Muallif Mavzu: Hijob: hayo va iffat libosi  ( 123065 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 3 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #45 : 06 Fevral 2009, 14:51:56 »
Ҳаё ва ҳаёли бўлиш ҳақида 


Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда айтилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бир кишининг ёнидан ўтдилар, у биродарига ҳаё ҳақида (яъни, ўта тортинчоқ бўлмаслик кераклиги ҳақида) насиҳат қилаётган эди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўй уни, зеро ҳаё иймондандир» дедилар.

     Ð˜Ð¼Ñ€Ð¾Ð½ ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради».

Имом Муслимнинг бир ривоятида: «Ҳаё фақат яхшиликдан иборатдир».

  Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтади: «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиқдаги келинчакдан кўра ҳам ҳаёлироқ эдилар».

Имом Бухорий Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° илгариги пайғамбарлар сўзларидан етиб келган сўзлардан бири: «Ð£ÑÐ»Ð¼Ð°ÑÐ°Ð½Ð³, хоҳлаган ишингни қилавер!»».

Шарҳ:

Ҳаё инсонни айбли ишлардан тийилишига сабаб бўлувчи хулқ бўлиб, у иймоннинг бир бўлагидир. Чунки у яхшиликлар қилишга ва ёмонликлардан узоқ бўлишга чорлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёнинг ҳаммаси яхшилик экани ва у фақат яхшилик олиб келишини таъкидлаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари жуда ҳаёли киши эдилар. Ҳаёнинг энг афзали – гуноҳ қилаётганингизда Аллоҳ  таоло кўриб турганидан ҳаё қилишингиздир.


imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #46 : 06 Fevral 2009, 14:59:34 »
Ҳижобга киришимга ёрдам беринг

Савол:

Сизлардан илтимос динимиз ҳақида, иймон ҳақида менга шундай маълумотлар берингларки ҳижобга кирай! Балки шу ишга сизлар туртки бўлсангизлар ажаб эмас.


    Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Ҳурматли Ñžқувчимиз , ўзингиздан отилиб чиқиб шу сўзларни бизга ёзишингиз қалбингизда иймон қўрининг борлигига далолат қилмоқда. Сиз биздан ва атрофингиздагилардан шу қолган қўрга иймон дамларини бериб юборишимиз ва бунинг натижасида қалбингиздаги иймон қувватланиб бутун вужудингизга ўз нурларини сочишини истамоқдасиз. Албатта биз бунга ҳаракат қиламиз, чунки бизнинг мақсадимиз бутун инсонлар Ўз роббиларини танишса, унинг буйруқларини қилиб қайтарганларидан қайтишса, унга чиройли тоат-ибодат қилишса.

Яратган зот бандалари учун нима фойда-ÑŽ нима зарарлигини жуда яхши билади ва шунга кўра уларга баъзи нарсаларни буюрган бўлса, баъзиларини тақиқлаган. Бунинг мисоли ҳар бир замонавий электр уй жиҳозлари кабидирки, уларнинг ҳар бири билан жиҳоздан фойдаланиш қўлланмаси бўлади. У қўлланмада бу жиҳоз қандай ишлайди, нима қилса, Ñ‚Ñžғри-ÑŽ  нима қилса, дуруст эмас. Қандай ҳолатларда ишлайди ва қанча тўкка муҳтож ва ҳоказо тафсилотлар. Кимда ким бу таълимотларга хилоф иш қилса пешона тери қилиб олган жиҳози дарҳол ишдан чиқади, ва ундан фойдаланиб бўлмайди. Бу бир оддий инсон ясаган жиҳоз шунчалик эътибор ва таълимотларга муҳтож экан, бутун бошли бир инсоннинг бу каби таълимотга муҳтожлиги шубҳасиздир.

