So'rovnoma

SIZNINGCHA, FUTBOL BO'YICHA JAHON CHEMPIONATIDA QAYSI JAMOA CHEMPIONLIKNI QO'LGA KIRITADI?


BRAZILIYA
  5 (35.7%)
ITALIYA
  3 (21.4%)
GERMANIYA
  2 (14.3%)
GOLLANDIYA
  0 (0%)
ANGLIYA
  2 (14.3%)
ISPANIYA
  0 (0%)
CHEXIYA
  1 (7.1%)
ARGENTINA
  1 (7.1%)

Foydalanuvchilar ovoz berdi: 6



Jahon chempionati - 2006  ( 5935 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


muxbir  16 Iyun 2006, 17:23:03

Group A

Germany
Costa Rica
Poland
Ecuador

Group B

England
Paraguay
Trinidad and Tobago
Sweden

Group C

Argentina
Cфte d'Ivoire
Serbia and Montenegro
Netherlands

Group D

Mexico
Iran
Angola
Portugal

Group E

Italy
Ghana
USA
Czech Republic

Group F

Brazil
Croatia
Australia
Japan

Group G

France
Switzerland
Korea Republic
Togo

Group H

Spain
Ukraine
Tunisia
Saudi Arabia

Original post by Otabek

Mavzu arxivi

Qayd etilgan


AbdulAziz  07 Iyul 2006, 03:44:04

Final qatnashchisi Fransiyani kiritmabsiz-ku, Otabek ???

Qayd etilgan


Shoxjahon12  22 Noyabr 2006, 11:27:15


ЖЧ-2006 НИНГ СЕХРЛИ СОНЛАРИ


1 — аргентиналик Марсело Тробьяни жаҳон чемпионати ўйинларида шунча дақиқа ўйнаган.

2 та жамоа жаҳон чемпионатида тўртинчи марта чемпион бўлиши мумкин. Булар 1954, 1974, 1990 йилларда чемпион бўлган Германия ва 1934, 1938 ва 1982 йилларда чемпионликни қўлга киритган Италиядир.

5 нафар ўйинчи франциялик ҳакам Жоэл Кинью томонидан 1986-1994 йиллардаги чемпионатларда майдондан четлаштирилган. Кинью — жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг «шафқатсиз» ҳакамдир.

5 — жаҳон чемпионатида битта ўйинчи бир ўйинда энг кўп бўлиб шунча гол киритган. 1994 йилда Россия терма жамоаси ҳужумчиси Олег Саленко Камерун терма жамоаси дарвозасига 5 та тўп киритган.

12 та шаҳарда жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилади. Булар: Берлин, Мюнхен, Лейпциг, Кайзерслаутерн, Гельзенкирхен, Ганновер, Франкфурт-Майн, Кёльн, Штутгарт, Дортмунд, Нюрнберг ва Гамбург

12 — энг голларга бой жаҳон чемпионати ўйинида шунча гол киритилган. 1954 йилда чорак финалда Австрия терма жамоаси Швейцарияни 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган.

13 — 1958 йилги жаҳон чемпионатида француз Жюст Фонтэн мана шунча гол киритган.

14 — жаҳон чемпионатларида немис Герд Мюллер шунча тўп муаллифи бўлган. Унинг рекордини 12 та гол муаллифи бўлган Роналдо янгилаши мумкин.

14 — ЖЧ-2006 саралаш учрашувларида мексикалик Харед Богетти шунча гол киритиб. Саралаш учрашувларининг энг сермаҳсул ўйинчисига айланди.

15 — Германиядаги жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкорлари шунчани ташкил этади.

17 марта жаҳон чемпионати ўтказилган бўлиб, фақатгина Бразилия терма жамоаси уларнинг барчасида иштирок этган.

23 мамлакатдан келган 23 нафар ҳакам чемпионат ўйинларини бошқаришади.

31 — жаҳон чемпионати шунча кун давом этади. У 9 июн куни Мюнхенда бошланади ва 9 июлда Берлинда ниҳоясига етади.

32 та жамоа бу йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

64 — Германиядаги жаҳон чемпионатида шунча ўйин ўтказилади.

67 — Мексика терма жамоаси ЖЧ-2006 саралаш баҳсларида рақиблари дарвозасига ана шунча гол киритган. 84 — Оливер Кан Германия терма жамоаси таркибида шунча учрашувда иштирок этган.

103 марта ҳакамлар ЖЧ-2006 саралаш ўйинларида қизил карточка кўрсатишган.

194 та жамоа ЖЧ-2006 саралаш ўйинларида иштирок этди.

300 нафар томошабин 1930 йилги жаҳон чемпионатида Руминия ва Перу ўртасидаги учрашувни томоша қилгани келган.

517 дақиқа давомида 1990 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси дарвозабони Вальтер Дзенга ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.

600 евро — бу жаҳон чемпионати учрашувини томоша қилиш учун энг қиммат чиптанинг нархи.

736 нафар ўйинчи жаҳон чемпионатида иштирок этади.

15 000 нафар кўнгилли жаҳон чемпионати давомида стадионлар, матбуот марказлари ва кўчаларда фаолият юритишади.

199 850 нафар томошабин 1950 йилги жаҳон чемпионати финалида Бразилиянинг ўз майдонида («Маракана») Уругвайдан 1:2 ҳисобида енгилишига гувоҳ бўлишган.

300 000 евродан Германия терма жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишса олишади. 1974 йилги ғалабаси учун ҳар бир немис футболчиси 18 минг марка ва "Фольксваген" автомобили олган.

1 000 000 нафар меҳмон келишини чемпионат ташкилотчилари кутишмоқда.

3 370 000 нафар ишқибоз ЖЧ-2006 ўйинларини стадионларда кўришлари кутилмоқда.

15 600 000 евро — ЖЧ-2006 ютуқ жамғармаси ана шунчани ташкил этади. Илк жаҳон чемпионати 1930 йилда Уругвайда ўтказилган. Унда 13 та жамоа қатнашиб, Уругвай ғолиб бўлган. Ёпиқ стадионда илк марта ўтказилган учрашув Швейцария ва АҚШ терма жамоалари ўртасида ўтказилган. Бу учрашув 1994 йилги жаҳон чемпионатида Детройтдаги "Понтиак Сильвердоум" стадионида бўлиб ўтган. Икки киши ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган. 1958 ва 1962 йилги чемпионатларда Бразилия терма жамоаси футболчиси Марио Загало жаҳон чемпиони бўлган. 1970 йили эса терма жамоа мураббийи сифатида ғалабани қўлга киритган. Франц Беккенбауэр 1974 йили жаҳон чемпионига айланган, 1990 йили эса мураббий сифатида ушбу муваффақиятини такрорлаган. Ўтказилган 17 та жаҳон чемпионатининг олтитасида мезбонлар чемпионликни қўлга киритишган (Уругвай — 1930, Италия - 1934, Англия -1966, Германия - 1974, Аргентина - 1978 ва Франция - 1998). Албер Роже Милла 1994 йилда Камерун терма жамоаси таркибида Россия терма жамоасига қарши майдонга тушганида 42 ёшга кирганди. 1994 йилда Норманн Уайтсайд 17 ёшида Шимолий Ирландия терма жамоаси сафида Югославия термасига қарши майдонга тушган.

Дилшодбек Асқаров тайёрлади.

Qayd etilgan