forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Islom => Mavzu boshlandi: AbdulAziz 27 Sentyabr 2006, 06:02:13

Nom: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 27 Sentyabr 2006, 06:02:13
Margilanets:

Assalomu alaykum!
Man oldin bu haqda eshitmagan edim. Qanaqadir E-322 degan modda bor ekan. Buni tarkibida cho'chqa yog'i bor ekan. Uni ba'zi oziq-ovqatlarga qo'shisharkan.
Shu haqda ma'lumotlar bormi?
E-322 nima o'zi?
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 27 Sentyabr 2006, 06:03:38
Озик-овкат саноатида якуний махсулотнинг хусусиятларини яхшилаш максадида турли кўшимчалар кўшилиши кенг таркалган. Бу кўшимчаларни таснифи умумкабул килинган "œCodex Alimentarius" (лотинча таржимаси: озик-овкат кодекслари) стандарти билан Е харфи ва ракамлар ёрдамида турларга ажратилади.

Озик-овкатга махсулотларига кўшиладиган кўшимчалар таснифи
Е100-Е182    Ранг берувчилар - Махсулотнинг табиий рангини тиклайди ёки тиниклаштиради.
Е200-Е299    Махсулотнинг узок муддат сакланишини таъминлайдиган консервантлар - Турли микробларда, замбуругларда ва бактериофаглардан саклаган холда махсулот сакланиш муддатини оширади.
Е300-Е399   Нордонлашишни секинлаштирадиган аксилокислителлар - Махсулотни эскирганлигини билдирадиган табиий нордонлашишни секинлаштиради.
Е400-Е499   Модда зичлигини (консистенциясини) саклаб турадиган куюклаштирувчилар ва стабилизаторлар
Стаблизаторлар - махсулотнинг зичлигини саклаб туради
Куюклаштирувчилар - махсулот эластиклигини ва зичлигини оширади
Е500-Е599   Махсулот структурасини тутиб турувчи ачиткилар - Табиий холда аралашмайдиган моддаларни, масалан сув ва ёгни, бир массага айлантиради.
Е600-Е699   Ароматизаторлар - Таъм ва хушбўй хидни кучайтиради.
Е900-Е999   Кўпиклашишнинг олдини олувчи антифлеминглар - Эскирганлик аломати бўлган кўпик хосил бўлишини тўхтатади ёки секинлаштиради.
Е1100-Е1105     Биологик катализаторлар, ферментлар.
Е1400-Е1450   Зарур зичликни ушлаб туриш учун таркиби ўзгартирилган крахмаллар.
Е1510-Е1520   Эритувчилар.

Бу кўшимчалар, (айникса уларнинг сунъий синтезлаш оркали олинганлари) жуда кўп холатларда инсон организми учун зарарли бўлади. Озик-овкат махсулотларига кўшиладиган бир катор кўшимчаларни (Е моддаларини) ишлатиш турли мамлакатлар худудида таъкикланади ва мамлакатга олиб кирилиши конунан ман эътилади.

Хавфли Е моддалари

Биргина ширкат ёки компания ўзи ишлаб чикарадиган битта махсулотни уч хил категориясини ишлаб чикариши мумкин. Биринчиси, ички бозор учун (саноати ривожланган малакатларда); иккинчиси, бошка саноати ривожланган мамлакатларга экспорт килиш учун; ва учинчи категорияси, ривожланаётган мамлакатлар бозорларида сотиш учун.

Осиёнинг бошка мамлакатлари, Африка ва лотин америкаси каторида, Мустакил давлатлар хамдўстлигига хам (МДХ) саноати ривожланган мамлакатлардан экспорт килинаётган тамаки, ичимликлар, ва озик-овкат махсулотларининг тахминан 80% учинчи категориядаги махсулотлардир. "Валле-Нувель" (Франция), "Дасамахирин" (Буюк Британия), шунингдек БМТ нинг озик-овкатлар бўйича кўмитасининг маълумотларига караганда айрим гарб фирмалари ривожланаётган мамлакатларга нафакат экологик хавфли, балки Гарб мамлакатларида таъкикланган кишлок хўжалиги махсулотларини экспорт хажмини тобора кенгайтирмокдалар. Бу турли махсулотларни ишлаб чикариш хозирги кунда Багама оролларида, Кипрда, Филлипинда, Мальтада, Пуэрто-Рикода, Сенегалда, Исроилда, Мароккода, австралияда, Кенияда, Голландияда, Германияда, Швейцарияда, Туркияда, ЖАР кундан-кунга жадал суратлар билан ортиб бормокда. Масалан, Голландия ва Германияда ишлаб чикарилиб Шаркий Европага ва МДХ га экпорт килинадиган кола ва маргарин таркибида организм учун хафли бўлган Е330 моддаси мавжуддир. Таркибида айнан шу кўшимчаси бўлган хар кандай махсулотни Иктисодий хамкорлик ва тараккиёт ташкилотига (OECD) аъзо мамлакатларга сотиш таъкикланади.

Шунингдек, турли касалликларга сабаб бўладиган Е моддаларидан озик-овкат саноатида фойдаланиш тараккий этган мамлакатларда таъкикланади.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 27 Sentyabr 2006, 06:04:06
Шуларни хисобга олган холда махсулот сотиб олишда унинг таркиби хакида ёрликдаги маълумотларни синчиковлик билан ўрганишингизни ва куйидаги Е моддларидан бири бўлган такдирда бундай махсулотни харид килмаслигингизни тавсия киламиз. Бу тавсиямиз факат ва факат сог-саломат бўлиш нуктаи-назаридан. Биз буларни ХАРОМ ДЕМАЙМИЗ чунки харом ва халол килишлик ёлгиз Аллохга оиддир.

E-102 - хавфли
E-103 -     таъкикланган
E-104 -     шубхали
E-105 -     таъкикланган
Е 106 -     таъкикланган
E-110 -     хавфли
E-111 -     таъкикланган
E-120 -     хавфли
E-121 -     таъкикланган
E-122 -    шубхали
E-123 -     жуда хавфли
E-124 -    хавфли
E-125 -     таъкикланган
E-126 -    таъкикланган
E-127 -    хавфли
E-130 -     таъкикланган
E-131 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-141 -     шубхали
E-142 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-150 -    шубхали
Е 151 -     шубхали
E-152 -     таъкикланган
Е 160А -     хавфли
Е 161 -     шубхали
E-171 -     шубхали
E-173 -     шубхали
E-180 -     шубхали
Е 191 -     таъкикланган
E-210 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-211 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-212 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-213 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-215 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-216 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-217 -    Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
Е 220 -     Б1 витаминини йўк килади
E-221 -     Хазм килишни бузади
E-222 -     Хазм килишни бузади
E-223 -     Хазм килишни бузади
E-224 -     Хазм килишни бузади
E-226 -     Хазм килишни бузади
E-230 -     тери учун зарарли
E-231 -     тери учун зарарли
E-232 -    тери учун зарарли
Е 233 -     тери учун зарарли
E-238 -     тери учун зарарли
E-239 -    Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
Е 240 -     шубхали
E-241 -     шубхали
E-250 -     кон босимини бузади
E-251 -    кон босимини бузади
Е 252 -    гипертонияда (юкори кон босимида) хавфли
Е 271 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-311 -     аллерген (терида турли тошмаларга сабаб бўлади)
E-312 -     аллерген (терида турли тошмаларга сабаб бўлади)
E-313 -     аллерген (терида турли тошмаларга сабаб бўлади)
E-320 -    жигар ва буйрак хасталиги (кўп микдорда холестеринли)
E-321 -    жигар ва буйрак хасталиги (кўп микдорда холестеринли)
E-322 -     жигар ва буйрак хасталиги (кўп микдорда холестеринли)
E-330 -     Канцероген модда (рак касаллигига сабаб бўлади)
E-338 -     ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-339 -     ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-340 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-341 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-407 -     ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-450 -     ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
Е-450А -    хавфли
E-453 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-455 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-456 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-461 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-462 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-463 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-465 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-466 -    ичаклар хасталиги (Хазм килишни бузади)
E-477 -    шубхали

http://halol.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=19&Itemid=41
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 27 Sentyabr 2006, 06:04:50
САВОЛ - Маргарин, шоколад ва бошка баъзи бир озик-овкат махсулотларининг ёрлик когозида унинг таркибида Е-322 моддаси борлиги ёзилади. Баъзиларнинг айтишига караганда бу чўчка ёги экан. Чиндан хам шундайми? Шунингдек, бизга номаълум бўлган мана шундай махсулотларнинг халол эканлигига кандай ишонч хосил килиш мумкин?