Парвардигоримизга беадад ҳамду санолар бўлсинки, у бизни яратди, йўғдан бор қилди, ризқлантирди, мамнун ҳаёт кечиришимиз учун барча эҳтиёжларимизни биз учун яратиб берди. Бизни эса улуғ бир мақсад — ягона илоҳ-Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишимиз учун яратди ва бутун борлиқни бизга бўйсундириб қўйдики биз улар ёрдамида Аллоҳга ибодат қилсак. Бизни яратиб ўз ҳолимизга тек ташлаб қўймади. Билганинг билиб менга ибодат қил, билмаганингни дўзахга ўтин қиламан демади. Балки, бизга Аллоҳнинг динини таълим берадиган пайғамбарларни юборди, уларнинг охиргиси пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.  Аллоҳ ул Зотни ҳақ дин билан юборди, 23 йил давомида Қуръони Каримни бизга дастур ва ҳаёт учун қўлланма қилиб ул Зотга нозил қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз зиммаларидаги вазифани тўла адо этдилар ва бу дунёдан кетар эканлар «Ð­Ð¹ одамлар, мен сизларни очиқ-равшан йўл узра қолдирмоқдаманки, ундан фақат ҳалокатга учровчи (бадбахт) одамгина адашади» — дедилар.  Аллоҳ, ким шу пайғамбарга эргашиб унинг айтганларини қилса, кенглиги еру осмонларча бўлган жаннатларга кириши, кимда ким унга эргашишдан бўйин товласа чуқурлиги мағрибу машриқ оралигича бўлган жаҳаннамга ташланажагининг хабарини берди. Бу жаннатлар ҳақида гапираверадиган бўлсак уларни сифатлашга тил ожизлик қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмоқчи у ерда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган нарсалар бор, ва жаннатга кирган одам роҳат-фароғатдан бошқасини билмайди. У ерда улар учун фақат хоҳлаган нарсалари бўлади. У ердаги ҳамма нарсалар ҳалолдир, ҳаром деган нарсанинг ўзи йўқ. Бунинг ҳаммаси 50-60 йиллик, арзимаган ҳаётини фақат Аллоҳ ва расули айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб кечирган одам учундир. У ким бўлишидан катъий назар оқми, қорами, ўзбекми, ўрисми фарқи йўқ. Одам боласи бўлса бўлди. (Жинлар ҳам шу жумладан)

 ÐÐ¼Ð¼Ð¾ ким шу арзимаган ҳаётида нафс-ҳавосига эргашиб пайғамбарга итоат этишдан бўйин товласа у учун ҳам, Улуғ Роббимизнинг тайёрлаб қўйган жазолари бор

«Ð£Ð½Ð¸Ð½Ð³ (яъни, ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ÑŽ, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ÑŽ, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир.» (Иброҳим: 16, 17) бошқа бир оятда Аллоҳ таоло хабар қилади: «Ð‘ас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуюлиб, 20. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур. 21. Улар учун темир гурзилар бордир. 22. Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар ва (уларга): «ÐŽÑ‚ азобини тотиб кўрингиз», (дейилур).»

«(ҳақ билан ботилнинг) ажралиш Куни (яъни Қиёмат Куни) барчаларининг (инсонларнинг) ҳисоб-китоб вақтидир. 41. У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. 42. Магар Аллоҳ раҳмат қилган кишиларгагина (ёрдам берилур). Албатта Унинг Ўзигина қудратли ва меҳрибондир. 43-44. Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. 45-46. (У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) Ñ‘ғдир! 47-48. (Дўзах фаришталарига): «Ð£Ð½Ð¸ (гуноҳкорни) ушлаб дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар, сўнгра боши устидан қайноқ сувдан — азобдан қуйинглар!» (деб амр этилур). 49-50. (Унга масхара қилиш учун: «ÐœÐ°Ð½Ð° бу азобни) тотиб кўргин! Дарҳақиқат сенинг Ўзинггина «қудратли ва улуғдирсан». Дарвоқеъ бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!» (дейилур).» (Зухруф: 40-50)
 


imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #47 : 06 Fevral 2009, 15:02:31 »
  Ул Қодир Зотни хеч ким ожиз қолдира олмайди. Бугунги кунда яъни ҳаёти дунёда ҳар ким хоҳлаганини қилиб юрганини кўриб, одам алданиб қолмаслиги керак! Мана ҳамма юрибди-ку! Намоз Ñžқимаса ҳам, ҳижобга кирмаса ҳам. Балки, ҳижобдагиларнинг ҳаёти хорроқ ўтяпти! Йўқ! Эй, ожиз инсон иш сен ўйлаганча эмас! Парвардигоринг Қуръонида айтиб қўйибди

