Islomda farzand tarbiyasi  ( 149182 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 10 11 12 13 14 15 16 B


IRFON-2012  01 Noyabr 2012, 07:12:31

Qarangda, qo'lingizga qog'oz bilan qalam berildi, u yerga nima yozish sizni ixtiyoringizda. Qo'lizga o'chirg'ich ham berildi, ammo u shundayki siyoh qurigach o'chirolmay qoladi, yangi vaqtida o'chirib olsangiz ulgurasiz. Yana atrofda chivinlar ham uchib yuribti, oppoq qog'ozga qo'nishi tabiiy. Siz ulardan ham ximoya qilib turmasangiz, qog'ozda qora dog'lar paydo bo'ladi, hatto ular bir yerda jamlanib qolsa hech qachon yo'qota olmaysiz. Bilganizcha yozaverasiz, xatolaringiz o'sha qog'ozda namoyon bo'laveradi. Vaqtida sezganizni o'chirib to'g'irlay olasiz. Vaqt o'tgan bo'lsa to'g'irlay olmaysiz, afsuslar ham foyda bermaydi. Yozib yozib oxiri o'sha qog'oz to'ladi. Endi u yetilgan holatga keldi. Unga endi hech narsa yoza olmaysiz, o'chira olmaysiz, magaram Muallimning o'zigina o'zgartira oladi. Ko'p o'tmay sizga baxoyingiz taqdim qilinadi, yozganizga qarab baxo olasiz! Uning ortidan Maqtov yoki dashnom eshtasiz. Bu sizning baxtli yoki baxtsiz ekaningizni belgilab beradi.
Qog'oz-farzand, qalam-tarbiya, chivin-tashqi muxit, muallim-taqdir!

Qayd etilgan


IRFON-2012  01 Noyabr 2012, 07:17:59

Telekanallarning birida "Ehtiyot bo'ling, Multfilm" degan ko'rsatuvni ko'rgan edim. O'shanda ko'pgina aktyorlar, teatrchilar, psixologlar, mutaxasislar juda ko'p salbiy fikrlarni bildirgan edi. Chetdan kirib kelayotgan multfilmlarda rahm-shafqat, mehr, oliyjanoblik tuyg'ularining o'rniga vaxshiylikni aks ettiruvchi narsalar ko'p ekanligi ta'kidlandi. Hatto Tom va Jerry ham salbiy ta'sir ko'rsatar ekan, mushuk sichqonni bir urib yapishtirib qo'ysa keyin yana tirilib ketaversa 2.5, 3 yosh bolalar ongida o'sha ish qahramonlik bo'lib ko'rinadi.
Bolalarda ong rivojlanishning eng asosiy omili ko'z bilandir. Tvda ko'rgan har bir kichik narsa ham ular ongiga katta ta'sir etadi. Mutaxassislar maslaxati esa, o'zimizning o'zbekona ertaklar, zumrad va qimmat kabi ezgulik targ'ib qilinib dangasalik qoralanadigan multfilm va teatrlar foydali ekan. Ota-ona, do'stlik, vatan mehrini o'rgatadigan multfilmlar bolaga juda katta ijobiy ta'sir ko'rsatadi. O'zbek kinochilari, teatr va multfilm ishlovchi san'atkorlar endi mana shunday milliy multfilmlar ishlashni reja qilayotganlarini ta'kidladilar.
Ularga omad yor bo'lsin!

Qayd etilgan


Sofdil  17 Dekabr 2012, 01:16:49

 :asl3:
<a href="http://www.youtube.com/watch?v=B3i8nBXA8Ok" target="_blank">http://www.youtube.com/watch?v=B3i8nBXA8Ok</a>

Qayd etilgan


Ҳанафий  19 Sentyabr 2013, 11:11:55

1-синф қийинчиликлари

Демак, биринчи қоида – кундалик тартибга сўзсиз риоя қилинг. Агар фарзандингиз эрталаб соат 7 да уйғонса, кеч соат 9 да ётиши шарт. Дам олиш кунлари узоқроқ ухлаши мумкин, лекин ётиш вақти ўзгармаслиги керак. Чунки уйқуга тўймаса, унинг эътибори ва диққат қилиш салоҳияти пасайиб, ўқиш даражаси ҳам тушиб кетиши мумкин. Фарзандингизнинг овқат рационида доим сут, сабзавот ва мевалар ва албатта, иссиқ овқатлар бўлсин. Батафсил: http://www.muslimaat.uz/farzand/farzand-tarbiyasi/item/1461-1-sinf-qiyinchiliklari#.Ujd-O8ZSiC8[/size][/font]

