ZiyoUz - Haqiqiy o'zbekona forum

Umumiy bo'lim => Umumiy => Forumdoshlar kitobi => Mavzu boshlandi: Muhandis 20 Iyun 2013, 01:09:24

Nom: Jo'rabek Ramazonov ijodidan
Yuborildi: Muhandis 20 Iyun 2013, 01:09:24
Жўрабек РАМАЗОНОВ

ОГОҲНОМА

(Достон)

(биринчи қисм)

ДЕБОЧА

Бисмиллаҳир Роҳманир
Роҳим билан бошладим,
Осмонларни тўлдирган
Оҳим билан бошладим.
Қаердан ҳам мен қоғоз
Қоралашни ўргандим,
Қалам билан ўзимни
Яралашни ўргандим.
Гарчи кўзим тушмаган
Моцартнинг нотасига,
Гарчи тишим ўтмайди
«ÐœÐ°ÑŠÐ½Ð¾Ð»Ð°Ñ€ отаси»Ð³Ð°.
Бу кўҳна даҳри дундан
Излаб қолсанг ҳақиқат,
Мана мен деб кўринар
«ÐÐ°ÑÐ¾Ð¹Ð¸Ð¼ ул-муҳаббат».
Тўрт томонни яратган
Ҳақ нима хитоб берди:
Тўрт томонни тингла деб,
Тўрт улуғ Китоб берди.
Бир юзу тўрт китобдан
Юзтаси мансух бўлди.
Қолганлари ҳаётбахш,
Гўё жону руҳ бўлди.
Даставвал Таврот келди,
Сўнгра Забур - санолар.
Кейин... юзта «Ð¥ÑƒÑˆÑ…абар»
Ёзган эди «Ð´Ð¾Ð½Ð¾»Ð»Ð°Ñ€.
Аввало  «ÐŽÒ›Ð¸»  дея
Роса  йигирма  уч йил
«ÐœÑƒÑÒ³Ð¾Ñ„-Каломи шариф»
Келди яшнасин деб эл.
Қуръоннинг қалби «ÐÑÐ¸Ð½»,
Қулфи эса «Ð˜Ñ…лос»Ð´Ð¸Ñ€,
Хуллас, шулар билан ер
Ҳалокатдан халосдир!..
Мен буларни ёзмасдим
Уларни  ўқимасам,
Ёки ўзим уч-тўртта
Чала шеър тўқимасам.
Битганим на «ÐœÐ°ÑÐ½Ð°Ð²Ð¸Ð¹»,
На «Ð¥Ð°Ð¼ÑÐ°», на «Ð¨Ð¾Ò³Ð½Ð¾Ð¼Ð°».
Бу бугунги кунлардан
Бир парча – огоҳнома.
Аслида достон эмас,
Шундай арзи ҳол, десам.
Инсонман деганларга
Инсон бўлиб қол, десам!..

 1

Аввалдан айтиб қўяй
(Ўтолмайман юзлардан):
Қўшишга мажбурман гоҳ
Замонавий сўзлардан.
Ўша сўзни айтувчи
Инсон ҳам замонавий,
Ўз зайлини кўрсатган
Замон ҳам замонавий.
«Ð¡Ð¾Ñ‚ка»ÑÐ¸ бор шоирга
Керак эмас дафтарлар.
Ёки қолди «Ð¼Ð¾Ð´Ð°»Ð´Ð°Ð½
Хат ташувчи каптарлар.
Эшитмайсиз ҳозирда
Зерикибди деб фалон.
Чунки унинг қўлида
Интернет деган «Ð¸Ð»Ð¾Ð½».
Бу «Ð¸Ð»Ð¾Ð½» деб бисотин
Ёндирган ҳам топилди,
«ÐœÐ°Ð¸Ð» ру»Ð´Ð° майлини
Қондирган ҳам топилди.
Гулдай қизлар шим кийиб,
«Ð­Ð¼Ð¾» бўлди, «Ð³Ð¾Ñ‚» бўлди,
Қулоқ-бурнини тешиб,
Чиройи барбод бўлди.
Кўзингни оч, миллатдош,
Сену менга бу уят.
Қаердан кириб келди
«ÐžÐ¼Ð¼Ð°Ð²Ð¸Ð¹ маданият»?
Сочни кесдинг, чидадик,
Дедик: ўзин хоҳиши.
Энди керак бўлдими
Киндиклар намойиши!
Қулоқ бер, Яратганнинг
Даргоҳидан келган сўз:
«Ð‘из инсонни энг гўзал
Шаклда яратганмиз».
Сен нимага У берган
Шаклни бузмоқчисан?
Ўзингча яна турфа
Шакллар тузмоқчисан.
Бу нима ҳол, қизига
Онаси танласа шим,
Отаси ҳар эрталаб
Кузатса қизини жим!
Маст ота ўз ўғлидан
«Ð˜ÑÐ¼Ð¸Ð½Ð³ не?» деб сўраса.
Кампирлар ёш қизларга
Ҳасад билан қараса!..

2

Асли мен ҳам муаммо
Айтмоққа моҳир бўлдим.
Кейинги вақт шунчаки
Ғийбатчи шоир бўлдим.
Қаршингизга саволни
Қалаштириб ташладим.
Чалғиб кетдимми, гапни
Майдасидан бошладим.
Одамнинг Ҳавони чин
Севганидан бошлайман.
Иблиснинг боласини
Еганидан бошлайман.
Йўқ, ундан ҳам илгари,
Жаннатда эди инсон.
Ҳали унинг ичига
Кирмаган эди шайтон.
Илон Момо Ҳавога
Мева егин де, деди.
Момо Ҳаво жуфтига
Шу мевадан е, деди.
Қолгани кундай равшан,
Ер бизнинг маконимиз,
Ризқимиз, ҳаётимиз,
Ҳамда... Онажонимиз!
Эй инсон, сен нимага
Ўз онангни топтайсан?
Заминдан бўлак яна
Ризқли ҳаёт топмайсан.
Осмонни бир айланиб,
Айландинг савдогарга;
Ойнинг ҳар сотихини
Сотдинг етмиш долларга.
У жойни ҳам босармиш
Америка қизлари.
Виллалар қурар эмиш
Ҳолливуд юлдузлари.
Аввало Ой сеники
Деб ким айтди, биродар?
Она ерингни обод
Қил қўлингдан келса гар.
Гарчи бугун ҳар қайси
Сайёрани сотасан.
Лек шу Онанг бағрида
Мангу ухлаб ётасан.
Сен-чи, буни ўйламай,
Ҳирс қўйибсан дунёга.
Тўлдирибсан бағрини
Турли-туман кимёга.
Обираҳмат ёғдирар
Булутга тўп отасан,
Кейин ёмғир керак деб
Бош қотириб ётасан.
Ҳосилинг нобуд бўлса,
Айбдордир об-ҳаво.
Худоданмас, фолбиндан
Сўрайсан дардга даво.
Гиёҳвандлик иллат деб
Қоралайсан, сўкасан,
Лекин гектарлаб ерга
Уруғини экасан.
Сен ҳам бировга она,
Ё бировга отасан.
Аммо Худодан қўрқмай,
Ҳатто ОДАМ сотасан.
Жаҳлинг чиқса, на ёш, на
Қарияга қарайсан.
Ироқни тамом қилиб,
Сурияга қарайсан.
Сомали қиёфасин
Кемаларда кўрамиз.
Бу кетишда эртани
Нималарда кўрамиз?
Йилдан йилга камайган
Лолаларда аёнми?
«ÐšÐ¾Ð»Ð°» ичиб улғайган
Болаларда аёнми?
Яна келдим аёллар
Мавзусига айланиб.
Чунки мен ҳам балога
Қолганман-да уйланиб.
Хотин деган ҳар саҳар
«ÐŸÑƒÐ» тамом» деб қўяди.
Алла айтса, алҳазар,
«ÐÑƒÒ›Ñ‚а ком» деб қўяди.
Ҳозир ёш оналарнинг
Ажиб сири бўлармиш;
Алла номи ҳам бошқа –
«Ð­Ð¼ пе три» бўлармиш.
Бунақалар юмдалаб
Ташлашади эрини –
Айтса Расул Ҳамзатнинг
Саккиз қатор шеърини...

3

Ҳозир болалар кекса
Чолни мазах қилади.
Чунки уч яшари ҳам
«ÐÐ¾ÑƒÑ‚бук»Ð½Ð¸ билади.
Бармоқлари адашмай,
Бир неча сон босяпти:
«ÐÐ»Ð¾, олиб кетинглар,
Боғча опам шошяпти».
Икки яшар қизим бор,
Кўп эркалик қилади.
Озодбекнинг ўн битта
Қўшиғини билади.
Яхшиямки, билмайди
Жавобсиз саволларни;
Сайёра кушандаси –
Ядровий қуролларни.
Эҳ, атом инсонларни
Нима кўйга солмаган –
Ҳатто олти юз турна
Ясаб, тирик қолмаган.
Мана, бизда қуриди
Урушларнинг уруғи.
Бироқ ундан даҳшати –
Ахборотлар хуружи.
Асрагандик ёшларни
«Ò²Ð¸Ð·Ð±»Ð¸Ð´Ð°Ð½ ҳам «ÐÑƒÑ€»Ð¸Ð´Ð°Ð½,
Оқиб келди заҳарлар
“Ўргимчакнинг тўри”дан.
Ёш болага телефон
Олиб бердик қулай деб,
Унинг қаердалигин
Ҳар дақиқа билай деб.
Дарсда зериккан қизлар
Кимгадир сим қоқади.
Болалар интернетнинг
Ирмоғида оқади.
Эй, кўзи очиқ инсон,
Термулиб боқ болангга.
Айт: арзимас телефон
Биттагина толангга.
Унга «ÑƒÑÐ»Ð¸» деган
Ҳакам олиб бермагин,
Беш-олтита такрорий
Рақам олиб бермагин.
Топилмаса қайлиғи,
Топар дугонасини.
Шу телефонда сўкар
Кимнингдир онасини.
Кейин у на сен, на бир
Инсонни эшитади.
Кеча-кундуз қандайдир
«Ð£Ð¼Ð¼Ð¾Ð½»Ð½Ð¸ эшитади.
Тўғри, биз ҳам гоҳ-гоҳи
Кайф-сафони ўйлардик;
Бир маҳаллар тўйларда
«Ð›Ð°Ð¼Ð±Ð°Ð´Ð°»Ð³Ð° ўйнардик.
Аммо таниш эмасди
Бу рақс ҳатто пича –
Орқасин қимирлатиб
Ўйнаган қиролича.
Энди сурув сулувлар
Давраларда қайнайди;
«Ð›Ð°Ð·Ð³Ð¸»Ð½Ð¸ ҳам унутиб,
«Ð¡ÑƒÑ€Ñ…онча»Ð³Ð° ўйнайди.
Ҳаттоки май ичмаган
Эркак кўкси ғимирлар,
Чунки сулув қизларнинг
Ҳамма ёғи қимирлар.
Қани қирқта малакка
Устоз Мукаррамхоним?
Қизлар қоши титраса,
Титраб кетади жоним!
...Ие, тағин айланиб,
Аёлларга келибман.
Мен ўзи шоирликдан
Йироқлашиб бўлибман.
Йўқса, гўзал қизларнинг
Қарашин ёзмасмидим?
Қарашлари жонимни
Сўрашин ёзмасмидим?
Чиндан гапирмасмидим
Кўзларингга ўлай деб?
Айтмасмидим лабингда
Бир хол бўлиб қолай деб?
Бармоқларинг тафтидан
Яшагим келар, дердим.
Бисотимни пойингга
Тўшагим келар, дердим.
Нигоҳларинг умримни
Узайтирар дер эдим.
Хулласи, мен одаммас,
Бошдан оёқ шеър эдим.
Аммо улар ўзлари
Бор илҳомни йиртишди;
Сочларини аямай
Қайчилашди, қирқишди.
Кейин уларни турфа
Рангга олиб кирдилар.
Косметика деганин
Фанга олиб кирдилар.
Қулоқларга, бурунга
Темир-терсак тиқишди.
«Ð“ўзаллик» деган уйдан
Сунъий бўлиб чиқишди.
Дуч келасан, ёшини
Сўролмай уяласан.
Тўйга борсанг, келинга
Қаролмай уяласан.
Дегинг келар: келинчак,
Илкис қадам ташлама.
Таъзим қилма, илтимос,
Бир балони бошлама!..

4

Гапларимни мияси
Тор одамлар англамас,
Қизи тенги хуштори
Бор одамлар англамас.
Эй инсон, биз на инсон,
На ҳайвонга ўхшаймиз.
Тарсо қиз деб югурган
Шайх Санъонга ўхшаймиз.
Шартми Каломуллоҳни
Ахир, ўтда ёндирмоқ?
Шунча қийинми сенинг
Эҳтиёжинг қондирмоқ?
Нима қилибди ўғлинг
Гоҳ ёлланиб ишласа,
Баъзан бутун, баъзида
Яримта нон тишласа.
Биз ҳам болалик чоғлар
Савоб, дуо топардик –
Қариялар  ерини
Доим текин чопардик.
Оч қолмадик, ризқимиз
Бериб турди Худо, юрт.
Мана, узоқ йилларки,
Шукрким, устимиз бут.
Мана, болам жилмаяр,
Кўрсайдинг кулишини!
У эшитмай улғаяр
Порохлар товушини.
Эрта-индин кўрасан,
Бизники марра, дейди.
Атом не деб сўрасанг,
Энг кичик зарра, дейди.
У билмас, икки атом
Тушиб Японияга,
Неча минглаб инсонни
Айлантирган куяга.
Худди ўша юрт аҳли
Яратдик деб аппарат,
Зилзилани олдиндан
Айтамиз деди албат.
Биз дунёга ҳокиммиз,
Бошқа ҳамма ожиза.
Энди бизга керакмас
На Худо, на мўъжиза...
Темирга жон бердим деб
Нега унутдинг Уни –
Сон-саноқсиз жонсизга
Жон бериб олгувчини...
Ўша оқшом ер билан
Битта бўлди Токио.
Керак бўлар экан-ку
Барибир Раббинг – Худо.
Унга бориш ўрнига
Ундан қочмоқ бўласан.
У боғлаган тугунни
Нега ечмоқ бўласан?
Сулаймоннинг олдига
Келган эди бир авом,
Рангида қон қолмаган,
Қўрқувдан бўлиб тамом.
Деди: «Ð­Ð¹ олам шоҳи,
Раҳм қил ғариб жонга;
Шамолга айт, тез мени
Етказсин Ҳиндистонга.
Чунки бугун Азроил
Менга ёмон қаради;
Афтидан у жонимни
Олмоқчи кўринади».
Сулаймон амри билан
Тез амалга ошди бу –
Кўзин очиб юмгунча
Ҳиндистонда бўлди у.
Эртаси Азроилни
Кўриб қолган пайғамбар
Ундан секин сўради:
«ÐÐ¸Ð¼Ð° гаплар, биродар,
Бир бечора ғарибни
Чўчитиб қўйдинг чунон,
Мен уни шамол билан
Жўнатдим ҳинди томон».
«Ð­Ð¹ Худонинг элчиси,
Асли мен жон ёққандим;
У инсонга шунчаки
Ҳайрон бўлиб боққандим.
Чунки Оллоҳ шу оқшом
Ўша банданинг жонин
Ҳиндистонда оласан,
Деб берганди фармонин.
Ишонардим, бу тақдир,
Уни четлаб ўтолмас.
Аммо минг қилса, бугун
Ҳиндистонга етолмас.
Кўрдинг бироқ, яшашни
Яхши кўрар одамлар,
Оқибатда қисматин
Ўзи сўрар одамлар...»
Эй нодон, сен ўзингни
Шунча ерга урдингми;
Худодан қутқар, дея
Бандасига бордингми?
Бошингга кулфат тушса,
Унга борар эдинг-ку?!
Ёлғиз қолсанг, мадад бер,
Деб ёлворар эдинг-ку?!
Қарзни қайтар, деганда,
Сичқон ини минг танга.
Бу юз билан маҳшар кун
Нима дейсан, эй банда?
Ким қарзини қистар деб
Қочади бировлардан.
Ким қочишни истайди
Коммунал тўловлардан.
Оллоҳ тўрт унсур: шамол,
Сув, тупроқ, олов берди.
Эвазига шунчаки
Арзимас «Ñ‚ўлов» берди...

5

Бугун сенга не бўлди;
Бош эгмай фидоликка,
Нега даъво қиляпсан
Ҳақликка, Худоликка?
«ÐšÐ»Ð¾Ð½» деган бир сўзни
Олам узра таратиб,
Ўзингча худо бўлдинг
Бир қўзичоқ яратиб.
Фиръавн қувса, Қизил
Денгизни тоширдингми?
Ё Исога осмондан
Дастурхон туширдингми?
Ул бадавлат Қорунни
Ерга тиққан сенмидинг?
Ё Юсуфни зиндондан
Олиб чиққан сенмидинг?
Сен тўлдирган эдингми
Ғарибнинг косасини?
Сен ўлдирган эдингми
Жарода отасини?
Довудга булбул йиғлар
Нола берган сенмидинг?
Сулаймонга ногирон
Бола берган сенмидинг?
Йўқ! Аммоки Машрабни
Дорга осган ўзингсан.
Билолнинг кўкрагига
Харсанг босган ўзингсан.
Насимий ковушига
«ÐÑÐ¸Ð½»Ð½Ð¸ солиб қўйиб,
Нимага эга бўлдинг
Уни тириклай сўйиб?
Ундан аввал разолат
Ботқоғига хўп ботдинг:
Биродаринг – Исони
Ўттиз тангага сотдинг.
Ҳар даврда топилгай
Иймондан мосуволар;
Ўпич билан хиёнат
Қилгувчи Яҳудолар.
Довуднинг замонида
Бўлмас деб ноҳақ амр,
Оллоҳ ўз осмонидан
Туширди олтин занжир.
Даъвогарлар арзини
Ўша жойда айтарди,
Фақат рост гапирганнинг
Қўли унга етарди.
Кимки ёлғон сўйласа,
Маҳкум эди ажрга,
Чунки минг қўл чўзмасин,
Етмас эди занжирга.
Шундай муҳит-маконда
Қарор топди адолат.
Олтин занжир туфайли
Ҳаққа бўлди кафолат.
Бир бечора сафарга
Чиқмоқ бўлиб юрарди.
Битта дўсти бор эди,
Ҳар кунига ярарди.
Деди чорлаб ёнига:
«ÐœÐµÐ½ сафарга жўнадим.
Омонат қолсин сенга
Бир ҳовуч марваридим».
Хуллас, жўнаб кетди у,
Ўртоғи беор эди.
Чунки унинг кўксида
Бойлик ҳирси бор эди.
Бир ҳассанинг ичини
Кавак қилиб ўйдирди,
Марвариднинг барини
Шу тешикка қўйдирди.
Оллоҳ берган бўлса ҳам
Икки бутун оёқни,
Сўқир каби ҳар куни
Олиб юрар таёқни.
Ниҳоят дўсти қайтди,
Дунё жуда зўр, деди.
Гап сўнгида омонат
Марваридни бер, деди.
Айтди унга: «Ð‘иродар,
Вужудинг толиқдими?
Ёки йўлда бирор бир
Инсу жин йўлиқдими?
Мен аслида бировга
Ҳеч хиёнат қилмайман.
Сен қанақа марварид
Берган эдинг – билмайман».
Хуллас, Довуд олдида
Ҳозир бўлди икковлон.
Бутун халқни бошлашди
Байтул-муқаддас томон.
Аввал сафардан қайтган
Даъвогар қўл кўтарди,
Унинг қўли занжирга
Қийналмасдан етарди.
Дўсти унга ҳассани
Бериб, бир оз тисланди.
Сўнг ўзича бошини
Буриб, кўкка юзланди.
Деди: «ÐžÐ»Ð»Ð¾Ò³Ð¸Ð¼, мени
Қолдирма ғусса билан.
Мен унинг марваридин
Қайтардим ҳасса билан».
Шундай деганча бардам,
Қўлини баланд тутди.
Не ҳол, унинг қўли ҳам
Олтин занжирга етди.
Тутди бутун қояни
Халойиқнинг ҳайрати.
Энди тугаган эди
Занжирнинг каромати.
Шу боис Тангри уни
Қайтариб тортиб олди.
Инсон эса ўзига
Яна дард сотиб олди.
Эй сен, қадрин билмайсан
Олма, анжирларини.
Лол қилгансан Оллоҳнинг
Олтин занжирларини.
Ҳар гуноҳни қиласан,
Айланасан ҳайвонга.
Нимагадир бор айбни
Ағдарасан шайтонга.
У лаънати бир-биринг
Беаёв қир, дедими?
Шайтон сенинг қўлингга
«ÐšÐ°Ð»Ð°ÑˆÐ½Ð¸ÐºÐ¾Ð²» бердими?
Ахир, ўзинг адашдинг,
Нодонни тақдирладинг.
Қурол ихтиро қилган
Инсонни тақдирладинг.
Ўйламадинг нимага
Ҳақиқатни, жазони?
Заҳар билан тўлдирдинг
Кислородли фазони.
Сен бу йўлда шайтонни
Анча ортда қолдирдинг;
Хоҳласанг, бола кўриб,
Хоҳлаганда олдирдинг.
Фарангми, рум залолат
Бағрига ботган эмиш –
Иккита эркак, э воҳ,
Никоҳдан ўтган эмиш!
Ёки  аёл  аёлга
Муҳаббат изҳор қилса,
Эътиборли эркакни
Ўйламай инкор қилса!
Ҳаммасига чидади,
Сен заминга раҳмат де.
Яратганга ялингин,
Бир ўзингдан шафқат де.
Товуқларга бостирмай,
Жўжа очирмоқдасан.
Новвос қолиб, сигирни
Сунъий қочирмоқдасан.
Бир гап бўлар ҳамиша
Шудгордаги қуйруқда.
Лекин бало бормиди
Энди сунъий уруққа!
Ҳақ жимгина чидади,
Тугатдинг заминни еб.
Ким ҳуқуқ берди сенга
Сунъий инсон ярат деб!
Осийлар барчасига
Бордир имкон, дедилар.
Тур тоғини портлатиш
Жуда осон, дедилар.
Майли, замин юзидан
Ризқингни тергиладинг.
Бироқ нега ўзингча
Қиёмат белгиладинг?
Сен ё Маяга ёки
Вангага ишонасан.
Қайси томони тушса,
Тангага ишонасан.
Дунёни ёлғон дединг,
Ёлғон билан тугайди.
Орзу билан бошланиб,
Армон билан тугайди.
Ҳақ дин берган ҳақ китоб –
Қуръон билан тугайди:
«Ð¡Ð¸Ð³Ð¸Ñ€» билан бошланиб,
«Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½» билан тугайди...

