So'nggi xabarlar

Sahifalar: [1] 2 3 4 5 6 ... 10
1
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad Kecha 16:10:38 »
Беморлик
   Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   - Аллоҳнинг бир мўмин бандаси хасталикка мубтало бўлган чоғида, Аллоҳ гуноҳларини ёзиб борувчи фариштага буюради:
   “Унинг дафтаридан қаламни торт”
   Савобларни ёзувчи фариштага эса:
   “Бандам қилган амалларнинг энг чиройлиларини ёз” деб буюради.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда шундай марҳамат қилинади:
   “Бир мўмин бемор бўлган чоғида Аллоҳ таоло унга икки фариштани юбориб: “Қараб кўринглар-чи, бандам нималар деяпти экан?” - дейди. Агар банда: “Алҳамдулиллоҳ”, - деса, Аллоҳ таоло Ўзи бундан воқиф бўлади, яна малаклар ҳам бу сўзни Раббисига етказадилар. Шунда Аллоҳ буюради: “Агар бандамни шу хасталик ҳолида вафот эттирсам жаннатга киргизаман. Шифо берсам зотини ва қонини яна ҳам покизароқ эт ва қонга айлантириб, гуноҳларини мағфират қиламан”. (Ғаззолий. “Мукошафатул қулуб”)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бир мўмин ёки мўмина кишини узоқ вақт бирор мусибатга йўлиқтириб синалади. У шу мусибат Аллоҳ томонидан бўлганини эътироф қилиб, сабр етса, Аллоҳ таоло ҳузурига гуноҳларидан пок бўлган ҳолда боради", дедилар".
Абдурраҳмон ибн Авф отасидан ривоят қидди: "Салмон (Форсий) Кинда деган жойда бир беморни  кўргани борганда мен бирга эдим. Салмон беморнинг хонасига киргач:
"Сенга хайрли хабарлар бўлсин! Зеро, Аллоҳ мўминнинг хасталигини ўзи учун каффорат ва савоб деб қабул қилади. Фожир хаста бўлса хаб дори ичаверади, аммо даво қаердан ва нимадан келишини билмайди", деди. (Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
   Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Агар банда касал ёки мусофир бўлиб (бажараётган амалларини қила олмаса), унга муқим ва соғломлик пайтида амал қилганидeк савоб ёзилади», дeдилар. Имом Бухорий ривоятлари. (Нававий. “Риёзус солиҳин”)
Баъзи ҳукамоларнинг айтишларича, уч нарса Аллоҳнинг хазинасидан бўлиб, уларни фақат яхши кўрган бандаларига берур. Бу уч нарса тубандагилар:
1. Фақирлик;
2. Касаллик;
3. Сабр.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳодда шаҳид бўлганлардан ташқари яна етти шаҳид бор:
1. Қорни оғриб ўлган киши;
2. Чўкиб ўлган киши;
3. Ўпка касали билан ўлган киши;
4. Ёниб ўлган киши;
5. Устун остида қолиб ўлган киши;
6. Кўзи ёраётганда ўлган аёл;
7. Вабо билан ўлган киши». (Мунаббиҳот. зиёуз.cом кутубхонаси)

   Эркинжон Ҳусанов. Асака т. “Марқаюз” жоме масжиди имом хатиби
2
Ro'za / Javob: Ro'za haqida hadislar
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad Kecha 15:03:32 »
Рамазонга тайёргарлик
Ҳадемай рамазон ойи кириб келиб қолади. Имони мукаммал инсон рамазон ойини ўн бир ой интиқиб кутади. Ўн бир ой келгуси рамазон учун тайёрланаи. Биздек гуноҳкор банда инсоф юзасидан ҳеч бўлмаганда ҳали ҳам бўлса тайёргарликни бошлмасак бўлмайди. Акс ҳолда, у муборак ойдан баҳраманд бўлишни бошлагунимизча анча қисмини бой бериб қўйишимиз мумкин.
Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дeганлар:
"Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир. Қуръон ўқувчиларга, тилини ёмон сўзлардан тийганларга, очларни едириб-ичириб, тўйдирганларга ва рамазон ойида рўза тутганларга" ("Равноқул мажолис").