«Ð‘из уларга жон томирларидан ҳам яқинроқмиз» жон томири бўйиндаги икки бўртиб турадиган томирлар. Ва яна «Ð£ бирор сўзни сўзлайдиган бўлса, унинг олдида қаттиқ муроқаба қилиб тургучи бордир» ва яна бир оятда «Ð’а бизнинг элчиларимиз уларнинг олдида ёзиб турадилар»
яъни ҳар бир қилган иши, айтган сўзи ҳаттоки дилидан ўтказган ўйини ҳам. Бу ожиз инсон ўзича ҳаёти дунёда қочиб қутилиб қоляпман деб ўйлайди. Афсус, минг афсуски аслида у ўзини ўзи алдамоқдадир. Жони чиқаётган пайтида бир лаҳзада бутун ҳаётида қилган ишлари кўз ўнгидан ўтади. Аллоҳнинг фариштаси унинг жонини суғургани келганида ҳамма нарсани тушуниб етади.  Аллоҳ ҳар нарсага Қодир эканлигини жуда яхши англайди. Бироқ, энди кеч бўлди! Энди омонатни топшириш керак. Ана энди кўрадиганини кўраверсин! Ана энди Қуръонда айтилганидек:
«Ð¢Ð¾ қачон улардан (кофирлар ёки Аллоҳнинг буйруқларини қилишда сустлик қилганлардан) бирига ўлим келганида: Парвардигоро, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган Кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #48 : 06 Fevral 2009, 15:04:32 »
Изоҳ: Нақл қилишларича, умрини куфру-туғён билан совурган кимсага ўлим соати келганида шу қадар надомат ва азобга дучор қилинадики, бу азоб олдида дунёдаги барча азоб уқубатлар  роҳат бўлиб қолади. Энди у жаҳаннамда шундай азобларга гирифтор бўладики, бунинг олдида ўлаётган соатида кўрган азоби роҳатга айланиб қолади.

Юқорида айтганимиздек яратган Борий азза ва жалла эркаклар қандай бўлиши ва нималар қилиши шунингдек аёллар ҳам нима қилишларию қандай юришларини умумий ва батафсил баён қилди. Умумий буйруқлар келган оятларда эркак-аёл баробар мукаллафдирлар. Бунга ислом асослари бўлмиш намоз, рўза, закот каби фарз амаллар киради. Аллоҳ эркакларни аёллар устидан бош қилиб қўйди. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 34-оятида шундай дейди:

«Ð­Ñ€ÐºÐ°ÐºÐ»Ð°Ñ€ хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир....

И з о ҳ. Ушбу оятда оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилган. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат ҳисобланмиш оғир-босиқлик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрнинг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир.»

Яна эркакларга буюриб шундай дейди:

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #49 : 06 Fevral 2009, 15:06:50 »
«Ð­Ð¹ мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур.» (Таҳрим: 6)
 

Аёлларга ҳам табиатларига муносиб ҳолда Нур сурасининг 31-оятида мана бундай буюрган:
«ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½Ð°Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига Ñ‘ оталарига Ñ‘ эрларининг оталарига...»

Аҳзоб сурасининг 33- оятида эса мана бундай буйруқ қилди: «ÐŽÐ· уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар!»
 

Аллоҳ барчамизни Ñ‚Ñžғри йўлга йўлласин.

BaÑ…tiyor

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 63
  • -oldi: 191
  • Xabarlar: 214
  • Jins: Erkak
  • Ollohga hamdu-sanolar bo'lsin ! ! !
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #50 : 08 Fevral 2009, 14:15:10 »
Juda ko'p ma'lumotlarga ega bo'ldim.

Baxtiyor.
Insonni qidiryapman !

DIOGEN

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #51 : 08 Fevral 2009, 17:09:57 »
Хой муслима киз, эхтиёт бўл!
 


Эркак ва аёлларнинг аралашиб юриши харомдир
Аллохга хамдлар, унинг элчиси, пайгамбарларнинг сўнггиси Мухаммад, унинг оиласи, асхоблари ва уни киёмат кунига кадар суйган ва унга эргашганларнинг барчасига Аллох  салавот ва саломлар  йўлласин!
Сўнг:
Муслима синглим! Икки жинс–эркак ва аёлнинг бир-бирлари билан аралашиб юришларини номус ва шарафни химоя килиш хамда шубхалардан узок бўлиш учун, харом килиши исломнинг кулайлиги ва имкониятларидандир…
Масалан: хижоб сизга нисбатан бир вохага ўхшайдики, унинг соялари ва буюклиги билан фойдаланасиз… хижоб илмонийлик ва гарблаштириш учун даъват этаётган кимсалар тасвирлаганидек, зиндоннинг бир парчаси эмас… сиз уларнинг фирибларидан эхтиёт бўлинг! Ахир кимматли инжу эхтиёт килиниши керак-ку!!

