ЕВРО-2008. А-ГУРУҲИ: ТУРКИЯ ЧЕХИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИНИ УЙИГА РАВОНА ҚИЛДИ!
Ниҳоят, кеча Европа чемпионатининг учинчи тур учрашувларига ҳам якун ясалди. “А” -гуруҳидан ўрин эгаллаган жамоалар ўзаро куч синашишди. Таъқидлаб ўтиш лозимки, хамманинг нигоҳи Туркия ҳамда Чехия терма жамоалари учрашувига қаратилган эди. Учрашувниннг 34 дақиқасида Чехияликлар ҳисобни очишди, Ян Қоллер боши билан Демирел қўриқлаётган дарвозасини ишғол этди. Иккала терма жамоалар ушбу ҳисоб билан танффусга чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасига келиб, Чехияликлар навбатдаги тўпни киритишди, бу сафар Плашил тўпга муаллифлик қилди. Ушбу голдан кейин Турклар бутун майдон бўйлаб ҳужумга отлана бошлашди. Ўйиннинг 75 дақиқасида Туран хисобни қисқартиришга эришди. 87 дақиқада Нихат мувозанантни тиклаган бўлса, 89 дақиқада яна ўша Нихат Петр Чеҳ қўриқлаётган дарвозага учинчи тўпни жойлаб қўйди. Шундай қилиб, Туркия мохарат кўрсатиб, Чехия терма жамоасини уйига равони қилди.
Турция – Чехия – 3:2 (0:1)Голлар: Коллер, 34 – 0:1, Плашил, 62 – 0:2, Туран, 75 – 1:2, Нихат, 87 – 2:2, Нихат, 89 – 3:2.
Турция: Демирел, Четин, Балта, Топал (Казим-Ричардс, 57), Аурелио, Нихат, Шентюрк (Сарыоглу, 46), Гюнгер (Эмре Ашик, 63), Туран, Шанли, Алтынтоп.
Чехия: Чех, Грыгера, Полак, Галасек, Янкуловски, Сьонко (Влчек, 84), Коллер, Матейовски (Яролим, 39), Плашил (Кадлец, 80), Уйфалуши, Розегнал.
Огоҳлантиришлар: Топал, 6, Аурелио, 10, Туран, 65, Ашик, 73 – Галасек, 80, Уйфалуши, 90, Барош, 90.
Бош ҳакам: Петер Фрейдфельд (Швеция).
13 июнь. "Стад-де-Женев" (Женева, Швейцария).
“А” – Гуруҳининг иккинчи беллашуви Швейцария ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасида кечди. Айтиш жоизки, ушбу учрашув иккала терма жамоага ҳам хеч қандай аҳамият касб этмасди. Португалияликлар ўтган турда Чехия терма жамоасини мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилиб улгирган бўлса, Швейцария терма жамоаси эса Туркия термасига мағлуб бўлиб, кейинги босқичга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди. Учрашувнинг биринчи бўлими нурсиз дуранг билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 72 ва 83 дақиқасида Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Якин дублга эришиб, Швейцария терма жамоасига аҳамиятсиз учрашувда ғалаба келтирди.
Швейцария - Португалия - 2:0 (0:0)Голлар: Якин, 72 - 1:0; Якин, 83 - 2:0 (пенальти).
Швейцария: Цубербюлер – Лихтштайнер (Грихтинг, 83), Мюллер (капитан), Сендерос, Маньин - Желсон Фернандес, Инлер – Бехрами, Фонлантен (Барнетта, 60) - Хакан Якин (Кабаньяс, 85), Дердийок.
Португалия: Рикарду - Мигел, Пепе, Алвеш, Феррейра (Рибейру, 41) - Мейра (капитан), Велозу (Жоау Моутиньо, 71), Мейрелеш – Куарежма, Поштига (Угу Алмейда, 74), Нани.
Огоҳлантиришлар: Якин, 27, Фонлантен, 38, Барнетта, 82, Фернандес, 90 – Феррейра, 29, Рибейру, 64, Мейра, 78, Мигел, 82.
Бош ҳакам: Конрад Плауц (Навис, Австрия).
15 июнь. "Санкт-Якоб Парк" (Базель, Швейцария).
Манба:
http://euro-futbol.ucoz.ru