Muallif Mavzu: Jamshid Ne'matov. Ota-onaga oq bo'lish  ( 23350 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Jamshid Ne'matov. Ota-onaga oq bo'lish
« : 21 May 2007, 15:09:53 »
Millatimiz hozirda otalar va bolalar, qaynona va kelinlar o'rtasidagi ixtilof va kelishmovchiliklar avj olgan kunlarni boshidan kechiryapti. Bugun bu muammolarga muolaja, malham juda zarur. Ushbu risolamiz farzandlarimizga ota-onalari roziligini qozonish, qaynona kelinlar munosabatini yahshilash yo'lida jajji qo'llanma bo'lishiga umidvormiz. Unda nafaqat farzandlarga, balki ota-onalarga ham ma'lum tavsiyalar bor.

Alloh taolo qodir qilganicha bu kitobchani sizlarni e'tiboringizga havola qilishga harakat qilamiz.
Bu hammamiz uchun juda zarur va foydali bo'ladi, deb umid qilamiz...

MUNDARIJA

Muqaddima
Oq bo‘lishning ta’rifi
Oq bo‘lishning ba’zi ko‘rinishlari
Oq bo‘lish sabablari
Nima qilish kerak?
Yaxshilikka boshlaydigan amallar
Ahli ayol va ota-ona
Erning ota-onasi va ahli ayoli orasida rioya qilishi lozim bo'lgan vazifalari
Mazkur aloqalarda zavjaning vazifasi
Qaynonaning vazifasi
Anbiyolar qissasi
Salaflar qissasi
« So'nggi tahrir: 19 Yanvar 2012, 15:42:49 muallifi AbdulAziz »
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #1 : 21 May 2007, 15:11:26 »
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Расули Муҳаммадга, у зотнинг оила аъзоларига, асҳобларига салоту саломлар Ñ‘ғилсин.
Ота-она ҳақида сўз юритар эканмиз, уларнинг ҳаққи улуғ, мартабалари олий эканини таъкидлаш ўринлидир. Уларга яхшилик қилиш тавҳид билан баробардир, уларга шукр айтиш Аллоҳ азза ва жаллага шукр айтишга тенгдир, уларга эҳсон қилиш энг яхши амаллардан, энг яхши амалларни килувчилар эса, Аллоҳнинг суюкли бандаларидир.
Аллох, таоло ота-она хақида шундай дейди: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик килманглар ҳамда ота-онангизга яхшилик қилинглар!" (Нисо сураси, 36-оят);
"Айтинг: «ÐšÐµÐ»Ð¸Ð½Ð³Ð»Ð°Ñ€, Парвардигорингиз сизларга ҳаром килган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга (Аллоҳга) бирон нарсани шерик қилмангиз, ота-онага яхшилик қилингиз..." (Анъом сураси, 151-оят);
«Ð‘из инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга (инсонга) ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг мадори қуриб, заифлаша борур) уни (кейин кўкракдан) ажратиш (муддати ҳам) икки йилда (келур). (Биз шу боис инсонга буюрдикки), "Сен Менга ва ота-онангта шукр қилгин! Ёлгиз ўзимга қайтажаксан!" (Луқмон сураси, 14-оят).
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #2 : 21 May 2007, 15:11:59 »
Ота-она ҳақидаги ҳадиси шарифлар ҳам жуда кўпдир. Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Аллоҳ наздида энг суюкли амал қайси?" деб сўрадим. У киши: "Намозни вақтида Ñžқиш", дедилар. Сўнгра: "Яна қайси амал?" деб сўрадим. Расулуллоҳ: "Ота-онага яхшилик қилиш", деб жавоб қилдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Шунингдек, ота-онага яхшилик қилиш инсоннинг туғма хислати ва Тангри қонунлари тақозо этган амалдир. Зеро, ушбу амал пайғамбарлар хулқи ва солиҳдар одати эди. Чунки ушбу амал иймон бутунлиги, қалб софлиги ва гўзаллигига далолат қилади.
Ота-онага яхшилик қилиш исломий шариатнинг гўзалликларидан саналади. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида оз бўлса ҳам, айтиб ўтдик. Шунинг ўзи Ислом дини нима сабабдан ота-онага оқ бўлишдан қаттиқ қайтарганини тушунишга етади, деб ўйлаймиз. Зеро, ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабираларнинг бири бўлиб, Аллоҳ таолога ширк келтиришга яқиндир.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розийаллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «ÐŸÐ°Ð¹ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Гуноҳи кабиралар ушбулар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ноҳақ одам ўлдириш ва ёлғон қасам ичиш..." (Имом Бухорий ривояти). Ота-онага яхшилик қилиш зарурлиги қайта-қайта таъкидланганига, уларга оқ бўлишдан қаттиқ огоҳлантирилганига қарамасдан, баъзи иисонлар ота-оналарининг ҳақларига риоя этишмайди, оқ бўлишдан ҳазар қилишмайди.

