forum.ziyouz.com

Umumiy bo'lim => Islom => Rasululloh SAV va sahobalar => Mavzu boshlandi: MirzoMuhammad 03 Aprel 2014, 13:36:54

Nom: Ҳазрат Алининг қули
Yuborildi: MirzoMuhammad 03 Aprel 2014, 13:36:54
ҲАЗРАТ АЛИНИНГ ҚУЛИ
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу инсонларнинг афзалларидан ва гўзал хулқлиларидан эдилар. Бир куни хизматкор қулини чақирдилар. Қул жавоб бермади. Иккинчи, учинчи бора яна чақирди – жавоб бермади. Туриб излаб топиб қараса, шунчаки ёнбошлаб ётибди. Ҳатто ухлаб ҳам қолган эмас.
-   Ҳой ғулом! Чақирганимни эшитмадингми? – сўради ҳазрат Али разияллоҳу анҳу.
-   Эшитдим, – жавоб берди қул.
-   Унда нега жавоб бермадинг?
-   Барибир менга азоб-уқубат қилмаслигингизни билганимдан хотиржам бўлиб, боргани эриниб ётавердим, – деди қул. Шунда Али разияллоҳу анҳу:
-   Ундай бўлса сени Аллоҳ йўлида озодсан, – деб озод қилиб юборди.
[/font]