Payg'ambarimiz Muhammad s.a.v va xalifalar haqida bitiklari.  ( 72471 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 8 ... 10 B


Muhammad Amin  10 Noyabr 2007, 16:25:04

Сафар


А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон сафар килиш, ул зотнинг хаётининг икир-чикирлари ва муомала санъанити ксриш аслида ста кизикарли иш. А­нди биз шу иш ортидан ажру-савобни умид килсакчи?! Албатта, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти насихат ва ибрат, сийрат ва намуна, сргашиш ва срнак олишдир. Бу сафаримиз китоблар ва сахобалар тилидан накл килинган ривостлар воситаси ила бслади. Зотан, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам зикр килинганларидек, учта масжиддан бошка хар кандай кабр, пайгамбарнинг уйи ва ундан бошка жойларга (ибодат максадида) касд билан сафар килиш мумкин смасдир: «Факат Масжидул-Харом, менинг масжидим ва Масжидул-Аксоганина (ибодат макасдида) сафар килинади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривости).

Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу амрларига бсйсунишимиз ва уч масжиддан бошка хеч бир ерга (ибодат нистида) касдли сафарга чикмаслигимиз керак. Холбуки, Аллох таъоло: «Лайгамбар олиб келган нарсаларни махкам ушланглар ва кайтарган нарсалардан тийилинглар!», демокда (Хашр: 7).

Биз пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг кадамжойларини хам касд килмаймиз. Ибн Ваззох рахимахуллох деди: «Умар ибн Хаттоб разисллоху анху остида расулулох саллаллоху алайхи ва салламга байъат килинган дарахтни кесиб ташлашга амр килди. Чунки, одамлар у жойга бориб, дарахт остида намоз скир сдилар. Умар ибн Хаттоб разисллоху анху одамлардан ширк амали содир бслиб колишидан ксрккан сдилар»

Ибн Таймийс рахимахуллох Хиро гори хакида шундай дейди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бслишдан аввал у горда ибодат килган ва сша горда биринчи вахий нозил бслган сди. Бирок, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вахий нозил бслгандан сснг, у горга хатто унинг скинига хам кайтиб бормадилар, шунингдек асхоблари хам скин йсламадилар. А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бслганларидан сснг сн йилдан кспрок Макка шахрида колганларига карамай, бирон марта хам Хиро горини зиёрат килмадилар ва унга чикмадилар. А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирган бирон бир сахоба хам, у горга бормади. А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хижратдан сснг Худайбийс ва Жиъиррона хамда Фатх йилидаги умраларида Маккага бир неча марта келдилар ва Фатх йилида йигирма кунча колдилар аммо Хиро горига бормадилар ва уни зиёрат килмадилар»(Ибн Таймийс, «Мажмуъул-фатава»:27/251).

Мана биз Мадинаи Мунавварага нигох ташлаймиз. Унинг катта белгиларидан бири — Ухуд тоги рспарамизда ксрина бошлади. А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Ухуд тоги хакида: «Бу тог бизни севади ва биз хам уни севамиз» деган сдилар (Мутттафакун алайх).

А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кадам ранжида килишдан аввал, уйнинг курилиши ва шаклини ксрамиз. Агар кичикинагина уй соддагина ёток-жойни ксрсак бундан ажабланмайлик. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дунёдаги одамларнинг снг зохиди, дунёвий нарсаларни озайтирувчи, дунёнинг зийнат ва бойликларига ксз тикмаган, балки «кувончи намозда килинган» зот сдилар (Аасоий ривости).

А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дунё хакида: «Менинг дунё билан ишим нима! Мен билан дунёнинг мисоли иссик кунда сафарга чиккан, бир дарахт остида озгина салкинлаб, сснгра уни тарк килиб йслида давом стган отликка схшайди», деган сдилар (Имом Термизий ривости).

А­нди расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон Мадина ксчаларида илдам кадам ташлаб кетмокдамиз. Ана, баъзилари хурмо барглари устига лой чаплаб, баъзилари сса тош териб курилган, хаммасининг томлари хурмо барглари билан тссилган расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хотинларининг уйлари ксринди.

Хасан разисллоху анху шундай дер сди: «Мен Усмон разисллоху анхунинг халифалик даврларида расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хотинларининг уйларига кирардим ва унинг томларини (пастлиги сабаб) ксларим билан ушлардим» (Ибн Саъд «ат-Табакотул-Кубро»: 1/274)

У камтарона уй ва кичик хужралардан иборат сди. Бирок, иймон, итоат, вахий ва рисолат билан обод сди.

А ахмон ал- Косим


Qayd etilgan


Muhammad Amin  10 Noyabr 2007, 16:25:25

А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ксринишлари


Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига скинлашиб, кириш учун рухсат ссраб сшикларини кокамиз. Сснгра, хаёлимизни расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни ксрган одамлар билан ксйиб юборамиз.. У бизга расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак ташки ксринишлари ва табассумли юзларини ксриб турганимиздек таърифлаб беради.

Баро ибн Озиб разисллоху анху деди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамлар ичида юзи чиройлироги, ахлоки гсзалроги ва срта бсйли сдилар» (Имом Бухорий ривости)

Бошка ривостда деди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам срта бсйли, кенг елкали бслиб, сочлари кулокларининг юмшоклари кадар тушар сди. Мен кизил ксйлак кийган пайтларида у зотдан ксра чиройлирок одамни ксрмадим» (Имом Бухорий ривости).

Абу Исхок Сабиъий рахимахуллох деди: «Бир одам Бароъ ибн Озибдан: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг юзлари килич каби сдими?» — деб ссраганида: «Йук, Ой каби сди» — деб жавоб берди» (Имом Бухорий ривости).