6

Қайдан келди бу зулмат,
Қаро инсон ҳаёти.
Қопладими ер юзин
Жаброилнинг қаноти.
Дарвоқе, у шу қанот
Шамолидан ҳезланиб,
Келди Тангри қошига
Шоду шодон юзланиб.
Деди: «ÐœÐµÐ½Ð´ÐµÐº яна бир
Махлуқ яратганмисан?
Ҳамманинг ҳавасини
Унга қаратганмисан?»
«Ð™ÑžÒ›, – деди Оллоҳ унга, –
Сен бир улкан қанотсан.
Иккиланма, бу йўлда
Бетакрор махлуқотсан!»
Бу эҳсондан қувончи
Ортиб кетган фаришта
Шукрона лозим деди
Яратганга ҳар ишда.
Буни исбот этай деб
Ўзича фикрат қилди;
Икки оёқда туриб,
Қирқ минг йил тоат қилди.
Унинг тинчин бузмади
На жимлигу на сурон.
Қирқ минг йил фариштасиз
Гўё еттинчи осмон.
Охир ниҳоясига
Етганида ибодат,
Сўрди Парвардигордан
Жаброил сал бежуръат:
«Ð Ð°Ð±Ð±Ð¸Ð¼, бирон мавжудот
Қилганми мендек тоат?
Сен унинг дуосини
Этармисан ижобат?»
«Ò²Ð°, – деди Оллоҳ бу гал, –
Бор инсон деган банда.
Мўминлари қилмайди
Беш вақт намозни канда.
Сенинг бу тоатингдан
Зиёда эрур ҳайҳот
Мусулмонлар тонг саҳар
Ўқиган битта бомдод!..»
Шундай экан, эй инсон,
Нега ухлаб ётибсан?
Келганда бундай имкон,
Тарашадай қотибсан!
Тўғри, ширин уйқудан
Воз кечиб, туриш керак;
Маррага етиш учун
Бир оз югуриш керак.
Яна ўзинг биласан,
Ўйнама гуноҳ билан;
Олти кунда оламни
Яратган Оллоҳ билан.
Аслида ер йўғрилган
Нур билан, соя билан.
Нима учун сен уни
Бузасан ғоя билан?
Ўзинг тўқиб чиқарган
Гапларни тўғри дединг.
Не асосда Исони
Худонинг ўғли дединг?
Эй инсон, сен озгина
Фаросат қилармисан;
Қуръоннинг учдан бири –
«Ð˜Ñ…лос»Ð½Ð¸ билармисан?
Дардларга шифо топар
Имкон берган Исога,
«Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½ Ўғли» деган бир
Унвон берган Исога.
Сенга оғу ичирган
Аёлни ким яратди?
Од қавмини учирган
Шамолни ким яратди?
Девдай Жолутни йиққан
Суҳроб ким – биласанми?
Нуҳга тўфон юборган
Мироб ким – биласанми?
Ҳатто «Ð—абур» рок ёки
Рэп билан келган эмас.
Сулаймоннинг узуги
Сеп билан келган эмас.
Сен-чи, яшаяпсанми
Номус билан, ор билан?
Дунёни олмоқчисан
Даҳшату террор билан.
Яратилган инсондан
Энг тубанлар яратдинг.
Дубайларда саноқсиз
Дон Жуанлар яратдинг.
Битта самолёт билан
Қурбон қилиб ўзини,
Бутун оламга ёйди
«ÐšÐ°Ð¼Ð¸ÐºÐ°Ð´Ð·Ðµ» сўзини.
Нималарни унутиб,
Нималарни биляпсан?
Нега ўзинг кўрмаган
Жаннат ваъда қиляпсан?
Муҳаммадни ғор ичра
Яширган сен эдингми?
Ёки ғойибдан қўйни
Туширган сен эдингми?
Нега ўзингни бунча
Исломга ўраяпсан?
Фақат одам ўлдириб,
«ÒšÑƒÑ€Ð±Ð¾Ð½Ð»Ð¸Ðº» сўраяпсан.
Қулатдинг жаннат томон
Кўтарар зиналарни –
Ўз укангга ўрнатиб
Тугмали миналарни.
На бировни тушундинг,
На ўзингни англадинг.
Нимага ажал учун
Аёлларни танладинг?
Эринг билан жаннатда
Даврон сурасан, дединг.
Оллоҳ билан бемалол
Суҳбат қурасан, дединг.
Гулдай гўзал хилқатлар –
Қисмати бечоралар,
Битта тугмани босиб,
Бўлди пора-поралар...
Бу тугмани нафақат
Аёлларга ўрнатдинг,
Беозор тинчлик қуши –
Кабутарга ўрнатдинг.
Неча юзлаб оналар
Бағрини чок-чок қилдинг.
Шу йўл билан каптарвоз
Минини ҳам йўқ қилдинг.
Марокашда маймунни
Портлатиб юборган дам
Маймун кўрса, балодай
Қочар бўлди ҳар одам.
Қиёфангни неча минг
Бўёққа бўямадинг;
Энг даҳшати, бу йўлда
Сигирни аямадинг.
Сутин ичиб, онангдай
Бўлган жонзот беомон
Парчаланиб ташланди
Ўлсин деб битта инсон.
Ҳа, бугун даҳшат эмас
Қора денгиз қушлари,
Ленинградни босган
Гитлер каламушлари.
Акиллашни унутиб,
Авчаркалар «Ð¼ÐµÐ½Ñ‚» бўлди.
Бол йиғишга вақти йўқ,
Арилар агент бўлди...
Эҳ, бунчалар беорсан,
Сен ҳам мусулмонмидинг?
Жаннатдан умидворсан,
Халифа Усмонмидинг?..

7

Бу юртда фақат бешик
Савдолашмай олинар.
Чунки унга бегуноҳ
Мўмин бола солинар.
Одам Ато белида
Бўлганда барча инсон,
Раббим ҳаммасин йиғиб,
Ўзини этмиш аён.
Шунинг учун бегуноҳ
Гўдакларда айб йўқ.
Ватанни чиндан севган
Юракларда айб йўқ.
Лекин не деб атайсан
Ботини-ю, сиртини –
Океаннинг ортидан
Ёмонласа юртини.
Ўв, ҳақорат қилмагин
Бобонг ётган тупроқни!
Ўз онангга отмагин
Қўлингдаги тўқмоқни.
Қани, тинчликдан аъло
Бойлик топиб бер, жўра!
Акс ҳолда тошингни
Анди бўлиб тер, жўра!
...Чингизхон деб аталган
Отдан тушмас саркарда
Ерни эгаллаш учун
Чиққан эди сафарга.
Хитойда бокиралар
Намойишин бошлади:
Ўн мингта қиз ўзини
Минорадан ташлади!
Чиндан қудратли эди
Мўғулларнинг султони.
Аммо сенга аёндир
Шу султоннинг армони.
У бу элнинг мардлигин
Сиғдиролмаган эди,
Жалолиддиндай ўғлон
Туғдиролмаган эди.
Гарчи тўққиз вазири
Бино қўйиб ўзига,
Бас келмади бир бўлиб
Кубронинг бир сўзига.
Элчи юборди Чингиз:
«Ð¥Ð°Ð±Ð°Ñ€Ð¸Ð¼ дарҳол етсин:
Ҳазрат Нажмиддин Кубро
Жанггоҳдан чиқиб кетсин!
Шундай муборак зотдан
Берса эди элимга...
Чунки улар ҳеч қачон
Муносибмас ўлимга!
Айтинг, ҳазрат ҳозироқ
Бошласин йўл буришни.
Хавфсиз жойга боргунча
Тўхтатамиз урушни!»
Шайх Нажмиддин элчини
Кулиб туриб тинглади.
У Чингизнинг нақадар
Золимлигин англади.
«Ð¡Ð¸Ð· излаган одамни
Бу ердан топмайсизлар.
Мени ўлдиргандан сўнг
Юртимни топтайсизлар!
Менинг шиорим битта,
Менинг танҳо йўлимдир:
Ёки Ватан ва ёки
Шарофатли ўлимдир!»
Хуллас, бу юрт мўғуллар
Зулмидан кўп бўғилди.
Темучиннинг бахтига
Темур кечроқ туғилди.
Сен унинг-да номини
Булғайсанми, безори?
Бутун дунё атайди:
«Ð•Ð²Ñ€Ð¾Ð¿Ð° халоскори!»
Чингизхонни монголлар
Суйганида жим турдинг,
Йигирма метр ҳайкал
Қўйганида жим турдинг.
Отгунча бунча иғво
Озод Ўзбекистонга,
Бир айланиб кел, жўра,
Улан-Батор томонга.
Асли ўзи кўҳна ер
«...изм»Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ чарчади,
Қулагану  қурилган
Тузумлардан чарчади.
Беасос бўҳтон, фисқу
Фасодлардан чарчади,
Инсон учун ёлланган
Қассоблардан чарчади.
Инсониятга қарши
«Ð˜Ð¶Ð¾Ð´» энди керакми?
Моҳияти англанмас
Жиҳод энди керакми?
Шусиз ҳам аҳли башар
Бўйин эгмай сабрга,
Билар-билмас йўл очди
Турли-туман жабрга.
Тарихда қолиб кетган
Чингизга нима бўлди?
Бугундан нолиб кетган
Қирғизга нима бўлди?
Энди бу ер миллиард
Мусулмондан қўрқсинми?
Афғондаги қирқ мингта
Толибондан қўрқсинми?
Эрман деган эркаклар
Хира қилар таъбини –
Биргина  оилага
Ўтказолмай гапини.
Мана сен, шундай оғир
Бадални тўлармидинг:
Ўттиз милён инсонга
Жавобгар бўлармидинг?
Ўнтагина одамга
Ўтказолсанг сўзингни,
Океаннинг ортига
Урмас эдинг ўзингни!
Энди бекор ўтириб
Компьютер қошида,
Иғво ёғдирмоқдасан
Табаррук эл бошига.
Шунча ўқиб-ўрганиб,
Илмни англадингми?
Ёт манзилда келувчи
Ўлимни англадингми?
Шу тупроқнинг бағрида
Зотинг бор-ку, биродар?!
Азон билан қўйилган
Отинг бор-ку, биродар?!

8

Биз ҳам бу доруломон
Кунга шукр қилмаймиз.
Гоҳида тирикликнинг
Қадрини ҳам билмаймиз.
Замоннинг Эгаси бор,
Замонни ёмонлаймиз,
Битта ҳам чўнтаги йўқ
Чопонни ёмонлаймиз.
Олибсотар бўлди деб,
Деҳқонни ёмонлаймиз.
Насияга мол бермас
Дўконни ёмонлаймиз.
Нимага бизни севган
ИНСОНни ёмонлаймиз?
Эй ёмонлар, биз қачон
Ёмонни ёмонлаймиз?
Ёмонлар-ку ҳар лаҳза
Ҳар маконда ҳозирдир:
Наманганда, Фарғона,
Андижонда ҳозирдир.
Сурхондарё тоғлари,
Ўш томонда ҳозирдир,
Бу жойларда элпарвар
ҚАҲРАМОН-да ҳозирдир!
Ҳар даврнинг ўзгача
Қаҳрамони бўлади.
Баъзан тараққиётнинг
Кўп қурбони бўлади.
Замонавий тиббиёт
Нимани эрмак қилди:
Эркакни туғдирди-ю,
Аёлни эркак қилди!
Синглисининг туғилган
Кунида бир бой инсон
Нима совға қилди денг:
Анаконда – «ÑˆÐµÑ„» илон!
Асли мудраб ётибмиз,
Бенасиб Ҳақ нуридан.
Бир кун уйғонажакмиз
Исрофилнинг суридан.
Эй инсон, нима қилдинг,
Нимани ижод этдинг:
Титанларга сиғиниб,
«Ð¢Ð¸Ñ‚аник» бунёд этдинг.
Неча минг йиллар аввал
Нуҳни қутқарган Худо
Нечун сенинг кемангни
Ғарқ қилди уммон аро?
Ёки кўкка кўксини
Кериб учган «Ð§ÐµÐ»Ð»ÐµÐ½Ð¶ÐµÑ€»
Нега бундай бўлди, деб
Ўзингга бир савол бер!
Сен ердаги сирларни
Билолмай бақирасан.
Марсни ўрганиш учун
Мажлислар чақирасан.
Қизил сайёра ичра
Ҳаёт бор, деб жар солдинг.
Бизда фазо кемаси –
Қанот бор, деб жар солдинг.
Коинотга сендаги
Истаклар керак эмас,
Оромини бузувчи
«Ð’осток»Ð»Ð°Ñ€ керак эмас!
Ойга оёқ қўйганда
Амриқо фазогири,
Ўзин намоён этди
Тангри Таоло сири.
Ойда азон эшитиб,
«Ð‘у нима?» деб айтган у.
Ўша азон қудрати
Ила тирик қайтган у.
Ўн тўрт йил сўнг Мисрда
Эшитиб шу овозни,
У англади кемасиз
Жаннат сари парвозни...
Қизил денгиз бўйидан
Инглиз олими бир кун
Уч минг йиллик жасадни
Топди – сақланган бутун.
«Ð‘из сенинг жасадингни
Сақлаймиз», деган Худо
Қуръондаги муқаддас
Ваъдага қилди вафо.
Бу ибратли ривоят
Ҳиссасини эслайлик;
Келгин, ўша фиръавн
Қиссасини эслайлик.
Нега уйғонмайдилар
Бобилни вайрон қилсанг?
Нега ишонмайдилар
Нил сувини қон қилсанг?
Иброҳимга гулханни
Гулшан қилган ким эди?
Тили чучук Мусони
Чечан қилган ким эди?
Қулоқларин очмади
Қурбақалар овози,
Нега таъсир этмади
Бургаларнинг парвози?
Ёки қон симирувчи
Сўналар ўйлатмади,
Чорваларнинг ўлими
Ҳақ сўзни сўйлатмади.
Ўзгармади чипқондан
Чинқирса ҳам ҳар инсон,
Ё тинимсиз дўл ёғиб,
Мисрни қилса вайрон.
Дўлдан қолган ҳосилни
Чигирткалар ютса ҳам,
Бутун шаҳарни уч кун
Қора зулмат тутса ҳам.
Сотиб олдинг кулфатнинг
Энг охирги йўлини –
Ҳамма уйда туғилган
Тўнғичлар ўлимини.
Тушмай десанг қисматнинг
Таҳликали домига,
Қурбонлик сўйиб, қонин
Суртгил эшик ромига.
Уч минг йил макон тутиб
Қизил денгиз бўйини,
Энди безаб турибсан
Бритиш музейини!..

9

Аслингни бил – бир бўлак
Балчиқдан ҳосиласан.
Гоҳ билиб, гоҳ жонсарак
Ношукрлик қиласан.
Бўйи етган болангга
Муносиб қиз қидирдинг;
Баланд уйлар қурилган
Кўчаларда югурдинг.
Сон-саноқсиз тугунга
Нималарни солмадинг.
Қалин билан келинга
Бермаганинг қолмади.
Бўлди кейин дабдаба
Қулоқларни узгудек,
Турнақатор машина
Дунёларни бузгудек.
Озгина вақтдан кейин
Афсус, кўнглинг тўлмади:
«Ð£Ñ‡ ой ўтди, келиним
Ҳомиладор бўлмади».
Ҳа, сен унинг наслини
Обдон сўрган эмассан.
Гуржилардек ҳаммомга
Бирга кирган эмассан.
Ўзгартироласанми
Худонинг бир кунини?
Бузмоқчи бўлдингми ё
Табиат қонунини?
Тангрининг мавҳум ишин
Ўйлаб нима қиласан?
Кимга фарзанд беришин
Сен қаердан биласан?
У Исони Марямга –
Бокирага берганди.
Нуҳ беш юз ёшдан кейин
Учта ўғил кўрганди.
Арабшоҳнинг саккиз юз
Саксон саккиз фарзанди
Вақтнинг бирор тўрига
Бўлган эдими банди?
Сора бефарзандликни
Қисматидан кўрганди,
Илож йўқ деб Иброҳим
Чўри билан бўлганди.
Бундан сўнг ҳам яна бир
Ҳадя этиб Таоло,
Юз ёшида бир ўғил
Берган эди бебаҳо.
Тўқсон ёшда хотиним
Туғарми, деб кулганди,
Шу туфайли боланинг
Исми Исҳоқ бўлганди.
Сен Ҳақнинг саволига
Жавобингни хом бердинг;
Қишда кўрган болангга
Асадбек деб ном бердинг.
Яна қайдан топамиз
Сенинг каби фанатни;
Нега ўзгариб қолдинг
Ўқигач «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚анат»Ð½Ð¸?
Қайси тешикдан кирди
Бундай расм-русумлар;
Нечун кўпайиб кетди
Жумонг каби исмлар?
Гоҳ Худонинг ҳадясин
Тугатмоқчи бўласан:
Қизга Қизларбас дея
Ғалат исм қўясан.
Ёки гулдай қизингни
Ўғилой деб атайсан.
Сен бу билан шунчаки
Бир ўзингни алдайсан.
Ламак ернинг лаънатин
Гўё ўғлига ортди;
Нуҳ деб исм қўйди-ю,
Ўзича енгил тортди.
Тангри тўқсондан кейин
Тишлар берса ажабмас.
Ҳобилларнинг ўрнига
Шислар берса ажабмас.
Ғамга бардош бермаган
Эй дарддошим, фикр қил:
Одам Ато шодмиди
Тўққиз юзу ўттиз йил?
Оллоҳ уни неча бор
Мусибатга чўмдирди;
Ўғлининг жасадини
Қарғаларга кўмдирди.
Боланг учун бир умр
Меҳнат қилиш лозимдир.
Ўз вақтида ўғилни
Суннат қилиш лозимдир.
Ғийбатлардан мана шу
Мавзуни туширмайсан,
Одам гўштин ейишинг
Ҳеч кимдан яширмайсан:
«Ð‘ир балоси бор бунинг,
Бизга билдирмаяпти;
Ўғли ўн ёшга тўлди,
Суннат қилдирмаяпти».
Ўв, маломат ёғдирма
Бегуноҳнинг бошига.
Иброҳим суннат бўлган
Тўқсон тўққиз ёшида!
Қайсидир қавм буни
Эҳтиёждан қилади,
Эҳтимол бошқа бири
Ноилождан қилади.
Илгари инсонларга
Сирли синов солгандир;
Ўғлини суннат қилиб,
Мусо тирик қолгандир!
...Тилдан гуноҳкор бўлдинг
Гоҳ оғзингга бериб эп –
Сал қаттиқ ёмғир ёғса,
Қиёмат бошланди деб.
Оллоҳ ўзи ажратар
Пучаги-ю сарагин.
Сен орқали берарми
Охиратнинг дарагин?
Фанга боқсанг, ер юзи
Катта сувга тўлганди –
Бу олтмиш беш миллион
Йил илгари бўлганди.
Тарих бўлди мамонтлар,
Эра даври тугади,
Йўқолди динозавр,
Юра даври тугади.
Илгари ҳам дунёни
Кўп разолат босганди:
Ким кимни бўғизлаган,
Кимдир кимни осганди.
Оғзига бир урдилар
Ҳақ дея бақирганни,
Бошин уриб ёрдилар
Инсофга чақирганни.
Оқибатда Оллоҳнинг
Имтиҳони бошланди:
Ажал олиб келувчи
Сув тўфони бошланди.
Ер юзини сув босди,
Тўрт томон дод-вой бўлди.
Фақатгина халоскор
Уч юз тирсак жой бўлди.
Нуҳга айтганди Эгам
(Унинг сўзи ўлмайди):
«Ð•Ñ€ юзин йўқ қилувчи
Тўфон бошқа бўлмайди!»
Шундай экан, сен қайси
Қиёматдан гапирдинг?
Одамларни чалғитиб,
Нималарга қўл урдинг?
Асли башариятнинг
Тинчлигини еганлар –
Африкадан Ироққа
Уран келди, деганлар.
Сабабмиди қирғинга
Қўрғошинли бункерлар?
Ёки ядровий қурол,
Ёки нефтга бой ерлар?
Тинчлик-чун деб топтадинг
Шаҳар, қишлоқларини.
Қани, энди йўқот-чи
Уруш ўчоқларини!
Нега сеҳрли диёр
Зўравонга айланди?
Гулзори кўп далалар
Полигонга айланди.
Эртага ё индинга
Ҳайратимиз нимаси –
Каспий денгизи узра
Сузса АҚШ кемаси!..