Ушбу жажжи рисоламизда оқ бўлиш асли нима экани, унинг баъзи кўринишлари, сабаблари, ота-онанинг олдида риоя қилиш зарур бўлган одоб ҳамда пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг ота-оналарига қилган яхшиликларидан мисоллар келтириб ўтамиз.
Аллоҳ таолодан барча гўзал исмлари ва сифатлари билан бизни яхши кишиларнииг тақводорларидаи, яхши амаллар қилишда пешқадамлардан айлашини сўраймиз. У, шак-шубҳасиз, бунга қодир зотдир.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #3 : 21 May 2007, 15:12:28 »
Оқ бўлишнинг таърифи

Баъзи инсонлар, ота-онанинг оғзидан: "Сени оқ қилдим", қабилидаги сўзлар чиқсагина оқ қилинган бўлади, деб ўйлашади. Аслида, ундай эмас. Ота-онага оқ бўлиш ÑŽқорида таъкидлаб ўтилган Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда келгаи "Ота-онангизга яхшилик қилингиз!" амрининг аксини қилишдир. Ушбу ҳолат ота-онага осий бўлиш, итоатсизлик ва улар билан алоқани узиш каби амаллар билан изоҳланади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #4 : 21 May 2007, 15:12:57 »
Оқ бўлишнинг баъзи кўринишлари

Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар:

1. Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз, билан гап талашиш, сўкишиш каби.
2. Уларга бақириш, овозни кўтариб, қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: "Уларга (ота-онангта) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!" (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган.
3. Бир ишга буюрсалар, "уф" дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: "Уларга қараб "уф" тортма!" (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан, баъзилар ота-оналари иш буюрсалар, итоат этсалар-да "уф" деб қўйишади.
4. Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошликлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса, ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб!

