Muallif Mavzu: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi  ( 85740 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

nematillo

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 4
  • Jins: Erkak
    • Jonlimp3.uz
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #75 : 15 Aprel 2012, 18:51:12 »
Assalomu alaykum forum  Administrator va moderatorlari
Avvalambor men bu forumga kirganimdan hursandman  sizlar kiritayotgan hamma mavzular juda zo'r
Ota-Ona haqida so'z ketarkan Ular biz uchun ulug' insonlardir.....
Dunyoda meni eng yaqin do'stim Ota-Onamdur....

Abdulhafizaka

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 707
  • -oldi: 965
  • Xabarlar: 587
  • Jins: Erkak
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #76 : 12 Iyul 2012, 11:03:20 »
 :asl3: Азиз форимдошлар Мени ушбу постим нафақат форумдаги балки ушбу постни Ñžқийдиган барча йигитларга аталган. Мен Ñžғил сифатида дадамнинг мендаги ҳаққини қачонки ота бўлгач аниқроғи Ñžғлимни ўз қўлларим билан тупроққа қўйгач тушуниб етдим. 2007 йил кузда 5 ойли Ñžғлим Мухаммад Амин қаттиқ касал бўлиб қолди ва шифокорларнинг 5 кунлик харакатлари самара бермади, ўша кунлари мен ва аёлим устда турар эканмиз ота оналаримиз учун фарзанд нақадар азиз эканлиги керак бўлса жондан кечиб бўлсахам уларни соғайиши хақида ўйлашини тушуниб етдик. Беихтиёр хаёлимга Бобурмирзонинг катта Ñžғли Хумоюнмирзо билан ўртасидаги воқеа ёдимга тушди шунда 5 ойлик Ñžғлим учун ўзим хам шунга тайёр эдим ўзимнинг орзу хавасим соғлигим ишим хатто ота онамни хам унутган эдим айниқса сўнги минутларда аёлимни эхтиёт қилиш учун ўзимни қанча тийсам хам иложи бўлмади ва ташқарига чиқиб йиғладим ва Аллохга қаттиқ илтижолар қилдим. Лекин Аллохнинг тақдири экан фарзандимиз жаннатга қайтди. Онамнинг айтишича ўзим хам 11 ойлигимда қаттиқ бетоб бўлган эканман хатто мени кўриб онам хушидан кетган экан дўхтирлар мен қолиб онамга югуришиб қолган экан, ўшанда дадам қандай ахволга тушганини мен жуда яхши биламан аммо онамнинг ахволи менга қоронғу чунки мен буни шахсан бошдан кечирмадим лекин аёлимнинг ахволини кўриб турдим яна Пайғамбаримиз (САВ) нинг машхур 3 марта онанга кейин отанга беган хадисларига кўра мендан уч хисса кўпроқ фарзандимнинг онаси қийналганини тушуниб этдим. Эй Ñžғилбола сен отанг учун хеч ўйланмай иккиланмай жондан кеча оласанми, ота онанг учунку сенинг жонинг эмас омонлигинг керак!
  Ð‘из томонда бир оқсоқол бўлган экан бир куни бир кишини чақириб Ñžғлим олдига бориб даданга пул керак экан мени жўнатди деб айт депти, халиги одам қайтиб келиб мана Ñžғлингиз 5 сўм (воқеа совет даврида бўлган) бериб юборди дебти шунда отахон бор пули эканми деб сўраса йўк чўнтагидан анча пул олиб ичидан 5 сўм олиб берди деса отахон халиги одамга отаси 5 сўм эканда  Ð¿ÑƒÐ» сенга қолаверсин менга пул керак эмас деган экан. Хақиқий тарбияли Ñžғил нима қилар эди, (сиз бораверинг хабар учун рахмат ўзим хозир дадам олдига бораман) ёки (мана бу чўнтагимдаги бор пул сиз буни олиб бориб беринг мен яна хабар оламан) шунга қодир эмасми Ñžғил ота учун.
  Ð¥Ð°Ñ€ бир Ñžғил ота қадрига етиши учун бир фарзандни тупроққа қўйиши керакми ёки онанинг фарзанд учун чеккан азобини билиш учунчи?
Abadiy hayot haqida ko'p oyladim va chorasini topdim; Huddi mayin tong shabbodasi kabi hammaga barobar sahiylik bilan yahshilik qilish kerak ekan!

Sayyid90

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 9
  • -oldi: 100
  • Xabarlar: 408
  • Jins: Erkak
  • Bu dunyo arzimas fido bo'lishga,bandasan urinma hudo bo'lishga,har neki Allohdan demak,shohmisan tayyor tur gado bo'lishga.
    • wapsayt.uz.gp
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #77 : 15 Iyul 2012, 12:04:12 »
Har kimni boshiga tushsa biladi,ungacha u holatni anglab yetmaydi.

Aqoid

  • Bas, (ey insonlar va jinlar) Parvardigoringizning qaysi ne'matlarini yolg'on deya olursizlar?!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 315
  • -oldi: 1934
  • Xabarlar: 1529
  • Jins: Erkak
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #78 : 15 Iyul 2012, 13:14:17 »
Ming urinsak ham baribir farzandlarimizga mehrimiz ko'proq bo'ladi. Chunki otamiz Odam (a.s) ning otalari bo'lmagan. Mehr pastga qarab bo'ladi.
Otaning mehri onanikidan ortiq bo'lsa bo'ladiki, kam bo'lmaydi. Faqat oshkora bo'lmaydi.
Tavofi baytul Halil kori osonast
Tavofi baytul Jalil kori mardonast

Secret

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 309
  • -oldi: 673
  • Xabarlar: 311
  • Jins: Ayol
  • Tavba - 129
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #79 : 24 Avgust 2012, 07:02:28 »

  Ота-она меҳмондир

 ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ таолога энг суюкли ишлардан бири ота-онага итоат этиш, уларга меҳÑ€-шафқатли бўлишдир.

«Ð‘из инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр килгин! Қайтиш Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон, 14).

Ота-она олдида секин, паст овозда, одоб билан сўзлаш керак. Заруратдан ортиқча гап айтилмайди. Уларнинг исмларини айтиб чақириш мумкин эмас. Қўполлик билан кўнгилларини оғритиш, назарларидан қолиш катта гуноҳлардан саналади. Кўча-кўйда ота-онадан илгари юриш, овқатга улардан олдин қўл узатиш, олдиларида ёнбошлаб олиш одобсизликдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ð Ð°Ð±Ð±Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð·, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) Ñ‘қимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода): “Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” де» (Исро, 23–24).

