Muallif Mavzu: Islomda farzand tarbiyasi  ( 95277 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #105 : 31 Mart 2009, 03:00:38 »
Биринчи восита: Кўпинча бола таомга очкўз бўлади. Унга таом одобини ўргатиш лозим. Таомни ўнг кўли билан есин, таом ейишни бошлашдан илгари «Ð‘исмиллах» десин, ўзининг олдидан есин ва бошкалардан илгари таомга кўл урмасин.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Умар ибн Аби Саламанинг кўли таом устида ўйнаётганини кўрганларида: «Ð­Ð¹ бола, Бисмиллах дегин, ўнг кўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин» дедилар. Шоир айтганидек:


Шошилмасман таом узра узатилганда кўл
Кавмнинг очкўзроги шошганрогидир бил.

Овкатга ва ундан еяётган кишига  карамасин, бу бахиллик далилидир.

Иккинчи восита: Овкатланишда шошилмаслик ва таомни яхшилаб чайнашлик, лукмани кетма-кет олмаслик, одоб билан лукма олиш ва кўлини кийимига суртиб дог килмасликка буюринг. Тўкиб-сочиб пала-партиш емасин.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #106 : 31 Mart 2009, 03:02:53 »
Учинчи восита: Баъзи пайтлар курук нон ейишга одатлантиринг. Нонни бирор нарса билан ейиш лозим деб ўйлайдиган бўлмасин. Чунки гохо хаётида нон ўткизадиган бирор нарса топилмайдиган холат хам бўлиб колиши мумкин. Болага меъёридан ортикча ейишликни ёмонлиги ва кўп ейдиган одамларни хайвонга ўхшатиш билан баён килинг. Унинг олдида кўп овкат ейдиган болани ёмонланг, кам овкат ейдиган болани эса мактанг, токи у болага эргашсин ва гам-ташвиши факат корнигина бўлган очкўз кишига айланмасин.
Тўртинчи восита:Таомни бошкаларга илиниш ва овкатга харис бўлмасликни болага яхши кўрсатинг. Унинг хузурида дагал бўлган хар кайси таомни макталади, токи ширин таомларга берилиб колмасин, ундан ажралиши кийин бўлади.
Бешинчи восита: Боланинг кийими оппок ва оддий бўлгани яхши. Кизил ва заъфарон ранглар билан бўялган хамда ипак матолардан тикилган бўлмасин. Бундай кийимлар аёллар кийими ва ёмон, динсиз инсонларнинг кийими деган нарса боланинг фикрига сингади ва улардан  жирканади.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #107 : 31 Mart 2009, 03:07:10 »
Олтинчи восита: Болага тўпигидан пастда бўлган узун кийим кийиш ёмон кўрсатилади, токи  узун кийим киймасликка одатлансин.
Еттинчи восита: Ёш болани фаровонлик, дабдабали яшаш, фахрли кимматбахо кийимларни кийишга одатланган болалардан ва бу нарсаларга кизикадиган болалардан сакланади. Чунки ёш болани ёшлигидан ахамиятсиз ташлаб кўйилса, кўпинча ахлоксиз, ёлгончи, хасадчи, ўгри, чакимчи, ўжар, жонга тегадиган ва беор  бўлиб етишади. Ахлоки гўзал бўлиши учун буларнинг хаммасидан сакланади.
Саккизинчи восита: Мактаб дарсларидан ташкари уйда куръон  таълими, кейинрок куръон тафсири, Раслуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хамда фикхни таълим бериш билан машгул килиш максадга мувофик бўлади. Болани куръон ёдлашга, хадисларни ёдлашга кизиктирилади. Бунинг учун «ÐÑ€Ð±Ð°ÑŠÐ¸Ð¹Ð½Ð° ан Нававийя» «Ð‘улугул маром» каби китоблардан фойдаланилади. Ёдлаш хакикий илмдир ким ёдламаса, кўпинча масъалаларни чикаришга кодир бўлмайди. Яхши мавъизалар, солих кишиларнинг хабарлари, дунёдан юз ўгириш ва нафсни тарбиялаб чиниктириш хакидаги солих кишиларнинг хикояларини эътибор килинади. Боланинг калбига солих кишиларни яхши кўриш ва уларга эргашиш уруги сочилади.
Тўккизинчи восита:  Хажв, аския ва ошикларнинг дил изхори каби шеърлардан ва бунга мубтало бўлган инсонлардан болани саклаш керак. Чунки улар боланинг калбига кирган сайин фасод уругини экадилар.
Ўнинчи восита: Хуснихат, шеърий масаллар ва зохидлик хакидаги шеърларни ёдлашга одатлантирилади. Амирул муминин Алий разияллоху анху: «Ð¥ÑƒÑÐ½Ð¸Ñ…атни лозим тутинглар. Хуснихат ризк калитларидандир» — дедилар