Анас разисллоху анху деди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кафтларидан ксра мулойимрок бслган на ипак на бошка нарсани ушламадим ва расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бсйидан ксра хушбсйрок хидни топмадим» (Муттафакун алайх)

Хаё хам расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сифатларидан бири сди. Абу Саъид ал-Худрий разисллоху анху деди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам чимилдикка кирган бокира киздан хам хаёлирок сдилар. Агар бирон нарсани ёктирмасалар, биз уни юзларидан скир сдик» (Имом Бухорий ривости).

Булар расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулки хакида накл килинган баъзи сифатлар, холос. Холбуки, Алох таъоло пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулкини мукаммал килиб сратгандир. Ота—онам унга —саллаллоху алайхи ва саллам- фидо бслсин.


Qayd etilgan


Muhammad Amin  10 Noyabr 2007, 16:25:44

А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

Гапиришлари


Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни ва у зотнинг баъзи сифатларини ксрдик. А­нди пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг сзлари бизга гапиришларидан аввал, гапиришлари ва гапириш услубларини бир ксрайлик.

Оиша разисллоху анхо дедилар: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сизлар каби тез гапирмас, балки, равон ва дона—дона гапирар ва атрофидагилар унинг ссзларини ёдлаб олар сдилар» (Абу Довуд ривости).

А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мулойим, атрофдаги одамларнинг тушунишларини севар, Умматига харис бслганларидан одамлар сртасидаги фаркларни, тушуниш ва англаб олиш даражаларини риос килар сдилар. Бу сса унинг сабрли ва халим бслиши кераклигини такозо килар сди.

Оиша разисллоху анхо дедилар: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ссзлари уни сшитган хар бир киши тушуна оладиган дона—дона сди» (Абу Довуд ривости).

Сиз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ссзлари схши тушунилиши учун бир неча марта такрорлаётгандаги сабри ва юрагининг кенглигини мулохаза килинг!!..

Анас ибн Молик разисллоху анху: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам схши тушунилиши учун бир ссзни уч марта такрорлар сдилар» — деди (Имом Бухорий ривости).

Баъзи одамлар расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келганида унинг хайбатидан ксркувга тушар, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сса уларга мулойим гапириб, юракларидаги ксркувни кетказар сдилар.

Абдуллох ибн Масъуд разисллоху анху деди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурига бир одам келди, у билан гаплашдилар. Уодамнинг оёк-ксли титрай бошлади. А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Тинчлан, мен подшох смасман. Мен куритилган гсшт ейдиган хотиннинг фарзандиман, холос» — дедилар» (Ибн Можа ривости).


Qayd etilgan


Muhammad Amin  10 Noyabr 2007, 16:26:07

Уй ичида


Бизга пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига киришга изн берилди, мана биз уйнинг сртасида турибимиз. Келинг, уйга бир нигох ташлайлик. Сахобалар бизга бу уйда бслган ксрпа-тсшак ва бошка жихозлар хакида ссзлаб берсинлар.

Табиийки, биз хоналар ва ховлиларга изнсиз нигох ташлаш мумкин смаслигини биламиз. Бирок, бу муборак уйнинг баъзи нарсаларига намуна бслиши ва срнак олиш учун карайимз. Дархакикат, бу уйнинг пойдевори камтарлик, сармосси сса иймондир. Унинг деворларига бокинг, унда бугунги кундаги ксплаб мусулмонлар осиб кссдиган жонли нарсаларнинг суратлари йск! Холбуки, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сзлари: «Ит ва суратлар бслган уйга фаришталар кирмайди», деган сдилар (Имом Бухорий ривости). А­нди А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламинг кундалик хаётида истеъмол килган буюмларга бир назар ташланг.<!--[if !supportFootnotes]--><!--[endif]-->

Собит рахимахуллох деди: «Анас ибн Молик разисллоху анху бизга ёгочдан килинган, кспол ва белидан темир «белбог» билан богланган кадахни ксрсатди ва: «А­й Собит, бу — расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кадахлари» — деди» (Имом Термизий ривости).

А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шу кадахда сув, ивитилган хурмо шарбати, асал ва сут ичар сдилар (Имом Термизий ривости).

Анас разисллоху анху: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ичар сканлар уч марта нафас олар сдилар» — деди (Муттафакун алайх).

Яъни, идишдан огзини узоклаштириб нафас олар сдилар.

А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам идиш ичида нафас олиш ёки идишга пуфлашдан кайтарганлар (Имом Термизий ривости).

Аммо расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам жиход, харбий тскнашувлар ва жанговар кунларида кийган совут хозир уйда йск бслса керак. Оиша разисллоху анхонинг айтишига караганда, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни бир схудийдан карзга олган сттиз соъ арпа свазига унинг олдига гаровга ксйган сканлар (Муттафакин алайх). А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот стдилар, совут сса схудий олдида гаровлигича колди.

А асулуллох саллаллоху алайхи ва саллам оиласи олдига ксккисдан бостириб келмас, балки, киришларини оиласига билдириб кирардилар. Кирганларида уларга салом берар сдилар (Ибн Коййим «Зодул—Маод»: 2\381).

Синчков ксз ва онгли калб билан расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу ссзларида фикр юритинг: «Исломга хидостланган, хаёти кундалик тирикчилигига етадиган даражада бслиб, шунга каноат килган кишига хушхабарлар бслсин!» (Имом Термизий ривости). Мана бу улуг хадисга хам кулок солинг: «кимки жони омонда, жасадида саломатлик, хузурида кундалик озукаси билан тонг оттирган бслса, гсё унга дунёнинг барчаси жам бслибди» (Имом Термизий ривости).