Демак, ота-она қарилик ёшига етганида уларга янада шафқатли бўлиш зарур. Кексаларнинг кўнгли худди боланикидай бўлиб қолади. Бундай ҳолатларда имкон борича уларнинг кўнглини оғритмасдан хоҳишларини бажариш, панд-насиҳат қилишса, асло малол олмаслик керак.

Қайси хонадонда ота-она ёки улардан бири тирик бўлса, ўша оиладаги фарзандлар бахтлидир. Чунки уларда кўпроқ савобга эришиб қолиш имконияти бор. Ота-онани тириклигида қадрига етиб, иззат-ҳурматини жойига қўйганга нима етсин.

Умуман, кексаларимиз борлиги бизнинг катта давлатимиз. Улар гўё уйларимизнинг фаришталари. Кўпни кўрган бува-бувилар ёш оилалар учун ибрат мактаби. Улар набираларининг таълим-тарбиясини, одоб-аҳлоқини назорат қилиб, ҳаётий тажрибалари асосида Ñ‚Ñžғри йўл кўрсатади.

Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг фарзандлар устидаги ҳақлари тугамайди. Васиятларини адо этиш, ҳақларига доим дуода бўлиш фарзандлар бурчидир. Уларнинг қариндошлик алоқаларини давом эттириш, таниган-билган тенгқурларини йўқлаш, меҳмонга чақириш нур устига нур бўлади.

Расулуллоҳ ҳузурларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ вафотларидан кейин ҳам ота-онамга яхшилик қила оламанми?” деб сўради. У зот : “Ҳа, тўрт иш бор, уларни бажарсанг, ота-онангга яхшилик қилган бўласан: улар ҳаққига дуо қилиш, гуноҳларини кечишини Аллоҳдан сўраш, уларнинг насиҳат ва шаръий васиятларини бажариш, дўст-биродарларини иззат-икром қилиш ва ота-она тарафидан бўладиган қариндошликни давом эттириш”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).

Халқ орасида, ота-она меҳмондир, деган ибратли сўз бор. ВақÑ‚ ғанимат, азиз меҳмонларингизнинг яхши дуоларини олиб қолишга улгуринг. Уларга нима қилсангиз, эртага фарзандингиздан қайтади. Бу ҳақиқатга ҳаётда кўп гувоҳ бўлганмиз...    oilam.uz   
Sukutingdan afzalroq biror narsa aytishga qodir bo'lmaguningcha sukut saqla

Abdulhafizaka

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 707
  • -oldi: 965
  • Xabarlar: 587
  • Jins: Erkak
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #80 : 29 Sentyabr 2012, 11:00:51 »
 :asl3:
Манабу мақола жуда таъсирли мақола экан Ñžқиб қалбим ларзага келди ва сизларга хам илиндим:
Тириклар «қабристони»
 ÐžÐ¸Ð»Ð°Ð½Ð¸Ð½Ð³ тўнғичи Ñžғил туғилди, куёвнинг шодлиги дунёларга сиғмайди, келинчакнинг қувончи куёвникидан ортиқ. Гўё уларнинг уйида мўъжиза кўз очган-у, икки юрак унинг мафтунига айланган...
 
 Ð‘у дунёда вақÑ‚ деб аталмиш олий ҳакам бор. ВақÑ‚ бу келин-куёвнинг ҳам аввал дунёқарашига, кейин туйғуларига, сўнг эса чеҳрасига ўз таъсирини кўрсатиб улгурди. Энди улар бир-бирига боқиб тўймайдиган, бир-бирини бир кун кўрмаса туролмайдиган, бир-бирига парвона келин-куёв эмас, уч Ñžғилу икки қизнинг меҳнаткаш, заҳматкаш ота-онаси эдилар...
 
 «Ð‘олаларим кам-кўстсиз яшаши керак! Мен шундай ният қилганман» – отанинг ягона мақсади эди бу.
 
 «Ð¤Ð°Ñ€Ð·Ð°Ð½Ð´Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð¼ элнинг олди одамлари бўлиши керак! Мен шуни орзу қилганман» – онанинг биргина истаги эди бу.
 
 ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ билгувчи, эшитгувчи ва ниятларга етказгувчидир, бу ота-онанинг мақсадини ҳам бажо айлади. Болалар кам-кўстсиз яшаб, ўйнаб-кулиб улғайдилар. Ота-оналарининг саъй-ҳаракатлари, меҳнату заҳматлари билан элнинг олди одамлари бўлиб етишдилар. Бирлари раҳбар бўлдилар, бирлари тадбиркор. Ҳеч бирлари етишмовчилик нималигини билмайдилар, эшикларини ел очиб, ел ёпади.
 
  Меҳнатда қадди букилган ота-она: «ÐÐ¸ÑÑ‚ларимизга етдик, Худога шукр», деб фарзандлари дуосида, етти қават кўрпачада иззат кўриб яшашни орзулаган эдилар. Аммо... болалари уларга меҳрнинг соғинчини тортиқ қилишди. Бу ота-она беш фарзандни боқиб эди, айни кунда беш амалдор-у тадбиркор Ñžғил-қиз бир ота, бир онани боқолмади. Аввал санаторийма-санаторий сарсон бўлган ота-она эндиликда «Қариялар уйи» деб аталган совуқ сукунатли даргоҳдан қўним топишди. Беш болали ота-онага давлат ғамхўр бўлди. Шифокорлар Ñžғил бўлди, ҳамширалар қиз бўлди. Ота-она болаларига илм ўрганишни, одамларга бошлиқ бўлишни, яхши пул топишни ўргатишган экан-у, одамийлик, оқибат, дину диёнатни ўргатишолмаган, Ñ‚Ñžғрироғи, бунга эътибор беришмаган экан. Мана энди меҳÑ€ қўмсаб, қуриб бораётган икки дарахтдек бир-бирларига суяниб яшашяпти...
 
 Ð‘у айни ҳаётдан олинган воқеа. Афсуски, ҳаётнинг бундан бешбаттар ғамгин «ҳикоя»Ð»Ð°Ñ€Ð¸ бор.
 
 *  *  *
 
 «Қариялар уйи»... Сиз ҳеч борганмисиз у ерга? Йўқ-йўқ, шунчаки, йўлингиз тушибми, ёки бирор-бир иш юзасиданми?.. Гўё тириклар қабристони бу жой. Бу ерда биров сидқидилдан кулмайди, ҳазил-ҳузул йўқ. Бу ерда ҳеч кимдан ҳеч кимнинг ортиқ жойи ҳам йўқ. Ҳамманинг мақоми тенг: меҳÑ€ бериб, меҳÑ€ кўрмаганлар, ўз жигарларидан жигари қон бўлганлар...
 