Боғлаб узоқ бирла кўнгил,
Менсимай ота-онасин.
Озор топгач қариндош дил,
Терар бадбахтлик мевасин.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #5 : 21 May 2007, 15:13:23 »
5. Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқиншинг ўзи мункар амалдир. Отяга тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган.
6. Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир.
7. Она тайёрлаган таомии танқид қилиш. Ушбу мункар амалии яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкии эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч качон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига Ñ‘қса, истеъмол қилганлар, Ñ‘қмаса, емай куявергаилар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатаи одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади.
8. Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи Ñžғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига Ñ‚Ñžғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўратуриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #6 : 21 May 2007, 15:13:53 »
9. Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларии ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.
10. Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Кайси ишни қилмасинлар, улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш еки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашшимайди.
11. Ота-она ҳузурида ака-укалар, аҳли аёл ёки бошкалар билан жанжаллашиш. Баъзилар оила аъзоларидан бирортаси айб иш қилган бўлса, ота-оналари ҳузурида уни койишади. Бу иш, шубҳасиз, ота-онани безовта қиладиган, кўнгилларини оғритадиган ишдир.
12. Одамлар олдида ота-онасини ёмонлаш, уларнинг айбларини муҳокама қилиб, обрўларини тўкиш. Баъзилар ўз ишларида ёки Ñžқишларида муваффакиятсизликка учрасалар, "ота-онам мен учун фалон ишни қилиб бермади» ёки «Ð¾Ñ‚а-онам мени эрка ўстирган, ҳаётимни, келажагимни бузган", деб омадсизликларшш ота-оналари билан боғлайдилар.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #7 : 21 May 2007, 15:14:48 »
13. Ота-онасини сўкиш, лаънатлаш. Бу ҳолатда ота-онасига қарата сўкиниш, ота-она йўклигида уларни сўкиш ёки бировнинг ота-онасини сўкиш (бунда ўз ота-онасини сўккан бўлади) каби ишлар мункар амаллардан ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Гуноҳи кабиралардан бири киши ўз ота-онасини сўкишидир." У кишидан сўрадилар: "Одам ўз ота-онасини ҳам сўкадими?" Расулуллоҳ айтдилар: "Ҳа! Бировнинг отасини сўкса, ўз отасини сўкибди, онасини сўкса, ўз онасини сўкибди!" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
14. Уйга беъмани филмлар, қимор ўйинлари, беҳаё суратлар ва шуларга ўхшаш шахсни маънан бузадигаи нарсаларни олиб келиш. Зеро, бу нарсалар ака-укалар, оила аъзоларнинг Ñ‚Ñžғри йўлдан адашишларига олиб келади.
Бундан эса кўпроқ ота-оналар жабр кўради.
15. Ота-она ҳузурида сигарет чекиш, шовқин-суронли мусиқа тинглаш каби номаъқул ишларни қилиш. Буларнинг барчаси ота-онага нисбатан ҳаёсизликка далолат қилади.
16. Қабиҳ, пасткаш ишлар қилиш орқали ота-онани шарманда этиш. Масалан, фарзанд бирорта жиноят, ноҳакдик орқали шарманда бўлса ёки қамалса, у, шубҳасиз, ота-онасига оқ бўлган ҳисобланади. Чунки унинг бу иши ота-онасига ғам-қайғу олиб қелади ва уларнинг бошини хам қилади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #8 : 21 May 2007, 15:15:16 »
17. Ота-онасини ортиқча харажатга қўйиш. Масалан, қарз олиб, қайтаришини отасига қолдириш ёки бирор жиноят қилиб, жаримасини ота-онасига юклаш.
18. Уйга кеч келиш. Чунки бундай ҳолларда ота-она фарзандидан хавотирга тушади ва безовта бўлади. Чунки уйда бошқа одам бўлмаса, ота-она унинг хизматларига эҳтиёж сезади.
19. Ортиқча нарсаларни талаб қилиш билан ота-онани қийин аҳволга солиб қўйиш. Баъзилар ота-оналари камхарж, қўли калта бўлсалар ҳам, улардан қимматбаҳо кийимлар олиб беришларини, уйлантириб қўйишларини, янги уй қуриб беришларини сўраб қистайдилар.
20. Аҳли аёлини ота-онасидан устун қўйиш. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, Ñžғил аёлидан ота-онасининг хизматларини қилишни сўрайди. Агар улар орасида келишмовчилик содир бўлса, хотиннинг ёнини олади ва бу билаи ота-онасини мулзам қилади. Ота-она ҳузурида аёлига зиёда ширин сўзлар айтиш ҳам мумкин эмас. Чунки ота-онага айтилмаган ширин сўзлар хотинга айтилса, хотин улардан устун кўрилган бўлади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #9 : 21 May 2007, 15:16:19 »
