Muallif Mavzu: "ALMA-TV" KUBOGI  ( 5804 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
"ALMA-TV" KUBOGI
« : 28 Fevral 2007, 17:23:45 »
7 -11 MART KUNLARI QOZOG'ISTONNING CHIMKENT SHAHRIDA FUTBOL BO'YICHA "ALMA-TV" KUBOGI BAXSLARI BO'LIB O'TADI
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #1 : 28 Fevral 2007, 17:26:15 »
«ÐÐ›ÐœÐ-ТВ» КУБОГИГА ҚИРҒИЗИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ТАРКИБИ



Қирғизистон терма жамоаси бош мураббий Неъматжон Зокиров Қозоғистондаги «ÐÐ»Ð¼Ð°-ТВ» турнирида қатнашадиган 23 футболчи номини эълон қилди. Рўйхатга кўра Қирғизистон Республикаси миллий чемпионатининг амалдаги чемпиони «Ð”ордой-Динамо» клубидан 11 киши, «ÐÐ±Ð´Ñ‹Ñˆ-Ота» жамоасидан эса 10 футболчи ва «ÐÐ²Ð¸Ð°Ñ‚ор» клубининг 2 футболчиси таркибдан жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон терма жамоаси турнирда қатнашишдан бош тортганлиги сабабли унинг ўрнига турнирда Қирғизистон Республикаси терма жамоаси қатнашадиган бўлди. Турнирда иштирок этадиган Қирғизлар таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар: Валерий Кашуба (Дордой-Динамо), Владислав Волков (Дордой-Динамо);

Ҳимоячилар: Вячеслав Амин (Абдыш-Ата), Эльдар Гулиев (Абдыш-Ата), Руслан Сыдыков (Дордой-Динамо), Игорь Кудренко (Дордой-Динамо), Даврон Аскаров (Дордой-Динамо), Талант Самсалиев (Дордой-Динамо), Бакыт Маматов (Абдыш-Ата) ва Павел Отрепьев (Абдыш-Ата);

Ярим ҳимоячилар: Вадим Харченко (Дордой-Динамо), Тимур Валиев (Авиатор), Руслан Джамшидов (Авиатор), Артем Муладжанов (Дордой-Динамо), Роман Аблакимов (Дордой-Динамо), Валерий Березовский (Дордой-Динамо), Хуршид Лутфулаев (Абдыш-Ата), Рустамжан Закиров (Абдыш-Ата), Владимир Калюбин (Абдыш-Ата) ва Владимир Касьян (Абдыш-Ата);

Ҳужумчилар: Роман Корнилов (Дордой-Динамо), Антон Земленухин (Абдыш-Ата) ва Алмаз Мирзалиев (Абдыш-Ата).
 
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #2 : 28 Fevral 2007, 17:28:51 »
ЖАНГОВОР МАҚСАД





“Алма-ТВ кубоги” бошланишига ҳам бир ҳафта вақÑ‚ қолди. Ушбу мусобақа муносабати билан қозоғистонлик мухбирлар анча фаоллашиб қолдилар. Айниқса, уларни Қозоғистон-Ўзбекистон қарама-қаршилиги кўпроқ қизиқтирмоқда. Бу табиий ҳол. Қозоғистон УЕФАга ўтганига 5 йил бўлди. Энди эса ОФК таркибида бўлган ён қўшнилари билан ўз кучларини синаб кўриш ҳар томонлама қизиқарли. Шу мақсадда “Суперспорт” нашри мухбири терма жамоамиз бош мураббийи Рауф Инилеевдан интервью олди.

“Алма-ТВ кубоги”да бизни Озарбайжон ва Қозоғистонга қарши қизиқарли баҳслар кутиб турибди – дейди телефон орқали суҳбатда. – Қозоғистон ва Озарбайжон терма жамоалари Европа чемпионатининг саралаш баҳсида бир гуруҳда Бельгия, Португалия, Польша, Сербия каби кучли терма жамоалари билан кураш олиб бормоқдалар. Сизнинг футболчиларингиз тажриба орттирмоқда ва шаклланмоқда. Биз ҳам бир жойда тўхтаб қолмасдан ривожланишни хоҳлаймиз.

