So'rovnoma

Savolim bor ota-ona topib uyga olib kelingan rizqda agar birovni xaqqi qo'shilib qolgan bo'sa farzand undan yesa farzandgaxam xarom xisoblanadimi?


Muboh
  0 (0%)
Xarom
  1 (100%)

Foydalanuvchilar ovoz berdi: 1



Halol - Harom  ( 3515 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Mustafo96  14 Sentyabr 2014, 01:59:30

Savolim bor ota-ona topib uyga olib kelingan rizqda agar birovni xaqqi qo'shilib qolgan bo'sa farzand undan yesa farzandgaxam xarom xisoblanadimi?

Qayd etilgan


Muxsiya  15 Sentyabr 2014, 21:26:08

Shayx hazratlariga sudxo'rlar va shu kabi harom ishlar bilan shug'ullanuvchilar ahli oilasi, ayollari yemak ichmaki halol haromligi to'g'risida savol berilganda ularga o'zlarining nafaqalari miqdori halol ekanligini aytganlar.

Qayd etilgan


Абдурроҳман  15 Sentyabr 2014, 21:29:41

Савол:
Мен сизга “Ота она ўғирланган нарсани ўғлига едирса, бу унга ҳалолми?” деб савол берган эдим.
Сиз уни нафақа ҳақи бор дедингиз. Агар ўғли у нарсадан еб, намоз ўқиса намози қабулми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:
Ўғил ёш ёки имконсиз бўлса ота-она унга нафақа учун берган нарсани ҳалол эмаслигини билса ҳам
истеъмол қилса бўлади. Ўзининг имкони бўлса ёки балоғатга етган бўлса, ўзи ҳалол топиб ейди.

Manba: ushbu havola, 28-bet.

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  10 Iyun 2015, 13:06:29

ҲАЛОЛ РИЗҚ
Дарҳақиқат, оилада моддий таъминот эркак кишининг зиммасида бўлади. Шунинг учун эркак киши бу масъулиятни ҳис қилган ҳолда фақат ҳалол ризқ талаб қилиши, нафақат ҳаромдан, балки таъмагирликдан сақланиши керак. Чунки таъмагирлик инсоннинг ҳаёсини кетказиб қўяди.
Ансорлардан бир киши келиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўрганларида:
-   Уйингда бирор нарса йўқми? – деб жавоб берганларлар. Ансорий:
-   Намат бор – бир қисмини ёпиниб, бир қисмини тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор – сув ичиб турамиз, – деб жавоб берди.
-   Уларни менга олиб кел, – дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Олиб келгач қўлларига олиб туриб:
-   Мана буларни ким сотиб олади? – дедилар.
-   Мен бир дирҳамга сотиб оламан! – деди бир киши.
-   Мен икки дирҳамга сотиб оламан! – деди бошқаси.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшанга сотиб икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бериб:
-   Бир дирҳамга аҳлинг учун егулик сотиб ол, яна бир дирҳамига эса болта сотиб олиб менга олиб кел, – дедилар. Олиб келган эди Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари унга ёғочдан соп қилиб бердилар. Сўнг:
-   Бор, ўтин қил. Ўн беш кунгача мен сени кўрмай! – дедилар. Ансорий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилди. Бу вақт мобайнида ўн беш дирҳам фойда қилиб, бир қисмига озиқ овқат, қолганига кийим кечак сотиб олди.
Мана бу ишинг қиёмат кунида сўраганларинг юзингга доғ бўлганидан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Холмадодхоҳ масжиди имом хатиби
Муҳаммадсобир Иминов. Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби
Асака

Qayd etilgan