Muallif Mavzu: JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...  ( 18075 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...
« Javob #15 : 03 Dekabr 2007, 16:38:04 »
1993/94 йилги мавсумда «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» ҳимояси бетон деворга айланди десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Машҳур ҳимоячи Чезаре Малдинининг Ñžғли Паоло Малдини (Милан клуби тарбияланувчиси) ишончли ўйинлари билан «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½»Ð½Ð¸Ð½Ð³ кучига куч қўшди. Мутахассис ва мухлисларнинг эътирофига кўра, у ХХ асрнинг энг яхши қанот ҳимоячиси деб топилди. Айнан Малдини ва Барези бошчилигидаги ҳимоячилар ва дарвозабон Себостян Россининг ишончли ҳаракатлари эвазига, машҳур дарвозабон Дино Дзоффнинг натижасини янгилаган ҳолда, 929 дақиқа давомида дарвоза даҳлсизлиги сақланди (бу борада мутлақ рекорд Москванинг Динамо ва СССР терма жамоаси дарвозабони Лев Яшинга тегишли). Ўша йили «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғалаба қозонди. Европа Чемпионлар Лигаси ва 13-скудетто қўлга киритилди. Кейинги йили Қитъалараро Кубок учун ўтказилган ўйинда Парагвайлик дарвозабон Чилаверт бошчилигидаги Аргентинанинг «Ð’елис Сарсфилд» жамоасига 0-2 ҳисобида ÑŽÑ‚қазиб қўяди. Бироқ Европа Суперкубоги учун бўлган 2 та ўйиндан иборат баҳсда Лондоннинг «ÐÑ€ÑÐµÐ½Ð°Ð»» клуби доғда қолдирилди (уйда 0-0, сафарда 2-0).

«ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» яна Европа Чемпионлари Лигаси финалига чиқди (охирги 7 мавсумда 5-финал!!!). Лекин финалда уни омадсизлик кутиб турарди. Таркибида Дани Блинд, Клюйверт, Богард, Райцигер, Давидс каби ёш юлдузларни жамлаган «ÐÑÐºÑ» охирги дақиқаларда тўп киритиб ғалабани тортиб олди.

Умуман олганда 80-йилларнинг охири ва 90-йилларда клуб ўзининг гегемонлигини нафақат Италияда, балки бутун Европада ҳам ўрнатди. Клуб лидери Марко ван Бастен 1988, 1989, 1990 йилларда кетма-кет 3 марта «Ð¾Ð»Ñ‚ин тўп»Ð½Ð¸ қўлга киритиш билан бирга, Италия чемпионати тарихида энг сермаҳсул легионер ўйинчига айланди. Лекин унинг олган жароҳати (бу жароҳат Юрген Коллер томонидан етказилган) уни футбол билан эрта ҳайрлашишига мажбур қилди.

1995/96 йилги мавсумда «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» яна бир юбилей ғалабани нишонлади. Италия чемпионатининг 15-олтини! Бу вақтга келиб «ÑƒÑ‡Ð°Ñ€ голландлар» ўрнин Роберто Баджо ва Жорж Веалар эгаллаган эдилар.

Кейинчалик молиявий қийинчиликлар сабабли, клубни Бош мураббий Фабио Капелло тарк этди. Клуб Президенти Силвио Берлуcкони Капеллони клубда олиб қола олмасдан катта хатога йўл қўйди. Унинг ўрнини уругвайлик мураббий Оскар Тобарес эгаллади. У эса ишончни оқлай олмади. А Серия ва Еврокубокларда муваффақиятсизликка юз тутди. Клуб ўзининг обрўсини тиклаш мақсадида яна Арриго Саккини бош мураббийликка олиб келди. Лекин бу ҳам фойда бермади. Берлускони ўзининг айбини Ñ‚Ñžғрилаш мақсадида Фабио Капеллони яна клубга қайтарди (бу пайтда Капелло Реални чемпионликка олиб келган эди). Лекин у ҳам «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½»Ð½Ð¸ инқироз кўчасидан олиб чиқиб кета олмади. Фақатгина жамоа бош мураббийлигига Алберто Заккерони келгандан сўнг 1998/99 йилги мавсумда 16-скудетто қўлга киритилди. 1999 йилнинг ёзида Киевнинг «Ð”инамо» жамоасидан 25 миллион доллар эвазига Андрей Шевченко сотиб олинди. 2000/01 йилги мавсумда Европа чемпионлари лигасининг гуруҳ босқичида жамоа омадсиз қатнашгани учун Алберто Заккерони мураббийлик постини бўшатиб беришга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Туркиялик Фотих Терим бош мураббий лавозимига тайинланди. Лекин унинг фаолияти бор-йўғи 4 ойгина давом этди. Чунки бу вақтда «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» А-Серияда кетма-кет мағлубиятга учраётган эди. 2001 йилнинг ноябрида бош мураббийлик лавозимига Карло Анчелотти тайинланди.

Карло Анчелотти бошчилигида «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» 2002/03 мавсумда Европа чемпионлар лигаси қўлга киритиб, ўз музейига Европа чемпионлари Кубогини олтинчисини келтириб қўйди. Ювентус билан бўлган финал баҳсда ўйин қаҳрамони сўзсиз Андрей Шевченко бўлди.

2003/04 йилги мавсумда эса 17-чемпионлик қўлга киритилди!!!

2004/05 мавсумда Европа чемпионлар лигасининг финалига чиққан «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» «Ð›Ð¸Ð²ÐµÑ€Ð¿ÑƒÐ»ÑŒ» бўлган баҳсда нималар содир бўлганини хали ҳеч ким ёдидан чиқармаган бўлса керак. Афсуски, биринчи бўлимдан сўнг 3-0 ҳисобида олдинда бораётган росонерлар, иккинчи бўлимда бироз хотиржамликка берилишди ва Стивен Жерард бошчилигидаги “Ливерпуль” жамоаси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Учрашувдан сўнг ўтказилган пенальтилар сериясида эса мерсисайдларнинг қўллари баланд келди. 2006 йилнинг ёзги трансфер мавсумида клуб мутасаддилари Андрей Шевченконинг қарорига кўра, уни Лондоннинг “Челси” клубига сотишга қарор қилдилар. Балки шу сабабли ёки 2006 йилдаги “кальчо” можаролари туфайли олиб ташланган 8 очколик жарима сабаблидир, клубнинг 2006/07 мавсумда кўрсатаётган ўйинлари мухлисларни бироз ранжитмоқда. Ушбу омадсизликни клуб кейинги мавсумларда янги ютуқлар билан «ÑŽÐ²Ð°Ð´Ð¸» деган умиддамиз.

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...
« Javob #16 : 03 Dekabr 2007, 16:41:51 »
Эришган натижалари:

Италия чемпиони (17 марта): 1901, 1906, 1907, 1950/51, 1954/55, 1956/57, 1958/59, 1961/62, 1967/68 1978/79, 1987/88, 1991/92, 1992/93, 1993/94, 1995/96, 1998/99, 1993/94 йиллар.
Италия Кубоги (5 марта): 1966/67, 1971/72, 1972/73, 1976/77, 2002/03 йиллар.
Италия Суперкубоги (5 марта): 1989, 1992, 1993, 1994, 2004 йиллар.
Европа Чемпионлари Кубоги (6 марта): 1962/63, 1968/69, 1988/89, 1989/90, 1993/94, 2002/03 йиллар.
Кубок эгалари Кубоги (2 марта): 1967/68, 1972/73 йиллар.
Европа Суперкубоги (4 раза): 1989, 1990, 1995, 2003 йиллар.
Қитъалараро Кубок (3 марта): 1969, 1989, 1990 йиллар.
Европа Чемпионлари Кубоги финалчиси: (4 марта): 1958, 1993, 1995, 2005 йиллар.
Европа Кубок эгалари Кубоги финалчиси (1 марта): 1974 йил.
А Сериядаги рекордлари:

Ўз майдонидаги энг йирик ғалаба: 9-0 Палермо устидан (1950/51 й. мавсум).
Меҳмондаги энг йирик ғалаба: 8-0 Женоа устидан (1954/55 й. мавсум).
Ўз майдонидаги энг йирик мағлубият: 1-6 Ювентусдан (1996/97 й. мавсум).
Мехмондаги энг йирик маглубият: 1-6 Алессандриядан (1935/36 й. мавсум).
«ÐžÐ»Ñ‚ин тўп» сохиблари: <Джанни Ривера (1969) Рууд Гуллит (1987) Марко ван Бастен (1988, 1989, 1992) Жорж Веа (1995) Андрей Шевченко (2004)

ФИФА версияси бўйича жаҳонинг энг кучли футболчиси: Марко ван Бастен (1992) Жорж Веа (1995)

Клуб раҳбарияти Президент - Сильвио Берлускони
Вице-Президент ва жамоа бошлиғи - Адриано Галлиани
Вице-Президент - Паоло Берлускони
Вице-Президент - Джанни Нарди
Бошқарувчи - Леандро Кантамесса
Бошқарувчи - Мишель Карпинелли
Бошқарувчи - Альфонсо Кефалиелло
Бошқарувчи - Джанкарло Фоскале
Бошқарувчи - Ливио Джирони
Бош Менежер - Франческо Виттадини
Бош Менежер - Франческо Антонио Джанпаоло
Бош Менежер - Джанкарло Полерани
Спорт Директори - Ариедо Браидо
Вице-Президент ва жамоа бошлиғи ассистенти - Леонардо
Директор - Умберто Гандини
Мурабийлар штаби котиби - Мари Бускалья
Мурабийлар штаби котиби - Кристина Москетта
Жамоат ишлари бўйича директор - Витторио Ментана
Матбуот маркази бошлиғи - Паоло Тароцци
Марккетинг ишлари бўйича директор - Лаура Маси
Савдо ишлари бўйича директор - Мауро Тавола
Маъмурий менежер - Массимо Кампиоли
Кадрлар бўлими бошлиғи - Раффаелла Ди Тондо
Махсус лойиҳалар бўйича менежер - Лино Бургаретта
Харид ишлари бўйича директор - Роберто Патрасси
Буюртмалар бўйича директор - Анджело Дестро
Ёшлар жамоаси мураббийи - Альберто Кереса
Ёшлар жамоаси бошлиғи - Анджело Коломбо
Миланелло директори - Анторе Пелосо


Barcha ma'lumotlar www.uff.uz saytidan olindi.
« So'nggi tahrir: 03 Dekabr 2007, 16:44:28 muallifi milanelly »
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...
« Javob #17 : 15 Dekabr 2007, 16:45:51 »
Барселона

Тўлиқ номи: Club de Futbol Barcelona
Асос солинган йили: 1899й. Хуан Гампе
Форма ранги: Кўк қизил футболка, кўк шорт, кўк қизил гэтра.
Расмий сайти: www.fcbarcelona.com
Стадион: Камп Ноу
Клуб аъзолари: 106 706 дан ортик
Бюджет жамғармаси:170 732 000 ?
Президент: Хуан Лапорта
Мураббий: Франк Райкард

Барселона ФК, шунингдек Барса номи билан машҳур бўлган спорт клуби спортнинг бир неча турида ўз номини тарих саҳифаларига жойлаган. Клуб 1899 йилда Хуан Гампер исмли шахс томонидан 12 кишидан ташкил топган. Команданинг шиори: “Барса - клубдан ҳам ÑŽқори ўринда турувчи”. Асосий ўйингохи НОУ КАМП.

Сўнгги 5 йил ичида клуб бошқа жамоалар билан фаол курашаётган бўлса-да, у асосий рақиби Мадриднинг Реал жамоаси билан бирга Испаниянинг энг номдор жамоалари ҳисобланади. Барса нинг фанатларини испанча «cules» деб ҳам аташади.

Барса ўзининг спорт кийимларида хомийлар номини реклама қилишдан воз кечган жамоа сифатида ажралиб туради. Бунинг сабаби жамоанинг эгаси Шахар бўлиб, хомийлик қилишга уринган ҳар кандай хатти-ҳаракат жамоа эгалари ва ишқибозлари томонидан ман қилинади.

БОШЛАНҒИЧ БОСҚИЧ

Барселона ФКни швейцариялик бизнесмен Ганс Кампер ташкил қилган, у шу қадар Каталония миллатига қўшилишга ҳаракат қилган-ки, натижада хатто исмини Каталон Хуан Гампер (Catalan Joan Gamper) деб ҳам ўзгартирди. Гампер шунингдек клуб хозиргача сақланиб қолган номини ҳам ўзгартирди. Ҳаммаси унинг махаллий рўзномалардан бирида ўша вақтдаги хали номи таниб улгурилмаган футбол тури бўйича клуб тузиш учун спортчиларни йиғиш мақсадида берган эълонидан бошланди. 11 ўйинчи тўпланди. Gualteri Wild, Lluis d'Ossa, Bartomeu Terradas, Otto Kunzle, Otto Maier, Enric Ducal, Pere Cabot, Carles Pujol, Josep Llobet, John Parsons ва William Parsons. Илк кунлардан клуб анъанавий Испан клуби Club de Futbol Barcelona номи билан эмас, интернационал рухдаги ном Futbol Club Barcelona билан номланди.

Жамоа 1901 йилдаёқ ўзининг илк ғалабаси Copa Macayaни нишонлайди, кейинроқ Каталония Чемпионатида унга тенг келадиган рақиб топилмайди. 1909 йилгача жамоа ҳар хил ўйингохларда ўз ўйинларини ўтказар эди. 14 март куни 6000 томошабинга мўлжалланган ўйингох очилади. Бу Барселона ўзи эгалик қилган илк ўйингох бўлиб қолди. Йиллар давомида Барселона турли даражадаги мусобақаларда ғалаба қозониб, ўз музейини бойитиб борар, бундан жамоанинг мухлислари сони жуда тез кўпайиб борарди.

ОЛТИН ЙИЛЛАР.

Алкантара, Замора ва Самитье каби афсонали ўйинчилар Каталония жамоасига кўпгина ғалабали онларни тақдим этишди ва уни Олтин Эрагача олиб келишди. 1922 йилда 30 000 томошабинлик Les Corts очилди ва кейинчалик 60 000 томошабин учун кенгайтирилди. Испания ва Каталония чемпионатлари бирлашгач, жамоа 1929 йилда Испания лигасида биринчи маротаба ғалаба қозонди.

ФУҚАРОЛАР УРУШИ ВА ИНҚИРОЗ.

20-йиллар бошида диктатор Примо де Ривера бошқарган даврда бошланган танглик, Испания Фуқаролар уруши бошлангач янада ёмонлашди. Мамлакатнинг сиёсий муаммолари жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Барса президенти Хосеп Суньёль миллатчи аскарлар томонидан ўлдирилди, жамоанинг штаби бомбардимон қилинди. Шунданг сўнг жамоанинг номини Club de Futbol Barcelona қилиб ўзгартиришга ҳамда байроқдан Каталонияга тегишли рангларни олиб ташлашга буйруқ беришди.

40-йилларнинг 2-ярмига келиб жамоа ўз муаммоларидан холи бўла бошлади. Сезар, Рамалле ва Веласко каби ўйинчилар биринчи чемпионликдан сўнг 15 йил ўтгачгина иккинчи чемпионликка эришишга ёрдам беришди. Сиёсий вазият аста-секинлик билан тинчлана бошлади. 1950 йилда жамоа сафида жамоа тарихидаги энг керакли бўлган ўйинчи Кубала пайдо бўлди. Кейинги йиллар мобайнида жамоа кетма-кет бир неча мусобақаларда мана-ман деган рақибларини тор-мор этиб, ғалаба нашидасини сура бошлади. Сезар, Басора, Кубалалар Барса нинг тарихига киритилган илк ўйинчилар бўлишди.

1957 йилда Ноу Камп очилди. Ўйингох 90 000 томошабинни ўз бағрига олади ва жахондаги энг катта ўйингохлардан бири хисобланар эди. Бироқ кейинги йиллар жамоа учун омадсиз давр бўлди. 60-йилларда жамоа бор йўғи 3 марта ғалаба қозонди. 1973 йилда афсонавий ўйинчи Йохан Круифф жамоа билан шартнома тузди. Шу даврнинг рекорд суммаси хисобланган 922 300 фунт ушбу ўйинчига сарфланганига жамоа рахбарлари ҳам мухлислар ҳам ачинмади. Жамоа ўзининг асосий рақиби Мадриднинг Реал жамоасини Сантьяго Бернабеу да 5:0 хисобида тор-мор этди ва чемпионатда ғалаба қозонди.

« So'nggi tahrir: 15 Dekabr 2007, 16:47:52 muallifi milanelly »
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...
« Javob #18 : 15 Dekabr 2007, 16:49:00 »
ЯНГИ ОЛТИН ЭРА

1978 йилда Барселона ФК нинг президенти Хосеп Луис Нуньез бўлди ва жамоани кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражага етказди. Жамоа музейига ўнлаб кубоклар қўшилди. 1990-1994 йиллар мобайнида Орзулар жамоаси кетма-кет Испания чемпионатида ғалаба қозонди ва Реал хокимлигига барҳам берилди.

НУНЬЕСДАН КЕЙИНГИ ДАВР.

2000 йилда Нуньеснинг издоши сифатида Хоан Гаспарт сайланди. Гаспарт жамоани омадсиз бошқариши оқибатида молиявий инқироз бошланди. 2003 йилда у ўз жойини бўшатишга мажбур бўлди. Шу йилиёқ Хоан Лапорта янги президент этиб сайланди.

Мураббий Франк Райкард ва суперюлдуз Роналдиньоларнинг келиши, янгича бошқарув жамоани олдинги холатига қайтарди. Молиявий карзлар тез суръатлар билан тўланмокда. Жамоада 5 йил давомида ҳеч нарса ютмаган 2 ўйинчигина қолган холос(Карлес Пуйоль ва Хави Эрнандес).

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

 

Jahon Futboli tarixidan axborot

Muallif KinjoBo'lim Futbol

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 3176
So'nggi javob 02 Oktyabr 2009, 23:58:10
muallifi Kinjo
Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010

Muallif Musannif AdhamBo'lim Futbol

Javoblar: 357
Ko'rilgan: 83384
So'nggi javob 08 Avgust 2010, 22:50:35
muallifi JaviK
Jahon davlatlari bayroqlari

Muallif AbdusalomBo'lim Intellekt

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 12850
So'nggi javob 01 Dekabr 2006, 19:12:36
muallifi Suvon
Ana xolos (futbol olamidan qiziqarli ma'lumotlar)

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 30269
So'nggi javob 30 Dekabr 2011, 14:11:54
muallifi UmmatiY_MuhammadiY
Jahon chempionati - 2006

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 5857
So'nggi javob 22 Noyabr 2006, 11:27:15
muallifi Shoxjahon12