ekan ((

Habar berishlaricha Abramov murabbiylikni Qosimovga topshiribdi:

Вадим Абрамов истеъфо берди... Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи!

Ҳозиргина олган маълумотимизга кўра, Ўзбекистон  Ð¼Ð¸Ð»Ð»Ð¸Ð¹ терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўз аризасига кўра лавозимини тарк этди.

Унинг ўрнини шу пайтга қадар "Бунёдкор" клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Миржалол Қосимов эгаллади. Бу ҳақида бир оздан сўнг батафсил маълумот берамиз.

Manba (http://www.uff.uz/news/comments/uzbek/44172)

Shu ishni bekor qilibdi,bir ishni boshlagandan keyin oxirigacha olib bormaydimi,nima bo'gandayam O'zbekiston Jaxon chempianatiga chiqsa bo'ldi.

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 04 Iyun 2012, 12:44:28
Bekor qilishibdi. Abramov shuncha mehnat qildi termaga. O'zi yaxshi ketayotganidi.
Mirjalolga men, to'g'risi, ishonmayman. Menimcha hali termani boshqaradigan ahvolda emas u. Biroz ertaroqmidiykin...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 04 Iyun 2012, 14:02:28
Termani murabbiysiz o'ynatish kerak. Baribir murabbiyning aytganini qilishmaydi.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Mo'min Mirzo 04 Iyun 2012, 14:34:39
Ehh attang, mag'lubiyatda Abramovni aybi yo'q edi. O'yinni tuzukkina boshqardi, hujumchilar 100 foizli imkoniyatlardan foydalana olmasa nega aybdor murabbiy bo'lsin.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Margiloniy 04 Iyun 2012, 14:54:19
Ehh attang, mag'lubiyatda Abramovni aybi yo'q edi. O'yinni tuzukkina boshqardi, hujumchilar 100 foizli imkoniyatlardan foydalana olmasa nega aybdor murabbiy bo'lsin.

Yuta olmagani uchun hujumchilar aybdor.  Yutqazgani , boshqacha qilib aytganda durrangni ushlab qola olmagani uchun Abramov aybdor.  Bu birinchi  marta takrorlanmayapti. Olimpiya terma jamoasining BAA ga qarshi kechgan uchrashuvini eslab ko'ring.. Hammasi zo'r ketayotgandi o'shanda ham.. Keraksiz, o'zini oqlamagan o'zgartirishlar natijasida Londonga bora olmadik, 4-bosqich ilk o'yinini mag'lubiyat bilan boshladik...
Himoyada kamchiliklarimiz bor edi, 5ta asosiy uyinchilarimizdan foydalanish imkonimiz yo'q  edi deyishimiz ham mumkin. Shunday bo'lishiga ham Abramov aybdor emasmi ?!

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: nima? 04 Iyun 2012, 19:13:44
o'yinchilarni joylashtirish bo'yicha strategik xato bo'ldi kechagi o'yinda.Bo'shatishmasa ham bo'lardi.
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 08 Iyun 2012, 10:56:56
 :asl3:

Bugun 18 00 da Livanga qarshi o'yin bo'ladi.Birodarlar duolarda shu termamizni ham bir eslab qo'yaylik.Ollohim o'zi madad bersin o'yinchilarimizga,hakamga esa insof  ;D (Hakam Ummonlik ekan)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 13 Oktyabr 2012, 16:56:03
Ўзбекистон терма жамоаси БАА билан дуранг қайд этди


Дубайдаги “Мактум бин Рашид” стадионида БАА ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Вакилларимиз дастлабки дақиқаларданоқ олдинга ташланиб, рақибга босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Тўпни олдириб қўйган вақтларда эса прессинг қўллашга ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида амирлик футболчилар бир оз ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳарҳолда, биринчи бўлимни чорагига қадар уларда фақатгина жаримадан зарба йўллаш имконияти вужудга келди Дарвоқе, ана шу жарима тўпи ниҳоятда хавфли чиққанини эътироф этиш керак.

Агар тўп дарвозага Ñ‚Ñžғри борганида Мурод Зуҳуров дарвозани голдан қутқара олмасди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари босимни сусайтиришлари билан амирлик футболчилар ўз ўйинларини топиб олиб, тезкор оширмалар билан дарвозамиз сари хавф сола бошлашди. Айнан мана шундай вазиятлар натижасида БАА терма жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Исмоил Матар ўз жамоадоши билан комбинация уюштириб, тўртта ҳимоячимизни ортда қолдириб, Зуҳуровни доғда қолдиришга эришди. Голдан кейин ўйинимиз баттар сочилиб кетди. Биргина Санжар Турсуновнинг хатти-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш керак. Санжар ўз фаоллиги билан ўнг қанотдан доимий равишда амирлик ҳимоячиларни ташвишга солиб турди.

Бир вазиятда Фозил Мусаевда ажойиб имконият пайдо бўлганди. Аммо унинг оҳиста йўллаган зарбасини БАА дарвозабони қайтариб қолди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Турсунов ўз фаоллиги эвазига гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Амирлик ҳимоячи бу вазиятда тўпни қайтаришда хатога йўл қўйганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлим амирлик футболчилар ҳужумлари билан бошланди. Вакилларимиз уларга фақат қарши ҳужумларда жавоб қайтариб туришди. 62-дақиқада яна ўша Исмоил Матар ажойиб тўп узатиш билан шеригини зарбдор вазиятга чиқарди. Ал Хатимийнинг йўллаган зарбаси Ñ‚Ñžғри Зуҳуровга борди. Бир қарашда у тўпни қайтарадигандек эди. Аммо кутилмаганда дарвозабонимиз тўпни қўллари остидан ўтказиб юборди. Дарвозабон масаласида жиддий муаммога дуч келамиз шекилли?

Голдан сўнг орадан 4 дақиқа ўтиб Олег Зотеевнинг ўнг қанотда пайдо бўлиши гол билан якунланди. У ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётганда уни чалиб йиқитишди. Жепаров иккинчи уринишди пенальтини голга айлантира олди.

Гарчи бу ўртоқлик ўйини ҳамда натижа унчалик муҳим бўлмаса ҳам, учрашувдаги терма жамоамиз аъзоларининг умумий ўйинига баҳо берадиган бўлсак, шундай хулосага келиш мумкин:

Учрашувнинг энг ёмон ўйинчилари: К. Тожиев, А. Исмоилов.
Учрашувнинг энг яхши ўйинчилари: С. Турсунов, О. Зотеев.

Энди терма жамоамиз аъзолари Дубайдан Қатар пойтахти Доҳага қараб йўл олишади. Улар 16 октябрь куни у ерда Қатар терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида майдонга тушишади.

Ўртоқлик учрашуви
БАА – Ўзбекистон 2:2
Голлар: И. Матар (29), Ал Хатимий (62) – С. Турсунов (45+1), С. Жепаров (66).


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/liga/52641)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 13 Oktyabr 2012, 16:57:10
ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари, Европа қитъаси


Кеча Европа қитъасидаги терма жамоалар Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги навбатдаги учрашувларни ўтказишди. Россия термаси ўз майдонида Португалия устидан ғалаба қозонгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Қолган учрашувларда фаворит ҳисобланган терма жамоалар ғалаба қозонишди. Натижалар билан танишинг.

Финляндия – Грузия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 57  Кашия, 1:1 – 62 Хямяляйнен.

Қозоғистон – Австрия 0:0 (0:0, 0:0)

Чехия – Мальта 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:1:0 – 34 Гебре Селасси, 1:1 – 38 Бриффа, 2:1 – 52 Пекхарт, 3:1 – 67 Резек.

Фарер о. – Швеция 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 57 Бальдвинссон, 1:1 – 65 Качаниклич, 1:2 – 75 Ибрагимович.

Арманистон – Италия 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар:  0:1 – 11, пенальти Пирло, 1:1 – 27 Мхитарян, 1:2 – 64 Де Росси, 1:3 – 82 Освальдо.

Албания – Исландия 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 19 Бьярнасон, 1:1 – 29 Чани, 1:2 – 81 Сигурдссон.

Туркия – Руминия 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:  0:1 – 45 Грозав.

Лихтенштейн – Литва 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:  0:1 – 51 Чеснаускис, 0:2 – 75 Чеснаускис.

Беларусь – Испания 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар:  0:1 – 12 Альба, 0:2 – 21 Педро, 0:3 – 69 Педро, 0:4 – 72 Педро.

Болгария – Дания 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар:  1:0 – 7 Рангелов, 1:1 – 40 Бендтнер.

Молдавия – Украина 0:0 (0:0, 0:0)

Словакия – Латвия 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар:  1:0 – 5, пенальти Гамшик, 2:0 – 9 Сапара, 2:1 – 84, пенальти Верпаковский.

Сербия – Бельгия 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:  0:1 – 34 Бентеке, 0:2 – 68 де Брюйне, 0:3 – 90 Миральяс.

Швейцария – Норвегия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:  1:0 – 79 Гавранович, 1:1 – 81 Хангеланд.

Эстония – Венгрия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:  0:1 – 47 Хайнал.

Голландия – Андорра 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар:  1:0 – 7 ван дер Варт, 2:0 – 15 Хунтелар, 3:0 – 50 Схакен.

Македония – Хорватия 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 16 Ибраими, 1:1 – 33 Чорлука, 1:2 – 60 Ракитич.

Греция – Босния ва Герцеговина 0:0 (0:0, 0:0)

Ирландия – Германия 1:6 (0:2, 1:4)
Голлар:    0:1 – 32 Ройс, 0:2 – 40 Ройс, 0:3 – 55, пенальти Озил, 0:4 – 58 Клозе, 0:5 – 61 Кроос, 0:6 – 83 Кроос, 1:6 – 90 Кио.

Словения – Кипр 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:   1:0 – 38 Матавж, 2:0 – 62 Матавж, 2:1 – 83 Алонефтис.

Уэльс – Шотландия 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:   0:1 – 26 Моррисон, 1:1 – 81, пенальти Бэйл, 2:1 – 88 Бэйл.

Англия – Сан-Марино 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар:  1:0 – 35, пенальти Руни, 2:0 – 37 Уэлбек, 3:0 – 70 Руни, 4:0 – 72 Уэлбек, 5:0 – 77 Окслейд-Чемберлен.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/europe/52644)
Nom: Қатар бизга қарши атайин вақтли ўйнамоқчими?
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 14 Oktyabr 2012, 11:06:26
Қатар бизга қарши атайин вақтли ўйнамоқчими?

 

Хабарингиз бор, 16 октябрь куни терма жамоамиз Дохада Қатар миллий терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши доирасида майдонга тушади. Юртдошларимизнинг кўпчилиги ўйиннинг маҳаллий вақÑ‚ билан соат 15:25 да бошланишидан норозилар. Хўш Қатар буни атайин қилганми?

 ÐÐ²Ð²Ð°Ð»Ð¸Ð³Ð° ўйин соат 17:25 га белгиланган эди. Бироқ Қатар ФИФАдан анча олдин ўйинни 15:25 га кўчириб беришини сўраган ва бу илтимос қондирилган. Ҳар бир терма жамоа ўз уйидаги ўйинни бошланиш вақтини ўзи белгилашга ҳақли. Бироқ савол туғилади нега Қатар айнан бизга қарши ўйинни 15:25 га кўчирди. Сабаби 8 июнь куни Қатар - Жанубий Корея учрашуви маҳаллий вақÑ‚ билан соат 19:25да бошланганди. У пайтда ёз эди дейишингиз мумкин. Унда нега келаси ойда Ливанга қарши ўйин соат 17:45га белгиланди? 16 октябрь кунги ўйин ҳам мана шу вақтда бошланса нима бўларди? Нима учундир ЎФФ ва Терма жамоалар маркази бу ўйин вақтини ўзгартиришга уринишмади. Балки уринишгандир, аммо барибир натижа чиқмади. Демак, йигитлар қуёш қиздираётганда майдонга тушишади. Агар ғалаба қозонсак бу нарса ҳақида деярли ҳеч ким эсламайди, аммо мабодо агар мағлуб бўлсакчи? Унда ҳамма Қосимовни айблайдими ёки ҳимоячиларимизними, балки гол ура олмаган ҳужумчиларнидир.
 
Қатарнинг бу "ўйинини" Ливан бизга қарши қўллаб бўлди. Сабаби 3 июнь куни Ливан - Қатар учрашуви маҳаллий вақÑ‚ билан соат 20:30 да бошлангани ва 5 кундан сўнг 8 июнь кунги Ливан - Ўзбекистон баҳси бирдагина 16:00га белгиланганини нима деб аташ мумкин.


Манба: (http://championat.uz/uz/news-8/22182.html)
Nom: Миржалол Қосимов: Биз бу ерга ғалаба ва уч очко учун келдик
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 16 Oktyabr 2012, 07:32:49
Миржалол Қосимов: Биз бу ерга ғалаба ва уч очко учун келдик


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва термада 100 та ўйин ўтказган Тимур Кападзе Қатарга қарши кечадиган ўйин олди матбуот анжуманида қатнашди. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар қилмоқда.

Матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббий Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берар экан, жумладан, шундай деди:

"Биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ. Ғалаба ва 3 очко учун келдик. Икки жамоага ҳам ғалаба керак. Аммо, мен йигитларга ишонаман. Қатар шаклланган кучли жамоа. Ҳужумчилари ва ярим ҳимояси кучли. Биз улар билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Турнир жадвалида иккинчи ўрин учун кураш қизғин тус олган, аммо бизда шу ўринни эгаллаш учун имконият ҳам бор, истак ҳам кучли.

