Muallif Mavzu: Hijob: hayo va iffat libosi  ( 123067 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 3 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #75 : 26 Fevral 2009, 06:13:46 »
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ð‘ирон юртда зино ва рибо (судхўрлик) ёйилса, улар ўзлари учун Аллоҳнинг азобини ҳалоллаб олишибди» (ҳасан ҳадис, Ҳоким ривоят қилган).


imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #76 : 03 Mart 2009, 09:47:20 »
Maktab direktorini keng va yorug' honasi.Honada maktab direktori va o'rta ta'lim vazirligidan kelgan mas'ul bir ayol.Eshik taqillab honaga kirishga izn so'rab uch qizaloq onalari bilan kirib keldilar.Onalari ikki ayol hijobda qizaloqlar maktab formasida va boshlarida qordek oppoq romol.Mas'ul ayollar "nasihat" boshladilar.Kirguvchilar jimgina tingladilar."Nasihat" nihoyasiga yetgach direktor opa gaplarim tasir qildimi deb honadagilarni kuzata boshladi.Shu vaqt ayollardan birlari mumkinmi birgina savol bersam deb ruhsat so'radi.Rahbar ayollar hayron bo'lib mayli eshitamiz  deb izn berishgach.
 -Sizlar muslima ayolmisizlar ?-so'radi savol berguvchi.
- Ha Hudoga shukr Hudo qalbimizda dilimz pok -deb javob berdilar har ikkala ayol baravar.
-Hayotda hech jonsiz ayolni kafanlayotgan holatida ko'rganmisizlar ?-savolni davom ettirdi so'rovchi ayol.
Ikkala ayol ham bu savoldan maqsadni anglamadilar shekilli hayrat bilan qarab qoldilar.So'raguvchi ayol davom etdi,agar kafanlanayotgan ayolni ko'rmagan bo'lsalaring maslahatim bir ko'ringlar.Tanasida joni borida sizlardek kiyinib yurganmilar,yoki bizlardek kiyimni afzal bilganmilar,albatta Alloh ko'rib bilib turgan holatda yashab o'tganlar.Vaholanki "qalblarini pokligiga" tayanib boshlari ro'mol nimaligini bilmay o'tgan bo'lsalarda Alloh bilan yuzlashuv vaqtida albatta majburan ro'molga o'rab qo'yiladi aziz boshlari.Va yana aniqki bu ishlarni sizlardek "dini qalbida" bo'lgan ayollar emas bizlardek "juda haddan oshgan"ayollar bajaradilar.O'sha vaqtda sizlar ro'mol shartligini ta'n olganinglar holatida nafslaring tug'yoni sabab qarshilik qilayotganlaringdek,kafanlaguvchi muslima ham o'zini Allohga yo'lg'on guvohlik berayotgandek his  qilsada.Nachoraki kafanni sharti ro'mol bo'lgani sabab hayot vaqtida hohlagan bo'lsa ham ,hohlamagan bo'lsa ham har qanday ayolni boshida ro'mol bilan kafanlab kuzatiladi.
Sizlar hozir bajarayotgan buyruqlarindan qanday hotirjam bo'lsalaringiz.Sizu bizni kafanga o'raguvchi muslima ham bizlar uchun ohirgi hizmatidan shu qadar hotirjam bo'ladi.
Bu hotirjamlikda qanday farq yoki qanday o'hshashlikni his qila olasizlar fikrlab ko'rsangiz foydadan holi emas deb so'zlarini tugatdi..

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #77 : 04 Mart 2009, 16:15:10 »
:as:

 :bs1:

Ҳижoбнинг фарзлиги ҳақидаги oят ва ҳадислар

Қурьон oятлари

“ Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига Ñ‘ оталарига Ñ‘ эрларининг оталарига Ñ‘ Ñžғилларига Ñ‘ эрларининг Ñžғилларига Ñ‘ ака-укаларига Ñ‘ ака-укаларининг Ñžғилларига Ñ‘ опа-сингилларининг Ñžғилларига Ñ‘ аёлларига Ñ‘ ўз қўлларида мулк бўлганларга Ñ‘ (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга Ñ‘ аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”. (Нур сураси, 31-оят)
Oятни тафсирида Муҳаммад Сoдиқ Муҳаммад Юсуф айтадилар:

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с.а.в.) хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва аврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришини буюрмоқда. Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир. Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак.

Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийим киймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур. Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак. Зийнат деганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади.

Аёл киши ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим, беркитишнинг имкони бўлмай қолганда гуноҳ эмас. бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин. Жоҳилият даврида аёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўнғироқлар тақиб олишар экан. Кейин эса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ уриб юриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида, эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилишига ва охир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.


“Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффат талабида бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир”. (Нур сураси, 60-оят)

Oятни тафсирида Муҳаммад Сoдиқ Муҳаммад Юсуф : Ушбу оятдаги «ÐºÐ¸Ð¹Ð¸Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð¸»Ð´Ð°Ð½ мурод катта ёпинчиқ ва ҳамда устдан кийиладиган ридодир. Аёл киши ўта қариб, никоҳдан умуман умидсиз бўлиб қолганда паранжи-чиммат қилмасликка рухсат бор. Лекин, шундай бўлса ҳам, иффатларини сақлаганлари ўзлари учун яхшидир. Аммо воқеъликда қари аёлларнинг ўраниб-чирманиб, ёшларнинг очилиб-сочилиб юргани кўрилади. Бу ҳам, яъни, ёшларнинг бу ҳолати шариатга бўйинсунмасликнинг бир кўринишидир.

«Ð­Ð¹ пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар!” (Ахзоб сураси, 59-оят).


«â€¦ Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят).
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #78 : 04 Mart 2009, 16:23:29 »
Ҳадислар

Сафия бинт Шайбаҳдан ривoят қилинади Oиша Ñ€.а айтардилар: “…Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар…” oятлари нoзил бўлганда, улар изар(кийим ёки ёпинғични бир тури)ларини oлиб, уни ёнларидан кeсиб, у билан юзларини ёпдилар” (Имом Буxoрий ривояти, 4481).
Муҳoжир аёлларга аллoҳни раҳмати бўлсин. “…Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар…” oяти нoзил бўлганда, энг қалин изор(ёпинғич - ўша даврни ўзига ҳoс кийими)ларини кeсиб, у билан юзларини ёпдилар. (Абу Дoвуд қилган ривoяти, 4102).

Умму Салама Ñ€.а : « “…Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар…” oяти нoзил бўлганда, қора рангли кийим ёпиниб ҳудди бошларида қарға бордек сокинлик билан чиқдилар” (Абу Дoвуд ривoяти).

Абу Дoвуд саҳиҳ йўл билан Қатoдадан ривoят қилади, пайғамбар саллаллаҳу алайҳи ва саллам бундай дeдилар (ма’нoси):”Қизбoла балoғатга eтганида унинг юзи ва қўлининг бўғинигача бўлган ўриндан бoшқа ўринларини кўриниши Ñ‚Ñžғри бўлмайди”.

Урва Ñ€.а Oиша Ñ€.адан ривoят қиладилар: “Пайғамбар саллаллаҳу алайҳи ва саллам масжида бoмдoд намoзини Ñžқир эдилар, мўминалар ҳам уларга эргашиб намoз Ñžқир эдилар, мўминалар ўзларининг изор(ёпинғич - ўша даврни ўзига ҳoс кийими)ларига ўранар эдилар, намoзни тугатиб уйларига қайтардилар уларни билиш ёки таниш қийин эди(кийимлари уст-бoшларини тўлиқ ёпиқган.) ” Саҳиҳи-Буxoрий, 365, Саҳиҳи Муслим 645.

Асма бинт Абу Бакр Ñ€.а ривoят қиладилар : “Эркакларни oлдида юзларимизни ёпардик.” Ибн Ҳузаймадан ривoяти 4/203, Ал-Ҳаким, 1/624. Ибн Ҳузайма саҳиҳ дeб таснифлаганлар. Ал-Заҳаби ҳам шу фикрни билдирганлар.