Qayd etilgan


Muhammad Amin  10 Noyabr 2007, 16:26:51

 Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривост килади. Умар деди: «А асулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бсйра устида ётибдилар. Олдиларига стирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор сди, холос. Бсйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тсрт ховуч арпа, акас ксзоги ва деворда осиглик мешни ксриб ксзимдан ёш куйилди. А­й Умар нимага йигласпсиз деб ссрадилар? А­й Аабиюллох нега йигламас сканман, бсйра ёнбошингизга ботиб кетган бслса, уйингизда нима борлигини хам ксриб турган бслсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бслишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бслса!» «А­й Хаттобнинг сгли, охират бизга ва дунё уларга бслишига рози смасмисан» — дедилар. Ибн Можа ривости.

Qayd etilgan


Muhammad Amin  21 Dekabr 2007, 17:54:53

TO'RTINCHI HALIFA HAZRAT ALI (raziyallohu anhu) DAVRLARI
HAZRATI ALI KARRAMALLOHU VAJXAHU XALIFALIK DAVRLARI TO'G'RISIDA QISQACHA MA'LUMOT
IKKI SHAHIDNING SHAHID OTALARI

Birdan og‘riq qattiq tutib ketganidan madad istagan holda Ka'baning pardapushlariga osilib atrofga qarab, erlari Abu Tolibni istashga tushadilar. Abu Tolibni topib o‘zlari tushib qolgan holatdan yordam olmoqchi bo‘ladilar. Biroq bexosdan to‘lg‘oq tutib qoladi. Atrofdagilarning ko‘zlari tushib qolishidan uyalib Ka'baning pardapushiga o‘ralib olgan holda orqasiga o‘tib bekinib oladilar.
Mana shu holda Ka'ba pardapushiga o‘ralib odamlar ko‘zidan bekinib turadilar. Bir necha daqiqalar o‘tib-o‘tmay Fotima Ka'ba pardapushiga o‘ralgan bolani ko‘tarib zohir bo‘ladilar. Bu tug‘ilgan bola shunday ulug‘ sharafli makonda, shunday ulug‘ sharafga ega bo‘lgan birinchi bola edi. Bundan avval ham, bundan keyin ham biror bola bunday yuksak sharafga noil bo‘lolmagandur. Olloh taolo quraysh shayxini hamda Islom dini zohirga kelgan paytda ikkinchi ayol bo‘lib dinni qabul qilgan onasini shunday ikromga vosil etdi. Onalari bolaning nomini o‘tgan bobolarining nomini eslab turish-lik uchun Haydar deb qo‘ymoqchi bo‘ldilar, lekin otalari Abu Tolib bolaning yuksak oliy bir maqomda tug‘ilish sharafiga noil bo‘lganligini ko‘rib nomlarini Ali deb qo‘yganlar.
Mana shunday buyuk bir sharafli holatda Hasan va Husaynning otalari ahli baytning vakili bo‘lgan Ali ibni Tolib melodning 601 yilida dunyoga keldilar. Ota-onalarining qo‘ynida sakkiz yoshga qadar (ba'zi rivoyatlarda esa to‘qqiz yoshga qadar) tarbiya topdilar. To‘qqiz yoshga yetgan paytlarida Rasululloh hazratlari Ali ibni Tolibni o‘z tarbiyalariga oladilar. Ibni Ishoq bu voqeani kitoblarida shunday deb rivoyat etadilar:
Quraysh aholisining qattiq qahatchilik balrsi yetganligi aslida Ali ibni Tolibga Ollohning cheksiz in'omi va unga Olloh, yetkizgan yaxshiliklarni iroda etganligi bo‘ldi. Qurayshga ocharchilik yetgan  edi. Abu Tolib serbola odam edilar. Shu sababli bir kuni Rasululloh hazratlari amakilari Abbosga qarab: «(Abbos qurayshlarningboyrohlaridan edilar) «Ey amaki, birodaringiz Abu Tolib serbola odam, ahvolini ko‘rib turibsiz, hamma yoqda ocharchilik, yuring, borib biroz bo‘lsa-da, bolalaridan yengillataylik. Men bittasini olay, siz ham bittasini oling, sal unga yengillatib qo‘yaylik», dedilar. Abbos «xo‘p bo‘lmasa, shunday qilaylik, yuring», deb ikkovlon Abu Tolibning oldilariga kelib, muddaolarini aytdilar. Abu Tolib ularning gaplarini tinglab, «mayli ixtiyor o‘zlaringda», deya javob berdilar. Shundan keyin Rasululloh bolalarning ichidan Alini olib ketdilar. O'z uylarida to Olloh taolo va taborak olamga payg‘ambar qilib yuborgunga qadar birga saqlab yurdilar. Olloh taolo va taqaddus u zot insoniyatni baxt-saodat yo‘llariga yo‘l ko‘rsatishlik uchun olamga rahmat payg‘ambari qilib yuborgan paytida hazrati Ali Rasulullohga ergashdilar va imon keltirdilar, rost deb tasdiq etdilar. Hazrati Ali yosh yigitlar ichida yangi porloq dinga birinchi bo‘lib bo‘ysinganlardan edilar. Va hamda qurayshlar ichida butlarga aslo sajda qilmagan birinchi kishi ham edilar. Mana shu sababga ko‘ra, hazrati Alini karamallohu vajxahu Olloh mukarram qilgan zot deyiladi. Zsro, Rasulullohning xonadonlarida o‘sganliklari tufayli, Rasululloh. hazratlari o‘zlari ham payg‘ambarlik payg‘omi kelmasdan burun butlarga sajda qilishlikni karix ko‘rardilar. Nomaqbul ish deb sanardilar. Mana shunday bir oilada ulg‘aygan bola albatta, o‘sha oilaning muhiti ta'siridan sezilarli hissa olgan edi.
 