Хавфли вазиятларни голга айлантириш борасида муаммолар бўлганлиги учун ғалаба қозонолмай келаяпмиз. Бунга барҳам бермоқчимиз. Қайсидир жиҳатдан бизга омад ҳам етишмаяпти. Эрон, Ливан ва Кореяга қарши ўйинларда вазиятлар кўп бўлди, аммо ғалаба йўқ.

Қатар терма жамоасини ўргандик. Айниқса, Эрон ва Кореяга қарши ўйинларини яхшилаб кўрдик. Уларда ҳужум ва ярим ҳимоя кучли. Қатарга қарши ўйинда биз хавфли вазиятлардан фойдаланиш даражасини янада ошириб, ниҳоят илк ғалабани нишонламоқчимиз!

Эрон ва Корея билан ўйинда Қатарнинг ҳимоячиларида ротацияни кузатдим. Умуман олганда эса, Қатар кучли футболчиларга эга жамоа!

Кўрфазда ўйнайдиган футболчиларимизнинг тажрибаси ҳам қўл келади. Аммо, бизнинг футболчиларимиз профессонал. Уларга ишонаман.

Ўйинга жиддий ҳалақит бериши мумкин бўлган омил бу учрашувнинг қоқ жазирамада ўтказилишидир. Мен бу қарорни тушунолмадим.

Футболчилар ҳам инсон. Робот эмас. Уларга ҳам иссиқ катта таъсир қилади. Аммо, илож қанча. Биз ғалаба қозонишимиз учун чидаймиз. Ўйиннинг 15.30 да бошланиши иккала жамоа футболчиларига ҳам қийинчилик туғдиради. Чиройли футбол бўлмайди. ВақÑ‚ чўзилади".


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/52771)
Nom: Тимур Кападзе: Биз ўйинга тайёрмиз
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 16 Oktyabr 2012, 07:33:55
Тимур Кападзе: Биз ўйинга тайёрмиз


Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжуманида қатнашган терма жамоамизнинг гвардиячиси Тимур Кападзе ўйин қоқ жазирамада бошланишига қарамасдан йигитлар ўйинга тайёр эканини айтиб ўтди. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар қилмоқда:

"Эртага биз учун муҳим ўйин! Қатар билан кўп ўйнаганмиз. Ҳар сафар уларнинг яхши жамоа эканлигини кўрганмиз. Биз ғалаба учун келганмиз. Қатарга ҳам ғалаба керак. Шу сабабли ҳам қийин ўйин бўлади.

Биз ниҳоят ютишни бошламоқчимиз! Қатар Осиёдаги кучли жамоалардан бири. Эртага бизга осон бўлмайди. Ўйин ҳам қоқ жазирамада бошланади. Аммо, биз тайёрмиз!", - дейди Кападзе.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/liga/52772)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Turkmentug 16 Oktyabr 2012, 14:07:51
Salom,Uzbekiston termasini fanatlariga boshchilik kiladigan odamlarni kanday topsa boladi,?
,hozir katarga kelganlar bulsa menga tel kiling :
+97466121662.

Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Turkmentug 16 Oktyabr 2012, 14:13:59
uzur,reklama kilyapdi demang,fakat,har oyindan avval biz Uzbekiston bayrogi,yozilar kabi narsalar olar edik, manimcha bu oyunda uzbekistonga fanat koprok kerak,chun ki,Katarliklar stadionni toldirishsa kerak ...
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: AbdulAziz 16 Oktyabr 2012, 14:28:07
Salom,Uzbekiston termasini fanatlariga boshchilik kiladigan odamlarni kanday topsa boladi,?
,hozir katarga kelganlar bulsa menga tel kiling :
+97466121662.

Raqamingizni UFF saytida ham qoldiring: http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/52822
Yoxud O'FFning rasmiy twitteriga yozsangiz, tezroq topilar: https://twitter.com/uzbff
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Turkmentug 16 Oktyabr 2012, 14:40:42
rahmat
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 17 Oktyabr 2012, 08:53:37
 :asl3:

Kecha muhim o'yinda futbolchilarimiz g'alaba qozonishdi.Barchani g'alaba bilan tabriklayman!

Qatar   -   O'zbekiston        0 : 1

Gol:Sanjar Tursunov (13)

Lekin Koreya Eronga mag'lub bo'ldi,bunisini to'g'risi kutmagandim.Endi O'zbekiston terma jamoasi qolgan o'yinlarda faqat g'alaba qozonishi kerak,qolgan o'yinlarda ham futbolchilarimizga omad tilayman!
Nom: ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари натижалари, Европа қитъаси
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:03:48
ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари натижалари, Европа қитъаси


Кеча Европа қитъасининг бир қанча давлатларида ЖЧ-2014 саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Ўз майдонида Франция терма жамоасини қабул қилган Испания сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди. Италия Дания устидан осонлик билан ғалаба қозонди. Шведлар бўлса Германияга қарши кечган ўйинда ҳақиқий ирода намойиш этишди. УЛар 4:0  ҳисобида ортда бора туриб, якунда ҳисобни 4:4 кўринишига олиб келишга муваффақ бўлишди.

Кечаги натижалар билан танишинг.
ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари, Европа

Испания – Франция 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар:   1:0 – 25 Рамос, 1:1 – 90 Жиру.
Испания – Касильяс, Арбелоа (Хуанфран, 50), Рамос, Бускетс, Альба, Хави, Фабрегас, Сильва (Касорла, 13), Алонсо, Иньеста (Торрес, 75), Педро.
Франция – Льорис, Дебюши, Косьельни, М. Сако, Эвра, Гоналон (Вальбуэна, 57), Менез (Сиссоко, 68), Кабай, Матюиди, Рибери, Бензема (Жиру, 88).

Беларусь – Грузия 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар:  1:0 – 6 Брессан, 2:0 – 28 Драгун.

Латвия – Лихтенштейн 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 29 Камеш, 2:0 – 77 Гаурачс.

Андорра – Эстония 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:  0:1 – 57 Опер.

Фарер о. – Ирландия 1:4 (0:0, 1:4)
Голлар:  0:1 – 46 Уилсон, 0:2 – 52 Уолтерс, 1:2 – 68 Хансен, 1:3 – 73, автогол Юстинуссен, 1:4 – 87 О′Ди.

Хорватия – Уэльс 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 27 Манджукич, 2:0 – 57 Эдуардо.

Чехия – Болгария 0:0 (0:0, 0:0)

Кипр – Норвегия 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар:   1:0 – 42 Алонефтис, 1:1 – 44 Хангеланд, 1:2 – 82, пенальти Эльюнусси, 1:3 – 83 Кинг.

Руминия – Голландия 1:4 (1:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 9 Ленс, 0:2 – 29 Мартинс Инди, 1:2 – 40 Марика, 1:3 – 45, пенальти ван дер Варт, 1:4 – 86 ван Перси.

Украина – Черногория 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:  0:1 – 45 Дамьянович.

Босния ва Герцеговина – Литва 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар:  1:0 – 28 Ибишевич, 2:0 – 34 Джеко, 3:0 – 40 Пьянич.

Македония – Сербия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:  1:0 – 59, пенальти Ибраими.

Венгрия – Туркия 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:  0:1 – 22 Эрдинч, 1:1 – 31 Коман, 2:1 – 50 Салаи, 3:1 – 57, пенальти Гера.

Словакия – Греция 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:  0:1 – 63 Салпингидис.

Сан-Марино – Молдавия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:  0:1 – 73, пенальти Даду, 0:2 – 78 Епуряну.

Австрия – Қозоғистон 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар:   1:0 – 23 Янко, 2:0 – 64 Янко, 3:0 – 71 Алаба, 4:0 – 90 Гарник.

Исландия – Швейцария 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:   0:1 – 66 Барнетта, 0:2 – 79 Гавранович.

Бельгия – Шотландия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар:  1:0 – 69 Бентеке, 2:0 – 71 Компани.

Италия – Дания 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар:   1:0 – 33 Монтоливо, 2:0 – 37 Де Росси, 2:1 – 45 Квист, 3:1 – 54 Балотелли.

Германия – Швеция 4:4 (3:0, 1:4)
Голлар:  1:0 – 8 Клозе, 2:0 – 15 Клозе, 3:0 – 39 Мертесакер, 4:0 – 56 Озил, 4:1 – 62 Ибрагимович, 4:2 – 64 Люстиг, 4:3 – 76 Элмандер, 4:4 – 90 Эльм.

Албания – Словения 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:  1:0 – 36 Роши.

Россия – Озарбайжон 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:  1:0 – 84, пенальти Широков.

Исроил – Люксембург 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар:  1:0 – 13 Хемед, 2:0 – 35 Бен Басат, 3:0 – 48 Хемед.

Португалия – Шимолий Ирландия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:  0:1 – 30 Макгинн, 1:1 – 79 Поштига.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/europe/52852)
Nom: Ўзбекистон Қатар устидан ғалаба қозонди ва 3 очкони қўлга киритди
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:05:40
Ўзбекистон Қатар устидан ғалаба қозонди ва 3 очкони қўлга киритди


Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Вакилларимиз ниҳоятда қийин кечган учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўйин кунни иссиқ вақтига Ñ‚Ñžғри келгани учун ҳам иккала жамоа аъзолари ҳам ÑŽқори темп намойиш этишмади. Дастлабки дақиқалар асосан бир бирини ўрганиш учун сарфланди. Ўзбекистон табиийки қарши ҳужумга таяниб тўп сурди. Ана шундай қарши ҳужумлардан бирида Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатиб берди.

У ерда ҳозиру нозир бўлган Санжар Турсунов тўпни тўхтатиб ўтирмасдан дарвоза сари йўллади. ГОЛ! Тезкор гол режаси амалга ошди. Голдан кейин қатарликлар олдинга ташланишган бўлса, бизникилар кучни тежаш учун ҳам ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам айтарли хавфли вазиятлар юзага келгани йўқ.

Иккинчи бўлимда Қатар терма жамоаси кучли босим уюштира бошлади. Бунинг натижасида терма жамоамиз дарвозаси олдида хавфли вазиятдар юзага кела бошлади. Аммо терма жамоамиз аъзолари мардона ўйин кўрсатиб, бу хавфларни бартараф этиб туришди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ўзи учун муҳим бўлган ўйинда илк уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2014 саралаши. Осиё қитъаси
Қатар  - Ўзбекистон — 0:1
Гол: Санжар Турсунов (13)
Қатар: Қосим Бурҳон, Муҳаммад Касола, Ҳалфан Иброҳим, Лауренс, Муҳаммад Разорак, Талал ал-Блуши, Ҳалид Муфтоҳ, Амарал Марконе, Весам Ризиқ (с), Сабастян Сория, Иброҳим ал-Ғаним.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Tўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Шоҳруҳ Гадоев, Жасур Ҳасанов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Санжар Tурсунов, Сервер Жепаров (с), Улуғбек Бақоев.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/liga/52841)
Nom: Пауло Аутори: Мағлубиятни унутиб, ишлашда давом этамиз
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:06:52
Пауло Аутори: Мағлубиятни унутиб, ишлашда давом этамиз


Қатар - Ўзбекистон учрашувидан кейин терма жамоалар бош мураббийлари ўзларнинг фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Мен шогирдларим билан фахрланаман. Биз жуда чиройли ўйин намойиш этдик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Бундан ҳафаман. Энди мағлубиятни унутиб, ишлашда давом этишимиз керак. Ҳали имкониятларимиз бор.

Ўзбекистон кучли жамоа ҳисобланади. Уларга қарши осон бўлмади. Улар имкониятдан фойдаланишди ва гол уришди. Биз эса яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик", - дейди Аутори.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/52845)
Nom: Миржалол Қосимов: Муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:08:02
Миржалол Қосимов: Муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик


Қатар - Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашувидан сўнг Миржалол Қосимов ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ғалабадан мамнунман. Ўта муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Энди бизда бешта очко бўлди. Саралашнинг охиригача шу йўсинда ишлашда давом этамиз.

Об-ҳаво икки термага ҳам ўзига ҳос таъсир ўтказди. Шунинг учун ҳам унчалик кўп голлик вазиятлар содир этилмади.

Яхшики, биринчи ғалабамизни қўлга киритдик ва уни давомли бўлишини истаймиз", - дейди Қосимов.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/52846)
Nom: Виталий Денисов: "Келдик, кўрдик, ғалаба қозондик"
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:10:56
Виталий Денисов: "Келдик, кўрдик, ғалаба қозондик"


Терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралаши 4-босқичида Қатар устидан сафарда ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.  Бугунги ўйинда захирадан Шоҳруҳ Гадоевнинг ўрнига майдонга тушган Виталий Денисов ўз твиттерида ҳурсандчилигини яширмади.

 "Келдик, кўрдик, ғалаба қозондик", - деб ёзади "Днепр" клуби ҳимоячиси.

 

Манба: (http://championat.uz/uz/news-8/22268.html)
Nom: Санжар Турсунов 15 йиллик рекордни такрорлай олди
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:15:08
Санжар Турсунов 15 йиллик рекордни такрорлай олди



 ÐšÐµÑ‡Ð° Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада Қатар терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашувини ўтказди. 1:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланган ўйинда Санжар Турсунов ягона голни урди. Қизиғи, ярим ҳимоячи терма жамоамизнинг охирги тўртта учрашувида майдонни голсиз тарк этмаяпти. Қуйида терма жамоамиз сафида кетма-кет ўйинларда гол урганлар ҳақида маълумот берамиз.

 ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он терма жамоаси сафида узлуксиз гол уриш борасида Олег Шацких рекордчи ҳисобланади. Жароҳат туфайли фаолиятини эрта якунлаган ҳужумчи 1997 йили терма жамоамиз сафида кетма-кет 4 та ўйинда 6 та гол урган. Бошқа ҳеч бир футболчимиз кетма-кет 4 та баҳсда гол ура олмаган. У мана шу голларни барчасини ЖЧ-1998 саралаши доирасида урган. Яманга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 5:1 ҳисобда ғалаба қозонган ва Шацких дублга эришган. Навбатдаги баҳс Токиода Японияга қарши бўлиб ўтган. Қизиғи бу учрашувда ҳам катта Шацких майдон эгалари дарвозасига иккита гол ура олагн. Аммо жамоамиз ўшанда йирик ҳисобда имкониятни бой берган – 3:6. Жанубий Кореяга қарши сафардаги беллашувда Ўзбекистон 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Бу ўйинда жамоамиздан ягона голни айнан Олег Шацких урган. Ҳужумчига кетма-кет гол уриш бўйича рекорд тақдим этган 4-ўйин Қозоғистонга қарши Олма-Отада бўлиб ўтган. Баҳсда майдон эгалари ҳисобни очишган Олег эса 86-дақиқада жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолган – 1:1.

 ÐÐ·Ð°Ð¼Ð°Ñ‚ Абдураимов 3 та ўйинлик голли серияга эришган ва бу натижани икки марта қайд эта олган ягона футболчидир. Ҳужумчи 1992 йили Марказий Осиё кубоги доирасида Қирғизистонга қарши кечган иккита ўйинда (сафарда ва уйда) ҳам дублга эришади. Бундан ташқари Қозоғистон дарвозасига Тошкентда гол уради. Ушбу 5 та голдан 4 тасини пенальтидан киритилгани эътиборга молик. Айни пайтда “Андижон” клубига устозлик қилаётган мураббий 1994 йилги Осиё ўйинлари вақтида ҳам 3 та ўйиндан иборат голли серияга эришган. Абдураимов гуруҳнинг сўнгги турида Туркманистон дарвозасига (пенальтидан), ярим финалда Жанубий Корея (ўша машхур гол) ва финалда Хитой дарвозасига (яна пенальтидан) голлар ура олган.

 Ð˜Ð³Ð¾Ñ€ÑŒ Шквирин 1998 йили 3 та ўйинда кетма-кет гол ура олган. Ўша йили Шквирин Таиландда ўтган Осиё ўйинларида Мўғулистонга қарши ўйинда рақиблар дарвозасига 9, 15 ва 20-дақиқаларда тўп киритган. Учрашув 15:0 ҳисобида терма жамоамиз фойдасига якунланганини кўпчилик яхши эслайди. Сўнгра КХДРга қарши ўйинда жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучган ва Шквирин бу ўйинда битта гол урган. Ҳиндистонга қарши кечган ва 2:0 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан тугаган учрашувда Шквирин ҳисобни очган эди.

 ÐÐ½Ð´Ñ€ÐµÐ¹ Акопянц ҳам 1998 йилги Осиё ўйинлари вақтида 3 та голни кетма-кет 3 та ўйинда рақиблар дарвозасига йўллаган. Қувайт билан 3:3 ҳисобида тугаган учрашувда Акопянц голли сериясни бошлаган. Мўғулистонга қарши “голлар шоусида” ҳам жамоадошларидан ортда қолишни истамаган. Унинг серияси КХДРга қарши ўйинда якунланган. Ўша беллашувда Андрей жамоамизнинг сўнгги 4-жавобсиз тўпини корейслар дарвозасига киритганди.

 Ҳозирда миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Сервер Жепаров 2008 йилда кетма-кет учта баҳсни голсиз тарк этмаган. Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида терма жамоамиз йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша баҳсда айнан Жепаров ҳисобни очган. Кейинги ўйин Саудия Арабистонига қарши ЖЧ-2010 саралаши доирасида Тошкентда бўлиб ўтган. Бу ўйинда ҳам вакилларимиз рақибни йирик ҳисобда таслим қилишган – 3:0. Сервер 68-дақиқада пенальтидан учрашувдаги сўнгги голни урган. Навбатдаги баҳсни Ўзбекистон терма жамоаси яна ЖЧ-2010 саралаши доирасида сафарда Сингапурга қарши ўтказиб футболга у қадар мос бўлмаган 7:3 ҳисобида зафар қучган. Бу учрашувда Жепаров икки марта рақиб дарвозасини нишонга ола билган.

 ÐÐ¸ҳоят ушбу мақолани ёзишга сабабчи бўлган футболчига ҳам етиб келдик. Санжар Турсунов шу йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентда Қувайтга қарши ўтган ўртоқлик учрашувида 17-дақиқада боши билан гол уриб ҳисобни очган. Ўйин 3:0 ҳисобида Миржалол Қосимов шогирдларининг ғалабаси билан тугаган. Кейинги ўйин ЖЧ-2014 саралаши доирасида Тошкентда Жанубий Кореяга қарши кечди. Бу учрашувда 13-дақиқада Жепаровнинг бурчакдан узатган тўпини Турсунов рақиб дарвозасига йўллади, тўп йўл-йўлакай кореялик Ки Сун Йонга тегиб дарвозага кирди. Ўйиндан сўнг ҳакамлар бу голни кореялик футболчига автогол сифатида ёзишди. Бироқ ўша ўйиннинг иккинчи бўлимида деярли шундай ҳолатдан сўнг, Жепаров бурчакдан тўп тепди ва Турсунов боши билан рақиб дарвозасига “тоза” гол урди. Ўйин 2:2 ҳисобида ўз якунига етди. Ўтган жума куни БААга қарши ўйиннинг биринчи бўлими якунида терма жамоамиз 0:1 ҳисобида ÑŽÑ‚қазаётганди. Ҳимоячининг хатосидан сўнг Санжар рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда жамоалар яна биттадан гол уришди, натижада бу ўйин ҳам 2:2 ҳисобида якунланди. Кеча бўлиб ўтган Қатарга қарши ўйинда Санжар Турсунов 13-дақиқада Шораҳмедовнинг пасидан сўнг чиройли гол урди. Бу билан ярим ҳимоячи Олег Шацкихнинг 15 йиллик рекордини такрорлади. Энди олдида 14 ноябрь кунги Эронга қарши сафардаги баҳс кутиб турибди. Бу ўйинда ҳам Санжар Турсуновга, ҳам миллий терма жамоамизга омад Ñ‘Ñ€ бўлишини тилаймиз.

(http://s015.radikal.ru/i330/1210/4b/43955f4a8431.jpg) (http://www.radikal.ru)

Манба: (http://championat.uz/uz/news-8/22292.html)
Nom: Эрон - Жанубий Корея — 1:0
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:16:57
Эрон - Жанубий Корея — 1:0

ЖЧ-2014 саралаш учрашувлари доирасидаги Эрон ҳамда - Жанубий Корея термалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилди эронликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Жавод Некунам ҳисобни очади. Учрашув охирларида Жанубий Кореяда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар содир этилди. Аммо, корейслар дарвоза томон аниқ зарба ижро эта олмадилар. Ягона гол ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, 55-дақиқада Шожаи майдондан четлатилди.

Шу тариқа Эроннинг чоколари сони еттитага етди ва Жанубий Корея билан бир хил очкога эга бўлди.

ЖЧ-2014 саралаши, Осиё қитъаси
Эрон - Жанубий Корея — 1:0
Гол: Жавод Некунам (75).


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/52848)
Nom: Эрон ютди. Бу яхшими?
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:22:13
Эрон ютди. Бу яхшими?


Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Қатар термасини енгиб, айтиш керакки, нафақат 3 очко тақдим этди, балки умид чироқларини ҳам Ñ‘қиб берди.

Керакли очко қўлга киритилди. Тўрт соатча гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турдик. Чунки, нариги рақибларимизнинг ўйини ҳали тугамаган эди. Эроннинг Жанубий Корея билан бўлган ўйинида очко йўқотишини кутгандик. Ҳа, Эроннинг "қоқилиш"ини кутгандик...

Аммо, Эрон 10 киши бўлиб ҳам корейсларни енгишга муваффақ бўлди. Бир томондан кўпчилик буни кутмаган бўлсада, иккинчи томондан Эрон ҳамиша Эрон бўлиб қолавериши исботлаб берди. "Синмас ёнғоқ"ни эслатиб юборади, гоҳида Кейруш шогирдлари. Хуллас, Эрон ғалаба қозонда ва гуруҳда иккинчи ўрнини янада мустаҳкамлади.

Табиий савол туғилади? Эрон ютагани яхши бўлдими ёки очко йўқотиши керакмиди? Жавобимиз тайин - яхши бўлди!

Биринчидан, форсларнинг ютуғи Ўзбекистон футболчиларида кўнгилни хотиржам қилишга йўл қўймайди. Бу ҳар доим ҳам яхши. Чунки, биласиз ҳаволаниб кетиш хавфи бор, бизда ҳамиша.

Иккинчидан, Жанубий Кореянинг 1-ўрини ҳам қимирлаб қолди. У дарс кетди. Энди, бизда ҳам 1-ўрин учун курашиш имкони туғилди. Бу яхшику! Иккинчи ўрин учун эмас, балки биринчи ўринни олиш учун кураш олиб борамиз.

Умуман, кечаги ўйинлар биринчи давра мусобақаларини якунлади. Яна олдимизда тўртта учрашув бор. Биз икки ўйинимизни сафарда - Эрон ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўтказамиз. Туб бурилиш ясайдиган ўйинлар, улар. Айнан шу баҳсларда очко ола билсак, марра бизники.

Жанубий Кореяни ютиб бўлмайди, деган фикрдан йироқмиз. Уларни ҳам ютса бўлади. Буни кеча Эрон исботлаб берди. Тошкентда ҳам биз ёмон ўйнамагандик.

Хулоса шуки, 14 ноябрда Эронни ютиш керак бўлади. Тошкентдаги аламли мағлубият учун ҳам.

Буни жуда истаймиз ва умид қиламиз.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/52863)
Nom: ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари натижалари, Жанубий Америка қитъаси
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 17 Oktyabr 2012, 11:23:15
ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари натижалари, Жанубий Америка қитъаси


Кеча Жанубий Америка қитъасида ҳам Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш ўйинлари давом эттирилди. Аргентина терма жамоаси сафарда Чили устидан муҳим ғалабага эришиб, гуруҳдаги пешқадамликни мустаҳкамлади.

Боливий кутилмаганда Уругвай устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Боливия терма жамоаси ҳужумчиси ушбу ўйинда хет-трик қайд этганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Уругвайнинг ягона голига Луис Суарес муаллифлик қилди.
Қолган натижалар билан танишинг.

ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари, Ж. Америка қитъаси
Чили – Аргентина 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар:  0:1 – 28 Месси, 0:2 – 31 Игуаин, 1:2 – 90 Гутьеррес.
Чили – Пинто, Исла, M. Гонсалес, Хара, Диас, Медель, Фернандес, Босежур, Гонсалес (Гутьеррес, 75), Санчес, Пинто (Варгас, 56).

Аргентина – Ромеро, Маскерано, Кампаньяро, Гарай, Фернандес, Сабалета, Гаго, Ди Мария (Соса, 78), Агуэро (Баркос, 87), Месси, Игуаин (П. Гуиназу, 61).

Боливия – Уругвай 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар:  1:0 – 6 Саукедо, 2:0 – 27 Мохика, 3:0 – 51 Саукедо, 4:0 – 55 Саукедо, 4:1 – 81 Суарес.

Парагвай – Перу 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:  1:0 – 53 П. Агуилар.

Венесуэла – Эквадор 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар:   1:0 – 6 Аранго, 1:1 – 24 Кастильо.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/world/52855)
Nom: Али ал-Бадвавий Эрон – Ўзбекистон ўйинида ҳам ҳакамлик қилади
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 18 Oktyabr 2012, 15:46:02
Али ал-Бадвавий Эрон – Ўзбекистон ўйинида ҳам ҳакамлик қилади


Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашувини амирлик Али ал-Бадвавий бошчилигидаги бригада бошқаради.

14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур ўйинлари доирасида Эрон терма жамоаси меҳмони бўлади. Теҳрондаги «ÐžÐ·Ð¾Ð´Ð¸» стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Эрон – Ўзбекистон учрашувини амирлик Али Ҳамад ал-Бадвавий бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ватандоши Муҳаммад Жасим ал-Меҳайрий ва кувайтлик Ёсир Аҳмад Моърад (Кувайт) ёрдам беришади. БААлик Муҳаммад Абдулла Ҳасан учрашувнинг тўртинчи ҳаками сифатида кўрсатилган.

39 ёшли Али ал-Бадвавий халқаро ҳакамлик фаолиятини 2005 йилда бошлаган бўлиб, шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги бир қатор ўйинларни бошқарган. Жумладан, 2010 йилги жаҳон чемпионати саралаш 4-босқичида Бадвавий Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган. Японияга қарши дастлабки ўйинда Қосимов шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлишса, Австралия терма жамоасига қарши сафар ўйинида вакилларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
(http://s006.radikal.ru/i213/1210/7c/888c8d0bb04b.jpg) (http://www.radikal.ru)
Бундан ташқари, Бадвавий 2011 йилги Осиё Кубогида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги битта ўйинда хизмат қилган. Австралия терма жамоасига қарши Осиё Кубоги ярим финал ўйинида Вадим Абрамов қўл остидаги ўзбекистонликлар 0:6 ҳисобида рақибга имкониятни бой беришганди.

Маълумот ўрнида, Али ал-Бадвавий 24 октябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинлари доирасида «Ð‘унёдкор» (Ўзбекистон) – «Ð£Ð»ÑŒÑÐ°Ð½ Хьюндай» (Жанубий Корея) ўйинини ҳам бошқариб боради.