Oиша Ñ€.а: “Биз эҳÑ€oмдалигимизда oдатда oлдимиздан oÑ‚ минган кишилар ўтарди, улар бизга яқинлашганларида жилбoбимизни бoшимиздан тушириб, юзимизни ёпиб oлардик, улар ўтиб кeтганларидан кeйин яна юзларимизни oчардик” Абу Дoвуд ривoяти, 1833; Ибн Ðœoжа 2935; Ибн Ҳузайма(4,203) ва Албoний Китoб Жилбаб ал-Мар’а Муслима да саҳиҳ дeб таснифлаганлар.

Ҳижoб oяти қандай нoзил бўлган.
Расулуллoҳ (с.а.в.) Мадинага кeлганларида Анас (Ñ€.а.) 10 ёшлик ўсмир eдилар. Анас Ñ€.а. айтдилар: "Oналарим (яьни Расулуллoҳ (с.а.в.)нинг аёллари ҳамда ўз oналари) мeни Расулуллoҳ с.а.в.нинг xизматларига бeрган эдилар. Ðœeн 10 йил xизматларини қиддим, вафoÑ‚ этганларида 20 яшар йигит eдим. Ðœeн ҳижoб xусусида ҳаммадан кўра яxширoқ биламан. Ҳижoб oяти нoзил бўлишидан oлдин Расулуллoҳ с.а.в. Зайнаб бинти Жаҳш Ñ€.а.ни никoҳларига oлдилар. Шу мунoсабат билан зиёфат бeрдилар. Oдамлар зиёфатдан сўнг тарқалдилар. Лeкин бир нeча киши жуда узoқ ўтириб қoлди. Расулуллoҳ с.а.в. ўринларидан туриб ташқарига чикдилар, мeн ҳам oртларидан чиқдим, Расулуллoҳ с.а.в. айланиб юриб, Oйиша Ñ€.а.нинг oстoнасигача кeлдилар. Ðœeн ҳам oртларидан юрдим. Сўнг oдамлар энди тарқалишгандир, дeган ўй билан қайтиб бoрдилар. Ðœeн ҳам қайтдим. Зайнабнинг ҳужраларига кирсак, oдамлар ҳануз шу eрда eкан. Расули акрам с.а.в. яна қайтиб ташқарига чиқдилар, мeн ҳам чиқдим, Oйиша Ñ€.а.нинг ҳужралари oстoнасига қадар юриб бoрдилар. Сўнг энди кeтишгандир, дeб ўйлаб қайтдилар, бирга қайтдим. Кeлсак, oдамлар кeтиб бўлишган экан. Кeйин Расулуллoҳ с.а.в. ўзлари билан мeнинг ўртамда парда тўсдилар (яьни xoна эшиги oртидаги пардани туширдилар). Шундан кeйин ҳижoб oяти нoзил бўлди"

Аҳзoб сурасининг 55, 59, Нур сурасининг 31, 60-oятлари ҳижoбга тааллуқлидир. (Ал-Адаб ал-Муфрад(1083), Буxoрий, бoшқа сўзлар билан Муслим(1428) да кeлган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð˜ÐºÐºÐ¸ тоифа кишилар борки улар жаҳаннам аҳлидандир. Мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси кийиниб олган, (лекин) яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари (даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Зеро, Жаннатнинг ҳиди фалонча масофадан келиб туради». (Имом Муслим ривояти).

Verses and hadeeth about hijab
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #79 : 05 Mart 2009, 04:28:01 »
     Bo'lgan voqea.

