forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Islom => Mavzu boshlandi: Ҳанафий 13 Mart 2012, 11:08:44

Nom: Ҳаж ибодати
Yuborildi: Ҳанафий 13 Mart 2012, 11:08:44
Мен Ҳаж зиёратига пиёда бормоқчиман

Савол:
Мен Ҳаж сафарига пиёда боришни орзу қиламан бунга рухсат борми?

Жавоб: Сиз  Бизга Ҳаж сафарига ҳеч бир воситасиз пиёда бориш истагида савол йўллаган экансиз, биз бундан мамнунмиз.
 Аллоҳ таоло ўз бандаларига қийинчиликни ҳоҳламайди, бу хусусда Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай дейилади: “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди”.
 Шу билан бирга мамлакатимизда дипломатик фаолият юритаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиҳонаси Саудия Ҳаж вазирлигининг қарорига биноан, якка тартибда Ҳаж ёки Умра зиёратига ҳоҳ самолётда, ҳоҳ транспортда ва ҳоҳ пиёда бориш истагида бўлган фуқароларга Саудия Арабистони Подшоҳлигига кириш визасини бермайди.

Manba (http://www.muslim.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=1100:2010-04-07-09-30-53&catid=82:2010-04-05-06-50-40)
Nom: Javob: Ҳаж ибодати
Yuborildi: Ҳанафий 19 Sentyabr 2013, 13:11:41

Ҳаж ибодати

Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловоту дурудлар бўлсин.
[/size]Ҳаж ибодати Исломдаги беш рукндан бири бўлиб, жуда ҳам улуғ ибодатдир. Иложини топган ҳар бир муслим бу ибодатни адо этса, катта бахтга, савобга эга бўлади.
Минг афсуслар бўлсинким, коммунистларнинг истилоси давомида Туркистондек Ислом юртининг мусулмон фарзандлари бу улкан бахтдан маҳрум бўлдилар. Улар ўзларининг динлари - Ислом динининг марказидан айрилиб қолдилар, иймонни қувватлантириб турувчи манбаъдан узиб қўйилдилар.


Батафсил:
http://islom.uz/hajnoma/haj.htm (http://islom.uz/hajnoma/haj.htm)[/size]