ЖЧ-2014 саралаш, 4-босқич, 6-тур учрашуви
14 ноябрь, чоршанба
ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам: Али Ҳамад ал-Бадвавий (БАА).
Ён ҳакамлар: Муҳаммад Жасим ал-Меҳайрий (БАА), Ёсир Аҳмад Моърад (Кувайт).
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).
Назоратчи: Абдулраҳмон ал-Диловар (Баҳрайн).
Комиссар: Чин-По Чанг (Хитой Тайпейи).


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/52946)
Nom: Терма жамоамиз футболчиларининг шахсий кўрсаткичлари
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 02 Noyabr 2012, 07:07:08
Терма жамоамиз футболчиларининг шахсий кўрсаткичлари


 ÐÐ¸ҳоят, ЖЧ-2014 саралашининг ҳал қилувчи раунди 1-давраси якунида бироз бўлса-да, хотиржам тортдик. Айни пайтда миллий жамоамиз ҳаммага умид бағишлаб турган 3-ўринда. Умуман олганда, Бразилия мундиали йўлида шу кунгача жами 12та учрашув ўтказиб улгурдик. Олдинда яна ўта муҳим 4та (эҳтимол, 8тадир?) ўйин бор. Ҳаммамиз шу 4та «ҳаёт-мамот» жангидан сўнг гуруҳда ҳеч бўлмаса 2-ўринни эгаллаб, мундиалга Ñ‚Ñžғридан-Ñ‚Ñžғри йўл олиш умидидамиз. Бугун терма жамоа-миз эмас, балки футболчиларимизнинг шахсий кўрсаткичларига тўхталиб ўтсак.

 *** Футболчилардан фақатгина дарвозабон Игнатий Нестеров барча ўйинларни алмаштиришсиз тўлиқ ўтказди. Табиийки, қўйиб юборилган барча 5та гол унинг ҳисобига Ñ‚Ñžғри келади. Шунингдек, Темур Кападзе ҳам барча учрашувларда иштирок этди. Фақат у айрим ўйинларда тўлиқ ҳаракатланмади.

 *** Қатар билан баҳсда терма жамоамиз гвардиячиси Темур Кападзе юбилей -100-ўйинини ўтказди. Умуман олганда, терма жамоамизда 50та ва ундан ортиқ ўйинда майдонга тушган футболчилар сони бор-йўғи 13 нафар.

 *** Терма жамоамизнинг жорий саралашдаги тўпурарлари - Александр Гейнрих, ва Санжар Турсунов. Улар 3тадан гол муаллифига айланишди.

 *** «Ð­Ð½Ð³ интизомли» футболчилар - Александр Гейнрих, Шавкат Муллажонов ва Ислом Тўхтахўжаев. Улар ўйинларда 3 мартадан огоҳлантирилишган.

 *** Термамизнинг энг ёши катта футболчиси - Виктор Карпенко («Ð‘унёдкор», 1977 йил).
 *** Энг ёш футболчи - Шоҳруҳ Гадоев («ÐÐ°ÑÐ°Ñ„», 1991 йил).

 *** Жамоамизнинг тўплар нисбати - 19:5. Бир ўйин-га ўртача - 1,58:0,42. Жами 10 нафар футболчига гол уриш насиб этди.

 *** Жами сариқ карточкалар сони - 25та. Бир ўйинга ўртача - 2,08та. Жами 14 нафар футболчи сариқ карточка олди. Вакилларимиз жорий кампанияда бирор марта майдондан четлатилмадилар.

 *** Захира ўриндиғида энг кўп ўтирган футболчилар - Мурод Зуҳуров (9 марта), Лутфулла Тўраев (8 марта), Улуғбек Бақоев (7 марта).

 *** Захирадан ўйинга энг кўп қўшилган футболчилар - Улуғбек Бақоев (5 марта), Санжар Турсунов (3 марта), Марат Бикмаев (3 марта).

 *** Захирага энг кўп чиқарилган футболчилар - Виктор Карпенко (7 марта), Улуғбек Бақоев (4 марта).

 *** Терма жамоага ушбу саралаш баҳсларида жами 51 нафар футболчи жалб этилди. Таққослаш учун оладиган бўлсак, Чили термаси ҳам ўз минтақасида ўтказилган 9та баҳсда шунча футболчи хизматига таянган. Бизнинг терма жамоада «Ð·Ð°ÑÐ²ÐºÐ°»Ð³Ð° киритилган, аммо майдонга туширилмаган футболчилар сони 17 нафар. Улар орасида 6 нафар дарвозабон борлиги эътиборли фактдир.


Манба: (http://championat.uz/uz/news-9/22772.html)
Nom: Эрон - Ўзбекистон учрашуви олдидан айрим маълумотлар
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 02 Noyabr 2012, 07:08:09
Эрон - Ўзбекистон учрашуви олдидан айрим маълумотлар



Шу йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эрон термасига қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашувида майдонга тушади.

Осон бўлмаган ўйин олдида турибмиз. Аслидаку, дуранг ҳисобга ҳам рози бўлардик бошқача вазият бўлганди. Аммо бу сафар бизни дуранг ҳам қониқтирмайди. Чунки, очко улашадиган пайтлар ўтди. Ҳар бир йўқотилган очко аҳволимизни янада қийинлаштиради.

Олдимизда муҳим баҳс турибди. Эрон Осиёнинг "синмас ёнғоғи" ҳисобланади.

Шу муносабат билан биз ушбу мамлакат миллий чемпионатидаги вазиятлар ва терма жамоага номзод бўлган футболчилар билан қизиқиб кўрдик.

Эрон чемпионатида 18та жамоа иштирок этади. Айни пайтда биринчи ўринда 13 ўйинда 25 очко тўпаган "Истиқлол" жамоаси бормоқда. Иккинчи ўринни 14 ўйинда 24 очко йиққан "Трактор" жамоаси эгаллаб турибди. "Сапаҳон" клуби учинчи ўринда кетмоқда.

Тўпурарлар рўйхатида "Малаван" клуби ҳужумчиси Жалол Рафхаи бормоқда. Айнан шу футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши ҳамда гол уриши кутилмоқда. Бундан ташқари "Наф Теҳ" клуби ҳужумчиси Ёқуб Карими ҳисобида еттита гол бор. У ҳам терма жамоага жалб қилинган.

Айтиш керакки, Эронда авлодлар алмашинуви муваффаққиятли давом этмоқда. Шу боис улар Ўзбекистонга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришяпти ва ғалабага умид қилишмоқда.

Хушёр тортишимиз керак бўлади.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/53621)
Nom: Эрон МТЖ ўртоқлик ўйинида Тожикистон устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 06 Noyabr 2012, 21:34:07
Эрон МТЖ ўртоқлик ўйинида Тожикистон устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди


ЖЧ-2014 саралаш баҳси доирасда кечадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўраётган Эрон миллий терма жамоаси Тожикистон термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда Деҳнавий ва Ёқуб Каримийлар дублга эришишган бўлса, Ҳасанзода ва Аббосифард биттадан гол киритишга муваффақ бўлишди. Тожикистонликлар атиги битта гол билан жавоб бера олишди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш бу ўйинга легионерларни жалб қилмади.

Ўртоқлик ўйини.
Эрон – Тожикистон 6:1
Голлар: Деҳнавий (9, 32), Ёқуб Каримий (13, 33), Ҳасанзода (50), Аббосифард (89) – С. Сухробов, 67.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/53983)
Nom: Али Карими: Агар Ñ‚Ñžғри ўйнасак, Ўзбекистонни енгамиз
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 12 Noyabr 2012, 17:59:34
Али Карими: Агар Ñ‚Ñžғри ўйнасак, Ўзбекистонни енгамиз


Эрон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби вакили - ўйновчи мураббий Али Карими Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўзининг фикрларини айтиб ўтди.

Хабарингиз бор, ушбу футболчи-мураббий ўтган ҳафтада жароҳат олган ва Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

"Лозим топилса, мен ҳам захирадан майдонга тушиб, жамоамизга ёрдам беришга тайёрман. Албатта, бунга жароҳатим йўл қўйса.

Бир нарсани аниқ биламан: ўйин қўполликларга бой бўлиб, кескин яккакурашлар остида ўтади. Жисмоний жиҳатдан бақувватроқ футболчиларга имкон бериш керак, менимча. 14 ноябрь куни энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказамиз.

Агар мураббийлар кўрсатмаларини бажарсак ва Ñ‚Ñžғри ўйнасак, Ўзбекистонни мағлубиятга учратамиз", - дейди Карими.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/54308)
Nom: Карлос Кейруш: Ўзбеклар реванш илинжида келишади
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 12 Noyabr 2012, 18:01:18
Карлос Кейруш: Ўзбеклар реванш илинжида келишади


Эртадан кейин, яъни 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эрон термасига қарши ЖЧ-2014 саралаш босқичида жуда муҳим ўйинни ўтказади. Ўйиннинг аҳамияти ҳақида гапириш ортиқча бўлса керак.

Ушбу ўйин олдидан Эрон термаси бош мураббийи Карлос Кейруш маҳаллий матбуотга ўзининг фикрларини айтиб ўтди.

"Футболчиларим чоршанба кунги ўйиннинг қадрини ҳамда унинг моҳиятини яхши ҳис қилишмоқда. Эроннинг вазифаси барча ўйинларда максимум очколарни жамғаришдан иборат. Биз ўзимизнинг манфаатдан келиб чиқиб, олдинга интилишимиз зарур.

Белгиланган режаларга асосан ҳаракат қиламиз. Тўғри, Ўзбекистонга қарши осон бўлмайди, аммо мен катта босим остида ишлашга ўрганиб қолганман. Бу менга Ñ‘қади. Руҳий зўриқишлар муваффақият сари бошлаб боради.

Мен стадионимизга йиғиладиган ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлашларини алоҳида таъкидламоқчиман. Айнан уларнинг олқишлари остида Жанубий Кореяни мағлубиятга учратгандик. Умид қиламанки, бу сафар ҳам шундек бўлади.

"Озоди" стадиони ижобий натижаларни қайд этиш учун ажойиб ўйингоҳдир. Бизга 12-ўйинчиларнинг ҳайқириғи жуда муҳим.

Ўзбеклар бизга қарши ўйинга реванш илинжида келишади. Тошкентдаги ўйинда улар мағлубиятни кутишмаганди. Боз устига, Ўзбекистонга ғалаба керак, бу эса рақибимизга қўшимча босимни келтириб чиқариши табиий.

Мухлисларимиз қаршисида керакли натижани қўлга киритамиз. Уларнинг Эрон байроғини ÑŽқори кўтариб, бизни қўллаб-қувватлаб туришларига шубҳам йўқ", - дейди Кейруш мамлакатнинг марказий телевидениеларидан бирига берган интервьюсида.

Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/asia/54297)
Nom: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI: Эрон забт этилди!!!
Yuborildi: Музаффар 15 Noyabr 2012, 00:15:13
Техрондаги "Озоди" ўйингохида кечган ЖЧ-2014 саралаш босқичи, 5-тур, Эрон-Ўзбекистон ўйинида ватанимиз бош жамоаси ғалаба қозонди. Тарихий ғалаба бўлди бу, Эронни биринчи маротаба ютишимиз, уни устига мехмонда...!
Барча футбол ишқибозларини бу тарихий ва ўта муҳим ғалаба билан қутлайман. Оллоҳ ғалабаларимизни давомли қилсин илойим, термамизга ЖЧ-2014 да хам мухлислик қилиш насиб қилсин...

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
ЖЧ-2014. Саралаш баҳси
Эрон – Ўзбекистон 0:1
Гол: У. Бақоев, 71

ЭРОН: 1. Сайид Раҳматий, 2. Ҳусрав Ҳайдарий, 4. Сайид Ҳуссайний, 6. Жавод Некунам, 7. Муҳаммад Нурий (18. Пажмон Нурий, 66), 9. Ризо Гучаннежҳод, 14. Андраник Теймурьян (11. Алиризо Аббосфад, 80), 15. Пежман Мунтазарий, 16. Ашқан Дежога, 21. Меҳрдод Пўлатий, 23. Муҳаммад Ризо Халатборий.

ЎЗБЕКИСТОН: 12. Игнатий Нестеров, 23. Акмал Шораҳмедов, 4. Артём Филипосян, 6. Ислом Тўхтахўжаев, 14. Виталий Денисов, 17. Санжар Турсунов, 18. Фозил Мусаев, 7. Азизбек Ҳайдаров, 22. Шоҳрух Гадоев (13. Олег Зотеев, 65), 8. Сервер Жепаров, 10. Улуғбек Бақоев (15. Александр Гейнрих, 82).
Огоҳлантиришлар: Ашкон Дежога (24), Муҳаммад Нурий (50) — Азизбек Ҳайдаров (24), Сервер Жепаров (52), Акмал Шораҳмедов (56).
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Nom: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI: Гурухимиздаги вазият
Yuborildi: Музаффар 15 Noyabr 2012, 00:37:58
(http://s019.radikal.ru/i644/1211/3c/24e9faa4d739.jpg) (http://www.radikal.ru)
Nom: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI: Эрон-Ўзбекистон фотосуратлар
Yuborildi: Музаффар 15 Noyabr 2012, 02:02:51
(http://s019.radikal.ru/i613/1211/fd/900d685bd419t.jpg) (http://radikal.ru/F/s019.radikal.ru/i613/1211/fd/900d685bd419.jpg.html)
(http://s09.radikal.ru/i182/1211/86/831def9074dat.jpg) (http://radikal.ru/F/s09.radikal.ru/i182/1211/86/831def9074da.jpg.html)
(http://s019.radikal.ru/i627/1211/37/2b1c91f083d6t.jpg) (http://radikal.ru/F/s019.radikal.ru/i627/1211/37/2b1c91f083d6.jpg.html)
(http://s48.radikal.ru/i119/1211/55/65e0ef91fdd8t.jpg) (http://radikal.ru/F/s48.radikal.ru/i119/1211/55/65e0ef91fdd8.jpg.html)
(http://s018.radikal.ru/i501/1211/40/b97ccdf46dcet.jpg) (http://radikal.ru/F/s018.radikal.ru/i501/1211/40/b97ccdf46dce.jpg.html)
Nom: “Озоди”дан “омон” чиқдик!
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 15 Noyabr 2012, 07:27:12
“Озоди”дан “омон” чиқдик!