10

Инсон, сени бир оний
Фурсатлар тамом қилди.
«ÒšÑƒÐ»Ð¾Ò›» бўлиб кун кўрган
Улфатлар тамом қилди.
Тумшуғидан қон томган
Калхатлар тамом қилди.
Тушунтириш хатлари,
Тилхатлар тамом қилди...
«ÒšÑƒÑ‘ш ботиб кетди...» деб
Шеър ёз, қайга чиқарди;
Қуёш бу Ленин-ку деб,
Авахтага тиқарди…
Энди сенга булутли
Осмон керак эмасми?
Халоскор Минораи
Калон керак эмасми?
Бедаво касалингга
Дармон керак эмасми –
Бронзадан ясалган
Илон керак эмасми?..
Ҳамма кўриб турарди
«ÐžÐ·Ð¾Ð´ аёл» қўлини.
Ерни ларзага солди
«Ð­Ð³Ð¸Ð·Ð°ÐºÐ»Ð°Ñ€» ўлими.
Қасос баҳонасида
Бошлама «Ò“азавот»Ð½Ð¸.
Масиҳ жазолаганми
Хоин Ишқариётни?
...Ҳазрат Али душманни
Қулатиб, бир урганди,
Ғаними ҳам тап тортмай,
Юзига тупурганди,
Турди кескин халифа,
Адолат мана, деди:
Мен сени ўлдирмайман,
Уйингга жўна, деди.
Ҳайрон қолди ғаними:
«ÐÐ¸Ð¼Ð° учун, эй ағёр?»
Али айтди: «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼Ð´Ð°
Сен билмас ҳидоят бор.
Аслида-ку мен сени
Ҳақ учун ўлдирардим.
Юзимга тупурдингу,
Бехос қасоскор бўлдим.
Бундай қилсам, ғазабга
Ботиб қолган бўламан;
Ўзим учун қасос деб
Жонинг олган бўламан».
Сен мўминлар бошига
Нима кунлар соляпсан?
Худомидинг, кўпларнинг
Жонларини оляпсан?
Ҳеч ким ерда бузуқлик
Бино бўлсин демаган.
Илк бор токни эккан Нуҳ
Вино бўлсин демаган.
Аммо ўзи май қилиб,
Ўзи ичиб, маст бўлди.
Оқибат Канъон эли
Осий бутпараст бўлди.
Қўрқма, ҳеч ким унутмас
Қуроллар қиролини,
Колумбни сақлаб қолган
«Ð¥Ð°Ð»Ð¾ÑÐºÐ¾Ñ€» оролини.
Асли ишонувчанлар
Ихлосни халос дерлар,
Ҳамма нарса табиат
Қонунига мос дерлар.
Масалан, қонсиз яшар
Капалакни олайлик,
Ҳақ аҳдидан нишона –
Камалакни олайлик.
Боисини билай деб
Не бошлар ғовламайди.
Айт қани, нима учун
Шер тулки овламайди?
Чигиртка экинларнинг
Кушандасидир бутун.
Аммо у кунлик овқат
Яҳё пайғамбар учун.
Қайси йил Таиландда
Кўпайиб кетди сичқон.
Нон камайди уйларда,
Омборда қолмади дон.
Одамлар муаммони
Осонгина ечдилар:
Севимли таомлари –
Мушукдан воз кечдилар.
Эй инсон, ахир, инсон
Эмас-ку қуруқ ғоя?!
Ўзлигингни аввало
Ўзингдан қил ҳимоя!
Сен нимага Тангридан
Гўё ўзмоқ бўласан;
Табиат  қонунини
Осон бузмоқ бўласан.
«Ð¡Ð¸Ð½Ð³Ð»Ð¸Ð½Ð³ билан юрсанг гар,
Қўним топишинг мумкин.
Хотининг шерик бўлса,
Ўлим топишинг мумкин».
Ибромнинг фалсафаси
Қандай каромат берди:
Фиръавннинг уйига
Дард берди, ўлат берди.
Афанди бозор ичра
Хуржун йўқотгандан сўнг,
Ҳой, отам қилган ишни
Қиламан, деб урди бонг...
Исҳоқ ҳам отасининг
Йўлидан борган эди:
Хотинини синглим деб
Элга билдирган эди.
Инсон жон умидида
Қалтис қадам ташлайди.
Ўз ёридан айрилиш
Хавфи билан яшайди.
Сен-чи, нима қиляпсан,
Нималарни талашдинг?
Нега бир-биринг билан
Хотинларинг алмашдинг?
Шунчалар юзсизмидинг,
Шунчалар ҳиссизмидинг?
Рашк туйғусин билмаган
Ёввойи тўнғизмидинг?..

11

Ерихо шаҳри ичра
Юрганида Руҳуллоҳ,
Кўзи ожиз Бартимей
Қичқириб қолди ногоҳ:
«Ð¢Ð°ÑˆÑ€Ð¸Ñ„ларинг муборак,
Эй Довуд ўғли Исо!
Менга раҳм қилгину,
Кўзимга нур эт ато!»
«Ð‘оравер, – деди Масиҳ, –
Ишончинг Ҳаққа етди».
Ўша заҳоти кўрнинг
Кўзи очилиб кетди.
Шундайин бир ожизга
Учраб қолганда Хизр,
Сўради: «ÐÐµ истайсан,
Нимани айлай назр?»
Кўр деди: «Ð‘итта ўзим
Зулмат ичра маҳкумман.
Нима учун фақат мен
Кўрмоқликдан маҳрумман?
Шундай қилгин, эй Хизр,
Айтганинг чин сўз бўлсин;
Заминдаги бор инсон
Мен каби ожиз бўлсин!»
Эй нодон, ҳақиқатга
Тик қарамай адашдинг.
Нима учун ўзингга
Нур сўрамай адашдинг?
Бахт келтирмас эдими
Кўзларингнинг борлиги?
Нима наф берар сенга
Миллионлар кўрлиги?
Бугун инсон ўзига
Нималарни тилади?
Кўр-кўрона кўрларга
Эргашган топилади.
Нима учун Хизрлар
Паналарга қочади?
Сон-саноқсиз басирнинг
Кўзини ким очади?
Уйингдаги бойликни
Ўғирла, деганлар бор.
Қурол бериб, онангга
Тўғирла, деганлар бор.
Улар оддий одаммас –
Деҳқону чўпон эмас.
Улар етган мавқега
Эришмоқ осон эмас.
Улар кимёгар олим,
Ё физик билимдондир.
Фанни ўрганиб, уни
Тушунмаган инсондир.
Фан уларга бирор бир
Эҳтиёж бор, дедими?
Замин етти миллиард
Инсонга тор дедими?
Дейишди: «ÐÐ¾Ð¼Ð¸Ð¼Ð¸Ð·Ð½Ð¸
Элга таратиш керак.
Бунинг учун турли хил
Бомба яратиш керак!»
Жаннатни орзу қилиб,
Беҳуда сарсон бўлма.
Илмни ўлим учун
Сарфловчи нодон бўлма!
Агар қўлингда бўлса
Элнинг бирор мансаби,
Тўғриликка йўлни бур
Солиқчи Заккай каби.
Биз бошқача кўр бўлдик:
Ёмонларни билмадик,
Меҳробимиздан чиққан
Чаёнларни билмадик.
Ёдимизга не учун
Ватан ёди келмади?
Бурнимизга ҳаётбахш
«Ð®ÑÑƒÑ„ ҳиди» келмади.
Эрта-кечи бўлурми,
Гуноҳингни сал камайт!
Сени оқлай олурми
«ÐœÐ° рамайта из рамайт».

12

Орқа-олдга ташланган
Қадамларда ҳикмат бор.
Нафақат «Ð°Ð»Ð¸Ñ„», «Ð»Ð¾Ð¼»Ð´Ð°,
Рақамларда ҳикмат бор.
Кел, фикримиз шунчаки
Тарозига солайлик,
Сен эътибор қаратган
«Ð•Ñ‚ти» сонин олайлик.
Гоҳ хира, гоҳо нури
Кўзларни қамаштирар;
Ой ҳар етти кунда бир
Босқичин алмаштирар.
Айтайин заминнинг ҳам
Биттагина сирини:
Ойдан етти бор кучли
Қайтарар шамс нурини.
Камалакнинг еттита
Рангин ўзинг биласан.
Қароқчи юлдузларни
Санаб нима қиласан?
«ÐšÐ°Ñ‚та айиқ» туркуми
Етти юлдуз саналган.
Бири Қутб юлдузи,
Ер у томон йўналган.
Моддалар хоссасига
Қараб, етти ҳолатда.
Ҳафтанинг етти кунлик
Бўлиши кафолатда.
Сенда етти сезги бор,
Бу маълум тушунчадир.
Қовурға-ю умуртқа
Суяклари шунчадир.
Такрор-такрор ўқилар
«Ð¤Ð¾Ñ‚иҳа» сураси ҳам
Билсанг, етти оятни
Ўзида айлаган жам.
Етти қаватли Осмон,
Ер ҳам етти қаватда.
Қуръон эса ўқилар
Етти хил қироатда.
Ибодат маҳалинда
Инсон бўйин эгади.
Сажда қилсанг, заминга
Етти аъзонг тегади.
Авом бўлсанг майлига,
Халқ сўзига қулоқ бер.
Огоҳлантирар сени:
Етти ўлчаб бир кес, дер.
Етти йўлнинг бошига
Қарамоқ қаритармиш.
Етимнинг ҳақи етти
Дарёни қуритармиш.
Етти букилиб салом
Бер қани, ким боқмайди.
Етти қават кўрпача
Тўша, кимга ёқмайди.
Етти қават дўзаху,
Саккиз қават жаннат бор.
«Ð•Ñ‚ти мўъжиза» деган
Жуда машҳур рўйхат бор.
Бу сирларни ким айтди
Ихлосу такрор билан.
Ҳазрат Навоий айтди
«Ð¡Ð°Ð±Ð±Ð°Ð¸ сайёр» билан.
Мен фалакнинг фарёди,
Замин сириман, дермиш.
Аҳман-даҳман еттита
Қишнинг бириман, дермиш.
Еттининг бири Хизр,
Қолганлари ким аммо?
Етти  агураларни
Мадҳ этади «ÐÐ²ÐµÑÑ‚о».
Қирғиз деҳқони хирмон
Янчиб, тайёр бўлса чош,
Унинг устига қўяр
Экан етти дона тош.
Ўғил бола дўпписи
Бўлиши учун бутун,
Унга етти дона тош
Тикилган тумор учун.
Ёки тўн орқасига
Етти хил мато билан
Қуроқ-ямоқ қўйилган –
Курашар бало билан.
Қум саҳрода кимсасиз
Юрганида Ҳурлиқо,
Унга дуч келиб қолди
Нажоткор Хизр бобо.
Акасидан айрилган
Бечора қиз қўлига
Еттита тош тутқазиб,
Сўнг йўллади йўлига.
Қиз дарёга тошларни
Ташлаб бир боққан эди,
Дарё етти ариққа
Бўлиниб оққан эди...
Етти пирин билган эр
Етти юртнинг ғамин ер.
Бу нақлни етти минг
Йилдан буён айтар эл.
Кўкламнинг ҳам еттита
Кўкати бор, дейдилар.
Етти хазина билан
Эл бахтиёр, дейдилар.
Сен ҳам эшитганмисан
Ўғузда таҳликани:
Етти туп юлғун бўлган
Еттита маликани.
Минотаврга қурбон
Қилинарди шубҳасиз
Ҳар етти йилда бир бор
Етти ўғил, етти қиз.
Қара, қандай айтилар
Қўғирчоқ ҳақда чўпчак:
«Ð•Ñ‚ти қизнинг онаси
Ҳалигача келинчак».
Низомий «Ò²Ð°Ñ„Ñ‚ пайкар»Ð½Ð¸
Осмондан олганмиди?
Ёки бирорта кўҳна
Достондан олганмиди?
Қизлар нега сочини
Етти бўлиб ўради:
Ўзларича тоқ сонда
Ҳикмат кўрмоқ бўлади.
Зериктирган мана шу
Мисолларни кам дема.
Бироқ фақат «ÐµÑ‚ти»Ð½Ð¸
Муқаддас рақам дема.
Ҳайратларга кўмувчи
«ÒšÐ¸Ñ€Ò›»Ð»Ð°Ñ€Ñƒ «Ñ‚ўққиз»Ð»Ð°Ñ€ бор,
Сени ўтин қилувчи
Ёқимсиз «ÑžÑ‚тиз»Ð»Ð°Ñ€ бор.
Нима десанг чидадик,
Дунёни бир кам дединг.
Лекин нега ўн учни
Энг бахтсиз рақам дединг?
Дединг: шодман уйимга
Қанча меҳмон келмасин,
Фақат уларнинг сони
Ўн уч нафар бўлмасин!
Гарчи бирон эътироз,
Гарчи бирон даъват йўқ,
Юзлаб қават бинода
Ўн учинчи қават йўқ!
Париж конгрессида
Йиғилди ўнлаб даҳо.
Немис Гилберт ташлади
Йигирма уч муаммо.
Математик олимлар
Ҳаммасини ҳал этди.
Ўн учинчи масала
Ечилмай қолиб кетди.
Демадилар: бу бизда
Билимнинг камлигидир.
Изоҳ шундай: ўн учнинг
«Ð‘ахтсиз рақам»Ð»Ð¸Ð³Ð¸Ð´Ð¸Ñ€!
Қирқ йилдан сўнг Московда
Бир талантли талаба
Иримсиз киришди ва
Ечилди шу масала...
Македония шоҳи
Филипп «Ð¸ÐºÐºÐ¸» бир замон
Ўзини ўн учинчи
Маъбуд деб қилди эълон.
Ўн икки ҳайкал яна
Биттага тўлдирилди.
Филипп эса кўп ўтмай
Даҳшатли ўлдирилди.
«ÐšÐ°Ð±Ð±Ð°Ð»Ð»Ð°» – сонлар ҳақда
Муқаддас бир китоб бор.
Унда ўн учта ёвуз
Руҳ ҳақда маълумот бор.
Ўн уч аждарҳо, қотил,
Илонни билдирармиш,
Қисқаси, қўрқитувчи
Шайтонни билдирармиш.
Яна... Соат ўн учдан
Ўн уч дақиқа ўтди,
«ÐÐ¿Ð¾Ð»Ð»Ð¾Ð½-13» космик
Кемаси учиб кетди.
Эллик соатдан кейин –
Ўн учинчи апрелда
Кислород портлади-ю,
Экипаж қайтди Ерга...
Инглиз қироличасин
Денгизчилари бир кун
Ўн учинчи рақамли
Кемага чиқди мамнун.
Аслида бу ажойиб,
Мустаҳкам кема эди.
Дарғанинг исми эса
Фрайди – Жума эди!
Қисқаси, ўша ойнинг
Ўн учинчи кунида
Очиқ денгизга чиқиб,
Изсиз йўқолди кема.
...Аммо уни айримлар
Куч-қудрат тимсоли дер,
Ўн икки маъбуддан зўр
Шоҳ Зевс мисоли дер.
Франкларнинг қироли
Ёри  Клотилдага
Бахт-саодат рамзи деб
Берганди ўн уч танга.
Ҳиндуларнинг худоси
Асли мубҳам худодир.
Сочи ҳам, соқоли ҳам
Ўн уч тутам худодир.
Бургутнинг панжасида
Ўн учта япроқ турар.
Яна ўн учта мева –
На кам, на кўпроқ турар.
Иккинчи панжасида
Нақ ўн уч дона ёй-ўқ.
Кўксидаги қалқонда
Шунча қизил, оқ чизиқ.
Осмонда ўн уч юлдуз,
Тумшуғида «ÐºÑžÐ¿Ð´Ð°Ð½ бир».
Англадингиз: бу Қўшма
Штатларнинг гербидир!
Бастакор Вагнер учун
Тасодиф катта кучдир:
Таваллуд топган йили
Минг саккиз юз ўн учдир.
Ўн уч ёшда мактабни
Тугатган бу бастакор
Ўн уч опера билан
Олқишларга сазовор.
Гўё бу рақам уни
Мустаҳкам тутган эди;
Ўн учинчи февралда
Оламдан ўтган эди.
Шоира Украинка
Қувончларга тўлгандир;
Илк шеъри босилганда
Ўн уч ёшда бўлгандир.
Робертино «Ð³ÑƒÐ»Ð»Ð°Ð´Ð¸»
Ўн уч ёшга тўлганда;
«Ð–амайка» қўшиғини
Куйлаб, машҳур бўлганда.
Алясканинг байроғи
Жуда машҳур байроқдир.
Ўн уч ёшли болакай
Ўйлаб топган, бу ҳақдир.
Ўн учинчи март куни
«Ð¡Ð¾ÑŽÐ·» космик кемаси
Омадли учирилган...
...Зерикарли ҳаммаси.
Баъзан уни қиморга
Боғлаганлар йўқ эмас.
Пифагорни ҳайратга
Солган сонлар йўқ эмас.
Йигирма етти сони
Мусиқачилар учун
«ÒšÐ°Ñ€Ò“ишли» дея Ғарбда
Эълон қилинди нечун?
Гитарачи Хендрикс
Туғилган шу санада.
Йигирма етти ёшда
Қазо қилди нимага?
Ёинки Женис Жоплин
Мана шу ёшга тўлиб,
Бошқа қўшиқ айтолмай,
Бемаҳал кетди ўлиб.
Моррисон гастролга
Доимо шай турарди.
Йигирма етти нафар
Мухлис олиб юрарди.
Ҳуқуқчилар ҳам уни
Кузатиб толган экан;
Йигирма етти марта
Ҳибсга олган экан!
Улар бу олам учун
Наҳотки янги эди?!
Йўқ, ҳаммаси шунчаки
Нашаванд, банги эди.
Ўлимни на бирон ҳарф,
На рақам белгилайди;
Сенга ҳаёт бахш этган
Бир Ҳакам белгилайди!