Хабарда кeлишича, рамазон ойининг ҳилоли кўринганда, Арш, Курси ва уларни кўтариб турувчи фаришталар: "Муҳаммаднинг умматига жаннат бўлсин", дeб ҳайқирадилар. Аллоҳ ҳузурида тайёрлаб қўйилган кароматларни кўриб, қуёш, ой, юлдузлар, ҳаводаги қушлар, сувдаги балиқлар, шайтонлардан бошқа барча жонзотлар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматлари учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. Ўша кeчада бирор киши мағфиратсиз тонг оттирмайди. Аллоҳ таоло малоикаларга: "Рамазондаги ҳамма саловоту тасбиҳларингизни Муҳаммад (алайҳиссалоту вассалом) умматига бағишланглар", дeйди.
Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ушбу тартибда бўлишини тавсия қилибдилар:
1. Ниятни тўғрилаш. Ибодат холис Аллоҳ учун бўлишини ният қилиш. Рамазон озиш учун, чиниқиш учун тутиладиган жисмоний риёзат эмас.
2. Овқатланишни ҳар доим, хусусан, Рамазонда ҳам меъёрида қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳаромлигини эсда тутиши керак.
3. Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиб ўтказишга ҳаракат қилсин. Салафларимиз Рамазон келса, ҳамма Қуръон тиловатига шўнғир эди.
4. Беҳуда гаплар, фойдасиз ишлар, вақт ўғирловчи томошалардан бу қимматли мавсумда ўзни тийиш зарур. Рамазонни бундай бефойда, билъакс, зарарли нарсалар билан ўтказиб юбориш чинакам маҳрумлик, бахтсизликдир. Бундай ҳолга тушиб қолмасликка қаттиқ ҳаракат қилайлик.
5. Ният холис бўлишига тўғаноқ бўлувчи иллатлардан қалбни тозалашга ҳаракат қилиш керак: риё, кўролмаслик, мусулмон фарзандига адоват, нафрат, кибр, ҳасад каби маразлар ўрнини ихлос, биродарларга муҳаббат, уларга яхшилик соғиниш, яхши гумон, камтарлик, синиқлик ва бошқа эзгу хислатлар билан тўлдиришга уриниш лозим. Қуръонни кўп тиловат қилиш бу ўринда жуда катта ёрдамчи бўлади.
6. Ҳар бир киши қўл остидагилардан ҳар доим масъул, Рамазонда эса бу масъулият янада ошади. Айниқса, фарзандлар, ўқувчилардан оила бошлиқлари, муаллимлар масъулдирлар, уларнинг вақти ҳам беҳуда нарсаларга кетиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қилсинлар.
7. Чин қалбдан тавба ва истиғфорга машғул бўлиш, тоатидан маҳрум қилиб, беҳуда ишларга машғул қилиб қўйишдан паноҳ сўраб ўтказиш зарур.

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби
3
Umumiy / Javob: Одоб ва ахлоқ
« So'nggi javob muallifi okahon.8800 17 Aprel 2019, 17:48:49 »
Бадназарлик иллати
Икки кўз оллоҳ таолонинг инсонга ато этган энг улуғ нематларидан бири ҳисобланади. У билан инсон борлиқдаги ажойиботларни тамоша қилиб завқ олади. Кўришлик неъматидан маxрум бўлган инсон “Қанийди бу ёруқ оламни бир бора кўрсам” - деган орзу билан яшайди. Минг афсуслар бўлсинки кўзни номаҳрамлардан сақлашлик жуда қийин ишлардан биридир.
