Muallif Mavzu: Islomda farzand tarbiyasi  ( 89446 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #150 : 14 May 2018, 14:28:35 »
Болалар тарбияси
Аллоҳ таоло бизларга берган неъматларнинг улуғларидан бири фарзанд неъматидир. Фарзанд бизларга наинки неъмат, балки қиёмат куни сўражак бўлмиш омонат ва улкан масъулият ҳамдир. Уларнинг тарбияси ва ахлоқи учун ҳаммамиз ва ҳар биримиз жавобгармиз!
Динимиз таълимотларида фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар: 
“Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб - ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино шундай дейди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
Абдулла Авлоний ёзади:
“Аxлоқимизнинг биносининг гўзал ва чиройли бўлишига тарбиянинг зўр таъсири бордур, баъзилар «тарбиянинг аxлоққа таъсири йўқ, инсонлар асл яратилишида қандай бўлсалар, шундай ўсарлар, табиат ўзгармас”, – демишлар. Лекин бу сўз тўғри эмасдур. Чунки тарбиянинг аxлоқга, албатта, таъсири бўладур. Орамизда масал борки, «сут ила кирган, жон ила чиқар», мана бу сўз тўғридур.
Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Бешикдан то мозорга боргунча илм ўрган», – демишлар. Бу ҳадиси шарифнинг маъноси бизларга далилдур.
Ҳукамолардан бири: – «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яxши тарбиясига боғлидур», – демиш.
Шариати исломияда ўз болаларини яxшилаб тарбия қилмак оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоядур.
Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, аxлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим экан.
Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур? деган савол келадур. Бу саволга, «биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси», – деб жавоб берсак, бир киши деюрки, «қайси оналарни айтурсиз, билимсиз, боши пақмоқ, қўли тўқмоқ оналарми? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар», дер .
Мана, бу сўз кишининг юрагини эзар, бағрини ёндурар.
Отасига нима дерсиз, десак, қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи,
дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан xабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, тарбия қилмак лозимдур», – дер.
Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтуқға урилур.
Xайр, бўлмаса муаллимчи десак, «Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги шуҳрат, юқори мактабларда ўқумаган, «усули таълим» кўрмаган муаллимларни айтурсизми? Аввал ўзлари дорилмуаллиминларда ўқимаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз инсонни ҳайрат дарёсига ғарқ қилур.
Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур”.
Ҳа, бизни ташвишга солаётган муаммо – асл тарбия маскан ва маконлари бўлмиш ота ва онанинг тарбияси энди бўлдими, десак муҳтарам А. Авлоний яшаган даврда ҳам бўлган экан. Алҳамдулиллоҳки, муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан барча жабҳаларда бўлгани каби маориф соҳасида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу муаммонинг чигалини ечишнинг энг тўғри чора ва тадбири бўлса деб умид қиламиз ва ишонамиз.

Улуғбек қори Йўлдошев. Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomda farzand tarbiyasi
« Javob #151 : 06 Noyabr 2018, 13:29:31 »
Тарбиянинг боши
Бир жамиятнинг ёки миллатнинг энг кичик бўлаги оиладир. Оиланинг негизи ота-онадир.
Оилада яшовчи кишиларнинг бир-бирлари олдида ҳам бурчлари бор. Буларни уч қисмга бўлиш мумкин:
- Ота-онанинг болалари олдидаги бурчлари;
- болаларнинг ота-оналари олдидаги бурчлари;
- туғишганлар ва қариндошларнинг бир-бирлари олдидаги бурчлари.
Ота-онанинг бурчи бола туғдиришдангина иборат эмас. Туғилган фарзандни ўстириш,  яхши тарбиялаш, дини ва миллати учун фойдали қилмоқдир.
Пайғамбаримиз  бир  ҳадисларида:
"Фарзандларингизни  яхши  боқингиз,  уларни яхши тарбия қилингиз", - деб марҳамат қилган эдилар.
Ота ва оанинг асосий вазифалари булардир:
- Ота-она фарзандларини ҳалол ризқлар билан боқиши;
- бола туғилгач, диний одатларга мувофиқ чиройли ва маъноли исм қўйиши;
- ўғил боласини суннат қилдириши;
- мактаб ёшига етгач, уни мактабга юбориб ўқитиши;
- етти ёшидан бошлаб аста-секин диний билимларни ўргата бориши ва баъзи сураларни ёдлатиши;
- ўн ёшига етгач, намоз ўқишга даъват этиши керак. Бу ёшдан сўнг болага Қуръон ўқитиш ва динимизнинг негизларини ўргатиш ота-онанинг энг муҳим вазифаларидандир.
- ота-она болаларини бир хил кўриши зарур. Исломиятдан аввал араблар қиз болаларини ёмон кўриб, уларни тириклайин ерга кўмардилар. Исломият одамларни бу аҳволдан қатъий равишда қайтарди. Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Аллоҳдан қўрқинг ва болаларингиз борасида адолатдан узоқлашманг", - деган эдилар.
- ота-она фарзандининг яхши кишилар билан дўст бўлишига диққат қилиши керак, чунки ёмон кишилар болани ёмон йўлларга бошлаши мумкин;
- уйланиш ёшига етганда, боласини уйлантириши зарур. (Ислом ахлоқи. ziyouz.com kutubxonasi)
Буларнинг ичида ҳаммасига баробар таъсир этгувчи асосий омил – фарзанд тарбияси эканлиги кундек равшан. Уларнинг мурғаклик пайтидан бошлаб одоб ва ахлоққа чорлаш керак. Бироқ бунинг учун ота-онанинг ўзлари тарбияли бўлиши керак.
Кўчага боқинг бир аёл келяпти, юришлари саллона – Ғарбга, аниқроғи номусулмонга тақлид, лекин сўрасангиз мусулмонман дейди. На юзида ҳаё бўлса, на кўзида ибо бўлса!
Бундан тарбия топган қиз бузуқи, ўғил эса шижоатсиз бўлмаслигига ким кафолат бера олади?
Лекин танда омонат жон соғ экан, вақтида кўз очиб, тўғри йўлга тушишга имкон бор. Шоядки ҳалиям бўлса ўзимизни ўнгласак, биз ўрганмаган одобни фарзандларимиз ўрганишига шароит қила олсак. Иншооллоҳ, жамиятимиз янада маънави камолот сари юзланур эди.

Эркинжон Ҳусанов. Асака т. “Марқаюз” жоме масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев. Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Mo'minlarga shifo - Islomda!!!

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 13620
So'nggi javob 13 Avgust 2007, 13:55:30
muallifi Munira xonim
Farzand.uz - Onalar va bo`lajak onalar uchun

Muallif farzand.uzBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 10867
So'nggi javob 27 Fevral 2008, 09:33:12
muallifi Robiya
Benikoh farzand

Muallif otash_2004Bo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 6995
So'nggi javob 25 Yanvar 2010, 16:04:13
muallifi Foniy
Islomda Moda, Modern,Styl.

Muallif saraton07Bo'lim Umumiy

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 6470
So'nggi javob 01 Iyul 2008, 00:47:06
muallifi saraton07
ISLOMDA oiladagi muomala

Muallif MahdiyahBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 46
Ko'rilgan: 26116
So'nggi javob 25 Oktyabr 2018, 11:58:46
muallifi MirzoMuhammad