13

Ҳиндистон тарихида
Бир шоҳ ўтган – Биндусар.
Унинг ҳарами ичра
Бор эди битта дилбар.
Шоҳни жамоли билан
Ожиз қилганди жонон.
Ҳукмдор хотиним деб
Айлади уни эълон.
Йиллар ўтгач, шу аёл
Бир ўғилли бўлганди,
Исмин Ашока қўйиб,
Ўзи эса ўлганди.
Вояга етгандан сўнг
Ашока ҳам ҳукмдор.
Чегаралар кенгайиб,
Давлат бўлди барқарор.
Қайси йил бир мамлакат
Шоҳини енгган эди,
Шоҳ унинг ҳарамига
Қизини берган эди.
Ашока шу қиз учун
Борини тўлар эди,
Кечалари ҳам фақат
У билан бўлар эди.
Кундузлари шеър ёзар,
Ёки шароб қуярди.
Қиз эса ўз қалбида
Чексиз нафрат туярди.
Чунки отасин енгиб,
Халқини қул қилган шу,
Юртини хароб айлаб,
Хазинани шилган шу.
Барибир ожиз экан
Эркак ҳиди, севги, май –
Ватан учун туғилган
Шу нафратни енголмай.
Бир кун ҳарамга кирган
Ашокани қиз қучди.
Шоҳ канизак узатган
Майни қолдирмай ичди.
Асли  у  оғу  эди,
Журъатли бир даст эди;
Бир ожиза эплаган
Ватан учун қасд эди!
Қиз нафратдан тутоқиб,
Ханжарни урди чунон
Ўзин йўқотиб қўйган
Шоҳнинг юраги томон.
Биларди – шу юракда
Унга бир жой бор эди,
Аммо Ватан бўлмаса,
Ҳар жой унга тор эди!
Ўзи ҳам заҳар ичиб,
Мангу уйқуга кетди.
Валекин  диёрини
Душмандан халос этди.
Гарчи ким беандиша,
Гарчи ким беор экан,
Ҳаттоки фоҳишада
Юрт ғурури бор экан!
Сен нима қилаяпсан,
Сен нима қилмоқ бўлдинг –
Шу юртни юртпарварлар
Қўлидан олмоқ бўлдинг.
Афсус, сенга ўхшаган
Дунёда озмас экан.
Тарихни ҳам ҳамиша
Ғолиблар ёзмас экан.
Айланмоқчисан, мана,
Ўшаларнинг бирига.
Ким ҳуқуқ берди сенга
Қомуснинг таҳририга?
Ўнта одам жамладинг,
Дединг: ажиб иш бўлди.
Ўзингга ном танладинг,
Номинг «ÑƒÐ¹Ò“ониш» бўлди.
Аммоки баринг ҳануз
Бемаъни мудроқдасан.
Чунки ўзинг туғилган
Тупроқдан йироқдасан.
Пинак билан алаҳлаб,
Айтдинг нима сўзларни,
Ўзинг юмуқ кўз билан
Очмоқчисан кўзларни.
Сен бу юртни бизлардан
Яхшироқ биласанми?
Уни  фақат  ТВда
Томоша қиласанми?
Халқ тақдири бизда деб
Кўкрагингга урасан.
Бир ўзингга бир тақдир
Яратолмай юрасан.
Ўзингга иймон тила,
Бундай юргандан кўра.
Бошингга оғир келди
Билган беш-олти сура...

14

Қайси йили бир мўғул
Қилган эмиш оҳ-нола.
Унинг илтижолари
Мана, сизга ҳавола:
«Ð­Ð¹ менинг Чингиз бобом,
Довюрак султон бобом!
Довруғи осмонда-ю,
Заминда нодон бобом!
Мозорингиз қаерда –
Ҳеч қачон билолмайман.
Энг буюк аждодимни
Зиёрат қилолмайман.
Балки у ер экинзор
Далага айлангандир,
Тупроғидан дон униб,
Ғаллага айлангандир.
Эҳтимол ўша замин
Тайёрага йўл бўлган.
Ёки қуш учиб ўтмас
Жазирама чўл бўлган.
Балки у манзил томон
Бирон кас юрган эмас.
Асрларким, бу қабр
Битта гул кўрган эмас!»
Гитлерни йўқотдилар –
Ундан асар қолмасин –
Мозорини нацистлар
Зиёратгоҳ қилмасин.
Нима эди Кортеснинг
Истилодан мақсади?
Олти марта кўмилди
Қарғиш олган жасади.
Мусиқачи Пагани
Гуноҳга ботганмиди:
Ҳақиқатан жонини
Иблисга сотганмиди?
Унинг тақдири ҳақда
Ўйга чўмган эдилар,
Тобутини ўн марта
Қазиб-кўмган эдилар.
Наполеон  тобути
Шу йўсин «ÑƒÑ‡Ð¸Ñ€Ð¸Ð»Ð´Ð¸»:
Елена  оролидан
Парижга кўчирилди.
Ёки Колумб тобути
Бир жойда оз вақт турди;
Жасади ҳам ўзидек
«Ð¡Ð°Ñ‘ҳат» қилиб юрди.
Кромвел қисматига
Хунук тамға босдилар:
Жасадини қабрдан
Олиб, дорга осдилар.
Қароқчилар наздида
Ниҳоят қиммат эди
Машҳур Чарли Чаплиннинг
Қўрғошинли тобути.
Ўғриларга бошпана
Озод Швейцария.
Тобут қайтарилади
Катта пул берса бева.
Аммо комик юлдузнинг
Рафиқаси бас, деди.
Эрим менинг қалбимда,
Тобутда эмас, деди!
Эй инсон, не топасан
Осмонга етса додинг?
Айт, сенинг ҳам қалбингда
Яшайдими аждодинг?
Ҳар ният замирида
Қандайдир саодат бор.
Масалан, гуржиларда
Ажойиб бир одат бор:
Кимнинг ўғли билмаса
Шота Руставелини,
Бу хонадоннинг сира
Бўлмас эмиш келини.
Шунинг учун ҳар йигит
Қаҳрамонни билади:
Йўлбарс терисин кийган
Паҳлавонни билади.
Биз ҳам матонат билан
Турсак бошқа сўз йўқ деб:
Навоийни билмаган
Йигитларга қиз йўқ деб!
Балки улар шу йўсин
Қартадан тийиларди.
Эгнига ҳам ёқали
Кўйлаклар кийиларди.
Онгига  адабиёт
Билан нур қуйиларди.
Қизлар ҳам ўйин эмас,
Меҳр-ла суйиларди.
«Ð¢Ð¸Ñ€»Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð° милтиқ ўқи
Дам-бадам отиларди.
Кафеларда пиволар
Сал камроқ сотиларди.
Келажак қурамизми
Қотиб турганлар билан;
Қулоғига қурилма
Тиқиб юрганлар билан?
Кўнглингизга ишқ бирон
Орзуни солмадими?
Билярд таёғин ушлаб,
Қўлингиз толмадими?
Тошларни луза ичра
Туширмоқ муҳиммиди?
Ё билимни озгина
Оширмоқ муҳиммиди?
Навоийни англаган
Ёмон йўлга кирмайди.
Тонггача шақирлатиб
Нарда-парда сурмайди.
Орамиздан бир-икки
Удумлар арияпти.
«ÐÐ»Ð¿Ð¾Ð¼Ð¸Ñˆ»Ð½Ð¸ ёд билган
Бахшилар қарияпти.
Сен рэплару рокларнинг
Бенафлигин англагин.
Ота-бобонг куйлаган
Достонларни тинглагин.
Ҳакимбекнинг манзили
Бўлганда чуқур зиндон,
Уни халос этмоқ-чун
Келган эди Қоражон.
Шу дамда мард Алпомиш
Бир оз хаёлга тўлди,
У узатган арқонга
Осилиб чиқмас бўлди.
Сен бунинг боисини
Бир ўйлаб кўрганмисан?
Биргина ўзинг мардлик
Чоҳига кирганмисан?
Айт қани, бундай ғурур
Яна қай элатда бор?
На ўша  «ÐžÐ´Ð¸ÑÑÐµÑ»,
На «ÐœÐ°Ò³Ð¾Ð±Ò³Ð¾Ñ€Ð°Ñ‚»Ð´Ð° бор!
Бу эпоснинг ҳаммага
Бахш этар суруридир;
Бир миллатнинг осмонга
Тенглашган ғуруридир!

15

Сен юртни асраш учун
Аввало сев онангни.
Усиз қолдира кўрма
Ўз уйингни, хонангни.
Мен бу билан беҳуда
Қийнаганим йўқ жонни.
Бир «ÐºÐ»Ð°ÑÑÐ¸Ðº» дўстим бор,
Ёқтиради меҳмонни.
Унга қисмат негадир
Меҳр бермай, пул берди.
Ақл бермай, қалбига
Кўринмас бир ғул берди.
Хуллас, ўша ўртоғим
Йўқлаб келди бир куни.
Деди: «Ð¯Ð½Ð³Ð¸ уй қурдим,
Бир бориб кўргин уни!
Ҳамма томон классик,
Деворларни ганж қилдим.
Биласанми бу учун
Неча доллар харж қилдим?
Кечга томон ўта қол,
Бормай қолма ишқилиб.
Тонггача ўтирамиз
Бир «ÐºÐ»Ð°ÑÑÐ¸Ðº» ош қилиб».
Қисқаси, оқшом маҳал
Унинг уйида эдим.
Шошиб қилинган ошни
Гап билан бирга едим.
Кейин кирдик мақтаган
«ÐšÐ»Ð°ÑÑÐ¸Ðº» хонасига,
Таққа қотиб қолгандим
Унинг остонасида.
Тўрт тарафда кўзларни
Оғритар ҳолат эди:
Девор эмас, ҳар томон
Ранг-баранг сурат эди!
Буни лол қолдирдим деб,
Ўртоғим кўп шод бўлди.
Гўё беш-олти кило
Вазндан озод бўлди.
Охир раҳми келдими,
Билсин деб бола пақир,
Таништира бошлади
Расмларни бирма-бир:
«Ð›ÐµÐ¾Ð½Ð°Ñ€Ð´Ð¾ да Винчи,
Бу ҳақда кўплар ёзган.
«ÐœÐ¾Ð½Ð° Лиза» расмини
Мана шу рассом чизган.
О, мана бу Шекспир,
Қўшиқ бўлиб яралган.
Мопассаннинг мўйлови
Қара, қандай буралган.
Буниси Конан Дойл,
Шерлок Холмс автори.
Энди... Мэрилин Монро...
Мен унинг ҳаваскори!»
Қисқаси, бу «Ð¼Ð°ÑŠÑ€ÑƒÐ·Ð°»
Бир соат этди давом.
Мезбон терлаб кетганди
Уни қилгунча тамом.
Аслида-ку бу хона
Руҳ билан тўлган эди;
Расмдаги шахсларнинг
Ҳаммаси ўлган эди.
Улар чиройли эди,
Улар фақат жим эди.
Бирдан эсимга тушди:
Дўстим ғирт етим эди.
Мен бошладим суҳбатнинг
Маслаҳатли қисмини:
«ÐÐ¸Ð¼Ð° учун қўймадинг
Ота-онанг расмини?»
Дўстим ҳайрона боқди,
Киприклари бир ўйнаб.
Сўнгра бирдан тутоқди:
«Ð“апиряпсанми ўйлаб?
Отам ва онам оддий
Деҳқон ўтган бир умр.
Бу ердаги шахсларнинг
Бари оламга машҳур!»
Хуллас, бу гал ташрифим
Ўртоғимга ёқмади.
Шундан кейин у менга
Қайрилиб ҳам боқмади.
Гарчи сўнги топилмас
Ўйлар билан банд эдим,
Нимагадир мен усиз
Қолишдан хурсанд эдим.
Айтгим келарди аммо:
Шу юзинг ҳам юзмиди?
Бетайин Леонардо
Отангдан азизмиди?
Сен мақтаган Мопассан
Бўйдоқ бўлган, ғар бўлган.
Драматург  Шекспир
Аввал отбоқар бўлган.
Нима учун, эй жўра,
Камситасан деҳқонни?
Хўш, қайси бир аллома
Ихтиро қилган нонни?
Онанг сурати қолиб,
Қайси юзга қарайсан?
Қайси актрисанинг
Жазманини санайсан?
Ватан ҳам бир онангдир,
Ишончини оқлагин.
Сен уни девордамас,
Юрагингда сақлагин!

16

Ёлғиз бўлса одамзод,
Даврон сурмас, дейдилар.
Оёғингга  бесабаб
Тикан кирмас, дейдилар.
Беш нон билан беш минг кас
Тўйганига сабаб бор,
Хизрнинг ёш болани
Сўйганига сабаб бор.
Машрабнинг дор остида
Кулиши ҳам сабабли.
Товуснинг ўз патини
Юлиши ҳам сабабли.
Айтгин аммо, Суданнинг
Бугунига сабаб не?
Афғоннинг кўкка ўрлар
Тутунига сабаб не?
Ливиянинг қулаган
Тузуми кимга керак?
Эроннинг «Ð³Ð°Ð¿ қайтарар»
Тизими кимга керак?
Қайси маҳорат учун
Олқишлаймиз инсонни –
Юз метрдан бехато
Уради деб нишонни.
Кольт тўппонча яратиб,
Қувончга тўлган эди.
Армияга бормасдан,
Полковник бўлган эди.
Гарчи инсон у билан
Қиради бир-бирини,
Бироқ билмас ҳали ҳам
«ÐšÐ°Ð»Ð°ÑˆÐ½Ð¸ÐºÐ¾Ð²» сирини.
Харитада йўқ, аммо
Сайёрамизда мавжуд
Дунёдаги энг махфий
«Ð­Ð»Ð»Ð¸Ðº биринчи ҳудуд».
АҚШнинг бу зонаси
Гарчанд «Ð±ÐµÑŽÑ€Ð°Ðº» эмиш,
Тараққиёт  туфайли
Инсонга керак эмиш.
Чунки бу ерда сирли
НУЖлар ўрганилармиш,
Турли-туман самовий
Кучлар ўрганилармиш.
Инсон, қўлингдан келса,
Аввал ўрган ўзингни.
Ҳақнинг қошида туриб,
Каттароқ оч кўзингни.
Одам яратамиз деб
Олқишлар бир-бирини.
Лек англолмай овора
Бир ошқозон сирини.
Расул ҳожатхонага
Чап оёқ-ла кир, деди.
Буни ўқиб, баъзи бир
Олимлар кулган эди.
Лекин бунинг боисин
Билди-ю, ҳайрон бўлди.
Ҳайронлиги тугагач,
Мўмин-мусулмон бўлди.
Аввало на Одамни,
На очунни яратди;
Ҳаммасидан илгари
Кофу Нунни яратди.
Кун деди – бўлгин деди,
Ҳар нарса пайдо қилди,
Фаякун – бас, бўлди, деб
Оламни бино қилди.
Ўтдан яралган эди
Музаккар ва муаннас;
Бири илонга ўхшар,
Иккинчиси чаён, бас.
Иккиси жуфт бўлди-ю,
Жинлар туғилди ногоҳ.
«Ð‘из жинларни оловдан
Яратдик», деди Оллоҳ.
Бугун олов қоплаган
Ерларда ҳам жин борми?
Ўт ичида яшаган
Одамларга кун борми?
Нега ўйламаяпсан
Озод инсониятни;
Олти минг олти юзу
Олтмиш олти оятни!
Бир замон башарият
Ташна-ю абгор эди,
Мусонинг таёғи-ла
Чиққан сувга зор эди.
Сув бугун уммонларда
Пишқириб садо қилар,
Неча минглаб инсонни
Уйидан жудо қилар.
Сув қайтариб берсинми
Гап уқмас нодонларни –
Бермуд учбурчагида
Йўқолган инсонларни.
Ким тарихга қайтганмиш,
Ким кўрганмиш эртани.
Бирортаси бесабаб
Бўладими, айт қани!
Нега Гаитида ер
Силкиниб, офат келди?
Минг-минглаб ўлимлардан
Сўнг яна ўлат келди.
Океан ўртасига
Сен ёрдам қилолмайсан.
Нима эди уларнинг
Гуноҳи – билолмайсан!
Қўй, ўзингни қийнама,
Буни билар бир Зот бор;
У истаса, ҳаёт йўқ,
У истаса, ҳаёт бор!
У ҳар айтар сўзингни
Ҳақ сари йўлла, деди.
Қиёмат бўлмасидан
Қўшнингни қўлла, деди.
Мана, катта ўрмонда
Яшарди икки ўртоқ.
Бири сўқир, бирида
Йўқ эди икки оёқ.
Ўртоқ эмас, аслида
Улар ғирт ағёр эди.
Гўё адоқсиз ўрмон
Иккисига тор эди.
Бир куни ўт кетди-ю,
Ёна бошлади ўрмон.
Ҳамма томон аланга,
Тутунга тўлган осмон.
Кўр ҳар томон сапчийди –
Таваккал юрар эди.
Ё оловга ва ёки
Дарахтга урар эди.
Мажруҳ эса оташдан
Қочмоқ бўлмасин ҳарчанд,
Ёнғин унинг йўлини
Қилар эди дарров банд.
Сўқир деди: «Ð‘у ердан
Чиқмоқнинг бор бир йўли:
Ҳозир иккимизга ҳам
Керакдир дўстлик қўли!
Кел, елкамга ўтир тез,
Мен сенга бўлай оёқ.
Кўзим бўлиб кўрсатгин –
Қаерда хавфсиз сўқмоқ».
Хуллас, олов қоплади
Ҳўл-қуруқли ўрмонни.
Лек иккиси келишиб,
Асраб қолишди жонни.
Шундай экан, эй ағёр,
Кел, қўлинг узата қол.
Ёруғ келажак сари
Дўстингни кузата қол!
Ким қорнига, ким эса
Қадри учун йиғлайди.
Гўёки  иккитаси
Бир дунёга сиғмайди.
Эй инсон, ёнингдаги
Одамни авайлайсан;
Бу билан сен курраи
Оламни авайлайсан.
Асрамоқчи бўлганинг
Олам ёви бўлса-чи?!
Ва унинг саёҳати
«ÐžÐ´Ð°Ð¼ ови» бўлса-чи?!
Ботсанг ҳамки гуноҳга,
Бошқа йўлни кўргунг эп;
Юзланасан Оллоҳга:
«Ð¤Ð°Ð½Ñ‚ақомна минҳум» деб.