199..yilning qishli kunlari o'z o'rnini endigina bahorga bo'shatib chekingan kunlar.Mu'mina opani o'z uyidan hokimiyatda bir hujjatga qo'l qo'yib berasiz deb aldab chaqirib olishib ichki ishlar hibshonasiga qamab qo'yganlar.Birgina "ayb"lari arablarga "taqlidan hijob"da emas o'zbekona milliy kiyim paranjida yurishlari.
Tergovchi uzoq savol javoblardan keyin tergovhonani mahbusa ayollar saqlanadigan bo'lmasiga olib boringlar bu ayol o'sha yerda bir tavbasiga tayansin deb qo'rqinchli tarzda buyruq berdi.
Bo'lmada har hil ahloqli mahbusa ayollar faqatgina Mu'mina opa soliha va ibodatli ayol.Hona tor va zah yana sigareta va turfa chekimliklar hididan badbo'y qo'lansalik ufuradi.
Ozodlikda yurgan vaqtlarida yolg'on dunyoni hamma yolg'on ne'matlaridan lazzat qidirgan bu mahbusa ayollar torgina hujradagi o'zlaridan chiqqan qo'lansa hidga chiday olmay eshik qoqib norizolik bildiradilar.
Mu'mina opa bu to'polonga e'tibor bermay bir burchakda Quroni Karimdan yod olgan suralarini takrorlash bilan hamhonalarini kuzatib o'tiradilar.
Eshikbon kelib boshqa mahbusalarga ulardan ibrat olishlikni ibrat qilib ketdi.
Mu'mina opa shu ahvolda o'n kun bu honada hamhonalari bilan birga "yashadilar",bu kunlarda Allohning ko'plab ne'matlariga erishdilar va guvoh boldilar,har holatlariga Alhamdulillah deguvchi bu ismi jismiga monand ayol nihoyat ozodlikka chiqadigan bo'ldilar.
Ohirgi so'roqqa chiqayotgan Mu'mina opa  " kel shu tergovchiga teng kelib uni jahlini chiqarmay yengilroq kiyim kiyib olay uyda bolalarim kutib qolishgandir sog'-omon yetib olay " deb hayol qildilarda paranjilarini yechib boshlariga ro'mol o'rab oldilar.Tergovchini honasiga kerganlarida boshida ro'mollik oddiygina ayolni ko'rgan tergovchi bu ayol biz so'roq qilayotgan ayol emas.Bizni mahbusa shuncha kun yengilmay ketish oldidan yengiladigan darjada zaifa emas deb soqchiga paranjilik mahbusani qidirib topishlikni buyurdi...
Bu holatdan Mu'mina opa hayratga tushdilar.O'sha yerda Allohga iltijo boshladilar.O'zlarini juda katta hatoga yo'l qo'ydim deb o'ylardilar...




« So'nggi tahrir: 05 Mart 2009, 16:09:42 muallifi imlaah »

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #80 : 05 Mart 2009, 07:47:27 »
:as: Kim amal qila olyapti,kim esa qila olmayotganini yolg'iz Alloh taologina hukmini chiqarishga haqli.Biz bandalari kimning qay darajada Allohga qullik qilayotganini qaydan ham bilar edik.Balki kimdir qaysidir bir hijobni farzligini bilmaydigan qiz o'qib qolsa,shoyad qalbiga yo'l  ochilar.Vallohu a'lam.Muslimalarning niyatlari,inshaAlloh,Alloh uchun biron bir yaxshiilikni qasd qilish bo'lsa kerak deb gumon qilaman.

Fikrlaringiz juda go'zal.
Ammo inson o'zi amal qilmagan ilmga boshqalarni qancha chorlamasin befoyda bo'lib qolishiga O'zbekistondagi hozirgi holat ayni misol emasmi? Imomlar bor ,"ulamolar" koo'p ,Ilm va da'vatlar tomog'larida qolib ketayotibdi..
Sabab shu gapirayotgan gaplariga yetkazguvchini o'zida amal yoq.Men yuqoridagi savolni birovni tekshirish yoki kimnidir aybdor qilish maqsadi bilan emas balki yozayotganingizga o'zingiz ham intiling yozganlaringiz qalam va qog'ozlarda qolib ketmasin degan maqsadda yozdim.
Yozganlaringiz faqat qog'oz uchun sizning vazifangiz esa o'zingiz amal qilmagan yoki amalda to'sqinliklar borku degan insoniy sabab bilan qog'ozda qolaversa o'zingizga qarshi hujjat qilib yozmaganingiz afzal.Hidoyatni Alloh beradi kimgaki hidoyat berilgan bo'lsa HAQni ham qidirib topadi inshaAlloh. Mu'minni vazifasi  yetkazguvchi bo'lish emas balki ibrat bo'lguvchi bo'lishlikdir!!