21. Ота-онанинг унга эҳтиёжи бўлиб турганида, улардан алоҳида яшаш. Бундай ҳолатлар кўпшша Ñžғил катта ёшга етиб мустақил равишда пул топа бошлагач, содир бўлади ва бу иш Ñžғилнинг ота-онага меҳри камаяётганлигидаи дарак беради. Аммо оилада бир неча фарзанд бўлиб, тўнғич Ñžғиллар уйланганидан сўнг шароит алоҳида туришни тақозо қилса, бу бошқа масала.
22. Ота-онанинг номини тилга олишдан ёки уларнинг фарзанди бўлганидан уялиш. Бу оқ бўлиишинг энг катта аломатларидаи ҳисобланади. Шундай фарзандлар борки, бирор ижтимоий даража ёки каттароқ мансабга кўтарилсалар, уйида ота-онасинииг эскича кўриишнидан хижолат бўлади, юз ўгиради. Ҳатто, шундайлар бўладики, бирор кишини: "Уйингдаги анави чол ким?" деб савол бериб қолса, "Хизматкор", деб жавоб беради.
Яна баъзи фарзандлар мажлис, банкетларда ота-онасининг исмларини тилга олинишдан ор қиладилар! Бу нарса, шубҳасиз, пастлик, ақлсизлик, ғурурсизлик ва бадбахтлиқдан далолат беради.
23. Уларга ўшқириш, қўл кўтариш. Бу иш фақатгина қалби тош, раҳм ва уят, мардлик ва мурувватдан холи бўлган кимсаларнииг қўлидан келади.
24. Ожиз ва эътиборга муҳтож пайтларида уларни ташлаб қўйиш. Бу иш ўта кетган аблаҳлиқдир. Шубҳасиз, бу ишни қилган кишига ҳеч қандай яхшилик йўқ.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #10 : 21 May 2007, 15:16:43 »
25. Бирор айб иш қилиб қўйсалар, уларга ёрдам бермасдан, юз ўгириш. Бу жудаям нотўғри иш. Чунки ота-онага яхшилик қилиш вожиб, гарчи улар кофир бўлсалар ҳам. Шундай экан, баъзи бир нуқсонлик мусулмон ота-онага яхшилик қилмаслигини қандай изоҳлаш мумкин?!
26. Уларга хасислик ва бахиллик қилши, Ота-онага бахиллик қилиб, уларга ҳеч нарса бермайдиган инсоилар ҳам бор.
27. Ота-онага миннат қилиш ва қилган хизматларини санаш. Баъзилар ота-онасига яхшилик қиладилар, бироқ миннат қилиб, уларини дилларини оғритадилар ва қилган яхшиликлариии йўққа. чикарадилар,
28. Ота-онасининг нарсасидан Ñžғирлаш. Бу иш икки гуноҳи бор: Ñžғирлик ва оқ бўлиш. Баъзи кимсалар бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсалар, ота-онасининг қарилиги ёки ғафлатидан фойдаланиб уларнинг нарсаларидаи Ñžғирлаб оладилар.
Ота-онасини алдаб уларни пул, ер ёки шу каби нарсаларни беришга мажбур қилиш ҳам Ñžғриликка киради. Ҳатто қарзга олса ҳам, ниятини яширмаслиги керак.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #11 : 21 May 2007, 15:17:10 »
29. Ота-онасининг олдида нолиш ва бўлар-бўлмас дардларини тўкиб-солиш. Бу ҳол оқ бўлшпнинг эиг сезилмайдиган туридандир. Чунки ота-она айниқса, она фарзандининг дардига шерик бўлади, фарзанд қийналса, у ҳам қийналади.
30. Ота-она изнисиз хорижга кетиш. Айрим фарзандлар зарур бўлмаса ҳам, ота-она изн бермаса ҳам, саёҳат килишни истаб қолади. Бу эса ота-онанинг ҳасратига, фарзанддан хавотир олишига сабаб бўлади. Отаси ёки онаси вафот этгудек бўлса, сўнгги дамларда ҳам узоқдалиги сабаб ёнларида бўлолмайди. Аммо хорижга кетиш зарур бўлиб, ота-онаниг розилиги олинса, у ҳолда мумкин.
31. Уларнинг ўлимини тилаш. Айрим фарзандлар, агар ота-онаси бой бўлса, меросга эга бўлиш учун, агар камбағал ёки касал бўлса, улардан қутулиш учун ота-онасининг тезроқ ўлишини истайди. Бу истакни гарчи уларга билдирмасада, ҳар бир иш Аллоҳ таолога аёндир, бўйнига оқ бўлганлик гуноҳи ёзилаверади.
32. Уларни ўлдириш. Фарзанд бу гуноҳ билаи бутунлай бадбахт бўлади. Жахд, ғазаб устида, мастликда, мерос умидида ва шу каби ҳолатларда ота-онасини ўлдириб қўйса, шак-шубҳасиз, бадбахт ва оқ бўлади.
Бу ишнииг ўта қабиҳ, оқибатни расво қиладиган жирканч амаллигинии ҳар биримиз тасаввур қила оламиз. Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Юқорида оқ бўлишнинг баъзи аломат ва кўриниш-ларини санаб ўтдик. Бу амаллар ақл эгаларига ярашмайдиган, солиҳ ва тақводор кишилар ҳазар қиладиган ёмон ва тубан ишлардир.
Шундай экан, оқ бўлишдан, унинг азоби ва ёмонлигидан йироқ юрайлик, Зеро, ота-онасига оқ бўлгач, хорликка юз тутиб, азобларга гирифтор бўлган одамларни кўп кўрганмиз, эшитганмиз.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #12 : 21 May 2007, 21:42:34 »
Оқ бўлиш сабаблари