Qayd etilgan


Muhammad Amin  21 Dekabr 2007, 17:55:17

ISLOMGA QANDAY DOXIL BO'LGANLIKLARI
Hazrati Ali kunlardan bir kuni Rasululloh. alayhissalomning hovlilariga kirdilar. Kirgan paytlarida uyda Rasululloh bilan birgalikda asllari Xadicha hamda kichkina qizlari Fotima birga edilar. Hazrati Ali Rasululloh hamda Xadicha onani birga ruku' va sajda qilayotganlarini, yonlaridagi qizchaning ham ularga o‘xshab yotib-turganini ko‘rib hayratdan qotib qoldilar. To‘xtab turib, Rasulullohning xazin va yoqimli talaffuzda o‘qiyotgan so‘zlariga quloq sola boshladilar. Tugatganlaridan keyin Ali u zotdan nima qilayotganlarini so‘radilar. Va nimani o‘qiganliklarini aniq tushuntirib bering deya o‘tina boshladilar. Rasuli akram hazratlari hazrati Aliga o‘qigan narsalari Ollohning kalomi ekanligini va hamda yangi din kelganligini, bu din basharga qismatga qadar baxtlarini ta'minlashga layoqatli ekanligini tushuntirib berdilar. Keyin esa «agar xohlasangiz mana shu buyuk ne'mati ilohiy bo‘lgan dinni qabul etish va hamma oshkoru-muhfiydan xabardor va ko‘rib turadigan, o‘zing esa hech qachon ko‘zlar ko‘rolmaydigan yakka ulug‘ xalloqu olamga ibodat qiling», deb so‘z yuritadilar. Rasulullohdan bu gaplarni eshitib hazrati Ali dedilar: «Siz menga bir necha kun muhlat bering, toki men otam bilan bir maslahatlashib kelay», dedilar. Rasulullox, «Mayli, maslahatlashib keling», dedilar. Keyin Ali Rasulullohni uylarida qoldirib, otalari ila maslahatlashgani jo‘nab ketdilar. Lekin uylariga otalari ila maslahatlashgani bormay, balki amakilari uylarida kechasi bilan o‘ylab fikr etib tonggacha uxlamay bezovta bo‘lib chiqdilar. Erta saharda o‘rinlaridan turib xonadan tashqariga chiqib ketayotganlarida bir necha yosh yigitlarga yo‘liqdilar. Ular Alini qattiq ovoz bilan chaqirayotgan edilar. Ulardan bittasi turib: «Ey, Ali, erta turib shoshib baytullohni ziyorat etgani ketayapsizmi?» deb so‘raydi. Yo‘q, men boshqa yerga ketayapman», deya javob beradilar. Yana bittasi «agar biror ishingiz bo‘lmasa biroz fursatdan keyin biz ham tavof qilgani boramiz, biz bilan borarsiz», deganiga javoban: «meni o‘z holimga qo‘y», deb rad javobini beradilar. Bunday ters javobni eshitgach: «Ey Ali, onang seni sanamlar uyida tuqqan bo‘lsa, sen esa borishdan bo‘yin tovlasang, bu qanaqa gap?» dedi. Ali esa uning so‘zini bo‘lib: «balki Ibrohimning uyida tuqqanlar, ammo sizlar talpinadigan butlarga kelsak, men unga yuzimni ko‘rsatishdan or qilaman», dedilar. Ular o‘z yo‘llariga ketaverdilar. Ali esa darhol Rasulullohning oldilariga keldilar va shunday dedilar: «Ey amakivachcham, men siz aytgan hamma gaplaringizni eshitdim va hammasini dilimdan qabul qildim, hamda men Ollohdan o‘zga hech bir loyiqi ibodat zot yo‘q deb, siz - Ollohning barhaq payg‘ambarisiz, deb Islom shahodatini beraman». Keyin esa: «yo Rasululloh, men otamga eshittirishni va dinni qabul qilishligimda maslahatlashishni istamadim. Tahqiq, Ollox, meni yaratishlikda otam bilan maslahat qilmagan-ku, albatta men, yo Rasululloh, Olloh tomonga yetaklandim. Men bu dinga faqat Ollohning roziligi, istaganim uchungina kirdim», dedilar. Hazrati Ali uch yilga qadar Rasulullohga ergashib, boshqa ergashgan musulmonlar bilan Rabbilarining vazifasini odamlar ko‘zidan bekitgan holda ado etib yuradilar. Bir kuni kechqurun sahrodan namozni o‘qib kelayotganlarida oldilaridan otalari chiqib qoladilar. U kishining bemahal sahrodan kelayotganlarini ko‘rib: «Ey o‘g‘lim, qaerda o‘ynab yuribsan, sahro senga o‘yinxonami?» deb so‘raydilar. Otalarining so‘zlariga javoban: «Men Rabbimning haqqini ado etib kelayapman», dedilar. Boshqa rivoyatlarda Ali bilan Abu Tolib o‘rtalaridagi gapning jarayoni to Abu Tolib: «Ey o‘g‘lim, Muhammad albatta seni faqat yaxshilik tomonga yetaklaydi, sen uni mahkam tut», degunlariga qadar davom etgan. Rasululloh hazratlari da'vatni oshkora aytishga Rabbilari tomonlaridan buyurilib, o‘zlarining qarindoshlarini bunday buyuk sharafli vazifani bajarishlikda yordam berishlariga chaqirgan paytlarida ular bunday yordam berishdan bo‘yin tovlik qilib, amakilari Abu Lahab esa Rasulullohni qattiq jerkib bergan vaqtida hazrati Ali, qarindoshlarining o‘zlarini bunday tutishlaridan achchiqlari keladi va o‘rinlaridan shart turib Rasululloh tomonga qo‘llarini cho‘zadilar: «Siz aslo qayg‘uga tushmang, Ollohga qasamki, albatta siz odamlarning eng pokrog‘isiz. Ularning adashganliklari kasofati o‘zlariga uradi, albatta men va Olloh sizning yordamingizdamiz. Men, siz dushman bo‘lgan kimsaga dushmanman», deydilar. Shunda qarindoshlaridan bittasi Abu Tolibga qarab: «o‘g‘ling nima deyayot-ganini eshityapsanmi?» - deydi, Abu Tolib esa: «qo‘yaveringlar, men amakisining o‘g‘li undan yaxshiliklarini ayamaydi, deb o‘ylayman», deb javob qaytardilar. Yana boshqasi esa Rasulullohni masxara qilib: «Ey Muhammad, mana shu go‘dak senga yordamchilikka yetsa ke-rak", deb ta'naomuz so‘z qildi.
 