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #108 : 01 Aprel 2009, 22:28:42 »
Ўн биринчи восита: Агар болада чиройли феъл, яхши хулк намоён бўлса, унинг бу хулки билан  икром килиб, уни кувонтирадиган нарса билан мукофот лаб, одамлар орасида уни мактаб кўйилади. Гохо бунинг акси бўлиб бир марта ёмон хулк содир бўлиб колганда эса, уни билмаганликка олиб, одамлар орасида айби очилмайди ва обрўси тўкилмайди, бу каби холларда хеч бир бола кайтиб бундай ишни килишга журъат килмайди, хусусан бола уни бекитиб махфий килаётган бўлса.
Ўн иккинчи восита: Бола агар ёмон одатини яна такрорласа, унга махфий суратда дашном берилади ва бу ишни жуда ёмон эканлиги уктирилади ва унга бундай холатда уни бирон киши кўрса шарманда бўлиши айтилади. Лекин дашномни ортикча килиб юборилмайди. Чунки, унинг ўзи хакида маломат эшитиши эътиборсиз нарсага айланади ва гап таъсир килмайдиган бўлиб колади.
Ўн учинчи восита: Ота ўзининг боласига бўлган сўзининг хайбатини саклайди ва болани гохи гохида уришиб кўяди, она уни отаси билан  кўркитади ва уни ёмон ишлардан кайтариб, отасининг каттиклиги ва ундан кўркишини уктиради.

Она мадрасадир уни яхши жихозла
Асли пок авлод тарбиясин унга хосла
Диннинг ёмгирийла  сугорилса гар
Она богдир гуркирар ва гуллаб-яшнар

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #109 : 01 Aprel 2009, 22:31:17 »
Ўн тўртинчи восита: Болани кундузи ухлашдан кайтарилади, чунки бу унга дангасалик келтиради. Эрта ухлаб эрта туришга одатлантирилади ва бу одат инсоннинг самарали хаёт кечиришида кўмакчи бўлишини тушунтирилади.
Ўн бешинчи восита: Юмшок тўшак ишлатишдан кайтарилади, хатто аъзолари махкам бўлсин, танаси енгил бўлсин  ва фаровонлик бўлмаганида сабрли бўлсин. Еб-ичишда, кийимда ва тўшакларда дагалликка одатлантирилади Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «ÐšÑžÐ¿ овкат ейишдан саклнинглар, кўп овкат калбни каттиклик билан захарлайди»- деганлар.
Ўн олтинчи восита: Болани яширинча киладиган ишлардан кайтариш керак, чунки у ёмонлигини билган ишларни яшириб килади, бу эса уни хар бир кабих ишни килишга ўрганиб колишига сабаб бўлади.
Ўн еттинчи восита: Кундузи бир вактда юриш, харакат килиш ва шугулланиб чиникишга одатлантирилади, токи ялков бўлиб, дангасаликка гирифтор бўлиб колмасин. Мерганликни ўрганса ва яхши кўрса бунинг зиёни йўк. От миниш хам яхшидир. (хозирги кундаги маркаблар хам шу жумладан) Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Ð£Ñ‡ нарса лагв-бехуда саналмайди, инсоннинг оти билан ўйнаши, камони билан ўйнаши ва ахли билан ўйнаши»- дедилар.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #110 : 01 Aprel 2009, 22:33:52 »
Ўн саккизинчи восита: Оёкларини очиб юрмаслик, юрганда шошилмасликка ва кўлини оркасига килиб мутакаббир кишиларнинг килиги каби харакатлантирмасликка одатлантирилади. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу юришдан кайтардилар
Ўн тўккизинчи восита: Ўзининг тенгкурлари ва ўртоклари олдида дадасининг нарсаси билан, таом ёки кийим ва шу каби нарсалар билан мактаниб, фахрланишдан кайтарилади ва хокисорликка, бирга ўйнаётган болаларга нисбатан иззатли бўлиш ва улар билан гаплашганида мулойим бўлишга одатлантирилади.
Йигирманчи восита: Ўзи каби болалардан бирон нарса олишдан кайтарилади. Агар бола хурматли ва бой-бадавлат оиладан бўлса бировдан нарса олиш ёмонлик, хакирлик ва кадрнинг тушиши эканлигини тушунтирилади. Агар у факир кишиларнинг фарзанди бўлса, бировдан нарса олиш, тама эканлиги, тамагирликда эса хорлик борлиги ва бу итларнинг одати эканлиги, чунки ит бир лукмани кутиб хорланиб туриши тушунтирилади.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #111 : 05 May 2009, 13:16:27 »
:as:

 :bsm:

ОНАМГА МАКТУБ


Онажоним, доим сизни нақадар севишимни, митти юрагимдан жой олган чексиз меҳрингизни сизга айтишни истадим. Аммо буни уддалай олмадим. Чунки сиз буни англашга ҳаракат қилмадингиз. Бир куни сиз учун боғдан гул тердим. Гулдонга солиб қўйиб сизни хурсанд қилмоқчи бўлдим. Аммо гулдон қўлимдан тушиб кетиб синди. Гулдонни синдирганим учун мени роса уришдингиз. Энди мен ҳеч кимга гул бермайман! Нега мени доим “Даданга айтаман!”, деб қўрқитасиз? Уни яхши кўришимни истамайсизми? Мен бақирмасдан бир нарса сўрасам уни бермайсиз. Бақириб йиғлай бошлаганимда эса ўша нарсани берасиз. Шунинг учун ҳам мен доим бир нарса ҳохласам йиғлаб сўрайман. Айтганингизни қилиш учун ҳам бақиришингизни кутаман. Биласизми, сизни бақиришингиздан завқланаман. Шундай пайт менга эътибор берасиз, деб ўйлайман. Она, сизга айтадиган хушхабарим бор: мен энди овқатларимни ейман. Янада тезроқ катта бўлишни ҳохлайман. Негалигини биласизми? Сиз билан гаплашаётганда кўзларингизни кўриш учун. Сизга қарайман деб, бўйниларим оғриб кетди, она, нега сиз менга қараб эгилиброқ гапирмайсиз? Мен сизнинг меҳÑ€ тўла кўзларингизни кўришни истайман. Онажон, ўйинчоқларни менга оласизми ёки дугоналарингизнинг болаларигами? Нега улар ўйинчоқларимни синдиришса жаҳлингиз чиқмайди? Мен синдирсам: “Сенда ҳеч инсоф борми ўзи?”, дея мени жазолайсиз. Мен бунинг ҳам чорасини топдим: ўйинчоқларни бузиб қўйсам яшириб қўяман, кейин худди бошқалар бузгандек, меҳмон келганда сизга кўрсатаман. Она, сиз мени эшитмайсиз. Нега сизни чизган қаҳрамонларим, бузилган ўйинчоқларим, йўқолган қаламим қизиқтирмайди? Мени ҳам дугонангизни олган сумкаси, янги кўйлаги қизиқтирмайди. Бу гапларни эшитишни истамайман. Мен билан гаплашишингизни, саволларимга жавоб беришингизни истайман. Нима, фақат катталарга тегишли нарсалар муҳимми? Она, янги энагамни Ñ‘қтирмайман. У сочларимни сиз тарагандек тарамайди. Менга олдинги энагам қарагандек меҳÑ€ билан қарамайди. Она, сиз нега менга меҳÑ€ билан қарамайсиз? Она, уйдаги нарсаларни, кулдонлар, телевизордан сизни қизғанаман. Уларни бузиб, йўқ қилишни истайман. Шунда уларни синдиришдан қўрқмай, уй ичида бемалол югуриб ўйнай оламан. Уларни тозалаш учун ажратган вақтингизчалик менга вақÑ‚ ажратмайсиз. Демак, уларни мендан кўра кўпроқ яхши кўрасиз. Она, уйда ўйнашдан зерикдим. Кўчада югуриб елиб ўйнашни, оёқларимни кўлмак сувларга тиқишни, тортни тўкиб ейишни, айронни тўкиб ичишни истайман. Она, мен ўзим истаганимча яшашни ҳохлайман.Таъқиқлар бўлмаган, меҳрга тўла, оналар фарзандларини тушунадиган бир жойни яшагим келади. Шундай ерни излаб топаман. Балки у жой бир қушнинг қанотида, балки бир гулнинг япроғида, балки бир балиқнинг аквариумида бордир... Она, сизни яхши кўраман, сизчи, сиз мени яхши кўрасизми?
                                                                                           Ð¤Ð°Ñ€Ð·Ð°Ð½Ð´Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð·
                                                                                   