ЖАВОБ — Албатта, бу хозирги кунда кўп такрорланадиган саволлардан хисобланади. Факат Е-322 эмас, балки шунга ўхшаган рамз билан ишора килинган кўпгина моддалар бор. Ана ўша моддалар озик-овкат махсулотларини маълум бир савияда ушлаб туриш, ёки кандайдир бир бошка вазифаларни бажарадиган моддалар бўлади. Улар битта чўчка ёгидан ташкил килинган эмас, балки бир неча коришма нарсалардан ташкил килинган — «жалатин» ё шунга ўхшаган турли моддалар хисобланади. Уларнинг ичида чўчка ёги кўшиб ишлатилган бўлиши мумкин, ёки кўпрок хайвонларнинг суяклари ишлатилган бўлади ва ўшанинг ичида чўчканинг суяги хам бўлиши мумкин.
Мана бу масалага аввал бўлмаганлиги учун эски китобларда жавобини топа олмаймиз, лекин хозирги замон уламолари бу масалаларни пухта, нихоятда диккат билан ўрганишган, мана шу озик-овкат махсулотларини тайёрлайдиган кишилар билан, олимлари билан ўтириб, таркибларини, тахлилларини — хамма нарсаларини кўпчилик бўлиб ўрганиб чикишган ва ўз хулосаларини айтишган.
Бу масала бизнинг диёримизда, халкимизнинг орасида энди-энди суриштириб борилаётгани эътиборидан, мўмин-мусулмонлар бунга кизикиб, хукмини ўрганишга кизикаётганлиги эътиборидан бу масалага батафсил тўхтаб ўтмокчимиз ва ана ўша тўхтаб ўтишда асосан, Ислом фикхи академиялари, тиббий илмлар бўйича ислом ташкилоти уламолари ва бугунги кунимизда кўзга кўринган факихларининг мажлислар ўтказиб, маслахат ва чукур тахлил килиб ўрганиб чиккандан кейинги хулосаларини сизларга етказишга харакат киламиз.

Мана шундай савол бошка уламоларга хам берилган. Бизга берилган саволда Е-322 дейилган бўлса, бошкаларда, мана мисол учун «Мусулмон озчиликлар фикхи» деб номланган китобдаги саволда Е-422, Е-553 деб рамз килинган моддалар хакида сўралади. Унда хам, бизнинг саволимиздаги каби «мана шу моддалар ичига аралаштирилган озик-овкат махсулотларини еса бўладими, бизга айтилишича ана шу нарсаларнинг асли чўчканинг ёги ёки суягидан эмиш?» деган саволлар берилган.
Жавобга айтиляптики, ана ўша ракамланган моддаларнинг хаммасининг хам асли чўчканинг суягидан ёки ёгидан бўлавермайди. Баъзи холатларда ўша нарсаларсиз килинган холатлар хам бор. Лекин харом нарсадан килинган фаразни эътиборга олсак хам, фукахоларнинг барча жумхурлари карор килишганки, «Агар нажас нарса бошка нарсаларга аралашиб йўк бўлиб кетса, унинг хукми хам ўзгаради.

Мисол учун: арок моддаси — маст килувчи ичимлик ўзи жойида турган холида маст килувчи ичимлик холидан ўтиб сиркага айланиб колса, халол бўлади. Ёки нажосат нарса куйиб кул бўлса, унинг хам хукми ўзгаради - покка айланади.
Шунингдек, нажосат нарса тузнинг ичига тушиб, туз уни еб юборса, унинг хам хукми ўзгаради. Мисол учун, бир хайвон, хох у ит бўлсин ёки чўчка бўлсин туз конига кулаб тушган бўлса-ю, туз уни тамоман еб юборса, унинг итлик ёки чўчкалик хусусияти тамоман йўколади, у умуман вужудда бўлмай йўкка айланиб кетади. Энди ўша ерда тузгина колади, ана шу пайтда сифати ўзгарган бўлади ва исми хам колмайди, ўзгаради. Шунга биноан унинг хукми хам ўзгариб нажосатдан покликка айланади.
Мана шу гаплардан хулоса чикариб айтамизки - биз бундай холатларда нарсаларнинг аслига караб хукм чикармаймиз, чунки арокнинг асли ўзи узумдан бўлади, ёки шунга ўхшаган шариатда рухсат берилган мубох нарсалардан бўлади. Лекин, ўша узум, ёки бугдой, ёки бир нарса ишлов бериш окибатида узумлик, бугдойлик холини ўзгартириб, маст килувчи ичимликка айланади. Ана шу пайтда «бунинг асли узум эди, ичса бўлаверади» демаймиз. Чунки турган холига караб хукм чикарамиз — «бу узум эди, хозир хамрга-арокка айланибди, харом бўлди» деймиз. Ана шу арокка айланиб турган нарса маълум бир муддат ўтиб, ўзгариб, сиркага айланиб колса, «бу асли арок эди, энди сирка бўлибди, ишлатмаймиз» демаймиз, балки «бу сирка, буни ишлатса халол, ўзи покдир» деган хукмни чикарамиз.

Хозирги кундаги баъзи бир гизо ёки даволарга чўчканинг бирор нарсаси аралашган бўлса хам, лекин ўша аралашган нарса ўзининг асл хусусиятини йўкотган бўлади. Бошкача ибора билан айтганимизда, «кимёвий ўзгариш окибатида бутунлай бошка бир нарсага айланиб колади. Энди унинг нопоклиги, нажаслиги колмайди ва ўша нарсада «чўчканинг гўшти харом» деб айтадиган хукмга хеч кандай дохил бўлмай колади.
Мисол учун, ўша нарсалардан килинган моддалардан баъзилари хайвоннинг суягидан килинади, гохида ўша суяк чўчканинг суяги хам бўлиши мумкин. Бу ишдан хабардор бўлган, эътикодли одамларнинг айтишича ана ўша кўшилган модда — чўчканинг ёги ёки гўшти бўлган нарса кимёвий аралашув окибатида ўзининг хусусиятини батамом йўкотган бўлади. Ана шундай нарсалардан баъзи вактларда совун килиш мумкин, ёки тиш тозалайдиган «маъжун» - пасталар килиш мумкин ва булардан фойдаланиш мумкин. Чунки хали айтганимиздек, мазкур моддалар ўзининг асл мохиятини йўкотган, батамом пок-халол нарсага кўшилиб кетган нарсалар бўлади.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 27 Sentyabr 2006, 06:05:20
Яна мана шу маънода сизларнинг эътиборингизга 1995 йил милодий санада, 22-24 май кунлари Кувайт давлатида бўлиб ўтган «Тиббий илмларнинг исломий муноззамаси» номли ташкилотнинг катта илмий анжуманида озик-овкат махсулотлари ва баъзи дори дармонларга кўшиладиган асли харом бўлган моддалар тўгрисида бугунги куннинг кўзга кўринган уламолари ва тиб ходимларининг жуда катта илмий анжумани ва унда такдим этилган 1112 сахифали хужжатнинг охирида чикарилган карорни кискача маъноси билан хам танишиб ўтишга ижозат бергайсиз:

«Гизо ва даводаги харом килинган ва нажас бўлган моддалар хакидаги карор»

Хар бир мўмин-мусулмон одам шариати исломия хукмларини ўзига лозим тутмоги вожибдур. Хусусан, озик-овкат ва даво сохасида бунга алохида эътибор бериш керак. Чунки мўмин-мусулмон одамнинг ейдиган нарсаси пок бўлмоги, ичадиган нарсаси пок бўлмоги, даволаниш учун истеъмол киладиган дорилари пок бўлмоги лозимдур.
Аллох субхану ва таолонинг рахмати кенг. Ўз бандаларига рахм киладиган бу улуг Зот ўзининг шариатига эргашиш йўлларини хам енгиллаштириб кўйган ва бу борада зарурат тугилганда баъзи бир нарсаларнинг риоясини эътиборга олишни шариатига киритган. Ана шундай коидалардан бирида — «зарур бўлган холда ман килинган нарсаларга рухсат берилади» дейилган.

Шунингдек, «хожат тушган пайтда бу хожат заруратнинг ўрнига ўтади» деган коида хам бор. Аслида барча нарсалар мубохдир, илло харомлигига эътиборли далил бор нарсаларгина харом хисобланади. Шунингдек, «барча нарсалар аслида ўзи пок» деб хисобланади, лекин «нажаслиги, нопоклигига далил ишончли холда келтирган нарсаларгина пок эмас» деб хисобланади.

Ажнабий тиллардаги «алкогол» сўзи араб тилида «ал-Кухл» деб аталади, Лекин ажнабийлар хам алкоголни «ал - Кухл»дан олишганлиги маълум ва машхур. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуктаи-назаридан нажас хисобланмайди. Бу нарса «хамма нарсанинг асли покдир» коидаси асосида бўлган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса хам, бошка нарса аралаштирилган бўлса хам, ёки сувга аралаштирилган бўлса хам барибир.
Шу билан бирга, «хамр», яъни арок ва ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб кўйилган нарсалар нажосат хисобланади. Шунга биноан, шариат нуктаи-назаридан алкогол - яъни спиртли нарсалар тиббий хожат учун ишлатиладиган килиб тайёрланган бўлса, уларни терини, яраларни ва тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш учун ишлатиш мумкин.
Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб кўйилган спиртларни хиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади. Чунки, бу ердаги баъзи бир атирга кўшиладиган моддалар факат ана ўша спирт билангина эриши мумкин.
Шунингдек, баъзи бир кремларга хам мана шу нарса ишлатилади. Бу халиги ичадиган, маст бўлиш учун тайёрлаб кўйилган хамр — арок хукмига кирмайди. Аммо, алкогол нарса маст килувчи модда бўлганлиги учун уни ичмок, танаввул килмок мутлако харомдир.
Шунингдек, мўмин-мусулмонлар караб, ўрганиб билиб олишлари керакки, ўша ўзлари ичадиган даволарда ва унинг таркибида арок моддаси, маст килувчи ичимлик моддалари бўлмаслиги керак. Хусусан, болалар учун, хомиладор аёллар учун бериладиган нарсаларда.
Шунингдек, яхши билиб кўймок лозимки, хозирги кунда тайёрланаётган баъзи бир дориларнинг таркибида жуда хам оз микдорда алкогол моддаси бўлиши мумкин, бу маст килиш ниятида эмас, балки дорини ушлаб туриш ниятида ёки баъзи бир даволовчи моддаларни эритиб юмшатиш маъносида, сув ва бошка нарсалар билан уларни юмшатиб бўлмаслиги юзасидан бироз кўшилган бўлади. Буларни истеъмол килса жоиз, рухсат берилган.
Шунингдек, баъзи бир озик-овкат махсулотларига маст килувчи ичимлик учун тайёрланган нарсаларни жуда оз микдорда кўшилган бўлса хам истеъмол килиш мутлако мумкин эмасдир. Бунга баъзи бир шоколадларнинг, музкаймокнинг турлари ва шунга ўхшаш махсус овкатлар киради. Баъзи бир газли ичимликлар хам бор, ана ўша нарсаларда маст килувчи нарсалар кўшилган бўлади — арокми, конякми ёки бошка нарсалар кўшилган бўлади — буларни ичишга мутлако рухсат йўк. Чунки шариат коидаси бўйича, кўпи маст килган нарсанинг ози хам харом бўлади.

Баъзи бир озик-овкат махсулотларини тайёрлаш пайтида алкогол моддасини жуда хам оз микдорда ишлатилиши бор. Бунда унинг мазаси учун эмас, балки сув ёки бошка нарсалар билан эримайдиган нарсаларни эритиш учун килингандир. Бу кўп таркалган нарса бўлганлиги учун ва ўша озик-овкат махсулотини тайёрлаш пайтида кўшилган жуда оз микдордаги алкогол нарса хавога буг бўлиб таралиб кетиши эътиборидан ундан озик-овкатларни истеъмол килишга рухсат берилгандир.

Баъзи бир озик-овкат махсулотлари борки, унинг таркибига чўчканинг ёги кўшилади ва у эриб бошка нарсага айланиб кетмаган бўлади хамда ўз холида мазкур озик-овкат махсулотларини таркибида туради. Бунга мисол айтадиган бўлсак — баъзи бир пишлокларр, мойлар, ёглар ва шунга ўхшаган нарсалар бор. Баъзи печенъеларни, шоколадларни ва музкаймокларни килишда чўчканинг ёгидан фойдаланилади. Мазкур нарсаларда чўчканинг ёги ўзи туради. Бундай таомларнинг барчаси харомдир. Уларни емок мутлако мумкин эмасдир. Чунки ахли илмнинг барчаси чўчканинг хамма нарсаси нажас эканлигига ва уни еб бўлмаслигига иттифок килишган.
Яна бир конун шуки, чўчканинг моддасидан тайёрланган «инсулин» дориси. Буни канд касаллигига гирифтор бўлган беморлар учун даво сифатида ишлатилади ва уни шаръий коидаларга биноан зарурат учун истеъмол килса бўлади.

Агар гизо ва давога кўшилган харом нарса бошка моддаларга аралашиб, ўз хусусиятини тамоман йўкотиб, бошка бир холатга айланиб колса, уларни истеъмол килиши мубох бўлади. Мана шу коидага биноан, хайвонларнинг суягидан, терисидан ёки пайларидан килинган «жалатин» моддаси халол хисобланади.
Шунингдек, чўчканинг ёки ўзи ўлган хайвоннинг ёгидан килинган совунлар мазкур чўчка ёги ёки ўзи ўлган хайвоннинг ёги бошка моддаларга — пок нарсаларга аралашиб, ўзининг хусусиятини батамом йўкотса, шакли-шамоили умуман колмаса, хеч кандай аломати бўлмай бутунлай йўк холга айланиб кетган бўлса, ўшандан тайёрланган совунларни хам ишлатса бўлади.
Шунингдек, баъзи бир суриладиган малхамлар, кремлар, пардоз-андоз ашёларини таркибида чўчканинг ёгидан кўшилган бўлиши мумкин, лекин ана ўша нарсани зийнат нарса бўлганлиги учун ишлатиб бўлмайди. Факат хали айтганимиздек, бу нарса жуда оз бўлиб, ўша ёгни бутунлай бошка нарсага айланиб кетганлиги, унинг асорати умуман колмаганлиги аник бўлсагина, ишлатиб бўлади.
Шунингдек, кишининг хушини йўкотадиган, араб тилида «мухаддир» деб аталадиган, бизда тиббий маъноларда ишлатиладиган нарсалар бор — нашанаванд, наркотик моддаларни бирортасини танаввул килиб бўлмайди. Факат тиббий маънода, муайян бир микдорда, муайян бир шаклда, табибларни бошчилигида ва уларни тайинлаши асосидагина улардан фойдаланиш мумкин, холос».
(Арабчадан сўзма — сўз таржима тугади)

