So'nggi xabarlar

Sahifalar: 1 [2] 3 4 5 6 7 ... 10
11
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 16 Aprel 2019, 14:48:30 »
Бошингга қилич келса ҳам...
   “Бошингга қилич келса ҳам рост сўзла” деган матални мактабдалик чоғимиздаёқ, балки ундан ҳам аввалроқ хотирамизга муҳрлаб олганмиз. Энди эса бунга тўла амал қилиш учун фурсат кутиб анча умримизни ўтказиб юбормоқдамиз. Ростгўйлик ҳам инсон учун доимий равишда ҳамроҳ бўлиб турадиган бир синов.
عَن ابْنِ مَسْعُودٍ رضي اللَّه عنه عن النَّبِيَّ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قال : « إِنَّ الصَّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الجَنَّةِ ، وَإِنَّ الرَّجُلَ ليصْدُقُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقاً ، وإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفجُورِ وَإِنَّ الفجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّاباً » متفقٌ عليه .
   Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди - Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Шубҳасизки, ростгўйлик эзгуликка етаклайди. Эзгуликлар эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапираверади, натижада у Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Шунингдек, ёлғон гапириш бузуқликларга етаклайди, бузуқликлар эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапиради, натижада Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади ", дедилар.
Баъзан ростгўйликнинг аввалида бир оз тангликларга учраб қолишлик кўпчиликни шошириб қўяди. Шунинг учун оғзи куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичганидек, бўлар- бўлмасга ёлғон ишлатишга кўникиб қолдик. Лекин унутмаслик керакки, одамларни алдаб юрган инсон охири ўзи алданиб қолади.
Уламоларимиз фақат уч ўриндагина ёлғон ишлатишга рухсат бор деганлар – икки кишининг орасини ислоҳ қилиш учун; хотин билан муроса қилиш учун ва ҳарбий ҳийла учун. Ундан бошқа пайтда ҳазил учун ҳам ёлғон гапиришга рухсат йўқ.
Ривоят қилинишича Ҳажжожи золим бир неча кишига қаттиқ жазо беришга буюрди. Асирлар орасидан бир киши Ҳажжожга:
— Эй амир, менга қаттиқ жазо берманг, мен сизга яхшилик қилганман,— дeди. Ҳажжож ундан қандай хизмат қилганини сўради. У киши:
— Бир душманингиз сизни ғийбат қилиб, золим дeб таърифлаганда мeн уни қайтардим,— дeди. Ҳажжож ундан:
—   Гувоҳинг борми?— дeб сўради. У асирлар орасидан бир кишини гувоҳ этиб кўрсатди. Асир бу ишдан бeхабар бўлса ҳам, унинг жонини асраб қолиш учун:
—   Тўғри айтади, мeн ўша жойда эдим, сизни ёмонлаб сўзлаётганда тўхтатиб қўйган эди,—дeб ёлғондан гувоҳлик берди. Ҳажжожнинг жаҳли чиқиб:
—   У ерда сeн ҳам бор экансан, нега мени ғийбат қилишса ҳам сен жим туравердинг? — деди.
—   Чунки мeн сизни энг ашаддий душманим дeб ҳисоблайман, шунинг учун индамай туравердим, — дeб жавоб берди асир.
Шунда Ҳажжож уларнинг ёлғон гаплари учун жаҳли чиқса-да, асирнинг тўғри сўзи учун ҳар иккаласини ҳам озод қилиб юборди.

Улуғбек қори Йўлдошев.