[/b]
« So'nggi tahrir: 05 May 2009, 13:18:22 muallifi Hadija »
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #112 : 25 Iyun 2009, 16:28:41 »
:as:

 :bsm:

Tarbiya uchun o'n ikki daqiqa

Farzand - umr daraxti mevasi. Bu mevaning shirinligi esa ularning mehr suviga qay darajada qonganligiga bog'liq. Afsuski, bu haqiqatni aksariyat ota-onalar yoddan chiqarishganday... Tobora tezkorlashib borayotgan dunyoda turli yumushlar bilan ovora bo'lib, hammadan ham farzandlariga kerak ekanliklarini unutishganday...
Meni anchadan beri o'ylantirayotgan shu kabi mulohazalar bir suhbatdan so'ng yanada qat'iylashdi - dugonam oilasi haqida gapira turib, to'rt yashar qizalog'ining ularga bildirgan noroziligidan hayratlandi: "Qizim kun bo'yi "men bilan o'ynang", "birga multfilm ko'raylik" deb harhasha qildi. tabiyki, men uy ishlaridan ortibb u bilan o'ynay olmadim. Kech tushgach, dadasi keldi. Dadasiga ham harhashalarini boshladi. Shunda turmush o'rtog'im charchaganligini aytib, dam olgani kirib ketdi. Yuzlari jahldan qizarib ketgan qizim esa ovozining boricha: "Meni yaxshi ko'rmasalaring, Nega bola qilib yuribsizlar. Berib yuboringlar boshqalarga, ular yaxshi ko'rib bola qilsin!" - dedi-da, xonasiga kirib ketdi..."
Farzanflar ota-onalaridan norozi bo'lishmoqda, balki bunga haqlidirlar ham. Chunki faqat dugonamgina emas, boshqa ko'pchilik ham farzandlariga vaqt ajrata olmayapti. Uzundan-uzoq seriallarni ko'rishga, telefonda soatlab gaplashishga, bazmu jamshidlarda ko'ngil ochishga vaqt topgan ota-onalar farzandlar tarbiyasi bilan shug'ullanish, suhbatlashish, o'yinlariga hamroh bo'lishga erinadilar.
Ruhshonoslarning ta'kidlashicha, yurtimizda ota-onalar farzandlari uchun bir kundan 12 daqiqagina (!) ajratar ekanlar. Bu muddat ham ovqat payidagi "taomni bunday yegin", "issiq kiyin", "maktabda to'polon qilma" kabi gap-so'zlarga sarflanadi...
Farzand tarbiyasi uchun 12 daqiqa kifoya qiladimi? Bolalar uchun shugina muddatni ajratish noinsoflik emasmi? Bu holda ularga odamiylik shartlarini, odob-ahloq namunalarini kim o'rgatadi?! Kim ularga mehrning ta'mini, samimiylikning suratini, oilaviy baxtning taftini ko'rsatadi?!
Zamondoshim, bir hisob-kitob qilib ko'ring-a, siz farzandingizga bir kunda qancha vaqt ajratasiz? O'z javobingizdan ko'nglingiz to'larmikan?!