17

Мен бировни беҳуда
Инсофга чақирмадим.
Нима учун муҳаббат
Ҳақида гапирмадим?
Нимани ошкор қилиб,
Нимани хаспўшлаймиз?
Кел, буни ҳам бир оддий
Ҳикоядан  бошлаймиз.
Бўйи етган бўз бола
Бир қизни кўриб қолди.
Маҳлиё бўлиб унга,
Орқасидан йўл олди.
Таққа тўхтади бирдан,
Бурилиб, сўради қиз:
«ÐÐµÐ³Ð° менинг ортимдан
Эргашиб келаяпсиз?»
Йигит дер: «Ð‘ир кўришда
Севиб қолдим деганлар
Эҳтимолки минг карра
Ҳақиқатгўй эканлар!
Мана, менда исботи,
Бунга дуч келган ўзим.
Сизни бахтли қиламан,
Чиндан, йигитлик сўзим!»
Бир оз ўйга ботган қиз
Деди: «Ð¡Ð°Ð» шошмай туринг;
Ортимдан синглим келар,
Уни ҳам бир бор кўринг».
Тўхтаб, ортга қайрилган
Йигит қилди эътибор,
Лекин орқа томонда
На қизу на бир зоғ бор.
Қадамин шаҳдам қилиб,
Етиб олди қизга тез.
Деди: «ÐÐ»Ò“он гапириб,
Нимага эришдингиз?»
Қиз айтди: «Ð¡ÐµÐ²Ð°Ð¼Ð°Ð½ деб
Ортимдан югурдингиз.
Аммо нега қайрилиб,
Синглимни қидирдингиз?
Мени чиндан севсангиз,
Кўнглингиз тўқ бўларди;
Бошқа бир қизга қараш
Истаги йўқ бўларди!»
Сен ҳам муҳаббат ҳақда
Бир нима билармисан:
Ёринг қайга қарайди –
Эътибор қилармисан?
Дил берган одамингни
Бир марта синадингми?
Ё у билан икки-уч
Панада тунадингми?
Ишқ синови деса, ким
«Ð“улистон»Ð½Ð¸ эслайди.
Ҳазрат Навоий эса
Шайх Санъонни эслайди.
У бир тарсо аёлга
Ошиқ бўлиб қолди-ю,
Унутди – дунё нима,
Унутди – нима уйқу.
Қиз уни синаш учун
Бир сўзда муқим турди:
Каломуллоҳни ўтга
Ташлайсан, деб буюрди.
Шайх ўн мингта муридин
Кўзларини  ёшлади:
Каломуллоҳни  ўтга
Иккиланмай ташлади.
Лол қолди бутун дунё:
Бу қанақа иш эди?
Ҳеч қайси қалбда гўё
Такрорланмас ишқ эди!
Қиз деди: «Ð‘у наҳотки
Шундай ишқи бор одам?!
Ахир, унга кам эрур
Олам султонлиги ҳам.
Мен бундай ишқ қошида
Бошимни эгадурман:
Аввал муслима бўлиб,
Сўнг унга тегадурман!»
Мана Оллоҳ карами –
Чин ишқ учун иноят.
Минг йилларки, тилларда
Достондир бу ҳикоят.
Сен бу каби ҳикматни
Яна қайда кўргандинг?
Ҳаттоки муҳаббатни
Фанга солиб ўргандинг.
Ҳар нарсага гап топдинг,
Барига рухсат дединг.
Дон Жуан қисматини
«Ð›ÑƒÐ´ÑƒÑ муҳаббат» дединг.
Яна уни ажратдинг
«Ð­Ñ€Ð¾Ñ»Ð³Ð°, «Ð¼Ð°Ð½Ð¸Ñ»Ð³Ð°.
Хуллас, ҳавола қилдинг
Нима келса мияга.
Энди муҳаббатни ҳам
Бўлим ва боб қиларсан.
Лекин Ҳаққа аталса,
Қандай хароб қиларсан?
Қани ҳамма яшаса
Сокин «ÑÑ‚орге» билан.
Эркак бир бор уйланса,
Аёл битта эр билан...
Вафосизлик бўлмаса,
Талоқ бўлмаса эди.
Мажнун етиб келгунча,
Лайли ўлмаса эди...
Эдгар По синфдошин
Онасини севганди,
Унга ишқ изҳор қилиб,
«Ð¡ÐµÐ²Ð°Ð¼Ð°Ð½» ҳам деганди.
Ўғлим деган боланинг
Ишқин ҳазм қилолмай,
Аёл ўзин ўлдирди
Не қиларин билолмай.
Айт-чи, бу муҳаббатнинг
Қайси бобига мансуб?
Ё фанда очасанми
Яна бир янги қутб?
Ёки энди ўн саккиз
Ёшга етиб қолган қиз
Олтмиш ёшли Эбенни
Севганига не дейсиз?
Беттина-чи, йигирма
Еттига тўлган эди,
Қария  Гётега
Маҳбуба бўлган эди.
Ё шу ёшда Камилла
Нимани эсга олди;
Ўлим тўшагидаги
Гейнени севи қолди!
Қисқаси, муҳаббатни
Рангга солиб бўлмайди.
Ёки бирор янгича
Фанга солиб бўлмайди.
Кимларгадир бу йўлда
Яшамоқ осон эмас;
Чунки жонони учун
Ўзин жони жон эмас!
Рус элида бир шоир
Севгиси рад қилинди.
Ўшанда муҳаббатнинг
Қадри унга билинди.
Бир ишқий китоб тузиб,
Қизга юборган эди,
Хуштори мактуб ёзиб,
Изҳоринг қабул, деди.
Лекин бечора шоир
Бошқа шеър ёзолмасди,
Ҳаттоки никоҳ учун
Муҳр ҳам босолмасди.
Чунки у ўйган эди
Қўл терисини шилиб,
Китобга қўйган эди
Уни муқова қилиб.
Нодон ўрис, ўзингга
Ёмонлик тилайсанми?
Шу мажруҳ қўлинг билан
Ёр сочин силайсанми?
Нега Оллоҳ бахш этган
Танни сақламас бутун;
Уни қурбон қилади
Бандаси банда учун.
Қайс Лайлининг биргина
Юзини севганмиди?
Ё  Атаба  сингари
Кўзини севганмиди?
Дарвоқе, у аёлга
Бир чопар кетказдилар,
«ÐÑ‚аба сенга ошиқ»
Деб хабар етказдилар.
Сўрди аёл: «ÒšÐ°ÐµÑ€Ð¸Ð¼
Ёққан экан, айт қани?»
Жавоб қилди: «ÐšÑžÐ·Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð½Ð³
Мафтун этмишдир уни».
Аёл икки кўзини
Ўйиб, лаганга солди.
Чопарга тутқазди-ю,
Тағин тайинлаб қолди:
«ÐœÐ°Ð½Ð°, мен унга севган
Кўзини қилдим туҳфа.
Шунга қараб ўтирсин,
Бошқа қилмай безовта».
Атаба бу ҳолатдан
Кўп изтироб ютганди.
Тавба қилиб, Оллоҳнинг
Каломини тутганди.
Ҳар бир кесилган мато
Байроққа айланмади.
Не-не гўзал сийналар
Тупроққа айланмади.
Кўзингни оч, эй басир,
Жисмга ошиқ бўлма.
Инсондаги бирон бир
Қисмга ошиқ бўлма!

18

Бир файласуф фикри бор
(Бу ҳам битта илмдир):
Билим тугаган жойда
Билимсизлик билимдир!
Сен билишга эътибор
Қилмаслигинг билмайсан,
Ўзинг ҳақда ҳеч нарса
Билмаслигинг билмайсан.
Римликлар радиодан
Янгилик тинглар, бироқ
Ўша  Микеланжело
Фрескаси  афзалроқ.
Унга боққан одамлар
Айтишади то ҳануз:
«Ð˜Ð»Ð¾Ð½ қорайибдими,
Демак, ёмғир кутамиз!»
Сигир билан беллашди
НАСАдаги  аппарат –
Об-ҳавони олдиндан
Айтиш керак, марҳамат!
Бу беллашув чоғида
Қорамол тенгсиз бўлди:
Аниқликда бу ҳисоб
Ўн тўққиз-саккиз бўлди!
Балтимор газетаси
Баридан ўзган эди:
Олти йил об-ҳавони
Адашмай ёзган эди!
Аслида бу уларни
Аввал кулдирган экан,
Чунки башоратларни
Мушук билдирган экан!
Расулуллоҳ ҳам мушук
Уйқусини бузмаган.
Айтасанми: у киши
Об-ҳавони сезмаган?
Қайси йили мен тоғда –
Қишлоқда бўлдим меҳмон.
Уй эгаси сўзланди
Йиғиштиргач дастурхон:
«Ð­Ñ€Ñ‚алаб қайтолмайсиз,
Ёмғир ёғиб, сел келар.
Қария қўшнимиз бор,
Буни олдиндан билар».
Кулиб қўйдим, эҳ, сизлар
Ниҳоят содда, дедим.
Ҳавони қаранг, қандай
Иссиқ, озода, дедим.
Осмонга назар солинг,
Булут ҳам йўқ бир парча.
Қаердан келар улар
То эрталаб бўлгунча?..
Бироқ тонгда ёмғирнинг
Шовқинидан уйғондим.
Пишқириб оққан селнинг
Тошқинидан уйғондим.
Кейин чолдан сўрадим:
«Ð‘у бирон кароматми?
Ёки эртанги кунни
Кўришдан аломатми?»
Кулди: «ÐœÐµÐ½ на китоб, на
Тушларни кузатаман,
Шунчаки ҳайвонларни,
Қушларни кузатаман».
Тангри ўзи биз учун
Аломатлар беради.
Фақат буни чин дилдан
Истаганлар кўради.
Сен Оллоҳнинг амрини
Бузишни-да билдинг эп:
Остонадан ҳатладинг
«Ò²ÑƒÑ‚та» эмас, «Ò³Ð¸Ð½Ñ‚а» деб.
Майна ортидан келган
Вабо ҳам тақдир эди.
Деворларни қулатган
Сен эмас, такбир эди.
Ё қуёшни ботишдан
Тўхтатган сен эдингми?
Калимуллоҳга сабр
Ўргатган сен эдингми?
Ҳали оёқ қўймаган
Қадамни билганмидинг?
«Ð‘ошига мой суртилган»
Одамни билганмидинг?
Шерлар билан қудуқда
Оч яшаган пайғамбар
Оллоҳга таъна қилиб
Сўз қотдими, биродар?
Шод кунингда дўстларни
Жамлаб, шароб ичасан,
Хаёлингда, истасанг,
Буроқ миниб учасан.
Бошингга кулфат тушса,
Изламай аломатни,
Иккиланмай бошлайсан
Тангрига маломатни.
Балки сен айбдормас,
Барини Ўзи қилди.
Инсон гуноҳи учун
Исони «ÒšÑžÐ·Ð¸» қилди.
Очиқ Китоб яратиб,
Ёзиб қўйган ҳам ўзи.
Бир олий мусаббаб бор –
Сабаблар сабабчиси.
У кимга узоқ умр,
Кимгадир Китоб берган.
Суйган элчиларига
Сендан кўп азоб берган.
Биринчи оташпараст
Биринчи қотил эди;
У Одамнинг биринчи
Боласи Қобил эди!
Лут қавмнинг бошига
Келган дарддан қутилди.
Лекин ундан қутилиб,
Баттарига тутилди.
Қизи билан ётишин
Билганида бу инсон,
Ўзин олтингугуртга
Урмасмиди беомон?
Юнус балиқ қорнида
Зикрни унутмади.
Юсуф зиндон ичида
Шукрни унутмади.
Довуднинг қирқ ўғлини
Олганини биласан.
Айюбнинг не дард билан
Толганини биласан.
Сулаймоннинг пойига
Ўлик бола ташлади.
Иброҳимга амр этиб,
Жон жойидан ушлади.
Шайтон тортиб, этаги
Кўринганда пайғамбар,
Уни дарахтга қўшиб
Арралаб ташладилар.
Жиянин никоҳига
Олмоқчи бўлган Ҳаддор
Адолатли Яҳёни
Ўлдирган эди, ғаддор!
Сен сабрга бўйсунмай,
Нега ғўрлик қиласан?
МАДАД энг охирида
Келишини биласан.
Гарчи Айюб пайғамбар
Аёлини  суйганди,
Юз қамчи ураман, деб
Қасам ичиб қўйганди.
Яратган амри уни
Чорага бурган эди;
Юзта новдани боғлаб,
Бир марта урган эди.
Пайғамбарга тош отган
Бу Лаҳаб нима бўлди:
Оқибатда хор ўлиб,
Тошлар билан кўмилди.
Ё «Ð¾Ð»Ð¾Ð² отаси»Ð³Ð°
Ўтин қалаган жувон
Ўтиннинг арқонига
Бўғилганча берди жон.
Икки юзта туяни
Сўраганда Мутталиб,
Ёвуз Абраҳа бирдан
Савол ташлади кулиб:
«ÐœÐµÐ½ шаҳрингни – Каъбани
Вайрон қиламан десам,
Сен фақат туяларни
Бер, дея ўтирибсан?»
Мен туянинг эгаси,
Гапинг бекор, деди у.
Каъбани қўриқловчи
Эгаси бор, деди у.
Фили Маҳмудга қарши
Абобил қушлари бор,
Олтмиш мингта одамга
Отувчи тошлари бор...
Қуртлар емаганида
Сулаймоннинг ҳассасин,
Девлар ишга яна кўп
Қўшар эди ҳиссасин.
Аршнинг остида туриб
Қичқирганда бир хўроз,
Иккала  дунё  аро
Маълум бўлар бу овоз.
Бу Ҳақ каломин етти
Фалакка парвозидир;
Гўёки ўша Ҳазрат
Билолнинг овозидир.
Сенга аёнми бирор
Мавжудотнинг мамоти?
Айт-чи, нега тўкилди
Шамойилнинг қаноти?
Мағрибдан Машриққача
Подшолик қилди тўрт жон;
Иккитаси  кофиру,
Иккитаси мусулмон.
Бирортаси абадий
Ҳаётга эришдими?
Ё Жаброил сингари
Қанотга эришдими?
Гарчи замин гоҳ обод,
Гоҳ вайрон, абгор бўлган,
«ÐÐµÐºÐ¸ бор бўлган бўлса,
У орқали бор бўлган».
Ёки ишонасанми
Мўъжиза бўлса бешак:
Кўз олдингда тирилса
Узайр минган эшак.
Сулаймон оқ отларни
Нимага қирган эди –
Ҳақ амрини улардан
Зиёда кўрган эди.
Сувоъ нима, Вад нима,
Яғусу  Яуқ  нима –
Баридан устун келди,
Чўкмади битта кема.
Бу дунёда ҳар бир иш
Имкон билан бўлади;
Қуръон билан бўлмаса,
Султон билан бўлади!

19

Қайси бир замонада
Бор эди одил қози.
Қилган барча ҳукмидан
Элу юрт эди рози.
Бир кун унинг атрофин
Даъвогарлар ўрашди.
Бир боланинг онасин
Аниқлашни сўрашди.
Бечора бола қўрқиб,
Лабларини тишлаган.
Унинг икки қўлидан
Икки аёл ушлаган.
Иккиси ҳам боланинг
Онаси менман, деди.
Қозикалон бағоят
Билимдон одам эди.
Деди: «Ð­Ð¹ заифалар,
Бу иш жуда мушкулдир.
Мен учун ҳар бирингиз
Айтган гаплар маъқулдир.
Оналар иккита-ю,
Бироқ битта боламиз.
Шунинг учун болани
Тенг иккига бўламиз!
Менинг бу қароримга
Бўйсунмасдан нетасиз?
Ҳар бирингиз ярмини
Олиб, уйга кетасиз!»
Бундан биринчи аёл
Шунчаки ҳайрон қолди.
Иккинчиси тиз чўкиб,
Йиғлади, фарёд солди:
«ÐœÐµÐ½ унинг онасимас,
Мен ёлғончи, гуноҳкор!
Болани олиб кетсин,
Унга берманглар озор!»
Шу йўл орқали қози
Узоқни кўрган экан.
У болани иккинчи
Аёлга берган экан...
Инсон, бугун қилмишинг
Ўзингга ярашарми?
Сени ҳам болам дея
Оналар талашарми?
Нима ҳол, умидвори
Билганим террор деса.
Она бундай фарзандни
Туққаним бекор деса!
Бу кунни билганимда
Пушаймон қилмасмидим;
Сен томон кўксим тугул
Қўлим  узатмасмидим.
Сен тутган «Ð˜Ð¹Ð¼Ð¾Ð½Ð³Ð° йўл»
Қайси йўлга бошлайди?
Яна нечта онанинг
Кўзларини ёшлайди?
Расул фаранг юртига
Борганини айтганди.
Бир аварнинг уйида
Меҳмон бўлиб қайтганди.
Анча аввал шу ердан
Қўним топганмиш мезбон.
Аммо унинг ватани
Ҳисобланар Доғистон.
Билса, қариндошлари
Кўп экан, йирик экан.
Ҳатто, болам ўлди деб,
Онаси тирик экан.
Унинг ҳаётлигидан
Дарак берганда Расул,
Тўй бошлаб юборишди
Қувончдан бутун овул.
Айни базм авжига
Чиққан маҳалда кампир
Шоирни чақиртириб,
Деди: «Ð Ð¾ÑÑ‚ини гапир,
Унинг уйи чиройли,
Ўзи бадавлат, дединг.
Ўғлим билан сен қайси
Тилда гаплашган эдинг?»
Шоир айтди: «ÐœÐµÐ½ анча
Бўлдим бошида сарсон;
Мен русча, у фарангча,
Ўртамизда таржимон».
Кампир деди: «Ð‘иласиз,
Улуғ ёшга тўлганман.
Ўғлим учун қачонлар
Аза очиб бўлганман.
Адашибсан, эй Расул,
Айбинг ундан кам эмас.
У сенинг суҳбатдошинг,
У менинг болам эмас!
Бизни буюк яратган
Худойимга қасамлар,
Она тилин унутган
Болам йўқдир, одамлар!»
Сен-чи, тилингга қўшиб
Элингни унутдингми?
Тобутдан чиқиб турар
Қўлингни унутдингми?
Инсон, онанг сен учун
Минг тирилиб-ўлгандир.
Ҳатто Нуҳ тўфонидан
Асрамоқчи бўлгандир.
Сен эса қабоҳатга
Нега йўл очаяпсан?
Ҳаттоки ўз онангни
Қутқармай қочаяпсан.
Қара-я, қандай тўлди
Миянгдаги бўшлиқлар:
«ÐžÑ‚а ҳам, она ҳам йўқ!
Бордир фақат бошлиқлар!»
Гарчи гўдакликдаги
Бешигингга сиғмайсан,
Нима учун ўз уйинг,
Эшигингга сиғмайсан?
Ватан аввал ўша уй –
Остонадан бошланар.
Жаҳаннамга  аввало
Ватансизлар ташланар!