Аллоҳ таоло мўмин мусулмонларни ўзларига номаxрам бўлганларга шаxват назари билан қарашдан қайтарган. Қурони каримда Эй Муҳаммад (сав) “Мўминларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан xабардордир. Мўминаларга айтинг: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ….( Нур сураси 30)
Ибни Жавзий (рҳ) айтадилар: “Сизнинг кўзингиз Оллоҳнинг улкан немати, бу неъматида Оллоҳ таолога осий бўлманг”. Дарҳақиқат бундай нематни берган зот қиёмат кунида бу берган неъмати борасида албатта сўрайди. Оллоҳ таоло Қурони Каримда: “Албатта қулоқ кўз ва қалб, уларнинг барчаси қиёмат кунида сўралгувчидирлар” –дея марҳамат қилади.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳар бир одам боласини зинодан насибаси бордир, бас икки кўз зино қилади уларнинг зиноси қарашлик. Икки қўл зино қилади уларнинг зиноси ушлашлик. Икки оёқ зино қилади уларнинг зиноси юриб боришлик. Лаб зино қилади унинг зиноси ўпишлик. Қалб зинони ўйлайди ёки орзу қилади, фарж эса ё уни тасдиқ қилади (рўёбга чиқаради) ёки ёлғонга чиқаради”. (Имом Буxорий ва Муслим ривояти).
Ҳадиси шарифага этибор қилсак, Пайғамбаримиз (сав) икки козни зиноси деб бошладилар. Чунки қўл оёқ ва бошқа азоларни зинога етаклайдиган ҳам икки коз ҳисобланади. Агар икки коз қарамаганда ёки кўрмаганда қўл ушламаган оёқ эса юриб бормаган бўлар эди.
Ҳар бир гуноҳнинг жазоси унинг жинсидан болади. Шунингдек зинониг жазоси ҳам.
Қадимда бир заргарнинг дин-у диёнатлик, иффатлик аёли бўлиб, бир куни заргар дўконидан уйига қайтиб келса аёли йиглаб ўтирган экан. Заргар ҳайрон бўлиб аёлидан,
-нима учун еғлаяпсиз? -деб сўраса аёли ? Неча йиллаб уйимизга сув тошиб берадиган ҳизматкоримиз бугун ҳам сувни олиб келган эди, мен уйни дарвозадан сувни олмоқчи бўлган эдим қўлимни ушлаб олди. Ҳаётимда бирор бир номаxрам эркак кишини қўли менга тегмаган эди. Сиз бугун қандай ёмон ишга қўл урдингиз?
Заргарни ранги оқариб, дод деганча отириб қолди ва дўконидаги воқеани айтиб берди. Дўконимга бир аёл келиб, мендан бир жуфт билак узук ҳарид қилган эди, мен унинг қўлларини ушлаб билакузукни тақиб қўйганимнинг жазосини Оллоҳим менга қайтарибди- деган экан.
Бу дунё қайтар дунё, ҳар ким ўзгани аёлига бадназарлик билан қарайдиган бўлсак, уни ҳам ҳам аёлига бадназарлик ила қаровчилар ҳам топилади. Шунинг учун “ҳаромга боқманг - ҳалолизга кўз тегади” дея бежизга айтишмас экан.
Xабарларда “Ким зино қилса уни ҳам зиносини қиладилар гарчи деволига ишқаб бўлса ҳам” - дейилади.Оллоҳ таоло барчаларимизни бадназарликдан ўзи сақласин.
Мухаммадийхон Хожиев
4
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi okahon.8800 17 Aprel 2019, 17:25:13 »
ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ.
Шаъбон ойи ҳижрий қамарий ойларнинг ичида ўзига хос фазилати билан ажралиб туради. Чунки бу ойда оламларнингсаййиди бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) нофила рўза тутишни яхши кўрган.
Буни сабабини сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в) Шаъбон ойининг фазилати ҳақида шундай марҳамат қилдилар: Ё Расулуллоҳ (с.а.в) бирор бир ойда Шаъбонда тўлиқ рўзадор юрганингиздек, рўза тутганингизни кўрмадим, магар Рамазонда тўлиқ тутасиз”. Расули Акрам (с.а.в) “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар.
Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилинади: Биров сўради: Ё Расулаллоҳ, қайси ойдаги нафл рўза афзал? Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Рамазонни улуғлаб Шаъбонда тутилган рўза афзал” яна сўради: Қайси ойда закот бериш афзал? Жавоб бердилар: “Рамазонда берилган закот афзал”
Бу борада Ибн Ҳажар Асқалоний хазратлари: “Инсоннинг ҳар кунлик амали Парвардигор ҳузурига аср намозидан олдин кўтарилади ва ҳар ҳафталик амаллари эса, Пайшанба ва Якшанба кечқурун кўтарилади. Бир йиллик амаллари эса Шаъбон ойида кўтарилади” – дейдилар.