Irfon taqvimi 2009
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #113 : 06 Sentyabr 2009, 21:25:20 »
Farzandlarni Islom axloqiga mos ravishda tarbiyalash, ularni jahannam olovidan saqlash Alloh Taoloning buyruqlaridan biridir. Alloh Taolo shunday marhamat qiladi: “ Ey, imon keltirganlar, o'zlaringizni va oila a'zolaringizni yoqilg'isi odamlar va toshlar bo'lmish do'zaxdan saqlangizki, unda daqal va qattiqqo'l, Alloh buyurgan narsaga itoatsizlik qilmaydigan, faqat buyurilgan ishni qiladigan farishtalar (tururlar).” (at-Tahrim,66)
 Abdulloh ibn Umar raziallohu anhu rivoyat qilgan hadisi sharifda Rasululloh sollollohu alayhi va sallam aytdilarki: “Har biringiz cho’ponsiz va har biringiz o’z podangiz uchun mas’ulsiz” (Buhoriy)

Insonning o’z farzandlari oldidagi majburiyatlari quyidagilardir:

 Avvalo ularga nisbatan mehribonlik bilan muomala qilish. Abu Hurayra raziallohu anhu rivoyat qiladiki: “Rasululloh sallollohu alayhi va sallam nabiralari Hasan ibn Alini o’pdilar. Buni ko’rgan Akra ibn Habis at-Tamimiy shunday dedi: “Mening o’n nafar farzandim bor, lekin bugunga qadar ulardan hech birini o’pmaganman”.  Rasulilloh sallollohu alayhi vasallam unga qarab shunday marhamat qildilar: “Mehr-shafqat qilmagan inson mehr-shafqat ko’rmaydi!” (Buhoriy)

 Ikkinchidan, fazandi uchun duo qilish. Abu Hurayra raziallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasulolloh sollollohu alayki va sallam shunday marhamat qildilar: “Uch kishining duosi albatta mustajob bo’ladi: mazlumning duosi, musofirning duosi va ota-onaning o’z farzandi haqqiga qilgan duosi.” (Ibn Moja)

 Uchinchidan, farzandiga g’amxo’rlik qilishlik. Abu Said al-Hudri raziallohu anhu rivoyat qiladilar: "Rasuli akram sallollohu alayhi va sallam shunday dedilar: “Kimning uch qizi yoki uch singlisi bo’lsayu, ularga yaxshi munosabatda bo’lsa albatta jannatga kiradi” (at-Termiziy)

 To’rtinchidan, farzandlari tarbiyasi bilan shug’ullanish. Islomiy tarbiyaning ikki manbasi mavjud:

Muqaddas Qur’on va payg’ambarimiz sallollohu alayhi va sallamning hadislari. Alloh Taolo shunday marhamat qiladi: “(Ey, imon keltirganlar,) sizlar uchun - Alloh va oxirat kunidan umidvor bo'lgan hamda Allohni ko'p yod qilgan kishilar uchun - Allohning payg'ambarida go'zal namuna bordir.” (al-Ahzob, 33:21)

 Farzandlarni Islomda tarbiyalash quyidagi uslublarga tayanadi:

 Qur’on oyatlari, hadislar va yaxshi so’zlardan foydalangan holda farzandlarga nasihat qilmoq;

Qur’on va hadislarda keltirilgan hikoya va rivoyatlar bilan tanishtirmoq;
Farzandlarga o’rnak bo’lmoq;
Yomon ishlardan qaytarib, ezgu amallar qilishga tashviq qilmoq;
Tarbiyasiz va axloqsiz insonlarning oqibati haqida hikoya qilmoq.
 Beshinchidan, farzandlari orasida adolatli bo’lish, birini ikkinchisidan ustun qo’ymaslik. Bashir ibn Sa’d raziallohu anhu o’g’li No’mon ibn Bashirga qul sovg’a qildi va bu haqda Rasululloh sollollohu alayhi va sallamga habar qildi. Rasululloh sollollohu alayhi va sallam Bashirdan; “Farzandlaringning hammasiga shunday sovg’a berdingmi?” deb so’radilar. U: “Yo’q,” deb javob berdi. Shunda Rasululloh sollollohu alayhi va sallam aytdilar: “U holda sovg’angni qaytarib ol.” (Buhoriy, Muslim). Ushbu hadisning yana bir ko’rinishida Rasuli akram sollollohu alayhi va sallam shunday deydilar: “Allohdan qo’rqing va farzandlaringiz orasida adolatli bo’ling.” (Buhoriy)

