Muallif Mavzu: Islomda farzand tarbiyasi  ( 89105 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #75 : 18 Yanvar 2008, 16:28:19 »
  Er o’g’il bolalar va qiz bolalar tarbiyasi uchun so’nggi davlatini, eng aziz vaqtini fido qilib bo’lsa ham harakat qilishi kerak. Chunki qiz bola oz vaqt ichida begona kimsaga ketar, bir uyni idora qilar, bir oilaga ona bo’lar. Agarda qiz bola diniy zaruratlarni o’zi bilmasa, bolalariga ularni qanday o’rgatar. Er haqlarini bilmasa, bu to’g’rida kamchilikka yo’l qo’yar va oilaning xarobaligiga sabab bo’lar. Uyni idora qilmoq to’g’risida ma’lumotsiz bo’lsa, yeyish – ichishni qanday hozirlaru kiyimlarini qanday tikib-yamar. Bu dunyoning holida sabot bo’lmagani uchun xodimu xodimalar ishlarlar, deb bolani xabarsizu nasibasiz qoldirmoqlik ota – ona uchun gunohdir. Bugun boy bo’lgan xotin ertaga bir pulga muhtoj bo’lmog’i mumkin. Holbuki, xodimu xodimalarni ishlatish uchun ham ilm kerak.
 
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #76 : 22 Yanvar 2008, 14:30:16 »
Болалар тарбияси учун 30 восита

«ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст килгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир». (Лукмон  18-19).

Имом Ибн Кудома Алмакдисий ўзининг: «ÐœÐ¸Ð½Ñ…ожул-косидин» номли китобида бир неча одобларни зикр килади:  «Ð‘ола вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари намоён бўлса, уни яхши кузатиш ва ахволини ўрганиш лозим бўлади. Чунки, боланинг калби содда ва тоза бўлиб, у хар кандай накшни кабул килишга тайёрдир. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улгаяди. Унинг савобида ота-она ва тарбия берувчилар шерик бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улгаяди ва жавобгарлик унинг якинлари бўйнига тушади. Шунинг учун болани эхтиёт килиш, тарбиялаш, ёмонликлардан пок тутиб яхши ахлокларни ўргатиш лозимдир. Агар бола юзида хаё нурлари  кўриниб баъзи ишлардан уялса ва хаё килса ва уни ёмон деб билса, бу Аллох таолонинг хидояти ва ахлокининг яхшилиги ва калбининг тозалигига далолат киладиган яхшиликдир. Агар боланинг холати шундай бўлса, у балогатга етганда комил аклли бўлиши билан келажаги порлокдир. Болага чиройли одоб беришга риоя килиш диккат эътиборга сазовор ишдир».

Биз куйида болаларга берилиши керак бўлган баъзи ахлок-одоб воситаларини зикр киламиз:


Биринчи восита: Кўпинча бола таомга очкўз бўлади. Унга таом одобини ўргатиш лозим. Таомни ўнг кўли билан есин, таом ейишни бошлашдан илгари «Ð‘исмиллах» десин, ўзининг олдидан есин ва бошкалардан илгари таомга кўл урмасин.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Умар ибн Аби Саламанинг кўли таом устида ўйнаётганини кўрганларида: «Ð­Ð¹ бола, Бисмиллах дегин, ўнг кўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин» дедилар. Шоир айтганидек:


Шошилмасман таом узра узатилганда кўл
Кавмнинг очкўзроги шошганрогидир бил.

Овкатга ва ундан еяётган кишига  карамасин, бу бахиллик далилидир.


Иккинчи восита: Овкатланишда шошилмаслик ва таомни яхшилаб чайнашлик, лукмани кетма-кет олмаслик, одоб билан лукма олиш ва кўлини кийимига суртиб дог килмасликка буюринг. Тўкиб-сочиб пала-партиш емасин.

Учинчи восита: Баъзи пайтлар курук нон ейишга одатлантиринг. Нонни бирор нарса билан ейиш лозим деб ўйлайдиган бўлмасин. Чунки гохо хаётида нон ўткизадиган бирор нарса топилмайдиган холат хам бўлиб колиши мумкин. Болага меъёридан ортикча ейишликни ёмонлиги ва кўп ейдиган одамларни хайвонга ўхшатиш билан баён килинг. Унинг олдида кўп овкат ейдиган болани ёмонланг, кам овкат ейдиган болани эса мактанг, токи у болага эргашсин ва гам-ташвиши факат корнигина бўлган очкўз кишига айланмасин.

Тўртинчи восита: Таомни бошкаларга илиниш ва овкатга харис бўлмасликни болага яхши кўрсатинг. Унинг хузурида дагал бўлган хар кайси таомни макталади, токи ширин таомларга берилиб колмасин, ундан ажралиши кийин бўлади.

Бешинчи восита: Боланинг кийими оппок ва оддий бўлгани яхши. Кизил ва заъфарон ранглар билан бўялган хамда ипак матолардан тикилган бўлмасин. Бундай кийимлар аёллар кийими ва ёмон, динсиз инсонларнинг кийими деган нарса боланинг фикрига сингади ва улардан  жирканади.

Олтинчи восита: Болага тўпигидан пастда бўлган узун кийим кийиш ёмон кўрсатилади, токи  узун кийим киймасликка одатлансин.

Еттинчи восита: Ёш болани фаровонлик, дабдабали яшаш, фахрли кимматбахо кийимларни кийишга одатланган болалардан ва бу нарсаларга кизикадиган болалардан сакланади. Чунки ёш болани ёшлигидан ахамиятсиз ташлаб кўйилса, кўпинча ахлоксиз, ёлгончи, хасадчи, ўгри, чакимчи, ўжар, жонга тегадиган ва беор  бўлиб етишади. Ахлоки гўзал бўлиши учун буларнинг хаммасидан сакланади.

Саккизинчи восита: Мактаб дарсларидан ташкари уйда куръон  таълими, кейинрок куръон тафсири, Раслуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хамда фикхни таълим бериш билан машгул килиш максадга мувофик бўлади. Болани куръон ёдлашга, хадисларни ёдлашга кизиктирилади. Бунинг учун «ÐÑ€Ð±Ð°ÑŠÐ¸Ð¹Ð½Ð° ан Нававийя» «Ð‘улугул маром» каби китоблардан фойдаланилади. Ёдлаш хакикий илмдир ким ёдламаса, кўпинча масъалаларни чикаришга кодир бўлмайди. Яхши мавъизалар, солих кишиларнинг хабарлари, дунёдан юз ўгириш ва нафсни тарбиялаб чиниктириш хакидаги солих кишиларнинг хикояларини эътибор килинади. Боланинг калбига солих кишиларни яхши кўриш ва уларга эргашиш уруги сочилади. Ашъарий, муътазила, шийъалар ва бошка ахли бидъатларнинг китобларидан хазар килдирилади.

