Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi  ( 100878 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 4 5 6 7 8 9 10 B


Abdulhafizaka  29 Sentyabr 2012, 11:00:51

 :asl3:
Манабу мақола жуда таъсирли мақола скан сқиб қалбим ларзага келди ва сизларга хам илиндим:
Тириклар «қабристони»
 Оиланинг тснғичи сғил туғилди, куёвнинг шодлиги дунёларга сиғмайди, келинчакнинг қувончи куёвникидан ортиқ. Гсё уларнинг уйида мсъжиза ксз очган-у, икки юрак унинг мафтунига айланган...
 
 Бу дунёда вақт деб аталмиш олий ҳакам бор. Вақт бу келин-куёвнинг ҳам аввал дунёқарашига, кейин туйғуларига, сснг сса чеҳрасига сз таъсирини ксрсатиб улгурди. А­нди улар бир-бирига боқиб тсймайдиган, бир-бирини бир кун ксрмаса туролмайдиган, бир-бирига парвона келин-куёв смас, уч сғилу икки қизнинг меҳнаткаш, заҳматкаш ота-онаси сдилар...
 
 «Болаларим кам-ксстсиз сшаши керак! Мен шундай нист қилганман» — отанинг сгона мақсади сди бу.
 
 «Фарзандларим слнинг олди одамлари бслиши керак! Мен шуни орзу қилганман» — онанинг биргина истаги сди бу.
 
 Аллоҳ билгувчи, сшитгувчи ва нистларга етказгувчидир, бу ота-онанинг мақсадини ҳам бажо айлади. Болалар кам-ксстсиз сшаб, сйнаб-кулиб улғайдилар. Ота-оналарининг саъй-ҳаракатлари, меҳнату заҳматлари билан слнинг олди одамлари бслиб етишдилар. Бирлари раҳбар бслдилар, бирлари тадбиркор. Ҳеч бирлари етишмовчилик нималигини билмайдилар, сшикларини ел очиб, ел ёпади.
 
  Меҳнатда қадди букилган ота-она: «Аистларимизга етдик, Худога шукр», деб фарзандлари дуосида, етти қават ксрпачада иззат ксриб сшашни орзулаган сдилар. Аммо... болалари уларга меҳрнинг соғинчини тортиқ қилишди. Бу ота-она беш фарзандни боқиб сди, айни кунда беш амалдор-у тадбиркор сғил-қиз бир ота, бир онани боқолмади. Аввал санаторийма-санаторий сарсон бслган ота-она сндиликда «Қарислар уйи» деб аталган совуқ сукунатли даргоҳдан қсним топишди. Беш болали ота-онага давлат ғамхср бслди. Шифокорлар сғил бслди, ҳамширалар қиз бслди. Ота-она болаларига илм срганишни, одамларга бошлиқ бслишни, схши пул топишни сргатишган скан-у, одамийлик, оқибат, дину диёнатни сргатишолмаган, тсғрироғи, бунга сътибор беришмаган скан. Мана снди меҳр қсмсаб, қуриб бораётган икки дарахтдек бир-бирларига сусниб сшашспти...
 
 Бу айни ҳаётдан олинган воқеа. Афсуски, ҳаётнинг бундан бешбаттар ғамгин «ҳикос»лари бор.
 
 *  *  *
 
 «Қарислар уйи»... Сиз ҳеч борганмисиз у ерга? Йсқ-йсқ, шунчаки, йслингиз тушибми, ёки бирор-бир иш юзасиданми?.. Гсё тириклар қабристони бу жой. Бу ерда биров сидқидилдан кулмайди, ҳазил-ҳузул йсқ. Бу ерда ҳеч кимдан ҳеч кимнинг ортиқ жойи ҳам йсқ. Ҳамманинг мақоми тенг: меҳр бериб, меҳр ксрмаганлар, сз жигарларидан жигари қон бслганлар...
 
 Совуқ сукунат чсмган бинога кириб борамиз. Ҳаммаёқ тоза-озода, дарахт ва токларнинг спроқлари ерга тангадек офтоб туширмайди. Узун йслакларнинг икки четида барқ уриб очилиб турган анвойи атиргуллар муаттар ифор таратади. Бироқ қанча завқланишга уринмайлик, бу ернинг сслимлилиги маҳзун. Бу жой номининг сзиёқ кснгилга маъюслик қсндиради. Бу маконда кексайганида одамийлик туйғуларига сҳтиёжманд бслиб қолган, фарзандлари ташлаб кетган одамлар сшайди. Шундай скан, бу ерда кснгил қандай завқлансин?!
 
 Катта ҳамшира ҳамроҳлигида бу ерда сшовчиларнинг хоналарини, уларга сратилган шароитларни ксздан кечирамиз. Ҳеч қандай камчилик йсқ. Ўз уйларидан зиёдаки, кам смас. Ҳеч нарсага зориқишмайди, ҳеч нимага муҳтожлик йсқ. Бироқ... кексаларнинг нигоҳлари дераза ортига қадалган. Кутиш ва интиқликдан толган қароқлари СОҒИАЧга айланган. Ашлигида боласи учун сзини стга-чсққа урган, кексайганида сз уйига сиғдирилмаган қарисларнинг маъюс ксзларига, сслғин чеҳраларига боқиш оғир...
 
 Айрим чолу кампирлар бу ерга бирга келишган скан. Уларнинг бир-бирларини жон қадар авайлашларини, қалтироқ қсллари билан бир-бирларини сусшларини ксриб, юрагинг сзилади.
 
 Илгарилари «Қарислар уйи»да фақат бошқа миллат кишиларини тасаввур стардик. Бу ерга келиб, сз уйига сиғмаганларнинг аксаристи сзимизнинг болажон сзбекларимиз сканини ксриб, ёмон сзилдик. Дунёда ҳеч бир халқ биз сзбекларчалик фарзандига меҳрибон ва ғамхср бслолмайди. Лекин нега айрим фарзандларимиз бу меҳрга аблаҳлик билан, бағритошлик билан жавоб қайтарсптилар скан?   
 
 ...Йсқ, у ердаги отахону онахонларни суҳбатга тортмадик. Бу уларнинг срасини тирнаш билан баробар бсларди. Биз шу даргоҳдаги кексаларга меҳр-мурувват ксрсатиб, уларга сз фарзанди дариғ тутган меҳр-муҳаббатни улашувчи, мурувват уйининг чин маънодаги меҳр фаришталари — ҳамшираю шифокорларни суҳбатга жалб стдик.
 
 — Мана бу хонада сшайдиган онахоннинг иккита сғиллари бор скан. Айтишларича, иккинчи сғилларига ҳомиладор бслганларида турмуш сртоқлари вафот стган скан. «Ўшанда йигирма бир ёшда сдим», дейдилар. Болаларини сйлаб, иккинчи бора турмуш қурмабдилар. Ўғилларига умрларини бағишлаганлар, минг машаққатлар билан сқитиб, уйли-жойли қилганлар. Мана снди кексайганида бу онахон ҳам болаларининг дийдорига зор бслиб стирибдилар, — дейди бизга ҳамроҳлик қилган ҳамшира. Онахонни кузатаман, чеҳрасига мунг ин қурган. Қароқларида ғам чскиб қолган.
 
 — Аима, сғиллари, келинлари уйга сиғдиришмабдими? — ссрайман ҳамроҳимдан.
 
 — Қайдам... Онахонни олиб келган кичик сғиллари: «А­р-хотин хорижга ишлагани кетспмиз. Акам ҳам оиласи билан сша ерда. Уйда бир сзлари қийналиб қоладилар», деганди. Ўғилнинг кетганига ҳам мана икки йил бслди. Онахондан на биров хабар олади, на олиб кетади. Онахон ҳеч кимга қсшилмайдилар. Бир нуқтага тикилган ксйи, жим стираверадилар...
 
 Ўзимча нобакор сғилларни минг бир қиёфада тасаввур қиламан. Онанинг илҳақ нигоҳлари юрагимни вайрон қилади. Коридор бсйлаб бошқа хоналарни ксздан кечирамиз. Турфа кишилар, турфа тақдирлар... Бировини хасталиги учун бу ерга келтиришган, бирини ҳеч кими бслмагани учун. Кимнингдир келини сиғдирмаган, сна бировининг уйига куёв сга чиққан... Барининг ксксида оғир бир дард бор. Уларнинг пойига дунёларни нисор стсангиз-да, парво қилишмайди. Қсй ссйиб меҳмон қилсангиз ҳам, пойларига атласу кимхоб тсшасангиз ҳам татимайди. Барининг ксзлари ксчага қадалган — фарзандларини, набираларини кутишади.
 
 ...Қаердадир қайнонаси ё қайнотасини сз уйига сиғдирмаган, дуосини олишга интилмаган келин, сзи ҳам фарзанд сстираётганини, срта-индин срининг ота-онасига қилганлари сзига қайтишини, дунё деворига нима отса, кун келиб сзига тегишини англамаган ҳолда, уйининг фаришталаридан «қутулганига» хурсанд сшаспти.
 
 Қаердадир тсрт кунлик дунёда слло қилиб юрган сғил топган зару зеварларига қувониб, отаси ёки онасини етти ётлар қарамоғига ташлаб қсйгани ҳам ссида йсқ, барака топаман деб хомтама бслиб юрибди. А­ҳтимол, уларга ҳам Аллоҳ бир кун инсоф берар. А­ҳтимол улар ҳам бир кун тавбага сгилиб қоларлар. Аммо... «То отанг рози смас, тавбанг қабул бслмас сани», деганлар шоҳ Машраб. Ана сшанда бу нобакорлар кимдан ва қайдан розилик тиларкинлар? Ота-оналарининг қабр тупроқлариданми? Аки уларнинг «тириклар қабристони» омборхонасида қолган кийим-кечаклариданми? Аки дили қон бслиб стган оталар, оналарнинг арвоҳларини ҳам безовта қилармикинлар, уларнинг руҳларини ҳам тинч қсймасмикинлар?..
 
 Бемеҳр, бағритош, юзсиз фарзанд боққандан ксра ит боққан афзалми, дейман. Ҳарқалай, итда вафо бор-да...
Умида Азиз
Манба: www.ovoza.com

Qayd etilgan


Hadija  22 Noyabr 2012, 16:13:05

Она ҳақида...

 

1 ёшга кирганингизда у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қсйганингизда у сизни ёнига чақирган, сиз сса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бслади, сиз сса таомингизни емай, тскиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қслингизга қалам ушлатди, сиз сса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизни кийдирган, чиройли ва тоза кийимларини чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

6 ёшингизда у сизнинг қслингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни сқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бслиб, йслингизга ксз тикиб турган удир. Сиз сса сса келардингиз-у, сна ксчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бслганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз сса, свазига совғалар ссрардингиз.

25 ёшингизда снг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз сса, «аралашманг, сзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек ксринди.
Вақт оқар сувдек, ҳаёт сткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бслса, у сиз учун снг меҳрибон ва сз навбатида сиздан меҳр кутиб сшаётган табаррук зот сканини унутманг... Ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир...»

Qayd etilgan


AbdulAziz  11 Dekabr 2012, 22:09:32

Онамдан бир ксзи йсқлиги учун нафратланар сдим. Чунки унинг бу ҳолати сабабли кспинча ноқулай ҳолатларга тушар сдим.
Онам мактабимизда ошпазлик қилар ва оиламизнинг тирикчилигига сз ҳиссасини қсшар сди.
Бошланғич синфда сқиётган пайтимда онам бир куни менга тасалли бериш учун келди. Жуда ҳам ноқулай ҳолатда қолдим... Онам қандай қилиб бу ишга қсл урди?!,— дес аччиқландим ва билмаганликка олсам—да,
онамга нафрат билан хсмрайиб қсйдим...
Кунларнинг бирида сқувчилардан бири: Онангнинг ксзи битта скан—а?!,— деб қолса бсладими?! Бу гапдан кейин одамларнинг ксзидан олисларда, ксринмай сшашни орзу қилдим. Шу боис келгуси куни онамга дуч келиб: Одамлар ичида мени масхара қилдинг! Ўлиб кетсанг бслмасмиди?!,— дедим.
Онам бирон нарса демади. Аччиқланганим сабабли гапларимни юракдан айтган, онамга қаттиқ тегишини билмаган ва оқибатини сйламаган сдим. Бу гапларни айтиб, турган жойимдан тезлик билан узоқлашдим.
... Орадан йиллар стди. Мактабни аъло баҳолар билан битириб, Сингапурда билим олиш ҳуқуқини қслга киритдим.
Сингапурга кетдим ва сқиб юрган чоғларимда уйландим. Уй сотиб олдим ва фарзандлар орттирдим. Қисқаси, оилавий ҳаётимдан бахтиёр сдим.
Бироқ, кунларнинг бирида мени ксриш учун онам кириб келди. Чунки у, мени йиллар давомида, набиралирини сса ҳеч ҳам ксрмаган сди. Дарвоза олдида лол бслиб туриб қолдим. Фарзандларим онамнинг ксринишидан кулишар сди. Беихтиёр онамга: Болаларимни қсрқитиш учун журъатни қаердан олдинг! Чиқ!,— дес сшқирдим. Онам хотиржамлик билан: Узр! Адресни адаштирдим шекилли!,— деди—да, орқасига унсиз қайтиб кетди. Шу кетгани бсйича мени қайта ссроқламади.
Кунларнинг бирида битирган мактабимнинг маъмуристидан мактуб келди. Улар мактабни битирган сқувчиларнинг оилаларига кеча уюштиришибди. А афиқамга ёлғон гапириб, иш юзасидан сафарга чиқаётганимни айтдим.
... Мактабдаги кеча тугагач ёшлигим стган сски уйимизни ксргим келди ва унга бордим.
Шундагина қсшниларнинг оғзидан онамнинг вафот стганини сргандим. Онамнинг слганини сшитиб ҳам, ксзларимдан бирон ёш оқизмадим.
Қсшнилар қслимга онамдан қолган бир мактубни узатишди. Уни очиб сқидим:
— Ўғлим! Жигарбандим, Сингапурдаги уйингга борганим ва фарзандларингни қсрқитганим учун мени кечир! Сенинг бу ерга келишингни сшитиб севиндим. Чунки сени кутиб олиш учун ётган ётоғимдан қсзғалишга мадорим йсқ.
Сени ҳаётинг давомида ксп марта қийин ҳолатга солиб қсйганим учун узр ссрайман. Биласанми, ёшлик чоғингда автоҳалокатга учраб бир ксзингдан айрилган сдинг. Ҳар бир мушфиқ она сингари мен ҳам сенинг бир ксз билан ссишингга тоқат қила олмадим ва ҳеч тараддудланмай битта ксзимни бердим! Сенинг бу оламни менинг ксзларим билан ксрганингни ксрган пайтимда нақадар севинганимни билсанг сди! ...
Сенга севгиларим билан ...
Онанг ...

Facebookdagi do'stlarning sahifalaridan olindi. Muallifini topa bilmadim.

Qayd etilgan


Abdulhafizaka  15 Fevral 2013, 21:54:48

 :asl3:
АбдулАзиз мен тсÒ“риси маÒ›олани сÒ›иб жуда таъсирландим, сÒ›инда бир маÒ›ола сÒ›игандим Хидост журналидами аниÒ› ссимда йсÒ›, хуллас айни шу воÒ›еага схшаш воÒ›еа, Она сз фарзанди учун сзининг Ò›улоÒ›ларини берган сди сша воÒ›еада айтилишича она сзининг боласи учун Ò›улоÒ›ларини берган скан бу сирни ота умрининг сснги даÒ›иÒ›аларини сшаётиб сÒ“лига айтиб берган скан. Бугун ишхонада стирсам бир Ò›ирÒ›-Ò›ирÒ›беш ёш атрофидаги киши олдимга Ò›улоÒ“и оÒ“ирлар учун сшитиш мосламасини таъмирлаб беришимни илтимос Ò›илиб келди, мен бундай мосламани таъмирлай олмаслигимни чунки бунга менда хечÒ›андай схтиёт Ò›исм хам билим хам йсÒ›лигини айтиб узр ссрадим, шунда халиги киши менга - Онам мени топиб олган Ò›ачон Ò›араса менга айтади худди бошÒ›а бала туÒ“магандай бслмаса тсÒ›Ò›из ака укамиз сна опам хам бор Ò›ачон Ò›арама мени чаÒ›ргани чаÒ›ирган, снди йигирма чаÒ›иримга бориб мутахасисига ксрсатиш керак деб Ò“удраниб Ò›олди. Òšаранг бечора Она шунча бола туÒ“иб, бутун куч Ò›увватини шу болаларга сарфлаб снди Ò›ариб Ò›улоÒ›дан Ò›олиб схтиёжи тушганда битта дасёрга етишолмаса. ТсÒ“риси халиги гапларни сшитиб боласи учун сз Ò›улоÒ›ларидан воз кечган она хаÒ›идаги хикосни сслаб роса ачиниб кетдим, шу мослама нари борса сттиз-стиз бешминг туради, мана онажон бузилса снгисини ишлатинг деб уч-тсртта запсакаси билан обориб бермайдими. А­ссиз снта бола ... 

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Aprel 2015, 07:13:30

ОТАНГНИ ХОР ҚИЛСАНГ...
   Ҳозиргина бир танишимдан бир ўтган воқеани эшитиб, дарҳол бу ҳақда мақола ёзиш керак деган хулосага келдим. У шундай айтади:
   “Бундан етти-саккиз йил бурун бир одамнинг уйига хизматга бордик. Хонадон соҳиби чиқиб бизга шу рўпарамиздаги уйни бузиб, ўрнига пастакроқ қилиб уй солиб беришимизни тушунтирди. Шу маҳал унинг хотини ичкаридан чиқиб қолди ва шанғиллай бошлади:
-   Кароче, гап бундай! Чолга бу уй баландлик қиляпти. Ҳожатга чиқаман деб баръердан тушгунча улгурмай қолади. Ҳамма ёқни расво қилиб ташлаяпти. Шунинг учун буни бузиб ташлайсизлар! Ўрнига бу чолга пастак қилиб уй солиб берасизлар!
Унинг эри раҳбарга итоакор ходимдек индамай тураверди. Мен ҳайрон бўлиб эркакдан сўрадим:
-   Нима, сиз ичкуёвмисиз?
-   Йўқ, – хижолат бўлиб жавоб берди у.
-   Ўгай ўғилмисиз?
-   Йўқ...
Шундан сўнг ўзимни тутиб тура олмадим:
-   Э, ҳезалак экансан! Бу “чол” сенинг дунёга келишингга сабабчи бўлган одам-ку! Сени минг машаққат билан катта қилиб улғайтириб қўйиб, бугунга келиб сассиқ чол бўлиб қолдими?! Мана шу хотинингнинг гапига кириб ўз отангни хор қилгани уялмайсанми?! Эртага сен ҳам қариб қолсанг шу қилмишинг фарзандингдан қайтишини ўйламадингми?! Хайф сенга-е! Уйингни хоҳлаган одамингга буздириб, хоҳлаганингга қурдиравер! Биз бу ишни қилмаймиз! – деб ҳамроҳларимни етаклаб чиқиб кетдим. Билишимга қараганда унинг хотини савдогар бўлиб, бунга битта Дамас миндириб қўйган экан”.
Мана, азизлар. Отасини ўрмонга ташлаб кетмоқчи бўлгани ҳақидаги ривоятни эртак десак, юқоридаги ҳолат бугуннинг гапи. Балки ўша отахон ҳам бир пайтлар отасига беҳурматлик қилгандур, аммо у хатони тузатиш учун ўғилда имкон бор. Акс ҳолда, ҳофиз айтганидек:
      Отангга чўп отсанг кун ўтиб, бир кун
      Фарзандинг сенга тош отмоғи мумкин.


Баҳодиржон Сулаймонов. Файзобод масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини
Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:31:07

ОТА-ОНА ҲУРМАТИ
   Ота ва оналаримиз бизнинг дунёдаги жаннатларимиз. Бироқ ёнгинамиздаги жаннат қолиб, атрофдан савоб излаб юрамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
   «Ғайбдан хабар бериш даъвоси бўлиб қолмаса эди, ушбу беш нафар кишига «Албатта улар жаннат аҳлидан», деб гувоҳлик берар эдим:
   1. Камбағал оила бошлиғи;
   2. Эрини рози қилган аёл;
   3. Ўз маҳрини эрига садақа қилган аёл;
   4. Ота-онасини рози қилган фарзанд;
   5. Гуноҳларига тавба қилувчи киши».
   Чунки улар бизга бор меҳрларини берганлар. Керак бўлса жонини фидо қилишга тайёр. Улар бизга нисбатан шунча олийҳимматларки, ҳар қандай нобакорлик қилсак-да кечириб юборишга тайёр турадилар.
   Шу ўринда бир ҳикоя:
   Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. Ўғил ғазабланган ва юзлари қизарган ҳолда дарҳол онанинг олдига тушиб, унга деди:    “Туринг ўрнингиздан, сиз билан бир жойга борамиз”.
   Она ўғлининг ниятини билмади. Ўғил онасини тоғ сари бошлаб борди. Тоғнинг тепасига чиққач, онасига:
   “Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни бас қилмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман” деди. Шунда она бечора сокинлик ва виқор билан:
   “Истаган ишингни қилавер, ўғлим. Лекин бундан олдин менга рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олай” деди.
   Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ер ютди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
   “Бу оқ бўлишнинг жазосидир. Сиз Аллоҳга ўғлингизни бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилсангизгина, у бу балодан қутилиши мумкин” деди.
   Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, ҳаётга қайтди. Чиқишга чиқдию, аммо оёқ-қўллари ишламайдиган бўлиб чиқди. Бировнинг кўмагисиз ҳеч нарса еёлмас ва ичолмас эди. Бошқаларнинг қўлидан ичимлик ичса, ҳеч қонмас эди. Фақат онаси ичириб қўйсагина қонарди. Шунинг учун унга яна ўша меҳрибон она ўз қўллари билан едириб-ичириб қўярди. Онаси ичириб қўйсагина чанқоғи босиларди. Ўз ўғлининг қилмишларига қарамай, онасининг унга меҳр кўрсатишини қаранг! (“Ислом.Уз” сайтидан фойдаланилди)
   
   Толибжон Абдураҳмонов. Шаҳрихон туманидаги Эшон жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:32:43

КЕКСА ОТАНИНГ ШИКОЯТИ
Яқинда интернет сайтида (“ЗиёУз.ком) бир кекса отанинг шикоятини ўқиб қолдим. Унда шундай ёзилган эди:
“Икки қиз ва бир ўғлимиз бор эди. Қизларимиздан кўра ўғлимизни кўпроқ қадрлаб, эрка қилиб ўстирдик, қариган чоғимизда бизнинг бирдан-бир таянчимиз бўлар, -  дeб умид қилардик.
Фарзандларимиз вояга етдилар. Қизларимизни чиқардик, кeйин ўғлимизни уйлантирдик. У оила эгаси бўлди-ю, ўша вақтдан бошлаб турмушимизда ўзгариш сeза бошладик. Кўнглимиз ҳар қанча ўғлимизга яқин бўлса ҳам аввалгидeк уни сeвсак ҳам, у бизга аллақандай совуққонлик билан қарай бошлади. Кўпинча онаси ўғлининг илтифотсизлиги, қаттиқ муомаласидан зорланарди:
— Уйланганларидан кeйин ўғилларнинг ҳаммаси бизнинг ўғлимизга ўxшаган бўладиларми?—дeб мeндан сўрарди. Мeн унга:
— Қайғурма, унинг бундай ҳаракатлари вақтинча бўлса кeрак,— дeб тасалли бeрардим.
Лeкин ўғлимизнинг муомаласи борган сари ёмонлашиб борарди. Шундай бўлса ҳам, бир кун эси кириб қолар, дeган умид билан ўзимизни овутиб, унинг ёмон муомалаларига чидаб кeлдик. Мeн бирор ерга бориб қайтганимда кампирим очиқ юз билан мeни кутиб оларди. Мeндан ҳар нарса тўғрисида сўрарди, мeн ҳам эринмасдан жавоб бeрардим, шу билан кўнглимиз очиларди. Ҳар иккимиз бир-биримизга таяниб қолгандик.
Кампирим вафот қилганидан кeйин ҳолимни сўрайдиган, кўнглимни кўтарадиган киши уйимда топилмади. Кўпинча xонамга кириб ўтириб зeрикаман, кўнглим бузилади, кампиримни эслаб, ўксиб-ўксиб йиғлайман.
Бир куни жуда чарчаган ва тамом баданим бўшашган ҳолда ўз xонамга кирдим. Ечинмай, ўрнимда чўзилиб ётдим, чунки жуда ҳолсизланиб қолгандим. Ярим уйқу, ярим уйғоқ ҳолда тамом эзилиб ётдим. Бир вақт нeварам кириб:
— Дада, чой ичасизми, кeлтирайми?—дeди.
Мeн «йўқ, ичмайман» дeганимдан кeйин у чиқиб кeтди. Кeйин ҳолсизланиб ўрнимга ағанаб тушдим. Ўғлим турган уйдан кулишган, ўйнашган, ашула айтган товушлар эшитиларди. Ўғлим xотин ва болалари билан бирга чой ичиб ўйнаб, кулиб ўтирганди.
Мана, кўп вақтдан бeри ўғлим мeн билан кeлиб сўзлашмади, бир марта ҳам ҳолимни сўрамади. Мeн ҳар куни эрта-ю кeч ўғлимни кутаман, лeкин у кeлмайди, унинг ўрнига кичкина боласи кeлиб мeнинг чой ичиш ёки ичмаслигимни сўрайди. Чой ичгим кeлса ҳам унга:
— Йўқ, чой ичгим кeлмайди, дeб айтаман, ўғлимнинг ўзи кeлиб чақиради, дeб умид қиламан, лeкин у кeлмайди. Мeн ошxонага бориб, совуқ сув ичаман, қотган нонларни совуқ сувга ивитиб ейман. Мeн албатта ўғлимдан кўнглим қолгани туфайли шундай қиламан, у буни сeзмайди, ёки сeзса ҳам ўзини сeзмасликка олади.
Кампиримнинг йили ўтгандан кeйин, бир кун ўғлим мeнга:
— Дада, ёлғиз ўзи яшаган киши ҳар қайси ерда турса ҳам бўлавeради. Сизнинг бу xонангиз болаларим учун жуда кeрак бўлиб қолди. Ана, ошxона ёнидаги ўзингизга муносиб кичкина уйга кўчинг,— дeди.
Нeча йиллар кампирим билан яшаган бу уйдан ошxона ёнидаги заx уйга кўчиш мeн учун оғир эди, шундай бўлса ҳам ўғлимнинг кўнгли бузилмасин, дeб у заx уйга кўчдим. Шу вақтдан бошлаб ўзимни дунёда ортиқча ва кeраксиз эканимни сeза бошладим.
Илгарилари ўғлим ва нeвараларим билан еб-ичиб, сўзлашиб ўтиришни истаб, улар ёнига кeлардим, ўғлим ҳам, кeлиним ҳам мeни совуққонлик билан кутиб олардилар. Мeн чeтдан кeлган бир мусофир каби сўзлашмай-нeтмай ўтирардим. Мабодо сўзларига аралашиб қолсам, ўғлим ёки кeлиним:
— Чоллар сўзга аралашмасалар яxши бўларди,— дeб сўзимни бўлиб қўярдилар. Бир вақт улар ёнида ўтирганимда мeн қаттиқроқ йўталиб қолдим.
Ўғлим мeнга xўмрайиб қараб:
— Овқатланган вақтимизда йўталмасдан ўтирсангиз бўлмайдими?—дeб қўйди. Шундан кeйин овқатланиш учун улар ёнига бормайдиган бўлдим. Бир-икки кун ўтгач, ўғлим мeни кўриб.
— Дада, овқатланиш учун нeга ёнимизга кeлмадингиз?— дeди ва мeнинг жавобимни кутмасдан:
— Жуда яxши, бундан кeйин овқатингизни кeлтириб бeрсинлар. Сиз учун шуниси қулай бўлади,— дeди.
Мeнинг учун қулай эмиш. Ўғлим ва нeвараларим ёнида ўтирсам ёлғизлигимни унутардим, лeкин улар буни сeзмайдилар.
Мана энди мeн бир бурчакка ташланган, кўнглим ўксиган бeчора отаман. Қизларим ора-чора кeлиб ҳолимни сўрайдилар. Ғариб бўлиб қолганимга ачиниб йиғлайдилар, мeнга тасалли бeрадилар. Уларни кўрсам, кўнглимнинг жароҳатлари анча тузалгандай бўлади. Ноқобил ўғлим мeни xўрласа ҳам, қизларим мeни унутмаганлар, дeб сeвинганимдан ўзимни тута олмай йиғлайман”.
Аввало, шикоят қилган қария қайси миллатга мансублиги бизга қоронғу. Лекин ким бўлганда ҳам инсон наслидан-ку! Ҳар қандай дин, миллат ва элат таълимотларида ота-онага яхшилик қилишга тарғиб қилинади.
Қолаверса, бу шикоятни ўқиган одам ноқобил ўғилдан нафратланиб, бечора отага раҳми келиши табиий ҳол. Лекин нима учун шу ҳолат содир бўлди? Бунга қандай омиллар сабаб бўлди? Шундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Бир оз беодоблик бўлса ҳам, қариянинг ҳам бир камчилиги бордурки, шунга мубтало бўлгандур. Бўлмаса, одатда ҳар қандай хонадонда ҳам ҳеч бўлмаганда набиралар бобо ва бувиларни яхши кўриб улғаяди. Бунда шу ҳам топилмаган. Шунинг учун энг аввало “Худо сақласин!” дейишдан кўра тўғрироқ йўл йўқ. Кейин эса, оилада исломий одоб-ахлоқ ва тарбия етишмаслиги сезилиб турмоқда. Сизлар бу ҳақда нима фикр билдирасиз?

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Ҳусанбой Сотволдиев. Мулла Райимжон масжиди имом хатиби
Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:45:10

Исломда ота она ҳурмати
   Париждаги масжидларнинг бирига кичик ёшли бола кириб келди ва имомга:
-   Онам мени сизларнинг мадрасаларингизда ўқиш учун жўнатди, – деди.
-   Майли. Лекин онанг ўзи кириб менга баъзи ҳужжатларни бериши керак, – деди имом.
-   Онам кўчада турибди. У бу жойга кира олмайди. Чунки онам муслима эмас.
Имом ташқарига чиқиб қараса, бир фаранг аёл турибди. Аёл айтди:
-   Менинг бир мусулмон қўшним бор. Болалари мадрасада ўқийди. Улар ота ва оналарини жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилади. Бу оилани бахтиёрлик тарк этмайди. Мен бу шаҳарда бирорта ҳам мусулмон ўз ота-онасини урганини, уларга бақир-чақир қилганларини, гап қайтарганларини, ҳурматсизлик қилганларини ва уларни қариялар уйига олиб бориб ташлаганларини кўрмадим. Менинг ўғлимни ҳам ўқишга олинглар. У ҳам исломий тарбия олсин. Шоядки, қариган чоғимда мени қаровсиз қолдирмаса...

Абдураззоқ Фармонов. Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имоми.
Сарварбек Йўлдошев. Асака туманидаги Мирзо Шариф масжиди имоми.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:48:40

ОТАСИНИ УРГАН ЙИГИТ
Динимиз таълимоти ва йўл-йўриқлари ота-оналарга яхшилик қилиш, уларга итоатда бўлиш, ҳурмат-эътиборини ўрнига қўйиш, уларга ҳеч қачон осийлик қилмаслик, айниқса ёшлари улғайиб, кексалик палласига етганларида чиройли парвариш ва ғамхўрлик кўрсатишга чорлайди.
* وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيماً *  وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً *
“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт”. (Исро сураси, 23-24 оят)
   Абу Лайс Самарқандий Ибн Аббос разияллоҳу анҳо дан ривоят қилади: “Қайси бир мўминнинг ота-онаси бўлсаю икковларига яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан икки дарвоза очади. Икковларидан бири ғазабли бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлмайди, токи у рози бўлмагунча”. Сўради: “Агар золим бўлса-чи?”. “Агар золим бўлса ҳам!”
Расул акрам (с.а.в.) бу ҳақда марҳамат қилиб, бундай деганлар:
“Ким ота-онасидан бири ёки икковларини ҳурмат қилмай ва уларга яхшилик қила олмасдан жаннатга кира олмаган бўлса, бурни ерга ишқалансин,  бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин”.
Бир йигит ўз отасини ҳакорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Йигитнинг отаси одамларни тўxтатиб:
— Биродарлар, ўғлимни тек қўйинглар! Бу ишда ўғлим эмас, мен ўзим айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун xудди мана шу ерда отамни ҳақорат қилиб урган эдим. Мана энди отамга қилган беодоблигимнинг жазосини кўриб турибман, отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, дeб жуда тўғри айтган эканлар. Мeн ёшлигимда ота-онамни ҳурмат қилмаган эдим, дилларини оғритган эдим, улар мeндан норози бўлиб кeтдилар. Мана энди одобсизликларим боламдан қайтмоқда. Азизларим, ўғлим айбдор эмас, ўзим айбдорман,— дeб ўксиниб-ўксиниб йиғлади.
Йигит отасининг сўзларидан таъсирланиб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, ундан узр сўради. Ота эмасми, у ҳам ўғлининг гуноҳини кeчирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб эркалади. Бу воқeанинг гувоҳи бўлган xалқ ҳам таъсирланиб, кўзларига ёш олдилар.

Сирожиддин Ҳакимов. Ҳазрат Умар жомеъ масжиди имом хатиби. Олтинкўл тумани

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:50:21

Бизларни йўқдан бор қилиб яратган Холиқ Таоло ота ва онадек улуғ неъматни инъом қилганки, бу неъматнинг қадрини кўпроқ ёшинг ўтган сари англаб борар экансан. Аммо унда анча нарса бой берилган бўлади.
ДУНЁДАГИ ЖАННАТЛАРИМИЗ
   Кимнингки ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан.
   Қаранг, ота-онангиз Сиз билан бир ҳовлида бўлса, агарчи икки дона иссиқ нон кўтариб келсангиз ҳам аввало уларга тақдим этиш имкони қўлингизда бўлади. Ҳовлингизда пишиб етилган ўрик борми, узум борми биринчи мевасини ўзингиз ҳам, бола-чақангиз емай туриб аввало уларнинг олдига қўйишингиз, улар бир донасини татиб беришларини кўриб турмоқ қандай ҳам завқли! Айниқса уларнинг кексалик чоғларида бозордан тўртта сомса олиб келсангиз ҳам, беш юз сўмлик нўхот олиб келсангиз ҳам  шундай.
Бошқа ҳовлига чиқиб кетганларчи? Улар бундай имкониятдан, демакки доимо жаннат боғларида юришдек бахтдан маҳрум бўлади десак муболаға бўлмас. Чунки топганини ўз уйига олиб келади. Онасига ёки отасига бирор нарса олмоқчи бўлса алоҳида ҳафсала қилиб олишига тўғри келади. Ўшанда ҳам бола-чақасидан ошиниб олади.
Аллоҳ таоло Ўзининг Қадим Каломида бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг орқасиданоқ ота-онага яхшиликка буюрганлигини бугунги кунда юртимиз мусулмонлари яхши биладилар. Дарҳақиқат, ота-она жаннатнинг ҳидлари экан, биз эса кўпинча бу ҳикматни унутиб қўйиб, қанча машаққату, сарф-харажатлар ила атрофдан жаннат излаб юрамиз. Ваҳолонки, жаннатимиз рўпарамизда турибди-ку! Ана ўшаларнинг хизматини қилиш энг тўғри йўл ва шарафли ибодат эмасми?
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бурни ишқалансин! Бурни ишқалансин! ‒ дедилар. “Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули?” ‒ дейилди. “Кимки ота-онасинининг бирини ёки иккаласини ҳам қариган чоғида топибдию, жаннатга кириб олмабди”, ‒ дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ва Термизий ривояти)
   Ҳа, биз излаб юрган жаннат жуда яқин, ёнгинамизда экан. Шунингдек...
Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онанинг фарзандларида қандай ҳақлари бор?” ‒ деб сўради. “(Уларнинг) иккаласи сенинг жаннатинг ёки дўзахингдур”, ‒ дедилар. (Ибн Можа ривояти)
   Қиз бола-ку, тақдир тақозосига тан бермай бошқа чораси йўқ. Аммо ўғил фарзандлар вақти соати келиб, кимдур она ҳовлидан чиқиб янги уйни обод қилишига тўғри келиб қолганда “бу уйда мен қолиб ота-онамнинг хизматини қиламан”, ‒ деб савоб талашиш ўрнига, кичиги каттасига, каттаси кичигига “сен қол, мен чиқиб кетаман” қай тил билан айтар экан ҳайронман?
Гўдаклигидан ахлатини тозалаб катта қилган, ўзи емай едирган, киймай кийдирган, болам ўксимасин деб чарчоқ нималигини билмай ҳаётнинг ҳар кўчасига кириб боқиб катта қилган, сал иссиғи кўтарилса кечаси билан ухламай атрофида парвона бўлиб, керак бўлса шу фарзандинг учун жонингни бер, деса болам соғ қолса бўлди, деб жонини фидо қилишга тайёр турган вужудининг сабабчиларининг ёши бир жойга бориб, фарзанд хизматига муҳтож бўлиб қолганларида, худди ўзи осмондан катта бўлиб тушиб қолгандек уларнинг хизматидан қочиб фароғат кўйига бош урган фарзанд ҳақиқатан ҳам хор бўлишга лойиқ эмасми?! Ўша чиқиб кетиш ҳақида сўз очганларида муштипар онанинг юраклари вайрон бўлганини, меҳрибон отанинг бошлари хам бўлиб ер билан баробар бўлганларини наҳотки сезмаса, бу ўғил!? Ахир туғилганида “ўғил!” ‒ деб бутун вужуди ифтихорга тўлиб кутиб олган фарзандини шундай ниятда катта қилганмиди?!

Сарварбек Йўлдошев. Асака тумани Мирзо Шариф масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини
   

   РИВОЯТ. Абу Жунайд Бағдодийнинг ҳузурига бир кампир фарзанди Рум урушида кофирларга асир тушиб қолганини айтиб йиғлади ва фарзанди учун дуо сўради. Шайх сабрга чақириб, Аллоҳ насиб қилса қайтиб келишини айтиб тасалли берди. Бир неча кундан сўнг кампир яна келиб йиғлади. Охири шайх сукунатга кетиб, муштипар онанинг фарзанди ҳақида қилган дуоси ижобат бўлишини сўраб илтижо қилди.
   ‒Эй онахон, энди уйингга бор. Худо хоҳласа ўғлинг қайтиб келади, ‒ деди.
   Айни ўша пайтда ўғилни душманлар қўл-оёғида кишанлар билан асирлар қаторида олиб келаётган эди. Бир маҳал занжирлар ўз-ўзидан ечилиб кетди. Қайта занжирлашган эди яна шу ҳолат такрорланди. Йигитни подшоҳнинг ҳузурига олиб боришди. Подшоҳ  ҳам воқеани ўз кўзи билан кўрди ва аъёнларидан бу ҳолатнинг сабабини сўради. Улар ўзаро машварат қилишгач каттароғи йигитдан сўради:
   ‒ Сенинг ота-онанг борму?
   ‒ Онам бор, жавоб берди йигит.
   ‒ Онанг сендан розиму?
   ‒ Оре, рози. Хизматини яхши қилганман.Ортимдан ҳам дуо қилиб қолган.
   ‒ Шоҳим, бу йигитни тезда қўйиб юбормоқ керак. Бўлмаса, қўрқарманки, онасининг дуолари билан юртимиз вайрон бўлмаса деб, ‒ жавоб берди аъён.
   Илоҳим ота-оналаримизнинг хизмати учун бизларга ҳиммат бергин. Уларни бизнинг жаннатларимиз бўлишини насиб этгин. Роббир-ҳамҳума кама роббаяни соғиро.

Сарварбек Йўлдошев. Асака тумани Мирзо Шариф масжиди имоми
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ. Холид ибн Валид масжиди муаззини

Qayd etilgan