Alixon Musayevning “O’n majburiyat” kitobidan.

Mufazzal tarjimasi.
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #114 : 10 Sentyabr 2009, 05:57:06 »
Vaqtni ortga qaytarish mumkin bo'lganda 
   
Аgar vaqtni оrtga qaytarish mumkin bo`lganda edi,

Farzandimga,

Qo`l ko`tarib ma’n qilish o`rniga,

Qo`llari bilan rasm chizishni o`rgatardim.

Хatоlarini kamrоq to`g`rilab,

Ko`prоq yaqin bo`lishga harakat qilardim.

Bоr mеhrimni bеrib,

Dоimо yonida bo`lardim.

Birga qir-adirlarga chiqib,

Unga o`zim varrak yasab bеrardim.

Unga jiddiy bo`lish o`rniga,

Yonida birga o`ynardim.

U bilan kamrоq tоrtishib,

Bag`rimga ko`prоq bоsardim.

Uni jasоratlantirib,

O`zligini tоpishga yordam bеrardim.

Kuch-quvvat o`rniga,

Sеvgidan ko`prоq dars bеrardim...


Muallif: Nargiza Pulatova 
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #115 : 16 Sentyabr 2009, 15:19:14 »
Har davr, har tuzum uchun eng kerakli so'zlardan biri:

"Tarbiyachining o'zi tarbiyalangan bo'lishi kerak".   

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #116 : 17 Sentyabr 2009, 21:08:53 »
Assalamu alaykum.
Farzandlariga o'zining yaratuvchisini tanitmas ekanmiz, ularga iymon, ibodat, insof, sabr, sadoqat,halollik,mardlik deb nomlangan ulug' fazilat va ne'matlarini aniq mohiyatini tushuntirib, Alloh va Rasuliga Muhabbatni asli qanday bo'lishi kerak ekanligini tushuntirib tarbiya bera olmas ekanmiz, ulardan ikki dunyoda o'zimiz uchun ham, o'zi uchun yaxshilikni kutmasligimiz kerak.

Bir ustozimiz bo'lardi,Alloh u kishidan rozi bo'lsin, u kishi shunday derdila:"FArzand Allohning bu dunyodagi bergan ne'matlarini eng afzalidir. Lekin farzandigizni Alloh buyurganidek tarbiya qilolmasangiz u sizga ikki dunyoda dushman hisoblanadi..." derdila....
Alloh barcha musulmonlarni farzandlarini haqiqiy ko'z quvonchlari qilsin.  Aamiyn...
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #117 : 11 Oktyabr 2009, 18:33:17 »
Assalamu alaykum.
Juda sodda, lekin juda ma'noli va haqiqat bo'lgan fikrlarni o'qib qoldim:

Hech qachon boshqa ishimiz zammamizdagi ota-onalik mas'uliyatidan ham muhim bo'la olmaydi!
Ishlarimiz kutib turadi, lekin farzand tarbiyasi kutib turolmaydi!
Chala qolgan ishlarimizni keyin ham bitirib olaveramiz, lekin bolamizning tarbiyasidagi kemtikni hech qachon to'ldira olmaymiz!
Shuningdek, farzand tarbiyasi boshqlaarga topshirib bo'lmaydigan ulug' vazifadir!
Ota-ona bu mas'uliyatli ishda boshqalardan maslahat olishi mumkin, lekin zinhor bu ishni birovga topshirib qo'ymaslik kerak!!!