Тўккизинчи восита: Хажв, аския ва ошикларнинг дил изхори каби шеърлардан ва бунга мубтало бўлган инсонлардан болани саклаш керак. Чунки улар боланинг калбига кирган сайин фасод уругини экадилар.

Ўнинчи восита: Хуснихат, шеърий масаллар ва зохидлик хакидаги шеърларни ёдлашга одатлантирилади. Амирул муминин Алий разияллоху анху: «Ð¥ÑƒÑÐ½Ð¸Ñ…атни лозим тутинглар. Хуснихат ризк калитларидандир» — дедилар.

Ўн биринчи восита: Агар болада чиройли феъл, яхши хулк намоён бўлса, унинг бу хулки билан  икром килиб, уни кувонтирадиган нарса билан мукофот лаб, одамлар орасида уни мактаб кўйилади. Гохо бунинг акси бўлиб бир марта ёмон хулк содир бўлиб колганда эса, уни билмаганликка олиб, одамлар орасида айби очилмайди ва обрўси тўкилмайди, бу каби холларда хеч бир бола кайтиб бундай ишни килишга журъат килмайди, хусусан бола уни бекитиб махфий килаётган бўлса.

Ўн иккинчи восита: Бола агар ёмон одатини яна такрорласа, унга махфий суратда дашном берилади ва бу ишни жуда ёмон эканлиги уктирилади ва унга бундай холатда уни бирон киши кўрса шарманда бўлиши айтилади. Лекин дашномни ортикча килиб юборилмайди. Чунки, унинг ўзи хакида маломат эшитиши эътиборсиз нарсага айланади ва гап таъсир килмайдиган бўлиб колади.

Ўн учинчи восита: Ота ўзининг боласига бўлган сўзининг хайбатини саклайди ва болани гохи гохида уришиб кўяди, она уни отаси билан  кўркитади ва уни ёмон ишлардан кайтариб, отасининг каттиклиги ва ундан кўркишини уктиради.

Она мадрасадир уни яхши жихозла
Асли пок авлод тарбиясин унга хосла
Диннинг ёмгирийла  сугорилса гар
Она богдир гуркирар ва гуллаб-яшнар.


Ўн тўртинчи восита: Болани кундузи ухлашдан кайтарилади, чунки бу унга дангасалик келтиради. Эрта ухлаб эрта туришга одатлантирилади ва бу одат инсоннинг самарали хаёт кечиришида кўмакчи бўлишини тушунтирилади.

Ўн бешинчи восита: Юмшок тўшак ишлатишдан кайтарилади, хатто аъзолари махкам бўлсин, танаси енгил бўлсин  ва фаровонлик бўлмаганида сабрли бўлсин. Еб-ичишда, кийимда ва тўшакларда дагалликка одатлантирилади Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «ÐšÑžÐ¿ овкат ейишдан саклнинглар, кўп овкат калбни каттиклик билан захарлайди»- деганлар.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #77 : 22 Yanvar 2008, 14:33:49 »
Ўн олтинчи восита: Болани яширинча киладиган ишлардан кайтариш керак, чунки у ёмонлигини билган ишларни яшириб килади, бу эса уни хар бир кабих ишни килишга ўрганиб колишига сабаб бўлади.

Ўн еттинчи восита: Кундузи бир вактда юриш, харакат килиш ва шугулланиб чиникишга одатлантирилади, токи ялков бўлиб, дангасаликка гирифтор бўлиб колмасин. Мерганликни ўрганса ва яхши кўрса бунинг зиёни йўк. От миниш хам яхшидир. (хозирги кундаги маркаблар хам шу жумладан) Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Ð£Ñ‡ нарса лагв-бехуда саналмайди, инсоннинг оти билан ўйнаши, камони билан ўйнаши ва ахли билан ўйнаши»- дедилар.

Ўн саккизинчи восита: Оёкларини очиб юрмаслик, юрганда шошилмасликка ва кўлини оркасига килиб мутакаббир кишиларнинг килиги каби харакатлантирмасликка одатлантирилади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу юришдан кайтардилар.

Ўн тўккизинчи восита: Ўзининг тенгкурлари ва ўртоклари олдида дадасининг нарсаси билан, таом ёки кийим ва шу каби нарсалар билан мактаниб, фахрланишдан кайтарилади ва хокисорликка, бирга ўйнаётган болаларга нисбатан иззатли бўлиш ва улар билан гаплашганида мулойим бўлишга одатлантирилади.     

Йигирманчи восита: Ўзи каби болалардан бирон нарса олишдан кайтарилади. Агар бола хурматли ва бой-бадавлат оиладан бўлса бировдан нарса олиш ёмонлик, хакирлик ва кадрнинг тушиши эканлигини тушунтирилади. Агар у факир кишиларнинг фарзанди бўлса, бировдан нарса олиш, тама эканлиги, тамагирликда эса хорлик борлиги ва бу итларнинг одати эканлиги, чунки ит бир лукмани кутиб хорланиб туриши тушунтирилади.

Йигирма биринчи восита: Болаларга олтин-кумуш, умуман пулни яхши кўриш ва ундан тама килишни ёмон килиб кўрсатилади. Уларни илон-чаёнлар ва захардан кўра кўпрок пул ва олтин - кумушдан эхтиёт килинади.

Йигирма иккинчи восита: Мажлисларда, бошкалар олдида тупурмаслик, бурун кокмаслик, мусулмонларга орка ўгирмаслик ва кўп эснамасликка одатлантирилади.

Йигирма учинчи восита: Болага ўтириш кайфияти ўргатилади, чўкка тушиб ўтиради, ёки бир оёги билан чўккалаб, иккинчи оёгини тиклаб ўтиради, ёки икки тиззасини кучоклаб ўтиради. Расулулллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўп холатларида шу кўринишларда ўтирар эдилар.

