Ҳизб ат-тахрир фитнасидан сақланинг!  ( 4893 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


1abdulaziz1  27 Aprel 2015, 11:56:03

«Ҳизб ат-тахрир ал-исломий» тарафдорлари уз фирқаларининг тузилишига Куръони каримнинг баъзи оятлари ва Пайғамбаримизнинг хадисларини далил қилишлари қанчалик асосли ?

«Хизбут-таҳрир» аъзолари ўз фирқаларини Аллоҳ таолонинг «Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳий мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат булсин! Айнан улар, нажот топувчилар», («Оли Имрон», 104) деган оятига биноан ташкил этилган дейдилар. Яъни, уларнинг даъвосига кура, ушбу оят «Хизбут-тахрир» жамоасини тузишга асос ва далил эмиш. Оятнинг тафсирларига назар солсак, у ҳизбчиларнинг даъвосига ҳеч қандай далил булолмаслиги зоҳир булади.
Аҳмад ал-Жуванфурийнинг «Ат-тафсирот ал-Аҳмадия» китобида шундай келтирилади: «Сизларнинг баъзиларингиз одамларни хайр (шариатга мувофик булган чиройли ишлар)га чақирадиган, маъруф (шариат ва ақл чиройли санаган ишлар)га буюрадиган ва мункар (шариат ва ақл кабих санаган нарса)лардан қайтарадиган жамоа булиши лозимдир. Амри маъруф ва наҳий мункар барча мусулмонларга фарз булса-да, лекин мана шундай эзгуликка чорлайдиган ва қабоҳатдан қайтарадиган бир тоифа булиши таъкидланмокда. Бу иш эса, асосан халқнинг пешволигига лойик булган, илмга амал қилувчи кишиларнинг вазифасидир. Демак, оят уламолар хакида нозил булган экан». Оят тафсиридан ҳеч качон шундай жоҳил кавм тупланиб, халқнинг тинчлигини бузиб, халифа сайлашга харакат қилсин, деган маъно чиқмайди.
Бундан ташқари, улар юкоридаги оят талабига кўра сиёсий ҳизбларни ташкил этиш мусулмонлар зиммасидаги фарзи кифоядир, дейдилар. Юкоридаги оятдан ҳеч кандай сиёсий хизблар тузиш деган фикр хам чикмайди. Чунки Аллох таолонинг узи фирқаларга булинмаслик хақида шундай дейди: «Хаммангиз бир булиб Аллохнинг аркони (Қуръони)га ёпишинглар, турли фирқаларга бўлиниб кетманглар». Оят мазмунига кура, исломда хизблар тузиш Аллох курсатмасига зиддир.
Шунингдек, улар Пайгамбаримизнинг «Кимки имомсиз, яъни халифасиз хаётдан утса, у жохилият замонида ўтганлардек ўлибди», -деган хадисларини ўз фаолиятларини асослаш учун далил сифатида келтирадилар. Ушбу хадиснинг кимларга нисбатан айтилганини билмай, куп фитналар қилиб, йўлларига кирмаганларнинг барчасини куфрга хукм қилмоқдалар. Бизлар аввало, «халифа»нинг маъносини ва қандай одам халифа бўлишга лойик, эканини тушунсак, бу хадисда уларга хеч қандай хужжат йуқ эканлиги аён булади.
Қайд этилган хадис барча замонлардаги инсонларга тааллуқли эмас, балки мусулмонларнинг устиларида халифа мавжуд булиб, унга итоат килишга байъат қилмаган кишиларгагина хосдир. Акс холда неча асрлар давомида яшаб утган ва яшаётган мусулмонлар, йирик-йирик уламолар, Худонинг хос бандалари хам барчаси жохилиятда яшаб утгани ва яшаётгани хакидаги хулоса келиб чиқади. Бундай беадаблик, пок инсонларни жохилиятда утган дейиш жуда оғир гунохдир.
Шунингдек, уларнинг китобларида «Куръон оятларидан сиёсий хизблар тузиш мумкинлиги хакида хукм чиқарса булади», — деган фикрларни учратиш мумкин. Бундай фикрлар хам мутлакo асоссиздир. Чунки, биринчидан, ояту Хадислардан хукм чиқариш мужтахид олимларгагина берилади. Иккинчидан, Куръон оятларидан чиқариш мумкин булган барча хукмлар сахоба ва тобеъинлар томонидан чиқариб бўлинган. Уларнинг фикри, ижтиходини ўзгартиришга хеч кимнинг хаққи йўқ.