"Irfon" taqvimidan.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #118 : 04 Yanvar 2010, 21:37:24 »
Болалар тарбиясига оид пайғамбарлик йўлланмалари

Отанинг фарзандлари устидаги масъулияти ва уларга бепарво бўлиб қолмаслигининг лозимлиги

Аллоҳ таоло “Таҳрим” сурасининг 6-оятида шундай дейди:

«يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالحِجَارَةُ»

«Ð­Ð¹ мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз».

 â€œÐ¢Ð°ғобун” сурасининг 15-оятида эса:

«إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلادُكُمْ فِتْنَةٌ»

 «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ мол-мулкларингиз ва бола чақаларингиз фақат бир фитна – имтиҳондир, холос».

عَن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ وَالمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوْجِهَا وَمَسْئُولَةٌ عَنْ رَعِيَّتِهَا وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ҳар бирингиз роъий (раҳбар) ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан масъулсиз. Имом раҳбар ва у ўз раиятидан масъулдир. Эркак киши ўзининг оиласида раҳбар ва у ўз раиятидан масъулдир. Аёл киши эрининг уйида раҳбар ва у ўз раиятидан масъулдир. Хизматчи хожасининг мол-мулкида раҳбар ва у ўз раиятидан масъулдир. Ҳар бирингиз раҳбар ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан масъулсиз.»

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللَّهُ رَعِيَّةً يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ إِلا حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الجَنَّةَ» (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ таоло қайси бандани бир жамоатга раҳбар қилса-ÑŽ, лекин бу киши жамоатига хиёнат қилиб ўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади.»

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «إِذَا مَاتَ الإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إِلا مِنْ ثَلاثَةٍ إِلا مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ أَوْ عِلمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ» (رواه مسلم).

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½ вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди, фақат учта амалидан (савоб етиб туради): Садақаи жория ёки фойдаланиб туриладиган илм ёки унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан», дедилар.

Шарҳ:

Фарзандлар ва уларнинг тарбияси оталар бўйнига юклатилган катта омонат бўлиб, улар ҳақида оталар қиёматда жавобгар бўладилар. Шунинг учун ҳам фарзандларини Аллоҳ таоло хоҳлагандай тарбиялаб, парваришлаш оталарнинг асосий вазифаси бўлмоғи керак. Фақатгина едириб-ичириш, кийинтириш билан кифояланиб, уларнинг тарбиясидан бепарво қолиш дунёда надомат ва пушаймонликка сабаб бўлса, охиратда эса бу буюк омонатни зое қилган оталарнинг оғир азобларга гирифтор бўлишларига сабабдир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Фарзандлар оталар қўлидаги омонат бўлиб, уларнинг тарбияси ҳақида охиратда сўраладилар.

2- Фарзандлар тарбиясига бепарво бўлиш дунё ва охиратда надоматга сабаб бўлади.

3- Фарзандларни яхши тарбиялаб, солиҳ инсон қилиб етиштириш оталарнинг дунё ва охиратларига манфаатлидир.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #119 : 04 Yanvar 2010, 21:42:49 »
Болалар тарбияси (1)

Уларга ширинсуханлик ва меҳрибонлик билан муомала қилиш

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحْسَنَ النَّاسِ خُلُقًا وَكَانَ لِي أَخٌ يُقَالُ لَهُ أَبُو عُمَيْرٍ قَالَ أَحْسِبُهُ قَالَ كَانَ فَطِيمًا قَالَ فَكَانَ إِذَا جَاءَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَآهُ قَالَ: «أَبَا عُمَيْرٍ مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг гўзал ахлоқлиси эдилар. Менинг Абу Умайр деган эндигина эсини таний бошлаган кичкина укам бор эди. (Унинг “Нуғайр” деган бир қушчаси бор эди, ўлиб қолди.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига келганларида уни кўриб қолсалар: «Ð­Ð¹ Абу Умайр, не бўлди Нуғайр,» деб эркалатиб қўяр эдилар.