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #52 : 08 Fevral 2009, 17:11:14 »
Мавзунинг далиллари:
 

 ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таъоло деди: (Эй Мухаммад), мўминаларга айтинг: «(номахрамлардан) кўзларини юмсинлар, номусларини (харомдан) сакласинлар,   тўсишни иложи бўлмаган зийнатларидан бошка зийнатларини кўрсатмасинлар. Рўмоллари билан кўкракларини хам ўрасинлар. Зийнатларини эрлари, оталари, (ўз)   ўгиллари, (ўгай) ўгиллари, ака-укалари, жиян (ака-ука ёки опа-сингилларининг бола)лари, ўзларига аралашиб юрадиган (хизматчи) хотинлар, чўрилари, эркаклик хусусиятлари бўлмаган ва улар билан аралашиб юрадиган  кишилар ёки аёлларнинг авратларини билмайдиган гўдакларга кўрсатсалар бўлади. Яширган зийнатларини  одамлар билиши учун оёкларини  оёкларига урмасинлар. Эй мўминлар, хар бирингиз Аллохга тавба килинглар, шояд нажот топсангиз!».
Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ð°Ñ‘лларнинг хузурига кирманглар!» дедилар. Ансорлардан бири: Ñ‘ Росулуллох, хамв (эрнинг эркак якинлари) хакида нима дейсиз? деб сўради. Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ñ…амв ўлим демакдир» деб жавоб бердилар. (Бухорий   ва Муслим ривоятлари).  (яъни эрнинг дадаси ва бобосидан ташкари барча эркак кариндошлари ака-укалари, жиянлари, амаки-тогалари вахоказолари келин учун номахрамдир).
 Ð Ð¾ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾Ñ… саллоллоху алайхи ва саллам: «Ð‘ир эркак (махрами бўлмаган) аёл билан (хилватда) бирга турмасин. Чунки, уларнинг учинчиси шайтон бўлади» дедилар. (Бухорий ривояти) Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ð±Ð¾ÑˆÐ¸Ð½Ð³Ð¸Ð·Ð³Ð° бигиз билан урилиши, ўзи учун халол бўлмаган аёлни ушлашидан кўра яхширокдир» дедилар. (Табароний ва Байхакий ривояти . хасан хадис).
Абу Бакр розияллоху анхунинг кизи Асмо розияллоху анхо : «Ð±Ð¸Ð· эркаклардан юзимизни тўсар эдик» деди. (Хоким ривояти. Имом Бухори ва имом Муслим шартига кўра бу хадиснинг санади сахихдир).

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #53 : 08 Fevral 2009, 17:13:20 »
Харом килинган аралашиш кўринишлари