“Диний бағрикенглик ва мутаассиблик” китобидан
Найнаво жомеъ масжиди имоми Р.Омонов     


Qayd etilgan


1abdulaziz1  27 Aprel 2015, 12:02:22

Хизбчиларнинг узлари олиб бораётган фаолиятни Расулулоҳнингг даъват қилиш услубларига мос келади, деб даъво қилишлари қанчалик тўғри ?

Уйлаб курайлик, Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг даъватлари ширкка кумилиб кетган гумрох халққа Аллохни танитиш, унгагина ибодат қилишга чақириш булган. Уларнинг даъвати-чи? Минг йиллардан буён мусулмон бўлиб яшаб келган, хозирда хам ислом ахкомларини бажариб келаётган халқни уша мушриклар (Аллохга ширк келтирганлар) қаторига кушиб, давлат сиёсатига қарши исён килишга чақиришдан бошқа нарса эмас. Шариатда бундай тоифаларни «богийлар» деб аталиб, уларга қаттиқ жазолар тайин қилинган.
Бундан ташкари, Пайгамбаримиз алайхиссалом  уз даъватларини ёйишда бешта-бешта кишини бир халқага бирлаштириб, уларга бир кишини рахбар килиб, унга бир лақаб куймаганлар. Хар бир динга кирган кишига яна беш кишини олиб келиш вазифасини хам юкламаганлар, мавжуд тузум сиёсатини бузиб курсатувчи варакалар таркатмаганлар. Энг асосийси, ислом динини қабул килаётган бирор кишини касам ичтириб, динга қабул қилмаганлар. Куриниб турганидек, хизбчиларнинг даъват усули Расулуллохнинг даъват йулларига умуман ухшамайди.





Хизбут-тахрирчиларнинг фаолият услуби большевикларнинг услубига мос келади дейишади.
Шу тугрими?
Тарихдан маълумки, большевиклар Чор Россияси Хукуматини агдариб ташлаш ниятида куп йиллар давомида яширин фаолият олиб боришган. Партия аъзоларининг йигилишлари турли хонадонлар ва яширин жойларда, коровуллар тайинланган холатларда угказилган. Яширин газеталар чоп этилган, варақалар тарқатилган. Уша варакаларда мавжуд тузум кораланиб, узлари курмоқчи булган жамият мақталар, кишиларни уларнинг чақириқларига жавоб беришга даъват килинарди.
Бугунги кунда «Хизбут-тахрир» жамоасининг фаолияти ҳам айнан мазкур партия фаолиятига ухшайди. Яширин иш олиб бориши, варақалар чоп этиб, уларда мавжуд конституциявий тузумнинг кораланиши, унинг рахбарларига турли бўҳтон тошлари отилиши, даъватларига жавоб беришга чақириклар янграши большевиклар иш усулига мос тушади.



“Диний бағрикенглик ва мутаассиблик” китобидан
Найнаво жомеъ масжиди имоми Р.Омонов     

Qayd etilgan


1abdulaziz1  27 Aprel 2015, 12:04:19


Хизбут-тахрирчиларнинг китобларида «ҳизбнинг фикрлаш услуби ва кураш йўлига иймон келтирган шахсларни тарбиялаш» деган ибораларни учратиш мумкин. Имон келтириш Аллох буюрган нарсаларгагина бўлмайдими?

Чиндан уларнинг адабиётларида куйидаги сузлар учрайди: «Хизб узининг фаолият тарикатини уч босқичда белгилайди. Биринчи босқич хизбий уюшма ташкил килишда ҳизбнинг фикрати ва тариқатига имон келтирган шахсларни шакллантириш учун тарбиялаш босқичи».
Ушбу фикрларнинг нотугрилигини қуйидаги мисол ёрдамида тушунтириш мумкин:
«Хизбут-таҳрир» имон арконига яна бир рукн кушди, яъни ҳизбнинг фикрати ва тариқатига имон келтириш. Уларнинг бу ишлари куйидаги ҳадис билан инкор этилади: «Кимки ушбу динимизда булмаган нарсани пайдо килса, ул нарса рад қилингандир».
Куриниб турганидек, бу адашган фирқа бўлиб туриб шариат ахкомларини узгартиришга, Аллох таоло имон келтиришга буюрган нарсаларга кушимча киритишга уринмокдаки, бу ислом таълимотига бутунлай зиддир.



Хизбут-таҳрирчилар узларини тўғри йўлда, бошқаларни адашганлар ёки кофирлар дейишлари ҳақида нима дейиш мумкин?

Маълумки, хизбчилар уз фаолиятини махфий тарзда олиб борадилар. Уларнинг раҳбарлари, ташкилотларининг манзиллари ва аъзолари хакидаги маълумотлар сир тутилади. Шунинг учун ҳам, улар таркатган варакаларда бир ёклама гаплар ёзилади. Яъни муаллифнинг номи курсатилмаган, ёзилган сузлар учун хеч қандай масъулият ёки жавобгарлик бўлмагандан кейин хохлаган гапларни, хар кандай одам устидан иғво, бўхтон қилиш, турли номаъкул фикрларни ҳам бемалол ёзавериши мумкинлигини улар яхши билишади. Уз йўли ва ғоясининг тўғрилигига ишонган одам нега очиқ- ошкора майдонга чиқмайди! Ақли расо, ёши улуғ, кўп ишларни бошидан кечирган, илм-маърифатли, тажрибали кишилар билан ўз фикрларини нега уртоқлашмайди?! Жавоб аниқ. Бу партия намояндалари ўзларидан бошқа хеч кимни тан олмайди ва узгаларнинг фикрларини писанд килмайди. Уларнинг фикрига кура, Ер юзидаги барча уламолар адашган, чунки улар хизбчиларни қўллаб - қувватлашмайдилар. Уларнинг ғоя ва фаолиятини рад этган киши уларнинг наздида адашган, кофирлар малайи, сотқин, хоин на ҳоказо. Фақат уларгина адашмаган, бирдан бир тўғри йўлдаги гуруҳ кишиларидир. Даъвонинг салобатини куринг! Ўзларидан бошқа бунга ким ишонади?!
Бундан ташқари «Хизбут-таҳрир» партиясини кўллаб қувватлайдиганлар ислом дунёсида жуда озчиликни ташкил этади. Аксинча, уни инкор этадиганлар сон-саноксиз. Исломга эса, озчилик фикрига эмас, купчилик фикрига кушилиш буюрилган. «Менинг умматим ёппасига адашиб залолатга тушиб колмайди. качонки, улар орасида қарама-каршиликни курсангиз, сизлар купчилик томонда булингиз!» («Сунани ибн Можа», 8-боб), — деган саҳих хадис фикримизнинг исботи була олади. Демак, Пайгамбаримизнинг ушбу васиятларига караганда, замонамиз мусулмонлари озчилик овозга эга булиб келаётган хизбчиларга эмас, уларнинг фикри ва гоясига кушилмай келаётган купчиликнинг сафига кушилишлари керак



“Диний бағрикенглик ва мутаассиблик” китобидан
Найнаво жомеъ масжиди имоми Р.Омонов     

Qayd etilgan


1abdulaziz1  27 Aprel 2015, 12:09:54


“НУРЧИЛИК” НИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

“Нурчилик” харакати узини исломий йўналишдаги ташкилот, деб хисобласа-да, аслида динимизга мутлақ зид бўлган, унинг асосларини бузишга каратилган ғояларни тарғиб қилиб келаётганини таъкидлаш зарур. Хусусан, С.Нурсий фикрича, “Илм учун “Рисолаи Нур”ни ўқиш ва кучириб ёзиш кифоя, бошка ҳеч нарса керак эмас”. Ушбу сўзлардан “Рисолаи Нур”дан бошка барча манбалар дин ва эътиқоднинг асоси сифатида инкор этилаётганини англаш мумкин. Бундай ёндашув “Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар — Аллоҳнинг китоби ва Менинг суннатимдир”, - деган хадисдаги кўрсатмаларга бутунлай зиддир.
Ҳаракат раҳнамосининг бундай ғоялари ортида ўз тарафдорларини исломнинг асосий манбаларидан узоқлаштириш ва шу йўл билан ўзининг ғайриисломий ғояларини сингдиришдек ғаразли мақсад ётганини англаш қийин эмас.
С.Нурсийнинг издоши Ф.Гюлен хам ўз устозидан қолишмасликка қаракат қилмоқда. Буни унинг ўзини “Актабу-л-кутб”, яъни “Кутбларнинг қутби”, деб эълон қилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Тасаввуфда “Кутб” атамасининг кимларга нисбатан ишлатилиши масаласида турлича ёндашувлар булса-да, купчилик уламолар уни энг буюк авлиёларга нисбатангина ишлатиш мумкин, деб хисоблайдилар. Авлиёлар эса, ўз навбатида, мартабаси жихатидан, авлиёлигини ўзи ҳам, одамлар ҳам биладиганлар (қуйи даража), авлиёлигини ўзи билмайдиган, одамлар биладиганлар (ўрта даража), авлиёлигини ўзи ҳам, одамлар ҳам билмайдиганлар (олий даража) каби тоифаларга бўлинади.
Таъкидлаш жоизки, факат учинчи тоифа авлиёлар кутблар хисобланади. Бу узини бутун дунёга “Кутбларнинг кутбиман”, дея бонг ўраётган Ф.Гюленнинг риёкорлигини кўрсатади.
Ф.Гюлен ўз шахсини муқаддаслаштириш ва оддий одамлар онгини чалгитиш йўлида бу билан ҳам чекланиб қолмаганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Маълумки, исломда Қиёматга якин инсонларни яхшиликка чорловчи, уларни ягона ҳак дин байроғи остида бирлаштирувчи “Махдий” (арабча - тўғри йўл кўрсатувчи) ва шайтон билан алоқада бўлган ҳолда одамларни турли сохта муъжизалари билан йўлдан оздириб, куфрга етакловчи “Дажжол” (арабча - фирибгар, алдамчи) ўртасида юзага келадиган кураш хақидаги таълимот мавжуд. Сахих хадисларда Дажжолнинг каерда пайдо булиши ва кандай кўринишга эга бўлиши аниқ баён қилинган. Суннийлик ақидасига кўра, Аллох томонидан танланган зот - Махдийнинг қачон ва қаерда пайдо бўлишини Яратгандан бошқа хеч ким билмайди.
Ушбу ўзгармас тамойилларни менсимаган харакат етакчиси замонавий турк давлатчилиги асосчиси М.К.Отатуркни Дажжол, узини эса Махдий, деб эълон килишдан ҳам тап тортмади. Бу сохта ва маккорона даъвога одамларни ишонтириш мақсадида 1941 йилда таваллуд топган нурчилар рахнамоси узининг туғилган йилини 1938 йил, деб эълон қилди. Бу гуёки, Ф.Гюленнинг туғилиши М.К.Отатурк, яъни Дажжолнинг ўлимига сабаб бўлгани ва унинг Махдий эканининг исботи була олар эмиш.
Айни пайтда, Ф.Гюлен “Максадга эришиш йўлида ҳар қандай ёлғон ва хийла ишлатиш мумкин, то қудратли бўлмагунча, “маънавий жиҳод” орқали ҳаракат килиш лозим”, деган курсатмаларни ҳам бермоқдаки, бундай узбошимчалик билан берилган “фатволар” ҳам исломнинг асл моҳиятига мутлақо зиддир. Зеро, Куръонда “Аллох номидан ёлгон тўқиб, тилларингизга келган ёлгонни гапириб: “Бу ҳалол, бу ҳаром” деявермангиз! Чунки Аллох шаънига ёлгон туқийдиган кимсалар сира нажот топмагайлар” (“Наҳл” сураси, 116, 117-оятлар), деб очик-ойдин баён этилган.
Нурчиларнинг етакчилари ўз қарашлари, ғоялари ва кўрсатмалари билан ислом асосларини бузиш йўлида тизимли иш олиб бормоқдалар. Бунга Ф.Гюленнинг Туркияда чоп этиладиган газеталардан бирида келтирилган “Жаҳаннам эшигини кулларим билан тусиб, менга эргашганларнинг ҳеч бири унга тушмаслигига ваъда бераман”, деган фикрлари хам мисол бўла олади.
Маълумки, Қуръони каримда “Барча шафоат (оқлов) фақат Аллохникидир” (“Зумар” сураси, 44-оят) ҳамда “Унинг изнисиз бирор шафоат қилувчи бўлмас” (“Юнус” сураси, 3-оят), деган курсатмалар очиқ-ойдин баён этилган.
Ислом таълимотига биноан шафоат (арабча - ҳимоя қилиш, далолат килиш) Қиёмат куни Аллох пайгамбарларга ва ўзи танлаган инсонларга берадиган махсус имтиёз хисобланади. Фақат Қиёмат куни Аллох изн берган ана шундай кишиларгина айрим гунохкор мусулмонларнинг гунохлари кечирилишини сўраш хукукига эга бўладилар. Бу хақда Куръони каримнинг “Марям” сурасининг 87-оятида “(У кунда) фақат Раҳмон наздида аҳд (изн) олган кишиларгина (гунохкор муминларни) шафоат қилишга эга бўлурлар”- дейилади.
Юқоридаги мулохазалар бу дунёда хеч кимнинг шафоатчиликни даъво килишга хаққи йўқлигини курсатади. Шу билан бирга, улардан Ф.Гюлен кандай юксак мақомни истаб қолганини ҳам англаш қийин эмас.
Нурчилар Ватан тушунчасини хам бутунлай инкор этадилар. Хусусан, Ф.Гюлен фикрича, “Бутун Ер юзи Аллохнинг мулки, уни бу меники, бу сеники, деб булиб олишга хеч кимнинг хаққи йўқ”.
Маълумки, купгина диний-экстремистик харакатлар “Ислом географик булинишларни тан олмайди”, “Фикр саёзлашиб борган сари одамлар уртасида Ватан, ватанпарварлик каби тушунчалар пайдо була бошлайди”, деган турли нотугри гояларни таргиб киладилар. Нурчиларнинг Ватан тушунчасининг инкор этиши эса уларнинг узаро хаммаслак эканини курсатади. Демак, Ватан тушунчасини инкор этиш, исломга эмас, балки динни байрок килиб олган экстремистик харакатларга, уларнинг рахнамолари карашларига хос хусусиятдир. Зеро, тарихга назар ташлар эканмиз, ислом дини таркалган худудлар вилоят, амирлик, улкаларга булинганининг гувохи буламиз. Пайгамбаримиз хаётлик даврларида хам шундай булган.
Хулафои рошидин Умар ибн Хаттоб эса мусулмон улкаларини вилоятларга булиш буйича ислохотларни амалга оширган эди. Минглаб сахобалар бу тадбирга гувох, булишган, лекин улардан хеч бири уни Куръон ва Пайгамбарнинг суннатига тугри келмаслигини айтмаган. Бу эса амалга оширилган тадбирнинг шариатга мувофиклигидан далолат килади.
Ислом маданияти ривожига бекиёс хисса кушган Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Лайс Самаркандий, Бурхониддин Маргиноний, Абул Муъин Насафий, Каффол Шоший каби буюк мутафаккирларимиз узларининг тахаллусларини киндик конлари тукилган юрт номи билан боглаганлар. Мазкур мисол хам мукаддас динимизда Ватанга булган муносабатнинг, инсон уз Ватанига кандай эхтиром билан караши лозимлигининг ёркин намунаси була олади.
Халкимизда “Ватанни севмок имондандир”, дейилиши бежиз эмас. Демак, инсон узи тугилиб усган юрти, ёр-дустлари ва якинлари билан богловчи Ватанини севиш, уни ардоклаш имон даражасига кутарилмокда. Ватанни химоялаш исломда фарзи айн
-   эркак ва аёлларга тенг бажариш зарур булган амал даражасига кутарилгани хам унинг нечоглик улуг ва мукаддаслигидан далолат беради. Модомики шундай экан, унга мухаббат куйиш, унинг равнаки йулида куч- гайрат сарфлаш барча килиши лозим булган вожиб амалдир.
Шундай экан юкоридаги фикрлар ислом асосларига зид булиш билан бир каторда кишиларда Ватан, ватанпарварлик туйгусини йук килиш ва уларни факат Ф.Гюленга итоаткорлик рухида тарбиялашга каратилганини кайд этиш лозим.
С.Нурсий томонидан яратилган ва харакат таянадиган “Рисолаи Нур” китоби асосида ишлаб чикилган махфий низомда кайд этилган “Ла илаха иллаллох, Мухаммадун расулуллох” калимасининг “Ла илаха иллаллох...” кисминигина айтиш жаннатга кириш учун кифоя килади”, - деган фикрлар эса нурчиларнинг ислом асосларини бузишда кай даражага етганликларнинг ёркин мисоли була олади.
Ушбу караш Куръондан кейинги иккинчи манба - Сунна (хадис)ни очикдан-очик инкор этишини англаш кийин эмас. Имоннинг калб ва тил билан тасдиклаш зарур булган етти шартидан бирортасини инкор килган киши мусулмон хисобланмаслигини инобатга оладиган булсак, юкоридаги ёндашувнинг асл мохияти ойдинлашади. Бунга Куръони каримнинг “Бакара” сурасининг 285-оятидаги муминларнинг “Аллохга, фаришталарига, китобларига ва пайгамбарларига бирортасини ажратмасдан (хаммасига)...” имон келтириши зарурлиги хамда “Нисо” сурасининг 150, 151-оятларидаги “...Аллох билан пайгамбарлари уртасини узишни хохловчилар, бирига ишонамиз, бирига ишонмаймиз, деб уртача йул тутувчилар...”, “ана ушалар хакикий кофирлар”, деган курсатмалар далил була олади.
Юкорида кайд этилган, тахлил килинган фикрлар “Нурчилик” харакатининг ислом асосларини бузиш йулида тизимли ва тадрижий фаолият олиб бораётганини курсатса, унинг экстремистик мохияти нафакат унинг гояларида, балки гаразли максадлар йўлида террорчи ва экстремистик ташкилотлар билан урнатган алокаларида хам куринади. Жумладан, айрим хорижий тахлилчилар маълумотларига кура, нурчилар “Бизнинг конимиз тукилса-да, ислом шарафи юксалсин!” деган шиорга амал киладиган, "Кулранг бурилар" (“Туркия миллий харакати жангари ёшлар жамоаси ташкилоти”, 1965 йилдан “Миллий харакат партияси”) билан мустахкам алокалар ўрнатган. Мамлакатда парокандаликни келтириб чикариш максадида “беманзил” террорчилик амалиётларини уюштириб, автобус, шахар транспорт бекатлари, кафе, ресторан ва жамоат жойларида портлашлар содир этган, куплаб сиёсатчи, олим ва журналистлар хаётига зомин булган “Кулранг бурилар” бугунги кунда хам жахон буйича 37 та харбий лагерга эгалик килиб келмокда.

1970 йилда асос солинган, Туркияни исломлаштириш гоясини илгари сурадиган “Милли Гюруш” (Миллий караш) харакати етакчиларидан Угусхан Аслтуркнинг “Жиходни тарк этган жамоа залолатга тушар, биз эса шу залолатда колдик, яна кайта иззат топишимиз учун барчамиз биргаликда жиход килишимиз керак. Аллохнинг амри шудир. Бадиуззамон хазратлари барчамизнинг устозимиз ва уни энг буюк миллатпарвар сифатида тан олишимиз керак”, деган сузлари эса С.Нурсий гояларининг бошка ташкилотлар учун хам харакат дастурига айланаётганини курсатади.
“Буюк Шарк ислом фронти” “жиҳодчи” ташкилоти рахбари Солих Мирзабек углунинг “Шуни аник айта оламанки, бугун бизнинг фронтимиз С.Нурсий ҳазратларининг орзулари руёбидир”, деган сузлари эса бундай хулосанинг уринли эканини тасдикдайди.
Нурчилар “Ислом шариатидан ташкарида булган конун-коидалар адолатсиз, шунинг учун хозирда дунёвий давлатларда жазо муддатини утаётган жиноятчилар айбсиз ва улар зулм остида”, деб хисоблайдилар. Бу каби гояларнинг мазмун-мохияти хакида гап кетар экан, энг аввало, улар “Хизбут-Тахрир ал-исломий” каби диний-экстремистик ташкилотларнинг “Бугунги турмушнинг ёмонлиги, мусулмонларнинг ночорлиги сабаби халифанинг йуклигида, биз халифаликни урнатсак, хаёт бутунлай узгаради. Бу - жиход”, - деган асоссиз чакирикларига мазмунан мос келишини таъкидлаш зарур. Бу "Нурчилик”нинг замонавий диний-экстремистик ташкилотлар билан хаммаслак эканини яна бир марта исботлайди.
Айни пайтда, юкоридаги каби карашлар нурчиларнинг мавжуд тузумга нисбатан норозилик кайфиятини уйготишдек гаразли максадлар йулида Хатто жиноятчи элементлар билан хам хамкорлик килишга тайёрлигини курсатади.


“Зулмат гирдоби” китобидан.
Найнаво жомеъ масжиди имоми Р.Омонов     

Qayd etilgan