HIJRAT KUNIDA RASULULLOHGA JON FIDOLIKLARI
Rasulullohni doimiy ravishda o‘z himoyalarida mushriklar jafosidan saqlab yurgan Abu Tolib vafot etgach, qurayshlar Rasulullohga astoydil izolar boshladilar. Holat bu darajaga yetganidan Rasululloh asxoblariga Madinai munavvaraga hijrat etmoqlariga amr etdilar. Saxobalar birin-ketin vatanlarini, mol-mulklarini tashlab yagona imonlarini saqlab qolish uchun Madina shahriga jo‘nab ketdilar. Rasululloh esa Rabbilarining amriga muntazir bo‘lib Makkada bir muncha vaqt yashab turdilar. Oxiri mushriklar hammalari bir ray' ila Rasulullohni o‘ldirib butunlay u kishidan xalos bo‘lishlikni qat'iy qaror qilishgach, Rabbilari u zotga kofirlarning yomonligi va hiylalaridan qutulishlikni ajab bir rejasini tuzib berdi.
Rasululloh, hazrati Alini chaqirib: «Bu tun menga mushriklar behosdan hujum uyushtirmoqchilar. Rabbim menga Makkadan jo‘nab ketishlikka ruxsat berdi. Shuning uchun siz mening joyimga yotib xoinlarning ko‘zini bo‘yashlik uchun chakmonimga o‘ralib olasiz»,- dedilar. Ali Rasulullohning aytganlarini darhol hech qanday to‘xtovsiz qabul qildilar va o‘rinlariga yotib o‘ralib uxladilar. Holbuki, tashqarida tish-tirnog‘igacha qurollangan shafqatsiz kishilar poylab turganligini va ular hammasi birdan yopirilib Rasulullohni xuddi bir kishi o‘ldirgani kabi o‘ldirishlik uchun shaylanib turganligini va hamda ular Alini Rasululloh deb gumon etib bilmasdan o‘ldirib qo‘yishlari ham mumkin ekanligini juda yaxshi bilardilar. Mana shularni bilib turib, biroq o‘zlari ixtiyoriy ravishda xo‘p, deb qabul etdilar. Jonlarini risolat sohibiga toki dinlari odam ahliga yoyilishligi uchun, Ollohning kalimasi oliy bo‘lishligi uchun fido etdilar. Jonni fido etishlik degani, jumardlikning eng yetuk cho‘qqisidur. Mana shunday oliy cho‘qqiga hazrati Ali yeta oldilar. Jonlarini hech ayamay, achinmay, qo‘rqmay Ollohning dinini olam uzra hukmron bo‘lishligi yo‘lida risolat sohibiga fido etib yubora oldilar. Ana saxiylik, ana jumardlik, ana jonfidolik, tarix bunday jonfidolikni ilgari ham keyin ham uchrata olmagan bo‘lmasa kerak. O'z jonini Islom yo‘lida fido etishlikni hech narsa fahmlamay bemalol fido etib yuboraverdilar. Bunday jonfidoliklar besamara qolgani yo‘q, albatta. Dunyoda ham juda ulkan yutuqlarni qo‘lga kirita oldilar, oxiratda, albatta Olloh oldida buyuk, ulkan mukofotlarga ega bo‘ladilar.
Olloh taolo va taborak o‘zining Rasulini kofirlar xiylalaridan saqlab, hadsiz kuvvati bilan ixota etib ularning qo‘llaridan qutqazib yubordi. O'z jonini Olloh yo‘lida qurbon qilishga tayyor zotni ham qonxo‘rlar qo‘lidan qutqazib qoldi. Shundan keyin Ali bir necha kunlar Makkada qolib ketdilar. Rasulullohga omonat qo‘yganlarning omonatlarini egasiga yetkazib, topshirib bo‘lganlaridan so‘ng Ali otalari Ibrohim qurgan baytullohni vidolashuv tavofi bilan ziyorat qildilar. Ziyoratni tugatib, yayov holda Madina tomonga yo‘lga tushdilar.
Uzoq va davomli, mashaqqatli yo‘lni piyoda bosib o‘tguncha juda ko‘p qiyinchiliklarga duch keldilar. Hammasiga bardosh berib mardona qadamlar ila olg‘a ketaverdilar. Madinaga uzoq kunlar yurib, oyoqlari qavarib, shishib ketgan holda ozib-to‘zib yetib keldilar. Rasululloh hazratlari Alini mana shunday majruh bir suratda ko‘rib rahmdan yig‘lab yubordilar. Va qadamlariga muborak tupuklarini surtib duo qildilar. Shundan keyin Alini oyoqlari aslo og‘rigan emas. Madinada muhojirlar bilan ansorlarni Rasululloh o‘zaro birodar bo‘lib olishdi. Yolg‘iz Ali o‘zlari qoldilar. Rasululloh Aliga qarab: «Siz mening diniy birodarimsiz», dedilar.
 