 ÐŽÐ¹Ð¸Ð½Ð½Ð¸ вакилларимиз бошлаб беришди. Лекин майдон эгалари илк дақиқаларданоқ тўп назоратини ўз қўлларига олиш пайида бўлишди. Бунга қайсидир маънода эришишди ҳам. Футболчиларимиз рақибни жарима майдонига яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишди. Аммо учрашувдан аввал Ñ‘ғиб ўтган ёмғир ўйинчиларни аниқроқ тўп суришлари учун ҳалақит берди. Дастлабки беш дақиқадан кейин Қосимов шогирдлари ҳам майдонга мослашиб олишди ва форслар жарима майдончаси атрофида пайдо бўла бошлашди. Бироқ илк хавфли зарба Нестеров дарвозаси томон берилди. Дежаганинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпига марказий ҳимоячиларимиздан баланд сакраган Ризо Гоханежад бош билан дарвозани нишонга олди, лекин у мўлжалда бироз адашди. Мезбонларнинг иккинчи хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Яна ўша Дежаганинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини бу сафар Муҳаммад Нури бир ҳаракат билан дарвозага йўллади. Игнатийни олдини эронлик ўйинчи тўсиб олгани боис, Нестеров зарба йўлига Ñ‚Ñžғаноқ бўла олмади. Айнан шу ҳолат бизнинг фойдамизга ишлади, аниқроғи, офсайд туфайли гол инобатга олинмади.
 
 Ð¨ÑƒÐ½Ð´Ð°Ð½ сўнг вакилларимиз ҳам ўзларига кела бошлади. Жепаров бир неча марта бурчак зарбасидан фойдаланди, лекин бу бурчак тўплари бизга деярли фойда келтирмади. Шунчаки, жарима майдони ичида тартибсизлик келиб чиқишига олиб келди. Яна бир ҳолатда Дежага йиқилиб ётган Серверга тўпни тепиб юборгани боис, майдонда асаббузарлик келиб чиқди. Терма жамоамиз сардорига ишлатилган ҳурматсизликни футболчиларимиз ҳазм қила олишмади. Натижада футболчилар ўртасида тортишув юзага келди. Бош ҳакам Али Ҳамад ал Бадвави айбдорларни сариқ карточка билан жазолади. Айнан шу ҳолат вакилларимизнинг ўзларига бўлган ишончни янада ортишига олиб келди, десак муболаға бўлмайди. Чунки Қосимов шогирдлари ҳам бир неча марта Раҳматининг хушёрлигини синаб кўришди. Аммо барибир майдон эгаларининг ҳар бир ҳужуми хавфли кўриниш олди. Форслар асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилишди. Бу ҳужумларда ўнг қанотда тўп сурган Дежага фаоллик кўрсатди. Денисов анчагина тер тўкишга мажбур бўлди. Биринчи бўлимнинг учдан икки қисми якунланаётган бир вақтда футболчиларимиз мезбонлар дарвозасини кетма-кет уч бор нишонга олишди. Дастлабки икки зарбани ҳимоячилар қайтарган бўлса, икки ҳимоячини чиройли тарзда чалғитган Мусаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
 
 ÐšÐµÐ¹Ñ€ÑƒÑˆ шогирдлари барча ҳужумларини кенг майдон бўйлаб бошлашга ҳаракат қилишди. Футболчиларимиз эса, рақибнинг ҳар бир аъзосини икки нафардан бўлиб кутиб олишга интилишди. Вакилларимиз бу орқали эронликларни тезкор ҳужум ташкил қилишига йўл қўймади. Танаффус арафасида форсларнинг босими анча пасайди ва ўйин назорати футболчиларимиз қўлига ўтди. Лекин ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда дарвозамиз олдида кескинлик содир бўлди. Қарши ҳужумга ўтган майдон эгалари биринчи бўлимдаги сўнгги хавфли ҳужумни юзага келтиришди. Ўнг қанотда ҳимоячиларимиздан қочиб кетган Гоханежаднинг зарбаси Нестеровнинг қўлидан чиқиб кетди. Натижада мезбонлар кетма-кет икки марта бурчакдан тўп тепиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди.
 
 Ð˜ÐºÐºÐ¸Ð½Ñ‡Ð¸ бўлим ҳам худди биринчи каби бошланди. Мезбонлар ҳисобни очишга ҳаракат қилишди, вакилларимиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш пайида бўлишди. Футболчиларимиз биринчи бўлимга нисбатан анча эркин тўп сура бошлашди. Голга қадар иккала жамоада ҳам голга тортадиган жиддий вазиятлар содир бўлгани йўқ. 71-дақиқада чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини Жепаров жарима майдони ичига етказиб берди. Барчадан ўтиб кетган тўп ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолиб кетган Бақоевга келиб тушди. Улуғбек тўпни ерга туширмасдан дарвозага Ñ‚Ñžғирлаб юборди – 0:1.
 
 Ð“олдан кейин ҳам вакилларимиз ҳимояга “ётиб” олишгани йўқ. Имкон бўлди дегунча, ҳужумга ўтиб, рақибларни шошириб туришди. Захирадан қўшилган Зотеев ва Гейнрих кўп ҳолларда форсларни қийин вазиятларга солиб қўйишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар яна бир бор Нестеров дарвозасини ишғол қилганди, лекин улар яна офсайдда қолиб кетишганди. Бунга жавобан Гейнрих ҳам Раҳмати дарвозасини нишонга олди, аммо унга аниқлик етишмади. Шу тариқа терма жамоамиз “Озоди”дан “омон” чиқиб, гуруҳ пешқадамига айланди.

ЖЧ-2014 саралаши. 4-босқич. 6-тур.

ЭРОН — ЎЗБЕКИСТОН — 0:1 (0:0)
 
14 ноябрь. Теҳрон. «ÐžÐ·Ð¾Ð´Ð¸» стадиони.
Бош ҳакам: Али Ҳамад ал Бадвавий (БАА).
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад ал Жалаф (БАА), Ёсир Марад (Кувайт).
Учрашув комиссари: Чанг Чин По (Хитой Тайпейи).
Эрон: Маҳди Раҳмати, Пежман Монтазари, Жалол Ҳуссайни, Ҳусро Ҳайдари, Меҳдад Пўлади, Муҳаммадризо Ҳалатбори (Карим Ансори, 46), Жавод Некунам, Ашкан Дежага, Муҳаммад Нури (Пажман Нури, 67), Андераник Теймурян (Али Ризо Аббос, 80), Ризо Гоханежад.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Санжар Турсунов (Ислом Иномов, 90), Фозил Мусаев, Азиз Ҳайдаров, Шоҳруҳ Гадоев (Олег Зотеев, 65), Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоев (Александр Гейнрих, 83).
Гол: Улуғбек Бақоев, 71 – 0:1.
Огоҳлантиришлар: Ашкан Дежага, 24. Азиз Ҳайдаров, 24. Муҳаммад Нури, 50. Сервер Жепаров, 52. Акмал Шораҳмедов, 57.


Манба: (http://www.fk.uz/news.php?id=MzAxODcyMDEyMTExNDIzMzA0Ng==)
Nom: Улуғбек Бақоев Эрон дарвозасига тўп киритган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлд
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 15 Noyabr 2012, 07:28:40
Улуғбек Бақоев Эрон дарвозасига тўп киритган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди

 Ð–Ч-2014 саралашидаги Эрон – Ўзбекистон ўйини вакилларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу миллий терма жамоамизнинг Эрон устидан қозонган биринчи ғалабаси бўлди. Бундан ташқари, бу учрашувда биринчи бор ўзбекистонлик футболчи Эрон дарвозасини ишғол қилди.

 Ð‘унгача Эрон билан ўтказилган 4 ўйинда вакиллариз биронтасида ҳам Эрон дарвозасини ишғол қилишмаганди. Ўзаро ўйинлардаги 2007 йилдаги учрашувда Эрон дарвозасидан жой олган ягона голни эронлик футболчи ўз дарвозасига киритиб қўйганди.

Эрон билан ўтказилган барча ўйинлар

ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН – 4:0 (1:0)
 Ð“оллар: Мусави, 29 – 1:0. Даи, 82 – 2:0. Даи, 86 – 3:0. Даи, 88 – 4:0.
 
ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН - 2:1 (0:1)
Голлар: Ризои, 16-ўз дарвозасига – 0:1. Саид Жалол, 55 – 1:1. Козимян, 78 – 2:1.
 
ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН - 0:0

 ÐŽÐ—БЕКИСТОН – ЭРОН – 0:1 (0:0)
 Ð“ол: Муҳаммад Ризо Ҳалатбори, 90+3 – 0:1.

ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН – 0:1 (0:0)
Гол: Улуғбек БАҚОЕВ, 71 – 0:1.

 Ð¨Ñƒ тариқа Бақоев термамизнинг яна бир нохуш анъанасига барҳам берди. Ўйиндан сўнг у учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Манба: (http://www.fk.uz/news.php?id=NDY1MDMyMDEyMTExNDIzNTQzNw==)
Nom: ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 15 Noyabr 2012, 07:31:50
Ас салому алайкум азиз форумдошлар!

Мана Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳам ўзининг тарихида биринчи бор Эрон терма жамоасини ютди. Бу буюк тарихий ғалаба билан барча миллионлар ўйини мухлисларини табриклайман. Бундай ғалабалар давомли бўлсин ва 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган Жахон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш насиб қилсин. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!
Nom: Миржалол Қосимов: «Йигитларга раҳмат – улар билан фахрланаман!»
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 15 Noyabr 2012, 07:32:47
Миржалол Қосимов: «Ð™Ð¸Ð³Ð¸Ñ‚ларга раҳмат – улар билан фахрланаман!»

 ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Эронга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз хурсандчилигини яшириб ўтирмади.

 Ð­Ñ€Ð¾Ð½ ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур учрашуви 14 ноябрь куни Теҳрондаги «ÐžÐ·Ð¾Ð´Ð¸Ð¹» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди. Учрашувдаги ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси – Улуғбек Бақоев ҳисобига ёзилди.

 Қайд этиш жоиз, Эрон – Ўзбекистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилган Улуғбек Бақоев икки терма жамоа қарама-қаршилиги тарихида Эрон дарвозасига гол урган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди. Умуман, ушбу ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон устидан қозонган илк муваффақиятидир.

 «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он футболи тарихида илк бор Эронни мағлуб этиш, Эрондан ғалаба билан қайтиш Ñ‘қимли ҳисларни кишига тақдим этади. Бугунги ўйин, бугунги ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдиришни хоҳлайман. Мен улар билан фахрланаман. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам майдонга ғалаба иштиёқида майдонга тушган эди, бироқ бизнинг жамоада истак, шижоат ва ирода кучлироқ эди. Биз ҳақли равишда ғалаба қозондик», - деди Миржалол Қосимов.

 ÐŽÐ¹Ð¸Ð½ давомида Эрон терма жамоаси футболчилари ўзбекистонлик дарвозабон – Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозани икки бор аниқ нишонга олишга муваффақ бўлишди, бироқ ҳар иккала вазиятда ҳам ўйинни бошқариб борган амирлик ҳакамлар бригадаси ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг икки бор дарвозани ишғол қилиши гол сифатида инобатга олинмаган эди.

 «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он миллий терма жамоаси бугунги ўйинда омад туфайли ғалаба қозонди, дейсизми? Тошкентда бўлган биринчи ўйинни эсланг. Омад кимга кулиб боққан эди? Омад – футболнинг бир қисми ва у кучлиларга кулиб боқади», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

 Ð¡Ð°Ñ„ар учрашувларидаги кетма-кет иккинчи ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси очколари сонини 8тага етказди ва ҳозирда «Ð» саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. 2-4 ўриндаги Жанубий Корея, Эрон ва Қатар терма жамоаларида 7тадан очко бўлса, гуруҳ аутсайдери – Ливан терма жамоаси ҳисобида 4 очко бор. Қайд этиш жоиз, гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа ЖЧ-2014га Ñ‚Ñžғридан-Ñ‚Ñžғри йўлланмани қўлга киритади.

 «Ð“уруҳдаги вазият, тан оламан, чигал. Лекин мен бугунги кун билан яшайман. Кимнинг имконияти қандай, кимда имконият яхшироқ – бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда кейинроқ фикр билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

 ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувни 2013 йилнинг 26 март куни Тошкентда ўтказади. Шу куни Ливан терма жамоаси Миржалол Қосимов шогирдлари меҳмони бўлади.

Манба: www.the-uff.com
Nom: Эрон термаси ёрдамчи мураббийи: «Футбол – бешафқат! Тақдиримиз энди рақибларимиз
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 15 Noyabr 2012, 07:34:50
Эрон термаси ёрдамчи мураббийи: «Ð¤ÑƒÑ‚бол – бешафқат! Тақдиримиз энди рақибларимиз қўлида»

 Ð­Ñ€Ð¾Ð½ терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Антонио Симоэш «Ð» саралаш гуруҳидаги вазият чигаллашиб кетганини тан олди.

 14 ноябрь куни Теҳронда ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур ўйинлари доирасида Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиндаги ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган ҳужумчи Улуғбек Бақоев томонидан урилди. Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Ð» саралаш гуруҳи пешқадамига айланиб олди.