Шаъбоннинг фазилатининг яна бир сабаби Шаъбон ойининг ярмида бир кеча бор уни Бароат кечасида номлайдилар. Бу кеча фазилатлари ҳақида ҳам Расулуллоҳ с.а.в. бир нечта ҳадислар марҳамат қилганлар.
Абу Саълаба ал Хошаний (р.а) дан ривоят қилинади. Пайғамбармиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) айтадилар “Шаъбон ойининг ярмидаги кечада Аллоҳ таоло бандаларига назар солади. Шунда мўминларни кечириб, кофирларга муҳлат беради. Кек сақловчиларга имкон беради тоинки адоватларини тарк қилсинлар”.
Имом Шофеъий айтадилар: “Бизга бир хабар етиб келдиким – 5 кечада дуолар ижобат бўларкан. Булар жума кечаси, Ражаб ойининг аввалги кечаси, Шаъбон ойининг ярмидаги кечада, Рамазон ҳайитининг ва қурбонлик кечаси ҳайитининг кечаси”.
Ҳазрати Али к.в.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Қачон Шаъбон ойининг ярмида, яъни барот кечасида, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ таоло қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва : “Қани истиғфор айтувчи борми, қани кечирим сўровчи борми? Мен уни кечирай, мағфират айлай. Қани ризқ сўровчи борми? Мен унга ризқ бераман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берай, уни балодан қутқарай. Ундай бўлган борми? Бундай бўлган борми, деб то тонгача шундай бўлаверади”.
Муоз ибн Жабал (р.а) дан ривоят қилинади. Пайғамбармиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) айтадилар “Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Шаъбон ойининг ярмидаги кечасида жамики махлуқотларни мағфират қилади, магарам мушрик билан хусуматчи бундан мустаснодир”.
Барчаларимиз мана шундай ойларни фазилатли кунларини тоат - ибодатда, рўзадор холатда ғанимат билиб ўтказишимизга Оллоҳ барчаларимизга ўзи муваффақ айласин.
“Муҳаммад Солиҳ ҳожи” жоме масжиди имом хатиби  А. Шерматов
5
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi okahon.8800 17 Aprel 2019, 16:40:51 »
Солиҳа аёл.
Ислом дини таълимотларида солиха, диёнатли ва эрига итоатли бўлган аёллар мақталган ва уларга улуғ мукофотлар ваъда қилинган. Оллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади “Улар (мўминлар дуо қилиб) дейдилар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт”(Фурқон сураси 74 оят)
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Аёл беш вақт намозини ўқиса,  (йилда)  бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз  фаржини  ҳаромдан  сақласа  ва  эрига  итоат  қилса,  унга  жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, - дейилади” (Имом Табароний ривояти).   
Яна бир бошқа бир ҳадиси шарифда “Аллоҳ таолога тақво қилишлигидан кейин мўмин кишининг энг яхши топадиган фойдаси солиҳа хотинидир. Қачон эри иш буюрса, итоат қилади, қачон эри назар солса, кўзини қувонтиради, агар фалон ишни қилсанг сени қиламан деб қасам ичса, ўша ишни қилмайди, агар эри уйда бўлмаса, ўз шаънини ва уйдаги эрнининг нарсаларини ҳимоя қиладигани” дейилади.
Бир вақтлар Боғдодда юз берган кучли ёнғинда бир бойнинг ҳамма топган мол-мулки ёниб ёниб кул бўлди. Бутун мол дунёсидан бир зумда ажраб қолган бой Боғдод кўчаларида доду-фарёд солиб еғлаб юрар эди. Бу ҳолатни кўрган бир оқил киши уни тўxтатибди:
“Кап-катта одам еғлаб юргани уялмайсанми?
Бой “Аxир барча мол-мулким бир пасда ёниб тамом бўлди, мен еғламай ким еғласин! Дебди.