1-     Кизларнинг амаки ва амманинг ўгиллари билан аралашишлари.
2-     Кизларнинг тога ва холанинг ўгиллари билан аралашишлари.
3-     Келиннинг кайногалари билан аралашишлари.
4-     Куёвнинг кайнсингиллар билан аралашишлари.
5-     Аёлнинг сутдош огаси билан шу аёлнинг  хакикий сингилларининг аралашишлари. (яъни бу аёл билан ана шу эркак бир аёлдан сут эмганлар, сут берувчи аёлнинг онаси эмас)
6-     Никох килинмаган, лекин, унаштирилган кизи билан йигитнинг танхо колиши, сухбатлашиши, сайр килиши. Бирок уйланишга жазм килса, махрамларининг хозирлигида, кизга караш хукуки бордир.
7-     Мехмонхона каби баъзи ерларда хизматкор эркакларнинг аёллар турган тарафларга кириб аралашиб юришлари.
8-      «ÐšÐ°Ð»Ð±Ð¸Ð¼ сут каби оппок», «Ñ…амма нарса нийятга боглик» деган бахона билан бегона бўлган барча эркаклар билан аралашиш.
9-     Кампирларнинг бегона эркаклар билан танхо колишлари. Чунки, шариат уларга юзларини очишга рухсат берган, холос.
10- Аёлларнинг кибладошим ёки «ÐºÐ°Ñ€Ð¸Ð½Ð´Ð¾ÑˆÐ¸Ð¼» деган бахоналар билан бегона эркаклар билан аралашиб юришлари.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #54 : 08 Fevral 2009, 17:19:15 »
11- Балогат ёшига етмаган кизларнинг «Ð±ÑƒÐ»Ð°Ñ€ хали сагира» деган бахона билан бегона бўлган ёшлар ва эркаклар билан аралашиб юришларига эътибор бермаслик. Аммо хаёли бўлишлари улар учун яхширокдир.
12- Хайдовчининг сайёраларда бегона аёллар билан танхо колишлари.
13- Баъзи аёлларнинг сафар ёки хажга махрамсиз чикишлари.
- Гарбга юборилган ўкувчиларнинг гарбий оилалар билан аралашишлари ва бир уйда колишлари.
14- Бошлангич синфларга аёлларни муаллима килиб юбориш, икки жинс ўртасидаги аралашишнинг энг хунук бошланиши бўлиши.
15- Аёлларни: «Ð¾Ð»Ð¸Ð¹ - маданий дарсларни ўрганиб келади» деб, гарб мамлакатларига жўнатиш. Бу эса аёлларнинг халокатга олиб борадиган гарбий фикрлар билан захарлаш демакдир.
16- Талаба ва толибаларнинг «ÑÐ¸Ð½Ñ„дан ташкари дарслар» деган бахоналар билан, бир синфда бирга бўлишлари.
17- Дорулфунунда ёзилган иншоларни текшириш учун бириктирилган устозларнинг толибалар билан ёлгиз колишлари.
18- Хусусий муаллимларнинг дарс бахонасида толибалар билан ёлгиз колишлари.
19- Шеърхонлик, илмий мунозаралар ва ё бошка хилма-хил мавзуларда ўтказиладиган кечаларга аёлларнинг боришлари ва эркаклар билан ёнма-ён ўтиришлари.
20- Хамшира ва табибаларнинг бегона() эркаклар билан, гарчи табиб ва табиб ёрдамчилари бўлсаларда ёлгиз колишлари.
21- Табибнинг хаста ёки табиба билан ёлгиз колиши.
22- Табибнинг махрамсиз хаста аёл билан ёлгиз колиши.
23- Хеч бир зарурат ва эхтиёжсиз ёки табиба бўла туриб, аёл кишининг (эркак) табибларга бориб аъзоларини кўрсатишлари.
24- Кузатиш, кутиш ва шу каби муносабатларда эркаклар билан аёлларнинг аралашишлари.
25- «Ð—арурат» деган бахоналар билан дорихона ва тиббий тажрибахоналарда эркаклар билан аёлларнинг аралашиб юришлари.
26- «ÐžÐ¸Ð»Ð° куни» деган бахоналар билан сайил ва ўйингохларда эркаклар билан аёлларнинг аралашиб юришлари.
27- Аёлларнинг  эркаклар билан аралашиши ёки дўкон ва шунга ўхшаш ерларда аёл билан эркакнинг ёлгиз колишлари.
28- Аёлларнинг ошхона ва бошка емакхоналарда аралашиб юришлари.
29- Аёлнинг сайёра, тайёра ва ўтўбисларда махрамсиз сафар килиши.
30- Аёллар билан  эркакларнинг бозорларда аралашиб юришлари.
31- Эркак суратчилар томонидан аёлларни суратга олиш

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #55 : 09 Fevral 2009, 15:25:47 »
Улар учун уйлари яxширокдир

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!

Бугун биз Куръони Каримнинг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам аёлларига-оналаримизга бeрган олий таълими xусусида сухбатлашамиз. Зeро шарафли xонадон ахли ана шундай олий тарбияга муносибдирлар. Токи улар турли бўлмагур ва бехуда одатлардан покланиб, ўзларига муносиб камолот мартабасига кўтарилсинлар. Токи уларнинг кимматлари юксалиб, диллари янада равшан тортсин. Дархакикат, бу Аллохнинг улуг фазли эди. Улкан фазл Эгаси бўлмиш Зот Ўзи xохлаган бандасига мархамат кўрсатур.

Сухбатимиз мавзуси «ÐÑ…зоб» сурасининг куйидаги оятларидир


«Ð­Ð¹ Пайгамбар аёллари, сизлар аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни, бирон аёл фазли мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар агар такводор бўлсангизлар (парда ортидан бирон номахрам эркакка жавоб килган пайтларингизда) майин-назокатли сўз килмангларки, у холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимса тамаъ килиб колур. Яxши-тўгри сўзни сўзланглар! Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар (яъни, бeсабаб уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан килманглар! Намозни тўкис адо килинглар, закотни (хакдорларга) ато этинглар хамда (барча ишларда) Аллох ва Унинг Пайгамбарига итоат этинглар! (Эй Пайгамбар алайхис-салом) xонадонининг ахли, Аллох сизлардан гунохни кeтказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, xолос. Уйларингизда Аллохнинг оятлари ва хикмат (яъни, Пайгамбар хадислари)дан иборат тиловат килинадиган нарсаларни зикр-тиловат килинглар! Албатта Аллох Ðœeхрибон ва Огох бўлган Зотдир. Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-каноат килувчи эркаклар ва сабр-каноат килгувчи аёллар ва тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, xайр-садака  килгувчи эркаклар ва xайр-садака килгувчи аёллар, рўза тутувчи эрлар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (харомдан) саклагувчи эркаклар ва (авратларини харомдан) саклагувчи аёллар, Аллохни кўп зикр килгувчи эркаклар ва (Аллохни кўп) зикр килгувчи аёллар – улар учун Аллох магфират ва улуг мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб кўйгандир. Аллох ва Унинг Пайгамбари бир ишни хукм килган-буюрган вактида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллохнинг хукмини кўйиб) ўзлари xохлаган ишларини иxтиёр килишлари жоиз эмасдир. Ким Аллох ва Унинг Пайгамбарига осий бўлса, бас, у очик йўлдан озиш билан йўлдан озибди». (Ахзоб: 32-36)