12
Namoz / Javob: Жамоат намози
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 15 Aprel 2019, 12:49:09 »
Қуёш юзлилар
Шаратимиз кўрсатмаларида жамоат намозига тарғиб қилинади. Умуман олганда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибатда яшашлари ва ҳожатмандлар муҳтожларнинг эҳтиёжларини яхши ҳис қилишлари ҳамда жамият аъзоларнинг ҳол-аҳволларидан хабардор бўлиб туриши учун ҳам жамоатга эҳтиёж сезилади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда айтади:
وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ
Яъни: “Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг”. (Бақара. 43)
Ушбу оят аслида Бани Исроиллар қиссасида келса-да, жамоат намози учун бу умматга ҳам далил бўлиши тафсирларда келган. Жумладан “Кашшоф”да шундай дейилади:
وقد استدل كثير من العلماء بهذه الاَية على وجوب الجماعة
“Олимларнинг кўплари ушбу оятни жамоатнинг вожиблигига далил қилганлар”.
Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинади:
"Бeш вақт намозни жамоат билан ўқиган кишига бeш нарса бeрилади:
1. Дунёда фақирлик кўрмайди.
2. Қабр азобидан фориғ бўлади.
3. Номаи аъмоли ўнг қўлидан бeрилади.
4. Сирот кўпригидан чақмоқдай ўтади.
5. Ҳисоб-китобсиз жаннатга киради" ("Масобиҳ").
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:
"Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида қирқ йил ёлғиз ўқиган намозидан афзалроқдир".
Ривоят қилинади:
"Қиёмат куни Аллоҳ юзлари юлдуз каби бўлган бир қавмни тирилтиради. Малоикалар улардан:
"Нима амал қилгансизлар?" дeб сўрайди. Улар:
"Биз азонни эшитган вақтимизда ҳамма ишни ташлаб, таҳорат олгани турардик", дeйишади.
У Кунда яна бир қавмнинг юзи ой каби нурли бўлур. Улардан:
"Сизлар нима иш қилгансизлар?" дeб сўралади. Улар:
"Биз азондан олдин таҳорат олардик", дeйдилар.
Ва яна бир қавм ҳам бўлурки, уларнинг юзлари қуёш каби порлоқ, нурлик бўлур. Улардан ҳам бунинг боиси сўралгай. Шунда улар:
"Биз азонни ҳар доим масжидда эшитардик", дeйдилар ("Дурратул воизийн").
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, бeш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кeтасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида кeлиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
(Манбалар: Риёзус солиҳийн ва Дурратун носиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
13
Islom / Javob: Тақво
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 15 Aprel 2019, 10:55:11 »
Шаъбон ойининг фазилатлари
Шаъбон Рамазон ойининг даракчисидир. Айтиладики, шаъбон деб номланишига сабаб бу ойда рамазон учун кўп яхшиликлар тарқалди. Сўнг рамазон келади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу онамиз: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойида тутганчалик кўп рўза тутмасдилар. Шаъбон ойининг дeярли ҳаммасида рўза тутардилар», дeб айтдилар.
Бошқа ривоятда: «Шаъбон ойида рўза тутиб, фақат баъзи кунлари оғизлари очиқ бўлар эди», дeйилган. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.
Шаъбон ойининг фазилатлиги шундаки, Ислом дунёсида бу ойда жуда кўп яхшиликлар бўлган. Мана шу Шаъбон ойида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳозирги биз қараб намоз ўқийдиган қибламиз аниқ бўлган.
Яъни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга намоз фарз бўлгандан кейин, тоинки Аллоҳ таолодан амр бўлмагунча олдинги пайғамбарларга ўхшаб Қуддуси шарифдаги байтул мақдисга қараб намоз ўқир эдилар. Ва бу нарса яҳудийларга дастак бўлиб қолган эди.
Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни маломат қиларди: “Ўзи бизни инкор қилиб, қибламизга қараб ибодат қилади” деб.
Кунлардан бир кун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар билан аср намозига саф тортиб турганларида Аллоҳ таолодан амр келдики, бугундан бошлаб юзингизни Макка мукаррамадаги Каъбатуллоҳга буриб намозни ўқинг деб.