Алохида, таъкидлаб айтиб ўтишимиз керакки, мана бу бўлаётган изнлар, рухсатлар фатво тарикасида айтилган нарсалардир. Яъники, ўрганиб чикиб, «мана шу нарса жоиз бўлади» деган хулоса чикарилгандир. «Буни хамма истеъмол килиши мажбур, килмаса бўлмайди» деган маъно мутлако йўк. Кишиларнинг ичида такво йўлини тутиб, «мана шу нарсаларни ўзим истеъмол килмайман, нима бўлса хам ичида шубхали нарса борлиги кўнглимни хира киляпти» деган одамлар бўлса, улар албатта такво йўлини тутганлари афзал. Кўнгиллари тортган холатда энг шубхасиз нарсаларни истеъмол килиб юришлари ўзларининг иши — такволари.
Лекин, уламолар рухсат бериб кўйган тарафни олиб «уламолар рухсат берган, мана шу нарсалардан истеъмол килсак жоиз экан» деб баъзи бир одамлар истеъмол килса, такво йўлини тутганлар уларни маломат килмасликлари керак. Аксинча, фатво йўлини тутиб турганлар такво йўлини тутганларни маломат килмасликлари керак.
Хар ким муфтийларнинг фатво беришлари билан бирга яна ўз калбига ўзи фатво бериб, шариат худудида турган икки тарафдан бирини олишга хакки бор хисобланади.

Аллох субхану ва таоло барчаларимизни озик-овкатимиз, дори-дармонимиз халол, пок бўлишини Ўзи насиб килган бўлсин, барчаларимизга Ўзи пок юришни таъминлаган бўлсин. Омийн!

http://www.islam.uz/fatvolar/fatvo118.htm
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: Abu Muslim 27 Sentyabr 2006, 19:08:17
Jazakallohu hayr
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 28 Sentyabr 2006, 05:33:14
Shamshir:

har doim oylayman,duoga qol ochamiz, ollohdan so`raymiz, eshitmadimikin degan hayolga ham boramiz.Aslida har soniyada Ollohning nazari har bir bandasiga 60 martadan tushub turadi...biz esa goyoki dozaxdan qorqamiz, jannatdan umidvormizu hatto halol luqma yemaymiz, shunga etibor bermaymiz....shunchalik iymoni sust bolganmanki, nomoz oqib yurgan vaqtlarimda ham xot-dog, gabburger yerdim, boshqasiniku qoyaverasiz....Jamshid degan yangi kursdosh keldi, u hatto rossiyadan keltirilgan konfetlarni yemas ekan.Luqmasiga buqadar etiborli odamni kormaganman ochigi....Duolarimiz balki shundan qabul emasdur.Bizning yeb ichganimiz , kiyganimiz, amalimiz gayridinlardan farqsizku yana,, tangrim bandalaringmiz sani tan olganmiz , muhammadni paygambarimiz deganmiz deb iltijo ham qilib qoyamiz.Amalimizni luqmamizni halollamay,konglimizni qusurlardan vorig etmay , gonohlardan tiyilmay qilgan amallarimiz qabulmasdur...shundoq bolsada Ollohdan soraylik ,, tangrim halolidan rizqlantir, iymonimni salomat, gunohlardan saqla, osiy bolib qolishdan asra.Yegan luqmamni, qilgan amalimni mominni musulmonni amalidan qilgin.....Amin
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 28 Sentyabr 2006, 05:34:10
Ushbu mavzu yuzasidan www.islam.uz saytidan Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf fatvolaridan oldik:

SAVOL: Men o‘qiyman va ishlayman, shuning uchun ko‘chada ovqatlanishga to‘g‘ri keladi. Turli oshxona va kafelarda sotiladigan taomlarning xalol yoki yuqligini qanday bilishim mumkin?

JAVOB: Albatta mo‘min musulmon odam o‘zi tanavvul qiladigan ozuqaning xalol pok bo‘lishiga etibor berishi, buning uchun xarakat qilishi maqluxdir, farzdir, vojibdir. Bu eng katta islomiy xususiyatlardan biri bo‘ladi. Chunki xarom narsalar kishining sog‘ligiga, tabiatiga va yana ko‘pgina narsalarga kata zarar yetkazadigan narsadir. Shuning uchun har bir inson taomni tanovvul qilishdan oldin xalolmi ya’ni foydalimi yoki xarommi ya’ni zararlimi ekanligini aniqlab olish kerak. Savol bergan tinglovchimizni demak, holatlarida ko‘chadagi turli oshxona, kafelarda ovqatlanishga to‘g‘ri keladigan bo‘lsa, albatta o‘sha yerdagi taom tayyorlovchi shaxslardan mana shu maskanlarning mas’ul kishilaridan taomni qanday tayyorlanishi,nimadan tayyorlanishi, xalolmi yoki xalol emasligini so‘rash kerak. Shuningdek, bunaqa umumiy ovqatlanish maskanlaridan tashqarida ham taomni qay holda ekanligida ma’lumot bo‘lmasa albatta o‘sha yerdagi bu narsani haqiqatini biladigan kishilardan so‘rab surishtirib faqat xalol narsani tanovvul qilishga o‘tish kerak.Alloh taolo barchalarimizni jumladan o‘shbu savolning soxibi bo‘lgan tinglovchimizni ham doim xalol pok yurishga va xalol pok narsadan ozuqalanishga nasib etgan bo‘lsin. Alloh taolo mana shu aytib o‘tilgan gaplarni javoblarni to‘g‘riligini ta’minlagan bo‘lsin va hammamizni mana shu narsalarga amal qilib borishligimizni nasib etgan bo‘lsin.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 28 Sentyabr 2006, 05:35:50
SAVOL: Xizmat yuzasidan bir marosimga borgan edim. Dasturxonda turli spirtli ichimliklar bor edi. Atrofdagilar ichishdi, albatta bu menga yoqmadi, lekin chiqib ketishning iloji yuq edi. Shunday vaziyatda nima qilish kerak?

JAVOB: Albatta spirtli mast qiluvchi ichimliklar mo‘min musulmon insonlarga Alloh taolo tarafidan xarom qilingan. Avval ham aytib o‘tganimizday xarom qilinganligi uni o‘ta zararli bo‘lganidandir. Shuning uchun mo‘min musulmon inson bunday narsalarga umuman yaqin yo‘lamasliklari kerak. Ana o‘sha yaqin yo‘lamaslik bobida, mazkur ichimliklarni boshqalar ichayotgan paytidagi dasturxon atrofida yoki o‘sha joyda turishlari mumkin emas. Savol egasini aytganlaridek, xizmat yuzasidan yoki qandaydir bir boshqa yuzadan marosimga boradigan odam, boradigan joyini qanday ekanligini o‘rganishi, bilishi lozim. Agar u joyda spirtli ichimliklar ichiladigan bo‘lsa, noshar’iy xarom-xarij ishlar bo‘ladigan bo‘lsa imkon darajasida u yerga bormaslikga xarakat qilish kerak. Mabodo bilmay borib qoladigan bo‘lsa, savol egasiga o‘xshab noqulay holatni ustidan chiqib qolsalar albatta u yerdan bir imkonini qilib chiqib ketishga to‘g‘ri keladi. Mana shu shariatni amri bu yerda o‘tirish, ularni gunoh ish qilayotganlarini, o‘zlari uchun, oilalari uchun, jamiyatlari uchun xarom bo‘lgan zararli bir ichimliklarni ichayotganligiga guvox bo‘lib, ularni ishiga rozi bulib birga o‘tirish shariat buyicha durust bo‘lmaydi. Balki unday majlisni tark etish kerak. U yerdan chiqishni xarakatida bo‘lish kerak.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: Muslima_subh 29 Sentyabr 2006, 02:33:36
Baqara surasi
172. Ey mo‘minlar, sizlarga rizq qilib berganimiz — pokiza narsalardan yenglar va agar Allohning O’zigagana ibodat qilguvchi bo‘lsangizlar U zotga shukr qilingiz!
173. U sizlarga faqatgina o‘laksa, qonni, to‘ng‘iz go‘shtini va Allohdan o‘zgaga atalib so‘yilgan narsalarnigina harom qildi. Endi kimki zolim va haddan oshmagan holida nochor vaziyatda qolsa gunohkor bo‘lmaydi. Albatta Alloh mag‘firat qilguvchi, rahmlidir.

Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 30 Sentyabr 2006, 06:32:14
SAVOL: Men tadbirkorman. Xususiy do‘konim bor. Do‘konda turli maxsulotlar bilan birga tamaki xam sotiladi. Yakinda «Tamaki xarom kilindi" degan fatvo chikdi deb eshitdim. Shu to‘grimi. Agar shunday bo‘lsa topayotgan pulim xalolmi?

JAVOB:
Eshitgan narsangiz tugri. Bir necha yillardan beri musulmon yurtlarda ulamolar, katta e’tiborli muassasalar tamakini va tamaki chekishni xaromligi tugrisida fatvo chikarishdi va bunga amal xam kilib borilmokda. Bu masalani tarixini urganganda xam, kadimda musulmonlarda bunday narsa bo‘lmagan ekan. Keyin boshka omillardan musulmonlarga zarar yetkazish maksadida sun’iy ravishda joriy kilingan narsalardan bulgan. Va dastlabki paytlarda buni kay xukmda xalolmi yoki xaromligi, muboxmi bilmasdan turli muomalada bulishgan. Lekin keyinchalik xama tushinib buni durust emasligini ta’kidlashgan. Xaromligida kadimda xam fatvolar bor. Lekin bu narsalar oxirgi yilda yangilandi. Chunki bu narsa butun dunyoni tashvishlantirayotgan narsaga aylandi. Rasmiy hisobga karaganda Ovrupa kit’asining uzida bir yilda tamakining zararidan bir million inson ulayotgani tugrisida ma’lumotlar tarkalgan. Shuningdek buni orkasidan turli kasallar paydo bulayotgani, iktisodiy zarar yetayotganligi va yana kup narsalar e’tiborga olingan. Musulmon ulamolarini tamaki xakida chikargan fatvolarida mana ma’lumotlar xam hisobga olingan va tamakining xaromligi tugrisida 5-6 zararlarini ruyxatga keltirib, Paygambarimiz S.A V.ning hadislaridan va shariatning konun koidalaridan xujjat dalillar keltirgan. Shuning uchun savol soxibi e’tikodlariga maxkam turib dukonlarida tamaki sotmasalar yaxshi buladi. Inshalloh bashka narsalardan keladigan foydani barakasi bulib bu shubxali xarom narsani mablagi boshka mablaglariga aralashmagani durust. Alloh taolo aytgan gaplarimizni tugriligini ta’minlangan bulsin va xammamizni amal kilguvchilvrdan kilsin.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 30 Sentyabr 2006, 06:32:46
SAVOL: Hozirda do‘konlarda turli go‘sht va kalbasa maxsulotlari sotilmoqda, bunday mollarning ba’zilarida "œshar’iy halol" degan yozuv bor. Xususan bu yozuv chetdan kelgan maxsulotlarda ham bor. Shu haqida fikringizni bilmoqchi edim.

JAVOB:
Bu savol ham musulmonlar ichida ko‘p takrorlanmoqda, ayniqsa chet ellardan musulmon bo‘lmagan o‘lkalardan kelayotgan "œhalol" deb yozilgan maxsulotlar sabab bo‘lmoqda. Bunday maxsulotlar musulmon davlatlar uchun sotishga tayyorlanadi va uni musulmonlarga qoida qilingan uslublar asosida suyib tayyorlashga e’tibor beriladi. Ba’zi musulmon davlatlar o‘zlarining mutaxassislarini yuborib halol hayvonlar u qo‘ymi, molmi yoki tovuqmi ularning islomiy asosda suyilishiga harakat qilishadi. Lekin har bir narsa har bir go‘sht yoki ustida «halol» deb yozilgan kolbasalarni bu haqiqatdan halol yoki harom deb aytishga so‘rab surishtirmasdan birovning haqqi yo‘q. Shuning uchun bunday maxsulotlarni sotish uchun olib kelayotgan kishilar surab surishtirishlari va xaridorlarga bu haqida ma’lumot berishlari kerak. Hozirgi kunda aloqalar juda osonlashtirilgan shu savdo muassasalarini Internetdagi adreslarini olib, ularni o‘zidan ham surab olsa bo‘ladi.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 01 Oktyabr 2006, 04:34:54
SAVOL: Qur’oni Karimning «Baqara» surasida shunday oyat bor: «Sizdan aroq haqida so‘raydilar. Ayting: «Bularda katta gunoh va odamlar uchun foydalar bor. Bularning gunoh foydasidan kattaroqdir». Ana shu «foydalar bor» deyilganda nima nazarda tutilgan?

JAVOB:
Avvalo aytib o‘tishimiz kerakki, oyati karimaning ma’nolarini tarjimasini noto‘g‘ri yozilgan. Oyatda "œSizdan aroq haqida so‘raydilar" deyilmagan, balki "œQimor va aroq haqida so‘raydilar" deyilgan. Shuning uchun orqada bularda deb jam bilan kelayapti. Haqiqatdan mana shu ma’nodagi oyati karima bor. Bu Qur’oni karimda aroq haqida tushgan bir necha oyatlardan ikkinchisi hisoblanadi. Bu yerda Alloh taolo aroq va qimor haqida so‘rov va uni javobiga "œBularda ham foyda, ham zarar bor. zararlari foydalaridan kattaroqdir" degan ma’noni anglatishni uqtirgan. Endi savol o‘sha qimor bilan aroqni foydasi nima degan yerga borib taqalmoqda. Ulamolarimiz mazkur oyati karimani tafsirida bu savolga javob berganlar. Bu yerdagi foyda o‘sha vaqtning tushunchasiga binoan bo‘lgan foydadir. Islomda buni foyda deb ta’kidlash ma’nosi yo‘q, balki o‘sha vaqtni tushunchasida bular foyda bo‘lib ko‘ringan. Qimorning qushtirnoq ichidagi o‘sha vaqtda tushunilgan foydalaridan biri-qimorda yutgan qimorboz cho‘tal deb ba’zi bir kishilarga kambag‘allarga o‘sha yutgan pulidan ba’zi bir qismini taqsimlab berar ekan, shuni foyda deb tushunishgan. Aroqni foydasi esa uni sotib pul topish, buni foyda deb bilishgan va shunga o‘xshash aroqni ichgan paytda, o‘sha vaqtda biroz botir bo‘lib, jasorati quzib, urushga qurqmay kiradigan paytlari bo‘lgan ekan. Mana shuni ham foyda deb tushunganlar. Bu aroqni va qimorni asta-sekin yo‘q qilish uchun Qur’oni karimda ko‘rilgan tadbirlar orasida kelgan oyatlardan bittasidir. Mana shunday qilib bu aroqsiz umr o‘tib bo‘lmaydi, busiz hayot hayot emas, degan tushunchadagi odamlarga asta-sekin tushuntiriladiki: "œHa to‘g‘ri, sizlar har narsa deyishinglar mumkin, lekin buni zarari ko‘p, foydasidan." Keyin hamma yoq zarar ekani va oxiri harom qilishgacha borib yetilgan.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 02 Oktyabr 2006, 05:56:32
SAVOL - Biz aslida Rossiyada yashaymiz. Ba’zan—ba’zan yurtimizga kelib turamiz. Bog‘cha yoshidagi farzandlarimiz bor. Lekin Rossiyada ularni bog‘chaga berishga qo‘rqamiz. Chunki u yerda deyarli hamma taomlarga cho‘chqa go‘shti qo‘shiladi. Yaqin o‘tgan kunlarda bir kishinikiga mehmonga bordik. Bolalar ovqatlanib bo‘lishgach, biz dasturxonga o‘tirdik. Ma’lum bo‘lishicha u taomga ham cho‘chqa go‘shti qo‘shilgan ekan. Biz yemadik. Mana shunday qiyin vaziyatda bolalar halqumini halolda saqlash va o‘zimizni ehtiyot qilish uchun qanday maslahat berasiz?

