Muallif Mavzu: ISTIG’FOR FAZILATI  ( 6801 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

okahon.8800

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 71
ISTIG’FOR FAZILATI
« : 03 Iyun 2015, 07:48:05 »
ISTIG’FOR FAZILATI
Banda xatokor. U o'zi bilmagan holda ba'zi kichik gunohlarni sodir etib qo'yishi mumkin. Alloh bandaga shu qadar mehribonki, uni bu gunohlardan poklashni bandaning o'ziga bog'liq qilib qo'ygan. Ya'ni banda tahorat qilsa, namoz o'qisa, ro'za tutsa yoki  istig’for aytadigan bo’lsa uning kichik gunohlari o'chiriladi.
Istig'fornig lug'aviy ma'nosi, mag'firatni (gunohning kechirilishini) so'rashdir. Amalda banda tilida «astag'firulloh» va shu ma'nodagi kalimalarni aytib, dil bilan tasdiqlashidir. Umumiy ma'noda esa istig'for dindorlikni ifoda etadi.
Istig’for shunday savobli  amalki, Alloh taoloning habibi Paygambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) ning o’zlari sizu biz ummatlariga istig’for aytishlikni talimini berganlar.
عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم والله : اني لأستغفر الله عز و جل وأتوب اليه في اليوم أكثر من سبعين مرة

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:  «Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning «Allohga qasamki, men bir kunda etmish martadan ko'p Alloh taologa istig'for aytib, Unga tavba qilaman», deb aytganlarini eshitdim».  Imom Buxoriy rivoyati.
Alloh taolo Paygambarimizni gunohlardan asrab qoygan bo’lsa, jannatga kirishligi aniq bo’la turib  har    kuni yetmish marotabadan 
أستغفر الله عز و جل وأتوب اليه
“Allohim senga istig’for aytaman va senga tavba qilaman”  deb istig’for aytar ekanlar, demak bizlar ha bunday fazilatli amalda u paygambarimizga ergashmog’imiz darkor.
Istigforning fazilatlari ko’p. Bulardan biri Alloh istigfor aytguchi insonni rizqini keng, farzand talabidagi bandasiga farzand, dexqonchiliklarida, Baraka beradi. Alloh taolo quronda

استغفِرُوا رَبِّكُم إنَّه كانَ غفاراً. يرسلِ السماءَ عليكُم مدراراً. ويمددكم بأموال وبنينَ ويجعلْ لكُم جناتٍ ويجعلْ لكم أنْهارا

Bas, o'z Robbingizga istig'for ayting, albatta, U gunohlarni ko'plab mag'firat qiluvchidir U zot osmondan ustingizga ketma-ket baraka yomg'irini yuboradir. Va sizga molu mulk va bola-chaqa ila madad beradir va sizlarga bog'u rog'lar hamda anhorlarni beradir.

Buyuk vatandoshimiz Imom Abul Barakot Nasafiy o'zlarining mashhur tafsirlari «Madorik»da ushbu oyati karima tafsiriga quyidagi qissani keltiradilar:

Hazrat Imom Hasan Basriy o'z davrlarida bir guruh kishilar bilan suhbatlashib o'tirganlarida bir odam kelib qurg'oqchilikdan shikoyat qilibdi, Hazrati Imom Hasan Basriy, istig'for aytinglar, deb maslahat beribdilar. Ikkichisi kelib kambag'allikdan, uchinchisi farzandsizlikdan va hokazo shikoyatlar qilibdilar va barchalariga istig'for aytinglar degan maslahat aytibdilar. Shunda suhbatdoshlardan Robiye' ibn Subayh hazrati Hasan Basriyga murojjat qilib: «Ey Imom, sizga turli kishilar turli narsalardan shikoyat qildilar, siz esa hammalariga bir xil javob berdingiz, buning boisi nedur?» debdi.  Hazrati Imom bu savolning javobiga yuqoridgi oyatni o’qib beribdilar.

