Muallif Mavzu: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi  ( 82261 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 251
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #90 : 07 May 2015, 05:52:31 »
ОТА-ОНАНИНГ ҲАҚЛАРИ
Умар разияллоҳу анҳу дан (мавқуф ёки Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга марфуъ) ривоят қилинади:
«Ғaйбга даъво бўлиб қолмагaнидa эди бeш нaфaр кишигa «Aлбaттa улaр жaннaт aҳлидaн», дeб гувoҳлик бeрaрдим.
1. Кaмбaғaл oилa бoшлиғи;
2. Эрини рoзи қилгaн aёл;
3. Мaҳрини эригa caдaқa қилгaн aёл;
4. Oтa-oнacини рoзи қилгaн фaрзaнд;
5. Гунoҳлaригa тaвбa қилгувчи киши».
   Aйтишлaричa, oтa-онанинг бoлacи уcтидa ўнтa ҳaққи бoрдир. Фaрзaнд мaнa шу ўнтa ҳaқни чирoйли aдo қилмoғи лoзим:
1. Oтa-oнacигa тaoм бeриш.
2. Xизмaтлaрини қилиш.
3. Чaқиргaнлaридa "лaббaй" дeб жaвoб бeриш.
4. Гунoҳ бўлмaгaн бир ишгa буюргaнидa, итoaт этиш.
5. Oтacи билaн юмшoқ oҳиcтa гaплaшиш.
6. Унгa кийим oлиб бeриш.
7. Юргaндa oрқacидaн юриш.
8. Ўзигa рaвo кўргaн нaрcaлaрни oтacигa ҳaм рaвo кўриш.
9. Ўзигa рaвo кўрмaгaн нaрcaлaрни oтacигa ҳaм рaвo кўрмacлиги.
10. Дуo қилгaндa oтacини ҳaм қўшиб Aллoҳдaн мaғфирaт тилaш.
   Бахтиёржон Хайитбоев. Мулла Абдулазиз ҳожи жомеъ масжиди имоми. Асака.

Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 251
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #91 : 25 Iyul 2017, 19:25:54 »
ОТА ВА ОНА ХИЗМАТИ
   Бизнинг дунёга келишимизга сабабчи бўлиб, бизларни вояга етказиб парвариш қилган ота ва оналаримиз ҳақида қанча ёзсак кам, уларнинг хизматини қанча қилсак адо эта олмаймиз. Лекин банда тоқатидан ортиғига таклиф қилинмагани каби биз бу мўтабар зотларга қўлимиздан келганича яхшилик ва итоатда бўлишликка мажбурмиз.
   Динимиз таълимотларида ҳам ота-оналарга яхшилик қилиш, уларга итоатда бўлиш, уларнинг ҳурмат-эътиборини ўрнига қўйиш ва ғамхўрлик кўрсатишга чорлайди. Чунки улар кечалари ухламай бизларни вояга етказганлар. Ота-оналар барча машаққатларга сабр қиладилар ва Аллоҳ таолодан уни иймонли, солиҳ инсон бўлиб камолотга етишини сўраб илтижолар қилишади. Шунинг учун ҳам уларга ташаккурлар қилиб юришимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло Қурони каримда бизларга буюради:
وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ
   Яъни: “Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир”. (Луқмон. 14)
   Ота-онага яхшилик қилиш фарздир, уларни ранжитиш эса улкан гуноҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улкан гуноҳларнинг энг каттаси Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлишдир”, деганлар (Имом Бухорий).
   Буюк фақиҳ, Абу Лайс Самарқандий (Аллоҳ раҳмат қилсин) айтади: “Ибн Аббос дейдики: “Қайси бир мўминнинг ота-онаси бўлсаю икковларига яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан икки дарвоза очади. Икковларидан бири ғазабли бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлмайди, токи у рози бўлмагунча”. Сўради: “Агар золим бўлса-чи?”. “Агар золим бўлса ҳам!”
   Динимиз таълимоти ота-оналаримиз ҳатто вафот этганларида ҳам уларнинг улуғ фазилат соҳиблари эканлиги изҳори давом этиши кераклиги уқтирилади. Бир киши ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммаддан (с.а.в.): “Ота-онаси вафотларидан кейин ҳам улар ҳақида бирон-бир яхшилик қилишим керакми?”-деб сўради. У жаноб жавоб бериб айтдилар: “Ҳа, уларнинг ҳақларига Худонинг раҳматини сўраб, дуолар қилиш, аҳду-паймонларини бажариш, дўст ва дугоналарини ҳурмат қилиш”.
   (Жума тезисларидан фойдаланилди)

   Сотволдиев Ҳусанбой. Асака туманидаги Икром ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 251
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #92 : 23 Aprel 2018, 14:37:17 »
Ўғлидан шикоят қилганлар
Одатда бирор киши ўғлидан шикоят қилиб келса, ҳар қандай одам ўша нобакор фарзандга нафратини билдиради. Айниқса, отаси ёки онасини ҳақорат қилса ёки, Худо сақласин, урса.....
Бу ҳолатга нима деб фикр билдиришга ҳам лол қоласан.
Ҳа, умид билан фарзанд тарбия қилган инсон ўша фарзандининг роҳатини кўрсин, илойим!
Албатта, оат-онасини ранжитган инни оқлаб бўлмайди. Лекин бу масалага бошқа томондан ҳам бир боқиб кўриш керак. Яъни ОТА деган номга мушарраф бўлган инсон фарзандига не чоғли тарбия берган?
Бир киши Умар разияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кeлиб:
“Бу ўғлим мeнга оқ бўлди”, дeди.
Ҳазрати Умар ўғилга:
“Отангга оқ бўлишликдан Аллоҳдан қўрқмайсанми? Бу-бу ишлар ота ҳаққи-ку?” дeб гапирди.
Ўғли айтди:
«Эй мўминларнинг амири! Ўғилнинг отада ҳаққи йўқми?”
“Ҳа бор! Ўғилнинг отадаги ҳаққи – ота ёмон хотинга уйланмаслиги, шу билан фарзанд айбланмаслиги учун, исмини яхши қўймоқлиги ва Қуръонни ўргатмоқлигидир”.
“Аллоҳга қасамки, отам онамни танлаб олмаган, у мажусий эди, уни тўрт юз дирҳамга сотиб олган. Исмимни чиройли қўймади. Мeни Жуал дeб номлади (кўршапалак эркагининг исми). Аллоҳнинг оятларидан биронтасини ҳам ўргатмади”.
Умар разияллоҳу анҳу унинг отасига қараб:
“Ўғлимни оқ қилдим, дeйсан, у сeни оқ қилибди, йўқолгин мeнинг олдимдан!” дeди.
Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий айтади:
Отамнинг Ҳифс Искандаронийдан ҳикоя қилганларини эшитдим. У киши, Аллоҳ раҳмат қилсин, Самарқанд уламоларидан эди. У кишининг олдига бир киши кeлиб:
«Ўғлим мeни уриб қийнайди”, дeди.
“Субҳоналлоҳ, ўғил ҳам отани урадими?”
“Ҳа, мeни уриб оғритди”.
 “Сeн унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ бeрдингми?”
“Йўқ”.
“Сeн унга Қуръонни ўргатдингми?”
“Йўқ”.
“Ўғлинг нима иш қилади?”
“Дeҳқончилик”.
“Сeни уришига сабаб бўладиган бирон нарса ўргатганмидинг?”
“Йўқ”.
Олим айтдики:
“Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизлари олдида, итини эргаштириб даласига кeтаётиб, Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кeтаётган бўлса, шу пайт сeн ўғлингга рўбарў кeлиб қолган бўлсанг, сeни ҳам бир мол дeб ўйлагандир. Бошингни ёрмагани учун Худога ҳамд айтгин!” (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 251
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #93 : 14 May 2018, 12:17:59 »
Ота-она вафот этгач
Ота ва онага яхшилик қилиш қилиш нафақат самовий динларда амр қилинган буйруқ, балки соф фитрат ҳам шуни тақозо қилгувчи олижаноб хислатдир. Чунки ҳар қандай тафаккур қилгучи инсон вужудига сабаб бўлган инсонларга яхшилик қилишни ўзи учун муқаддас бурч деб билади.
Бу таълимот барча мафкура ва динларга қараганда Ислом дини таълимотларида яққол шакл топган. Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло Қуръони каримда Ўзига ибодат қилишдан кейин ота-онага яхшилик қилишга амр қилади.
قُلْ تَعَالَوْاْ أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ أَلاَّ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ وَلاَ تَقْرَبُواْ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَلاَ تَقْتُلُواْ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
“Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: «Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота-онангизга яхшилик қилинг! Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз. Фаҳш–бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли. Ушбуларни сизга амр қилдикки, шояд ақл юритсангиз.»- деб айт. (Анъом. 151)
Аслида ота-онага яхшилик қилиш улар тириклик пайтида бўлади. Айниқса қувватлари кетиб, ёрдамга муҳтож бўлиб қолганларида яна ҳам зарур. Кимки шундай қилмабди, вафотидан сўнг айюҳаннос солиб йиғлаб, қўйлар сўйиб, катта-катта қозонлар осиб ош пиширгани билан фойдаси йўқ дея олмаймиз, чунки қабул қилиш Худонинг иши, бироқ тириклигида яхшилик қилгани бошқа. Ана ўшалар уларнинг вафотидан кейин эҳсонлар қилсалар ярашади.
Улуғ ватандошимиз имом Бухорийнинг “Адабул-муфрад” асарида ушбу ҳадислар баён илинади:
Абу Убайд разияллоҳу анҳу ҳикоя қилдилар: "Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, шу вақтда бир киши:
"Ё Расулуллоҳ, ота-онамнинг ҳаёт вақтларида қилган яхшиликларимдан ташқари уларнинг вафотидан кейин яна нима қилсам шу яхшилигим давом этади?" – деб сўради.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Тўртта нарсани қилиб юрсанг, уларга қиладиган яхшилигинг давом этаверган бўлади. Уларнинг бирламчиси, ота-онанг ҳақига дуо қиласан ва гуноҳларини кечирмакни Аллоҳ таолодан сўрайсан, иккиламчиси, уларнинг насиҳат ва шаръий васиятларини амалга оширасан, учламчи, уларнинг дўстларини ҳурматлайсан ва тўртламчи қавм-қариндошлар билан улар туфайли қарор топган қариндошлик алоқаларини узмайсан", дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтдилар: "Киши ўлгандан кейин яна нима учундир унинг нуфузи кўтарилиб қолади. Шунда у таажжубланиб:
«Эй, Раббим! Бу даражамнинг кўтарилиши нимадан ҳосил бўлди?", деб сўрайди. Аллоҳ таоло томонидан:
«Эй, бандам, орқангда қолган бола-чақаларингнинг мен учун қилган истиғфорларининг натижасидир", дейилади.
Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий
www.зиёуз.cом кутубхонаси 9
Муҳаммад ибн Сирин (р.ал.) айтдилар: "Кечаларнинг бирида биз Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ёнларида бўлдик. Шунда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ўзлари: «Эй, Аллоҳ! Абу Ҳурайранинг ҳам, онасининг ҳам гуноҳларини кечиргин ва иккимиз учун истиғфор айтган кишиларнинг ҳам гуноҳларини кечиргин", деб дуо қилдилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг шу дуоларига кириб қолиш учун биз ўша она-бола (Абу Ҳурайра билан оналари) ҳақига истиғфор айтиб юрамиз", дейди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 251
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi
« Javob #94 : 18 Avgust 2018, 09:21:55 »
Отасини ранжитганлар
Ота-она деганда кўз олдимизда катта ва машаққатли ҳаёт йўлини босиб, инсоний хислат ва фазилатларни ўзида мужассамлаштирган нуроний сиймолар намоён бўлади.
Ота-онанинг буюклиги шундаки, улар ҳаётда учрайдиган муаммоларни обдон ўйлаб, энг тўғри хулосани чиқарадилар. Улар оиланинг файзи ҳисобланадилар. Демакки, ота-она ўзларининг ҳаёти, мустаҳкам имон-эътиқоди, яшаш тарзи ва ҳалол меҳнати билан ўз оила аъзоларига намуна мактабини ўтайдилар.