 Ð¡Ð¾Ð²Ñƒқ сукунат чўмган бинога кириб борамиз. Ҳаммаёқ тоза-озода, дарахт ва токларнинг япроқлари ерга тангадек офтоб туширмайди. Узун йўлакларнинг икки четида барқ уриб очилиб турган анвойи атиргуллар муаттар ифор таратади. Бироқ қанча завқланишга уринмайлик, бу ернинг сўлимлилиги маҳзун. Бу жой номининг ўзиёқ кўнгилга маъюслик қўндиради. Бу маконда кексайганида одамийлик туйғуларига эҳтиёжманд бўлиб қолган, фарзандлари ташлаб кетган одамлар яшайди. Шундай экан, бу ерда кўнгил қандай завқлансин?!
 
 ÐšÐ°Ñ‚та ҳамшира ҳамроҳлигида бу ерда яшовчиларнинг хоналарини, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирамиз. Ҳеч қандай камчилик йўқ. Ўз уйларидан зиёдаки, кам эмас. Ҳеч нарсага зориқишмайди, ҳеч нимага муҳтожлик йўқ. Бироқ... кексаларнинг нигоҳлари дераза ортига қадалган. Кутиш ва интиқликдан толган қароқлари СОҒИНЧга айланган. Ёшлигида боласи учун ўзини ўтга-чўққа урган, кексайганида ўз уйига сиғдирилмаган қарияларнинг маъюс кўзларига, сўлғин чеҳраларига боқиш оғир...
 
 ÐÐ¹Ñ€Ð¸Ð¼ чолу кампирлар бу ерга бирга келишган экан. Уларнинг бир-бирларини жон қадар авайлашларини, қалтироқ қўллари билан бир-бирларини суяшларини кўриб, юрагинг эзилади.
 
 Ð˜Ð»Ð³Ð°Ñ€Ð¸Ð»Ð°Ñ€Ð¸ «Қариялар уйи»Ð´Ð° фақат бошқа миллат кишиларини тасаввур этардик. Бу ерга келиб, ўз уйига сиғмаганларнинг аксарияти ўзимизнинг болажон ўзбекларимиз эканини кўриб, ёмон эзилдик. Дунёда ҳеч бир халқ биз ўзбекларчалик фарзандига меҳрибон ва ғамхўр бўлолмайди. Лекин нега айрим фарзандларимиз бу меҳрга аблаҳлик билан, бағритошлик билан жавоб қайтаряптилар экан?   
 
 ...Йўқ, у ердаги отахону онахонларни суҳбатга тортмадик. Бу уларнинг ярасини тирнаш билан баробар бўларди. Биз шу даргоҳдаги кексаларга меҳÑ€-мурувват кўрсатиб, уларга ўз фарзанди дариғ тутган меҳÑ€-муҳаббатни улашувчи, мурувват уйининг чин маънодаги меҳÑ€ фаришталари – ҳамшираю шифокорларни суҳбатга жалб этдик.
 
 â€“ Мана бу хонада яшайдиган онахоннинг иккита Ñžғиллари бор экан. Айтишларича, иккинчи Ñžғилларига ҳомиладор бўлганларида турмуш ўртоқлари вафот этган экан. «ÐŽÑˆÐ°Ð½Ð´Ð° йигирма бир ёшда эдим», дейдилар. Болаларини ўйлаб, иккинчи бора турмуш қурмабдилар. ÐŽғилларига умрларини бағишлаганлар, минг машаққатлар билан Ñžқитиб, уйли-жойли қилганлар. Мана энди кексайганида бу онахон ҳам болаларининг дийдорига зор бўлиб ўтирибдилар, – дейди бизга ҳамроҳлик қилган ҳамшира. Онахонни кузатаман, чеҳрасига мунг ин қурган. Қароқларида ғам чўкиб қолган.
 
 â€“ Нима, Ñžғиллари, келинлари уйга сиғдиришмабдими? – сўрайман ҳамроҳимдан.
 
 â€“ Қайдам... Онахонни олиб келган кичик Ñžғиллари: «Ð­Ñ€-хотин хорижга ишлагани кетяпмиз. Акам ҳам оиласи билан ўша ерда. Уйда бир ўзлари қийналиб қоладилар», деганди. ÐŽғилнинг кетганига ҳам мана икки йил бўлди. Онахондан на биров хабар олади, на олиб кетади. Онахон ҳеч кимга қўшилмайдилар. Бир нуқтага тикилган кўйи, жим ўтираверадилар...
 
 ÐŽÐ·Ð¸Ð¼Ñ‡Ð° нобакор Ñžғилларни минг бир қиёфада тасаввур қиламан. Онанинг илҳақ нигоҳлари юрагимни вайрон қилади. Коридор бўйлаб бошқа хоналарни кўздан кечирамиз. Турфа кишилар, турфа тақдирлар... Бировини хасталиги учун бу ерга келтиришган, бирини ҳеч кими бўлмагани учун. Кимнингдир келини сиғдирмаган, яна бировининг уйига куёв эга чиққан... Барининг кўксида оғир бир дард бор. Уларнинг пойига дунёларни нисор этсангиз-да, парво қилишмайди. Қўй сўйиб меҳмон қилсангиз ҳам, пойларига атласу кимхоб тўшасангиз ҳам татимайди. Барининг кўзлари кўчага қадалган – фарзандларини, набираларини кутишади.
 
 ...Қаердадир қайнонаси Ñ‘ қайнотасини ўз уйига сиғдирмаган, дуосини олишга интилмаган келин, ўзи ҳам фарзанд ўстираётганини, эрта-индин эрининг ота-онасига қилганлари ўзига қайтишини, дунё деворига нима отса, кун келиб ўзига тегишини англамаган ҳолда, уйининг фаришталаридан «қутулганига» хурсанд яшаяпти.
 