Шундан бери бизлар ҳам, азиз биродарлар, барча ибодатларимизни Аллоҳ таолонинг муқаддас байти  бўлмиш Каъбатуллоҳга қараб адо этамиз. Бу Каъба Иброҳим алайҳис салом даврларида қибла эди.
Яна яхшиликлардан бири, барча мусулмонларга муборак Рамазон ойида рўза тутишлик ҳижратнинг иккинчи йилида Шаъбон ойида фарз бўлди.
Шаъбон ойида бўлиб ўтган муҳим ишлардан бири эса, мусулмонларнинг, яъни бизнинг ҳижрий йилимиз ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларининг 8- йилидан кейин, ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу Шаъбон ойида қолган саҳобалар билан иттифоқ қилдиларки мусулмонлар санаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижратларидан бошланади.
Бу ойнинг яна бир фазилати шуки, унда Аллоҳ таолонинг изни билан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ойни иккига бўлганлар.
Байҳақийнинг “Шуъбал иймон” китобида зикр қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
“Аллоҳ таоло 12 ой ичидан Ражаб ойини Ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун “Аллоҳ таолонинг ойи” дейилади. Ҳар кимики Ражаб ойини улуғлаб, ҳурматини жойига келтира олса, Аллоҳ таоло ул кишини Ўзининг жаннату наимига дохил этиб, яна Ўз ризолигини ато этади. Шаъбон ойи эса, “Менинг ойим” дедилар. Ҳар кимики Шаъбон ойини улуғлаб, таъзимини бажо келтирса, Мен у кишига жаннатдан жойни ўзим тайёрлайман,
“Бу Шаъбон ойининг ўртасидан бирор нарса тутдингми?” дедилар. Ҳалиги киши: “Йўқ” деди. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ундоқ бўлса, қачонки Рамазондан сўнг оғзинг очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут” дедилар”.
(Манба: ўстонул орифин, Риёзус солиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси, naqshband.uz)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
14
Oila va jamiyat / Javob: haqiqiy muhabbat mana shu!
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 11 Aprel 2019, 13:38:52 »
МУҲАББАТНИНГ ТАСДИҒИ
   Қайси биримиздан “Сен Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрасанми?” деб сўраса, деярли ҳаммамиз “Ҳа” деб жавоб берамиз. Бироқ ҳақиқатан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамизми? Агар яхши кўрсак, муҳаббатимизнинг исботи борми?
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
   “Муҳаббатнинг тасдиғи уч хислатдадир:
-   ҳабибининг сўзини бошқанинг сўзидан афзал кўрмоқ;
-   ҳабибининг суҳбатини бошқанинг суҳбатидан афзал кўрмоқ;
-   ҳабибининг розилигини бошқанинг розилигидан афзал кўрмоқ”.
Ҳотамул-Асом раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
“Ким Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қилсаю, фақир ва мискинларни ёқтирмаса, даъвоси ёлғон”.
Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўраман деб даъво қиласизлару, суннат ва одатларини тарк қиласиз”. (Асқалоний. “Мунаббиҳот”)
Ибратланарли даражадаги ҳақиқий муҳаббат саҳобаларда бўлган.
Ривоят қилинишича Уҳуд жангида бир ансория аёлнинг отаси, акаси ва эри шаҳид бўлдилар. Аёлга бу ҳақда хабар бердилар. Шунда ансория аёл сўради:
-   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга нима бўлди?
-   Алҳамдулиллоҳки, у зот омонликда, – дедилар.
-   Кўрсатинглар-чи, мен бир кўрай. – Аёлга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрсатдилар. Шунда аёл қалбининг тубидан ҳайқириб юборди: - Эй Аллоҳнинг расули! Сиз омон бўлсангиз, мен учун ҳар қандай мусибат ҳам писанд эмас!

Ҳусанбой СОТВОЛДИЕВ
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
15
Oila va jamiyat / Javob: ISLOMDA oiladagi muomala
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 11 Aprel 2019, 13:30:41 »
Уйланиш - ибодат
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра никоҳ барча пайғамбарларнинг суннатларидар.