- Ўзбекистонда худди Қозоғистонга ўхшаб УЕФАга ўтиш масаласи бир неча марта кўтарилди. Бу фикрга қандай муносабатдасиз?

- Албатта, биз ҳам Европада ўйнаганимизда яхши бўларди. Лекин бунинг иложи йўқ. Сизнинг ҳудудингизнинг бир қисми Европага кирганлиги сизларга яхши бўлган. Биз эса УЕФАга ўтиш имкониятимизни йўқотиб бўлганмиз. Энди бундай имконият бизда бошқа бўлмаслиги мумкин.

- Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари анчадан бери бир-бирига қарши ўйнамадилар...

- Ҳа, манимча, сўнгги марта 1997 йилда учрашганлар (бу 1997 йил 25 октябрь куни ЖЧ саралаш баҳси бўлган, ўшанда ҳисоб 4:0 бўлганди - муаллиф). Ўшандан бери 10 йил ўтди. Терма жамоаларимиз миқёсида алоқаларимиз яна тикланаётган ҳурсандман. Чимкентдаги мусобақада умуман бошқа терма жамоалар саф тортишига ишончим комил. Сизнинг термангиз анчадан бери Осиёда эмас, Европада тўп сураяпти. Бу, шубҳасиз, сизнинг футболингизга ўз таъсирини кўрсатди.

- “Тобол” ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ва “Алма Ата” ҳужумчиси Жаъфар Ирисметовларнинг Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилганлиги қозоғистонлик футбол мухлисларини ҳурсанд қилиб юборди. Улар бизнинг биринчиликда етарлича обрўга эга.

- Бу ерда ўзига хос нозик жиҳатлар бор. Бизнинг футбол техникаси билан, тўпга нозик муносабати билан сизнинг футболдан фарқ қилади. Агар Улуғбек баъзида терма жамоа сафига чақириб турилган бўлса, Жаъфар анчадан бери терма учун ўйнагани йўқ. Кўрамиз, улар терма жамоа ўйинларига қанчалик қўшилиб кета оларканлар.

- Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилардан қатъий равишда воз кечаётгани бизни ҳайрон қолдирди. Сабаби нима?

- Тушунаман, сиз ҳозир Жаъфар Ирисметовга шаъма қилаяпсиз. Жаъфар менинг шогирдим, биз у билан сидқидилдан гаплаша оламиз. Терма жамоага мустаҳкам ўрнашиб олиши учун мен унга имконият бераяпман. У бу имкониятдан фойдалана олиши жуда ҳам муҳим. Мен Қозоғистонда тўп сураётган футболчиларни албатта кузатиб бораман. Терма жамоага номзод футболчиларнинг ўйинларини Қозоғистонга келиб кузатиш менинг режаларимга киради.

- Сиз яқинда терма жамоа бош мураббийи этиб тайинландингиз. Энг аввало сизнинг диққат эътиборингиз нимага қаратилган?

- Биз олий мақсадимизга бир қадам қолганда тўхтаб қолаяпмиз: Жаҳон чемпионатига чиқиш учун мен Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бермоқчиман.

– Чимкентга биринчи марта келасизми?

– (кулади) Мен Чимкентга кўп бориб тураман. Футболчилик пайтимда Чимкентда ўйнаганман. Биз қўшнилармиз. Чимкентни ўз шаҳрим десам ҳам бўлади.
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #3 : 02 Mart 2007, 09:42:21 »
“АЛМА-ТВ КУБОГИ” УЧУН ОЗАРБАЙЖОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ТАРКИБИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


Озарбайжон миллий терма жамоаси бош мураббийи Шахин Диниев 7-11 март кунлари Чимкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Алма-ТВ кубоги” мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу йиғинга 5 нафар янги футболчи жалб қилинган бўлса, шундан 3 таси миллийлаштирилган хорижлик футболчилардир. Улар нигериялик Усим Ндука, сербиялик Бранимир Субашич ва Маркус Ферейра.

“Субашич “Нефтчи” таркибидаги ўйинлари билан менга Ñ‘қиб қолди – дейди Диниев. Биз бундай ҳужумчига муҳтожмиз. Ферейра эса ўрта чизиқдаги камчиликни ёпиш мақсадида жалб қилинди. Бизда бор-йўғи 5 нафар қанот ҳимоячилар бор. Шулардан 3 таси легионерлар ва улардан 1 тасида Озарбайжон паспорти бор. Шунинг учун Ндукани терма жамоага таклиф қилдим”.

Шунингдек, бош мураббийи кейинчалик легионерлар сони камайтирилишига ваъда берди.

“Алма-ТВ кубоги” учун Озарбайжон терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Давроазабонлар: Фархад Велиев ("Интер"), Жахангир Гасанзаде ("Карабах").

Ҳимоячилар: Самир Аббасов (“Карабах”), Cаша Юнисоглу ("МКТ-Араз"), Усим Ндука ("Олимпик"), Эрнани Перейра ("Карван"), Рамин Гулиев, Андре Ладага (иккаласи "Бакы"), Заур Гашимов ("Интер").

Ярим ҳимоячилар: Рахид Амиргулиев, Ильгар Гурбанов, Жейхун Султанов (барчаси "Хазар-Лянкяран"), Аслан Керимов ("Карабах"), Александр Чертоганов ("Нефтчи"), Эльмар Бахшиев, Эмин Имамалиев (иккаласи "Интер"), Маркус Ферейра ("Карван").

Ҳужумчилар: Вугар Надиров ("Хазар-Лянкяран"), Леандро Гомеш ("Бакы"), Вагиф Жавадов, Кенан Керимов (оба - "Карабах"), Бранимир Субашич ("Нефтчи").

 

 
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #4 : 06 Mart 2007, 13:42:26 »
РАУФ ИНИЛЕЕВ: "ИСТАЛГАН МУСОБАҚАДА ҲАР КИМ БИРИНЧИ БУЛИШНИ ХОҲЛАЙДИ"
Манба: www.Uzreport.com     

Хабарингиз бор эртадан кейин Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида «ÐÐ»Ð¼Ð°-ТВ» кубоги старт олади. Бу турнирда мезбонлар Қозоғистон термаси, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро куч синашишади. Инилеев 21 феврал куни ушбу турнирда қатнашадиган 25 футболчининг номини эълон қилган эди. Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Чимкентга жўнаб кетади. Шу сабабдан Uzreport мухбири терма жаомамиз бош мураббийи Рауф Инилеевдан интервью олди.

Рауф Талгатович, Ушбу турнирда иштирок этишдан кўзланган асосий мақсад нима?

Биринчи навбатда биз мазкур учрашувларга Осиё кубогига тайёргарлик босқичларидан бири сифатида қараяпмиз, албатта унда курашлар ҳам бўлади. Исталган мусобақада ҳар ким биринчи булишни хохлайди. Бироқ, такрорлайман, бу биз учун асосийси эмас.

Барча номзодларни тўплаш имкони бўлдими?

Бирор-бир катта форумга тайёргарлик кўраётганда мақбул таркибни тўплаш қийин масала. Мазкур турнир ҳам бундан мустасно бўлмади. Олимпиада – 2008 бахсларига тайёргарлик кўраётган болаларни чақирмасликни лозим топдик. Уларнинг зиммасига шундоқ ҳам кўп вазифа юклатилган. Чимкентда улар орасида фақат Марат Бикмаевни кўриш мумкин.

Легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

Александр Гейнрих («Ð¢Ð¾Ñ€Ð¿ÐµÐ´Ð¾», Москва), ҳамда Қозоғистоннинг «Ð¢Ð¾Ð±Ð¾Ð»» жамоасидан Улуғбек Бақоев ва «ÐžÐ»Ð¼Ð°-Ота» жамоаси ҳужумчиси Жафар Ирисметовлар чақирилган. Илёс Зейтуллаев билан боғланиш имкони бўлмади.

Қозоннинг «Ð ÑƒÐ±Ð¸Ð½» жамаоси аъзоси бўлган марказий ҳимоячимиз Андрей Федоров футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди, шундайми?

Бу ҳақда қулоғимга чалинганди. Унинг имкониятларини яхши биламиз, у ҳозир яхши формада.

Терма жамоани ёшартириш лозим деб ўйлайсизми?

Ҳа. Шу мақсадда биз олимпиячилардан ташқари «Ð‘ухоро» жамоаси ҳимоячиси Асқар Мухиддинов ва Қаршининг «ÐÐ°ÑÐ°Ñ„» клуби ярим ҳимоячиси Рустам Аъзамовларнинг имкониятларини ҳам синаб кўрамиз.

Ҳозирда «Қурувчи» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Бахтиёр Ашурматов бир ой аввал Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувида Сизда унчалик яхши таасурот қолдирмаганди. Ҳозир бу ҳақда нима дея оласиз?

У ўзининг тайёргарлигини анча яхшилаб олишга муваффақ бўлди, ва биз уни ҳали миллий терма жамоа учрашувларига жалб этиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Дарвоқе, Рауф Талгатович, кўпчилик «Қурувчи» жамоасини миллий чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири бўлади деб ўйламоқда. Сиз бунга нима дейсиз?

Саралаб олинган футболчиларга қараганда, жамоа катта вазифаларни ҳал қилишга қодирдек кўринади.

Чимкентда бўладиган турнирда Туркманистон ўрнида Қирғизистон футболчилари қатнашадиган бўлди. Бу сиз учун бирор аҳамиятга эгами?

Умуман олганда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ушбу жамоалар савияси яқин, у жамоага ҳам бу жамоага ҳам қарши ўйнаш катта муаммо туғдирмайди деб ўйлайман.

Ҳамюртларимиз Озарбайжон термаси билан яна учрашадиган бўлди. Бу жамоа ҳақида фикрингиз?

Аввалги учрашувда дуранг натижа қайд этилганди. Ушбу вақÑ‚ ичида ким яхши тайёргарлик кўрганини билиб оламиз. Озарбойжонликлар Европа турнирларида кучли жамоалар билан бирга тўп суради. Шу сабабли икки марта Европа ваъкили билан учрашиш ёмон бўлмайди.

Мазмунли суҳбат учун рахмат.



Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #5 : 07 Mart 2007, 16:06:05 »
“Alma TV” kubogida ilk mag’lubiyat     




Kecha soat 10:00da avtobusda Chimkent shahri tomon yo`l olgan O`zbekiston terma jamoasi, bugun u yerda “Alma-TV kubogi”ning 1-tur uchrashuvida Ozarbayjon termasi bilan dastlabki uchrashuvni o`tkazib 1:0 hisobida mag'lubiyatga uchradi.
Quyida keltirilayotgan ro`yxatdagi 23 futbolchidan Chimkentga O`zbekiston terma jamoasi ustozi Rauf Inileyev yigirma kishini olib ketadi, xolos. Musobaqa reglamentiga ko`ra, tashkilotchilar har bir terma jamoaning 30 kishidan iborat delegasiyasini qabul qilishadi. Bizning termamiz rahbariyati o`n kishidan tashkil topganligi bois, murabbiylarimiz turnirga yigirma futbolchi bilan tashrif buyurishga qaror qilishdi.

- Menimcha, bunaqangi qisqa muddatli musobaqalarda yigirma nafar futbolchi bilan ishtirok etish yomon variant emas, - deydi biz bilan suhbatda ­bosh murabbiyimiz Rauf Inileyev. - Shu bois, o`ylaymanki, bu borada to`g`ri qaror qabul qilganmiz.

- Bizni ro`yxatdagi oxirgi o`zgarish o`ziga jalb etdi. Marat Bikmayevni nazarda tutyapmiz.

- To`g`ri, dastlabki ro`yxatlarda Bikmayevning familiyasi yo`q edi. Biroq bugunda «Rubin» tomonidan transferga qo`yilganligi sababli, u jamoasiz yuribdi. Olimpiya terma jamoamizning yetakchi vakillaridan sanalmish Maratga, ayniqsa, olimpiyachilarimiz uchun hozirgi muhim pallada, o`yin amaliyoti juda zarur. Shuni inobatga olgan holda, yosh hujumchimizni «Alma-TV kubogi»ga jalb qildim.

Rauf Inileyev huddi shu gaplarni musobaqaga ketishdan oldin gazetamizga bergan intervyusida aytib o'tgan edi.

Bugun bo'lib o'tgan ilk uchrashuvda O'zbekiston terma jamoasi sharafini quyidagi futbolchilar himoya qilishdi:

Pavel Bugalo, I.Inomov, A.Aliqulov, I.suyunov, A.Nikolayev (A.Muhitdinov), S.Jeparov (S), T.Kopadze, L.Koshelev (M.Bikmayev), A.Geynrix (H.Hoshimov), J.Irismetov (V.Shishelov), E.Magdeev.

Uchrashuvning 10-daqiqasida Asror Aliqulov qo'pol hatoga yo'l qo'ydi. Buning natijasi o'laroq ozarbayjonlik futbolchi anchadan beri milliy terma jamoa safiga jalb etilmay qo'ygan Pavel Bugalo darvozasini ishg'ol qildi. Ana shu hisob o'yin oxirigacha o'zgarmadi va Rauf Talgatovich musobaqadagi ilk mag'lubiyatiga uchradi.

 


 
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #6 : 09 Mart 2007, 17:15:51 »
Xujum chizig'ida haqiqiy raqobat boshlandi      



 
Mana endi O'zbekiston terma jamoasining hujum chizig'ida haqiqiy raqobat boshlangan ko'rinadi. Agar Ulug'bek Baqoyev navbatdagi uchrashuvlarni ham shu tarzda yuqori kayfiyatda o'tkazadigan bo'lsa, hatto Maksim Shatskixga ham asosiy tarkibdagi o'rin naqd bo'lmay qoladi.

Chimkentda bo'lib o'tayotgan "AlmaTV" turniri doirasidagi ikkinchi uchrashuvini Kirg'iziston terma jamoasiga qarshi o'tkazgan Rauf Inileyev shogirdlari birinchi ucharshuvdagi mag'lubiyatdan yetarlicha hulosa chiqarib olgan ko'rinadilar. Uchrashuvning ilk daqiqasidayoq "Paxtakor" hujumchisi Anvarjon Soliyev darvozabonning hatosidan unumli foydalanib qirg'izistonliklar darvozasiga uchrashuvning birinchi golini kiritidi. Oradan 6-daqiqa o'tar o'tmas, Baqoyev jarima maydonchasi ichida Madzukasga nisbatan ishlatilgan qo'pollik evaziga raqib jamoani  jazoladi - 2:0. 7-daqiqadayoq tabloda porlagan 2:0  hisobi uchrashuvni yanada yirikroq ko'rinish olishidan xabar berardi. Shunday bo'lib chiqdi ham. 41-daqiqada raqib jarima maydonchasi tomon otlangan Marat Bikmayevga nisbatdan qo'pollik ishlatildi. Chamasi 24 metrlardan belgilangan jarima to'pini Maratni o'zi jarima maydonchasi ichiga oshirib berdi. Yana darvozabonning hatosi va Baqoyev dubl muallifi. Birinchi bo'lim 3:0  hisobida vakillarimiz foydasiga hal bo'ldi. Leonid Koshelevni ikkinchi bo'limning ilk daqiqalaridanoq Rustam A'zamov o'rniga maydonga chiqishi, o'ng qanotdan bo'ladigan hujumlar sonini oshirdi. 61-daqiqada aynan "Paxtakor" yarimhimoyachisi tomonidan balandlatib to'p oshirilishidan so'ng, terma jamoada debyutini o'tkazayotgan "Quruvchi" futbolchisi Yanis Madzukas bir futbolchini aldagan xolda, darvozabonning o'tkir burchagini nishonga oldi - 4:0. 77-daqiqada Shishelov jarima maydonchasi ichida Baqoyevni gol+pas bilan taminlashi mumkin edi. Lekin gol urishga bo'lgan extiyoj Valodyada ko'plik qildi chamasi, uning o'zi darvoza tomon zarba berdi. To'p yo'nalishi noaniq. Tinib tinchimas Shishelov baribir o'z so'zini aytdi. 80-daqiqada Koshelev Shishelovni darvozabon bilan yakkama-yakka vaziyatga chiqardi, gol!!! Bu orada Server Jeparov, Timur Kopadze va Ilhom Suyunovlar zahiradan maydonga  tushib ulgurishgan edi. Aynan Serverning maydon markazida amalga oshirgan to'p oshirishlari 89-daqiqada Baqoyevning xet-trikiga sabab bo'ldi.


    Yana  bir necha soatdan so'ng Qozog'iston - Ozarbayjon uchrashuvi bo'lib o'tadi. Ana shu uchrashuv durang bilan o'z nihoyasiga yetsa, musobaqa g'olib uchinchi turda aniqlanadi. Agar ozarlar  g'alaba qozonishsa, ularda  g'olib bo'lish imkoniyati boshqa jamoalarnikiga qaraganda oshadi. Qozoqlar g'alaba qozonib, so'nggi turda vakillarimizga imkoniyatni boy bersalar, musobaqa g'olibi sifatida Rauf Ilieyev shogirdlari tarix zarvaraqalaridan o'rin egallashadi.

Kirg'iziston - O'zbekiston 0:6 (0:3)

Gollar: Anvarjon Soliyev 1, Ulug'bek Baqoyev 5 (pen), 41, 89, Yanis Madzukas 61, Vladimir Shishelov 80.

O'zbekiston: I.Nesterov, B.Ashurmatov (S) (A.Aliqulov 76), D.Fayziyev, I.Inomov (T.Kopadze 70), A.Muhitdinov (I.Suyunov 72), H.Hoshimov, Y.Madzukas, M.Bikmayev (V.Shishelov 56), R.A'zamov (L.Koshelev 46), A.Soliyev (S.Jeparov 70), U.Baqoyev

 
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: "ALMA-TV" KUBOGI
« Javob #7 : 12 Mart 2007, 10:14:02 »
«ÐÐ›ÐœÐ-ТВ КУБОГИ – 2007» КУБОК ҚОЗОҒИСТОНДА ҚОЛАДИГАН БЎЛДИ

O'zbekiston futbol fanatlari saytidan olindi

Мана қўшни республикамиз Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлаётган «ÐÐ›ÐœÐ-ТВ кубоги - 2007» ҳам ўз ниҳоясига етди. Бу турнир биринчи бор ўтказилишига қарамай ташкилотчилар томонидан жудаям яхши ташкил этилди. Терма жамоалар бир қатор ўзларига фойдали ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. Бу учрашувларнинг фойдаси ҳали расмий ўйинларда албатта натижасини беради. Турнирнинг сўнгги учрашувига тўхталиб ўтадиган бўлсак. Ўйин асосан тенг курашлар остида кечди.

Тўпни марказдан Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб берди. Дастлаб Ўзбекистон термаси ўйинда биринчи хавфли вазиятни вужудга келтирди. Чамаси 25 метрлардан Кошелев чап оёғи билан кучли зарба йўллади. Лекин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб майдонни тарк этди.

Учрашувнинг 13-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Мурат Суюмагамбетов жарима майдони ичида жамоадоши Дмитрий Бяковдан тўпни ҳаводан қабул қилиб олиб Нестеров дарвозаси томон зарба берди ва гол, 1:0.