Йигирма тўртинчи восита: Аллохнинг зикридан бошка гапларни кўп гапиришдан кайтарилади ва кўп гапириш уятсизлик аломати, тубан ва пасткаш одамларнинг болаларининг одатлари эканлигини баён килинади, токи бола ўзини кўп гапиришдан тийсин. Валлоху аълам.

Йигирма бешинчи восита: Ёшлигидан касам ичишга одатланиб колмаслиги учун, рост бўлсин  ёлгон бўлсин, касам ичишдан кайтарилади.

Йигирма олтинчи восита: Бемаъни, бехаё сўзлар, лаънатлаш ва хакорат килишдан кайтарилади. Огзидан шоди кириб боди чикадиган одамларга аралашишдан болани сакланади, чунки уларнинг ёмонлиги иложсиз юкади.  Бола одобини саклашнинг асли ёмонларга якинлатмасликдадир.

Йигирма еттинчи восита: Болага довюраклик ва кийинчиликларга бардошли бўлиш ўргатилади. Бу сифатлар унинг олдида макталади. Буларни эшитиш билан унинг яхши амаллиги бола калбига киради ва унга ўрганади.

Йигирма саккизинчи восита: Бола нима бўлганда хам бола, у тарбия чарчогидан хордик чикариши учун яхши ўйинларга имкон яратиб бериш максадга мувофикдир.

Йигирма тўккизинчи восита: Етти ёшга етганида намозга буюрилади ва тахоратга одатланиши учун уни тарк этса кечирилмайди. Ёлгон гапиришдан ва хиёнатдан кўркитилади. Балогат ёшига етса унга хамма таклифотлар юкланади.

Ўттизинчи восита: Ота-она, устоз, мураббий ва хар бир ўзидан катта ёшда бўлган кариндош ёки бегона бўлсин хар бир мусулмонга итоат килишни, уларга иззат икром ва хурмат кўзи билан карашни ва уларнинг олдида ўйинни тарк этишни таълим бериш лозимдир.

Бу одобларнинг хаммаси хали балогат ёшига етмаган аклини таниган ёш болаларга тааллуклидир.

Аллохдан фарзандларимизни тарбиялаши, уларни хар бир ёмонликдан саклаши ва бировларни адаштирмайдиган, ўзлари адашмайдиган, тўгри йўл топган ва бошкаларни хам тўгри йўлга бошлайдиган кишилар килишини сўраймиз. Ва салаллоху ала Мухаммадин ва ала олихи ва сахбихи ва саллам.


Islom Nuridan olindi

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #78 : 22 Yanvar 2008, 19:17:21 »

GO'DAKKA NOM QO'YISH VA TANGLAYINI HURMO ILA KO'TARISH


http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=483&Itemid=1

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #79 : 31 Yanvar 2008, 10:19:13 »
        ABDURAHMON JOMIY
SEVIMLI AZIZ FARZANDGA NASIHAT.

Yetdi yoshim yetmishga, senda endi yetti yosh,
Mening baxtim qoraydi – sening iqboling quyosh.
Achinaman shunchaki, umrim o’tib ketibdir,
Parishonman qanchalar oyu yillar yetibdir.
Arzigulik biror ish qilolmadim, vaqt o’tdi,
Tikandan ortiq bir gul uzolmadim, vaqt o’tdi.
Ketdi darig’o qo’ldan, u fursat qaytib kelmsa,
Ixtiyoring tizgini qo’lga qayta ilinmas.
Senda kuch bor, bilak bor, dam g’animat g’ayrat qil,
Boshda yoshlik soyabon, uning qadriga yetgil.
Bir ish qilg’ilki undan elga yetsin manfaat,
Oxirida u ishing senga keltirsin rohat.
Hammadan avval, farzand, bilimdan bahramand bo’l,
Nodonlik yurtidan chiq, bilim tomon olgil yo’l.
Har bir kishiga bu so’z, oyna kabi ayondir,
Dono tirik hamisha, nodon o’liksimondir.
Mardonalikni kimki, da’vo qilar ekan ham,
Nega o’zini aylar u murdalarga hamdam?
Ilm yo’liga qadam qo’y, chunki shu yo’l farovon,
Ammo umringning yo’li g’oyatda qisqa – bir on.
Hech bir kishiga bo’lmas qayta yashash muyassar,
Egalla sen bilimni, mangu turar muqarrar.
Bilim egalladingmi, unga doim amal qil,
Ilming amalsiz bo’lsa, sen oni bir zahar bil.
Faraz qildik bilarsan, ul ilmi kimyoni,
Zar qilmasang misingni, qolmas ishing nishoni.
Xom ish kishiga hargiz bir manfaat berolmas,
Har kimki yaxshilik – la aylar seni navozish,
Sen oni haqqiga hech ko’rma ravo yomon ish.
Tulki kabi agarda, quyruq ko’rib quvonsang,
Kuchuksimonlar sening holingni etgusi tang.
Har joyda tuzki totding, shul tuzning qadriga yet,
Tuzdonga qasd aylab, etma o’zingni surbet.
Do’stlarga mehribonu, ochiq ko’ngil, saxiy bo’l,
Yurma baxillik sari, budir zararli bir yo’l.
Do’stlarga ayla doim ehsonu lutfu baxshish,
Qarzing o’girligi-la, berma ularga tashvish.
Chin do’stga, ey azizim, joningni sen fido qil,
Lekin do’stu dushmanni bir – biridan judo qil.
Do’st u kishi erurki, yoring, g’amxo’ring bo’lsin,
Qalbi hamisha do’stlik yog’dulari – la to’lsin.
Tushganda boshga mushkul bo’lsin senga madadakor,
Nasihat-la qaytarsin yomon yo’ldan u zinhor.
Yomon yo’ldan qaytargan do’sting seni qo’llagay,
Xamirdan qil sug’urib, yaxshi yo’lga yo’llagay.
Yaxshi ishda u bo’lur, haqiqatda senga yor,
Rahbar bo’lib bu ishga u keltirar iftixor…
Kitobga yuz o’girgin, ey jigarim, farzandim,
Kitobga ulfat bo’lgin, quloqqa ol bu pandim.
Tanholikda munising, bilsang agar kitobdir,
Donolikning tongiga, shu’la sochar kitobdir.
Bepul, beminnat senga ustoz bo’lib o’qitar,
Bilim bag’ishlab senga, chigillaringni yechar.
Kitobdir yaxshi hamdam, teri yopingan olim,
Ish siridan goh so’zlab, ammo gohi turar jim.
Uning ichi g’unchadek, varaqladan liq to’la,
Har varag’i go’yoki, durdonadir bir yo’la.
Qasru ayvonlari bor g’oyat zabo, munaqqash,
Unda maskan qurgandir necha yuzlab parivash.
Parivashlar hammasi – xushbo’y, chiroyli, ruxsor,
Bir – biriga yarashgan, bir – biriga talabgor.
Har bir varaq yopishgan, bir – biriga hamnafas,
Varaqlasang agarda, har biridan chiqar sas.
Og’iz ochib har biri ma’rifatdan so’zlashar,
Har so’zidan yuz tuman gavhari ma’ni toshar.
Ular gohda kuylashur mehru vafo madhini,
Ular gohda sharh etar sidqu safo madhini.
Ular gohda aytadi, ko’hna zamon qissasin,
Ular gohda bildirar kelgusining hissasin.
Ular gohda tarixdan, ochiq – oydin ochar so’z,
Ular gohda kelgusi kunlardan ko’rsatar yuz.
Ular gohda ah’ordan qalbingni daryo qilur,
Maorif gavhari-la dilni musaffo qilur…
Aytmoq uchun siringni labingni ochsang agar,
Yaxshi, yomonligini o’ylab, so’ngra qil xabar!
Shuni yaxshi bilginki, gar uchsa qush qafasdan,
Qaytib uni ushlamoq bir ishki mushkul haddan…
Bo’lsa agar zamiring aslida xira – nosof,
Sen ma’rifat haqida, yaxshisi urmagil lof.
Takabburlik ziyondir, undan andisha qilg’il,
Ko’rdingmi bu boshoqni bosh ko’tardi na bo’ldi,
O’roqning zarbi birlan yerga yiqildi, so’ldi.
Ko’rdingmi, don o’zini tuproqqa tashlar kamtar,
Uni avaylab yerdan ko’targusidir qushlar.
Kimki kamtarlik aylar, u deb ulug’likka xos:
Egilgan boshni har kim, ulug’laydi beqiyos.
Va’da berdingmi, albat, sen va’daga vafo qil,
Bevafolik yomondir, o’zni undan suvo qil!
Nodonlardek otangning kimligini pesh qilma,
O’zingga sen hunardan o’zgani ota bilma.
Tutun garchi otashning farzandi bo’lsa ham bas,
Ne foydaki tutunga, otash zuyosi yuqmas?
Dono nasihatini tutkil quloqqa mahkam,
Idrok etib pandini, dardingga ayla malham.
Nainki, nodonlardek, bir quloqqa eshitsang,
Nasihatini ammo darhol esdan chiqarsang.
Mashhur bir masal bor mazmuni pandu hikmat:
“Uyda kishi bo’lganda faqat bir so’z kifoyat”
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #80 : 31 Yanvar 2008, 10:30:38 »
O’g’il yoshi o’ndan oshgach yaxshi boq,
Nomahramlardan u o’ltirsin yiroq.