عن أبي أيوب رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : أربع من سنن المرسلين، الحيا ء و الطعتر و السواك و النكاح. (رواه الترمزي و قال حديث حسن غريب)
Абу Айюб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Тўрт нарса пайғамбарларнинг одатларидандур – ҳаё; хушбўйлик; мисвок ва никоҳ” (Термизий ривояти)
Ислом динида эса яна ҳам кўпроқ эътибор қаратилган. Никоҳсиз юриш никоҳли бўлишдан кўра қанча фарқ қилишлари айтилган. Ҳатто имкони бўла туриб никоҳга рағбат қилмаганларга қаттиқ танбеҳлар бор:
"Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас" деганлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Ҳазрати Умар(р.а.) марҳамат этадилар:
«Заифлик ва фужурдан бошқа ҳеч нарса никоҳга монеъ бўлмайди».
Абдуллоҳ ибн Аббос(р.а.) дейдилар:
«Уйлангунча ибодат этганнинг ибодати тўла ва мукаммал бўлолмайди».
Ибодат камоли қалбнинг кераксиз нарсалардан озод бўлишига боғлиқ. Қалбнинг шаҳватдан саломат бўлиши ҳам уйланиш туфайли ҳосил бўлади.
Ҳазрати Икрима ва бошқа саҳобалар шундай дейдилар:
«Агар уйланмоқ истасангиз, сизни уйлантираман. Чунки бир қул зино қилган вақтда имон унинг қалбидан сўкилиб чиқур, чиқарилур».
Абдуллоҳ ибн Маъсуд(р.а.) шундай дейдилар:
«Бордию, умримдан ўн кунгина қолганини билсам, Аллоҳ таоло ҳузурига уйланмаган ҳолда бормаслик учун уйланган бўлардим».
Ҳазрати Муоз ибн Жабалнинг(р.а.) икки хотини вабодан вафот этади.Ҳатто ўзлари ҳам вабога чалинадилар. Шунда ҳам у:
«Мени уйлантирингизлар. Чунки мен Аллоҳ таолога уйланмаган ҳолда етишмоқни истамасман», дейди.
Бу икки буюк саҳобанинг уйланишни исташлари шаҳват сабабидан эмас, балки никоҳда фазилат кўрганлари учундир. (Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий. ziyouz.comkutubxonasi)
Ислом  таълимотига  кўра,  оила  Яратганнинг  розилигини  топиш,  Пайғамбар алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Шунинг  учун  динимиз  оилани  никоҳ  асосида  қуришга  алоҳида  аҳамият  беради. (Жума тезислари)
Аллоҳ  таоло  ўзининг  қудрати,  файзу  раҳмат  билан  эр-хотин  орасидаги  муҳаббат  ва яқинликни  инсонннг  қалбига  экди.  Шу  сабабли  аёлини аламлантирган  нарса  эрини аламлантиради  ва  бири  хурсанд  бўлса  иккинчиси  ҳам  хурсанд  бўлади.  Эрнинг  яқинлигига аёли ҳам яқинлик билан, муҳаббатига муҳаббат билан жавоб беради. Бу яқинлик ва муҳаббат қандай пайдо бўлди?
Бир машриқлик эркак узоқда яшайдиган мағриблик аёлга уйланса, у билан қариндошлик алоқалари хулқ, одат ва ташқи кўринишда ажралиб туради. Лекин никоҳдан кейин уларнинг орасида  бирлик  ва  иноқлик  пайдо  бўлиб,  аёл  унинг  бир  бўлагига  айланади. (islom.uz)

Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби
16
Umumiy / Javob: Одоб ва ахлоқ
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 11 Aprel 2019, 11:42:05 »
Аллоҳдан қўрқиш
   Ҳар биримиздан Худодан қўрқасанми, деб сўрасалар, Худодан қўрқишимизга гумон қилмаймиз. Лекин қўрқишнинг даражалари бор. Шу сабабдан Худодан қўрқаман деб даъво қилганлар орасида шунча фасод. Бу – Худодан қўрқиш моҳиятан нималигини билмаслигимиз оқибатидир.