 Қаердадир тўрт кунлик дунёда ялло қилиб юрган Ñžғил топган зару зеварларига қувониб, отаси ёки онасини етти ётлар қарамоғига ташлаб қўйгани ҳам эсида йўқ, барака топаман деб хомтама бўлиб юрибди. Эҳтимол, уларга ҳам Аллоҳ бир кун инсоф берар. Эҳтимол улар ҳам бир кун тавбага эгилиб қоларлар. Аммо... «Ð¢Ð¾ отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сани», деганлар шоҳ Машраб. Ана ўшанда бу нобакорлар кимдан ва қайдан розилик тиларкинлар? Ота-оналарининг қабр тупроқлариданми? Ёки уларнинг «Ñ‚ириклар қабристони» омборхонасида қолган кийим-кечаклариданми? Ёки дили қон бўлиб ўтган оталар, оналарнинг арвоҳларини ҳам безовта қилармикинлар, уларнинг руҳларини ҳам тинч қўймасмикинлар?..
 
 Ð‘емеҳÑ€, бағритош, юзсиз фарзанд боққандан кўра ит боққан афзалми, дейман. Ҳарқалай, итда вафо бор-да...
Умида Азиз
Манба: www.ovoza.com
Abadiy hayot haqida ko'p oyladim va chorasini topdim; Huddi mayin tong shabbodasi kabi hammaga barobar sahiylik bilan yahshilik qilish kerak ekan!

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #81 : 22 Noyabr 2012, 16:13:05 »
Она ҳақида...

 

1 ёшга кирганингизда у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қўйганингизда у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизни кийдирган, чиройли ва тоза кийимларини чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни Ñžқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса, эвазига совғалар сўрардингиз.

25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «Ð°Ñ€Ð°Ð»Ð°ÑˆÐ¼Ð°Ð½Ð³, ўзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.
ВақÑ‚ оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳÑ€ кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг... Ахир «Ð–аннат оналар оёғи остидадир...»
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Онамдан бир кўзи йўқлиги учун нафратланар эдим. Чунки унинг бу ҳолати сабабли кўпинча ноқулай ҳолатларга тушар эдим.
Онам мактабимизда ошпазлик қилар ва оиламизнинг тирикчилигига ўз ҳиссасини қўшар эди.
Бошланғич синфда Ñžқиётган пайтимда онам бир куни менга тасалли бериш учун келди. Жуда ҳам ноқулай ҳолатда қолдим... Онам қандай қилиб бу ишга қўл урди?!,– дея аччиқландим ва билмаганликка олсам–да,
онамга нафрат билан хўмрайиб қўйдим...
Кунларнинг бирида Ñžқувчилардан бири: Онангнинг кўзи битта экан–а?!,– деб қолса бўладими?! Бу гапдан кейин одамларнинг кўзидан олисларда, кўринмай яшашни орзу қилдим. Шу боис келгуси куни онамга дуч келиб: Одамлар ичида мени масхара қилдинг! Ўлиб кетсанг бўлмасмиди?!,– дедим.
Онам бирон нарса демади. Аччиқланганим сабабли гапларимни юракдан айтган, онамга қаттиқ тегишини билмаган ва оқибатини ўйламаган эдим. Бу гапларни айтиб, турган жойимдан тезлик билан узоқлашдим.
... Орадан йиллар ўтди. Мактабни аъло баҳолар билан битириб, Сингапурда билим олиш ҳуқуқини қўлга киритдим.
Сингапурга кетдим ва Ñžқиб юрган чоғларимда уйландим. Уй сотиб олдим ва фарзандлар орттирдим. Қисқаси, оилавий ҳаётимдан бахтиёр эдим.
Бироқ, кунларнинг бирида мени кўриш учун онам кириб келди. Чунки у, мени йиллар давомида, набиралирини эса ҳеч ҳам кўрмаган эди. Дарвоза олдида лол бўлиб туриб қолдим. Фарзандларим онамнинг кўринишидан кулишар эди. Беихтиёр онамга: Болаларимни қўрқитиш учун журъатни қаердан олдинг! Чиқ!,– дея ўшқирдим. Онам хотиржамлик билан: Узр! Адресни адаштирдим шекилли!,– деди–да, орқасига унсиз қайтиб кетди. Шу кетгани бўйича мени қайта сўроқламади.
Кунларнинг бирида битирган мактабимнинг маъмуриятидан мактуб келди. Улар мактабни битирган Ñžқувчиларнинг оилаларига кеча уюштиришибди. Рафиқамга ёлғон гапириб, иш юзасидан сафарга чиқаётганимни айтдим.
... Мактабдаги кеча тугагач ёшлигим ўтган эски уйимизни кўргим келди ва унга бордим.
Шундагина қўшниларнинг оғзидан онамнинг вафот этганини ўргандим. Онамнинг ўлганини эшитиб ҳам, кўзларимдан бирон ёш оқизмадим.
Қўшнилар қўлимга онамдан қолган бир мактубни узатишди. Уни очиб Ñžқидим:
– ÐŽғлим! Жигарбандим, Сингапурдаги уйингга борганим ва фарзандларингни қўрқитганим учун мени кечир! Сенинг бу ерга келишингни эшитиб севиндим. Чунки сени кутиб олиш учун ётган ётоғимдан қўзғалишга мадорим йўқ.
Сени ҳаётинг давомида кўп марта қийин ҳолатга солиб қўйганим учун узр сўрайман. Биласанми, ёшлик чоғингда автоҳалокатга учраб бир кўзингдан айрилган эдинг. Ҳар бир мушфиқ она сингари мен ҳам сенинг бир кўз билан ўсишингга тоқат қила олмадим ва ҳеч тараддудланмай битта кўзимни бердим! Сенинг бу оламни менинг кўзларим билан кўрганингни кўрган пайтимда нақадар севинганимни билсанг эди! ...
Сенга севгиларим билан ...
Онанг ...

Facebookdagi do'stlarning sahifalaridan olindi. Muallifini topa bilmadim.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Abdulhafizaka