Ота-онага оқ бўлишга олиб келадиган сабаблар кўп, улар қуйидагилар:

1. Жаҳл. У ҳалок қилувчи касаллик. Жаҳлдор одам ўзига душман. Агар фарзанд жахл қилса, жаҳли уни яхшилиқдан йироклаштириб, тез ва осон оқ бўлишига олиб келади.
2. Ёмон тарбия. Агар ота-она фарзандларини тақво, яхшилик ва меҳÑ€ асосида тарбияламасалар, бу нарса кейинчалик улариинг ўзбошимча ва осий бўлишларига олиб келади.
3. Масъулиятсизлик. Ота-она фарзандларига бир нарсани ўргатиб, ўзлари шунга амал килмасалар ёки тескарисини қилсалар, бу ҳам фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.
4. Фарзандлар билан ёмон суҳбатлашиш. Бу нарса уларни бузадиган ва оқ бўлишига олиб келадиган амал бўлиб, ота-онанинт фарзандлар тарбиясидаги ўрнини заифлаштиради.
5. Ота-онанинг ўз ота-онасига оқ бўлиши. Бу оқ бўлшига олиб келадиган энг катта сабаблардан биридир. Зеро, ота-онасига оқ бўлган одам фарзандларининг оқ бўлиши билан жазо тортади. Бу ўринда икки нақлни келтирмоқчимиз: «Қуш уясида кўрганини қилади»; «ÐšÐ°Ð¹Ñ‚ар дунё».
6. Талоқдан сўнг ҳам ота ва онанинг ўзаро ёмонлик йўлига ўтишлари. Шундай ота-оналар борки, агар улар ажрашсалар ва уларнинг талоғи яхшиликча амалга ошмаса, Аллоҳга тақво килмайдилар. Балки, фарзандларини бир-бирига қайрай бошлайдилар. Фарзандлар онасининг олдига борса, она отани ёмонлайди ва болаларини отасининг асабига тегишга чакиради, Болалар отасининг олдига борсалар ҳам, шу аҳвол. Натижада, болалар иккаловига ҳам осий бўлади.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #13 : 21 May 2007, 21:42:59 »
7. Болаларни ажратиш, яъни, бирини биридан устун кўйиш. Бу нарса фарзандларнинг бир-бирини ёмон кўришига, ораларида адоват руҳи уйғонишига сабаб бўлади. Ўз-ўзидан улар ота-она билан ҳам ҳамфикр бўла олмайдилар.
8. Қалби торлик. Баъзи фарзандларнинг жуда қалби тор бўлади, хонадондаги ҳеч кимнинг хатосини кечирмайди. Масалан, агар биров ойнани синдириб қўйса, мебель бузилса, шу арзимас воқеага ҳам тутоқиб кетади. Ҳатто баъзи ҳолларда аразлаб, бошқа жойга кетиб ҳам колади. Бу эса, ота-онани безовта қилади, дилларини оғритади.
Шунингдек, баъзи фарзандлар ота-оналарининг буйруқларини ёмон кўрадилар. Айниқса, агар улар қаттиққўл бўлсалар.
9. Ота-онанинг фарзандларнинг яхшилик қилишга кам ундашлари ва уларга кўмаклашмасликлари. Айрим ота-оналар фарзандларинипг яхши амаллариии қўллаб-қувватламайдилар ва уларни шижоатлантирмайдилар. Ота-она учун вожиб бўлган амаллардан бири эса, фарзандларида яхши ишларга ҳаракатни кўрганларида, уларга кўмаклашишдир. Агар ота-она уларни қўлламаса, дуо қилмаса ёки умуман ёрдам бермаса, фарзандлар ҳам жонига тегиб, кам яхшилик қиладилар ёки умуман қилмай қўядилар.
10. Аҳли аёлининг хулқи ёмонлиги. Агар эркак киши Аллоҳдан қўрқмайдиган, ўзбошимча ва хулқи ёмон аёлга уйланса, бундан ёмони йўқ. Бундай аёл эрининг бошига чиқиб олгач, ўзига эркин ҳаракат ва оилада ҳукмронлик ўрнатиш мақсадида эрини ота-онасининг сўзига кирмасликка ёки умуман уйдан чиқариб юборишга мажбур қилади, қариндошларига қайравди.
11. Ота-онанинг касаллигини ёки ғамларини сезмаслик. Баъзи Ñžғиллар оталаридан, қизлар эса оналаридаи ҳол-аҳвол сўраб турмайдилар. Натижада, ҳатто ота-она бирор жойга кетиб қолишса ёки бунданда ёмонроқ нарса содир бўлса ҳам, эътиборсиз қолаверадилар.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Re: Ota-onaga oq bo'lish. Musannif:Jamshid Nematov.
« Javob #14 : 21 May 2007, 21:43:35 »
Хўш, нима қилиш керак?