JAVOB - Bu din uchun, diyonat uchun xalol poklik uchun, kuyunish, uni istash albatta maqtovga sazovor bir ishdir, buning uchun tashakkur. O’zini saqlash uchun inson doim parhezgor bo‘lishi halol narsalarni orqasidan yurishi va xalol narsani surushtirib turmog‘i lozim bo‘ladi. Ana shunday vaqtlarda mehmonga borgandami, boshqa yerdami avvaldan o‘zini kimligini aytib, shunaqa cho‘chqa yemasligini, aroq ichmasligini, boshqa narsalar joiz emasligini ma’lumot tariqasida odob bilan aytib qo‘ysa, mezbonlar albatta buni e’tiborga olishadi. Ana shu ma’nolarni so‘rab surishtirib bemalol aytib borishi yaxshi bo‘ladi. Misol uchun hozirgi kunlarda xatto samalyotlarga uchog‘larga chipta olayotganida, buyurtma berayotganida biz musulmoncha ovqat yeymiz degan axborotni berib qo‘yish ham jo’riy qilingan. Ana shu narsa chipta sotuvchilar tomonidan belgilab qo‘yiladi va o‘sha kundagi o‘sha raqamdaga uchoqda uchayotgan odamni nomi ma’lum, hamma yeri ma’lum u kishiga alohida taom tayyorlab taqdim qilinadi. Bu hozirgi vaqtda ko‘payib boryapti, hamma tushunadi, biladi, ko‘p uchog‘larda birov so‘ramasa ham, birovni talabi bo‘lmasa ham alohida xatlar yoki beliglar qilib qo‘yilgan. Ovqat ulashayotgan vaqtida, biz tayyorlagan taomlarga cho‘chqa aralashmagan degan ma’lumotni berishadi. Ba’zi-bir yurtlarda musulmonlar uchun alohida oshxonalar yoki oshxonada bo‘limlar qilib o‘sha yerga belgi qo‘yib qo‘ygan. U yerga shunday musulmonlarga xarom bo‘lgan taomlarni bermaslik va’dasi bor va shuni ishontirish uchun alohida belgi bilan alohida joylar qilib qo‘ygan joylar ham bor. Boshqa xolatlarda ham mo‘min-musulmonlar o‘zini ham farzandlarini ham xalqumi bulg‘anmasligi uchun, bilib-bilmasdan xarom narsalarni yeb qo‘ymasligi uchun barcha choralarni ko‘rishlari kerak. Uning uchun avval aytganimizdek madaniy tarzida odob bilan so‘rab surishtirish, axborot berish va barcha qo‘lidan kelgan ishlarni, choralarni ko‘rishlari lozim.
www.islam.uz
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 02 Oktyabr 2006, 05:57:32
SAVOL - Mening dadam yoshligimdan aroq ichib o‘rganib qolgan inson. Bugungi kunda 70 yoshga yaqinlashib qolganlariga qaramasdan har kuni aroq ichdalar. Men va ayolim namoz o‘qiymiz, farzandlarimiz asta — sekinlik bilan ibodat qilishni o‘rganib borishyapti. Lekin achinarlisi men o‘z qo‘llarim bilan dadamga aroq quyib beraman. Bermagan kunim uyda urush janjal bo‘ladi. Dinni qoralash, kamsitishlar bo‘ladi. Ibodat qilish biz uchun qiyin bo‘lib qolyapti. Aroq bersam, otamning oxirati kuyib ketishiga sababchi bo‘lib qolyapman degan vijdon azobidan, bermasam to‘palon, urush. Bu vaziyatda qanday yo‘l tutish ma’qul?

JAVOB — Albatta bu savol egasining musibati nihoyatda katta. Biz bu musibatlariga sherikmiz. Alloh taolo dadalariga hidoyat berib, bolalarini musibatdan chiqarib, u kishini baxt-saodatga yo‘llashini so‘rab duo qilamiz. Albatta bundoq holat o‘zini bilgan, mo‘min-musulmon, ibodat qilib turgan inson uchun juda katta bir badbaxtlik, baxtsizlik, musibat hisoblanadi, chunki bir tarafdan otaning hurmatini qilish kerak, ikkinchi tarafdan diniy ko‘rsatmalar albatta amalga oshishi lozim narsa. Mana shundoq paytlarda umumiy qoida Payg‘ambar (sav)ning hadislari: «Holiq taologa ma’siyat bo‘ladigan narsada mahluq-bandaga itoat qilinmaydi». Ana shu ma’noda endi bu yerda yaxshi hamki ota: «Sen ham ichasan» demas ekan, agar buni ham aytib qolsa yana ham og‘ir bo‘lar edi. Shuning uchun ustalik bilan ish ko‘rishlik bo‘ladi. Bu odam shu yoshga yetib tashlamasdan, har kuni shu ishni qilayotgan bo‘lsa ehtimol davolatish kerakdir, hozir bu dardga qarshi davolar ham chiqqan, shuni yo‘lga qo‘yish kerakdir. O’g‘li yoki kelinlarining so‘zini olmayotgan bo‘lsa, qarindosh-urug‘lardan shunaqa yoshi katta yoki mana shu otaning o‘zining tengdoshlaridan namozxon, taqvodor odamlar bo‘lishi mumkin, mahalla-ko‘yda nasihat qilib: «O’g‘lingni ham qiynama, o‘zingni ham qiynama, o‘zini yig‘ishtirib ol, oxiratingni o‘yla, mana shu yoshga yetib qolibsan» deydigan odamlarni topish kerak. Iloji bo‘lsa ko‘ndirib, davolash yo‘liga o‘tish kerak, nasihat qilishdan mutlaqo qolmaslik kerak. Mana shu ishlarni amalga oshirib borilsa Alloh taoloning O’ziga oson, ajab emas hidoyat bersa, ko‘ngliga solsa, to‘g‘ri yo‘lga boshlasa, Parvardigori olamning O’ziga oson. Shuning uchun bu savol egasi — birodarimizga, u kishining ayollariga, farzandlariga sabr-matonat tilaymiz, otalariga insof-tavfiq tilaymiz, Parvardigori olam bu mushkullarini oson qilsin, birodarimiz yanayam sabrli bo‘lib otalarini yo‘lga solish uchun odob bilan turli yo‘llarni qo‘llashlari va yuqorida aytib o‘tilganidek boshqa so‘zi ta’sir qiladigan shaxslardan foydalanishlari, imkoni boricha shu harom narsani otalariga yaqinlashtirmasdan, uning o‘rniga bundan qaytaradigan dori-darmonlarni berib borsalar ajab emaski Alloh taoloning O’zi yordam bersa.
www.islam.uz
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 04 Oktyabr 2006, 05:01:45
SAVOL - «Molning go‘shti illat, qo‘yning go‘shti barokat» degan hadis chindan ham bormi? Agar shunday bo‘lsa biz mol go‘shtidan taqvo qilishmiz kerakmi?