Qayd etilgan


Muhammad Amin  21 Dekabr 2007, 17:56:24

ISLOM G'ALABASI YO'LIDA QILGAN MEHNATLARI
Hazrati Ali shajoatli, jasur, juda ham pahlavon kimsa edilar. Badr jangida mardlarcha kurashib quraysh mushriklarining bahodirlaridan bo‘lgan Valid ibni Utaybani jang asnosida kallasini tanasidan judo qilganlar. Va mana shu ulug‘ Badr jangida amakilari Hamza bilan birgalikda Utba ibni Rabiaga sherdek tashlanib iflos ruhini do‘zax tomonga jo‘natganlar. Shuningdek, Hunayi g‘azotida ham bahodirlarcha jang qilganlar. Ushbu jangda Alining shijoatlari namoyon bo‘lgan va mushriklar qo‘rg‘onini vayron etishda mohirliklari oshkor bo‘lgan. Jonlarini hech ayamay, achinmay, qo‘rqmay, Ollohning dinini olam uzra hukmron bo‘lishligi yo‘lida risolat sohibiga fido etib yuboroldilar. Rasululloh hazratlari haybar yahudiylariga qarshi jang qilayotgan vaqtida ularning Naim qo‘rg‘onini qo‘lga olishda bir necha ulug‘ sahobalarga bayroqni berganliklari, biroq qo‘rg‘on qo‘lga olinmay barchalarini ham qo‘llaridan bayroq yerga tushganligi rivoyat qilinadi. Rasululloh hazratlarining oldilariga kelib bo‘lgan voqea xabari aytilgan paytda, Rasululloh hazratlari: «Men ertaga bayroqni shunday kishi qo‘liga topshiramanki, u kishi Ollohni hamda Rasulini sevadi, Oloh va Rasul ham u kishini sevadi», dedilar. Sahobai kirom barchalari eshitgach, mana shunday kishi kim bo‘larkin, deb har birlari kutib yotdilar. Tong otgach, Rasululloh hammadan ilgari «Ali qaerda?» deb so‘rardilar. «Ko‘zlari og‘rib qolibdi», deb javob berildi.
Rasululloh Alini chaqirtirib olib keldilar va ko‘zlariga muborak tupuklaridan surtib qo‘ydilar. Ollohning izni bilan o‘shal onda ko‘zlari butunlay tuzalib qoldi. Keyin Alining qo‘llariga bayroqni berdilar va duo qildilar. Shundan keyin haybar yahudiylari bilan sherlarcha olishib, ularni butunlay tor-mor etib, ulkan g‘alabaga erishib qaytib keldilar. Haybarda o‘zlaridan bir necha barobar sonda ortiq bo‘lgan yahudiylar ustidan musulmonlar hazrati Ali qo‘mondonliklari ostida mardonavor jang qilib zafar quchganlar. Bu jangda Alining o‘zlari shijoatda hammaga shaxsiy namuna ko‘rsatib, Ollohning dushmanlarini butunlay tor-mor keltirganlar. Ali, karamallohu vajxahu, shijoatliklaridan tashqari yana shariat asrorlariga olim, dinni juda puxta biladigan huquqshunos, uning usul va maromlarini chuqur tushunadigan va hujjatlari sobit bo‘luvchi bilimdon, dunyo matolaridan yuz o‘girgan zohid ham edilar. Doim xalloqu olam, Olloh taolo va taborakning fikriga cho‘mib yurardilar. Rasululloh hazratlarini «Men ilmning shahariman, Ali esa uning eshigi", deganlari sahih hadislarda kelgandur. Islom millatining eng hushyor bilimdoni bo‘lgan Abdulloh ibni Abbos: «biror narsani Ali aytganlari bizga isbot bo‘lgan chog‘da boshqa kishi nima derkin deb turmas edik», deydilar. Amiral mo‘‘minin Umar ibni Hattob ham hazrati Alidan ko‘p masalalarda maslahat qilardilar. U kishining aytgan maslahatlari qanchalik yuksakka parvoz etganliklarini hamda din va shariat hukmlarini bag‘oyat yaxshi bilishliklarini ko‘rsatib turibdi. Umar kabi bir zot ham Aliga diniy masalalarda murojaat etib, keyin esa aytgan fikrlariga amal qilishliklari, albatta bu o‘z-o‘zidan Alining qanchalik maqomga ega ekanliklarini ko‘rsatib turmoqda.