Юқорида ота-оналаримизнинг ҳақлари улуғ экани, уларга яхшилик қилишимиз, оқ бўлишдан сақланишимиз лозимлиги, оқ бўлишнинг аломатлари ва кўринишлари, таърифи ва сабабларига тўхталиб ўтдик.
Шундай экан, уларга оқ бўлишнинг даҳшатли азобларидан сакланайлик, ақл билан иш юритайлик, уларга яхшилик қилишга шошилайлик ва Аллоҳ ҳузуридаги чексиз ажрга эга бўлайлик.
Энди эса, ота-оналаримизга яхшилик қилиш учуи риоя этишимиз зарур бўлган одоб қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Балки шу одобларга риоя қилсак, улар олдидаги қарзимизнинг бир қисмини бўлса ҳам, узиб, Аллоҳ бизга вожиб қилган амалларнинг баъзиларини адо этармиз.
Аллоҳнинг розилигини умид қиламиз, қалбимизни очишини, ҳаётимизии ширин айлашини, ишларимизни осонлаштиришини вз умримизии баракотли қилишини тилаймиз.
1. Ота-онага итоат қилиш, уларга осий бўлишдан четланиш. Ҳар бир мусулмон киши учун ота-онага итоат қилиш ва уларга осийлик қилишдан сақланиш вожибдир. Бошқа ҳар қандай одамнинг буйруғидан олдии ота-онанинг буйруғини (агар улар Аллоҳга ва Расулига осий бўлишга буюрмасалар) бажариш лозимдир. Фақатгина аёл киши ота-онасининг буйруғидан олдин, аввало, эрининг амрини бажариш керак.
2. Уларга эҳсон қилиш. Сўз билан, амал билан, умуман эҳсоннинг барча турлари билан ота-онага яхшилик қилинади.
3. Камсуқумлик. Уларнинг ҳузурларида тавозеъ билан, ўзини паст тутиб юриш лозим.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

 

Ota-onaga yaxshilik va farzandlik burchi

Muallif MuslimаBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 96
Ko'rilgan: 98775
So'nggi javob 18 May 2019, 10:42:47
muallifi MirzoMuhammad
"Muslima" bo'limiga a'zo bo'lish shartlari

Muallif ZulfinaBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2542
So'nggi javob 28 Dekabr 2011, 13:37:55
muallifi Humayro
Flash animatsiya (boshlovchilarga professional bo'lish uchun :) )

Muallif UsmonBo'lim Dizayn

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 31957
So'nggi javob 03 Oktyabr 2012, 11:55:43
muallifi albatros
O'lmas Umarbekov. Odam bo'lish qiyin (roman)

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek nasri

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 25286
So'nggi javob 07 Yanvar 2011, 12:17:52
muallifi Habib