Mazkur oyatda istig'for va rizqlar bir-biriga bog'liqligiga ishora qilinmoqda. Oddiy hollarda esa doim istig'for aytib yurishlik mustahab amal hisoblanadi. Ayniqsa, sahar vaqtida aytishlik juda yaxshi va barokatlidir. Alloh taolo Kalomida mo'minlarning sifatlaridan bir nechtasini keltirib, jumladan quyidagini aytadi:
وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ
… Va saharda istig'for aytuvchilardir». (Oli Imron, 17-oyat)
Sahar vaqtida uxlashlik insonni rizqini qisqartiradi. Uyqu juda ham shirin bo’lib turgan vaqtda uyqudan voz kechib, istig’for aytishlikda biz bilgan va bilmagan ko’p  hikmatlar bor.
 Alloh taolo tillarimizga istig’for aytishlikga odatlantirsin, katta-kichik gunohlarimizni o’zi kechirsin.
Salmon Forisiy jome masjidi imomi Rahimov ilhomjon.
Mullo Egamberdi Ohun masjidi imomi Yunusaliyev Nasibillo.

Rahmatnoma


Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: ISTIG’FOR FAZILATI
« Javob #1 : 10 Iyun 2015, 13:33:09 »
ИСТИҒФОР НЕЪМАТИ
   Бизларга истиғфор айтишлик неъматини берган, истиғфор айтган бандаларига мағфират ваъдасини берган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.
   Умматларининг гуноҳларни Раббисидан сўраган, шафоати кубро соҳиби бўлган Пайғамбар  муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал салавоту саломлар бўлсин.
   Ожиз банда бу дунёга келиб Аллоҳ таоло насиб этганча яшаб улғайиб ўтар экан, озми кўпми гуноҳдан тўлиқ маъсум бўла олмас экан. Банданинг вазифаси иложи борича гуноҳлардан сақланмоқлик бўлса-да, баъзан билиб туриб, баъзан билмасдан гуноҳга гирифтор бўлиб қолар эканмиз. Ана шундай ҳолатда “Мен ундай гуноҳ қилиб қўйдим, бундай гуноҳ қилиб қўйдим. Энди мени Тангрим кечирармикан ё йўқми” деб тушкунликка тушмаслик керак. Зеро Қуёш мағрибдан чиқадиган кунга қадар тавба эшиклари беркитилмагай.
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
   “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла токи Қуёш мағрибдан чиққунга қадар кечаси билан қўлини ёзиб туради – кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун. Кундузи билан қўлини ёзиб туради – кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун”. (Абу Мусо разияллоҳу анҳудан имом Муслим ривояти)
   Аллоҳ таолонинг фазлу карамининг кенглигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ банди Аллоҳ таолонинг мағфиратига суяниб бира тўла ғафлатда қолиб кетмаслиги керак. Шунингдек тавбадан сўнг ўша гуноҳга қайтмасликлари лозим. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Оли Имрон сурасининг 135-оятида марҳамат қилади:
“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Чунки гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этади. Яна улар билатуриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир”.
   Аллоҳ таоло кечиримли бўлиши билан бирга фаҳш ва ҳаромни ёмон кўришини ҳам унутмаслик керак. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Ҳеч бир киши Аллоҳдан кўра рашкчироқ эмасдур. Шунинг учунки, фаҳшларни ҳаром қилди” (Муслим ривояти)
   Демак гуноҳда бардавом бўлишлик қанчалик нотўғри бўлса-да, мағфиратдан умид узишлик ҳам тўғри эмас экан.
Шунингдек тавбанинг кўпроқ қабул қилиниш вақти ҳам бор. Кечанинг охирги қисми, тонг отишидан олдинги вақт дуо ва истиғфорлар қабул қилинадиган онлар ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, «Ҳар кеча туннинг охирги учинчи қисмида Аллоҳ таоло: “Ким дуо қилса – ижобат этаман, ким сўраса – бераман, ким истиғфор айтса – гуноҳидан кечаман», дейди”.
   Ҳасан Басрийнинг олдиларига бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилди. У киши: “Истиғфор айт!” дедилар. Яна бир одам келиб, фақирлигидан арз қилди. Унга ҳам: “Истиғфор айт!” дедилар. Бошқа бир одам келиб, фарзанди йўқлигини айтди ва маслаҳат сўради. Унга ҳам истиғфор айтишни буюрдилар. Одамлар нега бундай қилганлари сабабини сўрашганида ушбу оятни ўқидилар:
 “Мен дедим: Раббингизга истиғфор айтинг, У Ғаффордир, сизларга осмондан шаррос ёмғирлар ёғдиради, молу дунё ва зурриётлар билан сизларни қувватлантиради, сизларга боғу роғлар, дарёлар ато қилади”.
   Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин. Мушкулларимизни осон айласин.

   М. Полвонов
   Асака тумани Ҳазрати Умар масжиди имом хатибинниг ноиби.
   А. Ҳозиров
   Асака тумани Тошбой халфа масжиди имом хатибинниг ноиби.



Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: ISTIG’FOR FAZILATI
« Javob #2 : 21 Oktyabr 2015, 15:16:59 »
Саълаба ибн Абдураҳмон
Ривоят қиладиларки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соқчиси ва ходими эди Саълаба ибн Абдураҳмон ансорлардан бирининг уйидан ўтаётиб ногаҳон ансория аёлнинг ғусл қилаётганига кўзи тушиб қолди. Уўзини олиб қочди, лекин яна бир бор қаради. Бирдан: “Қилган гуноҳим ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келиб қолса-я!?” деб қўрққанидан Макка ва Мадина орасидаги тоққа қочиб кетди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қирқ кунгача суриштирдилар, хабари бўлмади. Охири Жаброил алайҳис Аллоҳ таоло томонидан салом олиб келди ва унинг қаердалигининг хабарии берди
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийларни Саълаба ибн Абдураҳмонни олиб келишга юбордилар. Улар йўлда Зуфофа исмли чўпонга рўпара келишди. Умар разияллоҳу анҳу ундан тоққа чиқиб кетан йигит ҳақида сўради. Чўпон:
-   Жаҳаннамдан қочган йигитни сўраяпсизларми? – деди.
-   Унинг жаҳаннамдан қочганини қаёқдан биласан?
-   Ярим кечада манави қояларнинг орасидан чиқиб келади. Қўлларини бошига қўйиб йиғлайди ва: “Эй кошки, жонимни олсанг эди! Менга Ўз марҳаматингни дариғ тутмагин!” деб нола қилади.
-   Ҳа, ўша, – деди Умар разияллоҳу анҳу.
Зуфофа уларни етаклаб кетди. Тун ярим бўлганда Саълаба чиқиб одатича нола қила бошлади:
-   Ал-омон! Ал-омон! Қачон дўзахдан омонлик бўлур?!
-   Мен Умарман!
-   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳимдан хабардор бўлдиларми? – сўради у.
-   Мен у сўздан бехабарман. Менинг билганим шуки, кеча мулойимлик билан сени сўрадилар, – жавоб берди Умар разияллоҳу анҳу.
Улар Мадинага бориб, масжидга кирганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган эдилар. У зотнинг қироатларини эшитиб Саълаба ҳушидан кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан сўнг Умар ва Салмон разияллоҳу анҳумодан Саълабани сўрадилар.
-   Ана у, эй Аллоҳнинг расули! – дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб уни ўзига келтирдилар ва сўрадилар:
-   Нима нарса сени мендан узоқ қилди?
-   Гуноҳим! – деди у.
-   Сенга гуноҳ ва хатоларни ўчиргувчи оятни ўргатайми?
-   Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!
-   “Роббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар” (Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин) деб айт, – дедилар жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Менинг гуноҳим ундан ҳам катта! – деди Саълаба. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Йўқ! Аллоҳнинг Каломи буюкроқдур! – деб уни уйга қайтишга буюрдилар. У уйига бориб касал бўлиб ётиб қолди. Салмон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб унинг бемор бўлиб қолганини айтди. Жанобимиз:
-   Юринглар! – деб унинг уйига бордилар. Кириб муборак тиззаларига унинг бошини қўйган эди, бошини тортиб олди.
-   Нега бошингни тиззамдан тортиб олдинг? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Чунки менинг бу бошим гуноҳларга тўла.
-   Нимани сезяпсан?
-   Этим билан суякларим орасида чумоли ўрмалагандек бўляпти.
-   Нимани хоҳлаяпсан?
-   Раббимнинг мағфиратини.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ уни мағфират қилганининг хабарини етказган эдилар, бир ҳайқирди-ю, жон таслим қилди...
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўзи ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқидилар ва қабристонга олиб бордилар. У жойда эҳтиёткорлик билан оёқларнинг учларида юрган эдилар асҳоблари бунинг сабабини сўрадилар.
-   Уни зиёрат қилгани келган фаришталарнинг кўплигидан оёғимни қўйгани жой топа олмаяпман, – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Парпиев Жамолиддин.
Иминов Суҳаммадсобир
Асака

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: ISTIG’FOR FAZILATI
« Javob #3 : 09 Mart 2016, 18:07:26 »
Икки ҳикоя
   Имрон ибн Ҳусайн ал-Хузоий раздан ривоят қилинади  - Жуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб қолиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кeлиб:
-   Эй Аллоҳнинг расули, мeнга жазо лозим бўлиб қолди. Уни мeнда қоим қилинг, - дeди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг валийсини чақириб:
-   Унга чиройли муомалада бўл. Агар боласини туғса, мeнинг ҳузуримга у аёлни олиб кeл, - дeдилар.
   Валийси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилди. Аёл кeлтирилгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам у хотиннинг кийимларини боғлаб, тошбўрон қилишга буюрдилар, ҳукм ижро этилди. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза намози ўқидилар. Буни кўрган Умар разияллоҳу анҳу:
-   Эй Аллоҳнинг расули, зино қилган аёлга ҳам намоз ўқийсизми? – деб сўради. У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Бу аёл шу даражада тавба қилдики, агар Мадина аҳлларидан етмиштаси орасида бу тақсим қилинса, уларга мўл-кўл бўларди. Сeн ўз нафсини Аллоҳ азза ва жаллага фидо қилгандан ҳам афзал кишини кўрганмисан? - дeдилар. (Имом Муслим ривояти).

**********************
   Ҳофиз Абу Яъло Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир йигит келиб:
-   Эй Аллоҳнинг Расули! Мен зино қилиб қўйдим, – деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юз ўгириб олдилар. У яна тўрт марта ўша сўзини такрорлади. Бешинчи марта айтганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Зино қилдингми? – деб сўрадилар.
-   Ҳа, – деди у.
-   Зинонинг нима эканини билурмисан? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Ҳа. Эркак киши ўз аёлига ҳалоллик билан қиладиган ишини мен у аёл билан ҳаромдан қилдим, – деди у.
-   Бу сўзларинг билан нимани ирода қилмоқдасан? – сўрадилар.
-   Мени поклашингизни хоҳламоқдаман.
-   Сендаги ўша нарса ундаги ўша нарсага сурмадонга чўпаги киргани каби ёки қудуққа арқон тушгани каби кирдими?
-   Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! – деди йигит.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни тошбўрон қилишга буюрди. Сўнг тошбўрон қилдилар.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки кишининг ўзаро шу ҳақда гаплашганини эшитиб қолдилар. Уларнинг бир иккинчисига:
-   Буни қарагина, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини беркитиб қўйибди-ю, у бўлса ўзини ит каби тошбўрон қилдирдия?!
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам индамай кетавердилар. Йўлда бир эшакнинг ўлиги турган жойга етганларида:
-   Фалончилар қани? – деб уларни сўрадилар. Сўнг уларга қараб: - Қани, тушинглар! Манави эшакнинг мурдасини енглар! – дедилар.
-   Аллоҳ Сизни мағфират қилсин, эй Аллоҳнинг Расули! Буни еб бўладими? – сўрашди.
-   Ҳозиргина биродарларингизни ҳақорат қилганингиз ундан ҳам оғирроқ эди! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, у ҳозир жаннатдаги анҳорларда чўмилмоқда! – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

   Асака туманидаги Мирзошариф масжиди имом хатиби Йўлдошев Сарварбек

MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 223
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: ISTIG’FOR FAZILATI
« Javob #4 : 29 Mart 2017, 14:47:13 »
Гуноҳкор банда
Банда хатокорва ожиз. Шунинг учун нафс кўйига кириб,  гуноҳ ишларга қўл уриб қўяди. Гуноҳ ва хатоларнинг ювувчиси, кетказувчиси тавба ва истиғфордир.  Истиғфор – Аллоҳдан кечирим сўраш, тавба эса келажакда ўз амалларининг ёмонлигидан сақлашни ният  қилишдир. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا *(سورة النّساء/48(
яъни: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”.
Шунинг учун банда доимо тавбага шошилиши лозим. “Ҳали вақт бор-ку, ҳали ёшман-ку” демай, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилиб, Унинг мағфиратини сўрашга ошиқиши керак. Инсон тавба қилсагина ва бузган нарсаларини тузатсагина, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Чунки яратган Парвардигорга холис тавба қилиш денгиз кўпигидан кўп гуноҳи бўлса ҳам кечирилишига сабаб бўлади. Холис тавба қилиш гуноҳларига ва хатоларига астойдил афсусланиш, надомат чекиш, энди бу гуноҳларга қайтмасликка азму қарорга келиш орқали рўёбга чиқади.
Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қилинади: “Эй одамлар, Аллоҳга тавба қилинглар! Мен бир кеча-кундузда юз марта тавба қиламан”. У зот шундай деб турганларида биз, умматлари тавба қилмасдан ва истиғфор айтмасдан умр ўтказишимиз нечук бўларкин?! Яъни, тавба ҳар қандай шароитда, ҳеч бир истисносиз вожибдир. Банданинг тавбаси тугал ва умр бўйи давом этса, мақсадга мувофиқ бўлади. Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг:
قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ * (سورة الزّﻣﺮ/53(

яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”. деган ояти каримаси барча мўминлар учун баробардир. Аллоҳ мағфиратига ва раҳматига сазовор бўлишнинг битта шарти бор: банда шу дунёда тавба қилиб, имонга келиши, қолган ҳаётини солиҳ, яхши амаллар билан ўтказиши лозим. шундагина Аллоҳ таолонинг мана бу ояти каримасига кўра банданинг ёмонликлари савобга айлантирилади:

إِلَّا مَنْ تَابَ وَآَمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا *(سورة الفرقان/70(
яъни:“Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир”.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳ таоло иблисни туширган вақтда (иблис): «Сенинг иззатинг билан қасам, мен Одам фарзандидан то унинг руҳи жасадидан ажралмагунича ажралмайман!» деди. Аллоҳ таоло айтди: «Менинг қудратим, улуғлигим ҳаққи, бандамдан тавбани ўлим билан келаётган ғар-ғара вақтида ҳам тўсмайман!”
   (Жума тезисларидан олинди)

   Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби Абдураҳимов Маҳмуджон
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Shavvol ro'zasining fazilati

Muallif AbdulAzizBo'lim Ro'za

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 7027
So'nggi javob 13 Sentyabr 2010, 15:24:24
muallifi Latifa
Zulhijja oyi muborak! Zulhijja oyi avvalgi o‘n kunining fazilati

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 15
Ko'rilgan: 8671
So'nggi javob 27 Noyabr 2009, 05:18:41
muallifi Mahdiyah
Bismillahning fazilati.

Muallif siddiqaBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2346
So'nggi javob 08 Yanvar 2009, 14:31:59
muallifi ibnUyayna
Juma kunining fazilati

Muallif AbduraufBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 4988
So'nggi javob 01 May 2009, 04:39:18
muallifi ziyoda_aliyeva
JIM YURISHLIKNI FAZILATI.

Muallif okahon.8800Bo'lim Umumiy

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1323
So'nggi javob 12 Oktyabr 2015, 17:52:01
muallifi okahon.8800