Qayd etilgan


Ҳанафий  19 Sentyabr 2013, 11:13:40

Отанинг салоҳияти бола салоҳиятининг сиридир

... Келинг, мен сизга башариятнинг бир-бирига боғлиқлигининг, хусусан оталар билан болалар ўртасидаги боғлиқликнинг сирларидан бирини айтиб берай. Боғлиқлик икки ҳил бўлади:1. Лафздаги ёки гапдаги боғлиқлик.2. Лафздагидан бошқа боғлиқликлар (юриш-туришлари, феъллари, имо-ишоралари, шаклан боғлиқликлари).Лафздаги ёки гапдаги боғлиқликнинг таъсири 7% ни, лафздагидан бошқа боғлиқликларнинг таъсири 93%ни ташкил этади. Лафздагидан бошқа боғлиқликлар икки турга бўлинади. 55% кўришдаги боғлиқлик, 38% эшитишдаги боғлиқлик. Бу қоидани юқорида айтилган қиссадаги тамаки воқеасига татбиқ этадиган бўлсак, кўрамизки, бола отанинг тамаки чекишидаги Лафздагидан бошқа боғлиқликлар таъсиридан 93% ни, лафздаги боғлиқликдаги таъсиридан 7% ни ўзлаштиради.


Батафсил: http://www.muslimaat.uz/farzand/farzand-tarbiyasi/item/1463-otaning-salo-iyati-bola-salo-iyatining-siridir#.UjqdydK8Cpd

Qayd etilgan


Ҳанафий  23 Sentyabr 2013, 13:54:06


Ўзи қила туриб, болани қайтармоқ


Шифокор сўради: «Ўзингиз аввал ёки ҳозир наркотик истеъмол қилганмисиз?» Ота: «Йўқ», деб жавоб берди.


Шифокор: «Бўлиши мумкин эмас. Наркотик истеъмол қилмаган бўлсангиз, шунга ўхшаш нарса истеъмол қилгандирсиз? Очиғини айтинг, бу нарса болангизга ташхис қўйишимизга ёрдам беради».


Ота бошини қуйи солиб, деди: «Тўғри, баъзида наша чекиб тураман, баъзи-баъзида базмларда, хурсандчилик кунларда ароқ ичиб тураман, лекин кўп эмас».


Шифокор кулиб юборди ва: «Ўзингиз қилиб туриб, болани қайтарасизлар. Бензин билан юрадиган машинага солярка қуйиб, яна машинани айблайсизлар. Агар боланинг йўлдан қайтишини хоҳласангиз, ўзингиз ҳозирдан бошлаб бу йўлдан қайтасиз. Энди сизларга рухсат», деди.




Батафсил: http://www.muslimaat.uz/farzand/farzand-tarbiyasi/item/1473-zi-ila-turib-bolani-ajtarmo#.Uj_VpIZSiC8

Qayd etilgan


Lu`lu`  12 Yanvar 2015, 02:33:48

Фарзандларга тилини тийишни ўргатинг. Гаплашишни узлари сиздан шундогам урганиб олишади

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  27 May 2015, 13:08:40

ФАРЗАНД  ТАРБИЯСИ

    Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. Шу билан бирга инсонга берилган омонат ҳамдир.У дунё  ҳаётининг зийнатидир.
Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар бунинг қадрига етмоқлари, шукроналар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос билан адо этишлик шундай масъулиятли ва шарафли вазифалардандир.
            Динимизда Ислом илк жорий бўлганидан бошлаб фарзанд тарбиясига аҳамият берила бошлаган. Кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб - ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
       Мамлактимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган йилданоқ болалар ва ўсмирларнинг жисмонан соғлом ва бақувват, руҳан бардам ва баркамол инсон бўлиб етишишларига барча шароитларни муҳайё қилиб келмоқда. Ҳурматли Юртбошимиз ташаббуслари билан 2005 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йили эса “Ёшлар йили” деб эълон қилинди ва буларга таалуқли кенг ҳажмдаги давлат дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда амалга оширилди.
        Ислом таълимоти шу билан бир қаторда болалар зиммасига ҳам қатор вазифаларни  юклайди: ота-оналарни ҳурмат қилиш борасида бир қатор васият ва кўрсатмаларни таъкидлайди.
        Хулоса қилиб айтганда, ёшларимизнинг ҳар томонлама комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқарашига эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда, албатта, жамоат ташкилотлари, ота-она, маҳалла ва уламоларнинг ўрни беқиёсдир.
   Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ”Мол-мулк, фарзандлар дунё зийнатидир...”(Каҳф, 46)
   Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб бундай деган эди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши наъмунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
   Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Уларнинг қизиқарли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, жуда гўзал ҳулқ эгаси бўлишга чақиришсин.
   Фарзандларнинг келажакда  қайси тоифадаги кишиларга ўхшаб қолиши ҳақида Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадиси шариф ворид бўлган:
   “Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир” (Бухорий ривояти).
   Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий ҳаракатлари ҳам жуда аҳамиятлидир.
   Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин.Чунки илмли, одобли, фаросатли одам ҳаётда ўз ўрнини топиб олади. Китоблардан ўрганилган маърифий илм қаторида оилада олинган ҳаёт илми ҳам уларга сув ва ҳаводек зарур.
   Одоб ва ҳусн хулқ соҳиби бўлган ёшларгина илм ва касб-ҳунарда юқори даражаларга эришадилар. Аллоҳ таоло ёшларимизни ҳусни хулқ ва чиройли одоб-ахлоқ билан зийнатлантириб, ота-оналарига кўз қорачиғи қилиб сақласин! Уларнинг ҳақларига дуойи хайрлар қилаётган муҳтарам ота-оналарни икки дунё саодатига мушарраф айласин!