Paxtaga otashni yaqin keltirma,
Uying kuyib ketsa yig’lab o’ltirma.

Yaxshi nom qoldirmoq istarsan agar,
O’g’lingga aql ber, o’rgatgil hunar.

Aqlu odobida bo’lsa gar nuqson,
O’larsanu sendan qolmagay inson.

O’g’ilni erkalab o’stirmoq xato,
Undaylar hayotdan ko’rar ko’p jafo.

Chidam ber totisin turmush ko’p – ozin,
Joningdan sevsangda ko’tarma nozin.

Yoshlikdan odob ber, ber ilmu hunar,
Yaxshilikka o’rgat, yomondan qaytar.

Yangi ish boshlasa maqtov va tahsin,
Ustodning do’qidan yaxshidir bilgin.

Qoruncha xazinang bo’lsa ham agar,
Farzandingga o’rgat albatta hunar.

Boylik davlatingga suyanma zinhor,
Boylik bebaqodir, davlat beqaror.

Siymu zar ketadi bo’shar hamyoni,
Bo’shanmaydi aslo hunarmand yoni.

Bilolmaysan zamon ne qilur oxir,
G’urbat boshga tushar, qilur musofir.

Agar bo’lsa kishi qo’lda hunari,
Qo’lin cho’zmagay hech kishilar sari.

Bilursanmi Sa’diy na imkon topdi,
Na daryo kezdiyu va na kon topdi.

Yoshlikdan ulug’lar so’zini oldi,
Oxiri ulug’lik o’zini oldi.

Kim itoat yukin tortar beminnat,
O’zgalar ham unga etar itoat.

Kim yoshlikda ustoz jabrini chekmas,
Hayotda ko’p jafo cheksa ajabmas.

O’g’lingga yaxshi boq, horib tolmasin,
O’zgalar qo’liga qarab tolmasin.

Kim farzand g’amini yemadi o’zi,
Jovdirab qoladi o’zgada ko’zi.

Yomon muallimdan saqlagil uni,
O’rgatadi o’zi ne bilsa shuni.

         Sa'diy Sheroziy
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #81 : 15 Fevral 2008, 13:42:29 »
                                                             Ð¢Ð°Ñ€Ð±Ð¸Ñ
 Ð”инимиз кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатларга тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга, ҳаттоки ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради. Пайғамбаримиз (у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин) "жаннат райҳонлари" деб эъзозлаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари исломиятда ҳар томонлама муҳофаза этилгандир.
Қуръони каримдан:
"Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир. Уларни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир" (Бақара, 233).
"(Эй инсонлар), болаларингизни йўқчиликдан қўрқиб ўлдирмангизлар — уларга ҳам, сизларга ҳам биз ўзимиз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шак-шубҳасиз, катта хатодир" (Ал-Исро, 31).
"(Қўл остингиздаги) ақлсиз кимсаларга (яъни, ёш, нодон етимларга) Аллоҳ сизлар учун турмуш воситаси қилиб қўйган молларингизни (яъни, қўлларингиздаги уларнинг молларини) бериб қўйманг, балки уларни ўша моллардан едириб-кийдиринг ва уларга яхши сўзлар билан муомала қилинг" (Нисо, 5).
"Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар. Ва у (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (Ñ‚Ñžғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни, қиз кўришнинг) "ёмон"лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар" (Наҳл, 58-59).