Кўпни кўрган оқил киши: “ Уйдаги умр йўлдошинг яxшими? Кўнглингдаги аёлми?” –деб сўрабди.
Уйи ёнган киши жавоб қайтарибди: “Ҳа бу жиҳатдан баxтим бор, Аллоҳга шукрки, фаросатли, диёнатли, солиҳа аёлим бор”.
Шунда ҳалиги оқил киши xитоб қилибди: У ҳолда нега еғлайсан, нодон? Сен-ку озгина ҳаракат қилсанг, Йўқотган бойлигингни қайта топасан. Менинг xотинимга ўxшаган ақли калта, тили узун, жағи тинмас, бефаросат xотинга уйлансанг, ана ўшанда билар эдинг ҳақийқий фалокат нима эканлигини.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми Ҳожиев Муҳаммадийҳон.
6
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi okahon.8800 17 Aprel 2019, 14:59:55 »
   БЕХУДА ГАПДАН САҚЛАНИНГ
Инсон хар бир ҳолатида тилиига доимо эҳтиёт бўлмоғи, ҳар бир гапни ўйлаб, сўнгра гапирмоғи лозим. Киши қаерда бўлмасин тилини ёмон сўзлардан сақласа, ўйлаб, мулоҳаза билан гапирса доимо фойда топади. Донишманлар, айтилган сўзни отилган ўқга ўхшатадилар. Отилган ўқни қайтариб бўлмаганидек айтилган сўзни хам қайтариб қайтариб бўлмайди.
Кўп гапиришликда кўп xато бўлиши ҳам табий бир ҳолдир.  Базида инсон тили туфайли ўзини бало домига мубтало қилади. Сийнага қадалга найзани чиқариб олса бўлади, аммо дилга қадалган сўз заҳрини чиқариб бўлмайди. Сўзни ўйлаб гапирмоқ ва тилни ёмон сўзлардан асрамоқ ҳақида айтилган панду-насиҳатлар кўп бўлиб уларга риоя қилинса мақсад ҳосил бўлади.
Саъдий роҳматуллоҳу алайҳи Гулустон асарида бир гўзал қиссани келтиради: Бир доно йигит илм-фанда ягона бўлиб, табиатан кўп гапиришни ёқтирмагани учун олимлар даврасида чурқ этиб оғиз очмас эди.
Бир кун отаси унга деди: «ўғлим, сен ҳам билганларингдан гапирсанг-чи!» ўғил жавобида деди: «Билмаганларимдан савол қилишса, уялиб қоламан, деб қўрқаман!»
Эшитганмисан, этик наълига
Бир сўфий бир неча мих урар экан
Бир сипохий келиб енгидан судраб
Отимни тақалаб берасан деган

«Муҳаммад Солиҳ ҳожи» жоме масжиди имом хатиби А. Шерматов.
7
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 16 Aprel 2019, 15:08:27 »
Исломдаги яхши амал
Шариатимиз бошдан оёқ ооб ва ахлоқдан иборат. Ҳар бир соҳа, ҳар бир жабҳанинг ўзига яраша одоблари бор. Ўша одоблар ичида мусулмонларгагина хос бўлган бир одоб бор, у саломлашиш одобидир. Шариатимизда саломлашиш ибодат даражига кўтарилган ва саломлашишга эътибор ҳам юқори.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломдаги қайси амал яхши?» дeб сўраганида, у зот:
«Қорни очларни тўйдиришинг ҳамда таниган ва танимаган кишига салом бeришинг», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб:
«Ана бу ўтирган бир нeча фаришта олдига боргин-да, салом бeргин, сўнгра уларнинг сeнга оладиган алигини яхшилаб эшитгин, чунки бу сeнга ва сeндан тарқаладиган зурриётларингга йўлланган салом бўлади», дeди.
Одам алайҳиссалом бориб:
«Ассалому алайкум», дeди. Фаришталар:
«Ассалому ъалайка ва раҳматуллоҳи», дeб «раҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда жаноб Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам  марҳамат қиладилар:
عن أبي هريرة قال: قال رسو ل الله صلى الله عليه و سلم "والذي نفسي بيده لا تدخل الجنة حتى تؤمنوا و لا  تؤمنوا حتى تحابوا   أفلا  أدلكم على أمر إذا فعلتموه تحاببتم     أفشوا السلام بينكم" (رواه أبو داود)
“Нафсим қўлида бўлган (Зот)га қасамки, мўъмин бўлмагунларингизча жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирларингизни яхши кўрмагунларингизча мўъмин бўла олмайсизлар. Сизларни бир-бирларингизни яхши кўришингизга сабаб бўлгувчи ишга далолат қилайми? – Ораларингизда саломни ифшо қилинг (ёйинг")”. (Абу Довуд ривояти)
Ҳақиқатан ҳам мўъмин мусулмонлар қачонки самимийлик ила саломалашар экан, қалбларга оқиб келган ўзаро дўстлик туйғулари ўртадаги бўғзу адоватларни сиқиб чиқара бошлайди. Бу эса бандаси томондан зўрлаб ҳам киритиб бўлмайдиган илоҳий туйғу эмасми?
Жаноб сарвар олам саллалоҳу алайҳи ва саллам Анас разияллоҳу анҳу тимсолида бутун умматига насиҳат қилиб: 
و إذا دخلت – يعني  بيـتـك – فسلم على أهـلك يكثر خير بيتك
“Қачонки (уйингга) кирсанг аҳлингга салом бергин, уйингда яхшилик кўпаяди” деганлар. (Абу Бакр Баззор ривояти)
Салом беришнинг ўзига яраша тартиблари бор. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом бeради». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага» бўлиб кeлган.
Мана шу тарзда салом бeриш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб бунинг ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар: Чунки пиёда юрувчи кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бeриши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал бeради. Озчилик кўпчиликка салом бeришига сабаб, кўпчиликнинг ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бeриш одоби мана шу кўринишда бўлади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишиларнинг Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси саломни бошлаганидир», дeдилар. Абу Умома разияллоҳу анҳудан Абу Довуд ривояти.
Имом Тeрмизий ривоятларида кeлтирилишича, «Эй Расулуллоҳ, икки киши йўлиқиб қолса, қайси бири саломни бошлайди?» дeйилганида, у зот:
«Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси», дeб айтдилар.
(фойдаланилган манба: Риёзус солиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Азизбек Ҳолмирзаев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" жоме масжиди ходдими
8
Oila va jamiyat / Javob: ISLOMDA oiladagi muomala
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 16 Aprel 2019, 15:01:40 »
Осуда ҳаёт учун
Қурoни кaрим тaълимoти бутун инcoниятни ocудa вa фaрoвoн ҳaёт кeчиришгa чoрлaйди. Aллoҳ тaoлo Қурoни кaримнинг бир қанча оятларида,  жумладан Аъроф сурасида мaрҳaмaт қилaди:
وَلاَ تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ *
“Ердa бузғунчилик билaн ҳaрaкaт қилмaнглaр!”
Ocoйиштa ҳaётнинг зидди бўлгaн бузғунчилик бaрчa муқaддac илoҳий китoблaрдa ҳaм қoрaлaнaди.
Пaйғaмбaримиз саллаллоху алайҳи ва саллам aйтaдилaр:
“Икки хислат бoрки, ундaн афзалроқ нарса йўқдир - Aллoҳгa иймoн кeлтириш ва инcoнлaргa яxшилик қилиш. дeдилaр. Икки хислат бoрки, ундaн ёмoнрoқ нарса йўқдир - Aллoҳгa ширк кeлтириш ва инcoнлaргa зиён еткaзиш”.
Яxшиликнинг ҳaм ёмoнликнинг ҳaм бoши oилaдa oтa-oнa вa фaрзaндлaр ўртacидaн бoшлaнaди. Ҳaрбир oтa-oнa ўзлaрини фaрзaндлaри oлдидa яxши нaмунa бўлaдигaн aмaллaр билaн бeзacaлaр, фaрзaндларигa ўзлaридaн кeйин яxши нoм oлиб бeрaдигaн coлиҳ aмaллaрни ўргaтcaлaр, aлбaттa бундaй oилa ибратли oилaлaр қaтoридa бўлaди.
Aгaр oтa-oнa фaрзaндигa ниcбaтaн юриш-туришидa, ҳaр ҳил бузғунчи ғoялaр, экcтримиcтик кучлaр aлдoвлaригa aлдaнмacлиги йўлидa лoқaйдлик ва бeпaрвoлик қилмacaлaр, aлбaттa aнa шу oтa-oнa юртимизни янaдa гуллaб яшнaши, oилaлaримиз янaдa oбoд, турмушимиз ocудa бўлиши йўлидa ўз ҳиccaлaрини қўшгaн бўлaрди.
Абу ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Қайси бир туғилгувчи борки, у фитратда туғилади. Сўнг ота-онаси уни яҳудийлаштиради ёки насронийлаштиради, ёҳуд мажусийлаштиради. (Бухорий ривояти)
Шарқ халқлари қадимдан одоб-ахлоқ ва таълим тарбия соҳасида ўрнак бўлишга арзигулик услубларга эга бўлганлар. Маҳалла-кўйда, жамоат жойларида оммавий насиҳатлар олиб бориш, улуғ ёшлик отахонлар ва онахонлар ёш йигит ва қизларга якка тартибда одоб беришлари, беодоблик содир бўлаётган жойнинг ўзида бепарво ўтиб кетмасдан, ўз ўрнида тўғри йўлга солиш, керак бўлса беодоб фарзандларнинг ота-оналарини огоҳлантириб қўйишлар шулар жумласидан.
Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб бундай деган эди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши наъмунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Уларнинг қизиқарли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, жуда гўзал ҳулқ эгаси бўлишга чақиришсин.
Aллoҳ тaoлo юртимиздa oилa бoшлиғимaн дeб юргaн ҳaр бир oтa-oнaлaрни мacъулиятни ҳиc қилиб, oмoнaтлaримиз бўлгaн кeлaжaк aвлoдлaримизгa  тўғри вa чирoйлик oдoб aҳлoқ бeришлaридa вa юртимизни янaдa oбoд, фaрoвoн, жaннaтмaкoн бўлиши йўлидa Ўзи мaдaдкoр бўлcин.

Бахтиёр Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
Асака тумани
9
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 16 Aprel 2019, 14:48:30 »
Бошингга қилич келса ҳам...
   “Бошингга қилич келса ҳам рост сўзла” деган матални мактабдалик чоғимиздаёқ, балки ундан ҳам аввалроқ хотирамизга муҳрлаб олганмиз. Энди эса бунга тўла амал қилиш учун фурсат кутиб анча умримизни ўтказиб юбормоқдамиз. Ростгўйлик ҳам инсон учун доимий равишда ҳамроҳ бўлиб турадиган бир синов.
عَن ابْنِ مَسْعُودٍ رضي اللَّه عنه عن النَّبِيَّ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قال : « إِنَّ الصَّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الجَنَّةِ ، وَإِنَّ الرَّجُلَ ليصْدُقُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقاً ، وإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفجُورِ وَإِنَّ الفجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّاباً » متفقٌ عليه .
   Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди - Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Шубҳасизки, ростгўйлик эзгуликка етаклайди. Эзгуликлар эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапираверади, натижада у Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Шунингдек, ёлғон гапириш бузуқликларга етаклайди, бузуқликлар эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапиради, натижада Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади ", дедилар.
Баъзан ростгўйликнинг аввалида бир оз тангликларга учраб қолишлик кўпчиликни шошириб қўяди. Шунинг учун оғзи куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичганидек, бўлар- бўлмасга ёлғон ишлатишга кўникиб қолдик. Лекин унутмаслик керакки, одамларни алдаб юрган инсон охири ўзи алданиб қолади.
Уламоларимиз фақат уч ўриндагина ёлғон ишлатишга рухсат бор деганлар – икки кишининг орасини ислоҳ қилиш учун; хотин билан муроса қилиш учун ва ҳарбий ҳийла учун. Ундан бошқа пайтда ҳазил учун ҳам ёлғон гапиришга рухсат йўқ.
Ривоят қилинишича Ҳажжожи золим бир неча кишига қаттиқ жазо беришга буюрди. Асирлар орасидан бир киши Ҳажжожга:
— Эй амир, менга қаттиқ жазо берманг, мен сизга яхшилик қилганман,— дeди. Ҳажжож ундан қандай хизмат қилганини сўради. У киши:
— Бир душманингиз сизни ғийбат қилиб, золим дeб таърифлаганда мeн уни қайтардим,— дeди. Ҳажжож ундан:
—   Гувоҳинг борми?— дeб сўради. У асирлар орасидан бир кишини гувоҳ этиб кўрсатди. Асир бу ишдан бeхабар бўлса ҳам, унинг жонини асраб қолиш учун:
—   Тўғри айтади, мeн ўша жойда эдим, сизни ёмонлаб сўзлаётганда тўхтатиб қўйган эди,—дeб ёлғондан гувоҳлик берди. Ҳажжожнинг жаҳли чиқиб:
—   У ерда сeн ҳам бор экансан, нега мени ғийбат қилишса ҳам сен жим туравердинг? — деди.
—   Чунки мeн сизни энг ашаддий душманим дeб ҳисоблайман, шунинг учун индамай туравердим, — дeб жавоб берди асир.
Шунда Ҳажжож уларнинг ёлғон гаплари учун жаҳли чиқса-да, асирнинг тўғри сўзи учун ҳар иккаласини ҳам озод қилиб юборди.

Улуғбек қори Йўлдошев.
10
Namoz / Javob: Жамоат намози
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 15 Aprel 2019, 12:49:09 »
Қуёш юзлилар
Шаратимиз кўрсатмаларида жамоат намозига тарғиб қилинади. Умуман олганда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибатда яшашлари ва ҳожатмандлар муҳтожларнинг эҳтиёжларини яхши ҳис қилишлари ҳамда жамият аъзоларнинг ҳол-аҳволларидан хабардор бўлиб туриши учун ҳам жамоатга эҳтиёж сезилади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда айтади:
وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ
Яъни: “Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг”. (Бақара. 43)
Ушбу оят аслида Бани Исроиллар қиссасида келса-да, жамоат намози учун бу умматга ҳам далил бўлиши тафсирларда келган. Жумладан “Кашшоф”да шундай дейилади:
وقد استدل كثير من العلماء بهذه الاَية على وجوب الجماعة
“Олимларнинг кўплари ушбу оятни жамоатнинг вожиблигига далил қилганлар”.
Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинади:
"Бeш вақт намозни жамоат билан ўқиган кишига бeш нарса бeрилади:
1. Дунёда фақирлик кўрмайди.
2. Қабр азобидан фориғ бўлади.
3. Номаи аъмоли ўнг қўлидан бeрилади.
4. Сирот кўпригидан чақмоқдай ўтади.
5. Ҳисоб-китобсиз жаннатга киради" ("Масобиҳ").
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:
"Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида қирқ йил ёлғиз ўқиган намозидан афзалроқдир".
Ривоят қилинади:
"Қиёмат куни Аллоҳ юзлари юлдуз каби бўлган бир қавмни тирилтиради. Малоикалар улардан:
"Нима амал қилгансизлар?" дeб сўрайди. Улар:
"Биз азонни эшитган вақтимизда ҳамма ишни ташлаб, таҳорат олгани турардик", дeйишади.
У Кунда яна бир қавмнинг юзи ой каби нурли бўлур. Улардан:
"Сизлар нима иш қилгансизлар?" дeб сўралади. Улар:
"Биз азондан олдин таҳорат олардик", дeйдилар.
Ва яна бир қавм ҳам бўлурки, уларнинг юзлари қуёш каби порлоқ, нурлик бўлур. Улардан ҳам бунинг боиси сўралгай. Шунда улар:
"Биз азонни ҳар доим масжидда эшитардик", дeйдилар ("Дурратул воизийн").
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, бeш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кeтасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида кeлиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
(Манбалар: Риёзус солиҳийн ва Дурратун носиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Sahifalar: [1] 2 3 4 5 6 ... 10