 «Ð‘угун Эрон терма жамоасига ҳужумларни якунлаш қобилияти етишмади: жамоамизда тўп оширишлар бор, аммо гол йўқ. Гуруҳдаги вазият анча чигал кўриниш олди. Биз энди очко йўқотмаслигимиз керак. Энди тақдиримиз ўз қўлимизда эмас, кўп нарса рақибларимизга, уларнинг ўзаро ўйинларида қайд этиладиган натижаларга боғлиқ. Аммо имконият ҳали ҳам бор. Жаҳон чемпионатига олиб чиқадиган Ñ‚Ñžғридан-Ñ‚Ñžғри йўлланмани қўлга кирита олмасак ҳам, шуни ёддан чиқармаслик керакки, плей-офф босқичида иштирок этиш имконияти бор. Бироқ биз плей-оффга қараб қолмасликка ҳаракат қиламиз», - деди португалиялик мутахассис.

 «Ғалаба қозонсанг – осмонларга олиб чиқишади, ÑŽÑ‚қазсанг – ер билан битта бўласан. Шу сабабли ҳам футбол шафқатсиз! Агар футболда адолат бўлганида эди, бугун ҳисоб 0:0 бўларди. Футболда мен кўпроқ журналистларни ҳурмат қиламан. Чунки улар мағлубият нималигини билишмайди – сабаб, улар ҳар доим ўйиндан кейин гапиришади», - деди Карлуш Кейрушнинг ёрдамчиси.

 ÐŽÐ¹Ð¸Ð½ давомида Эрон терма жамоаси футболчилари икки марта Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олишга муваффақ бўлишди, бироқ учрашувни бошқариб борган БААлик ҳакамлар ҳар иккала вазиятда ҳам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди.

 «Ð‘у ерда ҳакамлар ҳам айбдор эмас, бироқ бундай ҳакамликдан жамоалар азият чекишяпти. ФИФАнинг эса ҳакамлик билан иши йўқ, ФИФАдагиларга барибир. ФИФА голларни аниқлаш технологияси бўйича ўз қарорини қабул қилиш керак, бу жуда ҳам муҳим», - дея қўшимча қилди Антонио Симоэш.

Манба: www.the-uff.com
Nom: Япония ЖЧ-2014га жуда катта қадам ташлади
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 15 Noyabr 2012, 07:52:08
Япония ЖЧ-2014га жуда катта қадам ташлади


Япония терма жамоаси ЖЧ-2014га бориши 99,99 фоизга аниқ бўлди. Лекин ҳали 100 фоиз эмас.   

 
Бугун Алберто Заккерони шогрдлари сафарда Уммонни доғда қолиришди - 2:1. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Ироқ ўз уйида Иорданияни таслим қилди - 1:0.

Уммон – Япония 1:2 (0:1, 1:1)
 14 ноябрь, «Ð¡ÑƒÐ»Ñ‚ан Қабоос Спорт Cомплех»
Голлар: 0:1 – 20 Кийотаке, 1:1 – 77 Мубарак, 1:2 – 89 Окадзаки.
Уммон – Ал-Хабси, Иброҳим Солиҳ, Ал Мусалами, Дарвиш, Ал Ажми (Ал Муқбали, 39), Мудҳафар, Фаузи Башир, Жума (Муҳаммад, 73), Саллам Ал Муҳаини, Муборак, Ал-Хусни (Абдул Ҳади, 48).
Япония – Кавасима, Конно, Йосида, Х. Сакаи, Нагатомо, Эндо (Такахаши, 90), Кийотаке (Хосогаи, 85), Хонда, Хасебе, Маеда (Г. Сакаи, 64), Окадзаки.
Огоҳлантиришлар: Муборак (58).

Ироқ – Иордания 1:0 (0:0, 1:0)
 14 ноябрь, «Ð“ранд Ҳамад Стадиум»
Гол: 1:0 – 86 Аҳмад.
Ироқ – Сабри, Иброҳим (Радҳи, 72), Хусспйн Рехема, Халаф, Аҳмад, Иброҳим, Абдул Амир, Ясин, Баҳжат Фадҳил, Рашид (Сабаҳ, 77), Салим.
Иордания – Саба, Абу Хаш-Хаш, Ал-Думейри, Фатхи, Мурджан (Ал-Дарадре, 89), Диб, Али, Абдул-Фаттах, Баниатея, Диб Салим (Аь-Саифи, 62), Ал-Баваб (Ҳайел Иброҳим, 62).
Огоҳлантиришлар: Баҳжат Фадҳил (75), Аҳмад (87).

 
 
Япония гуруҳда 3-ўринга тушиши учун Австралия олдида турган 4 та ўйиндан 3 тасида ютиши ва Ироққа (ёки Уммонга) ÑŽÑ‚қазиши керак. Ироқ (ёки Уммон) қолган 3 та ўйинни барчасида ютиши керак.  Япония эса қолган 3 та ўйинда мағлуб бўлиши керак.


Манба: (http://championat.uz/uz/news-8/23286.html)
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 15 Noyabr 2012, 09:17:47
 :asl3:

Barchaani g'alaba bilan tabriklayman!Kechagi g'alaba haqiqatda ham tarixiy g'alaba bo'ldi.Qosimovga ham,yigitlarga ham rahmat!Keyingi o'yinlarda ham milliy terma jamoamizdan G'ALABALAR kutib qolamiz!
Nom: Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Nurdinboy 15 Noyabr 2012, 13:45:25
O'zbekiston - Eron 1-0 Irodali g'alaba
Nom: Ливанга қарши ўйин олдидан битта футболчимизда дисквалификация бор
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 16 Noyabr 2012, 12:46:54
Ливанга қарши ўйин олдидан битта футболчимизда дисквалификация бор


Келаси йилнинг 26 март куни Ливанга қарши кечадиган ЖЧ саралаш ўйинидан олдин терма жамоамизда битта дисквалификацияга учраган футболчи бор. Кеча Эронга қарши ўйиннинг 92-дақиқасида сариқ карточка олган марказий ҳимоячимиз Ислом Тўхтахўжаев Ливанга қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. У 2-турда Ливанга қарши сафарда кечган ўйиннинг 33-дақиқасида ҳам огоҳлантириш олганди.

Бундан ташқари, Ливан билан ўйин олдидан Александр Гейнрих, Артём Филипосян, Виталий Денисов, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров ва Санжар Турсуновларда ҳам биттадан сариқ карточка бор. Эндиликда улар 26 март кунидаги ўйинда эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишлари керак бўлади. Агар ўша кунги Ливанга қарши ўйинда сариқ оладиган бўлсалар, 11 июнь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши кечдиган жуда муҳим ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўладилар. Умид қилиб қоламизки, терма жамоамиз мураббийлари ҳам бу борада ушбу футболчиларга тегишли кўрсатма бериб ўтадилар.


Манба: (http://www.uff.uz/news/sections/uzbek/54497)
Nom: Кимда имконияти яхшироқ: Украинадами ёки Ўзбекистон?
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 21 Noyabr 2012, 21:01:03
Кимда имконияти яхшироқ: Украинадами ёки Ўзбекистон?

14 ноябрь куни барча қитъаларда ЖЧ-2014 саралашининг 2012 йилга мўлжалланган сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди. Украинанинг "Спорт-Экспресс" газетаси сайтида қизиқ мақола эълон қилинди. Унда Европа миқёсида иштирок этаётган Украина ва Осиё минтақасида саралашда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоалари имкониятлари таққосланган.

Украина терма жамоаси иштирок этаётган гуруҳда Черногория ўтган чоршанба куни ғалаба қозонди ва кутилмаганда 1-ўринга кўтарилиб олди. Осиёда эса Ўзбекистон ўз "квинтет"ида гуруҳ пешқадами бўлиб олди. Мусобақа форматини инобатга оладиган бўлсак, Максим ШАцких жамоадошлари Мундиалда дебют қилиш учун реал имкониятга эга бўлиб туришибди.

2012 йилдан бошлаб барча қитъаларда саралаш компанияси йўлга чиқди. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-+2014 саралашида 203 терма жамоа иштирок этиш хоҳишини билдирган (жами 824та ўйин ўтказилади). ФИФАга аъзо бўлган мамлакатларда фақат Бутан, Гуам, Бруней ва Мавританияда саралаш иштирок этмади.
Европада 9та гуруҳ ғолиблари Ñ‚Ñžғридан-Ñ‚Ñžғри йўлланмага эга бўлишса, 8та гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар 4та йўлланма учун плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Битта гуруҳда 2-ўринни олган жамоа бундай имкониятга эга бўлмайди. Украина иштирок этаётган гуруҳда дастлабки 2та ўриндан бирини Украина олади деб умид қиламиз. Ушбу вазифани бажариш учун украиналиклар Черногорияни сафарда мағлуб этишлари, Польша билан ўйинларда камида 4 очко олишлари, Англия билан уйда мағлуб бўлмасликлари, шунингдек, Молдова ва Сан-Марино билан ўйинларда ғалаба қозонишлари шарт.

Осиё саралаш босқичи энг қизиқ нуқтага келди. Мусобақа иштирок этаётган 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни давом эттиришмоқда. Дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар Ñ‚Ñžғридан-Ñ‚Ñžғри йўлланма соҳибига айланишса, 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффда иштирок этишади. Ўзбекистон эса ўз тарихида биринчи марта ЖЧда иштирок этиши учун ўз уйида Ливан ва Қатарни мағлуб этиши керак.

Бунинг иложи борми? Бемалол. Агар улар гуруҳда 3-ўринни эгаллашса ҳам, нариги гуруҳда Ироқ, Уммон ёки Иорданиядан бирига Ñ‚Ñžқнаш келадилар. У Ñ‘қда Япония ва Австралия дастлабки 2та ўринни эгаллашига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Бунгача собиқ иттифоқ мамлакатларидан фақат Россия ва Украина ЖЧда иштирок этишган. Ўзбекистон эса 2006 йилда бунга яқин келганди, аммо ҳакамлар муаммолари туфайли бу йўлланмадан қуруқ қолишганди.


Манба: (http://www.stadion.uz/news/detail/39807)
Nom: ЖЧ саралашидаги рақибларимизнинг ўзаро ўйинида Қатар ғалабаси қозонди
Yuborildi: UmmatiY_MuhammadiY 01 Fevral 2013, 20:21:12
ЖЧ саралашидаги рақибларимизнинг ўзаро ўйинида Қатар ғалабаси қозонди


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралашидаги рақиблари - Қатар ҳамда Ливан терма жамоалари 31 январь куни Доҳада ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Маълумот ўрнида, мазкур терма жамоалар ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи «Ð» гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳда тўп суришмоқда. Айни пайтгача иккала терма жамоа гуруҳ баҳсларида икки маротаба ўзаро ўйинларда майдонга тушишга улгуришган ва ҳар иккала учрашув Қатарнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.

31 январь куни бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви ҳам, худди ЖЧ саралаши гуруҳ баҳсларидаги каби Қатар термасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Абдулкарим Ҳасан томонидан киритилган гол Қатар термасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

31 январь, Доҳа. Ўртоқлик учрашуви.
Қатар - Ливан 1:0
Гол: Абдулкарим Ҳасан 64

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 4-саралаш босқичидаги навбатдаги тур учрашувини 26 март куни Тошкентда Ливан терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин Тошкентдаги «Ð‘унёдкор» стадионида бўлиб ўтади. 18 июнь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 4-саралаш босқичининг сўнгги турида эса, Қатар терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлади. Ушбу учрашув ҳам, Тошкентдаги «Ð‘унёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Манба:  www.the-uff.com.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 26 Mart 2013, 18:24:34
Boshshshlandi! Asablar, asablar...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muhammad Said 26 Mart 2013, 20:58:31
Asabllar joyiga tushdimi Akahon
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 26 Mart 2013, 23:24:17
Омалекинчи деққонча ўйин қилиб бўсаям гўл уридик биннарса қилип.... :)
Барча футболпараст форумдошларни мухим ва қадрли ғалаба билан табриклайман! Илойим ғалабаларимиз давомли бўлсин. Кореяни хам, Қатарни хам ютиб, ЖЧга биринчи ўринда чиқайлик...!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 27 Mart 2013, 01:27:17
Ўйинни ва голни кўролмаганлар учун: кўриб завқланинг, ғалабаларимиз давомли бўлсин илойим...!
https://www.youtube.com/watch?v=GmH4Oi0GVdg
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 27 Mart 2013, 03:10:42
Shuhrat Maqsudov O'zbek futboli fidoyilaridan biri. O'ylaymanki, kun kelib ushbu tajribali va iste'dodli mutahassis milliy terma jamoamiz boshini tutadi va murabbiy sifatida termamizni yana ham yuksak g'alabalar sari boshlab boradi