 

 
 
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #82 : 15 Fevral 2008, 13:44:43 »
Ҳадиcи шарифдан:
"Аллоҳ таолодан қўрқинглар ва болаларингизга адолат қилинглар" (Муслим ривояти).
"Кимнинг учта (бошқа бир ривоятда: иккита) қизи бўлиб, уларни тарбиялаб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши муқаррардир" (Бухорий ривояти).
"Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхши бандаларни "аброр" деб мақтади, чунки улар оталарига яхшилик қилганларидек, болаларига ҳам яхшилик қилган эдилар. Сенинг бўйнингда отангнинг ҳаққи бўлганидек, болангнинг ҳам ҳаққи бор" (Бухорий. "Адабул муфрад").
"Ким кичикларга раҳм-шафқат қилмаса, катталарга иззат-ҳурмат кўрсатмаса, у биздан эмас" (Термизий ривояти).
"Ё Расулуллоҳ! Биз ота-онанинг ҳаққини билдик. Аммо фарзанднинг ҳаққи нимадан иборат?" деган саволга Пайғамбаримиз (у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин): "Унга чиройли исм қўйиб, гўзал одоб бериш", дедилар (Байҳақий ривояти).
"Фарзандларингизни ҳурматланглар ва уларнинг одобини гўзал қилинглар" (Ибн Можа ривояти).

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #83 : 15 Fevral 2008, 13:46:27 »
"Исломда инсон ҳуқуқлари" анжумани ҳужжатларидан:
"Ҳар бир бола дунёга келган кунидан бошлаб ота-оналари, жамият ва давлат томонидан кўрсатиладиган зарурий парвариш, таъмин, шунингдек, моддий, гигиеник ва маънавий кўмак олиш ҳуқуқига эга. Болага ҳам, онасига ҳам махсус парвариш ва ёрдам кўрсатиш қонунчиликда белгилаб қўйилади" (7-модда).
"Ислом боланинг асосий манфаатларини ҳимоя қилади, болага муҳаббат, эътибор кўрсатувчи ва хавфсизлигини асрашни таъминловчи табиий муҳит сифатида оилани муҳофаза этади" (8-модда).
"Билим олишга интилиш болага фарз ва мажбурият, уларга етарли билим берилишини таъминлаш эса жамият ва давлатнинг бевосита вазифаси ҳисобланади. Давлат таълим олишнинг имконият ва воситаларидан фойдаланишни таъминлаши, кишиларга инсоният бахт-саодати йўлида Ислом дини ва коинот илми билан танишиш имкониятини бериш учун билимларнинг ҳартомонлама бўлишини кафолатлаши керак".
"Ҳар бир киши турли Ñžқув юртларида ҳам диний, ҳам дунёвий билим олиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир киши турли ижтимоий институтлар, шу жумладан, оила, мактаб, университет, оммавий ахборот воиталари ва бошқалар раҳбарлигида шахс сифатида ҳартомонлама шаклланиш, Аллоҳга имонини мустаҳкамлаш, мусулмонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳурмат қилиниши ва ҳимоя этилишини таъминлаш ҳуқуқига эга" (9-модда).

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #84 : 15 Fevral 2008, 14:30:42 »
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота-онага омонат. Бола қалби пок, нозик, содда ҳамда ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, шунга кўра шаклланади, хоҳлаган томонга эгилади. Агар бола яхшиликка ўрганиб, яхшилик ичида вояга етса, дунё ва охират саодатини топади. Албатта бу савобга унинг ота-онаси, муаллими ва тарбия берган ҳар бир киши шерикдир.
Агар бола эътиборсиз ташлаб қўйилса, ёмонликлар ичида ўсса, бадбахтликка юз тутади ва ҳалок бўлади. Бунда гуноҳ юки болани шу кўйга солганларнинг, ота-онанинг зиммасига юкланади.

Улуғ ва қудратди Аллоҳ таоло буюради: "Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни дўзахдан сақлангиз" (Таҳрим, 6).
Фарзанд дунёга келган илк кунлариданоқ кузатув остида бўлмоғи лозим. Болани эмизиш ва мураббийлик ишлари диёнатли, ҳалол аёлгагина ишониб топширилиши мумкин. Чунки ҳаромдан ҳосил бўлган сутда барака йўқ. Агар ундан эмса, боланинг қонига ҳаром аралашади ва табиати ҳаромга мойил бўлиб қолади.
Яхши-ёмонни фарқлаш ҳисси болада шакллана боргани сайин кузатувни кучайтириш лозим. Бунинг биринчи белгиси — унда ҳаёнинг илк нишоналари кўрина бошлайди. Шунчаки тортиниб туриш ҳали ҳаё эмас. Балки ақл нури ёришган сари бола баъзи ишларнинг бошқасига зид эканини кўради, хунук деб топган ишларни қилишдан уяла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг унга ҳадяси, хулқининг поклигидан, қалбининг софлигидан дарак берувчи башорат, ақлининг камолга етаётганидан хушхабардир.
Ҳаёли болани эътиборсиз ташлаб қўйиш ярамайди. Балки унга ҳаё одобини ўргатиш билан ёрдам бериш керак.
Кўпинча болаларда таомга очкўзлик билан ташланиш туйғуси ғолиб бўлади. Бунда тарбия таом ейиш одобидан таълим бериш билан бошланади. Масалан, таомни ўнг қўлда ейиш, "Бисмиллаҳ" билан бошлаш, катталардан олдин лаганга қўл чўзмаслик ва таомни фақат ўзининг олдидан олиш, еяётган кишининг оғзига қарайвермаслик, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш, луқмани оғзига кетма-кет тиқавермаслик, таом ÑŽқини кийимига артмаслик, баъзан зиравор ёки ширинликларсиз қуруқ ноннинг ўзини ейишга одатланиш кабиларни ўргатиш лозим.
Шунингдек, кўп таом ейишнинг ёмонлиги, кўп ейиш ҳайвонларга хос хусусият экани, одобли бола таомни кам ейиши, борига қаноат қилиши, таом танламаслиги ҳақида гапирилса, бу ҳам тарбиядир.
Болада ранг-баранг ва ипакли кийимларга эмас, оддий оқ рангдаги кийимларга рағбат уйғотиш лозим. Ранг-баранг ва ипак кийимлар аёлларга хос экани, эркак киши бундай нарсалардан узоқроқ юриши болага бот-бот эслатиб турилиши керак. Ана шунда болада бундай кийимларни Ñ‘қтирмаслик туйғуси ҳосил бўлади.
Болани тўкин-сочинликдан, қимматбаҳо кийим кийиб ўсган болалардан, дабдабали ҳаётга рағбат уйғотадиганлар даврасига аралашиб қолишдан асраш зарур. Чунки вояга етаётган бола эътиборсиз ташлаб қўйилса, кўп ҳолларда унинг ахлоқи тубанлашувига сабаб бўлади. Натижада бола улғайгач, каззоб, ҳасадгўй, Ñžғри, чақимчи, қайсар, маҳмадона, енгилтак, маккор, беҳаё, ярамас бир кимсага айланиб қолиши мумкин.
Булардан сақланишнинг йўли — чиройли тарбия, мактабда дарс билан машғул бўлиш, Қуръон ва ҳадис таълимини олиш. Солиҳ инсонлар ва уларнинг ҳаётлари ҳақида тингланган ҳикоялар бола қалбида муҳаббат уйғотади.