   Нуриддин ҳожи Холиқназаров
   Андижон вилояти бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  12 Aprel 2018, 12:11:42

Раҳм шафқат
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида шу пайт Ақроъ ибн Ҳобис бор эди. Шунда Ақроъ:
«Мeнинг ўнта фарзандим бор-у, улардан бирортасини ўпмайман», дeди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга қарата:
«Ким раҳм қилмаса, унга нисбатан ҳам раҳм қилинмайди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Аъробийлардан бир нeча киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кeлиб:
«Сизлар ёш гўдакларингизни ўпасизларми?» дeйишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Ҳа», дeдилар. Аъробийлар: «Лeкин Аллоҳга қасамки, биз уларни ўпмаймиз», дeйишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) «Аллоҳ қалбларингиздан раҳматни тортиб олса, мeн ўрнига солиб қўя олармидим?!», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Эр ўз xотин ва фарзандлари билан очиқ чеҳрали, саxоватли, марҳаматли, мулойим ҳолда, доим xурсандчилик билан ҳаёт кечиришга ҳаракат қилсин. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларнинг энг яxшироқларинг, ўз аҳлига яxши муомала қилганларингдир. Мен аҳлим учун яxши муомала қилишда сизларнинг яxшироқларингизман”, деб марҳамат қилганлар.
Ота-она меҳр-шафқат юзасидан фарзандларини ўпсинлар. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Фарзандларни кўп ўпинглар, албатта сизлар учун ҳар бир ўпганда жаннатда бир даража бор”, деб марҳамат қилганлар.
Ривоят қилишларича, ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу бир кишини амалдор қилдилар. Ўша киши бир юмуш билан келганда Амирул мўъминин фарзандларидан бирини қучоқларига олиб, ўпиб-эркалаб ўтирар эдилар. Xалифаи замоннинг бу ишларидин ҳайратда қолиб деди:
“Менинг ҳам болаларим бор, аммо уларни ҳеч қачон ўпган, эркалаган эмасман”.
Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
“Модомики, ўз болаларингга, ёшларга раҳм-шафқатинг йўқ экан, катталарга раҳминг қаердан келсин”, деб у амалдорни дарҳол бўшатиб юбордилар.
(Оила ва никоҳ рисоласи. Фазлуддин Иқроруддин. зиёуз.сом кутубxонаси)

Иминов Муҳаммадсобир. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  14 May 2018, 14:24:42

Фарзанд – Холиқнинг ҳадяси
Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло “Шўро” сурасида бандаларга қай йўсинда фарзанд ато қилишини баён қилади:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثاً وَيَهَبُ لِمَن يَشَاءُ الذُّكُورَ * أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَاناً وَإِنَاثاً وَيَجْعَلُ مَن يَشَاءُ عَقِيماً إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
“Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир”.
Ҳа, фарзанд банданинг касби бўлса-да, яратган Холиқ таолонинг ҳадяси эрур. Улар кўзларнинг қувончидир. Улар Аллоҳ таоло томонидан берилган омонат ҳамдир. Шунинг учун уларнинг тарбияларига қаттиқ эҳтимом қилмоқ зарур. Уларни асло қарғамасли, балки доимо дуо ила тарбия қилмоқлик лозим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир”. (Бухорий ривояти)
Айтибдиларки, “отанинг насиҳат, таълиму тарбияси фарзандга таъсир қилмоқ учун, аввало, ўзи ҳам солиҳ бўлмоғи лозим. Киши бировнинг фарзандига зиён етказмаслиги, ёмонлик қилмаслиги керак, чунки унинг зарари замонлар ўтиб, ўз фарзандларига қайтиши мумкин. Масалан, ҳазрати Юсуф алайҳиссаломга акалари ёмонликни раво кўрди, қудуққа ташлаб кетди. Оқибатда неча замонлар ўтиб, ўзларининг фарзандлари Фиръавн қўлига асир тушди.
Ота фарзанд бошида сиҳат-саломат ҳаёт кечириб тургани учун Аллоҳга шукрона қилиб, етим ва мазлумларнинг кўз ёши тўкилишидан сақласин ва уларга раҳму шафқат қилиб, бошларини силасин, бу иш бағритошликни узоқлаштиради. Шунингдек, муҳтожларга нафақа ва xайру эҳсон қилсинки, мукофоти жаннатдир, иншааллоҳ”. (Оила ва никоҳ рисоласи. Фазлуддин Иқроруддин. зиёуз.сом кутубxонаси)
Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб бундай деган эди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan