Farzand tarbiyasiga e’tibor beraylik  ( 2730 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


okahon.8800  23 Aprel 2015, 15:57:10

Farzand tarbiyasiga e’tibor beraylik
Meni bu mavzuda maqola yozishimga ko’chada guvoh bo’lgan bir voqea sabab bo’ldi. Kuni kecha do’konlarni birida savdo qilayotgan edim. Birdan qo’shni do’konda to’s-to’polon ko’tarilib, baqir-chaqir ovozi eshila boshladi.  Qarasam  bir necha qiz va juvonlar dokonchilar bilan janjallashishyapti. Ularni janjali shu darajada avj oldiki hatto yon atrofdagi  barchaga tekin tomosha bo’layotganliklarini ham sezishmas, og’zilaridan chiqayotgan gaplarga etibor berishmas edi. Ayollar shunday so’zlar bilan so’kinishar  ediki ularni og’zidan chiqayotgan gaplarga ilon po’st tashlab yuboradi. Janjallashayotganlarni  ajratishga uringanlarlar ham bo’ldi lekin ular ham ayollarning so’kishlaridan omonda qolmadi.  Nahot ayol zoti shunchalikka borsa? Ayollikga xos bo’lmagan, balki insoniylikga ham xos bo’lmagan  so’zlar bilan bir-birlarini xaqoratlashsa? Hayosiz so’zlar bilan so’kinishlik shu darajaga yetdiki erkak va ayollarni inson aytishga hayo qiladigan avratlarini birma bir aytib so’kinishdi. Bunday behayo so’zlardan ota-onalari va o’lib ketgan bobo buvilari ham nasibasiz qolmadi, balki ularni ham birma bir esga olib o’tishdi. Aslida qiz bola nikoh paytida bag’ishladim deb yuzi qizarishi kerak emasmidi? Shu so’zni ham aytmas edim balki shariatda buyirilgani, Alloh taoloni nomi o’rtaga qoyib so’ralgani xurmatidan bag’ishladim degan, hayol bilan uyalib bagishladim deya aytishligi kerak emasmidi? Hatto nikohda hech kim malomat qilmaydigan “bag’ishladim” deb hayodan yuzi qizargan qiz qayoqda-yu, ko’chada janjallashib behayolarcha sokinayotgan qiz qayoqda? Hulosa o’zingizdan.
“Bola boshidan!” – deydi dono xalqimiz. Farzand tarbiyasi  ota-ona bergan tarbiyaga qarab baholanadi. Bugunlik kunda ota- onalar farzandlarini tarbiyalari bilan jiddiy shug’ullanishlari kerak . farzandi kimlar bilan va qayerda yurganligiga darslarini qay darajada o’zlashtirayotganidan xabardor bo’lishlari lozim aks holda farzand ichkilikbozlik, tamaki va giyohvand moddalar istemol qilishlikdek zararli odatlarga yo’liqishligi mumkin. Haqiqatdan ham, farzandlarimizning xususan qizlarimizni hayoli-odobli bo’lishida onalarning o’rni kattadir. “Qush uyasida ko’rganini qiladi” deganlaridek, farzand uyda faxsh uyat gaplarni eshitib “qulogi pishib” ulg’aysa uning uchun har qanday uyat gaplarni gapirishlik odatiy holga aylanadi. Farzandlarimizga oilada o’zimiz o’rnak bo’laylik. Zero har bir ota ona farzandini chiroyli xulqli, ilm-u marifatli, imon-etiqodli, vatanga sadoqatli bo’lib tarbiya topishligiga mas’uldir.   Bu haqda payg’mbarimiz alayhissalom  shunday marhamat qilgan
كلكم راع و كلكم مسؤول عن رعيته (رواه البخاري)
Yani : “har biringiz raxbarsiz va har biringiz qo’l ostingizdagidan so’ralursiz”  Imom Buxoriy rivoyati. Alloh taola barchalarimiznni farzandlar tarbiyasi haqida o’ylaydigan insonlardan qilsin.

Muhammadiyhon hojiyev. “ Mirzoxoliqota ” jome masjidi imom xatibi.
Xursandbek Komolov “ Xazrati Usmon ” masjidi imom xatibi.


Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:07:08

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ”Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг  зийнатидир...”(Каҳф, 46)
ФАРЗАНД  ТАРБИЯСИ

    Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё  ҳаётининг зийнатидир. Шу билан бу улуғ неъмат Аллоҳ таоло томонидан берилган омонат ҳамдир.
Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота - оналар бунинг қадрига етмоқлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота - оналик бурчларини пухта адо этишлари лозим. Яъни унга чиройли исм қўйишлик, яхши таълим - тарбия беришлик ва охир оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота - онасига муносиб ўғлон, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос билан адо этишлик шундай масъулиятли ва шарафли вазифалардандир.
Динимизда Ислом илк жорий бўлганидан бошлаб фарзанд тарбиясига аҳамият берила бошлаган. Кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
          Мустақил Ўзбекистонимизда ҳам фарзанд тарбияси ва уларнинг илму маърифат соҳиблари бўлиб етишишликлари борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Ҳурматли Юртбошимиз ташаббуслари билан 2005 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йили эса “Ёшлар йили” жорий йилимиз эса “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди ва буларга таалуқли кенг ҳажмдаги давлат дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда амалга оширилди. Бу эса, албатта, ўз самарасини кўрсатмоқда
Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий ҳаракатлари ҳам жуда аҳамиятлидир. Зеро Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳматуллоҳи алайҳи марҳамат қилганларидек: “Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир” (Бухорий ривояти).
Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, кимлар билан алоқада бўлаётганларига ҳам бепарво бўлмаслиги керак. Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим.
Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб бундай деган эди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши намунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
Халқимиз  “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деб бежиз айтмаган. Демакки уларни турли ножўя ҳатти - ҳаракатлардан қайтармоқлик, уларни тинмасдан одобга чақириб турмоқлик, ҳатто кийиниш одобига ҳам эътибор бермоқлик ҳаммамизнинг ва ҳар биримизнинг гарданимиздаги вазифа эрур.
Ахир, европаликлар Исломнинг асл моҳиятини тан олиб турганларида бизнинг ўғил - қизларимиз асли мусулмон фарзанди бўла туриб, уларга тақлид қилишларига йўл бермаслик керак. Айниқса мўйлаблари сабза уриб қолган йигитлар кишининг табиати тортмайдиган оёқларини очиб жамоат жойларида калта иштон билан юриши, қизларимиз эса аллақандай йиртиқ ва калта - култа либослари билан фақат маҳрамигагина кўрсатиши лозим бўлган нафис танларини ҳаёсизларча кўз - кўз қилиб юришлари бизларни бефарқ қолдирмаслиги керак. Шуларми, биз кўз тутиб турган келажакларимиз?!
Муҳтарам юртбошимиз “Юксак маънавият ‒ енгилмас куч” асарида фарзандларнинг маънавий тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб: “Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир - оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”, ‒ деганларини доимо ёдда тутиб, амал қилган ҳолда фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин.


Исомиддин  САЙФУЛЛАЕВ   
Асака тумани, “Имом Муҳаммад” жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  07 May 2015, 05:21:51

ФАРЗАНД УЧУН БИР СОАТ
   Кишилик жамияти жадал тараққий топиб, кўплаб ютуқларга эришилмоқда. Аждодларимиз тўқиган афсоналар ҳақиқатга айланмоқда. Шунга яраша инсонларнинг турмуш тарзида ҳам катта ривожланиш бўлиб кетди. Аждодларимиз йиллар давомида борадиган юртларга соатларда етиб бориш мумкин. Хонада ўтириб дунёни томоша қилиш-ку, оддий ҳолат. Бироқ ҳамма нарсанинг ҳам мусбат ва манфий томони бўлгани каби тараққиётнинг ҳам баъзи манфий томонлари йўқ эмас.
   Аслида манфий томонларнинг ҳам муолажа қилса бўлади, фақат бир оз эътиборли бўлиш ва ҳафсала қилиш керак. Ана шундай манфий ҳолатларимиздан бири ва айни дамда асосий ташвишимиз бўлиши лозим бўлган камчилигимиз – фархандларимиз тарбиясига етарли имконият ажрата олмаётганлигимиздур. Интернет тармоқларида эълон қилинган, бу борада жуда ҳам ибратли ҳикояни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз:
   Бир ишбилармон тадбиркор одатига кўра яним тунга яқин уйига келди. Уйда унинг кичкинтой ўғилчаси кутиб турар эди.
   — Дадажон, Сиздан бир нарсани сўрасам майлими? – сўрали у.
   — Майли, - деди ота.
   — Бир соатда қанча пул топасиз?
   — Бу сенга нимага керак?
   — Билгим келяпти-да.
   — Йигирма доллар топаман.
   — Бола ўзича бир нарсаларни ҳисоб қилди ва
   — Ундай бўлса менга ўн доллар бериб туринг? – деди.
   — Сен мендан пул олиш учун шундай муғомбирлик қиляпсанми?! Бор хонангга кириб ухлаб дамингни ол!
   Ноилож қолган бола индамасдан хонасига кириб кетди. Чарчаганидан асабийлашган ота бир оз фурсат ўтганидан кейин чарчоғи ёзилиб тин олгач, сал ҳовридан тушди. Кейин ўзича ўйлади: “Ўз боламга шунчалик қаттиққўллик қилиб юбордим. Эҳтимол ўғлим шу ўн долларга ростдан ҳам муҳтож бўлиб қолгандур. Ахир доим ҳам бунақа пул сўрайвермайди-ку”. Аста ўғлининг хонаси томон юрди. Эшикни очиб сўради:
   — Ўғлим, ухламадингми?
   — Йўқ, ҳали.
   — Кун бўйи ишларга шўнғиб кетиб чарчаган эдим. Ҳар хил одамлар билан мулоқотда бўлишга тўғри келади. Шунинг аламини сендан олиб хато қилибман. Мана сенга ўн доллар.
   Бола хурсанд бўлиб кетди:
   — Раҳмат, дадажон! Мен Сизни яхши кўраман!
   Сўнг ёстиғининг тагидан яна озгина майда пулларни олди-да қўшиб санай бошлади. Отанинг яна жаҳли чиқди:
   — Шунча пулинг бўлиб туриб яна сўрадингми?!
   — Ҳа, даджон! Бу пулларим етмаётган эди. Мана энди йигирма доллар бўлди. Шу пулни Сизга берай, мен учун бир соат ажратинг....

   А. Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби


Qayd etilgan