https://www.youtube.com/watch?v=GWIFiRpIY1Q

Лекин рақсга Респект!!! нафақат футболда, балки миллий рақсларда хам қойилмақом ўйнаши мумкин бу инсон.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 05 Iyun 2013, 00:46:21
ana syurprizu mana syurpriz. livan koreani yutib turgan edi naqd 99- daqiqada koreyslar durang qivolishdi. O'zbekiston va Koreada 11 tadan ocko bo'ldi. Eronda 10 ta. Koreyslarni yutsak Braziliadamizda inshaalloh.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdumuhaymin 05 Iyun 2013, 00:50:51
Qo'ysezchi  endi kech boganda :D
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 05 Iyun 2013, 00:53:53
nima qilib o'tiribpsiz o'ziz yarim kechasi? A men Vatan shoni uchun uyqumdan kechib turibman.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdumuhaymin 05 Iyun 2013, 01:04:32
Man vatanimizi uhlatvatudim (zasipat manosida) ettan bettan uyqisrap chiqib kelishmasa boldi fan klubla.:)
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 05 Iyun 2013, 01:09:26
fan klublar ham allaqachon uxlab bo'lgandir deb o'ylashadi.
P.s Yaponiya Jch. ga chiqdi 1-chi bo'lib. Alloh nasib qilsa 11 iyun kuni biz ham yo'llanmaga ega bo'lamiz.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 05 Iyun 2013, 04:04:45
o'zbekiston vaqti bilan nechchida bo'larkan?
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 05 Iyun 2013, 06:28:38
16.00
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 11 Iyun 2013, 10:56:40
Agar g'alaba qozonsak Braziliyaga muddatidan ilgari yo'llar ochiladi. Durang ham ancha yaqinlashtiradi. Hayajonli daqiqalar yaqinlashmoqda. Futbolga qiziqsamda qattiq berilib ketmayman. Ammo vatanimiz ishtirokidagi o'yinni hayajon bilan kuzataman. Bu vatanga bo'lgan muhabbatdan bo'lsa kerak. Ham desa, bugungi o'yin tarixda qoladigan o'yin bo'lishi mumkin. O'zbekiston o'z tarixida birinchi marta J-Ch final bosqichiga yo'l olishi mumkin. Hozirga qadar O'zbek futbol muxlislari bu qadar katta faxrni tuymaganlar! Agar bugun zafar quchmasak, oxirgi umidimiz 18-iyun kuni Toshkentda Qatarga qarshi uchrashuv bo'ladi.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 11 Iyun 2013, 12:21:31
Soat 16.00 ko'p idoralarda hali ish vaqti bugun ham hamma ishxonadgilar og'zida shu gap qande qilib quyon bo'lish yo'llarini axtarishmoqda
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Bahodir Muhammad 11 Iyun 2013, 13:26:51
Юртимизнинг кўпгина жомеъ масжидларида ўтган хафта, жума намозида ва бугунги пешин намозида барча ихлосманд намозхонларимиз дуо қилиб, юртимиз МТЖни ғалаба қозонишини Аллоҳ таолодан сўрашди. Аллоҳ барчамизнинг дуоларимизни ўз даргоҳига қабул қилиб ғалаба билан қайтиш насиб қилсин, бугун аср намозида ғалаба қозонган жамоамизни барча биргаликда дуо қилайлик.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 11 Iyun 2013, 13:44:14
Shu o'yinni yozib olishni ilojisi bormikin? O'yin vaqtida darsda bo'laman :(
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 11 Iyun 2013, 16:40:49
Baqoyev, Baqoyev... Bu bola porlab turgan terma komandamizda bamisoli bir dog' bo'leeep turibdi. Mashnag'qip o'ynayversa televizorni binnarsa qipqo'yaman hozir.

Termada Baqoyev o'ynadi nima-yu, Aqoid o'ynadi nima...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Mo'min Mirzo 11 Iyun 2013, 17:37:38
O'yinchilarimiz bir-birlarini tushunmas ekanku, hujumdagi pala partishlikni ko'rib ajablanyapman. Lekin Nisterovga rahmat, Buffonga o'xshab ketarkan.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 11 Iyun 2013, 17:47:53
Bu yerda tushunmaydigan va o'ziyam tushunarsiz bo'lgan Baqoyev bor edi xolos. Endi o'rniga Geynrix tushdi... tushdi-yu, yonimda baqir-chaqir qilib o'yin tomosha qilayotgan aka aytganlaridek, qo'yga o'xshab o'ynayapti... uzr adashibman, o'ynayapti emas - yugurayapti!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 11 Iyun 2013, 17:58:50
Biz gol urdik. Koreyaga borib gol urdik va ... 1:0ga yutqazib qo'ydik. Har doimgidek hammasi yana mujmalga qoldi.

Lekin yaxshi o'ynashdi bollar. 10 raqamli o'yinchimizni hisobga olmaganda (ismini aytgim ham kelmayapti) yaxshi o'ynashdi.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 11 Iyun 2013, 18:23:15
anavi 23-raqamdagi bola kimakan? kim qo'yvoripti shu balani plakat. 1-taymdayoq almashtirish keragidi o'zi shu bolani :( himoyadayam JKni foydasiga ishladi faqat heee o'sha (xushtaka chalayotgan smaylik)
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 11 Iyun 2013, 19:15:47
Mulohazalar:

1. Yana ximoyamizda muammolar bor!
2. Nesterov mana shunday xavfli o'yinda gol o'tkazmadi, qoyil qolish kerak. Shorahmedovdan esa uni o'zi ham top darvozaga kirib ketishini kutmagandi.
3. Yapon xakamlari doim bizni zararimizga hato qilishadi. Hammasi shundan boshlandi.
4. Bugun Livanga ham muxlis bo'lib turamiz endi. Eronga mag'lub bo'lishmasin!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: kamoliddinov 11 Iyun 2013, 19:58:56
Bugun biz yaxshi o'ynadik, Bizda eng katta dard bu hujum, bitta hujumchi desa bo'ladigan o'yinchimiz yo'q. Yarim ximoya bilan markaziy himoya yaxshi(Kapadzeni asosiyda qo'ymasa xam bo'laverar edi). Yaxshi vaziyatlar bo'layabdi, gol urolmayabdi, Boqoev qanaqadur suvga tushgan bo'lka, hujumcha sal to'pori bo'lishi kerak urib surib to'pni olib qochadigan, Baqoev g'irt aksi, yaxshi vaziyat yaratib ber gol urishga harakat qilaman deb yuradi, o'zi jon jaxdi bilan yovvoyi haxakat qilmaydi. Lekin Koreyadan kam o'ynamadik, omadimiz xam kelmadi. Mayli endi 2 chi o'ringa umid qilamiz, nasib qilsa 2 chi o'rin bilan Brasil ga boramiz.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: kamoliddinov 11 Iyun 2013, 20:00:58
Geynrix Baqoevdan xam o'tib tushubdi, umuman shasht degan narsa yo'q. Yugurmaysan joningni berib 30 million odam qarab turibdi, yuribdi hujum qilgisi kelmay huddi biz yutayotgandek. Sanjar Tursunovni xam ertaroq tushirish kerak edi.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 11 Iyun 2013, 21:33:08
ayb - ob-havoda! agar quyosh chiqib turganida allbatta yutishardi. innaykeyin maqtanishini ko'rardik
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Муҳаммад Соҳиб 11 Iyun 2013, 22:00:23
Шохрух Гадоев, Акмал Шорахмедов... Эҳ Миржалол Қосимов наҳотки уларда ҳалқаро тажриба йўқлигини билмасанг! Санжар Турсунов заҳирада нима қилди. Жасур Ҳасанов? Асаблар адо бўлди-ку. Нега футболга қизиқдим ааааа!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: kamoliddinov 12 Iyun 2013, 00:17:34
Шохрух Гадоев, Акмал Шорахмедов... Эҳ Миржалол Қосимов наҳотки уларда ҳалқаро тажриба йўқлигини билмасанг! Санжар Турсунов заҳирада нима қилди. Жасур Ҳасанов? Асаблар адо бўлди-ку. Нега футболга қизиқдим ааааа!

Жасур Ҳасанов o'yinga bo'lmas edi, Manimcha Mirjalol aka to'g'ri qilgan edi, Faqat shu hujumchisiz qiynalib qolayabmizda.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Mo'min Mirzo 12 Iyun 2013, 04:19:40
Нега федерациямизда фаросат йўқ. Қандай қилиб 2-3та жамоага бир мураббий қўяди? Қосимовни қўйиб МТЖ гурухдан қолиб кетишига ўзлари замин яратиб беришдими?! Ҳа беришган, шунинг учун ҳам ўртоқлик учрашувларини "туя думи ерга тегиб қолганда" ўтказишади...
Шквиринни қўйишади энди. Бир неча йил олдин Саркисян бошчилигида (Казуоши Накамура ўйнайдиган даврда) Самурайлар бизни янчиб ташлаган эди. Федерацияга фарқи йўқ, чиқим кўп кетмаса бўлди уларга. Ўйинчиларимиз тажриба тўплашсин дея ўртоқлик учрашувларини кўпайтиришмайди, четдан каллалироқ мураббий чақиришмайди.
Эрон ғалаба қозонди, Ўзбекистон мтж яна қолди, одатдагидай ҳал қилувчи вақтларда.
Ўғлим билан Россия-2018 бақириб турамиз энди.

Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 12 Iyun 2013, 07:55:30
1. J Koreya 14
2. Eron 13
3. O'zbekiston 11

18-iyun
O'zbekiston-Qatar
J Koreya-Eron.

Ancha qiyin ahvoldamiz. Agar Koreya Eronni mag'lub qilsa va biz Qatarni yutsak J-Chga chiqamiz. Agar ular durang o'ynasa yoki (Xudo ko'rsatmasin) Eron yutib qo'ysa, Qatarni yirik xisobda mag'lub etish kerak bo'ladi. Aytgancha, o'yinlar bir vaqtda o'tkazilsa kerak! Har qanday holatda ham g'alaba qozonishimiz shart ekan. Aks holda, alvido... Umidni uzmaymiz, oxirgi sekundlargacha!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Abdulhafiz 12 Iyun 2013, 08:22:12
Endi Qatarni yutishimiz, J.K ham Eronni yutib berishi kerak...Kopadzega dam berib, Odilni markazga olish va o'ng qanotga Tursunovni tushirishganda.. Baqoyev o'rniga Farhod yo Bahodir qo'yish keragidi, harholda bundan yaxshiroq harakat qilishardi...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 12 Iyun 2013, 10:26:11
Doimgidek jahon chempionatiga chapak chalib qolmasak bo'ldi, o'zingni varatangg to'p urguncha oyog'ingni shart uzib tashlamaysanmi nomard :2
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 12 Iyun 2013, 12:24:13
oyoqda nima ayb? Kallada
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 12 Iyun 2013, 13:24:21
Livan ham uyalmasdan 4:0ga yutqazibdi, bu Eronni imkoniyatini oshirib yubordi((
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 12 Iyun 2013, 15:15:27
oyoqda nima ayb? Kallada
kallasini uzsa qaytib odam bo'lmaydida
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 12 Iyun 2013, 16:13:48
 :as:

Mag'lubiyatdan xafa bo'lsak ham baribir foydasi yo'q(baribir yutqazib bo'lishdi ) shuning uchun umidni so'ndirmay Qatar bilan o'yinni kutaylik.Mirjalol Qosimov kechagi mag'lubiyatdan to'g'ri xulosa chiqarib,shunga qarab yigitlarni o'yinga yaxshilab tayyorlasa bo'lgani,kelasi o'yinda yigitlarga omad yor bo'lsin.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Музаффар 12 Iyun 2013, 17:10:32
келинглар, асаббузарликни йиғиштирайлик, нима кераги бор, ҳар доимги ҳолатку бу. Энг ҳал қилувчи нозик вазиятда қовун тушириш. Олимпия ТЖ туширган қовун ҳали тамом бўлгани йўқ эди, устига чипқон бўлиб буниси тушди. Бақоевдек оғиркарвон ҳужумчини Қатар дарвозасига 1 тадан ортиқ гол уришига ман ишонмайман.   ÐšÐ¾Ñ€ÐµÑ Эронни ютишигаям, ҳатто дуранг ўйнаб беришигаям ишонмайман. Корея Эрон ўйинида цирк бўлади. ҳар иккала жамоа учун маъқул келадиган энг содда йўлни танлаб қўя қолишади. Риск уларни ҳеч бирига керакмас. Наҳотки қирғоққа келиб, сув ичолмай қайтиб кетсак...
Ҳалиям ўзимга келолмаяпман. Эронлик футболчиларни иштиёқи, ишончи ва жон бериб ўйнашини кўриб ҳавасим келиб кетди. Бизда кечаги ўйинда Нестеров ҳақида шундай фикр айта оламан ҳолос. Манимча кечаги таркибда ЖЧга боришни хақиқатан ҳам ҳоҳлаётган биргина ўйинчи Нестеров бўлса керак. Қолганларга фарқи ҳам разницаси ҳам йўқ.
Тўпни орқага оширавериб орқага  қайтаравериб ўйнайдиган футболда мана, оҳири орқага гол урилди. бу ҳам қонуният бўлса керак...
агар оҳирги турда бир кутилмаган мўъжиза содир бўлсагина биз ЖЧга борамиз, лекин, плей-офф ҳам бошқа алламбало ўтиш турнирларидан ҳам бу жамоа ўта олмайди. Ҳуллас калом шаҳсан манда мундиал умиди сўнди...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 12 Iyun 2013, 19:11:55
Akalar, vaziyatga to'o'o'g'ri baho beraylik. Unaqa hissiyotlarni yig'ishtiringlar. Mana shu komandamiz JCH ga chiqqanida nima bo'lardi?