JAVOB — Bunday gap - «Molning go‘shti illat, qo‘yning go‘shti barokat» degan gap yo‘q. Buni insonlar o‘zi to‘qib olgan bo‘lishi kerak, lekin, tib ilmining mutaxasislari mol go‘shtidan ko‘ra qo‘y go‘shtini sog‘liqqa foydali ekanligini aytgan bo‘lishlari mumkin. Payg‘ambar (s.a.v) ning hadislarida «qo‘y go‘shti emas balki qo‘yning o‘zi baraka» degan ma’no bor. «Bitta qo‘y barakadir, ikkita qo‘y ikkita barakadir ko‘p qo‘y ko‘p barakadir» degan va shu ma’noda bir nechta hadisi shariflar bor. Bu shu hayvon boqish, qo‘y boqish, ularni tarbiya qilish, ulardan daromad orttirish ma’nosiga targ‘ib tarzida aytilgan. Lekin «go‘shtida illat bor yoki barokat bor» deb alohida qo‘y bilan molni ajratib aytilgan narsa yo‘q. Mol go‘shtidan taqvo qilaylikmi degan gap ham noto‘g‘ri. Mol go‘shtidan taqvo qilaylikmi deganda, mol go‘shtini yemay qo‘ymaylik degan ma’no bo‘ladi, bunday gap yo‘q. Mol go‘shti halol Alloh subhanu va taolo halol qilgan, uni man qilishga yoki «boshqa bir taqvo qil yema» deb qo‘yishga birovning haqqi yo‘q.
www.islam.uz
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 05 Oktyabr 2006, 06:21:32
SAVOL - Tibbiy maqsadlarda kompress uchun aroq (yoki spirt) ishlatish mumkinmi?

JAVOB
— Nima uchun endi aynan tibbiy ma’noda aroq yoki spirt ishlatish kerak. Balki tibbiy o‘zi ishlatilishi lozim bo‘lgan moddalar bor. O’sha spirtning tibbiysi bor, ana shundan ishlatish kerak, aroq yoki boshqa narsani ishlatishga o‘tmaslik kerak. Mabodo zaruriyat yuzasidan boshqa narsa topa olmay ishlatsa, ya’niki badanga surtib ba’zi-bir joylarni tozalash dori qo‘yishga yoki boshqa bir maqsadlarda tayyorlash uchun qilsa bo‘ladi.
www.islam.uz
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: Muslimaxon 06 Oktyabr 2006, 20:42:54
Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday deganlar: "œHalol bilan harom bor narsadir. Ammo ikkalasini bir biridan farqlashda noaniqliklar mavjud. Odamlarning ko’pi ularni bilmaslar (halol yo harom ekanini). Shuning ushun kimki shunhali narsalardan tiyilmaydir, u birovning ekini chekkasida qo’y boqayotgan cho’ponga o’xshaydir. Uning qo’ylarni ekinga tushirish ehtimoli bordur. Ogoh bo’lingizkim, har bir podshohning o’z chegarasi bordur. Ollohning erdagi chegarasi harom qilingan narsalardir. Kishi badanida bir parcha go’sht bor, agar u tuzalsa, a’zolarning barchasi tuzalgaydir, agar u buzilsa, a’zolarning barchasi buzilgaydir. U qalbdir!"
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 22 Oktyabr 2007, 20:45:02
SAVOL -Diniy adabiyotlarda o‘qishimizcha, har qanday qoziq tishli va tirnoqli hayvon harom, uning go‘shtini iste’mol qilish mumkin emas. Biroq o‘sha go‘shtni ko‘pchilik shifo maqsadida iste’mol qiladi. Masalan: tipratikan va ilon. Bu xususida shayx janoblari qanday fikrdalar?

JAVOB – Men bu savolga javob berishdan oldin savolning oxiridagi jumla «Bu xususida shayx janoblari qanday fikrdalar?» jumlaga izoh berib o‘tmoqchiman. Chunki bunga o‘xshash, xuddi shu ma’nodagi savollar ko‘proq kelmoqda. Albatta siz muhtaramlarning yuborayotgan savollaringiz dinimizning hukmlari, shariatimiz ahkomlari to‘g‘risida bo‘ladi. Albatta bu ma’nodagi Allohning hukmini, Payg‘ambar (s.a.v)ning aytgan hukmlarini, shariat buyruqlari, halol-harom va boshqa g‘a’rifdagi gaplarning hammasi bir kishining fikri bo‘lmaydi, balki bu Allohning hukmi bo‘ladi. Qur’onda kelgan, Payg‘ambar (s.a.v)ning sunnatlarida kelgan yoki mujtahid ulamolarimiz ijtihod qilgan, jamlangan, ijmo’ bo‘lgan narsa yoki qiyosdan topgan javoblar bo‘ladi. Bunda bir kishini fikri ma’nosini tushunmaslik kerak, balki dinning hukmi, islomning ko‘rsatmasi ma’nosini tushunmoq lozim. Bizning sizlarga berayotgan javobimiz ana o‘sha narsalarni savolga to‘g‘irlab, mana shuni o‘zimizning tilimizda ifoda qilishdan boshqa narsa bo‘lmaydi xolos. Bu bir kishining fikri emas, buni yaxshi tushunishimiz kerak. Endi «harom, ya’ni Alloh subhanu va taolo go‘shtini, yog‘ini, boshqa taraflarini iste’mol qilishni, yemoqni harom qilib qo‘ygan hayvonlardan dardga shifo bo‘lishi uchun davo tarzida iste’mol qilish mumkinmi?» degan savol bo‘lyapti. Bu ma’noni biladigan bo‘lsak albatta yaxshi anglab olishimiz kerakki Payg‘ambar (s.a.v)dan bir nechta hadislar vorid bo‘lgan, 6-7ta hadis vorid bo‘lganki undagi ma’no Payg‘ambar (s.a.v) ning mening ummatimga Alloh subhanu va taolo harom narsani shifo qilmagan, dngan ma’nor bilan chambar-chas bog‘ltqdir. Harom narsani oddiy holtda iste’mol qilib bo‘lmaganidek, bemorlik holatida ham iste’mol qilishga ruhsat yo‘q, umumiy qoida shundan iborat. Endi ba’zi-bir kasallarga, bemorlarga da’vo izlanadi tabiblardan, hoziq kishilardan tavsiya qilinadi, halol narsalar da’vo bo‘la olmaydigan bir holatga yetadi, hamma tarafdan urinib ko‘rdi, Halol narsalardan qilingan da’volarni iste’mol qilindi, lekin kasal tuzalmayapti. Ana shunday holda davom etaversa, kasalning tuzalmaslik xavfi bor, ziyoda bo‘lib ketishlik xavfi bor va bemor kishining ba’zi-bir a’zolarini mayib bo‘lib qolishi xavfi bor. Ana shunday paytda istisno tariqasida, jonni halokatdan saqlab qolish, biror a’zoni halokatdan saqlab qolish, mo‘min-musulmon insonning ana shunday qiyin bir holatdan chiqarish maqsadida, istisno tariqasida zaruriyat yuzasidan, harom narsalarni da’vo sifatida, dori sifatida ishlatishga ruhsat beriladi. Buning uchun esa mazkur harom narsadan boshqa narsa, o‘sha zikr qilinayotgan bemor uchun dard uchun da’vo bo‘la olmasligi, faqat shu narsagina da’vo bo‘lishini Hoziq ya’ni juda mohir imon e’tiqodli Allohga taqvo qiladigan shaxslar guvohlik berishi kerak. Hozirgi kunda bunday guvohlarni soni uchta bo‘limi kerak deyiladi. Ya’ni uchta hoziq, mo‘min-musulmon, taqvodor tabib kishi, falonchi bemorning falon dardiga mana bu narsadan boshqa narsa da’vo bo‘la olmaydi hozirgi kunda degan guvohlikni bersa, o‘sha narsa harom bo‘lsa ham. Ana shu dardni da’vosi uchun bo‘lgan hajmda iste’mol qilishga ruhsat bor. Kim ko‘ringanni gapiga kirib yoki o‘zicha tajriba qilib yoki falonchi menga o‘hshagan kasal bo‘lganida, falon harom narsani yeganida tuzalib ketgan ekan, degan hulosalar bilan harakat qilishga ruhsat yo‘q. Faqat «Hoziq» tabiblarning tavsiyasi bilan, halol narsadan da’vo izlab da’voni topa olmagan holda zaruriyatga tushib qolgan paytda, istisno tariqasidagina «harom» narsani da’vo uchun ishlatsa bo‘ladi.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: Ulugbek-Uz 23 May 2008, 11:54:48
Манисм ушбу мавзу борасида саволим бор! Хозир Узбекистонда гушт-колбаса махсулотларини ишлаб чикарадиган купгина корхоналар уз махсулотларини тавсис стишспти. Купчилик махсулотлар ёрлига "Халол" деган ёзувлар бор, лекин бу канчалик тугри? Айни вактда кайси фирма белгиси остида чикаётган гушт-колбаса махсулотларини истеъмол килсак халол булади? Товук оёклари ("акарачка") ларничи?

сна бир савол: Ливо таркибида оз микдорда алкогол бор. Бу борада кандай курсатма, фатволар бор?
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: Imron 23 May 2008, 14:23:27
Ливонинг ҳаромлигига уламолар иттифоқ қилишган. Фақат алкоголсиз пивонинг ҳукмида ихтилофлар бор. Шайх МСМЮ алкоголсиз пивони ичишдан ҳам қайтарганлар.
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 24 May 2008, 07:51:34
Маниям ушбу мавзу борасида саволим бор! Хозир Узбекистонда гушт-колбаса махсулотларини ишлаб чикарадиган купгина корхоналар уз махсулотларини тавсия этишяпти. Купчилик махсулотлар ёрлига "Халол" деган ёзувлар бор, лекин бу канчалик тугри? Айни вактда кайси фирма белгиси остида чикаётган гушт-колбаса махсулотларини истеъмол килсак халол булади? Товук оёклари ("акарачка") ларничи?

Бизда колбаса сўзи харом таом маъносида тушуниб колинган. Чунки авваллари колбаса факат харом нарса аралаштириш тайёрланар эди. Хозир худди ўша шаклда халол гўштдан харом аралаштирмасдан таом тайёрланаяпти. Ўша шаклдаги нарса бошка мусулмон ўлкаларида бор ва улар уни бошка ном билан атайдилар ва халоллигида шубха килмайдилар. Халол нарсани колбаса деб номлаш билан у харом бўлиб колмайди. Аслида биз хам чиройли ва холлликка далолат килувчи ном кўйсак яхши бўлар эди. Буни хам ўрганишимиз керак.
Шу билан бирга таъкидлашимиз лозимки, харом нарсанинг учтига «халол» деб ёзиб кўйса, халол бўлиб колмайди. Аввал айтанимиздек, гап шакл, исм ёки ёзувда эмас. Динимиз таълимотларига мувофик бўлишида.
Мазкур нарсаларнинг халоллигини аниклаш учун адолатли кишилардан сўраш ва иложини топиб суриштириш билан бўлади.
Оилангиз шубхали нарсалардан ўзини узокда тутиши бахтингиздир. Факат динимиз таълимоти асоссида, васваса даражасига бормай эхтиёт бўлишда давом этишингиз нур устига нурдир.
Яна бир бор таъкидлаймизки, Бисмиллохни айтилмай, шариат хукмига амал килмай сўйилган барча хайвонларнинг хамма аъзолари харомдир. Гап нима деб аталишига ёки каердан келганига ёхуд каерда ва ким тарафидан сотилаётганида эмас.
Диний илм бор одамлар хар бир бўлак гўштнинг фатвосини айтиб бериш имконлари йўк. Улар умумий шаръий хукмни айтиб беради. Кишилар ўшандан ўзлари билиб олаверадилар.
Хозирги мисолимизда «четдан келган барча гўт харом» дея олмаймиз. Баъзилари халол бўлса, халолни харом деган бўламиз. Аксинча, махаллий гўштларнинг хаммаси халол дея олмаймиз. Чунки уларнинг ичида бу саволда зикр килинганидек, ўзи ўлган хайвоннинг харом гўшти хам бўлиши мумкин. Колбаса хакида айтиладиган гап хам шунга ўхшаш.
Аммо харомга кўл урмасликни таъкидлашимиз лозим. Ўзи ўлган хайвоннинг гўштини сотувчи хам, уни олувчи колбасачи ёки кассоб хам, бошкалар хам харомга кўл урмасинлар. Харомдан топилган даромднинг баракаси бўлмайди. Харом нарса бу дунёда хам, охиратда хам бахтсизлик келтиради. Аллох барчамизни харомдан хазар киладиган бандаларидан бўлишимизни насиб этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: AbdulAziz 24 May 2008, 07:56:23
сна бир савол: Ливо таркибида оз микдорда алкогол бор. Бу борада кандай курсатма, фатволар бор?

Алкоголсиз пиво хакида бир неча бор огзаки равишда саволлар бслган. Бунга мен, алкоголсиз пивони бошка мусулмон слкалардаги мусулмонлар ичса бслади деб фатво берганлар деган жавобни айтганман. Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара ва бошка шахарларда мехмонхоналарда ва савдо дсконларида бор, аммо кспчилик ичаётганини ксрмадим, деганман. Хакикатда хам шундай. Шу билан бирга, русисдаги баъзи ахли илмлар бу нарсани ичмаган маъкул деб баёнот беришганлигини айтганман.
Ксриниб турибдики, пиво хакида мен фатво берганим йск. Мусулмон умматининг ксзга ксринган жумхур уламоларининг гапларини накл килганман. Ливо алохида услуб ила тайёрланадиган ичимлик. Уни тайёрлаб бслиб алкогол ксшса бир оз бслсада маст киладиган харом ичимликка айланади. Шунинг учун, уламоларимиз алкоголлик пиво харом деган фатвони чикарганлар. Ливони сша хос услуб ила тайёрлаб бслиб алкогол ксшилмаса, маст килиши бслмайди. Шунинг учун, уламоларимиз алкоголсиз пивони ичаса бслади деб фатво чикарганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ
Nom: Re: Halol va harom
Yuborildi: saraton07 27 May 2008, 02:20:53
Manda ham  alkogolsiz pivo to'g'risida xabar bor.
Bir bilimli kishi aytdiki,bu pivoda o'z o'zidan alkogol mavjud. Qanday qilib, yani ta'sirsiz darajada,faqat ta'm uchun.
Chunki bu yerda shunday odat bor, kodirovka.
Kodirovka qilingan inson 1%li bo'lsada alkogol qabul qilmasligo kerak,yo'qsa o'lishi,qattiq kasalga chalinishi,yo'qsa   qaytadan alkash bo'lib qolishi mumkin.
 Alokogolsiz pivoning bankasini sinchiklab tekshirsangiz unda
soderjaniye alkogoly ne bolee 0,1%
degan yozuvlar bor. demak 1 % ning o'ndan biricha. To'g'ri bu juda oz,lekin bor.