عَن بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ خَطَبَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَقْبَلَ الحَسَنُ وَالحُسَيْنُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَلَيْهِمَا قَمِيصَانِ أَحْمَرَانِ يَعْثُرَانِ وَيَقُومَانِ فَنَزَلَ فَأَخَذَهُمَا فَصَعِدَ بِهِمَا المِنْبَرَ ثُمَّ قَالَ: «صَدَقَ اللَّهُ {إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلادُكُمْ فِتْنَةٌ} رَأَيْتُ هَذَيْنِ فَلَمْ أَصْبِرْ» ثُمَّ أَخَذَ فِي الخُطْبَةِ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Бурайда розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб турган эдилар. Неваралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо қизил кўйлак кийишиб олган ҳолда қоқилиб туриб, қоқилиб туриб, чиқиб келдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушдилар-да, уларни кўтариб олиб яна минбарга чиқдилар, сўнг: Аллоҳ таоло: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ мол-мулкларингиз ва бола чақаларингиз фақат бир фитна – имтиҳондир, холос» деб Ñ‚Ñžғри айтади. Мен буларни кўриб сабр қилолмадим», дедилар-да, сўнг яна хутбада давом этдилар.

Уларнинг ҳурматларини жойига қўйиш ва ёш бола бўлсалар-да, ҳақларини бериш

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أُتِيَ بِشَرَابٍ فَشَرِبَ مِنْهُ وَعَنْ يَمِينِهِ غُلامٌ وَعَنْ يَسَارِهِ الأَشْيَاخُ فَقَالَ لِلغُلامِ: «أَتَأْذَنُ لِي أَنْ أُعْطِيَ هَؤُلاءِ» فَقَالَ الغُلامُ: وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ لا أُوثِرُ بِنَصِيبِي مِنْكَ أَحَدًا، قَالَ فَتَلَّهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي يَدِهِ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ичимлик келтирилди. Ундан ичдилар. Ўнг ёнларида ёш бола, чап ёнларида катта ёшли саҳобалар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болага қараб: «Ð£Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° беришимга изн берасанми?», дедилар. Бола: «Ð Расулаллоҳ, Аллоҳга қасамки, сиздан кейинги навбатимни бирон кишига беролмайман», деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликни унинг қўлига тутқаздилар.

Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёш болалар билан қилган муомалалари бизлар учун ўрнакдир. Зотан биз ҳам фарзандларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг фарзандларига қилган муомалани қилмоғимиз керак. Юқорида зикр қилинган ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болаларга ниҳоятда меҳрибон бўлганликлари яққол кўриниб турибди, ҳатто муҳим бўлган ваъзни бўлиб бўлса ҳам, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумони кўтариб олдилар. Болаларга ҳеч жаҳл қилмас эдилар, балки уларни эркалатиб, чиройли йўл билан тарбиялаб, ҳақларини берар эдилар. Бу муомалалар эса болаларнинг қалбида меҳÑ€ ва муҳаббатни пайдо қилар эди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1- Катталарнинг ёш болалар қалбига шодлик олиб кирувчи эркалатишлари динимизда марғуб ишлардан.

2- Кўпчилик олдида бўлса-да, болаларга меҳрибонлик изҳор қилиб, қалбларига шодлик киритилади.

3- Ёш болалар иззат-икром қилиниб, ҳақлари берилади, ёш бола-да, деб эътиборсиз қўйилмайди.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

 

Mo'minlarga shifo - Islomda!!!

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 14756
So'nggi javob 13 Avgust 2007, 13:55:30
muallifi Munira xonim
Farzand.uz - Onalar va bo`lajak onalar uchun

Muallif farzand.uzBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 11433
So'nggi javob 27 Fevral 2008, 09:33:12
muallifi Robiya
Benikoh farzand

Muallif otash_2004Bo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 7513
So'nggi javob 25 Yanvar 2010, 16:04:13
muallifi Foniy
Islomda Moda, Modern,Styl.

Muallif saraton07Bo'lim Umumiy

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 6931
So'nggi javob 01 Iyul 2008, 00:47:06
muallifi saraton07
ISLOMDA oiladagi muomala

Muallif MahdiyahBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 51
Ko'rilgan: 29371
So'nggi javob 12 Mart 2019, 13:15:40
muallifi MirzoMuhammad