Qayd etilgan


Muhammad Amin  21 Dekabr 2007, 17:57:31

FOTIMAI ZAHROGA UYLANISHLARI
Hazrati Ali o‘zlari boy sohib mulk kishi bo‘lmasliklariga qaramasdan Rasulullohning oldilarida yaqinliklari va hayrixoxliklari hamda ishonchliliklari tufayligidan juda qadrli bir kishi edilar. Shuning uchun Rasululloh Rabbilariniig amri bilan nasablarini saqlashlik uchun hazrati Alini tanlaganlar.
Tarix kitoblari shunday rivoyat qiladi: Abu Bakr bilan Umar Rasulullohdan: «Qiyomat kuni butun nasablar uzilishib ketadi. Magar meni nasabimgina uzilmaydi»,- deganlarini eshitgani tufayli o‘z nasablarini Rasululloh nasablariga qo‘shishlikka nihoyatda xaris bo‘lgan edilar. Rasululloh sulolaridan faqatgina erga chiqmagan yolg‘izgina olam ayollarining sayyidasi bo‘lgan Fotimai Zahro qolgan edilar.
Kunlardan bir kuni Abu Bakr Rasulullohning oldilariga bordilar va Fotimaning katta bo‘lib qolganligini eslariga soldilar. Rasululloh alayxissalom esa bir nima deb javob qaytarmaydilar. Bundan Abu Bakr savollari muvofiq kelmaganligani tushunib indamay huzurlaridan odob-la chiqib ketadilar. Hazrati Umar indamay alohida bir kun kelib Fotimani so‘raganlarida Rasululloh hazratlari indamay qo‘ya qoldilar. U kishi ham savollari nomuvofiq kelganligini tushunib huzuri muboraklaridan ta'zim-la chiqib ketdilar.
Hazrati Ali esa bu vaqtlarda na Fotimaga va na boshqa bir ayolga uylanish to‘g‘risida kambag‘alliklari sababli hamda o‘zlari bilan o‘zlari ovora bo‘lib yurganliklari tufayli fikr ham qilib ko‘rmasdilar. Kunlardan bir kuni singillari Ummu Xoni u kishi bilan gaplashib turib gapning orasida: «Abu Bakr bilan Umar Rasulullohning oldilariga alohida kelib Fotimani so‘rashibdi, biroq Rasululloh rozilik bermabdilar. Mening o‘ylashimcha, Rasululloh Fotimani sizga saqlab tursalar kerak, vaqtni o‘tkazmay sovchi bo‘lib boring» - dedilar. Bunga javoban Ali: «Fotimaga uylanishlik uchun nimam bor? Rasululloh menga Fotimani berishlari mumkinligani kim aytdi, dedilar. Shunda Ummu Xoni: «Men buni o‘zim sezib yuribman, siz taraddudga tushmay tez boravering», dedilar. Ummu Xoni Alini holjonilariga qo‘ymay qistayverganlaridan keyin Ali Rasulullohning uylariga borishga jazm qildilar. Rasulullohning xonai muboraklariga kelib u janobni ko‘rgan zahotilariyoq tillari duduqlanib gapirolmay qoldilar. Holbuki, Ali nihoyatda gapga chechan kishilardan edilar. Shunga qaramay hijolatdanmi tillari kalimaga kelmay qoldi. Rasululloh hazratlari esa jilmayib tabassum-la Aliga boqib: «gapiravering, gapiravering» deb shijoatlantirdilar. Shundan keyin Ali istaklarini duduqlana-duduqlana tushuntirishga boshlab: «Fotimani bir eslab keluvdim» dedilar. Mehribon va mushfiq zot sallallohu alayhissalom u kishiga boqib: «xush kelibsiz» dedilar, xolos. Boshqa so‘z aytmadilar. Ali esa Rasulullohning ishlaridan hayratga tushib qaytib ketaverdilar. Lekin Alining ba'zi bir oshnalari: «bu deganlari «xo‘p» deb qabul qilganlari» deb Alini xotirjam qildilar. Mehribon ota qizlarining yonlariga borib tabassum ila boqib, ra'yilarini so‘raganlarida, Fotima indamay turaverdilar. Bir oz jim turgach: «Ey otajon, menga qurayshning ichidan shu kambag‘al yigitdan boshqa kishini topmadingizmi?» - dedilar. Rasululloh hazratlari Fotimaning bu so‘zlariga qarshi: «Ey Fotima, sizni haqiqatda Olloh hamda uning Rasuli erga beryapti», deganlarida, Fotima: «Unday bo‘lsa men Olloh va Rasuli buyurgan kishini qabul qilaman», dedilar. Shundan keyin Rasululloh Alini chaqirtirib kelib: «Biror narsangiz bormi?» deb so‘radilar. Ali esa «Qalqonimdan o‘zga hech narsam yo‘q», dedilar. «Bo‘lmasa qalqoningizni sotib keling» deb buyurdilar. Ali qalqonlarini hazrati Usmon Zinnuraynga yetmish to‘rt dirhamga sotdilar. Keyin pulni choponlarining bir bariga tugib olib Rasulullohning oldilariga qo‘ydilar va «Rasululloh, mana shu qalqonning puli», dedilar. Rasululloh puldan bir necha tangani olib hazrati Bilolga bozordan atir-upa sotib olib kelishlarini buyurdilar. Qolganini esa Ummu Salama oldiga borib nikoh kuni kelinchakka taqib yasatishlik uchun taqinchoqlar olishga beradilar. Keyin kambag‘al sahobalarni chaqirtirib keladilar va ularga g‘oyat mazmunli va maroqli xutba o‘qiydilar. Xutbalari asnosida Ollohga xos bo‘lgan sanolar aytdilar va hamda uylanishlik foydalarini so‘zladilar, Gaplarini: «Men Fotimani Ollohning izni bilan Aliga xotinlikka berdim», deya yakunladilar. Hazrati Aliga va Fotimaga Olloh taolo solih farzandlar ato etsun, deya duolar qildilar. Nikoh marosimi tugagach, bir tovoqda xurmo keltirdilar. Rasululloh hozir bo‘lganlarga qarab: «Qani xurmodan olinglar», deb marhamat qildilar. Fotima yangi uylariga borib joylashganlaridan keyin u kishini otalari shunday kalimalar bilan chaqirdilarki, bular Alini Rasululloh qoshlarinda naqadar izzatga ega ekanliklariga guvoh bo‘la oladi.
Rasululloh Fotimaga qarab: «Men seni, ey aziz qizcham, imoni har qanday boshqa insondan ko‘ra quvvatliroq, ilmi hammaning ilmidan ko‘ra ko‘proq, o‘zi esa qavmimiz ichida axloq va sharafda afzalroq bir kishining oldiga omonatga qo‘yib qo‘ydim», deganlar. Rasulullohning bu aytgan gaparidan hazrati Alini qanchalik darajada ehtirom qilishlari bilinadi. Hazrati Ali Islomga jon fidoliklari tufayli mana shunday oliy martabaga noil bo‘ldilar.