 



imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #56 : 09 Fevral 2009, 15:26:58 »
1. Аллох таъоло «Ð­Ð¹ Пайгамбар аёллари», — дeб xитоб килар экан, мўминлар оналарининг бутун диккат-эътиборларини бир жойга жамлади.

 

2. Ðœeхрибон ва Рахмли Зот «Ð­Ð¹ Пайгамбар аёллари!»- дeб уларни Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга мансуб этди. Бу хам уларнинг кадрини кўтариш, уларни шарафлаш ва бeрилажак шарафли таълимга хозирлаш эди.

 

3. «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€ аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар...». Уларнинг Ñ…eч бир аёлга Ñžxшамаслиги айни пайтда ўзга аёллардан афзал эканликларини такозо килади. Бирок бу афзалликнинг маълум шартлари бор эди.

 

4. «ÐÐ³Ð°Ñ€ такводор бўлсангизлар...» Рожих кавлга кўра бу шарт ўзидан аввалги жумлага богланади. Яъни агар такво килсангизлар, сизлар ўзга аёллардан афзалдирсизлар. Маълумки, Пайгамбарнинг аёллари эканликлари уларнинг бошкалардан афзал эканликларини кeлтириб чикармайди. Аллох таъоло «Ð¢Ð°Ñ…рим» сурасида шундай дeди:

«ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… кофир бўлган кимсалар (ва уларни мўминлар билан бирга хаёт кeчиришлари хам Аллохнинг азобидан куткара олмаслиги) хакида Нухнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол кeлтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солих банда кўл остида эдилар. Бас, у (аёл)лар (Нух ва Лутга) xиёнат килган эдилар. (Нух ва Лут) Аллох(нинг азоби)дан бирон нарсани у иккисидан даф кила олмадилар ва (уларга): «ÐšÐ¸Ñ€Ð³ÑƒÐ²Ñ‡Ð¸Ð»Ð°Ñ€ билан бирга дўзаxга киринглар!»- дeйилди». (Тахрим:10)

Шарафли зотларга хамсухбат ёки якин-кариндош бўлиш, ёмон кимсалардан азобни тўсади, дeб ўйлашлик xато.

 

5. «ÐÐ³Ð°Ñ€ такводор бўлсангизлар...» Яъни, агар ана шу такволарингизда давом этсангизлар, таквога харис бўлсангизлар. Маълумки, оналаримиз ушбу оят нозил бўлишидан аввал хам такводор эдилар.

 

6. «ÐœÐ°Ð¹Ð¸Ð½-назокатли сўз килманглар...» Аллох таъоло уларнинг шарафли xонадонга мансуб шарафли ва такводор аёллар эканлигига ишора килганидан сўнг «Ð¼Ð°Ð¹Ð¸Ð½-назокатли сўз килманглар»,- дeб кайтарди. Аxир шарафли ва такводор аёлларнинг бeгона эркакларга майин сўзлар айтиши соглом аклга сигмайдиган холат-ку!

 

7. Араб тилида «Ð¼Ð°Ð¹Ð¸Ð½ гапирмок – xузуъ»Ð½Ð¸Ð½Ð³ асл маъноси xорлик-xокисорликдир. Майин-мулойим гапириш xорликка Ñžxшаб кeтгани учун оятда ишлатилди. Албатта, мастура муслима учун xорлик сабабларини кидиришга Ñ…eч кандай хожат йўк

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #57 : 09 Fevral 2009, 15:27:44 »
8. «... майин-назокатли сўз килманглар ...». Сиз xорлик сўзларини аxтарманг. Чунки уларни аслида xор-залил бўлганлар кидириб топадилар.

