So'nggi xabarlar

Sahifalar: [1] 2 3 4 5 6 ... 10
1
Umumiy / Javob: Одоб ва ахлоқ
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad Bugun 10:32:25 »
Чин инсоний хислат
Кечиримли бўлишлик чин инсоний саховатдир. Кечиримл бўлишни эплай олган инсондан бошқа кўплаб яхшиликларни кутса бўлади. Кечиримли бўлмаганлардан эса яхшилик умид қилиб бўлмайди. Буни инсон табиати ҳам яхши англайди. Негаки, кечиримсиз инсондан ҳар қандай ёмонлик кутса бўлади.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: "Бир яҳудий хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қўйнинг захар солинган гўштини олиб келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гўштдан едилар. Кейин ўша яҳудий хотинни келтирдилар.
"Эй, Аллоҳнинг расули! Бу жуҳуд хотинни ўлдирайликми?" – сўрадилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
"Йўқ, ўлдирманглар", дедилар.
Анас разияллоҳу анҳу айтади:
"Мен бу заҳарлик гўштнинг асари доим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизил ўнгачлари (лаклуклари)да қолганини ҳис қилардим ва сезиб юрар эдим".
Ваҳб ибн Кайсан деди: "Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳу минбарга чиқиб:
خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ
"Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”. (Аъроф.199) - деган ояти каримани ўқиб:
“Аллоҳ таоло "Кечиримли бўл”, деб буюрди. Унинг номи билан қасамёд қилиб айтаманки, Аллоҳ таоло афв қилишни фақат кишиларнинг ахлоқидан олишга буюрди. Мен кишилар билан суҳбатлашар эканман, афв қилишни албатта уларнинг ахлоқидан оламан", деган эдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтдилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кишиларга исломни ўргатинглар, уларга қийин эмас, енгил йўлни кўрсатинглар, қачон жаҳлингиз чиқса, жим туришга ўрганинг", дедилар".
(Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Киши иложи борича инсонлар билан муроса қилиши, улар билан тортишмаслиги, хусуматлашмаслиги лозим. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳ мeни бутларга сиғинишдан қайтарганидан кeйин энг аввал қайтарган нарсаси – хамр ичиш ва кишилар билан урушиб тортишишдир"  деганлар.”
Жобир разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
"Инсонлар билан муроса қилиш садақадир".
Саид ибн Мусайябдан ривоят қилинади – Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳга иймон кeлтиришдан кeйинги энг ақлли иш инсонлар билан муроса қилишдир. Киши кeнгаш маслаҳатидан ҳалок бўлмайди. Киши ўзининг фикри билан кифояланса, бахтли бўлолмайди. " деганлар.
Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу бир куни хизматкор қулини чақирдилар. Қул жавоб бермади. Яна чақирди. Жавоб бермади. Учинчи марта чақирганида ҳам жавоб бермади. Бориб қараса, шунчаки ёнбошлаб ётибди. Ҳатто ухлаб ҳам қолган эмас.
Ҳой ғулом! Чақирганимни эшитмадингми? – сўради ҳазрат Али разияллоҳу анҳу.
Эшитдим, – бамайлихотир жавоб берди қул.
Унда нега жавоб бермадинг?
Барибир мени жазоламаслигингизни билганимдан хотиржам бўлиб, боргани эриниб ётавердим, – деди қул. Шунда Али разияллоҳу анҳу:
Ундай бўлса сени Аллоҳ йўлида озодсан, – деб озод қилиб юборди.

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жомеъ масжиди имом хатиби
2
Intellekt / Javob: KOMPYTER VA İNTERNET DARSLARİ
« So'nggi javob muallifi Toonmariya 14 Fevral 2018, 12:40:42 »
I read the content. It is very useful. Can be used in daily life.
3
Oila va jamiyat / Javob: ISLOMDA oiladagi muomala
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 13 Fevral 2018, 14:17:16 »
ДУНЁ ҲАЁТИНИНГ ЗИЁНАТИ
Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё  ҳаётининг зийнатидир. Шу билан бу улуғ неъмат Аллоҳ таоло томонидан берилган омонат ҳамдир.
Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота - оналар бунинг қадрига етмоқлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота - оналик бурчларини пухта адо этишлари лозим. Яъни унга чиройли исм қўйишлик, яхши таълим - тарбия беришлик ва охир оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота - онасига муносиб ўғлон, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос билан адо этишлик шундай масъулиятли ва шарафли вазифалардандир.