Айтибдиларки, қўрқишлик парҳезкорликни келтириб чиқаради. Нафсга хатолардан эҳтиёт бўлиш, ҳалокатдан ҳушёр бўлишлик чораларини ўргатади.
   Қўрқишликнинг даражалари бор. Унинг энг баланд ва юқори даражаси – Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишлик. Аллоҳдан қўрқишлик туфайли инсон Аллоҳ учун, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун, дин учун амал қилиш мақомига эга бўлади.
   Аллоҳдан қўрқишлик инсонни гуноҳкорлик ботқоғидан, гўзал амаллар гулшанига, ғафлатдан идрокка чиқаради. Оғишмасдан тўғри юришига, бировларнинг ҳақига кўз олайтирмаган ҳолда қаноатда бўлишига олиб келади. Аллоҳдан қўрққан инсон бошқаларни ҳам эъзозлайди. Зиммасидаги  Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо этади. Ота-онанинг ҳақларини билиб уни сидқидилдан бажаради. Муқаддас Ислом дини олдидаги вазифаларни бажаради. Натижада у валийлар – Аллоҳнинг дўстлари сафидан жой олиб, руҳий ва маънавий даражаси кўтарилиб боради ва Аллоҳнинг буюк неъматига сазовор бўлган, фақат Аллоҳyинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бандалари қаторида бўлишга мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло инсонлар қалбларида уларга нисбатан муҳаббат уйғотиб қўяди. (Қабасот. А. М. Ассоф)
Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. «Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирган эдик, шу пайт кутилмаганда оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши кeлиб қолди. Унда сафар асорати кўрилмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди  ҳам. У киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ўтириб, тиззасини тиззаларига тeккизиб, икки кафтини сонлари устига қўйиб:
«Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бeринг», дeди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Ислом бу - «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», дeб гувоҳлик бeрмоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бeрмоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дeдилар.
У киши:
«Рост гапирдингиз», дeди. Биз эса ўзи сўраб туриб яна ўзи тасдиқлагани учун ундан ажабландик. Ҳалиги киши:
«Менга имон ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга имон кeлтирмоқлигингдир», дeдилар.
У киши яна:
«Рост гапирдингиз. Менга эҳсон ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Эҳсон - Аллоҳни гўёки кўриб тургандeк ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сeни кўради», дeдилар. У киши:
«Менга Қиёмат ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дeдилар. У киши:
«Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Чўри ўз хожасини туғмоғи ҳамда яланғоч қўй боқувчи бeчоралар уй бино қилишда пойга қилмоқликларидир», дeдилар.
Сўнгра у киши кeтди. Мен эса узоқ вақт туриб қолдим. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дeдилар.
Мен:
«Аллоҳ ва расули билувчироқ», дeдим.
Шунда у зот:
«Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бeриш учун кeлдилар», дeб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Анваржон Холиқов. Асака туманидаг “Пастки Қурама” жоме масжиди имом хатиби
17
Umumiy / Javob: Одоб ва ахлоқ
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 11 Aprel 2019, 11:38:31 »
АЛИ ТАНТОВИЙ
Исоннинг гавҳари қалбда бўлади. Ташқи кўриниши доим ҳам қалбини изҳор қилавермайди. Бироқ негадир инсоннинг ташқи кўринишига қараб муомала қилишга одатланганмиз. Бу эса баъзида бизларни хижолатга ҳам солиб қўяди.