Masalan, man yoshligimda ashula aytishni bilmaganim uchun sahnaga chiqmay qo'ya qolganman...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 12 Iyun 2013, 22:49:06
O'zi sizsiz ham jarning yoqasidaku qo'shiqchilik.
Xa, bu safar yutqazgan bo'lsa, keyingi safar yutar.
Meni boshqa narsa qiynaydi. Qachonki Uzb yutqazsa hamma tanishlar tel qilib "o'la, komandang yutqazdi"- deyishadi. Senlar qirg'izmisan degim keladi. Men qanday vaziyat bo'lsa ham Uzb ga muxlislik qilaveraman. O'zbekistoning yutqazsin deydigan o'zbek tanishlarimga ozgina Vatan sevgisini tilayman. Futbolga aloqador rahbarlarga insof...
Eng katta insof OFK  ga. Yapon hakamlargayam.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Aqoid 13 Iyun 2013, 01:25:09
Ҳожибой Тожибоевнинг футбол
иқтибослари туширилган
футболкалар тайёрланди Баҳо: +2 Бўлим: ЎФФ ва МТЖ » Миллий терма жамоа » Статистика ва фактлар Рукн: Янгиликлар Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари марҳум қизиқчи, таниқли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг футболга оид машҳур иқтибослари туширилган футболкаларни тайёрлашди. Бу ҳақда Facebook ва Twitter фойдаланувчилари маълум қилишган. Асосан футбол ишқибозлари учун тайёрланган футболкаларда, жумладан, Ҳожибой Тожибоевнинг футболга оид машҳур «Ð›ÑŽÐ±Ð¾Ð¹Ð¸Ð½Ð¸ энасини кўрсатворамиз», «Ð¡Ñ‚адионинггаям, стадионингни директоригаям, айниқса, 2та боковой судьенгга…» ва бошқа иқтибослари туширилган. Ҳожибой Тожибоевнинг иқтибоси туширилган футболка Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги муваффақиятли иштироки учун тайёрланган «Ð Ð˜ÐžÐ³Ð° борамиз! Жуда бўлмаганда, музқаймоқ ялаб қайтамиз» иқтибоси айниқса оммабоп бўлиши кутилмоқда. Facebook ижтимоий тармоғидаги «I Love Uzbekistan» гуруҳи хабарига кўра, Ҳожибой Тожибоевнинг оқ- қора сурати ҳамда унинг футбол ва бошқа мавзулардаги машҳур иқтибослари туширилган футболкаларни 13 июнь, чоршанба кунидан эътиборан Тошкентдаги «Ð§Ð¾Ñ€ÑÑƒ» буюм бозорида савдога чиқарилади. Ҳожибой Тожибоевнинг иқтибоси туширилган футболка Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Миллий терма 11 июнь куни Жанубий Корея терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди, бироқ мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олиш имкониятларини сақлаб қолган. Бунинг учун Миржалол Қосимов шогирдлари 18 июнь куни Тошкентда Қатар терма жамоасини мағлубиятга учратишлари, ўз навбатида, Эрон терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга имкониятни бой бериши керак. Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги энг машҳур қизиқчилардан бири бўлган Ҳожибой Тожибоев 2008 йил августида, 52 ёшида вафот этган. Сўз устасининг ўзбекистонлик футболчилар ҳақидаги ҳангомалари айниқса машҳур бўлиб, «Ð¶Ð°Ò³Ð¾Ð½ чемпионатида музқаймоқ еб келиш» билан боғлиқ иқтибоси халқ орасида ҳаддан ташқари машҳур бўлиб кетган.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 13 Iyun 2013, 07:50:37
O'zbekiston terma jamoasi xujumda yaxshiroq o'ynaydimi yoki ximoyadami?
Javobni qarang:
- Biznikilar to'yda yaxshiroq o'ynashadi :)

Bu safar umidlar katta bo'ldi. Bir nima qilib yo'llanmani qo'lga kiritishmasa bo'lmaydi.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 13 Iyun 2013, 10:10:10
битта гол уришдими тамом уйин тугамасданок куй суйиб туйни бошлашади худди колган уйин уларга тааълукли эмасдек
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 18 Iyun 2013, 12:00:04
Assalomu alaykum.

Mana o'sha kun keldi.Bugun o'zbek futbol muxlislari uchun juda muhim kun.Qatar bilan bo'ladigan o'yinda O'zbekiston terma jamoasini faqat g'alaba Jaxon chempionatiga olib chiqishi mumkin ( guruhdagi 2-o'yinda Janubiy Koreya Eronni mag'lub qilishi kerak).Nima bo'lganda ham jamoamizga Olloh o'zi madad bersin!O'zbekiston terma jamoasini "Brazilya 2014"da ko'rish nasib qilsin!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 18 Iyun 2013, 14:51:52
Bugun O'zbek futbolida Millatimiz sha'nining yanada yuksalishi yo'lida, o'ta muhim bo'lgan kundir! 2014-yil, iyun oyida Brazilya yashil maydonlarida boshlanajak, futboldagi eng nufuzli musobaqa, Milliy terma jamoalar o'rtasida FIFA tarafidan to'rt yilda bir o'tkaziladigan jahon chempionati uchun, Osiyo bo'yicha 4-saralash bosqichi A guruhi so'ngi tur o'yini, Toshkent vaqti bilan 17:00da O'zbekiston - Qatar uchrashuvi start oladi. Guruhda 7 o'yindan so'ng 11 ochkoni qo'lgan kiritgan vatandoshlarimiz, nisbatan kuchsizroq bo'lgan va J-Chdan umidini uzgan jamoa bilan o'z maydonlarida to'qnash keladi. Guruhning eng kuchli ikki jamoasi J Koreya - Eron bir vaqtda o'yinni boshlaydi. Eron durang yoki g'alabaga erishsa biz judayam katta xisobda g'alaba qozonishimiz kerak bo'ladi. Mezbonlar Eronni mag'lub etsa, har qanday xisobdagi g'alaba bizni azaliy orzuyimizni ro'yobga chiqaradi. Tobora yaqinlashib kelayotgan hayajonli daqiqalardan umidlarimiz juda katta! To'g'ri, biz juda qiyin ahvoldamiz, imkoniyatimiz kamga o'xshamoqda. Ammo na iloj, o'z vatanimiz, o'z yurtimiz jamoasi ekan, orzu qilaveramiz. Ajabmas, bir necha soatlardan so'ng, O'zbek Millati uchun tarixda ko'rilmagan lahzalarni boshdan kechirarmiz! Ha, bizni futbolchilarimiz Ispaniya, yoki hech bo'lmasa Yaponiyadek emas. Biroq ular ham jonlarini berib o'ynashadi. Ular ortlarida turgan 28 milliondan ortiq xalqning qalbidagi xislarini sezib turibdilar. Ancha-muncha futbolga qizmaydigan odamga ham vaziyatni tushuntirsangiz, 17:00da unutmasdan TVni yoqishga oshiqadi. Chunki futbol sport olamidagi eng mashxur va eng keng qamrovli sport turi bo'lib, har qanday inson o'z yurtini g'olib bo'lishini ich-ichidan xohlaydi. Bugun biz yana maqsadimizga yetolmasligimiz mumkin. Shunday bo'lsada, Milliy terma jamoamizga omad tilab qolamiz! 22 yillik mustaqillik tariximizda misli ko'rilmagan voqea bo'lishidan umidvormiz!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 18:04:08
dushmanni kuchsiz sanama, deyishgan :( 1-taym bo'yicha O'zbekiston - Qatar 0:1
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 18 Iyun 2013, 18:08:36
Bu mavzuning nomini "Infarktga bir qadam!" deb o'zgartirish kerak.

Jasur Hasanovga 5+5 ball, Geynrixga (5-5)/555-1 bal....

Voy rasvo.... yana o'sha "Aqoid"ni tushirayapti maydonga!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 18 Iyun 2013, 18:24:41
Gol! Gol! Gol! Gooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooool!!!

(Juft bo'lsin!)
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 18 Iyun 2013, 18:36:41
Gooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooolll!!!!!!!!!

Zoteev!

(Anavi itxo'rlaram urishgandaydi Eronga...)
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 18 Iyun 2013, 18:37:47
Gol! Gol! Goooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooolll!!!!!!!!!!
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 18 Iyun 2013, 18:47:41
Unchalik o'xshamayaptiku
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 18 Iyun 2013, 18:51:12
Odil gol!!!!!!!!!!!!!!!
4:1
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 18:52:10
GOOOOOOOOLLLLLL 4:1 URAAA :D :D :D ;D ;D ;D
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 18:53:20
Xudo hoxlasa Koreyaning g'alabasidan umid qilmaymiz. Hozircha hisob JK - Eron 0:1
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 18:55:00
Eron to'p kiritdi, Offsayd. orqasidan uzbekistan kiritdi 5:1 URAAAAAAAA GOOOOOOOOOOOLLLLLLLLLLLL
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Donishmand 18 Iyun 2013, 18:58:36
Eee Futbolinggayam!....

Taqdiring boshqaning qo'lida qolganidan keyin 5 ta urding nima-yu, oltita urding nima...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 18:58:41
EEEEE yana ikki dona gol kirganida....
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 19:02:29
Shundoq qilib, ham g'alaba qozonib, ham chempionatdan qoldikmi?
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 19:03:56
1.      Ð˜Ñ€Ð°Ð½                              8        5        1        2        8 - 2        16
2.      Ð®Ð¶Ð½Ð°Ñ Корея                8        4        2        2        13 - 7      14
3.      Ð£Ð·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚ан                    8        4        2        2        9 - 6        14
4.      ÐšÐ°Ñ‚ар Live                     8        2        1        5        5 - 11       7
5.      Ð›Ð¸Ð²Ð°Ð½                            8        1        2        5        3 - 12       5


endi nima bo'ladi?
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: AbdulAziz 18 Iyun 2013, 19:52:52
Тўғриси, футбол мен учун - «ÐºÐ¾Ð¿ÐµÐ¹ÐºÐ°»! Лекин бугун юрт шаъни, Ватан муҳаббати сабаб буюк муҳорабада енгилган аскардек сиқилдим...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 18 Iyun 2013, 20:21:55
"O'z maydonimizda Eronga yutqazish bizni saviyamizga to'g'ri kelmaydi" degan edi J Koreya murabbiyi. Ko'rib turibmizki 0:1ga yutqazib ularga katta yordam berdi. Terma jamoamizni esa 0:1 ga yutqazayotib 5 ta gol urganini birinchi marta ko'rishim! Afsuski bunday irodali va yirik g'alaba ham bizga foyda berolmadi. Eehh...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: kamoliddinov 18 Iyun 2013, 20:50:29
Ehh, gollar nisbatiga qolib ketdik. Bugungi 80 minutdagi tarkib uzi J Koreya bilan o'ynashi kerak edi. Bo'lar ish bo'ldi. Bugun MTJ haqiqy qahramonlikni amaliy ko'rinishni maydonda ko'rsatdi. Raxmat futbolchilarimizga. HH play off dan JCH ga chiqib boramiz.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 18 Iyun 2013, 21:38:22
Aytishlariga qaraganda, haliyam umid bor emish. Kelgusida Ummon yoki Iordaniya bilan o'ynab, yutilsa, finalga chiqish imkoniyati tug'ilarmish.


To'g'risi, futbol degan narsani uncha tushunmaymanu, bugungi beshta goldan har biri kirganida qanday sakravorganimni o'zimam bilmayamman :) lekin to'p tepish yoqadi teppvorrramaannn hoxxlagan tomonimgaa (:
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: kamoliddinov 18 Iyun 2013, 21:52:53
Iordaniya yoki Ummon bilan uynaydi, agar yutsa sung ZLotin amerikasini huddi bizni holatimizdagi komandasi bilan uynaydi, Lotin Amerikasidan yoki Uruguvay yoki Peru tushishi mumkin. Gapni qisqasi chiqish yanada qiyinlashdi.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: kamoliddinov 18 Iyun 2013, 22:31:17
Eee Futbolinggayam!....

Taqdiring boshqaning qo'lida qolganidan keyin 5 ta urding nima-yu, oltita urding nima...
7 ta urganda bir nima bular edi, to'plar nisbati bilan chiqar edik. Xozir 1 ta golga to'plar nisbati bo'yicha qolib play off ga o'tib ketdik
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: IRFON-2012 19 Iyun 2013, 09:19:26
6-sentyabrda:
Iordaniya-O'zbekiston
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Sadulla 19 Iyun 2013, 09:31:57
Assalomu alaykum.

Jamoamiz Iordaniyani yutsa ham Janubiy Amerika komandasiga qarshi o'yin oson bo'lmaydi.Lekin kechagi g'alabadan keyin ham to'g'ridan to'g'ri Jaxon chempionatiga chiqolmaganimiz alam qildi  :(
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 19 Iyun 2013, 12:09:18
Baribiram o'xwamadi
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Elcom 20 Iyun 2013, 20:11:24
Iordaniya  kuchli  jamoa, O`zb MTJ  tarkibida  o`zgarishlar bo`lmasakan , JCHga chiqish  orzu  bo`lib qolishi  mumkin 
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Nurdinboy 02 Iyul 2013, 07:48:32
Wu fikrga 100 foiz qowilaman. baqoyev genrix, jeperovlar davri tugadi. hasanov, nagayev ahmedov, zateyevlarni oynatiw, yangi tezop, jasur hasanovni paslarini gol b.n yakunlaydigan hujumchi k.k.
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muhammad Sanjar 06 Sentyabr 2013, 23:37:16
Hozirgina Jahon Chempionati yo'llanmasi umidida maydonga tushgan Iordaniya va O'zbekiston terma jamoalarining dastlabki, Amman shahridadagi o'yinida 1-1 hisobidagi durang natija qayd etildi. Endi 10-sentyabr kuni Toshkentda bo'ladigan javob uchrashuvini kutib qolamiz...
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Mirоlim 10 Sentyabr 2013, 22:21:55
heh Anjur :(
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Shokir 10 Sentyabr 2013, 22:31:43
hammasiga dorvozobon ayibdor. dorvozabon. sal. chaqqonroq bõlardi bu bechara õrnidan turolmaydi
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: azizbek_mx 10 Sentyabr 2013, 22:33:21
faqat svet emas akalar, eurosportgayam aloqa uzilib qoldi, endi bittadan penalti tepilganda shartta o'yin boshlanishidan oldingi holatga ulab yuborishdi. natija qanday penalti nima bo'ldi?
Nom: Javob: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
Yuborildi: Muxsiya 11 Sentyabr 2013, 09:20:21
Dard bo'ldi balo bo'ldi Odilni qiywiq tepgan oyog'ini sindiriw kerak bowidanoq iwni pachava qildi