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 707
  • -oldi: 965
  • Xabarlar: 587
  • Jins: Erkak
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #83 : 15 Fevral 2013, 21:54:48 »
 :asl3:
АбдулАзиз мен тўғриси мақолани ўқиб жуда таъсирландим, яқинда бир мақола ўқигандим Хидоят журналидами аниқ эсимда йўқ, хуллас айни шу воқеага ўхшаш воқеа, Она ўз фарзанди учун ўзининг қулоқларини берган эди ўша воқеада айтилишича она ўзининг боласи учун қулоқларини берган экан бу сирни ота умрининг сўнги дақиқаларини яшаётиб ўғлига айтиб берган экан. Бугун ишхонада ўтирсам бир қирқ-қирқбеш ёш атрофидаги киши олдимга қулоғи оғирлар учун эшитиш мосламасини таъмирлаб беришимни илтимос қилиб келди, мен бундай мосламани таъмирлай олмаслигимни чунки бунга менда хечқандай эхтиёт қисм хам билим хам йўқлигини айтиб узр сўрадим, шунда халиги киши менга - Онам мени топиб олган қачон қараса менга айтади худди бошқа бала туғмагандай бўлмаса тўққиз ака укамиз яна опам хам бор қачон қарама мени чақргани чақирган, энди йигирма чақиримга бориб мутахасисига кўрсатиш керак деб ғудраниб қолди. Қаранг бечора Она шунча бола туғиб, бутун куч қувватини шу болаларга сарфлаб энди қариб қулоқдан қолиб эхтиёжи тушганда битта дасёрга етишолмаса. Тўғриси халиги гапларни эшитиб боласи учун ўз қулоқларидан воз кечган она хақидаги хикояни эслаб роса ачиниб кетдим, шу мослама нари борса ўттиз-ўтиз бешминг туради, мана онажон бузилса янгисини ишлатинг деб уч-тўртта запсакаси билан обориб бермайдими. Эссиз ўнта бола ... 
Abadiy hayot haqida ko'p oyladim va chorasini topdim; Huddi mayin tong shabbodasi kabi hammaga barobar sahiylik bilan yahshilik qilish kerak ekan!

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 282
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #84 : 30 Aprel 2015, 07:13:30 »
ОТАНГНИ ХОР ҚИЛСАНГ...
   Ҳозиргина бир танишимдан бир ўтган воқеани эшитиб, дарҳол бу ҳақда мақола ёзиш керак деган хулосага келдим. У шундай айтади:
   “Бундан етти-саккиз йил бурун бир одамнинг уйига хизматга бордик. Хонадон соҳиби чиқиб бизга шу рўпарамиздаги уйни бузиб, ўрнига пастакроқ қилиб уй солиб беришимизни тушунтирди. Шу маҳал унинг хотини ичкаридан чиқиб қолди ва шанғиллай бошлади:
-   Кароче, гап бундай! Чолга бу уй баландлик қиляпти. Ҳожатга чиқаман деб баръердан тушгунча улгурмай қолади. Ҳамма ёқни расво қилиб ташлаяпти. Шунинг учун буни бузиб ташлайсизлар! Ўрнига бу чолга пастак қилиб уй солиб берасизлар!
Унинг эри раҳбарга итоакор ходимдек индамай тураверди. Мен ҳайрон бўлиб эркакдан сўрадим:
-   Нима, сиз ичкуёвмисиз?
-   Йўқ, – хижолат бўлиб жавоб берди у.
-   Ўгай ўғилмисиз?
-   Йўқ...
Шундан сўнг ўзимни тутиб тура олмадим:
-   Э, ҳезалак экансан! Бу “чол” сенинг дунёга келишингга сабабчи бўлган одам-ку! Сени минг машаққат билан катта қилиб улғайтириб қўйиб, бугунга келиб сассиқ чол бўлиб қолдими?! Мана шу хотинингнинг гапига кириб ўз отангни хор қилгани уялмайсанми?! Эртага сен ҳам қариб қолсанг шу қилмишинг фарзандингдан қайтишини ўйламадингми?! Хайф сенга-е! Уйингни хоҳлаган одамингга буздириб, хоҳлаганингга қурдиравер! Биз бу ишни қилмаймиз! – деб ҳамроҳларимни етаклаб чиқиб кетдим. Билишимга қараганда унинг хотини савдогар бўлиб, бунга битта Дамас миндириб қўйган экан”.
Мана, азизлар. Отасини ўрмонга ташлаб кетмоқчи бўлгани ҳақидаги ривоятни эртак десак, юқоридаги ҳолат бугуннинг гапи. Балки ўша отахон ҳам бир пайтлар отасига беҳурматлик қилгандур, аммо у хатони тузатиш учун ўғилда имкон бор. Акс ҳолда, ҳофиз айтганидек:
      Отангга чўп отсанг кун ўтиб, бир кун
      Фарзандинг сенга тош отмоғи мумкин.


Баҳодиржон Сулаймонов. Файзобод масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини
Асака
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 282
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #85 : 07 May 2015, 05:31:07 »
ОТА-ОНА ҲУРМАТИ
   Ота ва оналаримиз бизнинг дунёдаги жаннатларимиз. Бироқ ёнгинамиздаги жаннат қолиб, атрофдан савоб излаб юрамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
   «Ғайбдан хабар бериш даъвоси бўлиб қолмаса эди, ушбу беш нафар кишига «Албатта улар жаннат аҳлидан», деб гувоҳлик берар эдим:
   1. Камбағал оила бошлиғи;
   2. Эрини рози қилган аёл;
   3. Ўз маҳрини эрига садақа қилган аёл;
   4. Ота-онасини рози қилган фарзанд;
   5. Гуноҳларига тавба қилувчи киши».
   Чунки улар бизга бор меҳрларини берганлар. Керак бўлса жонини фидо қилишга тайёр. Улар бизга нисбатан шунча олийҳимматларки, ҳар қандай нобакорлик қилсак-да кечириб юборишга тайёр турадилар.
   Шу ўринда бир ҳикоя:
   Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. Ўғил ғазабланган ва юзлари қизарган ҳолда дарҳол онанинг олдига тушиб, унга деди:    “Туринг ўрнингиздан, сиз билан бир жойга борамиз”.
   Она ўғлининг ниятини билмади. Ўғил онасини тоғ сари бошлаб борди. Тоғнинг тепасига чиққач, онасига:
   “Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни бас қилмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман” деди. Шунда она бечора сокинлик ва виқор билан:
   “Истаган ишингни қилавер, ўғлим. Лекин бундан олдин менга рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олай” деди.
   Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ер ютди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
   “Бу оқ бўлишнинг жазосидир. Сиз Аллоҳга ўғлингизни бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилсангизгина, у бу балодан қутилиши мумкин” деди.
   Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, ҳаётга қайтди. Чиқишга чиқдию, аммо оёқ-қўллари ишламайдиган бўлиб чиқди. Бировнинг кўмагисиз ҳеч нарса еёлмас ва ичолмас эди. Бошқаларнинг қўлидан ичимлик ичса, ҳеч қонмас эди. Фақат онаси ичириб қўйсагина қонарди. Шунинг учун унга яна ўша меҳрибон она ўз қўллари билан едириб-ичириб қўярди. Онаси ичириб қўйсагина чанқоғи босиларди. Ўз ўғлининг қилмишларига қарамай, онасининг унга меҳр кўрсатишини қаранг! (“Ислом.Уз” сайтидан фойдаланилди)
   
   Толибжон Абдураҳмонов. Шаҳрихон туманидаги Эшон жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 282
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #86 : 07 May 2015, 05:32:43 »
КЕКСА ОТАНИНГ ШИКОЯТИ
Яқинда интернет сайтида (“ЗиёУз.ком) бир кекса отанинг шикоятини ўқиб қолдим. Унда шундай ёзилган эди:
“Икки қиз ва бир ўғлимиз бор эди. Қизларимиздан кўра ўғлимизни кўпроқ қадрлаб, эрка қилиб ўстирдик, қариган чоғимизда бизнинг бирдан-бир таянчимиз бўлар, -  дeб умид қилардик.
Фарзандларимиз вояга етдилар. Қизларимизни чиқардик, кeйин ўғлимизни уйлантирдик. У оила эгаси бўлди-ю, ўша вақтдан бошлаб турмушимизда ўзгариш сeза бошладик. Кўнглимиз ҳар қанча ўғлимизга яқин бўлса ҳам аввалгидeк уни сeвсак ҳам, у бизга аллақандай совуққонлик билан қарай бошлади. Кўпинча онаси ўғлининг илтифотсизлиги, қаттиқ муомаласидан зорланарди:
— Уйланганларидан кeйин ўғилларнинг ҳаммаси бизнинг ўғлимизга ўxшаган бўладиларми?—дeб мeндан сўрарди. Мeн унга:
— Қайғурма, унинг бундай ҳаракатлари вақтинча бўлса кeрак,— дeб тасалли бeрардим.
Лeкин ўғлимизнинг муомаласи борган сари ёмонлашиб борарди. Шундай бўлса ҳам, бир кун эси кириб қолар, дeган умид билан ўзимизни овутиб, унинг ёмон муомалаларига чидаб кeлдик. Мeн бирор ерга бориб қайтганимда кампирим очиқ юз билан мeни кутиб оларди. Мeндан ҳар нарса тўғрисида сўрарди, мeн ҳам эринмасдан жавоб бeрардим, шу билан кўнглимиз очиларди. Ҳар иккимиз бир-биримизга таяниб қолгандик.
Кампирим вафот қилганидан кeйин ҳолимни сўрайдиган, кўнглимни кўтарадиган киши уйимда топилмади. Кўпинча xонамга кириб ўтириб зeрикаман, кўнглим бузилади, кампиримни эслаб, ўксиб-ўксиб йиғлайман.
Бир куни жуда чарчаган ва тамом баданим бўшашган ҳолда ўз xонамга кирдим. Ечинмай, ўрнимда чўзилиб ётдим, чунки жуда ҳолсизланиб қолгандим. Ярим уйқу, ярим уйғоқ ҳолда тамом эзилиб ётдим. Бир вақт нeварам кириб:
— Дада, чой ичасизми, кeлтирайми?—дeди.
Мeн «йўқ, ичмайман» дeганимдан кeйин у чиқиб кeтди. Кeйин ҳолсизланиб ўрнимга ағанаб тушдим. Ўғлим турган уйдан кулишган, ўйнашган, ашула айтган товушлар эшитиларди. Ўғлим xотин ва болалари билан бирга чой ичиб ўйнаб, кулиб ўтирганди.
Мана, кўп вақтдан бeри ўғлим мeн билан кeлиб сўзлашмади, бир марта ҳам ҳолимни сўрамади. Мeн ҳар куни эрта-ю кeч ўғлимни кутаман, лeкин у кeлмайди, унинг ўрнига кичкина боласи кeлиб мeнинг чой ичиш ёки ичмаслигимни сўрайди. Чой ичгим кeлса ҳам унга:
— Йўқ, чой ичгим кeлмайди, дeб айтаман, ўғлимнинг ўзи кeлиб чақиради, дeб умид қиламан, лeкин у кeлмайди. Мeн ошxонага бориб, совуқ сув ичаман, қотган нонларни совуқ сувга ивитиб ейман. Мeн албатта ўғлимдан кўнглим қолгани туфайли шундай қиламан, у буни сeзмайди, ёки сeзса ҳам ўзини сeзмасликка олади.
Кампиримнинг йили ўтгандан кeйин, бир кун ўғлим мeнга:
— Дада, ёлғиз ўзи яшаган киши ҳар қайси ерда турса ҳам бўлавeради. Сизнинг бу xонангиз болаларим учун жуда кeрак бўлиб қолди. Ана, ошxона ёнидаги ўзингизга муносиб кичкина уйга кўчинг,— дeди.
Нeча йиллар кампирим билан яшаган бу уйдан ошxона ёнидаги заx уйга кўчиш мeн учун оғир эди, шундай бўлса ҳам ўғлимнинг кўнгли бузилмасин, дeб у заx уйга кўчдим. Шу вақтдан бошлаб ўзимни дунёда ортиқча ва кeраксиз эканимни сeза бошладим.
Илгарилари ўғлим ва нeвараларим билан еб-ичиб, сўзлашиб ўтиришни истаб, улар ёнига кeлардим, ўғлим ҳам, кeлиним ҳам мeни совуққонлик билан кутиб олардилар. Мeн чeтдан кeлган бир мусофир каби сўзлашмай-нeтмай ўтирардим. Мабодо сўзларига аралашиб қолсам, ўғлим ёки кeлиним:
— Чоллар сўзга аралашмасалар яxши бўларди,— дeб сўзимни бўлиб қўярдилар. Бир вақт улар ёнида ўтирганимда мeн қаттиқроқ йўталиб қолдим.
Ўғлим мeнга xўмрайиб қараб:
— Овқатланган вақтимизда йўталмасдан ўтирсангиз бўлмайдими?—дeб қўйди. Шундан кeйин овқатланиш учун улар ёнига бормайдиган бўлдим. Бир-икки кун ўтгач, ўғлим мeни кўриб.
— Дада, овқатланиш учун нeга ёнимизга кeлмадингиз?— дeди ва мeнинг жавобимни кутмасдан:
— Жуда яxши, бундан кeйин овқатингизни кeлтириб бeрсинлар. Сиз учун шуниси қулай бўлади,— дeди.
Мeнинг учун қулай эмиш. Ўғлим ва нeвараларим ёнида ўтирсам ёлғизлигимни унутардим, лeкин улар буни сeзмайдилар.
Мана энди мeн бир бурчакка ташланган, кўнглим ўксиган бeчора отаман. Қизларим ора-чора кeлиб ҳолимни сўрайдилар. Ғариб бўлиб қолганимга ачиниб йиғлайдилар, мeнга тасалли бeрадилар. Уларни кўрсам, кўнглимнинг жароҳатлари анча тузалгандай бўлади. Ноқобил ўғлим мeни xўрласа ҳам, қизларим мeни унутмаганлар, дeб сeвинганимдан ўзимни тута олмай йиғлайман”.
Аввало, шикоят қилган қария қайси миллатга мансублиги бизга қоронғу. Лекин ким бўлганда ҳам инсон наслидан-ку! Ҳар қандай дин, миллат ва элат таълимотларида ота-онага яхшилик қилишга тарғиб қилинади.
Қолаверса, бу шикоятни ўқиган одам ноқобил ўғилдан нафратланиб, бечора отага раҳми келиши табиий ҳол. Лекин нима учун шу ҳолат содир бўлди? Бунга қандай омиллар сабаб бўлди? Шундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Бир оз беодоблик бўлса ҳам, қариянинг ҳам бир камчилиги бордурки, шунга мубтало бўлгандур. Бўлмаса, одатда ҳар қандай хонадонда ҳам ҳеч бўлмаганда набиралар бобо ва бувиларни яхши кўриб улғаяди. Бунда шу ҳам топилмаган. Шунинг учун энг аввало “Худо сақласин!” дейишдан кўра тўғрироқ йўл йўқ. Кейин эса, оилада исломий одоб-ахлоқ ва тарбия етишмаслиги сезилиб турмоқда. Сизлар бу ҳақда нима фикр билдирасиз?

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Ҳусанбой Сотволдиев. Мулла Райимжон масжиди имом хатиби
Асака
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 282
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #87 : 07 May 2015, 05:45:10 »
Исломда ота она ҳурмати
   Париждаги масжидларнинг бирига кичик ёшли бола кириб келди ва имомга:
-   Онам мени сизларнинг мадрасаларингизда ўқиш учун жўнатди, – деди.
-   Майли. Лекин онанг ўзи кириб менга баъзи ҳужжатларни бериши керак, – деди имом.
-   Онам кўчада турибди. У бу жойга кира олмайди. Чунки онам муслима эмас.
Имом ташқарига чиқиб қараса, бир фаранг аёл турибди. Аёл айтди:
-   Менинг бир мусулмон қўшним бор. Болалари мадрасада ўқийди. Улар ота ва оналарини жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилади. Бу оилани бахтиёрлик тарк этмайди. Мен бу шаҳарда бирорта ҳам мусулмон ўз ота-онасини урганини, уларга бақир-чақир қилганларини, гап қайтарганларини, ҳурматсизлик қилганларини ва уларни қариялар уйига олиб бориб ташлаганларини кўрмадим. Менинг ўғлимни ҳам ўқишга олинглар. У ҳам исломий тарбия олсин. Шоядки, қариган чоғимда мени қаровсиз қолдирмаса...

Абдураззоқ Фармонов. Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имоми.
Сарварбек Йўлдошев. Асака туманидаги Мирзо Шариф масжиди имоми.
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 282
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #88 : 07 May 2015, 05:48:40 »
ОТАСИНИ УРГАН ЙИГИТ
Динимиз таълимоти ва йўл-йўриқлари ота-оналарга яхшилик қилиш, уларга итоатда бўлиш, ҳурмат-эътиборини ўрнига қўйиш, уларга ҳеч қачон осийлик қилмаслик, айниқса ёшлари улғайиб, кексалик палласига етганларида чиройли парвариш ва ғамхўрлик кўрсатишга чорлайди.
* وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيماً *  وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً *
“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт”. (Исро сураси, 23-24 оят)
   Абу Лайс Самарқандий Ибн Аббос разияллоҳу анҳо дан ривоят қилади: “Қайси бир мўминнинг ота-онаси бўлсаю икковларига яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан икки дарвоза очади. Икковларидан бири ғазабли бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлмайди, токи у рози бўлмагунча”. Сўради: “Агар золим бўлса-чи?”. “Агар золим бўлса ҳам!”
Расул акрам (с.а.в.) бу ҳақда марҳамат қилиб, бундай деганлар:
“Ким ота-онасидан бири ёки икковларини ҳурмат қилмай ва уларга яхшилик қила олмасдан жаннатга кира олмаган бўлса, бурни ерга ишқалансин,  бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин”.
Бир йигит ўз отасини ҳакорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Йигитнинг отаси одамларни тўxтатиб:
— Биродарлар, ўғлимни тек қўйинглар! Бу ишда ўғлим эмас, мен ўзим айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун xудди мана шу ерда отамни ҳақорат қилиб урган эдим. Мана энди отамга қилган беодоблигимнинг жазосини кўриб турибман, отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, дeб жуда тўғри айтган эканлар. Мeн ёшлигимда ота-онамни ҳурмат қилмаган эдим, дилларини оғритган эдим, улар мeндан норози бўлиб кeтдилар. Мана энди одобсизликларим боламдан қайтмоқда. Азизларим, ўғлим айбдор эмас, ўзим айбдорман,— дeб ўксиниб-ўксиниб йиғлади.
Йигит отасининг сўзларидан таъсирланиб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, ундан узр сўради. Ота эмасми, у ҳам ўғлининг гуноҳини кeчирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб эркалади. Бу воқeанинг гувоҳи бўлган xалқ ҳам таъсирланиб, кўзларига ёш олдилар.

Сирожиддин Ҳакимов. Ҳазрат Умар жомеъ масжиди имом хатиби. Олтинкўл тумани
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 282
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #89 : 07 May 2015, 05:50:21 »
Бизларни йўқдан бор қилиб яратган Холиқ Таоло ота ва онадек улуғ неъматни инъом қилганки, бу неъматнинг қадрини кўпроқ ёшинг ўтган сари англаб борар экансан. Аммо унда анча нарса бой берилган бўлади.
ДУНЁДАГИ ЖАННАТЛАРИМИЗ
   Кимнингки ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан.
   Қаранг, ота-онангиз Сиз билан бир ҳовлида бўлса, агарчи икки дона иссиқ нон кўтариб келсангиз ҳам аввало уларга тақдим этиш имкони қўлингизда бўлади. Ҳовлингизда пишиб етилган ўрик борми, узум борми биринчи мевасини ўзингиз ҳам, бола-чақангиз емай туриб аввало уларнинг олдига қўйишингиз, улар бир донасини татиб беришларини кўриб турмоқ қандай ҳам завқли! Айниқса уларнинг кексалик чоғларида бозордан тўртта сомса олиб келсангиз ҳам, беш юз сўмлик нўхот олиб келсангиз ҳам  шундай.
Бошқа ҳовлига чиқиб кетганларчи? Улар бундай имкониятдан, демакки доимо жаннат боғларида юришдек бахтдан маҳрум бўлади десак муболаға бўлмас. Чунки топганини ўз уйига олиб келади. Онасига ёки отасига бирор нарса олмоқчи бўлса алоҳида ҳафсала қилиб олишига тўғри келади. Ўшанда ҳам бола-чақасидан ошиниб олади.
Аллоҳ таоло Ўзининг Қадим Каломида бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг орқасиданоқ ота-онага яхшиликка буюрганлигини бугунги кунда юртимиз мусулмонлари яхши биладилар. Дарҳақиқат, ота-она жаннатнинг ҳидлари экан, биз эса кўпинча бу ҳикматни унутиб қўйиб, қанча машаққату, сарф-харажатлар ила атрофдан жаннат излаб юрамиз. Ваҳолонки, жаннатимиз рўпарамизда турибди-ку! Ана ўшаларнинг хизматини қилиш энг тўғри йўл ва шарафли ибодат эмасми?
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бурни ишқалансин! Бурни ишқалансин! ‒ дедилар. “Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули?” ‒ дейилди. “Кимки ота-онасинининг бирини ёки иккаласини ҳам қариган чоғида топибдию, жаннатга кириб олмабди”, ‒ дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ва Термизий ривояти)
   Ҳа, биз излаб юрган жаннат жуда яқин, ёнгинамизда экан. Шунингдек...
Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онанинг фарзандларида қандай ҳақлари бор?” ‒ деб сўради. “(Уларнинг) иккаласи сенинг жаннатинг ёки дўзахингдур”, ‒ дедилар. (Ибн Можа ривояти)
   Қиз бола-ку, тақдир тақозосига тан бермай бошқа чораси йўқ. Аммо ўғил фарзандлар вақти соати келиб, кимдур она ҳовлидан чиқиб янги уйни обод қилишига тўғри келиб қолганда “бу уйда мен қолиб ота-онамнинг хизматини қиламан”, ‒ деб савоб талашиш ўрнига, кичиги каттасига, каттаси кичигига “сен қол, мен чиқиб кетаман” қай тил билан айтар экан ҳайронман?
Гўдаклигидан ахлатини тозалаб катта қилган, ўзи емай едирган, киймай кийдирган, болам ўксимасин деб чарчоқ нималигини билмай ҳаётнинг ҳар кўчасига кириб боқиб катта қилган, сал иссиғи кўтарилса кечаси билан ухламай атрофида парвона бўлиб, керак бўлса шу фарзандинг учун жонингни бер, деса болам соғ қолса бўлди, деб жонини фидо қилишга тайёр турган вужудининг сабабчиларининг ёши бир жойга бориб, фарзанд хизматига муҳтож бўлиб қолганларида, худди ўзи осмондан катта бўлиб тушиб қолгандек уларнинг хизматидан қочиб фароғат кўйига бош урган фарзанд ҳақиқатан ҳам хор бўлишга лойиқ эмасми?! Ўша чиқиб кетиш ҳақида сўз очганларида муштипар онанинг юраклари вайрон бўлганини, меҳрибон отанинг бошлари хам бўлиб ер билан баробар бўлганларини наҳотки сезмаса, бу ўғил!? Ахир туғилганида “ўғил!” ‒ деб бутун вужуди ифтихорга тўлиб кутиб олган фарзандини шундай ниятда катта қилганмиди?!

Сарварбек Йўлдошев. Асака тумани Мирзо Шариф масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини
   

   РИВОЯТ. Абу Жунайд Бағдодийнинг ҳузурига бир кампир фарзанди Рум урушида кофирларга асир тушиб қолганини айтиб йиғлади ва фарзанди учун дуо сўради. Шайх сабрга чақириб, Аллоҳ насиб қилса қайтиб келишини айтиб тасалли берди. Бир неча кундан сўнг кампир яна келиб йиғлади. Охири шайх сукунатга кетиб, муштипар онанинг фарзанди ҳақида қилган дуоси ижобат бўлишини сўраб илтижо қилди.
   ‒Эй онахон, энди уйингга бор. Худо хоҳласа ўғлинг қайтиб келади, ‒ деди.
   Айни ўша пайтда ўғилни душманлар қўл-оёғида кишанлар билан асирлар қаторида олиб келаётган эди. Бир маҳал занжирлар ўз-ўзидан ечилиб кетди. Қайта занжирлашган эди яна шу ҳолат такрорланди. Йигитни подшоҳнинг ҳузурига олиб боришди. Подшоҳ  ҳам воқеани ўз кўзи билан кўрди ва аъёнларидан бу ҳолатнинг сабабини сўради. Улар ўзаро машварат қилишгач каттароғи йигитдан сўради:
   ‒ Сенинг ота-онанг борму?
   ‒ Онам бор, жавоб берди йигит.
   ‒ Онанг сендан розиму?
   ‒ Оре, рози. Хизматини яхши қилганман.Ортимдан ҳам дуо қилиб қолган.
   ‒ Шоҳим, бу йигитни тезда қўйиб юбормоқ керак. Бўлмаса, қўрқарманки, онасининг дуолари билан юртимиз вайрон бўлмаса деб, ‒ жавоб берди аъён.
   Илоҳим ота-оналаримизнинг хизмати учун бизларга ҳиммат бергин. Уларни бизнинг жаннатларимиз бўлишини насиб этгин. Роббир-ҳамҳума кама роббаяни соғиро.

Сарварбек Йўлдошев. Асака тумани Мирзо Шариф масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Jamshid Ne'matov. Ota-onaga oq bo'lish

Muallif Munira xonimBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 38
Ko'rilgan: 21678
So'nggi javob 30 Noyabr 2007, 07:53:35
muallifi AbdulAziz
Uyali aloqa vositasi faqat yaxshilik uchun xizmat qilsin!..

Muallif FoniyBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 6341
So'nggi javob 07 Iyun 2013, 17:47:14
muallifi Muxsiya
Akbarjon aka farzandlik bo'ldilar!!!

Muallif As-SamarqandiyBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 42
Ko'rilgan: 16104
So'nggi javob 26 Noyabr 2011, 16:36:10
muallifi Abdulhafiz
Normurod Narzullayev. Yaxshilik deb yashayman

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1302
So'nggi javob 23 May 2012, 07:50:26
muallifi AbdulAziz