20

Довуд пайғамбар бир кун
Каптарни қувиб борди.
Қува-қува, билмайин
Бир уйга кириб борди.
Ҳовлининг ўртасида
Чўмиларди бир жувон.
Унинг нозик бадани
Чиройли эди чунон.
Пайғамбарнинг қалбини
Ажиб ҳис чулғаб олди;
Оллоҳнинг имтиҳони
Олдида ожиз қолди.
Уйга қайтиб ўйлади:
Бу аёл зебо экан.
Билса, эри жиҳодда,
Жангчи Уриё экан.
Фармон берди: «Ð£Ñ€Ð¸Ñ‘
Уйга қайтиб келмасин.
Ўша ёқдан яна бир
Жиҳод сари йўллансин!»
Учинчи уруш маҳал
Уриё шаҳид бўлди.
Довуд унинг бевасин
Уйига олиб келди.
Барчадан олқиш олиб,
Унга уйланди наби.
Хотиржам яшар  эди
Ҳамма бахтлилар каби.
Бир кун кутилмаганда
Кириб келди икки кас.
Деди бири: «ÐœÑƒÐ°Ð¼Ð¼Ð¾
У қадар қийин эмас.
Менинг битта қўйим бор,
Рўзғорим шунга боғлиқ.
Мана бу шеригимда
Тўқсон тўққизта совлиқ.
Тағин менинг қўйимни
Ўзига олмоқ бўлар,
Совлиқларин сонини
Юзга етказмоқ бўлар».
Довуд деди: «ÐŽÐ·Ð¸Ð½Ð³Ð³Ð°
У дунёни торайтдинг.
Бечоранинг бир дона
Қўйига кўз олайтдинг.
Мен сенинг ниятингда
Шайтонни кўражакман.
Бу даъводан кечмасанг,
Оғзингга уражакман!»
«Ò²Ð°Ð²Ð¾Ð»Ð°Ð½Ð¼Ð°, сен менинг
Оғзимга уролмайсан.
Нега ўзинг қўл урган
Қилмишни кўролмайсан?
Бир кам юз хотининг бор,
Яна нега шайландинг:
Бир ғарибни ўлдириб,
Аёлига  уйландинг!
Майли, инсон қўл урар
Катта-кичик хатога.
Айт қани, қай биримиз
Лойиқдирмиз жазога?..»
Улар Оллоҳ йўллаган
Иккита малак эди.
Аммоки Пайғамбарнинг
Йўриғи бўлак эди.
Қисматига муҳр-ла
Битилган ўша жувон,
Чунки шу аёлидан
Туғилгандир Сулаймон.
Асли биз турфа эдик:
Қизил, қора, оқ эдик.
Зеро, яратган пайти
Аралаш тупроқ эдик.
Билсанг, Ҳазрати Нуҳдан
Шокирлик қолган эди,
Зикриё пайғамбардан
Зокирлик қолган эди.
Ўлим келса, ақл йўқ,
Таъма келса, шарм йўқ.
Ҳирс келганда, кўнгилда
Меҳр учун ўрин йўқ.
Токи кўксингда бедор
Уриб тураркан юрак,
«Ð­Ð¹ инсон ўғиллари!»
Сенларга нима керак?
Баъзида Ҳақ каломин
Шунчаки масал дединг.
Йиллар ўтиб, Исони
Ўпкаси касал дединг.
Мана, Ҳажжожи золим
Қирган эди инсонни –
Йигирма  йил  ичида
Юз йигирма минг жонни.
Сен нега ишонмадинг
Осмон тешилганда ҳам,
Иккита  дарё  суви
Бирга қўшилганда ҳам.
Юз йил ухлаб, Китобни
Қайта кўчирганда ҳам,
Лойдан ясалган қушни
Пуфлаб учирганда ҳам!
Қандай чора топасан
Ҳақ саволга тутса гар:
«ÐÐµÐ³Ð° бир-бирларингга
Ёрдам бермаяпсизлар?»
Сен шу каломни тингла,
Айлама ўзга иншо.
Кечикмас туриб англа:
«Ð¯Ñ„ъалуллоҳ мояшо».
Югурайлик йўлимиз
Фалокат тўсмасидан;
Оёғимиз остида
Харруба ўсмасидан.
Нима ҳолки, оёғин
Битта чумоли чақса,
Бутун бошли дарахтни
Қўпориб, ўтда ёқса!
Ҳозир на Минотавр,
На Дедал, на Икар бор.
На Расулни «Ð°Ð±Ñ‚ар» деб
Атагандан асар бор!
«Ð—уҳо» келгач англадинг
Бу бир Ҳаққа аён сир:
Ойнинг ўн беши ёруғ,
Ўн беши қоронғудир.
Ўзингча бу оламнинг
Эгасисан  сен  гўё.
Аммо Оллоҳ айтган-ку:
«Ð¨Ð°ÐºÑÐ¸Ð·, меники дунё!»
Сенга булбулнинг олтин
Қафаси керакмасми?
Исонинг жон бахш этар
Нафаси керакмасми?
Мусонинг мўъжизакор
Таёғини истарсан?
Балки ўша Искандар
Маёғини истарсан?
Семурғнинг қанотига
Мингинг келмаяптими?
Олимпнинг чўққисига
Қўнгинг келмаяптими?
Нималарни унутиб,
Нимага бўлдинг нойил?
Не дейсан тарозига
Чорлаганда Зуқойил?
Нега тўсқин бўласан
Оламнинг камолига?
Ёки сен ҳам муҳтожми
Урғочи чумолига?
Биттагина тариқни
Дарҳол ютсанг яхшими,
Тўққиз минг йил оғизда
Ютмай тутсанг яхшими?
Сен ўзингча узоқроқ
Яшамоқ ғамин ейсан.
Моъунда турган дарахт
Сарғайса, нима дейсан?
Ахир инсонни меҳнат,
Машаққатга яратган.
Ризқ учун кўкка эмас,
Замин узра таратган.
Нега ўйламаяпсан
Ҳисобот палласини?
Егинг келдими ёки
Шайтоннинг калласини?
Ўз бойлиги ютганди
Хўжайини – Қорунни.
Ўқимаган эдингми
«Ð›Ð°Ð´Ð°Ð¹Ð½Ð° маҳзарун»Ð½Ð¸?
У истади – харсангга
Жон берди, бўлди туя.
Мусога мадад берди
«Ð¥ÑƒÐ·Ò³Ð¾, ло тахаф» дея.
Энди сенинг кўзингдан
Ҳирсни сидиришсинми?
Иброҳимдек, томингдан
Туя қидиришсинми?
Гарчи замондошларим
Гувоҳига айландим,
Маслаҳатгўйларнинг энг
Маддоҳига айландим.
Биттагина сўзимга
Амал қилсангиз эшман,
Гўё Расул қўлидан
Хурмо олган дарвешман.
Асли мен ҳам сиз каби
Навоийга набира.
Фақат тинчлик бермайди
Бир гуноҳи кабира.
Бу саноқсиз инсоннинг
Кўксидаги оҳидир;
Ватанда яшаб, уни
Севмаслик гуноҳидир!

21

Бу диёрнинг бебаҳо
Кўп ботири бор эди.
Муҳаммад Юсуф деган
Мард шоири бор эди.
Ўша: чўпон мол сотса,
Қайғуга ботар, деди.
Юртини сотар бўлса,
Зиёли сотар, деди.
Билсанг, фаришталарга
Шайтон мударрис бўлган.
«ÐÑƒÑ€»Ð»Ð¸ илм олдим деб,
Нечалар даюс бўлган.
Ким оламга даъвогар,
Кимдир «Ð¶Ð°Ò³Ð¾Ð½ жаллоди».
Биз эса Шарқда ўтган
Алломалар авлоди.
Улар бошидан бирон
Фикрни туширмади.
Фақир бўлиб, тилидан
Шукрни туширмади.
Бобо Имом Исмоил
Ғариблардан қочдими?
Ёки ўзи бирон бир
Янги оқим очдими?
Ўттизта китоб ёзиб
Қуръоннинг тафсирида,
Нима учун Табарий
Эргаш демас бирига?
Ёки Ҳазрат Нақшбанд
Малак-ла келишганди:
Бир кулоҳ тикиб, олти
Дўзахга алишганди.
Ўзин на бир оқим, на
Ақидага  шайлади.
«Ð”аст ба кору дил ба Ñ‘Ñ€»
Дея меҳнат айлади.
Яссавий олтмиш учда
Ер остига кирганди,
Оллоҳ унга юз йилдан
Ортиқ умр берганди.
Аммоки бойиш учун
Йўл излаб юрганлар бор,
Эътиқодин  манфаат
Йўлига бурганлар бор.
Жаъфари Таррор учун
Қўл жуда зарур эди,
Чунки у олам аро
Машҳур киссавур эди.
Худонинг бир дўстига
На таом, на нон бердинг.
Очликдан ўлган эди,
Савоб деб кафан бердинг.
Эртаси у масжидинг
Меҳробига ёпилди.
Оллоҳ айтди: «ÐŽÐ·Ð¸Ð¼Ð´Ð°Ð½
Унга кафан топилди».
Саркий биёбон ичра
Қисматини кўрганди.
Оёғи шол Сирвоний
Азон пайти турганди.
Йиртқични тиззасида
Ухлатган Али Баккор
Демади: бу ишимдан
Менга нима фойда бор...
Илк бор жанг қуролини
Ихтиро қилган Идрис
Ўлмас туриб жаннатга
Кирганига не дейсиз?
Энди  бу  ёғи  тоза
Лафзга бориб тақалар.
Бу амрлар Оллоҳнинг
Номи билан аталар.
Насимий  ўлимига
Шу лафзни кафил қилдинг.
Ўзингча  Исони  ҳам
Маҳв этдинг – қатл қилдинг.
Аммо Масиҳ бундай хом
Хаёлни йўқ қилади.
Ҳали Яъжуж-Маъжужни,
Дажжолни йўқ қилади.
Сўнг Шомда роса қирқ йил
Подшо бўлиши керак.
Одам Ато қабрини
Қучиб ўлиши керак.
Эй ғанимим, сенинг ҳам
Озгина сабринг бўлсин.
Бирон  киши  зиёрат
Қилувчи қабринг бўлсин!

ХОТИМА

Ҳар кимни Ҳақ йўлига
Бошловчи тариқат бор.
Лек рамзлар ортида ҳам
Қандайдир ҳақиқат бор.
Болам, нега кўзимга
Тик қараб мунғаясан?
Сен Ҳумо қуш қаноти
Остида  улғаясан.
Биз афсус чекмас бўлдик
Саноқсиз гуноҳ қилиб.
Ҳақ каломи чарчади
Дўзахдан огоҳ  қилиб.
Эй аёл, сен нимага
Гуноҳга ботаяпсан:
Шу дунёда ўзингни
Оловга отаяпсан!
Эй инсон, бўйнингдаги
Қарзингни олдир, дейман:
Шу ВАТАНни болангга
Бус-бутун қолдир, дейман!
Сен бир элатни бошқа
Биридан устун дема.
Ёзганларимни фақат
Бир миллат учун дема.
Бизга заҳар қўшилмай
Келувчи  зиё  керак,
Террор деган балодан
Холи бир дунё керак!
Шунда ўзича диний
«ÒšÐ°Ò³Ñ€Ð°Ð¼Ð¾Ð½» йўқолади,
Тутанхамон тарқатган
Саратон  йўқолади.
Уламолар унвон деб
Тўрт томон югурмайди.
Инсон бошқа инсондан
Айб-нуқсон қидирмайди.
Зулайҳо ёш Юсуфга
Ошиқ бўлса, нима айб?
Мол  охури  Исога
Бешик бўлса, нима айб?
Бобонг кулбасин титиб,
Баланд уйлар қиляпсан.
Тинч замоннинг тинчини
Бузиб тўйлар қиляпсан.
Тангри сени ҳамиша
Эзгу ишга йўлласин.
Ҳар қадамингда Ҳазрат
Баҳоуддин қўлласин!
Озод яша, то абад
Йўлинг бўлсин мунаввар!
Қул ҳуваллоҳу Аҳад,
Омин! Оллоҳу Акбар.
Nom: Javob: "OGOHNOMA"
Yuborildi: Muhandis 20 Iyun 2013, 01:29:30
Jo'rabek Ramazonov
Nom: Jo'rabek Ramazonov ijodidan
Yuborildi: Muhandis 22 Iyun 2013, 23:18:38
Жўрабек РАМАЗОНОВ 1983 йил Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Матбуот ва телевидение соҳаларида ишлаган. Юзга яқин ҳикоялари, бадиий-публицистик материаллари республика даврий нашрларида эълон қилинган. 2008 йилда “Шайтондара” номли ҳикоялар тўплами чоп этилган. Айни кунда “Бойсун” газетасининг адабий бўлим муҳаррири.

*********
ЖОДУГАР

/Ҳикоя/


Ниҳоят, у икки ойдан бери кўксини ғижимлаб ётган тугунни ечмоқ ниятида оҳиста курсига чўкди. Юпқа ва рангсиз лаблари орасига сигарет қистирди. Кейин уни ўт олдиргач, оғзи-бурни аралаш тутун пуркай бошлади. У буларнинг барисини шу қадар ҳафсаласизлик билан бажардики, бир муддатдан сўнг ҳеч нимани эслай олмади. Ҳозир билгани, эслагани фақат шу – ёзиш керак!
Ёзмоқчи бўлган асарига “Жодугар” деб сарлавҳа қўйди. Лекин уни қандай бошлашни билмай, тағин хаёл уммонига ғарқ бўлди. Барибир ёзади! Ёвуз ва жирканч мавжудотнинг асл қиёфасини очиб ташлайди асарида. Барча кирдикорларидан ҳаммани огоҳ этади. Фақат кўксидаги оғриқ босилишини кутиши керак.
Бир оз чалғимоқчи бўлиб ўрнидан турди-да, дераза ёнига борди. Ташқарида ёмғир ёғаётганди. Айтарли кучли ҳам, майин ҳам деб бўлмайдиган ёмғир. Бироқ бу манзара томоша қилишга ҳам, ёзишга ҳам арзимайди. Унинг баён этмоқчи бўлгани мутлақо бошқа. Ана шу асарини ёзиши керак у. Бор маҳоратини сарфлаб, лозим бўлса, бешафқатлик билан ёзади. Фақат ҳозир курсига ўтириб, қўлига қалам олса бўлгани, қолгани силлиқ кечади.
Шу мақсадда ортига қайрилди-ю, турган жойида тошдек қотди: остонада жулдур кийинган, кўринишидан лўлини эслатадиган аллақандай қиз турарди. У эшикни очиқ қолдирганини эслолмади. Қизнинг кириб келганини ҳам пайқагани йўқ. Энг ажабланарли томони, нотаниш меҳмоннинг уст-боши қуп-қуруқ эди. Тўхта, ёмғир қачон бошланди ўзи? Афсус, буни ҳам билмайди. Демак, қиз анча вақтдан бери шу ерда турган. Қандай қилиб буни сезмай қолди-я? Аммо муҳими бунда эмас. Аллақандай ялангоёққа бунинг уйида нима бор? Ё ёмғирдан бекиниш учун кирдими? Яхшиси, фикрлари чалғимай туриб ул-бул садақа қилганича, бу жулдурвоқини ҳайдаб юбориши керак. Лекин… бунча ўтли бўлмаса кўзи! Қарашларининг хунуклигини айтмайсизми? Нима бўлганда ҳам оддий лўлига ўхшамайди.
– Салом! – деди қиз нигоҳини тикка унинг кўзига тикиб.
– Келинг…
У қиздан ижирғанаётган бўлса ҳам шу сўзни айтиши лозим эди. Меҳмон ортиқ такаллуф кутмай, ниҳоятда хотиржам тарзда тўғри столга томон қадам ташлади. Кейин суст ҳаракатда юқорисига “Жодугар” деб ёзилган қоғозни қўлига олди.
– Бу нима? – деб сўради. Бироқ товуш оҳангида қизиқувчанлик аломати зиғирча ҳам сезилмасди.
  Хўш, бу телба ким бўлди ўзи? Нима учун сен унга ҳисобот беришинг керак? Эркакча ҳақорат билан ҳозироқ уни қув сол! Аммо бунга журъат қилолмади.
– Мен асар ёзмоқчиман, – деди ўзи истамаган тарзда сўзларни дона-дона талаффуз қилиб.
– Нега бу ерда “Жодугар” деб ёзилган?
– Асар жодугар ҳақида бўлади.
– У қанақа?
– Ёвуз ва маккор, жирканч ва бераҳм…
– Бирор кишини ўлдирадими?
У тўсатдан даҳшатга тушди. Миясига зарба урилдими, қорнига тепки тушдими – дафъатан англолмади. Кўзлари фосфордек ялтираётган лўли қизга назар ташлаб, титроғи баттар ошди. Лўлининг кир кийимларида бутун жой йўқ, пахмоқ сочлари тўзғиган, юзлари қоп-қора. Лекин у нега сўроқ қиляпти? Нима учун садақа сўрамаяпти? Балки ҳали фол кўриб ҳам қўяр? Йўқ, бу майнавозчиликка чек қўйиш керак!
– Ҳали саволингиз кўпми? – деди кинояомуз.
– Сиз ҳам бирор нима сўрасангиз, жавоб бераман.
– Унда марҳамат қилиб айтинг-чи, ўзлари ким бўладилар?
– Мен жодугарман!
Ол-а! Қип-қизил жинни-ку бу! Бироқ нимасидир жодугарга ўхшайди. Йўқ, барибир унинг асарига қаҳрамон бўлолмайди. Унинг жодугари мана бундай алфозда – жулдур ва ялангоёқ эмас, у ҳам одамлардек, улардан дерли фарқ қилмайди, аммо қалби ёвузликларга тўла. У ўз ишини пухта бажаради. Аёвсиз қилмишларидан ҳеч ким хабар топмайди. Одамларни бўғизлайди, аёлларни зўрлайди… Биров бу ҳақда бир нима билсин-чи! Билолмайди!
– Сиз сал… хаёлпарастга ўхшайсиз, – деди у қизга “жинни” сўзини айтолмай.
– Эҳтимол. Лекин мен чиндан ҳам жодугарман. Айнан сиз ёзмоқчи бўлган жодугар!
– Қўйсангиз-чи, – деди кулимсираб. Бу тиржайиш ниҳоятда хунук чиққанини ўзи билмасди. – Мен ёзмоқчи бўлган жодугар… У эркак киши.
– Истасангиз, эркак қиёфасига киришим мумкин.
Тавба, роса пихини ёрганларидан экан-а бу сурбет қиз! Бироқ ҳар қандай сабр-тоқатнинг ҳам чегараси бўлади.
– Мендан нима истайсиз? – деди ярим жиддий нигоҳда.
Қиз унинг саволига парво қилмади. Кир панжалари билан стол чангини ушлаб кўрди.
– Шундай расво ерда ижод қиласизми? – деди яна унга қараб. – У ёқ-бу ёқни тозалашга вақтингиз ҳам йўқ бўлса керак. Уйлансангиз бўлмайдими?
У яна даҳшага тушди. Саволнинг бачканалигини қаранг!
– Эътиборингиз учун ҳозирча уйланишни хоҳламайман.
– Нима сабабдан?
– Менга хотин керак эмас, вассалом!
– Тўғри, – деди қиз бу сафар совуқ нигоҳини тўппа-тўғри унинг кўзига отиб. – Шунинг учун ҳам ўз хотинингизни ўлдирдингиз!
Бу лўли деганларининг ҳаммаси шунақа қайсар ва телба бўладими? Лорка ҳам, Есенин ҳам яшаб ўтган экан-да лўлиларни кўрдим деб. Мана сизга уларнинг энг тентак зурриёди!
– Ҳаддингиздан ошяпсиз! – деди овозини баландроқ кўтариб. – Қаёқдан келиб қолдингиз? Сизга нима бор ўзи менинг уйимда? Жодугар бўлсангиз ўзингизга, энди бир туёғингизни шиқиллатиб қолинг-чи!
Қиз унинг пўписаларига парво қилиш у ёқда турсин, юзида бирор ўзгариш ҳам содир бўлмади. Кир бармоқлари  билан ёноғига тушган сочини орқага ташлади-ÑŽ, хунук кўзлари янада ёрқинроқ кўрина бошлади.
– Одамларни ўлдириш сизга завқ бағишлайдими? – деб сўради хотиржам оҳангда.
– Мен ҳеч кимни ўлдирмаганман!
– Ундай бўлса, хотинингиз қаерда?
– Қишлоққа кетган.
– Нега икки ойдан бери қайтмаяпти?
У жаҳл билан сўкинди. Сигарет қутисига қўл чўзганида бармоқларининг титраётганини ҳис қилди. Шу пайтгача ўзини бамайлихотир тутишга уриниб келган бўлса-да, айни дам кўксидаги оғриқ бир поғона кўтарилгандек туюлди.
– Саволимга жавоб бермадингиз, – деди қиз ҳиссиз ва ҳаяжонсиз товушда.
Бирдан унинг қалбида қизга нисбатан мислсиз нафрат уйғонди. Ҳозироқ унга ташланиб, бош чаноғини мажақлаб ташлаш истаги туғилди вужудининг аллақайси бурчагида. Кўзлари ёниб, юзлари қизиб, титроқ исканжасида ана шундай журъат туғилишини кутди. Журъат туғилмади.
– Йўқол! – деди ғазаб билан, қизга қарамай. – Умрим бино бўлиб сен каби жирканч аёлни кўрмаганман.
– Мен жодугарман! – такрорлади қиз.
– Ёлғон! Ҳаммаси ёлғон! Кўча-кўйда санқиб юрган лўли қизсан сен! Худо урган ғирт телбанинг ўзгинасисан!
Қизнинг бирор аъзосида тариқча ҳам ўзгариш зоҳир бўлмади. Ҳамон юзлари маъносиз, кўзлари совуқ, аммо қарашлари оташли эди.
– Сиз ўзингизни ҳам алдамоқчи бўляпсиз, – деди ўрнидан жилмай. – Менинг жодугарлигимга ҳам, ўзингизнинг қотил эканлигингизга ҳам ич-ичдан ишоняпсиз. Лекин буни тан олишга қалбингиздаги қўрқув, худбинлик ва ёвузлик йўл бермаяпти.
– Етар! – унинг ғазаби энди сўнгги нуқтасига кўтарилган эди.
– Жаҳл билан ўзингизни овутмоққа уринманг. Ҳатто вақт ҳам сизни даволай олмайди. Сиз учун энди бошқа йўлнинг ўзи йўқ. Барчасига иқрор бўласиз. Хотинингизни бўғиб ўлдирганингизни, дара орасидаги ғорга кўмганингизни ҳаммага айтасиз.
Унинг нафаси бўғилиб, мадорсизлана бошлади. Энди сигаретдан ҳам нажот кутмай қўйди.
– Охирги саволим, – деди қиз, – тўғрисини айтинг, жодугар ким? Жирканч ва ёвуз одам ким?
Кутилмаганда кимдир унинг кўксига қўлини ботириб, юрагини анордек эзғилай бошлади. Тамомила ҳолсизланиб, кўз олди қоронғулашиб борди. Шу аснода ундаги ягона фикр уйига изнсиз кириб, бўлмағур саволлар билан бошини қотираётган, азоб бераётган исқирт қиздан қутулиш эди. Вужудида яна ёвузлик уйғонди. Қўл-оёғидаги титроқ тобора ўз чўққиси сари кўтарилиб, кўкрагида журъат эмас, даъват туғилди. Шаҳд билан токчадаги пичоқни олиб, ортига бурилди-ю… кўзи хона бўшлиғи бўйлаб оқди. Лўли қиз йўқ эди! Унинг ташрифи қанчалик антиқа бўлса, хайр-маъзурни насия қилиб ғойиб бўлиши ҳам ана шундай ғайритабиий тарзда рўй берди. Катта-катта ҳарфлар билан дона-дона қилиб “ЖОДУГАР” сўзи ёзилган қоғоз стол устига қандай қўйилган бўлса шундайлигича турар, нотаниш меҳмон бармоғини теккизган столнинг чанг бурчагида ҳеч қанақа из қолмаганди. У дафъатан содир бўлган бундай сирли дийдорни ҳазм қилолмай, анча вақт пичоқни қўлида маҳкам ушлаганича ҳайкалга қиёс бўлгулик даражада қотиб турди. Сўнгра яна курсига чўкиб, қаламни қўлга олди. Негадир пичоққа ҳам бир муддат термулиб қолди. Кўзлари боз ёнди, яна алланиманинг тўлғоғини ҳис қилди кўксида. Ниҳоят, ўзи ёзмоқчи бўлган асарнинг номини ўзгартирди: “Қотилнинг иқрори”.
Nom: Jo'rabek Ramazonov ijodidan
Yuborildi: Muhandis 22 Iyun 2013, 23:36:53
ТОБУТДАГИ ТИРИКЛАР