Qayd etilgan


Muhammad Amin  21 Dekabr 2007, 17:58:05

RASULULLOH ALAYHISSALOM VAFOTLARIDAN KEYINGI VOQEALAR
Musulmonlar o‘z payg‘ambarlari bo‘lgan Rasulullohni Rabbil olamin o‘z panohiga olishlikni ixtiyor qilganligini bilgan vaqtlarida ularga juda qattiq qayg‘u va musibat tushdi. Odamlar ikki toifaga - rost deguvchi va yolgon deguvchilarga bo‘linay deb qoldilar. Agar Abu Bakrni mana shunday holatda dinning hiybatini hamda Islomning jiddiyligini saqlagan qattiq turishlari bo‘lmasa edi, ishlar oxiri nima bilan tugashini yolg‘iz Ollohning o‘zidan boshqa hech kim bilmas edi.
Bu paytda Ali muborak choponlariga o‘rab qo‘yilgan ulug‘ bobolarining bir yonlarida o‘ltirgan edilar. O'zga tomonlarida esa amakilari Abbos hamda amakizodalari Fazl va Qusam o‘ltirardilar. Shu vaqt Abbos Aliga qarab: «Ey Ali, qo‘lingizni bering, men sizga bay'at beraman. Odamlar Rasulullohning amakilari amakivachchalariga bay'at beraveradi», dedilar. Bunga javoban Ali ko‘zlarini muborak jussaga qaratgan holda: «Ey amaki, biz Rasululloh bilan mashg‘ulmiz. U kishini janozaga tayyorlashimiz kerak, zaruri shu», dedilar. Bular bu ahvolda turishgan paytda musulmonlar bani Saidning Saqifa nomli soyagohida xalifa masalasini maslahatlashuv uchun to‘plangandilar. Oxiri Abu Bakrga hamma bay'at berishlik bilan ish tugadi. Ushbu kengashda Ali va hamda bani Hoshimdan biror kishi ham ishtirok etmadi. Zero, ular xalifalikka o‘zgalardan ko‘ra haqliroqmiz degan e'tiqodda edilar. Umar ibni Hattob Alini bay'at bermoqlikka qistab ham ko‘rdilar. Biroq Ali bay'at berishdan bosh tortdilar. Chunki xalifani to‘g‘ri saylanganligiga qanoat hosil qilmagandilar. Axiri ancha vaqt o‘tgandan keyin Ali Abu Bakrga bay'at qiladilar va bu bilan o‘rtadagi kelishmovchilik barham topadi. Hazrati Ali Abu Bakrga bay'at qilganliklaridan keyin o‘z ishlari bilan shug‘ullanib yurdilar. Abu Bakr u janobni qizg‘anib hech bir jangga yubormadilar. O'z oldilarida eng yaqin maslahatchi qilib ushlab turdilar. Qachon biror diniy ish xususida Abu Bakr hukm chiqarishda qiynalsalar, darhol Alini chaqirib so‘rardilar. Abu Bakr xastaliklariga yo‘liqgunga qadar ahvol mana shunday davom etdi. Qachon Abu Bakr kasallari og‘irlashib ajallari yaqinlashganida, o‘limni sezgach, Usmon ibni Affonni chaqirib o‘zlaridan keyin o‘zlariga Umar ibni Hattobni valiahd etib qoldirganliklarini yozdirib muhrlatib qo‘ydilar.
Umar ham Abu Bakr Ali bilan qanday muomalada ish yuritgan bo‘lsalar, shunday ish yuritdilar. Balki u kishidan ham ko‘proq Aliga murojaat etadigan bo‘ldilar. Umar o‘zlariga Alini maslahatchi vazir qilib oldilar. Har bir xoh diniy bo‘lsin, xoh dunyoviy ish bo‘lsin Alidan bemaslahat hukm yuritmas edilar. Umar doimo «gar Ali bo‘lmasalar edi, Umar halok bo‘lardi», degan gapni qaytarar edilar. Hazrati Alini Umar ibni Hattobning qoshlarida qanday martabaga hamda hurmat va ehtiromga loyiq bo‘lganliklarini bilmoqchi bo‘lgan odam Umar xalifalik davrlari xaqida yozilgan bobni qayta o‘qib chiqsun. Shunda qanchalik Ali Umar nazdlarida ehtiromga sazovor ekanliklarini juda yaxshi bilib oladi. Alining qanchalik ilmga ega ekanliklarini, adolat bobida qanchalik mustahkam turishlarini u yerda ochiq-oydin yozib qo‘yilgan.
 

Qayd etilgan