Muhseena

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1649
  • -oldi: 1047
  • Xabarlar: 626
  • Jins: Ayol
  • ...sevgim Allohga va Rasuliga fido bo'lsin.....
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #81 : 05 Mart 2009, 14:22:49 »
 :as: Imlaah Alloh rozi bo'lsin,siz post qilgan muslimalarga o'zingiz ham namuna bo'ling deb qo'ysangiz bo'ldi edi.Ular amal qilayotgandirlar,inshaAlloh.Vallohi hech kim o'ksib qolmasin deb yozgandim holos.Biz forumda kim qanday amallar qilayotganini bilmaymizku,shunchaki sizni yaxshi gumonga chorladim.Agar ko'z oldimda kimdir dinni bilaman deb da'vo qilsayu ammo unga amal qilmayotgan bo'lsa,men siz yozgan fikrni to'ldirmagan bo'lardim.
Nima bo'lganda ham Alloh barcha mo'minlarni hidoyatda bardavom qilsin. :)
Alhamdulillah....

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #82 : 05 Mart 2009, 14:55:23 »
:as: Imlaah Alloh rozi bo'lsin,siz post qilgan muslimalarga o'zingiz ham namuna bo'ling deb qo'ysangiz bo'ldi edi.Ular amal qilayotgandirlar,inshaAlloh.Vallohi hech kim o'ksib qolmasin deb yozgandim holos.Biz forumda kim qanday amallar qilayotganini bilmaymizku,shunchaki sizni yaxshi gumonga chorladim.Agar ko'z oldimda kimdir dinni bilaman deb da'vo qilsayu ammo unga amal qilmayotgan bo'lsa,men siz yozgan fikrni to'ldirmagan bo'lardim.
Nima bo'lganda ham Alloh barcha mo'minlarni hidoyatda bardavom qilsin. :)

Muhseena qiz siz meni tushunmabsiz.Demak fikrlarimni to'lg'azishingizga hojat yoq edi...
Alloh rozi bo'lsin sizdan.
Men yuqoridagi postim nihoyasida qoldirgan savolim muayyan bir shahsga qartilgan emas ...Bu forumda postlari amallaridan kelib chiqib yoziladi deb tasavvur qilganim bir qancha birodarlar borligini kuzataman.Musannif Adham,Birodar,Abdulaziz,Zubayr kabi forumchilarni postlarida fikrlarida ochiqlik bilan hayotdagi ko'rinishlari seziladi deb o'ylayman.Shu hulosadan kelib chiqib qizlarda ham shundaymi    va yuqorida aytganimdek bilganlaringizga o'zlaringiz ham amalga intiling qog'ozlarda qolmasin degan maqsadda savol qoldirgan edim..
« So'nggi tahrir: 05 Mart 2009, 16:00:33 muallifi imlaah »

Muhseena

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1649
  • -oldi: 1047
  • Xabarlar: 626
  • Jins: Ayol
  • ...sevgim Allohga va Rasuliga fido bo'lsin.....
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #83 : 05 Mart 2009, 15:04:14 »
 :as: qo'ldan kegancha harakat qilamiz endi.Albatta islomda barchaga  ibrat va namuna bo'lishlik nasib qilsin.
Alhamdulillah....

