Muallif Mavzu: “ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 3  ( 1293 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

1abdulaziz1

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 41
“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ”

Оилага келтирадиган зарарлари
Маълумки, оила бу жамиятнинг асосий хужайраси. У соғлом бўлса жамият ҳам соғлом, агарда у касалланса, жамиятнинг пойдевори дарз кетади, натижада унинг устига қурилган бино қулашга мойил бўлади. Гиёҳвандликнинг оилага келтирадиган зарар¬лари асосан қуйидагилардан иборат:
1. Носоғлом авлоднинг дунёга келиши. Героин ёки кокаин истеъмол қилишга одатланган аёллар эса одатда мўътадил равишда овқатланмайдилар. Натижада уларнинг ҳомилаларида протеин, темир моддалари ва витаминлар етишмайди. Чақалок ўз муддатидан олдин туғилади. Вазни ҳам меъёридан паст даражада бўлади. Бундай чақалокларнинг кўпчилиги вояга етмай жуда эрта норасида ёшидаёқ дунёдан кўз юмади.
2. Оила аъзоларининг ичида қайси бири гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса, унинг касбу корига, яъни ишлаб чиқаришига албатта салбий за¬рар етказади. Натижада даромад кам бўлади. Зеро, унинг асаби бузилган, у носоғлом. Демак, унинг иши ҳам чала, сифатсиз, яроқсиз. Даромад озлиги туфайли оилани таъминлаш қийинлашади. Муҳтожлик эса инсонни ғайриқонуний, қинғир йўллар билан бўлса ҳам пул топишга ундайди. Иродаси суст гиёҳвандлар эса ўзини бошқара олмай жиноятга қўл урадилар. Унинг касофатидан оиланинг барча аъзолари, қариндош-уруғлари хам азият че¬кадилар.
3. Гиёҳванд одам ўз оила аъзоларига яхши хислатларда намуна бўлиш ўрнига ёмон сифатларда ибрат кўрсатади. Ўз қўл остидаги ёш авлод тарбиясига ярамай қолади. Зеро, у ўзини бошқара олмагандан кейин башқаларни қандай қилиб бошқарсин?!
4. Оила бошлиғи гиёҳванд бўлган тақдирда у бу ёмон одатни оила аъзоларига ҳам ўтказади. Чунки фарзандлари олдида мунтазам истеъмол қилавергач, уларда ҳам иштиёқ ва, журъат уйғонади. Ўзи чекиб туриб уларга чекма дея олмай қолади. Деганда ҳам сўзи уларга таъсир қилмайди.
5. Гиёҳвандлик билан танилган оила аъзолари ўртасида доимий низо, тортишув, жанжал бўлгани сабабли, уларнинг турмушида ҳеч қандай халоват бўлмайди.
Яратган Парвардигор бундай нохушликлардан барчамизни ўзи асрасин.
Жаноб Пайғамбарамиз (Саллолоху Алайхи Вассаллам) эса ҳадисларидан бирида: “Эй умматларим, агар сизлар бир-бириларингизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб туришни тарк этсаларингиз, бошингизнига шундай бир бало ва офат келадики, у яҳши-ёмонга баробар фожеа бўлади”, деб огоҳлантирганлар.
Гиёҳвандлик балосидан келажак авлодни халос этиш юртимиз ободлиги, шунингдек, халқимизнинг моддий ва маънавий фаровонлиги йўлида хайирли ишларимизда Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлсин.

“Гиёҳвандлик келажак кушандаси” китобидан.



Найнаво масжиди имоми:                  Р.Омонов

 

“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 1

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1476
So'nggi javob 29 Iyul 2015, 11:49:04
muallifi 1abdulaziz1
“ГИЁҲВАНДЛИК КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ” 2

Muallif 1abdulaziz1Bo'lim Ma'rifat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1314
So'nggi javob 29 Iyul 2015, 11:50:02
muallifi 1abdulaziz1