forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Umumiy => Forumchilar blogi => Mavzu boshlandi: eng_ojiz_banda 14 Fevral 2014, 15:32:31

Nom: Бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам) бизни кўргани келсалар
Yuborildi: eng_ojiz_banda 14 Fevral 2014, 15:32:31
:bsm:

 :as:

Агар бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам) бизни кўргани келсалар,
атиги бир неча кунга...

Кутилмаганда эшигимизни тақиллатсалар...
Ҳақиқатан, нималар қилар эканмиз-а, қизиқаяпман...

Лекин, биламан: бундай қадрли меҳмонимизга уйимизнинг энг чиройли хонасини очишимизни..
Таомларимизнинг энг яхшиларини тортиқ қилишимизни..
Ва Ул Зотни уйимизда кўриб турганимиздан беҳад ҳурсанд эканимизни айтиб, ишонтиришга уринишимизни..

Лекин, менга айтингларчи, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам)ни уйимизга қараб келаётганларини кўрганингизда Уни эшик олдида кутиб оласизми?

Ёки Ул Зотни ичкарига таклиф қилмасдан аввал шу куни эрталаб олган газета-ю журналларни тез-тез йиғиштириб, кароватнинг остига яширасизми?

Хўш, турли “очиқ-сочиқ” сериаллар қўйилиб турган телевизорингизничи, ўчириб қўярмидингиз?

Ким билсин, балки кун давомида айтиб ётган кўплаб ёлғон ва ҳақорат сўзларимизни “Кошки айтмасайдик”, - дея афсусланармиз..

Бу ҳам майли..
Энди, кассеталаримизни, мусиқий дискларимизни, янги чиққан “юлдуз”ларнинг сўнгги қўшиқ альбомларини ҳам бир баҳяда у ерлардан олиб қўярмидик?

Балки, уларнинг ўрнига йиллар мобайнида токчамизда чанг босиб ётган диний китобларимизни чиройли қилиб тахлаб қўярмиз?

Майли... Дарров уйимизга киришларига рухсат бера олармидик?
Ёки, “Илтимос, бир дақиқа кутиб туринг, ўтинаман”, - дея ёлвориб,
“Қайсисини қаёққа қўйсам экан, қайсини қаерга яширсам экан?” дея уйда чир капалак бўлиб у ёқдан бу ёққа зир югуриб юрармидик?

Жуда ҳам қизиқаяпман:
Агар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам) бир неча кун давомида биз билан яшасалар:
ҳар доим қилиб юрган ишларимизни қилишда давом этармидик?
Масалан, ҳар доим бориб юрадиган жойларимизга Уни ҳам олиб боришга қурбимиз етармиди?!
Ул Зотни ўзимизнинг энг яқин дўстларимиз билан таништираётганда фахрлана олармидик?

Ёки бундай деяқолайлик:
Ул Зот келганларида бир неча кунга бўлса ҳам ҳаётимиз ва режаларимиз ўзгариши керакми?

Энди, бир-биримизга очиқчасига айтайлик-чи:
“То ҳаётимизнинг охиригача биз билан қолишларини истармидик?
Йўқса, зиёратлари тугаб, тезроқ кета қолганларида чуқур нафас олиб, бир роҳатланиб қолармидик?!”

Ҳақиқатан ҳам билиш қизиғ-а, шундай эмасми?
Агар бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам) тўсатдан зиёратимизга келиб қолсалар, қиладиган ишларимизни...


(ожиз биродарингиздан oжизона таржима... 13.02.2014)
Nom: Javob: Бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам) бизни кўргани келсалар
Yuborildi: azizbek_mx 15 Fevral 2014, 17:34:04
(http://tajnymira.ru/wp-content/uploads/2012/01/baby-cry.jpg)