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #85 : 15 Fevral 2008, 14:33:42 »
Қачон болада чиройли хулқ, мақтовга арзигулик бирор феъл содир бўлса, уни ҳурмат билан шарафлаш, кўнглини қувонтирадиган нарса билан тақдирлаш, кўпчилик орасида бу феълини айтиш зарур. Баъзи ҳолатларда бир марта феълига хилоф иш қилиб қўйса, уни кўрмаганга олиш фойдалироқ. Айниқса, бола бу ишини яширишга ҳаракат қилса. Чунки бола бундай ҳолда айбидан ортиқроқ жазога тортилиб қолса, жазо акс таъсир этиши, айбининг очилиб қолишига ўрганиб, хатога журъатли бўлиб қолиши мумкин.
Агар бола сиз кўрмаганга олган айбини яна такрорласа, у ҳолда унга яширин, яъни, ёлғизлигида танбеҳ бериш, бу ишнинг оқибати ёмон бўлишини уқтириш лозим. Лекин танбеҳнинг ҳаддан ошиб кетишидан сақланиш керак. Акс ҳолда, боланинг қулоғи маломатга, хунук сўзларга одатланиб, панд-насиҳатлар қалбига етиб бормайдиган бўлиб қолиши мумкин.
Бола тарбиясида отанинг қатъияти, сўзидан қайтмаслиги муҳим аҳамиятга эга. У ўзининг бу табиатини фарзандига доимо сездириб туриши зарур. Она ҳам ўз навбатида отанинг айнан шу хусусиятини бола ёдига солиб туриши, шу тарзда фарзандини ёмонликлардан қайтариши керак.
Эрталабки уйқу болани ялқов қилиб қўяди. Кечқурун эртароқ ухлаш эса кони фойда. Тўшакнинг ҳаддан ташқари юмшоқ бўлиши гавданинг эгилувчанлигини камайтиради, аъзоларнинг қотишига олиб келади. Семириш таомга рағбатни кучайтиради. Шунинг учун болани дағалроқ тўшакка, одмироқ либосга, оддий таомга ўргатиш энг аҳамиятли вазифалардандир.
Бола нимани яширин қилса, бу унинг ўша ишни ёмон деб билгани туфайлидир. Демак, унга ҳар бир ишни очиқ қилишни ўргатиш вожиб.
Бола дўстларига тавозуъ ва ҳурмат билан муомала қилишга одатланиши, ўзаро суҳбатларда меҳрибон ва мулойим бўлиши лозим. Агар болалардан бири унга нимадир берса, гарчи у буни ўзига нисбатан ҳурмат деб билса ҳам, олишга одатланмаслиги зарур. Чунки устунлик олишда эмас, беришда! Олишда маломат ва тубанлик бор. Тамаъ қилиш хорлик, бу худди итнинг қилиғига ўхшайди: ит бирон луқма илинжида думини ликиллатиб доимо нимадир тамаъ қилади.
Кўпчилик ичида тупуриш, бурун қоқиш, эснаш, бировга орқа ўгириб ўтириш, оёқни оёққа чалиштириш, кафтни иякка тираш ярамас одатлардан ҳисобланади. Бошни елкага ташлаб туриш ҳам ялқовлик белгисидир.
Хоҳ рост, хоҳ ёлғон бўлсин, бола ёшлигидан қасам ичишга ўрганиб қолмасин. Сўзни аввал бошламасин, сўралган нарсагагина жавоб берсин. Суҳбатдоши ўзидан катта бўлса, унга қулоқ солсин. Чунки суҳбатдошнинг гапини бўлишдан кўра уни тинглаш чиройлироқдир.
Одобли бола йиғинларда катталарга жой беради, бефойда гаплардан тийилади, бировни сўкмайди, лаънатламайди. Болани дағал, сўкиниб гапирадиган, оғзи шалоқ кишиларга аралашиб қолишдан сақлаш керак.
Агар бола муаллимидан калтак еса шовқин-сурон кўтармасин, кимдандир ҳимоя кутмасин, балки сабр этсин. Бунинг учун унга босиқлик ботир ва эр кишиларнинг одати, дод-вой солиб, шовқин-сурон кўтариш эса қуллар ва аёлларга хос одат экани англатилади.
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #86 : 15 Fevral 2008, 14:34:49 »
Болага дарсдан сўнг чарчоқ ёзиш учун чиройли ўйинларга изн бериш мумкин. Лекин ўйин билан тинкаси қурийдиган даражада машғул бўлиб қолиши дуруст эмас. Шунингдек, болани ўйиндан буткул маҳрум қилиб, доимий таълимга мажбурлаш ҳам ярамайди. Бундай такаллуф ёш қалбни ўлдиради, заковатни сўндиради, ҳаётдан безиш туйғусини пайдо қилади. Фурсат бўлди дегунча бола танг шароитдан чиқиб кетиш учун ҳийла ахтарадиган бўлиб қолади.
Бола яхши-ёмоннинг фарқига боргани сайин таҳорат ва намоз таркига узри йўқолади. Рамазонда тўлиқ бўлмаса-да, баъзи кунларида рўза тутишга буюрилади. Ипак кийимдан, тилло узук ва тиллодан ясалган бошқа нарсалардан ишлатишдан қайтарилади. Умуман, бу пайтда болага шариат доирасида эҳтиёжи тушадиган барча нарсаларни ўргатиш зарур.
Болалар Ñžғрилик, ҳаром, хиёнат, ёлғон, бузуқлик каби иллатлардан қўрқитиб ўстирилади. Ёши улғайгани сайин болада бундай ишларнинг сирига етиш имкони кўрина бошлайди. Ўшанда унга шундай эслатиш мумкин: "Таомлар доридир. Уларни истеъмол қилишдан мақсад — барчамизни яратган Аллоҳ таолонинг тоатига қувват олиш. Дунё асл ватан эмас, чунки унда боқийлик йўқ. Ўлим дунё неъматини қирқади. Дунё ўткинчи бир қўналға, охират эса доимий қароргоҳдир. Ўлим — исталган соат келиши мумкин бўлган, кутилган нарса. Бу дунёда охират учун озиқ ғамлаган киши ҳақиқий оқил ҳисобланади. Аллоҳ атоло ҳузурида бундай кишининг даражаси баланд, жаннатдаги насибаси янада кўп".
Пайғамбар (алайҳиссалом) айтадилар: "Ҳар бир гўдак (Ислом) фитратида туғилади. Лекин ота-онаси уни Ñ‘ яҳудий, Ñ‘ насроний, Ñ‘ мажусий қилади" (Муттафақун алайҳ).
Саҳл ибн Тустарий бундай ҳикоя қилади: "Уч ёшимда эдим. Тунлари уйғониб кетиб, тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз Ñžқишини кузатардим. Бир куни тоғам менга:
— Сени яратган Аллоҳ таолони зикр қилмайсанми? — дедилар.
— Қандай зикр қиламан? — деб сўрадим.
— Ётаётганингда тилингни қимирлатмасдан, қалбдан "Аллоҳ мен билан бирга, Аллоҳ менга назар солувчи, Аллоҳ мени кўриб турувчи Зотдир", деб уч марта айтасан, дедилар.
Бу сўзларни кечалари айтаётганимни тоғамга билдирдим. У киши ҳар куни кечаси бу сўзларни етти марта қайтаришимни айтдилар. Буни ҳам бажардим. Кейин тоғам бу зикрни ҳар кеча ўн бир марта такрорлашимни айтдилар. Такрорладим, қалбимда бу сўзларнинг ҳаловатини туйдим. Бир йилдан сўнг тоғам менга:
— Ўргатганларимни ёдингда сақла, қабрга киргунингча бу сўзларни тилдан қўйма. Чунки бу зикрлар сенга дунё ва охиратда фойда беради, дедилар.
Икки йилдан сўнг бу зикрлардан ҳосил бўлган ҳаловат қалбимга сиғмай, тошиб чиқаётганини ҳис қилдим. Кунларнинг бирида тоғам:
— Эй Саҳл, Аллоҳ билан бирга, Аллоҳнинг назари остида, Аллоҳ кўриб турган қалб Аллоҳга итоатсизлик қилиши мумкинми? Аллоҳга осий бўлишдан сақлан, — дедилар".