Оилани бошқариш ва фарзандлар тарбиясининг тўғри йўлга қўйилишида ота ва онанинг роли жуда катта. Улар фарзандлари қобилият ва эҳтиёжларини, руҳий олами қандай эканлигини яхши билсалар оила фаровон бўлади. Шуни унутмаслик керакки, барча яхши-ёмон инсоний хислатларни фарзанд илк бор ота-онасидан олади. Шу боисдан уларнинг фарзандларига айтган ҳар бир сўзлари, панду насиҳатлари олтиндан қимматдир.
Ота-онанинг қадр-қимматини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Уларнинг баҳосини на бойлик ва на зеб-зийнат билан қиёслай оламиз. Фарзандлари камолини ўйлаган ота-она уларни жамиятга муносиб қилиб вояга етказиш учун ҳаракат қилади. Демак, фарзандлар ота-оналари олдида бир умр қарздордирлар.
Ота-онасининг дилини оғритган, фарзандлик бурчини бажара олмаган инсон ҳаётда ўз ўрнини тополмайди. Билингки, ҳар қандай ёмонлик, тошбағирлик жазосиз қолмайди ва муқаррар адолат зарбасига учрайди. Зеро, бу дунё қайтар дунёдир. Ота-онасининг қадрига етмаган кимса бошқаларнинг ҳам ҳурматига сазовор бўла олмайди.
Оталар фарзандларининг камол топишлари учун молларини, куч-ғайратларини сарфлашади. Оталарнинг бу хизматларини билиш, қадрига етиш ва уларга итоатда бўлиш фарзанднинг бурчидир. Бир куни келиб ота кексаяди. Ҳар ишда бошқалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолади. Фарзандлар отага ҳамиша, айниқса, кексайиб қолганида чиройли муомала қилишлари керак.
Ривоят қилишларича, бир йигит ўз отасини ҳакорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Йигитнинг отаси одамларни тўxтатиб:
— Биродарлар, ўғлимни тек қўйинглар! Бу ишда ўғлим эмас, мен ўзим айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун xудди мана шу ерда отамни ҳақорат қилиб урган эдим. Мана энди отамга қилган беодоблигимнинг жазосини кўриб турибман, отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала ўз ўғлимдан қайтди. Нимани эксанг, шуни ўрасан, дeб жуда тўғри айтган эканлар. Мeн ёшлигимда ота-онамни ҳурмат қилмаган эдим, дилларини оғритган эдим, улар мeндан норози бўлиб кeтдилар. Мана энди одобсизликларим боламдан қайтмоқда. Азизларим, ўғлим айбдор эмас, ўзим айбдорман,— дeб ўксиниб-ўксиниб йиғлади.
Йигит отасининг сўзларидан таъсирланиб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, ундан узр сўради. Ота эмасми, у ҳам ўғлининг гуноҳини кeчирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб эркалади. Бу воқeанинг гувоҳи бўлган xалқ ҳам таъсирланиб, кўзларига ёш олдилар.

Азизбек Ҳолмирзаев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" масжиди мутаваллиси
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Jamshid Ne'matov. Ota-onaga oq bo'lish

Muallif Munira xonimBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 38
Ko'rilgan: 21209
So'nggi javob 30 Noyabr 2007, 07:53:35
muallifi AbdulAziz
Uyali aloqa vositasi faqat yaxshilik uchun xizmat qilsin!..

Muallif FoniyBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 6074
So'nggi javob 07 Iyun 2013, 17:47:14
muallifi Muxsiya
Akbarjon aka farzandlik bo'ldilar!!!

Muallif As-SamarqandiyBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 42
Ko'rilgan: 15714
So'nggi javob 26 Noyabr 2011, 16:36:10
muallifi Abdulhafiz
Normurod Narzullayev. Yaxshilik deb yashayman

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1208
So'nggi javob 23 May 2012, 07:50:26
muallifi AbdulAziz