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #84 : 06 Mart 2009, 07:46:29 »
Toshkentning eski shahar dahasida eski shinamgina mahalla.Shu mahallaga 2 ta yosh bolasi bilan yoshgina oila ijarada yashash uchun bir honadonga ko'chib keldilar.Oila sohibi namozhon,hushmuomala kamgap va kamtarin,Sohibasi esa hijoblik muslima sifatida mahalladan juda tez o'z o'rinlarini topdilar.Bu oilaga jajjigina farzandlariga hamma havas qilardi.Shu mahallada yashab Glier nomli musiqa maktabida fortepiano chalishni o'rganuvchi opa singil Gulzoda va SHahzodalar ham ko'p qatori  ichki havas bilan bu oilani kuzatardilar.Bir kuni Shahzoda yuragi hayajon bilan qo'shni kenayisini chaqirib kirdi.Uy sohibasi ochiq yuz bilan shiringina kulib bu oydek go'zal qizaloqni kutib oldi.Shahzoda qiynala qiynala ichki hislarini Muhlisa kenayisiga so'zlab berdi."Menga yordam bering ,aniqrog'i bizga opacham bilan menga.Bizlar musiqa maktabida o'qiymiz oilamizda hech kim namoz o'qimaydi,ko'chada hijoblik qizlarni ko'rganimda ularga havasim keladi.Men ham o'ranishlikni ,namoz o'qishlikni,islomni o'rganishlikni istayman." Qizginaning ko'z yoshlari bilan to'lib toshib ,shoshilib so'zlashini eshitgan Muhlisahon hayratdan "Subhanallah,Mashaallah" deb Allohga hamd etardi halos.
Shahzoda ichki tuyg'ularini shoshilib gapirib bolgacha undan so'radi :
-Sizga nima halaqit beradi hijob kiyib ,islomni o'rganishingizga ? Ahir o'zingiz istab hohlayotgan bo'lsangiz?
Shahzoda mahzun holatda so'zida davom etdi;
-Kenayi bilasizmi adamla bilan oyimla qabul qila olishmayapti.O'tgan kuni endi musiqadan dars olmayman oddiy maktabda o'qib hijob o'rayman desam oyimlani yuraklati yomon bo'lib o'zlarini tashlab yubordilar.Adamlar esa;" senga shu kerakmi badbaht" deb qo'llariga kirgan narsalarni menga qarata otdilar.
Akam kenayim va opacham menga honadan chiqib ota onamni ko'zlariga ko'rinmaslikni buyurdilar deb boshini egib oldi.
Vaziyyat o'ta qaltis ekanini hisobga olgan Muhlisa kelin bu qizaloqqa shoshilmaslikni sabr va duo bilan kutishlikni maslahat bergan edi.Shahzodani savoli qattiq o'yga soldi:
-Qnadayin shoshilmay kenayi ahir o'lim so'rab kelmas ekanku 15 kun avval soppa sog' yurgan dugonam kechqurun tinchgina uhlab ertalab uyg'onmadi.Menga ham shunday kelib qolsa qabrga kim kiradi mening o'rnimga ?
Muhlisa kelinni tillari lol edi.Bu ko'zlari chaqnab turgan qizaloqqa so'z topib berishdan ojiz edi.Nihoyat uzoq o'ylanib turgach so'radi:
-Shahzoda siz hijobga kirsangiz ota onangiz bu tariqa to'polon qilaveraslar oilangizda hamma sizga qarshi turaversa ,sizga nafrat bilan qarasalar siz bunga qachongacha chiday olasiz ?
-Kenayi hammasiga chidayman.To'g'ri onamlarni yuraklari yomon lekin oilada faqatgina mening muammoyim emas kattalarni muammolarida ham shunday o'zlaridan ketib qolish  holatlari  borku.Men yuraklari sabab o'lib qolsalar aybdor bo'laman deb o'tiraversam ,ohirat kuni mening ochiq yurgan sochlarim uchun men bilan barobar javob bermaydilarmi? Men Allohdan umid qilaman oyimlar ,kenayimlar opam hammamiz begona erkakni qarashlarida zino borligini his qilib o'ranib hayot o'tkazishlikni.Harakat qilmay faqat duo qilib yuravergan bilan nima o'zgaradi ota-onamni qarshiliklarini yenga olmayman deb o'tiraversam vaqt o'tgan sayin mening shijoatim yo'qolib faqatgina umid bilan yashaydigan bolib qolmaymanmi?...
Suhbat uzoq davom etdi.Shahzoda ichki kechinmalarini bir muslima birodariga aytib qalbi orom olar darajada taskin topib uyiga chiqdi.
Kechki ovqat vaqtida yana hijob,islom mavzusida gap boshlagan edi.G'azablangan adasi o'rnidan tura solib qizginaning uzun o'rim sochini qo'liga o'rab olib dopposlay ketdi.Otani bu jaholatdan hech kim qaytara olmadi.Qizginani kaltaklab holdan toygan ota beholgina o'tirib qoldi.Har zarbaga Alhamdulillah deb yig'lagan qizaloq bu johil otani hayratga solgan edi...Oilada bu qizga qarshi turfa choralar ko'rila boshlandi...
Qatiyyat va  iroda qizginaga har qanday malomat, zulmga qarshi kurasha oladigan shijoat berdi.Janjalli suhbatlarni tez -tez takrorlab yurdi,bu suhbatlar natijasida onasi ko'p bora yurak og'rig'i sabab davolanishiga to'g'ri keldi . Bir kuni ertalab maktabga ketishidan avval boshiga ro'mol o'rab oldi.Maktabda ham oiladagidek muomala va munosabat boshlandi.Chunki qiz maktabda juda yahshi o'qirdi bir qancha konkurslar laureati edi..
Oila va maktab birgalashib qizaloqqa qarshi turfa razilona makru hiylani ishlatib ham jajjigin bu qizaloqni tanlagan yo'lidan qaytara olmadilar.
Shahzoda boshiga o'ragan ro'molni har qancha mashaqqat va azoblarga qarshi turib yechmadi.Singlisidagi bu matonatdan ibrat olgan Gulzoda ham unga sherik bo'ldi .Subhanallah.Opa singilni shijoatlariga hayratlangan, mashhur qo'shiqchiga yordamchi bo'lib yurguvchi akalari ham masjida qatnab singillarini haq yo'lda ekaniga iqror bo'ldi.Va Alhamdulillahki endi opa singillarning himoyachisi akalari bo'ldi.Yanda quvonarlisi oilaning yagona kelini hamma hurmat qiladigan Lazokat ham hijob ne'matiga taslim bo'ldi.Shahzoda hursand chunki u maqsadiga erishayotgan edi.Alloh kechalari o'qigan namozlari , duo va iltijolarini natijasiz qoldirmagan edi.Ota ona asta sekin farzandlariga "taslim" bolishdan o'zga chorasi yo'qligini his qila boshladilar.Latifgina masuma Shahzodani shijoati  duo iltijolari,nafsini yenga olishi oilasining hidoyatiga sabab bo'lib barcha mashaqqatlarini unutgan edi..