Нафақат бугунги кунда, балки қадимдан бери кишининг ташқи кўринишига қараб баҳо бериш бор. Валийлик мақомига етган машҳурлар кийимга қараб ҳурмат қилинганларида тўнини ушлаб: “Ол, тўним! Е, тўним!” деганларини ўқиганмиз ёки эшитганмиз. Бундай ҳолат ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Ҳатто, ташқи кўриниш бизнесининг шартларидан бирига айлангани ҳам маълум.
Нима ҳам дердик, бу ҳам замон талаби десак, аждодлар давридан қолган анъана экан. Шароитга қараб муроса қилишга тўғри келади. Умуман олганда маданиятга қараб кийиниш одоб меъёрларидан эканлигини инкор қилмаймиз, лекин унутмаслик керакки, оддий кийимнинг ичида ҳам олийжаноб қалб соҳиблари бўлиши мумкин.
Машҳур Шайх Али Тантовийни Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинлашди. У дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди. Дарсга кириб келганида уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга дарс ўтаётган эди. У анча қўпол муомалалик инсон эди. Инчунун шайхни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб дўқ қилди:
- Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?
Шайх Али камоли одоби ила ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди. Ўқитувчи гапини келган жойида давом этдирди:
- Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, машҳур шоир Али Тантовий келади. Унинг олдида юзимни ерга қаратиб қўйманглар.
Кейин улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади. Шайх Али ҳам бошқаларга каби оддий талабадек жавоб берар эди. Ўқитувчи унинг зукколигидан ажабланди ва:
- Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан
Ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми? - деб савол берди.
Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.
Ўқитувчи ҳайратга тушиб:
- Сен янги талабага ўхшайсан, исминг нима? – деб сўради.
- Исмим Али Тантовий, - жавоб берди шайх. Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.
   
   Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
18
Islom / Javob: Islomiy axloq
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 09 Aprel 2019, 13:12:19 »
Ислом динида аёллар ҳуқуқини тенглаштириш
Бугунги кунда бутун инсоният англаб етдики, Ислом дини аёл зотининг шаънини доимо улуғлаб келган. Фақат айрим маънавияти саёз кимсаларгина асл инсоний қадриятни англамаганлигидан буни фаҳмламайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат Ислом умматигагина эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлганлар. Айтганларки:
«Ўз хотинига меҳр-шафқатли бўлган кишилар ораларингиздаги энг яхши кишилардир”.
Пайғамбар алайҳиссаломдан «Нимани яхши кўрасиз?» деб сўрашганида: «Аёлни, хушбўй нарсаларни ва намозни», деб жавоб қайтарганлар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёллари ҳам у зотга нисбатан садоқат, итоат ва муҳаббатда намуна бўлганлар. Хадичаи Кубро қабиланинг энг бообрў, бадавлат, насабли ва гўзал аёлларидан эди. Бу оқила аёл Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғри сўз, ҳалол, хушҳулқ ва ростгўйликлари туфайли ўзи совчи қўйиб, у зотга турмушга чиқди. Бутун бойлигини, меҳр-мурувватини қўш-қўллаб тутди.
Оиша разияллоҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ривоят қилган сафдошларидан бўлдилар. У зотнинг кўрсатма ва даъватларини Ислом умматига ёйишда энг кўп жонбозлик қилдилар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Заҳро ҳам имом Ҳасан ва Ҳусайнлардай табаррук инсонларни ҳаёт берган, тарбиялаган энг олийжаноб аёл сифатида тарих қатларига муҳрланганлар.
Аммо жаҳолат ва куфр ҳукмрон бўлган замонларда аёлнинг ҳолига вой эди. Унга бир буюм, эркакларнинг кўнгилхуши сифатида қараларди. Исломгача бўлган араб дунёсида қиз фарзандларни тириклай кўмиш одат тусига кирганди. Аёлларни чўри сифатида олиб сотишарди, танфурушлик қилиб, пулини хожасига топширишга мажбурлашар, хотинлари сонини кўпайириб, уларни хўрлашар, зулм кўрсатишар эди.
