«ЦСКА» - ЧЕМПИОН! Valeriy GazzayevРоссияда Москванинг «ЦСКА» клуби кетма-кет иккинчи бор, ўз тарихида эса учинчи маротаба Россия чемпионатининг «олтин» медалларига сазовор бўлмоқда. 29-турда Владивостокда кечган «Луч-Энергия» - «ЦСКА» учрашувида, армиячилар мезбонлар дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киргизиб Владивостокдан ғалаба билан қайтдилар. «ЦСКА»нинг бразилиялик ўйинчилари ҳал қилувчи учрашувда ўзларини кўрсатди. Дастлаб 15-минутда Карвалью дарвозага яқин масофадан ҳисобни боши билан урган гол эвазига очган бўлса, қолган учта голга яна бир бразилиялик футболчи Вагнер Лав муаллифлик қилди. Энди Армиячилар турнир жадвалида 58 очко билан чемпионликни нишонлайдилар. «Спартак» ҳам мехмонда «Ростов» устидан драмматик ғалабага эришган эди. Кўриб турганингиздек бу уларга ҳеч қандай фойда бермади. Агар 30-турда очколар сони тенглашган тақдирда ҳам ўзаро учрашувлар натижасига кўра «ЦСКА» барибир устунликка эришади.
Моҳир химоячимиз Андрей Федоров ҳам бу турда «Рубин» жамоасига захирадан майдонга тушиб ёрдам берди. «Рубин» мехмонда «Сатурн»ни 2:1 хисобида тор-мор келтириб, ўз очколар сонини 43 тага етказиб 5-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Эътибор берган бўлсангиз бу турда деярли барча мехмон жамоалар ғалаба қозонишган.
Қолган учрашувлар натижаси эса қуйидагича:
АМКАР - ЛОКОМОТИВ - 1:3 (1:1)
Голлар: О'Коннор, 9 (0:1). Гришин, 23 (1:1). Шакер, 55 (1:2). Иванович, 78 (1:3).
ШИННИК — ЗЕНИТ 1:2 (0:0)
Голлар: Шкртел, 68 (0:1). Будиша, 90 (1:1). Иордаке, 90+3-автогол (1:2).
САТУРН - РУБИН - 1:2 (0:1)
Голлар: Аюпов, 39-с пенальти (0:1). Якубко, 65 (1:1). Аюпов, 69-с пенальти (1:2).
ТОМЬ - МОСВКА -1:0 (0:0)
Голлар: Климов, 68 (1:0).
КРЫЛЬЯ СОВЕТОВ — СПАРТАК нч - 1:2 (0:1)
Голлар: Гвазава, 45 (0:1). Виноградов, 54 (1:1). Концедалов, 71 (1:2).
ДИНАМО - ТОРПЕДО - 2:1 (1:0)
Голлар: Семшов, 29 (1:0). Яагер, 60-автогол (2:0). Йокич, 70 (2:1).