Muhyiddin

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 354
  • -oldi: 297
  • Xabarlar: 233
  • Jins: Erkak
  • Yo nasib...
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #85 : 25 Mart 2009, 18:15:01 »
Shayton hijobni yomon ko'rsatishga harakat qiladi. Buni mana bu video rolikdan ham ko'rishingiz mumkin.

Shaytan 1: DON'T WEAR HIJAB, YOU WILL LOOK UGLY

http://www.youtube.com/watch?v=i5kNNn-hciQ&feature=related

Hijobdagi muslima singillarimizni bunday fitnalardan Allohning oz'i asrasin!
Dil ba Yoru, dast ba kor.

Muhseena

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1649
  • -oldi: 1047
  • Xabarlar: 626
  • Jins: Ayol
  • ...sevgim Allohga va Rasuliga fido bo'lsin.....
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #86 : 25 Mart 2009, 18:39:16 »
Shayton hijobni yomon ko'rsatishga harakat qiladi. Buni mana bu video rolikdan ham ko'rishingiz mumkin.

Shaytan 1: DON'T WEAR HIJAB, YOU WILL LOOK UGLY

http://www.youtube.com/watch?v=i5kNNn-hciQ&feature=related

Hijobdagi muslima singillarimizni bunday fitnalardan Allohning
oz'i asrasin!

Astag'firulloh,juda qo'rqinchli ekan.Ohirgacha ko'rolmadim,Allohning o'zi asrasin har xil fitna-yu balolardan
Alhamdulillah....

Muhyiddin

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 354
  • -oldi: 297
  • Xabarlar: 233
  • Jins: Erkak
  • Yo nasib...
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #87 : 25 Mart 2009, 19:20:44 »
Shayton hijobni yomon ko'rsatishga harakat qiladi. Buni mana bu video rolikdan ham ko'rishingiz mumkin.

Shaytan 1: DON'T WEAR HIJAB, YOU WILL LOOK UGLY

http://www.youtube.com/watch?v=i5kNNn-hciQ&feature=related

Hijobdagi muslima singillarimizni bunday fitnalardan Allohning
oz'i asrasin!

Astag'firulloh,juda qo'rqinchli ekan.Ohirgacha ko'rolmadim,Allohning o'zi asrasin har xil fitna-yu balolardan

Ha, shaytonvachchani rolini o'ynashni aktyor rosa o'xshatibdi...
Bu rolik linkini, shayton qanday vasvasa qilishi to'g'risida tasavvur hosil qilish uchun qo'yildi.

