ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Umumiy bo'lim => Islom => Namoz => Mavzu boshlandi: Ҳанафий 31 Mart 2012, 21:31:53

Nom: Farishtalar hozir bo'ladigan namoz
Yuborildi: Ҳанафий 31 Mart 2012, 21:31:53
Фаришталар ҳозир бўладиган намоз



“Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги Ñžқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги Ñžқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир” (Исро, 78).

 

Барча муфассирлар бу оят кундалик беш вақÑ‚ фарз намозларга ишора эканига ижмо қилишган.

Уламолар оятдаги “оғиш” (“дулук”) сўзи тафсирида икки хил фикр билдиришган. Биринчиси – қуёшнинг оғиши. Ҳазрат Умар, Ñžғиллари Абдуллоҳ, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳум) ва бошқа бир гуруҳ тобеий олимлар шу фикрни айтишган.

Иккинчиси – кун ботиши. Бу фикрни ҳазрат Али, Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб (розийаллоҳу анҳум) айтишган. Ибн Масъуд (розийаллоҳу анҳу) оятдаги бу калиманинг тафсирида бундай деган: “Жоним изнида бўлган Зотга қасам, у (вақÑ‚) рўзадорнинг оғзини очиши ва (шом) намози вақтидир” (Табарий).

Ибн Атийя айтади: «â€œÐ”улук” луғатда майл, мойиллик маъносини англатади. Унинг боши қуёшнинг оғиши, охири кун ботишидир. Яъни, оғишдан то кун ботгунигача бўлган вақÑ‚ “дулук” дейилади. Чунки бу пайтда қуёш (ғарбга) мойил бўлади. Бу вақÑ‚ ичида пешин, аср ва шом намозлари Ñžқилади. Тўғрироғи, шом тун қоронғуси тушишидир. Зеро, “тун қоронғуси” (“ғосақул лайл”) ибораси қош қорайган, (қоронғулик чўккан) вақтга нисбатан қўлланади. Бу вақÑ‚ оралиғида шом билан хуфтон намозлари Ñžқилади».

“Қуръанал фажри” (“тонгги Ñžқиш”)дан мурод бомдод намози эканига муфассирлар иттифоқ қилишган. Бомдод намозининг бундай номланиши ҳақида турли фикрлар бор.

Фахриддин Розий оят тафсирида бундай ёзади: “Бу оят бомдод намозида бошқа намозлардан кўра узунроқ қироат қилишга тарғибдир. Шунга асосан, фуқаҳолар бомдод намозида узунроқ қироат қилишни суннат дейишган”.

“Зеро, тонгги Ñžқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир”.

Имом Термизий Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади. «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу оятни тафсир қилиб: “Унга тунги ва тонгги фаришталар гувоҳ бўлади” деганлар».
 ÐÐ±Ñƒ Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) нақл қилади: “Жамоат билан Ñžқилган намоз фазилати ёлғиз Ñžқилган намоздан йигирма беш баробар ортиқдир. Тунги ва тонгги фаришталар бомдод намозида тўпланишади” (Имом Бухорий ривояти).

Кўп олим бу оят тафсирида бундай деган: “Кеча ва кундуз фаришталари бомдод намозида имомнинг ортида туришади. Жамоат бомдод намозини Ñžқиётганида, кеча фаришталари ҳали осмонга кўтарилмасдан кундуз фаришталари ер юзига тушади. Имом бомдод намозини тугатгач, кундуз фаришталари ерда қолишади, кеча фаришталари осмонга кўтарилишади. Улар: “Парвардигоро, бандаларинг Сенга ибодат қилаётганида улардан айрилдик”, дейишади. Кундуз фаришталари эса: “Эй Раббимиз, бандаларинг олдига тушганимизда улар намоз Ñžқиётган эди”, дейишади. Аллоҳ таоло у фаришталарга: “Гувоҳ бўлинг, Мен уларни кечирдим, гуноҳларидан ўтдим”, деб марҳамат қилади” (“Мафотиҳул ғайб”).

Оятни яна бундай шарҳласа бўлади: Тунги уйқудан сўнг инсоннинг фикру хаёлида ёмон ўйлар қолмайди, улар тоза бўлади. Покланиб, тоза фикр, мусаффо ақл билан уйғонган одам кунни Аллоҳ таолога ибодат (бомдод намозини Ñžқиш) билан бошласа, онги ва кўнглида покиза ва соф туйғулар нақшланади. Бунинг самараси ўлароқ, тоат-ибодатга майли ортади, Яратганга яқинлиги ортиб, нафсоний истаклари заифлашади. Бу ҳол тонгда ширин уйқудан кечиб, бомдодга туришни одатга айлантира олган инсонда рўй беради.

Албатта, эрта тонгда уйғониш нафсга оғир келади.

Демак, фаришталар Аллоҳ таоло ҳузурида бизнинг фойдамизга гувоҳлик беришини, энг муҳими, Раббимизнинг мағфиратига эришишни истасак, барча намозлар, айниқса, аср ва бомдод намозларини жамоат билан адо этишга ғайрат қилишимиз зарур.

Табарий, Қуртубий ва Фахриддин Розий тафсирлари асосида Нўъмон АБДУЛМАЖИД тайёрлади.

Manba (http://hidoyat.uz/2012-02-27-11-57-41/jurnalning-yangi-soni/226-farishtalar-hozir-boladigan-namoz.html)