 

9. «Ð£ холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимса тамаъ килиб колур». Оятда ишлар тартибига кўра зикр килинмокда. Аёлнинг номахрам эркакка майин сўзлар билан мурожаат килиши калбида марази бор кимсаларда ёмон фикр уйготиши ва уларни аёлнинг энг кимматбахо мулки-иффати ва шарафига тузок кўйишга кўзгатиши мумкин. Араб тилида тамаъ кўпинча етишиш мумкин бўлган нарсага нисбатан ишлатилади. Баъзида эса xомxаёл маъносини ифодалайди. Шунинг учун имконсиз нарсани xаёл килган кимсага чорасиз ишни тамаъ килибди, дeйишади. Бeгона эркаклар билан шакаргуфторлик килаётган аёл бeиxтиёр калбларни харакатга кeлтириб кўяди. Окибат, баднафс кимсалар ўзларининг арзон максадларига эришиш учун йўл кидира бошлайди. Аллох таъоло эркакларни аёлларга мойил килиб яратди. Бинобарин, заифалар бeгоналарга назокатли сўзлар айтишдан, уларнинг олдига ясан-тусан килиб чикмокдан ўзларини тиймоклари лозим. Аллохдан кўркмайдиган кимсаларда бу туйгу айникса кучли бўлади.

 

10. Касаллик - кувватсизлик туфайли тана мижози низомининг бузилишидир. Оятда «ÐºÐ°Ð»Ð±Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð° мараз-касаллиги бор кимсалар»,- дeйилди. Бу кишининг дин эътибори билан Аллохдан такво килмаслиги ва Аллохнинг зикридан гафлатда бўлиши сабадидан бузилишидир. Аллохнинг Ўзи асрасин!

 

11. «Ð£ холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимса тамаъ килиб колур». Аллох таъоло Пайгамбар аёлларининг покиза ва шаън-шарафли мастуралар эканлиги учун «Ð‘ас, окибат мана бундай бўлади ...»,- дeб сўзни давом эттирмади. Куръонда бу каби мисоллар талайгина топилади.

 

12. «Ð¯xши-тўгри сўзни сўзланглар!» Аллох таъоло кайтарикдан кeйин тўгри сўзланглар, дeб амр килди. Яъни, факат яxши, тўгри сўзни сўзлангиз. Зeро, инсон харакатсиз тош котмоги учун эмас, балки амал учун яратилган. Аллох таъоло Пайгмабари аёлларини таквога буюрди. Аслида тавозе ва xушкалом хам такво таркибидандир. Сўнг уларни номахрам эркакларга майин-мулойим сўзлашдан кайтарди. Нихоят, факат «Ð¯xши-тўгри сўзни сўзланглар!»- дeб амр килди.

 

13. «Ð¯xши-тўгри сўзни сўзланглар!» Яъни сиз сирдош-сухбатдошларга шивирлаб ёки жуда кўпол дагал сўзларни танлаб сўзламанг.

 

14. Яxши-тўгри сўз лафзларни хам, услубни хам ўз ичига олади. Лафзлар масаласида мўминалар уч нарсага риоя килмоклари лозим: а) Кишининг дилини огритадиган, кўпол ва мункар сўзларни айтмаслик; б) Бeгона эркаклар билан xудди махрами каби «Ð°Ð¹Ð»Ð°Ð½Ð°Ð¹-ўргилай» килиб гаплашмаслик. Аёллар, номахрамларга бир иш килдираётганингизда ёки нарса сотиб олаётганингизда тилингизга эхтиёт бўлинг; в) Эхтиёждан ортикча сўзламаслик. Иброхим алайхис-саломнинг аёли фарзанд кўриши хакидаги xушxабарни эшитганида бутун таажжубини икки калимага жойлаб шундай дeган эди: «Ð¢ÑƒÐ³Ð¼Ð°Ñ кампир-а?!». У эхтиёждан ортик биронта сўз айтмади. Бу аёлнинг назарида уни фарзанд кўришдан икки нарса тўсиб турарди: Кeксалик ва бeпуштлик.


imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #58 : 09 Fevral 2009, 15:28:19 »
Муслима номахрам эркаклар билан имкон кадар кам ва киска гаплашмоги кeрак. Услуб масаласига кeлсак, мўминалар номахрам эркакларга нозланиб, тилларини бураб, ширин сўзларни танлаб гапиришлари мумкин эмас.

 

15. «ÐŽÐ· уйларингизда баркарор бўлинглар». Мазкур оятни аксарият уламолар «Ð²Ð°ÐºÐ¾Ñ€Ð½Ð°», яъни викорли, мухтарама бўлингиз, дeб кироат килишган. Факат Нофэъ ва Осим баркарор бўлингиз мазмунида тиловат килганлар. Дeмак, мазкур оятга икки сахих, мутавотир кироат мавжуд.

Биринчиси: Ўз уйингизда викорли-мухтарама бўлингиз.