Абу Ҳомид ҒАЗЗОЛИЙ

Арабчадан
Рашид ЗОҲИД
таржимаси
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #87 : 16 Fevral 2008, 17:44:15 »
ФАРЗАНД—КЎНГИЛ МЕВАСИунинг пишиб етилиши учун эса вақÑ‚ керак.

Донишмандлар: "Ҳар бир дарахтнинг меваси бор, кўнгилнинг меваси эса фарзанддир", дейдилар. Фарзандлар ҳам мева каби бир ширинликдир. Шундан бўлса керак, дилбандимизга бор-будимизни тутамиз: меҳру муҳаббатимиз, молу давлатимиз уларга. Бола сўзи болдан олинганмикан, уларни асалим деб суямиз, эъзозлаймиз. Шу боис, баъзан тахирини ҳам сезмаймиз... Болалар. Келажагимизу қувончимиз, ишонч боғимиз, суянч тоғимиз. Эътироф этиш керак: иқтидорли болалар кўп, жуда-жуда кўп. Мактаб партасидаёқ икки-уч тилни ўрганаётган, компьютерни пухта ўзлаштираётган, бир йилда сакраб икки-уч синф илгарилаётганларни кўриб, беихтиёр, "туф, туф-е кўз тегмасин", деб қўясан. Кейинги вақтларда болалар орасида санъат шайдолари, расм чизадиган, шеър ёзадиганлар ҳам жуда кўпайди. Ҳаваскорлар орасида ўзига хос, ўтли мисралар, теша тегмаган ташбеҳлар ишлатадиганлари борки, умид уйғотади. Лекин... уларнинг барчасига, ҳатто бор-йўғи биттагина шеър ёзганига, Ñ‘ бировнинг шеърини кўчириб олганига ҳам ота-оналари энг зўр шоир, ноёб истеъдод эгаси деб қарашади. Машҳур шоирлар шеърини тап тортмай кўчириб, ўзиники қилиб китоб чиқарган боласи "муваффақиятидан" ҳам боши осмонда. Уларни тушунса бўлади. Ахир, ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига. Аммо ўз касбининг билимдони бўлган Ñžқитувчиларда ҳам машҳур мисралар шубҳа уйғотмайди, Ñžқимагани, билмаганидан ачинасан.
Боласи зўрлигига ўзини ишонтириб, хуш-хурсанд юргани-ку майли, уларни идорама-идора олиб юришади, мукофотлардан умидворлик эмас, даъвогарлик қилишади... Уларнинг кўпчилиги тўтиқушларни эслатади: бирам бийрон, бирам бурро, таржимаи ҳоли, танишувни, ҳатто оддий гапни ҳам шеър билан айтишади. Шу ўринда "Ñžқиб ташлашади" дейиш ўринлироқ, чамамда. Улар билан суҳбатлашсангиз, оддий савол-жавобларга ҳам нўноқлиги равшан бўлади. Сабаби, "шпаргалка" йўқ, олдиндан ёдлаб, ҳозирланмаган-да. Шу боис, йиллар ўтиб, бу истеъдодли-вундеркидлардан дом-дарак чиқмайди, кўпчилиги жимиб кетишади. Ҳақиқатан ҳам улардан камдан-кам ҳолларда Ñ‘Ñ€қин юлдузлар чиқади. Ямайка қўшиғи билан дунёни ҳайратга солган Робертино Лореттини бир эсланг-а... Ҳар бир боланинг иқтидори 14 ёшга тўлгандан кейингина маълум бўларкан. Ўсмирлик ва балоғат ёши ўртасидаги ўтиш даврида боланинг нафақат гавда тузилиши, балки фикрлаши, хотираси, табиати ҳам ўзгараркан. Болалигида унча кўзга ташланмаган ўртамиёна саналганлар истеъдодсиз дегани ҳам эмас, улардан Ñ‘Ñ€қин истеъдод эгалари, буюклар чиқмайди дегани ҳам эмас. Шунинг учун болаларни - аълочими, ўртамиёна Ñ‘ паст ўзлаштирувчи, уддабурон Ñ‘ уқувсизроқ баб-баравар яхши кўрайлик, меҳÑ€ берайлик кўпроқ. МеҳÑ€, муҳаббат шундай илоҳий туйғуки, кўнгилнинг энг мудроқ торларини жунбушга келтиради ва бу ҳаракат, албатта, баракали бўлади. Тарихий ҳақиқат шуки, Пушкин "икки"чилардан бўлган, Эйнштейн бир синфда икки йил Ñžқиган, Ньютон ёмон Ñžқигани учун Ñžқишга лаёқатсиз деб мактабдан ҳайдалган, Ломоносов биринчи синфга борганида ўсмир бўлган. Яхши фикрлай олмагани учун Ñžқитувчиси Эдисонни "эшак" деб ҳақоратларкан. Шунинг учун ёмон Ñžқийдиган ёки алоҳида ажралиб турмайдиган бола ёмон одам бўлади дегани эмас. Шундай ҳам "бобо-бола", "буви-қиз"лар кўпайиб кетди. Ана шу покликка гард қўндирмаслик катталар зиммасида. Бу масъулиятни чуқур англаб, уларнинг