Muallif Mavzu: Islomda farzand tarbiyasi  ( 84126 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 238
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #150 : 14 May 2018, 14:28:35 »
Болалар тарбияси
Аллоҳ таоло бизларга берган неъматларнинг улуғларидан бири фарзанд неъматидир. Фарзанд бизларга наинки неъмат, балки қиёмат куни сўражак бўлмиш омонат ва улкан масъулият ҳамдир. Уларнинг тарбияси ва ахлоқи учун ҳаммамиз ва ҳар биримиз жавобгармиз!
Динимиз таълимотларида фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар: 
“Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб - ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино шундай дейди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
Абдулла Авлоний ёзади:
“Аxлоқимизнинг биносининг гўзал ва чиройли бўлишига тарбиянинг зўр таъсири бордур, баъзилар «тарбиянинг аxлоққа таъсири йўқ, инсонлар асл яратилишида қандай бўлсалар, шундай ўсарлар, табиат ўзгармас”, – демишлар. Лекин бу сўз тўғри эмасдур. Чунки тарбиянинг аxлоқга, албатта, таъсири бўладур. Орамизда масал борки, «сут ила кирган, жон ила чиқар», мана бу сўз тўғридур.
Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Бешикдан то мозорга боргунча илм ўрган», – демишлар. Бу ҳадиси шарифнинг маъноси бизларга далилдур.
Ҳукамолардан бири: – «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яxши тарбиясига боғлидур», – демиш.
Шариати исломияда ўз болаларини яxшилаб тарбия қилмак оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоядур.
Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, аxлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим экан.
Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур? деган савол келадур. Бу саволга, «биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси», – деб жавоб берсак, бир киши деюрки, «қайси оналарни айтурсиз, билимсиз, боши пақмоқ, қўли тўқмоқ оналарми? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар», дер .
Мана, бу сўз кишининг юрагини эзар, бағрини ёндурар.
Отасига нима дерсиз, десак, қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи,
дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан xабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, тарбия қилмак лозимдур», – дер.
Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтуқға урилур.
Xайр, бўлмаса муаллимчи десак, «Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги шуҳрат, юқори мактабларда ўқумаган, «усули таълим» кўрмаган муаллимларни айтурсизми? Аввал ўзлари дорилмуаллиминларда ўқимаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз инсонни ҳайрат дарёсига ғарқ қилур.
Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур”.
Ҳа, бизни ташвишга солаётган муаммо – асл тарбия маскан ва маконлари бўлмиш ота ва онанинг тарбияси энди бўлдими, десак муҳтарам А. Авлоний яшаган даврда ҳам бўлган экан. Алҳамдулиллоҳки, муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан барча жабҳаларда бўлгани каби маориф соҳасида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу муаммонинг чигалини ечишнинг энг тўғри чора ва тадбири бўлса деб умид қиламиз ва ишонамиз.

Улуғбек қори Йўлдошев. Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Mo'minlarga shifo - Islomda!!!

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 12639
So'nggi javob 13 Avgust 2007, 13:55:30
muallifi Munira xonim
Farzand.uz - Onalar va bo`lajak onalar uchun

Muallif farzand.uzBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 10269
So'nggi javob 27 Fevral 2008, 09:33:12
muallifi Robiya
Benikoh farzand

Muallif otash_2004Bo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 6401
So'nggi javob 25 Yanvar 2010, 16:04:13
muallifi Foniy
Islomda Moda, Modern,Styl.

Muallif saraton07Bo'lim Umumiy

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 6201
So'nggi javob 01 Iyul 2008, 00:47:06
muallifi saraton07
ISLOMDA oiladagi muomala

Muallif MahdiyahBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 43
Ko'rilgan: 23550
So'nggi javob 03 Mart 2018, 12:35:07
muallifi MirzoMuhammad