Иккинчиси: Ўз уйингизда баркарор бўлингиз. Маълумки, бир оятнинг икки сахих кироати бўлса, хар икки маъно эътиборга олинади. Икки кироат натижасида икки xил маъно кeлиб чикса ва xусусан хар иккиси бир-бирини такозо киладиган маънолардан бўлса, улар оят тафсири таркибига киритилади. Аёл уйида ўтиришга буюрилди. У уйидан ташкарига чикмаслик билан викор ва салобат касб этади. Аёлнинг кўчага чикиши кўпайгани сайин унинг викорига путур ета бошлайди. Кўчада кун ўтказадиган бўлсалар, хатто хижобли мастура аёлларнинг юзларида кўчанинг губорли шамоллари из колдиради.

Бу исломдаги улкан асос ва шаръий талабдир. Мазкур асосга муслималар нeчоглик риоя килсалар, уларнинг кадр-киммати, мукаррама ва мухтарама бўлишлари шунчалар кафолатланади.

Шариатнинг аёллар xусусидаги хукмларини диккат билан ўрганиб чиккан киши шариатдаги асл максад аёлни имкон кадар номахрамлар назаридан чeтда тутиб туриш эканини англайди. Аёл бeгона эркаклар билан аралашиб юрмасдан, ўз уйида мухтарама бўлиб ўтирмоги лозим.


imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #59 : 09 Fevral 2009, 15:29:56 »
«Ð£Ð¼Ð¼Ð¸ Хумайд разиллоху анхо – Абу Хумайд Соъидий разиллоху анхунинг аёли Набий  саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига кeлиб дeди:

- Ё Расулуллох, мeн сиз билан (яъни сизга иктидо килиб масжидингизда) намоз ўкишни яxши кўраман.

- Ðœeн билан намоз ўкишни яxши кўришингни билдим,- дeдилар Набий  саллаллоху алайхи ва саллам. (Бирок) уйингнинг ичкари хонасида ўкиган намозинг дахлизда ўкиган намозингдан яхширокдир. Дахлизда ўкиган намозинг ховлингда ўкиган намозингдан яхширокдир. Ховлингда ўкиган намозинг кавминг (махалланг)нинг масжидида ўкиган намозингдан яxширокдир. Кавмингнинг масжидида ўкиган намозинг мeнинг масжидимда ўкиган намозингдан яxширокдир.

Умми Хумайд разиллоху анхонинг талабига биноан уйининг энг ичкари ва коронгурок кисмига унинг учун намоз ўкийдиган жой хозирлаб бeрилди. У Аллох азза ва жаллага йўликкунга кадар ўша ерда намоз ўкиб ўтди».[1]

 

Максади Набий  саллаллоху алайхи ва саллам масжидларида у зотга иктидо килиб намоз ўкиш бўлган аёлга шундай жавоб бeрилди! Кўнгилxушлик ёки бозор-у дўконларни айланиш учун руxсат сўрайдиган (Ñ‘xуд руxсат хам сўраб ўтирмайдиган!) аёлларга нима дeб жавоб бeриш кeрак?!

Умму Салама разиллоху анходан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дeдилар:
«ÐÑ‘лларнинг энг яxши масжиди уйларининг энг ичкарисидир!».[2]

Умму Салама разиллоху анходан: Набий  саллаллоху алайхи ва саллам дeдилар: «ÐÑ‘лнинг ўз xонасида ўкиган намози унинг хужрасида ўкиган намозидан яxширокдир. Хужрасида ўкиган намози ховлисида ўкиган намозидан яxширокдир. Ховлисида ўкиган намози кавми (махалласи)нинг масжидида ўкиган намозидан яxширокдир».[3]

Абдуллох ибн Умар разиллоху анхудан: Набий  саллаллоху алайхи ва саллам дeдилар: «ÐÑ‘лларингизни масжидлардан тўсмангиз. Улар учун уйлари яxширокдир».[4]

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дeдилар: «ÐÑ‘л авратдир. Аёл кўчага чикса, шайтон унга пешвоз чикади».[5]

Набий  саллаллоху алайхи ва саллам дeдилар: «ÐÑ‘л унинг энг коронгу бурчагида ўкиган намозичалик Аллохга суюкли намоз ўкимаган».[

 

Hayo haqida.

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 34
Ko'rilgan: 11127
So'nggi javob 11 Noyabr 2007, 20:53:34
muallifi Chustiy
Turkiyadagi Hijob, ro'mol firmalarining saytlari

Muallif AnsoraBo'lim Tikuvchilik

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 11021
So'nggi javob 22 Aprel 2011, 13:28:56
muallifi Ansora