Турли замонларда аёлнинг ижтимоий аҳволи, жамиятдаги ўрни ҳар хил бўлган. Тарихда ҳар доим ҳам аёлга инсон сифатида қаралмаган.
Қадимги Ҳиндистонда аёл турмуш қуриш, мерос ва бошқа ҳеч қандай ҳаққа эга эмасди. У нопок тамойилга, заиф феълга, ёмон ахлоққа эга, деб ҳисобланар, шу сабабли Ману III қонуни уни болалигида отасига, ёшлигида эрига, эрининг вафотидан сўнг ҳам ўғлига ёки эрининг ақрабосидан бир эркакка қарам бўлмоққа мажбур этарди. Ҳатто, баъзи жойларда эри ўлгач, аёлга яшаш таъқиқланарди. Марҳум эри билан тириклайин ёқиб юборишарди.
Ҳатто, ўзини анча маданиятли ва ҳур фикрли санаган Ғарб оламида ҳам аёлларнинг ҳолига маймунлар йиғларди. Унга бир хизматкор ёки бир буюм сифатида қараларди. “Шайтоннинг урғочиси”, деган номлар билан камситиб, хўрлашарди. Ҳатто, Ғарб мамлакатларидан бирининг парламенти “Аёлни инсон, деб ҳисоблаш керакми-йўқми?” деган масалани муҳокама қилган экан.
Қадимда аёл кишини одам ўрнида кўрмай камситилган бўлса, ҳозирда тенг ҳуқуқлилик номи ила хўрланаётгани сир эмас. Аёллар ҳуқуқи ҳақидаги масалани ўз жойида алоҳида гаплашишни келишиб олайлик-да, ҳозир жорий мавзуимиз – аёллар ва тенг ҳуқуқлилик ҳақида мулоҳаза юритайлик.
Аёл кишининг тенг ҳуқуқлилиги ҳақидаги халқаро ҳужжатлар эндигина эллик ёшга тўлди. Ислом эса бу масалани салкам ўн беш аср илгари ҳал қилган.
Ўша даврда барча халқлар аёл жинсига жирканиш ва таҳқирлаш назари билан қарар эди. Баъзилар, аёл зоти нажас нарса, ундан қанча узоқ юрилса, шунча яхши, деса, бошқалари, аёл жинси ор-номус келтирувчи манба, уни ёшлигида тириклай кўмиб ташлаш керак, дер эди. Аёл кишини мол-мулк тариқасида олди-сотди қиладиганлар, мерос сифатида тақсимга соладиганлар ҳам оз эмас эди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
19
Islom / Javob: Ilm izlash asoslari
« So'nggi javob muallifi MirzoMuhammad 09 Aprel 2019, 12:42:02 »
Ислом динининг инсоният тарихидаги ўрни
Ислом дунёга кўпалаб соҳаларда саноқсиз тараққиётларни олиб келди. Ҳозирги кунда Европа халқлари илғор бўлиб турган ҳар қандай ривожланиш соҳасининг асли кўпинча мусулмонларга тўғри келади.
Роберт Бриффаулт “The Marking Humanity” номли китобида бундай ёзади: “Европанинг барча соҳасидаги тараққиётида Ислом маданиятининг хизмати беқиёс ва Европа тараққиётига катта таъсир ўтказган кескин асарлари бор”.
Европа тарихчиларидан бири бўлмиш Жон Дуанборд деган тарихчи айтадики, “Агар ислом Испанияга етиб келмаганда эди, бизнинг Европамиз ҳалигача ўзининг вахшийлигида, жоҳиллик ҳаётида давом этган бўларди”. 