Динимизда Ислом илк жорий бўлганидан бошлаб фарзанд тарбиясига аҳамият берила бошлаган. Кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
Фазлуддин Иқроруддиннинг Оила ва никоҳ рисоласида баён қилинишича (зиёуз.сом кутубxонаси) боланинг тили чиқиши билан унга аввало Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳни ўргатиш лозим. Шундай тарбия берган ота-онага фарзандининг яxши, xайрли амалларидан савоблар берилади. Аксинча, у содир этган ёмон амалларга ота шерик бўлмайди.
Фарзанд етти ёшга кирганда намоз ўқишга буюрсин. Шунда балоғатга етгунча беш вақт намоз ўқишга кўникиб боради.
Ўн ёшдан ўғил ва қиз болаларнинг ётоқ жойларини бошқа қилиш керак.
Ота-она фарзандлар билан муомала қилишда, жумладан, ҳадя бериш, эркалаш, лутф ва меҳрибонликда адолат қилиб, барчаларига бир xил муносабатда бўлиши шарт. Мабодо фарзандларидан бирортасини айрича севса ҳам, буни бошқаларига сездириб, уларнинг кўнглини чўктирмаслиги лозим.
Бирор нарса олиб келса, биринчи қизларига, кейин ўғилларига улашсин. Чунки қизларнинг қалби ўғил болаларга қараганда нозик ва таъсирчан бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким қиз болаларни xурсанд қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандек бўлади ва кимки Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг баданини дўзаx ўтига ҳаром қилади”, деб марҳамат қилганлар.
Фарзанд улғайиб ақлини таний бошлагач, унга Қуръон, фарз, суннат ва бошқа дин илми ва одобидан таълим берсин. Ўғил болаларга сузиш, камон отиш, от миниш каби йигит киши учун ватан ҳимоясида, жангда, мусофирчиликда зарур бўладиган ҳунарларни ва яна бирор бир касбни ўргатиши,
қиз болаларга пишириш, чеварчилик ва шунга ўхшаган рўзғор учун зарур ишларни ўргатмоқлари лозим. Зеро, касб-ҳунар ўрганмоқ ўтган анбиё-ю авлиёларнинг суннатлари бўлиб, инсонни фақирлик ва муҳтожликдан қутқаради.
Яна фарзандларга касб-ҳунар билан топилган ҳалол ризқлардан едирмоғи вожибдир. Улар вояга етганлари заҳоти ўзларига мос қаллиқ топиб, оилали қилсинлар. Акс ҳолда улардан бирор гуноҳ содир бўлса, Аллоҳ асрасин, ота-она фарзандининг шу гуноҳига шерик бўлади.
Xулоса қилиб айтганда, Аллоҳ таоло ота-онага фарзандларни гуноҳдан пок ва Ислом фитратида омонат қилиб берган, ўз навбатида ота-она ҳам бу омонатни пок ва беxиёнат Аллоҳ таолога ҳавола қилмоқликлари лозим.
Ҳадиси шарифда таъкидланганидек:
“Сизларнинг ҳар бирингиз оилангизга чўпон кабисизлар. Ҳар бирингиз ҳамма фарзандларингизга ва аёлларингизга жавобгар бўласиз”.
Шу боис ота-она Аллоҳ таоло олдида масъул бўлмаслик учун, фарзандларининг дини ва обрўсини сақлаши керак. Бузуқ ақида ва ножўя оқимларга кириб қолмасликлари учун Аҳли суннат вал жамоат ақидаси, ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби ва нақшбандия тариқати таълимоти асосида тарбиялаши зарур.

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Муҳиддин саҳҳоф" жомеъ масжиди имом хатиби
4
Umumiy / Javob: Одоб ва ахлоқ
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 13 Fevral 2018, 13:55:48 »
Кам енг!
Иброҳим Нахаъий айтади: «Сизлардан аввал кимлар ҳалок бўлган бўлса уч хислат сабабидандир: гапнинг кўпи, овқатнинг кўпи ва уйқунинг кўпи. (“Мунаббиҳот”)
Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com kutubxonasi 52
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша разияллоҳу анҳога шундай дедилар:
«Кўп емоқдан сақлан! Чунки, бир кунда икки марта емоқ - кўп емоқ саналади». (Байҳақий «Шуаб» китобида ривоят қилган)
Бир киши таомланишни кунда бир мартага туширишни истаса, тонг отишдан аввал саҳарлик вақти ейиши у учун мустаҳабдир. Таҳажжуд номозидан сўнг ва бомдод номозидан аввал ейиши керак. Агар шундай қилса, кундузги чеккан очлиги учун рўзанинг савобига эришади. Айниқса, меъданинг бўшлиги боис кўнгли покланади, фикрлари тиниқлашиб, ҳузурга эришади.
Осим ибн Қулайбнинг Абу Ҳурайрадан (р.а) қилган ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) тунги намозларини оёқлари шишгунича ҳам ўқирдилар.