(ҲИКОЯ)

Шарофатнинг кўнгли ҳамон алағда, қўшни аёлга оғзидан гуллаб қўйганидан бери ҳаловатини буткул йўқотди. Бу гап маҳалла бўйлаб тарқаганида эса эри унинг ярим тунда қабристонда нима қилиб юрганини сўраб, ҳол-жонига қўймади. Йўл яқинроқ бўлсин учун мозорлар оралаб ўтгани ҳақидаги баҳонасидан кейин индамай қўйган бўлса-да, эрининг бу важга ишонмаганлигини ўзи ҳам сезди. Толиб бир нимани пайқаб қолгудек бўлса, хотинини ҳам, Каримни ҳам соғ қўймайди. Дурустгина уй-жойли ва фарзандли аёлнинг она сути оғзидан кетмаган бир йигитча билан қабристонда учрашиб юриши... Сир очилса, бегумон қиёмат қойимнинг бошланиши турган гап.
Карим эса ўша кеча номардлик қилди. Қизиқ-қизиқ латифалар айтиб кулдираётган йигит бирдан жимиб қолди-да:
– Кўп қиқирлайверманг, кулишингиз арвоҳларга ёқмаслиги мумкин, – деди томдан тараша тушгандай.
– Арвоҳ деганингиз ўзи борми?
– Соддасиз-да! – кулди йигит. – Арвоҳ нима қилади?
Шу дам кутилмаганда «ÐÑ€Ð²Ð¾Ò³ бор!» деган ғалати ва қўрқинчли овоз эшитилди. Тошдек қотган йигит ва жувон сағаналар оралаб қадам ташлаб келаётган аллақандай шарпани кўрди. Атроф айтарли қоронғу бўлса-да, шарпанинг қип-яланғочлиги сезиларди.
– Арвоҳ! – деди талвасаа тушган Карим қабристон эшиги томон югураркан.
Шарофат эса жойида қотиб, вужудининг бурчак-бурчагигача қалтираб кетди.
– Карим! – деди ҳануз чопиб бораётган йигит орқасидан эргашмоқ бўлиб.
Аммо бир нимага тўқнашиб, йиқилиб тушди. Юраги қинидан чиққудек урар, бутун вужуди таҳлика ўтида ёнарди. Ўз жонидан умидини узиб, минг азоб билан бошини кўтариб қараганида... арвоҳ ортига қайтган эди.

*      *      *
– Энди бунақа чўпчакларингни йиғиштир, – деди бозордан қайтган эри Шарофатга. – Бугун Қодир девонага садақа қилдим. Биласанми, у нима деди: “Бу қаро тун асли дунё демакдир, Қуёш, ою аёл – бари эрмакдир”.
– Қизиқ.
– Нимаси қизиқ? – деди Толиб толиққан оёқларини чўзиб, думалоқ ёстиққа ёнбошларкан. – Қодир деганлари фақат Гётенигина эмас, баъзан Петрарканинг сонетларидан ҳам айтиб юради. Рассомлигини айтмайсанми! Киприкларинг донасигача аниқ-тиниқ чизади. Шундай одамнинг жиннисифат девонага айланиб қолишини қизиқ десанг бўлади.
Шарофат бошқа гапирмади. Шу аснода у эрига тамомила ёт бўлган нарсалар хусусида ўйлар, бетайин сирининг ошкор этилмоқ хавфи уни беҳад азоблар эди. Назарида, эри ёстиқдошининг алланечук ўзгариб қолганини пайқар, фақатгина арвоҳдан эмас, яна ўзга нималардандир қўрқиб, безовталанаётганини идрок этарди. Тўғри, Толиб Дайлам подшоҳи эмас ва Азудаддавла Жамилага қўллаган шармандали усулга қўл уролмайди. Бироқ қишлоқдошлари орасида ўз мавқеига эга бўлган йигитдан бу можарони фожиа йўли билан тугатиш эҳтимолини ҳам кутиш мумкин.

*      *      *
Толиб бир тун қўшни қишлоқдан қайтаётганида қабристон олдига етди-ю, беихтиёр арвоҳ ҳақидаги овозалар ёдига тушди. Кеча ниҳоятда ойдин бўлгани учун хийла қўрқув, озгина жасорат ва кўпроқ қизиқувчанлик билан мозорот ўртасидан кесишган йўлак бўйлаб юрди. Қабр атрофидаги темир панжарага суяб қўйилган тобут ёнига яқинлашиши билан қўрқуву қизиқувчанлик бараварига бир поғона кўтарилди ва... тобут қимирлай бошлади. Толибнинг юрак тепиши тезлашди. Қўл-оёғи қалтираб, қочишга ҳам мажоли қолмаган аснода арвоҳ тобутдан бош кўтарди. Кейин бор бўй-басти яққол кўзга ташланди. У хотини таърифлагандек яланғоч эмас, балки кўҳликкина костюм-шимда эди. Вужудида жони бор-йўқлигини аниқ идрок этолмай қолган Толиб тобутдаги арвоҳни танигандек бўлди. Бир зум кўзларига ишонмай, турган жойида тош бўлиб қотди. Жимликни арвоҳ бузди:
– Худо кўтарсин бунақа тунни!
– Полвон, сизмисиз? – деди Толиб титроқ овозда.
– Юракдан ҳам бор экан-ку, ука! – арвоҳ сакраб тобутдан тушди. – Улфатлар билан роса отамлашдик. Кейин қишлоқдаги гап-сўзлар ҳақида гурунг кетди. Мен ҳеч қанақа арвоҳ-парвоҳ йўқ дедим. Ҳамма гапимга қарши чиққач, ёлғиз ўзим қабристонда тунашга гаровлашдик. Ҳозиргина уйқудан уйғонувдим. Қадам товушингни эшитиб, мен ҳам сал-пал қўрқдим, ука. Лекин энди кўриб турибсан, иккаламиз ҳам арвоҳ эмасмиз.
– Демак, хотинимга ҳам...
– Э, йўқ, – деди Чори полвон кўзларини ишқалаб. – Хотинингга йўлиққан арвоҳ мен эмас. Ҳайронман, у қаердан топди ўзи бунақа гапларни.
Шу пайт нарироқдаги бошқа тобутнинг оғзи шарақлаб очилди-ю, Толибга ҳам, Чори полвонга ҳам, умуман, барча қишлоқ аҳлига яхши таниш бўлган хиргойи эшитилди: “Бу қаро тун асли дунё демакдир, Қуёш, ою аёл – бари эрмакдир”. Сўнг қўлида қандайдир қоғоз тутган ҳақиқий арвоҳ тобутдан бош кўтарди. У Шарофат таърифлаганидек, яланғоч кўринишда эди. Қоғозга кўзи тушган Толибнинг эса аъзойи баданини совуқ тер босди: унда ўз хотини ва дўкончининг бекорчи ўғли Каримнинг қучоқлашиб турган тасвири туширилган эди...
Nom: Jo'rabek Ramazonov ijodidan
Yuborildi: Muhandis 22 Iyun 2013, 23:44:34
УЧ ЮРАК

(ҲИКОЯ)

– Ёмғир ёғаяптими?
Муқаддас эрининг саволига жавоб қайтармай, дераза ойнасидан бодом гуллари тўкилган йўлакка қаради. У ерда қора соябон тутган Рустам кўринди.
– Укангиз келаяпти, – деди деразадан кўз узмай.
– Шундай ёмғирда-я? – Ўктам сукут сақлади. – Рустам ўзи ажойиб йигит. Болалигидан мени яхши кўради. Мана ўзинг гувоҳ, кўзим ожизлашиб қолгандан бери кунора хабар олиб турибди.
Баҳор ёмғири чиройли бўлади. Баҳор ёмғири бешафқат. Бутоқларда жон ҳовучлаб турган ғунчалар тўкилди, йўллар лойга айланди, кўчада борган сари одамлар сийраклашиб, охири ҳеч ким кўринмай қолди.
Уларнинг турмуш қурганига бир йил ҳам бўлгани йўқ. Икки ойча муқаддам Ўктам автофалокатга учраган эди. Жарроҳлик амалиётидан кейин эса кўзи кўрмайдиган бўлиб қолди. Аввалига бунинг вақтинчалигини таъкидлаган мутахассислар бир оздан сўнг бош чайқаб қолишди. Икки ҳафтача бурун қариндоши Собир Тошкентда бир таниш дўхтири борлигини айтди-ю, кўксида умид уйғонди. Кечагина сафардан қайтган эди у.
– Шундай кунда шартмиди овора бўлишинг? – деди укасига хижолатомуз йўсинда.
– Кеча меҳмонлар кўп эди, дуруст суҳбатлашолмадик.
– У дўхтирлар ҳам энди илож йўқ, деди, – Ўктам чуқур хўрсиниб қўйди.
– Собирдан эшитдим, – укаси афсусли оҳангда гапирди.
– Ҳасса ва қора кўзойнак… Бемаънилик!
Муқаддас ҳозиргина дамланган чойни уч марта қайтаргач, пиёлаларга қуйди. Рустам улардан бирини акасининг қўлига тутқазиб, чойга икки дона қанд ташлади.
– Шундай экан, нима қилардингиз бир неча кун ўша ерда қолиб? – суҳбатга аралашди аёл.
– Ҳеч нимани кўрмасам ҳам шаҳар айландим, текис, равон йўллардан юрдим. Лекин… – Ўктам яна хўрсинди. – Қадам қўйганим хато йўлга ўхшайди. Пешонам-да!
– Ҳадеб куюнаверманг, – деди Рустам таскин оҳангида. – Бугун бўлмаса эрта бирор чорасини топармиз.
Ўктам ширин чойдан ҳўплади, дастурхонни пайпаслаганича нон бўлагини олиб, оғзига солди.
– Ноумид шайтон, – деди нонни чайнай туриб. – Лекин бошқалардан кам жойим борлигини ҳис қилишнинг ўзи даҳшат мен учун.
– Кўзи ожизларнинг ҳам яшашга ҳақи бор-ку, ака!
– Тўғри. Лекин менинг кўзим эмас, кўнглим кўрга ўхшайди.
Муқаддас қайнисига сирли нигоҳ ташлаб қўйди. У ҳам янгаси томон маъноли боқди. Фақат қора кўзойнак таққан Ўктамгина бундан мустасно эди, парво қилмай, пайпаслаб ушлаган ёстиғига бош ташлади.
Сукунат даҳшатли бўлади. Бир эмас, учта юрак уриб турган жойдаги сукут!  Кимдир сўзламоғи, кимдир тинглаши керак.
Фақат кўзлар сўзлашди. Янга ва қайнининг кўзлари! Кўзлар сирлашганда сўзлар ожиз қолади. Сўзлар кўзлардан қўрқади.
Қўллар бир-бирига чирмашди. Бармоқларда титроқ бор. Қўллар қовушганда тиллар ожиз қолади. Тиллар қўллардан қўрқади.
Бўйлар бўйлашганда ўйлар ожиз қолади. Ўйлар ўзин унутади. Ҳаяжон ҳижрондан қўрқади.
Ўктам қандай чўзилган бўлса, шу ҳолатда қимир этмай ётар, аммо унинг уйғоқлиги аён эди. Янга ва қайнининг эҳтирослари қанчалик жунбушга келмасин, улар овоз чиқариш ҳуқуқидан маҳрум эканликларини ҳис қилиб турардилар. Висол бесадо эди. Висол дилбар сўзлардан, иқрору изҳорлардан мосуво эди.
– Муқаддас!
Янга ва қайни чўчиб тушди. Аёл шоша-пиша ихтиёрсиз равишда сочларини тўғрилаган бўлди.
– Томоғим қақраб кетди, – деди Ўктам.
Қайнисига бир қараб қўйган Муқаддас титраётган бармоқлари билан чой қуйиб, пиёлани авайлаб эрининг қўлига тутқазмоқчи бўлди. Аммо унинг пиёла тутган қўли бир дам муаллақ қолди. Кутилмаганда Ўктам жиддий ҳолда кўзойнагини олди-ю, хотинига аччиқ кулимсираб қаради:
– Сочинг тўзғиб кетибди, рўмолингни тузат…
Nom: Jo'rabek Ramazonov ijodidan
Yuborildi: Muhandis 26 Iyun 2013, 23:03:02
– Xudo yo`liga sadaqa qiling, mulla aka!
Ravshan qizga ijirg`angan ko`yi nazar tashlab, nigohini tez tortdi-yu, yo`lida davom etdi.
– Bo`lmasa, fol ko`rib qo`yaman, to`xtang!
Bu safar ichida so`kindi. Shunda birdan esiga tushdi (avval e'tibor qilmagan ekan). Lo`li qiz to`rt kundan beri uning yo`lini to`sib, shu gaplarni takrorlaydi. Ilk kunda bir-ikki so`m sadaqa qilib yuborgandi. O`shanda o`rtog`i to`g`ri aytgan ekan: "Bunaqalarga bir marta sadaqa bersang, tanib qolib, har kun yo`lingni to`saveradi".
Ertasi tushda ishdan qaytayotib tanish lo`li qizga ko`zi tushdi-yu, eti jimirlab ketdi. Xayriyat, ko`chada odamlar siyrak edi.
– Mulla aka...
– Nima istaysan mendan? – dedi g`azab bilan uning gapini bo`lib.
– Jahlingiz chiqmasin.
– Nega har kun yo`limga chiqib, asabimga tegasan? Pul kerakmi senga? Qancha bersam tinch qo`yasan meni?
– Puling o`zingga buyursin, – dedi lo`li qiz birdan jiddiy tortib. – Bizda ham nafsoniyat bor.
– Nimaga bo`lmasa xira pashshaga o`xshab yopishib olding?
– Seni yaxshi ko`rib qoldim.
– Tentak ekansan!
Ravshan tag`in ichida so`kinib, yuzini burdi.
– Tixta! – dedi qiz. – Yaxshisi, gaplarimga quloq sol. Bo`lmasa, seni jodu qilaman, baribir meniki bo`lasan.
Bu safar yigit ovoz chiqarib so`kindi. Sochi mayin, lekin xunuk to`zg`igan, odmigina ko`ylagining yenglari kirlangan lo`li qizdan takror ijirg`anib, tez-tez yurib ketdi.
– Eslab qol, – deb qichqirdi lo`li ortidan, – mening ismim Marziya!
Tuni bilan bu noxush diydorni eslab, mijja qoqmadi. Lo`li qizning yaltiroq ko`zlari ko`z oldidan nari ketmasdi. Ikki kun jinnisifat holda ishga qatnab yuraverdi. Uchinchi kuni ishtahasi yo`qolib, qo`l-oyog`idagi harakatlar tobora sustlashib borayotganini his qildi. Bir haftaga yetar-yetmas butunlay to`shakka mixlanib qoldi. Barmoqlari piyola tutishga ham ojiz edi. Nasiba bir yarim yashar qizalog`ini ko`targancha qaynonasini chaqirgani ketdi. Xotini uydan chiqishi bilan kutilmagan dahshatlar eza boshladi Ravshanni. Ko`z oldida avval xira tuman paydo bo`lar, keyin tuman asta-sekin quyuqlashib, unda lo`li qizning qiyofasi namoyon bo`lardi. Yigit bu vahimali qiyofani haydamoqqa qanchalik urinmasin, badanining biror a'zosi qimir etmasdi. Hatto qichqiray desa, ovozi chiqmaydi.
Ota-onasi tezda yetib kelishdi. Ammo chaqirgan do`xtirlaridan biror naf tegmadi. Dorilar ham bekor ketdi. Ahvoli battar yomonlashdi uning. Oxiri folbinga ko`rsatishdi.
– Mullaga o`qitish kerak, – dedi u. – Bo`lmasa, o`lib qoladi.
Har holda bir qo`lli, badbashara mullaning o`qiganlari zoye ketmadi. Shundan so`ng Ravshan qayta oyoqqa turdi. Ammo u parishonhol, na xotini, na qizini erkalash xayoliga kelar, soatlab bir nuqtaga tikilganicha xayol surib o`tirardi. Ahyon-ahyon tunlari alahsirab "Marziya! Marziya!" deb qichqirar, bolasini allalayotgan Nasiba buni ko`rib tursa-da, hech qachon yuziga solmasdi. Rashk xanjari yigirma ikki yoshli kelinchakning ko`ksiga chuqur botib ketgan bo`lsa ham u eridan Marziyaning kimligi haqida so`rashga botinolmasdi.
Oila, ro`zg`or degani Ravshanning xotiridan batamom ko`tarilgan, u endi ichkilikka ruju qo`ya boshlagan edi. Shunda ham xotini ichiga yutdi alamini. Er esa yostiqdoshiga qo`l ko`taradigan odat chiqardi. Nasiba baribir chidadi. Na ota-onasi, na qaynota-qaynonasi, hech kimga bu xususda og`iz ochmadi.

