Muallif Mavzu: “ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 2  ( 1277 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ”

Сиёсий зарарлари
Тарих сабоқларидан маълумки, мустамлакачи давлатлар қайси бир кичик мамлакат халқини ўзига бўйсундуришни ҳоҳласа, фақат аслаҳа воситаси билан эмас, балки ўша халқнинг, айникса ёшларнинг ақл-идрокини, ирода ва ҳамиятини сусайтирадиган, маънавий ва ахлоқий тушкунликка туширадиган воситаларни қўллашган. Шундай воситаларнинг ичида энг кучлиси бу гиёҳвандлик моддаларидир. Зеро, мамлакатда рўй берган ижтимоиий тушкунлик бориб-бориб иктисодий тушкунликка олиб келади. Моддий эҳтиёж эса, хорижий давлатларга қарам бўлишни тақозо этади. Хориждан келадиган моддий, инсонпарварлик ёрдамлари доим ҳам беғараз бўлавермайди.
Мамлакат учун яна бир хатарли жиҳати шундаки, гиёҳвандликка ружу қўйган кимсалар бу ”қимматбаҳо" матоҳни мунтазам харид қилиб туриш учун пул ва маблағга муҳтож бўладилар. Моддий бойликни қўлга киритиш учун эса улар нафақат ўз ватанларини, балки иймонларини ҳам арзонга сотиб юборишга тайёр бўладилар. Уларнииг бу хусусиятларини англаган баъзи бир кишилар улардан ўзларига жосус сифатида фойдаланадилар. Бир мамлакатнинг фукароси бўлатуриб наркотик моддаларни харид қилишга маблағ топиш ёки уларни чегарадан олиб ўтишга рухсат олиш максадида ҳар қандай шартларни қабул қилишга, хатто ўз ватанларига хоинлик қилишга хам журъат этадилар. Бу эса ҳар қандай давлат учун ҳам сиёсий за¬рар ҳисобланади.
Ёшлар тарбиясига етказадиган зарарлари
Ёшлар, маълумки, ҳозиримизнинг ярми бўлса, келажагимизнинг бутун бир яхлит кишиларидир. Гиёҳвандликнинг улар ўртасида тарқалиши катта ёшдагилар ўртасида тарқалишидан кўра хатарлироқдир. Зеро, улар келажакдаги раҳбар, олим, мутафаккир, сиёсатчи, иқтисодчи ва шу каби кишилардир. Аҳолининг бу қавати қанчалик гиёҳвандликка кўп берилган бўлса, жамиятнинг келажаги шунчалик хавф-хатар остида бўлади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, гиёҳвандликка илк бор қадам қўйиш кўпрок 11 билан 17 ёш ўртасидаги ёшларда кузатилади.
Шу ёшда уларни жиловлаб олинса, келажак¬даги катта фожеанинг олди олинган бўлади.
Сўнг иккинчи давр бошланади. Бунда ёшлар бир-икки ёки бир неча марта гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиб кўрадилар. Кўплари давом эттирмасаларда, 25-30 % ёшлар унга ўрганиб қолиб, кейин уни умр бўйи тарк этолмайдиган бўлиб қоладилар.
Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида тарқалган гиёҳвандликнинг салбий натижаларини ўрганган бир хорижий мутахассис бу шум одатга берилиш сабабларини воқеликдан қочиш, безовталик ва ҳаяжондан қутулиш, шахсий муаммолардан шу йўл билан фориғ бўлиш, турли ташвишлардан халос топишда деб изоҳлайди.

“Гиёҳвандлик келажак кушандаси” китобидан.



Найнаво масжиди имоми:                  Р.Омонов

 

“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 1

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1441
So'nggi javob 29 Iyul 2015, 11:49:04
muallifi 1abdulaziz1
“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 3

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1251
So'nggi javob 29 Iyul 2015, 11:51:15
muallifi 1abdulaziz1