Muallif Mavzu: “ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 1  ( 1509 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ”
Жамиятга етказадиган зарарлари
Гиёҳвандликнинг жамиятга зарарлари бехад кўпдир, унга мубтало бўлган кимсада аввало ўзига, сўнг оиласи, касби ёки ўқишига нисбатан қизиқиш, ахамият ва парво хислари қолмайди. Айниқса, ишлаб чиқариш ва тараққиётнинг асосий кучи бўлмиш ёш авлоднинг гиёҳвандликнинг биринчи навбатдаги қурбони бўлиши - бу жуда хам ачинарли бир ҳолдир.
Бу оғунинг салбий окибатлари фақат шахс ёки жамиятгагина эмас, балки бориб-бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва тараққиётига путур етказиши, сиёсий тузум ва қонунчиликнинг издан чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Иктисодий зарарлари
Гиёҳрандлик инсон жисмини қанчалик хароб килса, худди шунингдек шахснинг ва жамиятнинг мол-мулкига ва бойлигига ҳам мисилсиз зарар етказади. У тинч-тотув оилаларни бузади, болаларни етим қилади, қашшоқлик, муҳтожликда яшашга мажбур этади, охир-оқибат, бундай касаллик, ўлим ёки қамоқхона билан якунланиши мумкин.
Сурункасига гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган кишиларда инсон асаби доимий равишда таранглашадиган, таъсирчан ва иродасиз бўлиб қолади. Ишлаб чиқаришда ишловчи гиёҳвандларда жумладан қуйидаги салбий ҳолатлар кузатилади:
1. Иш жараёнида арзимаган сабаблар баҳонаси билан жанжал кўтариш, уришиш ва зарда қилиш.
2. Ишдан кеч қолиш (уйқунинг издан чиқиши ва иш вақтида ухлаб қолиши сабабли.
3. Гиёҳ истеъмол қилишга кетадиган вақт учун ёки иш билан гиёҳвандликни бир вақтда бажариш имконияти йўқлигидан иш ташлаш ёки ишга келмаслик.
4. Марказий асаб тизими билан қўл-оёк ҳаракати ўртасидаги мувофиқлик бузилгани туфайли кўнгилсиз ҳодисаларнинг тез-тез содир бўлиши. Масалан, қўлини кесиб олиши, оёғига оғир нарсани ташлаб юбориши, тепаликдан йиқилиб кетиши ва хоказо.
5. Техник жиҳозларни нотўғри бошқариш натижасида уларни бузиб қуйиш ёки зарар етказиш.
6. Бошлиқларга итоатсизлик, уларнинг гапларини, танқдларини кўтара олмаслик, гап қайтариш, ўртанинг бузилиши.
7. Ички ва руҳий касалликларга чалиниш.
8. Сифатсиз ва яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқариш.
9. Жамоат билан бир сафда бирга ишлаш лаёқатидан маҳрум бўлиш ва хоказо.
Булардан ташқари мамлакатнинг салбий жихатларидан саналмиш ишсизлик иллатига ҳам гиёҳвандлик ўзининг салмоқли хиссасини қўшади. Зеро, гиёҳванд моддалари билан тижорат қилувчилар, уларни экиб, қайта ишлаб дори тайёрловчилар, оғуни хорижга чиқарувчилар, хуллас, шу каби ғайри қонуний ишлар билан шуғулланувчиларнинг ҳаммаси шу жиноятларни қилаётган пайтларида ҳам, ҳибсхоналарда берилган жазони ҳтаётганларида ҳам барибир ишсиз кучлар ҳисобланади.

“Гиёҳвандлик келажак кушандаси” китобидан.


Найнаво масжиди имоми:                  Р.Омонов

 

“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 2

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1343
So'nggi javob 29 Iyul 2015, 11:50:02
muallifi 1abdulaziz1
“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 3

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1327
So'nggi javob 29 Iyul 2015, 11:51:15
muallifi 1abdulaziz1