Бухорий ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар:
«Қайсингиз тунги ибодатни узайтирмоқ истасангиз, саҳаргача етказинг!»
Агар рўзадорнинг кўнгли оқшомдан сўнг емоққа майл этса, бу ҳол саҳар вақтида уни кўнгил ҳузуридан қолдиради. Бу ҳолда қилинадиган энг яхши ҳаракат - таомини иккига бўлиб, бир қисмини ифтор вақтида, бир қисмини эса саҳар вақтида ейди. Шу тариқа ўша кишининг ҳам нафси таскин топади. Таҳажжуд асносида вужуди енгиллашади. Кундуз очлиги кучли бўлмайди.
Яҳё ибн Муоз шундай деганлар: «Эй сиддиқлар жамоаси! Фирдавс жаннатидаги зиёфат учун нафсларингизни очиқтирингиз! Чунки овқатланиш иштаҳаси нафснинг очиқтирилиши микдорига кўра бўлади».
Салафи солиҳийн лаззатли таомлардан жуда қўрқишар ва улар бахтсизлик аломати деб билишар эди. Ҳазрати Умар (р.а) асал аралашган совуқ сув ичмоқдан сақланардилар ва шундай дердилар: «Бунинг ҳисобидан мени қутқаринг! Аллоҳ таоло учун лаззатларни тарк этмоқ ва нафс хоҳишига қарши чиқмоқдан буюкроқ бир ибодат йўқ!».
Утбатул Ғулом бир кун Абдуллоҳ ибн Зайдга шундай дедилар:
«Фалон киши етган нафс даражалари ҳақида гапирилади. Мен ўз нафсимда бундай даражаларни сезмаяпман». Абдулвоҳид дедиларки:
«Чунки сиз нон билан хурмо ҳам ейсиз. У эса нонга бошқа ҳеч нарса қўшмайди».
«Агар хурмо емоқни тарк этолсам, мен ҳам ўша даражага ета оламанми?»
«Ҳа шундай», деди у.
Бундан сўнг Утбатуъл-Ғулом йиғлай бошладилар.
«Хурмо учун йиғлаяпсизми?», деб сўрашди дўстлари. Абдулвоҳид ибн Зайд дўстларига шундай дедилар:
«Уни ўз ҳолига қўйинг! Чунки унинг нафси хурмони тарк этмоқ билан қарорининг тўғрилигини англади».
(Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий. ziyouz.com kutubxonasi)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. "Мулла Абдулазиз"  жомеъ масжиди имом хатиби
5
Madaniyat / Javob: QOYΙLLATGAN GAPΙRSΙN (Ôz fikringizni bildiring)
« So'nggi javob muallifi Walternut 07 Fevral 2018, 15:03:18 »
Sizning hikoyangiz juda yoqadi. Men buni juda yaxshi ko'raman.
6
Yangiliklar / Javob: Qiziqarli maqolalar
« So'nggi javob muallifi Walternut 07 Fevral 2018, 15:01:44 »
Bu juda yaxshi maqola, menga juda yoqadi, juda foydali.
7
Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar / Javob: Java AWT & Swing Video Kurs
« So'nggi javob muallifi Saavedra 01 Fevral 2018, 14:02:21 »
I have benefited from this content tremendously and I will publish it to spread the knowledge.
8
Umumiy / Javob: Keşke ''Özbek-Türk Üniversitesi'' Açılsa
« So'nggi javob muallifi Saavedra 01 Fevral 2018, 14:01:26 »
Source of content Can you recommend me more?
9
Intellekt / Javob: QIZIQARLI MANTIQIY SAVOLLAR
« So'nggi javob muallifi Sitorabonu2016 24 Yanvar 2018, 19:55:04 »
Matematikaga aloqasi bo'lmagan savol:
Qishloqqa kelgan sayyohlarni doim bir narsa ajablantirar ekan. U yerda telbaroq bir o'spirin bo'lib, sayyohlar unga 50 centlik yaltiroq tanga va 5 dollarlik qog'oz kupyuralardan birini olishni taklif qilishsa doim 50 centni tanlar ekan. Holbuki 50 cent 5 dollardan o'n baravar kam.
Qiziq, telba o'spirinni 50 centlik tanganing nimasi o'ziga tortarkin, yoki nega doim tangani tanlarkin?

javob: telba pulni farqiga bormaydi, yaltiroq bo'lgani uchun tangani tanlagan.
10
Intellekt / Javob: QIZIQARLI MANTIQIY SAVOLLAR
« So'nggi javob muallifi Sitorabonu2016 24 Yanvar 2018, 19:51:10 »
javob: 1 ta, chunki gap unli tovushlar haqida ketayapdi.
Sahifalar: [1] 2 3 4 5 6 ... 10