ўз хоҳиш-қизиқиши, имкониятлари, кучи ва қобилиятига қараб йўналтирайлик. Оллоҳ пешонасини ярқиратиб, қалбини нурлантириб ато этган бўлса, бизу сиз озгина қўллаб юборсак, бугун бўлмаса, эртага, албатта, ўзини кўрсатади. Баъзан биз илғамаган сифатлари ярқ этиб намоён бўладики, ҳайратдан Ñ‘қа ушлаб қоласиз. Мактабнинг эркатойи бўлмаган, репетиторларга қатнаш ўрнига далада кетмон чопиб юрган фарзандларимизнинг олийгоҳларга ÑŽқори кўрсаткичлар билан Ñžқишга кираётганлари бунга яққол мисол. Фақат... унгача ўз майлига қўйинг. Фарзандингизга ўз хоҳишингизни мажбурлаб тиқиштирманг, унинг истагини ҳам ҳисобга олинг. Имкон беринг, бўйнидан бойланган овга ярамаслигини унутманг, азиз ота-оналар! Мустақил фикрлашга ўргатинг. Мустақилликни ҳам мустақил фикрлайдиган инсонлар мустаҳкамлайди. Мақоламиз бошида фарзанд кўнгил меваси дедик, меванинг пишиб етилиши учун вақÑ‚ керак, биз—ота-оналарга эса сабр...

Бахшанда Болтаева,"Аторуд" газетаси бош муҳаррири.

Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳри.
 
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #88 : 28 Mart 2008, 12:16:10 »

Men aytay, jon qulog’i-la eshit pandimni, jon o’g’lim,
Amal qilsang so’zimga aslo qilmaysan ziyon o’g’lim.

Dilingni ota-ona mehrila munavvar qil,
Qolur senda jahonda yaxshi bir nomu nishon o’g’lim,

Xiyonat qilma xalqingnga, jinoyatdan hazar ayla,
Sadoqat ko’rsatib bo’l ya’ni mashxuriy zamon o’g’lim.

Sinov bermay kirolmaysan hayot dorilfununiga,
O’zingdan har kuni bir marta olgil imtihon, o’g’lim.

Vafolik oilangni kamsitib holin xarob etma,
O’zin bog’ini vayron aylamas hech bog’bon, o’g’lim.

Qo’ling yugurikligi oshga, tiling yugurikligi boshga
Yetra derlar, bu so’z haq, qilmagil hargiz gumon, o’g’lim.

Borar joying qayerda, bilmasang, manzilga yetmaysan,
Adashgay noaniq yo’ldan boruvchi karvon o’g’lim.

Halol bo’lsang, halol topsang, haromiy nomi olmaysan,
O’qib bilganlarim mingdan birin qildim bayon, o’g’lim.

Eshitsang balli ustozingga ming rahmat, degay Chustiy,
Kamolingga yetib ming yil yasha sog’ omon, o’g’lim.
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #89 : 11 Aprel 2008, 10:34:47 »
Kecha bir dugonam ishlaydigan fotostudiyaga borgandim.
Bir qizaloq buvijoni bilan rasm tashlab ketishgan ekan.
O'shani olishga kelishdi.

Ketayotganlarida, buvijonisi 5 yoki 6 ysohlardagi nevarasiga "Opalarga nima deyish kerak?" deb qaradi.

Man hozir "Rahmat" desa kerak, deb o'ylagandim.
Chunki har doim shunaqa.

Lekin qizcha shirin so'zlari bilan "Olloh rozi bo'lsin!" deganida umuman boshqacha bo'lib ketdim.

Mana haqiqiy islomdagi tarbiya deb qo'ydim ichimda.

 

Mo'minlarga shifo - Islomda!!!

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 13564
So'nggi javob 13 Avgust 2007, 13:55:30
muallifi Munira xonim
Farzand.uz - Onalar va bo`lajak onalar uchun

Muallif farzand.uzBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 10813
So'nggi javob 27 Fevral 2008, 09:33:12
muallifi Robiya
Benikoh farzand

Muallif otash_2004Bo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 6958
So'nggi javob 25 Yanvar 2010, 16:04:13
muallifi Foniy
Islomda Moda, Modern,Styl.

Muallif saraton07Bo'lim Umumiy

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 6456
So'nggi javob 01 Iyul 2008, 00:47:06
muallifi saraton07
ISLOMDA oiladagi muomala

Muallif MahdiyahBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 46
Ko'rilgan: 26023
So'nggi javob 25 Oktyabr 2018, 11:58:46
muallifi MirzoMuhammad