* * *
Ravshan soy yoqasidagi yalanglikda joylashgan lo`lilar qarorgohiga kelganida kun peshindan og`ib qolgandi. Tevarak bo`ylab o`nga yaqin matodan bichilgan uylar, har joy-har joyda to`p-to`p kul uyumlari ko`zga tashlanardi. Tol soyasiga to`shalgan sholcha ustida uch nafar lo`li bolasi qip yalang`och holda bir-biri bilan olishib yotar, chekkadagi xarsang toshda uzun sochli, rangi qop-qora, qo`llari gavdasiga nisbatan uzunroq ko`rinadigan lo`li yigit o`tirardi. U Ravshanga ko`zi tushishi bilan o`rnidan turib, yaqinlasha boshladi.
– Salom! – dedi yetib kelgach, ko`rishish uchun qo`l cho`zib. – Adashmasam, ismingiz Ravshan?
– Qayerdan bilasan?
– Marziya aytgan edi.
Ravshan bir seskandi.
– O`zi qayerda? – deb so`radi sekingina. – Bozor atrofida ko`rinmaydi?
– Uyma-uy yurgandir-da sanqib.
–O`zingning isming nima?
– Andino.
Ravshanning kulgusi qistadi. "Morena Klara" nomli chet el seriali yodiga tushdi. Lo`li yigitning uzun sochlari shaqiqiy Andinoni eslatsa-da, bu nom unga umuman yarashmagandek tuyuldi.
– Yoshing nechada, Andino?
– Yaqinda o`n yettiga to`laman.
– Uylanishingga ham oz qolibdi-da, a?
– Uylanganman, – dedi beparvo. – Ikkita xotinim bor.
– Hazilkash ekansan.
– Hazili yo`q. Ikkovi ham o`zimizning elatdan. Bittasini bu yerlarga olib kelganman. Ikkinchisi uyda qolgan, bolamizga qarayapti.
– Marziya kiming bo`ladi?
– Xotinim.
To`satdan Ravshanning boshiga zarba urilganday bo`ldi.
– Yana hazillashayapsanmi? – dedi xiyla asabiy. – Yo o`zi shunaqa ovsarroqmisan?
– Qizishmang, – dedi lo`li yigit xotirjam. – To`g`ri, Marziya mendan to`rt yosh katta, lekin unashtirilganimizga bir yil bo`layapti.
–Nega unda...
– Hammasidan xabardor bo`lib, jim qarab turibsan, demoqchimisiz? Bizlarda ham g`urur bor, aka. Lekin elatiizda insonning shaxsiy erkiga hech kim to`sqinlik qilmaydi. U kimni xohlasa, o`shani sevadi.
– Men Marziyaga uylanmoqchi bo`lsam-chi?
– Ixtiyoringiz, – kuldi Andino. – Lekin hali hech kimning lo`li qiz bilan oila qurganini eshitmadim. Yetti pushti kuyadi, aka!
Shu payt tol soyasidagi lo`livachchalarning qiyqirig`i avjiga chiqdi. Andino ular tomon o`girilib, nimadir deb baqirarkan, o`z shevasida so`kinib qo`ydi.
– Aytchi, Andino... – Ravshan bir nafas yutdi. – Marziya joduni biladimi?
– Havosini olgan u, hamma usullarini biladi.
Ravshan xayolga cho`mdi. Azobli kunlari xotirida bir-bir jonlanarkan, xayr-ma'zurni ham unutib, sekingina yo`lga otlandi.
– Ketyapsizmi? – dedi Andino. – Kutmaysizmi uni?
– O`zim topib, gaplashaman.
– Ehtiyot bo`ling!

* * *
Soyning bir tomoni terakzor. Ajriq qoplagan tekislikning o`rtasidan torgina egri so`qmoq o`tgan. Shu so`qmoqdan Marziya qo`lidagi tasbehni o`ynatganicha yolg`iz kelardi.
– Meni izlab kelishingni bilardim, – dedi u Ravshanning oldida to`xtab.
– Mendan nima istaysan?
– Yana o`sha savol. Men esa javobni takrorlab o`tirmayman.
– Menga qara, – dedi o`zini vazmin tutishga harakat qilib. – Tinch qo`y odamni. Yetar shuncha qilg`iliklaring.
– Senga hech nima qilganim yo`q-ku?!
– Sen meni jodu qilding. Bir o`limdan qoldim.
– Bo`lmagan gap, – dedi lo`li qiz. – Bunga o`zing qattiq ishongansan va nuqul Marziya haqida o`ylayvergansan. Hech qanaqa jodu-podu yo`q bunda.
– Aldayapsan! – asabiylasha boshladi yigit. – Uyimdan baraka uchdi. O`z yaqinlarim, hatto xotinim va qizimdan ham sovutding.
– Hammasiga o`zing aybdorsan.
– O`chir! – qizni bo`g`ib ushladi.
– Tentaklik qilma! Biznikilar ayol kishiga qo`l ko`targanlarni kechirishmaydi. Seni jodu qilish niyatim bo`lsa, allaqachon burningdan ip o`tkazib olgan bo`lardim. Oyoq izing qolgan tuproqdan bir chimdim olib, seni telbaga aylantirardim. Xotining va bolangni o`ldirardim!
Ravshanning qo`llari bo`shashdi. Miyasida kuchli og`riq turdi. Ixtiyorsiz ravishda chimga cho`karkan, barmoqlari bilan boshini changallab oldi. Lo`li qiz ham uning yoniga o`tirdi.
– Marziya, ming la'nat senga ham, urug`ingga ham! – dedi yigit unga qaramay. – Nega o`z ering qolib, birovning hayotiga aralashasan?
– Xohlagan insonimni yaxshi ko`rishim mumkin. Bu mening huquqim.
– Qaniydi, menga senlarning hammangni bo`g`ib o`ldirish huquqi berilsa!
– Yana tentaklik qilayapsan, – dedi qiz. – Sizlar bizni bir burda non gadosi deb o`ylaysizlar. Nega odamlar lo`lidan jirkanadi? Axir, bizda ham yurak bor-ku?!
– Nimaga unda daydi itga o`xshab ko`chama-ko`cha yurasan?
– Haqorat qilma! Ota-bobolarimizdan qolgan bu. Bizni pulga muhtoj deb o`ylasang xato qilasan.
– Birovning oilasini buzishni ham ota-bobong o`rgatganmi?
– Senday qaysar odamni ko`rmaganman, – dedi Marziya o`rnidan turib. – Boraver, biz boshqa uchrashmaymiz.
– Shunaqa deysan-u, yana ertaga "lop" etib yo`limdan chiqasan.
– Yo`q, – dedi Marziya jiddiy. – Meni boshqa ko`rmaysan!

* * *
Lo`li qizning bashorati to`g`ri chiqdi. Ravshan uch kun davomida Marziyani uchratmoq ilinjida qancha ko`cha kezmasin, ko`rmadi uni.
Shanba tongidagi noxush havo kechga borib jalani boshladi. Oqshomda lo`lilarni g`aflat bosdi. Kuchli sel shovqinini sezib, ayollar bolalarni, erkaklar esa motosikllarini xavfsiz joyga yetkazish uchun yelib-yugurayotganlarida Marziya hammaning esidan chiqqan edi...
– U sel kelishini oldindan bilardi va hammamizni ogohlantirardi, – deydi Andino. – Lekin o`sha kuni... Hayronman. U o`ziga o`zi hukm chiqargan!

PS. Lo`lilarning qarorgoshi bizning uydan uncha olis emasdi. Marziya o`lgan kuni tuni bilan uxlay olmadim. Elatdoshlarining faryodi yo`l bermadi bunga.
Nom: Javob: Jo`rabek RAMAZONOV: LO`LI QIZNING SEVGISI (hikoya)
Yuborildi: Ansora 29 Iyun 2013, 17:12:38
Assalomu alaykum.


Muhandis, har bir hikoyani alohida mavzuga yozmasdan bir mavzuda birlashtirsangiz ham bo'ladi.


"Jo'rabek Ramazonov hikoyalari" deb mavzu oching va butun hikoyalarni birlashtiring. 


Yana boshqa bir maullifni hikoyalarini joylamoqchi bolsangiz yana alohida mavzu oching va butun hikoyalarini bir mavzu ostida birlashtiring. Rahmat.
Nom: Jo'rabek Ramazonov: HIKOYALAR...
Yuborildi: Muhandis 30 Iyun 2013, 12:04:28
AJAL APPARATI

(mistik hikoya)

Sodiq boyvachcha avvaliga Muxtor telbaning kashfiyotiga ishonmadi. Keyin mendan nima ketdi degan fikrda yarim kechasi Muxtorning gadoy topmas ko`chadagi chordevori tomon yo`l oldi.
Aslida Xudo Sodiqni g`alati yaratgan. Shaharda uning qo`lidan o`tmagan fohishaning o`zi qolmadi hisob. Borib-borib boyvachcha suyuqoyoqlarni ham millatiga qarab tanlaydigan bo`ldi. Bugun esa Muxtorning gapi hammasidan oshib tushdi. Nima emish, ozgina xarajatidan qochmasa, dunyoning xohlagan burchagida istiqomat qilayotgan, tarixning istalgan davrida yashab o`tgan ayol bilan qo`shib qo`yadi!
– Seni jinnixonaga jo`natish uchun pulimni ayamayman, – dedi Sodiq boshida.
– Shoshmang! Siz ilm-fanning qanchalar yuqorilab ketganini bilmaysiz. Shu bilan birga mening naqadar qobiliyatli ekanligimni ham. Yarim tunda uyimga boring, o`zim yaratgan mo`'jizani ko`rsataman sizga.
Sodiq mashinani to`xtatib, sekin tushdi. Muxtorning uyigacha yana yuz qadamlar bor, lekin u yog`iga mashina o`tolmaydi. Qorong`uda amallab yurarkan, bugungi suhbatni yana bir bor xotiridan o`tkazib, bu qanaqa mo`'jiza bo`lishi mumkinligini aqliga sig`dirolmadi.
– Kiravering, – dedi uxlamay uni kutib o`tirgan Muxtor. – Kelguningizcha apparatni yana bir bor sinab ko`rdim. Juliya Robertsning oldida ozg`in jussamdan uyaldim-u, darrov izimga qaytdim.
– Aljirama! Tezroq ko`rsat o`sha mo`'jizangni.
– Bu yoqqa, – dedi uni ichkariga boshlab.
Xona o`rtasida joylashgan apparat bir qarashda fabrikadagi uskunalarga o`xshab ketardi.
– Mana bu yerga o`tirasiz, – dedi Muxtor o`rindiqni ko`rsatib. – Men esa sizni xohlagan mamlakatingizga jo`nataman.
Sodiq ko`zlariga ishonmay, sekin kursiga cho`kdi. Muxtor unga allaqanday uzuk tutqazdi:
– Istagan barmog`ingizga taqing, bu qaytish moslamasi, ishingiz bitishi bilan tugmachasini bosasiz.
Boyvachcha uning aytganlarini bajargach, Muxtor apparat bo`ylab bir ko`z yugurtirib chiqdi-da, tag`in mijoziga yuzlandi:
– Anna Karenina sizga yoqadimi?
– Kim u?
– Haligi... Tolstoy yozgan-ku?!
– E, o`rismi, kerakmas, o`ris qizlar me'daga tekkan.
– Bo`lmasa, Misrga jo`nataman, Kleopatraga qalaysiz?
– Vaysamay, tezroq hunaringni ko`rsat! – borgan sari Sodiqning toqati toq bo`lardi.
– Yaxshi. Lekin esingizda bo`lsin, uchrashgan ayollaringiz bilan hech narsa yemang ham, ichmang ham. Apparatim mana shu tomondan mukammal emas.
– Tushundim, – dedi hech nimani tushunmagan bo`lsa ham.
Bir lahza so`ng u o`zini shohona xobgohda ko`rdi. Tevarak bo`ylab yoqilgan sanoqsiz shamlar yorug`ida aqli xiralashib, xayolida Muxtor jonlandi. Ammo shu payt etagi uzun, yengsiz va yoqasiz ko`ylakdagi sohibjamolga ko`zi tushib, bor o`ylari tumanday tarqab ketdi.
– Bunaqa g`alati liboslarni qayerdan olding? – dedi qiz sof o`zbek tilida, uning ko`hlikkina kostyum-shimiga ishora qilib.
– Sen... Kleopatramisan? – o`zini telbaga aylanib borayotgandek his qilardi Sodiq.
– Baqraymasang-chi! Kim bo`lishim kerak edi?
Boyvachcha haligacha hushini yig`olmasdi. Biroq yalang`och ayol qarshisida boshqa jami aqlga sig`ar-sig`mas kechinmalarni unutib qo`yardi u. Bu gal ham shunday bo`ldi. Ikki soatlar vaqt o`tib, shundoqqina qulog`i ostida Kleopatraning xavotirli pichirlashi eshitildi:
– Sezar keldi!
Sodiq shosha-pisha qo`lidagi uzuk tugmachasini bosdi-yu, uyqusizlikdan ko`zlari qizargan Muxtorning ro`parasida paydo bo`ldi.
– Qalay, Misr malikasi bilan birga bo`ldingizmi?
– Ha, Sezardan oldin, – kulimsirab javob qildi.
– Yaxshiyam ulgurdingiz. Yuliy ustingizga kelib qolsa bormidi... Bilasizmi, yarim tun bo`lsa ham belida qilichi bor edi.
– Sen qayerdan bilasan?
– Hammasini ko`rib turgandim.
– Obbo, yaramas-ey! – dedi Sodiq. Keyin bir dasta pulni Muxtorning qo`liga tutqazdi. – Ertaga yana kelaman.
Ertasi uni Muxtor Bavariyaga jo`natdi. Shu kecha boyvachcha endigina Gitler bilan tanishgan Yeva Braun yotog`ida bo`ldi. Indiniga Merilin Monroni ixtiyor etdi. Keyin Yelizaveta, Anna, Madonna... Aylanib-aylanib, Yekaterinani ham tanladi. Nihoyat Ispaniyaga navbat yetgach, Muxtor uni tarixiy Valensiyaga jo`natdi. Ammo boyvachcha shu tun jazmani bilan ko`z ochib-yumguncha Rimga o`tib qolganini payqamadi. Navbatdagi ayol boshqalaridan farqli chiqib qoldi. U visoldan oldin bir qultumdan ichishni taklif qildi.
– Muhabbatni yanada shirin qiladi bu, – dedi qiz. – qadimdan qolgan Sirakuz sharobi.
Nigohlari yarim jiddiy, mallasoch qiz qarshisida boyvachcha Muxtorning ogohlantirishini unutib qo`ydi. Qizdan oldin qadahni labiga tekkizdi-yu, jasurligini namoyish etish maqsadida bir ko`tarishda bo`shatdi...
O`sha kecha Sodiq qaytmadi. Ertasiga ham, indiniga ham. Muxtor o`zini qo`yarga joy topolmas, apparatning sarguzashtni ko`rsatuvchi ekrani qorayib qolgandi. Tarixiy Valensiyaga borishga urinib ko`ray desa, uzuk ham Sodiqda.
Uch kundan so`ng temir-tersaklar orasida hushsiz yotgan Muxtorni formali odamlar uyg`otdi. Xiyla o`ziga kelgach, shunday izoh berdi u:
– Hammasiga men aybdorman. Kallam qursin! Ispaniya desa, kelib-kelib Lukretsiyani tanlaymanmi? Lekin Sodiqqa hech narsa ichmasligini tayinlagandim. Borjia zaharidan esa hech kim tirik qolmagan.
Shu kunning o`zi Muxtorni jinnixonaga jo`natishdi. Oradan yillar o`tdi hamki, Sodiqni birov uchratgani yo`q.
Nom: Javob: Jo'rabek Ramazonov: HIKOYALAR...
Yuborildi: Muhandis 30 Iyun 2013, 12:08:36
MUNOSABAT

"AJAL APPARATI"ni  O`QIB…

Tobora ommalashib borayotgan davriy nashrlar bugungi kunning eng dolzarb mavzularini turli janr, turli uslublarda bayon etishi lozim, deb o`ylayman.
Ijodkor Jo`rabek Ramazonovning "Ajal apparati" deb nomlangan mistik-xayoliy hikoyasi ana shunday e'tiborli materiallardan biri hisoblanadi. Unda boyligini hoyu-havas yo`lida, fahsh ishlarga sarflagan boyvachchaning sirli va ayanchli qismati haqida yozilgan. O`z navbatida qobiliyatini insoniyatga naf keltirishi mumkin bo`lgan kashfiyotlarga emas, uch-to`rt so`m pul topuvchi bema'ni ixtiroga bag`ishlagan Muxtorning so`nggi makoni jinnixona bo`ladi.
Xo`sh, muallif nega xayolidagi uskunani "vaqt mashinasi", "zamonlar ko`prigi" yoxud shunga o`xshash birorta qiziqarli nom bilan atamay, aynan "ajal appparati" deb nomladi? Bizningcha, mazkur matohga eng munosib nom shu! Chunki fahsh har bir tuzum, har bir davrda insonlarni o`ylantirgan, unga mukkasidan ketganlarni esa tanazzulga boshlagan. Sodiq boyvachcha ham insoniy e'tiqodiga sodiq qolmasdan, bu botqoqqa botishning eng antiqa usulini tanladi. Uning kirdikorlaridan hamma bexabar go`yo. Ammo gunoh ishning ajrimi tayin – nihoyat u kushandasini ham aynan o`zi ishqiboz bo`lgan ayollar orasidan topdi.
Hikoyaning shu nuqtasini chuqurroq anglamoq uchun Viktor Gyugoning dramasini va Genri Kokning marhum adabiyotshunos ustoz Ozod Sharafiddinov tarjima qilgan "Rutbalik ma'shuqalar" asarini ko`zdan kechirmoq lozim. Lukretsiya – behayoligi bilan tarixda nom qozongan, xushtori va erlarini ayamasdan Borjia zahari yordamida halok qilgan shafqatsiz ayol. Pinhona qilmishlari uchun afsus chekishni xayoliga ham keltirmagan Sodiq oxiri ana shunday "ma'shuqa"ning qurboniga aylanadi.
Bir paytlar "Shaytanat"ga jinoyatchilikni targ`ib qiluvchi asar sifatida qarovchilar uchraganidek, bir qarashda mazkur mitti hikoyada ham badiiy adabiyot uchun zarur bo`lgan ezgulik yo`qdek ko`rinadi. Biroq bu bir yoqlama yondashishdan bo`lak narsa emas. Chunki hamma gapni muallif aytsa, kamiga o`zi xulosa chiqarib qo`yaqolsa, vaqt sarflab o`qigan o`quvchi nimani mulohaza qilsin? Axir, oq`uvchi uchun "kўp narsa qoldirgani" bois ham Akutagava asarlari yuz yildan buyon barhayot emasmi? Marhum adib Shukur Xolmirzaev bundan o`n ikki yil muqaddam Jo`rabekka ta'rif berib, "Undan yozuvchi chiqadi!" deganlarida adashmagan ekanlar…
Ajal apparati ramziy bir atama. Ijtimoiy tarmoqlar orqali yor izlab adashayotganlar, o`z ism-sharifi o`rnida tarixda o`tgan mashhur ayollar, xonanda-yu aktrisalar, badiiy asar qahramonlari nomlarini qo`yib, uyalmay-netmay virtual xiyonatga berilganlar bugungi kunning eng og`riqli mavzularidan. Internetda to`qqiz mingta o`z joniga qasd qilishga chorlovchi, to`rt mingdan ziyod pornografiyani targ`ib qiluvchi saytlar mavjud. Bilimlarini oshirish yo`lida "o`rgimchak to`ri"dan manba izlayotgan yoshlarimiz bot-bot adashib, yuqoridagi kabi saytlarga ham "mehmon" bo`lishadi. Ularni faqat oddiy taqiq emas, turli misollar, har xil janr ko`rinishdagi materiallar orqali illatlardan ogoh etmoq maqsadga muvofiq. "Ajal apparati" ana shunday maqsad yo`lida qo`yilgan qadamlardan biri. Xayoliy xiyonatning inson ongiga salbiy ta'sir etishi mutaxassislar tomonidan aniqlangan. Bebaho xazina – internet tarmog`idan nobop maqsadlarda foydalanayotganlar soni ortib borayotgani tashvishli hol, albatta.
Bashariyat ma'naviyatiga zid holatlar har davrda qoralangan. Masalan, Shoh Edip fojiasi yigirma olti asrdan buyon qiymatini zig`ircha yo`qotgan emas. Adashgan insonlar qismati bizga ibrat bo`lsin; maktab yoshidagi bolamizga uyali telefon sovg`a qilayotganimizda, undan qanday yaxshi-yomon maqsadlar yo`lida foydalanish mumkinligini nazarda tutaylik; kompyuterda qanaqa o`yin bilan bandligini, internetning qaysi "ko`cha"lariga kirib-chiqayotganini bee'tibor qoldirmaylik. Bugungi kun nashrlarimiz, ularning jonkuyar mualliflari bayon etayotgan dolzarb mavzular diqqatimizda bolsin va… yoshlarimiz kamolini ko`raylik!


Normat YO`LDOShEV,
filologiya fanlari nomzodi, adabiyotshunos, dotsent.