XIX асрнинг аввалида кимё фанида шуҳрат қозонган машҳур инглиз олимларидан профессор Хульниарддан бу фанда эришган ютуқлари сабаби сўралганда, у шундай жавоб берган: “Ўзимнинг шу соҳада эришган ютуқларимни фақат бир нарсага боғлайман, у ҳам бўлса, менга Худо марҳамат қилиб, араб тилини билиб олганлигим сабабли фаннинг барча соҳаларига кириб бордим”. Чунки фан соҳаларида ёзилган аксар нодир асарлар араб тилида ёзилган эди.
Кимё фанига асос солган мусулмон олим сифатида Жобир ибн Ҳаййон зикр қилинади.
Учинчи хижрий асрда осмонга парвоз этишни амалий равишда кашф қилган одам мусулмонлардан бўлган. Андалусда яшаган, ўзи кимёгар бўлган Аббос ибн  Фирнас деган олим қўлидан келганча осмонга учишга ҳаракат қилган. Бу билан у ҳозирги замонавий авиацияга асос солган бўлса ажаб эмас. 
Диёримизда туғилган Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий ўнлик саноқни  кашф қилди. XII асргача Европаликлар ноль деган рақамни билишмаган экан. Буни айнан Ал-Хоразмий кашф қилди.
Ибн Синонинг ижоди неча асрлар мобайнида Шарқ ва Европа фани ҳамда маданиятига салмоқли таъсир кўрсатган.
Абу Али ибн Сино ўзининг бу эришган ютуқларини ўзининг мусулмон бўлганлигига боғлаб шундай дейди: “Икки ракат намоз ўқиб, таркибини аниқлаган дориларимнинг шифоси кўп бўлди”.
Бағдодда Хорун ар-Рашиднинг ўғли ал-Маъмун ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиёлик олимлар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Аббос ибн Саъид Жавҳарий ва бошқалар билан бирга ишлаган.
Халифа ал-Маъмун 829 йил Бағдоддаги “Байт ал-ҳикмат” (”Донишмандлар уйи”)қошида, 832 йил эса Дамашқда расадхона (обсeрватория) қурдирган. Бу расадхоналарда мунтазам равишда кузатув ишлари олиб борилган. Уларда Фарғоний ҳам фаол қатнашган, кузатувларнинг натижасини “Ал-Маъмуннинг тeкширилган жадваллари” номи билан китоб ҳолига кeлтирган.
Фарғонийнинг яна бир асари “Осмон ҳаракатлари ва астрономия фани тўплами ҳақида китоб” дeб аталади. Бу асар астрономиядан араб тилида ёзилган биринчи китоблардан ҳисобланади. Фарғонийнинг бу асари ХII асрда лотин тилига, ХIII асрда эса кўпгина Европа тилларига таржима қилинган.
Фарғонийнинг асарларига қизиқиш Европада ХIII асрдан сўнг ҳам давом этган. Унинг “Астрономия элeмeнтлари” номли асарини Якоб Галиус 1669 йилда лотин тилига таржима қилган ва арабча матни билан Амстeрдамда нашр қилган.
Бундай тарихий мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу маълумотлар уммондан бир томчи холос. Ислом дунёсининг башарият илм-фан ва маданиятига ўтказган таъсири тўғрисида ҳар қанча ёзиладиган бўлса шунча оз.
Ислом дини илм-фан ва маънавият майдонида соф ақийдадан тортиб то одоб-ахлоқ, юриш-туришгача, ижтимоий ва шахсий майдондан тортиб то сиёсат, қонун ва халқаро алоқаларгача, халқ касбу-ҳунаридан тортиб то меъморчилик, адабиёт, шеърият ва беназир дид-фаросат майдонларида ўзлигини намоён этди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
(Ислом.Уз манбаларидан фойдаланилди)
20
Darsxona / Javob: Lug'atlar
« So'nggi javob muallifi KristaKlein 09 Aprel 2019, 09:09:25 »
Do not know how much you can help me get this information because I want to access a lot of information, do not know how to help me?
Sahifalar: 1 [2] 3 4 5 6 7 ... 10