 
Dil ba Yoru, dast ba kor.

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #88 : 27 Mart 2009, 11:33:01 »
YOVUZ KUN

Dunyo bir seskandi, dunyo bir to‘zdi,
Iymon har tomonga sochilgan kuni,
Xilqat ummonida vajohat suzdi
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Qahrdan tug‘ilgan bu yovuz dillar
Faqat ma’siyatga cho‘zmishlar qo‘llar -
Hamma gunohlarga ochildi yo‘llar
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Allohga har qancha to‘kmasin ko‘z ashk,
Erlarning qalbidan ko‘tarildi rashk.
Kufr, shirk yo‘lida boshlandi kurash
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Saltanatlar ketdi, quladi yurtlar,
Bo‘y ko‘rsatdi ko‘ngli chirkin beburdlar
Oldlar yig‘ladilar, chinqirdi ortlar
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Qushlar parvozida halovat yo‘qoldi
Baliqlar ovozsiz faryodlar soldi.
Ko‘zimiz o‘ngida g‘urur toptaldi
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Silkindi og‘riqdan go‘dak beshigi,
Yopildi mehrning so‘nggi teshigi.
Yopildi iymoning so‘nggi eshigi
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Endi fisq yurmaydi, unda bor qanot...
G’urabo faxshga berildi hayot.
Ming yillik qonunga darz ketdi xayxot
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Boshqa amallarni qilsang-da tinmay,
Endi gunohlardan ketding og‘rinmay -
Eng so‘nggi fitnaning oldi olinmay
Ayollar avrati ochilgan kuni.

Bu katta gunohning avvali qani?
Bu jirkanch gumrohning avvali qani?
Savollar javobsiz qolgan hamisha,
Javob izlab hamma tolgan hamisha.

Chunki bu savolning javobi yo‘qdir,
Erkaklarning ko‘ngli gunoh-la to‘qdir.
Islomga ilk daf’a otilgan o‘qdir -
Ayollar avrati ochilgan kuni.
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Hijob: hayo va iffat libosi
« Javob #89 : 27 Mart 2009, 11:38:20 »
Рўмолингни ёп жон синглим
Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни
Номахрам кўрмасин сани жамолингни,
Намоён қил мусулмонлик тақвоингни
Ҳурлар кўриб ҳавас қилсин жамолингни.
Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни
Йигитлар кўрмасин қошу камонингни,
Юзинг гулгун сани ғунча даханингни
Раҳми керак санга шунда АЛЛОҲ ингни.

Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни
Узун сочинг сийпалаган товонингни,
Унутгин сен нафсу ҳавас ҳавоингни
Эслаб қўйгин бир кун борар маконингни.

Рўмолингни ёп жон синглим рўмолингни
Қаро қилма ажру савоб дафтарингни,
Жаханнамга ўтин қилма баданингни
Оқлагин сен онажонинг нон тузини.
Нонкўр бўлсанг билиб қўйгин хатоингни

Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни,
Йиғлаб эсла рўмол ёпган миллатингни
Юракдан ҳис қилгин сен хам фарзларингни.
Излагин сен ўтган чашмон чимматингни

Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни,
Ғайридинга алмаштирма миллатингни
Даюс қилма довюрак эр, Ñžғлонингни.
Ҳақ йўлида чиқар шаърий саводингни

Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни,
Фаришталар ёзиб борар савобингни
Қиёмат кун кийгин нурдан либосиигни
Осон килар хакка бирдан жавобингни

Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни,
Рози қилгин Пайғамбаринг, АЛЛОҲ ингни
Тинглаб тиловат қил Қуръон каломингни
Ҳижобланиб қувватла сен ИСЛОМ ингни
Рўмолингни ёп жон синглим, рўмолингни
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


 

Hayo haqida.

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 34
Ko'rilgan: 11127
So'nggi javob 11 Noyabr 2007, 20:53:34
muallifi Chustiy
Turkiyadagi Hijob, ro'mol firmalarining saytlari

Muallif AnsoraBo'lim Tikuvchilik

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 11021
So'nggi javob 22 Aprel 2011, 13:28:56
muallifi Ansora