21-дақиқада чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлган Гейнрихни Қозоқларнинг 4-рақамли ўйинчиси қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам эса бу вазиятда Қозоқлар ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатди. Жарима тўпини жабрланувчининг ўзи тепди. Гейнрих берган зарба жонли деворга тегди.

Нихоят 35-дақиқада ҳисоб тенглашди. Чап қанотда Кошелев фаол ҳаракат қилиб рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйиб жарима майдони ичига оширди. Жарима майдони ичида тўпга биринчи бўлиб етиб келган Гейнрих боши билан Лория дарвозасини ишғол қилди, 1:1. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда жамоалар анча шиддатли ҳаракат қилишди. 54-дақиқада Копадзе тўпни боши билан жарима майдони ичига ошириб Гейнрихни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқармоқчи эди, лекин рақиб ҳимоячиси бу вазиятда аниқ ҳаракат қилди ва ҳужумни бартараф этди.

57-дақиқада эса яна Копадзе чап қанотдан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Лекин бу дуэлди Лория аниқ ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйди. 72-дақиқада дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келди. Ҳимоячимиз Ислом Иномовнинг қўпол хатоси туфайли тўпни Қозоғистонликлар эгаллаб олди ва биринчи гол муаллифи Мурат Суюмагамбетов яқин масофадан туриб дарвоза томон кучли зарба берди, лекин бу ерда Нестеров жонбозлик кўрсатиб жамоадошларини голдан сақлаб қолди.

87-дақиқада бош ҳакам Мащенцев ҳужумчимиз Солиевга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Шишелов жарима майдонига ёриб кириб дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, лекин Лория бу вазиятда тажрибали ҳужумчимизга қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатиб турарди. Солиев бу вазиятда яққол пеналтий бор деган маънода ҳакамнинг қарорига қаттиқ туриб қарши чиқди. Бош ҳакам Дмитрий Машщенцев эса ўйинчимизни аяб ўтирмай майдондан четлаштирди. Қолган дақиқаларда жамоалар дарвозалари олдида бир қанча хавфли вазиятлар юзага келди, лекин ҳисоб бошқа ўзгармади.

Қозоғистон – Ўзбекистон – 1:1
Голлар: Мурат Суюмагамбетов, 13 (1:0). Александр Гейнрих, 35 (1:1).

Қозоғистон: Давид Лория, Самат Смаков, Александр Кучма, Максим Жалмагамбетов, Фархадбек Ирисметов, Антон Чичулин, Дмитрий Бяков, Сергей Скорых, Мурат Суюмагамбетов (Андрей Фенонченко, 74), Руслан Балтиев, Кайрат Аширбеков (Нурбол Жумаскалиев, 61);

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов (Анвар Солиев, 70), Ислом Иномов, Асрор Алиқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Илхом Суюнов, Темур Копадзе, Сервер Жепаров, Элдор Магдеев, Леонид Кошелев(Мандзукас, 85), Александр Гейнрих (Владимир Шишелов, 75);

Четлатиш: Солиев, 85.
Бош ҳакам: Дмитрий Мащенцев (Қирғизистон) 



Озарбойжон – Қирғизистон – 1:0
Гол: Жавадов, 17.
Амалга оширилмаган пеналти: Ферейра, 48.

Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

 

KOREYA: FUTBOL BO'YICHA "TINCHLIK KUBOGI"

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 6384
So'nggi javob 31 Yanvar 2007, 12:20:27
muallifi Shoxjahon12
Toshkent haqida "Wikipedia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13112
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:51:11
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Encarta Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7061
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:52:39
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Columbia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7039
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:53:48
muallifi Abdusalom
Abdulla Qodiriyning "O'tkan kunlar" romani haqida mulohazalar

Muallif shoirBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 70
Ko'rilgan: 97256
So'nggi javob 06 Avgust 2014, 05:11:23
muallifi munlu